Upload
kevina
View
103
Download
26
Embed Size (px)
DESCRIPTION
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ. РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТ МАРКАЗИ. МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ. M ЕДИА ТАҚДИМОТ. (52) 2014/ 13. ТОШКЕНТ-2014. ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – СОҲИБҚИРОННИНГ ЕНГИЛМАС КУЧИ. БАХТНОМА. - PowerPoint PPT Presentation
Citation preview
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ
MЕДИАТАҚДИМОТ
ТОШКЕНТ-2014
МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ
РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ
ТАРҒИБОТ МАРКАЗИ
(52) 2014/13
ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – СОҲИБҚИРОННИНГ
ЕНГИЛМАС КУЧИ
БАХТНОМАБуюклари кўп халқ бахтиёр. Миннатдор халқ
уларнинг жасоратини, матонатини, элим-юртим деб чеккан заҳматларини унутмайди. Қўшиқ ва достонларида куйлаб, суяди. Уларга ҳайкаллар қўяди. Энг сўлим кўча ва хиёбонларини уларнинг номлари билан безайди. Буюклар ўз тафаккур чироғи билан миллионлаб одамларни зулматдан зиёга, ёруғ келажакка олиб чиққанлар. Уларнинг ҳаёт йўллари, чеккан азоб-уқубатлари, энг қийин ёки сокин
даврларда тутган тутумлари миллат учун бахтномадир.
Мозийга боқсак, минглаб буюк боболаримизнинг юлдузлардек нурли нигоҳларини кўрамиз. Соҳибқирон
Амир Темур, Имом Бухорий, Ал Хоразмий, Мир Алишер Навоий, Жалолиддин Мангубердилар
бизларни алқаб, мадад бериб турибдилар.
“БОБОЛАРИНГИЗНИНГ ҚУДРАТИНИ БИЛМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ, БИЗЛАРГА
БОҚИНГ!”
Қадимий шаҳарларимиздаги оламга машҳур обидалар боболаримиз қурган буюк давлатлардан
моддий гувоҳлик бериб туришибди. Шу бугун ҳам қуёш нурлари эрталаб бизлар ва Бухоро, Самарқанд, Термиз, Шаҳрисабз, Тошкентнинг заррин ёдгорликларига тушди. Демак, улар биз билан яшаяпти. Улар эртага ҳам, ХХII, ХХХ асрларда ҳам жим, салобат билан сўзлайди: "Боболарингизнинг қудратини билмоқчи бўлсангиз, бизларга боқинг". Амир Темур ҳазратлари Оқсарой пештоқига ёздирган машҳур башорат бежиз эмас экан-да!
Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшаётган, яшайдиган инсониятнинг буюк фарзанди, умуминсоний эҳтиром соҳиби. Шунинг учун бўлса керак бундан роппа роса 21 йил бурун – 1993 йилнинг апрелида ижодкорлар билан бўлган суҳбатда Президент Ислом Каримов “Амир Темур даврини бошқатдан ўрганишимиз лозим. Нега деганда, Амир Темур тузукларини ўқисам, худди бугунги замоннинг катта-катта муаммоларига жавоб топгандек бўламан...”, деган эди.
ТЕМУРБЕК – СОҒЛОМ БОЛА
“2014 йил – Соғлом бола йили”нинг 8 апрелида Улуғ Амир Темур 678 ёшга тўладилар. Соҳибқироннинг болалигида қандай тарбия олганлиги ҳар биримиз учун бебаҳо манба. Темурбек қандай тарбияланганини билсак, уни жаҳонга машҳур айлаган маънавий фазилатларни билиб оламиз. Мана улар: “Муҳаммад Тарағай Баҳодур ўғли Амир Темур ёшлик чоғидан мард, довюрак, ғурурли, ўткир зеҳн ва ақлу идрок эгаси бўлиб ўсди. Турли дунёвий илмларни, ҳарбий санъатни эгаллади. Қуръони Каримни ёд олди, ҳадис илмини ўрганди. Иймон-эътиқодли, ҳалол-пок инсон бўлиб етишди”, дейилди Президент Ислом Каримовнинг 1993 йил 31 август куни Амир Темур ҳайкали очилишида қилган маърузасида.
Темурбекнинг болалиги ҳақида барча маълумотлар жамланса, унга хос энг муҳим жиҳат жисмонан ва маънан соғломлик бўлиб чиқади. Амир Темур болалигидан спортга зўр ишқ қўяди. Ўқ отиш, чавандозлик, спорт ўйинларини жондан ортиқ севади. Овга бир киришиб кетса, кечаю кундузларини овда ўтказар эди.
Осиёнинг мусулмон мамлакатларида подшоҳ, амир, хонлар саройида отабек, оталиқ, деган мансаб бўлган. Бу лавозимга сарой учун ҳурматли, ишончли, ҳар томонлама ибрат кўрсатган кишилар тайинланган.
Отабекнинг вазифаси – педагоглик бўлган. У подшо, амирларнинг ўғлига илм, одоб ўргатган, тарбиялаган. Ёш Темурбек бу ҳарбий-спорт ўйинлари билан педагоги – отабек раҳбарлигида шуғулланган.
Афсуски, соҳибқиронга илк устозлик қилган педагог – отабекнинг исми шарифи сақланиб қолмаган.
У ўсмирлик чоғларидан табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак эди. Қаршисида турган одамдаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб олар эди.
Ўз мустақил фикрига эга эди. Шу туфайли ўспиринлик
чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан
садоқатли дўстларни ажратиб олди.
Спорт билан шуғулланиш, табиатан чайир тан, 172 см бўй унинг фавқулодда жисмонан кучли этиб юборади. Бир мисол: агар сафдошлари камоннинг ипини бурунларигача тортса, Темур қулоғигача тортиб отган.
Жисмонан ва маънан баркамоллик 24 ёшли Темурбекни Мовароуннаҳрнинг энг йирик шахсларидан бирига айлантирди. Бир оз вақт ўтгач, у халқининг бошини қовуштириб, истилочиларга қақшатқич зарба беради. Туркистон заминида истиқлол байроғини баланд кўтаради.
ИСТИҚЛОЛ БАЙРОҚДОРИ
“Нуқтаи назар” деган ибора бор. Бу – мустақил фикр дегани. Илгари биз дунёга ўзимиз турган жойдан(ўз нуқтаи
назаримиздан) қарай олмасдик. Чунки ўз нуқтаи назаримиз йўқ эди. Аниқроғи, бўлиши мумкин эмас эди.
Ўзбекистон “бепоён юрт”, яъни қизил империянинг бир бўлаги эди. Бунинг бир
мисоли – биз ҳам Озарбайжонни “кавказорти” дердик. Ўзимиз жанубда яшаб
туриб, Ўзбекистонни “жанубий республикалардан бири” дер эдик.
Бугунчи? Бугун биз учун Ўзбекистон – дунёнинг маркази. Дунёга Ўзбекистондан – Тошкентдан – Амир Темур ҳайкали турган нуқтадан қараяпмиз. Бораяпмиз. Бирор нарсага турли жойлардан (ўнгдан, чапдан, юқоридан, пастдан ва ҳ.к.) туриб қараса бўлади. Сиз турган жой “нуқта” бўлади. Назар эса қараш дегани. “Нуқтаи назар” ибораси бу ерда кўчма маънода эмас, асл маъносида, яъни географик маънода қўлланилмоқда.
Истиқлол байроғи, мустақиллик байроғи. Бу байроқ миллионлаб одамларнинг тақдири, эртаси, бахтининг рамзи. Бунинг азобини миллатимиз танидаги чингизийлардан, шўролардан қолган қамчи излари эслатиб туради. Шунинг учун Президент Ислом Каримовнинг “Бугунги қутлуғ кунда Амир Темур бобомиз баланд кўтарган ва асримиз охирига келиб бизнинг қўлимизда қайтадан мағрур ҳилпираётган мустақиллигимиз байроғи остида туриб сизларни, барча халқимизни шу улуғ шодиёна билан муборакбод этаман”, деган сўзларини кўзда ёш билан тингладик.
Бу сўзлар ХIV асрда кўтарилган ва XXI асрда қайта кўтарилган, мағрур ҳилпираётган мустақиллик байроғи остида айтилди-да!
Ислом Каримов. Соҳибқирон камолга етган юрт. Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур ҳайкалининг очилиш маросимида сўзланган нутқ. 1996 йил 18 октябрь.
Афсуски, ўтган асрда Шўроларнинг коммунистик мафкураси Амир Темурга қарши курашди. “Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди.
Аслида мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади”.
Марксизм-ленинизм бизни маънавий таслим қилиш йўлларини кўп қидирди. Биз ва жаҳон учун азиз бўлган аждодларимизни “олабўжи” қилиб кўрсатди. Масалан, европанинг ўзи “Европанинг халоскори”, деб ҳурматлаб, ҳайкал ўрнатган, ҳаёти асосида спектакллар қўйган, Европа рассомлари портретларини чизгани билан фахрланадиган Соҳибқирон Амир Темурнинг муборак номи қораланди.
Бедодлик шу даражага етди-ки, атоқли маърифатпарвар Фитрат
Соҳибқирон Амир Темур қабри олдига нажот истаб
келади. Мана бу сўзларни айтиб-айтиб йиғлайди:
Бағрим ёниқ, юзим қора, кўнглим синиқ, бўйним букук.
Сенинг зиёратингга келдим, султоним!
Эзилган бошим, қисилган виждоним, куйган қоним, ўртанган жоним учун бу сағанангдан даво излаб келдим, ҳоқоним!...
Қоронғуликлар ичра ёғдусиз қолган ўзбек кўзлари учун тупроғингдан сурма олғали келдим...
Сенинг Туронингни ўзим талатдим.Сенинг турклигингни ўзим эздирдим.Сенинг омонатларингга хиёнат ўзим
қилдим...
Эй арслонлар арслони!Меним ёзуқларимдан ўт,Мени қўлимни тут,Белимни боғла, муқаддас
фотиҳангни бер!Сенинг дунёга сиғмаган
ғайратингга онт ичаманки, Туронинг эски шараф ва
улуғлигини қайтармасдан бурун аёғларингда ўтирмасман”.
Фитрат, Абдурауф. Юрт қайғуси.(Темур олдинда). Танланган асарлар// Сўз боши ва изоҳлар муаллифи: Ҳ.Болтабоев; Таҳрир ҳайъати: О.Шарафиддинов ва бошқ.; Масъул муҳаррир: Н.Каримов/.-Т.: “Маънавият”, 2000.-256 б. 32-33 б.б.
Шукрларки, “Куч – адолатда” экан. 74 йиллик курашда Соҳибқироннинг енгилмас кучи – юксак маънавияти енгди. Яна енгди. Унинг руҳи Ўзбекистонни озод қилишда, муқаддас заминимизни босқинчи Маркс-Энгельс, Ленин, Фрунзелардан тозалашда бизга мадад берди. Мана бугун Соҳибқирон содиқ ва оқибатли авлодларидан иззат-икром, эъзозу эҳтиром топди. У пойтахтимизнинг қоқ марказида, тарихий адолат тимсоли бўлиб, от устида турибди...
“КУЧ – АДОЛАТДА”
Ўша куни халқимиз ҳаётида
унутилмас, тарихий воқеа рўй берди.
Ўша куни Амир Темур ўз ватанига қайтди.
Ўша куни Тошкентнинг қоқ марказида
бобокалонимизнинг ҳайкали очилди.
1993 ЙИЛ 31 АВГУСТ. АМИР ТЕМУР
ХИЁБОНИДА ЗОҲИР БЎЛГАН ИЛОҲИЙ НУР
Президентимиз Ислом Каримов 1996 йили бу воқеани эслаб: “Эсимда, бундан уч йил бурун Тошкентнинг марказида Амир Темур ҳайкалини очганимизда, унинг юзида илоҳий нур зоҳир бўлгандай, у биз томонга қараб таралгандай туюлганди. Балким Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, ат-Термизий каби муборак зотларнинг номини асрлар чангидан тозартириб, ҳурматларини жойига қўйганимиз ана шу ғайритабиий ҳолатнинг боиси бўлгандир. Бу билан яратганимиз бизга куч-қудрат ато этган, ҳар хил офату балолардан, ёмон кўзлардан асрагандир”, деган эди.
Амир Темур жаҳон тарихида. Иқтибослар. Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашри. –Т.: “Шарқ”, 2001. -304б. 33-бет.
Бу фактни бежиз эслатмадик. Чунки машҳур француз тарихчи олими Люсьен Кэрэн ўзининг 1978 йили Швейцариянинг Нюшател шаҳридаги “Ла Баконйер” нашриётида, 1999 йилда Тошкентда ўзбек тилида чоп этилган китобида бу фактни тасдиқлайди.
“Мўғул эроний билан, собиқ шаҳарлик кўчманчи турк билан, мусулмон оташпараст билан, насроний буддапараст билан – турфа тилларда сўзлашадиган, турли ирқ, дин, миллатларга мансуб миллионлаб инсонларнинг Амир Темурга чексиз садоқатининг сабаби нимада?”,
деган саволни ўртага ташлайди олим.
Жавобини ҳам ўзи айтади: “Амир Темир уларга на бир илоҳий хабар, на ватанпарварлик руҳи ва на ирқчилик туйғусини берган. Аммо шунга қарамай улар қатъий бир тартиб оқибатида юзага келган чарчоқ ва азоб-уқубатларга тўла ҳаёт тарзини танлаб, унга хизмат қилишга рози бўлганлар; демак, Амир Темурдан ўта кучли бир нур ва таъсир кучи таралиб турган”.
Кэрэн Л. Амир Темур салтанати//Француз тилидан тарж. ва изоҳлар муаллифи: Б.Эрматов; Махсус муҳаррир: Х.Султон; Сўз боши: Луи Базен/-Т.: “Маънавият”, 1999. -224 б. 36-б.
Бу мўъжизавий воқеа тафсилотига қизиқиб, 1993 йил 31 август куни бўлиб ўтган тадбирда қатнашган кишилардан суриштирдик. Тадбир иштирокчиси, ўша пайтда Амир Темур халқаро илмий экспедицияси раҳбари бўлган Фахриддин ака шундай эслади:
“1993 йил 31 август куни эрталаб соат 9да Амир Темур хиёбони марказида Соҳибқирон ҳайкалининг очилиш маросими бошланди. Тумонат одам келган. Гулу гулдасталар бир олам. Хиёбон ёшларга тўлиб кетган эди.
Биз “Темурий маликалар”, “Амир Темур шажараси” китобларини ёзган темуршунос олим, раҳматли Турғун Файзиев, атоқли темуршунос олим Ашраф ака Аҳмедовлар билан бирга турган эдик.
Соат 9-30дан ўтганда Турғун ака менинг енгимдан тортиб, ҳайкалга қаранг, деб имо қилдилар. Қарасам, ҳайкалга осмондан нур тушиб, Амир Темур юзидан шуъла тарала бошлади. Кейин шуъла ҳаракатланиб, Президентимиз томонга таралди. Муҳтарам Президентимиз маърузани тўхтатиб, ҳайкалга қараб қўйдилар. Одамлар буни кўриб, ҳайратланиб, жунбушга келдилар. Бу воқеа 10 минутча давом этиб турди. Бу мўъжизани биз – юзлаб одамлар ҳаяжонда, ҳайратга тушиб кўриб турдик” (27.03.2014)
АБДУЛЛОҲ ҲОТИФИЙ: “МЕН “ИСКАНДАРНОМА”
ЁЗИШИМ КЕРАК ЭДИ, ЛЕКИН “ТЕМУРНОМА”
ЁЗДИМ
Бунинг сабабини Ҳотифий: “Мен ер юзида Искандардан қолган бирон ёдгорликни кўрмадим. Дўстларим менга “Искандар ҳақида афсона сўзлагандан кўра, ҳақиқий ғалабалар ҳақидаги “Зафарнома”ни назм ипига тизишни маслаҳат беришди”, деб изоҳлайди.
Достоннинг хотимасида муаллиф “Агар бошқа шоирлар Искандар Зулқарнайн ҳақида ёзган бўлсалар, мен подишоҳларнинг энг улуғи ҳақида достон ёздим”, дейди фахрланиб. Ҳа. Ҳотифийнинг дўстлари доно экан. Чунки кейинчалик Ҳотифийнинг энг кўп кўчирилиб, севиб ўқилиб, уни машҳури жаҳон қилган достон – “Темурнома” бўлиб қолади. (ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида бу достоннинг йигирмадан ортиқ қўлёзма нусхалари сақланмоқда).
Амир Темур жаҳон тарихида. 218-бет.
МАРЛО ҚИДИРГАН ҚАҲРАМОН
Амир Темур бир умр енгилмай яшади. Унинг исми, образи Европада енгилмас куч тимсолига айланди. Машҳур инглиз шоири, қирол саройининг драматурги Кристофер Марло 1587-1588 йилларда ўзининг ҳомийси қиролича Елизавета топшириғига биноан “Буюк Темур” трагедиясини ёзади. Асарга асос қилиб Соҳибқирон Амир Темур сиймоси, унинг шон-шавкатли ҳаёти олинган эди. Асарда у
қўрқмас ва мард; берган сўзига содиқ; гўзалликни юксак эъзозловчи; дўст, сафдошларига содиқ; золимларни таъқиб қилувчи; теран билимлар эгаси сифатида тасвирланади.
Театр – ибратхона (М.Беҳбудий). Мана шундай ижтимоий-сиёсий муҳитда Англияни
буюк ишларга сафарбар қилиш, бирлаштириш учун бир букилмас иродали, қудратли, доно, бунёдкор, идеал Шахс керак эди. Яхши биламиз-ки, Қирол саройи драматургияси, саҳнаси оддий саҳна эмас, сиёсат майдони. Унга майда-чуйда образлар эмас, балки Буюк Британия тожи, шон-шарафига мос титан шахс сиймоси керак. Демак, Англия қироллиги кўплаб қаҳрамонларни ўрганиб чиққан. Ва ниҳоят, ўзининг “Куч – адолатда”, тамойили билан халқларни адолат қонуни асосида яшашга ўргатган ислоҳотчи буюк Амир Темур шахсини ғоявий идеал қилиб олган.
Бу асар ҳам худди Ҳотифийнинг
“Темурнома”сига ўхшаб, фавқулодда машҳур бўлиб кетади. Унда Амир Темур
тилидан айтиладиган даъватларга кенг ўрин
берилган эди. Трагедияда Амир Темур ҳақида янглиш
тасаввур пайдо қилувчи сюжетлар ҳам учрайди.
Бунга сабаб ўша даврдаги европаликларнинг Амир Темур ҳақидаги ҳақиқий
билимлари камлигида эди.
“ХVIII АСРГАЧА ЕВРОПАЛИКЛАР АМИР ТЕМУР ЯРАТГАН РЕНЕССАНСДАН ТЎЛА ХАБАРДОР ЭМАС ЭДИ. ХVIII-ХХ АСРЛАРГА КЕЛИБ ЖАҲОННИНГ КЎПГИНА ДАВЛАТЛАРИ АМИР ТЕМУР ЯРАТГАН РЕНЕССАНС ДАВРИ ЮТУҚЛАРИДАН БАҲРА ОЛА БОШЛАДИ. ШУ САБАБЛИ ЕВРОПАЛИК ИЖОДКОРЛАР УНИ ШАРҚ РЕНЕССАНСИНИНГ БУНЁДКОРИ СИФАТИДА ҚАДРЛАЙДИЛАР”.
Кэрэн, франциялик профессор http://uzbekistonovozi.uz/artikles
ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ҚИРРАЛАРИ
Амир Темур дунёвий билимларда ҳам Соҳибқирон эди, деса бўлади. Бу ҳақда В.Ф.Манс шундай ёзган эди: “Амир Темурнинг ақлий қобилиятлари ва қизиқишлари кўлами кишини ҳайратга солади. У завқ билан олимларнинг мунозараларга киришар, кўпинча ғолиб чиқарди...” Соҳибқирон олимлар билан суҳбат қуришни, айниқса тарихий воқеаларни тинглашни севарди. Ўзининг тарих бўйича билимлари билан машҳур тарихчи олим ва Шарқ мутафаккири ибн Халдунни ҳам қойил қолдирган эди.
Амир Темур жаҳон тарихида. 201-бет.
ТЕРАН БИЛИМ
Дунёнинг энг машҳур олимлари ҳозир ҳам ўз эътирофларини айтишдан тўхтамаяптилар. Шулардан бири – Б.Манс шундай ёзади:
“Амир Темурнинг ҳаёти ҳақидаги маълумотлар орасида унинг фақат туйғугагина эмас, балки маънавийликка ҳам асосланган фавқулодда кучли ақлий қобилиятлари кўзга яққол ташланади”.
Бу Соҳибқирондаги енгилмас кучнинг манбаи – юксак маънавият эканлигига яна бир далил эмасми?
Амир Темур жаҳон тарихида. 67-бет.
Пайғамбармиз ҳижрат этганларидан кейин ҳар юз йилнинг бошида унинг динини умматга тарқатувчи зотларни ихтиёр қилди. Соҳибқирон – ислом оламида саккизинчи юз йилликда динни ривожлантириб, равнаққа етказувчи сифатида эътиром қозонди.
ЮКСАК ЭЪТИҚОД
Темур тузуклари/Таҳрир ҳайъати: Б.Абдуҳалимов ва бошқ., форсча матндан А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов тарж. –Тошкент: “O‘zbekiston”, 2012. -184 б. 87-б.
Соҳибқирон юксак маънавият соҳиби эди. Бунга сабабларидан бири унинг буюк пиру устозлари - шайх Шамсиддин Кулол, Зайниддин Абу Бакр Тойбодий, шайх Шамсиддин Фахури, Абу Саид Соғаржий, шайх Мир Саид Барака бор эдилар. Улар билан узоқ суҳбатлар қуриб, ҳикмат, дуо, тавсиялар олиб, уларга амал қилиб яшаганидан бўлса керак. У пири – Мир Саид Барака пойига бош қўйиб ётиши билан ҳам бутун инсониятга юксак маънавият ибратини берди. Чунки пиру устозга бундай эъзоз ва эътиқодни олам унгачаҳам, ундан кейин ҳам кўрмаган.
Бугун интернет ресурслари орқали дунё тарихчилари унинг нафақат жасоратлиларнинг жасури, балки ўта доно, олийжаноб, тажрибали ва зийрак инсон бўлганини якдил таъкидлайдилар. Ва ана шу фазилатлар уйғунлиги уни “одамлар орасида энг муҳтарам зот”га айлантирганини эътироф этадилар”.
http://poxe.ru/interesting/1166362247-velikiy-polkovodec-amir-temur
Ибн Арабшоҳ Соҳибқироннинг форс, турк ва
мўғул тилларида мукаммал сўзлашганини ёзади.
Алишер Навоий эса Амир Темур ўзи шеър ёзмаса-да, наср
ва назмни жуда яхши билганини, керакли пайтларда
байтлардан моҳирона фойдаланганлигини ёзиб
қолдирган.
ЗУЛЛИСОНАЙН
Амир Темурнинг болалиги мустамлака мамлакатда ўтди. Льюсен Кэрэн ўша йиллардаги – Амир Темур раҳнамолигида истиқлолга эришиш остонасидаги Туркистонни жуда яхши тасвирлаган: “...Илёсхон ўз атрофидаги мўғул зобитларининг таъсири остида маҳаллий аҳоли ва унинг раҳбарларига нисбатан таҳқирли сиёсат юргизиб, қатағон бошлади. (“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китобида, “Мустақиллик арафасида ёхуд Шўроларнинг сўнгги талвасаси” ҳужжатли фильмида тасвирланган воқеаларни эсланг).
МИЛЛАТ ҲИМОЯЧИСИ
Унга қаршилик кўрсатишга уринган Темурбек ғазабга учради. Шундан сўнг у Илёсхондан бутунлай юз ўгирди ва ўзини Мовароуннаҳр туркларининг, халқ урф-одатларининг ҳимоячиси деб эълон қилди...”
Франциядаги “Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ҳамда француз-ўзбек маданий алоқалари” ассоциациясининг президенти, Ўзбекистон Республикасининг “Шуҳрат” медали билан тақдирланган тарихчи олим Кэрэн Л. Амир Темур салтанати//Француз тилидан тарж. ва изоҳлар муаллифи: Б.Эрматов; Махсус муҳаррир: Х.Султон; Сўз боши: Луи Базен/-Т.: “Маънавият”, 1999. -224 б. 19-20 б.б.
Соҳибқирондаги жасурлик, олийжаноблик, мардлик ва тантиликнинг ҳам чеки йўқ эди. Бир мисол: 1401 йилнинг баҳори. Соҳибқирон Дамашқда форс ва суриялик уламолар билан суҳбат-мунозаралар ўтказаётган кунлардан бири эди. Бир чопар қалтираганича Миср султонидан мактуб келтиради. Мактубда шундай ёзилган эди:
ОЛИЙЖАНОБЛИК
“Бизни асло сиздан қўрқаяпти, деб ўйламангиз. Биз салтанатимиз пойтахтида тартиб ўрнатиш учун шошилинч равишда жўнаб кетишга мажбур бўлдик. Биз ғазабнок шерлардек сиз томон қайтиб келурмиз ҳамда пишиб етилган буғдойдек янчиб ташлармиз; йиғлаб-ёлворишингиз мумкин, аммо шафқат бўлмайди”.
Бу қуруқ сафсатадан иборат мактубни ўқиб, Амир Темур маза қилиб кулади. Уни келтирган чопарга эса бир неча тилла танга бериб жўнатади.
У ўзбек тилини биринчи марта
расмий муомалага олиб кирди.
Фармонлар, ёрлиқлар ва хатлар араб ва
форс тиллари қатори ўзбек тилида ҳам ёзила бошланди.
ОНА ТИЛИ ҲОМИЙСИ
Амир Темур ўзидан кейин юзлаб меъморий обидалар қолдирди. Бу обидаларнинг кўпчилигини лойиҳалаш, қуриш ишларига ўзи раҳбарлик қилди. Уларнинг кўпчилиги бугунги кунда жаҳон маданияти хазинасига киритилган.
БУЮК БУНЁДКОРАмир Темур Чингизхон вайрон қилган
Самарқандни обод қилишга азиз умрининг 35 йилини бағишлади. Самарқандни «ер юзининг сайқали»га айлантирди.
Ҳар йили жаҳоннинг юз минглаб зукко сайёҳлари Соҳибқироннинг юксак бадиий меъморий салоҳияти, дидидан баҳра олиш учун Ўзбекистонга келишаётир.
Фақат мустақиллик, Президент Ислом Каримовнинг доимий диққат-эътибори, ғамхўрлиги обидаларни асл шакл-шамойилига қайтарди. Ўзбекистон яна Буюк бунёдкорлик майдонига айланди. Мана шундай шукуҳли кунларда ҳар бир юртдошимизнинг:
“Кимки мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудратини, халқимизнинг қандай буюк ишларга қодирлигини кўрмоқчи бўлса, юртимиздаги бунёдкорликка боқсин”, дегиси келади.
1393 йилда Ироқ ҳокими Султон Аҳмад ибн Увайс фисқу фужур ва бузуқликка муккаси билан кириб кетади. Унга “икки кўзли бир бўлак гўшт”, деган ном беришади. У карвонларни талаб, ҳожиларни (!) талайди, ўлдиради. Доруссалом Боғдодда ичкиликбозлик, фаҳш, бузуқчиликларни, ҳозирги тилда айтганда “оммавий маданият”ни авж олдириб юборади.
ЮКСАК АХЛОҚ ҲИМОЯЧИСИ
Мусулмон олами марказларидан биридаги бундай шармандаликдан уялган Амир Темур шаҳарда мавжуд спиртли ичимликларни бир жойга тўплайди. Кейин Дажла дарёсига тўктиради. Шаҳарда кенг тарқалиб кетган фоҳишахоналарни зудлик билан ёптиради.
Амир Темур жаҳон тарихида. 114-бет.
Шарафиддин Али Яздий «Зафарнома» китобида Амир Темур томонидан уюштирилган мусиқий анжуманлар ҳақида: «Яхши овозли хонандалар куйлашни бошлаб, ғазалу нақш айтур эрдилар. Ва турку мўғул, хитойу араб ва ажамдин ҳар ким ўз расми билан нағма айтур эрди», деган маълумотларни келтиради.
САНЪАТ ҲОМИЙСИ
Бу сўзлар 600 йил олдин ёзилган. Лекин бугун бу сўзлар ҳаммамиз кўникиб, севиб қолган, 50 дан зиёд мамлакатлар тили ва оҳангида янграётган «Шарқ тароналари» фестивалининг оҳангларини эслатмаяптими?
Амир Темур тарихини ўрганган олимлар буни алоҳида эътироф этишган. Атоқли тарихчи олим А.Якубовский: “Амир Темур ёшлигидаёқ ақлининг тиниқлиги ва жасурлиги билан ажралиб турарди”, деб ёзади.
ЖАСУР
Амир Темурнинг юксак маънавияти унинг метин иродасида яққол намоён эди. Йиллар ўтиб, ёшлигида олган жароҳатдан қўли ва оёғи заифлашиб бораётганини унинг дўстлари ҳам душманлари ҳам сезишмаган. Аксинча у ҳар доим ўз сафдошлари, халқининг ғаму ташвишларига шерик, дардларига дармон бўлди.
МЕТИН ИРОДА
Шунинг учун ҳам Люсьен Кереннинг “Руҳининг танасидан устун келганлиги, иродасини бу қадар юксакларга кўтара билганлиги Амир Темур қозонган ғалабаларнинг энг каттаси эди”, деган ҳайрат ва эҳтиромга тўла хулосасига қўшилмаса бўлмайди. Юксак маънавиятнинг енгилмас кучга айланиши мана шу эмасми?
ТАДБИРЛАРИ ТАҚДИРГА
ТЎҒРИ
Темурбек ҳали ҳокимиятни қўлга киритмасдан бурун, душманларини енгиб, гоҳ енгилиб ўз омадини қидириб юрар экан, бир жангда қаттиқ яраланади. Жанг майдонида ярадор ҳолда мажолсиз ётар экан, уни кўриб, бир гуруҳ душман яна ҳужум қилади. Бир қўл, бир оёғини тамоман ишдан чиқаради. У судралиб, бир томнинг остига боради ва бирор одам келиб унга мадад беришини кутади. Лекин ҳа деганда, ҳеч ким келмайди.
Шоир Ҳайдар Хоразмий ўзининг “Гулшани асрор” достонида Амир Темурга хос метин ирода, ўз мақсади йўлидаги собитликни шундай тасвирлаган:
Умидсиз ҳолда у атрофга назар ташлаб ётар экан, бўксаси эзилган, оёғи ҳам йўқ бир чумолига кўзи тушади. У шундай аянчли ҳолда томга чиқишга уринар, лекин озгина баландга кўтарилганда ерга йиқилиб тушар, бундан тушкунликка тушмай, яна тепага чиқишга интилар, шу ҳаракатни қайта-қайта такрорлар эди. Амир темур уни кузатиб, хаёлга чўмади. Сўнг қараса, ҳалиги чумоли йўқ.
Бир амаллаб томга чиқиб кетган эди. бундан Темурбек ўзига хулоса чиқаради: шу чумоли-ки, уриниб ўз мақсадига эришган экан, нега мен ҳаракат қилмаслигим, ўз мақсадимга етиш йўлида матонат кўрсатмаслигим керак! – деб, судралиб, эмаклаб бўлса ҳам одамлар бор жойга етиб боради. Шу йўл билан у ўз жонини қуткариб, келажакда етти иқлимга подшоҳ бўлади.
Халқимиз улкан қурилишларни Амир Темур номи билан боғлаб, ривоятлар қилиб, авлоддан авлодга ўтказиб келган. Бундан 114 йил олдин юртимизга келган сайёҳ олим Е.Марковнинг кундаликларида бу яққол кўриниб туради. Алаут дарасида (“Темур дарвозаси”да) қояга ёзилган машҳур ёзувларда Марков “Мана шу тоғларни Темур ўз қўллари билан нари сурган” деган афсонани ўқийди. Энг катта сардобалардан бирини томоша қилаётганида маҳаллий халқ вакиллари унга: “Сардоба – Қудуқ Сув! Темур қурган..., туяларни, отларни суғорган, одамларни, бутун дунёни суғорган”, деб айтган.
Марков Е. Очерки путешествия Евгения Маркова. Т. 1, Спб., 1901, с.381, 431, 443 и др.
ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИНИНГ ЖОНКУЯРИ
У 1900 йилда Марказий Осиёдаги турли даврларга мансуб кўплаб мачит, мозор, карвонсарой, мадраса, сардобаларни кўздан кечиради. Маҳаллий аҳоли бу обидаларнинг барчасини албатта Амир Темур номи билан боғлаган. Шу сабабли олим ўз эсдаликларини Амир Темурни “Марказий Осиё халқларининг энг суюкли қаҳрамони ва энг буюк подшоҳи” деб якунлайди.
СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ҚАНДАЙ
ОДАМЛАРНИ ҚАДРЛАГАН?
Буни ўзига хос “Афзал шахс” фазилатлари, деб атаса бўлар. Бу ҳикмат Буюк инсон, саркарда, давлат раҳбарининг минглаб одамларни энг қийин вазиятларда синаб кўриб, кейин айтган доно педагогик хулосаси эди.
“ТАЖРИБАМДА КЎРИЛГАНКИМ, АЗМИ ҚАТЪИЙ, ТАДБИРКОР, ҲУШЁР, МАРД, ШИЖОАТЛИ БИР КИШИ МИНГТА ТАДБИРСИЗ, ЛОҚАЙД КИШИДАН ЯХШИРОҚДИР. ЧУНКИ ТАЖРИБАЛИ БИР КИШИ МИНГЛАБ КИШИГА ИШ БУЮРАДИ”.
Соҳибқирон Амир Темур. “Темур тузуклари”дан.
“Афзал киши”дан ҳозирги кино, комикслардаги довдир-полвонлик, елкасига ракета боғлаб учиш, трансформерлик ҳам, сеҳргарлик ҳам, суперменлик ҳам талаб қилинмайди. “Афзал киши” – реал тарбиявий педагогик натижа. Бу 5 фазилатни ҳар бир йигит-қизда ўстирса бўлади. Мана шу 5 фазилат оддий одамни ҳам ғайратли, шиддатли “супермен”га айлантира олади. Масалага 1000:5=200 шаклида қараб кўрайлик: демак, бир фазилатнинг маънавий баҳоси 200 бехислат одамдан ҳам ортиқ бўларкан.
Миллион ҳам, миллионнинг бир бўлаги ҳам еттита рақамда ифодаланади. Юксак маънавиятли, буюк йўлбошчилар миллионнинг биринчи рақамига ўхшайдилар. Уларнинг ватанга садоқати, халқига муҳаббати, салоҳияти, юксак маънавиятига қараб, халқининг ҳам дунйё халқлари орасидаги қадр қиммати ошаверади. Илгари машҳур бўлмаган халқ оламга машҳур бўлиб кетади. Мамлакат – юксак ривожланган давлатлар қаторига кўтарилади. Уни дунё танийди, тан олади.
Акс ҳолда унинг халқи мамлакатлар орасида энг паст даражага тушиб қолади. Миллионнинг охирги рақамига – .0000001 га ўхшаб қолади. Ҳа. Юксак маънавият – енгилмас куч! Шунинг учун бу аксиома нафақат ижтимоий, балки аниқ фанлар нуқтаи назаридан олиб қарасангиз ҳам тўғри чиқаверади.
ЎЗБЕКИСТОННИНГ РИВОЖЛАНГАН
ДАВЛАТЛАР ҚАТОРИГА ЕТИШИГА БАРЧА ИМКОНИЯТЛАР
ЯРАТИЛДИ
Бундан 600 йил илгари Соҳибқироннинг давлати дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири эди. Бугун Ўзбекистон ўзининг ўша буюк даражасига жадал кўтарилаётир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ҳар биримизга ифтихор берган бир хушхабар янгради: Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига етишига барча имкониятлар яратилди.
Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига етишига барча имкониятлар яратилиши – шунчаки бехосдан юз бериб қолган ҳодиса эмас! У бир неча минг йиллик тарихий тажриба, буюк анъана, юксак маънавиятга асосланган “Ўзбек модели”нинг ғалабасидир.
ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН РАҲМАТ!
Тузувчилар: М.Қуронов, О.Бозоров, Ш.Мустафоев, Э.Шермонов