44

ЎҚИТУВЧИ · Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash . ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА. United Nations Office on Drugs and rime │ Vienna

  • Upload
    others

  • View
    72

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

ЎРТА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ КОРРУПЦИЯНИНГ АҲАМИЯТИ ВА

ТАЪСИРИ ТЎҒРИСИДАГИ ТУШУНЧАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ВИДЕОМАТЕРИАЛДАН ФОЙДАЛАНИШ

Кириш

Қўлланмадан қандай фойдаланилади

Мазкур Қўлланма Коррупцияга қарши курашишга доир видеомаълумот га қўшимча

бўлиб хизмат қилади. Ушбу икки компонентдан таркиб топган материал ўрта мактаб

ўқувчиларини (13-18 ёш) коррупция ва у билан боғлиқ бошқа хатти-ҳаракатларнинг

аҳамияти ва таъсири тўғрисида тушунча ҳосил қилиш жараёнларига жиддий тарзда

жалб этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Қўлланма ўрта мактаб ўқитувчиларига видеолавҳа мазмунини батафсил тушунтириб

беришларига кўмак кўрсатиш учун мўлжалланган; у видеоматериал билан биргаликда

қўллаш мумкин бўлган илғор тажриба ва таълим стратегияларини таклиф этади.

Қўлланма тўрт модульдан таркиб топган:

• 1-Модуль видеолавҳани синфда қўллаш учун зарурий асосларни ишлаб

чиқишга тааллуқли кўрсатмаларни ўз ичига олган. Шу билан бирга у ўзида,

видеолавҳадан фойдаланиш давомида ўқитувчилар тадбиқ этиши мумкин

бўлган хатти-ҳаракатларни мужассам этади.

• 2-Модуль стратегияларни дастлабки кўздан кечириб чиқиш учун зарур бўлган

ғояларни тақдим этиб, у ўқувчиларнинг видеолавҳанинг янада самарали

томошабинлари бўлишга имкон беради. Модульда дарс режаси мужассам

бўлиб, уни ўқитувчилар дастлабки кўздан кечириш жараёнига тадбиқ этишлари

мумкин.

• 3-Модуль ўқувчиларни видеолавҳа мазмунига жиддий муносабат билдиришга

даъват этади, шунингдек ўзида, томоша қилиш сифатини яхшилашга имкон

берадиган, стратегияларни мужассам этади.

• 4-Модуль видеолавҳа намойишидан сўнгги жараёнга ўз эътиборини жам

қилади. У ўзида намойиш якунларига бағишланган муҳокамалар сессиясининг

режасини ҳамда Муҳокамалар ўтказиш бўйича қўлланмани мужассам этади.

Ундан ташқари, Қўлланмада модулларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайдиган

қуйидаги ресурслар мужассам бўлган:

• Изоҳли луғат

• Сюжет схемасининг намунаси

• Ечимлар дарахтини таҳлил қилиш схемасининг намунаси

• Коррупция дарахти схемасининг намунаси

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

• Видеолавҳадан фойдаланиш бўйича текширув рўйхати

Қўлланма коррупцияга қарши курашувчи учта муҳим хабарлар асосида ишлаб

чиқилган бўлиб, ўқитувчиларга ушбу муҳим хабарларни ўз дарсларига киритишлари ва

ўқувчилар билан баҳам кўришлари тавсия этилади.

• Коррупция барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан

муносабатда бўлишга тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан ҳаракат қилиш, ахлоқий меъёр доирасида

қарорлар ва тўхтамларга келиш орқали, коррупцияни олдини олиш жараёнида

муайян вазифани бажаради ёки ушбу жараёндан манфаатдор.

• Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар ва ёшларнинг иштироки ҳал

қилувчи вазифани бажаради.

Мазкур Қўлланма ҳақида

Мазкур Қўлланма Бирлашган миллатлар ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва

жиноятчилик бўйича бошқармаси раҳнамолиги остида киритилган «Адолат учун

таълим бериш» (E4J) ташаббуси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, у таълим орқали

қонун устуворлигига риоя этилишига ёрдам беради.

Қўлланма коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқий мажбуриятлар юкловчи ягона

умумжаҳон иш қуроли ҳисобланмиш, Бирлашган миллатлар ташкилотининг

Коррупцияга қарши конвенцияси 5 ва 13-моддаларига асосланган. 5 ва 13- моддаларда

БМТга аъзо мамлакатларга самарали олдини олиш механизмлари, жумладан, ҳалоллик,

шаффофлик ва қонун устуворлигини рағбатлантиришга қаратилган таълим

дастурларини яратишга чақириқ мужассам бўлган.

«Умумжаҳон даражасида фуқароликни таълим бериш» (GCED) ташаббусининг мақсад

ва инфратузилмалари Қўлланмага асос сифатида хизмат қилиб, у ёшларни ушбу

олдини олиш амалиётининг диққат марказига қўяди. GCED ўқувчиларга умумжаҳон

фуқаролигига нисбатан масъулият ҳис этишни қўллаб-қувватлайдиган қадриятлар,

муносабат ва хулқни сингдиришга интилади: ижодкорлик, инновациялар, шунингдек

тинчлик, инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланишга содиқлик каби.

Коррупцияга қарши курашиш Барқарор Ривожланиш Мақсадларига, хусусан 16-

Мақсадга, эришишда жиддий аҳамият касб этади. 16-Мақсаднинг асосий ғояси

тичнлик ва адолатга ҳамда самарали муассасаларни жорий этилишига кўмак

кўрсатишни назарда тутади. 16.5-боб айнан коррупция ва порахўрликни, уларнинг

барча кўринишларини сезиларли даражада қисқартириш муҳимлигига қаратилган.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

1-Модуль: Коррупцияга қарши видеолавҳадан

фойдаланиш учун асосларни ишлаб чиқиш

Мазкур модуль коррупцияга қарши видеоматериални мактаб ўқув дастурига киритишга

оид ҳамда ушбу таклифни қўллаб-қувватловчи асосларни ишлаб чиқиш бўйича йўл-

йўриқларни тақдим этади.

Асослаш ўқувчиларнинг видеолавҳа мазмуни ва унга боғлиқ, аммо лавҳа қамраб

олмаган, коррупциянинг бошқа соҳаларини фаҳмлаган ҳолда, ўзаро муносабатларга

киришишларига ёрдам беради.

Коррупцияга қарши видеолавҳадан ўз синфингизда фойдаланиш учун асосларни

ишлаб чиқиш

Коррупцияга қарши видеоматериални мактаб ўқув дастурига киритиш учун бир қанча

жиддий тарбиявий сабаблар мавжуд.

• Мақсад – ўқув дастурининг асосини ташкил этишдами ёки уни тўлдиришдами?

• Мақсад – ўқувчиларни коррупция тўғрисидаги саволларни муҳокама этишга

жалб этишми, мактабда ҳаёт кўникмалари ҳақидаги ўқув дастурларини

кенгайтиришми?

• Видеолавҳани намойиш этиш ҳалоллик тўгараклари каби, мактабдан ташқари

фаолиятнинг бир қисми бўлиб хизмат қиладими?

• Видеолавҳани намойиш этиш ўқувчиларга идрок этиш ва ўз-ўзини таҳлил қилиш

жараёнида иштирок этишларига ёрдам бериш мақсадида, педагогик

стратегиянинг бир қисми бўлиб хизмат қиладими?

Нима сабабдан ҳозирда бажараётган ишингизни бажараётганингизни ва у билан нимага

эришмоқчи эканингизни тушунишингиз муҳим. Қачонки, муайян предметни муайян

тарзда, муайян материаллар ёрдамида таълим беришнинг асосларини ишлаб чиқа

олсангиз, натижада ўқув сифатини яхшироқ бошқара оласиз, зарур ҳолларда эса,

услубий ечимларни асослай оласиз.

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш учун асосларни ишлаб чиқишда

сизнинг иш қуролингиз

Коррупцияга қарши видеоматериални ўқув дастурига киритиш учун асосларни ишлаб

чиқишда қуйидагиларни инобатга олиш зарур:

Нима сабабдан видеоматериал ушбу мавзуни муҳокама этиш учун муносиб восита

бўлиб хизмат қилади?

• Видеоматериал кичик (13-15) ва ўрта (16-18) ёшдаги аудитория учун

мўлжалланган. Унинг сюжети қизиқарли бўлиб, унда кутилмаганлик ва ҳажвия

элементлари мавжуд.

• Видеоматериал ўқувчиларни коррупция тўғрисидаги сермазмун мунозараларга

жалб этади, у қай тарзда уларнинг жамиятлари, ҳуқуқ ва келажакларига, бу ҳақда

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

очиқ тарғиб этмаган ҳолда, таъсир ўтказиши тўғрисида суҳбатлар қурилишини

рағбатлантиради.

• Видеолавҳа қисқа бўлиб, у икки дақиқа давом этади. Бу эса, сизга уни қайта

намойиш этиш, унинг мазмунини муҳокама ва таҳлил қилиш имконини беради.

Давомийлиги саккиз дақиқадан кам бўлган видеолавҳалар, қоидага кўра, таълим

олишга қизиқиш ва сабабларни кучайтиради.

• Видеолавҳанинг асосида содда сюжетли ҳикоя ётади. Сюжет содда бўлишига

қарамай, ундаги воқеаларнинг коррупцияга боғлиқлиги мураккаб. Бу эса,

коррупциянинг янада қийин элементларини, улар лавҳада акс этган-этмаганидан

қатъий назар, танқидий идрок этишдек, соғлом жараёнга (муҳокама,

тортишувлар ва саволга тортишга) кўмак беради.

• Видеолавҳада мулоқот мавжуд эмас ёки унга изоҳ берилмайди. Ўқувчилар

сўзларга чалғимай, тасвирланаётган воқеага эътиборларини жамлашлари

мумкин. Ўқувчилар, намойиш тугаб, унинг якунларини таҳлил этиб

бўлганларидан сўнг, лавҳага ўз шахсий мулоқотларини, қўшимча машғулот

ўлароқ, киритишлари мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда, ушбу рўйхатга бошқа сабабларни ҳам қўшишингиз мумукин.

Ушбу видеолавҳани намойиш этиш орқали нимага эришиш мумкин?

• Сиз ўқувчиларингизни, уларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашларини

кенгайишига кўмак бериш мақсадида, ҳалоллик ва ахлоқ тўғрисида билим

олишга жалб этишингиз мумкин.

• Сиз ўқувчиларингизни, улар ишончли матбуот ва ОАВга эътимод хосил қила

олишлари учун, матбуот ва ахборот соҳасидаги савод ва кўникмаларини

чуқурлаштиришингиз мумкин.

• Ўқувчиларингиз коррупция ва унинг бир қанча кўринишлари ҳақида билиб

боришар экан, айни пайтда бу билимни ўз шахсий ҳаётлари, атроф-муҳит ҳамда

жамоатчилик билан боғлайдилар.

Зарур бўлган ҳолларда, ушбу рўйхатга сиз умид қилаётган бошқа нарсаларни ҳам

қўшиш мумкин.

Коррупция, ҳалоллик, шаффофлик, масъулият ва ахлоқий меъёр доирасида қарорлар

қабул қилиш тўғрисидаги видеолавҳадан ўқувчилар қандай муҳим ўгитларни олишлари

зарур?

• Коррупция барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан

муносабатда бўлишга тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан ҳаракат қилиш, ахлоқий меъёр доирасида

қарорлар ва тўхтамларга келиш орқали, коррупцияни олдини олиш жараёнида

муайян вазифани бажаради ёки ушбу жараёндан манфаатдор.

• Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар ва ёшларнинг иштироки ҳал қилувчи

вазифани бажаради.

Зарур бўлган ҳолларда, ушбу рўйхатга бошқа ўқув мақсадларини ҳам қўшишингиз

мумукин.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Видеоматериалдан мактаб ўқув дастуримда қай йўсинда фойдалана оламан?

• Видеоматериални мавжуд ўқув дастурига киритишингиз мумкин. Лавҳанинг

мазмуни ўқув дастурининг муайян мақсадларига (бевосита ёки билвосита)

қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин. Мисол учун, ундан ўқув дастуридаги

аниқ бир натижа, мақсад, йўналиш, бирлик ёки меъёрга нисбатан фойдаланса

бўлади. Шундай қилиб, видеоматериал ўқув дастури доирасида янада кўпроқ

мақсадларга эришишга ёрдам берадиган иш қуроли бўлиб хизмат қилади.

• Сиз видеолавҳа орқали муайян материални мустаҳкамлаш учун ундан педагогика

стратегияси ёки тузилма сифатида фойдаланган ҳолингизда, дарс ва таълим

беришнинг маълум жиҳатини тўлдиришингиз ёки такомиллаштиришингиз

мумкин. Видеолавҳадан, янги дарс ёки ғоя таклиф этиш ёхуд дастлабки билим

ҳосил қилиш учун, фойдаланса бўлади. У, ўқувчиларда қизиқиш ва синчковлик

уйғотиш, уларнинг идрок этиш, тадқиқ этиш, ижодкорлик ва муаммоларни

ечишга бўлган ҳаракатларига кўмак бериш орқали, синф ишларини тўлдириши

мумкин. Шундай қилиб, видеоматериал янада кенгроқ педагогика мақсадларига

эришишда иш қуроли бўлиб хизмат қилади.

• Видеоматериалдан сиз мактабдан ташқари ўқув жараёнининг бир бўлаги

сифатида фойдаланишингиз мумкин. Бу, лавҳадан мактабдан ташқари шароитда,

масалан, ҳалоллик тўгаракларида ёки бошқа, дарслардан кейинги, норасмий

дастурларда фойдаланишга тааллуқли бўлиши мумкин. Шундай бўлишига

қарамай, ушбу ёндашув олдида маълум чегаралар мавжуд, шу жумладан таклиф

этилаётган ўқув фаолиятини амалга ошириш учун ўқитувчиларнинг мавжудлиги

ҳамда ушбу фаолиятга жалб бўла оладиган ўқувчилар сони.

Видеоматериалдан фойдаланган ҳолда, қандай машғулотларни амалга оширишим

мумкин?

Видеоматериалдан фойдаланишда қандай ўқув-услубий машғулотларни тадбиқ эта

олишингизни инобатга олмай туриб, сизнинг асослашингиз тўлиқ бўла олмайди.

Ушбу машғулотлар сценарийлар ёзиш, рол ўйинлари, тинглаш ва сўзлашиш, идрок

этишга асосланган тадбирлар, синфда ўтказиладиган муҳокамалар, бахс-мунозаралар,

қўшма ўқув тадбирлари, муаммолар ва лойиҳалар асосида ўрганиш, визуал ўқув

стратегиялари, ўйинлар асосида таълим бериш, ҳаракатларга асосланган ҳамда синов-

тажриба ўқув тадбирлари ва рефлексияларни ўз ичига олади.

Юқорида қайд этилган машғулот турлари таълимнинг учта соҳасига асосланади:

когнитив/идрок этиш, ижтимоий-ҳиссий ва хулқ-атвор, булар эса ўз навбатида,

«Умумжаҳон даражасида фуқароликни таълим бериш» ташаббусининг (Global

Citizenship Education initiative) негизини ташкил этади.

Юклаб олиш учун бир қатор машғулотлар таклиф этилади (тавсия этилган машғулотлар

рўйхатига қаранг, 1 дан 5 гача). Ушбу машғулотларни, видеоматериални синфингизда

қўллашни режалаштиришга кўмак бериш ва удан фойдаланишга асосларингизни ишлаб

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

чиқиш учун, тадбиқ этишингиз мумкин.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш бўйича ўқитувчиларга таклиф этилаётган машғулотлар: 1-Рўйхат

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг

мураккабликларини яхшироқ

тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш

кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий ва

жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи

қадриятлар, муносабатлар ҳамда

ижтимоий кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ ҳамда

иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

оширмоқчи ва дастурга

киритмоқчи эканингиз

ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Ақлий ҳужум/бош қотирув: KWLQ

машқи

K: Нимани билишни истайман?

W: Нимани ўрганишни истайман?

L: Нимани ўргандим?

Q: Менда яна қандай саволлар бор?

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Аввалда олган билимларини ёдга

олиш.

• Ўз ўрганишларини баҳолаш.

Муҳокама: Танлов ва унинг

оқибатлари

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Аввалда олган билимларини ёдга

олиш.

• Нимани ўрганишларини белгилаш.

• Келаси саволларни туза олиш.

Шарҳ: Видеолавҳа намойишидан сўнг,

персонажлар тутган йўлларининг

оқибатларини таҳлил қилишга

Тадбир / коррупцияга қарши курашиш лойиҳаси

Таълим натижалари: ўқувчилар қуйидагиларнинг

уддасидан чиқа олишлари керак:

• Коррупцияни олдини олиш бўйича ижобий

хатти-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш

Шарҳ: Видеода тасвирланган ҳолатнинг салбий

оқибатларини олдини олиш учун «қандай чораларни

кўриш мумкин бўлар эди» мавзусидаги

муҳокамаларни якунлагач, ўқувчиларга коррупцияга

қарши тадбир ишлаб чиқишларида кўмак кўрсатинг.

Ушбу лойиҳа устида ишлаш учун ўқувчиларни

гуруҳ ёки жуфтларга ажратинг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

• Келаси саволларни туза олиш.

Шарҳ: KWLQ машқи ўқувчиларга

аввалда олган билимларини ёдга олиш

ва видеолавҳани томоша қилгунга

қадар, унинг давомида ва ундан сўнг, ўз

фикрларини тизимга тушириб олишга

ёрдам беради.

K: Коррупция ҳақида ўқувчи

нималарни билади?

W: Ўқувчи нимани билишни ёки

ўрганишни истайди?

L: Нимани ўрганди?

Q: Қандай саволлар қолмоқда?

Q (савол) ўқувчиларда видеолавҳа

қамраб олмаган, коррупцияга оид пайдо

бўладиган саволларни ўрганиш

имкониятини тақдим этади. Мисол

учун, келишилган футбол ўйинлари,

таниш-билишчилик, шаффофлик

етишмаслиги ва манфаатлар тўқнашуви

– буларнинг бари порахўрлик ва

фирибгарлик учун катализатор

вазифасини ўтайди.

Тақдимот: ўқувчилар KWLQ машқи

натижаларини синфда тақдимот

қилишлари керак.

қаратилган муҳокамаларни ташкил

этинг. Сўнгра ўқувчиларга ўз хатти-

ҳаракатлари тўғрисида ўйлаб

кўришларини таклиф этинг.

1. Ўқувчилардан, уларнинг танлов ва

хатти-ҳаракатлари оқибатлари уларнинг

уйлари, мактаблари, мамлакатлари ва

сайёрага қандай таъсир ўтказишини

сўраб кўринг.

2. Видеолавҳадаги овчининг танловлари

нимадан иборат эканини сўранг (мисол

учун, хайвонни овлаш учун пора таклиф

этмоқда).

3. Бу танловларнинг оқибати нимага

олиб келди? (мисол учун, ҳайвон

ейишни бошлайди, ўсиб боради,

муаммолар келтириб чиқаради ва

ҳоказо).

Ўқувчиларга учта муҳим хабар

тўғрисида эслатинг:

• Коррупция ривожланиш, равнақ

топиш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат

билан муносабатда бўлишга

тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан

ҳаракат қилиш, ахлоқий меъёр

доирасида қарорлар ва тўхтамларга

келиш орқали, коррупцияни олдини

олишда муайян вазифани бажаради.

• Коррупцияга қарши курашишда

фуқаролар ва ёшларнинг иштироки

ҳал қилувчи вазифани бажаради.

1. Видеодан илҳомланиб, унга шиор ўйлаб топинг

(масалан, «Коррупция жамият негизини еб

битиради»)

2. Коррупция жиҳатларини ўрганиб чиқинг ва, уни

олдини олиш йўлларини таклиф этиш мақсадида,

ота-оналар ва жамоатчилик билан биргаликда иш

олиб боринг.

3. Коррупция тўғрисида кўпроқ маълумот олиш

манбаи сифатида БМТнинг Коррупцияга қарши

конвенциясидан фойдаланинг (United Nations

Convention against Corruption). 4. Хатти-ҳаракатларга илҳомлантириш учун

«Коррупцияга қарши бирлашайлик» деб номланган

тадбир материалларидан фойдаланинг. (Unite

Against Corruption campaign materials)

Ўқувчиларга учта муҳим хабар тўғрисида

эслатинг:

• Коррупция ривожланиш, равнақ топиш ва инсон

ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга

тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан ҳаракат қилиш,

ахлоқий меъёр доирасида қарорлар ва

тўхтамларга келиш орқали, коррупцияни олдини

олишда муайян вазифани бажаради.

• Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар ва

ёшларнинг иштироки ҳал қилувчи вазифани

бажаради.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш бўйича ўқитувчиларга таклиф этилаётган машғулотлар: 2-Рўйхат

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг

мураккабликларини яхшироқ

тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш

кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий

ва жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи

қадриятлар, муносабатлар ҳамда

ижтимоий кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ ҳамда

иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

оширмоқчи ва дастурга

киритмоқчи эканингиз

ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.

Коррупцияга қарши конвенцияни

ўрганиш

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• БМТнинг Коррупцияга қарши

конвенцияси 1-моддасида

белгиланган, Конвенциянинг

мақсадини тасвирлаб бериш.

• Огоҳликни ошириш мақсадида,

Коррупцияга қарши конвенция

алоҳида моддаларининг асосий

ғояларини тушунтириш.

Ҳалоллик маданиятини

шакллантириш

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Ҳалоллик тушунчасига таъриф

бериш.

• Ўз мактаблари ёки маҳаллаларида

ҳалоллик ҳолатларига ва ҳалоллик

мавжуд бўлмаган ҳолатларга

мисоллар келтириш.

• Ҳалоллик ва ноҳалоллик билан

қилинган амаллар оқибатини

тасвирлаш.

Мавзуга оид тадқиқот (тажрибадаги ҳолатлардан

мисоллар): порахўрлик ва тамагирликни

солиштириш ва таққослаш

Таълим натижалари: ўқувчилар қуйидагиларнинг

уддасидан чиқа олишлари керак:

• Коррупция билан боғлиқ тушунчаларни

таққослаш ва солиштириш.

• Тушунчалар ўртасидаги муносабатни кўрсатиш

учун Венн диаграммасидан фойдаланиш.

• Коррупция билан боғлиқ муҳим хабарларни

тушуна билиш.

Шарҳ: Венн диаграммаси каби, график иш қуроли

ва изоҳли луғатдан фойдаланиб, ўқувчиларга 3-5

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

• Коррупция, барча жамиятларга ўз

таъсирини ўтказадиган ва унга

қарши курашиш учун бутун

халқаро ҳамжамиятнинг куч

сарфлашини талаб этадиган,

трансмиллий ҳодиса эканини

эътироф этиш.

Шарҳ: мазкур машқда ўқувчилар

коррупция, халқаро ҳамкорлик ва

коррупциянинг турли жиҳатларини

ўрганиш учун Коррупцияга қарши

конвенциядан фойдаланадилар.

1. Коррупцияга қарши видеолавҳа

намойиши ва унинг муҳокамасидан

сўнг, ўқувчиларга Коррупция

тўғрисидаги конвенцияни (Convention

against Corruption), коррупцияга қарши

курашишдаги ҳуқуқий мажбуриятлар

юкловчи ягона умумжаҳон иш қуроли

сифатида таништиринг.

2. Ўқувчилардан Коррупцияга қарши

конвенциянинг мақсадини ўқиб

беришларини сўранг (1-модда).

Сўнгра, Конвенция бешта асосий

йўналишни қамраб олганини

тушунтиринг: олдини олиш чоралари;

жиноят деб эълон қилиш

(криминализация) ва ҳуқуқни қўллаш;

халқаро ҳамкорлик; активларнинг

қайтарилиши; шунингдек техник

кўмак ва ахборот алмашинуви.

3. Ўқувчилар видеолавҳадаги энг

Шарҳ: ушбу машқ турли ақлий

қобилиятларга таяниб, оқзаки нутқ,

тинглаш, ёзиш, расм чизиш, шеърият ва

санъатдан фойдаланади.

1. Видеолавҳани томоша қилгандан

сўнг ва унинг натижалари таҳлилида

иштирок этгач, ўқувчилардан улар

ҳалолликка қандай таъриф

берганларини сўранг. Қандай қилиб,

улар бу таърифга келганларини сўранг.

2. Изоҳли луғатни текширинг ва у ерда

тақдим этилган таъриф билан баҳам

кўринг.

3. Ўқувчилардан видеолавҳада

намойиш этилган воқеада

ҳалолликнинг йўқлигига оид

мисолларни ажратиб беришларини

сўранг (масалан, қўриқхона қаровчиси

пора сўрамоқда, овчи эса уни бермоқда,

ёки овчи ўз қўшнисининг кабель

телевидениеси хизматларини

ўғирламоқда).

Гуруҳларда:

1. Ўз мактаб ёки маҳаллаларида

ҳалоллик бўлмайдиган ҳолатларга

мисол келтиринг.

2. Синфнинг ярмига ҳалоллик бўлмаган

ҳолатлар келтириб чиқарадиган

оқибатларни қўшиқ, реп, сурат, расм

солиш, шеър, рақс ёки хат ё бошқа бир

ижодий йўл орқали намойиш этиб

нафардан гуруҳларга бўлиниб, видеолавҳа ҳамда

қуйида батафсил ёритилган мавзуга оид тадқиқотда

қайд этилган воқеалардаги порахўрлик ва

тамагирлик ҳолатларини таққослаш ва

солиштиришларини таклиф этинг. График иш

қуроллари ўқувчиларга ғоя ва тушунчалар

ўртасидаги мутаносибликни илғашга ёрдам беради.

Видеолавҳа ҳамда Шифокор А ва Шифокор Б

мисолларидан ушбу тушунчаларни таҳлил қилиш

учун фойдаланинг.

• Сизнинг ҳудудингиздаги Шифокор А

маълум учрашув вақтини белгилаш учун

пора талаб этмоқда.

• Шифокор Б, бемор тезкор ёрдамга муҳтож

бўлиб турганида, пора беришни сўрамоқда.

Бемор, агар тезкор ёрдамни ола билмаса,

вафот этиши мумкин.

Гуруҳларда муҳокама қилиш учун саволлар:

1. Видеолавҳада ва мавзуга оид воқеада ким

порахўрлик, ким эса тамагирлик билан

шуғулланмоқда? Ўқувчилардан улар қандай қилиб

бу тўхтамларга келганларини сўранг.

• Шифокор А: порахўрлик

• Шифокор Б: тамагирлик

• Овчи: порахўрлик

2. Ким фаол порахўрлик билан, ким эса суст

порахўрлик билан шуғулланмоқда?

• Шифокор А: суст

• Шифокор Б: суст

• Овчи: фаол

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

муҳим воқеаларга тааллуқли модда ва

бобни топишлари зарур (15-модда, III-

боб: Жиноят деб эълон қилиш ва

ҳуқуқни қўллаш).

4. Порахўрлик, ўз таъсирини сотувга

қўйиш, мансабини суиистеъмол қилиш

каби, коррупциянинг турли

жиҳатларини кўриб чиқинг. Тегишли

аниқликлар киритиш учун изоҳли

луғатга мурожаат этинг.

5. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб,

таҳлил қилишлари учун Конвенция

моддасини танлашларини таклиф

этинг (ёки ўзингиз танлаб беринг).

Модданинг асосий ғоясини очиб

берувчи плакат тайёрлашларини

сўранг. Плакатда инфографика,

ҳажвий расмлар, суратлар ёки

модданинг асосий ғоясини тасвирлаб

берувчи давлат хизмати мурожаати

акс эттирилиши мумкин. Мақсад –

танлаб олинган модда юзасидан

огоҳликни оширишдир.

4. Ҳар бир гуруҳ ўз ишларини синфда

барча билан баҳам кўришлари зарур.

беришларини сўранг.

3. Синфнинг иккинчи ярмига ҳалоллик

билан амал қилинганда юзага

келадиган оқибатларни ижодий шаклда

тасвирлаб беришларини сўранг.

4. Иккала гуруҳ аъзоларига ўзлари

бажарган ишларини синф билан баҳам

кўришларини таклиф этинг.

Фаол порахўрлик деганда, пул тўлови, пора бериш

таклифи ёки ваъдаси тушунилади.

Суст порахўрлик деганда, порани олиш ёки уни

қабул этиш тушунилади.

3. Видеолавҳа ва мавзуга оид тадқиқотдан маълум

бўлган порахўрлик ва тамагирлик ўртасидаги асосий

ўхшашликлар ва фарқлар нимадан иборат?

Уларни тасвирлаш учун Венн диаграммасидан

фойдаланинг (мажбурлаш даражаси ва

манфаатдорлик ҳамда мажбурлаш даражаси).

Овчини пора беришга ҳеч ким мажбурламаган ёки

зўрламаган. Агар Шифокор Бнинг тезкор ёрдамга

муҳтож бўлган бемори пора бермаса, у вафот этиши

мумкин.

4. Видеолавҳадаги қурбонлар ким эканини сўранг.

• Пора бераётган овчи.

• Пора тама қилаётган қўриқхона қаровчиси.

• Кабель телевидениеси овчи томонидан

ўғирланган қўшни.

• Ногиронлиги бор кишилар, агар бошқа

одамлар уларга ажратилган автоулов тўхтаб

туриш жойларини эгаллаб олмаганларида, у

жойлардан ўзлари фойдаланган бўлардилар.

• Кенг омма.

5. Мавзуга оид тадқиқотда қурбонлар ким эканини

сўранг.

• Пора беришлари сўралаётган беморлар.

• Шифокорнинг қолган барча беморлари.

• Шифокорлар.

• Кенг омма.

6. Бу икки ҳолатда кенг омма қандай қилиб қурбонга

айланаётгани ҳақида сўранг (бузуқ хатти-ҳаракатлар

ҳар-биримизга салбий таъсир ўтказади, зеро аминлик

ва ишонч йўқолади).

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

7. Қандай қилиб пора сўровчилар (шифокор ва

қаровчи) қурбонга айланмоқда (халқнинг ишончи

йўқолади, хулқ-атвор меъёрлари бузилади,

ҳамкасабаларга ишонч йўқолади).

Билимни тарқатиш: Гуруҳларга таққослаш ва

солиштириш учун порахўрлик ва тамагирлик бўйича

ўз мисолларини келтиришларини сўранг.

Муҳим хабарлар:

• Фаол ёки суст бўлишидан қатъий назар,

порахўрлик – бу нотўғри ва у сизни

товламачиликка дучор қилади.

• Қачондир, кимдир, ўзи унга ҳаққи йўқ

бўлган нарсани олса, бу муҳтожларнинг

ресурсларини бошқа ерларга йўналтириб

юборади ва қонунсизлик келтириб чиқаради.

Бу эса, қолган барча одамлар учун адолатсиз

ва хавфли муҳит пайдо бўлишига сабаб

бўлади.

• Порахўрлик қонунбузарликлар кўчасининг

эшигидир. У коррупциянинг бошқа

шаклларида ҳам иштирок этишга йўл очади.

• Коррупция барқарор ривожланиш ва инсон

ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда

бўлишга тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан ҳаракат

қилиш, ахлоқий меъёр доирасида қарорлар

ва тўхтамларга келиш орқали, коррупцияни

олдини олиш жараёнида муайян вазифани

бажаради ёки ушбу жараёндан манфаатдор.

• Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар

ва ёшларнинг иштироки ҳал қилувчи

вазифани бажаради.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш бўйича ўқитувчиларга таклиф этилаётган машғулотлар: 3-Рўйхат

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг

мураккабликларини яхшироқ

тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш

кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий ва

жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи қадриятлар,

муносабатлар ҳамда ижтимоий

кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ ҳамда

иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

оширмоқчи ва ўз

асосларингизнинг қисми

сифатида киритмоқчи

эканингиз ҳақида ҳам ўйлаб

кўринг.

Сюжетни гавдалантириш

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Сюжетни ва воқеанинг

изчиллигини гавдалантириш.

• Видеолавҳа сюжетининг ички

тузилишини аниқлаш ва уни

тафсилотларда кўрсатиш.

• Коррупция ҳақидаги муҳим

хабарларни тушуниш.

Зиддиятлар таҳлили

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Видеолавҳа сюжетидаги асосий

зиддиятни аниқлаш.

• Зиддият табиатини тасвирлаш.

Шарҳ: ўқувчиларни видеолавҳадаги асосий

зиддиятни таҳлил қилишга жалб этиш.

Сюжет схемаси намунасини шу ерда

қўлласа бўлади.

Ечимлар дарахтининг таҳлили:

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Видеолавҳадаги асосий персонажларнинг

қарор қабул қилишларини визуал тасвирлаш.

• Қабул қилиниши мумкин бўлган қарорлар ва

хатти-ҳаракатларнинг устунлик ва

камчиликларини аниқлаш.

• Яхшироқ қарор қабул қилиш кўникмаларини

ривожлантириш.

Шарҳ: ечимлар дарахтининг таҳлили – бу қарор

қабул қилиш жараёнини визуал тасвирлаш

дегани. У, ўқувчиларга муайян қарорларнинг

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Шарҳ: Ўқувчилар видеолавҳани

томоша қилганлари ва унинг

мазмунини муҳокама этганларидан

сўнг, уларга (якка тартибда ёки

гуруҳларда) видеолавҳадаги муҳим

воқеаларни гавдалантириш учун

сюжет схемасидан

фойдаланишларини таклиф этинг.

Сюжет тузилмасини гавдалантириш

воқеанинг муҳим хусусиятларини кўз

билан кўра олиш имконини бериб, у

ўқувчиларга коррупция тўғрисидаги

муҳим хабарларни тушунишга ёрдам

беради.

1. Ўқувчилар учун сюжет

схемасининг асосий элементларини

билиш зарур бўлади (сюжет,

экспозиция, фитна қўзғатувчи воқеа,

воқеалар ривожи ва кульминацияси).

Бу ерда сюжет схемаси намунасидан

фойдаланса бўлади.

2. Воқеаларни гавдалантириш

енгилроқ кечиши учун

видеолавҳанинг турли бўлакларини

бир неча бор қайта намойиш этинг.

3. Гавдалантириш якунлангач,

ўқувчилар матн қўшишлари ҳамда

экспозиция ва кульминацияни

тасвирлашлари мумкин.

• Асосий зиддият нима?

• Сюжетда манфаатлар тўқнашуви

кузатилмоқдами? (Давлат

арбобининг давлат олдидаги бурчи

ва шахсий мафаатлари ўзаро

тўқнашса, манфаатлар тўқнашуви

юзага келади. Буни тўлиқроқ

тушуниш учун изоҳли луғатга

мурожаат этинг).

• Видеолавҳани тайёрлаган шахс

зиддиятни қандай тасвирламоқда?

устунликлари ва камчиликларини аниқлашларига

ёрдам бериш учун, мазкур машғулотда

қўлланади.

Ечимлар дарахтининг таҳлили, ўқувчиларга

видеолавҳада қабул қилинган қарорлар оқибати

қандай бўлишини аниқлашга ёрдам бериш учун,

видеолавҳа намойишидан кейин ўтказиладиган

муҳокамаларда ёрдамга келиши мумкин. Таҳлил

жараёни ўқувчиларда яхшироқ қарор қабул

қилиш кўникмаларини ривожланишига ёрдам

беради.

Ўқувчиларга шуни тушунтирингки, қийин

танлов, муаммо ёки қарор олдида турганларида,

мавжуд бўлган барча вариант ва муқобилларни

кўриб чиқишлари муҳим ҳисобланади. Аммо,

барча вариант ва муқобиллар ҳам баробар эмас.

Ҳар бирининг устунликлари ва камчиликларини

тушуниш ва фарқлай билиш муҳим аҳамият касб

этади.

Ечимлар дарахтини таҳлил қилиш орқали

қуйидаги машқларни бажаринг. Бу ерда ечимлар

дарахтини таҳлил қилиш схемасининг

намунасидан фойдаланса бўлади.

1. Видеолавҳадаги муаммони аниқланг (мисол

учун, овчи ўзи унга ҳаққи йўқ бўлган ҳайвонни

ов қилишни истайди).

2. Овчи муаммосини ёки таҳминий муаммони

ҳал қилиш учун, мумкин бўлган уч ечим ёки

муқобил ечимлар устида бош қотиринг.

3. Ечимларнинг устунликлари ва

камчиликларини санаб ўтинг.

4. Қайси бир ечимни танлашингизни ҳал қилинг.

5. Бу ечим бўйича хулоса беринг.

6. Ўқувчиларга бу машқни қайтадан, энди эса, ўз

муаммолари асосида, бажаришларини таклиф

этинг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш бўйича ўқитувчиларга таклиф этилаётган машғулотлар: 4-Рўйхат

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг мураккабликларини

яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш

кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий ва

жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи қадриятлар,

муносабатлар ҳамда ижтимоий

кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ

ҳамда иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

оширмоқчи ва ўз

асосларингизнинг қисми

сифатида киритмоқчи

эканингиз ҳақида ҳам ўйлаб

кўринг.

Инсон ҳуқуқлари ва коррупция жумбоғи

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон

декларацияси суратли нашридан

(Universal Declaration of Human Rights)

фойдаланган ҳолда, коррупция таъсирига

учраган инсон ҳуқуқларини аниқлаш.

• Барқарор Ривожланиш Мақсадларининг

қайси бирига коррупция ўз таъсирини

ўтказаётганини аниқлаш.

Роль ўйини: коррупция товуши

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Видеолавҳа учун сценарий тузиш.

• Мулоқот ва ҳаракатларни бошқариш

учун, сценарий тузишнинг асосий

усулларини қўллаш.

Шарҳ: Видеолавҳа намойиши ва

муҳокамасидан сўнг, ўқувчиларга

гуруҳларда 4-6 нафар бўлиб ишлаб,

Манфаатлар тўқнашуви айланаси

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Видеолавҳадаги қайси бир воқеа

ёки саҳна ҳолати манфаатлар

тўқнашувига сабаб бўлганини

аниқлаш.

• Манфаатлар тўқнашуви уларнинг

ҳаётларига қандай таъсир

ўтказган бўлиши мумкинлиги

ҳақида ўртоқлашиш.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Шарҳ: Видеолавҳа намойишидан сўнг, унда

тасвирланган ҳайвон қандай қилиб

коррупцияни ифода этаётганини ҳамда у

қандай қилиб инсонларни товар ва

хизматлар, шунингдек уларнинг инсоний

ҳуқуқларидан маҳрум этаётганини муҳокама

қилинг.

1. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон

декларацияси суратли нашридан (Universal

Declaration of Human Rights) фойдаланган

ҳолда, коррупция таъсирига учраган инсон

ҳуқуқларини аниқланг.

2. Муқобил тарзда, Барқарор Ривожланиш

Мақсадларининг қайси бирига коррупция ўз

таъсирини ўтказаётганини аниқланг. Мисол

учун, аёллар ўзларининг озчиликка

мансублик мақомлари туфайли аксарият

жамиятларда номутаносиб тарзда уқубат

чекадилар. (Гендер тенглиги, 5-Мақсад,

Барқарор Ривожланиш Мақсадлари).

видеолавҳа учун сценарий ёзишларини

таклиф этинг. Сўнгра уларга синф учун роль

ўйнаб беришларини сўранг.

Улар даставвал видеолавҳанинг юқори

мақсади ёки асосий ғоясини тасвирлашлари

керак. Мулоқот тузилаётганда ҳар бир

персонаж овозли бўлишини таъминлаш

лозим, ҳатто коррупция ҳайвони ҳам.

Ўқувчилар ўз сценарийларини синф билан

баҳам кўрадилар.

Роль ўйинларидан сўнг, хулоса қилиш

қисмига тегишли саволлар:

1. Коррупция ҳайвони учун қандай товуш

ёки овоз танладингиз ва нима сабабдан?

2. Ҳайвоннинг товуши ёки овози, у

овчининг бузуқ дунёси негизини еб

битираётганда қандай ўзгариши мумкин?

3. Товуш берилиши сюжет таъсирини

заифлаштирадими ёки кучайтирадими?

Шарҳ: Видеони томоша қилиб

бўлгач, манфаатлар тўқнашуви

таърифини, изоҳли луғатга мурожаат

этган ҳолда, кўриб чиқинг.

1. Ўқувчилардан, лавҳадаги қайси

воқеа ёки саҳна ҳолатлари

манфаатлар тўқнашувини ифода эта

олишини аниқлашларини сўранг

(мисол учун, агар овчи қўриқхона

ходими бўлганида, у шундай вазиятга

дуч келган бўлардики, ўз иш

вазифалари (ҳайвонлар ҳимояси) ва

шахсий манфаатлари ўртасида

танлашига тўғри келарди).

2. Ўқувчиларга, қандай қилиб

манфаатлар тўқнашуви уларнинг

ҳаётларига таъсир этган бўлар эди,

ёки таъсир этади, шулар тўғрисида,

айтиб беришларини таклиф этинг.

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг мураккабликларини

яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш

кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий ва

жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи қадриятлар,

муносабатлар ҳамда ижтимоий

кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ

ҳамда иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

оширмоқчи ва ўз

асосларингизнинг қисми

сифатида киритмоқчи

эканингиз ҳақида ҳам ўйлаб

кўринг. Бахс-мунозара: бой ва кам

таъминланганлар

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Коррупция қандай қилиб бой ва кам

таъминланганларга таъсир

ўтказишига оид, асосланган

мулоҳазаларни таклиф этиш.

Шарҳ: видеолавҳадан катализатор сифатида

фойдаланиб, қайси мамлакатларда – бой ёки

камбағалларида, коррупция ёмонроқ тус

олганлигини муҳокама этинг.

1. Ишни, видеолавҳа маъносини ўқувчилар

билан муҳокама қилиш билан бошланг.

2. Видеодаги сценарий бой ёки камбағал

мамлакатда содир бўлаётганини сўранг.

Ўқувчилардан ўз жавобларига қандай

келганларини сўранг (масалан,

видеолавҳадаги автоуловлар, бинолар,

асфальт йўлларга эътибор беринг). Бу

ўқувчиларни ўз мулоҳазалари устида ўйлаб

кўришга ундайди ва танқидий фикр

юритишга рағбат уйғотади.

3. Агар, видеодаги воқеа ёки сюжетлар

камбағал мамлакатда содир бўлганида, улар

Этик/Ахлоқий меъёрлар доирасидаги

дилеммалар

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Ўз уйлари, мактаблари ва

маҳаллаларида дуч келадиган ахлоқ

меъёрларига оид муаммоларни

муҳокама этиш.

Шарҳ: руҳсат берилмаган жойда

автоуловни тўхтаб туриши учун қолдириш

ҳамда кабель телевидениеси хизматларини

ўғирлаш каби, лавҳага киритилган ахлоқий

меъёр доирасидаги дилеммаларни

ўқувчилар аниқлашлари учун видеодан

фойдаланинг.

1. Ўқувчилардан бу саҳна ҳолатлари нимани

ифода этишини сўранг (ахлоқий меъёр

доирасидаги муаммолар).

2. Изоҳли луғатдан фойдаланган ҳолда,

ахлоқ ва ахлоқий меъёрларга муносиб феъл-

атвор тушунчаларига таъриф беринг.

3. Ўқувчиларга ўз уйлари, мактаблари ва

маҳаллаларида дуч келган бўлишлари

мумкин бўлган ахлоқ меъёрларига оид

муаммолар ҳақида ўйлаб кўришларини

Лойиҳа асосида таълим бериш:

«Коррупцияга «Йўқ» деб, жавоб

бер» видео-лойиҳаси

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Коррупцияни олдини олувчи

усулларни тасвирловчи

ведеолавҳа учун мавзу яратиш.

Шарҳ: ўқувчилардан коррупцияни

ўз уйлари, мактаблари ва

маҳаллаларида кенгайишини олдини

олиш усулларини тасвирловчи

шахсий видеолавҳаларни

яратишларини сўранг.

Видеолавҳани яратишда ота-оналар,

бошқа ўқитувчилар ва жамоат

ташкилотлари томонидан кўмак

тақдим этилишини таъминланг.

Видеолавҳадаги муҳим хабарлар

қуйидагиларни ўзида мужассам

этиши мумкин:

• Нима коррупция экани, нима

коррупция эмаслигини билиш.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

қандай фарқланар эди, деб сўранг. Мисол

учун, ҳайвонни спорт ёки ҳордиқ учун эмас,

балки уни истеъмол қилиш ёки сотиш, ё

қандайдир бошқа фойдали вазифани

бажариш учун овласа бўлар эди.

4. Қайси мамлакатларда – бой ёки

камбағалларида, коррупция ёмонроқ тус

олган (ёки камроқ ё кўпроқ мақбул).

Муҳим хабарлар: Коррупция бой ва кам

таъминланганларга таъсир ўтказади, аммо у

турлича бўлади. Коррупция кам

таъминланганларнинг ҳар кунлик ҳаётига

таъсир ўтказиб, асосий эҳтиёжларини

қондириш ва хизматлардан фойдаланиш учун

кўпроқ пул тўлашга ёки уларсиз кун

кечиришга мажбур этади. Коррупция

бойларни, улардаги ҳокимият ва устунликлар

туфайли, янада бойроқ қилади.

таклиф этинг (мисол учун, баҳоларни сотиб

олиш ёки пул ва товарларни ноқонуний

тарзда олиш).

• Коррупция ҳолатлари ҳақида

маълум қилиш.

• Қоидаларга риоя этиш қонун

устуворлигига нисбатан ҳурмат

шаклланишига ёрдам беради.

• Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини

билиш.

• Коррупция ҳар бир кишига

таъсир ўтказиши ва уни олдини

олишга барча мажбур ва масъул

эканлигини эътироф этиш.

• Шундай бир вазият йўқки, у ерда

коррупцияга қарши курашиш

мумкин бўлмаса ёки унга қарши

курашиб бўлмайди ё бартараф

этиб бўлмайди, дейилса.

• Профилактика чоралари

коррупциянинг тарқалишини

тўхтатиб туришда ўта муҳим

аҳамият касб этади.

• Ҳар бир инсон ҳалол хатти-

ҳаракатлар қилиш ва ахлоқий

меъёрлар доирасида танлов

қилишга масъулдир.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланиш бўйича ўқитувчиларга таклиф этилаётган машғулотлар: 5-Рўйхат

Идрок этишга оид

Дунё ва унинг мураккабликларини

яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган

билим ва тафаккур қилиш кўникмалари.

Ижтимоий-ҳиссий

Ўқувчиларга руҳий, ижтимоий ва

жисмоний жиҳатлардан

ривожланиш, шунингдек ўзгалар

билан тинчлик ва ўзаро ҳурматда

яшашга имкон берувчи

қадриятлар, муносабатлар ҳамда

ижтимоий кўникмалар.

Хулқ-атворга оид

Хулқ, фаолият, амалий тадбиқ

ҳамда иштирок.

Ўқитувчи:

Коррупцияга қарши

видеолавҳадан

фойдаланиб,қандай

машғулотлар ўтказа

олишингизни ўйлаб кўринг.

Ушбу машғулотларни нима

учун танлаганингиз, уларни

қандай қилиб амалга

оширмоқчи ва дастурга

киритмоқчи эканингиз ҳақида

ҳам ўйлаб кўринг.

Коррупция дарахти

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа олишлари

керак:

• Коррупция дарахтини яратиш. Бунда

коррупция келиб чиқишига ҳисса қўшадиган

сабаблар ва шартларни илдизларда,

коррупция оқибатларини эса, дарахт

мевалари ва баргларида акс эттириш.

• Дарахтлар қандай қилиб инсонлар ва

сайёрага фойда келтиришини, ҳалоллик

қандай қилиб инсонлар ва сайёрага фойда

келтириши мисолида ўзаро боғлаш.

Коррупцияга қарши ҳикоя сюжетини

қайта ёзиш

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Видеолавҳани якунлаш учун

мумкин бўлган барча вариантларни

ўрганиш.

• Сюжетни якунлашнинг муқобил

вариантларини ёзиш.

Шарҳ: Ўқувчиларга видеолавҳадаги

воқеалар (салбий ёки ижобий)

ривожининг мумкин бўлган барча

Хулқ-атвор кодекси

Таълим натижалари: ўқувчилар

қуйидагиларнинг уддасидан чиқа

олишлари керак:

• Ўз шахсий хулқ-атвор

кодексини ишлаб чиқиш.

Шарҳ:

1. Изоҳли луғатдан фойдаланиб,

ўқувчиларга хулқ-атвор кодекси

нима эканлигини аниқлашга ёрдам

беринг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Шарҳ: ўқувчиларга коррупцияга асосланган

амалиёт, сиёсат ва одамлар томонидан

озуқаланиб турадиган, каттароқ экотизимнинг

бир қисми бўлган, коррупция дарахтини ишлаб

чиқишларини таклиф этинг.

Мақсад – коррупция келиб чиқишига ҳисса

қўшадиган сабаблар ва шартлар илдизларида,

коррупция оқибатлари эса, мевалари ва

баргларида акс эттирилган коррупция дарахтини

чизиш, ранг бериш ёки эскизини яратишдан

иборат.

Ўқитувчи: дарахтларнинг соғлом экотизим

учун аҳамиятини тушунишда ўқувчиларга ёрдам

берган ҳолда, уларга контекст тақдим этинг.

Ўқувчилардан дарахтлар қандай қилиб одамлар

ва сайёрага фойда келтиришини аниқлашларини

сўранг.

Дарахтлар бизга қандай қилиб фойда

келтиришини тушунтиринг:

• Улар ерларни соя-салқин қилади.

• Улар ҳавога кислород чиқаради.

• Улар карбонат ангидридни ютиб, ҳавони

тозалайди.

• Улар ер емирилишини олдини олиб, тупроқни

бойитади.

1. Илдизларни чизиб, уларни шаффофликнинг

мавжуд эмаслиги, маълумот олишга имкон

йўқлиги, назорат остидаги матбуот ҳамда

фуқаролик огоҳлиги етишмаслиги кўринишида

ифодаланг. Қўшимча таклифлар учун яна ўша

коррупция дарахтига мурожаат этинг.

2. Мева ва баргларни чизиб, уларни инсон

йўлларини ўрганиб чиқишни таклиф

этинг.

Улар қуйидагиларни мужассам этиши

мумкин:

• Овчи пора беришдан бош тортади ва

бўлиб ўтган воқеа ҳақида мансабдор

шахсларга маълум қилади.

• Коррупция ҳайвони озод қилинади

ва вазн йўқота бошлайди. Овчи эса,

ўз қилмишига пушаймон бўлиб,

яшашда давом этади.

• Пора ҳеч қачон таклиф этилмайди,

овчи уни қаердан топган бўлса, ўша

ерда қолдиради, автоуловини ўзига

ажратилган ерга тўхтаб туриш учун

қолдиради ва ўз кабель

телевидениеси учун пул тўловини

амалга оширади.

1. Ўқувчиларни ҳикоянинг муқобил

якунларини ёзишга жалб этинг. Ҳар бир

янги таклиф этилган якун коррупция

ҳақида камида битта муҳим хабарни

ўзида мужассам этиши керак.

2. Ўқувчиларга ўз сюжетлари ва муҳим

хабарларини синф билан баҳам

кўришларини сўранг.

2. Ага мавжуд бўлса, турли хилдаги

хулқ-атвор кодекслари

намуналарини кўриб чиқинг.

3. Хулқ-атвор кодексини тайёрлашда

ўқувчилар тамойиллар ва қадриятлар

мажмуасини ишлаб чиқадилар. У

мажмуада ўқувчилар ўзларини

мактабларда, жамиятда, шунингдек

жаҳонда дунё фуқароси сифатида

қандай тутишлари лозимлигига

нисбатан қатор тилаклар ва

меъёрлар белгилаб берилади.

Хулқ-атвор кодексини тузишда

бошланғич жумлаларга

намуналар:

Ўқувчи сифатида мен

қуйидагиларни намойиш эта олишим

керак:

• Ҳалол ва инсофли бўлиш.

• Ўзгаларнинг ҳуқуқларини

ҳурмат қилиш.

• Ўзгаларга эътибор ва эҳтиром

билан муносабатда бўлиш.

• Барча қонун, меъёр ва

қоидаларга риоя қилиш.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

ҳуқуқларининг емирилиши, озиқ-овқат ва

хизматларнинг йўқотилиши, фаровонлик

йўқотилиши ва ҳукуматнинг ўз фуқароларининг

энг муҳим эҳтиёжларини қондира олишга қодир

эмаслиги кўринишида ифода этинг.

Қўшимча таклифлар учун яна ўша коррупция

дарахтига мурожаат этинг.

3. Огоҳликни ошириш мақсадида, коррупция

дарахтини доскага ёки деворга осиб қўйинг.

4. Мактаб ёки маҳаллангизда ҳақиқий дарахт

экинг ва уни «Ҳалоллик дарахти» деб номланг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

2-Модуль: Коррупцияга қарши видеолавҳани олдиндан

кўриб чиқиш

Предмет:

Коррупция ва ҳалоллик тўғрисида таълим бериш

Синф:

Ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар (13-18 ёш)

Таълим натижалари: Ўқувчилар қуйидагиларни билишлари лозим:

• Коррупция тўғрисида аввалда олган билимларини

ёдга олиш.

• Коррупция ҳақида нотўғри тасаввурларни аниқлаб

олиш.

• Коррупция ҳақида билиб олган нарсаларини ёзиб

олиш.

• Коррупциянинг бошқа жиҳатлари ҳақида саволлар

бериш.

Жуда муҳим савол: Мен коррупция ҳақида ҳозирча нималарни биламан?

Асослаш: «Биламан-Истайман-Ўргандим-Савол» (БИЎС) машқи

ўқувчиларга аввалда олган билимларини эслаш ва

видеолавҳани томоша қилишдан олдин, унинг давомида ва

ундан сўнг, ўз фикрларини тизимга солишга ёрдам беради.

. Дарс учун ажратилган

вақт:

30 дақиқа

Зарурий материаллар қоғоз, ёзиш учун керакли ашёлар

Ўқитувчи учун маълумот:

Видеони тўлиқ намойиш этишдан аввал у олдиндан кўриб олинади. Олдиндан кўриш

видеолавҳа трейлерини ёки ундан бир парчасини кўриш дегани эмас. Олдиндан кўриш

ўқувчиларнинг аввалда олган билимларини эсга олишга ёрдам беради. Олдиндан

кўришнинг мақсадларидан бири – ўқувчиларга, улар коррупция ҳақида ҳозиргача

билган, ёки биламан деб ўйлаб юрган нарсалари ҳақида билишга кўмаклашишдир.

Янги мавзуни киритишдан аввал янглиш фикрларни аниқлаб олиш жуда муҳим

ҳисобланади.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Видеолавҳани томоша қилишдан аввал KWLQ машқини ўтказинг. Ушбу машқ

ўқувчилар билан гуруҳларда ёки яккама-якка тарзда ўтказилиши мумкин. Бунда синф

доскаси, қоғоз ёки компьютердан фойдаланса бўлади.

Машқ мақсади – ўқувчилар коррупция ҳақида нимани билишларини (К), коррупция

ҳақида нималарни билишни исташларини (W), коррупцияга қарши видеолавҳадан

нималарни ўрганганликларини (L) аниқлашдан иборат. Ва ниҳоят, ўқувчилар

коррупция ҳақида уларда қандай қўшимча саволлар (Q) пайдо бўлаётганини аниқлаб

оладилар. Машқнинг бу қисми ўқувчиларнинг видеолавҳада қамраб олинмаган,

коррупция масалаларига тааллуқли саволларини ўрганиш имконини беради.

Дарс режаси:

1. Синф хонаси ҳажмига қараб, ўқувчиларни 3-5 нафарлик гуруҳларга ажратинг.

Алоҳида эҳтиёжлари бор ўқувчиларни, уларнинг иштирок этишлари учун кўмак бера

оладиган жонбоз ходимлар бор бўлган гуруҳларга жойланг.

2. Ўқувчиларга улар коррупция ҳақида бугунги кунгача нимани билсалар (К), барини

ёзишларини айтинг (мисол учун, коррупция бу ёмон иллат экани, коррупция асосан

камбағал давлатларга таъсир ўтказишини ва ҳоказо). Илтимос, бу босқичда атаманинг

таърифини уларга айтмай туринг. Уларга бу бош қотириш – ақлий ҳужум эканини

таъкидланг.

3. Ўқувчилардан, улар коррупция ҳақида нимани (W) ўрганишни истаётганларини

аниқлашларини сўранг (мисол учун, коррупцияни қандай тўхтатса бўлади, коррупция

бу нима дегани каби ва ҳоказо).

4. Ўқувчиларга (K) ва (W) қисмлари бўйича бажарган ишларининг натижалари ҳақида

айтиб беришларини айтинг.

5. Гуруҳлардан бажарган ишларини синфга айтиб беришларини сўранг. Ўқувчилардан

турли гуруҳлар берган маълумотларни солиштириб, таққослаб кўришларини сўранг.

6. Ўқувчилардан, улар бирон қонуниятни пайқадиларми-йўқми, сўраб кўринг.

Тамомлаш: (Q) ўқувчиларда видеолавҳада қамраб олинмаган коррупция масалалари

ҳақида пайдо бўлаётган қўшимча саволларни аниқлаб беришга имкон беради. Мисол

учун, келишилган ўйинлар, ноқонуний пул тикиш, таниш-билишчилик, шаффофлик

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

етишмаслиги ва манфаатлар тўқнашуви каби, спорт билан боғлиқ масалалар бўлиб,

улар порахўрлик ва коррупция учун катализатор вазифасини бажариши мумкин.

Муҳим хабарлар: Машғулот якунида коррупцияга қарши учта хабарни такрорланг.

Бу хабарлар билан ўқитувчилар дарсларини тизимга солишлари ва уларни

ўқувчилар билан баҳам кўришлари таклиф этилади.

• Коррупция барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан

муносабатда бўлишга тўсқинлик қилади.

• Ҳар бир инсон, ҳалоллик билан ҳаракат қилиш, ахлоқий меъёр доирасида

қарорлар ва тўхтамларга келиш орқали, коррупцияни олдини олишда муайян

вазифани бажаради.

• Коррупцияга қарши курашишда фуқаролар ва ёшларнинг иштироки ҳал

қилувчи вазифани бажаради.

Adl

iya

ta'li

mi b

o'yi

cha

o'rt

a ta

'lim

: Ko

rrup

tsiy

aga

qars

hi k

uras

h Ў

ҚИ

ТУ

ВЧ

И У

ЧУ

Н Қ

ЎЛ

ЛА

НМ

А

Un

ite

d N

ati

on

s O

ffic

e o

n D

rugs

an

d C

rim

e │

Vie

nn

a I

nte

rna

tio

na

l C

en

tre

│ P

O B

ox

50

0 │

14

00

Vie

nn

a │

Au

stri

a

Te

l.:

(+4

3-1

) 2

60

60

-0 │

Em

ail

: u

no

dc-

e4

j@u

n.o

rg |

ww

w.u

no

dc.

org

/e4

j

БИ

ЎС м

ашқи

ни

нг

турл

и в

ари

антл

ари

БИЎ

БИЎС

БИҚС

БИҚЎС

Би

лам

ан

:

Ни

ман

и

би

ли

ши

мн

и

ёзи

б ч

иқи

ш

Ист

ай

ман

:

Ни

ман

и

би

ли

шн

и

ист

аёт

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Ўр

ган

ди

м:

Ни

ман

и

ўр

ган

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Би

лам

ан

:

Ни

ман

и

би

ли

ши

мн

и ё

зиб

чи

қи

ш

Ист

ай

ман

:

Ни

ман

и б

или

шн

и

ист

аёт

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Ўр

ган

ди

м:

Ни

ман

и

ўр

ган

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Сав

ол

:

Мен

да

мав

жуд

бўлга

н қ

ўш

им

ча

сав

ол

лар

ни

ёзи

б

чи

қи

ш

Би

лам

ан

:

Ни

ман

и

би

ли

ши

мн

и ё

зиб

чи

қи

ш

Ист

ай

ман

:

Ни

ман

и б

или

шн

и

ист

аёт

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Қан

дай

қи

ли

б:

Мен

қан

дай

қи

ли

б к

ўп

роқ

маъ

лум

отн

и т

оп

а

олам

ан?

Сав

ол

:

Мен

да

мав

жуд

бўлга

н қ

ўш

им

ча

сав

ол

лар

ни

ёзи

б

чи

қи

ш

Би

лам

ан

:

Ни

ман

и

би

ли

ши

мн

и

ёзи

б ч

иқи

ш

Ист

ай

ман

:

Ни

ман

и

би

ли

шн

и

ист

аёт

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Қан

дай

қи

ли

б:

Мен

қан

дай

қи

ли

б к

ўп

роқ

маъ

лум

отн

и т

оп

а

олам

ан?

Ўр

ган

ди

м:

Ни

ман

и

ўр

ган

ган

им

ни

ёзи

б ч

иқи

ш

Ҳар

ак

ат:

Мен

қан

дай

ҳар

ак

атл

ар

қи

ли

ши

м к

ерак

?

Сав

ол

:

Мен

да

мав

жуд

бўлга

н қ

ўш

им

ча

сав

ол

лар

ни

ёзи

б

чи

қи

ш

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

3-Модуль: Коррупцияга қарши видеолавҳани кўришдан мақсад

Ўқувчилар видеолавҳани танқидий нуқтаи назардан томоша қила олиш имконига эга

бўлишлари керак. Ўқувчиларга бу ишни бажара олиш учун зарур бўлган кўникмалар,

уларга ўзлари қабул қилаётган матбуотни таҳлил қилиш ва гумон остига олишга ёрдам

беради. Мазмун билан боғлиқ масалаларга ечим ахтаришда матбуот ва ахборот

саводхонлиги муҳим вазифани бажаради ва ёшларга ўз жамиятлари ҳаётида иштирок

этиш имконини беради.

Ўқитувчи учун маълумот:

• Мақсадни аниқлаш. Мақсад – видеолавҳа намойишидан сўнг, ўқувчилар

унинг мазмуни муҳокамасида иштирок этишларида. Ўқувчиларга савол

беришлари, саволларга жавоб беришлари, нуқтаи назарлар юзасидан

баҳслашишда бир-бирларига ҳурмат кўрсатиш ҳамда қўшимча саволларни

кўтариш таклиф этилишини айтинг. Жараён якунида, ўқувчилар асосий

жиҳатлар юзасидан оз-моз бўлса ҳам ҳулоса қила олишлари учун,

Муҳокамалар ўтказиш бўйича қўлланмада қайд этилган муҳим хабарлар

билан ўртоқлашинг.

• Кутиладиган натижалар. Ўқувчиларга тушунтирингки, уларда видеолавҳани

томоша қилиш учун кўп имконият бўлади, шу жумладан унинг намойишидан

сўнгги муҳокама давомида ҳам. Кутиладиган натижаларни белгилаб олишга

ёрдам бериш учун видеолавҳани тасвирлаб беринг.

• Видеолавҳа давомийлиги икки дақиқани ташкил этади.

• Видеолавҳада тўғридан-тўғри бир нарсага ишора қиладиган, лекин айни

пайтда бошқасини таъкидлайдиган, эслатиб ўтадиган ёки ажратиб

кўрсатадиган метафоралар мавжуд.

• Видеолавҳадаги айрим жиҳатлар намойиш якунларининг муҳокамаси

давомида очиб берилиши ва ойдинлаштирилишини тушунтиринг.

• Алоҳида эҳтиёжларга эга кишиларга имконият тақдим этиш. Турли таълим

усуллари ва алоҳида эҳтиёжларга эга ўқувчиларга видеолавҳани осон томоша

қилишга рухсат беринг (масалан, экранга яқинроқ ўтириш, экранни

катталаштириш, бир неча нуқталардан томоша қилиш ёки минигарнитуралар

билан таъминлаш).

• Томоша қилишга бир неча бор имконият бериш. Намойиш якунларини

муҳокама қилишдан аввал, видеолавҳани бир неча бор томоша қилинг. Бу

ўқувчиларга турли ва муайян тафсилотларни пайқашга ёрдам беради, мисол

учун, овчи автоуловини ногиронлиги бор кишилар учун махсус ажратилган ерга

тўхтаб туриш учун қолдиради. Бир неча бор такрорий намойишлар чоғида

ўқувчиларга асосий ғоялар, кульминация ҳолатлари ва яширин ихтилофларни

топишларини сўранг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

4 -Модуль: Намойишдан сўнгги машғулот

Предмет: Коррупция ва ҳалоллик тўғрисида таълим бериш Таълим натижалари:

ўқувчилар қуйидагиларни

билишлари лозим:

Ўқувчилар қуйидагиларни билишлари лозим:

• Видеолавҳадаги асосий ғоя ва саҳна ҳолатларини

эсга олиш.

• Коррупция, порахўрлик ва ҳалоллик ўртасидаги

алоқа ва муносабатларни тасвирлаш.

• Видеолавҳада коррупция тўғрисидаги бурилиш

нуқтасини белгиловчи саҳналарни аниқлаш.

• Коррупциянинг муайян турлари зарарсиз

дейдиган янглиш тасаввурларга қарши туриш.

• Видеолавҳада тасвирланган порахўрлик ва

ҳайвон ҳамда бутун сюжет давомида ҳайвон

қандай ўзгариб бориши ўртасида ўзаро

боғлиқлик ўрнатиш.

• Ҳайвон қандай қилиб коррупцияни ифода этиши

ва коррупция қандай қилиб инсонлар ва

жамиятга таъсир кўрсатишини тушунтириш.

Жуда муҳим савол: Коррупция қандай қилиб инсонларни товар ва

хизматлар, шунингдек уларнинг инсоний ҳуқуқларидан

маҳрум этади? Асослаш

Видеолавҳада метафора ва бошқа субтитрлар мавжуд;

сермазмун бўлишига қарамай, тафсилотларини

тушуниш учун, ўқитувчи кўмаги ва ўқувчиларнинг

иштироки талаб этилади. Дарс учун ажратилган

вақт: 45-60 дақиқа

Зарурий материаллар: қоғоз, ёзиш учун керакли ашёлар

Дарс режаси:

Видеолавҳа намойишидан сўнг:

1. Намойиш якунларининг муҳокамасига бағишланган сессияни видеолавҳа тугаши

билан дарҳол ёки кўп вақт ўтмай ўтказинг. Агар мазкур сессия видеолавҳа

намойишидан бир мунча вақтдан сўнг ўтказилса, видеолавҳани яна бир бор томоша

қилиш керак бўлади.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

2. Намойиш якунларининг муҳокамасига бағишланган сессиядан олдин, видеолавҳада

кўтарилган нозик мавзуларни муҳокама қилиш учун асосий қоидаларни ишлаб чиқинг.

Бу қоидаларни ишлаб чиқишга ўқувчиларни жалб қилинг. Ўқувчиларга, ҳалоллик

маданиятини ривожлантириш ва коррупцияни олдини олиш учун, уларнинг иштироки

ва масъулияти талаб этилишини эслатинг.

• Ўқувчилардан улар иштирок этган энг яхши гуруҳ муҳокамалари тўғрисида

ўйлаб кўришлари ва нимаси билан улар ажралиб туришини аниқлашларини

сўранг.

• Ўқувчилардан улар бошдан кечирган энг ёмон гуруҳ муҳокамалари тўғрисида

ўйлаб, уларни нима ёмонлаштирганини аниқлашларини сўранг.

• Намойиш якунларига бағишланган муҳокамалар сессияси ва тегишли

оқибатларни кўриб чиқиш учун, ушбу рўйхатлардан 5-10 та қоидаларни тузинг.

• Вақти-вақти билан бу қоидалар мақсадга мувофиқлигини баҳолаб туринг.

3. Намойиш якунларига бағишланган муҳокамалар сессиясини, унинг мақсадини

ўқувчиларга аниқ тушунтиргач, бошланг. Ушбу сессия мақсади, ўқувчиларга видео

нима ҳақида нақл қилишини айтиб бериш ўрнига, уларни идрок этиш жараёнига жалб

этишдан иборат эканини тушунтиринг (саволлар қўйиш, таҳминларни текшириб

кўриш, муаммоларни ечиш ва сценарийларни таҳлил қилиш).

4. Бошланишига ўртага, масалан: «Видеолавҳадан сизнинг дастлабки

таассуротларингиз қандай?» деган, умумий савол ташланг. Сўнг, Муҳокамалар

ўтказиш бўйича қўлланмада қайд этилган аниқ саволларга кўчинг.

5. Муҳокамалар ўтказиш бўйича қўлланма намойиш якунлари муҳокамасини

осонроқ кечишига ёрдам беради. Муайян асосий ғояларни ва тушунчаларни

мустаҳкамлаш учун, эҳтимол видеолавҳани такроран намойиш этишингиз ва орада

тўхтатиб туришингиз керак бўлади.

6. Намойиш якунларининг муҳокамаси чоғида Муҳокамалар ўтказиш бўйича

қўлланмада қайд этилган муҳим хабарларни кўриб чиқинг. Мазкур муҳим хабарлар

ўқувчиларга видеода тасвирланган порахўрлик ва ҳайвон, шунингдек ҳайвон бутун

сюжет давомида қандай ўзгариб бориши каби, маълум элементлар ўртасида боғлиқлик

ўрнатишга ёрдам беради.

7. Муайян атамаларни аниқлаш учун изоҳли луғатдан фойдаланинг.

8. Намойиш якунлари муҳокамасидан сўнг, ўқувчилардан ўзлари ўрганган нарсалардан

камида учтасини ёзишларини сўранг. Бу сизга машғулотни баҳолашга имкон беради.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

9. Ўқувчилардан коррупция тўғрисида ҳали ҳам жавобсиз қолаётган саволлари

рўйхатини тузишни сўранг.

Коррупцияга қарши қуйидаги хабарларни такрорлаш орқали машғулотни якунланг.

Ўқувчиларга «Биламан-Истайман-Ўргандим-Савол» (K-W-L-Q) машқининг (L)

қисмида хабарларни ёзишларини таклиф этинг (2-Модуль).

4. Профилактика важна для предотвращения распространения коррупции.

5. Коррупция лишает людей основных услуг и их прав человека.

Муҳим хабарлар

1. Коррупция – бу ҳаёт тарзи эмас. Ҳар бир инсон коррупциянинг тарқалишини олдини

олиш учун ҳалоллик билан ишлашга масъулдир.

2. Коррупция – бу айрим мамлакатлардагина мавжуд бўлган муаммо эмас. Коррупция

умумжаҳон муаммоси ҳисобланади, чунки у ҳар бир мамлакатда учрайди. Одатда, ундан

кам таъминланган одамлар кўп талофат чекади.

3. Гоҳида муайян шахс ва жамиятлар коррупциядан наф оладилар. Аммо бундай наф,

охир-оқибатда ҳаммага, шу жумладан ундан наф олаётган шахс ёки кишиларга ҳам, зарар

келтиради.

4. Коррупциянинг кенгайишини тўхтатиш учун профилактика чоралари муҳим.

5. Коррупция одамларни асосий хизматлар ва инсон ҳуқуқларидан маҳрум қилади.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Муҳокамалар ўтказиш бўйича қўлланма

Видеолавҳадаги

элементлар Муҳим саволлар Муҳим хабарлар

Фаразий кўринишдаги

ҳайвон

• Видеодаги ҳайвон

нимани ифода этмоқда?

• Охир-оқибат аёл қай

усулда ҳайвонни ўзи

билан олиб кетади?

• Ҳайвон билан, аёл уни

ўзи билан уйига олиб

кетгач, нима содир

бўлади?

Ҳайвон тимсолида

коррупция ифода этилмоқда

ва у қандай қилиб одамларни

асосий товар ва хизматлар

ҳамда инсон ҳуқуқларидан

маҳрум қилиши

тасвирланган.

Овчи – бу аёл киши • Нима деб ўйлайсиз, овчи

нима сабабдан аёл киши

тимсолида ифода

этилмоқда?

• Видеолавҳа коррупция

ҳақидаги қандай янглиш

тасаввурга шама

қилмоқда?

Эркаклар ҳам, аёллар ҳам

коррупцияга мойил

бўлишлари ва коррупция

хатти-ҳаракатларида

иштирок этишлари мумкин.

Аёл кишини овчи тимсолида

ифода этиш, аёлларнинг

жамиятдаги ўрни ва

вазифасига нисбатан ўрнаш

бўлиб қолган андозавий

қарашларни барбод этади.

Дастлабки саҳна кўринишлари

Видеолавҳадаги

элементлар Муҳим саволлар Муҳим хабарлар

Аввалига ҳайвон ёқимли ва

беозор бўлиб кўринади.

• Видеолавҳа давомида

ҳайвон қандай

ўзгармоқда?

• Нима сабабдан

видеолавҳа давомида

ҳайвон ўзгармоқда? Бу

ўзгаришлар ниманинг

рамзий ишораси бўлиб

хизмат қилади? •

Коррупция безарар эмас. Бу

барча мамлакатларга таъсир

кўрсатадиган, қонун

устуворлиги ва иқтисодий

ривожланишни издан

чиқарадиган зарарли ва

мураккаб бир ҳодисадир.

Қўриқхона қаровчисига пора

берилмоқда/ Қўриқхона

қаровчиси пул санамоқда.

• Аёл киши ҳайвонни уйга

олиб кетишнинг қандай

уддасидан чиқади?

Порахўрликга қандай таъриф

берилганини изоҳли луғатга

мурожаат этиб, билиб олинг.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

(қўриқчига пора таклиф

этиб)

• Пора дегани нима?

Ўқувчилардан коррупцияга

боғлиқ бўлиши мумкин

бўлган бошқа хатти-

ҳаракатлар тўғрисида

ўйлаб кўришларини

сўранг.

Коррупция – бу фақатгина

порахўрлик дегани

эмаслигини тушунтиринг. У,

мансабни суиистеъмол

қилиш, порахўрлик,

ўзгаларнинг маблағларини

ўзлаштириш ва таниш-

билишчилик каби, турли

шаклларда бўлиши мумкин.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Воқеалар ривожи

Видеолавҳадаги

элементлар Муҳим саволлар Муҳим хабарлар

Автоуловни руҳсат

берилмаган жойга тўхаб

туриш учун қолдириш.

• Видеолавҳада намойиш

этилган, руҳсат

берилмаган ерда

автоуловнинг тўхтаб

туриши нимага рамзий

ишора?

• Мазкур лаҳзадан,

инсонлар ҳаётининг

қайси жабҳаларида

ҳалоллик ҳал қилувчи

вазифани бажаришини

ўрганиш учун,

фойдаланиш мумкин.

Ахлоқ муаммолари: ахлоқ

атамасининг таърифини

изоҳли луғатдан билиб олиш.

Ҳайвон ўзи сақланаётган

қафасни еб битиради. • Телевизор ва қафасни

еб битириш нимани

англатади?

• Қандай хабарга ишора

қилинмоқда?

Бу сюжетдаги бурилиш

лаҳзасини англатади. У,

шундай бир ҳолатга боғлиқ

бўлиши мумкинки, унда

коррупция ҳайвони айнан

пора олиш чоғида озуқаланади

ва ўсишни бошлайди.

Шу жумладан, у

ҳалолликнинг йўқлиги билан

ҳам боғлиқ бўлиши мумкин;

чегараланган тўхтаб туриш

жойидан фойдаланишда,

коррупция ҳайвони ўсишда

давом этади.

Видеолавҳада коррупция

қандай қилиб сизнинг

келажагингизни еб тугатиши

мумкинлиги намойиш

этилмоқда.

Ҳайвон ўсишни бошлайди

ва ташқи кўриниши

ўзгариб боради.

• Нима сабабдан ҳайвон

ташқи кўринишини

ўзгартирмоқда?

Овчи хатти-ҳаракатларини

коррупциянинг тарқалишига

кўмак берадиган инсонлар

хатти-ҳаракатлари билан

боғланг.

Овчи кабель ь

телевидениеси

• Ўқувчилардан, улар

видеолавҳада кўрган

Кабель ь телевидениеси

хизматларини ўғирлаш

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

хизматларини ўғирлайди. ёки пайқаган барча

ахлоқ меъёрларига

тўғри келмайдиган

ҳаракатларни аниқлаб

беришларини сўранг.

қонунга зид.

Автоуловни ногиронлиги бор

кишилар учун ажратилган

жойга тўхтаб туриш учун

қолдириш тақиқланади.

Якуний саҳна кўринишлари

Видеолавҳадаги

элементлар Муҳим саволлар Муҳим хабарлар

Овчи ҳайвондан

қутилишга ҳаракат қилади.

• Овчи қандай қилиб

коррупция ҳайвонидан

қутилишга ҳаракат

қилади?

У ҳайвонга кет деб

буюради, аммо ҳайвон

кетмайди.

Коррупцияни олдини

олиш учун, вазият авжига

олиб, қалтис ҳолатга етиб

келганда эмас, балки ҳар

кунги ҳаётимизда оз-оздан

ҳаракат қилиб боришимиз

лозим.

Ҳалоллик билан иш

кўрилишида шахсий

жавобгарлик ҳал қилувчи

аҳамият касб этади.

Ҳайвон эса қаршилик

кўрсатишга ҳаракат

қилади.

• Аёл қачон ҳайвон

муаммо бўла

бошлаганини тушуниб

етиши керак эди?

Маълум бир босқичга

келиб, коррупция

муаммосини ортиқ ҳал

қилиб бўлмайди деган

янглиш фикр мавжуд.

Коррупцияга қарши

курашиш учун ҳеч қачон

кеч бўлмаслигига қарамай,

ҳар бир инсон

коррупцияга дуч келган

заҳотиёқ, уни бартараф

этиши зарур.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Изоҳли луғат Мансабни суиистеъмол қилиш – ушбу жиноят мансабдор шахс ўз хизмат

ваколатларини ўзи ишлайдиган хизмат манфаатларига хилоф равишда ишлатишидан

иборат бўлиб, унда мансабдор шахс ўз хатти-ҳаракатлари билан ғаразли ёки бошқа

шахсий манфаатларни кўзлайди ва жиддий тарзда фуқаролар ёки ташкилотларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ёхуд жамият ё давлатнинг қонун томонидан

ҳимояланган манфаатларини бузилишига сабаб бўлади.

бу шундай жиноятки, унда мансабдор шахс ўз вазифаларини бажаришда қонунларни

бузган ҳолда ўзи ёки бошқа шахс ёки субъект учун ортиқча устунликларни қўлга

киритиш мақсадида, хатти-ҳаракатларни ёки ҳаракатсизликни амалга ошириш.

Жавобгарлик: (кўп ҳолларда, шунингдек масъулият деб ҳам таъриф берилади)

ҳокимият билан бурканган шахс ё ташкилотларни, ўз қўл остидаги ишчиларидан

уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳисобот талаб этишга ҳақлари бор бўлган, бошқа

давлат органи ва органлари томонидан жиддий назорат қилиш мажбурий эканини

назарда тутади. Бундан ташқари, назорат қилувчи органда, ножоиз деб баҳоланадиган

хатти-ҳаракатларни содир этган шахс ва ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган жазо

чоралари ҳам мавжуд.

қонунлар, тартиботлар ва регламентларга риоя қилишни таъминлайдиган назорат

механизми бўлиб, айни пайтда шаффофлик, ахборотдан фойдаланиш ва

жамоатчиликнинг яхлитлигига хизмат қилади.

Фаол порахўрлик: хусусий секторда фаолият юритувчи ташкилот раҳбари ёки бошқа

бир сифатда шу ташкилотда ишлайдиган ҳар қандай шахсга, ана шундай шахснинг

ўзига ёки бошқа кишига, ана шу шахс ўз бурч ва мажбуриятларини бузган ҳолда,

қандайдир хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этиши учун, ноқонуний

устунликларни шахсан ёки воситачи орқали ваъда қилиш, таклиф ёки тақдим этиш.

Пора бериш ёки уни таклиф этиш ёхуд шундай қилишни ваъда бериш.

Активларни қайтариш: амалдаги ёки амалдан кетган давлат ҳокимияти вакиллари,

уларнинг оила аъзолари, сиёсий иттифоқчилари, ваколат юклатилган шахслар,

шунингдек қайсидир бир хорижий шахслар томонидан коррупция фаолияти орқали

ўғирланган давлат маблағларини қайтариш билан боғлиқ юридик жараён.

Коррупциянинг таъсирини бартараф этиш мақсадида ноқонуний олинган товарлар ва

активларни қайтариб олиш. Активларни қайтариш Бирлашган Миллатлар

Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясининг асосий йўналиши ҳисобланади.

Порахўрлик: бу жамловчи атама бўлиб, у давлат ҳокимияти, давлат хизмати ва

маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари манфаатларига қарши, хизмат вазифаси билан

боғлиқ жиноятнинг иккита алоҳида таркибини қамраб олади – пора олиш ва пора

беришни.

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Мансабдор шахс ёки бошқа шахсга ё ташкилотга, ана шу мансабдор шахс ўз бурч ва

мажбуриятларини бажараётганида қандайдир ҳаракатлар содир этиш ёки содир этишдан

тийилиш учун, ноқонуний устунликларни бевосита ёки билвосита ваъда қилиш, таклиф

ёки тақдим этиш. Ёки мансабдор шахс томонидан ўзи ёки бошқа шахс ёхуд ташкилот

учун, ана шу мансабдор шахс ўз бурч ва мажбуриятларини бажараётганида қандайдир

ҳаракатлар содир этиш ёки содир этишдан тийилиши учун, ноқонуний устунликларни

бевосита ёки билвосита тама қилиш ва қабул қилиш.

Клиентелизм: сиёсий тузулмали жамият модели бўлиб, у етакчи (ҳомий) ва унинг

издошлари (мижозлари) – унга содиқ ёки унга тобе бўлган тарафдорлари ўртасидаги

алоҳида кўринишга эга бўлган ўзаро муносабатларга асосланади.

Сиёсий қўллаб-қувватлаш учун бир-бирига хизматлар кўрсатиш. Клиентелизм – бойроқ

ва/ёки обрўлироқ "ҳомий" ва ўртахол ва заифроқ бўлган «мижозлар» ўртасида

эксплуатация муносабатларига асосланган, ресурслар ва хизматлар билан

айрибошлашнинг тенг бўлмаган тизими ҳисобланади ва айни пайтда, гендерлар

ўртасидаги тафоввутни кучайтиради.

Хулқ-атвор кодекси: ахлоқ меъёрларига мувофиқ ўзини қандай тутиш ёки хатти-

ҳаракат қилиш бўйича хулқ-атвор стандартлари.

Манфаатлар тўқнашуви – бу шундай вазиятки, унда мансабдор шахс, унинг турмуш

ўртоғи, яқин қариндош ёки қуда-андаларининг шахсий манфаатлари, мансабдор

шахснинг ўз хизмати (иш-фаолияти) доирасида бирон масала юзасидан қарор қабул

қилишида ёки қарор қабул қилинишида иштирок этишида ёхуд бошқа хатти-

ҳаракатларни амалга оширишида, хизмат (меҳнат) вазифаларини муносиб тарзда

бажарилишига таъсир этади ёки таъсир кўрсатиши мумкин.

Мансабдор шахснинг хизмат вазифалари ва шахсий манфаатлари ўртасидаги зиддият

бўлиб, унда мансабдор шахс ўзининг расмий вазифа ва мажбуриятларини бажаришига

ножўя таъсир ўтказиши мумкин бўлган, шахсий манфаатларга эга бўлади.

Коррупция (лот. corruptio – сотиб олиб, оғдириш) – сиёсат ёки давлат бошқаруви

соҳасидаги жамият учун хавф туғдирадиган ҳодиса бўлиб, у давлат ҳокимияти

вакиллари томонидан, мулк кўринишида ёки мулк кўринишида бўлмаган манфаат ва

устунликларни ҳар қандай шаклда ноҳақ ўзлаштириш учун ўз расмий мақомидан атайин

фойдаланишда ва ҳудди шундай, у шахсларга пора бериб, ўз томонига оғдириб олишда

ифодаланади.

Коррупцияга умумэътироф қилинган таъриф мавжуд эмас. Аммо, шундай тўхтамга

келинганки, у ўзида порахўрлик, одил судловга тўсқинлик қилиш, мансабни

суиистеъмол қилиш, ноқонуний устунликларни олиш ва одил судловга тўсқинлик

қилиш мақсадида, ўз мансабидан фойдаланиш каби, муайян хатти-ҳаракатларни

мужассам этади.

Этика – бу маънавий кўрсатмалар ва талаблар тизими.

Инсоний қадриятлар табиатини – биз қандай ҳаёт кечиришимиз лозим ва тўғри хулқ-

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

атвор дегани нима эканини тушунишга бўлган уриниш.

Тамагирлик – бу мулкга нисбатан содир этилган жиноят бўлиб, у бировнинг мулкига

зўравонлик ўтказиш ёки йўқ қилиб юбориш ёхуд зарар етказиш ва, худди шундай,

жабрланувчи ёки унинг яқинларига иснод келтирадиган маълумотларни ёки

жабрланувчи ё унинг яқинларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига жиддий зарар

келтириши мумкин бўлган хабарларни тарқатиш таҳдиди остида, унинг мулкини ёки

мулкга бўлган ҳуқуқини топширишини ёки мулкга оид бошқа ҳаракатларни

бажаришини талаб этилишида ифодаланади.

кимнидир бирор нарсани бажариш ёки ҳамкорлик қилишга мажбурлаш учун қўрқитиш,

пўписа ва таҳдид қилишга асосланган ҳаракатдир. Бирор ҳамкорликка мажбурлаш учун

кимнингдир обрўсини бадном қилувчи ёки унга иснод келтирувчи маълумотларни

ошкор қилиш таҳдиди одатда тамагирлик деб аталади. Амалда ишлатиладиган куч,

қўрқитиш ёки мажбурлаш даражасига қараб, порахўрлик ва тамагирлик ўртасидаги

фарқни ажратиб олиш мумкин.

Фирибгарлик – бу мулкга нисбатан содир этилган жиноят бўлиб, у ўғирликнинг

зўравонлик ишлатилмайдиган шаклига киради. У ёлғон ишлатиш ё ишончни

суиистеъмол қилиш орқали бировнинг мулкига эгалик қилиш ёки мулкга бўлган

ҳуқуқни қўлга киритишни англатади.

Бирон нарсага эгалик қилиш мақсадида кимнидир алдаш ёки қастдан адаштириш

ҳаркатидир.

Ҳалоллик – бу маънавий қадрият ва тамойилларга оғишмай риоя этиш дегани.

Лоббизм (ингл. lobbyism, lobby сўзидан – парда ортидаги гап-сўзлар/кулуарлар) –

қандайдир гуруҳ ёки алоҳида шахслар томонидан шахсий ёки ёзма мурожаат ё бошқа

усул (оммавий арзнома, хатлар, нашрлар ташкил этиш) орқали парламент аъзосига

босим ўтказиш. Кўзланадиган мақсад – қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ёки унинг

рад этилишига эришишдир.

лоббичилик ҳукуматларни қимматли мулоҳаза ва маълумотлар билан таъминлаш

воситаси бўлиши мумкин ва фуқаролар ҳамда манфаатдор гуруҳларга давлат қарорлари

бўйича ўз нуқтаи назарларини тақдим этиш имконини беради. Бироқ, лоббичилик ғараз

ниятли шахслар учун ноҳақ устунликлар олиб келиши мумкин, шунингдек у махфийлик

ва ноҳақ устунликларнинг тақдим этилиши билан боғлиқ. Музокаралар ёпиқ эшиклар

ортида ўтказилар экан, жамоатчилик манфаатлари хавф остида қолади. Лоббичиликни

тартибга солиш масаласини сиёсий кун тартибига қўйиш юзасидан бутун дунё бўйлаб

жамоатчилик босими кучаймоқда.

Таниш-билишчилик – бу мансабдор шахс томонидан айниқса ўз қариндошларига, яқин

кишилари ёки дўстларига ўзи фаолият юритадиган давлат хизматининг манфаатларига

зарар етказган ҳолда, ўз ваколатидан фойдаланиб ҳомийлик кўрсатиш.

Бу – дўстлар, оила ва яқин кишилар ва муносабатларга асосланган фаворитизмнинг

шакли бўлиб, унда расмий лавозимдаги шахс, оила аъзоси ёки дўстини ишга жойлаш

ёки уларга алоҳида хизматлар тақдим этиш мақсадида, ўз ҳокимияти ва ваколатларидан

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

фойдаланади, ҳатто улар бу ишда малакасиз ёки унга нолойиқ бўлсалар ҳам.

Одил судловга тўсқинлик қилиш – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

Коррупцияга қарши конвенциясига мувофиқ ҳолда белгиланган ҳуқуқбузарликларни

содир этиш билан боғлиқ жараёнларда ёлғон гувоҳлик беришга ундаш ёки гувоҳлик

бериш ёки далиллар тақдим этилишига аралашиш учун куч ишлатиш, таҳдид қилиш ёки

қўрқитиш ё ноқонуний устунликларни ваъда қилиш, таклиф ва тақдим этиш.

Коррупцияга қарши конвенцияга мувофиқ белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир

этилиши муносабати билан, адлия органлари ёки ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари

томонидан хизмат вазифаларини бажарилишига аралашиш мақсадида жисмоний куч

ишлатиш, таҳдид қилиш ёки қўрқитиш.

Суст порахўрлик – хусусий секторда фаолият юритувчи ташкилот раҳбари ёки бошқа

бир сифатда шу ташкилотда ишлайдиган ҳар қандай шахсга, ана шундай шахснинг ўзига

ёки бошқа кишига, ана шу шахс ўз бурч ва мажбуриятларини бузган ҳолда, қандайдир

хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этиши учун, ноқонуний устунликларни шахсан

ёки воситачи орқали тама қилиш ёки қабул этиш.

Порани олаётган ёки қабул қилаётган расмий шахс.

Ижобий ташқи натижа – коррупция ҳаракатларини амалга оширишдан келган фойда.

Шаффофлик – ошкоралик муҳити бўлиб, унда ахборот мавжудлиги ва унинг фош

этилиши жуда муҳим ва инсон ҳуқуқларига тааллуқли масала ҳисобланади. Раҳбарлар,

расмийлар ва давлат ҳокимиятидагилар ишонч ва иштирок этишга кўмак бериш учун

очиқ-ойдин ва башорат қилса бўладиган тарзда иш юритадилар. Шаффофлик –

коррупцияни олдини олиш, муносиб бошқарув ҳамда барқарор ривожланишни

таъминлаш учун зарурий бўлган дастлабки шарт сифатида кенг тушунилади.

Қадрият – ниманингдир муҳимлиги, аҳамиятли экани, наф бера олиши, фойдали

экани. Ташқи тарафдан қадрият предмет ёки ҳодисанинг хусусияти бўлиб хизмат

қилади. Аммо, аҳамиятлилик ва фойдалиликнинг уларга хослиги табиатдан эмас,

фақатгина ўз-ўзидан объектнинг ички тузилмаси ҳисобига ҳам эмас, балки аниқ

хусусиятларга берилган субъектив баҳолар бўлиб, улар инсоннинг ижтимоий борлиғи

соҳасига жалб бўлган, инсон улардан манфаатдор ва уарга эҳтиёж ҳис этади.

Шахснинг ёки жамиятнинг фикрича, қиймати бор деб ҳисобланадиган, унга қулоқ

солиш, рағбатлантириш ёки устунликлар тақдим этишга арзийдиган бирон нарса. У

буюм (пул, егулик, санъат), руҳий ҳолат (тинчлик, хавфсизлик, аминлик) ёки мана шу

буюмлар ёки руҳий ҳолат натижасида вужудга келадиган феъл-атвор бўлиши мумкин

(беайбларни ҳимоя қилиш, рост сўзлаш, ижодкор бўлиш).

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Сюжет схемасининг намунаси

Номи ___________________________________

Экспозиция: видеолавҳанинг бошланиши – персонажларни таништириш ва

зиддиятнинг пайдо бўлиши

Иғво (фитна)га сабаб бўладиган ҳодиса: сюжетдаги бурилиш нуқтаси (пора таклиф

этилаётган ва берилаётган пайт)

Юзага келаётган ҳолат: сюжетда ноаниқлик яратадиган ҳодисалар (ҳайвон бетўхтов

еяверади).

Кульминация: зиддиятнинг якун топиши ёки вақтинча тўхтаб туриши (ҳайвон

бартараф этилади).

Ечим: персонажлар кульминация ва ўз қилмишларининг таъсирини сеза бошлаши.

Кульминация

ЕчимЭкспозиция

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Ечимлар дарахтини таҳлил қилиш схемасининг намунаси

Муаммони шу ерда тасвирланг

+

+

+

-

-

-

Ечим / вариант №1

Ечим / вариант №2

Ечим / вариант №3

Бу ерда устунликларни

кўрсатинг Камчиликларни кўрсатинг Ечимлар / вариантларни

аниқланг. Устунликларни ёзиб

чиқинг.

Мен №_____сонли ечимни танлаган бўлар эдим, чунки...

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim: Korruptsiyaga qarshi kurash

ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

Коррупция дарахти схемасининг намунаси

Фаровон

ликнинг

озлиги

Инсон

ҳуқуқлари

емирилиши

Ҳукумат

фуқароларнинг

асосий эҳтиёжларини

қондира олмайди

Тиббий хизмат

кўрсатилмаслиги

Lack of support for fundamental

Коррупцияга

қарши курашиш

тинчлик,

фаровонлик ва

инсон ҳуқуқлари

таъминланишига

эришилишида ҳал

қилуви ўрин

эгаллайди

Adliya ta'limi bo'yicha o'rta ta'lim:

Korruptsiyaga qarshi kurash ЎҚИТУВЧИ УЧУН ҚЎЛЛАНМА

United Nations Office on Drugs and Crime │ Vienna International Centre │ PO Box 500 │ 1400 Vienna │ Austria

Tel.: (+43-1) 26060-0 │ Email: [email protected] | www.unodc.org/e4j

Коррупцияга қарши видеолавҳадан синф шароитида фойдаланш учун назорат рўйхати

• Ўз синфингизда коррупцияга қарши видеолавҳадан фойдаланишнинг

асосларини ишлаб чиқинг.

• Видеолавҳани намойиш этишдан олдин, ўқувчиларнинг аввалда олган

билимларини ишга солинг.

• Ўз ўқувчиларингизни, видеолавҳани оддийгина томоша қилиш ўрнига, унга

танқидий мақсад билан ёндашишга тайёрланг. Видеолавҳадан кутилаётган

натижаларни белгилаб олингки, улар лавҳа мазмуни билан ўзаро боғлана олсин.

• Биргаликда муҳокама ўтказиш учун асосий қоидаларни ишлаб чиқиш орқали,

видеолавҳа якунларининг муҳокамасига бағишланган сессияга тайёрланинг.

Мазкур сессия давомида ўқувчиларни жалб этишни режалаштираётганингиз,

идрок этиш жараёнини намойиш этинг.

• Ҳалоллик маданиятини ривожлантириш ва коррупцияни олдини олиш учун

ўқувчиларнинг фаол иштироки ва масъулияти талаб этилишини, уларга

тушунтиринг.