101
1

ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

  • Upload
    others

  • View
    9

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

1

Page 2: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ

МУСИҚА МАДАНИЯТИ ФАНИНИ

ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ВА

ИННОВАЦИЯЛАР

МОДУЛИ БЎЙИЧА

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

Тошкент – 2018

Малака йўналиши: мусиқа маданияти фани ўқитувчилари

Тингловчилар

контингенти:

умумий ўрта таълим мактабларининг

мусиқа маданияти фани ўқитувчилари

Page 3: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

3

Мазкур ўқув-услубий мажмуа Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил

_____ _________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган мусиқа

маданияти фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш тоифа йўналиши

ўқув режаси ва дастури асосида тайёрланди.

Ўқув-услубий мажмуа А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва

мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

илмий кенгашининг 2018 йил ______________даги ______- сонли

баённомаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган.

Тузувчилар: Уалиева Г.И. - Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги халқ

таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш ҳудудий маркази “Амалий фанлар ва

мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси катта

ўқитувчиси

Сиддиқова Г.Ш. - Жиззах ВХТХҚТУМОҲМ “Амалий

фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси

катта ўқитувчиси

Тақризчилар: Панжиев Қ.Б. - Низомий номидаги ТДПУ “Мусиқий

таълим” кафедраси мудири, санъатшунослик фанлари

номзоди;

Назарова З.Т. - Самарқанд ШХТХҚТУМОҲМ “Амалий

фанлар ва мактабдан ташқари таълим методикаси” кафедраси

катта ўқитувчиси

Page 4: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

4

МУНДАРИЖА

I. Ишчи дастур……………………………......……………………………...…6

II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган

интерфаол таълим методлари.......………………….................………...…...15

III. Назарий машғулот материаллари…………………………………........19

IV. Амалий машғулот материаллари..………………………………….......49

V. Кўчма машғулот материаллари..……………………...…...........………..79

VI. Кейслар банки……………………..……………………………………....86

VII. Мустақил таълим мавзулари………………………….………………..91

VIII. Глоссарий………………………...………………………………………93

IX. Адабиётлар рўйхати…………………………....………………….........100

Page 5: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

5

Page 6: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

6

Кириш

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг

кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш,

хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон

ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик

муҳитини таҳминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб

ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб

эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш

учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Янги шароитлардан келиб чиқиб, «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар

тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси

қонунларига, 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш,

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига

мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таҳминлаш,

таълимнинг замонавий методологиясини яратиш, давлат таълим

стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-

методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий

этиш ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади.

“Мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва

инновациялар” модулнинг ишчи ўқув дастури мусиқа маданияти фани

ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган

бўлиб, у мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига таълимда замонавий

ёндашувлар ва инновацияларнинг мазмун ва моҳиятини очиб беради.

Фаннинг мақсади ва вазифалари

Фаннинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари мусиқа

маданияти фани ўқитувчиларининг ўқув жараёнида замонавий ёндашувлар

ва инновацияларни қўллаш компетенцияларини ривожлантириш.

Фаннинг вазифалари:

- тингловчиларда мусиқа маданиятини ўқитишда замонавий

ёндашувларни татбиқ қилиш, инновaциялардан фойдаланиш учун зарур

бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш;

- мусиқа маданияти дарсларида замонавий таълим воситалардан

фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш;

Page 7: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

7

- замонавий талаблар асосида мусиқа маданияти дарсларини

самарали ташкил қилиш йўлларини ўрганиш;

- мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва

инновацияларни қўллаш имкониятларини ўрганиш.

Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва

компетенцияларига қўйиладиган талаблар

Тингловчи:

- таълим соҳасидаги инновацион фаолият асосларини;

- мусиқа маданияти фанини ўқитишда қўлланиладиган замонавий

ёндашувлар ва инновацияларни;

- мусиқа маданияти фанини ўқитишда қўйиладиган ҳозирги замон

талабларни билиши;

- мусиқа маданияти фанининг таълим мазмуни, воситалари,

методлари ва шаклларининг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш;

-мусиқа маданияти дарсларида ахборот коммуникация

технологияларидан фойдаланиш;

- ўқитиш мазмунига оид ахборотларни қайта ишлаш, умумлаштириш

ва ўқувчиларга етказиш кўникмаларга эга бўлиши;

- мусиқа дарсларига қўйиладиган замонавий талаблар асосида

дарсларни ташкил этиш малакаларга эга бўлиши;

- замонавий ёндашувлар ва инновациялардан касбий фаолиятда

фойдаланиш;

- мусиқа маданияти фанини ўқитишда ўқувчиларнинг билиш

фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш компетенцияларига эга бўлиши

лозим.

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар

Мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва

инновациялар модули назарий ва амалий машғулотлар шаклида олиб

борилади.

Назарий машғулотларда мусиқа маданияти фанини ўқитишда илғор

хорижий тажрибалар, замонавий ёндашувлар ва инновациялар ҳақида

маълумотлар берилади.

Амалий машғулотларда мусиқа маданиятини ўқитишда замонавий

ёндашувлар ва инновацияларнинг қўлланилиши, замонавий таълим

воситаларидан фойдаланиш усуллари, мусиқа маданияти дарсига қўйилган

замонавий талаблар ўргатилади.

Page 8: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

8

Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва

узвийлиги

Модул мазмуни ўқув режадаги “Таълим-тарбия технологиялари ва

жаҳон тажрибаси” блок модуллари, “Ўқув фаолиятини бошқариш

психологияси”, “Таълимда замонавий ахборот-коммуникация

технологиялари”, “Таълим жараёнида педагогик дастурий воситалар” каби

ўқув модуллар билан узвий боғланган ҳолда ўқитувчиларнинг касбий

педагогик тайёргарлик даражасини орттиришга хизмат қилади.

Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

Мазкур модул “Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнларининг

ҳуқуқий-меъёрий асослари”, “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик

маҳорат” ва “Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини

қўллаш” блокларидан кейин ўрганилади. Унда юқоридаги блокларда

ўрганилган мазмун йўналишлари ва услубий жиҳатларини мусиқа маданияти

фанига татбиқ этиш имкониятлари очиб берилади.

Модулнинг таълимдаги ўрни

Тингловчиларни мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий

ёндашувлар ва инновацияларни ўргатиш ҳамда амалда қўллаш

кўникмаларини шакллантириш орқали таълим самарадорлигини

таъминлашдан иборат.

Модул бўйича соатлар тақсимоти

4.1. Мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар

ва инновациялар

Мавзулар

наза

р

ам

ал

кўч

ма

маш

ғ.

муст.

таъ

л.

ум

ум

.

соат

Жам

и

ўқ

ув

1 Мусиқа маданияти фанини ўқитишда

замонавий ёндашувлар ва инновациялар. 2 4 6 6

2 Мусиқа маданияти фанини ўқитишда

хорижий илғор тажрибалар 4 4 4

3 Мусиқа маданияти дарсларини ташкил

этишда интеграллаш методлари. 4 4 4

4 Мусиқа маданияти дарсларида

замонавий ахборот технологиялари

дастурларидан фойдаланиш

2 2 4 4

5 Мусиқа маданияти дарсларини кузатиш

ва таҳлил қилиш 4 2 6 4

Жами 8 10 4 2 24 22

Page 9: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

9

НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ

1-мавзу: Мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий

ёндашувлар ва инновациялар (2 соат назарий ва 4 соат амалий).

Мусиқа маданияти дарсни замонавий талаблар асосида ташкил

қилиш. Мусиқа маданияти фанини ўқитишда қўлланиладиган

инновациялар. Инновациялар ҳақида тушунча бериш. Мусиқа маданияти

фанида инновацияларни қўллаш имкониятларини ўрганиш. Мусиқа

маданияти дарсларига қўйиладиган замонавий талаблар асосида уларни

ташкил этиш.

2-мавзу: Мусиқа маданияти фанини ўқитишда хорижий илғор

тажрибалар (4 соат назарий)

Ривожланган давлатларда мусиқа фанининг мазмуни, уни ўқитишда

илғор тажрибалар ва улардан фойдаланиш технологик методлари.

3-мавзу: Мусиқа маданияти дарсларини ташкил этишда

интеграллаш методлари (4 соат амалий)

Мусиқа маданияти фанининг бошқа фанлар билан узвий

боғлиқлиги. Мусиқа билан, расм, тарих, адабиёт, география, жисмоний

тарбия, табиат, физика, информатика, математика ва бошқа умумтаълим

фанлари орасидаги боғланишларга доир мисоллар. Мусиқа маданиятини ва

бошқа фанлар билан боғлаб ўтиш дарсларида компетенцияларни

шакллантириш ва ўқувчиларни касбга йўналтиришга қаратилган тадбирлар.

4-мавзу: Мусиқа маданияти дарсларида замонавий ахборот

технологиялари дастурларидан фойдаланиш (2 соат назарий ва 2 соат

амалий)

Компьютерда амалий дастурлар ёрдамида тайёрланган дидактик

воситалар, ўқув-методик материал ва ресурслар. Фанга оид электрон ўқув

адабиётлари, ўргатувчи тизимлар, мультимедиа ва бошқа дастуридан дарс

жараёнида фойдаланиш. Мусиқа маданияти фани дарсларида Power Point,

Sibelius, Аudacity, программа билан ишлаш ва самарали фойдаланиш.

5-Мавзу: Мусиқа маданияти дарсларини кузатиш ва таҳлил

қилиш ( 4 соат кўчма ва 2 соат мустақил таълим).

Мусиқа маданияти дарсларини ташкил этишда тайёргарлик кўриш.

Очиқ, кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар

Page 10: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

10

асосида дарсни таҳлил қилиш. Мусиқа маданияти очиқ дарсларни кузатиш,

таҳлил қилиш, муҳокама қилиш ва баҳолаш.

Кўчма машғулот умумий ўрта таълим муасасаларида (очиқ дарс

шаклида) ўтказилади. Унда дарсни тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш

орқали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларни амалиётда қўллай

олиш кўникмаси баҳоланади. Бу жараёнга кўчма машғулот ташкил қилинган

мактаб ўқитувчиларини жалб этиш, уларнинг дарсларини таҳлил қилиш

орқали уларга методик ёрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади.

Кўчма машғулот “Мусиқа маданияти фанини ўқитишда замонавий

ёндашувлар ва инновациялар” модули доирасида ҳозирги замон талаби

даражасидаги моддий-техника базага эга бўлган ҳамда илмий-услубий

жиҳатдан тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият

кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг мутахассислик

кафедраларида, шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа

муассасаларда ташкил этилади.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ

Модулга оид ўрганилган материаллар асосида “Мусиқа маданияти

дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш” мавзусида мустақил иш бажарилади

ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ

Мазкур модул бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:

- маърузалар, амалий машғулотлар (маълумотлар ва

технологияларни англаб олиш, мусиқа санъатига қизиқишни

ривожлантириш, назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш);

- давра суҳбатлари (кўрилаётган топшириқлар ечимлари бўйича

таклиф бериш қобилиятини ошириш, эшитиш, идрок қилиш ва мантиқий

хулосалар чиқариш);

- баҳс ва мунозаралар (топшириқлар ечими бўйича

маълумотларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш

қобилиятини ривожлантириш).

Фойдаланиш тавсия этиладиган ўқув-услубий адабиётлар рўйхати

I. Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари

1. Мирзиёев Ш.М. “Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон

давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” мавзусидаги

Page 11: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

11

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали

маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги

нутқи. – Т.: “Ўзбекистон”, 2016. – 56 б.

2. Мирзиёев Ш.М. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” мавзусидаги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. –

48 б.

3. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва

шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси

бўлиши керак. –Т.: “Ўзбекистон”. – 2017.– 102б.

4. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб

ҳалқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 488 б.

5. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.:

“Маънавият”, 2008.–176 б.

6. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. –

Т.: “Ўзбекистон”, 2011.–440 б.

7. Каримов И.А. Она юртимиз бахти иқболи ва буюк келажаги

йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир. –Т:. “Ўзбекистон”, 2015. – 302 б.

II. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон,

2014.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 4947-сон Фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги

“Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар

иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 5106-сон Фармони.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим Вазирлигининг 2011 йил

25 июндаги 139-сонли буйруғи.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 12

май ”Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 275 сонли қарор.

Page 12: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

12

III. Мутахассислик адабиётлар

1. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.–279б.

2. Толипов Ў., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг

тадбиқий асослари – Т.: 2006. – 163 б.

3. Ишмуҳамедов Р. Ўқув жараёнида интерфаол услублар ва

педагогик технологияларни қўллаш услубияти. Т.: РБИММ, 2008. 68 б.

4. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда

инновацион технологиялар (таълим муассасалари педагог–ўқитувчилари

учун амалий тавсиялар). – Т.: Истеъдод, 2008.

5. Ишмуҳамедов Р.Ж, Абдуқодиров А., Пардаев А. Тарбияда

инновацион технологиялар (таълим муассасалари ўқитувчилари,

тарбиячилари, гуруҳ раҳбарлари учун амалий тавсиялар). Т.: Истеъдод, 2010.

7. Сайидаҳмедов Н.С.Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия,

2003. – 172 б.

8. Толипов Ў., Усмонбоева М.Педагогик технологияларнинг тадбиқий

асослари – Т.: 2006. – 163 б.

9. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н.Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил. 6,5 б.т.

10. Нурматов Ҳ.ва бошқалар 1-3 синф “Мусиқа” дарсликлари. 2016

11. Иброҳимов О.4-синф “Мусиқа” дарслиги. 2016

12. Мансуров А ва Д.Каримова 5-синф “Мусиқа” дарслиги. 2015

13. Бекматов С.6-синф “Мусиқа” дарслиги. 2017

14. Иброҳимов О.7-синф “Мусиқа” дарслиги. 2016

15. Панжиев Қ.Б., Каримова Д. А., Уалиева Г.И., . - “Мусиқа

маданияти” фани ўқитувчилари учун ЎУМ -Т.-2017

Электрон таълим ресурслар

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

www.uzedu.uz.

2. Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази: www.multimedia.uz

3. Тошкент шаҳар педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими

ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий

маркази: www.giu.uz

4. Ижтимоий ахборот таълим портали: www.ziyonet.uz.

5. http://www.school.edu.ru - Умумтаълим портали (рус тилида),

6. http://www.edunet.uz – мактаблар,ўқувчи ва ўқитувчилар сайти.

Page 13: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

13

7. music-dic.ru -Болалар учун қўшиқлар

8. http://www.zvuki.ru/

9. https://t.me/joinchat/ - Учитель музыки

10. https://infourok.ru - мусиқа дарслари

11.https://kopilkaurokov.ru/muzika/presentacii - мусиқа дарс

презентациялари

Page 14: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

14

Page 15: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

15

ВЕНН ДИАГРАММАСИ

Методнинг мақсади: Бу метод график тасвир орқали ўқитишни ташкил

этиш шакли бўлиб, у иккита ўзаро кесишган айлана тасвири орқали

ифодаланади. Мазкур метод турли тушунчалар, асослар, тасавурларнинг

анализ ва синтезини икки аспект орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий ва

фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради.

СИНКВЕЙН

“Синквейн” сўзи французчадан олинган бўлиб, “беш қадам” сўзига

тўғри келади. Синквейнда нарса ёки ходиса ҳақидаги фикр қисқа кўринишда

ифодоланади. Синквейнда шеърдаги ўхшаган 5 қаторга маълумотлар

ёзилади.

1. Биринчи қаторда мавзу бир сўз билан (одатда от билан)

ифодаланади.

2. Иккинчи қаторда мавзуга жуда мос келадиган иккита сифат берилади

3. Учинчи қаторда мавзу 3 та харакатни билдирувчи феъл билан

ифойдаланади.

4. Тўртинчи қаторда темага доир муҳокама этувчиларнинг ҳиссиётини

ифодаловчи жумла тузилади. У тўрт сўздан иборат бўлади.

Мақом

Мумтоз мусиқа

Ю.Ражаби Ф. Мамадалиев

Фольклор

Халқ оғзаки ижоди

“Бойчечак”, “Офтоб чиқди

оламга” Болалар

фольклори

Page 16: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

16

5. Бешинчи қаторда мавзу моҳиятини ифодаловчи битта сўз берилади.

У мавзунинг синоними бўлади.

Буни схематик равишда қуйидагича кўрсатиш мумкин:

Муаммо номи________________________

Сифат_______________________________

Хиссиётни ифодаловчи жумла__________________________

Мохиятнинг янгича ифодаси____________________________

Синквейн маълум мавзу ўрганилгандан сўнг тузилса, унинг асосий

хусусиятлари, моҳиятлари тушунилиб, якунланади. Синквейн материаллар

устида ўйлашга, мураккаб ахборотни синтезлашга ва уни узоқ хотирада

сақлашга ёрдам беради. Ижодий ишлаш имконияти келиб чиқади.

ИНСЕРТ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИБ ЎҚИШ

Материалларни айрим ёки гуруҳлар томонидан ўқиб, мухокамага

тайёрланишга ҳам тўғри келади. Бунда мутолаа этувчи шахс ўрганилаётган

матндаги ахборотларга ўз муносабатини билдириб бориши фойдалидир.

Матндаги ахборот аҳамиятли бўлса, уни махсус белги “В” билан, аввал

таниш бўлган материал учраса, “Қ” билан, тушунишда қийинчилик учраса

“?” билан ва материал мазмунидаги ахборот ўқувчига ёқмаса ёки қарши

бўлса «-» белгиларини қўйиш мумкин. Бундай ўқишда материал устида

ўқувчининг фаол ишлагани кўрилади.

1. Мусиқа

2. Турли, чиройли

3.Илхомлантиради,

тинчлантиради, уйғатади

4.Мусиқа инсон хаётини

гўзаллаштиради

5.Ҳаёт

1.Оркестр

2.Симфоник, джаз

3.Ижро ва намойиш этади,

4.Мусиқа чолғу асбобларини

тўртта урухи

5.Жамоа

1. Товуш

2. Кўзга кўринмайди

3. Эшитилади, кулдиради, йиғлатади

4. Тебрана ҳаракатдан вужудга келади

5. Овоз

Page 17: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

17

ХАМКОРЛИКДА ЎҚИШ

Ўқиш кичик гуруҳларда олиб борилганда самарали бўлиши кейинги

вақтларда кўпчилик томонидан тан олинмоқда. Кичик гуруҳларда ишлашни

ташкил этишнинг турли кўринишлари мавжуд.

Ўқитувчи материални ўрганишни жуфтликларда ташкил этиши

мумкин. Бунда материал 2 ўқувчи томонидан ўрганилади, мухокама этилади

ва натижа баён қилинади.

Бундай ишларни кичик гуруҳларда ташкил этиш ҳам мумкин. Гуруҳда

4-7 кишилик кичик гуруҳлар ташкил этилади ва натижа баён қилинади ҳамда

ҳар бир гуруҳга маълум топшириқ берилади. Топшириқни биргаликда

гуруҳдагилар ўрганиб мухокама этишади. Сўнгра натижани гуруҳнинг бир

аъзоси умумий гуруҳга етказади. Гуруҳдагилар унинг маълумотини

тўлдириши, қўшимча қилиши, изоҳ бериши ҳам мумкин.

Кичик гуруҳлар билан алоҳида мавзуларни ўрганишда ёки бир

мавзунинг турли қисмларини ўрганишда ҳам фойдаланилади.

14

Б/БХ/Б ЖАДВАЛИ

Б/БХ/Б ЖАДВАЛИ-

Биламан/ Билишни

ҳоҳлайман/ Билиб олдим.

Мавзу, матн, бўлим

бўйича изланувчиликни

олиб бориш имконини

беради.

Тизимли фикрлаш,

тузилмага келтириш, таҳлил

қилиш кўникмаларини

ривожлантиради.

Жадвални тузиш қоидаси билан

танишадилар. Алоҳида /кичик гуруҳларда

жадвални расмийлаштирадилар.

“Мавзу бўйича нималарни биласиз” ва

“Нимани билишни хоҳлайсиз” деган

саволларга жавоб берадилар (олдиндаги иш

учун йўналтирувчи асос яратилади).

Жадвалнинг 1 ва 2 бўлимларини тўлдирадилар.

Маърузани тинглайдилар, мустақил

ўқийдилар.

Мустақил/кичик гуруҳларда

жадвалнинг 3 бўлимни тўлдирадилар

Page 18: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

18

Page 19: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

19

1-МАВЗУ: МУСИҚА МАДАНИЯТИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА

ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР

РЕЖА

1.Иннавацион ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида кўллаш

2. Замонавий таълим ва инновацион технологиялари

1.1.Иннавацион ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида

қўллаш.

Бизга маълумки, Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта

махсус, касб-хунар ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган

талабларни белгилайди. Шундай экан, мусиқа таълимида Давлат таълим

стандартлари оммавий халқ мусиқа педагогикаси профессионал мусиқа

ижодкорлари, мусиқа ижрочилари, катта ашулачилар, мақомчилар,

достончилик асарларининг элементар асосларини меъёрлаштиради.

Мусиқа таълимидан давлат таълими стандартлари асосида янги таълим

мазмуни ўқувчиларнинг мусиқий билим ва малакалари билан бирга уларда

асосан тарбияни бирга олиб бориш лозимлиги таъкидланади. Шу боис,

мусиқа маданияти таълимнинг янги мазмуни, ёш авлодни миллий мусиқий

меросимизга ворислик қила оладиган, умумбашарий мусиқа бойлигини

идрок эта оладиган маданиятли инсон даражасида вояга етказишни назарда

тутади. Бунда ўқувчилар мусиқа санъатини бутун нафосати билан

ўрганишлари, оммавий мусиқа фаолиятлари: мусиқани бадиий идрок этиш,

якка ва жамоа бўлиб қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва ижодкорлик

малакаларини шакллантириш асосий мақсад ҳисобланади.

Янги педагогик технологияларга асосланган таълим-тарбия жараёни

нима, у анъанавий дарс турларидан нимаси билан фарқланади деган масалага

эътиборни қаратамиз. Маълумки, анъанавий дарс турларида таълим-тарбия

жараёнида марказда ўқитувчи туради. У ўқув материалини тушунтиради,

сўрайди ва баҳолайди.

Ўқувчилар эса ўқитиш жараёнининг суст иштирокчиси бўлиб, улар

ўқитувчи тушунтиришини эшитадилар ва унинг саволларига жавоб бериш

билан кифояланадилар. Педагогик техналогияга асосланган ўқитишда эса

ўқувчи мустақил равишда билим кўникма малака эгаллаш билан бирга ўз

фаолиятларини баҳолаш даражасига кўтарадилар. Бундай ўқитишнинг эса

ижрочиси ўқувчидир.

Ўқитувчи бунда таълим олишнинг ташкилотчиси, ўқувчининг

ёрдамчиси сифатида қатнашади.

Page 20: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

20

Таълимнинг замонавий шароитларида анъанавий методларни

такомиллаштиришга ва янги методларни излаб топишга тобора жиддий

талаблар қўйилаётир. Ҳозирги кунда ўқув жараёнига илғор педагогик

техналогиялар, дарс ўтишнинг ноанъанавий усуллари, хусусан , интерфаол

усул кенг жорий этиляпти.

Педагогик технология – бу таълим шаклларини оптималлаштириш

мақсадида техник воситалар инсон салохияти ҳамда уларнинг ўзаро

таъсирини инобатга олиб ўқитиш ва билим ўзлаштиришнинг барча

жараёнларини аниқлаш, яратиш ва қўллашнинг тузилиш методидир.

Мусиқа дарси ўтишнинг замонавий педагогик усулларига доир кўплаб

қўлланмалар мавжуд, бундай услубларни илғор мусиқа муаллимларининг

ўзлари кашф қилганлар ва улар яхши самара бермоқда. Хусусан, “мавзу

қандай баён қилганда унинг неча фоизи ўқувчи ёдида сақланади, у

томонидан ўзлаштирилади?” деган табиий саволга жавоб топиш мақсадида

ўтказилган маърузаларнинг диалог шаклида олиб борилиши тажриба якунида

бугунги ўқувчиларнинг мустақил фикрлашлари ўсиб бораётганини

кўрсатмоқда. Мусиқа таълими йўналиши ўқувчиларига “Мусиқа ўқитишнинг

инновацион технологиялари” фанини ўқитишда “Ақлий хужум”,

“Жуфтликда ишлаймиз”, “Мусиқани топ”, “Рақамларни танла”, “Хотира

чархи” ва бошқа усулларни қўллаш жараёнида юқори натижаларга

эришмоқдамиз.

Ўқувчиларга дарс якунида келгуси дарсгача интеллектуал саволларни

тузиб, унга ном қўйиш топшириғига жавоб олиниши ҳам самарали кечмоқда.

Ўқувчи мавзу юзасидан ўртоқлари, устози билан ўзи мулоқотга киришиши,

амалий машғулотларда қатнашиши, дарсдан олган билимларини гапириб

бера олиши, айниқса вақтнинг қадрига етиши, яъни берилган имкониятида

кўпроқ манбалар ҳақида фикр юритиши ва ниҳоят баҳолаш ҳамда

рағбатлантириш жараёнларида ҳам фаол бўлиши керак. Ана шунда олинган

билим мустахкам бўлади. Турли услубларни ўрганиб, таққослаб, ҳамкасблар

билан фикрлашиб, хар бир устоз ўз услубини ярата олади .

Республикамизда “Таълим тўғрисидаги” қонуни, “Кадрлар тайёрлаш

миллий дастури” ҳамда ДЦ талаблари асосида иш олиб бориш касб

таълимини ривожлантиришда асос бўлади. Тўққиз йиллик умумий ўрта

таълим жорий этилгач, барча ўқув фанлар қатори мусиқа маданияти фанидан

миллий ижро устиворлигида ва ҳозирги замон талаби асосида янги дастур

яратилди.

Дастур асосида дарсликлар, услубий қўлланмалар, тавсияномалар, таҳминий

мавзули иш режалари яратилмоқда, чунки, мусиқа табиатига кўра инсон

Page 21: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

21

ҳиссиётига кучли таъсир эта олиш ҳусусияти билан бирга ўқувчиларни

нафосат оламига олиб кириш, мусиқа идрокини шакллантириш, мусиқа

саводхонлигини ошириш ва ахлоқий-ғоявий тарбиялашнинг муҳим

воситасидир.

Қўшиқ куйлаш, мусиқий идрокини кучайтириш ўқувчининг психологик ва

физиологик туйғуларига таъсир этади, ижобий фаоллигини таъминлайди,

товуш хосил қилиш, артикулясия ва нафас органларини фаоллаштиради.

Хотираси, нутқи, диққатини мустаҳкамлаш билан бирга дунёқарашини

кенгайтиради.

Мусиқа идрокини шакллантиришда ифода воситаларининг муҳимлиги

қўшиқни соф оҳангда куйлаш билан характерлидир. Қўшиқдаги унли

товушларни чўзиброқ, ундош товушли бўғинларни эса тез ва бурро талаффуз

этиш тавсия этилади. Бундай ифода воситалари бошланғич синф ўқувчилари

билан дарс ва қўшимча машғулотлар ўтказиш жараёнида қўлланилса дарс

самарадорлигига эришилади.

Дарс жараёнида ўқитувчи мусиқа тинглашда жонли ижродан

фойдаланса ўқувчига янада қизиқарлироқ бўлади. Мусиқа тинглаш

фаолиятини техник воситалар орқали амалга ошириш билан ўқувчининг

мусиқий дунёқараши кенгаяди.

Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчилар мусиқа тинглаш, қўшиқ

куйлаш, чолғу асбобларига жўр бўлиш каби ҳаракатларни бажариш билан

бирга албатта ритмик ҳаракатларни тўлақонли равишда бажаришлари шарт.

Бу билан ўқувчининг тинглаш, диққатни бир жойга тўплаш, мусиқа оҳангига

мос ҳаракатлар бажариш, чапаклар асосида ритмга жўр бўлиш орқали

қобилиятлари ривожланади.

Дарснинг самарадорлигига эришиш, касб маҳоратини тўлиқ бажаришда

ўқитувчи-педагоглар ДЦ талаблари ҳамда янги педагогик технология асосида

истаган фаолиятлар орқали кўзлаган мақсадига эришиши мумкин. Бизга

маълумки, мусиқа тарбияси жамиятимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб

этади. Унда ўзбек мусиқа маданияти ва халқ мусиқасининг нодир

намуналари орқали ёш авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифа амалга

оширилади. Бугун шундай дарслар ташкил этилсинки, педагог фаол ва

ташаббускор бўлсин, унинг шогирдлари эса мустақил ва эркин фикрлай

оладиган ёшлар бўлиб етишсинлар.

Тарбия жуда нозик масала. Болага, айниқса бошланғич синф

ўқувчиларига фақат тўғри, замонимизга, жамиятимизга мос келувчи

мисоллар билан, кўргазмалар билан миллий таълим- тарбия тизимини юзага

Page 22: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

22

келтириши керак. Агарда бирор марта англашилмовчилик бўлса, албатта

келгусидаги дар ёки машғулотда тузатиш киритиш лозим.

“Биз соғлом киши деганда, - деган эди муҳтарам юртбошимиз, фақат

соғломгина эмас, балки шарқона ахлоқ-одоб ва умумбашарий ғоялар руҳида

камол топган кишиларни тушунамиз”.

Интерфаол усулини қўллашдан мақсад-ўқувчилар томонидан тадбирни

пухта ўзлаштиришга эришиш билан бирга уларни фаолликка ундаш, уларда

ҳамкорликда ишлаш, маълум вазиятларни бошқариш ҳамда мантиқий

тафаккур юритиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

“Интерактив” сўзи инглизча “Interat” сўзидан олинган бўлиб, “Inter” –

биргаликда, ўзаро, “akt” эса ҳаракат маъносини билдиради.

Мусиқа дарси дастур асосида режалаштирилиб, кўргазмали қуроллар билан

мусиқа ўқитишнинг оғзаки, амалий, таққослаш методларидан фойдаланган

ҳолда, дарсда ўқувчиларни эътиборини ўзига жалб қилиб, рақс элементлари,

мусиқали болалар ўйнаб, мусиқага мос қадам ташлаш, чапак чалишни майин

ифодали қилиб куйлаш билан методик талаблар асосида олиб борилади.

Хулоса ўрнида, Давлат таълим стандартларида белгиланганидек, мусиқа

идрокини шакллантиришда ижрочилик услубларининг долзарблиги

маҳаллий-услубий қўшиқларидан фойдаланиш, маҳаллий бастакорларнинг

асарларини ўрганиш мусиқа маданияти дарсларида қўл келади. Ҳар бир

қўшиқни ўрганилар экан қўшиқ характеридан келиб чиқиб унниг ифода

воситалари ҳам шунга мос бўлади. Шу билан бирга ўқувчи қўшиқдаги

алтерасия ва динамик белгиларини ўрганиб, шулар асосида қўшиқнинг

мазмунини очиб бериши ва соф куйлаши лозим.

1. 2 Замонавий таълим ва инновацион технологиялари

Луғавий жиҳатдан “инновация” тушунчаси инглиз тилидан таржима

қилинганда (“innovation”) “янгилик киритиш” деган маънони англатади.

“Инновация” тушунчаси мазмунан аниқ ҳолатни ифодалайди.

Инновация – муайян тизимнинг ички тузилишини ўзгартиришга

қаратилган фаолият. Америкалик психолог Э.Роджерс ўз тадқиқотларида

инновацион характерга эга ижтимоий муносабатларнинг ижтимоий-

психологик жиҳатлари, ижтимоий муносабатларга янгилик киритиш, бу

жараѐнда иштирок этувчи шахсларнинг тоифалари, уларнинг янгиликка

бўлган муносабатлари, янгиликни қабул қилиш, моҳиятини англашга бўлган

тайѐрлик даражаси ҳамда муайян шахслар тоифалари ўртасидаги инновацион

характерга эга ижтимоий муносабатларнинг таснифи масалаларини ўрганган.

Инновацион таълим (ингл. “innovation” – янгилик киритиш, ихтиро) –

таълим олувчида янги ғоя, меъѐр, қоидаларни яратиш, ўзга шахслар

Page 23: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

23

томонидан яратилган илғор ғоялар, меъѐр, қоидаларни табиий қабул қилишга

оид сифатлар, малакаларни шакллантириш имкониятини яратадиган таълим.

Инновацион таълим жараѐнида қўлланиладиган технологиялар инновацион

таълим технологиялари ѐки таълим инновациялари деб номланади. Таълим

инновациялари – таълим соҳаси ѐки ўқув жараѐнида мавжуд муаммони

янгича ѐндошув асосида ечиш мақсадида қўлланилиб, аввалгидан анча

самарали натижани кафолатлай оладиган шакл, метод ва технологиялар.

Таълим инновациялари “инновацион таълим” деб ҳам номланади.

“Инновацион таълим” тушунчаси биринчи бор 1979 йилда “Рим клуби”да

қўлланилган. Таълим тизимида ѐки ўқув фаолиятида инновацияларни

қўллашда сарфланган маблағ ва кучдан имкон қадар энг юқори натижани

олиш мақсади кўзланади. Инновацияларнинг ҳар қандай янгиликдан фарқи

шундаки, у бошқариш ва назорат қилишга имкон берадиган ўзгарувчан

механизмга эга бўлиши зарур. Барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам

“новация”, “инновация” ҳамда уларнинг моҳиятини ифодаловчи фаолият

тўғрисида сўз юритилади.

Агар фаолият қисқа муддатли, яхлит тизим хусусиятига эга бўлиб,

фақатгина тизимдаги айрим элементларни ўзгартиришга хизмат қилса у

новация (янгиланиш) деб юритилади. Борди-ю, фаолият маълум концептуал

ѐндошув асосида амалга оширилиб, унинг натижаси муайян тизимнинг

ривожланишига ѐки уни тубдан ўзгартиришга хизмат қилса, у инновация

(янгилик киритиш) деб аталади. Илмий адабиѐтларда “новация” (янгиланиш,

янгилик) ҳамда “инновация” (янгилик киритиш) тушунчаларининг бир-

биридан фарқланишига алоҳида эътибор қаратилади. Мисол учун, В.И.

Загвязинскийнинг эътироф этишича, “янги”, “янгилик” тушунчаси нафақат

муайян ғояни, балки ҳали амалиѐтда фойдаланилмаган ѐндошув, метод ҳамда

технологияларни ифодалайди. Аммо бунда жараѐн элементлари яхлит ѐки

алоҳида олинган элементларан иборат бўлиб, ўзгариб турувчи шароит ва

вазиятда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этиш ғояларини ўзида

акс эттиради. Дарҳақиқат, янгилик – восита саналиб, у аксарият ҳолатларда

янги метод, методика, технология ва б. кўринишида намоѐн бўлади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1.Инновация ҳақида нималарни айтиш мумкин

2.Инновациялар ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида

қўллашда қандай усуллардан фойдаланиш мумкин бўлади.

3.Дарс самарадорлигини таъминлашда инновацион технологиялардан

фойдаланилади.

Page 24: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

24

4. Технологик ҳарита қандай тузилади

5. Инновацион таълим нима.

6.“Инновацион таълим технологиялари” деганда нимани тушунасиз?

7. Таълим инновацияларининг қандай турлари мавжуд?

8. Педагогнинг инновацион фаолияти қандай белгилар асосида намоѐн

бўлади?

9. Педагогик инновацион фаолият айнан нималарда намоѐн бўлади?

10. ЎТМда инновацион жараѐнларни ташкил этишда қандай

ѐндошувлар кўзга ташланади?

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ж.Ғ Йўлдошев, С.А.Усмонов Педагогик технологияларнинг

тадбиқий асослари. -Тошкент, Ўқитувчи 2004 йил.

2.Қ.Толипов, М.Усмонбоева Педагогик технологияларнинг татбиқий

асослари.Т. «Фан»2006 йил.

3.Ишмуҳаммедов Р.Ж. Инновацион теҳнологиялар ёрдамида таълим

самарадорлигини ошириш йўллари.Т2000 йил.

4 Д.А. Каримова Мусиқий педагоги маҳорат асослари.Т. Молия-

иқтисод 2008 йил.

2-МАВЗУ: “МУСИҚА МАДАНИЯТИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА

ХОРИЖИЙ ИЛҒОР ТАЖРИБАЛАР”

Р Е Ж А

1.Америка қўшма штатларида ва Францияда таълими тизими

2. Англияда мусиқа таълими тизими

3. Швейцария ва Венгрияда мусиқа таълими тизими

4. Германия ва Болгарияда мусиқа таълими тизими

5. Голландия, Японияда ва

Чехияда таълим тизими

Жаҳоннинг кўпгина

мамлакатларида ёш авлодга

мусиқий тарбия бериш ишлари

умумдавлат аҳамиятига эга

бўлиб, шахс шакллантиришнинг

муҳим воситаси ҳисобланади.

Хор ижрочилиги элементларини

Page 25: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

25

ўз ичига олган мусиқий тарбиянинг замонавий хорижий услублари орасида

куйида баён этилган йўналишлар бутун дунёда оммалашиб кетган.

Шунингдек, Толбухин шаҳри ва Болгариядаги "Бодра Смяна", хор

жамоалари, Берлиндаги усмирлар хор жамоаси, Польшадаги "Познан

булбуллари", Чехиянинг Борно шаҳри усмирлар саройи хор жамоалари ва

бошакалар машҳур хор жамоалари қаторига киради. Лейпцигда XIII асрда

ташкил топган "Томанерхор" жамоасида гуруҳли куйлашнинг кўҳна

анъаналари ривожланмақда. Жумладан, З.Кодай (Венгрия, сольфеджио,

мусиқа ўқувини ривожлантириш). Л.Даниел ва Ф.Лиссек (Чехия

"таянч"қўшиқлари, сольфеджио), Б.Тричков (Болгария, сольфеджио),

Р.Мюнних (Германия, "ялен" тизими, сольфеджио, қўшиқчилик), К.Орф

(Германия - Австрия, мусиқали ижод, метроритмик ўқувини

ривожлантириш), Е.Жак-Далькроз (Швецария, мусиқали ижод), Т.Судзуки

(Япония скрипка ижрочилигига ўргатиш орқали мусиқий малакаларни

ривожлантириш), Дж.Кервен (Англия, "Тоник-соль-фа" тизими,

сольфеджио), П.Ван Хауве (Голландия, мусиқали ижод), Д.Б.Кабалевский

(Россия, мусиқа асарларини идрок этиш тажрибасини ривожлантириш).

Энди ҳар бир мамлакатнинг мусиқа таълим-тарбия тизимини алоҳида

кўриб чиқамиз.

2.1 Америка қўшма штатларида мусиқа таълими

АҚШда ягона давлат дастури йўқ. Мусиқа таълими "эстетика" фани

сифатида ўтилади. Ўқитувчилар ўзлари хоҳлаганларича дарсларни

ташкиллаштирадилар. Унда мусиқа, тасвирий санъат ва меҳнат мазмунан

бир-бири билан боғлаган. Давлат мактаблари билан бирга диний ҳамда

шахсий дунёвий мактаблар ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳар бир штатда, давлат

мактабларида, шахсий ва диний мактабларда ўқув соатларни ҳам бир хил

эмас, ўрта ҳисобга I-VII синфларда ҳафтасига 1-2 соатдан дарс ўтилади.

Мактабларнинг 1-4-синфларида мусиқа дарси ҳар куни 20-30 минут

ҳажмида ўтказилади. Дарсларни умумий ўқув фанлари бўйича дарс

берадиган ўқитувчилар олиб борадилар. Дарсда ўқувчилар мусиқа остида

ритмик ҳаракатлар бажарадилар, ҳар хил мавзулардаги, жумладан,

ибодат қўшиқларини ҳам ижро этадилар. Ўрта таълим мактабларида мусиқа

дарслари дарс жадвалидан ташқари вақтга белгиланади.

Дарсдан ташқари ҳар бир ўқувчи мусиқа тўгаракларига - хор, оркестр,

рақс, ВИАларга аъзо бўладилар. Кўпчилик мактабларда симфоник

оркестрлар мавжуд. Мактаб билан келишилган ҳолда ўқувчилар симфоник

оркестрларга жалб этиладилар. Синфдан ташқари мусиқа дарслари

жараёнида ўқувчилар турли хил мусиқа чолғу асбоблари - мусиқий

Page 26: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

26

қутичалар, барабан, учбурчақлар каби чолғуларда ижро этиш малакаларини

эгаллайдилар.

3-синфдан бошлаб турли оркестр чолғуларида ижро этиш ўргатилади.

ўқувчилар чолғу асбобларда ижро этишни ўрганиб бўлганларидан кейин,

мактаб оркестр жамоаси ташкил этилади. Бундан ташқари ўқувчиларнинг

шахсий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, чолғу ансамбллари, хор

жамоалари ҳам ташкил этилади.

Умумий ўрта таълим ўқитувчилари коллеж ва университетларда таҳсил

оладилар. АҚШда мусиқа таълими соҳаси бўйича аниқ бир тизим

бўлмаганлиги, таълим муассасаларини турили хил шахслар, компаниялар

бошқариши туфайли таълим тизимида нотурғунлик ва номутаносиблик

мавжуд.

Мусиқа машғулотларининг ўтказиладиган вақти, шакли ва мазмунини

педагоглар томонидан белгиланади. Мамлакатда мутахассис ўқитувчилар

етишмаслиги, мусиқа машғулотларига махсус маълумотга эга бўлмаган, ёш

композитор ва ижрочиларни жалб этиш эҳтиёжини туғдиради. Натижада,

мактабларда ягона мусиқий ижро репертуари вужудга келади.

Ихтисослашган мусиқий таълим коллежлардан бошланади.

Коллежларда ўқиш муддати тўрт йил бўлиб, ўқувчилар кейинчалик ўқишни

давом эттиришлари ва магистр унвонини олиш учун икки йил. Докторлик

илмий даражасини олиш учун беш йил, жами етти йил ўқишлари керак

бўлади.

Мусиқага ихтисослашган коллежларнинг уч хил йўналиши -

ижрочилик, мусиқашунослик ва педагогик йўналишларда мусиқа

ўқитувчилари тайёрланади.

Коллеждаги таълимдан кейин ўқувчилар ўқишни университетларда

давом эттиришлари мумкин. АҚШда XIX асрда консерваториялар ташкил

этилган бўлиб, ҳозирги кунда улар университетларга қўшиб юборилган.

Бундан асосий кўзланган мақсад таълим сифатини яхшилаш, ёшларга

мусиқий таълим билан бирга адабиёт, санъатнинг бошқа турларидан ҳам

керакли билимларни бериш, уларнинг дунёқарашларини кенгайтиришдир.

Францияда таълим тизими

Франция жаҳондаги иқтисодий ривожланган мамлакатлар ичида етакчи

ўринлардан бирини эгаллайди. Унинг таълим тизимлари ҳам қадимий ва бой

тарихга эга. Бу мамлакатда «Таълим ҳақидаги» қонун дастлаб 1955 йилда

қабул қилиниб 1975 йилда унга қатор ўзгартиришлар киритилган. Франция

давлатининг ҳозирги даврда амал қилинаётган «Таълим ҳақидаги қонун»и

1989 йил 10 июлда қабул қилинган.

Page 27: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

27

Францияда таълимнинг асосий мақсади шахсни ҳар томонлама камол

топишини таъминлаш, уни мустақил фаолиятга тайёрлаш, бозор

муносабатлари шароитида ўқувчиларни тадбиркорликка ишбилармонлик ва

омилкорликка ўргатиш.

Бу ерда:

1. Давлат мактаблари;

2. Хусусий мактаблар;

3. Оралиқ мактаблар мавжуд.

Улар учун дарс вақтининг 30% ажратилади. Ўртача ҳафталик соатлар

26 соатдан иборат дарснинг давомийлига эса 60 минут. Ўқув йили 5 чоракка

бўлинади. Француз мактаблари бошланғич синфларда ўқиш эрталабки ва

тушдан кейин эса математика ва бошқа предметлардан сабоқ оладилар.

Математика, она тили ва адабиёти база предмети тарих, география, меҳнат,

жисмоний тарбия предметлари эса ривожлантирувчи предметлар

ҳисобланади.

Франция таълимида болаларнинг гўдаклик чоғиданоқ мактабда ўқитиш

учун тайёр ҳолда олиб келиш ғоят муҳим масала ҳисобланади. Бу босқичда

тарбияланувчилар қуйидагича табақалаштирилган:

кичик гуруҳ (2- 4 ёш),

ўрта гуруҳ (4-5 ёш),

катта гуруҳ (5-6 ёш). Мактабга тайёрлов гуруҳи (5-6 ёш) бўлиб, уларга

Францияда 100% шу ёшдаги болалар қамраб олинган. Болаларни мактабга

тайёрлаш учун алоҳида дастур ва дарсликлар мавжуд. Франция бошланғич

таълим мактабларига 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар жалб қилинадилар.

Бошланғич мактаб бепул ва мажбурий. Унинг вазифаси ўқиш, ёзиш

ҳисоблаш малакасини беришдир. Ўқув машғулотлари эрталаб соат 9 дан 12

гача ҳамда соат 14 дан 16 гача 5 соат давом этади. Мактабда овқатланиш

пуллик лекин жуда арзонлаштирилган нархларда. Бошланғич синфларда

ўқиш уч босқичда амалга оширилади: 1. Тайёрлов босқичи; 2. Элементар

курс (бу босқич икки йил давом этади); 3. Чуқурлаштирилган босқич.

Тайёрлов босқичи - 1 йилга мўлжалланган. Бунда болалар ҳисоблашга ўқиш

ва ёзишга, куйлашга, ўйлашга, табиат манзараларини томоша қилишга ва

ундан баҳра олишга жисмоний машқлар билан машғул бўлишга мактабнинг

турли спорт тадбирларида иштирок этишга мусиқа ва меҳнатга ўргатилади. -

Навбатдаги босқич — элементар курс бўлиб бу босқичда ўқиш 2 йил давом

этади.

Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов циклида предметлар бўйича олинган

билимларни янада такомиллаштирилади. - Бошланғич мактабнинг 3 -

Page 28: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

28

босқичи — чуқурлаштириш босқичидир. Бунда ўқувчиларнинг тайёрлов ва

элементар босқичдаги билимлари янада чуқурлаштирилади. Француз

мактабларининг бошланғич босқичида «Гражданлик таълими» «Нафосат

таълими» ҳам ўқитилади. Нафосат таълимига мусиқа тасвирий санъат спорт

киритилган. Ўқув дастурининг мазмунини бевосита ўқитувчининг ўзи

белгилайди.

Ўқувчилар 11 ёшда бошланғич мактабни тугаллаб ўрта мактабга

ўтадилар. Ўрта таълим эса коллежлар ва лицейларда амалга оширилади

Шундай қилиб 6-5-синфлар умумий ўрта таълим беради: 4-3- синфларда

ўқувчиларга қобилияти ва мойиллигига қараб билим берилади. Биринчи

босқич якунлагач ўқувчилар касбий йўналишлари бўйича гувоҳнома

оладилар. Шундан кейин ўқувчилар 15 ёшдан 18 ёшгача таълим оладилар.

Ўқиш 3 йил давом этиб 2- синф кичик 1- синф ўрта ва якунловчи синфларга

бўлинади.

Францияда мактаб раҳбарлиги лавозимига эришмоқ учун таълимга

раҳбарлик қилишдан сабоқ берувчи махсус марказларда ўқийдилар. Бундай

марказларда улар раҳбарлик қилиш, мактаб иқтисодиётини бошқариш,

таълимдаги юридик масалалар қонунчилик ота-оналар билан ишлаш,

маданий оқартув ишларини ташкил этиш, жамоада яхши психологик

муҳитни барпо этиш каби жиҳатларни ўрганади ўқиш якунлангач суҳбатдан

тест имтиҳонларидан ўтадилар.

2.2 Англияда мусиқа таълими тизими

Англия мактабларида буржуа мамлакатлари жумладан, АҚШ қатори,

ягона дастур ва услубиётнинг йўқлиги сабабли мамлакатдаги мусиқий

тарбия ишларининг ахволи турли савиядадир.

Ижобий мисол тариқасида 1969-1970 йилларда Британия радио

корпорациясининг радио орқали 6-7 ёшдаги болалар учун ташкил этилган 10

минутлик мусиқа эшиттиришларини келтириш мумкин.

Бу эшиттиришлардан кўзда тутилган мақсад - болаларнинг мусиқа

чолғулари ижрочилигига хоҳишларини ўйғотиш бўлган: болалар радио

эшиттириш жараёнида мусиқани ижро этишлари лозим бўлган. Кейинчалик

бу дастурлар магнит тасмаларига ёзилиб, мактабларга, улардаги "мусиқа

бурчак"ларига жўнатилган.

Ҳозирги кунда Англия мактабларида кўпрок Дж. Кервен (1816-1880)

томонидан ишлаб чиқилган релятив тизимига асосланган ўқитиш усуллари

қўлланилмоқда.

Англияда бошланғич мактаб ўқитувчиларини ўрта махсус ўқув

юртлари -икки ёки уч йиллик коллежлар тайёрлайди.

Page 29: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

29

Миллий мусиқа, қироллик мусиқа коллежи ва ҳатто Қироллик мусиқа

академиясини битирган мусиқачилар учун 1 йиллик махсус педагогик

курслар ташкил этилган. Ўрта мактаб мусиқа ўқитувчиларини

университетларнинг мусиқа - педагогика фақўльтетлари тайёрлайди. Уларда

ўқиш муддати 4 йилни ташкил этади. Университетлар ўрта мактаб учун

универсал мусиқа ўқитувчисини тайёрлашни ўз олдиларига мақсад қилиб

қўйганки, ўқитувчи нафақат хор жамоасига раҳбарлик қилиш, шунингдек

оркестрни бошқариш, мусиқа ва чолғу ансамблида машғулот олиб бориш,

болаларни мусиқий чолғуда ижро этишга ўргата билиши лозим.

Англияда бошланғич синфларда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар

ўқийдилар. Барча ўқув фанларини битта ўқитувчи олиб боради. Бошланғич

мактабни битиргач, болалар гуманитар ёки техник йўналишга асосланган

ўрта мактабларга ўтадилар. Буларда мусиқа таълимига кўпрок эътибор

берилади

2.3 Швейцарияда мусиқа таълими тизими

Эмил Жак-Далкроз (1865-1950) Швейцариялик педагог, композитор,

мусиқачи, ёзувчи ва жамоат арбоби, мусиқий-ритмик тарбия тизими

яратувчисидир. 1910-йилда "мусиқа ва ритм" мактабини Женевада "Жак-

Даркроз" институтини ташкил қилган. Кейинчалик Жак-Далкроз иши

давомчилари Стокгольмда, Лондонда, Парижда, Венада, Барселонада, Нью-

Йорк шаҳарларида "Жак-Далкроз" мактаби, "Жак-Далкроз" институтларини

ташкил қилганлар.

Жак-Далкроз мусиқий динамика ва эмоционал ҳаракатлари ҳамда

образли мазмун, мусиқа остида пластик ҳаракатлар жўрлигида мусиқий

фаолиятга жалб қилиш тизимини яратди. Ўқувчиларда импровизация,

обсолют эшитиш қобилиятини ривожлантириш тизимини ишлаб чиқди. У ўз

ўқувчиларининг пластик ритм туйғусига эга бўлишларида уларнинг нерв

тизими ва мусқўл аппаратини мукаммал ривожлантиришга интилди. Унинг

назариясига кўра, ритмни ўқувчиларга тушунтириш муҳим эмас, ритмни

ўзлаштирилмасдан ҳам тана ҳаракатларини ҳис этган ҳолда машқларни

такрорлаш ва ритмик ҳаракатлар бажариш яхши натижа беради.

Е.Жак-Далкроз, Золтан Кодай, Карл Орф томонидан ишлаб чиқилган

мусиқий тарбиянинг яхлит тизимлари турли мамлакатлардаги мусиқа тарбия

назарияси ва амалиёти ишларига катта таъсир кўрсатди.

Венгрияда мусиқа таълими тизими

Венгрияда мусиқий тарбия соҳасида эришилган асосий ютуқлар

замонавий венгер асосчиларидан бири, композитор, халқ оғзаки ижоди

Page 30: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

30

билимдони, мусиқашунос, педагог Золтан Кодай (1882-1967) номи билан

боғлиқдир. Болаларнинг мусиқий тарбия соҳасидаги ўзининг фаол ва

сермаҳсул фаолиятини Золтан Кодай 1920-йиллардан бошлади. З.Кодайнинг

болалар мусиқий тарбия тизими оммавийлик тамойилига асосланган.

Буюк аллома хор жамоасида қўшиқ айтиш ҳаммага ҳам мумкинлигини

алоҳида таъкидлаган, кенг оммани хор ижрочилигига жалб этиб, бу ишга

алоҳида диққат ва эътиборни талаб қилди. Унинг бутун мусиқий таълим

жараёни халқ куйларига асосланган. Кодай оммавий венгер мактабига

"Тоника-соль-фа" усулини киритди. Унинг ғоялари иккинчи жаҳон урушидан

сўнг оммалашиб кетди. Кодай методи - бу яхлит тизим бўлиб: релятив

(нисбий) сольмизация, куйлаётган ўқувчиларга қўл ҳаракати ёрдамида

берадиган кўрсатмалар, венгер халқ қўшиқлари, мусиқани чуқур ўрганишга

йўналтирилган умумтаълим мактаблари, хор синфлари ҳамда гуруҳли

куйлашдан иборат.

Унутмаслик керакки, Кодай методи ҳақида гап кетганда сўнгги

мусиқий тарбия қонцепцияси ҳақида, уни ҳаётга тадбиқ этиш йўллари

тўғрисида бормоқда. Буларни З.Кодай турли манбалардан олиб, венгер

мусиқаси хусусиятларига мослаштирди.

Гуруҳли куйлаш Венгрияда, ҳақиқатдан, умумхалқ жараёни бўлиб,

бунга мусиқа саводхонлиги, нота бўйича қўшиқ айта олишга ёрдам беради.

З.Кодайнинг "2000-йилга келиб, ҳар бир умумтаълим мактабини битирган

усмир нотани эркин ўқий олади" - деган орзуси амалга ошмоқда.

Венгрияда мусиқий тарбия юқори даражададир. Бутун мамлакатдаги

умумтаълим мактаб тизимининг асоси 8 йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб бўлиб,

уни битирган ўқувчилар 4 синфли гимназияга ўтадилар. Биринчи синфда

болалар ҳафтада 2 марта 0,5 соатдан, 2-7-синфларда эса ҳафтада 2 соат

"Мусиқа" ўқув фани билан шуғулланадилар.

Бундан ташқари, ҳар ҳафта икки соат оркестр машғулотларига

ажратилган. Гимназиянинг 3-4-синфларида ўқувчилар мусиқа адабиёти

билан танишиш ва бирорта мусиқа чолғусини ўзлаштириш имкониятига эга

бўлади.

Умумтаълим мактаблари орасида "Мусиқа қўшиқчилиги" тўлиқсиз

ўрта мактаблари, яъни мусиқани чуқур ўрганишга қаратилган умумтаълим

мактаблари кенг жорий этилган. Уларда 1-4-синф ўқувчилари ҳафтада 6

соат, 5-7-синфларда эса 4 соат мусиқа ва 2 соат хор машғулотлари билан

шуғулланадилар. Мактабларда, шунингдек, фортепиано, скрипка, пуфлама

мусиқа чолғулари синфлари мавжуд.

Page 31: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

31

Бундай мактаблардаги синфларда ўқувчилар сони умуммактаб,

синфидаги болалар сонига нисбатан камроқ, яъни 26 ўқувчидан ортмайди.

Бундан ташқари уларда умумтаълим йўналишдаги ўқув фанларининг сони

ҳам қисқартирилган.

Бошланғич синфларда барча ўқув фанларидан билим бераётган

ўқитувчи мусиқа дарсини ҳам ўтади. 5-8-синфларда бу дарсларни мусиқа

мутахассиси олиб боради. Болаларнинг мусиқа саводини чиқаришда устоз

томонидан қўл ҳаракатлари, махсус имо-ишоралар қўлланилади.

Релятив сольминизацияни чуқур ўргангандан сўнг, ўқувчилар мутлак

тизимга ўтадилар. Мусиқа таълимини бериш, шу жумладан мусиқа ўқувини

ривожлантириш услубиёти, асосан, болалар онгининг ўзига хос томонларини

ҳисобга олган ва уларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Умумтаълим

мактабларида фортепиано, флейта, ёгоч симбала ва айрим урма чолғулардан

фойдаланилади. Кодай тизими, айниқса, мусиқани чуқур ўрганишга

йўналтирилган ва умумий таълим мактабларида ўзининг ёрқин ифодасини

топмоқда.

Ҳар кунги мусиқа дарслари болаларда усулларни ажрата билиш

тажрибасини, хотира, ҳис-туйғуларни ривожлантиради. 14-18-ёшдаги

ўқувчилар таълим оладиган гимназияларда мусиқа тарихи фани ўрганилади,

барча жанр, услуб ва даврдаги мусиқа асарлари эшитилади, шунингдек,

синфдан ташқари ишлайдиган хор ва оркестр жамоаларида фаолият

кўрсатадилар.

Венгрияда махсус мусиқа таълими берадиган гимназиялар ҳам мавжуд.

Бундай гимназиялар битирувчилари, аксарият ҳолларда бошланғич синф

мусиқа ўқитувчилари бўлиб ишлайдилар. Шунингдек, Венгрияда бир нечта

мусиқа билим юртлари ҳам мавжуд. Мазкур ўқув юртларида ўқувчилар

умумтаълим фанлари билан бирга бирор мусиқа чолғусини, сольфеджио,

гармония, гуруҳли куйлашни ўрганишади. Гимназия битирувчилари ўқишни

(таълим олиш муддати 3 йилдан 5 йилгача бўлган) Ференц Лист номидаги

Мусиқа академиясида давом эттиришлари мумкин.

3 йиллик курсларда умумтаълим мактаблари учун сольфеджио, қўшиқ,

бирор мусиқа чолғу ижрочилиги бўйича, мутахассис ўқитувчи тайёрланади. 5

йиллик таълим эса олий малакали ўқитувчи ва ижрочи артистларни

тайёрлайди.

Бундан ташқари Венгрияда юқори синф мусиқа ўқитувчилари

тайёрлайдиган 4 йиллик олий ўқув юртлари мавжуд бўлиб, бу ерда

ўқувчилар муайян мусиқа ихтисослиги билан бирга иккинчи мутахасислик

(масалан: мусиқа ва тарих, мусиқа, тил ва бошқалар)ни эгаллайдилар.

Page 32: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

32

З.Кодай тизими Венгриядаги мусиқа таълими ва тарбиясининг барча

босқичларида жорий этилмокда. Венгрия мусиқашунос педагогларининг

тажрибаси дунёнинг кўпгина малакатларида жумладан, Ўзбекистонда ҳам

мусиқашунос ва педагогика мутахасислари томонидан катта қизиқиш билан

ўрганилмоқда.

З.Кодай тизими турли миллий маданий анъаналарга муқим равишда

мослашиб бормоқда ва шунинг учун у жаҳоннинг аксарият мамлакатларида

кенг миқёсда оммалашиб кетди.

Венгрияда бутун халқ мусиқий саводини чиқариш вазифаси

муваффақият билан ҳал этилмоқда. Бунда, мусиқани чуқур ўрганишга

йўналтирилган умумтаълим мамлакатларида хор куни ўтказиладиган мусиқа

дарслари катта аҳамият касб этмоқда.

Гуруҳли куйлаш Венгрияда, чиндан ҳам, умумхалқ жараёнидир, бунга

одамларнинг мусиқа саводхонлиги, нотага қараб куйлаш малакаси таъсир

кўрсатмокда.

2.4 Германияда мусиқа таълими тизими

Германиянинг йирик немис композитори ва буюк педагоги Карл Орф

(1895-1982) жаҳонда кенг тарқалган болалар мусиқий тарбия услубиётининг

асосчиларидан бири ҳисобланади. Жак-Далькрознинг ўқув тизимига

асосланиб К.Орф "Оддий мусиқа" (элементар мусиқа) ғоясини ишлаб чиқди

ва бу ғояни Мюнхендаги (Гюнтер мактаби) гимнастика ва рақс мактабидаги

ўқитиш услубига айлантиради. 1953 - йилда Австриянинг Зальцбург

шаҳрининг Моцартеум деб номланган мусиқа даргоҳида Карл Орф

институти ташкил топиб, у АҚШ, Англия, Германия, Хиндистон каби 30 дан

ортиқ мамлакатларни бирлаштирган баобру илмий муассасага айланиб кетди.

К.Орф номидаги институтда 400 дан ортиқ ўқувчи, 50 дан зиёд

педагог таълим олади. К.Орф кашф этган болалар ва усмирлар мусиқий

тарбия усули ўқувчиларнинг мусиқий фольклордан кенг миқиёсда

фойдаланиши, уларнинг ижодий кўникма ва имкониятларини

ривожлантиришга асосланган.

Ушбу ўқув усули тамойиллари халқаро аҳамиятга эга бўлган

"Шулверк" тўпламида ўзининг бадиий - методик талқинини топди. Беш

жилдлик "Шулверк" услубий қўлланмаси, асосан умумтаълим мактаблари ва

болалар муассасаларидаги 4 ёшдан -16 ёшгача болган болаларнинг ўзлуксиз

мусиқий таълим - тарбияга мўлжалланган.

Халқ мусиқа ижодига асосланган бу қўлланмадаги пьесалар болалар

ижодий имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Page 33: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

33

Барча намуналарга этнографик ёки тарихий манбалар асосида изоҳ

берилган. Бу ўзига хос ҳамма болаларга мажбурий мусиқа таълимини

берадиган бошланғич мактабдир. К.Орфнинг фикрига кўра бошланғич

мусиқа тарбияси - бу нафақат мусиқа ўқуви, ҳамда ритм ҳиссиётини

ривожлантириш. Куйлашга ёки бирор чолғууда ижро этишга ўргатиш,

балким болаларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, бадиҳа

малакаларини кенгайтириш, якка ва жамоавий ижро жараёнида мусиқани

ижод этиш қобилиятини ривожлантириш ҳамдир.

Гуруҳдаги болалар сони 10-12 кишидан ошмаслиги керак. Барча

машғулотлар жамоавий тарзда олиб борилади, бунда болалар қўшиқ ижро

этиб, рақсга тушадилар, навбат билан мусиқа чолғуларида чаладилар, турли

жисмоний машқларни бажарадилар.

Аста - секин болалар шу даражага етиб борадики, улар бутун томоша-

саҳначаларни, кейинчалик ҳатто спектакл, ундаги мусиқа, шеърий матн,

саҳна жиҳозини, барча ҳатти-ҳаракатларни ҳам ўзлари ўйлаб топадилар.

К.Орф чолғу жўрновозлигига ҳам катта аҳамият беради. "Шульверк"да

назарда тутилган жамоавий чолғу ижрочилиги болалардан махсус

тайёргарлик ва билимларни талаб қилмайди, аммо, бунда та лимнинг

оддийлиги билан мусиқа янграшининг юқори сифатлари уйғунлашади.

"Шульверк"даги аксарият намуналар вокал машқларга асосланган. Орфнинг

услуби нотага қараб ижро этиш (яъни нота саводи)га боғлиқ бўлмасада,

институти педагоглари релятив сольфеджиога ўзгача ёндошадилар:

болаларга товушларнинг нисбий ва мутлоқ номларини баравар ўргатадилар.

Ҳозирда "Шульверк" тўпламларидан кўп мамлакатларда

фойдаланилмоқда. К.Орф таъкидлаб ўтганки, "Шульверк" китобини ҳар бир

мамлакатда миллий мусиқа, шу жумладан болалар фолклори билан бойитиш

зарур. "Шульверк"нинг француз, япон, инглиз, швед ва бошқа миллий

нашрлари мавжуд. Мазкур китоб кўр, соқов, махсус логопедик болалар

мактабларида жорий этилмоқда.

К.Орф институтида эрталабки дарслар ёш педагоглар, олийгоҳ

ўқувчилари билан ўтказилади. Болалар машғулотлари куннинг иккинчи

ярмида ўтади. К.Орфнинг дедактик концепцияси жаҳон ўқув амалиётида

кенг тарқалган бўлиб, турли услубий ечимларга йўл очади ва ижодий

тафаккурни рағбатлантиришга, бадиҳа малакалари ва мусиқий ритмик ҳис-

туйғуни ривожлантиришга кўмаклашади.

Page 34: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

34

Болгарияда мусиқа таълими

Болгарияда мусиқа дарслари, ўқув режасига мувофиқ, мактабни

биринчи синфидан тўққизинчи синфига қадар ўтказилади, 10 - 12 синфларда

эса, ихтижорий машғулотлар тарзида, ҳафтада икки соатдан олиб борилади.

Биринчи синфда мусиқа дарсига 1 «шартли» соатдан иборат, чунки биринчи

синф тайёрлов синфи бўлиб, унда мусиқий эшитиб куйлайдилар ва рақсга

тушадилар. 2-4 синфлардан эса мусиқа дарсларига икки соатдан ажратилади.

2 - синфдан бошлаб ўқувчилар дарсда мусиқа саводини ва қўшиқ

айтишни тизимли равишда ўргана бошлайдилар. Болгариядаги оммавий

мусиқий тарбиянинг асоси - бу халқ қўшиқларидир.

6-синфдан бошлаб ўқувчилар асосий жанрлар ва Болгария мусиқа

маданияти билан таниша борадилар. Болгар халқ мусиқаси ўзига хос усул,

оҳанг ва бошқа хусусиятларга кўра ҳозирги замон ёшларининг мусиқа

этиёжларини қондира олиш имкониятига эгадир. Болгарияда асосан диққат

эътибор оммавий ҳаваскорлик жамоалари - фолклор ансамблларига

қаратилган. Уларнинг фаолиятида халқ ижоди намуналари миллий

ижрочилик услубига яқин кўринишларда намоён бўлади. Халқчиллик руҳида

тарбиялашга хизмат қилаётган болалар ва ёшларнинг қўшиқ ва рақс халқ

ансамбллари маънавий-ахлоқий тарбияси ва бадиий-эмоционал таъсирнинг

воситаларидир.

Болгар халқ қўшиғининг бойлигини эгаллаш, унинг ўзига хос оҳанг

куйларнини ўзлаштириш, болаларда мусиқий тасаввур ҳамда ижро

малакаларини эгаллашга кўмаклашади, миллий ҳамда жаҳон мумтоз мусиқа

асарларининг гўзаллик ва бойликларини баҳолашга имкон беради. Болгария

оммавий мусиқа таълимининг миллий услубиёти, унинг болаларда

мусиқавий ижрочилик, ритмик қобилиятларини ривожлантиришга

қаратилган усуллари, мусиқий тарбиянинг дастлабки босқичида

ўқувчининг бадиҳа ва бошқа ижодий ҳаракатларини рағбатлантиради.

Болгария мусиқа таълими тизимида нотасиз куйлашдан, нотага қараб

куйлаш жараёнига ўтишда 1923 йилда Борис Тричков томонидан ишлаб

чиқилган "столбица" (устун) методи кенг тарқалди. Оддий, оммабоп,

қизиқарли бўлган "столбица" усули, айниқса, умумтаълим мактаб болалари

билан ишлашда катта ёрдам бермоқда. Бу услуб асосан мусиқа саводи

жараёнида қўл келади. Бироқ амалиётда - қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш

жараёнларида бу методдан фақат до мажор миқёсидагина фойдаланиш

мумкин. Бошланғич синфларда мусиқа дарсини барча ўқув фанларидан

машғулот олиб борадиган педагоглар ўтказадилар.

Page 35: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

35

Улар гимназияни битиргач, муаллимлар институтида таълим оладилар.

Муаллимлар институтида ўқиш муддати уч йил.

5-8-синфларда ашула дарсини, икки ўқув фани (масалан, тил ва

ашула) бўйича педагогика институтининг махсус фақўльтетида таълим олган

ўқитувчи ўтади.

9-12-синфларда эса, консерваториянинг мусиқий педагогика

бўлимларининг битирувчилари олиб борадилар. Уларнинг ўқиш муддати - 4

йил.

Ўқув дастурларида кўрсатганидек, мусиқа дарсини асосини гуруҳли

куйлаш ва мусиқа чолғуларида ижро этиш ташкил этади. Дарсларда

қўлланиладиган мусиқа чолғулари турли-тумандир: уриб чалинадиган

чолғулар - болгар (миллий) ва мактаб ўқувчилари томонидан ясалган

ҳаваскорлик чолғулари; металлофонлар, миллий пуфлаб чалинадиган

(сурнайча, хуштак ва ҳоказо), фуруйлар (венгер халқ чолғуси); "мелодика"

(аккордеонга ўхшаш катта бўлмаган чолғу). Бу чолғуларда ижро этиш

унчалик қийинчилик туғдирмайди ва болаларни мусиқа дарсларига фаол

жалб қилади.

Кўпчилик болгар ўқитувчилари мусиқий чолғуларни дарсларда кенг

қўлланишига эҳтиёткороналик билан қарашмоқда. Уларнинг фикрларига

кўра мазкур чолғуларни дарс жараёнига татбиқ этиш бошқа фаолият

турларига кам эътибор берилишига сабаб бўлмоқда. 1970-йилларда қабул

қилинган дастурга кўра мусиқа тинглаш жараёнига жуда кам соат

ажратилган бўлиб, мусиқа дарсларининг асосий фаолиятлари - жамоа бўлиб

куйлаш ва мусиқий чолғуларда ижро этишдир. Ўтган йиллар тажрибаси

шуни кўрсатдики, мазкур дастур ўзини оқлай олди.

Мактабдаги ўқув жараёни дарсликлар ва ўқитувчиларга мўлжалланган

услубий қўлланмалар билан таъминланган бўлиб, бу нарса, албатта, оммавий

мусиқий тарбияни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. 2-9-синфлар учун

яратилган дарсликлар ўқувчи ва ўқитувчилар учун муҳим восита бўлиб

хизмат қилмоқда. Бундан ташқари ўқитувчилар учун чиқарилган ўқув

қўлланмалар нотага қараб куйлаш, методика масалалари, вокал-хор

малакаларини шакллантиришга қаратилган бир қатор муаммолар ечимига

қаратилган.

Болгарияда синфдан ташқари таълим масаларига катта эътибор

қаратилмоқда. Жумладан, хор маданиятини ривижлантиришга София

усмирлар саройининг - "Бодра смяна" болалар хор жамоаси ўзининг улкан

ҳиссасини қўшди. Жамоа 1947 йилда ташкил топган бўлиб, у кўп йиллар

давомида бу жамоага Болгария халқ артисти, профессор Бончо Бочев

Page 36: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

36

раҳбарлик қилган эди. Хор жамоаси таркибида 380 - аъзоси бўлиб, катта ва

кичик ёшдаги болалар гуруҳлари, 100 кишилик концерт гуруҳидан иборат.

Мазкур жамоа дастурига мураккаб кўповозли, турли жанр ва услубдаги

асарлар кирган.

Болалар ва усмирлар ҳаваскор хор мактаб - студияси болалар хор

жамоаларининг замонавий кўриниши сифатида ёш ижрочилар учун маълум

касбий истиқболларини очиб беради. Шундай жамоанинг мунтазам концерт

фаолияти, ҳаваскор хор жамоанинг хор мактабига айланишидаги муҳим шарт

-шароитларидан биридир.

Юқорида тилга олинган жамоадан ташқари, Болгарияда бошқа жуда

кўп болалар ва усмирлар хор мактаблари мавжуд. Ушбу мактабларда таълим

олаётган ўқувчилар касбий хор жамоаларининг шаклланишида муҳим

аҳамият касб этади. Бундай хор жамоалари негизида - турли хил репертуарга

эга бўлган камер, модрегал, катта концерт жамоалари шакл топиши мумкин.

Б. Бочев "Бодра смяна" хор жамоасининг иш тажрибасини ҳар бир болалар

хор жамоасига тадбиқ этиш мумкин.

Болалар ва усмирлар ҳаваскор хор мактабларини мустаҳкамлаш замон

талабларига жавоб берадиган, мукаммал ташкилий - ўқув шаклларини

вужудга келтириш мумкин.

2.5 Голландияда мусиқа таълими

Голландиядаги болалар мусиқий тарбиянинг тизими, умрининг 35

йилини мусиқа фаолиятига бағишлаган Франция ван Хауве (Дельфт шаҳри)

номи билан боғлиқдир. У Париж ва Брюсселда ... консерваторияларининг

дирижёрлик, мусиқа назариясини ҳамда композиция синфлари бўйича

тугатган. Дельфтдаги мусиқий мактабини ташкил этиши ҳамда уни

бошқариш таклифларини қабул қилгандан сўнг у хор ва оркестр

жамоаларида дирежёрлик фаолиятини тўхтатди. Ҳозирги замон педагогик

усуллар билан танишиш мақсадида Франция ван Хауве Европа

мамлакатларига, биринчи новбатда, Баварияга йўл олди. У ерда Карл Орф ва

унинг болалар мусиқий тарбияси тизими билан танишиб, унинг ашаддий

мухлисига айланди. Шунингдек, Франция ва Белгия, Италия ва Испанияда

бўлиб қайтди. Венгрияда у З.Кодай билан танишди. Кодайнинг мусиқий

тарбия тизими Франция ван Хауведа катта ютуқларга эришишга асос берган

релятив тизимини қунт билан ўрганишга киришди.

Болалар билан олиб борган амалий фаолият натижасида Пер ван Хауве

муисикий тарбиядаги ўзининг яриги тизимини яратди, бу тизим икки - Орф

ва Кодай усулларининг ўзаро уйғунлашган маҳсули бўлиб, унда психология

ва болалар тасаввурига мос келадиган асосий томонлари олинган эди. Бу

Page 37: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

37

усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат: болаларни ўйинга жалб этиб

(масалан, қарсак чалиш, тарелкалар, қўнғироқчалар, бубенларни уриб товуш

чиқариш), педагоглар уларда мусиқа бўйича малакаларни ҳосил қиладилар.

Шу равишда ҳамма болалар мусиқавий билим савиялари турлича бўлишига

қарамай таълим жараёнига киришиб кетадилар. Таъкидлаш жоизки,

Голландия мусиқа мактаблари болаларга касбий маълумот беришни ўз

олдига мақсад қилиб қўймайди, гап ўзининг мусиқавий вақтичоғлиги ва

хурсанчилиги ҳақида кетади.

Дельфт мусиқа мактаби ташкил топиш давридан бир неча йилдан

кейин Пьер ван Хауве ўз амалиётида синовдан ўтган шахсий тажрибаларига

асосланиб ҳар бир синф учун "мусиқа билан ўйинлар" номли қатор

дарсликлар яратди. Дарсликларда кўплаб мусиқали пьесалар, машқлар,

ўйинлар, қўшиқлар ва аниқ вазифалар мавжуд бўлиб, уларни бажара бориб,

бола аста-секин нотани ёзиш ва ўқишни, нота бўйича қўшиқ айтиш ва ўйин

ўйнашни ўрганади.

"Мусиқани эшитамиз" кейинги китоби эса Голландия ва Белгияда нашр

этилди. Бундан ташқари Голландияда граммпластинкалар чиқарилган эди,

улардан Пьер ван Хаувенинг мусиқий тарбия усуллари ва тизимини аниқ

тушуниш мумкин.

Пьер ван Хаувенинг "мусиқа билан ўйинлар" номли мусиқий тарбия

усули нафақат Голландияда, шунингдек, Зальцбургдаги Моцартеумда,

Белгия, Норвегия, Францияда кенг тарқалган. Унинг китоблари турли

тилларга таржима қилинган ва Дельфт шаҳрига жаҳоннинг кўпгина

мамлакатларидан келган муаллимлар мусиқа педагогикаси масалаларига

бағишланган халқаро семинарларда унинг тизими билан яхшироқ танишишга

имконига эга бўладилар.

Ўткир қобилиятга эга мусиқачи, моҳир психолог, олийжаноб ва

хушчақчақ инсон, ўта фаросат соҳиби бўлмиш Пьер ван Хауве бир зумда ҳам

биринчи синф ўқувчилари билан, ҳам турли ёшдаги болалар билан ва

шунингдек, ўзини ўраб турган ҳамма кишилар билан ҳам тил топа олади.

"Мусиқа шодлик улашиши лозим" - бу Пьер ван Хауве ҳаётидаги асосий

шиордир.

Японияда таълим тизими

Япония таълимининг шаклланиши 1867-1868 йилларда бошланган.

Япония ўз олдига икки вазифани: биринчи — бойиш, иккинчи - Ғарб

технологиясини Япония ишлаб чиқаришига киритиш масаласиин қўяди ва бу

ишни амалга ошириш учун биринчи галда таълим тизимини тубдан

Page 38: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

38

ўзгартириш кераклиги айтилди. 1872 йили «Таълим ҳақидаги қонун» қабул

қилинди. Бунда Япон таълими Ғарб таълими билан уйғунлаштирилди.

1908 йилда Японияда бошланғич таълим мажбурий 6 йилликка

айлантирилди. 1893 йили касб йўналишидаги дастлабки коллеж пайдо бўлди.

1946 йили қабул қилинган Конституция фуқароларнинг таълим соҳасидаги

хуқуқ ва бурчларини белгилаб берди. Унда барча болалар бепул умумий

таълим олишлари белгилаб қўйилган. Японияда ҳозирги замон таълим

тизимларини таркиби қуйидагича: болалар боғчалари, бошланғич мактаб,

кичик ўрта мактаб, юқори ўрта мактаб, олий таълим тизимларига кирувчи

ўқув юртларидан иборат. Болалар боғчалари.

Таълимнинг бу босқичига 3 - 5 ёшли болалар қабул қилинади. Болалар

ёш хусусиятларига мувофиқ равишда 3, 2, 1 йиллик таълим курсларига жалб

қилинадилар.

Мажбурий таълим. Таълимнинг бу поғонасига 6 ёшдан 15 ёшгача

бўлган болалар жалб қилиниб улар шу муддат ичида 6 йиллик бошланғич

мактаб ва 3 йиллик кичик ўрта мактаб курсини ўтайдилар. 9 йиллик бу

таълим мажбурий бўлиб барча болалар бепул ўқитиладилар ва текин

дарсликлардан фойдаланадилар.

Юқори босқич ўрта мактаби. Бу мактаблар таълим йўналишининг

10,11,12-синфларини ўз ичига олади. Японияда бундай босқич

мактабларининг кундузги кечки ва сиртқи бўлимлари мавжуд. Кундузги

юқори босқичли мактабларида ўқиш муддати 3 йил. Ўқувчиларнинг 95 фоизи

кундузги мактабларда таълим оладилар. Бу тарздаги мактабларда ўқиш

ихтиёрийдир.

Япония мактабларида ўқиш 1 апрелдан бошланиб келаси йилнинг 31

мартида ниҳоясига етади. Бошланғич ва кичик ўрта мактабларда ўқув йили

уч семестрга бўлинади: апрель – июль, сентябрь – декабрь, январь - март.

Катта ўрта мактабларда эса ўқув йили 2 ёки 3 семестрга бўлинади. Ўқув йили

Японияда 240 кун ёки Америка Қўшма Штатларидан 60 кун кўпдир. Дарслар

7 соат. Кўпчилик мактабларда дарслар эрталаб соат саккиз яримда бошланиб

учдан кейин тугайди. Ўқувчилар ҳафтасига 2-3 соат синфдан ташқари клуб

ишларида, 7 соат ихтисос бўйича машғулотларда ёки репетиторлар

ихтиёрида бўладилар. Юқори босқич ўрта мактабларида бутун ўқув

жараёнида ўқувчилар 80 та синов топширишади. Ўқувчилар мажбурий

асосий фанлардан ташқари ўз хохишларига кўра инглиз тили техник таълим

ва махсус синовларга жалб этиладилар. Эътиборли яна бир томони -

Японияда фақат миллий анъаналар билан чекланиб қолмай жаҳондаги

Page 39: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

39

Америка, Франция Германия каби тараққий этган мамлакатларнинг илғор

педагогик иш тажрибалари ҳам ижодий ўзлаштирилган.

Чехияда мусиқа таълими

Чехиядаги мусиқий тарбия ҳозирги замон мусиқали - педагогик илми

ва назарияси ютуқлари асосида ривожланмақда. Бу жараёнда ҳаваскорлик

мусиқа ижрочилиги анъаналарининг тикланиши, замонавий шахснинг

мусиқавий эҳтиёжларига жавоб берадиган, оммавий маданиятнинг таркибий

қисми ҳисобланган оммабоп мусиқанинг янги услубини яратиш муҳим омил

ҳисобланади. Ҳозирги замон чех мусиқа педагогикаси ўқувчиларнинг

мусиқий - ижодий фаоллигини оширишга, уларнинг мусиқий тафаккури,

хаёли, хотираси, мусиқани ҳиссиёт орқали идрок этиш имкониятларини

ривожлантиришга қаратилган.

Мусиқий тарбияда болаларнинг мусиқали - ижодий фаоллигини

кўтариш мақсадида мусиқий машқларнинг тўрт тури жорий этилган: куйлаш

(овозни, мусиқа ўқувини ривожлантириш, мустақил куйлаш), мусиқа

чолғуларида ижро этиш (бирор мусиқий чолғуни ўзлаштириш ҳамда

ансамбл ижроси), тинглаш (болаларнинг мусиқий қобилиятини

ривожлантириш), ўйин-рақс (нафис ҳаракатни ривожлантириш).

Чехияда болаларнинг мусиқавий ривожи беш босқичдан иборат. 4-6

ёшдаги болаларга ўйинга асосланган мусиқа ўргатилади. Бошланғич синфлар

(6-9 ёш)да мусиқали ўйин маълум қоидалар билан тўлдирилади. 1-3

синфларда мусиқий тарбияга ҳафтада 1 соат ажратилади.

Ўрта ёшли ўқувчиларда хор жамоасида ёки бирор чолғу ансамблида

иштирок эта олиш малакалари шаклланди. 4-6 синфларда мусиқий тарбияга

ҳафтада 2 соат ажратилади.

Юқори синфларда эса усмирлар мусиқа ўрнида мустақил йўл топа

олишини ўрганишади. 7-9-синф ўқувчилари мусиқа билан ҳафтада 1 соат

шуғулланади; бундан ташқари фақўлтатив асосида хор қўшиқчилиги ва

чолғу ансамбли машғулотлари ҳафтада 2 соатдан олиб борилади.

16-19 ёшдагилар мусиқий тарбияни махсус ўқув юртлари - тўрт

йиллик гимназияларда давом эттирадилар.

Ўқишнинг дастлабки икки йили давомида мусиқа дарслари ҳамма учун

мажбурий бўлиб, эстетик тарбияси дарслари билан навбатма-навбат олиб

борилади. Учинчи ва тўртинчи йилга келиб, мусиқий тарбия фақўлтатив

ўқув фани сифатида ўтилади.

Бундан ташқари, ҳар бир ўқувчига, хор жамоаси ёки чолғу ансамблида

иштирок этиш ёки мусиқа клубларида ишлаш имкони берилади. Ушбу

тизимдан ташқари, Чехияда мусиқий истедодли болалар учун махсус мусиқа

Page 40: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

40

мактаблари ҳам мавжуд. Булардан ташқари, болалар якка тартибда, халқ

санъати мактаблари, мусиқа тўгараклари, маданият уйлари ва хусусий

мусиқа ўқув юртларида мусиқа таълимини олишлари мумкин.

Чехиядаги мусиқий тарбия - ўзгариб турувчи тизим бўлиб, таълим

ўқув фанига, педагогнинг мақсад ва ниятлари ҳамда ўқувчининг шахсий

хусусиятларига мослаштирилган.

Мусиқий тарбия дарслари миллий фолклор хорижий мамлакатлар халқ

мусиқаси, мумтоз ва замонавий мусиқага асосланган. Бадиий асарни фаол

кузатиш, тасаввур қилиш, ундаги кечинмаларни бошдан кечириш ва англаш

орқали мусиқага йўл очилади.

Мусиқани ўргатишда аудио - визуал воситалари, Прага радиосининг

мактаб радио дастурлари жалб этилади.

Чехия замонавий мусиқий тарбия тизими педагогиканинг

шакллантирувчи ва фаоллаштирувчи соҳа сифатида ривож топмоқда.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. Венгер мусиқа таълим-тарбиясига З.Кодай қандай ҳисса қўшди?

2. Карл Орф ва Жак Далькрозларнинг ишлаб чищан услублари ҳақида

гапириб беринг.

3. Пьер ван Хаувенинг қандай услуби мавжуд ва ундан қайси

фаолиятларда фойдаланилади?

4. Лотин Америкасида Мусиқа таълими жараёни ва унинг асосчиси

ким?

5. Чехияда қўлланиладиган таълим тизимининг ўзига хос услуби?

6. Японида таълим тизими?

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1 Вопросы методики музыкального воспитания детей. М.:

«Музыка»,2005

2. Воспитание музыкой. Москва.: «Просвещение», 2011 г.

3. Кабалевский Д.Б. Как рассказывать детям о музыке?

М.:Просвещение, 2004.

4. Музыкальное воспитание в школе. Вып.19.: Сб. статей. / Состав.

О.Апраксина. М.: Музыка, 2007.

5. Д. Соипова Мусиқа ўқитиш назарияси ва методикаси Т.УзДК 2009й.

3-МАВЗУ: “МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Page 41: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

41

РЕЖА

1.Мусиқа маданияти фани дарсларида ахборот-коммуникация

технологияларининг аҳамияти

2. Электрон қўлланмалар яратиш

3.1. Мусиқа маданияти фани дарсларида ахборот-коммуникация

технологияларининг аҳамияти

Бугун ўқувчининг мустақил фикрлаш қобилиятини оширишда

ноанъанавий, қулай ва ўйлашга мажбур

қиладиган янги педагогик

технологиялардан фойдаланиш

усуллари ишлаб чиқилган. Ушбу

усуллардан самарали фойдаланиш

бугун барча педагог ходимлар олдида

турган энг муҳим вазифадир.

АКТдан фойдаланиб дарс ўтиш

ўқув самарадорлигининг кескин

ўсишига кўмаклашади. Бугунги кунда дарс ўтишнинг турли хил йўл-йўриқ ва

воситалари ишлаб ўиқилмоқда. Масалан, машғулот дарси, киноли дарс,

театрли дарс, чизма дарси, БББ усули (биламан, билишни хоҳлайман, билдим),

узайтирилган маъруза ва ҳоказо. Бу усуллар таълим самарадорлигини,

ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини оширишда жуда муҳим ўрин

эгаллайди. Интернет ресурслардан дарсда фойдаланиш ўқувчини мустақил

ишлашга ундайди, ўунки ҳар хил маълумот билан ишлаш, уни таҳлил қилиш,

баҳолаш жуда долзарб муаммолардан бири.

Ўқувчи мавзуларни англаши ва тушуниб етиши учун барча имкониятлар

яратиш катта самара беради. Ёшларни мустақил фикрлайдиган, бугунги кун

талабини ҳис қиладиган инсонлар қилиб тарбиялашимиз учун уларнинг

дунёқарашини шакллантиришимиз лозим.

Бугунги замон ёшлари талабчан, турли нарсаларга қизиқувчан, телевидение,

матбуот, компьютер орқали кўп маълумотларга эга бўлишни истайди. Шунинг

учун ўқитувўчи дарсга жиддий тайёрланмаслиги мумкин эмас. Ўқитувчи ҳар

бир дарсни ноанъанавий усулда ўтиши лозим. Ўқитувчи шундай маҳоратли

бўлиши керакки, энг индамас ўқувчи ҳам ўз-ўзидан дарсга қўшилиб, фаол

қатнашиб кетиши керак. Бунинг учун эса ўқитувчи ҳар дарсда ҳар хил

услублардан фойдаланса, кўпроқ гапиришга қўйиб берса мақсадга мувофиқ

бўлади.

“Заковат”, “Интеллектуал ринг”, “Зинама-зина” телеўйинларидан андоза

Page 42: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

42

олиб мунтазам ўтказилиб турилса, ўқувчилар фикрлаш доирасининг ошишига

ёрдам беради. Компьютер орқали ҳар битта кўрикни, кроссвордни ёки

топшириқни тайёрлаш жуда осон. Дарслар ҳам унумли ўтади. Синфни гуруҳ-

гуруҳ қилиб, ҳар бир гуруҳга кроссворд еўчиш ёки қўшимча кроссворд

тайёрлаш машғулоти доимий равишда бериб борилса, уларни кўпроқ

изланишга ва ўқиб ўрганишга ундаган бўламиз.

Ушбу усуллар орқали таълим

бериш ўқувчиларнинг мустақил

фикрлаш қобилиятини оширишга,

уларни келажакка тўғри кўз билан

қарашга, ҳар қандай масалани

мустақил еча олишга ёрдам беради.

Таълимни замонавий

технологиялар асосида ташкил этиш

жараёнида ўқув фанини

ўзлаштирмоқчи бўлган ўқувчининг

кайфияти, қизиқишлари, ҳаёт тарзи, дунёқараши, тафаккури, ақлий ва касбий

қобилияти каби хусусиятлар майдонга чиқади.

Бугун ўқувчини дарснинг фаол иштирокчилари сифатида жалб этиш,

уларнинг ўзларини ҳаракат қилишга ундаш жуда яхши натижа бериб

келмоқда.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги тезкор

даврда ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини ошириш, уларни ўз устида

кўпроқ ишлашга жалб этиш, таълим бериш жараёнларида АКТлардан кўпроқ

фойдаланиш жуда муҳимдир.

Ахборот-коммуникацион технологиялар (АКТ) ўқитувчиларнинг таълим

беришида касбий ривожланиши учун ҳам катта имкониятлар яратади. Булар:

• кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган ўқув материалларини

яратиш (вақтни тежаш);

• интернет орқали ўқитувчиларнинг узаро алмашинуви;

• ўқувчиларнинг ўқув материалларига хоҳлаган вақтда мурожаат

қилиши, мазмунни тушунарли қилувчи мултимедиали материалларни

тайёрлаш;

• иштирокчиларнинг давоматини ва ўсишини қайд қилиш;

• зўриқишсиз ўқув тизимини таъминлаш.

Ўқитувчилар учун асосий афзалликлари ўқувчилар ишини самарали

бошқариш, сақлаш ва олиб бориш ҳамда вақтни тежашдан иборат. Вақтни

тежаш машғулотларга яхши тайёрланиш имкониятини беради. Ўқитувчилар

Page 43: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

43

АКТ ресурсларидан фойдаланган ҳолда нафақат ўз билимларини

янгилайдилар, балки назарий билимларини ҳам орттириш имкониятига эга

бўладилар.

3.2. Электрон қўлланмалар яратиш

Электрон дарслик замонавий ахборот коммуникацион технологиялар

ёрдамида ўқув услубини, мустақил таълим олишнинг самарали усулларини

қўллаш орқали ўқув материаллари ва илмий маълумотларни ҳар томонлама

чуқур ўзлаштирилишига мўлжалланган дарсликдир, яъни оддий дарсликнинг

рақамли ифодасидир.

У оддий ўқув дарсликларига ўхшаш ўқув дастурларга асосланиб

тайёрланади. У ўқувчиларда мустақил таълим олиш, ижодий фикрлаш, малака

ва кўникмаларини шаклантиради. Электрон дарсликларнинг оддий

дарсликлардан асосий фарқи ундан фойдаланиш, яъни уни ўқиш компьютер

орқали бўлади.

Электрон дарсликлар замонавий илмий билимларга асосланиб

жамланганлиги ва умумлаштирилганлиги, кўргазмаларга бойлиги, таълим

олувчиларнинг ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олганлиги,

билимларни назорат қилиш имкониятига эгалиги, асосий тушунча ва

хулосаларнинг, таъриф, қоида-қонуниятларнинг матнларини жозибали

шакллар ва ҳар хил рангларда берилиши оддий ўқув дарсликлардан ажралиб

туради.

Электрон дарсликлар таълим олишнинг янги шакли бўлган масофадан

ўқитишнинг асоси ҳисобланади. У ўқув фани, унинг бирон йўналиши ёки

таркибий қисмининг давлат таълим стандартига ва ўқув дастурига мос ҳолда

баён этилган маҳсулотдир. Электрон дарслик ахборот коммуникацион

технологиялар (АКТ) асосида юқори илмий-услубий даражада яратилган

фанлардан Давлат таълим стандартларига тўлиқ мос келадиган электрон ўқув

маҳсулот ҳисобланади.

Электрон қўлланма дарсликни қисман ёки тўла ўрнини босувчи ёки

уни тўлдирувчи маҳсулот бўлиб, қўлланма сифатида таълим муассасалари

томонидан тасдиқланган маҳсулотдир.

Электрон дарс ишланмаси дарсликнинг ҳар бир дарсига мўлжалланган

мавзунинг мақсади, мазмуни ва моҳиятини ёритиб берувчи, АКТнинг

имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб ёзилган матндир.

Электрон дарслик китобнинг ўрнини боса олмайди ва босиши ҳам шарт

эмас. Бирор бадиий асарнинг киносини яратиш янги жанр бўлгани сингари,

электрон дарслик ҳам дарсликнинг бошқа жанри ҳисобланади. Электрон

дарслик ўқув жараёнида оддий дарсликдан кўра инсон миясининг қабул

Page 44: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

44

қилиш йўлларини, яъни товуш, эмоционал хотираларни жалб қилиб, асосий

тушунча, қоидаларни, мисолларни тушуниш ва ёдга олиш жараёнларини

максимал енгиллаштириш уўун хизмат қиладиган АКТнинг имкониятидан

тўлиқ фойдаланиши керак.

Электрон дарсликлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

1-тоифа. Ўқув материаллари, асосан, вербал матн сифатида берилиб,

улар гиперилова ва глоссарийга ҳамда икки ўлўовли графиклар,

диаграммалар, расмларга эга бўлади. Улар ўқув материалининг 25% гача

қисмини олади.

2-тоифа. Ўқув материаллари қисман гипериловали ва глоссарийга

ҳамда 2Д графикли матн шаклида ва 3-ўлчовли графикдан иборат бўлади.

Улар ўқув материалининг 25% гача қисмини олади.

3-тоифа. Ўқув материаллари матн, 2Д графиклар, видео ва аудио

анимациялар ва 3Д эффектларга эга бўлади. Улар ўқув материалининг 25%

гача қисмини олади.

4-тоифа. Электрон дарслик виртуал муҳитда, замонавий тармоқ

технологияларни қўллаб, ўқитувчи билан компьютер тармоғи (интернет)

орқали боғланган ҳолда масофавий машғулотлар олиб бориш даражасида

яратилган бўлади.

Ҳамма тоифаларга тегишли умумий талаблар:

-модуллар (параграф ва мавзулар) нинг матни 4-5 монитор экранидан

ошмаслиги керак ( 2 бет);

-гиппериловалар 3 босқичдан ошмаслиги маъқул, чунки асосий

мавзудан чиқиб кетиши мумкин;

-маҳсулот тизими компьютер технологияси талабига мос келиши керак.

Электрон дарсликларда матн қисми чегараланган бўлиши мақсадга

мувофиқ бўлгани учун электрон яратишнинг принсип ва ёндашувларга амал

қилиш керак.

Модуллаш принсипи - дарслик материалларини минимал ҳажмдаги

модуллардан иборат бўлимларга бўлиш.

Тўлалик принсипи - ҳар бир модулда қуйидаги компанентлар мавжуд

бўлиши керак:

назарий қисми;

назарий саволлар;

мисоллар;

мустақил ечиш учун масала ва мисоллар;

модул бўйичча жавоблари берилган саволлар;

назорат ишлари;

Page 45: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

45

ёрдамчи маълумотлар;

изоҳлар.

Очиқлик принципида ҳар

бир модулда матнни янги тушунча

ва усулларни ўзлаштиришни

енгиллаштирувўи визуал кадрлар

бўлиши керак.

Тармоқланиш принципи - ҳар

бир модул гиперматн иловалар

орқали бошқа модуллар билан

боғланган бўлиб, материалларни

ўзлаштириш кетма-кетлигини

назарда тутади.

Бошқариш принципи – кадрлар алмашинишини ўқувчиларнинг ўзи

бошқариши, мураккаброқ мисол ва масалаларни очиб, ўзини текшириш

мумкинлиги.

Мослашув принципи - электрон дарслик ўқув жараёнининг маълум

пайтдаги ўқувчи эҳтиёжини қондириши.

Тўплаш принципи - ягона электрон мажмуада ва кутубхоналарда

жойлаштириш, уларни янги бўлим ҳамда мавзулар билан кенгайтириш

шаклида бажарилган бўлиши лозим.

Компьютер ёрдами принципи - электрон дарсликлардан

фойдаланилаётган вақтда компьютер ёрдамини олиш мумкинлиги, яъни ўз

билимини текшириш, луғатлардан фойдаланиш ва бошқалар.

Келтирилган принциплардан шундай хулосага келамизки, электрон

дарслик мустақил ўқиш ва билим олишга мўлжалланган.

Электрон дарсликлар:

-ўқилаётган материалларни бошқа усуллар (қабул этиш йўлларини

ошириш билан) қўллаш орқали ўзлаштиришни енгиллаштиради;

-ўқувчининг талаблари, тайёргарлиги ва интеллектуал даражасига

мослашади;

-мураккаб ҳисоб-китобларда вақтнинг тежалиши ҳисобига фанни

чуқурроқ ўзлаштиришга шароит туғдиради;

-ишнинг ҳар бир босқичида ўзини текшириш учун кенг шароитлар

яратади;

-бажарилган ишни файлга ёки чоп қилишга имконият беради;

-керакли тушунтириш, такрорлаш ва ёрдамчи материалларни такрор-

такрор беради.

Page 46: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

46

Электрон дарсликлар:

- турли масалаларни ечишда компьютер ёрдамини ишлатиш ҳисобига

вақтни тежаши мумкин;

- ўқувчиларга машғулотларни компьютерларда мустақил ишлар

шаклида ўтиши мумкин;

- мураккаб ҳисобли назорат ишлари компьютер ёрдамида текширилади.

“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг 3-босқичида барча

босқичдаги таълим жараёнларини компьютерлаштириш ва

ахборотлаштириш, таълим тизимининг яхлит ахборот маконини вужудга

келтириш кўзда тутилган эди.

Унда “Замонавий ахборот технологиялари, компьютерлаш ва

компьютер тармоқлари негизида таълим жараёнларини ахборот билан

таъминлаш ривожланиб боради. Фан ва таълимнинг нашриёт базаси

ривожлантирилади, ўқув, ўқув-услубий, илмий, қомусий адабиётлар ва

маълумотномалар билан таъминлашнинг барқарор тизими шакллантирилади”

деб ёзилган.

Фанлардан яратилган электрон дарсликлар, тест ўтказадиган

дастурлар ҳам АИЖ ўхшаш, яъни фанни ўқитувчи ўргатмайди, компьютер

орқали ўқувчининг ўзи ўрганади ёки тестни ўқитувчи ўтказмайди,

компьютер ўтказиб, ўқувчининг билимини баҳолаб беради. Тест ўтказадиган

дастурлар ҳар хил бўлади ва улардан фойдаланиш, уларни ишлатиш

технологиялари ҳам ҳар хил бўлиб, дастур билан қўшиб берилади. Одатда

ҳар қандай дастурларни ишлатиш технологиялари иложи борича оммабоб,

ҳамма ишлата оладиган, керак жойда дастурнинг ўзи маълумотлар, изоҳлар

берадиган, ҳар бир тугмаўаларнинг вазифаларини айтиб берадиган қилиб

тузилади.

Ҳозирги вақтда кўплаб компания ва фирмаларда семинарлар,

учрашувлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун турли

компьютер технологияларидан фойдаланилмоқда. Маълумот мазмунга бой,

эсда қоладиган ва кўргазмали бўлиши учун кўпроқ мултьимедиа

технологиялари ишлатилади. Булар матн, графика ва овоз каби маълумотнинг

турли шаклларини қайта ишлашга имкон берувчи мультимедиа аппарат

воситалари бўлиш билан бирга амалий дастурлар пакетлари ҳам.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. Ахборот технологияси нима?

2. Қайси жараён кадрлар салоҳиятини оширади?

3. Компютернинг тузилиши нимадан иборат?

Page 47: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

47

4. Мультимедиа нима?

5. Анимация нима?

6. Протсессор хусусиятлари нимадан иборат

7. Шахсий компютер нимадан иборат?

8. Ўқув материалларини, дарс тақдимотларини ... дастури ёрдамида

тайёрлаш мумкин:

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1. Назиров Ш.А., Қобулов Р.В.ва бошқалар. Компьютер ва офис

жиҳозларидан фойдаланиш.-Тошкент, 2007 й.

2. Назиров Ш.А., Қобулов Р.В. Объектга мўлжалланган дастурлаш.-

Тошкент, 2007 йил.

3. Баҳромов А.А. Малака ошириш тизимида янги ахборот

технологиялари. –«Халқ таълими» журнали, 4- сон, 2000 й.

4. Ғуломов С. Ахборот тизимлари ва технологиялари.–Т.: «Шарқ»,

2000й.

5. Марахимов А.Р., Рахманқулова С.И. Интернет ва ундан фойдаланиш.-

Тошкент, 2001

6. Орипов М., Ҳайдаров А. Информатика асослари.–Т.: «Ўқитувчи»,

2002 й.

7. Абдуқодиров А., Хаитов А., Расҳидов Р. Ахборот технологиялари.- Т.:

«Ўқитувчи», 2002 й.

8. А.Р.Марахимов, С.И.Рахмонкулова. Интернет ва ундан фойдаланиш

асослари.-Тошкент, 2001 йил.

Page 48: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

48

Page 49: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

49

1-МАВЗУ: МУСИҚА МАДАНИЯТИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА

ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР

РЕЖА

1.Ўқитиш жараёнида қўлланиладиган тренинглар.

2.Педагогик технологияларнинг асосий жараёнлари “Тармоқлар”

методи (Кластер)

1. 1 Ўқитиш жараёнида қўлланиладиган тренинглар.

Дарс машғулотларини юқори савияда ташкил этиш ва унинг

самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитувчи дарс учун берилган вақтдан

унумли фойдаланиш учун турли технологиялар, усул ва методлардан

фойдаланиб дарс ўтиш, ўқитувчининг бу тажрибаларни пухта ўзлаштириши

муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабали ҳам ўқитувчи умуман мусиқий

фанларни ўқитишда замонавий ёндашувлар қилиш ва турли фаннинг ўзига

хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда инновацияларни қўллаган ҳолда

ўқитиш жараёнини ташкил этиш талаб этилади ва қуқида баъзи бир

тренинглар (технологиялар) бўйича тавсиф берилади:

“ТАРМОҚЛАР” методи – ўқувчини мантиқий фикрлаш, умумий фикр

доирасини кенгайтириш, мустақил равишда адабиётлардан фойдаланишни

ўргатишга қаратилган.

“3х4” методи - ўқувчи эркин фикрлаш, кенг доирада турли ғояларни

бера олиш, таълим жараёнида якка, кичик гуруҳ ҳолда таҳлил этиб, хулоса

чиқара олиш, таъриф бера олишига қаратилган.

“БЛИЦ –ЎЙИН” методи - ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил

этишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида кўп, хилма-хил

фикрлардан, маълумотлардан кераклигини танлаб олишни ўргатишга

қаратилган.

“ИНТЕРВЬЮ” техникаси ўқувчи савол бериш, эшита олиш, тўғри

жавоб бериш, саволни тўғри тузишни ўргатишга қаратилган.

“ИЕРАРХИЙА” техникаси – оддийдан мураккабга, мураккабдан

оддийга ўтиш усулларини қўллаш орқали уларни мантиқий, танқидий,

ижодий фикрлашга ўргатишга қаратилган.

“БУМЕРАНГ” техникаси – ўқувчини дарс жараёнида, дарсдан

ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални

ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрни эркин ҳолда баён эта олиш

ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчи – ўқувчиларни баҳолай олишга

қаратилган.

Page 50: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

50

“ЎҚУВЧИ” тренинги – ўқувчи билан индивидуал ҳолда ишлаш

ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги тўсиқни йўқ қилиш, ҳамкорликда ишлаш

йўлларини ўргатишга қаратилган.

“ЎҚИТУВЧИ ШАХСИ” тренинги - ўқитувчининг инновацион

фаолиятини очиб берувчи “ўқитувчи шахсига қўйиладиган талаблар”

мавзусидаги мустақил фикрлашга, ижодий иншо орқали фикрларни баён

қилишга қаратилган.

“МУЛОҚАТ” техникаси ўқитувчиларни аудитория диққатини ўзига

жалб этиш, дарс жараёнида ҳамкорликда фаолият кўрсатишга, уни ташкил

этишни ўргатишга қаратилган.

«БОШҚАРУВ» техникаси ўқитувчиларни аудиторияни бошқаришдаги

усуллари ҳамда ўқувчи – ўқувчиларни иш жараёнида усуллар билан

таништирувчи ва шунга ўргатишга қаратилган.

1.2. Педагогик технологияларнинг асосий жараёнлари “Тармоқлар”

методи (Кластер), "Ақлий ҳужум" методи

Фикрларнинг тармоқланиши – бу педагогик стратегия (ўйиннинг

умумий режаси) бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур

ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки

аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма- кетлик билан узвий боғланган

ҳолда тармоқлашларига ўргатади.

Бу метод бирон бир мавзуни чуқур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг

фикрлаш фаолиятини жаддалаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат

қилиши мумкин. Шунингдек ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши

ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича

тасаввурларни чизма шаклида ифодалашга ундайди.

«Тармоқлар» методи (Кластер)

Фикрларнинг тармоқланиши – бу педагогик стратегия (ўйиннинг

умумий режаси) бўлиб, у ўқувчиларни бирон бир мавзуни чуқур

ўрганишларига ёрдам бериб, ўқувчиларни мавзуга тааллуқли тушунча ёки

аниқ фикрни эркин ва очиқ равишда кетма- кетлик билан узвий боғланган

ҳолда тармоқлашларига ўргатади.

Бу метод бирон бир мавзуни чуқур ўрганишдан аввал ўқувчиларнинг

фикрлаш фаолиятини жаддалаштириш ҳамда кенгайтириш учун хизмат

қилиши мумкин. Шунингдек ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш, яхши

ўзлаштириш, умумлаштириш ҳамда ўқувчиларни шу мавзу бўйича

тасаввурларни чизма шаклида ифодалашга ундайди.

Page 51: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

51

“Балет ҳақида тушунча”

Ўқитувчи: Болалар! Балет ҳақида қани, ким гапириб беради?

Ўқувчилар: Балет – бу оддий рақсдан фарқ қилади. Балет бу саҳна

асари-унда турли воқелар тасвирланади.

Ўқитувчи: Рақс тушишда у оддий рақсдан нимаси билан фарқ қилади?

Ўқувчилар: Уларнинг кийимлари бошқача бўлади. Улар калта-калта

кийинишади. Улар оёқ учида юриб рақс тушишади. Йигитлар қизларни

баландга кўтариб рақс тушишади. Уларнинг рақси муз устида фигурали

учишга ўхшаб кетади.

Ўқитувчи: Балетда рақсдан ташқари қандай муҳим элемент бор?

Ўқувчилар: Рақсдан ташқари унда мусиқа ҳам бор. Балет мусиқаси

қандайдир таъсирчан бўлади. Йигит-қизлар ана шу мусиқа жўрлигида рақсга

тушадилар. Мен «Кичик оққушлар» рақсини жуда яхши кўраман. Унда

балериналар мусиқа оҳангларига жўр бўлишиб, бирдай ҳаракат қиладилар.

Айниқса, улар бир-бирларининг қўлларини ушлашиб рақсга тушганларида

жуда ҳам чиройли ҳаракат қиладилар.

Ўқитувчи: Унинг мусиқасини куйлаб бера оласизларми?

Ўқувчилардан айримлари: «раппа-па-па, рап-па-ра-рап-па» тарзида уинг

мусиқасини куйлаб беришга ҳаракат қиладилар.

Ўқитувчи: Энди тинглаб кўрингларчи, мен сизларга уни чалиб бераман

(ўқитувчи пианинода асарнинг куйини чалиб беради). Бу асарнинг куйини

ким ёзган?

Ўқувчилар: П.Т Чайковский.

Ўқитувчи: Балетнинг номи қандай номланади?

Ўқувчилар: «Кичик оққушлар», «Кичик оққушлар рақси».

Ўқитувчи: Рақснинг номи «Кичик оққушлар рақси» дейилади. Балетнинг

номи эса «Оққушлар кўли», яъни «Лебединное озеро» деб номланади.

Болажонлар, сизлар жуда тўғри жавоб бердингизлар. Балет – мусиқа ва рақс

ҳаракатлари орқали образлар, воқеалар яратиш санъатидир. Балет асарини

драматик мавзу, рақс, имо-ишора, нафис ҳаракатлар, мусиқа, саҳна

безаклари ва кийим-кечаклар ташкил қилади. Бутун дунёга машҳур бўлиб

кетган «Оққуш кўли», «Қарсилдоқ» ва «Уйқудаги гўзал» балетларини XIX

асрда яшаган рус композитори Петр Ильич Чайковский яратган.

Page 52: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

52

Рус композитори П.И.Чайковскийнинг машҳур балет асарлари

Бу балетларни бизнинг халқимиз ҳам яхши билади, севиб томоша қилади.

Яна XX асрда яратилган «Гаянэ», «Спартак» (А. Хачатурян), «Боғчасарой

фонтани» (Б.Асафьев), «Ромео ва Жульетта» (С.Прокофьев) балетларини

ҳам кўпчилик билади.

Болажонлар, қани айтингларчи, бизнинг ўзбек композиторларимиз

ҳам балет асарларини яратганми?

Ўқувчилар: . . . . ?

Ўқитувчи: Албатта, яратганлар! Балет санъати Ўзбекистонда ҳам ривож

топган. XX асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Пахта» (Рославец), «Орзу»

(И.Акбаров), «Севги тумори» (М.Ашрафий), «Тановар» (А.Козловсикий)

каби балетлар яратилди. 80-йилларда ўзбек бастакори Улуғбек Мусаев

томонидан яратилган «Ҳинд достони» ва «Тўмарис», Аваз Мансуровнинг бир

пардали «Шарқ афсонаси» балетлари эл оғзига тушди. 90-йилларда эса

Мустафо Бафоев «Улуғбек буржи» ва «Нодира» миллий рақс услубидаги

балетларини яратди.

Рус композитор

П.И.Чайковский

“Оққуш кўли”

балети

“Ёнғоқчақар”

балети

“Уйқудаги

гўзал” балети

«Шарқ афсонаси

А. Мансуров

«Орзу»

И.Акбаров

«Улуғбек буржи»

М. Бафоев

«Тўмарис»

У. Мусаев

«Тановар»

А.Козловсикий

«Севги

тумори»

М.Ашрафий

Ўзбек

балетлари

Page 53: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

53

У. Мусаевнинг “Тўмарис” балети мавзуидаги дарс ишланмаси.

Бугундан бошлаб биз сизлар билан юқорида тилга олинган ўзбек

бастакори Улуғбек Мусаев томонидан яратилган «Тўмарис» балети билан

танишиб, уни ўрганишни бошлаймиз.

Болажонлар, сизлар адабиёт дарсида «Тўмарис» достони билан

танишгансизлар. Қани менга «Тўмарис» достони ҳақида ким гапириб бера

олади?

Ўқувчи: Тўмарис аёл киши бўлган. У малика бўлади. Тўмарис қайсидир

шахсга қарши курашади.

Ўқувчи: Тўмарис аҳмонийлар подшоси Кирга қарши курашади.

Ўқитувчи: Тўмарис ўз-ўзидан у шахсга қарши курашадими ёки қандайдир

сабаб бўладими?

Ўқувчи: Ўша шоҳ саклар ерини босиб олмоқчи бўлади, ўз ерларини сақлаб

қолиш учун Тўмарис унга қарши курашади.

Ўқувчи: Тўмарис мард, жасур, қўрқмасс аёл бўлади. У ўз ерларини сақлаб

қолиш учун халқини, ватанини ҳимоя қилиб курашади.

Ўқитувчи: Жуда ҳам тўғри, болажонлар, сизлар «Тўмарис» достонини катта

қизиқиш билан ўзлаштирган экансизлар. Юқоридаги фикрларингизни

умумлаштириб, мен сизларга «Тўмарис» достонини эслатиб ўтмоқчиман.

Тўмарис мард, жасур Шарқ аёли. У массагетлар маликаси ва

массагетлар қўшинига қўмондонлик қилар эди. Аҳмонийлар подшоси Кир

уни ўзига маҳрамликка сўраб совчи юборади. Аммо бу сохта муҳаббатнинг

тагида ҳали айтиб ўтганингиздек, массагетлар ерини ишғол қилиш етар эди.

Тўмарис Кирнинг ёвуз ниятини билиб қолиб, унга рад жавобини беради.

Бундан ғазабланган Кир, ёвуз ниятини амалга ошириш мақсадида,

массагетлар ерига бостириб кириш ҳаракатига тушади. Тўмарис ва Кир

ўртасида аёвсиз қонли жанглар бўлиб ўтади. Бу урушда Тўмариснинг яккаю-

ягона ўғли Спаргандан айрилади. Кир уни найранг йўли билан асир қилиб

олади. Лекин Тўмарис ўз Ватани ва халқини ўғлининг бошига алмашишдан

бош тортади, қўшинлар ўртасида аёвсиз урушлар давом этади. Аҳмонийлар

кўп қўшинидан ажралади ва Кирнинг ўзи ҳалок бўлади. Тўмарис номард

Кирнинг калласини танасидан жудо қилиб, қон тўлдирилган мешга тиқиб

қўяди. Шундай қилиб, мард, жасур Шарқ аёли Тўмарис тарихда ўзининг

қаҳрамонлиги билан ҳаммамизга ўрнак бўлиб келмоқда.

Мана шу достон асосида ўзбек композитори Улуғбек Мусаев

«Тўмарис» балетини ёзганлар. (Истеъдодли композитор ҳақида баён қилиб

Page 54: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

54

бердик). Мана, болажонлар, энди сизлар ўзбек композитори Улуғбек

Мусаев ҳақида ҳам билиб олдингиз. «Тўмарис» достонини ҳам эслаб

олдингизлар. Энди сизларга шундай топшириқ берилади: -тасаввур қилинг,

сизларнинг ҳар бирингиз композиторсиз. Сиз ҳозир «Тўмарис» балетини

ёзишингиз керак. Бунинг учун ҳар бир ўқувчи берилган топшириқларни ўз

вақтида бажариши лозим (барча ўқувчиларга бир варақдан оқ қоғоз берилди).

қўлингиздаги оқ варақнинг юқори қисмига «Тўмарис» балетидаги ижобий

қаҳрамонга, хусусан Тўмарис образига хос хусусиятлар ҳақида 4-5 тадан сўз

ёзасиз, уни ҳар ким мустақил ёзади (бунинг учун икки минут вақт ажратилди,

яъни ўтган шу икки минут давомида ўқувчилар мустақил фикр юритдилар, ўз

ақлари билан иш кўрдилар); -энди иккинчи вазифа. Бунда ҳар икки қўшни

партадаги ўқувчилар биргаликда ижобий образга хос хусусият, яъни Тўмарис

образи балерина томонидан қандай ҳаракатлар орқали ифодалаб

берилганлиги ҳақида ўйлаб кўрингизлар. (Буни энди ўқувчилар гуруҳларга

бўлиниб, бамаслаҳат ҳал қиладилар ва вазифага ажратилган 5 минут вақт

ўтган, гуруҳдагилардан бир киши келишилган ҳолда чиқарилган хулосани

баён қилади. Шу тариқа барча гуруҳдагилар ўз фикрларини баён қиладилар).

Шундан сўнг ўқитувчи берилган жавобларни умумлаштириб, унга

айрим қўшимчалар киритди.

Энди ўқитувчи бутун синфга савол ташлайди, ижобий образни, Тўмариснинг

образи қандай мусиқа орқали тасвирланиши лозим.

I-ўқувчи: Тўмарис она - шунинг учун ҳам уни тасвирловчи мусиқа майин,

алла оҳанги сингари юмшоқ бўлиши керак.

II-ўқувчи: Тўмарис жамоа бошлиғи – уни ифодаловчи мусиқа қатъий,

салобатли бўлиши керак.

III -ўқувчи: Тўмарис жангчи, қўмондон – унинг образи шиддатли, тезкор ва

ҳаракатчан бўлиши керак.

Ўқитувчи фикрларни умумлаштириб беради:

- Берилган жавобларнинг ҳаммаси ҳам тўғри. Чунки, Тўмарис энг аввало

бизнинг тасаввуримизда она сифатида, муқаддас аёл сифатида гавдаланиши

лозим.

Ўқитувчи: Тўғри. Иккинчидан, у давлат арбоби, ўз жамоасини бошқариб

берувчи билимдон аёлдир.

Ўқитувчи: Баракалла. Учинчидан, у жасур жангчи, саркарда ҳамдир. Эл

бошига оғир кун келганда у бир эркак жангчи сифатида ўз юрти ва халқини

ҳимоя қиладиган мард аёл. Халқимизда бу ҳақда шундай мақол бор:

«От бошига иш тушса, сувлиқ билан сув ичар,

Эл бошига иш тушса, этик билан . . . » нима қилар?

Page 55: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

55

Ўқувчилар: Сув кечар.

Ўқитувчи: Демак, эл бошига иш тушган пайтда ҳар бир жасоратли инсон,

эркагу-аёл ёвга қарши мардларча отланиши, ўз орияти, обрў-эътибори,

Ватани, халқи учун жонини ҳам фидо қилиишга тайёр туриши керак экан.

Айнан шундай «ақлий ҳужум» методи балетдаги салбий образ Кир ҳақида

ҳам ўтказилди ва бунда душманнинг қиефасини ҳар бир ўқувчи кўз олдига

келтира оладиган даражада дарсни қизиқарли ва мазмунли олиб боришга

ҳаракат қилинди.

Ўқитувчи: Энди биз сизлар билан биргаликда «Тўмарис» балетидан айрим

мусиқали лавҳаларни тинглаймиз. Барчамиз диққат билан тинглашга ҳаракат

қиламиз. (Магнитофонда «Тўмарис» балетидан I-акт, «Тўмариснинг илк

кўриниши» ва I-акт, “Ёвуз Кир” образларининг мусиқий мавзулари қўйиб

эшиттирилади.)

Юқорида ўқувчилар билан олиб борилган суҳбатда улар Тўмарис

образи мусиқада қандай тасвирланишини турлича талқин қилдилар. Улардан

аксарияти уни она сифатида “алла” куйига яқинроқ бўлган характерда,

бошқалари эса уни аёл сифатида назокатли ва майин характердаги мусиқа

орқали ифодаланишини айтдилар. Аммо куйни магнитофон орқали

эшитганларидан сўнг, улар мусиқани ўз тасаввурларидан бошқачароқ

эканлигининг гувоҳи бўлдилар ва саволомуз ўқитувчидан жавоб кутадилар.

Шунда ўқитувчи бунинг боисини мукаммал тушунтириб беради ва у ўз

фикрини қуйидагича баён қилади:

“Тўмарис табиатан аёл бўлишига қарамасдан, ўз жамоасининг

саркардаси ва бошлиғи ҳисобланади. Айниқса, у даврларда юртга турли

томондан душманларнинг бостириб кириши эҳтимоли бор эди. Шунинг учун

ҳам у ўз қўшинлари билан ҳар доим жанговар ҳолатда туриши лозим эди.

Куйнинг бир меъёрда такрорланиши унинг қатъий сўзлигини, куйнинг турли

баландликларда қайтарилиши юрт тинчлигининг ҳолати ҳам турлича

бўлишини, куйнинг бир меъёрда такрорланиши унинг ҳар қандай ҳолатда

ҳам уруш юз бериши мумкин бўладиган ҳолатларга бирдай тайёр

эканлигидан далолат беради”.

Бундай суҳбат ўқувчиларда мусиқанинг Тўмарис образини яққол ифодалай

олишига ишонч ҳосил қилдиради. Такрорий эшиттирганда улар энди

мусиқани мутлақо бошқача идрок қила бошлайдилар.

Кир образининг мусиқада ифодаланиши ҳам ўқувчилар билан

биргаликда таҳлил қилиб чиқилди. Мусиқа тинглашдан олдин ўқувчилар

ўзлари тасаввур қилганларича Кир образига тавсиф бериб чиқишди.

Page 56: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

56

Улар Кир образи қандайдир даҳшат ёғдирувчи қўрқинчли товушлар

орқали тасвирланишини, баъзилари эса унинг образи оғир суръатда

салобатли ижро этилиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришди. Баъзан

уларнинг ҳар бири эркин мунозарада ўз фикрининг тўғрилигини исботлашга

ҳаракат қилишди. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг мунозараси баҳсига айрим

тузатишлар киритиб, уларни йўналтириб туради. Улар ўз фикрларида хақ ёки

нохақ эканликларидан қатъий назар, энг муҳими уларга мустақил фикр

юритиш учун имкон яратиб берилди ва улар муаммони маълум даражада

бўлса-да, мустақил ҳал қилиш имконига эга бўлдилар. Шуни унутмаслик

лозимки, уларнинг фикр юритишларини ёки билдирилган фиркларини

ўқитувчи ҳеч қачон камситмаслиги, балки уни қўллаб-қувватлаб туриши,

нотўғри жавоб берганда ҳам воқеъликни ҳар ким ўзича тасаввур қилиши

мумкинлигини айтиб, уларни ҳижолатли ҳолатдан чиқариши лозим.

Ўқувчилар билан Кир саҳнаси мусиқаси эшитилгандан сўнг синфда яна

жимлик чўкди ва улар ўқитувчининг фикрини кутишади. Ўқитувчи уларга

мусиқани қуйидагича баён қилиб беради:

- Кир ҳаётда тинч яшай олмайдиган, қизиққон, жангари инсон бўлади.

Шунинг учун ҳам унинг образини тасвирлаб берувчи мусиқа ҳам нотинч ва

бир меъёрда кетмайдиган, безовта характерда берилган. Унинг ҳар бир

қадамида қиличбозлик, найзабозлик, қалқонлар тўқнашуви юз берганлиги

учун ҳам аккордларнинг кескин ижроси айнан шу манзаралардан гувоҳлик

беради. Қонхўр ёвуз Кир образини бастакор кучли драматик ҳолатда

тасвирлаб берган. Саҳна охирида Шарқона оҳангдаги куй жаранглайди ва у

воқеъликнинг айнан Шарқ ўлкаларида содир бўлаётганлигидан гувоҳлик

беради.

Ўқувчилар билан юқоридаги тарзда мунозара ва баҳсларнинг ташкил

қилиниши дарсга мутлақо бошқача руҳ бағишлайди. Бундай дарс олиб бориш

жараёнида ўқувчилар дастлаб мустақил ишлашга, сўнгра гуруҳлар билан

ишлаш ва ниҳоят, бутун синф билан ҳамкорликда ишлашга ўргатиб борилди.

Дарсни бундай ташкил қилиш ўқувчилар идрокини янада фаоллаштиради.

Ўқувчилар Тўмарисга хос жасорат, матонат ва қатъийликни, Кирга

хос безовталик, қизиққонлик ва жангарилик кайфиятини аниқ тасаввур қила

бошлайдилар. Шу тариқа улар алғов-далғовларининг мусиқа оҳангларида

ҳам аниқ тасвирланиши мумкинлигининг гувоҳи бўлдилар.

"Ақлий ҳужум" методи

Мазкур методдан фойдаланиш учун ўқувчиларни олдиларига қўйилган

муаммо юзасидан кенг ва мантиқли фикрлашга ўргатиш, ҳар бир ўкувчи

шахсий фикрини билдириш ва уни асослашига имкон берилади.

Page 57: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

57

Уқувчиларнинг айтган ихтиёрий фикрлари фақат рағбатлантирилади ва улар

баҳоланмайди, бу эса уларнинг муаммо юзасидан янги-янги фикрларни

билдиришларига олиб келади. Бунда таҳлил қилинаётган муаммо юзасидан

ўқувчиларга кенг имконият яратиб бериш муҳимдир.

Мазкур методни қўллаш учун ҳар бир ўқувчига бир варақдан иш

қоғози тақатилади, улар муаммо юзасидан ўз фикрларини ёзиб борадилар ва

ўз фикрларини асослаб берадилар.

Маълум вақтдан сўнг қоғозлар йиғилиб олинади ва ундаги асосий

фикрлар доскага ёзилибборилади. Уқувчиларга билдирилган фикрларга янги

ғоялар қўшишга имкон берилади. Жараён янги фикрлар айтиш тўхтаганидан

кейингина якунланади. Шу тариқа ўқитувчи ёрдамида муаммонинг ечимига

эришилади.

Мазкур услубни қўллаш бўйича олиб борган тажриба-синов

ишларимиздан айрим намуналар келтирамиз.

Дарснинг мазмуни: ўзбек замонавий мусикаси (6-синф).

Дарснинг мақсади: ўқувчиларни замонавий мусиқага хос фикрлар билан

таништириш.

Дарс жараёнида қуйидаги вазифалар амалга оширилади.

1. Жаҳон мусикасига хос жанрлар.

2. Жаҳон мусиқаси асосида ўзбек композиторлари томонидан яратилган

мумтоз асарлар.

3. Ўзбек мумтоз мусиқасига ҳурсат ҳиссини уйғотиш.

Дарс жиҳозлари: расмлар, магнитофон ёзуви, жадвал.

Дарснинг режаси:

1. Жаҳон композиторлари ва улар томонидан яратилган мусиқий

жанрлар.

2. Ўзбек композиторлари томонидан янги жанрларга қўл урилиши.

3. Янги яратилган асарлар.

Жанрлар хилма-хиллиги ўзбек мусиқасининг улкан ютуғи.Бу методни

қўллаш учун ҳар бир ўқувчига бир варақидан иш қоғози тарқатилади ва

уларга ўзлари билан композиторлар ва уларнинг яратган асарларидан

мисоллар келтирилади. Вараққа ўқувчилар ўз исм-фамилияларини ёзишлари

ва уларнинг берган жавоблари белгиланмаслиги, шунинг учун ҳар бир

ўкувчи ўзи билганича варакларга жавоб ёзиши зарурлиги уқтирилади. Ўн

дақиқа ичида барча ўкувчилар ўзлари билан маълумотларни варақларига ёзиб

беришади. Муҳими, бу ишда ҳар бир ўқувчи мустақил фикр юритиш билан

банд бўлади, яъни муаммони қал этиш фақат ўқиувчи томонидан эмас, балки

ўқувчиларнинг саъй-ҳаракатларибилан амалга оширилади. Муаммони ҳал

Page 58: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

58

этишга барча бирдек ҳужум бошлаганликлари учун ҳам бу метод "Ақлий

ҳужум" дея номланади.

Ўтган ўн дақиқа натижаларини якунлаш учун ўқитувчи тарқатилган

варақларни йиғиб олади. Замонавий мусиқа бўйича ижод қилаётган

композиторларнинг номлари досканинг ўнг томонига ва улар яратган

асарларнинг номи доска ўртасига, бу асарлар қайси жанрга мансуб эканлиги

эса, досканинг чап томонига ёзиб борилади. Бунинг учун ўқитувчи ҳар бир

вараққа алоҳида эътибор бериб, унда ёзилган фактларни доскага ёзиб боради.

Уқувчилар ўз варақларига ёзилган маълумотларнинг аҳамиятли эканлигига

эътибор бериб боришлари табиий. Бир хил фактларнинг кайтарилиши ҳам

алоҳида таъкидла ўтилади. Агар у доскага ёзилган бўлса, уни кайта ёзиб

ўтирилмайди. Айрим фактлар ўқитувчи томонидан тўғриланиб, уларга

қисқача изох бериб, тўлдирилиб берилади. "Ақлий ҳужум" методидан

фойдаланиш натиасида доскада қуйидаги маълумотлар ўз ифодасини топади.

Композиторларнинг

номлари

Асарлари номи

Қайси жанрга

мансублиги

Мутал Бурхонов

Ўзбекистон

Республикаси Давлат

мадҳия

Мадҳия

Сулаймон Юдаков “Майсаранинг иши” Опера

Мухтор Ашрафи “Дилором” Опера

Сулаймон Юдаков “Менинг ватаним” Кантата

Сулаймон Юдаков “Мирза чўли” Соната

Дилором Омонуллаева

“Ёмғир ёғар”

Болалар қўшиғи

Шермат Ёрматов “Майса”, “Ислом Бобо” Болалар қўшиғи

Собир Бобоев “Ёрил тош” Болалар театри

Фарид Олимов “Фотима ва Зухра” Мусиқали драма

Уқувчилар доскага ёзилган бу маълумотларни ўз дафтарларига ёзиб

олишади. Айни пайтда, улар ўзбек замонавий мусиқаси ҳақида анчагина кенг

маълумотга эга бўладилар.

Дарс якунида ўқитувчи бу маълумотларни янада бойитиб бориш

лозимлигини уқтиради ва уларга тинглаган ҳар бир асарнинг композитори,

асар номи ва қайси жанрга мансублигини ёдда сақлаб қолиш вазифасини

юклайли.

Page 59: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

59

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1.Иннавация ҳақида нималарни айтиш мумкин

2.Инновациялар ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида

қўллашда қандай усуллардан фойдаланиш мумкин бўлади.

3.Дарс самарадорлигини таъминлашда инновацион технологиялардан

фойдаланилади.

4.Педагогик технология ва педагог маҳоратга оид билим, тажриба ва

интерактив методлар ўқувчини билимли, етук малакага эга бўлиш.

5.Инновациялар нима.

6.Ўқитиш жараёнида қўлланиладиган тренинглар

7.“Тармоқлар” методи.

8.“3х4” методи.

9.“Блиц –ўйин” методи.

10.“Интервью” техникаси нимага қаратилган.

11.“Иерархия” техникаси нимага қаратилган.

12.“Бумеранг” техникаси нимага қаратилган.

13.“Ўқувчи” тренинги нимага қаратилган.

14.“Ўқитувчи шахси” тренинги нимага қаратилган.

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ж.Ғ Йўлдошев, С.А.Усмонов Педагогик технологияларнинг

тадбиқий асослари. -Тошкент, Ўқитувчи 2004 йил.

2.Қ.Толипов, М.Усмонбоева Педагогик технологияларнинг татбиқий

асослари.Т. «Фан»2006 йил.

3.Ишмуҳаммедов Р.Ж. Инновацион теҳнологиялар ёрдамида таълим

самарадорлигини ошириш йўллари.Т2000 йил.

4 Д.А. Каримова Мусиқий педагоги маҳорат асослари.Т. Молия-

иқтисод 2008 йил.

2-МАВЗУ: “МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШДА ИНТЕГРАЛЛАШ МЕТОДЛАРИ”

РЕЖА

1. Мусиқа маданияти дарсларда интеграллаш таълими

2. Интеграллаш методикасини қўллаш бўйича мусиқа маданияти фани

ўқитувчиси учун услубий тавсиялар.

3. Мусиқа маданияти дарсларни ўқитишнинг комплекс ёндашуви

Page 60: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

60

2.1 Мусиқий дарсларда интеграллаш таълими

Мактабда таълим ва таълимни интеграция қилиш муаммолари

назария ва амалиёт учун муҳим ва замонавийдир. Унинг долзарблиги

мактабга жойлаштирилган янги ижтимоий талаблар билан боғлиқ ва бу фан

ва ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларга боғлиқ

Таълим тизимида интеграциялашуви жорий этилиши бугунги кунда

мактаб ва жамият учун қўйилган вазифаларни ҳал қилиш имконини беради.

Интеграцияланган дарслар болалар дунёсида яхлит кўринишни

шакллантиришга, табиат, жамият ва умуман оламдаги ҳодисалар ўртасидаги

ўзаро боғлиқликни тушунишга ёрдам беради. Интеграллаштирилган дарс

дидактик мақсадларга эришилди: билим, таълим ва тарбия.

Эстетик цикл субъектларини интеграциялашуви бу алоқанинг

ахлоқий ва ахлоқий томонига таъсир қиладиган, инсон - жамият - табиатнинг

ўзаро боғлиқлигига эришишга имкон беради. Табиий равишда пайдо

бўладиган йўллар мавжуд. Бу санъат ва бадиий иш, санъат ва адабиёт, санъат

ва мусиқа каби бир-бирини тўлдирадиган курсларни бирлаштиради.

Айвазовскийнинг асарлари Шостакович ва Бетховеннинг мусиқаси

билан тўлдирилади, бу сизни кема ҳалокатига учраган фожеанинг тўлиқ

чуқурлигини ва кема тарқалиб кетган элементларнинг барча кучини ҳис

қилиш имконини беради. Мусиқий ва визуал санъатнинг интеграцияси

ўқувчиларга нафақат тинглаш, тасаввур ва ҳис-туйғуларни ривожлантириш,

балки ижодий иш билан шуғулланиш имконини беради.

Мусиқа, тасвирий санъат ва адабиётнинг интеграцияси санъатнинг

руҳий фиқларини очиш учун катта имкониятлар яратиб беради, унга халқлар

ўртасидаги мулоқот тили, ўтмиш ва бугунги инсонларнинг фикрлари, ҳис-

туйғулари ва ҳаракатларини ҳимоя қиладиган инсоният хотираси сифатида

қарайди.

Интеграция - бу индивидуал алоқаларнинг субъектив субъектларининг

таълим материаллари бирлашуви, алоқаси, яқинлашувини ўз ичига олган

тизимдир. Интеграциялашган ўрганиш ҳам мақсад, ҳам ўқув усули

ҳисобланади.

Таълимнинг мақсади сифатида, интеграция мактаб ўқувчиларига

дунёни тотувлик билан ҳис қилиш, атрофдаги ҳақиқатнинг гўзаллигини

товуш ва ранг орқали турли хиллигини кашф этишга ёрдам беради.

Интеграция ўқувчиларни ўқитиш воситаси сифатида анъанавий фан

билимлари бирлашмасида янги билимлар олишга ҳисса қўшади.

Page 61: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

61

Интеграция ўқувчилар учун қуйидаги афзалликларга эга: у билимга

қизиқиш ҳосил қилади, мусиқий оламнинг яхлит кўринишини яратишга

ёрдам беради, мусиқий билимларни тизимлаштиришга, мусиқий маҳорат ва

кўникмаларнинг ривожланишига, эстетик ҳислар, тасаввурларни, эътиборни,

мусиқий хотирани ва ўқувчиларнинг фикрлашини ривожлантиришга ёрдам

беради.

Шахс тараққиётига йўналтирилган таълим мазмунини амалиётга

татбиқ этиш, ўқув жараёнига инновацион таълим технологияларини олиб

кириш зарурияти таълим мазмуни билан унинг мақсади орасида

мутаносибликни таъминлашни тақозо қилади. Сўнгги йиллардаги ислоҳатлар

таълим мазмуни билан унинг мақсади орасидаги мутаносибликни таъминлаш

соҳасида муҳим қадам бўлди. Маълумки, инсоният юқори даражада

ахборотлашган жамиятда яшамокда. Таълимнинг хусусий мақсадларидан

бири ўқувчиларни ўта сифатли, уларни маънавий-интеллектуал жиҳатдан

ривожлантиришга кўмаклашадиган ахборотлар билан қуроллантиришдан

иборат.

Ушбу мақсадга мос келадиган таълим мазмуни, авваламбор,

дарсликлар ва ўқув китобларида муайян изчилликда акс этиши керак. Чунки,

янги давр кишиси ижтимоий, моддий, маданий тараққиётни тамоман янги

босқичга кўтарадиган қатор ўзгаришларни вужудга келтира оладиган

мустаҳкам билим, кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим.

Бу эса, таълим мақсадига мос келадиган таълим мазмунини янги ўқув

моделлари воситасида ифодалашни талаб қилади.

Таълим мақсадига мувофиқ келадиган таълим мазмуни ва уни

ифодаловчи ўқув моделлари ўқув-билим жараёнининг муҳим ташкилий

қисми ҳисобланиб, унинг асосий мақсади - ўзгаришларни таълим

мазмунининг ДТСда белгилаб қўйилган негизига мутаносиб тарзда

киритишдан иборатдир.

Бугунги кунда таълим мақсади асосида унинг мазмунини мунтазам

янгилаш, унинг шахсга йўналтирилган демократик моделини белгилаб бериш

зарурияти мавжуд. Таълим мақсадига мос равишда ўқув-билим жараёни

мазмунида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Жумладан, ўқув

топшириқлари мунтазам янгиланмокда. Бу педагогик тадбир таълим

мақсадининг ривожланаётганлиги билан боғлиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Бу ўз навбатида, шахсга йўналтирилган таълим технологияларини ўқув

жараёнига олиб киришни талаб қилмокда.

Таълим мақсадига мос келадиган таълим жараёнининг натижалари

ўқувчининг ақлий, хуқуқий фуқаролик, коммуникативлик, ахборотли ва

Page 62: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

62

тафаккурнинг бошқа йўналишларида чукур маҳоратга эга бўлиш имконини

бериши лозим. Бунда ўқув-билиш жараёнида муҳим ўринни ўқитувчилар

билан ўқувчилар орасида ўзаро фикр алмашишга имкон берадиган таълимий

топшириқлар эгаллаши зарур.

Таълим мазмунини унинг мақсадига мос тарзда белгилаш

имкониятлари қуйидагиларда намоён бўлиши керак:

1.Ўқувчиларга такдим этиладиган ўқув материаллари ва таълимий

топшириқлар биринчи навбатда таълимнинг умумий мақсади ва ўқув

предмети мақсадига мос келиши.

2.Ўзаро бир-бирини такрорлайдиган тушунчалар, ўқув матнлари ҳамда

таълимий топшириқларни таълим мақеадига уйгунлаштирган ҳолда

ўқувчиларга такдим этишга эришиш.

3.Таълим мақеадига мос келадиган таълим мазмунини белгилашда

ўқитиш технологияеи ва ўқувчи томонидан бажариладиган таълимий

топшириқларни аниқ режалаштириш.

4.Таълим мақсадига мос тарзда турли йўналишда интерфаол иш

турларини кенгайтиришга эришиш.

5.Ўқувчиларга таълим мақсадига мос тарзда такдим

этиладиган ўқув материаллари ўзбек халқининг турмуш тарзи, урф-

одатлари, менталитети, маьнавий-маданий ҳаёти, машғулотлари,

яшаш худуди билан чамбарчас боғланган, уларни ўқувчи кўз ўнгида

гавдалантира оладиган бўлиши.

6.Ўқув-методик мажмуалар таркибида бериладиган ўқув

материаллари, таьлимий топшириқлар, дидактик ишланмалар,

савол ва топшириқлар, мустақил ишлар, уй вазифалари, ўқувчининг

индивидуал билим олиши, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиши, эгаллаган

билимларини амалда қўллаши учун қулай бўлиши лозим.

7.Таълим мақсадидан келиб чикқан ҳолда, ўқувчининг мустақил билим

олишини ташкил этиш орқали таълим мазмунини мақсадга мувофиқ тарзда

белгилаш имконияти вужудга келади. Бу эса дарс жараёнида ўқувчиларнинг

мустақил фаолият кўрсатишларига имконият яратади.

8.Таълим мақсадига мос келадиган таълим мазмуни биринчи навбатда

фан-техника, ишлаб чиқариш ҳамда жамият ҳаётининг ижтимоий, сиёсий,

маънавий ўзгаришларини ўзида ифодалай олиши керак.

Таълим жараёнининг таълим мақсадига мос келишини таъминлаш учун

қуйидагиларга эришиш лозим:

Ижтимоий талаб ва таълим мақсадидан келиб чикқан

ҳолда, таълим мазмунига асосланган янги ўқув моделларини

Page 63: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

63

ўқитиш жараёнига татбиқ этиш. Бунда ўқув-билим жараёнида ўқувчининг

фаоллигини таъминлаш асосий ўқув мақсадларидан бири бўлиши лозим. Шу

билан бир қаторда, ўқувчининг таълим мазмунида кўзда тутилган муайян

кўникмаларини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

2.2 Интеграцияллаш методикасини қўллаш бўйича мусиқа маданияти

фани ўқитувчиси учун услубий тавсиялар.

Таълим мақсади ва мазмунининг ўкувчиларни ривожлантирувчи

аҳамият касб этиши уларнинг ёшига мослиги билан белгиланишини ҳисобга

олиш асосий вазифалардан биридир. Ривожлантирувчи таълим ҳар бир

ўқувчининг имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёни бўлиб, унда

ўқувчини ҳар томонлама ривожлантириш мақсад қилиб қўйилади.

Ривожлантирувчи таълим тизимида билим, кўникма ва малакалар

ўқувчининг ривожланганлик даражасини белгиловчи натижалар бўлиб

хисобланади. Таълим мақсадига мос келадиган таълим мазмуни муайян

халқнинг тарихий, хаётий тажрибалари, илмий-маънавий мероси, фан-

техника ютуқлари, жамият ҳаёти, ишлаб чиқариш имкониятларини ўзида

мужассамлаштириши керак. Таълим мазмунида ижтимоий буюртма ҳамда

таълим мақсади ўз ифодасини топиши лозим.

Муайян ўқув предмети мазмунини лойиҳалашда биринчи навбатда

таълимнинг умумий мақсади, кейин эса ўқув предмети мақсадларига

асосланиш лозим. Ўқув предмети мазмунини лойиҳалаш учун таълимнинг

бош мақсади ва ўқув жараёнининг хусусий мақсадларини аниқ билиш талаб

этилади. Акс ҳолда, таълим мақсади билан унинг мазмуни орасидаги

мувозанат йўқолади.

Таълим мақсади билан унинг мазмуни орасидаги мутаносибликни

таъминлаш учун муайян дидактик қонуниятлар, жумладан, ўқувчи шахсини

узлуксиз ривожлантириш, уни қўллаб-қувватлаш тамойилларига амал қилиш

талаб этилади. Бунда, айниқса, ўқувчини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга

эришиш муҳим аҳамиятга эга. Таълим мазмунини табақалаштириш бир қатор

моделлар мажмуини ишлаб чиқишни тақозо қилади. Бу бир томондан таълим

мазмунини интеграллаштириш имконини берса, иккинчи томондан эса,

ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишларига қараб билимларни

такдим этиш имкониятини яратади. Бу эса ўқувчиларнинг касб танлашлари

учун қулай педагогик шароит яратиш, уларнинг танловларини қўллаб-

қувватлашга кўмаклашади.

Шу билан бир қаторда, ўқувчиларнинг мустақил, онгли танловларини

таъминлайди. Бунинг натижасида ўқувчилар ўзларининг шахсий ҳаёт

Page 64: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

64

йўлларини лойиҳалаштириш имкониятига эга бўладилар, уларда

тадқиқотчилик, лойиҳалаш, эркин мулоқот ва танлов кўникмалари таркиб

топади.

Мусиқа маданияти фани ўқитувчиси учун услубий тавсиялар.

1. Бирлаштирилган турдаги мусиқа синфида диққатга сазовор бўлган турли

хил санъат асарларининг интонация томонига эътибор қаратиш лозим.

Тантанавийлик ҳар қандай турдаги санъатнинг ҳар хиллиги, у мусиқа,

адабиёт, хореография, театр, тасвирий санъат каби шифрланган коддир.

Ижро, услуб, шакл, ифода воситаси - бу хилма-хиллик "интонация"

таърифига тушади.

2. Мусиқа дарсида ишлатиладиган ҳар қандай санъат асарини ҳал қилиш

учун қандай вазифани белгилаш керак.

3. Синфнинг ўзига хос шартлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, ўқитувчи

мусиқий, адабий ва визуал материаллардан фойдаланишни режалаштириши

керак, чунки у ўқувчиларга маълум бир бадиий таъсир кўрсатади, дарснинг

энг қизиқарли драмаларига ҳисса қўшади.

4. Мусиқий дарсларда турли хил санъат турларидан фойдаланиш мусиқа

ишида чуқурроқ ҳиссиётни ҳис қилишга ёрдам беради.

5. Бирлаштирилган турдаги дарслар ўқувчиларни санъатдан нолдан

туғилмаслигини, балки ҳақиқий ҳаётдан келиб чиққанлигини тушуниб етиши

керак.

6. Интонация, ритм, тасвир, кайфият, контраст, симметрия, соялар ва

бошқалар каби турли хил санъат турларининг "боғлиқ" воситаларини

аниқлашга ёрдам бериш.

7. Бадиий экспозициянинг интерпенетрацияси атамаларнинг ишлатилиши

билан ифодаланади: рассомликда ритм, оятнинг мусиқаси, мусиқанинг ранги,

ритмик нақш, мусиқа пейзажи, гармоник ранглар, мусиқий расм, симфоник

расм, тасвирий оят ва бошқалар.

8. Санъат асарларини таҳлил қилиш ва ҳис қилиш жараёнида боланинг ишда

ҳиссий муносабатини сақлаб туриш, уни терминологияни ҳаддан ташқари

юкламасдан, қуруқ ҳақиқатлар билан сақлаб қўйиш муҳимдир.

9. Санъат асарларини таҳлил қилиш усуллари орасида қуйидагилар

қўлланилади:

а) турли турдаги санъат асарларини солиштириш усули

б) асарларни ўхшашлик, фарқ, контраст, такрорлаш принципига солиштириш

усули

10. Мусиқий, визуал ва адабий серияларни танлашда ўқувчиларнинг ёшлик

хусусиятларини ҳисобга олиш.

Page 65: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

65

11. Дарсларда ишлатиладиган санъат асарлардаги эстетик ҳисларни

шакллантириши, бадиий тарих билими, бадиий ва мажозий фикрлаш

кўникмалари, тасаввур ва ўқувчилар ўртасида ҳиссиётлиликни кучайтириши

керак.

2.3 Мусиқа маданияти дарсларни ўқитишнинг комплекс ёндашуви

Интеграциялашган дарслар дизайн, ташкилот, методика, анъанавий

ўқув машғулотлари каби кўплаб ўқувчилар томонидан ноанъанавиий

ҳисобланади, шунинг учун бундай дарслар барча ўқитувчилар томонидан

қўлланилиши керак. Бироқ, тайёргарликнинг этишмаслиги муқарраплиги

муаммосига, ўқитувчиларни ортиқча юклайдиганлиги сабабли улар асосий

иш шакли бўла олмайди. Бугунги кунда ДТСларини қандай жорий этганини

ва ишда янги ёндашувлардан фойдаланишни билиш керак.

Мусиқада комплекс дарслар ўқувчиларга мусиқий санъат дунёсини

янада чуқурроқ ўрганишга, уларни маданиятига ўргатишга, мусиқанинг

барча бойликлари ва жанрлари билан мусиқани севишга ўргатади.

Таълим даражасини кўтариш ва муайян натижаларга эришиш учун

мусиқани бошқа санъат турлари билан кўриш мумкин, чунки у нотўғри

маълумотни (драматик ҳаракатнинг тасаввурини ёки бошқа ҳодисаларни) энг

аниқ ифодалашга олиб келадиган мусиқа бўлиб, турли хил мусиқа турларини

бирлаштиради.

Мураккаб санъатни мураккабликда тасаввур қилиш, фантазия, ақл,

чизмачиликни оптималлаштириш, ҳар қандай соҳада зарур бўладиган

қобилиятларни шакллантиради.

Ҳозирги вақтда санъатни комплекс эгаллаш ғояси борган сари

кучайиб бормоқда. Мусиқа, расм, адабиёт, санъат олами - инсоннинг

маънавий ҳаётини тўлиқ ва ҳар томонлама қамраб олади.

Мусиқа маданияти дарсларда ўқувчиларнинг интеграциялашган

мусиқий таълими атрофдаги дунё билимлари ва ривожланиши туфайли юзага

келади:

1) ижодий салоҳиятнинг тўлиқ ривожланиши асосида ўқувчиларнинг эстетик

маданиятини шакллантириш;

2) Мусиқани инсоннинг ички соҳасига таъсири ва атрофдаги ҳақиқатга

муносабатига асосланган ҳаётий позицияни шакллантириш (эстетик ва

маънавий ғоялар).

3) Мусиқий санъатни ўрганиш, мусиқа санъатини ўрганиш, қўшни санъат

турларини эгаллаш - театр, расм, адабиёт, архитектура ва бошқалар.

Page 66: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

66

4) Болалар учун турли хил санъат асари билан бир хил вазифани ҳал қилиш -

атрофимиздаги оламнинг гўзаллигини, сўзнинг гўзаллигини кўрсатишни

кўрсатиш.

Мусиқа ва адабиётда комплекс дарслар:

Сўзнинг санъати бу ерда, биринчи навбатда, чалинадиган сўзнинг

санъати, айтилган ва эшитилган сўз бўлиб, ўқилмайди. Ушбу дарслар кўплаб

тайёргарлик ишларини талаб қилади, булар - дарслар, умумлашмалар. Улар

одатда ўйинларнинг моментларини қўшиб қўйиш, драматизация қилиш,

расмларнинг репродукциясидан, тақдимотлардан, шунингдек болаларнинг

ўзлари томонидан яратилган чизмалар ва қўл санъатларини ўз ичига олган

адабий ва мусиқий композиция сифатида яратилган.

Афсуски, дарслар одатда механик ўқиш билан боғлиқ. Ўқувчилар

санъатнинг асарларини сўзма-сўз сўзлар мазмунига киритмасдан, нотўғри

хатти-ҳаракатларни ўйламасдан, фикрларни ва ҳис-туйғуларни сўз билан

ифодалашни ўйламасдан ўқидилар. Ва шеър - оғзаки ва мусиқий санъатдир.

"Одамларнинг келиб чиқиши, табиатида ва мавжуд бўлишининг кўп

шаклларида шеърлари мусиқага органик равишда боғланган".

Адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат ва театрнинг ўзаро алоқаси бадиий

қиёфада ўз ҳиссиётлари, ва ҳиссиётлари ҳақидаги фикрлар орқали амалга

оширилади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1.Иннавация ҳақида нималарни айтиш мумкин

2.Инновациялар ва педагогик технологияларни ўқув жараёнида

қўллашда қандай усуллардан фойдаланиш мумкин бўлади.

3.Дарс самарадорлигини таъминлашда инновацион технологиялардан

фойдаланилади.

4.Педагогик технология ва педагог маҳоратга оид билим, тажриба ва

интерактив методлар ўқувчини билимли, етук малакага эга бўлиш.

5.Инновациялар нима.

6. Таълимда энг муҳим муаммо нима ҳисобланади?

7. Ўқув предметлари мазмунини интеграциялаш бўйича қандай

муаммолар мавжуд?

8. Фаолиятга оид интеграция – бу нима?

9. Амалий интеграция – бу нима?

10. Ўқувчиларнинг қизиқиши, қобилияти, имкониятига кўра маълум

соҳа бўйича чуқур билим беришни нима назарда тутади?

Page 67: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

67

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1. Мусиқа маданияти фанидан Давлат таълим стандарти. –T.:

“Maърифат-

Пресс”, 2016.

2. Мусиқа маданияти фанидан ўқув дастури. –T.: “Maърифат-Пресс”,

2016.

3. Maктабдан ташқари таълимга қўйиладиган Давлат талаблари. –T.:

Xaлқ

таълими вазирлиги, 2011.

4. И.A.Aкбаров. Mусиқа луғати. –T.: “Ўқитувчи”, 2007.

5. В.A.Вахромеев. Mусиқанинг элементар назарияси. –T.:“Ўқитувчи”,

2010

6. Ишмуҳамедов Р.Ж. Инновацион технологиялар ёрдамида таълим

самарадорлигини ошириш йўллари. –Т.: ТДПУ, 2004.

7. Толипов Ў.Қ. Педагогик технология асослари. – Т.: “Мактаб ва ҳаёт”

журналига илова, 11(035)-нашр, 2003.

8.“Фанларни интеграция ўқитишнинг педагогик шарт-шароитлари”

мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси материаллари

Т.2017.

9.Кларин М.В. Инновации в мировой педагогике. Рига НПЦ

“Эксперимент”, 2015г.

3-МАВЗУ: “МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

РЕЖА

1. Мультимедиа воситаларидан фойдаланиш

2 Power Point программасидан самарали фойдаланиш.

2.1. Мультимедиа воситаларидан фойдаланиш

Мультимедиа бир нечта таърифга эга:

• Мультимедиа - турли маълумотларни ишлаб чиқиш, ишга тушириш,

қайта ишлаш воситаларини қўллаш тартибларини таърифловчи технология;

• Муьлтимедиа - компьютер аппарат таъминоти (компьютерда

компакт-дисклар ўқиш қурилмаси – CD-Rom, Дриве, унинг ёрдамида овозли

ва видеомаълумотни эшиттиришга ёрдам берадиган овоз ва видеоплата,

жойстик ва бошқа махсус қурилмаларнинг мавжудлиги);

• Мультимедиа - бу бир неча маълумот тақдим этиш воситаларининг

Page 68: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

68

бир тизимга бирлашиши. Одатда

мультимедиа деганда матн, овоз,

графика, мультипликация,

видеотасвир ва фазовий

моделлаштириш каби маълумот

тақдим этиш воситаларининг

компьютер тизимидаги

бирлашиши тушунилади. Бундай

воситаларнинг бирлашиши

маълумот қабул қилишнинг янги сифатли даражасини таъминлайди: инсон

пассив равишда маҳлиё бўлибгина ўтирмасдан, балки фаол иштирок этади

ҳам. Мультимедиа воситалари билан ишловчи дастурлар кўп модаллидир,

яъни улар бир неча сезги органларига бир вақтда таъсир қилгани учун

аудиториянинг қизиқиши ва эътиборини тортади.

Мультимедиа илова мазмуни муаллиф томонидан сценарий тайёрлаш

пайтида атрофлича ўйланади ва технологик сценарийни ишлаб чиқишда

аниқлаштирилади. Таълимий маълумот тақдим этишнинг анъанавий шакли -

матн ва статик графика кўп асрлик тарихга эга бўлса, мультимедиадан

фойдаланиш тажрибаси йиллар билан ўлчанади.

Иллюстрация, жадвал ва чизмалар мавжуд бўлган анимация

элементлари ва овоз жўрлигида тақдим этилаётган, чиройли безалган

мультимедиали илова ўрганилаётган материални қабул қилишни

осонлаштиради, тушуниш ва эслаб қолишга ёрдам беради, таълим олувчининг

билим олишга бўлган фаоллигини ошириб, предметлар ҳақида аниқроқ ва

тўлароқ тушунчага эга бўлишини таъминлайди.

Сифатли мультимедиа иловалари ишлаб чиқишга йўналтирилган турли-

туман, бир-биридан фарқли технологик усуллар мавжуд. Ушбу иловаларни

яратиш ва улардан фойдаланишда бир қатор асосий технологик тавсияларга

амал қилиш керак.

Мультимедиа иловаларини яратиш учун асос сифатида материални

элементларга бўлиш ва иерархия тарзида кўргазмали равишда тақдим этишга

асосланган ҳолда тизимлаштириш усулини ўзида мужассам этган материални

қамраб олиш моделини танлаш мумкин.

Мультимедиа иловасини лойиҳалашнинг бошланғич босқичида

материални қамраб олиш модели қуйидагиларга имкон беради:

материал мазмунини аниқ белгилаш;

мазмунни кўргазмали, аниқ ва очиқ тарзда тақдим этиш;

мультимедиа илова компонентлари таркибини аниқлаш.

Page 69: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

69

Компьютер экранидаги маълумотни визуаллаштириш усулларини ишлаб

ўиқишда психология ютуқларини ҳисобга олиш кераклиги бир қатор умумий

тавсияларни шакллантиришга ёрдам беради:

экрандаги маълумот тизимга келтирилган бўлиши керак;

визуал маълумот даврий равишда товушли маълумотга алмашиб

туриши керак;

ранг ёрқинлиги ва товуш баландлиги даврий равишда ўзгариб

туриши керак

визуаллаштирилаётган материал мазмуни жуда ҳам содда ёки жуда

ҳам мураккаб бўлмаслиги керак.

Экрандаги кадр форматини ишлаб ўиқишда ва яратишда кўриш

майдонини ташкил этишни белгиловчи объектлар орасида мақсад ва

муносабат борлигини ҳисобга олиш тавсия этилади. Объектларни қуйидагича

жойлаштириш тавсия қилинади:

визуал ахборотларни ортиқча деталлар, ёрқин ва контраст

ранглар билан безамаган ҳолда;

хотирада сақлаш учун мўлжалланган материалнинг рангини

ўзгартириш, тагига чизиш, шрифт ўлчамини ва стилини ўзгартириш орқали

ажратиш.

Мультимедиа иловаларини ишлаб чиқишда турли ранг ва фонда

тасвирланган объектлар инсонлар томонидан турлича идрок қилинишини

ҳисобга олиш керак.

Визуал ахборотларни ташкил этишда предметларнинг фонга нисбатан

контрасти муҳим роль ўйнайди. Контрастнинг икки тури мавжуд: тўғри ва

тескари. Тўғри контрастда предметлар ва унинг тасвирлари фонга нисбатан

тўқроқ, тескари контрастда эса очроқ бўлади. Мультимедиа иловаларида

одатда ҳар икки туридан фойдаланилади, турли кадрларда алоҳида ва битта

кадр доирасида биргаликда бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда тескари контраст

устунлик қилади.

Мультимедиа иловаларининг тўғри контрастда ишлаши афзалроқ

ҳисобланади. Бу ҳолда ёрқинликнинг кўпайиши кўринишнинг яхшиланишига,

тескари ҳолатда эса ёмонлашишига олиб келади, лекин тескари контрастда

намойиш этиладиган ҳарф ва белгилар, кичик ўлчамда бўлганда ҳам тўғри

контрастга нисбатан аниқроқ ва тезроқ ўқилади. Тасвир қисмларининг нисбий

ўлчамлари қанўалик катта ва унинг ёрқинлиги юқори бўлса, контраст

шунчалик кичик бўлиши керак. Кўриш майдонида ёруғликнинг бир меёрда

тақсимланиши орқали экрандаги ахборотларни эркин қабул қилишга

эришилади.

Page 70: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

70

Компьютер экранидан ахборотларни ўрганишни оптималлаштириш

учун мультимедиа иловаларини ишлаб ўиқарувчиларга мантиқий урғулардан

фойдаланиш тавсия этилади. Таълим олувчининг диққатини маълум бир

объектга жалб қилишга йўналтирилган усуллармантиқий урғулар дейилади.

Мантиқий урғуларнинг руҳий таъсири таълим олувчи томонидан бош

объектни топишга сарфланадиган вақтнинг камайиши ва диққатни шу

объектга жалб қилиш билан боғлиқ.

Мантиқий урғуларни яратиш учун аксарият ҳолларда қуйидаги усуллар

тез-тез ишлатилади: асосий объектни янада ёрқинроқ ранг билан тасвирлаш,

ўлчамини, ёрқинлигини, жойлашувини ўзгартириш ёки шуъла таратувчи ранг

билан ажратиш. Мантиқий урғуни сон жиҳатидан унинг интенсивлиги билан

баҳолаш мумкин. Интенсивлик объект ранги ваёрқинлигининг фонга нисбатан

мутаносиблигига, объектнинг нисбий ўлчамлари тасвир фонидаги предметлар

ўлчамига нисбатан ўзгаришига боғлиқ. Янада ёрқинроқ ёки контрастлироқ

ранглар билан белгилаш яхшироқ ҳисобланади, ўлчамини ёки ёрқинлигини

ўзгартириш, шуъла таратувчи ранг билан ажратиш унчалик яхши чиқмайди.

Мультимедиа иловалари қуйидагиларга бўлинади:

презентациялар;

анимацион роликлар;

ўйинлар;

видео иловалар;

мультимедиали галереялар;

аудио иловалар;

wеб учун иловалар.

1-жадвалда мультимедиа иловалари ҳақида асосий тушунчалар ва

уларнинг кўринишлари тўғрисида маълумот берилган.

Мультимедиа иловалари асосий тушунчалари

Мультимедиа

иловаллари

шакллари

Тушунча

Тақдимот -

презентациялар

Тақдимот (инг. презентатион) – аудиовизуал

воситалардан фойдаланиб кўргазмали шаклда

маълумот тақдим этиш шакли. Тақдимот ягона

манбага умумлашган компьютер анимацияси,

графика, видео, мусиқа ва овозни ўзида мужассам

этади. Одатда тақдимот маълумотни қулай қабул

Page 71: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

71

қилиш учун сюжет, сценарий ва структурана эга

бўлади.

Анимацион

роликлар

Анимация – мультимедиали технология; тасвирининг

харакатланаётганлигини ифодалаш учун

тасвирларнинг кетма-кет намойиши. Цвир

ҳаракатини тасвирлаш эффекти секундига 16та

кадрдан ортиқ видео кадрларнинг алмашинишида

ҳосил бўлади.

Ўйинлар Шйин дам олиш, кўнгил очиш эҳтиёжларини

қондириш, организмдаги зўриқишни юқотиш ҳамда

маълум малака ва кўникмаларни ривожлантиришга

йўналтирилган мультимедиа иловаларидандир.

Видео иловалар Видео иловалар – ҳаракатланувчи тасвирлар ишлаб

чиқиш технологияси ва намойиши. Видео

тасвирларни ўқиш қурилмалари – видеофильмларни

бошқарувчи дастурлар.

Мультимедиа -

галереялар

Галереялар – овоз жуфтлигидаги ҳаракатланувчи

суратлар тўплами.

Аудиоиловалар Овозли файлларни ўқувчи қурилмалар – рақамли

товушлар билан ишловчи дастурлар. Рақамли товуш

– бу электрик сигнал амплитудасининг дискрет

сонлар билан ифодаланиши.

Web учун

иловалар

Web учун иловалар – бу алоҳида веб – саҳифалар,

унинг таркибий қисмлари (меню, навигация в.б.),

маълумот узатиш учун иловар, кўп канали иловалар,

чатлар ва бошқалар.

Мультимедиа иловалари яратиш технологиясини ўрганишда уларнинг

қандай яратилишини ифодаловчи сценарий ишлаб ўиқилади. Бундан келиб

чиқиб, ҳар бир мультимедиа иловаси турли таркибий қисмлар (турли

мавзулар)дан ташкил топади, деган мантиқий хулосага келишимиз мумкин.

Мультимедиа иловалари таркибини қуйидаги қисмларга бўлиш мумкин:

яратилаётган мультимедиа иловаси учун мавзу танлаш, иш майдонини

белгилаш (масштаб ва фон), кадрлар, қатламлардан фойдаланиш, турли

шакллар символларини яратиш, дастурлаш тилида ўзгарувчилар киритиш ва

скриптлар ёзиш, товушли файллар билан ишлаш, матн қўшиш, эффектлар

яратиш, расмлардан фойдаланиш ва импорт қилиш, кутубхонадаги тайёр

компонентлардан фойдаланиш, навигацияни яратиш, матн разметкаси тиллари

Page 72: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

72

ва скриптлаш тилларидан фойдаланиш.

2.2 Power Point программасидан самарали фойдаланиш.

PowerPoint слайдга мусиқа қўшиш

PowerPoint га тақдимотлар учун турли овозларни қўшиб қўйишимиз

мумкин. Бу мусиқа бўлиши мумкин, Microsoft Office клипарт тўпламидан

турли хил овоз эффектлари ёки вокал билан ҳамроҳ бўлиши мумкин.

Уни PowerPoint 2007 да қандай қилиш керак

Мусиқанинг бошланиши керак бўлган слайдни танланг. "Қўшиш"

ёрлиғида ўқ ва "Овоз" ёзуви билан тугмани босинг. Овоз манбаи танлаш учун

вариантларни очасиз.

Мусиқа қўшиш учун "Файлдан товуш" тугмасини босинг ва мусиқий

файл йўлини танланг. Тизим хабари, соундтракни ишга тушириш вариантини

танлаш учун таклифлар - сизга мос келадиганни танланг.

"Автоматик" вариантини танласангиз ҳам, мусиқа фақат ушбу

слайдда ўрнатилган аниматсия эффектлари тугагандан сўнг акс этади.

Page 73: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

73

Слайддаги карнай ёқилган белги кўринади ва дастур овозли режимга

ўтади. Бу эрда овоз параметрларини ростлашингиз мумкин. Агар сиз барча

слайдларни кўрсатсангиз, мусиқа сизнинг овозингизни эшитишни хоҳласа,

тегишли вариантни танланг.

Уни Power Point 2003 да қандай қилиш керак

Соундтракни "Қўшиш" менюсидан киритинг.

Карнай белгисида контекст менюсини очиш учун ўнг тугмасини

босинг ва "Анимация созламалари" бандини танланг. Ўнг тарафдаги панелда

товуш файлининг белгилари рўйхатини очинг ва параметрларни созланг.

Page 74: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

74

Бу ерда сиз мусиқий ашулани қандай слайдни якунлашингиз мумкин.

Power Point 2016 тақдимотга мусиқа қўшиш

Ҳар қандай тақдимот учун овозли буюмлар муҳим аҳамиятга эга.

Минглаб нуанслар бор ва сиз бу ҳақда алоҳида маърузаларда соатлаб

гаплаша оласиз. Мақоланинг бир қисми сифатида овозли файлларни Power

Page 75: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

75

Point тақдимотига қўшиш ва созлашнинг турли усуллари ва ундан самарали

фойдаланиш ёъллари муҳокама қилинади.

Аудио қўшин

1.Қуйидаги тарзда слайдга овозли файл қўшинг.

Аввал " Вставка " иловасига киришингиз керак.

2. Кепкада, охирида "Овоз" тугмаси мавжуд. У аудио файлларни

қўшиши учун керак.

3. PowerPoint 2016 иловасида иккита вариант мавжуд.

Биринчиси, фақат компьютердан медиа киритиш. Иккинчиси - овоз ёзиш.

Бизга биринчи вариант керак бўлади.

4. Сизнинг компьютерингизда керакли файлни топишингиз керак

бўлган стандарт браузер очилади.

Page 76: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

76

5. Шундан сўнг, аудио қўшилади. Одатда, контент учун майдон

мавжуд бўлса, мусиқа бу уйни эгаллайди. Агар бирор жой бўлмаса, слайдни

оддийгина слайднинг ўртасига қўйиш мумкин. Қўшилган медиа файлидан

келган товушли динамикга ўхшайди. Ушбу файлни танлаш мусиқани

тинглаш учун мини-плеерни очади.

Шу нуқтада, аудио қўшилиши тугалланган. Бироқ, мусиқа қўшилиши

шунчаки ярим жангдир. Унга кўра, у учун учрашув бўлиши керак ва бу айнан

нимани ҳал қилиш керак.

Page 77: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

77

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. Power Point дастурига қандай олишимиз мумкин?

2. Power Point дастури мусмиқа қўйиш қайси тугма орқали амалга

оширилади?

3. Power Point дастурига юкланган мусиқа тўғри ёзиш келтирилган

жавобни кўрсатинг:

4. Power Point 2003 йил дастурда ёрдамида мусиқа қўшиш?

5.Power Point 2007 йил дастурда ёрдамида мусиқа қўшиш?

6.Power Point 2016 йил дастурда ёрдамида мусиқа қўшиш?

7. Мультимедиа қандай ва нечта иловага бўлинади?

8. Мультимедиа дастури нима учун керак?

9. Тақдимот намойиши вақтида клавиатурадаги Page Down тугмаси

босилса нима содир бўлади?

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

9. Назиров Ш.А., Қобулов Р.В.ва бошқалар. Компьютер ва офис

жиҳозларидан фойдаланиш.-Тошкент, 2007 й.

10. Назиров Ш.А., Қобулов Р.В. Объектга мўлжалланган дастурлаш.-

Тошкент, 2007 йил.

11. Баҳромов А.А. Малака ошириш тизимида янги ахборот

технологиялари. –«Халқ таълими» журнали, 4- сон, 2000 й.

12. Ғуломов С. Ахборот тизимлари ва технологиялари.–Т.: «Шарқ»,

2000й.

13. Марахимов А.Р., Рахманқулова С.И. Интернет ва ундан фойдаланиш.-

Тошкент, 2001

14. Орипов М., Ҳайдаров А. Информатика асослари.–Т.:«Ўқитувчи», 2002

й.

15. Абдуқодиров А., Хаитов А., Расҳидов Р. Ахборот технологиялари.- Т.:

«Ўқитувчи», 2002 й.

16. А.Р.Марахимов, С.И.Рахмонкулова. Интернет ва ундан фойдаланиш

асослари.-Тошкент, 2001 йил.

Page 78: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

78

Page 79: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

79

1-МАВЗУ: “МУСИҚА МАДАНИЯТИ ДАРСЛАРИНИ КУЗАТИШ

ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ”

РЕЖА

1. Мусиқий дасрларни кузатиш ва таҳлил қилишда қўйиладиган

талаблар

2.Ўқувчилар шахсиятида мусиқий психологик ва балоғат ёшидаги

хусусиятларини эътиборга олиш муаммолари.

2.1 Мусиқий дасрларни кузатиш ва таҳлил қилишда қўйиладиган

талаблар:

Ҳар бир дарсни алоҳида хусусияти мавжуд. Мусиқа ўқитувчисининг

ҳам ўзига хос сирлари бўлади. Мусиқага муҳаббат билан қизиқиш билан

қараш, болаларга бор билимларини беришга интилиш, ва ишга сидқидиладан

берилган инсон иш жараёнидаги ҳаёти билан яшайди. Тажрибада педагоглар

мусиқа фанини мураккаблигини ва ўқитувчи билан созанданинг боғиклигини

кўрсатиб ўтганлар.

Мусиқа ўқитувчиси ўқув ва тарбия ишларини олиб боради. У

фақатгина кенг билимга эга бўлиб қолмай, ўзини фанини ҳам яхши билиши

лозимдир. Болаларни мусиқа санъати билан тарбиялаши, дунёқараши,

фикрлаши, тушунчаси биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Мусиқа киши

хиссиётини айниқса эмоционал эстетик хиссиётини актив ривожлантиради.

Мусиқа ўқитувчиси яхши созанда ва яхши санъаткор бўлиши

лозимдир. Мусиқа асбобида яхши чалиш, ижро эта олиш, яхши овозга эга

бўлиши, нотага қараб яхши ижро этиш болалар қобилиятини ажрата билиши

лозимдир. Мусиқа ўқитувчиси мусиқа асбобда яхши ижро этишни жуда

муҳимлиги қуйидагича кўрсатилади. Биринчидан: Жонли ижро этиш –

Синфда кайфиятни яхшилайди.

Иккинчидан: Жамоа бўлиб (хор) ижро этаётганда ҳоҳлаган эпизодни

ёки ( тактик) жумлани қайтариш.

Учинчидан: Мусиқа асбобида ижро эта оладиган мусиқа ўқитувчиси

ўз тарбияланувчиларига мусиқани ўзи ижро этиш нақадар қизиқарлигини ва

муҳимлигини амалиётда кўрсатиб ўтади. Мусиқа ўқитувчиси мусиқа

асбобини яхши ижро этиши билан чекланиб қолмай яхши товуш,

дирижёрлик жести билан мусиқа назариясини мукаммал билмоғи ва ижод

қилиши лозимдир. Ўқитувчини шахсиятини мусиқа фанининг тақдирини ҳал

қилади. Ўқитувчи булардан ташқари дарсларни кузатиб бориши ҳам

лозимдир. доимий кузатишлар сабабли ўқитувчи педагогик маҳоратини

эгаллай бошлайди. У вазиятни (ситуацияни ) баҳолашга, ўқувчиларнинг ички

Page 80: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

80

туйғуларини сезишга ўрганади. Кузатиш 1-7 синфгача давом этади. Энг

асосийси: ўқитувчи асарни ижро этибгина қолмай балки унинг мазмуни

билан ҳам таништириш лозим,бунинг учун ўқитувчини нутқи равон, қисқа,

ҳамда тушунарли бўлиши керак.

Мусиқа маданияти дарсида ўқитувчининг сўз маҳорати юксак

даражада бўлиши лозим. Ўқитувчини асар ҳақидаги кириш сўзи ва дарс

мавзусини тушунтириб бериши, ўқувчиларни ажойиб ва сеҳрли санoат-

мусиқа оламига олиб киради. Ва қизиқарли суҳбат билан болалардиққатини

мусиқа мавзуларга йўналтириш мумкин. Ўқитувчини мусиқа асари

ҳақидаги ҳикояси қисқа ва қизиқарли бўлиши керак ва ўқувчиларни бадиий

идрок этишга эриштириши лозимдир.

Дарс давомида ўқитувчи ўқувчилар билан мулоқатда бўлган усулини

қўласа, мусиқа ҳақида тўғри мулоҳаза юритишга, тўғри хулосалар

чиқарришга ёрдам беради. Суҳбат жараёнида кўпроқ ўқувчилар бахсга

ўқтадилар. Бу фаолиятида ўқитувчи режиссёр сингари уларни бошқариб,

тўғри хулосаларга эриштирилиши лозим. Мусиқа дарсларнинг самарали

бўлиши учун албатта янги педагик технологиялар билан дарс олиб бориш

лозим. Бунинг учун қуйида педагогик технологияларнинг асосий жараёнлари

билан тантшиб чиқамиз.

2.2.Ўқувчилар шахсиятида мусиқий психологк ва балоғат ёшидаги

хусусиятларини эътиборга олиш муаммолари.

Педагогикада ривожланиш ва тарбиянинг ўзаро боғликлиги муҳим

муаммолардан бўлиб, у кўп мунозараларга сабаб бўлади. Шахснинг

ривожланиши кийин мураккаб жараён,у куплаб ички ва ташқи таъсирлар ва

омиллар оркали рўёбга чиқади. Инсон хаёт экан, бутун умри давомида ўсиб,

ривожланиб ўзгариб боради. Болалик ва ўсмирлик йилларида шахснинг

камол топиши яққол кўзга ташланади. Ривожланиш деганда биз шахснинг

ҳам жисмоний, ҳам ақлий ва маoнавий камол топиши жараёнини тушунамиз.

«Шахс» тушунчаси психологияда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар

сирасига киради. Психология ўрганадиган барча феноменлар айнан шу

тушунча атрофида қайд этилган. Инсон руҳий олами қонуниятлари билан

қизиққан ҳар қандай олим ёки тадқиқотчи ҳам шахснинг четлаб ўтолмаган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки. «Ҳомо сапиенс» - «ақлли зот»

тушунчасини ўзида ифода этувчи жонзотнинг пайдо бўлганига тахминан 40

минг йилдан ошибди. Бу даврда олимларнинг эътироф этишларича, 16 минг

авлод алмашган эмиш. Дарвин таoбири билан айтганда, табиий танланиш

жараёнида ер юзида сақланиб қолган минглаб миллат ва эллатларнинг

кейинги даврдаги тараққиёти кўпроқ биологик омиллардан кўра, ижтимоий-

Page 81: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

81

социал омиллар таъсирида рўй бермоқда. Шунинг учун ҳам ҳар бир

индивидни ёки шахсни ўрганиш масаласи унинг бевосита ижтимоий муҳити

ва унинг ижтимоий нормалари доирасида ўрганишни тақозо этади.

Социал ёки ижтимоий муҳит – бу инсоннинг аниқ мақсадлар ва

режалар асосида фаолият кўрсатадиган дунёсидир. Мазмунан ҳар бир

инсоннинг шу ижтимоий олам билан алоқаси унинг инсоният тажрибаси,

маданияти ва қабул қилинган, тан олинган ижтимоий хулқ нормалари

доирасидаги ҳаракатларида номоён бўлади. Психология илмининг

номоёндалари бўлмиш олимларнинг бутун бир авлоди ана шу шахс ва

жамият алоқалари тизимида инсоннинг туб моҳиятини англаш, унинг

ривожланиши ва камол топиши қонуниятларини излаганлар. Абу Наср

Фаробий, А.Навоий, Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарқ алломалари ҳам

бу ўзаро боғлиқликнинг фалсафий ва ижтимоий сирларини очишга

ўзларининг энг дурдона асарларини бағишлаганлар. Барча қарашларга

умумий бўлган нарса шу бўлганки, одамни, унинг моҳиятини англаш учун

аввало унинг шу жамиятда тутган ўрни ва мавқеини билиш зарур. Шахсни

ўрганишнинг бирламчи мезони ҳам шундан келиб чиққан ҳолда, унинг

ижтимоий мавқеи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни билан

белгиланиши керак.

Лекин, шахс билан жамият ўртасидаги ўзаро алоқалар масаласи

бирданига, бир хил ечимга келинмаган. Бу ўзаро муносабатлар асосан икки

поляр нуқтаи назардан келиб чиқади.

Нативизм йўналишининг тарафдорлари инсонлардаги барча хусусиятларни

туғма ҳарактерга эга, деб эътироф этадилар. Эмпиризм тарафдорларининг

фикрича, янги туғилган бола гўёки «топ-тоза пахта» (табула раса), унга ҳаёт

ва ундаги талаблар ўзининг қонуниятларини ёзади ва бола уларга сўзсиз

бўйсунишга мажбур. Бу йўналишнинг асосчиларидан бири Дж. Локк бўлиб

(1632-1704) унинг фикрича, туғма фикрлар ёки ғоялар бўлиши мумкин эмас,

улар хохиш-тилак ва оғриқ каби элементлар сезгиларнинг қайта ишланиши

натижаларидир. Хаётда ана шунга ўхшаш турли хил сезгилар ва ғояларнинг

ассоиацияси рўй беради.

Г.Лейбниц (1646-1716) Локка эoтироз билдириб, ҳаётда умуман тоза,

соф досканинг ўзи бўлмайди, хаттоки, энг яхши силлиқланг мармар юзасида

ҳам сезиларли тешиклар, дўнгликлар ёки туғма асоратлар бўладики, улар

лаёқатлардек, инсон тақдирида маoлум рол ўйнайди. Бу иккала йирик

йўналиш ўртасидаги тортишувларга чек қўйиш мақсадида Ф. Галтон қатор

экспериментал тадқиқотлар ўтказиб, ҳар бир индивидга хос дифференциал

хусусиятлар мавжудлигини «егизаклар методи» ёрдамида асослашга ҳаракат

Page 82: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

82

силди. 2-жадвалда Галтон томонидан ирсий ва орттирилган сифатлар

муносабати юзасидан анисланган натижалардан келтирилган.

Мусиқий қобилиятлардаги ирсий хусусиятлар

Ота-оналар Болалар Мусиқага мойил Мусиқага мойил эмас

Мусиқага мойил 85% 7%

Мусиқага мойил эмас 25% 58%

Эгизаклардаги мусиқага мойилликнинг корреляцион кўрсатгичи ҳам

юқори бўлиб (р=0,7), эгизак бўлмаганлардан анча фарқ қилади (р=0,3-0,4).

Ф.Галтондан кейинги тадқиқотларда мусиқага бўлган қобилиятга она

тилининг хусусияти таъсир қилиши аниқланди: юмшоқ-тонал ёки кескир

(қўпол) – тонал бўлмаган тиллар. Масалан, кескинроқ ҳисобланган рус

тилида гапирувчи болалардаги мусиқани идрок қилиш юмшоқ, тонал

тилларда сўзлашувчи вьетнамликларнинг идрокидан анча паст чиққан.

Лекин юсоридаги фикрлар ва тортишувларнинг келиб чиқиш сабаби

тушунарли бўлиши керак: улар инсоннинг ақл моҳиятини тушуниш ва унинг

хулқини бошқариш эҳтиёжларидан келиб чиқади. Демак, инсон жамият

аoзоси сифатида унинг нормаларига бўйсунади, унинг кутишларига жавоб

беришга харакат қилади ва ўз хулқини унинг талабларига монанд қилишга

интилади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб шахс феноменига таъриф бериш

мумкин.

Шахс ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли

фаолиятнинг субъектив бўлмиш индивиддир. Шахсга таалуқли бўлган энг

муҳим тасниф ҳам унинг жамиятдаги мураккаб ижтимоий муносабатларга

бевосита алоқадорлик, ижтимоий фаолиятга нисбатан ҳам объект, ҳам

субъект бўлишликдир.

Шахсга таалуқли бўлган фазилатлардан энг муҳими шуки, шу ташқи,

ижтимоий таъсирларни ўз онги ва идроки билан қабул қилиб (объектни),

сўнгра шу таъсирларнинг субъекти сифатида фаолият кўрсатади. Оддий

қилиб айтганда, инсон болалик ёшликданоқ «менинг ҳаётим», «бизнинг

дунё» деган ижтимоий муҳитга тушади. Бу муҳит ўша биз билган ва ҳар куни

ҳис қиладиган сиёсат, хуқуқ, аҳлоқ оламидир. Бу муҳит – келишувлар,

тортишувлар, ҳамкорликлар, анъаналар, удумлар, турли хил тиллар олами

бўлиб, ундаги кўплаб қоидаларга кўпчилик мутлоқ қўшиллади, баъзилар

қисман қўшилади. Бу шундай қоидалар ва нормалар оламики, уларга

бўйсунмаслик жамият томонидан қораланади, тақиқланади. Шулардан келиб

Page 83: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

83

чиқадиган хулоса шуки, шахс жамиятга нисбатан бача тартиб - қоидаларни

қабул қилувчи субъект бўлса, жамият-ижтимоий интизом ва тартибнинг,

маданиятнинг муфассал кўринишидир.

Шахс ижтимоий хулқига турли ташқи кучлар таъсир қилади: сиёсий,

мафкуравий, иқтисодий, маoнавий, аҳлоқий ва бошқалар. Бу таъсиротлар

моҳиятан аслида жамият аoзолари бўлмиш шахслар ўртасидаги ўзаро

муносабатларнинг айрим алоҳида йўналишларини белгилаб беради.

Шундай қилиб, шахс турли ижтимоий муносабатлар тизими таъсирида

бўлади ва кўплаб ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, ўқув масканлари,

меҳнат ва бошқа) билан боғлиқ бўлади. Масалан, шахсдаги турли ғоялар,

фикрлар ва мафкура мафкуравий муносабатлар тизими таъсирида

шакилланиб, улар бевосита оила, боғча, мактаб ва бошқа ўқув ва тарбия

муассасалари орқали онгга сингдирилади. Агар бу таъсир унинг эқтисоди

даражасида кўтарилса ва унда яна янгидан-янги фикрлар ва ғояларнинг

пайдо бўлиши ва ўсишига олиб келса, шахс тарассиёти жараёнида шундай

фаолият соҳасини танлайдики, у ўз қобилиятлари, малака ва кўникмаларини

ривожлантира бориб, зиёли сифатида ё ўқитувчи, ёки врач, ёки олим,

кашфиётчи, мухандис бўлиб, элу-юртига хизмат силади.

Иқтисодий муносабатлар ҳам шахс онги ва унинг инсоний

хусусиятлари шакилланишида катта рол ўйнайди. Масалан, босқичма-босқич

бозор муносабатларига ўтаётган ўзбекистон шароитини оладиган бўлсак,

янгича иқтисодий ўзгаришлар, бозор, рақобат, легализация, яъни

эркинлаштириш ва шунга ўхшаш янгиликлар ҳар бир шахснинг моддий

бойликлар ва уларга бўлган шахсий муносабатларида акс этиб, унинг

тафаккури ва иқтисодий онги, тафаккури ва иқтисодий хулқи нормаларини

белгилайди.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1.Ўқувчиларни мусиқа дарсига бўлган қизиқишини қандай босқичларда

амалга ошириш мумкин

2.Бошланғич синфларда ўқувчилар ижодини қандай шакллантириш мумкинў

3. Ўқувчиларни ижодий фаолиятига тайёрлаш босқичларини айтинг.

4.Мусиқа дарсларида олиб бориладиган ижодий топшириқларга мисоллар

келтиринг.

5.Ўқувчиларни хотирасини активлаштириш учун қандай методлардан

фойдаланиш мумкин

6.Ўқувчиларга янги технологиялар бўйича топшириқлар

берилганда ўйин қоидаларини эслатиш шартми ва уни аҳамияти нимада

Page 84: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

84

7.Юнус Ражабий уй-музейининг ташкил этилиши

8.1-4 синф ўқувчиларига мусиқали ўйин услублари

9. Мусиқа маданияти дарсларидан ташқари хор жамоасини ташкил этиши.

10 Мусиқа педагогикасининг ривожланиш тарихи

11. Мусиқа педагогикасининг ривожланиш тарихи ва бугунги кундаги ҳолати

12. Болалар учун ёзилган CD ёки DVD қўшиқлари тўплами.

13. Мусиқа маданияти дарсларида интеграллаш усуларидан фойдаланиш

14. Ўзбекистонда балет санъатининг пайдо бўлиши ва тараққиёти

15. Мусиқа маданияти фанидан замонавий дарсни талаблар асосида ташкил

қилиш теҳнологияси

Page 85: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

85

Page 86: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

86

1-амалий машғулот: Кадрлар тайёрлаш бўйича илғор хорижий

тажрибалар.

Ишдан мақсад – Таълим тизимида кадрлар тайёрлаш бўйича илғор

хорижий тажрибалар; вокал ижрочилигида замонавий техник воситаларни

ўргатиш борасида илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш.

Тингланган аудио ёки тинглаб томоша қилинган видео лавҳа юзасидан

асосли фикр-мулоҳаза юритиш кўникмаларига эга бўлиш.

Масаланинг қўйилиши: Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлинган

ҳолда уларга ҳар бир вазифа бўйича берилган саволларга жавоб тайёрлаб,

асосли шарҳлаб беришлари талаб этилади.

Ишни бажариш учун намуна

Ўқитувчи тингловчиларни 2- (3 ёки 4) гуруҳга бўлади. Мавзу бўйича

тайёрланган топшириқларни тарқатади. Ўқув натижалари нима беришини

аниклаштиради, эришиладиган натижанинг ютуқ ва камчиликларининг

моҳиятини айтади. Қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш

мумкинлиги ҳақида маълумот беради. (дарслик, маъруза матни, интернет

матераллари). Гуруҳларда иш бошлаш вақтини эълон қилади.

Гуруҳлардаги ҳамкорлик ишларининг такдимотини ташкиллаштиради

ва бошқаради. Такдимот муддати 20 минутдан ошмаслигини эълон қилади.

Ўқитувчи ҳар бир саволга якун ясайди.

Машғулотни баҳолаш. Воқеликларнинг кетма-кетлиги, топшириқларни

асослаб бериш, шунингдек ўқувчилар билим савиясини шакллантиришга,

тушунчаларидан тўғри хулосалар чиқаришига эътибор қаратади.

Мавзу бўйича якунловчи хулосалар қилади. Мавзу мақсадига

эришишдаги ўқувчилар фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди.

Гуруҳда ишлаш қоидалари

Ҳар ким ўз ўртоқларини тинглаши, ҳурмат билдириши керак.

Ҳар ким актив, биргаликда, берилган топшириққа масъулият билан

қараган ҳолда ишлаши керак.

Ҳар ким зарур бўлган ҳолда ёрдам сўраши лозим.

Ҳар ким ундан ёрдам сўралганда албатта ёрдам бериши керак.

Ҳар ким гуруҳ иши натижасини баҳолашда иштирок этиши шарт.

Ҳар ким аниқ тушуниши керакки:

- бошқаларга ўргатиб ўзимиз ўрганамиз.

- кемага тушганнинг жони бир: ё бирга қутиламиз ёки бирга чўкамиз.

Page 87: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

87

Топшириқни бажариш кетма-кетлиги ва регламенти.

1. Индивидуал ўқиш-2 минут.

2. Муҳокама қилиш –3 минут.

3. Презентация (такдимот) варағини тайёрлаш- 5 минут.

4. Презентация (такдимот) қилиш –5 минут.

5. Гуруҳлар бошқа гуруҳларни презентация (тақдимот)лари

вақтида уларни баҳолаш.

6. Баҳолаш натижаларини раҳбарга айтиш.

1-илова

Биринчи гуруҳ учун вазифа.

Саволлар Тушунча ва

шарҳ

Изоҳ

Кадрлар тайёрлаш деганда нимани тушунасиз?

Замонавий техник воситалар қандай бўлади?

Микрофон нима?

Иккинчи гуруҳ учун вазифа.

Саволлар Тушунча ва

шарҳ

Изоҳ

Хонандалик бўйича илғор тажриба дегани нима?

Қайси вокал хонандалик йўналиши овоз

кучайтириш техникалари билан ўта боғлиқ?

Овоз студияси жиҳозланиши қайдан?

2-илова

Гуруҳни баҳолаш жадвали.

Гуруҳ-

лар

Жавобларнинг

аниқ,

равшанлиги

Ахборотнинг

ишончлилиги

Гуруҳ

аъзосининг

фаоллиги

Умумий

баллар

Баҳо

1-гуруҳ

2-гуруҳ

2-амалий машғулот: Халқаро хонандалар танловлари

ва фестиваллар.

Ишдан мақсад – Таълим тизимида халқаро хонандалар танловлари ва

фестиваллар; хонандаликда маҳаллий услубларни ўргатиш борасида илғор

Page 88: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

88

маҳаллий ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш. Тингланган аудио ёки

тинглаб томоша қилинган видео лавҳа юзасидан асосли фикр-мулоҳаза

юритиш кўникмаларига эга бўлиш.

Масаланинг қўйилиши: Тингловчилар кичик гуруҳларга бўлинган

ҳолда уларга ҳар бир вазифа бўйича берилган саволларга жавоб тайёрлаб,

асосли шарҳлаб беришлари талаб этилади.

Ишни бажариш учун намуна

Ўқитувчи тингловчиларни 2- (3 ёки 4) гуруҳга бўлади. Мавзу бўйича

тайёрланган топшириқларни тарқатади. Ўқув натижалари нима беришини

аниклаштиради, эришиладиган натижанинг ютуқ ва камчиликларининг

моҳиятини айтади. Қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш

мумкинлиги ҳақида маълумот беради. (дарслик, маъруза матни, интернет

матераллари). Гуруҳларда иш бошлаш вақтини эълон қилади.

Гуруҳлардаги ҳамкорлик ишларининг такдимотини ташкиллаштиради

ва бошқаради. Такдимот муддати 20 минутдан ошмаслигини эълон қилади.

Ўқитувчи ҳар бир саволга якун ясайди.

Машғулотни баҳолаш. Воқеликларнинг кетма-кетлиги, топшириқларни

асослаб бериш, шунингдек ўқувчилар билим савиясини шакллантиришга,

тушунчаларидан тўғри хулосалар чиқаришига эътибор қаратади.

Мавзу бўйича якунловчи хулосалар қилади. Мавзу мақсадига

эришишдаги ўқувчилар фаолиятини таҳлил қилади ва баҳолайди.

Гуруҳда ишлаш қоидалари

Ҳар ким ўз ўртоқларини тинглаши, ҳурмат билдириши керак.

Ҳар ким актив, биргаликда, берилган топшириққа масъулият билан

қараган ҳолда ишлаши керак.

Ҳар ким зарур бўлган ҳолда ёрдам сўраши лозим.

Ҳар ким ундан ёрдам сўралганда албатта ёрдам бериши керак.

Ҳар ким гуруҳ иши натижасини баҳолашда иштирок этиши шарт.

Ҳар ким аниқ тушуниши керакки:

- бошқаларга ўргатиб ўзимиз ўрганамиз.

- кемага тушганнинг жони бир: ё бирга қутиламиз ёки бирга чўкамиз.

Топшириқни бажариш кетма-кетлиги ва регламенти

1.Индивидуал ўқиш-2 минут

2.Муҳокама қилиш –3 минут

3.Презентация (такдимот) варағини тайёрлаш- 5 минут

Page 89: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

89

4.Презентация (такдимот) қилиш –5 минут

5.Гуруҳлар бошқа гуруҳларни презентация (тақдимот)лари вақтида

уларни баҳолаш

6.Баҳолаш натижаларини раҳбарга айтиш

1-илова

Биринчи гуруҳ учун вазифа.

Саволлар Тушунча ва шарҳ Изоҳ

Халқаро танловнинг бошқа танловлардан

қандай фарқи бор?

П.Чайковский танловида қайси асарлар ижро

этилиши шарт?

Республикада қайси фестивалларини

биласиз?

Иккинчи гуруҳ учун вазифа.

Саволлар Тушунча ва шарҳ Изоҳ

Республика танловининг бошқа

танловлардан қандай фарқи бор?

Н.Аҳмедова танловида ким қатнашадилар?

Қайси халқаро фестивалларини биласиз?

2-илова

Гуруҳни баҳолаш жадвали.

Гуруҳ-

лар

Жавобларнинг

аниқ,

равшанлиги

Ахборотнинг

ишончлилиги

Гуруҳ

аъзосининг

фаоллиги

Умумий

баллар

Баҳо

1-гуруҳ

2-гуруҳ

Page 90: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

90

Page 91: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

91

Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Тингловчи мустақил ишни муайян модулни хусусиятларини ҳисобга

олган холда қуйидаги шакллардан фойдаланиб тайёрлаши тавсия этилади:

- меъёрий хужжатлардан, ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш

асосида модул мавзуларини ўрганиш;

- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

- махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида

ишлаш;

-тингловчининг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган модул

бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш.

Мустақил таълим мавзулари

1. Фаннинг назарияси ва ўқитиш методикасини билиш.

2. Овоз созлаш машқлари орқали фанни жисмоний тарбия фани билан

боғлаш ва меҳнацеварликка ундаш;

3.Халқ оғзаки ижоди ва мумтоз мусиқани ўрганишда тарих ва адабиёт

фани билан боғлаш ва миллий маданиятимиз тарихига қизиқтириш;

4.Фольклор мусиқа орқали миллий қадриятларимизга ҳурмат ва

қизиқишни шакллантириш;

5.Чет эл классик ва замонавий мусиқаси билан таништириш орқали

миллий тотувлик ҳамда ўзга халқларга ва уларнинг маданиятига ҳам ижобий

муносабатларни ҳосил қилиш;

6. Фанни ўқитишда педагогик технологияларини қўллай олиш.

7.Мусиқа тинглаш орқали ўқувшиларга нафосатни, эстетик дидни

тарбиялаш ҳамда миллий ва жаҳон маданияти билан таништириш;

8.Мусиқа саводини ўргатишда уларга бўлган қизиқишни орттириш

ҳамда фанни адабиёт, тарих, физика, математика, табиат каби фанлар билан

боғлаш;

9.Жамоа бўлиб куйлаш қисмида назарий билимларни амалда

қўллашни ўргатиш билан бир қаторда ўқувчиларда жамоага ҳурмат ҳиссини

ҳам тарбиялаш;

10.Мусиқа ижодкорлиги қисмида ўқувчиларни ақлий меҳнатга

ижодколикка қизиқтириш, мустақил ва ижодий фикрлаш фазилатларини

шакллантирш;

11. Дарс ва дарсдан ташқари таълим жараёнида ҳар бир ўқувчига шахс

сифатида қараб унинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда

муносабатда бўлиш.

12.Фанни ўқитишда ахборот технологияларидан фойдалана олиш.

Page 92: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

92

Page 93: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

93

Таянч тушунча ва иборалар.

Тафаккур – киши онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва

ҳодисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини

таъминловчи умумлашган ва мавҳумлашган акс эттириш шаклидир.

Инсайт – (ойдинлашув) психологик ҳолат.

Брейнсторминг – (ингл. -“brain storming - мияни забт этиш”) кенг

тарқалган гуруҳ методи, ақлий ҳужум деб ҳам айтилади.

Сенсор (билиш) – ҳиссий жиҳатдан билишдир.

Ўспиринлик даври – ёш даври бўлиб, йигитларда 17-21 ёш, қизларда

эса 16-20 ёшларга тўғри келади.

Оптация - (optatio - хохиш, танлов), киши томонидан профессионал

тараққиётнинг босқичи танланиши.

Идрок - предмет ва ҳодисаларнинг сезги органларига бевосита таъсир

этиши жараёнидир.

Идрок константлиги – олам биз томонимиздан нисбатан доимий,

ўзгармас сифатида идрок этилади.

Англанганлик – идрок тафаккур билан чамбарчас боғлиқ жиҳати.

Мусиқа тинглаш фаолияти ҳамиша мусиқий тафаккур орқали

англанганлик билан якунланади, мусиқа англанмаган бўлса, у яхлит идрок

этилмаган дейиш мумкин;

Мақом – арабчадан олинган бўлиб, “ўрин”, “жой”, “босқич”, “даража”

каби маъноларни англатади. Мамлакатимизда мавжуд шашмақом, Фарғона –

Тошкент мақом йўллари ва Хоразм мақомлари шулар жумласидандир

ISTM – таркибида махсус “Мақом гуруҳи” (Studi Group Maqam)

фаолият кўрсатаётган гуруҳ.

Чолғушунослик – ушбу фан асосан миллий созларимизнинг пайдо

бўлиши тарихи, шаклланиши, тузилиши ва уларнинг ҳозирги мусиқа

ижрочилигидаги ўрни ҳақида маълумот беришга йўналтирилган.

Чилтор – арфа чолғу созининг аталиши.

Мутриб – созанда.

Нағма – мусиқа товуши, тон.

Жинс – товушқатор (тетрахорд ва пентахорд) лардир.

Жам – (парда) лар ташкил этиш усулини кўрсатади.

Монодия – юнонча сўз бўлиб, бир киши томонидан ижро этиладиган

қўшиқ деган маънони англатади.

Sibelius 4 – нота матн муҳаррири, компьютер дастури.

Аккорд (ит. Accordo, фр. Accord - бирдамлик)– турли баландликдаги

уч ва ундан ортиқ товушларнинг қўшилиб, яхлит ҳолда янграши. Аккорд

Page 94: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

94

одатда терция интервали бўйича тақсимланадиган товушлардан ҳосил

бўлади. Тўрт товушли аккорд – септаккорд, беш товушли аккорд –

нонаккорд, олти товушли аккорд – ундецимаккорд дейилади.

Ансамбль (фр. Ensemble - биргаликда)- 1. Вокал ёки чолғу мусиқа

асарининг бир неча ижрочи томонидан ижро этилиши. 2. Бир тўда

санъаткорларнинг бир бутун бадиий жамоа ҳолда чиқиши. 3. У қадар катта

бўлмаган хонанда ёки созандалар жамоаси учун яратилган мусиқа асари.

Ижрочилар сонига қараб бу ансамбллар турлича аталади. Икки ижрочи –

дуэт, уч ижрочи – трио ёки терцет, тўрт ижрочи – квартет, беш ижрочи –

квинтет, олти ижрочи – секстет, етти ижрочи – септет, саккиз ижрочи – октет

ва ҳ.к.

Аппликатура (нем. Applicatur - қўймоқ, босмоқ) – мусиқа чолғу

асбобларини ижро қилганда бармоқларни тўғри қўйиш ва алмаштириш

тартиби. Бу тартибнинг ноталарда кўрсатилиши ҳам аппликатура дейилади.

Аппликатура араб рақамлари билан ноталарнинг ости ёки устига қўйилади.

Диапазон (юн. Diapason – барча (торлар) орқали)– хонанданинг овози,

чолғу асбобининг товуш щажми. Мусиқий матодаги энг пастки ва энг

юқориги товуш оралиғи.

Диатоника (юн. Diatonikos – бир тондан иккинчи тонга ўтиш) –

ладнинг асосий босқичлари изчиллигидан вужудга келадиган мусиқий

товушлар тизими. Табиий мадор, минор ва ўрта аср ладлари учун асос бўлган

асосий етти поғонадаги тон ва ярим тонлар диатоникага киради.

Диатоник гамма – ладдаги асосий товушларнинг бирин-кетин

изчиллиги. Тўлиқ диатоник гаммада еттита товуш бўлади.

Динамика (юн. Dinamikos - кучли) – мусиқий товушларнинг қаттиқ-

секин ижро қилиниши. Динамика товушни турлича ифодалаш, яъни бир

йўла қаттиқ ёки секин, аста-секин кучайтириш ёки секинлаштириш, айрим

товушларни алоҳида таъкидлаб эшиттириш в.б. билдиради. Динамиканинг

асосий турлари: forte - қаттиқ, кучли; piano – секин; crescendo – товушни

аста-секин кучайтириш; diminuendo – товушни аста-секин пасайтириш.

Интервал (лот. Intervallum – оралиқ, масофа) – икки мусиқий товуш

ўртасидаги оралиқ. Бунда товушлар бир вақтда янграса гармоник интервал,

бирин-кетин янграса – мелодик интервал деб аталади. Асосий интерваллар –

прима, секунда, терция, кварта, квинта, секста, септима, октава.

Page 95: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

95

Лад – турғун ва нотурғун мусиқий товуш поғоналарининг ўзаро

боғлиқлигига асосланган товушлар тизими. Замонавий мусиқада етти

поғонали мажор ва минор ладлари асосий ладлар ҳисобланади.

Оркестр (юн. Orchestra - қадимги юнон театри саҳнаси олдидаги

майдонча) - турли чолғу асбобларда чалиб, ижрочиларнинг ушбу гуруҳи

учун ёзилган мусиқа асарини биргаликда ижро этувчи созандаларнинг катта

жамоаси. Чолғу асбобларининг таркибига кўра оркестрларнинг турлари:

симфоник – тўлиқ таркибдан иборат, торли – камонли чолғулар, дамли - ёғоч

ва мис дамли чолғулар, шовқинли - урма-зарбли чолғулар, ёки эстрада-

симфоник – юқорида санаб ўтилган чолуларга электр-чолгулар, яъни

гитаралар, синтезаторлар кабиларнинг қўшилиши асносида .

Партитура (ит. partitura – бўлинган, тақсимланган) – ансамбль, хор,

оркестр учун ёзилган кўп овозли мусиқий асарнинг нота ёзуви. Унда барча

овозларнинг партиялари жамланган. Партитурада партияларнинг

тақсимланиб келиши юқоридан қуйи томон турдош чолғу асбоблар бўйича

келади. Ўз навбатида, бир турдаги чолғуларнинг энг юқори регистрга

мансуби юқорида, қолганлари регистри бўйича пастки сатрларда ёзилади.

Партия (мусиқада)– 1. Ансамбль қатнашчиларидан бирининг нота

ёзуви. 2. Соната шаклининг экспозициясида асосий мавзулар бош партия,

ёрдамчи партия, якунловчи партия сифатида келади.

Регистр (лот. Registrum – рўйхат, ёзиб, қўйиш) – мусиқий матонинг

ощанггини юқори, ўрта ва пастки қисмларга мансублиги бўйича ажратиш.

Реконструкция (лот. Re – «янгиланиш» маъносини билдирувчи сўз

ясовчи қўшимча, ва constructio - тузилма) - қадимий мусиқий чолғуларни

қайта тиклаш. Ушбу атама замонавий мусиқий чолғушуносликда халқ чолғу

асбобларини тиклаш ва оркестрга мансуб турлари (пикколо, альт, бас ва б.)ни

яратиш маъносида қўлланилади.

Соз – 1. Товушларнинг баландлик ҳолати ва муносабати. Чолғу

асбобларидаги соз уларнинг товушқатори тузилиши ва баланд-пастлигини

аниқлайди. Оркестр ва ансамбллар сози шу жамоадаги чолғу асбобларнинг

бир-бирига бўлган баландлик муносабатларига кўра созланади. 2. Торли

чолғу асбоб.

Тембр (фр. tembre - қўнғироқ, ажратиш белгиси) – товуш туси, ҳар бир

мусиқий чолғу ёки хонанда овозининг ўзига хос товуш характери. Чолғу

асбобининг тузилиши ва шаклига кўра унинг тембри турлича бўлади.

Темперация (лот. Temperatio – тўғри муносабатда, бир ўлчамда) –

мусиқий поғоналар оралиғидаги интерваллар муносабатининг тенглиги.

Page 96: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

96

Октава оралиғининг тенг 12 ярим тонга бўлиниши бир текис темперация

бўлади.

Товушқатор – чолғу асбобида чалиниши ёки киши овозида айтилиши

мумкин бўлган товушқатор. У юқори кўтарилаётган ёки қуйи тушаётган

қатор товушлар тизмасида тузилади.

Транспозиция (лот. Transponere – жойини ўзгартмоқ) – товушларни

бошқа баландликка кўчириш. Транспозиция турли шароитда қилинади:

ёзилган мусиқа асари хонанда овозига ноқулай бўлса; бир чолғу асбобдан

иккинчисига кўчириш зарурати бўлса; ёзилган ноталар ўқиш учун ноқулай

бўлса. Мазкур ҳолларда мусиқа асарини бир тоналликдан иккинчи

тоналликка транспозиция қилинади; бунда унинг характери, ритми ва бошқа

унсурлари ўзгармайди.

Транспозицияланувчи чолғулар – куй ижро этилганида нота ёзувида

ёзилганига кўра паст ёки баланд товуш билан янграйдиган чолғулар.

Масалан, қашқар рубоби, афғон рубоби янграшига нисбатан бир октава

юқори ёзилади. Най пикколо эса янграшига нисбатан бир октава паст

ёзилади.

Унисон (ит. unisono – бир хил садо) – бир хил баландликдаги икки (ёки

бир неча) товушнинг бир вақтда янграши.

Хроматизм (юн. Chroma -ранг) – диатоник ладдаги поғоналарнинг

ярим тондан ўзгариши. Улар альтерация белгилари – диез ёки бемоль билан

кўрсатилади. Хроматик ярим тон бир поғонадаги икки турли товушдан

тузилади. Масалан, «до» ва «до-диез».

Хроматик гамма – куйнинг ярим тонлар бўйича баланд-пастга изчил

ҳаракати. Тўлиқ хроматик гамма 12 товуш (ярим тон)дан иборат. Гаммадаги

хроматик ва диатоник ярим тонларни тартибли алмашиниб келиши лад

тузилиши (мажор ва минор) ва ҳаракат йўналиши (юқориланиши ёки

пасайиши)га боғлиқ. Хроматик гамма диатоник гаммадаги бутун тон

поғоналарини кўтариш ёки пасайтириш йўли билан тўлдирилади.

Ad libitum – хохишга кўра, исталганча

A2, A3 – иккала, уччала (чолғу)

Archi – торли чолғулар гуруҳининг белгиланиши

Arco – камон

Arpa – арфа

Attacca – кейинги асарни танаффуссиз чалиш

Bachetta – таёқча (зарбли чолғуларда чалиш учун)

Bassklarinette (немисча) – бас-кларнет

Basso, bassi – бас, баслар; контрабас

Page 97: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

97

Batterie (французча) – зарбли чолғулар гуруҳининг белгиланиши

Becken (немисча) – тарелкалар

Bratsche (немисча) – альт

Campana – қўнғироқ

Campanelli – қўнғироқчалар

Cassa – катта барабан

Castagnetti – кастаньетталар

Celesta – челеста

Cello – виолончель

Cembalo – клавесин

Chitarra – гитара

Corno inglese – инглиз сурнайи

Clarinetto – кларнет

Clavicembalo – клавесин

Col legno – камоннинг тахта томони билан чалиш

Con – билан

Con sordini – сурдина билан

Voice

amplitude

Товуш

амплитудаси

Тебраниш ҳаракатлари амалга

ошириладиган фазо доираси тебраниш

амплитудаси (кенглиги) дейилади.

High voice Обертон

товуш тўлқинларининг мураккаб шакли

натижасида юзага келади. Мусиқанинг

элементар назарияси фани мусиқанинг тембр

хусусиятларини кенг ўрганмайди, бу борада

чолғушунослик ва оркестровка фанлари

доирасида баҳс юритилади.

Voice timbre товуш тембри товушнинг сифат хусусияти, унинг ранг-

баранглигига

Highly voice товушнинг

баландлиги

тебранаётган эгилувчан жисмнинг тебраниш

тезлиги, яoни частотасига боғлиқдир.

Hard of voice товушнинг

қаттиқлиги

(кучи).

тебраниш ҳаракатининг кучига, яoни, товуш

манбаи бўлган жисмнинг тебраниш кенглигига

боғлиқдир.

Musical chain

мусиқий тизим баландлик бўйича муаян ўзаро муносабатларда

бўлган товушлар қаторидан иборат.

Interval Интервал Мусиқа ижроси жараёнида бир вақтда ёки

бирин-кетин эшитилган икки товуш қўшилмаси

Melodic interval Мелодик

интервал

Бирин-кетин эшитилган товушлар интервали

Page 98: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

98

Harmonic

interval

Гармоник

интервал

Бараварига (бир вақтда) эшитилган товушлар

Adjective degree

of intervals

Интервал

ларнинг сифат

миқдори

Товушлар орасидаги масофа

Simple interval Оддий

интервал

Бир октава оралиғида ҳосил бўлган интервал. 8

та оддий интервал бор

Diatonic interval Диатоник

интервал

Табиий мажор ва табиий минорнинг поғоналари

орасида ҳосил бўлган интервал

Chromatic

interval

Хроматик

интервал

Барча орттирилган ва камайтирилган

интерваллар

akkord аккорд Бир вақтда қўшилиб эшитилган ҳамда

терция бўйича жойлашган уч ва ундан ортиқ

товушларга аккорд дейилади. Аккорд берилган

пастки товушдан юқорига қараб тузилади.

Third voice учтовушлик Учта товушдан иборат, терция бўйича

жойлашган аккорд учтовушлик дейилади.

Учтовушликнинг қайси ҳолатда бўлиши шу

учтовушлик таркибига кирадиган

терцияларнинг жойлашув тартиби ва ҳолатига

боғлиқ бўлади.

Sekstakkord

секстаккорд Учтовушлик иккита айланмага эга, биринчисига

секстаккорд дейилади, унда прима товуши бир

октава юқорига кўчирилади.

kvartsektakkord кварцекстаккор

д

иккинчи айланмаси кварцекстаккорд

дейилади, бунда прима билан терция бир октава

юқорига кўчади. Кварцекстаккорд 6/4

рақамлари билан белгиланади.

Near of the step ёндош

поғоналар

Товушқаторнинг асосий учтовушликлар

поғоналаридан ташқари, барча (2, 3, 6, 7)

поғоналар. Улар ладнинг асосий

учтовушликларига нисбатан иккинчи даражали

аҳамиятга эгадир.

Page 99: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

99

Page 100: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

100

1. Mark Feezell. “Music Theory Fundamentals” Copyright. 2011 All Rights

Reserved. Learn Music Theory. Net-2011

2. Ишмухамедов Р.Ж., Юлдашев М.Таълим ва тарбияда инновацион

педагогик технологиялар.– Т.: “Ниҳол” нашриёти, 2013, 2016.–279б.

3. James Tackett. “Fundamentals of church music Theory” Austin Christian

Akappella Musik. Abilene Christian University. 2009.

4. Норенков И.П., Зимин А.М. Информационные технологии в

образовании: Учебное пособие.–.М.: Изд. МГТУ им. Н.Баумана,2002.-336с.

5. Peter Master. English Grammar and Technical Writing. Regional Printing

Center. 2004

6. Сергеев И.С. Основы педагогической деятельности: Учебное пособие.

– СПб.: Питер. Серия “Учебное пособие”, 2004–316 с.

7. S.S.G’ulomov, B.A.Begalov Informatika va axborot texnologiyalari.– T.:,

Fan, 2010.–686c.

8. Педагогика назарияси ва тарихи // М.Х. Тўхтахўжаева таҳрири остида.

– Т.: “Молия-иқтисод”, 2008. – 208 б.

9. У.И.Иноятов, Н.А.Муслимов ва бошқ. Педагогика: 1000 та саволга

1000 та жавоб. 2012 й. Тошкент, “Илм-Зиё” нашриёти. 12 б.т.

10. Mishael Pilhofer and Holly Day “Music Theory for dummies”

Indiana USA 2007. Wiley Publishing Inc.

11. Cat’rine Sadolin. Complete vocal technique. 2012.

www.Completevocalinstitute.com

12. Сайидаҳмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.: Молия,

2003. – 172 б.

13. Толипов Ў., Усмонбоева М.Педагогик технологияларнинг тадбиқий

асослари – Т.: 2006. – 163 б.

14. Уразова М.Б., Эшпулатов Ш.Н.Бўлажак ўқитувчининг лойиҳалаш

фаолияти. // Методик қўлланма. – Т.: ТДПУ Ризографи, 2014 йил. 6,5 б.т.

15. American popular music. Larri Star & Christop’er Waterman. Oxford

Universite Press. Inc. 2007.

16. Қаҳҳаров Н.В.Вокал асослари. Ўқув қўлланма. Тошкент. Иқтисод-

молия. 2008. 314 б.

17.Мирзаева Н.А Хонандалик услубиёти асослари. Маърузалар матни.

Тошкент. 2008. 48 б.

18.Бахромова Т.А. Справочник по музыкальной грамоте и сольфеджио.

М., 2004.

19. Нурматов Ҳ.ва бошқалар 1-3 синф “Мусиқа” дарсликлари. 2016

20. Иброҳимов О.4-синф “Мусиқа” дарслиги. 2016

Page 101: ХАЛҚ - giu.uz · СИНКВЕЙН ³Синквейн сўзи французчадан олинган бўлиб, ³беш қадам сўзига тўғри келади. Синквейнда

101

21.Мансуров А ва Д.Каримова 5-синф “Мусиқа” дарслиги. 2015

22. Бекматов С.6-синф “Мусиқа” дарслиги. 2017

24. Иброҳимов О.7-синф “Мусиқа” дарслиги. 2016

25.Панжиев Қ.Б., Каримова Д. А., Уалиева Г.И., . - “Мусиқа

маданияти” фани ўқитувчилари учун ЎУМ -Т.-2017

Электрон таълим ресурслар

1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги: www.uzedu.uz.

2. Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини

ривожлантириш маркази: www.multimedia.uz

3. Тошкент шаҳар педагогика университети ҳузуридаги халқ таълими

ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий

маркази: www.giu.uz

4. Ижтимоий ахборот таълим портали: www.ziyonet.uz.

5. http://www.school.edu.ru - Умумтаълим портали (рус тилида),

6. http://www.edunet.uz – мактаблар,ўқувчи ва ўқитувчилар сайти.

7. music-dic.ru -Болалар учун қўшиқлар

8. http://www.zvuki.ru/

9. https://t.me/joinchat/ - Учитель музыки

10. https://infourok.ru - мусиқа дарслари

11.https://kopilkaurokov.ru/muzika/presentacii - мусиқа дарс

презентациялари