25
Операцион тизим асослари 2-қисм

Операцион тизим асослари

  • Upload
    walt

  • View
    219

  • Download
    24

Embed Size (px)

DESCRIPTION

Операцион тизим асослари. 2-қисм. Режа:. Файл тизими Файл ва папкаларни қидириш Маълумотларни архивлаштириш ва резервлаш Файлларни сиқиш (хажмини кичрайтириш) Тармоқ созламалари ва имкониятлари Интернет тармоғига уланиш имконияталари ва усуллари Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш - PowerPoint PPT Presentation

Citation preview

Page 1: Операцион тизим асослари

Операцион тизим асослари2-қисм

Page 2: Операцион тизим асослари

Режа:1. Файл тизими2. Файл ва папкаларни қидириш3. Маълумотларни архивлаштириш ва

резервлаш4. Файлларни сиқиш (хажмини кичрайтириш)5. Тармоқ созламалари ва имкониятлари6. Интернет тармоғига уланиш

имконияталари ва усуллари7. Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш8. Фойдаланувчилар қайд ёзувлари ва

муаллифлаштириш усуллари9. Операцион тизим хизматлари

Page 3: Операцион тизим асослари

1.Файловая система• Турли ОТ лар ва ташқи хотиранинг турли қурилмалари учун яратилган

кўпгина файл тизимлари мавжуддир. Уларда, мос равишда маълумотларни жойлама (носитель) да жойлаштиришнинг ҳар хил принципларидан фойдаланилади. Биз, FAT, FAT 32 ва NTFS файл тизимлари билан танишамиз. Айниқса, ҳозирги кунда энг кўп тарқалган файл тизими билан – NTFS билан танишиш муҳим аҳамиятга эгадир.

• Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси.• Файл деганда, одатда номланган, бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлардан

ташкил топган маълумотлар тўплами тушунилади. Бу маълумотларни бошқариш учун, мос равишда файл тизимлари яратилади. Файл тизими, маълумотлар мантиқий структурасинининг ва уларга ишлов бери жараёнида бажариладиган амаллар билан иш олиб бориш имконини беради.

• FAT файл тизими• FAT файл тизими, ўз номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган оддий

жадвал орқали эга бўлган:• файл ёки унинг фрагментлари учун ажратилган, мантиқий дискнинг

бевосита адресланувчи қисмлари (участкалари);• диск макони бўш соҳалари;• дискнинг дефектли соҳалари (бу соҳалар дефект жойларига эга бўлиб,

маълумотларни ўқиш ва ёзишни хатосиз бажаришга кафолат бермайди).• FAT файл тизимида, ихтиёрий мантиқий диск икки соҳага: тизимли соҳа ва

маълумотлар соҳасига бўлинади.

Page 4: Операцион тизим асослари

• Файлларни жойлаштириш жадвали• Файлларни жойлаштириш жадвали, жуда муҳим маълумотлар

структурасидир.• V FAT ва FAT 32 файл тизимлари• FAT бошланғич файл тизими муҳим характеристикалардан бири файл

номлари 8.3 форматидан фойдаланишдир. FAT стандарт тизимига (FAT 16 кўз тутилмоқда) яна 2 та, кенг тарқалган MS ОТ – Windows 95 ва Windows NT учун кўринишлари: V FAT (FAT виртуал тизими) ва FAT 32 тизимидир. Ҳозирги вақтда FAT 32 – Windows Millennium Edition, Windows 2000 ва Windows XP томонидан қўлланилади, бу FAT 32, тизимининг Windows NT ва Linux учун ҳам ишлаб чиқилган версиялари мавжуддир.

• NTFS файл тизими• NTFS (New Technology File System –янги технология файл тизими) файл тизими

номида янги сўзи мавжуддир. Ҳақиқатда, NTFS файл тизими, таниқли FAT 16 (ва ҳатто FAT 32)га нисбатан сезиларли мукаммалликлар ва ўзгаришларни ўз ичига олган. Фойдаланувчи нуқтаи-назаридан қараганда, файллар ҳар доимдагидек (олдиндагидек), Windows муҳитида ишлаш вақтида кўпинча “папка” деб аталувчи каталогларда сақланади. Аммо унда талай янги хусусият ва имкониятлар пайдо бўлди.

• NTFS файл тизими асосий имкониятлари.• NTFS ни лойиҳалашда алоҳида диққатни ишончлиликка, каталог ва файлларга

мурожаатни чегаралаш механизмига, кенгайтирилган функционалликка, катта хажмдаги дискларни қўллашга ва х.к.ларга қаратилди. Бу тизим OS/2 V.3 доирасида ишлаб чиқила бошлади, шунинг учун ҳам у HPFS файл тизими кўпгина қизиқарли хусусиятларини олган.

Page 5: Операцион тизим асослари

2. Файл ва папкаларни қидириш• Windows операцион тизими файл ва

папкаларнинг қидришнинг бир нечта усулларини таклиф қилади. Энг яхши усулни танлаш мураккаб, чунки ҳар хил ҳолатларда турли қидирув усулларидан фойдаланилади.

• «Пуск» менюсида қидирув майдонидан фойдаланиш

• Компьютерда файл, папка, дастурлар ва электрон почта хабарларини қидириш учун «Пуск» қидирув майдонидан фойдаланиш мумкин.

• «Пуск» менюси ёрдамида объектларни қидириш.

• Пуск   тугмасини босинг ва қидирув майдонига сўз қисми ёки сўзни тўлиқ киритинг.

• Бу ерда (1) қидирув натижаси, (2) қидирув майдони

• Қидирув натижалари матнни қидирув майдонига киритилганда акс этади.

Page 6: Операцион тизим асослари

3.Архивирование и резервирование информации

• Маълумотларни архивлаш – махсус усулларни қўллаш ёрдамида, файл тизими объектларини(файл ва папкалар) сиқиштириш.

• Архиватор – махсус усуллар ёрдамида маълумотларни сиқиштириш, жойлаштириш ва уларни ёйиш ва ишчи холатга келтиришга имкон берадиган дастурдир.

• Win учун мумтоз дастур – архиваторлар Win Ziп, Win Rapдирлар, улар мос равишда Zip ва Rap форматларида архивларни яратишга имкон беради. ВW 98 да маълумотлардан резерв нусха олиш утилитаси MS Backup(QIK) бор, уни W98 га қўшиб яратилган архиватор деб қараш мумкин. MS Backup, Win Zip, Win Rapга нисбатан файлларни кучлироқ зичлайди, аммо MS Backup Windows учун “яқиндир”, шунинг учун ундан фойдаланиш қулай.

• Замонавий архиватор дастурлар қуйидаги амалларни бажаради:• ўз таркибига бир ёки файллар гурухини ўз ичига олган янги

архивли файлни яратиш;• архивларни ёйиш;• бор бўлган архивга файлларни қўшиш;• дискдаги архив файлларида қидиришни ташкил этиш;• ўзи ёйиладиган архивлар яратиш;• архивларни кўриш ва хуқуқсиз морификация қилиш ва

хоказоларда химоя қилиш.

Page 7: Операцион тизим асослари

• MS Backup утилитаси• MS Backup утилитаси, қимматлироқ маълумотларни ташқи

жамғармаларга(магнит ленталар, магнит ва магнитяптик дисклар, лазер дисклар ва бошқалар) резерв нусха олишга ва улар бузилган тақдирда асл нусхасини тиклашга ва ёки уларни бошқа хисоблаш тизимига ўтказишга мўлжаллангандир.

• Архивлаш дастурини ишга тушириш учун қуйидаги амалларни бажариш керак:Пуск→Программи→ служебниепрограмми→Архивация данних(Backup)

• ВS Backup ишга туширишда,• “мастера архивирования ёки восстановления файлов” хизматидан фойдаланишни

таклиф қилади. Биз бўлса, маълумотлардан резерв нусха олиш ва мастердан фойдаланмасдан архивдан тиклаш имконини кўриб чиқамиз.

• Янги архивация топшириғини яратиш.• MS Backup дастури бош диалог осткаси икки қисмдан иборатдир: Маълумотларни

архивлаш файлларни тиклаш (Архивация дакини и Восстоновление) • Танланган папка ва файлларнинг резерв нусхаларини яратиш учун, қуйидаги

амалларни бажаринг:• Задание менюсидан “создать”командалини танланг – Backup ойнаси очилади,

унда танланган файллар йўқ, хамма параметрлар стандарт бўйича қийматларга эгадир;

• Ойнанинг чап панелида архивлаштириш керак бўлган папкалар олдига белгилар қўямиз. Архивлаштириш учун аниқ файлни танлаш учун унинг ёнига ўнг панел ойнасида белги(байроқча) ўрнатиш зарурдир;

• Архивни жойлаштириш учун Архивировать файли в майдонида жой танланг. Бунинг учун “обзор тугмасидан” хам фойдаланиш мумкин;

Page 8: Операцион тизим асослари

• Параметри тугмасини, топшириқ параметрини ўрнатиш учун босамиз. Бўлимларни танланг, кўриш имкони бўлган параметрлпар гурухини кутинг. Пароль ойнасида, резерв нусхали химоялаш учун пароль бериш мумкин. Вибор опособа архивации майдони параметрлар жорий қийматларини кўрсатади;

• Архивлашга топшириқни сақланг: Задание менюси – “сохранить ”командаси – сохранение задании архивации ойнаси очилади:

• янги топшириқ номини киритинг• сохранить тугмасини босинг• 6) Запуск тугмасини босинг, архивлаш бошланади.• Архивация тугагандан сўнг, MS Backup чиқарадиган хисоботни кўриб чиқинг, файл

ўлчамини архивлаш олдидан ва ундан сўнгини таққосланг.• Компьютердаги хамма нарсаларни резервлаш учун, янги топшириқ яратиш учун, мой

компьютер папкаси ёйинг ва хар бир диск олдида байроқга қўйинг. Параметри тугмасини босинг Допольнительно бўлимини танланг .

• Архивировать реестр Windows байроқчасини ўрнатинг ва ОК тугмасини босинг. Кейин запуск тугмасини босинг – натижада бутун тизим резрв нухаси яратилади. Тизимни тўлиқ резервлашни мунтазам равишда бажариш тавсия этилади. Бу қаттиқ дискни бузилиши холларида тиклаш учун, жорий тизимли архивга эга бўлиш имконини беради.

Page 9: Операцион тизим асослари

4. Файлларни сиқиш (хажмини кичрайтириш)• Файл ва папкаларни сиқиш (хажмини кичрайтириш)

уларни маълумотларингизни сақлаб турган бўлим ёки ташқи қурилмадаги эгаллаб турган макон жойини камайтиради. Бўлимни сиқиш (хажмини кичрайтириш) сизни умумий диск маконингиздаги файл ва папкаларни барчасини эгаллаб турган жойини тежашига ёрдам беради. Аммо бу амал доим ҳам қўл келавермайди, чунки бунда ишлаб чиқарувчанлик тезлиги сезиларли даражада пасаяди.

• “Мой компьютер” – “Менинг компьютерим” ни очинг.

• Жилд ёки диск устига сичқонча тугмасини икки мартта босинг.

• Сиқилиши талабэтилаётган жилд ёки файл устида сичқончанинг ўнг тугмасини босинг ва “Свойства” – “Хусусият” буйруғини танланг.

• “Общие” – “Умумий” бўлимида “Дополнительно” – “Қўшимча” тугмасини босинг.

• “Сжимать содержимое для экономии места на диске” – “Дискдаги жойни тежаш учун таркибни сиқиш” байроқчасини ўрнатинг ва “ОК” тугмасини босинг.

• Свойства” – “Хусусият” диалог ойнасида “ОК” тугмасини босинг.

• “Подтверждение изменения атрибутов” – “Атрибутлар ўзгарганлигини тасдиқлаш” ойдасида керакли вариантни танланг.

Сиқилган ёки шифрланган NTFS файлларини бошқа ранглар билан ажратиш учун: Бошкарув панелида “Свойства папки” – Жилд хусусияти пунктини танланг.

“Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг ва “Панель управления” – “Бошқарув панели” буйруғини танланг. “Свойства папки” – “Жилд хусусияти” белгисини икки мартта босинг.

Вид бўлимида “Отображать сжатые или зашифрованные файлы NTFS другим цветом” – “Сиқилган ёки шифрланган NTFS файлларини бошқа ранг билан тасвирлаш” байроғини ўрнатинг.

Page 10: Операцион тизим асослари

5. Тармоқ созламалари ва имкониятлари• Win тармоқ компонентлари компьютерни хусусий тармоқда бошқа

компьютерларга улаш имконини беради. Компьютерни тармоқга ёки бошқа компьютерга улашда қуйидаги имкониятлар юзага келади:

• бошқа компьютерлардаги папка ва файлларга мурожаат қилиш имконияти;• бошқа фойдаланилувчиларга берилган компьютердаги папка ва файлларга мурожаат

хуқуқини бериш;• бошқа компьютерларга уланган принтер ва бошқа периферик қурилмалардан

фойдаланиш;• бошқа фойдаланилувчиларга берилган компьютерларга уланган принтер ва бошқа

приферик қурилмалардан фойдаланиш имконини бериш.• Берилган компьютерни тармоқдаги бошқа компьютер билан уланишнинг бир нечта

усули мавжуддир. Win компьютерни қуйидаги объектларга уланшга имкон беради:• кабел ёрдамида тўғридан тўғри бошқа компьютерга уланиш;• модем ёки ISDN (Integrated Services Digital Network) адаптери ёки тармоқ адаптери

ёрдамида хусусий тармоқга уланиш;• виртуал хусусий тармоқга (VPN) га уланиш фойдаланиладиган хусусий тармоқга

уланиш;• берилган компьютер томонидан чиқарилиб бошқа компьютерга уланиш.• Бошқариш панелидаги “Сеть и удаленний доступ к сети” (тармоқ ва тармоқларга

масофадан мурожаат) ойнаси ёрдамида тармоқ протоколлари ва параметрлари созланади ва юқорида келтирилган уланишлар яратилади.

• Ундан ташқари, эълонлар электрон тахтаси тармоқга ва бошқа компьютерларга “Telnet” ёки “Hyper Terminal” хизматлари ёрдамида уланиш имконияти бор.

Page 11: Операцион тизим асослари

• Тармоқ мухити (Сетевое окружения)• Тармоқ тузилишини аниқлаш ва тармоқ

таркибидаги компьютер ва принтерларга мурожаат қила олиш учун, “сетевое окружения” белгисига икки марта босиш керак. Хозир тармоқ ресурсларини диск кўринишида уланиши улар билан ишлашнинг зарурий шартидир.

• Сетевое окружение” папкаси, бир нечта тармоқни кўришни таъминлайди.

•  • Тўғридан тўғри уланишни яратиш учун:

▫ “Сеть” ва “Удалённий дастур к сети” папкаларини очиш зарур.

▫ “Создание новой подключение” белгисини босинг ва “Далее” тугмасини босинг.

▫ “П подключение к другому компьютору переключаться” ни танлаймиз, “Далее” тугмасини босамизва (тармоқга уланиш мастери) “мастер сетевого подключения” кўрсатмаларига амал қиламиз.

Page 12: Операцион тизим асослари

• Файлларга биргаликда мурожаат• Папка ёки принтерни умумий қилиб тайинлаш учун, объектнинг контекст

менюсидан (сичқонча ўнг тугмаси) “дастур” бўлимини таъминлаш керак. Умумий папка ва принтерларга мурожаат хуқуқини чеклаш тизимида пароллар тизимидан фойдаланишдан иборатдир. Зарур бўлса, хар бир ресурслардан фойдаланувчилар учун алохида рўйхатлар яратиш мумкин. Агар ресурслардан биргаликда фойдаланиш кўзда тутилмаган бўлса, бошқариш панелидаги “сеть” белгисини тайинлаш (ёқиш) мумкин.

•  Тармоқни қулай кўриш• Тармоқни қандай ташкил қилинганлигини ва унинг таркибидаги

компьютерлар ва принтерларга мурожаат хуқуқини олиш учун “сетевое окружение” белгисини икки марта босилади. Тармоқ ресурсларини диск кўринишида улаш, улар билан ишлашнинг мажбурий шарти эмасдир.

• “Сетевое окружения” папкаи бир нечта тармоқлар тузилишини бир вақтда кўриш имконини хам беради.

•  Тармоқда компьютерни қидириш.• Бош менюдан “Поиск” бўлимини танланг.• Бу бўлимдан “Компьютер” бўлимини танланг.• Агар компьютернинг фақат номи маълум бўлса, “имя” майдонига уни

киргизинг. Агар умумий папка номи маълум бўлса, уни киритинг.• “Найти” тугмасини топинг.• Компьютерни ишчи столдаги “Сетевое окружение” папкаини очиб хам

топиш мумкин.

Page 13: Операцион тизим асослари

Бошқа компьютердаги умумий папкани топиш.•“Сетевое окружения” папкаини очиб, уумий папкага эга бўлган компьютерни кўрсатинг. Бошқа компьютерларни кўриш учун “Вся сеть” тугмасини босинг.•Мурожаат хуқуқини олиш талаб қилинадиган папка белгисини танланг.

Папкага умумий мурожаат хуқуқини бериш.•“Мой компьютер” папкаидан, умумий мурожаат хуқуқини олинадиган папкани танланг.•Файл менюсидан “Свойства” бўлимини танланг.•“Дастур” бўлимидан “обший ресурс” параметрини танланг. Агар “Дастур” бўлими йўқ бўлса, демак ресурсларга умумий мурожаатга рухсат берилмаган.•Юқорида келтирилган усул ёрдамида бутун дискка хам умумий мурожаат хуқуқини бериш мумкин.

Page 14: Операцион тизим асослари

6. Интернет тармоғига уланиш имконияталари ва усуллари

• Турли операцион тизимларда интернетга боғланиш турлича амалга оширилади. Дунёда кўпгина фойдаланувчилар Windows ОТ идан фойдалангани учун ушбу ОТ мисолида интернетга боғланиш қандай амалга оширилишини кўриб чиқамиз.

• “Пуск” тугмасини босамиз, бошқарув панелини танлаймиз, “сеть и подключение к интернету ” бўлимига ўтамиз. “Сетевые подключение” кўрсаткичини босамиз. Интернет “келадиган” тармоқ адаптерини танлаш керак. Сичқончани ўнг тугмасини босиб, очилган менюда “Свойства” командасини танлаймиз.

• Очилган мулоқот ойнасида “дополнительно” бўлимига ўтамиз. Ва “Разрешить другим пользователям использовать подключения к интернету” белгисини ўрнатамиз.

Page 15: Операцион тизим асослари

Уни ишлатишда ихтиёрий тармоқ фойдаланувчиси мустақил равишда интернет ресурсларига мурожаат вақтида интернетга автоматик тарзда уланиш жараёнини юзага келтира олиши мумкин. Керакли параметрлани ўрнатгандан сўнг ойна тагидаги – “OK” тугмаси босилади. Бу ҳолда тармоқ интерфейси IP адреси ўзгариши ҳақида огоҳлантириш хабари чиқади. “Да” тугмаси босилади. Агарда локал тармоқ ичида, интернетдан мурожаат ҳуқуқини бериш керак бўлган хизматлар ишлаётган бўлса (масалан, тармоқда Web ёки FTP-сервер ёки ички тармоқ фойдаланувчиларига онлайн ўйинлар керак бўлса) “Общий доступ” бўлимидаги “параметры” тугмасини босиш керак.Хизматлар рўйхатида умумий қабул қилинган портлардан фойдаланувчи стандарт протоколлар кўрсатилган. Агар сиз шахсий хизматингизни қўймоқчи бўлсангиз “Добавить” тугмасини босинг. Бу ҳолда хизмат номи ва бу хизмат ишга тушириладиган компьютер, ички ва ташқи портлар ва протоколлар типи берилиши керак.

Бу ерда сал олдинроққа ўтамиз. Оддий ICS созлаш, локал тармоқдаги IP-адреслар бошқарувчи компьютердан ишга туширилган DNSP-сервер орқали тайинланишини назарда тутади. Аммо бу ҳар доим ҳам қулай эмас. Агар мижоз-компьютерлар IP-адресларни автоматик тарзда олишга созланган бўлса, тармоқ ишламайди. Шунинг учун ҳам, адресларни статик тайинлаш, ишга туширилган DNSP-серверга қараганда қулайроқдир. Агар хизматчи компьютерга статик адрес тайинланган бўлса, интернет фойдаланувчилари мурожаат қилишлари мумкин бўлса, имя майдонида IP-адресларни кўрсатиш мумкин.

Page 16: Операцион тизим асослари

7. Передача и прием информации

• Маълумотларни қабул қилиш/узатиш қурилмаси сигнални жўнатаётган компьютердан узатишда муҳитни шакллантиради ва қабул қиладиган томонда узатиш муҳитидан қабул қилади.

• Ҳамма қабул қилиш/узатиш қурилмалари узатиш типи бўйича характерланади ва маълумотларни узатиш тезлиги ва улар бажарадиган қўшимча функциялар билан фарқ қилади. Бунадай қурилмаларга мисол: тармоқ картаси, қайтарувчилар, концентраторлар, коммутаторлар, радио/ қабул қилувчи/ узатувчилар, инфрақизил қабул қилувчи/ узатувчилар бўлиши мумкин.

• Тармоқ карталари (Network Adapters)• Тармоқ картаси бу – компьютерга

ўрнатиладиган ва унга тармоқда ишлашига имкон берадиган қурилмалар. Ҳозирги вақтда турли тармоқ карталари ишлаб чиқилмоқда. Энг кўп тарқалган карталар босма плата кўринишига эга бўлиб, улар компьютер материнская платасини кенгайтириш жойига ўрнатилади. Ҳозирги вақтда кўп ишлаб чиқарувчилар тармоқ карталарини тўғридан – тўғри материнская платага ўрнатмоқдалар.

Page 17: Операцион тизим асослари

Қайтарувчилар (Repeaters) Қайтарувчилар маълумотларни узатиш муҳитида

фойдаланиладиган сигнални узатиш масофасини катталаштириш учун ишлатилади. Физик жараёнлар ҳақиқийлиги шундайки, у ёки бу муҳитда узатилаётган сигнал узатувчидан қабул қилувчига ўтаётганда секин – аста пасая бошлайди. Сигналнинг пасайиш, узатиш жараёнида келиб чиқадиган турли халақит берувчи ҳолатларга боғлиқдир (муҳит қаршилиги, турли манбалар сигналлари интерференцияси ва ҳоказо). Сигнални узатувчи ва қабул қилувчи орасида катта масофалардан ўтишини кафолатлаш учун қайтарилувчилардан фойдаланиш зарурдир.

Қайтарувчилар сигнални узатишда воситачи ролини бажаради ва узатувчи ва қабул қилувчи орасида узатиш муҳитига уланади. Концентраторлар ва коммутаторлар (Consentrators and Switсhes)

Концентраторлар (Hub) ва коммутаторлар (switсh) компьютерлар тармоқ карталарини улаш учун фойдаланиладиган ҳамма кабелларни ягона муҳитга физик жиҳатдан улаш имконини беради. Бу икки қурилманинг орасидаги фарқ маълумотлар пакетини узатиш вақтида концентраторлар уларни ҳамма компьютерларга бирданига юборади, бу эса канални ўтказиш қобилиятини камайтиради. Коммутаторлар (switсh) ўз хотирасига эга бўлиб, унда қайси компьютер қайси портга уланганлиги ҳақила маълумот сақланади.

Page 18: Операцион тизим асослари

• Модемлар (Modems)• Моделлар рақамли сигналларни (компьютер ишлатадиган) аналог

сигналларга (қоида бўйича товуш частотаси) ва тескари аналогдан рақамлига ўтказади.

• Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчилар • (Microware Transmitters)• Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчиларни кўпинча спутник

алоқа қабул қилувчи ва узатувчилар деб атайдилар. Алоқанинг бундай воситалари маълумотларни турли географик регион ёки мамлакатларда жойлашган компьютерлар орасида катта масофага узатишга мўлжалланган.

• Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар • (Infrared and Transmitters)• Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар принцип

жиҳатдан микротўлқинли тизимларга ўхшайди: улар атмосферадан маълумотларни узатиш муҳити сифатида фойдаланади. Маълумотлар радиотўлқин кўринишида эмас, ёруғлик сигнали кўринишида узатилган учун маълумотларни муваффақиятли узатиш учун сигнал йўлидаги халақит берувчи факторларни бўлмаслигини таъминлаш керак (узатувчи ва қабул қилувчи бир-бирини тўғридан – тўғри кўриш зонасида бўлиши керак).

Page 19: Операцион тизим асослари

8. Фойдаланувчилар қайд ёзувлари ва муаллифлаштириш усуллари

Фойдаланувчининг қайд ёзуви бу – Windows операцион тизимда фойдаланувчинининг тавсифидир. Одатда у ўз ичига, фойдаланувчининг тармоқдаги исми ёки тизимга киришдаги исми, ҳақиқий исми, пароли, фойдаланувчи аъзо бўлган гуруҳ номи, шунингдек, тизимда ишлашидаги ҳуқуқ ва рухсати ва ундаги ресурслардан эркин фойдаланиши каби барча маълумотларни олади.

Windows XP ни ўрнатиш сўнгида имтиёз ва чеклашлар белгиланганда камида иккита ўрнатилган фойдаланувчилар қайд ёзуви хосил бўлади.

Администратор (Маъмур). Мазкур қайд ёзуви компьютерда ишлашда тўла ҳуқуқга эга (тизим реестри калитлари ва барча файллардан эркин фойдалана олади, чеклашлар йўқ, бошқа фойдаланувчи қайд ёзувларини хосил қилиши мумкин).

Гость (Меҳмон). Мазкур қайд ёзуви тасодифий фойдаланувчи ёки тизмидан бир маротаба фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Фойдалаувчилар ҳуқуқлар чекланган, улар рухсат этилган дастурлар билан ишлашлари ва хужжатларни фақат локал компьютерда сақлашлари мумкин (тармоқ ресурслари билан биргаликда ишлаш “Simple File Sharing” опцияси орқали таъминланади).• Маъмур гуруҳи аъзолари қуйидаги имкониятларга эга:•фойдаланувчилар қайд ёзуви ва хавфсизлик гуруҳларини хосил қилиш, ўзгартириш ва ўчириб ташлаш;•дастурларни ўрнатиш;•папкаларга умумий фойдаланиш ҳуқуқини бериш;•рухсатларни ўрнатиш;•барча файллардан фойдаланиш имконини бериш;•файллардан монопол фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;•қайд ёзувлврига бошқа фойдаланувчи ва хавфсизлик гуруҳлари ҳуқуқларини бериш, шунингдек, ўзи учун зарурий ҳуқуқларни хосил қилиш;•аппарат қурилмаларини ўртатиш ёки ўчириш;•хавфсиз режимда (Safe Mode) рўйхатдан олиниш.

Page 20: Операцион тизим асослари

• Фойдаланувчилар қайд ёзувини хосил қилиш. Компьютерда янги фойдаланувчи қўшилганда унга шу компьютердаги файллар ва дастурлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бажарилиши зарур бўлган ишлар кетма-кетлиги компьютер тармоқ доменининг аъзоси ёки алохида ишчи станция бўлишига боғлиқ. Компьютер ишчи станцияга уланган вариантни кўриб чиқамиз. Компьютерга янги фойдаланувчини қўшиш учун компьютернинг маъмури қайд ёзувига эга бўлиш керак. Фойдаланувчиларнинг қайд ёзувини турли йўллар билан хосил қилиш қилиш мумкин.

• «Учетные записи пользователей» -“Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” утилитаси ёрдамида . • Бошқарув панелида «Учетные записи пользователей» - “Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” ни очинг. • “Создать учетную запись” – “Қайд ёзувини яратиш” белгисини (ссылка) босинг.

Янги қайд ёзуви номини киритинг ва “Далее” – “Кейингиси” тугмасини босинг. Керакли қайд ёзувига қараб, “Администратор компьютера” – “Компьютер маъмури” ёки “Ограниченная запись” – “Чекланган қайд ёзуви” қайта улагичини танланг, кейин “Создать учетную запись” – “Қайд ёзувини яратиш” тугмасини босинг

Page 21: Операцион тизим асослари

• Эслатма:• Қайд ёзувида киритилган исм “Приветствие”

экранида ва “Пуск” – “Бошлаш” менюсида кўрсатилади.

• Компьютернинг биринчи фойдаланувчиси компьютер маъмури қайд ёзувига эга бўлиши шарт.

• «Учетные записи» - “Қайд ёзуви” компонентини очиш учун “Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, “Настройка” – “Созлаш” ва “Панель управления” – “Бошқарув панели”буйруғини (командаси) танланг, кейин “Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” белгисини икки марта босинг.

• 2. Фойдаланувчилар қайд ёзувини Net User буйруғи ёрдамида яратиш.

• Буйруқ сатрида қуйидагича конструкцияси киритилади:

• net user Мавзу2 /Add, бу ерда Мавзу2 – яратилаётган қайд ёзувининг номи, Add – қайд ёзув параметри (мазкур холда қўшиш, яратишни билдиради). Қайд ёзувининг параметрларини созлаш буйруқ сатрида бошқа параметрларини кўрсатиш билан амалга оширилди (Net user/?).

Page 22: Операцион тизим асослари

3. Янги қайд ёзувини “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситаси ёрдамида яратиш “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” ойнасини очинг. Консол дарахтида (дереве консоли) “Пользователи” – “Фойдаланувчилар” тугмасини босинг ( “Управление компьютером” – “Служебные программы” – “Локальные пользователи и группы” – “Пользователи” ).“Действие” – “Ҳаракат” менюсида “Новый пользователь” – “Янги фойдаланувчи” ни танланг. Диалог ойнасида мос маълумотни киритингҚуйида келтирилган байроқчаларни ўрнатинг ёки олиб ташланг.

Тизимга келгуси киришда паролни алмаштиришни талаб қилиш Фойдаланувчига паролни алмаштиришни таъқиқлаш Паролнинг муддати чекланмаганҚайд ёзувини ўчириб қўйиш

“Создать” – “Яратиш” тугмасини босинг, кейин эса “Закрыть” – “Ёпиш” тугмасини босинг. Эслатма: “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситасини очиш учун “Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, кейин “Настройка” – “Созлаш” ва “Панель управления” – “Бошқарув панели” буйруғини тангланг. “Администрирование” – “Маъмурлаш” белгисини икки мартта босинг кейин “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” белгисини икки мартта босинг.

Фойдаланувчининг номи мазкур компьютердаги бошқа фойдаланувчилар ёки гуруҳлар номи билан бир хил бўлмаслиги керак. У юқори ёки қуйи регистрда 20 та белгидан иборат бўлиши мумкин, қуйидаги белгилардан ташқари: " / \ [ ] : ; | = , + * ? < >

Page 23: Операцион тизим асослари

9. Операцион тизим хизматлари 

• Ихтиёрий Операцион тизим дастурлари орасида, хусусан, Win OT дастурлари орасида фон режимида ишлайдиган ва воситачи вазифасини ўтайдиганлар мавжуд. Бу дастурлар иловаларни ўзаро боғлашни, шу билан бирга қурилма драйверлари ва операцион тизим компоненталари билан боғланишни ташкил этади. Бу турдаги фон жараёнларини ОТ хизматлари деб аталади.

• Win хизматлари нимадан иборат.• ОТ хизматлари – бу дастурий жараён бўлиб, компьютер

тизимининг турли аппарат ва дастурий компоненталари орасида алоқани ташкил этишга мўлжалланган. Win хизматларини ишга тушириш автоматик тарзда компьютер юкланиш вақтида амалга ошади ва муҳим хизматлар компьютер ўчирилгунча ўз ишини давом эттиради. Баъзи хизматлар (фаоллашади) зарур вақтда ишга тушади. Хусусан, Win ОТ доимо қурилмалар улангани ва ўчирилганлигини аниқлаш учун қурилмалар таркибини назорат қилиб туради, бошқа ишларга боғлиқ бўлмаган ҳолатда тармоқ амалларини бажаради ва умуман компьютерда рўй бераётган жараёнларни кузатади. Бундай харакатлар хизматлар ёрдамида бажарилади.

Page 24: Операцион тизим асослари

• Хизматлар функциялари• Win нинг ҳар бир хизмати аниқ бир амални бажаришга

мўлжалланган. Масалан, янгилаш хизмати, вақт хизмати, босмага чиқариш хизмати, хавфсизлик хизмати, Win нинг тармоқ хизмати ва бошқа хизматлар мавжуддир.

• Win хизматларининг доимий ишлаши ва автоматик ишга тушириш, операцион тизимга зарурий амалларни бажаришга имкон беради, шу билан бир қаторда фойдаланувчи бирор-бир командани бериши ёки мос дастурни ишга тушириши шарт эмас.

• Win NT ОТ да биринчи марта киритилган хизматлар концепциясининг устунлиги шундан иборатки, компьютер тизимини бошқаришнинг мустақил воситалари билан ишлаш имкони юзага келади. Хизматларни ишга тушириш, уларни тўғри тўхатиш ёки тўхтатиб туриш имконияти мавжуддир. Агар ОТ га янги функциялар кўшилса, уларни бажариши учун қўшимча хизматлар ишга туширилади.

•  • Win хизматлари қандай ишлайди.• Ихтиёрий дастур ОТ нинг фаол хизматига мос

харакатларни бажариш учун мурожаат қилиши мумкин. Натижада қатор амаллар иловалар чегарасидан ташқарига чиқарилади, шу билан бирга дастурлар содда ва самарали бўлиб қолади.

• Хизматни ифодаловчи жараённинг доимий фаоллиги тизим унумдорлигини пасайтиради. Ҳар бир фаол хизмат оператив хотиранинг аниқ жойини эгаллайди, аммо процессор ресурсларини бекордан-бекорга сарфламайди.

Page 25: Операцион тизим асослари

• Win хизматлари “сўров-жавоб” принципи бўйича ташкил этилган. Илова хизматга аниқ харакатларни бажариш учун мурожаат қилади. Хизмат фаоллашади, сўралган амални бажаради, иловага натижа ҳақида хабар беради ва қайта пассив ҳолатига, навбатдаги сўровгача қайтади.

• Баъзи хизматларда иловалар мунтазам равишда мурожаат қиладилар, бошқалари эса бирор марта хам ойлар давомида сўралмаслиги мумкин. Охирги ҳолатда ишлатилмаётган хизмат учун ажратилган оператив бефойда харажати хақида тўхталиш мумкин.

• Бунда, компъютер самарадорлигини ошириш учун, хизматларни янгидан созлаш зарур.• Win хизматларини ўчириш.• Бахтга қарши, компъютерда мавжуд бўлган хизматлар йиғмасини тўғридан-тўғри бошқариш воситаси

кўзда тутилмаган. Аммо, фойдаланувчи унга керак хизматларни ўчириши ва ёқиши мумкин.• Хизматларни ўчириш одатда икки сабаб бўйича бажарилади:• Биринчидан, фойдаланилмаётган хизматларни ўчириш, компъбтер оператив хотирасидан самарали

фойдаланиў имконини беради.• Оператив хотира – унумдорликка қаттиқ таъсир кўрсатадиган қиммат ресурсдир. Агар оператив хотира

хажми, операцион тизим минимал техник талабларига яқин бўлса энг кичик тежам ҳам сезиларли самара беради.

• Керак бўлмаган хизматларни ўчиришнинг иккинчи сабаби иш олиб бориш хавфсизлигидир. Ҳар бир фаол жараён – бу тизимнинг потенциал салбий жойдир. Биринчи навбатда бу тармоқ функцияларини бажаришга мўлжалланган хизматларга тегишлидир. Win нинг бундай тармоқ функцияларига ташқаридан, тармоқ орқали мурожаат қилиш рухсат берилган, ва зарарли дастурлар аниқ шароитларда, компъютерга кириш учун хизматлар салбий жойларидан фойдаланиши мумкин. Агар операцион тизимнинг мос хизмати ўчирилган бўлса, унга мурожаат қилиб бўлмайди ва зарарли дастурлар кириш йўли беркитилади.