20
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ Методик қўлланма

ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

  • Upload
    others

  • View
    9

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ

Методик қўлланма

Page 2: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

2

Тузувчилар:

Ҳ.А.Юнусов - Чортоқ туманидаги 5-сонли Давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати

директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.

Қ.Қ.Қосимов - Чортоқ туманидаги 5-сонли Давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати

1-тоифали математика фани ўқитувчиси

Тақризчи:

Г. Қўшманова - Чортоқ туманидаги 5-сонли Давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим

мактаб-интернати директори

Мазкур қўлланма умумий ўрта таълим муассасалари

ўқитувчилари, тарбиячилари ҳамда мутахассислари учун

мўлжалланган

Мазкур қўлланма Чортоқ туманидаги 5-сонли Давлат

ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Методика

Кенгашининг 2012 – йил 31 – январдаги 5-сонли йиғилиш қарори билан

мақулланган ва амалиётда фойдаланишга тавсия этилган.

Page 3: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ.

Давлат тузуми - Республика

Давлат бошқаруви - Президентлик

Қонун чиқарувчи орган - Икки палатали парламент

Ижро органи - Республика Вазирлар Маҳкамаси

Пойтаҳти - Тошкент шаҳри

Республика ҳудуди - 447,4 минг кв.км

Республика аҳолиси - 27 миллион кишидан зиёд

Вилоятлар -12 та

Туманлар -164 та

Шаҳарлар -120 та

Қорақалпоғистон Республикаси -1 та

Республика чегарасининг умумий узунлиги -6221 км

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Абдуғаниевич Каримов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раиси

Илгизар Собиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг раиси

Дилором Тошмуҳамедова

Бош вазир Шавкат Мирзиёев

Халқ таълими вазири Темир Ширинов

Наманган вилояти Хокими Баҳодир Юсупов

Вилоят Халқ таълими бошкармаси бошлиғи

Собитхон Турғунов

Page 4: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯСИ

Жаъми 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат

Муқаддима

Биринчи бўлим. Асосий принциплар

I - боб. Давлат суверенитети

II - боб. Халқ хокимиятчилиги

III - боб. Конституция ва қонуннинг устунлиги

IV - боб. Ташқи сиёсат

Иккинчи бўлим. Инсон ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари

ва бурчлари

V - боб. Умумий қоидалар

VI - боб. Фуқаролик

VII - боб. Шахсий хуқуқ ва эркинликлар

VIII - боб. Сиёсий хуқуқлар

IХ - боб. Иктисодий ва ижтимоий хуқуқлар

Х - боб. Инсон хуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари

ХI - боб. Фуқароларнинг бурчлари

Учинчи бўлим. Жамият ва шахс

ХII - боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари

ХIII - боб. Жамоат бирлашмалари

ХIV - боб. Оила

ХV - боб. Оммавий ахборот воситалари

Тўртинчи бўлим. Маъмурий-худудий ва давлат тузилиши

ХVI - боб. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий тузилиши

ХVII - боб. Қорақалпоғистон Республикаси

Бешинчи бўлим. Давлат хокимиятининг ташкил этилиши

ХVIII - боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

ХIХ - боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти

ХХ - боб. Вазирлар Маҳкамаси

ХХI - боб. Махаллий давлат хокимияти асослари

ХХII - боб. Ўзбекистон Республикасининг суд хокимияти

ХХIII - боб. Сайлов тизими

ХХIV - боб. Прокуратура

ХХV - боб. Молия ва кредит

ХХVI - боб. Мудофаа ва хавфсизлик

Олтинчи бўлим. Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби

Page 5: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

5

МУҲИМ САНАЛАР

1336 – йил 9 апрель - Соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур таваллуди куни

1441-йил 9 февраль - Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби

Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуди куни

1483 – йил 14- февраль - Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир,

тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда Мирзо Бобур таваллуд топган кун.

1938-йил 30 январь - Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистоннинг биринчи

Президенти, давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов туғилган

кун.

1959 йил 20 -ноябрь - Бола ҳуқуқлари Декларацияси қабул қилинган кун

1989 йил 21-октябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги

қонун қабул қилинган кун

1991-йил 1 сентябрь - Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни

1991-йил 18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланган

кун

1992-йил 2 март - Мустақил Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлди

1992 – йил 2 июль - Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби тасдиқланган

кун

1992 йил 8 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул

қилинган кун

1992 йил 10 декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул

қилинган кун

1994 йил 1 июль - Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага

киритилган кун

1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни (1996).

ЙИЛЛАРНИНГ НОМЛАНИШИ

1996 - йил –Амир Темур йили

1997 - йил – Инсон манфаатлари йили

1998 - йил – Оила йили

1999 - йил – Аёллар йили

2000 - йил – Соғлом авлод йили

2001 - йил – Оналар ва болалар йили

2002 - йил – Қарияларни қадрлаш ва ногиронлар йили

2003 - йил - Обод маҳалла йили

2004 - йил – Меҳр – мурувват йили

2005 - йил – Сихат-саломатлик йили

2006 - йил – Ҳомийлар ва шифокорлар йили

2007 - йил – Ижтимоий химоя йили

2008 - йил - Ёшлар йили

2009 - йил – Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили

2010 - йил – Баркамол авлод йили

2011- йил – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

2012 - йил – Мустаҳкам оила - йили

Page 6: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

6

МУҲИМ ҚАРОР ВА ФАРМОНЛАР

1997 - йил 7-январ - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умид»

жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги ПФ-1694 сонли Фармони

1998 - йил 26 март - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 130

сонли " Ижтимоий - манавий мухитни янада согломлаштириш, диний

ақидапарастликни олдини олиш чора тадбирлари тўгрисида"ги қарори

1998 - йил 16 май – “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни

ташкил этиш” тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори.

1999 - йил 16-август “Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини

тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори.

2000 - йил 21 сентябр - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 360

сонли " Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини

такомиллаштириш хақида"ги қарори

2004 - йил 21 май - "2004-2009 - йилларда мактаб таълимини ривожлантириш

Давлат умуммилий Дастури тўгрисида"ги Ўзбекистон республикаси

Президентининг ПФ - 3431 сонли фармони

2004 - йил 9 июл Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004-

2009 - йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий

Дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўгрисида"ги 321 сонли қарори

2005 - йил Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Умумий

ўрта таълим муассасаларини безатишга қў- йиладиган ягона талаблар

тўғрисида”ги 29- сонли қарори

2005 - йил 6 март Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг

«Таълим муассасаларида педагог ходимларнинг кийиниш маданияти

тўғрисида”ги 31 - сонли қарори

2006 - йил 25 августдаги 451 сонли Республика Президентининг “Миллий ғоя

тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

тўғрисида”ги қарори

Ўзбекистон Ресбликаси президенти И.Каримов томонидан белгилаб

берилган Ўзбек моделининг 5 тамойили

1.Иқтисодиётнинг сиёсат ва мафкурадан холилиги

2.Давлат - бош ислохотчи

3.Қонун устиворлиги

4.Кучли ижтимоий сиёсат

5.Бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш.

Page 7: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ АБДУҒАНИЕВИЧ

КАРИМОВНИНГ “ЮКСАК МАЪНАВИЯТ – ЕНГИЛМАС КУЧ” КИТОБИНИ ЎРГАНИШ

ЮЗАСИДАН ЎҚУВЧИЛАР БИЛИМИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Ўқувчилар қуйидаги билимларни эгаллашлари шарт

- Ўзликни англаш тушунчаси;

- “маънавият” сўзининг мазмун моҳияти, маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар;

- маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги, миллий ғоя, маънавий ҳаёт тушунчалари;

- ўзликни англашда она тилининг ўрни;

- ўзликни англашда миллий урф одатлар, қадриятлар, тарихий хотиранинг ўрни;

- ислоҳот-ислоҳот учун эмас, ислоҳот инсон учун тамойилининг мазмун моҳияти;

- глобаллашув тушунчаси, глобаллашувнинг салбий таъсири;

- “оммавий маданият” тушунчаси ва унинг моҳияти, миллий қадриятлар ва анъаналар кушандаси;

- ғоявий бўшлиқ ва унинг зарарли оқибатлари;

- мафкуравий иммунитет, мафкуравий иммунитетни шакллантириш мезонлари;

- таълим- тарбиянинг уйғунлиги;

- баркамол шахсни шакллантиришда мактабнинг, миллий тарбиянинг ўрни ва бошқалар

Ўқувчилар тарбиясидаги кўникмалар

- Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқлигини тушуниш;

- Маънавиятга қаратилган ҳар қандай таҳдид мамлакат хавсизлигини, унинг миллий манфаатларини,

соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланишини ва оҳир

оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкинлини англаш;

- Маънавият-инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган одамнинг ички дунёси,

иродасини бақувват, имон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг

барча қарашларининг мезони эканлигини англаш;

- Маънавият тушунчаси жамият ҳаётидаги ғоявий, мафкуравий, маърифий, маданий, диний ва

аҳлоқий қарашларни ўзида тўла мужассам этишини англаш;

- Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар - маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна

тарихий ёдгорликларнинг ўрнини англаш;

- ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда оиланинг ўрни ва

таъсири беқиёс эканлигини англаш;

- маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қиладиган муҳим ҳаётий омил - таълим - тарбия

тизими эканлигини англаш;

- моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлашса, жамият тараққий топишини англаш;

- Миллий ғоянинг узвий таркибий қисми: Комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлар аро

тотувлик, динлараро бағрикенглик тамойиллари мазмун – моҳиятини идрок этиш;

- Ўзликни англаш миллий онг ва тафаккурни ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий маънавий

боғлиқлик тил орқали намоён бўлишини англаш;

- бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга эканлигини

фаҳмлаш;

- мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай

узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини англай олиши;

- Адабиёт- сўз санъати инсонни маънавий оламини кашф этишида қудратли восита эканлигини

тушуниш ва унга муҳаббат қўйиш;

- Юксак маънавият- буюк жасоратларга етаклашини англай олиши.

Ўқувчилар таълим –тарбиясидаги малакалар

Ватанимизнинг бой тарихини ўрганиш, аждодлар мероси билан ғурурланиш, қадимий ва гўзал

диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини англаш. Шу

билан бирга аждодларимизга муносиб авлод бўлишга ҳаракат қилиш,

- Яхши ўқиш, жамоат ишларида фаол қатнашиш, миллий қадриятлар ва анъаналарга содиқ бўлиш,

уларни ўрганиш ва такомиллаштиришга ҳаракат қилиш;

- Миллатнинг асрий қадриятлари, миллий тафаккури ва турмуш тарзи, ахлоқ-одоб, оила ва жамият

ҳаёти, онгли яшаш тарзига раҳна солаётган “оммавий маданият” нинг салбий оқибатларини ҳис

қилиш ва унга қарши қатъий онгли фикр билдира олиш;

Page 8: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

8

- маънавиятга қарши ҳар қандай таҳдид – бу миллатга қарши таҳдид эканлигини шарҳлай олиши,

миллий қадриятларимиз, анъаналаримизга, умуминсоний принципларга қарши бўлган ҳар қандай ёт

ғояларга қарши тура олиш;

-- Давлатимиз томонидан таълим олиш ҳуқуқининг кафолати сифатида амалга оширилган ислоҳотлар

ва уларнинг замирида ёшларимизни, маънавий камолоти йўлида яратилаётган имкониятлардан кенг

фойдаланиш;

- тадбиркорлик билан шуғулланиш учун куч ғайрат билан бирга билим ва тажрибага, ақл-идрокка,

касб малакаси етарли бўлиши, қонунларни ва ўз ҳақ – ҳуқуқларини ва мажбуриятларини билиши

лозимлигини англаган ҳолда, тўғри касб танлаш ва билим олишга интилиш;

- ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларга эга бўлиш;

- табиатнинг тенгсиз неъмат эканлигини ҳис қилиш ва уни асраб - авайлаш,

- жаҳон адабиёти, миллий адабиётимиз дурдоналари билан танишиб боришни ўзининг кундалик

фаолиятига айлантириш;

- жамият олдидаги мажбуриятлари ва масъулиятларини тўғри тушуниш, ҳар соҳада фидоий бўлиш, ўз

билими ва кучини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз

сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолияти мезонига айлантира олиш.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН

МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШ ОСТОНАСИДА” НОМЛИ КИТОБИНИ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ЎРГАНИШ БЎЙИЧА

Д А С Т У Р

1-мавзу: Кириш. Жамиятни янгилаш йўлида

Китобнинг ёзилишидан кўзланган мақсад, 1980 йилларнинг сўнгида собиқ СССР даги,

хусусан Ўзбекистон ССР даги сиёсий-ижтимоий вазият.

Жамиятни янгилаш учун курашаётган барча соғлом кучларни бирлаштириш зарурати. Ўзбек

тилига давлат тили мақомининг берилиши.

Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, таълим ва илм-фан соҳасида ўзгаришлар қилиш

зарурлиги.

2-мавзу: Халқ иродаси билан танланган йўл

Ислом Каримовнинг 1989 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон ССР Фанлар Академиясидаги, 1990

йилнинг 20 январь куни Тошкент шаҳар фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувдаги нутқларида

Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти йўли ҳақида билдирилган фикрлар.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш учун олиб борилган ҳаракатлар 1990 йилнинг

февраль ойида ўтказилган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари ва Республика халқ депутатларининг

маҳаллий Советларига ўтказилган сайловлар.

Ўзбекистонда Президентлик институтининг жорий этилиши. Мустақиллик декларациясининг

қабул қилиниши. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат йўлининг танланиши. Ўзбекистоннинг иқтисодий

мустақилликка эришувидаги дастлабки қадамлар.

Улуғ мутафаккирлар маънавий меросининг ўрганилиши.

Абу Исо Муҳаммад ибн Исо Ат-Термизий таваллудининг 1200 йиллиги, “Бобурнома”

китобининг 460 йиллигини нишонлаш.

3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий вазият

Минтақавий муаммолар ва уларнинг ечимлари. Бозор иқтисодиётига ўтишдаги дастлабки

қадамлар.

Наврўз байрамининг умумхалқ байрами деб эълон қилиниши. Мураккаб вазиятда оқилона

сиёсатнинг юритилиши. Колхоз ва совхозларнинг хўжалик юритиш механизмини қайта қуриш

зарурати.

Халқимизнинг руҳини, ғурурини тиклаш борасида бошланган ишлар, Ислом Каримовнинг

“Ўзбекистон – мустақил республика, унинг ўз танлаган йўли бор. Республиканинг барча табиий

бойликлари халқ фаровонлигига хизмат қилиши керак” – деган ғоясининг аҳамияти.

Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ва сиёсий алоқалари.

4-мавзу: Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг эълон қилиниши

Page 9: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

9

1991 йилнинг август ойидаги СССРда сиёсий ҳаётнинг издан чиқиши. Фавқулодда ҳолат

давлат комитети ва унинг сиёсати. Ушбу вазиятларга Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг

муносабати. Президент Ислом Каримовнинг Республика аҳолисига мурожаати. Мамлакатда вужудга

келган аҳвол ва республика манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ССР Президенти

фармонининг эълон қилиниши.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августда бўлиб ўтган навбатдан

ташқари олтинчи сессияси. “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги

Қонуннинг қабул қилиниши.

5-мавзу: Ўзбекистоннинг дунё харитасидан муносиб ўрин олиши

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши VIII сессиясида “Ўзбекистон Республикаси

Референдумини ўтказиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш

тўғрисида”ги Қарорларининг қабул қилиниши. 1991 йил 29 декабрда бўлиб ўтган референдум ва

унинг якунлари. Халқимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг маъқулланиши. 1991

йил 29 декабрда бўлиб ўтган Президент сайлови ва унинг якунлари. Ислом Абдуғаниевич Каримов -

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Жаҳоннинг йирик давлатлари

томонидан Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида тан олиниши. Тинчлик, тотувлик,

осойишталикни сақлаш – Президентнинг бош вазифасидир.

6-мавзу: Хулоса. Маънавий жасорат намунаси

1991 йил 31 август санасида қўлга киритилган миллий мустақиллик - XX асрда халқимиз

томонидан амалга оширилган буюк маънавий жасорат намунаси. Бу жараёнда Президент Ислом

Каримов жасоратининг намоён бўлиши.

"ДАРС - МУҚАДДАС" ТАДБИРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълимнинг муваффақиятли ва самарали бўлишининг

гаровидир.

Дарс бу синфда аниқ мақсадларни кўзлаб, белгиланган вақт оралигида ўқитувчи рахбарлигида

ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг ташкил этилишидир.

Шундай экан, хар бир ўқитувчи дарсга тайёрланмасдан туриб киришга виждони йўл қўймаслиги,

тайёрланмасдан (дарс ишланмасисиз) кирган дарсига эса иш хақи олмаслигини билиши лозим.

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда иккига бўлинади:

1.Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлигига;

2.Ўқитувчининг хар бир дарсга кундалик тайёргарлиги:

Ўқитувчининг умумий тайёргарлигн мунтазам амалга ошадиган жараён бўлиб, ўқув йили

бошланиши олдидан қўйидагиларни қамраб олади;

- Давлат таълим стандарти; ўқув дастури, Ўқув режа хамда уларга берилган тушунтириш

хатларини ўрганиб чиқиш;

- ўзларининг дарсларида ишлатиладиган кўргазмали материалларни ўрганиш ва уларни амалда

қўллай билиш;

- илгор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, тахлил қилиш орқали билимини

кенгайтириш кабилардир.

Дарсга тайёргарликнинг энг асосийсн бу ўқитувчининг хар бир дарсга кундалик тайёргарлигидир.

Дарсга тайёргарлик кўриш қўйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

1-боскич. Тақвим-мавзу- режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақг (соат) аниклаштириб

олинади.

2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзуда кандай тушунчалар (билим, кўникма ва

малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштириб, шу "асосида дарс мақсадлари белгилаб

олинади:

3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, кўргазмали ва дидактик

материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади хамда дарс ишланмаси (конспект) ёзилади:

Дарс ишланмаси конспектининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

Сана, синф (параллел синфлар учун- битта мавзу бўйича алохида-алохида дарс

ишланмаси(конспект)ни ёзиш шарт эмас, битта мавзуга битта дарс ишланмаси ёзилса кифоя. 5-а, б-

синфлар деб кўрсатилади), фан номи ёзилади.

Дарснинг мавзуси (тақвим-мавзу режа асосида).

Page 10: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

10

Дарс максади (дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида бажариладиган(эришиладиган); аниқ

ҳаётий (реал) ва дарс якунида баҳоланадиган(улчамли)бўлиши мақсадга мувофиқдир:

а) Таълимий максад - дарс жарпёнида ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма ва

малакалар асосида белгиланади;

б) Тарбиявий мақсад - дарс жараёнида ўқувчиларда қайси ахлоқий сифатлар шакллантирилиши

асосида белгиланади;

с) Ривожлантирувчи мақсад - дарс натижасида ўқувчиларда қайси хислатлар ва ахлоқий

фазилатлар ривожлантирилиши асосида белгиланади

Дарс тури: (қуйидагича бўлиши мумкин: янги тушунча, билимларларни шакллантирувчи;

ўқувчиларнинг билимг кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи; умумлаштирувчи; ўқувчилар

эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни тахлил, назорат қилувчи дарслар),

Дарсда фойдаланиладиган турли хил услублар (анъанавий, ноанъанавий, интерфаол кабилар)ни

энг яхшиси бу ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишга хизмат

қиладиган;

Дарсда фойдаланиладиган жихозлар (техник воситалар, кўргазмали ва дидактик материаллар),

Дарсни таркиби қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин

Ташкилий қисм;

Ўтилган мавзуни такрорлаш (мустахкамлаш);

Янги мавзуни тушунтириш;

Янги мавзуни мустахкамлаш;

Ўқувчиларни бахолаш

Уйга вазифа бериш.

Дарс ишланмасини тайёрлашда ўтувчи дарснинг хар бир қисмини эътиборга олиш мақсадга

мувофиқ..

Дарс ишланмаси (конспект) хамма ўқитувчида бўлиши зарур Лекин, дарс ишланмаси қандай

хажмда, неча варакдан иборат бўлиши ўқитувчининг махоратига боглиқ. Бунда хамма ўқитувчи учун

бир хил чегара, чекланиш ўрнатиб бўлмайди:

Агарда ўкитувчи дарс бераётган ўқувчиларининг ўзлаштириш самарадорлиги юқори бўлса,

ўқувчилари турли кўрик-танловларда юкори натижаларга эришган бўлса, ўқитувчининг дарс

жараёнига мактаб маъмурияти ва худудий халқ таълими бошқаруви идоралари ходимлари томонидан

халақит беришларига йўл қўйилмайди.

Дарс ишланмаси (конспект) қулёзма шаклида ёки компьютерда хам ёзилиши мумкин. Дарс

ишланмасини компьютерда ёзишнинг энг мухим ягона шарти шу ўқитувчининг ўзи компьютерда

ишлашни билиши лозим.

Директорнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари хар бир ўқитувчининг дарс

ишланмасини кўриб, тасдиклаш жараёнида ўқитувчиларда дарсга кириш учун қўйидаги энг

минимум хужжатлар бўлишни назорат қилади:

- дарс ишланмаси (конспекти)

- таквим-мавзу режа

- ўкув дастури

- дарслик

Ўқитувчиларнинг ўз устларида мустақил ишлашлари ижодий изланишлари оркали таълим

самарадорлигини ошириш омиллардан бири бу мунтазам равишда ўқитувчиларнинг дарсларни

тахлил қилишдир.

Ўқитувчи дарсни- кузатиш ва тахлил қилиш, уларнинт педагогик махорати, иш тизими,

ўқувчиларининг ўзлаштириш билим даражаси каби сохавий ва касбига лаёқати юзасидан хулоса

чиқариш хамда ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиқ имконини беради.

Дарс бошлангандан кейин хеч кимнинг ушбу жараёнга халақит беришга йул қўйилмайди.

Синфда таълим сифатини ошириш йўлларидан бири сифатида "Тенгдошлар" тизимини жорий

этилади:

Маънавий-маърифий" ишлар бўйича директор ўринбосарлари синф рахбарлари, фан

ўқитувчилари бу тизимни жорий этишда ўқувчиларга "Тенгдошлар" сўзининг маъносини

тушунтиришда айниқса “Тенг” сўзига эътибор қаратади:

Синф ўқувчиларининг умумий билим савиясини, ўзлаштириш қобилияти юқори бўлган

ўқувчилар мавзуларни ўзлаштиришда қийналадиган синфдошларига бириктирилади.

Бунда ўқувчиларнинг уй вазифаларини бажаришда мураккаб{тушунмаган) мавзуларни

ўзлаштиришда ёрдам беришларини ташкил этиш мақсадида яшаш. манзиллари бир-бирига яқин

Page 11: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

11

бўлган ўқувчиларнинг бир-бирларига бириктириш ва синфда битта партага ўтқазиш мақсадга

мувификдир.

Натижада айрим фанларни ўзлаштиришга қийналадиган ўқувчининг фанга бўлган муносабати

ўзгаришига эришилади, синфдошлари ўртасида ўзаро хамкорлик ва бир-бирига хурмати

ривожланишига олиб келади.

Хар бир ўқувчини ўзлаштириш қобилиятини хисобга олган холда уларга таьлим-тарбия бериш

жараёнини самарадорлигини ошириш лозим.

Жумладан, ўқувчиларда мактаб ёшидан бошлаб ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини

шакллантириш орқали синфда ижобий мухитни яратиш учун "Тартиб посбони" тизими жорий

этилади;

ДАРС ЖАРАЁНИНИ КУЗАТИШ, ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИ

ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Дарс кузатувчи дарсни кузатиш жараёнида дарс бераётган ўқитувчининг қўлида синф

журнали, давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган ўқув дастури календар-мавзу режаси, дарс

конспекти, дарслик ва ўқув қўлланма мавжудлигини эътибордан қолдирмаслиги лозим. У дарс

кузатиш жараёнида ўқитувчи билан бирга кириб келиб, орқа ўриндиқларнинг бирига бориб ўтириш

лозим. Сўнгра дарсни қуйидагича таҳлил қилиб бориши талаб этилади:

1. Ташкилий таҳлил. Синфнинг дарсга тайёргарлиги, аввало, болаларнинг кайфияти, соғлиғи

ва синф хонаси, досканинг озодалиги, бўр ва латтанинг борлиги, ҳавосининг тозалиги, мабодо айрим

ўқувчилар бирон сабабга кўра дарсда қатнашмаётган бўлса, уларнинг номи ёзилган варақчанинг

ўқитувчи столига навбатчи ёки синф сардори бошлиғи томонидан қўйилиши кабилардан ташқари, ўз

навбатида, ўқитувчининг дарсга хозирлиги, кайфияти, дарс учун керакли жиҳозлар, кўрсатмали ва

тарқатма материаллар хамда техникавий асбоб-анжомларнинг мавжудлиги хамда ўқитувчининг

ташқи қиёфаси, кийиниш маданиятига ҳам эътибор берилади.

2. Илмий таҳлил. Бунда илм асосида билим бериш принципига асосланилганлиги эътироф

этилади. Замонавий педагогик ва ахборот технологиясининг ривожи илмий билимлар билан

қуролланишни ҳамда узлуксиз таълим жараёнида талаба-ёшларни илмий тадқиқот методлари

асосида изланишлар олиб боришни талаб этади. Илмий билимлар ўзининг назарий жиъатдан

пухталиги, ҳаёт ва амалиёт билан изчил боғлиқлиги асосида ажралиб туради. Шунга кўра, бугунги

фан-техника ривожи таълим мазмунига сингдирилган холда ўқувчи онгига етказиб берилади.

Ўқитувчининг ҳар бир дарси илмий асосланган бўлиб, ўқув-билув методларини модернизасия

қилишга қаратилган бўлади.

Илмий таҳлилда ўқувчи мустақил равишда илмий методлар билан таълим-тарбия

методларини қай даражада қўллай олишига эътибор қаратилади. Бу жараён ижтимоий фаол ва

малакали кадрлар тайёрлашнинг имий-педагогик асосини ташкил этади.

3. Дидактик (таълимий) таҳлил. Таълимий таҳлил кенг қамровли ҳисобланади. Аммо

таҳлилнинг бу турида таълим принципларининг мазмун- моҳиятига асосий эътибор

қаратилади.Чунки таълим принциплари ўқитувчи ва ўқувчи олдидаги вазифаларни уйғунлаштириб,

таълимнинг назарий ва амалий қонуниятларини тўғри хал этишнинг асосий негизи ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, ҳар бир мавзунинг илмийлиги, тизимий ва изчил бўлиши, оддийдан мураккаб томон

йўналиши, ўқувчининг билимдонлиги, мустақил фикрлаши, фаоллиги, кўрсатмалилик, янги

ахборотларни ҳаёт ва амалиёт билан боғлиқлиги ҳамда таълимни ўқувчининг ёш ва индивидуал

хусусиятлари билан боғлиқлиги очиб берилади. Ўқув-билув жараёнига хос қайтар алоқанинг таoмин

этилишига эътибор қаратилади. БКМ элементлари тўла назорат қилиб борилади.

4. Методик таҳлил. Бунда ўқитувчи фаолиятининг бир-бири билан изчил боғлиқ бўлган икки

томони назарда тутилади. Биринчиси, қўлидаги дастурга кўра эгаллаган билимлари асосида мавзу

неча соатга мўлжалланган бўлса, уни қандай методлар (усул ва воситалар) асосида ўқувчининг ёши,

жинси ва индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда етказиб бера олиши бўлса,

иккинчиси, ўзининг ўқитувчи мутахассис сифатидаги методик тажрибалари қай даражада

ривожланганлигини намойиш этиш ҳисобланади. Мана шу иккинчи қисмида ўқитувчининг

ижодкорлиги, методик маҳорати кўрсатилиши лозим. Ўқитувчининг инновасион фаолияти, яoни янги

педагогик технологияларни таълим жараёнига татбиқ эта олиши ва унга оид тажрибалари айнан шу

йерда маoлум бўлади. Ўқитувчининг методик маҳорати бирданига кўзга ташланмайди. Айниқса, ёш

ўқитувчилар ўз билим ва тажрибаларини ўқувчига етказиб беришда кўплаб қийинчиликларга дуч

келишади.

5. Методологик таҳлил. Маълумки, миллий истиқлол ғояси шахснинг ижтимоий

тафаккурида тобора мустаъкам ўрин эгаллаб бормоқда. У энди назарий консепсия, таълимот

даражасидан амалий ҳаракатга айланаётган бир шароитда педагогик ғоянинг ўрнини белгилаб олиш

Page 12: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

12

лозим. Ўқувчи ёшларнинг орзу-интилишлари, келажак мақсадларини миллий истиқлол ғояси билан

ҳамоҳанг қилиш, шу ғоянинг таркибига сингдириб юборишда ўқитувчининг инновасион фаолияти ва

шу асосида педагогик ғояларни узлуксиз таълим жараёнида такомиллаштириб бориши муҳим ўрин

тутади.

Миллий истиқлол ғояси ва унинг таркибий қисми бўлган педагогик ғояни ўқувчилар ва талаба

ёшлар эoтиқодига айланишида тизимли ва мақсадли таълим-тарбиявий иш олиб боришга қаратилган

инновасион дастур ҳамда лойиҳалар ишлаб чиқилиши лозим. Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўзининг

фани йўналиши бўйича:

1) педагогик ғоянинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб олиши;

2) педагогик ғояларни англаган эҳтиёж даражасига кўтариши;

3) ўқувчида масoуллик ва дахлдорлик ҳиссини шакллантириш;

4) фанга бўлган қизиқишини бошқа ижобий мотивлар асосида тўғри йўналтириши лозим.

6. Психологик таҳлил. Бунда асосан боланинг жисмонан ва руҳан соғломлиги, кайфияти,

жамоадаги соғлом муҳит, болаларнинг ўзаро муносабати, мулоқот маданияти, фаол ёки сустлиги,

диққатининг барқарорлиги ва кўлами, сезгирлиги, топқирлиги, ҳушёрлиги, фанга бўлган қизиқиши,

ҳозиржавоблиги, ўқитувчи билан ўзаро муносабати, жамоадаги ўзаро ҳурмат, боланинг идроки,

мантиқий ва образли тафаккури, индуктив ва дедуктив хулоса чиқара олиши, хотираси, материални

эсда олиб қолиши, бола фантазияси, бажарадиган ишига кўра масoуллиги, иродавий сифатлари,

қобилияти, билим, кўникма ва малакалар кўлами каби жиҳатлар ҳисобга олинади.

Буюк педагогларимиз ўқитувчини “амалдаги руҳшунос” дейишган. Бир соатлик дарс

жараёнида ўқитувчи 100 дан ортиқ муаммоли вазиятларга дуч келиши мумкин. Бундай вазиятларни

баoзан ўқитувчи англаб, англамай ёки атайлаб эътиборсиз қолдирадиган ҳолатлар ҳам бўлади.

Аслида ўқитувчи муаммоли вазиятларга бепарво қараши мумкин эмас. Жамоада соғлом муҳитни

таoмин этишда, боланинг маънавий ва ахлоқий қиёфасининг шаклланишида муаммоли вазиятларнинг

ижобий ечими алоҳида аҳамият касб этади.

Шу нарсани алоҳида таoкидлаб ўтиш лозимки, ўқитувчи марҳамат қилиб дарсга кирдими, уни

белгиланган вақт жараёнида педагогик талаблар даражасида бошқариши лозим.

7. Педагогик таҳлил. Таҳлилнинг бу тури анча масoулиятли бўлиб, ўз ичига ўқитувчининг

педагогик техникани қай даражада ўзига сингдириб олгани билан ифодаланади. Маoлумки, педагогик

техника касб фаолияти жараёнида амал қилишига кўра икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси,

ўқитувчининг ўз хулқ-атвори ва нутқини бошқара олишига қўйилган меoёрий талаблар бўлиб,

буларга ўқитувчининг ташқи қиёфаси, кийиниши, гавда, қўл, юз ҳаракатлари, кайфияти, руҳий

ҳолати, ҳис-ҳаяжони, диққати, хаёли, кузатувчанлиги, қадам босишларини идора қилишдан иборат.

Ўқитувчининг нутқи, овозининг паст–баландлиги талабаларнинг ёши ва бажараётган хатти-

ҳаракати билан уйғун бўлиши лозим. Демак, ўқитувчининг ҳар бир гапига ҳаракатининг мослиги, сўз

ва нутқининг уйғунлиги, унинг жозибаси, оҳанги, бир-бирига мувофиқ келиши талаб этилади.

Шундан келиб чиқиб, изчил равишда иккинчи гуруҳга таълим жараёнини

такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлар, яoни ўқувчи билан тезда тил топа олиш, унинг ўрнига

ўзини қўйиб кўра билиш, мулоқотга кириша олиш, таълимда фаол муносабат ўрната олиш каби

хусусиятлар киради.

Педагогик техникани мукаммал ўзлаштира олган ўқитувчигина инновасион фаолиятда янги

педагогик технологияларни таълим ва тарбия жараёнига татбиқ эта олади. Ўқитувчининг педагогик

маҳорати айнан мана шу ерда кўрина бошлайди.

Шу билан бирга, педагогик таҳлилда ўқитувчининг тарбиячилик маҳоратига ҳам алоҳида

эҳтибор берилади. Ҳар бир дарснинг тарбиявий аҳамиятини очиб беришда миллий ва умуминсоний

тарбиянинг таркибий қисмларини қай даражада ўқувчига бера олиши ёки ўқувчининг ўз-ўзини

тарбиялашга ундай олиши ҳисобга олинади.

Ҳозирги кунда энг долзарб тус олиб бораётган маoнавий-ахлоқий, экологик, жисмоний,

жинсий, нафосат ҳамда ғоявий-мафкуравий тарбия масалаларига ўқитувчи ҳар бир дарсда алоҳида

эҳтибор бериши лозим. Дарс жараёнида тарбиянинг таркибий қисмларини номигагина тилга олиб

ўтиш эмас, бундай тарбиянинг таoсирчанлиги, ҳаётийлиги, ижтимоий ўрнига ўқувчининг диққат-

еoтибори ва айниқса, масoуллигини қаратиш лозим. Токи бундай тарбия ўқувчининг кундалик

эҳтиёжига, эҳтиёж асосида эса эoтиқодга айланиб борсин. Тарбиянинг кафолатли натижаси ана

шунда кўринади. Бу каби долзарб масалалар педагогик таҳлилнинг асосини ташкил этиши лозим.

Ўқитувчи меҳнатининг самараси баркамол шахс тарбиясида ўз ифодасини топади. Бу жараён

тинимсиз изланиш ва ижодий меҳнатни талаб қилади.

8. Ўз дарсини ўзи таҳлил этиш. Бу жараён уч хил шаклда амалга ошади. Аввало ҳар бир

ўқитувчи ўз дарсини ўзи таҳлил эта олиши лозим. Чунки касбий ўз-ўзини тарбиялашнинг дидактик

моҳияти айнан ўқитувчини ўз фаолиятига ўзи қай даражада баҳо бера олишида кўринади. Ўқитувчи

Page 13: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

13

белгиланган вақт меoёрига асосланган ҳолда юқорида кўриб ўтилган барча таҳлил турларини ўзи

кўриб чиқиши лозим. Шу асосида ўзининг ютуғи, камчилиги ҳамда дарс самарадорлигига эриша

олдиган йўл-йўриқларни излаб топган ўқитувчида касб маҳорати изчил ривожланиб боради.

Иккинчидан, ўқитувчи бошқаларнинг дарсини кузатиб, қиёсий хулосалар чиқариш орқали ўз

дарсини ўзи таҳлил этиши мумкин.

Учинчидан, ўқитувчининг дарси бошқа ўқитувчилар, мутахассислар томонидан кузатилиб,

тегишли таҳлиллар асосида чиқарилган хулоса ва таклифларга мувофиқ кейинги дарсларини

такомиллаштириб бориш мақсадида ўз дарсини ўзи таҳлил қилиши киради.

Кўриб ўтилган учала ҳолат ҳам бир-бирини уйғун равишда тўлдириб бориши мақсадга

мувофиқ ҳисобланади.

9. Якуний таҳлил ёки хулосалар ва тавсиялар қисмида ўзингизнинг мутахассис

сифатидаги хулосангиз (дарс жараёнига баҳонгиз), таклиф ҳамда тавсияларингизни баён этасиз. Дарс

тугагач, уни таҳлил этиш жараёнида, аввало, дарс ўтган мутахассис гапиргани маъқул.

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим

муассасаларининг оптималлаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш тўғрисида

146/27-сонли Қ Ў Ш М А Б У Й Р У Қ 2011 йил 4 июль

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ва Халқ таълими вазирликларининг

2010 йил 31 мартдаги “Умумий ўрта, Ўрта махсус, касб-ҳунар ва Олий таълимнинг Давлат таълим

стандартлари, ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида”ги 134/62-

сонли қўшма буйруғига кўра умумтаълим фанлари ўқув дастурлари узвийлиги, узлуксизлиги

таъминланиб, оптималлаштирилди.

Таҳлил натижаларига кўра ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг ўқув

дастурларидаги 1128 соат ҳажмдаги мавзулар аниқланиб, оптималлаштирилди.

Шундан 372 соат ҳажмдаги мавзулар ўқув дастурларида такрорланганлиги учун қисқартирилди,

309 соат ҳажмдаги мавзулар ўрта-махсус касб-ҳунар таълимига, 447 соат ҳажмдаги мавзулар эса

синфдан-синфга ўтказилди

T/p Ихтисослаштирил

ган фанлар

Синфи Оптималлаш

тирилган

жами ўқув

соати

Шундан Оптималлаштириш ҳисобидан

Ўрта махсус,

КҲКга

ўтказилган

соат

Ўқув

дастурларда

такрорланганл

иги учун

қисқартирил

ган соат

Синфдан-

синфга

кўчирилган

соат

Амалий

машғулот ва

янги мавзулар

учун

ажратилган

соат

Қийин

мавзуларни

кенгайтириб

ўқитиш учун

ажратилган

соат

Янгидан

киритилган

соат

1 Она тили 2-4-синф 8 3 5 8

2 Ўқиш 2-4-синф 7 1 4 2 1 6

3 Математика 2-4-синф 4 4 4

4 Она тили 5-9-синф 20 6 14 20

5 Адабиёт 5-9-синф 48 11 19 18 19 29

6 Тарих 2-9-синф 43 3 36 4 5 38

7 Ҳуқуқ 2-9-синф 6 2 4 4 2

8 Иқтисод 2-9-синф 42 42 42

9 Рус тили 2-9-синф 122 122 98 24

10 Инглиз тили 2-9-синф 64 45 19 64

11 Немис тили 2-9-синф 64 45 19 64

12 Француз тили 2-9-синф 64 45 19 64

13 География 5-9-синф 12 4 8 3 6 3

14 Кимё 7-9-синф 23 23 5 14 4

15 Биология 5-9-синф 24 18 2 4 18 6

16 Математика 5-9-синф 329 24 26 279 329

17 Физика 5-9-синф 69 67 2 55 14

18 Информатика 5-9-синф 16 16 16

19 Меҳнат 2-9-синф 146 146 146

20 Тас. санъат 2-9-синф 7 7 7

21 Жис. тарбия 2-9-синф 10 10 10

Жами: 1128 309 372 447 112 742 274

Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг

оптималлаштирилган ўқув дастурлари юзасидан жадвал

Page 14: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

14

ЭНГ ЗАРУР ТУШУНЧА ВА АТАМАЛАР

1. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари - Шахс, давлат ва

жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш.

2. “Метод” – бу юнонча “йўл, йўриқ”, усул орқали мақсадга эришишдир

3. Кўникма нима? - Узоқ вақт давомида такрорлаш натижасида пайдо бўладиган кишининг

англанган иш харакатларини бажаришдаги автоматлашган усулидир

4. Педагогик жараённинг вазифаси нималардан иборат? -Билим бериш, тарбиялаш,

ривожлантириш.

5. Методология нима? Методология – метод ҳақидаги таълимот ёки методлар назарияси;

6. Интерфаол - Таълим олиш учун ўзаро харакат қилиш маъносини англатади.

7. Иқтидорли укувчилар қандай дидактик воситалар орқали аниқланади?

Махсус психологик, педагогик тестлар орқали қобилият даражаси аниқланади;

8. Таълим беришнинг асосий категориялари? -Билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез,

баҳолаш

9. Ўқитиш шакллари - Маъруза, семинар, амалий, лаборатория машғулотлари, мустақил

таълим, амалиёт;

10. Таълимнинг ривожлантирувчи мақсадлари-Ўқувчи шахсини шакллантириш, илмий–

назарий фикрлашни ривожлантириш, назарияни юқори даражада эгаллаш, илмий

методларни эгаллаш.

11. Ўқув қўлланмасининг дарсликдан фарқ қилувчи жиҳати- Муайян мавзуларни дарсликка

нисбатан кенгроқ ёритади;

12. Дидактика - Педагогиканинг таълим назарияси, фанларни ўқиш ва ўқитиш билан боғлиқ

таълим масалалари билан шуғулланувчи бўлими;

13. Дарснинг технологик харитаси нима учун хизмат қилади? Ўқитувчи ва укувчи фаолияти

ҳамда унга тақсимланган вақт меъёрини ҳар бир босқич бўйича тўғри белгилаш;

14.Давлат таълим стандарти талаблари асосида фаолият юритиш қандай таълим

муассасалари учун мажбурийдир? Ўзбекистон Республикасидаги барча таълим муассасалари

учун;

15.Рейтинг тизимининг вазифалари - укувчи билимини ҳаққоний, аниқ ва адолатли баҳолаш

ҳамда натижаларини таҳлил қилиш, талаба билимини мунтазам назорат қилиш, ўқитиш

самарадорлигини аниқлаш;

16. Электрон дарслик нима?

Компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга,

ҳамда фанга оид ўқув материаллари тўғрисидаги маълумотларни самарадорли

ўзлаштирилишига мўлжалланган восита;

17. Педагогик инновация- бу янгилик киритишни англатиб, у педагогик тизимнинг ички

ресурсларини ишга солган ҳолда самарали натижага олиб келувчи янгиликлар.

18.«Айрим фанлар чукур урганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг

ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари

тугрисида «Низом» качон ва кайси орган томонидан тасдикланган ва улар кандай таълимий

хужжатлар асосида фаолият юритади?

Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли карорига асосан тасдикланган.

Ушбу Низом «Таълим тугрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида»ги

Узбекистон Республикаси конунларига мувофик фаолиятини тартибга солади.

19.Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни қонунининг асосий мақсади

Фуқороларга таълим , тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини

белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини

кафолатлашга қаратилган.

20. Давлат таълим стандартлари тушунчаси. ДТС умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва

олийтаълим мазмунига ҳамда сифатига қуйиладиган талабларни белгилайди. ДТСни

бажариш барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.

Page 15: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

15

Комьютерда хужжат тайёрлаш, сақлаш ва қоғозга чоп этиш

Бунинг учун сичқонча кўрсаткичини экран пастки чап бурчагидаги ПУСК

тугмасига олиб келиб сичқончанинг чап тугмасини бир марта босамиз.

Натижада қуйидагича (ёки шунга ўхшаш) панель

хосил булади

Бундан сўнг сичқонча кўрсаткичини

Программы

ёзуви устига олиб борамиз.

Натижада қуйидаги панель хосил булади:

Бундан сўнг сичқонча кўрсаткичини

←Microsoft Office ёзуви устига олиб борамиз.

Натижада яна Янги панел хосил булади:

Сичқонча кўрсаткичини

Microsoft Office Word →

ёзуви устига олиб бориб, чап тугмасини бир марта босамиз.

Page 16: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

16

Экранда қуйидаги панель хосил булади:

Биз клавиатурадан керакли харфлар, белгиларни киритишимиз мумкин.

Хужжат тайёр булгач сичқонча кўрсаткичини экраннинг чап юкори бурчагида

жойлашган белгиси устига олиб борилади ва чап тугмаси бир марта

босилади. Экранда қуйидаги

куринишда панель хосил булади.

Сичқонча кўрсаткичини унг паст

бурчакдаги Сохранить

устига олиб келамиз ва чап

тугмасини бир марта босамиз.

Натижада хужжат бирор ном

билан сакланади.

Энди когозга Чоп килиш учун сичқонча кўрсаткичи юкори чап бурчагидаги

белгиси устига олиб келамиз ва чап тугмасини бир марта босамиз.

Экранда қуйидаги куринишда панель

хосил булади.

Сичқонча кўрсаткичини ОК

ёзуви устига олиб келамиз ва чап

тугмасини бир марта босамиз.

Page 17: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

17

Слайдлар тайёрлаш ва намойиш қилиш

Бунинг учун сичқонча кўрсаткичини экран пастки чап бурчагидаги ПУСК

тугмасига олиб келиб сичқончанинг чап тугмасини бир марта босамиз.

Натижада қуйидагича (ёки шунга ухшаш) панель хосил булади

Бундан сунг сичқонча курсаткичини

Программы

ёзуви устига олиб борамиз.

Натижада қуйидаги хосил булади:

Бундан сўнг сичқонча кўрсаткичини

→Microsoft Office ёзуви устига олиб борамиз.

Натижада яна янги панел хосил булади:

Сичқонча кўрсаткичини

Microsoft Office PowerPoint →

ёзуви устига олиб бориб, чап тугмасини бир

марта босамиз.

Экранда қуйидаги панель хосил булади:

Page 18: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

18

Биз клавиатурадан керакли харфлар, белгиларни киритишимиз мумкин.

Хужжат тайёр булгач сичқонча кўрсаткичини экраннинг чап юкори бурчагида

жойлашган белгиси устига олиб борилади ва чап тугмаси бир марта

босилади.

Экранда қуйидаги куринишда панель хосил булади.

Сичқонча кўрсаткичини ўнг паст

бурчакдаги Сохранить

устига олиб келамиз ва чап

тугмасини бир марта босамиз.

Натижада хужжат бирор ном

билан сакланади.

Слайдларни намойиш этиш учун эса клавиатурадаги (юқори қатордаги) F5

тугмасини бир марта босиш етарли, ёки экран юқорисида жойлашган

Показ слайдов меню бўлимидан фойдаланиш мумкин.

Слайдларни харакатлантириш, овоз, турли мусика ва анимацион харакатларни

амалга ошириш учун экраннинг юкорисида жойлашган МЕНЮ булимларидан

фойдаланиш мумкин.

ИНТЕРНЕТДА ИШЛАШ

Компьютер ишга тушгач сичқонча курсаткичини иш столи(экранда) жойлашган

белгисига олиб келамиз ва чап тугмасини икки марта узлуксиз (тез-тез)

босамиз. Натижада экранда қуйидаги панель хосил булади.

Биз сичқонча курсаткичини экраннинг юкори кисмидаги «адреслар сатри»га

олиб борамиз ва чап тугмасини бир марта босамиз.

Page 19: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

19

Энди адреслар сатрига биз ўзимиз билган сайт адресини ёзишимиз мумкин.

Масалан Google, Mail.ru, Ziyonet.uz, DTM.uz, Kitob.uz, Погода.ru ва хоказо.

Ziyonet таълим тармоғи ва ундан фойдаланиш.

ZiyoNET жамоат ахборот таълим тармоғи 2005 йил 28 сентябрда Ўзбекистон

Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг жамоат

таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги 2005 йил 28 сентябрдаги

қарорига мувофиқ ташкил топган.

ZiyoNET тармоғининг асосий мақсади таълим тизимида республика ёшлари

ҳамда таълим олувчиларни билим олиш жараёнида ахборот-коммуникация

хизматларини кўрсатишдан иборат.

ZiyoNET портали. ZiyoNET ахборот таълим тармоғи ёшларни, мураббийларни,

шунингдек аҳолининг турли қатламини керакли ахборот билан таъминлаш, АТ

соҳасида керакли маълумотларни бериш, мулоқат қилиш ва тажриба алмашинишлари

учун зарур имкониятларни яратиб беришни ўз зиммасига олади.

Халқ таълими вазирлиги веб сайти: www.eduportal.uz

- Давлат тест маркази веб сайти: www.dtm.uz

Электрон почта хизмати ва унинг афзалликлари. Интернет–халқаро тармоғининг

асосини Electronic mail (E-mail) - электрон почта хизмати ташкил қилади. Электрон

почта худди одатдаги почтадек бўлиб, фақат бунда хатни қоғозга эмас, балки

компьютер клавиатурасидан ҳарф ва сўзларни териб, маълум электрон ёзув

кўринишига келтирилади. Электрон почта махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида

Интернет тармоғи орқали дунёнинг ихтиёрий жойидаги электрон манзилга хат,

ҳужжат, яъни ихтиёрий маълумотни тезда (бир неча сония ва дақиқаларда) жўнатиш

ва қабул қилиб олиш мумкин. Электрон почтанинг камчилиги шундан иборатки, хат

жўнатувчи ва қабул қилувчининг ҳар иккаласи ҳам фойланаётган компьютер

Интернет тармоғига уланган бўлиши зарур

Биз ушбу ўринда интернетда ишлаш жараёнида ахборот хавфсизлигига риоя

этилиши хамда Давлат ва жамият тараққиёти учун зарарли булган сайтлар

мавжудлиги ҳақида такидлаб ўтамиз!

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

2. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари

3. И.А.Каримов “Юксак маънавият - енгилмас куч”

4. И.А.Каримов “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”

5. Қ.Қ.Қосимов “Компьютерда ишлашни биласизми?»

6. Интернет маълумотлари

Page 20: ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ · 2016-03-05 · 3-мавзу: Ўзбекистонда мустақиллик арафасидаги иқтисодий-ижтимоий

20

20,1,18,3,16,5,14,7,12,9

10,11,8,13,6,15,4,17,2,19