361
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЁҚИЛҒИ ВА ОРГАНИК БИРИКМАЛАР КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ «ФИЗИКА ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА»КАФЕДРАСИ «ФИЗИКА» ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА. ТОШКЕНТ-2019 4

ФИЗИКА ЭЛЕКТРОНtkti.uz/uploads/fc30f6afec_1585764006.pdf · Эшқулов Абдуғани И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника

  • Upload
    others

  • View
    42

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ЁҚИЛҒИ ВА ОРГАНИК БИРИКМАЛАР КИМЁВИЙ

    ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ «ФИЗИКА ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА»КАФЕДРАСИ

    «ФИЗИКА» ФАНИДАН ЭЛЕКТРОН

    ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА.

    ТОШКЕНТ-2019

    4

  • ЎБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

    «ФИЗИКА ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА» КАФЕДРАСИ

    “ТАСДИҚЛАЙМАН”

    ТКТИ ўқув ишлари проректори

    Доц. Т. Т. Сафаров

    ______________________

    “____”___________ 2019 й.

    ФИЗИКА»ФАНИДАН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА

    Тошкент – 2019 й.

    5

  • “Физика” фанидан ўқув услубий мажмуа Асатов.Ў, Худайбердиева А, Эрназаров Ш, Усаров Р. Тошкент.: ТКТИ, 2019 .363 бет .

    Тақризчилар:

    Эшқулов Абдуғани И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Умумий физика» кафедраси доценти, ф.м.ф.н

    Мўминова Зайнаб Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси доценти

    Ушбу услубий қўлланма, ТКТИ “Ёқилғи ва органик бирикмалари кимёвий технологиялар” факултети, “Физика ва электротехника” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва факултет Илмий-услубий Кенгашига мухокама учун тавсия этилган. Баённома №___, ____август 2019 й.

    Кафедра мудири, доцент А.И. Худайбердиева

    Ушбу услубий қўлланма, ТКТИ, “Ёқилғи ва органик бирикмалари кимёвий технологиялар” факултети, Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва Институт ўқув услубий кенгашига муҳокама учун тавсия этилган. Баённома №__, __ август 2019 й.

    Факултет Илмий - услубий

    Кенгаши раиси, PHD У.Н. Болтабоев

    Ушбу маърузалар матни Тошкент кимё технология институти, Ўқув-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган. Баённома №___, ___ _________ 2019 й.

    КЕЛИШИЛДИ:

    Ўқув ишлари проректори, доцент Сафаров Т.Т.

    Тузувчилар:

    Асатов Ў.Т Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси доценти

    Худайбердиева А.И Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси доценти

    Эрназаров Ш.Н. Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси кат.ўқитувчи

    Ўсаров Р.Р. Тошкент кимё-технология институте «Физика ва электротехника» кафедраси кат.ўқитувчи

    6

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

    “ТАСДИҚЛАЙМАН”

    ____________ ректор C.Турабджанов

    “КЕЛИШИЛДИ”

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

    ______________________

    201___ йил“___”___________ 201___ йил “_____”__________

    Рўйхатга олинди: №БД-5320….-..

    201__ йил “___”____

    ФИЗИКА ФАНДАСТУРИ

    Билим соҳаси: 100000 – Гуманитар соҳа; 300000 – Ишлабчиқариш-техник соҳа; 600000 – Хизматларсоҳаси. Таълим соҳаси: 110000 – Педагогика; 310000 – Мухандисликиши; 320000 – Ишлаб чиқариш технологиялари; 330000 – Компьютер технологиялари ва информатика;

    350000 – Алоқа ва ахборотлаштириш,телекоммуникация технологиялари; 610000 – Хизмат кўрсатиш соҳаси;

    620000 – Транспорт; 630000 – Атроф мухит мухофазаси; 640000 – Хаётий фаолият хавфсизлиги.

    Таълим йўналиши: -Таълимсоҳалари таркибидаги барча таълим йўналишлари

    Тошкент – 2018

    7

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил “____”_______даги “____”-сонли буйруғининг ____-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.

    Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2018 йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган.

    Фан дастури Тошкент давлат техника университетида ишлаб чиқилди.

    Тузувчилар:

    Умирзаков Б.Е. - ТДТУ, “Умумий физика”каф., ф-м.ф.д., профессор;

    Гаибов А.Г. - ТДТУ, “Умумий физика” каф.мудири, ф-м.ф.н., доцент;

    Химматкулов О. - ТДТУ, “Умумий физика” кафедраси, ф-м.ф.н., доцент;

    Рахматов А.З. - ОАО “Фотон”, бош инженер, ф-м.ф.д.

    Тақризчилар:

    Абдуқодиров М.А - ТАТУ, “Физика”кафедраси,т.ф.д. ,профессор;

    Рисбаев А.С. - ТДТУ ,“Умумий физика”кафедраси, ф-м.ф.д., профессор;

    Исаханов З.А. -ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти

    катта илмий ходими, ф-м.ф.д.

    Фан дастури Тошкент давлат техника университетии Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган(2018 йил “__” ______ даги ___ - сонли баённома).

    8

  • 1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

    “Физика”фани табиатдаги физикавий ҳодисалар ҳақидаги умумий қонунларни очиб беради ва бу қонунлар ўз навбатида бошқа фанлар, ҳамда техника соҳасида амалий жиҳатдан фойдаланилади. “Физика”фани техника ривожланиши билан боғланган, шунинг учун ҳам бу фан долзарбдир.

    “Физика”фани бошқа барча табиий фанлар учун пойдевор бўлиб, ўз навбатида физика фани билан математика, назарий механика, электротехника, кимёвий физика ва биофизика каби фанлар боғлиқдир.Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, физика курсини ўрганишда олий математика фани муҳим рол ўйнайди. Олий математика аппарати, дифференциал ва интеграл ҳисоб бўлимлари билан танишмай, физикавий катталикларни тушунтириш ва қонунларни келтириб чиқариш мумкин эмас.

    Ҳозирги буюк юксалишлар даври техниканинг энг такомиллашган усулларини талаб этади. Бунга фақат фан билан ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам ўзаро ҳамкорлиги асосидагина эришиш мумкин. Биринчидан техника тараққиёти физик олимлар олдига назарий жиҳатдан ишлаб чиқарилиши лозим бўлган бир қатор масалаларни қўяди. Бу масалаларни ҳал этилиши ўз навбатида “Физика”фанининг янада ривожланишига сабаб бўлади. Иккинчидан, физика фанида яратиллаётган янги назариялар, техника олдига маълум хосса ва структурали материалларни яратиш масаласини қўяди. БуЎзбекистон Республкасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги бешта устивор йўналишда ўз аксини топган. Масалан, ҳозирги кунда спектрнинг оптик диапозони учун метаматериалларни (синдириш кўрсаткичи манфий бўлган муҳит) яратиш техника олдида турган долзарб масалалардан биридир.

    2. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

    “Физика”курсини ўқитишнинг асосий мақсади талабаларда табиатдаги ҳодиса ва жараёнларга илмий нуқтаи назаридан қараш маданиятини шакллантириш,шунингдек, назарий ва экспериментал материаллар асосида физик қонунятларнинг объектив эканлигини, ўзлаштириш имкониятининг мавжудлигини исбот этишдир. “Физика”’ фанининг асосий вазифаси – бу бир томондан табиат ва техникадаги физик ҳодисалар моҳиятини физика фанидаги фундаментал тушунчалар орқали тушунтириш бўлса, иккинчи томондан назарий билимларни талабалар келгусида оладиган мутахассисликлари бўйича юзага келадиган муаммоларнинг, жумладан технологик циклларда модда ва иссиқлик балансини ҳисоблаш, материалларнинг иссиқлик, электр ўтказувчанлиги, эластиклик модулларини аниқлаш, кимёвий реакциялар кинетикасини ҳисоблаш каби масалаларни ечиш учун уларнинг физик моделини яратиш йўлидаги ўқувларни шакллантиришдир.

    3.Асосий назарий қисм

    3.1.Маъруза машғулотлари.

    1-модуль. Фанга кириш, предмети, ўқитиш мақсади ва услублари.Кинематиканинг физик асослари.

    1-мавзу.”Физика” фанига кириш. Физика фанининг техника ва бошқа табиий фанлар билан алоқаси ва бу фанлар ривожидаги аҳамияти. Техника ва технология ривожланишининг физика фани ривожига таъсири. Физика ва математика фанлари

    9

  • алоқадорлиги. Механика ҳақида умумий маълумот. Координаталар тизими. Фазо ва геометрия. Вектор катталикларни уларнинг координаталариорқали ифодалаш. Координаталар ва векторларнинг проекцияларини алмаштириш.Физик масалаларга татбиқ этилишда ҳосила ва интегралнинг маъноси ҳақида.Кинематика элементлари. Физик моделлар: моддий нуқта (зарра ёки корпускуляр), моддий нуқталар тизими, абсолют қаттиқ жисм, яхлит муҳит.

    2-мавзу. Физика фанини ўқитиш ва мақсадлари.Кинематика асослари.Янги информацион педагогик технологияларни тадбиқ қилиш. Замонавий физика фанининг асосий ривожланиш йўналишлари ва муаммолари.Материя ва унинг намоён бўлиш шакллари. Модда, майдон ва физик вакуум тушунчалари.

    Нуқтанинг тўғри чизиқли ҳаракати. Нуқтанинг айлана бўйлаб ҳаракати. Бурчакли тезлик ва тезланиш векторлари. Эгри чизиқли ҳаракатда тезлик ва тезланиш. Нормал, уринма(тангенциал) ва тўла тезланиш. Айланма ва илгариланма ҳаракатнинг кинематик характеристикалари орасидаги боғланиш.

    2-модуль. Моддий нуқта ва қаттиқ жисм динамикаси.

    3-мавзу.Моддий нуқта динамикаси. Динамиканинг асосий вазифаси. Ньютоннинг биринчи қонуни. Инерциал саноқ системаси. Масса ва куч тушунчаси. Ньютоннинг иккинчи қонуни.Илгарланма ҳаракат динамикасининг асосий тенгламаси. Ньютоннинг учинчи қонуни.Ноинерциал саноқ тизимлари. Инерция кучлари.

    4-мавзу. Табиатдаги кучлари ва уларнинг хусусиятлари. Гравитация ва оғирлик кучи, эластиклик кучи. Қаттиқ жисмлар деформацияси ва механик кучланиш. Гук қонуни. Юнг модули. Бутун олам тортишиш қонуни. Гравитацион майдон ва уни кучланганлиги.Ишқаланиш кучлари ва унинг турлари.

    3-модуль. Механиканингcақланиш қонунлари.

    5-мавзу.Механикада cақланиш қонунлари.Механикада сақланадиган катталиклар. Импульс. Импульснинг сақланиш қонуни. Масса(инерция) маркази ва унинг сақланиш қонуни. Илгарилама ҳаракатда бажарилган иш ва кинетик энергия. Қувват. Потенциал энергия. Гравитацион майдонда жойлашган жисмнинг потенциал энергияси. Потенциал энергия билан куч орасидаги боғланиш. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни. Механик энергия ва унинг сақланиш қонуни.

    4-модуль.Қаттиқ жисм айланма ҳаракат динамикаси.

    6-мавзу. Қаттиқ жисм айланма ҳаракат динамикаси.Моддий нуқта ва жисмнинг инерция моменти. Штейнер теоремаси. Айланма ҳаракатда бажарилган иш ва кинетик энергия. Куч моменти. Айланма ҳаракат динамикасининг асосий тенгламаси. Импульс моменти ва унинг сақланиш қонуни. Гироскоп.

    5-модул. Механикада нисбийлик назарияси.

    7- мавзу. Нисбийлик назарияси асослари. Галилейнинг нисбийлик принципи ва алмаштиришлари. Физик катталикларнинг алмаштиришларга нисбатан инвариантлиги.

    10

  • Эйнштейннинг нисбийлик назарияси тўғрисида тушунча. Лоренц алмаштиришлари. Узунлик ва вақт оралиғининг нисбийлиги. Тезликларни қўшишнинг релятивистик қонуни. Массанинг тезликга боғлиқлиги. Релятивистик импульс ва релятивистик динамиканинг асосий тенгламаси. Релявистик механикада масса, импульс ва энергия муносабатлари. механика қонунларнинг класссик механика қонунларига ўтиш чегараси. Умумий нисбийлик назариясининг асосий тасаввурлари.

    6-модул. Механик тебранишлар ва тўлқинлар.

    8-мавзу.Механик тебраниш. Турли физик табиатга эга бўлган тебранишларга умумий муносабат. Гармоник тебранишлар. Механик гармоник тебранишлар дифференциал тенгламаси ва уларнинг ечими. Гармоник тебранишлар амплитудаси, циклик частотаси ва фазаси. Механик гармоник осцилляторлар. Пружинали, математик ва физик маятниклар. Гармоник тебранма ҳаракат қилаётган жисмнинг энергияси. Тебранишларни қўшиш. Эркин, сўнувчи тебранишлар. Сўнувчи тебранишлар тенгламаси. Сўниш коэффициенти, логарифмик декремент, асллик. Мажбурий тебранишлар. Резонанс. Резонанс эгри чизиқлари.

    9-мавзу. Механик тўлкинлар. Механик тўлқин жараёнлари. Кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар. Ясси ва сферик тўлқинлар. Югурувчи ва турғун тўлқинлар ва уларнинг тенгламалари. Фаза ва гуруҳли тезликлар, тўлқин узунлиги ва тўлқин сони. Монохроматик тўлқин интерференцияси. Когерентлик. Тўлқин энергияси. Пойтинг вектори. Турғун тўлқинлар.

    7-модул. Яхлит муҳит механикаси элементлари.

    10-мавзу. Суюқлик ва газларнинг умумий хоссалари. Суюқлик ҳаракатини кинематик тавсифлаш. Суюқликнинг мувозанати ва ҳаракати тенгламаси. Идеал ва ёпишқоқ суюқлик. Сиқилмайдиган суюқлик гидростатикаси. Идеал суюқликнинг стационар ҳаракати. Бернулли тенгламаси. Ёпишқоқ суюқлик гидродинамикаси. Ёпишқоқлик коэффициенти. Суюқликнинг най бўйлаб оқими. Пуазейл формуласи. Ўхшашлик қонуни. Стокс формуласи. Гидродинамик беқарорлик. Ламинар ва турбулент оқим. Рейнольдс сони. Ўта оқувчанлик назарияси тўғрисида тушунча.

    8-модул. Молекуляр физика ва статистик физика асослари.

    11-мавзу. Молекуляр кинетик назариянинг асослари. Статистик ва термодинамик услублари.Макроскопик параметрларва ҳолатлар. Идеал газ қонунлари. Изожараёнлар. Идеал газлар ҳолат тенгламаси. Молекуляр кинетик назариянинг асосий тенгламаси. Иссиқлик ҳаракати. Температуранинг молекуляр-кинетик талқини. Молекулалар иссиқлик ҳаракатининг ўртача кинетик энергияси.

    12-мавзу. Статистик физика асослари. Энергиянинг эркинлик даражалари бўйича текис тақсимланиш қонуни. Максвелл тақсимоти. Молекулаларнинг иссиқлик ҳаракати тезлиги ва энергиялари бўйича тақсимоти. Молекулалар иссиқлик ҳаракати тезликлари. Барометрик формула. Больцман тақсимоти.

    11

  • 9-модул. Термодинамика асослари.

    13-мавзу. Термодинамика асослари.Ички энергия. Иссиқлик миқдори. Газнинг кенгайишда бажарган иши. Термодинамиканинг биринчи қонуни. Газнинг иссиқлик сиғими ва унинг жараёнлар турига боғлиқлиги. Майер тенгламаси. Термодинамика биринчи қонунининг изожараёнларига тадбиқи. Адиабатик жараён. Пуассон тенгламалари.

    14-мавзу. Қайтар ва қайтмас жараёнлар.Қайтар ва қайтмас иссиқлик жараёнлари. Термодинамиканинг иккинчи қонуни. Карно цикли. Иссиқлик машинасининг максимал фойдали иш коэффициенти. Энтропия. Энтропиянинг статистик маъноси. Больцман формуласи. Энтропиянинг ўсиш принципи. Термодинамиканинг учинчи қонуни.

    10-модул. Реал газлар ва фазавий ўтишлар.

    15-мавзу. Реал газлар . Реал газлар молекулалари орасидаги ўзаро таъсир кучлари ва потенциал энергияси. Ван-дер-Ваальс тенгламаси ва изотермалари. Реал газнинг ички энергияси. Газларнинг суюқликка айланиши. Жоуль-Томсон эффекти. Қаттиқ жисмлар. Аморф ва кристалл ҳолат. Кристалл панжаранинг турлари. Дефектлар. Қаттиқ жисмнинг иссиқлик сиғими. I ва II турли фазавий ўтишлар. Фазавий ҳолат диаграммаси.

    11-модул. Электр майдон.

    16-мавзу.Электростатик майдон ва унинг хусусиятлари.Электростатика. Электр заряди. Заряднинг дискретлиги. Электр зарядининг сақланиш қонуни. Кулон қонуни. Электростатик майдон кучланганлиги. Нуқтавий заряд майдонининг кучланганлиги. Суперпозиция принципи.

    17-мавзу. Электр майдон оқими. Вакуумдаги электростатик майдон учун Гаусс теоремаси ва унинг содда злектр майдонларини ҳисоблашда қўлланилиши. Электростатик майдон кучларининг бажарган иши. Электростатик майдон кучланганлик векторининг циркуляцияси. Электростатик майдон потенциали. Нуқтавий заряд ва заряд тизими майдонларининг потенциали. Электростатик майдон кучланганлиги билан потенциали орасидаги боғланиш. Электр диполи ва унинг майдони.

    18-мавзу. Электростатик майдондаги диэлектрик. Диэлектрикларнинг турлари. Диэлектрикларнинг қутбланиши. Электр силжиш вектори.Диэлектриксингдирувчанлик.Муҳитдаги электр майдон учун Гаусс теоремаси. Пьезоэлектриклар, сегнетоэлектриклар ва уларнинг техникада қўлланилиши.

    19-мавзу. Электростатик майдондаги ўтказгич.Электр майдонга киритилган ўтказгичдаги зарядларнинг тақсимланиши. Электростатик индукция қонуни. Электр сиғими. Конденсаторлар сиғими. Электр зарядларининг ўзаро таъсир энергияси. Зарядланган ўтказгичлар тизимининг энергияси. Зарядланган конденсатор энергияси. Электростатик майдон энергияси ва унинг зичлиги.

    12

  • 12-модул. Ўзгармас электр токи.

    20-мавзу. Ўзгармас ток қонунлари.Ўтказгичлардаги электр токи. Электр токининг мавжуд бўлиш шартлари.Металлар электр ўтказувчанлигининг классик назарияси. Ом ва Жоуль-Ленц қонунларининг дифференциал ва интеграл кўринишлари. Ташқи кучлар. Электр юритувчи куч (ЭЮК). Бир жинсли бўлмаган занжир учун Ом қонуни. Кирхгоф қоидалари.

    21-мавзу.Мухитларда электр токи.Термоэлектрон эмиссия ҳодисаси. Вакуумда электр токи. Металлардан электронларнинг чиқиш иши. Газларда электр токи. Ионланиш ва рекомбинацияланиш жараёнлари. Газ разрядининг тўлиқ вольтампер харакатеристикаси. Мустақил ва мустақил бўлмаган газ разрядлари. Мустақил газ разрядларининг турлари ва уларнинг қўлланилиши. Плазма ҳақида тушунча.

    13-модул. Магнит майдони ва унинг характеристикалари.

    22-мавзу. Вакуумда магнит майдони. Магнит майдон индукция вектори.Магнит майдон индукцияси вектори учун суперпозиция принципи. Био-Савар-Лаплас қонуни. Тўғри ва айланма токнинг магнит майдонини ҳисоблаш.

    23-мавзу. Магнит майдоннинг токли ўтказгич ва электр зарядларига таъсири.Ампер кучи.Параллел токларнинг ўзаро таъсири. Магнит майдонни харакатдаги зарядга таъсири. Лоренц кучи. Бир жинсли магнит майдонида зарядли зарралар ҳаракати. Холл эффекти. Тезлатгичлар.

    24-мавзу.Вакуумдаги магнит майдон индукция векторининг циркуляцияси ва оқими. Вакуумдаги магнит майдон индукция векторининг циркуляцияси хақидаги теорема. Соленоид ва тороиднинг магнит майдони индукцияси. Магнит майдон оқими. Вакуумдаги магнит майдон учун Гаусс теоремаси. Бир жинсли магнит майдонидаги токли рамка. Токли ўтказгич ва контурни магнит майдонида кўчиришдаги бажарилган иш.

    25-мавзу. Электромагнит индукция ҳодисаси. Фарадей тажрибалари. Фарадейнинг электромагнит индукция қонуни. Ленц қоидаси. Ўзиндукция ҳодисаси. Индуктивлик. Фуко токлари.Электр занжирини улаш ва узишдаги экстратоклар. Ўзаро индукция. Трансформаторлар.Магнит майдон энергияси ва унинг зичлиги.

    26-мавзу. Моддаларнинг магнит хусусиятлари.Моддадаги магнит майдон. Молекуляр токлар. Магнитланиш вектори. Мухитлардаги магнит майдон учун тўла ток қонуни. Магнетикларнинг турлари. Диамагнетиклар. Парамагнетиклар. Ферромагнетиклар ва гистерезис ҳодисаси.

    27-мавзу.Электромагнит майдон учун Максвелл тенгламалари. Электромагнит индукция ҳодисасининг Фарадей-Максвелл талқини. Уюрмавий электр майдон. Силжиш токи. Максвелл тенгламалари тизимининг интеграл ва дифференциал кўриниши.

    13

  • 14-модул. Электромагнит тебранишлар.

    28-мавзу.Электромагнит тебранишлар.Тебраниш контуридаги физикжараёнлар. Томсон формуласи. Мажбурий электр тебраниш тенгламаси.Мажбурий тебраниш фазаси. Кучланиш резонанси. Ток резонанси. Ўзгарувчан ток. Ўзгарувчан ток занжирида қаршилик, сиғим ва индуктивлик.Ўзгарувчан ток қуввати. Қувват коэффициенти. Токгенераторлари.

    15-модул. Электромагниттўлқинлар.

    29-мавзу.Электромагнит тўлқинлар. Электромагнит тўлқинлар шкаласи. Электромагнит тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги. Электромагнит тўлқин тенгламаси. Электромагнит тўлқин энергия зичлиги ва энергия оқимининг зичлиги. Пойтинг вектори. Электромагнит тўлқинларни қўлланиши.

    16-модул. Тўлқин оптикаси.

    30-мавзу.Ёруғликнинг электромагнит тўлқин табиати. Ёруғликнинг корпускуляр-тўлқин дуализми. Электромагнит тўлқинларнинг оптик спектр соҳаси. Ёруғлик тўлқинлари. Ёруғлик тўлқинлар амплитудаси,энергияси ва интенсивлиги. Пойтинг вектори. Ёруғлик интерференцияси. Монохроматикёруғлик тўлқинлари.Фазо ва вақт бўйича когерентлик. Ёруғлик интерференциясини кузатиш усуллари. Юпқа пардалардаги интерференция. Ньютон халқалари. Интерферометрлар.

    31-мавзу.Ёруғлик дифракцияси. Гюйгенс-Френель принципи. Френель зоналар усули. Диск ва доиравий тирқишдан ҳосил бўладиган Френель дифракцияси. Фраунгофер дифракцияси. Битта тирқишдан ва кўп тирқишлардан кузатиладиган дифракция. Дифракцион панжара ва унинг ажрата олиш қобиляти. Рентген нурлари дифракцияси. Вульф-Брэгглар формуласи. Рентгенструктуравий анализ усули. Голография ҳақида маълумот.

    32-мавзу.Моддаларда электромагнит тўлқинлар. Ёруғлик тўлқинларининг муҳит билан ўзаро таъсирлашиши. Ёруғлик дисперсияси.Нормал ва аномал дисперсия. Ёруғлик дисперсиясининг классик электрон назарияси. Спектрал анализ ҳақида тушунча. Ёруғликнинг ютилиши. Ютилиш спектри. Бугер қонуни.

    33-мавзу.Ёруғликнинг қутбланиши. Қутблагичлар. Малюс қонуни. Ёруғликнинг икки муҳит чегарасидан қайтишда ва синишда қутбланиши. Брюстер қонуни. Нурларнинг иккиланиб синиш ҳодисаси. Кристаллооптика элементлари. Электрооптик ва магнитооптик ҳодисалар. Ёруғликнинг сочилиши ва унинг механизми.

    17-модул. Атом физикаси.

    34-мавзу.Нурланишнинг квант табиати.Классик физиканинг зиддиятлари. Квантланиш ғоясининг тасдиқланиши. Мувозанатли иссиқлик нурланиши. Абсолют қора жисм нурланиш қонунлари. Кирхгоф қонуни. Стефан-Больцман қонуни. Виннинг силжиш қонуни. Релей-Жинс формуласи. Планк гипотезаси ва формуласи.

    14

  • 35-мавзу.Квант оптикаси элементлари. Фотонлар. Ёруғлик квантининг энергияси ва импульси. Фотоэффект ва унинг турлари.Ташқи фотоэффект қонунлари. Ташқи фотоэффект учун Эйнштейн тенгламаси. Ёруғлик босими.Комптон эффекти.

    36-мавзу.Атом тузилиши.Томсон модели. Резерфорд тажрибаси. Атомнинг ядро модели. Водород атомининг нурланиш спектри. Бальмернинг умумлашган формуласи. Ридберг доимийси. Н. Бор постулатлари. Водород атомининг Бор назарияси. Франк - Герц тажрибаси.

    18-модул. Квант физикаси элементлари.

    37-мавзу. Микрозарраларнинг корпускуляр-тўлқин дуализми. Де-Бройль гипотезаси. Де-Бройль тўлқини. Электронлар ва нейтронлар дифракцияси. Гейзенбергнинг ноаниқлик муносабатлари.Микрозарра ҳолатининг берилиши. Тўлқин функцияси ва унинг статистик маъноси. Квант назариясида ҳолатлар суперпозицияси. Квант назариясида эҳтимоллик.

    38-мавзу. Шредингернинг умумий тенгламаси.Водород атомининг квантназарияси. Шредингернинг стационар тенгламаси. Бир ўлчовли тўғри бурчакли потенциал ўрадаги зарра. Борнинг мослик принципи. Туннель эффекти. Квант механикасида гармоник осциллятор. Квант механикасида водород атоми. Квант сонлари ва уларнинг маъноси. Спин квант сони. Паули принципи. Штерн ва Герлах тажрибаси. Атомдаги электронларнинг холатлар буйича таксимланиши. Д.И.Менделеевнинг элементлар даврий системаси.

    19-модул. Квант статистикаси элементлари.

    39-мавзу. Квант статистикаси элементлари. Квант статистикаси ҳақида тушунча. Бозе-Эйнштейн ва Ферми-Дирак тақсимотлари. Электрон газнинг ғалаёнланиши. Ферми сатҳи. Металлар электр ўтказувчанлигининг квант назарияси. Ўтаўтказувчанлик ҳодисаси. Жозефен эффекти.Юқори температурали ўтаўтказувчанлик.

    20-модул. Қаттиқ жисм физикаси.

    40-мавзу. Қаттиқ жисм физикаси элементлари.Зоналар назариясининг элементлари. Зонадаги электрон ҳолатларнинг сони. Ҳолат зичлиги. Зоналарнинг электронлар билан тўлдирилиши. Металлар, диэлектриклар ва яримўтказгичлар. Яримўтказгичларнинг хусусий ва аралашмали ўтказувчанлиги. Яримўтказгичларда Ферми сатҳи. Контакт ҳодисалар. Металл-металл контакти. Контакт потенциаллар фарқи.

    41- мавзу.Термоэлектрик ҳодисалари ва яримўтказгичли асбоблар. Зеебек, Томсон, Пельтье - эффектлари ва уларнинг қўлланилиши. Металл-яримўтказгич ва яримўтказгич-яримўтказгич контакти. p-n – ўтиш ва унинг характеристикалари. Яримўтказгичли асбоблар. Яримўтказгичларнинг фотоўтказувчанлиги.

    15

  • 21-модул. Квант электроникасиэлементлари.

    42-мавзу. Квант электроникасиэлементлари. Квант электроникаси ривожланишининг асосий босқичлари. Нурланиш. Мажбурий ва спонтан нурланиш. Квант генераторининг ишлаш принцпи. Радиоспектроскопия. Мазерлар. Уч сатҳ схемаси. Очиқ резонатор. Қаттиқ жисмли ва разрядланган газли лазерлар.

    22-модул. Атом ядроси.

    43-мавзу. Атом ядросининг тузилиши ва хоссалари. Ядро кучлари. Масса деффекти ва ядро боғланиш энергияси. Ядронинг феноменологиктомчи ва қобиқ моделлари. Мессбауэр эффекти ва унинг қўлланилиши. Радиоактив емирилиш. Ядро реакциялари. Ядроларни бўлиниш реакциялари. Занжир реакция. Ядро реакторлари. Ядро энергетикаси муаммолари. Термоядровий реакциялар. Бошқариладиган термоядро реакциялари муаммоси. Элементар заррачалар хоссалари ва классификацияси. Коинот нурлари.

    23-модул. Янги технологиялар физикаси.

    44-мавзу.Янги технологиялар физикаси.Нано ўлчамли юпқа қатламларнинг тузилиши ва хоссалари. Наноэлектроника ва наноэлектрон материаллари. Нанокристаллар. Фотонли кристаллар. Фуллеренлар. Нанотехнология тўғрисида тушунча. Метаматериаллар.

    24-модул. Оламнинг ҳозирги замон физик тасаввури.

    45-мавзу. Оламнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси.Кенгаётган Олам модели. Юлдузларнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси. Митти оқ юлдузлар, нейтрон юлдузлар ва қора туйнуклар. Материянинг модда ва майдон кўринишда намоён бўлиши. Физик вакуум. Кучли, электромагнит, кучсиз ва гравитацион ўзаро таъсирлар. Майдоннинг ягона назарияси.Майдон квантлари.Оламнинг стандарт назарияси.

    4. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

    Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:

    амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш; ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш

    имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш; талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш; талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш; амалий машғулотлари нафақат аниқ мавзу бўйича билимларни якунлаш, балки

    талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир.

    16

  • Амалий машғулотларнинг тахминий рўйхати

    1. Кинематика

    Моддий нуқта, ҳаракат траекторияси, тезлик, тезланишларга оид масалаларни ечиш усулларини ўрганади. Бунинг натижасида х = Аt + Вt2, φ=А+Вt+Сt2 каби формулаларни қўллаш кўникмасига эришади.

    2. Динамика Ньютон қонунларининг тадбиқига оид, иш, энергия ва уларнинг ўзаро

    алмашувига оид, шунингдек импульс ва унинг сақланишига бағишланган масалалар кўриб чиқилади.

    3. Қаттиқ жисмларнинг айланма ҳаракати Қаттиқ жисмнинг айланма ҳаракати ва куч моменти, инерция моменти каби

    физик катталиклар воситасида ечилувчи масалалар, ҳамда импульс моменти ва унинг сақланиш қонунига оид масалалар ўрганилади.

    4.Механикада нисбийлик назарияси. А.Эйнштейннинг нисбийлик назарияси тўғрисида тушунча. Лоренц

    алмаштиришлари. Импульс ва энергиянинг алмаштирилиши. Узунлик ва вақт оралиғининг нисбийлиги. Тезликларни қўшишнинг релятивистик қонунигаоид масалалар ўрганилади.

    5. Молекуляр физика Босим, хажм, температура каби параметрларни ўзига қамраб олган Менделеев –

    Клайперон тенгламаси, газ молекуласи тезлигига оид, шуниндек газларнинг иссиқлик сиғимларига бағишланган масалалар берилади.

    6. Термодинамика Термодинамика қонунларига бағишланган ички энергия, иссиқлик машинасининг

    Ф.И.К. каби катталикларни аниқлашга оид масалалар ечилиши ўрганилади. 7. Механик тебранишлар ва тўлқинлар Гармоник тебранма ҳаракат ва уларнинг тенгламалари ёрдамида тебранма

    ҳаракатда амплитуда, частота, тезлик ва тезланиш, тебранувчи системанинг энергиясини аниқлашга оид масалалар ечилиши ўрганилади.

    8.Электростатика.Кулонқонуни.Электрмайдонкучланганлиги.Потенциал. Электростатик майдон тўғрисидаги тушунчаларни янада чуқурлашриш учун

    масалалар ечиш усуллари берилади. Кулон қонунини қўллашга ҳамда электр майдонининг кучланганлигини аниқлашга оид масалалар берилади.

    9. Гаусс теоремаси. Электр сиғим.Конденсаторлар. Зарядланган ўтказгич энергияси. Гаусс теоремаси воситасида турли хил зарядланган жисмлар атрофидаги электр

    майдонни аниқлаш, ҳамда электр сиғими, конденсаторларга оид масалалар ушбу бўлимда келтирилган.

    17

  • 10. Ўзгармас токнинг асосий қонунлари. Занжирнинг бир қисми ва тўлиқ занжир учун Ом қонуни. Кирхгоф қоидалари. Токнинг иши ва қуввати.Жоуль - Ленц қонуни

    Ўзгармас ток қонунлари жумладан ток кучи,ток зичлиги,электр юритувчи куч кабиларни аниқлашга доир масалалар ечиш кўникмаси ҳосил қилинади. Электр токи таъсирини белгиловчи ток иши, қувватни ҳисоблаш, шунингдек турли занжирлар учун Кирхгоф қонунларини қўллашга оид масалалар ечилиши ўрганилади.

    11. Магнит майдони. Био-Савар-Лаплас қонуни ва унинг турли ўтказгичларга татбиқи. Токли ўтказгич магнит майдонида.Ампер кучи. Лоренц кучи

    Турли шаклдаги , яъни тўғри, айланма ва токли соленоидлар атрофида юзага келадиган магнит майдон индукцияси ёкикучланганлиги қийматини ҳисоблашга оид масалалар ишланиши кўриб чиқилади. Магнит майдон билан токли ўтказгич орасидаги ўзаро боғланишни аниқлаш, шунингдек магнит майдонда ҳаракат қилувчи зарядли зарраларга таъсир этувчи кучлар қийматини ҳисоблашга бағишланган масалалар ўрин олган.

    12. Магнит оқими. Электромагнит индукция. Индуктивлик

    Электромагнит индукция ҳодисаси, индуктивлик ва ўзиндукцияга доир масалаларни ишлаш тўғрисида кўникма ҳосил қилинади.

    13. Геометрик оптика. Ёруғлик интерференцияси

    Ёруғликни синиши ва қайтиш қонунларига, шунингдек турли усулларда ҳосил бўладиган ёруғлик интерференциясига оид масалалар кўриб чиқилади.

    14. Ёруғлик дифракцияси

    Ёруғликнинг дифракция ҳодисасига ва дифракцион панжарага бағишланган масалаларда ёруғлик тўлқин узунлиги, спектр тартиби, панжара доимийси каби қийматларни аниқлашни ўрганилади.

    15. Ёруғликнинг қутбланиши

    Табиий ёруғликдан қутбланган ёруғлик ҳосил қилиш ва қутбланган ёруғликнинг интенсивлиги каби катталикларни аниқлашга доир масалалар ечиш кўникмалари ҳосил қилинади.

    16. Иссиқлик нурланиш қонунлари. Ёруғликинг квант табиати

    Қиздирилган жисмларнинг температураси, энергетик ёрқинлиги, нурланиш қуввати, спектриал зичлиги каби катталикларни аниқлашга доир масалалар ечилиши ўрганилади. Ёруғликнинг квант хоссалари яъни Планк формуласи ёрдамида фотонларнинг энергияси, частотасини ва массасини топишга доир масалалар кўриб чиқилади.

    17. Фотоэлектрик ҳодиса. Комптон эффекти. Бор назарияси Фотоэффект қонунлари асосида ҳамда Эйнштейн формуласи ёрдамида турли

    металлар учун фотоэффектнинг қизил чегараси, электронларнинг тезлиги, энергияси, частотаси ва чиқиш ишига оид масалалар ечилиши ўрганилади. Шунингдек Бор назариясига асосланган масалалар кўриб чиқилади.

    18. Радиоактивлик. Масса дефекти. Атом ядроларининг боғланиш энергияси

    18

  • Радиоактивлик ҳодисаси, радиоактив моддаларнинг емирилиш, ярим емирилиш даври, ядровий реакциялар ҳамда боғланиш энергиясини тахлил этишга бағишланган масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилинади.

    5. Лаборатория ишлари бўйича кўрсатма ва тасвиялар Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан лаборатория ишларини бажариш

    бўйича тавсиялар ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқилади. Лаборатория ишлари физикавий стендлардан ва виртуал лаборатория ишларидан иборат.

    Лаборатория машғулотларида тажриба асосида физик қонунларни ўрганилади. Лаборатория ишларининг минимал намуналари сифатида қуйидагилар тавсия этилади:

    Лаборатория ишларининг тахминий рўйхати

    1. Эркин тушиш тезланишини аниқлаш Берилган баландликдан жисм эркин тушиш вақтини билган ҳолда эркин тушиш тезланишини аниқлаш

    2. Обербек маятниги ёрдамида қаттиқ жисмнинг инерция моментини аниқлаш Маълум геометрик шаклга эга бўлган қаттиқ жисмнинг инерция моментини Обербек таклиф этган усул билан аниқлаши ўрганилади ва айланма ҳаракат қонунлари билан танишилади.

    3. Эгилиш усули орқали Юнг модулини аниқлаш Ёғоч стержен ўртасига куч таъсир қилиш йўли билан Юнг модулини аниқланади. Деформация ва унинг турлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилинади.

    4. Тебранма ҳаракат қонунларини ўрганиш Физик ва математик маятникларни тебранма ҳаракатга келтириш билан физик маятникнинг инерция моментини ва математик маятник ёрдамида жисмларнинг эркин тушиш тезланишини аниқлашнинг усуллари билан танишилади.

    5. Товушнинг хавода тарқалиш тезлигини резонанс усули билан аниқлаш. Турғун тўлқин ёрдамида товушнинг тезлиги аниқланади.

    6. Ҳавонинг иссиқлик сиғимлари нисбатини адиабатик кенгайиш ёрдамида аниқлаш Ҳаво учун иссиқлик сиғимлари нисбати адиабатик кенгайиш ёрдамида тажрибада ўрганилади ва Пуассон коэффициенти аниқланади.

    7. Суюқликларнинг ички ишқаланиш коэффициентини Стокс усули билан аниқлаш Стокс усули-суюқлик ичида тик йўналишда ҳаракатланувчи шарчага таъсир этувчи кучларнинг мувозанат шарти асосида суюқликнинг ички ишқаланиш коэффицентини аниқлаш тўғрисида тасаввур ҳосил қилинади.

    8. Электростатик майдонни ўрганиш Маълум шаклдаги электрод ўтказгич атрофида ҳосил бўладиган электр майдон табиати ўрганилади. Тажрибада мусбат заряд ҳосил қиладиган эквипотенциал сиртлар ҳосил бўлиши аниқланади.

    9. Конденсаторнинг сиғимини Уитстон кўприги ёрдамида аниқлаш

    19

  • Конденсаторлар билан танишиш ва уларнинг электр сиғим катталигини ўлчаш.Шу билан бирга конденсаторларни кетма-кет ва параллел улаш ёрдамида электр сиғимининг ортиши ва камайиши тажрибада аниқланади.

    10. Чўғланма лампочканинг қаршилиги ва қувватини аниқлаш Ўзгармас ток қонунлари билан танишиш ва чўғланма лампочканинг қаршилиги ҳамда қувватини тажрибада аниқлаш кўникмаси ҳосил қилинади.

    11. Ток манбаининг Э.Ю.К. ни компенсация усули билан аниқлаш Компенсация усули ёрдамида манбанинг Э.Ю.К. ни тажрибада аниқлаш кўникмаси ҳосил қилинади

    12. Ўтказгичнинг қаршилигини ўзгармас ток кўприги ёрдамида аниқлаш Ўзгармас ток кўприги яъни Уитстон кўприги воситасида ўтказгич қаршилиги аниқланади. Ўтказгичларни кетма-кет ва параллел улаш орқали қаршиликларнинг қийматлари аниқланиши ўрганилади.

    13. Термоэлектрон эмиссия ходисасини ўрганиш Вакуумда электр токини текшириш.Лампали диод вольт ампер характеристикаси ўрганилади.

    14. Ғалтакнинг индуктивлигини, тўла кучланиш ва ток орасидаги фаза силжишини, ҳамда муҳитнинг магнит сингдирувчанлигини аниқлаш Индуктив қаршилик ғатакларда ўзгарувчан ток ўтиши натижасида ҳосил бўлиши тажрибада ўрганилади. Тўла кучланиш ва ток орасидаги фаза силжишини ҳамда муҳитнинг магнит сингдирувчанлигини аниқлаш тўғрисида кўникма ҳосил қилинади.

    15. Ернинг магнит майдон кучланганлиги горизонтал ташкил этувчисини тангенс гальванометр ёрдамида аниқлаш Айланма токли ўтказгич марказида ҳосил бўладиган магнит майдон кучланганлиги тажрибада аниқланади. Бунда айланма токли ўтказгич, тангенс-гальванометр каби қурилмаларни қуллаш кўникмалари ҳосил қилинади.

    16. Микроскоп ёрдамида шиша пластинканинг синдириш кўрсаткичини аниқлаш Ўлчов микроскопининг тузилиши, оптик чизмаси ва ишлаш приципи билан танишилади. Шу билан бирга шиша пластинканинг синдириш кўрсаткичи тажрибада аникланади.

    17. Шиша пластинканинг синдириш кўрсаткичини интерференция йўли билан аниқлаш Интерференция ҳодисаси ёрдамида шиша пластинканинг синдириш кўрсаткичи тажрибада аникланади.

    18. Френел бипризмасида лазер нурланишининг интерференциясини кузатиш ва тўлқин узунлигини аниқлаш Бипризма ёрдамида интерференцион мазара кузатилади ва ундан фойдаланиб ёруғлик тўлқин узунлиги аниқланади.

    19. Ёруғликни тўлқин узунлигини Ньютон халқалари ёрдамида аниқлаш Шиша пластинка ва ярим қавариқ линза ёрдамида Ньютон халқалари хосил қилинади, хамда ёруғликнинг тўлқин узунлиги аниқланади.

    20

  • 20. Ёруғликнинг суюқликларда ютилиш коэффициентини аниқлаш Бугер қонуни ёрдамида ёруғликнинг ютилиш ҳодисаси тажрибада ўрганилади. Суюқликларда ёруғликнинг ютилиш коэффициенти аниқланади.

    21. Дифракцион панжара ёрдамида ёруғликнинг тўлқин узунлигини аниқлаш Дифракция ҳодисанинг физик мазмуни ва дифракцион панжара ёрдамида ёруғликнинг тўлқин узунлигини ўлчаш усули билан танишилади.

    22. Малюс қонунини ўрганиш Ёруғликнинг қутбланиши ва унинг интенсивлиги тажрибада ўлчанилади.

    23. Стефан –Больцман доимийсини аниқлаш Иссиқлик нурланиш қонунларидан фойдаланиб Стефан –Больцман доимийсини аниқланади.

    24. Фотоэффект қонунларини текшириш Фотоэффект ҳодисаси ва унинг қонунлари билан танишилади. Ёруғлик таъсирида металл сиртидан чиқаётган фотоэлектронларнинг фототок ҳосил қилиши кузатилади.

    25. Ярим ўтказгичли тўғрилагичнинг ишлашини ўрганиш Ярим ўтказгичли тўғрилагичнинг (p-n ўтиш) вольт –ампер характеристикаси ўрганилади.

    Виртуал лаборатория ишлари сифатида:

    I.Механика, молекуляр физика ва термодинамика. 1.1.Механик тебранишларни ўрганиш. 1.2. Молекуляр физика. Газ қонунларини ўрганиш. 1.3. Термодинамик. Модданинг иссиқлик сиғимини аниқлаш. 1.4. Максвелл тақсимоти ўрганиш.

    II. Электр ва магнетизм. Оптика. 2.1. Зарядланган зарранинг электр майдонида ҳаракати. 2.2. Нуқтавий заряд электр майдонинг потенциаллар тақсимотини ўрганиш. 2.3. Ўзгармас ток қонунлари. 2.4. Газ разрядининг вольт-ампер характеристикасини ўрганиш. 2.5. Магнит майдонида зарядли зарралар ҳаракатини ўрганиш. 2.6. Электромагнит индукция ҳодисасини ўрганиш. 2.7. Ўзгарувчан ток занжирида резонанс ҳодисаларини ўрганиш. 2.8. Дифракция ва интерференция ҳодисаларини ўрганиш. 2.9. Дифракцион панжара ёрдамида ёруғлик спектрини ўрганиш.

    III. Квант оптикаси. Атом физикаси. 3.1. Франк-Герц тажрибасини ўрганиш. 3.2. Водород атомининг нурланиш спектрини ўрганиш.

    6.Мустақил ишлар бўйича кўрсатма ва тасвиялар

    Мустақил таълимни ташкил этишда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади ва жорий назорат сифатида баҳоланади:

    1) Мавзулар бўйича конспект (реферат, тақдимот)тайёрлаш. Назарий материални пухта ўзлаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўқув материалига диққатни кўпроқ жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат ишларига тайёргарлик ишларини

    21

  • осонлаштиради, вақтни тежайди; 2) ўқитиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан

    ишлаш.Олган билимларини ўзлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойиҳаси намуналари, ўз-ўзини назорат учун тест топшириқлари в.б;

    3) фан бўйича қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Мустақил ўрганиш учун берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётлардан ташқари қўшимча ўқув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади;

    4) ИНТЕРНЕТ тармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш, курс иши, битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича ИНТЕРНЕТ манбаларини топиш, улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида қўшимча рейтинг баллари билан рағбатлантирилади;

    5) мавзуга оид масалалар, кейс-стадилар ва ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва иштирок этиш;

    6) амалиёт турларига асосан материал йиғиш, амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш, ҳисоботлар тайёрлаш;

    7) илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок этиш; 8) мавжуд лаборатория ишларини такомиллаштириш, масофавий (дистанцион)

    таълим асосида машғулотларни ташкил этиш бўйича методик кўрсатмалар тайёрлаш ва ҳ.к.

    Янги билимларни мустақил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, Интернет тармоқларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустақил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий мақола (тезис) ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштиришни маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.

    Мустақил ишни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар, кейс-стади, вазиятли масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейс-стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади.

    Тавсия этиладиган мустақил таълим мавзулари

    1. Ноинерциал саноқ тизимларидаги инерция кучлари 2. Ўзгарувчан массали жисмнинг ҳаракати. 3. Нисбийлик назарияси элементлари. 4. Релятивистик динамика элементлари. 5. Кеплер қонунлари 6. Кўчиш ҳодисалари. Диффузия, иссиқлик ўтказувчанлик ва қовушқоқлик. 7. Фазавий ўтишлар. 8. Очиқ тизимларда энтропиянинг локал камайиши. Диссипатив структуралар. 9. Плазма. Хоссалари ва қўлланилиши. 10. Термоэлектрик ҳодисалар. 11. Ўзгарувчан ток занжиридаги резонанс ҳодисалар. 12. Классик ва квант Холл эффекти.. 13. Ўта ўтказувчанлик ва унинг квантомеханик талқини. 14. Ярим ўтказгич - ярим ўтказгич контакти.

    22

  • 15. Фундаментал ўзаро таъсирлар турлари. Ягона майдон назарияси. 16. Коинот нурлари.Коинот нурларининг манбаалари, энергияси ва кимёвий

    таркиби. 17. Коинот нурларининг Ер атмосфераси билан ўзаро таъсирлашуви. Кенг атмосфера

    жалалари. 18. Оламнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси. Катта портлаш ва инфилляция

    назариялари. 19. Юлдузларнинг пайдо бўлиши ва эволюцияси. Оқ карликлар, нейтрон юлдузлар

    ва қора туйнуклар. 20. Бетта емирилиш. Бетта емирилиш спектри. Нейтрино. 21. Термоядро синтез реакцияларини бошқариш муаммоси. 22. Наноэлектроника материаллари. Квант “нуқталар”, “иплар” ва “ўралар”. 23. Юқори частотали сигналларни узатиш усуллари. 24. Тўлқин ўтказгичлар (волноводлар). 25. Наноўлчамли юпқа қатламларнинг тузилиши ва хоссалари. 26. Наноўлчамли кластерлар ва кристаллар. Нанотехнология. 27. Спинли электроника ва унинг элементлари. 28. Суюқ кристаллар ва уларнинг хусусиятлари. 29. Катта адрон коллайдери ва унинг ишлаш принципи. 30. Қуёш фотоэлектрик элементлари ва модуллари. 31. Оптик толали тизимлар.

    7. Ўқув-услубий ва ахборот таъминоти 7.1 Асосий адабиётлар

    1. Douglas C. Giancoli ,Physics: Principles with Applications,Prentice Hall; 6th edition January 17, 2004 USA

    2. Raymond A. Serway , John W. Jewett . Physics for Scientists and Engineers with Modern Physics, Cengage Learning; 9 edition (January 17, 2013), Brooks/cole20 Channel Center Street Boston, MA 02210 USA.

    3. А. Гаибов, О.Химматкулов. Физика. (нашриётда) 4. Sultanov N. Fizika kursi. Darslik, T: Fan va Texnologiya, 2007 5. Абдурахмонов К.П., Эгамов Ў. Физика курси. Дарслик –Тошкент, 2010 6. Трофимова Т.И. Курс физики.Учебник. -М.: «Академия», 2007 7. Детлаф А.А., Яворский Б.М., Курс физики.Учебник -М.: “Академия”, 2007

    8. Qodirov O., Boydedayev A. Fizika kursi. Qism-3: Kvant fizikasi – T:O’zbekiston,2005 9. Исмоилов М.,Хабибуллаев П.К.,Халиулин М. Физика курси. Дарслик, Т:

    Ўзбекистон, 2000 10. Гаибов А.Г.,Химматкулов О. Физика. Ўқув қўлланма-Т. Нашр,2018 11. Камолхўжаев Ш.М., Гаибов А.Г., Химматқулов О. Механика ва молекуляр

    физикадан маърузалар матни. ТошДТУ, 2003. 12. Ахмаджонов О. Физика курси. Дарслик, 1-3 қ.-Т., “Ўқитувчи”, 1999 13. Худойберганов А.М., Махмудов А.А. Атом физикаси. “Навруз”. 2018 14. Майсова В.В. Практикум по курсу общей физики.Учебник -М.: Наука, 1995 15. Чертов А., Воробьев А. Физикадан масалалар тўплами. Дарслик -Т.: Ўзбекистон,

    1997 7.2 Қўшимча адабиётлар

    16. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон

    23

  • Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил якунлари ва 2017 йил истиқболларига бағишланган мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқи. // “Халқ сўзи” газетаси. 2017 й., 16 январь, №11.

    17. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.- Т.: Ўзбекистон, 2017. - 46 б.

    18. Ўзбекистон Республкасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатларстратегияси тўғрисида. - Т.:2017 йил 7 февраль, ПФ-4947-сонлиФармони.

    19. Yusupov D.B., Komolo’jaev Sh.M., Gaibov A.G., Uzoqov A.A. Fizika fanidan

    laboratoriya ishlari uchun uslubiy ko’rsatma .-Т: ТошДТУ, 2015 20.Камолхўжаев Ш.М., Гаибов А.Г., Эшқулов А. «Электр ва магнетизм» қисмидан

    лаборатория ишлари тўплами.Ўқув қўлланма -Т: ТошДТУ,2005 21. Химматкулов О., Эшкулов А.А., Вахобов К.И. Методические указания к

    лабораторным работам по дисциплине «Физика» ,частьI - II. - Т: ТГТУ, 2016. 22. Юсупов Д.Б.,.Узоқов А.А. Методические указания к лабораторным работам по

    физике часть II, -Т: ТГТУ, 2010. 23. Юсупов Д.Б. Учебно-методическое пособие для практических занятий по

    разделу “Квантовая механика”-Т: ТГАИ, 2003. 7.3 Электрон ресурслар

    1. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали. 2. www.lex.uz– Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий

    базаси. 3. www.ziyonet.uz; 4. www.fizika.uz; 5. www.bilim.uz; 6. www. phys. ru. 7. www. google. ru. 8. WWW.My.estudy.uz

    24

    http://www.gov.uz/http://www.lex.uz/http://www.ziyonet.uz/http://www.fizika.uz/http://www.bilim.uz/http://www.my.estudy.uz/

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ТОШКЕНТ КИМЁ-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

    «ФИЗИКА ВА ЭЛЕКТРОТЕХНИКА» КАФЕДРАСИ

    “ТАСДИҚЛАЙМАН”

    ТКТИ проректори доц.Т.Т.Сафаров

    _________________ “____”_______ 2019 й

    ФИЗИКА фани

    ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

    Тошкент – 2019 й.

    25

  • Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 201___ йил “_____” _________даги ______-сонли буйруғи билан (буйруқнинг ____-иловаси) тасдиқланган “Физика” фани дастури асосида тайёрланган.

    Фаннинг ишчи ўқув дастури Тошкент кимё-технология институти Илмий-услубий Кенгашининг 2019 йил “_____” _______________ даги _____ - сонли мажлисида тасдиқланган.

    Тузувчилар: Эрназаров Ш.Н. - Тошкент кимё-технология институти «Физика ва электротехника» кафедраси катта ўқитувчиси.

    ______________ (имзо) Асатов Ў.Т.. - Тошкент кимё-технология институти «Физика ва электротехника» кафедраси катта ўқитувчиси.

    ______________ (имзо) Тақризчи: Химматқулов О. – И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника

    университети «Умумий физика» кафедраси доценти, ф-м.ф.н.

    ЁОБКТ факультети декани 2019 йил “______”_________ ___________________ Болтабоев У.Н. «Физика ва электротехника» кафедраси мудири 2019 йил “______”_________ ___________________ доц. Худайбердиева А.И.

    26

  • 1. Ўқув фанини ўқитиш бўйича услубий кўрсатмалар

    “Физика” фанининг асосий вазифаси – бу бир томондан табиат ва техникадаги физик ҳодисалар моҳиятини физика фанидаги фундаментал тушунчалар орқали тушунтириш бўлса, иккинчи томондан назарий билимларни талабалар келгусида оладиган мутахассисликлари бўйича юзага келадиган муаммоларнинг, жумладан технологик циклларда модда ва иссиқлик балансини ҳисоблаш, материалларнинг иссиқлик, электр ўтказувчанлиги, эластиклик модулларини аниқлаш, кимёвий реакциялар кинетикасини ҳисоблаш каби масалаларни ечишда уларнинг физик моделини яратиш йўлидаги билимларини шакллантиришдир.

    Физика курсини ўзлаштирган талаба қуйидаги билимларга эга бўлади: - воқелик тўғрисида илмий дунёқараш шаклланади; - механик, электромагнит ва ядро кучлари тўғрисидаги тушунчалар шаклланади; - иссиқлик жараёнларини молекуляр-кинетик назария асосида тушунтира олади; - мураккаб бўлмаган электр занжирларни ҳисоблаш усулларини эгаллайди; - турли оптик эффектларни электромагнит тўлқин назарияси асосида тушунтира олади;

    Физика курсини ўрганишда талабалар томонидан олинадиган асосий билимлар: - қаттиқ жисм механик ҳаракатининг қонунлари; - молекуляр физика ва термодинамика қонунлари; - электромагнетизм қонунлари; - оптика, атом ва квант физикаси қонунлари; - қаттиқ жисм физикаси қонунлари.

    Физика курсини ўзлаштириш асосида олинадиган кўникмалар: - қаттиқ жисмларнинг механик хоссаларини (зичлиги, эластиклиги) аниқлашда физик усулларини қўллай олади; - суюқликларнинг ички ишқаланиш коэффициентини Стокс усулида аниқлай олади; - ўтказгичнинг қаршилиги ва электр сиғимини Уитсон кўприги ёрдамида аниқлай олади; - суюқликларнинг ёруғлик ютиш коэффициентини ва эритмаларнинг концентрациясини аниқлашда оптик усулларни қуллай билади; - шаффоф жисмларнинг синдириш кўрсаткичини микроскоп ёрдамида аниқлай олади; - ёруғликнинг тўлқин узунлигини дифракцион панжара ёрдамида аниқлай олади.

    2.Физика фанидан маъруза машғулотлари

    Кузги семестр

    Т/р

    Маърузалар мавзулари

    Дарс соатлари ҳажми

    1 Бахолаш тизими ҳақида тушунча. Физика фанига кириш. Моделлар, назария ва қонунлар. Физик катталикларнинг ўлчов бирликлари. Кинематика асослари. Радиус-вектор, кўчиш, йўл ва траектория тушунчалари. Илгарилама ҳаракатда тезлик ва тезланиш.

    2

    2 Эгри чизиқли ҳаракат.Айлана бўйлаб текис харакатда бурчак тезлик ва бурчак тезланиш .Эгри чизиқли ҳаракатда нормал ва тангенциал тезланишлар. Чизиқли ва айланма ҳаракатни ифодаловчи физик катталиклар

    2

    27

  • орасидаги боғланишлар.

    3 Моддий нуқта динамикаси. Инерциал саноқ системаси. Ньютоннинг биринчи қонуни. Масса ва куч тушунчалари.Ньютоннинг иккинчи қонуни.Илгариланма ҳаракат динамикасининг асосий тенгламаси.Ньютоннинг учинчи қонуни.

    2

    4 Табиатда кучлар. Оғирлик,эластиклик ва ишқаланиш кучлари. Деформация ва унинг турлари. Механик кучланиш. Гук қонуни. Юнг модули. Бутун олам тортишиш қонуни. Гравитацион майдон ва унинг кучланганлиги.

    2

    5 Механикада сақланиш қонунлари. Механик иш, қувват ва энергия.Кинетик ва потенциал энергия. Энергиянинг сақланиш қонуни. Импульс ва унинг сақланиш қонуни.

    2

    6 Қаттиқ жисмнинг айланма ҳаракат динамикаси. Моддий нуқта ва қаттиқ жисмнинг инерция моменти. Штейнер теоремаси.Куч моменти. Айланма ҳаракат динамикасининг асосий тенгламаси. Импульс моменти ва унинг сақланиш қонуни. Айланма ҳаракат қилаётган жисм энергияси.

    2

    7 Механик тебранишлар. Гармоник тебранма ҳаракат. Гармоник тебранишлар дифференциал тенгламаси. Гармоник тебранишлар тезлиги ва тезланиши.Маятниклар. Гармоник тебранишлар энергияси.

    2

    8 Тўлқин жараёнлари. Бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар. Тўлқин тенгламаси. Тўлқин узунлиги ва сони. Тўлқин энергияси. Фазавий ва гуруҳли тезликлар. Тўлқинли ҳодисалар. Доплер эффекти.

    2

    9 Суюқлик ва газларнинг умумий хоссалари. Суюқлик ҳаракатини кинематик тавсифлаш.Суюқликнинг мувозанати ва ҳаракат тенгламаси.Идеал ва ёпишқоқ суюқлик.Идеал суюқликнинг стационар ҳаракати.Бернулли тенгламаси.Ёпишқоқ суюқлик гидродинамикаси. Ёпишқоқлик коэффиценти.Стокс формуласи.Рейнольдс сони.

    2

    10 Молекулар-кинетик назария асослари. Молекул