17
Бу нафақат яна бир онлайн дастур, балки NESE - бу онлайн дарс бериладиган мактаб, сизнинг мактабингиздир. T H E N E W E N G L A N D S C H O O L O F E N G L I S H O N - L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ

The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

  • Upload
    others

  • View
    0

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Бу нафақат яна бир онлайн дастур, балки NESE - бу онлайн дарс бериладиган мактаб, сизнинг мактабингиздир.

THE NEW ENGLAND

SCH

OOL OF ENGLISH O

N-L

INE

The New England School of EnglishHarvard Square & On-Line

1UZ

Page 2: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Батафсил маълумот

Жонли индивидуал дарслар

onlineclasses.nese.edu

Ёши улуғ инсонлар учун жонли индивидуал дарслар

Жонли индивидуал аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарслар

Болалар учун жонлииндивидуал дарслар

Сиз учун дарсга оид кўплаб ғоялар Асосий ўқитувчилар

Нархлар Ҳозироқ ариза топширинг

2

Page 3: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

NESE On-Line дастурини NESE асосчиси Анна Шайн таништирадиNESE, Harvard Square мактабига 1990 йилда асос солинган. Узоқ вақт давомида мен мактабни онлайн шаклда дарс бериш тизимига ўтказишга қаршилик билдирдим, чунки тўрт девор ичида ўтиладиган дарсларга ҳеч нима тенг келмаслигига ишонардим. Мен, энг яхши таълим бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги шахсий (бевосита) алоқа, бизга ўқувчига унга ишонишимизни, уни ҳеч қачон ташлаб қўймаслигимизни, ҳамда унинг шахсий муваффақиятга эришиши йўлида ҳамиша унга ёрдам беришимизни намойиш этиш имконини берадиган орқали амалга оширилишига ишонардим. Ўқувчилар ўз салоҳиятларини максимал даражага етказишларига фақатгина шундай кўринишдаги ўзаро алоқа орқали ёрдам беришимиз мумкинлигига менинг ҳамиша ишончим комил эди.

Буларни қандай қилиб онлайн шаклда амалга ошириш мумкин деб ўйлар эдим. Хўш, кучли ўқитувчи анъанавий синфда яратадиган сеҳрли муҳитни онлайн шаклда ҳам худди шу каби яратиш имконсиз эканини тушуниб етган бўлсамда, биз, NESE устозлари, NESE онлайн дастурини яратиш учун амалга оширган ишларимизни инобатга олсак, ўша анъанавий синф хонасидаги сеҳрли муҳитни яратишга имкон қадар яқинлашдик деб ҳисоблайман. NESE On-Line дастурининг ҳар бир аспекти, юқори сифатли дарс берувчи ўқитувчилардан тортиб то ўқув дастури шаклигача, бевосита NESE, Harvard Square дастурлари унсурларини такрорлайди. Шуни айтишдан фахрланаманки, NESE On-Line дастури бу нафақат яна бир онлайн дастур, балки бу онлайн дарс бериладиган мактабдир.

NESE On-Line дастури тафсилотлариu Дастурни NESE мактабига асос солган, Гарвардда таълим олган ўқитувчининг ўзи ишлаб чиққанu NESE, Harvard Square ўқувчиларига 1990 йилдан бери манзур бўлиб келаётган айнан ўша Совринлар ютган ўқув дастуриu Дастлабки жойлаштириш синовиu Жонли индивидуал дарслар (катталар, ёши улуғ инсонлар ва болалар учун – энди фарзандларингиз ҳам NESE ёрдамида ўқийди!) u Жонли гуруҳ дарслари (Талабга кўра)u Интерфаол мустақил ўқиш тизими (Тез орада кутилмоқда)u 10 та босқичu Дунё бўйлаб турли вақт минтақалари учун турли дарс соатлариu Видео кутубхонага чекланмаган миқдорда кириш (Тез орада кутилмоқда)u Ҳар бир ўтилган босқич учун сертификатларu Грамматика ва идиомалар, Cуҳбатлар ва тинглаш, Ўқиш ва ёзиш, Бизнес учун инглиз тили, TOEFL, Ҳуқуқ учун инглиз тили, Тиббиёт

учун инглиз тили + Ва яна кўплаб дарсларu Ойлик обуна хизмати (Тез орада кутилмоқда)

NESE On-Line дастури бўйича мустақил ўқиш, индивидуал дарслар ва гуруҳлардаги дарсларнинг бирикмаси, аниқроғи, NESE On-Line дастури тизимининг барча аспектлари тил ўрганишни тўлдириш, кучайтириш ва максималлаштириш учун яратилган. Қисқа қилиб тушунтирганда, биз шундай дастур яратдикки, ундан фойдаланган ҳолда сиз инглиз тилини имкон қадар тез ва самарали ўрганасиз!

NESE On-Line дастури қачон бошланади?NNESE On-Line дастури босқичма-босқич ишга туширилади. Ҳозирда биринчи босқич, яъни Жонли индивидуал дарслар ҳамда Индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарслар таклиф қилинмоқда. NESE On-Line Интерфаол мустақил ўрганиш тизими каби бошқа босқичларга шундан кейин ўтилади.

Индивидуал дарс олишнинг афзалликлари нимадан иборат?Индивидуал таълим яккама-якка ўтиладиган дарс бўлиб, сизга махсус мақсадларга эътиборни жамлаш, фаол амалиётга эга бўлиш ва муттасил хатоларни тўғрилаш ва ўқитувчининг маслаҳатларини олиш имкониятини тақдим этади. Сиз ягона ўқувчи бўлганингиз сабабли ўқитувчининг 100% эътибори доимо сизда бўлади ва у сизнинг инглиз тилини ўзлаштиришингизни тўлиқ назорат қилади.

Жонли индивидуал дарслар

3

Page 4: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Жонли индивидуал дарсларда мен ўқитувчим билан қандай мавзуларни ўтишим мумкин?

Дарҳақиқат, сиз ўзингиз хоҳлаган ҳар қандай мавзуни ўтишингиз мумкин. Сизга Грамматика ва идиомалар, Суҳбат ва тинглаш, шунингдек Ўқиш ва ёзиш каби умумий инглиз тили мавзулари таклиф қилинади. Сиз шунингдек TOEFL Preparation ва TOEIC Preparation каби тил бўйича имтиҳонларга тайёргарлик кўриш дарсларини танлашингиз мумкин. Бизнес учун инглиз тили, Ҳуқуқ учун инглиз тили, Тиббиёт учун инглиз тили ҳамда Авиация учун инглиз тили каби махсус мақсадлар учун ўтиладиган дарсларни ҳам олишингиз мумкин. Сиздан талаб қилинадигани бизга қайси мавзуларни ўтишни исташингизни билдиришдир ва биз шундан келиб чиқиб сиз учун энг мос дастурни тайёрлаймиз.

Индивидуал дарслар қанча давом этади?NESE On-Line дастури бир неча тоифадаги индивидуал дарсларни таклиф этади.

1. Умумий инглиз тили Юқорида келтирилганидек, унга Грамматика ва идиомалар, Суҳбат ва тинглаш, шунингдек Ўқиш ва ёзиш каби мавзулар киради. Ҳар бир дарс 50 дақиқа давом этади..

2. Тил бўйича имтиҳонга тайёргарлик кўриш Бунга TOEFL Preparation ва TOEIC Preparation имтиҳонлари ҳамда бошқа стандарт имтиҳонларига тайёргарлик киради. Ҳар бир дарс 50 дақиқа давом этади.

3. Махсус мақсадлар учун инглиз тили Бунга Бизнес учун инглиз тили, Ҳуқуқ учун инглиз тили, Тиббиёт учун инглиз тили ҳамда Авиация учун инглиз тили каби мавзулар киради. Ҳар бир дарс 50 дақиқа давом этади.

4. Ёши улуғ инсонлар учун индивидуал дарслар Ҳар бир дарс 25 дақиқа давом этади.

5. Болалар учун индивидуал дарслар Ҳар бир дарс 25 дақиқа давом этади.

6. Сиздан талаб қилинадигани бизга қайси мавзуларни ўтишни исташингизни билдиришдир ва биз шундан келиб чиқиб сиз учун энг мос дастурни тайёрлаймиз.

Мен индивидуал дарсларни қанча вақт олишим лозим?Бунга ягона аниқ жавоб топиш имконсиздир. Айрим инсонлар қисқа оралиқдаги дарслар уларга тез фойда беради деб ҳисоблайдилар, бошқалар эса тил ўрганиш учун узоқроқ давом этадиган курсларни афзал кўрадилар. Бизга муҳими шуки, ўз ўрганиш услубингиз учун нималар кераклигини бизга билдиришингиздир ва биз сизни қўллаб-қувватлаймиз. Шуни эътиборга олингки, биз бир кунда олти соатдан ортиқ онлайн дарс олишни тавсия этмаймиз. Кунига олти соатдан ортиқ дарс олиш ўқувчиларни ҳолдан тойдириши ва ўрганиш жараёнини секинлатиши мумкин.

NESE индивидуал дарсларини ким ўтади?Барча NESE ўқитувчилари NESE нинг юқори стандартларига жавоб берадиган она тили инглиз тили бўлган мутахассислардир ҳамда барча NESE онлайн ўқитувчилари NESE томонидан тайёрланган. NESE ҳақида аллақачон эшитганларга маълум бўлса керак, биз дунёдаги энг юқори рейтингга эга тил мактабларидан бири ҳисобланамиз. Ушбу ишончнинг замирида асосан шубҳасиз NESE ўқитувчиларининг маҳорати ётади. Онлайн дарс ўтиш ўқитувчиларимизнинг сифатини ўзгартирмайди, шунчаки уларнинг “синф хонаси” ўзгаради.

Жонли индивидуал дарслар

4

Page 5: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Барча NESE ўқитувчиларининг она тили инглиз тили экани тушунарли, аммо уларнинг барчаси Америка инглиз тилида гапирадиларми?

Ажойиб савол! Барча NESE On-Line дастури ўқитувчиларининг она тили инглиз тили эканига қарамай, уларнинг барчаси Америка талаффузига эга эмаслар. Бугунги дунё юқори даражада ўзаро боғлиқ ва шу сабабли биз сиз учун турли талаффузда гапириладиган инглиз тилини ўрганиш ўта муҳим эканига аминмиз. Сиз агар фақатгина Америка инглиз тилини тушунсангиз ёки фақат Австралия инглиз тилини ўргансангиз (дарвоқе, улар ўзаро жуда ўхшаш тиллардир), сиз кўплаб талаффузларни тушунадиган инсонларга нисбатан ноқулай шароитда бўласиз. Мақсадимиз сизга имкон қадар кўпроқ муваффақиятга эришишингиз учун инглиз тили қуролларини тақдим этишдир ҳамда сизни бир қанча инглиз тилида сўзлашувчиларга рўпара қилиш орқали сизга тил ўрганиш учун энг яхши имкониятни яратамиз.

Жонли индивидуал дарсларда мен ўқитувчимни кўриш имконига эга бўламанми?

Бизнинг барча жонли дарсларимизда сиз ўқитувчингизни кўрасиз ҳамда у билан мулоқотда бўласиз. Ўқитувчингиз синф хонаси “тахтаси”да ёзганида, сиз нималар ёзилаётганини дарҳол кўрасиз. Бу NESE, Harvard Square келиш ва Гарвард-Скверда дарсларда қатнашишдан кейинги энг яхши нарсадир!

Мен NESE On-Line Жонли гуруҳ дарсларида ҳам қатнашишим лозимми?NESE ўқувчиларга гуруҳ дарслари ва индивидуал дарсларни бириктириб ўтишни қатъий тавсия этади. Шу орқали, сиз иккита қўшимча академик муҳитдан максимал фойдаланасиз ҳамда инглиз тилини ушбу муҳитларнинг иккаласида ҳам қўллаш имкониятига эга бўласиз.

Мен дастлабки жойлаштириш синовидан ўтаманми?Ҳа. NESE индивидуал устозингиз сизнинг билим даражангизни аниқ билиши ва ўз дарсларини шунга қараб режалаштиришини таъминлаши учун сизнинг тилни билишингиз лозим даражада эканига ишончимиз комил бўлиши керак. Рўйхатдан ўтганингиздан сўнг, сиз дастлабки жойлаштириш синовидан ўтасиз.

NESE On-Line дастури менинг мобил қурилмамда ишлайдими?Ҳа, ишлайди. NESE On-Line тизими стол компьютерида, ноутбукда, планшетда ҳамда смартфонда ишлайди. Биз ўқитувчингизни имкон қадар тиниқ эшитиш учун қулоқчинлардан фойдаланишни тавсия этамиз.

Мен билишим керак бўлган яна нима бор?NESE сизга бўш бўлган энг яхши ўқитувчини таклиф этади.NESE Индивидуал дарслар бўйича ўқувчининг маълумотлари шаклини тўлдираётганда бизга ўзингиз ва мақсадларингиз ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот беринг.

Жонли индивидуал дарслар

5

Page 6: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

NESE On-Line дастури нархлари ҳамёнбопми?Кўплаб мактаблар индивидуал онлайн дарслар таклиф этишидан хабаримиз бор ҳамда сизнинг NESE On-Line дастури орқали индивидуал дарс олишга билдирган қизиқишингизни қадрлаймиз. Биз шунингдек айрим мактаблар жуда ҳам арзон онлайн дарсларни таклиф қилишидан ҳам хабаримиз бор, ҳамда биз ҳам шундай қилиш имкониятига эга бўлишни хоҳлардик. Аммо агар онлайн дарс берувчи ўқитувчиларимизга яхши тўламасак сизга ўзингиз хоҳлаган ва NESE дан кутадиган таълимни беришни амалга оширолмаслигимиз мумкин. Шу сабабли, NESE нархларини кўздан кечирганда шуни ёдда тутингки, биз сизга имкон қадар арзон нарх беришга уриндик, аммо шу билан бирга ўқитувчиларимизни ҳам энг яхши тўлов билан таъминлашга ҳаракат қилдик.

Мен дарсларни қолдирсам нима бўлади?NESE On-Line дастури индивидуал дарсларини бекор қилмоқчи бўлсангиз ёки вақтини ўзгартирмоқчи бўлсангиз 24 соат олдин хабар беришингиз лозим. Агар 24 соатдан камроқ вақт ичида бекор қилишингизга тўғри келса, сиздан ўтказиб юборилган дарс учун пул ечиб олинади.

NESE, Harvard Square ҳақида кўпроқ маълумотни қаердан олсам бўлади?Шу саволни берганингиздан мамнун бўлдик! NESE ҳақида кўпроқ билиб олиш учун www.nese.edu ҳаволасига босинг. Сизга керакли тилни танлаш учун веб-сайтнинг юқори ўнг бурчагига қаранг.

Жонли индивидуал дарслар

6

Page 7: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарсларСизлардан кўпингиз индивидуал дарсларни яхши кўрасизлар. Бу сизга ўзингизнинг алоҳида ўрганиш мақсадларингизга эътибор қаратиш имкониятини тақдим этади. Аммо айрим инсонлар дарсларни дўсти ёки ҳамкасби ёхуд бир гуруҳ дўстлар ёки ҳамкасблар билан бирга ўтишни ўрганиш учун қулайроқ деб ҳисоблайдилар.

NESE фалсафасининг марказидан ҳар бир ўқувчи NESE (ва NESE On-Line дастурига) муваффақият қозониш учун муҳим бўлган ўзига хос қобилиятлари, талаблари ҳамда мақсадлари билан ташриф буюради деган ишонч ўрин олган. Худди шундай, ҳар бир инсон ўзига энг маъқул келадиган шаклда ўрганиши лозим ва бошқа инсонлар билан бирга ўрганишни маъқул кўрадиганлар учун биз мамнуният билан NESE On-Line дастурининг “Индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарсларини” таклиф этамиз. Сиз индивидуал дарс олишда, аммо сизнинг ўрганиш услубингизга мос равишда, дўстингиз ёки ҳамкасбингиз билан ўқишда давом этасиз.

Сизга маълумки, индивидуал дарсга ёзилганда, сиз дарслар сонини, дарс кунини ва мавзуни танлайсиз. NESE On-Line дастурининг “Индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарслари” билан сиз учун ҳеч нарса ўзгармайди: u Сиз ҳамон дарсларингиз сонини ўзингиз танлайсизu Сиз ҳамон дарс ўтиш вақтини ўзингиз белгилайсизu Сиз ҳамон дарсларингиз мавзусини ўзингиз танлайсиз

Масалан, сиз ва дўстингиз Суҳбат ва тинглаш дарсини бирга ўтишни танлашингиз мумкин, сиз ва сизнинг учувчилар клубидаги аъзоларнинг бир қанчаси Авиация учун инглиз тили дарсларини бирга ўтишингиз мумкин ёки сиз ва сизнинг юридик компаниянгизда ишлайдиган бир гуруҳ ҳамкасбларингиз биргаликда Ҳуқуқ учун инглиз тили дарсларини ўрганишингиз мумкин, ёхуд мактабингиздаги бир гуруҳ ўқитувчилар ўқитувчилар учун машғулот маърузасини тинглашлари мумкин.

Биз сиз учун дарслар учун турли ғоялар рўйхатини ҳозирладик. Шуни ёдда тутингки, бу ердаги барча дарслар сиз билан алоҳида ёки гуруҳ билан ўтилиши мумкин.

Барча дарслар 50 дақиқа давом этади.

Жонли индивидуал аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарслар

7

Page 8: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Ёши улуғ инсонлар учун жонли индивидуал дарсларБарчамизга маълумки, “ёши улуғ инсон” деганда қарияларни тушунамиз, аммо бу ҳаёт ҳақиқатларини билиш, янги чақириқларга қизиқиш ҳамда ушбу чақириқларни ишонч билан қабул қилиш дегани ҳамдир.

Бутун дунё бўйлаб кўп ёши улуғ инсонлар ажойиб ютуқларга эришганлар: u Нельсон Мандела 75 ёшида Жанубий Африка президенти бўлган эдиu Она Тереза 79 ёшида Тинчлик учун Нобель мукофотини олган эдиu Махатма Ганди “Туз марши”ни бошқарганда 61 ёшда бўлганu Дебора Шайн ўзининг 72-китобини 83 ёшида ёзганu Таичи Игараши Фудзи тоғи чўққисига 100 ёшида чиққанu Жон Гленн самога парвоз қилганда 77 ёшда бўлганu Ян Шайнга унинг 14-патенти 86 ёшда бўлганида берилганu Кеико Фукуда ҳатто 98 ёшга тўлганида ҳам дзюдо ва шахсий ҳимоя дарсларини давом эттирган

Ёши улуғ инсонлар янги тилни ўрганишлари мумкинми?

Ҳа, бемалол. Кўплаб тадқиқотлар барча ёшдаги инсонлар янги тилни ўрганишлари мумкинлигидан дарак бермоқда. Ундан ташқари, ёши улуғ инсон томонидан янги тилни ўрганишнинг кўпгина афзалликлари ҳам бор: u Тил ўрганиш мия учун фойдали: Бир қанча тадқиқотлар тил ўрганиш инсон миясини юқори даражада фаол ишлашини

таъминлашини аниқ кўрсатмоқда.u Мия мушак каби ишлайди. Янги тил ўрганиш орқали мияга вазифа юкланади ва унга ўз функционаллигини кучайтириш учун зарур

бўлган машқлар берилади.u Тадқиқотлар шунингдек, доимий ўрганиш Альцгеймер касаллигининг ривожланишини секинлаштиришини ҳам кўрсатди.u Икки тилда гаплашиш мия саломатлиги учун фойдалидир. Икки тилда гаплашадиган инсонлар фақат битта тилда гаплашадиган

инсонлар каби ақли заифлик билан эрта касалланмайдилар.u Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бир тилдан иккинчи тилга ўтиш когнитив функцияларнинг сўнишини пасайтиришга алоқадор

бўлган миянинг муҳим қисмини ишлашга мажбур қилади.u Тил ўрганиш ижтимоий алоқаларни кучайтиради, бу эса ўз навбатида ёши улуғларнинг умумий саломатлигига ижобий таъсир

ўтказади.

Ёши улуғлар учун дарсларга қатнашиш учун неча ёшда бўлишим лозим?NESE On-Line дастури ушбу дарсларга 50 ёш ва ундан катта ёшдагиларни қабул қилади. Биз 80 ёш ва ундан катта ёшдагиларга 5% чегирма тақдим этамиз.

Ёши улуғ инсонларга NESE On-Line дастури доирасида қандай индивидуал дарслар таклиф этилади?

NESE, сиз ёши улуғ инсон сифатида ўзига хос талабларингиз ва мақсадларингиз борлигини ҳамда кўпинча вақтингиз чекланган эканини тушунади. Шу сабабли, биз нафақат катталарнинг ўрганишларига оид муаммоларни, балки сиз кўп йиллар давомида ҳеч нарса ўрганмаганингизни ҳам инобатга олиб махсус дастур яратганмиз. Натижада, ёши улуғ инсонларга дарсларни 25-дақиқали қисқа бўлимларда олиш имконияти бўлади. Албатта, агар сиз бўлимларни бирлаштириб 50 дақиқа ўқимоқчи бўлсангиз, биз бунга бажонидил розимиз.

Ёши улуғ инсонлар учун жонли индивидуал дарслар

8

Page 9: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

NESE On-Line дастури ёши улуғлар учун қайси мавзуларни таклиф этади?Биз ушбу брошюранинг “Дарслар учун ғоялар” саҳифасида саналган барча мавзуларни таклиф этамиз. Бироқ, агар сиз “Дарслар учун ғоялар” саҳифасида кўрсатилмаган мавзуларни ўрганмоқчи бўлсангиз, биз сиз учун энг яхши дарсларни тайёрлашга ҳаракат қиламиз.

Мен дўстим ёки дўстларим билан индивидуал дарсларда қатнашсам бўладими?

Ҳа, албатта! Янги тилни дўстингиз билан ўрганиш бу гуруҳ бўлиб ишларни бажаришнинг ажойиб кўринишидир. Масалан, сиз ва дўстларингиз бирга сайёҳатга чиқишни режалаштираётган бўлсангиз, сизлар аниқ “Туризм учун инглиз тили” дарсларини сўрайсизлар.

Қандай материаллардан фойдаланасизлар?Биз NESE ўзи ишлаб чиққан таълим материаллари ҳамда соҳадаги энг ҳурматга сазовор инглиз тили дарсликларидан фойдаланамиз. Тасаввур қилганингиздай, ўқитувчингиз ҳар бир шахснинг махсус қобилияти ва мақсадларидан келиб чиқиб ўқув жараёнини мослаштиради.

Мен дастлабки жойлаштириш синовидан ўтишим керакми?Худди шифокор қон таҳлилига қараб ташҳис қўйгани каби, биз сизга имкон қадар самарали дарс беришимиз учун сизнинг инглиз тилини билиш даражангизни иложи борича кўпроқ тушунишимиз лозим. Жойлаштириш синовидан ўтолмаслик имконсиз, шу сабабли асабийлашишга ҳеч қандай асос йўқ.

Ўқитувчиларингиз қандай тажрибага эгалар?Барча ўқитувчиларимиз катта тажрибага эгалар. Уларнинг айримлари болаларни ўқитишга ихтисослашган бўлсалар, бошқалари катталар ва ёши улуғларни ўқитади. Ундан ташқари, барча NESE On-Line дастури ўқитувчилари талаблари кучли бўлган NESE On-Line дастури тренингидан ўтадилар ҳамда уларнинг фаолиятлари муттасил кузатиб борилади.

Ёши улуғ инсонлар учун жонли индивидуал дарслар

Инглиз тилида шундай гап бор, “Излаган имкон топар”

Ёши улуғлар учун NESE On-Line дастурининг жонли индивидуал дарслари йўл имконият яратади, сизинг вазифангиз эса интилишдир.

9

Page 10: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Болаларги NESE On-Line дастури доирасида қандай индивидуал дарслар таклиф этилади?

Барча болалар учун NESE On-Line дастури дарслари фақатгина 25 дақиқа давом этади ва барча дарслар ҳар бир боланинг ўзига ҳос хусусиятлари ва талабларига қараб махсус мослаштирилган ва бу қуйидагилардан иборат NESE фалсафасининг замирида ётади:

u Синф хонасида мукамалликка интилишu Машаққатли ва рағбатлантирувчи ўқув дастури билан таъминлашu Ҳар бир ўқувчи NESE га муваффақиятга эришиши учун муҳим бўлган ўзига хос қобилиятлари, талаблари ва мақсадлари билан

келишини тан олишu Илиқ ва дўстона муҳитнинг аҳамиятини тушунишu Ҳар бир ўқувчининг муваффиқият қозонишига ишонишu Яхшилик ва раҳмдилликнинг кучи ва қийматини қадрлашu Барча инсонларга ҳурмат кўрсатишu Инглиз тилини ўрганишда ғайриодатий имкониятларни яратиш учун иштиёққа эга бўлиш

Ота ёки она дарс пайтида фарзанди ёнида бўлишини талаб этасизларми?Бу болага боғлиқ. Агар фарзандингиз 25 дақиқа давомида тинч ўтиради деб ҳисобласангиз, унда у билан ўтиришингиз шарт эмас, аммо барибир вазиятни назорат қилиш учун яқин атрофда бўлган маъқул.

Неча ёшдан бошлаб фарзандим дарсда қатнашиши мумкин?Биз болаларни 4 ёшдан бошлаб ўқитамиз. Биз шунга гувоҳ бўламизки, ушбу ёшдан кичик болалар агар ўқиш пайтида бир жойда ўтиролсалар, инглиз тилини самаралироқ ўрганадилар. Шубҳасиз, онлайн платформа ушбу танловни тақдим этолмайди.

Менинг фарздандим уятчанг ва кам гапиради. Дарслар самарали бўладими?

Барчамиз, хоҳ болалар, хоҳ катталар бўлсин, турлича усулда ўрганамиз ва NESE On-Line дастури ўқитувчилари фарзандингизни (дарвоқе сизни ҳам) унинг учун энг самарали усулда дарс беришга ўргатилганлар. Юқорида ўқиганингиздек, ҳар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратган ҳолда дарс бериш NESE On-Line дастурининг фалсафасининг ўзаги ҳисобланади ва унинг асосий қисми дастурларимизнинг самарали бўлишида муҳим ўрин олган.

Қандай материаллардан фойдаланасизлар?Биз NESE томонидан ишлаб чиқилган материаллардан фойдаланамиз ҳамда уларни ҳар бир боланинг ёши, қобилиятлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб мослаштирамиз.

Фарзандим дастлабки жойлаштириш синовидан ўтадими?Ҳа ва йўқ. Фарзандингизга ўтадиган энг биринчи дарс давомида биз бир қанча баҳолашларни амалга оширамиз, жумладан унинг билим даражаси, унинг қобилиятлари ҳамда ўрганиш услубини аниқлаб оламиз. Бу дарснинг бир қисми ҳамда унга ёқадиган нарсанинг бир қисми ва албатта, у фойда топадиган нарсанинг бир қисми бўлади.

Болалар учун жонли индивидуал дарслар

10

Page 11: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Ўқитувчиларингиз қандай тажрибага эгалар?Барча ўқитувчиларимиз нафақат инглиз тилини ўргатишда, балки болаларга дарс беришда ҳам кучли тажрибага эгалар. Ундан ташқари, барча NESE On-Line дастури ўқитувчилари талаблари қатъий бўлган ўқув машғулотлари ҳамда олдинги фаолиятлари тарихининг тўлиқ текширувидан ўтадилар.

Болалар учун жонли индивидуал дарслар

“Фарзандимнинг NESE On-Line дастури доирасида тинглаш ва сўзлашиш дарслари аъло даражада ўтди. Бу унинг учун она тили инглиз тили бўлган инсон билан биринчи мулоқоти эди ва бу унга жуда ёқди ва катта фойда келтирди. У ҳозирданоқ кейинги дарсларга ёзилишни сўрамоқда!”

Нагахиро И.Япония

11

Page 12: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Индивидуал ва индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарсларУМУМИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИ: А НАРХ КОДИ Талаб этиладиган минимал даража

(10 та даража ичида)

УМУМИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИ

• Грамматика ва идиомалар1

• Суҳбатлар ва тинглаш1

• Ўқиш ва ёзиш1

111

УМУМИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИ - Грамматика

• Оддий ўтган замонми ёки ҳозирги тугалланган замонми? Савол шундан иборат• Эргаш гапларини тушуниш учун вақт ажратиш• Ҳозирги, ўтган ва келаси замонда шартли гап• “Ким” ёки “Кимни”: Буни билиш кимга керак?• Модал феъллар вақти• Мажҳул нисбатга нисбатан пассивлик• Нўхатга қарши жўхори: Саналадиган ва саналмайдиган отлар• Герундийни эгаллаш

33644524

УМУМИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИ - Суҳбат ва тинглаш

• Норасмий инглиз тили: Уни ғалати эшитилишсиз тушуниш ва қўллаш қандай амалга оширилади

• Академик инглиз тили: Уни қандай қилиб муваффақиятли тушуниш ва ишлатиш мумкин

• Ижтимоий ҳолатларда қандай қилиб кичик нутқ қилиш мумкин• Профессионал ҳолатларда қандай қилиб кичик нутқ қилиш мумкин• Янгиликлардаги жорий ҳодисалар

33644

УМУМИЙ ИНГЛИЗ ТИЛИ - Ўқиш ва ёзиш

• Янги бошлаганлар учун ёзиш: Қандай қилиб мукаммал кириш параграфини ёзиш мумкин

• Ўрта даражадаги билимга эга ўқувчилар учун ёзиш: Қандай қилиб мукаммал бир бетли иншо ёзиш мумкин

• Тилни яхши биладиган ўқувчилар учун ёзиш: Тадқиқот ишини қандай ёзиш мумкин• Академик инглиз тили: Уни қандай қилиб муваффақиятли эгаллаш мумкин

3 364

1. NESE дарсларига олдин ҳам қатнашган бўлсангиз, ушбу дарслар сиз NESE да олдин қатнашган дарсларингиз билан бир хил эканига амин бўласиз.

Дарслар учун ғоялар

12

Page 13: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Индивидуал ва индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарсларМАХСУС МАҚСАДЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ: B НАРХ КОДИ Талаб этиладиган минимал даража

(10 та даража ичида)

БИЗНЕС УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ

• Бизнес мулоқот1

• Профессионаллар учун бизнес мулоқот1

• Бизнес учун ўқиш ва ёзиш1

• Бизнесдаги профессионаллар учун ўқиш ва ёзиш1

• Бизнесда электрон хатлар ёзиш• Ишга кириш учун интервьюда муваффақият қозониш – инглиз тилида!• Тақдимот қобилиятини шакллантиришга кириш• Тилни чуқур биладиган ўқувчилар учун тақдимот қобилиятини шакллантириш• Ушрашувлар учун инглиз тили• Телефонда сўзлашиш учун инглиз тили• Ушбу ҳафтада бизнес оламида нима янгиликлар юз бермоқда?

88884658666

TOEFL ИМТИҲОНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

• TOEFL учун грамматика1

• TOEFL учун тинглаш ва сўзлашиш1

• TOEFL учун ўқиш ва ёзиш1

• Вақтни тежанг ва хатолардан ҳоли бўлинг: Ажратиб ва тўлиқ ўқишни ўрганинг• Менга ҳамиша вақт етмайди. Илтимос, ёрдам беринг!• TOEFL учун луғат• Бир неча жавобли саволларни қандай таниб олиш мумкин• TOEFL имтиҳонидан ўтиш сирлари

88888888

ТУРЛИ СОҲАЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ

• Ҳуқуқ учун инглиз тили1

• Тиббиёт учун инглиз тили1

• Авиация учун инглиз тили• Мураккаб қидирув ва қутқарув• Учувчилар учун об-ҳаво маълумотлари• Мусиқачилар учун инглиз тили

888888

СПОРТ УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ

• Баскетбол учун инглиз тили• Бейсбол учун инглиз тили• Ўйинлар учун инглиз тили

666

СТАНДАРТ СИНОВЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

• TOEFL учун грамматика1

• TOEFL учун тинглаш ва сўзлашиш1

• TOEFL учун ўқиш ва ёзиш1

• TOEIC имтиҳонига тайёргарлик кўриш• IELTS имтиҳонига тайёргарлик кўриш• SAT имтиҳонига тайёргарлик кўриш• GRE имтиҳонига тайёргарлик кўриш• GMAT имтиҳонига тайёргарлик кўриш

88888888

УНИВЕРСИТЕТ ВА КОЛЛЕЖГА КИРИШ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЛАР

• Америка коллежлари ва университетларига кириш учун маслаҳатлар1

• Австралия коллежлари ва университетларига кириш учун маслаҳатлар• Буюк Британия коллежлари ва университетларига кириш учун маслаҳатлар• Янги Зеландия коллежлари ва университетларига кириш учун маслаҳатлар

4444

Дарслар учун ғоялар

13

Page 14: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Индивидуал ва индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарсларМАХСУС МАҚСАДЛАР УЧУН ИНГЛИЗ ТИЛИ: B НАРХ КОДИ Талаб этиладиган минимал даража

(10 та даража ичида)

КЛУБЛАР

• Тарих клуби1

• “Очиқ мулоқот” клуби1

• Кино клуб1

• Китоб клуби

6446

ТАЛАФФУЗ ҚИЛИШ

• Талаффуз қилиш1 1

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

• Самарали синф муҳитини яратиш• ESL синф хонаси учун энг яхши амалиётлар• TOEFL имтиҳонига тайёрлаш услублари

444

НАЗОРАТЧИЛАР ВА БОШҚАРУВЧИЛАР УЧУН

• Ўқитувчиларни тайёрлаш ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаблар учун қандай ва нега хизмат қилади

• Қандай қилиб ўқитувчуларни кузатиш мумкин ва фойдали изоҳлар қолдириш мумкин• Қандай қилиб ўқитувчиларга изоҳлар устида ишлашга ёрдам бериш мумкин

444

1. NESE дарсларига олдин ҳам қатнашган бўлсангиз, ушбу дарслар ёки клублар сиз NESE да олдин қатнашган дарсларингиз ёки клубларингиз билан бир хил эканига амин бўласиз..

Дарслар учун ғоялар

14

Page 15: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

NESE On-Line дастурининг асосий ўқитувчи ва ходимлариАнна Шайн (Anna Shine), Президент

Гарвард университетининг таълим факультети, таълим бўйича магистр; Мичиган университети, психология бўйича бакалаврХалқаро тажрибаси: Аргентина, Бразилия, Англия, Франция, Германия, Шотландия, Ав.Елена, Уэльс.

Марта Холл (Martha Hall), Мудир

Гарвард университетининг таълим факультети, таълим бўйича магистр; Шотландиянинг Сент-Эндрюс университети, TEFL Сертификати; Бейтс коллежи, инглиз тили бўйича бакалавр. Халқаро тажрибаси: Англия, Греция, Шотландия, Швеция, Туркия.

Меган А. (Megan A.)

Беннингтон коллеж, ижодий ёзиш бўйича магистр; Макалестр коллежи, инглиз адабиёти бўйича бакалавр; Хамлин университети – TESL сертификати. Халқаро тажрибаси: Эквадор.

Кристин Б. (Christine B.)

Бостон университети, таълим бўйича магистр – TESOL; Провиденс коллеж, инглиз тили ва гуманитар фанлар бўйича бакалавр. Халқаро тажрибаси: Янги Зеландия

Бежамин Б. (Benjamin B.)

Боланд мактаби, Халқаро TEFL дипломи; Эмерсон коллеж, ёзиш ва адабиёт бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Чехия Республикаси, Мексика.

Оуэн К. (Owen C.)

Бостон коллежи, инглиз тили бўйича бакалавр, Кембриж университети – CELTA.Халқаро тажрибаси: Испания.

Кристина Ф. (Christina F.)

Бостон университети, таълим бўйича магистр – TESOL; Манчестер университети, инглиз тили ва Америка тадқиқоти бўйича магистр; Хофстра университети, инглиз тили адабиёти бўйича бакалавр; Бостон тил институти – TEFL сертификати. Халқаро тажрибаси: Хитой, Корея, Польша, Россия.

Мэтью Ф. (Matthew F.)

Нью-Ингланд коллежи, ижодий ёзиш бўйича магистр; ижодий ёзиш бўйича бакалавр; Массачусетс штати ўқитиш сертификати, ESL (6-12), инглиз тили (8-12), SEI қўллаб-қувватлови.Халқаро тажрибаси: Канада, Англия, Жанубий Корея.

Тим Х. (Tim H.)

Харвард университети таълим факультати, таълим бўйича магистр – Халқаро таълим сиёсати; Мэриан университети, молия бўйича бакалавр; Циньхуа университети иқтисодиёт ва бошқарув факультети, бизнес бошқарув бўйича магистр; Дюк университети, давомий таълим олиш – TESL.Халқаро тажрибаси: Хитой.

Лори М. (Laurie M.)

Милан университети, ветеринария тиббиёти доктори; Вассар коллежи, сиёсий фанлар бўйича бакалаврХалқаро тажрибаси: Франция, Италия.

Асосий ўқитувчилар

15

Page 16: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Асосий ўқитувчилар

NESE On-Line дастурининг асосий ўқитувчи ва ходимлариПол О. (Paul O.)

Кент давлат университети, маданий антропология бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Аргентина, Ҳиндистон.

Кэтрин О. (Kathryn O.)

Сент Майкл коллежи, магистр – TESOL; Бейтс коллежи, антропология бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Япония, Испания.

Уиллард О. (Willard O.)

Массачусетс штати ўқитиш сертификати, ESL (K-12), Рус тили (9-12); Массачусетс университети, магистр – TESOL; Миннесота университети, ўрта таълим бўйича бакалавр – (Рус тили); Оберлин коллежи, яҳудий маданияти бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Австрия, Хитой, Исроил, Япония, Россия.

Эдвард К. (Edward Q.)

Харвард университети таълим факультети, таълим бўйича магистр; Норвич университети, замонавий тиллар бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Польша, Россия.

Герри Р. (Gerry R.)

Аризона университети, бошланғич таълим, инглиз тили ва тарих бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Таиланд, Жанубий Корея, Вьетнам, Филиппин, Индонезия, Малайзия, Эквадор, Мексика.

Эрика С. (Ericka S.)

Сент Майклс коллеж, магистр – TESOL; Хардинг университети, ижтимоий меҳнат бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Эфиопия.

Дейв С. (Dave S.)

Ғарбий Мичиган университети, авиация соҳаси бўйича бакалавр; нафақадаги учувчи; учиш бўйича инструктор.Америка Қўшма Штатлари соҳилбўйи мудофааси хизмати ҳарбий ҳаво кучлари: Кўнгилли.

Бежамин С. (Benjamin S.)

Лесли университети, интеллектуал алоқалар бўйича магистр; Бостон тиллар институти – TEFL сертификати; Нью-Мексико давлат университети, Испан ва Лотин Америкаси тадқиқоти бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Англия, Гватемала, Мексика, Жанубий Корея.

Эмма С. (Emma S.)

Харвард университети таълим факультети, таълим бўйича магистр; Бостон тиллар институти – TEFL сертификати; Сент Энзелм коллежи, инглиз тили бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Доминика Республикаси

Сюзан Т. (Susan T.)

Технология университети, халқаро тадқиқот бўйича магистр; Нью-Хэмпшир университети, испан тили ва TEFL бўйича бакалавр.Халқаро тажрибаси: Австралия, Хитой, Гана, Италия, Япония, Испания, Таиланд.

16

Page 17: The New England School of English Harvard Square …O O L L O F N E G I S H O N-L I N E The New England School of English Harvard Square & On-Line 1 UZ Батафсил маълумот

Индивидуал ва индивидуал, аммо ёлғиз ўтилмайдиган дарслар нархлари:Илтимос, NESE, Harvard Square битирувчилари, уларнинг фарзандлари ва 80 ёшдан катта ҳар қандай ўқувчига 5% чегирма тақдим этилишини эътиборга олинг.

Дақиқалар Нарх NESE, Harvard Square битирувчилар ва 80 ёшдан катталарга 5% чегирма

Умумий инглиз тили1 ўқувчи (индивидуал)А нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$54$255$470

$51.30$242.25$446.50

Умумий инглиз тили2-3 ўқувчи (Индивидуал, аммо ёлғиз

ўтилмайдиган дарслар)

А нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$34$155$270

$32.30$147.25$256.50

Умумий инглиз тили 4-5** ўқувчи (Индивидуал, аммо ёлғиз

ўтилмайдиган дарслар)

А нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$22$95$150

$20.90$90.25

$142.50

Махсус мақсадлар учун инглиз тили 1 ўқувчи (индивидуал)B нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$60$285$530

$57 $270.75$503.50

Махсус мақсадлар учун инглиз тили 2-3 ўқувчи (Индивидуал, аммо ёлғиз

ўтилмайдиган дарслар)

B нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$38$175$310

$36.10 $166.25$294.50

Махсус мақсадлар учун инглиз тили 4-5** People (Индивидуал, аммо ёлғиз

ўтилмайдиган дарслар)

B нарх коди

50 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$30$135$230

$28.50 $128.25$218.50

Ёши улуғлар учун индивидуал дарслар (Ёш 50+)

25 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$30$130$250

$28.50$123.50$237.50

Болалар учун индивидуал дарслар (4 - 12 ёш)

25 Ойига 1 та дарсОйига 5 та дарсОйига 10 та дарс*

$30$130$250

$28.50$123.50$237.50

Муаллифлик ҳуқуқи: Copyright © 2019 The New England School of English, On-Line. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.UZ Ўзгартирилган сана: 07/2019

Нархлар

* Дарслар 2 ой амал қилади

**Нархлар ва 6 та ўқувчидан кўп гуруҳлар бўйича бевосита NESE On-Line дастурининг қуйидаги электрон почтасига ёзинг:[email protected].

17