116
7/28/2019 Uzbek - Prayer http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 1/116 1  Осмонни ерга олиб  келувчи ибодат   А  .  Л  ва   Жойс   Гил  

Uzbek - Prayer

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 1/116

1

 

Осмонни ерга олиб  келувчи 

ибодат 

 А . Л 

 ва

  Жойс

  Гил

 

Page 2: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 2/116

2

 

Осмонни ерга олиб  келувчи 

ибодат 

 А . Л  ва  Жойс  Гил 

Gill Ministries

Website: www.gillministries.com 

Uzbek Prayer 

Page 3: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 3/116

Page 4: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 4/116

4

Муаллифлар Ҳақида 

А.Л. ва Жойс Гил халқаро машҳур воизлар – Библия ўқитувчилари ва муаллифлардир. А.Л.Гилнинг ҳаворийлик хизмати уни дунёдаги  элликдан ортиқ халқларга  етаклаган. У икки юз мингдан ортиқ 

оломонга юзма-юз ва миллионлаб одамларга  радио ҳамда телевидение орқали воизлик қилган.

Уларнинг  оммабоп  ва  қўлланмалари  Қўшма  Штатларда  икки  миллион  нусхадан  ортиқ  сотилган.

Кўплаб тилларга таржима қилинган  қўлёзмалари – бутун дунё бўйлаб уй гуруҳларида, жамоатларда,

Библия мактабларида ва семинарларда қўлланилмоқда.

Худонинг  Сўзидаги  ҳаётни  ўзгартирадиган  қудратли  ҳақиқат  уларнинг  кучли  таълимотлари,

дарслари, қўлёзмалари ва кассеталари орқали бошқаларнинг ҳаётларини ўзгартирмоқда.

Уларнинг  улуғлаш  ва  сажда  қилиш  ҳақидаги  семинарларида, имонлилар  қандай  қилиб  Худонинг ҳақиқий ва ички саждакори бўлишни тушунганларида – Худо ҳузурининг ажойиб шуҳрати намоён 

бўлади. Кўплар уларнинг имонлининг ҳокимияти ҳақидаги  таълимотлари орқали ҳокимиятнинг ва 

дадилликнинг янги ва  руҳлантирувчи чўққиларини эгалладилар.

А.Л. ва Ж.Гиллар кўплаб имонлиларни қўлларидан Худонинг шифолаш қудрати оқадиган – Худо 

берган  ғайритабиий  хизматларига  киришларига  тайёрладилар. Кўплар  кундалик  ҳаётларида 

Муқаддас  Руҳнинг  еттала  инъомларида  ҳаракат  қилаётганларини  фаҳмлаб, ғайритабиий  табиий 

одамлар бўлишга ўргандилар.

А.Л. ва Жойс Гилнинг иккаловлари ҳам Теология фанлари доктори даражасига эгалар. А.Л. Жил яна “Визион” Масиҳийлик  Университетининг  Теологик  фалсафа  фанлари  доктори  дипломини  олган.

Уларнинг  хизматлари  Худонинг  Сўзига  мустаҳкам  асосланган, Масиҳни  марказга  қўйган  ҳамда 

Муқаддас Руҳнинг қудратининг таълимоти ва қаттиқ имонга асослангандир.

Уларнинг  хизматлари  Ота  Худонинг  севувчи  юрагини  намойишидир. Уларнинг  воизликлари  ва 

таълимотлари  кўпларни  Муқаддас  Руҳнинг  қудрати  тўлқинлари  остида  лол  қолдирувчи  қудратли 

мойланиш, аломатлар, мўъжизалар ва шифолаш мўъжизалари ҳамроҳлигида кечади.

Уларнинг  йиғинларига  қатнашганларнинг  кўпларида  руҳий  уйғониш  аломатлари  кузатилган. Бу -

муқаддас  кулгу, Раббийнинг  қаршисида  фарёд  қилиш, Худонинг  шуҳратининг  ва  қудратининг 

ажойиб намойишини ўз ичига олади.

Page 5: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 5/116

5

Мундарижа 

 Биринчи дарс  Ибодат нима?  7 

 Иккинчи дарс  Асосларни тушуниш  16 

Учинчи дарс  Исо ибодат қиларди  26 

Тўртинчи дарс “Раббий, бизларга ибодат қилишни ўргат”  31

 Бешинчи дарс  Ибодат натижалар олиб келади  45

Олтинчи дарс  Муваффақиятли ибодатли ҳаётга кириш 58

 Еттинчи дарс  Имоннинг овози  71

Саккизинчи дарс  Ҳокимиятда ибодат қилиш  85

Тўққизинчи дарс  Худонинг юрак йиғиси  96 

Ўнинчи дарс  “Агар Менда яшасанг” 107 

Page 6: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 6/116

6

 Биринчи дарс 

Ибодат нима?

КИРИШ 

Ўта қудратли куч 

Ҳақиқий  ибодат  бугунги  кунларда  дунёдаги  ўта  қудратли  кучдир.

Ҳақиқий  ибодат  бизнинг  ҳар  нарсага  қодир  Худоимизнинг  кучини ҳаракатга  келтиради. Ҳар  ҳолда, ҳақиқий  ибодат  бизнинг  авлодимизга 

ачинарли даражада етишмайди.

Кўплаб  Масиҳийлар  Худонинг  Сўзига  биноан  ибодат  қилишга 

ўргатилмаганлар. Улар аксинча ўзгаларнинг кўпинча хато ибодатларига 

қулоқ солиб ёки ибодат мисолларига тақлид қилиб ўрганадилар.

Урф-одатимиз  бўйича  жамоатимизда  чоршанба  кунлари  тунги  ибодат йиғилишлари бўлар эди. Бизлар доира бўлиб ўтирардик ва ҳар бир киши 

ўз  муаммоларини  ва  қариндошлари  ҳамда  таниш-билишларининг муаммоларини  кўтарар  эди. Сўнгра  уларнинг  фикрлари  бўйича  бу 

ибодатларнинг жавоби қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзлар эдик.

Бизлар  бошимизни  ибодатга  экканимизда, асосий  ўйловимиз муаммоларнинг  баъзиларини  унутиб  қолдирганимиз  ва  уларни  Худога айта  олмаганимиз  ҳақида  бўлар  эди. Кейинги  ҳафта  бизлар  баъзи 

муаммолар ҳақида  ва уларга қандай жавоб олишни  исташимиз ҳақида 

эшитар  эдик. Бизлар  балоғат  ёшидаги баъзи итоатсиз  ўсмирлар ҳақида 

суҳбатлашардик. Ҳилда  холанинг  оламдан  ўтгунича  бўлган   рак 

касаллиги ҳақида суҳбатлашардик.

Жамоат  ҳисоботидаги  Ибодат  эҳтиёжлари   рўйхати  ҳафтама-ҳафта ўзгармасдан  қарийб  ўша-ўшалигича  турарди. Бизлар  қарийб  ҳеч  қачон 

ибодатларимизга жавоб эшитмасдик ва бир неча йиллардан сўнг ибодат йиғинларига  боришни  тўхтатдик. Бу  ибодат  йиғинлари  зерикарли, ҳар 

бир одамнинг ҳаётидаги муаммоларнигина ёритадиган, ҳаётнинг салбий 

даврлари бўлиб - бирор нарсанинг  ўзгаришидан дарак бермас эди.

Бу  таълимот  орқали  бизларнинг  мақсадимиз  ибодатга  янги  дунёқараш 

билан, янгича  нигоҳ  ташлашдир. Бир  қанча  Библиявий  мисоллар 

ёрдамида - ибодат нималиги ва қандай ибодат қилиш кераклиги ҳақида 

ўрганамиз.

Занглаган михлар 

Бир неча йиллар олдин бизлар ошхонамизнинг жиҳозларини янгиладик.Бизлар  қилишимиз  керак  бўлган  биринчи  иш, эски шкаф, буфетларни,

ҳатто баъзи  эски девор, шифт ва полни ўйиш бўлди. Тахталар  эскириб 

кетганлиги туфайли бу иш жуда мушкул эди ва баъзи михлар етти ярим 

ўн сантиметр чуқурликда қадалган эди. Уларни жойидан кўчириш учун 

катта  лом  керак  бўлди, ҳамда  баъзилари  бўш  қадалгани  учун 

суғурилаётганида қаршилик кўрсатгандек ғирчиллардилар.

Бу  ишларни  тугатганимиздан  бир  неча  ҳафта  ўтгач, Худога  хизматни 

бошланишида  улуғлаш  давомида  мен  бирданига  руҳимда  шу  суғуриб 

олинган  узун  занглаган  михлардан  бирини  кўрдим. Мен  ғирчиллаш 

овозини яна эшитдим. “Раббий, – дедим мен, – бу нима?”

У  деди: “Булар  сен  йиллар  давомида  берган  хато  таълимотларинг.Уларни кўчириш қийин, аммо уларни суғуриб олиш шарт!”

Page 7: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 7/116

7

Келинглар, бизларнинг  ибодат  ҳақидаги  баъзи  тушунчаларимиздаги 

занглаган михларни кўриб чиқамиз.

Ибодат:

Π Бефарқ  Худо  бизнинг  фойдамизга  ҳаракат  қилишини  ўтиниш 

эмас. 

Кўплаб ибодатлар бефарқ Худони ҳаракат қилишга ўтинишдек янграйди.

Бундай ибодат қилувчилар Худонинг ҳаракат қила олишини биладилар,

лекин  ўзларини  Худонинг  жавобига  арзимас  ҳисоблаганлари  учун,Худонинг улар учун шу ишни қилиш истаги борлигига шубҳаланадилар.

ΠХудога муаммоларимизни сўзлаш эмас.

Бизлар  одамларнинг  Худога  муаммоларини  ва  Худо  улар  учун  нима 

қилишини  исташларини  сўзлаётганларини  эшитамиз, гўёки  Худо 

уларнинг  муаммоларини  аллақачон  билмайдигандек. Бу  уларнинг Худога  Худо  улар  учун  нима  қилишини  исташларининг   режасини 

беришларига  ва  сўнгра  Худо  буни  бажаришига  умид  қилишларига 

ўхшайди.

Агар  бизлар муаммолар  ҳақида  давомий  ибодат  қилсак, бу муаммолар бизнинг онгимизда улканроқ ва улканроқ бўлиб ўсиб боради. 

ΠХудони нақадар қимматли эканлигимизга ишонтириш эмас 

Кўплар  бу  одам  нақадар  қимматли  эканлигига  Худони  ишонтиришга ҳаракат қилади. “Худо Мария доим Сени севарди. У якшанба мактабида 

йигирма йил дарс берди. У яхши она ва яхши хотин. У бизларга керак ва 

бизлар  Сендан ...ўтинамиз”. Бу  асосий  ибодатимиз  ва  у  одамнинг яхшилигига ишонишимизга асосланган.

ΠБошқаларни Худо билан муносабатимизга ишонтириш эмас 

Баъзи ибодатлар – одамлар бошқаларни Худо билан ораларидаги чуқур 

муносабатларига ишонтиришларидек туюлади.

ΠШубҳани ва ишонмасликни намоён қилиш эмас 

Бизнинг урф-одатимизга кўра, жамоатдаги кўплаб ибодатлар шубҳани ва 

имонсизликни  намоён  қилиш  эди. Бошқаларга  нақадар  ёмон  воқеалар 

содир  бўлганини  айтиб, бизлар  аслида  севган  одамларимизни 

лаънатлардик. Одамлардан  у  ёки  бу  нарса  ҳақида  ибодат  қилишни 

сўраганимизда, бизлар: “Мен фақатгина аниқ ибодат қила олишинг учун 

у ёки бу нарсаларни айтиб беряпман”, – деган сўзлар кўплаб гап-сўзнинг кириш қисми бўлиб, ғийбат қилардик.

Бизлар  ибодат  деб  атайдиган  нарса  атрофимизда  кўраётган  зулмни овоздаги   рўйхати  эди. Ибодат  қилиш  ўрнига, бизлар  соатларимизни 

оташин ташвишланишга сарфлардик!

ИБОДАТ 

Ибодатнинг  бир  неча  турлари  бор. Неча  хил  масиҳийлар  ва  ҳолатлар 

бўлса қарийб шунча хил ибодатлар бор. Бир тур ибодат тўғри, бошқаси 

нотўғри дея олмаймиз. Бир  тур ибодат бошқасидан  яхшироқ ҳам  эмас.

Худонинг  истаги -бизларнинг  турли  шароитларда, У  бошқаришига 

биноан уларнинг ҳар бирини қўллашимиздир.

Библияда ибодат учун кўплаб турли сўзлар ишлатилган.

Page 8: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 8/116

8

Худога сўзлаш 

Ибодат  Масиҳийлик  ҳаётини  намоён  қилишнинг  энг  оддий  шакли. Бу 

Худога  сўзлаш. Бу  Отасининг  номини  ич-ичидан  шивирлаётган 

гўдакникига ўхшаш имонга эга бўлган имонли бўлиши мумкин.

Галатияликларга 4:6 Сизлар  ўғил  бўлганингиз  учун  Худо 

юракларингизга “Абба, Ота!” –  деб  чақирадиган  Ўз  Ўғлининг 

Руҳини юборди.

Илтимос қилиш ёки сўраш 

Ибодат  Худодан  биз  муҳтож  бўлган  баракатларни  сўраш  ёки  Унга  ўз истакларимизни ва эҳтиёжларимизни изҳор қилишимиздир.

1 Йилнома 4:10 Шунда Иавис Исроил Худосига  хитоб қилиб  деди:

Қани  эди  мени  Ўзингнинг  баракаларинг  билан  дуо  қилсанг  эди,

чегараларимни  кенгайтирсанг  эди  ва  мен  куйинмаслигим  учун 

Сенинг қўлинг мен билан бўлиб мени ёвузликдан ҳимоя қилса эди!...

Шунда Худо у сўраган нарсани унга юборди.

Исо сўрашимиз лозимлигини айтди.

Матто 21:22 Сизлар  ибодат  қилиб, ишонч  билан  нимаики 

сўрасангиз, эришасизлар.

Юҳанно 16:23-24 Ўша  куни  Мендан  ҳеч  нарса  сўрамайсизлар.

Сизларга  ростини  айтайин: агар  Менинг  номимдан  Отадан  нима 

сўрасангизлар, Ўзи  сизларга  беради. Ҳозиргача Менинг  номимдан 

Отадан  бирон нарса  сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар  ва 

қувончингиз камол топади.

Ўтиниш 

“Ўтиниш” сўзи  ёрдам  сўраб  қичқириш  маъносини  билдиради. Бизлар 

Худога  ўтинганимизда  ўз  муаммоларимизни  ўзимиз  ҳал  қила 

олмаслигимизни  ва  Худонинг  ёрдамига  муҳтож  эканлигимизни  тан оламиз. 

1 Шомуил 1:17 Шунда  Элий  унга  жавоб  бериб: “Эсон-омон  бор,

Исроилнинг  Худоси  сен  Ундан  сўраган  тилагингни  бажо 

келтиради”, – деди. 

Илтижо қилиш 

Илтижо қилиш сидқидилдан ёки итоаткорликда сўрашни билдиради.

1 Шоҳлар 8:33 Сенинг  халқинг  Исроил, Сенинг  қаршингда  гуноҳ 

қилгани  учун  душманлар  томонидан  қирилганида  ва  Сенга 

мурожаат  қилишганда  ва  Сенинг  номингни  эътироф  этганида  ва Сендан сўраб, шу маъбадда Сенга илтижо қилганида...

Илтимос қилиш 

Ибодат  илтимос  қилиш  шаклида  бўлиши  мумкин  ва  сидқидилдан 

ўтинишни билдиради.

Чиқиш 8:8 Шунда  фиръавн  Мусо  ва  Ҳорунни  чакиртириб  деди:

Раббийга  ибодат  қилинглар, У  мени  ва  менинг  халқимни 

қурбақалардан  халос  қилсин  ва  мен  Исроил  халқини  Раббийга 

қурбонлик келтириш учун қўйиб юбораман.

Шафоат қилиш 

Бошқа бирор киши учун қилинадиган ибодат шафоат ибодатидир.

Page 9: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 9/116

9

Ишаъё 53:12 Шу  сабабдан  Мен  Унга  буюклар  орасида  улуш 

бераман. Ўз  жонини  ўлимга  топширгани  учун  У  кучлилар  билан 

ўлжани  бўлишади. У  жиноятчилар  қаторида  саналган  эди, аслида 

эса У кўпларнинг гуноҳларини Ўзига олиб кўтарди ва жиноятчилар 

учун шафоатчи бўлди.

Хизмат ҳаракати 

Ваҳий  китобида  ибодат  нафақат  хушбўй  тутатқи  деб  аталган, балки 

хушбўй  тутатқи  билан  қурбонлик  қилинган. Хушбўй  тутатқиларни куйдириш  муқаддасларнинг  ибодатларини  намойиш  этадиган  хизмат ҳаракатидир.

Ваҳий 5:8 У  китобни  олганида, тўрт  жондор  ва  йигирма  тўрт 

оқсоқол Қўзининг олдида ерга юз тубан йиқилишди. Ҳар бирининг 

қўлида  бир  чанг  ва  хушбўй  тутатқиларга  тўла  олтин  косалар  бор 

эди. Хушбўй тутатқилар – азизларнинг дуою ибодатлари демакдир.

Нақадар  ажойиб, муқаддасларнинг ибодатлари  самода олтин  косаларда 

сақланмоқда! Қандай ибодатлар сақлаб қўйишга арзигуликдир? Албатта хатолар, гуноҳлар, шикоятлар, хавотирланиш ва худбинлик ибодатлари 

эмас. Аксинча Исо хочда осилиб  ётганида қилган ибодатларига ўхшаш ибодатлар.

Луқо 23:34а  Исо: “Эй  Ота! Уларни  кечиргин, чунки  улар  нима 

қилаётганларини билмайдилар”, – деди.

Албатта  Стефаннинг  қурбон  бўлаётган  вақтидаги  ибодати  хизмат ҳаракати сифатида самода сақланган бўлиши керак.

Ҳаворийлар 7:59-60 Стефанни тошбўрон қилаётганларида, у ибодат 

қилиб: “Ё Раббим Исо, руҳимни қабул қилгин!” – деди. Охири тиз чўкиб, баланд овоз билан хитоб қилди: “Ё Раббий, бу гуноҳни уларга 

қўйма!”. Шуни айтиб, жон берди.

Хизмат 

Худонинг халқи учун ибодат қилиш Худога ҳақиқий хизматдир. 

Луқо 2:37 У  саксон  тўрт  ёшлик  бева  эди. Ҳанна маъбадни  ташлаб 

кетмасдан, рўза тутиб, ибодат қилиб туну кун Худога хизмат қилар 

эди.

Ҳаворий Повул Епафраснинг ибодатда жанг қилишини ёзган.

Колосликларга 4:12 Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга  салом  йўллаяпти. Сизлар  Худога  маъқул  бўлган  ҳамма 

нарсани  бажарувчи  етук, ишончи  комил  кишилар  бўлиб  оғишмай туринглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай ибодат қилмоқда.

Худо билан суҳбат 

Худо Одам Атони ва Ҳаввани У билан муносабатда бўлиш учун яратди.

У  кун  салқинида  тушиб  келарди  ва  гуноҳ  келгунича улар  билан  бирга 

юрарди. Гуноҳ  келган  кундан  ҳозирги  кунгача  ҳар  бир  инсонда  Худо 

билан суҳбатлашиш ва Худо билан юриш чуқур истаги бор.

Ибодат Худо билан суҳбатдир. Худо одамга Сўзи орқали ва Руҳи орқали 

сўзласа, одам Худога ибодатда сўзлайди.

“Суҳбат” чуқур фикрларимизни, иштиёқларимизни ва ҳиссиётларимизни бошқалар  билан  бўлишишимизни  билдиради. Бу  икки  томонлама суҳбатга эга бўлишни билдиради.

Page 10: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 10/116

10

Ўз ҳаётингизда бирор бора тўхтамасдан ўзи ҳақида – иши, оиласи, уйи,

машинаси, муаммолари ҳақида сўзлайдиган лекин, сиз ўйлаётган ёки ҳис қилаётган  нарса  ҳақида  билишни  ҳам  истамайдиган  одам  билан 

вақтингизни  ўтказганмисиз? Маълум  вақт  ўтгач: “Ўзи  бу  ерда  нима қилиб ўтирибман?” – деган фикр хаёлингизга келади.

Бизларнинг  кўпчилигимиз Худога  нисбатан  ўзимизни шундай  тутамиз.Бизлар  бир  томонлама  сўзлаш –  монологда  айтишни  истаган  ва 

вақтимизни  сарфлашни  истаган  ўз  рўйхатимизга  эгамиз. Сўнгра, Худо 

жавоб  беришни  бошлаганидан  бизлар  вақтимиз  тугаганини  кўрамиз  ва югуриб  кетамиз. Худо  билан  суҳбатга  эга  бўлиш  учун  бизлар  Худога 

сўзлашимиз ва Унга бизларга сўзлашига  рухсат беришимиз керак.

Охири йўқ рўйхат 

Бизнинг  Худоимиз  ҳар  нарсани  бир-бирига  ўхшамас  алоҳида  қилиб 

яратиш  Худосидир. Ҳатто  иккита  қор  зарраси  ҳам  бир-бирига ўхшамайди. Бизнинг  ибодат  қилишимиз  тури  ҳам  худди  шунингдек 

чексиздир.

Санолар китоби ибодат ҳақидаги ажойиб китоб бўлиб, ибодатни Худога 

фарёд  қилиш  сифатида, Худони  чорлаш  сифатида, Худони  кутиш сифатида ва Худога қўлларни кўтариш сифатида тасвирлайди.

Келишув, имон, озод  қилиш,  руҳий  жанг, ҳокимият  ва  бошқа  тур 

ибодатлар бор. Барча ҳақиқий ибодатлар Худога хуш ёқади.

Ҳикматлар 15:8 Нопокларнинг  қурбонлиги –  Раббий  олдида 

жирканчдир, ҳақларнинг ибодати эса Унга маъқулдир.

Оддий маъноси 

Келинглар ибодатнинг энг оддий маъноси ҳақида фикр юритамиз.

Ибодат  шарт-шароитни  Раббийнинг  олдида  сўзлаш, Унинг 

жавобини  эшитиш, ва  Худонинг  иродасини  шарт-шароитга сўзлашдир. Ибодат самони ерга олиб келади.

ИБОДАТНИНГ ИККИТА ТИЛИ 

Руҳ – тушунарли тил 

Ҳаворий  Повул  ибодатнинг  иккита  тили  ҳақида  ёзган:  руҳда  ибодат қилиш ва тушунарли тилда ибодат қилиш.

1 Коринфликларга 14:14-15а  Агар  мен  номаълум  тилда  ибодат 

қилсам, руҳим  ибодат  қилади, онгим  эса  ³осилсиз  қолади. Унда 

нима қилсам экан? Руҳим билан ибодат қиламан, онгим билан ҳам 

ибодат  қиламан. Руҳ  билан  қўшиқ  айтсам, онг  билан  ҳам  қўшиқ 

айтишим керак.

Повул олдин  руҳда, сўнгра тушунарли тилда ибодат қиларди. Бу олдин 

бир  турда, сўнгра  бошқа  турда  ибодат  қилганини  билдирадими  ёки  у 

олдин  руҳда ибодат қилиб, сўнгра тушунарли тилда ибодат қилганми?

Эфесликларга  у  бизларнинг  қурол  аслаҳамиз  ҳақида  ёзган  ва  бизлар 

кўпинча бунинг маъносини онгимиз билан тушуна олмаймиз. Ҳар ҳолда,

бу оятлар ибодат ҳақида кўп нарсани сўзлайди.

Эфесликларга 6:17-20 Шунингдек  нажот  дубулғасини  ва Худонинг 

Сўзи бўлган Руҳнинг қиличини олинглар. Ҳар доим барча ибодат ва илтижо  билан  Руҳда  ибодат  қилиб, бутун  сабот  билан  ҳамма 

муқаддаслар учун бўлган илтижоларда ҳушёр бўлинглар. Мен учун 

ҳам  ибодат  қилинглар, токи  Хушхабарнинг  сирини  маълум 

Page 11: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 11/116

11

қилишимга  оғзимни  дадиллик  билан  очишим  учун  менга  сўз берилсин  ва  сўзлашим  керак  бўлганидек, жасорат  билан  воизлик 

қила олай. Шу Хушхабар учун мен кишандаги элчиман.

Ҳаворий  Повул  нажот  дубулғасини  кийишимиз, Худонинг  Сўзини 

олишимиз ва  руҳда ибодат қилишимиз ҳақида  сўзлаган. Нима учун? У 

буни шахсийлаштирди. “Зеро менга сўзлаш қобИлёсти берилсин... токи 

мен сўзлашим керак бўлганидек дадиллик билан сўзлай олай”.

Бизлар  Худонинг  Сўзини  олганимизда  ва   руҳимизда  ибодат қилганимизда  бизнинг  тушунчамиз  маҳсулдор  бўлади. Бизларнинг онгларимиз  Худодан  ваҳий  олади. Онгларимиз  ёришади  ва  сўнгра 

бизлар  онгимиз  билан  дадилликда  ҳамда  тўғри  ибодат  қилишимиз мумкин.

Муқаддас Руҳ ичимизда 

¾   Иноят ва таъминот 

Захария  Муқаддас  Руҳнинг  келиши  ҳақида  башорат  қилганида, Уни –  

ээзгулик  ва ибодат, иноят ва таъминот Руҳи деб таништирди.

Захария 12:10 Довуднинг уйи ва Иерусалимнинг аҳлига эса иноят ва шавқат руҳини қуяман. Ва улар ўзлари санчганга қарайдилар, ва У 

учун, ягона ўғил учун фарёд қилгандек фарёд қилишади, ва тўнғич 

учун ғам чеккандек ғам чекадилар.

¾   Бизлар билишимиз  мумкин 

Ҳаворий Повул ёзган: 

1 Коринфликларга 2:12,14 Бизлар эса бу дунёнинг руҳини олмадик,

балки  Худо  бизга  ато  қилганларини  билишимиз  учун, Худодан 

бўлган Руҳни қабул қилдик. Жони бошқарадиган одам эса Худонинг Руҳидан  бўлган  нарсаларни  қабул  қилмайди. У  буларни  телбалик 

деб  ҳисоблайди  ва  уларни  фаҳмлай  олмайди, чунки  булар  ҳақида руҳан муқокама қилиш керак. 

Ҳаворий Юҳанно ёзган:

Юҳанно 16:13 Муқаддас  Ҳақиқат  Руҳи  келгач, У  сизларни  бутун 

ҳақиқат  йўлига  бошлайди. У  Ўзича  гапирмайди, неки  эшитса,

ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади.

¾   Муқаддас  Руҳда ибодат 

 Яҳудонинг мактубида ўқиймиз: Яҳудо 1:20 Сизлар  эса, эй  севганларим, Муқаддас  Руҳда  ибодат 

қилиб, энг  муқаддас  бўлган  имонингизда  ўзингизни  барпо 

қилинглар.

Повул ёзган: 

Эфесликларга 6:18 Ҳар доим барча ибодат ва илтижо билан Руҳда 

ибодат  қилиб, бутун  сабот  билан  ҳамма  муқаддаслар  учун  бўлган 

илтижоларда ҳушёр бўлинглар. 

Шундай  савол  туғилади: Бизлар  ўз  она  тилимизда   руҳда  ибодат 

қилишимиз  мумкинми? Ҳа, бунинг  иложи  бор. Бизлар  билишимиз мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида ибодат қилаётганимизда  руҳда ибодат 

қилаётганимизни пайқашимиз мумкин.

Бу  менда  илк  бора  содир  бўлганида  мен  бир  ҳамкорим  билан  ибодат қилаётган  эдим. Шунда  мен  бирдан, ҳокимият  билан  банкротлик 

чандиқларининг  кетишини  буюрдим. Мен  аслида  унинг  бирор  бора 

банкротга  учраганини  билган  эмасман. Мен  ибодат  қилишни 

Page 12: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 12/116

12

тугатганимда бизлар бир-биримизга қарадик. Мен: ”Ҳеч қанақа банкрот бўлмаган  бўлсачи?» деб  ўйлар  эдим. Унинг  биринчи  сўзлари  эса:

“Менинг банкротга учраганимни билишингизни билмас эдим”, – бўлди. 

¾   Муқаддас  Руҳнинг инъомлари ва ибодати 

Бизларнинг  ибодат  қилишимиз  ва  Муқаддас  Руҳнинг  инъомларининг бизлардан  эркин  оқиб  ўтишига  имкон  беришимиз  ўта  қудратлидир.

Одатда, бизлар  амалда  билмаган нарсалар ҳақида ибодат  қилишимизда 

бизлар   руҳда, яъни  номаълум  тилларда  ибодат  қиламиз. Бу  билим бизларга тиллар ва уларни талқин қилиш, билим сўзи ёки донолик сўзи 

инъомлари орқали келиши мумкин.

Бизлар  бирданига  олдин  билмаган  нарсамизни  билиб  қолганимизда,

Муқаддас  Руҳ  фаолият  кўрсатаётган  бўлади. Бизлар  қандай  ибодат 

қилиш  кераклигини  аниқ  биламиз  ҳамда  ҳозиргина  Худодан  шароит ҳақида аниқ маълумот олганимиз учун имониниз  ғайритабиий  равишда 

кучли бўлади. Бизлар имон инъомида ҳаракат қилганимизда мўъжизалар 

содир бўла бошлайди.

¾  Сўз билан ифодаланмайдиган оҳ-нолалар 

Ҳаворий Повул ёзган:Римликларга 8:26-27 Шунингдек Руҳ  ҳам  заифликларимизда  бизга 

ёрдам  бермоқда; чунки  биз  қандай  ибодат  қилиш  кераклигини 

билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи сўз билан ифодаланмайдиган оҳ-нола 

билан биз учун шафоат қиляпти. Юракларни синайдиган Худо  эса 

Руҳнинг  фикрини  билади, чунки  Руҳ  Худонинг  иродаси  бўйича 

муқаддаслар учун шафоат қиляпти.

Ҳаётингизда  сизни  шу  қадар  азобли  яралаганки, сўз  билан 

ифодалашнинг иложи бўлмаган ҳодиса  рўй берганми? Табиий  равишда 

сиз ўзингизни шунчаки курсингизга, тиззангизга  ёки  ерга  ташлагансиз.

Ич-ичингиздан ибодат қилгингиз келади, лекин яра шу қадар азобли-ки,уни  сўз  билан  ифодалай  олмайсиз. Бироз  вақтдан  сўнг  Худо  билан 

сўзлардан ташқари, инсоний тушунчадан ташқари бошқа алоқангиз ишга 

киради. Мана шу сўз билан ифодаланмайдиган оҳ -нолалардир. Сиз учун 

Муқаддас Руҳ ибодат қила бошлайди, шунда  сиз ичингиздан келаётган 

тинчликни ҳис қила бошлайсиз.

¾  Тирик сувнинг булоқлари ва дарёлари 

Мана шу Юҳанно ёзган, имонлилар ичидан оқадиган Муқаддас Руҳнинг оқими.

Юҳанно 7:38,39 Муқаддас  Битикда  айтилганидек, Менга 

ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади. Исо бундай 

деб, Муқаддас  Руҳни  назарда  тутган  эди; Унга  ишонганлар 

Муқаддас  Руҳни  яқин  орада  олишлари  керак  эди. Исо  ҳали 

улуғворликка  юксалмаган, шунинг  учун  Муқаддас  Руҳ  ҳануз тушмаган эди.

ИБОДАТНИНГ МУҲИМЛИГИ 

Энг буюк имтиёз Ибодат Масиҳийлик  ҳаётидаги  энг  буюк  имтиёздир, имтиёз  эса  доимо 

жавобгарликни  олиб  келади. Ибодатга  жавоб  сифатида  баракалар 

келади, ва “ниманики”, “бирор  нарса”, “ҳамма  нарса” берилиши ҳақидаги ваъдалар ибодат қилувчилар учундир. Худо Ўз халқига Унинг баракатларини ўз ҳаётига  ва ўзгалар  ҳаётига йўналтириш учун  ажойиб 

Page 13: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 13/116

13

имконият  берди. Шу  туфайли  бизлар  нақадар  катта  жавобгарликка 

эгамиз. Бизлар ибодат қилмаганимизда ўзимиз ва бошқалар нақадар кўп 

нарсани йўқотамиз.

Исо ибодат қилишни буюрган 

Исо ибодат қилишимиз лозимлигини айтган.

Матто 6:6 Сен  эса  ибодат  қилаётганингда  ўз  ҳужрангга  кир  ва 

эшикни  беркитиб, яширин  бўлган  Отангга  ибодат  қил. Шунда 

яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди.Исо: “Агар  ибодат  қилсанглар”, –  деган  эмас. У: “Сизлар  ибодат 

қилганларингда”, – деди. У шогирдлар  ва бизларни барчамизга бирдек 

ибодат қилишни буюрди.

Буюк шахслар ибодат қилганлар 

Библиядаги  ҳар  бир  оят  ва  ҳодиса  маълум  сабабга  кўра  эканлигини 

ҳамда  Иброҳимнинг, Мусонинг, Илёс, Ҳезеқиё, Йеремиаҳ, Дониёр,

Йонаҳ, Манассия, Неҳемиаҳ, Эпафраз, Повул ва энг асосийси Исо ибодат 

қилганини кўришимиз мумкин.

Илк жамоат ибодат қилган Илк жамоатда ибодат энг муҳим ўринни эгаллар эди.

Ҳаворийлар 1:14 Уларнинг  ҳаммаси, шу жумладан Исонинг  онаси 

Марям, бошқа  хотин-қизлар  ҳамда Исонинг  укалари  якдиллик  ва 

сидқидиллик билан тоат ибодатга берилган эдилар.

Ҳаворийлар 2:42 Улар доимо Ҳаворийларнинг таълимоти, суҳбатда,

нон синдиришда ва ибодатда бўлар эдилар.

Ҳаворийлар 12:5,12 Шундай қилиб, Петьор зиндонда сақланар экан,

жамоат у учун Худога ихлос билан ибодат қилар эди. У ён-атрофга 

ўгирилиб, Марк деб аталган  Юҳаннонинг онаси Марямнинг уйига келди. У ерда кўплар йиғилиб ибодат қилар эди.

Ҳаворийлар 13:1,3 Антиохия  шаҳридаги  имонлилар  жамоатида 

баъзи  бир  пайғамбарлар  ва  муаллимлар: Барнабо, Нигер  лақабли 

Симун, Киринеялик  Луций, вилоят  ҳокими  Ҳирод  билан  бирга 

тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор  эдилар. Шу тариқа, улар яна 

рўза  тутиб  ва  ибодат  қилиб  бўлгач, уларнинг  бошига  қўлларини 

қўйганча дуо ўқиб, уларни қўйиб юборишди.

 Хулоса – Ибодат нима?

Ибодат бефарқ Худони бизлар томон ҳаракат қилишини ўтиниш эмас. Бу барча муаммоларимизни Худога сўзлаш вақти эмас. Бу бизларнинг ёки 

бошқа бировнинг яхшилигига Худони ишонтириш вақти эмас. Бу ҳатто 

бошқаларни  бизларнинг  нақадар   руҳий  одамлар  эканлигимизни 

кўрсатиш йўли ҳам эмас.

Ибодат Худо билан суҳбатлашиш – Унга сўзлаш ва Унинг жавобини ўта шафқатли  ва  ажойиб  дўстимиз  билан  суҳбатлашаётгандек  тинглаш 

вақти. Ибодат  Унинг  олдига  ўзимизнинг  ва  ўзгаларнинг  эҳтиёжлари 

билан келишимиз вақти.

Худо  бизларни  ибодат  қилишнинг  иккита  йўли  билан  таъминлади – 

 руҳда ибодат қилиш ва тушунарли тилларда ибодат қилиш. У бизларга онгимиз  ёритилиб, ўз  шарт-шароитларимизга  унинг  иродасига  биноан 

ибодат қила олгунимизча  руҳда ибодат қилиш қобИлёстини берди.

Page 14: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 14/116

14

  Ибодат – ҳар бир имонли учун имтиёз ва жавобгарликдир.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Ибодат нима эканлиги ҳақидаги ўз тушунчангизни камида иккита оятга асосланган ҳолда ёзинг.

2. Ҳаворий Повул томонидан таъкидланган иккита тил нима? Улар қандай бирга оқишини изоҳланг.

3. Ибодат сизга нима учун муҳим?

Page 15: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 15/116

15

 Иккинчи дарс 

Асосларни тушуниш 

Бизлар  маҳсулдор  ибодат  қилишимиздан  олдин: ким  ибодат  қилиши 

мумкинлигини, Масиҳдаги  ўз  ҳолатимизни  ва  қандай  ҳокимиятга  эга 

эканлигимизни тушунишимиз керак.

КИМ ИБОДАТ ҚИЛА ОЛАДИ?Нажот  топиш  учун  Исо  Масиҳга  Худонинг  Ўғли  сифатида  ишониш 

ибодатини доим эшитганмиз. Хочда жон бераётган ўғри ибодат қилган 

эди ва ибодати ижобат бўлган эди.

Луқо 23:42,43 Сўнг у Исога: “Ё, Раббий, Шоҳлигингга келганингда,

мени  эслагин”, –  деди. Исо  эса  унга: “Сенга  ростини  айтаманки,

бугун сен Мен билан бирга жаннатда бўласан”, – деди.

Солиқ йиғувчи ибодат қилган эди ва ибодати ижобат бўлган эди.

Луқо 18:13 Солиқчи  эса  узоқда  туриб, ҳатто  кўзларини  осмонга 

қаратишга ҳам ботина олмай, аммо кўкрагига уриб: “Ё, Худо! мен гуноҳкорга раҳм-шафқатли бўл!” – деб айтар эди. 

Ибодат Худонинг болаларининг ажойиб имтиёзларидир. Бизлар Худога 

ибодатда яқинлашиш ҳуқуқига эгамиз. Келинг, олдин Худонинг Сўзидан 

кимлар  ибодат  қилиши  мумкинлигини  билиш  учун  баъзи  мисолларни 

қараймиз, сўнгра  эса  бизларга  Худо  томонидан  берилган  ҳолат  ва 

ҳокимиятни ўрганамиз.

Худонинг Сўзидан мисоллар 

Ирқнинг аҳамияти йўқ. Моддий бойликнинг аҳамияти йўқ. Худо Унинг номини чорловчи одамларни, ўзларини Унга бўйсунтирувчи одамларни,

Худодан  лаззатланувчи  одамларни, ўз  йўлларини  Худога  бағишловчи 

одамларни эшитади.

¾   Худонинг одамлари  2 Йилнома 7:14 Шунда Менинг номим билан номланадиган халқим 

кўникади, ва  ибодат  қилишади, Менинг  юзимни  излашади,

ўзларининг  ёмон  йўлларидан  қайтишади, шунда  Мен  самодан 

эшитаман  ва  уларнинг  гуноҳларини  кечираман  ва  уларнинг 

ерларини шифолайман.

¾   Раббийда  лаззатланувчилар 

Сано 36:4 Раббийда  юпангин, ва  У  сенинг  юрагингдаги  истакни 

бажо қилади.

¾   Худога ишонувчилар 

Сано 36:5 Ўз  йўлингни  Раббийга  топшир, Ундан  умид  қил, ва  У 

бажо келтиради. 

¾   Итоаткорлар 

Сано 9:38 Раббий! Мўминларнинг  тилагини  Сен  эшитасан,

уларнинг юракларни мустаҳкамла; Қулоғингни оч.

¾   Камбағаллар ва  муҳтожлар 

Сано 68:34 Зеро  Раббий  бечораларни  тинглар, Ўз  асирларини  хор 

қилмас. 

Сано 101:18 Маъюслар ибодатига эътибор беражак, У хор қилмагай 

асло тоат ибодатларини. 

Page 16: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 16/116

16

¾   Беморлар 

Ёқуб 5:13 Агар орангизда бирор киши азоб чекаётган бўлса, у ибодат 

қилсин. Бошқа бири шодланаётган бўлса, у ҳамду сано куйласин. 

¾  Эзилганлар 

Ишаъё 19:20 Ва  у  Миср  ерида  Қодир  Раббий  ҳақида  аломат  ва 

гувоҳлик бўлади, чунки улар зулмкорлар туфайли Раббийга илтижо 

қиладилар  ва  У  уларга  қутқарувчи  ва  ҳимоячини  юборади  ва 

уларни ҳалос қилади.

Ёқуб 5:4 Мана, далаларингизни ўрган ўроқчилардан сизлар ушлаб 

қолган  меҳнат  ҳақи  фарёд  қилмоқда. Ўроқчиларнинг  дод-фарёди 

ҳам Қодир Раббийнинг қулоғига етиб борди. 

¾   Бевалар ва етимлар 

Чиқиш 22:22,23 Бева  ва  етимларни  сиқманглар; Агар  сен  уларни 

сиқсанг, Уларнинг менга қилган ноласини, Мен эшитаман...

¾   Донолиги етишмайдиганлар 

Ёқуб 1:5 Агар сизлардан бирор кишининг донолиги камлик қилса,ҳаммага  самимият  билан, таъна  қилмасдан  берувчи  Худодан 

сўрасин ва унга берилади. 

¾   Ҳақиқатни изловчилар 

Ҳаворийлар 10:30,31 Корнилий сўз бошлади: Бундан тўрт кун аввал,

салкам айнан шу маҳалда мен уйимда рўза рўза тутардим. Соат учда 

ибодат  қилаётганимда, бирданига  порлоқ  кийимли  бир  одам 

рўпарамда  пайдо  бўлди. “Корнилий,-деди  у.- Худо  ибодатингни 

эшитди ва садақаларингни мақбул топди”.

¾   Ҳақлар 

Ҳикматлар 15:29 Раббий бетавфиқлардан узоқда, лекин ҳақларнинг ибодатини эшитади.

БИЗНИНГ ИСО МАСИҲДАГИ ҲОЛАТИМИЗ 

Бизлар қандай ибодат қилишимиз лозимлигини тушунишимиз учун Исо 

Масиҳдаги  ҳолатимизни  тушунишимиз  керак. Узоқ  йиллар  давомида,

бизлар  Худога “бечора  йўқотилган  гуноҳкорлар” сифатида  келдик.

Бизлар  унга  қадрсизлик  ва  маҳкумлик  ҳисси  билан  келдик. Бизлар 

ўзимизни  шу  қадар  муҳтож  кўрар  эдикки, Худо  бизлар  ҳақимизда 

ғамхўрлик  қилиши, бизларни  тинглаши  ва  бизлар  орқали  ишлашига 

ишонишимизнинг йўли йўқ эди. Худо эса бизларга бундай қарамайди.

Бизлар  бечора, йўқотилган  гуноҳкорлар  эдик, лекин  Масиҳ  орқали 

гуноҳнинг қуллигидан  сотиб олиндик. Бизлар  танланган  авлод, шоҳона  руҳонийлар  бўлдик. Бизлар  ибодат  қилганимизда  ўзимизни  шу 

ҳолатимизда кўришимиз лозим.

Гуноҳ ҳар доим тўсиқдир 

¾   Қурбонлик тайинланган 

Одам Ато ва Ҳавва гуноҳ қилганларида, уларнинг Худо билан алоқалари 

узилди. Улар Худо билан юзма-юз сўзлашиш ва юриш имкониятига эга 

бўлган Адан  боғидан  қувилдилар. Уларга  қоплам  бериш  учун  илк  қон 

қурбонлигини Худо келтирди.

Page 17: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 17/116

17

Ибтидо 3:8-10, 21 Куннинг  салқин шабадаси  эсган вақтда Одам ва 

унинг  хотини  боғда  юрган  Раббийи  Каримнинг  овозини  эшитиб 

қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасида 

яширинишди. Лекин Раббийи Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: – 

Қаердасан? – Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип-яланғочман деб 

қўрқиб, яшириндим, – деди Одам. ...Раббийи Карим Одам ва унинг 

хотини учун теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди. 

Ибтидо китобининг тўртинчи китобида Раббийга бағишлов қурбонлиги 

келтирган  Каън  ва  Ҳобилнинг  ҳикоясини  ўқиймиз. Бириники  қабул қилинди  бошқасиники  йўқ. Нима  учун? Каън  Худонинг  ҳузурига  қон 

тўкилишисиз келди.

Ибтидо 4:2-5 Кейинроқ  унинг  укаси  Ҳобилни  туғди. Ҳобил 

қўйчивон. Каън  эса  деҳқон  бўлди. Бир  муддатдан  кейин  Каън 

ернинг  маҳсулидан  Раббийга  ҳадя  тақдим  этди. Ҳобил  ҳам 

қўйларининг каттасидан қурбонлик сўйиб, унинг думбасини тақдим 

этди. Раббий  Ҳобилни  ва  унинг  ҳадясини  манзур  кўрди. Аммо 

Каънни  ва  унинг  ҳадясини  манзур  кўрмади. Шунда  Каън  қаттиқ 

ранжиб, қовоғини солди.

Мусо  орқали  қонун  берилди  ва  Худо  турли  гуноҳларга  турлича қурбонликларни белгилади. Аммо доимо, Эски Аҳд давридан буён Худо 

одамларнинг  Унинг  ҳузурига  келишлари  учун, бегуноҳ  ҳайвонларнинг қонини тўкиш воситасида йўл билан таъминлаган.

Барча  қурбонликлар  Мукаммал  Қурбонлик –  келаётган  Худонинг Қўзисини кўрсатарди.

¾   Руҳонийлар тайинланган 

Худо   руҳонийларни  халқ  ва  Худо  орасида  воситачи  бўлиш  учун 

тайинлади. Улар  халқ  учун  қурбонликлар  келтирардилар. Худо  бир 

йилда бир марта Муқаддаслар Муқаддасига келадиган ва шафқат тахтига яқинлаша  оладиган  Олий  Руҳонийни  тайинлади. У  аниқ  тайинланган 

қурбонликларни  келтирганидан  сўнг  халқ  номидан  Худонинг  ҳузурига кела оларди.

Чиқиш 25:17,21,22 Соф олтиндан узунлиги икки ярим  газ, эни бир 

ярим  газ  қопқоқ  ясанг. Мен  сенга  берадиган Шаҳодат  тошларини 

қутининг ичига  сол. Кейин қопқоқни қути  устига  ўрнат. Шаҳодат 

қутисидаги  икки  каруб  ўртасида  Мен  сизлар  билан  учрашаман.

Сизларга Исроил халқи учун амрларимни бераман.

Руҳонийларнинг  иши  бизларнинг  Олий  Руҳонийимиз  бўлган  Исо 

Масиҳни кўрсатарди.

Исо бўлди:

¾   Бизнинг қурбонлигимиз 

Исо хочда ўлганида У бизларнинг гуноҳларимиз учун мукаммал, тўлиқ 

қурбонлик бўлди. У гуноҳнинг жазосини олиб кетди.

Ибронийларга 9:26-28 ...акс  ҳолда  У  дунё  яратилгандан  бери  кўп 

маротаба  азоб  чекиши  керак  эди. Энди  эса, замоннинг  охирида, У 

одамларнинг  гуноҳларини  аритиш  учун  бир  марта  оламга  келиб,

Ўзини  қурбон қилди. Зотан  бир марта  ўлиш  ва  ундан  кейин  ҳукм 

қилиниш  инсонларнинг  тақдиридир. Шунингдек, Масиҳ  ҳам кўпларнинг  гуноҳларини  ювиш  учун  бир  марта  қурбон  бўлди.

Лекин  У  иккинчи  марта  дунёга  келганда, яна  гуноҳларни  ювиш 

Page 18: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 18/116

18

учун  эмас, балки  Уни  кутаётганларга  нажот  келтириш  учун 

осмондан тушиб  келади.

Ибронийларга 10:12-14 Масиҳ  эса  гуноҳлар  учун  то-абад  битта 

қурбонлик  келтириб  ва  Худонинг  ўнг  томонида  ўтириб, энди 

душманларини  Ўз  оёқлари  остига  тагкурси  бўлиб  туришини 

кутмоқда. Чунки  У  биргина  биғишлови  билан 

муқаддасланаётганларни то-абад мукаммал қилди.

¾   Бизнинг Олий  Руҳонийимиз 

Ибронийларга  ёзилган  мактуб  бизларга  Масиҳ  қандай  қилиб  Ўз  Қони 

билан  бизнинг  Олий  Руҳонийимиз  бўлганини  ва  ҳар  бир  имонлининг Худонинг Ҳузурига келиши учун йўл очганини кўрсатади.

Ибронийларга 2:17 Шунинг  учун  У  ҳар  жиҳатдан  биродарларига ўхшаб  қолиши  керак  эди, токи  халқнинг  гуноҳлари  учун 

раҳм-шафқат  қурбонлигини  келтирадиган  Худонинг  олдида 

раҳм-шафқатли ва содиқ Олий руҳоний бўлсин.

Ибронийларга 9:11,14 Аммо Масиҳ келажак  эзгуликларнинг Олий 

руҳонийси бўлиб, қўлда ясалмаган, улуғроқ ва мукаммалроқ, яъни 

бошқача  чодир  билан  келди. ...Унда  барҳаёт  Худога  хизмат қилишимиз учун Масиҳнинг қони виждонимизни ўлимли ишлардан 

нақадар  ортиқ  поклайди. Чунки  Исо  абадий  Руҳ  орқали  Ўзини 

нуқсонсизликда Худога бағишлади. 

¾   Бизнинг йўлимиз 

Юҳанно 14:6 Исо  унга  деди: “Мен  йўл, ҳақиқат  ва  ҳаётдирман.

Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”.

Маъбадда –  руҳонийлар  хизмат  қиладиган Муқаддас жойни фақатгина 

Олий Руҳоний хизмат қилиши мумкин бўлган жойдан ажратиб турувчи 

оғир  парда  бор  эди. Бу  парда  Худонинг  ҳузури  билан  одамзоднинг орасидаги  айрилиқнинг  тимсоли  эди. Олий  Руҳонийнинг  Худонинг ҳузурига  келиш  учун  ягона  йўли  бир  йилда  бир марта мана шу  парда 

орқали эди.

Исо хочда жон берган лаҳзада, бу парда ғайритабиий  равишда тепасидан 

остигача йиртилиб кетди.

Матто 27:50-51 Исо эса яна бир бор қаттиқ оҳ уриб, жон берди. Шу 

ондаёқ  маъбаддаги  парда  юқоридан  пастгача  иккига  бўлиниб,

йиртилиб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди.

Бугунги  кунда, бизлар  Худонинг  ҳузурига  келишимизнинг  йўли  ҳануз 

парда орқали – Исо Масиҳ, Худонинг Руҳи орқалидир. Бизлардан бошқа Сотиб  Олиниш  кунини  кутиш  талаб  қилинмайди. Бизлардан  бошқа 

гуноҳларимиз учун  руҳонийга қурбонлик келтириш ва уни ўзимиз учун 

Худонинг  ҳузурига  юбориш  талаб  қилинмайди. Бизлардан  фақатгина 

олдинги  руҳонийлардек  имон  билан  ва  пок  юрак  билан  келиш  талаб 

қилинади.

Ибронийларга 10:18-22 Демак, энди  гуноҳлар  кечирилган  бўлса,

улар учун бошқа қурбонлик келтиришнинг ҳожати йўқдир. Шундай 

экан, эй  биродарлар, Исо  Масиҳнинг  қони  туфайли  муқаддас маконга кириш учун жасоратга эга бўлиб, – (зеро Масиҳ маъбаддаги 

парда  орқали, яъни  Ўз  танаси  орқали  бизга  янги, тирик  кириш 

йўлини очиб берди) – ҳамда Худонинг уйи устидан улуғ Руҳонийга 

эга  бўлиб  туриб, тўлиқ  имон  билан, чин  юракдан  Худога 

Page 19: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 19/116

19

яқинлашайлик. Юракларимиз  ёмон  виждондан  покланиб,

танамизни тоза сув билан ювиб...     

Исонинг қурбонлиги орқали 

Исо бизларнинг қурбонлигимиз бўлганида бизлар учун нима қилганини 

ўрганиб тушуниш ҳаётимизнинг қолган барча қисмини қамраб олади. У 

бизларнинг шармандагарчилигимизни олди. У бизларнинг лаънатимизни 

олди. У  бизларнинг  гуноҳларимиз  учун  жазоланди. У  бизларни  янги 

ижод  қилди! Энди, бизлар  Худонинг  ҳузурига  Унинг  қизлари  ва ўғиллари сифатида дадиллик билан кириб бора оламиз.

¾   Бизлар сотиб  олинганмиз 

Бизлар қимматбаҳо тўлов билан сотиб олинганмиз, шунинг учун Худони 

шарафлашимиз мумкин.

1 Коринфликларга 6:19,20 Энди  нима? Таналарингиз  –  сизлар 

Худодан  олган  ва  ичингазда  бўлган  Муқаддас  Руҳнинг  маъбади 

эканлигини билмайсизларми? Энди сизлар ўзингизники эмассизлар,

чунки сизлар қимматбаҳо нарх билан сотиб олингансизлар. Шунинг 

учун Худоники бўлган танангиз ва руҳингизда Худони улуғланглар.

¾  Танланган авлод қилинганмиз 

Бизлар  Худога «бечора, йўқотилган  гуноҳкорлар” сифатида 

яқинлашмаймиз. Мана, бизлар  ким  эдик. Энди, ҳар  бир  имонли 

танланган авлод – муқаддас халқ-махсус одамларнинг бири!

1 Петьор 2:9 Аммо  сизлар  –  танланган  бир  авлод, шоҳаншоҳ 

руҳонийлар, муқаддас  халк, Худонинг  шахсий  одамларисизлар.

Сизлар  Худонинг  баркамоллиги  ҳақидаги  хабарни  етказишингиз 

учун қоронғиликдан Унинг ажойиб нурига даъват қилингансизлар.

¾   Подшоҳлар ва  руҳонийлар бўлдик 

Петьор  имонлиларга  шоҳона  ёки  подшоҳ   руҳонийлар  деб  мурожаат қилди.

Аммо  сизлар  –  танланган  бир  авлод, шоҳаншоҳ  руҳонийлар,

муқаддас халк, Худонинг шахсий одамларисизлар...

Ҳаворий  Юҳанно  Ваҳий  китобида  Исо  бизларни  Ўз  Ота  Худосига 

подшоҳлар ва  руҳонийлар қилганини ёзган.

Ваҳий 1:5,6 шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер 

юзи  подшоҳларининг  Шоҳаншоҳи  бўлган  ишончли  шоҳид  –  Исо 

Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни кўп 

севди. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан фориғ қилди. У бизни Отаси Худога подшоҳ ва руҳоний қилди. Абадий шон-шараф,

мангу салтанат Унгадир.

Бизлар  руҳонийлар ва подшоҳлар деб аталишимиз муҳим.

ΠРуҳоний шафоат қилади ва подшоҳ ҳукм суради.

ΠРуҳоний нопок халқ ва ҳақ Худонинг орасида туради, халқ учун 

сўрайди, шафоат қилади.

Π Подшоҳ  ҳокимият  билан  ибодат  қилади, бошқараётган 

ибодатчилар. 

Исо  Иерусалимнинг  гуноҳлари  учун  фарёд  қилганида, У   руҳоний 

сифатида  фаолият  кўрсатди  ва  бу  бизларнинг   руҳоний  бўлишимизга намунадир.

Page 20: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 20/116

20

Матто 23:37 “О, Иерусалим, Иерусалим! Пайғамбарларни 

ўлдирувчи  ва  ҳузурингга  юборилганларни  тошбўрон  қилгувчи 

шаҳар! Товуқ  ўз  жўжаларини  қанотлари  остида  қандай  тўпласа,

Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим,

сизлар-чи истамадингиз”.

Исо  бўрон  орасида  турганида  ва: “Тинчлангин” деганида  подшоҳдек 

фаолият кўрсатди ва бу бизларга ернинг подшоҳлари сифатида фаолият юритишимизга намунадир.

Марк 4:39 Шунда Исо туриб, шамолга дўқ урди ва кўлга: “Жим бўл,

бас  қил!” –  деб  қўйди. Шу  онда  шамол  тинди  ва  чуқур  сукунат 

бўлди.

¾   Дадиллик билан кира олиш 

Ибронийларга  мактубнинг  муаллифи  бизларга  Исо  Масиҳнинг  қони 

орқали  Муқаддаслар  Муқаддасига  киришга  дадил  бўлишимиз кераклигини айтади.

Ибронийларга 10:19 Шундай  экан, эй  биродарлар, Исо Масиҳнинг 

қони туфайли муқаддас маконга кириш учун жасоратга эга бўлиб...

Бизнинг ҳолатимиз нима?

Имон ва итоаткорлик билан яшаётган ҳар бир имонли, Исонинг қони ва 

Олий  Руҳонийимиз  Исо  орқали  қайта  сотиб  олиниш  ерида  Худонинг ҳузурига кириш ҳуқуқига эгадир. Шунинг учун бизларга дадиллик билан 

ва тўлиқ имон билан келиш айтилган.

Ибронийларга 10:22 Тўлиқ  имон  билан, чин  юракдан  Худога 

яқинлашайлик. Юракларимиз  ёмон  виждондан  покланиб,

танамизни тоза сув билан ювиб...

Ибронийларга 4:16 Шундай  экан, раҳм-шафқат олишимиз учун ва 

зарурий  ёрдам  олишга  иноят  топишимиз  учун- иноят  тахтига жасорат билан яқинлашайлик.

Исонинг  қонининг  қадрига  борадиганлар  ва  унга  арзирли  ўрин 

берадиганлар ибодатда Худога дадил ва аниқ яқинлаша оладилар.

БИЗНИНГ МАСИҲДАГИ ҲОКИМИЯТИМИЗ 

Кўплар сўрайдилар: ”Агар Худо суверин (мустақил) бўлса ва дунёда Ўзи 

хохлаган ҳамма нарсани қила олса, бизлар нима учун ибодат қилишимиз керак?”

“Нима учун Худо шунчаки ёвузни осмондан қувганидек ердан ҳам қувиб 

юбормайди?”

“Балки, агар  бизлар  етарлича  узоқ, ёки  етарлича  қаттиқ, ёки  етарлича 

сидқидилдан, ёки  етарлича  фарёд  уриб  ибодат  қилсак, Худони  биз томонимизда ҳаракат қилишга ишонтира олармиз”.

“Баъзи  сабабларга  кўра, Худо  ерда  ҳаракат  қилишга  бефарқ  кўринади,

аммо бизларнинг ибодатларимиз Уни ҳаракат қилишга ишонтира олар.

Нима  учун Худо  бизларнинг  шарт-шароитларимизда мустақил  ҳаракат 

қилмайди?”

“Балки У буни тушунмас, ва бизлар Унга бу ҳақда қайта-қайта, токи У бизлар истаган ишни қилгунича сўзлашимиз лозимдир”.

Page 21: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 21/116

21

Худо ким?

Ширли  Гутри  ёзган: “Худо  бизлар  учун  ҳамма  нарсани  қилувчи  ва 

бизларнинг  ҳаётимизни  силлиқ, оғриқсиз  ва  енгил  қилувчи  самовий 

улкан бобо эмас. Ёки У бизларни Ўзининг инжиқлиги, олдиндан айтиб 

бўлмас ҳаракатлари, қудрати ва шуҳрати билан даҳшатга солувчи улкан 

самовий тиран ҳам эмас”.

Библия бизларга тирик ва суверин (мустақил) Худо ҳақида икки нарсани 

айтади. Бир  томондан, У  ҳақиқатдан  чексиз, ҳар  нарсага  қолир,мустақил, Ўзига  тўқ, нимани  хохласа  шуни  қилишга  қодир. Ва  бошқа 

томондан, У  ҳақиқатдан  одамга  яқинлашадиган  ҳамда  Ўзини  ёрдам 

берувчи  ва  дўст  бўлмиш  Худо  сифатида  яқин  муносабат  воситасида 

очувчи Худодир.

“У тиран ҳам, бобо ҳам, бу иккаласининг бирикмаси ҳам эмас. Аммо У 

аслида ҳам одамзоддан озод, ҳам уларга боғлиқдир; Узоқ баландликда,

шу  билан  биргаликда  улар  билан  бирга; Маълум  масофада, шу  билан 

бирга яқин; қудратли, шу билан биргаликда севувчи; севувчи шу билан 

бир вақтда қудратли”.

Эътибор  беринг:  Юқоридаги  таъриф   Виржиния ,  Ричмондда  СЛС   Пресс томонидан чоп этилган  Масиҳийлар доктринасидан олинган.

Бизлар  Худони  тушунишга  ҳаракат  қилганимизда, бизнинг  онгимиз Худони  тушунишга  нақадар  кичик  эканлигини  англаб  етамиз. Бизлар 

фақат  бир  неча  қирраларигагина  назаримиз  тушиши  мумкин. Худо 

бизлар қачонлардир  тушуниб  етишимиз мумкин бўлган даражадан ҳам 

улканроқдир!

¾   Худонинг  мустақиллиги 

Худо  мустақил. Бу  Худонинг  юқори  даражадаги  бошқарувини 

ифодалайдиган  сўздир. Худо  абсолютдир. У  ҳеч  нарсанинг  чеклови 

остида  эмас. Тирик  жонзотнинг  барча  шакллари  Унинг  ҳукмдорлик назорати остидадир.

Худо  фақат  Ўзи  қўйган  чекловларга  ва  Ўзи  учун  Ўзи  қўйган 

характердаги  чекловларга  эга. Масалан, Худо  мукаммал  севги  ва  У 

мукаммал севгини зўрловчи бирор иш қилмайди.

Одам ким?

Довуд бизларга Худо ва одамзод кимлигини тушунтириш учун ажойиб 

иш қилган.

Сано 8:5-10 Шунда  одам  ўзи ким  бўлибдики, Сен  уни  эсга  олсанг;

одам ўғли ким бўлибдики, Сен унинг олдига келсанг? деб ўйлайман.Сен  уни  фаришталар  олдида  озроқ  пасайтирдинг; шон-шуҳрат  ва 

ҳурмат-иззатга  белаб  қўйдинг; Сен  уни  Ўз  қўлларинг  билан 

яратганларингнинг устидан ҳукмрон қилиб қўйдинг; ҳамма нарсани 

унинг оёғи остига йиқитдинг: ҳамма қўй ва буқаларни ҳамда ёввойи 

ҳайвонларни, осмондаги қушларни, денгиздаги балиқларни ва сувда 

яшовчи ҳар бир нарсани. Эй Раббий бизнинг Худойимиз! Бутун ер 

юзида сенинг исминг нақадар улуғ.

Берилган (ўтказилган) ҳокимият 

Худо Одам Атони ва Ҳаввани Ўз суратида яратганида, У уларни шайтон 

ва  унинг  ёвуз   руҳлари  осмондан  улоқтирилганларида  келиб  тушган жойда яратди. Худо Одам Ато билан Ҳаввани яратганида, Одам Ато ва 

Ҳавва ҳақида айтган илк сўзи: “Улар ҳукмронлик қилсинлар”, – деди.

Page 22: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 22/116

22

Ибтидо 1:26, 27 Худо яна: “Ўз қиёфамизга кўра, Ўзимизга ўхшатиб 

одамни  яратайлик. У  денгиздаги  балиқлар, осмондаги  қушлар,

чорва, бутун ер устида ва ерда судралувчи барча жонзотлар устидан 

ҳукмронлик  қилсин” –  деди. Шунда  Худо  одамни  Ўзига  ўхшатиб 

илоҳий  шаклда яратди. Уларни эркак ва хотин қилиб яратди.

Ерда мана шу қудратли, ҳар нарсага қодир Худо Ўз ҳокиятини одамга 

берди. Бу  ер  устидан  тўлиқ  ҳукмронликни  уларнинг  қўлларига 

топширди!

Ҳукмронлик- бўйсундириш, назорат остига олиш, итоат қилдириш, қул 

қилиш деган маъноларни билдиради.

Худо  томонидан  қайтадан  яратилган  мукаммал  ерда  нимани 

бўйсундириш, назорат остига олиш, итоат қилдириш ва қул қилиш керак 

эди? Шайтонни ва унинг жинларини.

Ҳатто Одам Ато ва Ҳавва гуноҳ қилганларида ҳам, Худо уларга берган 

ҳокимиятни қайтариб олмади. Одамзод уни шайтонга олдирди ва шайтон 

бу  дунёнинг  худосига  айланди. Икки  минг  йил  давомида, шайтон 

ҳокимият  юритди  ва  агар  Худо  бу  ҳокимиятни  қайтариб  олмаганида 

нақадар даҳшатли воқеалар содир бўларди.Нима учун? Чунки Худо – бу ҳокимиятни одамзодга берган эди.

Сўнгги одам 

Бизлар илк одам ким бўлганлигини, у ким бўлиш учун яратилганлигини 

тушунганимизда - Исо нима учун Сўнгги Одам бўлиб келганини тушуна бошлаймиз.

Биринчи  одам  бу  ерда  ҳокимиятда  юриш  учун  яратилган  эди. У 

шайтоннинг  ва  унинг жинларининг  устидан  ҳукмронлик юритиш  учун 

яратилган эди. У Худо билан муносабатда бўлиш учун яратилган эди.

Исо Сўнгги Одам – мукаммал Инсон зоти бўлиб келди. Исо бу ер юзида ҳокимиятда юриш учун, шайтонга қарши чиқиш, мукаммал ҳаётда яшаш 

ва  бизларнинг  ўрнимизда  ўлиш –  Мукаммал  Қурбонлик  бўлиш  учун 

келди.

1 Коринфликларга 15:45 Зеро  шундай  ёзилган: “биринчи  инсон,

яъни Одам Ато тирик жон бўлди”. Охирги Одам  эса ҳаётбахш руҳ 

бўлди.

Бизлар  Исонинг  ушбу  ерда  Худонинг  Ўғли  сифатида  Ўз  қудратида 

ҳаракат  қилмаганини  тушунишимиз  керак. У  Ўзининг  илоҳийлик 

ҳуқуқларини бир четга олиб қўйди ва ерда одамдек, Мукаммал Одамдек 

ҳаракат қилди. Худо Одам Атони айнан шундай бўлиш учун яратган эди.

Филипликларга 2:6-8 Масиҳ  Худонинг  қиёфасида  бўла  туриб,

Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. Аксинча У Ўзини паст олиб,

қулнинг қиёфасига кирди ва инсонларга ўхшаб, кўринишида инсон 

каби бўлди. У то ўлимгача, ҳатто хочдаги ўлимгача итоатли бўлиб,

Ўзини бўйсундирди.

Исо  қайиқда  туриб  бўронга: “Тинчлангин!” деганида  улкан  жимлик 

бўлди. Бу ҳукмронлик эди!

Ўлимда  Исо  шайтонни  енгди, калитларни  қайтариб  олди  ва  уларни 

имонлиларга, Ўзининг танасига, Ўзининг жамоатига берди.

Page 23: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 23/116

23

Матто 16:19 Осмон Шоҳлигининг  очқичларини  сенга  бераман. Ер 

юзида  сен  нимани  боғласанг, осмонда  ҳам  боғланган  бўлади. Ер 

юзида сен нимани ечсанг, осмонда ҳам ечилган бўлади.

Исо  жамоатини  қуришини  ва  дўзахнинг  эшиклари  унга  қарши  тура олмаслигини  айтди. Исо  ерда  нимани  боғласак  осмонда  боғланишини,

ерда нимани ечсак осмонда ечилишини айтди.

Исо бу берилган ҳокимиятни Марк китобида тасвирлаган.

Марк 13:34 Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У Ўз уй -рўзғорини  хизматкорларига  топшириб, ҳар  бирига  бирор  вазифа 

бериб, дарвозабонга  эса  ҳушёр  бўлиб  туришни  буюриб, жўнаб 

кетибди.

Бизлар  ибодат  қилганимизда  Худонинг  кучини  ва  ҳокимиятини  ерда 

ишлаши  учун  озод  қиламиз. Осмонда  Худо  бор  ҳокимиятга  эга, аммо 

ерда У Ўз ҳокимиятини жамоатга, сиз ва менга берган.

Бу планетада амалга оширилиши керак бўлган бор ҳокимият - Масиҳда 

бўлганлардан келиши керак!

Эркин ирода Худо  одамзодга  бу  ерда  ҳукмронлик  ва  ҳокимият  берганидан  Худо 

уларга  эркин  ирода  берди. Худо  одамзодга  берган  ҳокимияти 

чегараларига  зўрлик  билан  кирмайди, У  бизларнинг  эркин иродамизни 

зўрламайди.

Ирода бу оддий танлов ҳуқуқидир. Одам Атога ва Ҳаввага Худога итоат қилиш ёки итоат қилмасликнинг танлаш ҳуқуқи берилган эди.

Худо  Одам  Ато  ва  Ҳавва  орқали  бор  одамзодга  берган  ҳуқуқини  ҳеч 

қачон  қайтариб  олган  эмас. Бизлар  танлов  ҳуқуқига  эгамиз. Бизлар 

Худога  ишонишимиз  ёки  ишонмаслигимиз  мумкин. Бизлар  Уни 

севишимиз ёки севмаслигимиз мумкин. Бизлар Унга хизмат қилишимиз ёки хизмат қилмаслигимиз мумкин. Ҳар куни ҳар бир дақиқамизда нима 

қилишимизни  ўзимиз  танлаймиз. Бу  танловимиз  натижасида  содир 

бўладиган воқеалар учун ўзимиз жавобгармиз.

Бизлар  имонлиларнинг: “Худо  бу  қадар  даҳшатли  воқеалар  содир 

бўлишига қандай йўл қўяди?” деб сўрашларини тез-тез эшитамиз.

Буларга Худо йўл қўймайди, бизлар қўл қўямиз.

Бу  ҳақиқат  бизларга маҳкумлик  келтириш  учун  эмас. Бу  озодлик  олиб 

келиш  учун. Гуноҳкорлик  бир  авлодни  бошқа  авлод  устига  тахлади.

Зулм шу қадар кўпайдики, ҳақиқат қарийб кўмилгандек туюлади. Аммо Худонинг  ҳақиқати  ҳамон  ҳақиқатдир. Бу  ерда  ҳокимият  бизларга 

тегишли. Исо  уни  бизлар  учун  қайтариб  олди. У  бизларга  ҳокимият калитларини берди. Шайтон ва унинг жинлари ерда қила оладиган ягона 

иш  одамлар  рухсат  берадиган  ишлардир. Бизлар  Исо  Масиҳда  дадил 

бўлишимиз вақти келди. Бизлар ибодат қилишни ўрганишимиз ва қайта 

тикланган ҳокимиятимиз билан ҳукмронликни қўлга олишимиз керак.

Унинг номида 

Бизнинг  ҳолатимиз  ва  ҳокимиятимиз  Исо  Масиҳда  тўлиқдир. Шунинг учун  бизлар  доим Ота Худога Исо  номидан  ибодат  қилишимиз  керак.

Бизлар Исода қабул қилинганмиз; Бизлар Исода  севимлимиз; Бизлар У билан меросхўрларга қўшилганмиз. Бизлар эга бўлган ҳамма нарса Исо 

туфайлидир.

Page 24: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 24/116

24

Юҳанно 14:6,13 Исо  унга  деди: “Мен  йўл, ҳақиқат  ва  ҳаётдирман.

Менсиз  ҳеч  ким  Отанинг  олдига  боролмайди. Менинг  номимдан 

Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота 

Ўз Ўғли орқали улуғлансин”.

 Хулоса – Асосларни тушуниш 

Худо  Одам  Атони  ва  Ҳаввани  Ўзи  билан  муносабатда  бўлиш  учун 

яратди. У  куннинг  салқинида  улар  билан  шунчаки  суҳбатлашиш  учун 

келарди, аммо  бу  олийжаноб  муносабат  Одам  Ато  ва  Ҳавва  гуноҳ қилганида  йўқотилди. У  одамларга  берган  ҳокимият  шайтонга 

ўтказилди, ва  у  бу  дунёнинг  ҳукмронига  айланди. Худо  бу  ердан  юз ўгириши  ва  ер  планетасини  ва  бу  ердаги  ҳамма  нарсани  шайтоннинг ҳукмронлиги остида қолдириши мумкин эди, лекин У бундай қилмади.

Худонинг  Ўғли  Исо, одамзод  йўқотган  ҳамма  нарсани  шайтондан 

қайтариб  олиш  учун  келди. Исо  Ўзининг  Худолик  ҳуқуқларини  бир 

четга  олиб  қўйди  ва  ерга  Сўнгги  Одам  Ато  бўлиб  келди. У  бу  ерда 

одамлар - эркаклар ва аёллар юришлари керак бўлган ҳокимиятда юрди.

У  гуноҳнинг  жазосини  олиш  учун  хочда  ўлди. Унинг  қурбонлиги 

туфайли  бизлар  танланган  авлоднинг –  Унда  танланганларнинг  бир қисмига айландик. Унда бизлар шоҳларга ва  руҳонийларга айландик. У 

бизларга  Ўзининг  номини  берди  ва  У  бизларга  Ўзининг  ҳокимиятини 

берди.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Ўз сўзингиз билан ҳокимият, берилган ҳокимият ва эркин иродани тушунтириб беринг.

2. Қайси ерда ҳар бир имонли Худонинг ҳузурига кириш ва бирор нарсани сўраш ҳуқуқига эга?

3. Нима учун Худо одамларнинг эҳтиёжларини шунчаки кўриб, уларга баракатларни керакли вақтда 

улар сўрашларисиз ҳам юборавермайди?

Page 25: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 25/116

25

Учинчи дарс 

Исо ибодат қиларди 

Масиҳийлик  ҳаётимизнинг  ҳар  бир  соҳасида  Исо  бизлар  учун 

намунадир. Бизлар нима  қилишимиз  лозимлигини  билиш  учун У нима қилганини ўқишимиз керак. Исонинг ердаги хизмати мобайнида одамлар 

Унинг олдига келардилар. Улар Ундан керак нарсаларни сўрардилар, У эса  эҳтиёжларини  қондирарди. У  уларни шайтоннинг  қуллигидан  озод 

қиларди. У уларнинг таналарини шифоларди.

Исо  ибодат  кишиси  эди. У  ибодат  қиларди  ва  шогирдларига  ибодат 

қилишни ўргатарди.

ИСО МУҲТОЖ ХАЛҚНИНГ ИБОДАТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАРДИ 

Исо ердаги хизмати мобайнида қаергаки борса - халқнинг илтимосларига жавоб берарди. Бу жавобларда бизлар учун буюк қувватлантириш бор.

Бизлар  мана  шу  ибодатлар  ва  уларга  жавоблардан  бир  нечагинасини кўриб чиқамиз.Мен истайман 

Мохов Исонинг олдига келиб деди: “Агар Сен истасанг мени поклашинг мумкин”.

Исонинг жавоби нақадар  руҳлантирувчи: “Мен истайман!”

“Мен истайман!” деганида У Отанинг юрагини изҳор қилди.

Марк 1:40-42 Бир  мохов  Исога  яқинлашиб, унинг  олдида  тиз чўкканча  ялинди: “Агар  истасанг, мени  моховликдан  пок  қила 

оласан”. Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга тегизиб:“Истайман, пок  бўл!” – деб қўйди. Буни  айтар-айтмас, у  одамнинг 

моховлиги ариб, пок-покиза бўлиб кетди.

Агар  бизлар  шифоланиш  учун  ибодат  қилаётган  бўлсак, Худо  ҳануз шифолашни истайди.

Фақат ишонинг 

Синагоганинг бошлиғи қизининг  ҳаёти учун  астойдил ўтиниб Исонинг оёқларига йиқилганида шифо топиш учун ибодатга жавобнинг бошқача 

намунасини  кўрамиз. У  сўраётган  лаҳзада  ҳатто  ёмон  хабар  келди.

“Жуда кеч бўлди. Сизнинг қизингиз ўлди”.

Аммо  Исо  деди: “Қўрқма, фақат  ишон”. Бизга  ҳам  даъват  шу. Бизлар ибодат  қилиб  барча  умидлар  парчаланганида, барибир  ишонишимиз керак.

Марк 5:22,23,35-42  Яҳудий жамоабошиларидан  Яир исмли бир киши 

келиб  қолди. У Исони  кўриб, Унинг  оёқларига  ўзини  ташлади-да:

“Қизим  ўлим  тўшагида  ётибди. Келиб  унга  қўлингни  тегизгин, у 

соғайиб тирик қолсин, -деб ялиниб-ёлворди. Исо шундай деб турган 

ҳам эдики, жамоабошининг уйидан одамлар келиб унга: “Қизингиз ўлди, нега  яна  Устозни  оввора  қиляпсиз?” –  дедилар. Исо  бу 

сўзларни  эшитиб, жамоабошига: “Қўрқма, фақат  ишонгин, -деди.

Исо  ҳеч кимнинг  эргашишига йўл қўймай, фақат Петьор, Ёқуб ва унинг  укаси  Юҳаннони  олиб  кетди. Жамоабошининг  уйига 

етганларида, йиғи  ва  дод-фарёд  тўла  бир  қий-чувга  дуч  келишди.

Исо  ичкарига  кириб: “Нега  қайғуряпсизлар, нега  йиғлаяпсизлар?

Page 26: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 26/116

26

Қизча  ўлган  эмас, у  ухлаб  ётибди, -деди. Улар  эса  Унинг  устидан 

кулишди. Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди, қизчанинг ота-

онаси  ва  шогирдларини  олиб  қолди  ва  қизча  ётган  хонага  кирди.

Қизчанинг қўлидан ушлаб унга: “Талифа куми!” – деди. Бу сўзнинг 

таржимаси: “Қизим, сенга айтаман: ўрнингдан тур!” демакдир. Ўн 

икки  яшар  қизалоқ  шу  онда  ўрнидан  туриб, юра  бошлади. Буни 

кўрганларнинг ақли шошди.

Сизнинг ишончингизга биноан 

Иккита кўр одам Исога фарёд қилишни билардилар.

Матто 9:27-30 Исо  у  ердан  жўнаб  кетаётганида, икки  кўр  Унинг орқасидан  эргашганча  дод  солиб: ”Эй  Довуд  Ўғли  Исо, бизларга 

раҳм  қил! –  деб  фарёд  чекишарди. Исо  уйга  қайтганида, кўрлар 

Унинг  ёнига  келишди. Исо  улардан  сўради: “Мен  хоҳишингизни 

бажо  қилишга  кучим  борлигига  ишонасизларми?” “Ишонамиз,Ҳазрат! – деб жавоб беришди улар. Шунда Исо уларнинг кўзларига 

тегиб: “Сизнинг  ишончингизга  яраша  бўлсин, -деди. Шу  билан 

уларнинг кўзлари очилиб кетди”. Буни ҳеч ким билмасин, тағин! – 

деб Исо уларга қаттиқ тайинлади.

Аниқ сўраш 

Иккита  кўр  одам  йўл  чеккасида  садақа  сўраб  ўтирар  эдилар. Исо 

яқинлашганида улар қичқирдилар: ”О, Раббий, бизларга шафқат қил!”

Исо жавоб берди: “Менинг нима қилишимни истайсиз?”

Улар пул сўрадиларми ёки шифо сўрадиларми?

Матто 20:29-34 Улар  Ерихо  шаҳридан  жўнаётганларида, кўп  халқ 

Исонинг  орқасидан  эргашиб  борди. Йўл  чеккасида  ўтирган  икки 

кўр Исо уларнинг олдидан ўтиб бораётганини эшитгач: “Эй Ҳазрат,

Довуд Ўғли, бизларга раҳм қил!” – деб бақира бошладилар. Халойиқ уларни  жим  бўлишга  мажбур  қилса-да, лекин  улар  овозларини 

янада  баландроқ  қилиб: “Эй  Ҳазрат, Довуд  Ўғли, бизларга  раҳм 

қил!” –  деб  ёлвордилар. Исо  тўхтаб, уларни  ёнига  чақирди-да:

“Сизлар  Мендан  нима  истайсизлар? –  деб  сўради. Улар: “Ҳазрат,

кўзларимиз  очилсин! – дейишди. Исонинг  уларга  раҳми  келиб,

кўзларига  қўл  тегизди. Шу  онда  уларнинг  кўзлари  очилиб  кетди.

Улар Исонинг ортидан эргашдилар.

Эътибор  беринг, уларнинг  атрофларидаги  одамлар: “Жим  бўлинглар!

Уни ҳоли қолдиринглар”,-    деганларида улар сўрашни давом эттирдилар.

Ҳар ҳолда, улар ҳануз  аниқ  сўрамас  эдилар. Бу мисолда бизларга икки 

ҳақиқат  очилади. Бизлар  гарчи  ўзгалар “бас  қил” десалар  ҳам, Худога эҳтиёжларимиз  учун  фарёд  қилишда  давом  этишимиз  керак  ҳамда 

бизлар аниқ ибодат қилишимиз керак.

Жинларни қувди 

Матто 17:14-21 Улар  халойиқ  ёнига  келганларида, бир  одам 

Исонинг  олдига  келиб  тиз  чўқди-да: “Ҳазрат, -деди, -ўғлимга 

раҳминг  келсин! Унинг  тутқаноғи  бор, у  жуда  азобда  қолди. Дам 

оловга, дам  сувга  ташланади. Боламни  Сенинг  шогирдларингга кўрсатдим, аммо  улар  уни  тузатишолмади. Исо  жавоб  бериб: “Эй 

имонсиз, бузуқ насл-эй! Қачонгача сизга чидайин? Болани бу ерга,

Менинг  олдимга  келтиринглар! –  деди. Исо  жинга  дўқ  ургач, у 

боладан чиқиб кетди. Бола ўша заҳоти тузалди, сўнгра шогирдлари 

Исонинг  якка  қолганда  олдига  келиб: “Нега  биз  жинни  қувиб 

Page 27: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 27/116

27

чиқаролмадик? –  деб  сўрашди. Исо  уларга: “Эътиқодсизлигингиз учун! –  деди. –  Чиндан, сизларга  айтаманки: агар  бир  хантал 

донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, – деб 

айтсангизлар, у  кўчади. Сизга  ҳеч  бир  нарса  имконсиз  бўлмайди.

[Бироқ  бу  тоифа  жинлар  ибодат  ва  рўзадан  бошқа  нарса  билан 

чиқмас.]

Мазкур  воқеада  шогирдлар  Исодан  кучлари  етмаганини  сабабини 

сўрадилар  ва  Исо  уларга  сабабини  очди –  уларнинг  имонсизлиги, ва 

ечимини айтди – ибодат қилиш ва  рўза тутиш.

ИСОНИНГ ИБОДАТЛИ ҲАЁТИ 

Бизлар  эга  бўлган  ҳамма  нарса - бизларнинг  борлиғимиз, бизлар 

қиладиган ҳамма нарса Исо орқалидир. Агар Исо Худонинг ягона Ўғли,

Сўнгги  Одам  Ато, Мукаммал  Инсон  Худо  билан  ёлғизликда  вақт 

ўтказишга  муҳтож  бўлган  бўлса, бизлар  бунга  нақадар  ортиқроқ 

муҳтожмиз.

Ибодат ҳақида таълим олаётганда нима Исонинг ибодатидан муҳимроқ 

бўлиши мумкин? Исонинг ибодатли ҳаёти бошқа хушхабарлардан кўра Луқо  баён  этган  хушхабарда  кўпроқ  баён  этилганини  кўришимиз мумкин.

Сувга чўмиши вақтида ибодат қилди 

Исо сувга чўмиш вақтида ибодат қилди. Бизлар Унинг нима деб ибодат қилганини  аниқ  айта  олмаймиз, фақат  У  ибодат  қилди  Худо  эса  Унга 

жавоб берди.

Луқо 3:21,22 Шу  орада  бутун  халқ  сувга  чўмдирилганда, Исо  ҳам 

чўмдирилди. У  ибодат  қилаётган  вақтда  осмон  очилиб, Муқаддас 

Руҳ  жисм  шаклида  каптар  каби  Унинг  устига  келиб  тушди.Осмондан эса “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Менинг илтифотим 

Сендадир”, -деган овоз келди.

Эрталаблари ёлғиз ибодат қилди 

Исо эрта тонгда кимсасиз жойларда ибодат қилар эди.

Марк 1:35 Эрталаб Исо жуда барвақт турди ва шаҳардан ташқарига,

хилват жойга бориб, ибодат қилди.

Қарор қабул қилишлардан олдин ибодат қилди 

Исо муҳим қарорни қабул қилишдан олдин ибодат қилди.

Луқо 6:12,13 Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва бутун 

тунни  Худога  ибодат  қилиб  ўтказди. Тонг  ёришгач, Ўзининг 

шогирдларини  чақириб  улардан  ўн  икки  кишини  танлади  ва 

ҳаворий деб атади.

Чиқиб кетиб ибодат қилди 

Кўплаб  одамлар  Уни  ўраб  олганларида  ва  кўплар  шифоланишни 

истаганларида, Исо  кўпинча  чиқиб  кетарди  ва  ибодат  қиларди.

Одамларнинг  эҳтиёжи  Уни  ибодатда  вақт  сарфлашдан  тўхтата  олмас 

эди.

Луқо 5:15-16 Аммо  Исо  ҳақидаги  овоза  янада  кўпроқ  ёйилар  эди.Саноқсиз  оломон  Уни  тинглаш  ва  ўзларининг  касалликларидан 

шифо  топиш  учун  Унинг  олдига  йиғилиб  келар  эдилар. Лекин  У 

саҳро жойларга кетиб, ибодат қилар эди.

Page 28: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 28/116

28

Марк 6:46 Халқни жўнатиб юборганидан кейин, Исо ибодат қилиш 

учун тоққа чиқди.

Мўъжизадан олдин ибодат қилди 

Исо  Раббийнинг  баракасини  овқат  устига  чақирди, сўнгра  уни 

шогирдларига  берди  ва  улар  одамларга  бердилар. Беш  минг  одамни 

боқиш мўъжизасида ибодат биринчи қадам эди.

Луқо 9:16-17 Шунда  Исо  бешта  нон  билан  иккита  балиқни  олиб,

осмонга  қараб  уларни  дуо  қилди. Сўнг  уларни  ушатиб  халққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Шундай қилиб улар едилар ва 

ҳаммалари  тўйдилар. Улардан  ортиб  қолган  бурдаларни  териб 

олганларида, ўн икки сават чиқди.

Шогирдлари билан ибодат қилди 

У Ўзи ибодат қиларди, ва бошқалар билан ибодат қиларди.

Луқо 9:18 Бир  куни  Исо  ёлғиз  Ўзи  ибодат  қилган  эди, Унинг шогирдлари У  билан  бирга  эдилар. Исо  эса  улардан: “Халқ Мени 

ким деб ҳисоблайди?” -деб сўради.

Кичик болалар учун ибодат қилди 

У кичик болаларга қўлларини қўйиб, улар учун ибодат қилди.

Матто 19:13 Шунда Исо уларнинг пешаналарига қўлларини қўйиб 

дуо қилиши учун, Унинг олдига болаларни келтиришди.

Шогирдини номини атаб у учун ибодат қилди 

У шогирдларидан бири учун Унинг номини атаб ибодат қилди.

Луқо 22:31,32 Раббий  яна  деди: “Симўн, Симўн! Мана, шайтон 

сизларни буғдой каби сепиб юборишни сўради. Бироқ, Мен сен учун,

яъни имонинг ғойиб бўлмаслиги учун ибодат қилдим, токи сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларингни  мустаҳкамлагин”. 

Унинг юзи ўзгарди 

Бир  дафъа  Исо  ибодат  қилганида  Унинг  юзи  ва  Унинг  кийимлари 

ўзгарди.

Луқо 9:28,29 Шу  сўзларни  айтганидан  кейин  орадан  саккиз  кун 

ўтгач, Исо Петъор, Юҳанно  ва Ёқубнин  олиб, ибодат  қилиш  учун 

тоққа  чиқди. У  ибодат  қилаётганида, Унинг  юзининг  кўриниши 

ўзгарди ва Унинг кийимлари оппоқ бўлиб порлади.

Қувонч ибодати 

Луқонинг хушхабарига асосланиб бизлар нафақат Исо ибодат қилганини 

айта оламиз балки нима деб ибодат қилганини айта оламиз.

Луқо 10:21 Ўша  пайтда  Исо  руҳи  билан  қувониб  деди: “Сендан 

миннатдорман, эй Отам, еру  осмон Эгаси! Чунки Сен  буни  доною 

ақллилардан  яшириб, гўдакларга  очиб  бердинг. Ҳа, Ота! Зеро 

Сенинг эзгу ироданг шундайдир.

ИСО БИЗЛАР УЧУН ИБОДАТ ҚИЛДИ 

Юҳанно 17-боб  тўлиқлигича бизларга Исонинг  ажойиб ибодатини очиб беради. Ерлик ҳаёти охирига яқинлашар экан, У шогирдлари учун, ўша 

вақтдаги  имонлилар  учун  ва  кейинчалик  Унга  эргашадиганлар  учун 

ибодат қилди.

Page 29: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 29/116

29

Мени шарафла токи Мен Сени шарафлай олай 

Юҳанно 17:1-19 (1-3) Шу  гаплардан кейин Исо кўзларини  осмонга 

тикиб, деди: ”Эй  Ота! Вақт-соати  келди. Ўғлинг  Сени  улуғлаши 

учун  Сен  ҳам  Ўз  Ўғлингни  улуғлагин. Сен  унга  бутун  башарият 

устидан  ҳокимликни  бердинг; Сен  Унга  берган  одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади.

Мен ишимни тугатдим 

4,5 Мен Сени ерда улуғладим, Сен Менга бажариш учун топширган ишни амалга оширдим. Энди Сен Мени, Ота дунёнинг яралишидан 

олдин Сен эга бўлган шараф билан улуғлагин.

Мен Сенинг номингни очдим 

6,7 Сен  дунёда Менга  берган инсонларга Сенинг номингни  очдим;

улар  Сеники  эдилар  ва  Сен  уларни  Менга  бердинг, улар  Сенинг 

сўзингни сақладилар.

Мен Сенинг Сўзингни уларга бердим 

8 Зеро Сен Менга берган сўзларингни, Мен уларга етказдим ва улар 

қабул  қилишди, Мен Сендан  келганимни  ҳақиқатдан  тушунишди,ва Сен Мени юборганингга ишонишди.

Мен улар учун ибодат қилдим 

9,10 Мен  улар  учун  илтижо  қиламан: бутун  дунё  учун  илтижо 

қилмайман, балки  Сен  Менга  берганларинг  учун, чунки  улар 

Сеникидир. Менинг барча нарсам – Сеники, ва Сеники Меникидир;

ва Мен уларда шарафландим.

¾  Ўз номинг орқали  уларни асра 

11,12 Мен энди дунёда эмасман, лекин улар дунёда, Мен эса Сенинг 

олдингга кетяпман. Муқаддас Ота! Сен Менга берганларни, Сенинг номинг учун  сақла, улар Биз каби якдил бўлишсин.

¾  Токи  улар қувончга эга бўлсинлар 

13,14 Энди  эса  Сенинг  олдингга  кетяпман, улар  ўзларида  Менинг 

мукаммал кувончимга эга бўлишлари учун, буни дунёда айтяпман.

Мен  уларга  Сенинг  сўзингни  етказдим; ва  дунё  улардан 

нафратланди, чунки улар Мен каби дунёдан эмаслар.

¾  Уларни ёвуздан асра 

15,16 Уларни  дунёдан  ол  деб  илтижо  қилмайман, балки  уларни 

ёвузлакдан асра. Улар Мен каби дунёдан эмаслар.

¾  Уларни  муқаддасла 

17-19 Уларни  ҳақиқатинг  билан  поклагин: Сенинг  сўзинг 

ҳақиқатдир. Сен  Мени  дунёга  юборганингдек, Мен  ҳам  уларни 

дунёга  юбордим. Улар  ҳам  ҳақиқат  билан  покланиши  учун, улар 

учун Мен Ўзимни багишлайман.

У бизлар учун ибодат қилди!

Исо  ўша  вақтдаги  шогирдлари  ва  имонлилар  учун, сўнгра  эса 

кейинчалик  Унинг  ортидан  эргашадиганлар  учун  ибодат  қилди. Бу 

бизларни ҳам ўз ичига олади! Исо, ерда бўлган вақтида бизлар учун ҳам ибодат қилди.

¾   Имон келтирувчилар  учун 

Page 30: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 30/116

30

Юҳанно 17:20-26 (20) Мен  фақат  улар  учунгина  эмас, балки 

уларнинг  сўзи  бўйича  Менга  имон  келтирадиганлар  учун  ҳам 

илтижо қилмоқдаман…

¾   Имонлилар бирлиги  учун 

21 Ҳаммалари  бир  бўлишсин. Ота, Сен  Мени  дунё  ишонсин  деб,

юборганингда- Сен Менда ва Мен Сенда бўлганимизга ўхшаб улар 

ҳам Бизда бўлиб, бир бўлишсин.

¾   Шарафга эга бўлиш  учун 

22 Менга  ато  қилган  шон -шуҳратингни  уларга  бердим, токи  Биз бир бўлганимиздек, улар ҳам бир бўлишсин.

¾   Мукаммаллашиш  учун 

23 Сен  Менда, Мен  эса  уларда  бўлиб  мукаммал  бирликда 

эришсинлар. Шундай  қилиб, Сен  Мени  юборганингни  ва  Мени 

қандай  севсанг, Меникиларни  ҳам  шундай  севганингни  дунё 

билсин.

¾   Бир куни У  билан бўлишлари  учун 

24,25 Эй  Ота! Сен  Менга  берган  одамлар  Мен  билан  бир  жойда бўлишини  хоҳлайман, токи Менга  ато  қилган шон-шуҳратни  улар 

ҳам  кўрсин. Чунки  Сен  Мени  дунё  яратилишидан  олдин  севдинг.Ҳақ Ота! Дунё Сени таниб билмади, Мен Сени таниб билдим. Булар 

ҳам Сен Мени юборганингни билиб олдилар.

¾  Унинг севгиси билан тўла бўлишлари  учун 

26 Сенинг номингни уларга билдирдим ва янада билдираман. Менга 

боғлаган муҳаббатинг уларда бўлсин, Мен ҳам уларда бўлайин.

Шу  ибодат  вақтидан  сўнг, Исо  ва  шогирдлари  тезда  Гефсиман  боғига 

бордилар.

Юҳанно 18:1 Исо буларни айтганида, Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойининг нариги бўйига ўтди. Ўша ерда бир боғ бор 

эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди.

УНИНГ ИБОДАТЛАРИ ДАВОМ ЭТДИ 

Гефсиман боғида 

Исо ўлим билан юзлашаётган эди. У азоб тортарди ва ўта азият чекарди 

ҳамда  ибодат  қилиши  лозимлигини  биларди. Унинг  истаги 

шогирдларининг  бирга  ибодат  қилиши  эди, аммо  улар  ютқаздилар.

Кўпчилигимиз кейин нима содир бўлганини биламиз.¾   Юҳаннонинг таърифи 

Исо қалбида изтироб билан ибодат қилди.

Юҳанно 12:27,28 Энди жоним эзилмоқда, Мен нима ҳам десам экан?

“Отам, Мени шу вақт- соатдан қутқаргин” Аммо Мен шу вақт соат 

учун  келганман. Отам, Ўз  номингни  улуғлагин! Шунда  осмондан:

Улуғладим ва яна улуғлайман, - деган садо келди.

¾   Маттонинг таърифи 

Маттонинг  шу  жараённи  таърифлашида  Исонинг  инсоний 

хусусиятларини кўрамиз. У бошқаларнинг яқин бирлашиб, Уни ибодатда кўтаришларини  истади. Ўзинининг  инсонийлигида  Исо  Ўз  иродасини 

ҳаттоки хочдаги ўлимга қадар Худонинг иродасига бўйсунтирди.

Page 31: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 31/116

31

Матто 26:36-46 (36-38) Шундан кейин Исо шогирдлари билан бирга 

Гетсемания деган жойга келди ва уларга: Мен нарироқ бориб ибодат 

килгунимча, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, -деди. Петьор билан 

Забадийнинг  икки  ўғлини  Ўзига  ҳамроҳ  қилиб  олган  Исо  руҳан 

сиқилиб, андуҳ  чека  бошлади. У  ёнидагиларга: - Менинг  жоним 

ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолиб, Мен 

билан бирга сергак туринглар, - деди.

ΠБиринчи ибодат 

39 Бир  оз нари кетиб, ерга юз  тубан  узалди  ва ибодат қилиб: -Эй,

Отам! Агар  мумкин  бўлса, бу  заққум  коса  Менинг  ёнимдан  ўтиб 

кетсин. Лекин Мен истагандек эмас, Сен истагандек бўлсин, - деди.

Исо  шундай  ибодат  қилди: “Менинг  эмас, Сенинг  ироданг  амалга 

ошсин”.

40,41 У  шогирдалри  ёнига  қайтиб  келганида, уларни  ухлаб  ётган 

ҳолда  кўрди  ва  Петъорга  деди: - демак, сизлар  Мен  билан  бирга 

лоақал  бир  соатга  уйғоқ  тура  олмадинглар. Васвасага  тушмаслик 

учун  ҳушёр  бўлиб, ибодат  қилиб  туринглар. Руҳ  тетик, тана  эса 

заифдир.Исо уларнинг ухлаб ётганини кўрганида, У сўради: “Мен билан бир соат 

бедор  тура  олмайсизларми?” Сўнгра  уларга  нима  учун  ибодат 

қилишлари  лозимлигини  айтди: “Токи  васвасага  тушманглар”. Шунда улар ўз истакларига кўра ҳаракат қилардилар.

ΠИккинчи ибодат 

42 Исо  иккинчи  марта  бориб: -Эй  Отам! Агар  бу  қисмат  Мени 

дамига олмай ўтиб кетиши мумкин бўлмаса, майли Сен хохлагандек 

бўлсин, -деб ибодат қилди.

ÎУчинчи ибодат 

Эътибор  беринг, Исо  иккинчи  бора  ҳам  келиб  уларнинг  ухлаб  ётган 

ҳолда топди, У уларнинг ухлашларига  рухсат берди. У уларни иккинчи 

марта уйғотмади.

43,44 У қайтиб келиб, шогирдларини яна ухлаб ётган ҳолда кўрди.

Уларнинг  қовоқлари  салқиган  эди. Исо  уларни  қолдириб, яна 

узоқлашди ва ўша сўзларни такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди.

Исо учинчи марта: “Сенинг ироданг амалга ошсин”, - деб ибодат қилди.

(45-46)

¾   Луқонинг таърифи 

Шифокор  Луқо  бизларга  мазкур  ибодат  вақтининг  тирик  суратини 

кўрсатади.

Луқо 22:43,44 Шу вақт осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлди ва 

Уни қувватлади. У курашаётиб, бор кучи билан ибодат қилар  эди.

Ундан чиққан тер эса ерга томаётган қон томчиларидай эди.

Хочда 

¾  Ота  уларни кечир 

Исонинг хочда осилган  вақтидаги ибодати, бутун Худонинг Сўзи ичра 

энг  ҳайратга  соларлидир. У Ўз  ижоди  томонидан  сотилган  эди. У Ўзи яратган мавжудотлар томонидан ҳақоратланди, нафратга қолди ва хочга михланди. У нажот бериш учун келган одамлари томонидан ўлдирилди.

Агар  ер  юзидаги  бирор  одамнинг  кечирмасликка  асоси  бўлса, бу  Исо 

Page 32: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 32/116

32

эди. Аммо, ҳатто азобли оғриқда бўлганида, ўлаётганида ҳам У шундай 

ибодат қилди: “Ота, уларни кечир...”

Луқо 23:46 Исо  баланд  овоз  билан  фарёд  қилиб  деди: “Эй  Отам!

Руҳимни  Сенинг  қўлларингга  топширяпман”. Шундай  деб  айтиб,

жон берди.

¾  Унинг сўнгги фарёди 

Луқо 23:46 Исо  баланд  овоз  билан  фарёд  қилиб  деди: “Эй  Отам!

Руҳимни  Сенинг  қўлларингга  топширяпман”. Шундай  деб  айтиб,жон берди. 

Шафоат қилиш учун яшайдиган 

Исо  ибодат  кишиси  эди. У  бизларга  тўхтовсиз  ибодат  қилиш  учун 

намунадир. Бугунги кунларда, У ҳануз ибодат қилмоқда, У бизлар учун 

самода шафоат қилмоқда.

Ибронийларга 7:25 Шунинг  учун  Исо  Ўзи  орқали  Худога 

келаётганларни  ҳамиша  қутқаришга  қодир, чунки  У  улар  ҳақида 

шафоат қилиш учун доимо тирикдир.

 Хулоса – Исо бизнинг буюк мисолимиз Исо  бизларнинг  Бошимизда  Олий  Қўмондон  бўлиб, У  шунингдек,

бизларга  ибодат  ва  итоаткорликда  қандай  ғолибона  ҳаёт 

кечиришимизнинг  намунаси  ҳамдир. Хушхабарлар  Унинг  ибодатли 

ҳаётининг  тасвири  билан  тўла  ва  бизларга  самодаги  Отамиз  билан 

муносабатнинг ички томонини кўрсатади. Шундай қилиб Исо, Худонинг Ўғлининг  ҳаётининг  ҳар  бир  шароитида  ва  вазиятида  ибодат  қилиши 

бизлар ҳам шундай ҳаракат қилишимиз учун даъватдир. Бизлар ҳаётимиз қандай  бўлиши  керак  деб  ўйласак  шундай  яшаяпмизми, ёки  йўналиш 

олиш учун Отамизнинг олдига тўхтовсиз боряпмизми?

Исо  бизлар  учун, Унга  ишонувчилар  учун  ибодат  қилди, токи  бизлар севгида  ва  бирликда  юрайлик, мукаммаллашайлик, Унинг  шуҳрати 

бизларда кўринсин ва бир куни бизлар У билан бирга бўлайлик.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Матто 20:27да баён  этилган ҳикояда шафқат  сўраган кўрларга жавобан Исо улардан нима учун 

Унинг  нима  қилишини  исташларини  сўради? Бу  ёзувдан  ибодат  ҳақида  нимани  ўрганишимиз мумкин?

2. Матто 17:14да  бир  одам  тутқаноқ  касаллигига  чалинган  ўғли  билан  Исонинг  олдига  келиб 

шогирдлари  шифолай  олмаганини  айтганида, Исо  шогирдларига  шахсан  айтган  шифолай 

олмаганликларининг сабаби нима эди? Шу ёзувдан ибодат ҳақида нимани ўргандингиз?

3. Исоонинг бошқа ибодатларидан уч мисол келтиринг ва бу мисоллардан нимани ўрганганингизни 

тасвирланг. у  дарсдан  ўрганган  ҳақиқатингизга  биноан  ибодатли  ҳаётингизда  нимани 

ўзгартиришингизни тасвирланг.

Page 33: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 33/116

33

Тўртинчи дарс 

“Раббий, бизларга ибодат қилишни ўргат”

Шогирдлар Исонинг ҳаёти ибодатли ҳаёт эканини кўрдилар ва бир куни 

улар  дедилар: “Раббий, бизларга  ибодат  қилишни  ўргат”. Исонинг ҳаётида нимадир бошқача эди – унда уларга керакли нимадир бор эди.

Луқо 11:1 Бир  куни  Исо  ибодат  қилаётган  эди. Ибодатни  тамом қилганида, Унинг  шогирдларидан  бири  Унга: “Раббий!  Яҳё  ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргатгин”,

-дейишди.

Бу  бизларнинг  юракларимизнинг  доимий  ибодати  бўлиши  керак:

“Раббий, бизларга ибодат қилишни ўргат!”

РАББИЙНИНГ ИБОДАТИ 

Раббийнинг ибодати шогирдлар  ўз ибодатларини шакллантиришларида 

ишлатишлари керак бўлган намуна эди. Бу диний маросимларда асрлар 

давомида қилинаётгандек айлана бўлиб қайтариш учун эмас эди.

Эътибор  беринг, Исо  Ўз  намунаси  сифатида  ибодатни  нақадар  қисқа 

берди – Луқода учтагина оят, Маттода эса бешта оят. (6:9-13)

Луқо 11:2-4 Исо эса уларга деди: “Ибодат қилаётганингизда  шундай 

деб  айтинглар: Бизнинг  Осмондаги  Отамиз! Сенинг  исминг 

муқаддас  бўлсин. Сенинг  Шоҳлигинг  келсин. Сенинг  ироданг осмонда бўлгандек, ерда ҳам бўлсин. Кундалик нонимизни бизга ҳар 

куни  бериб  тургин. Гуноҳларимизни  кечиргин, чунки  биз  ҳам 

ўзимизга  қарздор  бўлганларнинг  ҳар  бирини  кечирамиз. Бизни 

васвасага йўлиқтирмагин, аммо бизни ёвуздан халос қилгин”.

Кўплаб  ажойиб  китоблар  мана  шу  бешта  оятларга  асосланиб  ёзилган,

аммо бизлар фақат биринчи оятга эътиборимизни қаратамиз.

“Ибодат қилганларингда айтинглар!”

Бу  ибодатда  Исо  ибодат  қилаётганларингда  бефарқ  Худо  сизларни 

эшитиши  учун  қичқиринглар, ўтининглар  ёки  азоб  тортинглар  деган 

эмас. У: - Ибодат қилаётганларингда айтинглар, - деди.

Исо бошқа жойда гапириб, айнан шу сўзни ишлатди.

Марк 11:23 Худонинг  имонига  эга  бўлинглар. Зеро  сизга  чинини айтаман: агар ким бу тоққа: “кўтарил ва денгизга ғарқ бўл” -деса,

ва  юрагида  шубҳаланмаса, балки  унинг  сўзи  бўйича  бўлишига 

ишонса, -у нима деса бўлади.

Бизлар  ибодат  қилганимизда, бизлар  сўзлашимиз  керак. Бизлар  тоққа 

сўзлашимиз  керак: “Кўчиб  дарёга  тушгин”. Исо  агар  шубҳаланмасак,

аксинча, ишонсак нимаики сўрасак у амалга ошишини айтди.

Эсга  олинг  бизларнинг  ибодат  нима  эканлиги  ҳақидаги  қисқача 

хулосамиз қуйидагича эди:

Ибодат  шароитни  Раббийнинг  олдига  кўтаради, Унинг  жавобини 

эшитади, ва  Худонинг  иродасини  олдиндан  шароитга  айтади.Ибодат осмонни ерга олиб келади.

Page 34: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 34/116

34

“Бизнинг осмондаги Отамиз”

¾   Бизнинг  ҳолатимиз 

Исо  шогирдларига  уларнинг  ҳолатларини  эслатди. Бизлар  ибодатда 

Худонинг  олдига  келганимизда, бизлар  энг  юқори  Худонинг фарзандлари  сифатида  келамиз. Бу –  табиий  болалар  ерлик  оталарига 

югурганларидек, бизларнинг аҳд орқали ҳуқуқимиздир.

Римликларга 8:15,16 Негаки  сизлар  токи  яна  қўрқинчда 

яшашларинг  учун  қуллик  руҳини  қабул  қилмадинглар, аммо ўғилликка олинганлик Руҳини олдингизлар ва Уни “Азиз, Ота!” деб 

чақирияпсизлар. Ана  шу  Руҳ  бизларнинг  руҳимизга  гувоҳлик 

берияпдики, бизлар Худонинг фар зандларидирмиз.

Бизлар осмондаги Отамизга, У ерлик отамиздан умуман фарқ қилишини 

тушунган  ҳолда  ибодат  қиламиз. Бизлар  баъзилар  ўргатадигандек 

ичимиздаги худога эмас, Осмондаги Отамизга ибодат қиламиз.

“Сенинг номинг улуғлансин”

¾   Бизнинг  муносабатимиз 

Сўнгра Исо шогирдларига ибодатда уларнинг муносабатларини ўргатди.

Бизлар  Худонинг  севимли  фарзандлари  бўлсак  ҳам, бизлар  Унинг ҳузурига ҳурматсизлик билан югурмаймиз. Бизлар Уни ҳурмат қиламиз.“Улуғлансин” дегани - муқаддаслаш, поклаш, бағишлаш, иззат  билан 

ҳурмат  қилиш  ёки  сажда  қилиш, қадрлаш, миннатдор  бўлиш, севишни 

билдиради. Бизлар ибодатни бошлаганимизда маълум вақтни юрагимиз Унга сажда қиладиган сўзларни айтиб номини улуғлашга бағишлаймиз.

“Сенинг шоҳлигинг келсин”

Бизлар  ибодат  қилганимизда: “Сенинг  шоҳлигинг  келсин” дейишимиз керак, бизнинг  шоҳлигимиз  эмас. Кўплар  буни  тушунмаган  ҳолда  - 

қулайроқ  уй, каттароқ  машина, яхшироқ  иш, ҳатто  каттароқ  хизмат сўраб ўз шоҳликларини қуриш учун ибодат қиладилар. Исо: “Худонинг Шоҳлиги келсин деб ибодат қилинглар”, -деди.

Бизлар  иродамизни  Худога  бўйсунтирамиз  ва  сўнгра, Унинг  иродаси 

ерда, бизнинг  шароитимизда  амалга  ошишини  буюрамиз. Бу 

ҳукмронликнинг бири бўлмиш подшоҳлик ибодатидир.

¾   Келмоқ – Ercomehe

Юнонча  сўз – Ercomehe “у  ердан  бу  ерга  келиш” деган  маънони 

билдиради.

Бу: “Худонинг иши, нима бўлса шу бўлади”, -дегани эмас.

Бу: “ Яхши бўларди агар..., аммо Сен хохлармисан Худо” эмас.

Исо  юнон  тилида “келинглар” деганида, бу: “Йўқ  нарсаларни  бордек 

атанглар” деган маънони билдирарди.

Бу: “У ердан бу ерга келинглар”, -деган маънони билдирарди.

¾  Сувда юриш 

Петьор Исонинг “Ercomehe - кел” дейишига жавобан сувда юрди.

Матто 14:28-29 Петьор гапга кириб: “Ё Раббим, агар бу Сен бўлсанг.Менга  буйруқ  бер, мен  сув  устида юриб Сенинг  ёнингга  борай!” – 

деди. Исо  деди: “Кел!” Петьор  эса  қайиқдан  чиқиб, сув  устидан 

юрганча Исонинг ёнига йўл олди.

Page 35: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 35/116

35

Петьор  балиқчи  эди. У  одамлар  сув  устида юра  олмаслигини  биларди.

Ҳар  ҳолда, унинг: “Раббий, Сенинг  олдингга  сув  устида  юриб 

боришимни буюр”, -

деган  истагига  жавобан  Исо: “ Кел”  деб  жавоб  берди.  Петьор  табиий 

борлиқдан  ғайритабиий  борлиқ  томон  ҳаракат  қилди. Петьор  сув 

устидан юрди.

Петьор  сув  устидан  бораётганида, яна  табиий  дунёга  қайта  бошлади,

қўрқди, сўнгра у чўка бошлади.

Матто 14:30,31 Лекин  кучли  шамолни  кўриб, ўтакаси  ёрилди  ва 

чўкишни бошлаб, бақирди: Раббий! Мени қутқар. Исо шу заҳотиёқ 

қўлини  чўзди, уни  ушлаб  деди: имони  кам! нима  учун  сен 

шубҳаландинг?

Кўпинча, ҳозирги кунларда ҳам бизлар ибодатда ғайритабиий борлиққа 

кирганимизда  шундай  бўлади. Бизлар  дадил  бошлаймиз, сўнгра  эса 

шароитларга қарай бошлаймиз. Бизлар шубҳа келишига имкон берамиз.Бизлар қўрқамиз ва йиқила бошлаймиз. Шу вақтда бизнинг ибодатимиз Петьорникидек бўлиши керак: “Раббий, мени қутқар, менга ишонишга ёрдам бер”.

¾   Юзбоши 

Юзбоши Исонинг  олдига  унинг  қулини шифолашини  ўтиниб  келди  ва 

Исо деди: “Мен бориб уни даволайман”. Аммо юзбоши Исонинг келиши 

шарт эмаслигини биларди, Исо сўз айтса бас, қули шифо топади.

Матто 8:5-10 (5-8) Исо  Кафарнаҳум  шаҳрига  кириб  келаётганида,

бир  юзбоши  Унинг  олдига  келди  ва  ёлвориб:    “Ҳазрат, менинг 

хизматкорим  уйда  шол  бўлиб  ғоят  қийналиб  ётибди”, -деди. Исо 

унга: Мен  бориб  уни  соғайтираман” -деди. Юзбоши  жавоб  бериб:

“Ҳазрат!” -деди Кулбамга оёқ босишинг учун мен муносиб эмасман.

Сен биргина сўз айсанг бас, хизматкорим соғайиб кетади.

Юзбоши  ўзининг  ҳокимият  остидаги  одам  эканлигини  ва  унинг ҳокимияти  остида  ҳам  одамлар  борлиги  учун  ҳокимият  нима  эканини 

тушунишини тушунтира кетди. У “Ercomehe” сўзини ишлатди.

9,10 Чунки  мен  ҳам  буйруққа  тобе  одамман, шунингдек, менинг 

буйруғимга  бўсунувчи  аскарларим  ҳам  бор. Бирига “кет” десам,

кетади. Бошқасига “кел” десам, келади. Бирон  хизматкоримга “шуни  қил” десам, қилади. Исо  буни  эшитгач  ҳайрон  қолди.

Орқасидан эргашиб келаётганларга: “Сизларга чинини айтайин”, -

деди “Мен бундай имонни Исроилда ҳам топмадим. 

Бизлар Худонинг ҳокимиятига ҳақиқатдан бўйсунмас эканмиз, Худонинг ҳокимияти  остида  бўлмас  эканмиз -   ҳокимият  билан  сўзлашни,

буюришни тушунишга қодир бўлмаймиз.

¾   Кел – бу буйруқ 

“Ercomehe” –  бу  таклиф  эмас, бу  буйруқ. Бу  ҳокимият  билан  олдинга 

чақириш. “Сенинг  шоҳлигинг  келсин!” Худонинг  Шоҳлиги  келишга 

буюрилмагунча  келмайди. Ерда, бундай  ҳокимиятни  Худо  бизларга 

берган.

Исо шогирдларига берган бу оддий ибодат- Худо Одам Ато ва Ҳаввага берган  ҳокимиятни  тушунишга  қурилган. У  баъзи  ҳокимиятни  уларга 

бериб, баъзисини Ўзига  олиб  қолгани  йўқ, худди шунингдек, Исо  ҳам 

Page 36: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 36/116

36

бизларнинг  баъзи  ҳокимиятимизни  ўзига  олиб  қўйгани  йўқ. У  тўлиқ 

ишни бажарди.

“Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин”.

Бу Исо бизларга берган намунавий ибодатнинг энг ҳайратланарли қисми.

“Осмонда  бўлгани  каби, Ерда  ҳам  Сенинг  ироданг  бажо  келсин”.

Худонинг осмондаги иродаси нима? Унинг ердаги иродаси нима?

¾  Осмонда 

Осмонда  ягона ирода  бор, у  ҳам Худонинг  иродаси. У  ерда  бу  ҳақида 

баҳслар йўқ. У  ерда  ҳеч  қанақа  танлов  йўқ. Худонинг  иродаси  қувонч 

билан ва автоматик  равишда бажарилади. Осмонда келишмовчилик йўқ,

Худонинг иродасига фақатгина “ҳа” ва “омин” бор.

¾   Ерда 

Исо  Худонинг  иродаси  ерда  осмонда  бўлганидек  бажо  келишини 

буюришимизни айтди.

Одам  Ато  ва  Ҳавва  гуноҳ  қилганида, улар  иродаларини  Худонинг иродасига қарши қўйдилар ва бутун одамзод ҳозирги кунларгача худди 

шундай йўл тутди.

Йиллар  давомида, бизлар  ўз  иродамиз  амалга  ошиши  учун  ибодат қилдик. “Раббий, янги  машинага  муҳтожмиз, янги  уйга, янги  ишга...”

Бизлар  ўз  иродамиз  амалга  ошиши  учун  ибодат  қилиб  нарсаларни 

изладик, бизлар муҳтож бўлган муҳим нарсаларни...

Энди  бизлар  Исонинг  нафақат  бизнинг  Нажоткоримиз  ва 

Таъминотчимиз  балки  бизнинг  Раббимиз  ва  Подшоҳимиз  ҳам 

эканлигини кўряпмиз. Бизлар ўз иродамизни Унга бўйсундирамиз, токи 

бизлар бошқа “Раббий, мен истайман”, -демайлик.

Ернинг  биз  турган  бурчагида  токи Масиҳнинг  танаси “Раббий, Сенинг ироданг бажо келсин”, - демас экан, Худонинг иродаси амалга ошмайди.

Нақадар  ажойиб  ибодат! Бизлар  ўз  оиламиз, қўшниларимиз, ўзимиз яшаётган  шаҳарларимиз  ва  давлатимиз  устидан  қоплам  бўлиш  учун 

жавобгармиз.

Иблис  ўлдириш, ўғирлаш  ва  вайрон  қилиш  учун  келди. Бизлар 

ҳокимиятга эга бўлган борлиқда унинг бу ишларни қилишининг сабаби 

бизлар  қандай  ибодат  қилишни  билмаслигимиз, нима  дейишни 

билмаслигимиздадир. Бизлар  ўз  вазиятларимизда  Худонинг  қудратини 

қандай озод қилишни ўрганмаганмиз.

Бизлар ҳокимиятга эга борлиқда Худонинг иродаси бажо келиши учун,уни озод қилишни қанчалик кўп тушунсак, ибодатимиз шу қадар кучли 

бўлиб боради! Худонинг Сўзини кўпроқ ўқисак ва  руҳда ибодат қилсак,

қандай  қилиб  Худонинг  иродасини  ўз  территориямизда  олдиндан 

сўзлашни билиб борамиз.

ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ НИМА?

Дониэлнинг башорати 

Бизлар  ўз  вазиятинизга  Худонинг  Шоҳлигини  келишини  айтишимиз 

керак. Бизлар: “Сенинг  шоҳлигинг  келсин”, - дейишимиз  керак. Буни маҳсулдор  амалга  ошириш  учун  бизлар  Осмон  Шоҳлиги  нима эканлигини билишимиз керак.

Page 37: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 37/116

37

Дониэл 7:13,14,18,27 Мен  тундаги  ваҳийларимда, мана  само 

булутлари  билан  келаётган  инсон  ўғлидек  бир  зотни  кўрдим. У 

кунлар  билан  қадимги  бўлганнинг  олдига  етиб  борди  ва  Унинг 

ёнига  олиб  келтирилди. Ўшанда  барча  халқлар, қабилалар  ва 

миллатлар  унга  хизмат  қилишлари  учун  унга  ҳокимият, шон-

шуҳрат ва подшоҳлик берилди. Унинг ҳукмронлиги  мангу, ҳеч ўтиб 

кетмайдиган  ҳукмронликдир; унинг  подшоҳлиги  абадий 

бузилмайди. Кейин Худойи Таолонинг муқаддаслари подшоҳликни 

қабул  қилиб  оладилар  ва  подшоҳликка  чексиз  абадул-абад ҳокимлик  қиладилар. Осмон  остидаги  бутун  подшоҳлик,

ҳукмронлик  ва  шоҳона  улуғворлик  Ҳудойи  Таолонинг  муқаддас халқига  берилади; Унинг  подшоҳлиги - абадий  подшоҳликдир.

Ҳамма ҳукмдорлар унга хизмат қилиб итоат қиладилар.

ΠДониэл китобидан шоҳлик мангу эканлигини ва уни муқаддаслар 

мерос қилиб олишларини билиб оламиз.

 Яҳё чўмдирувчининг башорати 

 Яҳё  Чўмдирувчи Худонинг Шоҳлиги яқинлашганини биларди.

Матто 3:2 У  деди: тавба  килинглар, зеро  Осмон  Шохлиги якинлашди.

ΠХудонинг Шоҳлиги ерга Исонинг хизмати билан келди.

Кейинчалик,  Яҳё қамоқхонада ётганида Исодан: “Келиши керак бўлган 

Сенми, ёки бошқасини кутайликми?” – деб сўраганида Исо жавоб берди.

Матто 11:4,5 Исо  уларга  жавобан  деди: бориб   Яҳёга 

эшитганларингни  ва кўрганларингни  айтинглар: Кўрлар кўряпти,

чўлоқлар  юряпти, моховлар  покланаяпти  ва  карлар  эшитяпти,

ўликлар тирилаяпти ва қашшоқлар хушхабар айтяпти.

Исо  Худонинг  Шоҳлигининг  келганининг  исботи  сифатида   Яҳёга,кўрларнинг  кўзлари  очилаётгани, шоллар  юраётгани, моховлар 

покланаётгани, карлар  эшитаётгани, ўликлар  тирилаётгани, Хушхабар 

тарқалаётгани ҳақидаги гувоҳликни юборди.

Исо айтди ва қилди 

Исо  Раббийнинг  ибодатида  Худонинг  Шоҳлиги  ҳақида  сўзлаганига 

қўшимча  равишда, бунга  бир  неча  бор  эътиборни  қаратди. Қуйидаги 

оятлардан  аслида  Худонинг  Шоҳлиги  нима  эканини  ўрганишимиз мумкин.

¾   Исо  Шоҳликни воизлик қилди 

Матто 9:35 Исо  барча шаҳарларда  ва қишлоқларда  синагогаларда юриб, ўқитарди, Шоҳлик Хушхабарини воизлик қилиб, одамлардаги 

ҳар қандай касалликни ва заифликни шифоларди.

Π Шоҳликнинг  воизлигига  халқ  орасидаги  ҳар  қандай 

касалликларнинг ва заифликларнинг шифоланиши ҳамроҳ бўлди.

¾   Шоҳлик келди 

Луқо 11:20 Агар Мен Худонинг бармоғи билан жинларни қуваётган 

бўлсам, унда албатта Худо Шоҳлиги сизга етиб келди.

ΠИсо ёвуз руҳларнинг қувилиши – Худонинг Шоҳлиги бизларнинг устимизга келаётганининг аломати эканини айтди. 

Page 38: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 38/116

38

¾   Шоҳлик ва шогирдлар 

Исо  ўн  иккита шогирдини Худонинг Шоҳлигини  воизлик  қилиш  учун 

юборди.

Матто 10:7-8 Юра  туриб Осмон Шоҳлиги  яқинлашди  деб  воизлик 

қилинглар; касалларни  шифоланглар, моховларни  покланглар,

ўликларни  тирилтиринглар, жинларни  қувинглар; бепул 

олдинглар, бепул беринглар.

ΠХудонинг Шоҳлиги – касалларнинг шифоланиши, моховларнинг покланиши, ўликларнинг  тирилиши  ва  ёвуз  руҳларнинг 

қувилишини ўз ичига олган эди. 

¾   Шоҳлик ва етмишта шогирд 

Исо етмишта шогирдини шоҳликни воизлик қилиш учун юборди.

Луқо 10:1,9-11 Шундан сўнг Раббий бошқа етмишта шогирдни ҳам 

танлади  ва Ўзи  бормоқчи  бўлган  ҳар  бир шаҳарга, ҳар  бир жойга 

уларни Ўзидан  олдин  иккитадан  юборди. Ўша  ердаги  беморларни 

шифоланглар ва уларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”,

-деб айтинглар. Аммо қайси шаҳарга кирганингизда сизларни қабул қилмасалар, унда кўчага  чиқиб  уларга  айтинглар: “Оёқларимизга 

ёпишган  шаҳрингизнинг  чангини  ҳам  сизларга  қоқиб  кетяпмиз,бироқ  Худонинг  Шоҳлиги  сизларга  яқинлашганлигини   билиб 

қўйинглар”.

Π Худонинг  шоҳлиги  шифоланиш  билан  келади. Исо: “Борган 

жойларингда  беморларни шифоланглар, сўнгра  сизларга Худонинг 

шоҳлиги келди денглар”, -деди.

¾   Шоҳлик ва  зўрлик 

Матто 11:12  Яҳё Чўмдирувчининг кунидан бошлаб ҳозиргача Осмон 

Шоҳлиги куч билан олинади, ва куч ишлатганлар унга эришади.

Π Худонинг  шоҳлиги  зўрликка  учрайди, ва  имонлилар  уни  куч 

билан олишлари керак.

¾  Охирги  замон аломати 

Матто 24:14 Ушбу Шоҳлик Хушхабари  бутун дунё  бўйлаб воизлик 

қилинади, барча халқларга гувоҳлик учун; шунда ҳаммаси тугайди.

Π Худонинг  шоҳлиги  гувоҳлик  сифатида  бутун  дунёга  воизлик 

қилинади сўнгра охират келади. 

Филип шоҳликни воизлик қилди 

Филип шоҳликни қудрат билан воизлик қилди. Кўплаб одамлар у қилган 

мўъжизаларни –  ёвуз   руҳларни  қичқириб  чиқишини, фалажлар  ва 

шолларнинг шифо топганларини эшитдилар ва кўрдилар.

Ҳаворийлар 8:5-8,12 Шундай қилиб Филип самария шаҳрига келди 

ва Масиҳни воизлик қилди. Филипнинг қилаётган мўъжизаларини 

эшитиб, кўришди-да, бутун  халқ  унинг  гапларига якдиллик  билан 

қулоқ  солди. Чунки  нопок  руҳларга  гирифтор  бўлган  кўп 

кишилардан  руҳлар  баланд  овоз  билан  бақириб  чиқар, анчагина 

шолу чўлоқлар  эса шифоланарди. Шундай қилиб, у шаҳарга  буюқ 

қувонч  бўлар  эди. Лекин  Худонинг  Шоҳлиги  ва  Исо  Масиҳнинг номи  ҳақида  хабарлаётган  Филипга  инонганларида, кўп  эркаклар 

ва аёллар чўмдирилдилар.

Page 39: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 39/116

39

Π Исо  ўлиб  тирилганидан  сўнг  биринчи  ташқи  хушхабарчилик 

Худонинг шоҳлигиги ҳақида эди.

Шоҳликнинг келажак ҳақидаги башорати 

Ваҳий 11:15 Еттинчи  фаришта  чалди  ва  самода  баланд  овозлар 

жаранглади: дунёнинг  шоҳлиги  Раббимизнинг  ва  Унинг Масиҳининг шоҳлигига айланди, ва асрдан асргача шоҳлик суради.

ΠБу  дунёнинг шоҳлиги Раббимизнинг  ва Унинг мойланишининг шоҳлиги бўлади!

Шоҳлик мустаҳкамдир 

Ибронийларга 12:25-28 Эҳтиёт  бўлинглар, Сўзлаётгандан  юз ўгирманглар! Агар улар ер юзида сўзлаганни рад этиб, қутулмаган 

бўлсалар, ундан  ортиқ  биз  осмондан  Сўзлаётгандан  юз  ўгирсак,

қутула олмаймиз. Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солди, энди 

эса  У  шундай  ваъда  берган: “Мен  яна  бир  марта  ернигина  эмас,балки  осмонни  ҳам ларзага  соламан”. “ Яна  бир марта” деган  сўзи 

эса  ларзага  солмайдиган  нарсани  қолиши  учун  ларзага  соладиган 

ўткинчи нарсаларнинг йўқ бўлишини билдиради. Шунинг учун биз 

ларзага  солмайдиган  шоҳликни  қабул  қилиб, иноятни  тутайлик,токи  шу  билан  эҳтиром  ва  қўрқувда  Худога  маъқул  бўладиган 

хизмат қилайлик.

Бизнинг  инсоний  билимимизга  асосланган  Худога  ишонч  шубҳага 

берилиши  мумкин. Қудрат, аломатлар, мўъжизалар  билан  воизлик 

қилинган  Худонинг  шоҳлигини  кўриш  ва  эшитиш  тажрибасига 

асосланган  имон  мустаҳкамдир. Бизлар  Исо  айтганидек  ибодат қилишимиз керак:

“Сенинг шоҳлигинг келсин,

Ерда ҳам осмондан бўлганидек Сенинг ироданг бажо келсин”.

ШОҲЛИК ИЧИМИЗДАДИР 

Бизлар Худонинг шоҳлигининг  ташқи  аломатларини  ўрганяпмиз  ва  бу 

ўта  руҳлантиради! Бу  аломатларни  Худо  нажот  топмаганларни  қўлга 

киритиш учун ишлатади. Шунингдек, Худонинг шоҳлиги ички ҳамдир, у 

имонлиларнинг ичида.

¾  Уни кўриб  бўлмайди 

Исо: “ Худонинг шоҳлигини  кўриб  бўлмайди, у  Руҳдан  ва  ичларингда 

яшайди”, -деди.

Луқо 17:20,21 Фарзийлар: Худонинг  Шоҳлиги  қачон  келади?- деб 

Исодан  сўраганида, У  уларга  шундай  жавоб  берди: “Худонинг Шоҳлиги кўзга кўринадиган бўлиб келмайди. “Қара, у бу ерда ёки у 

ерда”, - деб  ҳам  айтмайдилар. Зеро, мана  Худонинг  Шоҳлиги 

сизларнинг ичингиздадир”.

Шоҳликка кириш 

Никодим Исонинг олдига тунда келди.

Юҳанно 3:1-4 Яхудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор 

эди, у фарзий  эди. Бу  одам  бир кун кечаси Исонинг  олдига келиб,

Унга деди: Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган 

мўъжизаларни  қилолмайди. Исо  унга  шундай  жавоб  берди: Сенга 

ростини айтаманки: агар ким янгидан туғилмаса, Худо Шоҳлигини 

Page 40: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 40/116

40

кўролмайди. Кекса  одам  яна  қандай  туғила  олади? Онасининг қорнига  иккинчи  марта  кириб  туғила  оладими? -деб  сўради 

Никодим.

¾  Сиз юқоридан туғилишингиз керак 

Юҳанно 3:5-7 Исо жавоб  берди: Сенга  ҳақиқатдан  айтяпман, агар 

кимки  сувдан  ва  Руҳдан  туғилмаса, Худонинг  Шоҳлигига  кира 

олмайди. Танадан  туғилган  танадир, Руҳдан  туғилган  эса  руҳдир.

Мен  сенга: юқоридан  туғилишларинг  керак, - деганимга  ҳайрон бўлма. 

Худонинг  Шоҳлигининг  бир  қисми  бўлиш  учун, бизлар  бошқатдан 

туғилишимиз  керак. Кўплар  Исо  Худонинг  Ўғли  эканлигигига, У 

уларнинг гуноҳлари учун ўлганига асосланган имонларига асосланиб онг билан ибодат қиладилар, лекин  руҳий дунёга кирмайдилар. Улар Масиҳ 

ҳақида  онгий  хулосага  келганлар, аммо, Исо  Масиҳнинг  ҳаётни 

ўзгартирувчи  ҳузурига  дуч  келиб  ўзгармаганлар. Улар  Худонинг Руҳидан  қайта  туғилмаганлар. Исо: танадан  туғилган  тана  ва  Руҳдан 

туғилган  руҳ”, -деди.

Ҳаворий Повул ёзган:1 Коринфликларга 2:12-14 Бизлар эса бу дунёнинг руҳини олмадик,

балки  Худо  бизга  ато  қилганларини  билишимиз  учун, Худодан 

бўлган Руҳни қабул қилдик. Биз буни инсоний доноликдан ўрганган 

сўзлар  билан  эмас, балки  Муқаддас  Руҳ  ўргатган  сўзлар  билан 

воизлик  қилиб, руҳий  нарсаларни  руҳий  нарсалар  билан 

таққослаймиз. Жони  бошқарадиган  одам  эса  Худонинг  Руҳидан 

бўлган  нарсаларни  қабул  қилмайди. У  буларни  телбалик  деб 

ҳисоблайди ва уларни фаҳмлай олмайди, чунки булар ҳақида руҳан 

муҳокама қилиш керак.

 Якшанба куни эрталаб жамоатга қатнайдиганларнинг кўплари ҳеч қачон ҳақиқатдан  юқоридан  туғилмаганлари  қайғули  фактдир. Баъзилари 

Масиҳий  оилаларда  улғайганлар  ва  онгли  равишда  Масиҳий  сифатида 

қандай сўзлаш ва ҳаракат қилиш кераклигини биладилар, аммо, улар ҳеч 

қачон  юқоридан  туғилиш  жараёнини  бошларидан  кечирмаганлар.

Бошқалар, “диний” ташкилотларга қўшилганлар, аммо, ҳеч қачон Масиҳ 

билан шахсан учрашмаганлар. Улар яхши, кўпинча улуғ одамлар. Улар 

балки жамоатнинг лидерлари бўлишлари мумкин, лекин улар ҳеч қачон 

Исони  Ўз  шахсий  Нажоткорлари  сифатида  қабул  қилиб, масалан,

қуйидагича ибодат қилмаганлар:

 Худонинг  Сўзидан  ваҳий  орқали ,  Мен  гуноҳкор  эканимни  билдим.  Мен  Исонинг- Муқаддас  Руҳдан  уруғланган  ва  Марямдан  туғилган  Худонинг  Ягона Ўғли эканига ишонаман. Мен Унинг бегуноҳ  яшаганига ва  мен  учун 

Ўз  хохиши  билан  гуноҳимнинг  жазосини  олиб   ўлганига  ишонаман.  Мен 

Унинг  ўликдан тирилганига ва бугун тирик эканига , менга бепул кечирим 

ва нажот бағишлаганига ишонаман.

 Мен қайтадан туғилишим кераклигини биламан.  Исо ,  мен гуноҳларимга 

тавба қиламан.  Мен Сени юрагимга келишингни ва нажот беришингни 

сўрайман.  Мен  Сени  шахсий  Нажоткорим  сифатида  қабул  қиламан.

 Менга  ҳозир нажот берганинг  учун  раҳмат  Исо!

Ўз ичида Худонинг ҳаётига эга бўлмаган ҳолда бирор киши Масиҳийлик 

ҳаётини кечира олмайди!

Агар  юқоридаги  фикрлар  онгингизда  бирор  шубҳа  уйғотган  бўлса,

ҳозирнинг  ўзида  ибодат  қилинг. Сиз  юқоридан  туғилганингизни 

Page 41: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 41/116

41

билишингиз  мумкин. Сиз  Худонинг  шоҳлигининг  бир  қисми 

эканингизни билишингиз мумкин.

Повул Римликларга ёзган:

Римликларга 8:16 Ана  шу  Руҳнинг  Ўзи  бизнинг  руҳимизга, биз Худонинг фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бермоқда.

Бизлар ибодатли ҳаётга- гуноҳкорнинг ибодатини қилмагунимизча, Худо 

билан  тўғри  муносабатларга  келмагунимизча, Худонинг  шоҳлигига 

кирмагунимизча кира олмаймиз.Худонинг шоҳлиги 

Римликларга  китобидан  бизлар  Осмон  шоҳлигини  Муқаддас  Руҳдаги 

қувонч, тинчлик  ва  ҳақлик  эканини  билишимиз  мумкин. Бу  жисмдан 

эмас, бу  руҳдандир.

Римликларга 14:17 Чунки Худонинг Шоҳлиги ейиш ва ичиш  эмас,

балки Муқаддас Руҳдаги қувонч ва ҳақлик ва тинчликдир.

¾   Ҳақлик 

Бизнинг  ичимиздаги  Худонинг  шоҳлиги  ҳақликдир. Бу  ҳақликнинг 

бизнинг  шахсий  ҳақлигимизга  алоқаси  йўқ, чунки  Ишаъё  бизнинг ўзимизнинг ҳақлигимизни булғанган латтадек дейди.

Ишаъё 64:6 Барчамиз нопокдек бўлдик ва бизнинг бор ҳақлигимиз ифлосланган  кийимдек; ва  барчамиз  баргдек  сўлиб  қолдик  ва 

бизнинг қонунсизликларимиз  бизни шамолдек  олиб кетяпти.

Нажот  топиш  лаҳзасида, ҳисоб  китобчамизга  омонатдек, Худонинг ҳақлиги  ичимизга  солинади. Бизлар  Унинг  ҳақлигига  эга  бўлишимиз учун, Исо бизларнинг  гуноҳларимиизни олди. Бизлар излашимиз керак 

бўлган Худонинг шоҳлиги унинг ҳақлигидир.

Матто 6:33 Энг  аввало  Худо  Шоҳлигини  ва  Унинг  ҳақлигини 

изланглар ва бунинг ҳаммаси сизга қўшиб берилади.

Ҳақлик  шунчаки  гуноҳнинг  бўлмаслиги  эмас, бу- Худонинг  тўлиқ,

мукаммал  муқаддаслигидаги  ижобий  хусусиятларидир. Бизлар  Раббий 

буюрганидек: “Сенинг шоҳлигинг  келсин”, -  деб  ибодат  қилганимизда 

“Ҳақлигинг келсин” деган бўламиз.

Ҳақ бўлишни истаймизми? Муқаддас бўлишни истаймизми?

Баъзи  жамоатларга  қараганимизда, ажралишлар  даражаси  жамоатда 

дунёдагидан қарийб юқоридир. Баъзи Масиҳийлар лидерлари ҳам зинога тушиб  қолмоқдалар. Худони  билишни  исташларини  айтадиган  баъзи 

одамлар Худонинг Сўзига қарши ошкора исёнда яшамоқдалар.Бизлар  муқаддаслик  ва  ҳақлик  ҳақидаги  ваҳийга  муҳтожмиз. Бизлар 

тўғрилик  ҳақида  вахийга  муҳтожмиз. Ҳаворий  Петьор  буни  жуда 

оддийлаштиради. У ёзган: “Муқаддас бўлинглар!”

1 Петьор 1:15,16 Лекин  сизларни  даъват  этган  Худо  муқаддас бўлганидай, сизлар  ҳам  бутун  юриш-туришингизда  муқаддас бўлинглар, зеро  ёзилган: “Муқаддас  бўлинглар, чунки  мен 

муқаддасман”.

Худо  бизларни  ҳақ  бўлишимизни  истайди. Бизлар  қонунлаштирилган:

“Қилгин  ёки қилмагин”, - деган  сўзлар  рўйхати ҳақида  сўзлаётганимиз йўқ. Ҳақиқий ҳақлик Унинг суратига ўзгаришдир, шуҳратдан шуҳратга,ичкаридан ташқарига ўзгаришдир!

Page 42: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 42/116

42

2 Коринфликларга 3:18 Биз эса ҳаммамиз очиқ юзимиз билан ойнага 

қарагандек, Раббимизнинг  шон-шуҳратига  қараб, Раббимизнинг 

Руҳи  таъсирида  худди  шу  суратга  ўзгариб, шон-шуҳратдан  шон-

шуҳратнинг янги поғонасига кўтарилмоқдамиз.

¾  Тинчлик 

Худонинг  шоҳлиги  Муқаддас  Руҳдаги  ҳақлик, тинчлик  ва  қувончдир.

Ҳақлик  ҳақида  ўта махсус  нарса  бор. Бизлар Худонинг Шоҳлигини  ва 

Унинг ҳақлигини излаганимизда, бирдан  тинчлик келади. Бу Муқаддас Руҳнинг  бизнинг  ҳаётимиздаги  нормал  ҳосилидир. Тинчлик  бизлар  эга 

бўлишимиз учун курашишимиз керак бўлган нарса  эмас. Бу бир марта 

қилиниб охиригача етадиган нарса эмас. Бу ўсувчидир.

Кўплар: “Банкда маълум миқдор пулим бўлса тинчликка эга бўламан”, - 

деб  ўйлайдилар. Улар  Худо  уларнинг  болаларини  ёки  турмуш 

ўртоқларини  тўғирлаганида  тинчликка  эга  бўламан  деб  ўйлайдилар.

Улар  балки  тинчлик  янги  мансабга  эга  бўлганларида, нафақага 

чиққанларида, ёки  давлатни  айланиб  чиққанларида  келар  деб 

ўйлайдилар. Аммо буларнинг бирортаси тинчлик олиб келмайди.

Исо тинчликнинг Шахзодасидир. Бизлар Уни ҳаётимизнинг Раббийси – Ўз Шахзодамиз  қилганимизда  тинчликка  эга  бўламиз. Повул  бизларни 

Худонинг  тинчлиги - бизнинг  юрагимизнинг  ва  онгимизнинг  бор 

тушунчалари тўсиқларидан ўтишига  рухсат беришимизга  руҳлантиради.

Филипликларга 4:6,7 Ҳеч нарса ҳақида қайғурманглар, балки доимо 

ибодатда  ва  сўровда  миннатдорчилик  билан  истакларингни  Худо 

олдида очинглар, шунда ҳар қандай онгдан юқори бўлган Худонинг 

тинчлиги  юракларингизни  ва  Исо  Масиҳдаги  фикрларингизни 

қоплайди.

¾   Қувонч 

Худонинг  шоҳлиги  Муқаддас  Руҳдаги  ҳақлик, тинчлик  ва  қувончдир.Қувонч  бизлар  баъзан  ҳис  қиладиган  юзаки  бахтлилик  эмас. Қувонч 

чуқур ич-ичимиздан келади. Довуд Санолар китобида ёзган:

Сано 15:11 Сен  менга  ҳаёт  йўлини  кўрсатасан: Қувончлар 

тўлиқлиги  Сенинг  юзинг  қаршисида, бахтлилик  абадий  Сенинг 

қўлларингда.

Ҳақиқий қувонч Худонинг ҳузурида бўлишдан келади.

 Хулоса – Исо ибодат қилишни ўргатди 

Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатишни бошлаганида, уларнинг:“Бизларга  ибодат  қилишни  ўргат”, -деган  сўзларига  у  ўтининглар  ёки 

зорланинглар  деган  эмас. У: “Сўзланглар”, -деди. Бизлар  ўз муаммомизга  сўзлашимиз  керак: “Худонинг  Шоҳлиги ...га  келсин”,

“Худонинг иродаси ...га амалга ошсин!” Бизлар ўз муаммомизни ёки ўз истагимизни  амалга  ошишини  сўраб  ибодат  қилишимиз  керак  эмас,

балки Худонинг истаги амалга ошишини сўраб ибодат қилишимиз керак.

Худонинг шоҳлиги ичимизда эканини билиш -Унинг истаги учун ибодат 

қилишни осонлаштиради. Бизлар бошқа муаммоларимизга жавоб  сўраб 

ва  Худони  бизларнинг “Харид   рўйхатимизни” тўлдиришини  сўраб 

ибодат  қилмаймиз. Шунда  Муқаддас  Руҳ  билан  бир  оҳангда  ҳаракат 

қиламиз  ва  ерда  Унинг  иродасини  сўзлаймиз, токи  бизларнинг муҳтожликларимиз  қондирилсин. Бизлар Худо  билан муносабатимизда бирликка эга бўламиз ва Унга тегишли ҳамма нарса ҳақида бизлар ҳам 

Page 43: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 43/116

43

ғамхўрлик  қила  бошлаймиз. Ўз  навбатида  У  ҳам  бизларга  тегишли 

бўлган нарсалар ҳақида ғамхўрлик қила бошлайди.

Матто 6:33 Аввало  Худонинг  шоҳлигини  ва  унинг  ҳақлигини 

изланглар, ва буларнинг барчаси  қўшиб берилади.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Ибодатнинг  оддийлаштирилган  таърифини  ёзинг  ва  у  нимани  билдириши  ҳақидаги тушунчангизни айтинг.

2. Худонинг шоҳлигининг учта ташқи аломатларини айтинг.

3. Худонинг шоҳлигининг учта ички соҳаларини айтинг.

4. Ибодатнинг Худонинг шоҳлигига қандай алоқаси борлигини тушунтиринг.

Page 44: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 44/116

44

 Бешинчи дарс 

Ибодат натижалар келтиради 

Бизнинг истагимиз кўпроқ натижалар билан ибодат қилиш. Бизлар хавф 

остида  бўлганимизда, севганларимиз  учун  ибодат  қилганимизда,

атрофимиздаги  ижтимоий, сиёсий  аҳвол  учун  қисқача  ибодат 

қилганимизда, ҳаммамиз қандай қилиб кўпроқ маҳсулдор ибодат қилиш 

мумкинлигини ўрганишни истаймиз.

Хушхабарлар  орқали  Исонинг  ибодат  ҳақидаги  таълимоти  бизнинг ибодатли ҳаётимизга қўзғолон келтиради.

ДОИМИЙЛИК – ДОИМИЙЛИК – ДОИМИЙЛИК 

Баъзи  ибодатлар  ҳеч  қачон  ибодат  қилинмаганлиги  учун  жавобсиз қолган. Баъзан, бизлар  шу  ҳақида  ибодат  қиламан  деб  назарда  тутиб,

вазият ҳақида сўзлаймиз, аммо ҳеч қачон аниқ содир бўлаётган воқеага 

тўхталмаймиз. Бошқа  ибодатларимизга  эса  ибодатда  доимий 

бўлмаганимиз учун жавоб ололмаймиз.Ҳаворий Повул ёзган:

Эфесликларга 6:18 Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва 

саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар.

Ишаъё  девор  устига  ҳеч  қачон жим  турмайдиган  қоровулларни  қўйди.

Улар сукут сақлайдилар, лекин тўхтовсиз ибодат қиладилар.

Ишаъё 62:6,7 Сенинг деворларинг минораларида Мен куну-тун жим 

бўлмайдиган  қоровулларни  қўйдим, Иерусалим, о, сизлар, Раббий 

ҳақида  эслатадиганлар! Жим  бўлманг, У  Иерусалимни  қайта тикламагунича, ва уни ер юзида шуҳратга айлантирмагунига қадар 

Унинг олдида жим бўлманг!

Исо доимий бўлишни ўргатди 

Исо ибодатда доимий бўлишни ўргатди.

Луқо 11:5-8 Сўнгра  Исо  сўзини  давом  эттирди: “Фараз  қилайлик,

орангизда  бир  кишининг  дўсти  бўлиб, ярим  кечада  унинг  олдига 

келиб, унга дейди: Дўстим, менга учта нон қарз бергин, менинг бир 

дўстим  йўл-йўлакай  меникига  кирибди  ва  унинг  олдига  қўядиган 

ҳеч  нарсам  йўқ. У  эса  ичкаридан жавоб  бериб  деди: Мени  оввора 

қилма. Эшик  қулфлаб  қўйилган, болаларим  мен  билан  бирга тўшакда. Шунинг  учун  ўрнимдан  туриб  сенга  беролмайман.

Сизларга  айтаманки: агар  ўз  дўсти  бўлгани  учун  ҳам  туриб  унга 

бермаса, унда  у  унинг  чекинмаслиги  туфайли  туриб, унга  қанча 

сўраса, шунча 

беради”. 

Кун ва тун ибодат қилиш 

Исо кун-у тун ибодат қилишни ва ҳеч қачон тушкунликка тушмасликни 

айтди. 

Луқо 18:1,7,8 Исо  шогирдларига  тушкунликка  тушмасдан  доимо ибодат қилиш кераклиги ҳақидаги шу масални айтиб берди: “Худо 

бир оз кечикса ҳам, бироқ Ўзига кечаю-кундуз фарёд қилаётган Ўз танланганларини  наҳотки  ҳимоя  қилмаса? Сизларга  айтаманки,

Page 45: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 45/116

45

уларни  тез  орада  ҳимоя  қилади. Бироқ Инсон Ўғли  келганида, ер 

юзида имон топармикан?”

Ибодатнинг уч қадами 

Исо  ҳам  бизларга  муваффақиятли  ибодатли  ҳаёт  учун  ибодатнинг  уч 

қадамини берган: сўранглар, изланглар, тақиллатинглар.

Матто 7:7-11 Сўранг  ва  берилади. Изланг  ва  топасизлар.

Тақиллатинг ва сизга очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган 

топар, тақиллатганга  эшик  очилар. Орангизда  бир  кимса  борми,ўғли  ундан  нон  сўраганда, унга  тош  берсангиз? Ёки  балиқ 

сўраганда, унга илон берса? Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга 

яхши  ҳадялар  беришни  билсангиз, боз  устига  осмондаги  Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматини беради!

¾  Сўранглар ва оласизлар 

Сўраш, Унинг  олдига  ўз  илтимосларимиз  билан  келишимиз  Худога боғлиқлигимизни  билдиради. Бизлар  йўл  ёқасида  ўтирган, “Раббий,

кўзларимиз  очилсин!” - дея  қичқирган  кўрлардек  сўрашимиз  керак.

Бизлар имон билан сўраганимизда жавобини кутамиз.

Исо сўрасак олишимизни ваъда берди.

¾   Изланглар ва топасизлар 

Излаш мақсадли ҳаракатни, бизларни токи топгунимизча жадал излашга 

ёллашни  назарда  тутади. Бунга  қон  кетиши  касаллиги  билан  оғриган,

“Унга  теккан  лаҳзамда шифо  топаман” дея  оломонни  турткилаб Исога 

қараб келган аёлни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Бирор  киши  агар  топишига  ишончи  комил  бўлмаса  бирор  нарсани 

изламайди. Излаганда топишига ишончи қолмагунича излайди.

Бизлар  бирор  нарсани  сўраганимизда  бизнинг  ҳаётимизга  нисбатан 

Худонинг иродасини  ҳис  этамиз. Жавоб  келмаётгандек  туюлса, бизлар 

излай  бошлашимиз  керак. Излаш  ибодатда  сўраган  соҳамизга  биноан 

кўпроқ  Худонинг  Сўзини  ўрганишни  ўз  ичига  олади. Бу  шунингдек,

Худонинг  жавоби  намоён  бўлишига  тўсқинлик  қилувчи  бизнинг ҳаётимиздаги муаммоларни излашни ҳам ўз ичига олади.

Исо бизларга изласак топишимизни ваъда берди.

¾  Тақиллатинглар ва очилади 

Тақиллатиш  доимий  бўлиш  ғоясини, токи  олмагунимизча  кетишни 

истамаслигимизни олдинга  суради. Бунга Сирофиникиялик  аёл  энг  зўр 

мисолдир.

Марк 7:25-30 Бир аёлда нопок руҳга чалинган қизча бор  эди. Ўша 

аёл Исо ҳақида эшитиб қолди-да, тез келиб Унинг оёғига йиқилди.

Бу  аёл  Суриянинг  Финикиясида  туғилган  бўлиб, мажусий  эди.

Қизидан жинни қувиб чиқаришни Исодан илтимос қилди. Аммо Исо 

унга: Аввал  болалар  тўйсин, болалардан  нонни  олиб  итларга 

ташлаш  яхши  эмас, -деди. Аёл  эса  Унга  жавобан: Худди  шундай,

Ҳазрат, лекин  итлар  ҳам  дастурхон  устидан  болаларнинг ушоқларини ейди-ку, -деди. Шунда Исо унга: Бор, мана шу гапинг учун қизингдан жин чиқиб кетди, -деди. Аёл бориб уйига келганида,

жин қизидан чиққанини ва қизи тўшакда ётганини кўрди.

Page 46: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 46/116

Page 47: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 47/116

47

давомида  қайтариб, кундан-кун  ибодат  қилиш  демакдир. Беҳуда 

такрорлашлар хавотирнинг ва имонсизликнинг кўрсаткичидир.

Баъзан  бизлар  сиқувчи  шароит  орасида  бўлганимизда  шу  қадар 

умидсизликда  бўлганимизда –  бир  гапни  қайта-қайта 

такрорлаётганимизни  сезишимиз  мумкин. Шундай  вақтларда  бизлар 

такрорлашни  тўхтатишимиз  керак  ва  Худонинг  Сўзини  эътироф 

қилишни  бошлашимиз  керак. Буни  бизлар  қайта-қайта  такрорлашимиз мумкин, чунки  буни  эшитамиз  ва  Худонинг  Сўзини  қайта-қайта 

эшитишимиздан Руҳимизга имон келади. Худонинг въдаларини эътироф қилиб, имон келиши учун биз ўзимизни қурамиз.

Отангиз аллақачон билади 

Худо  бизлар  сўрашимиздан  олдиноқ  бизларнинг  эҳтиёжларимизни 

билади. Бизнинг  ҳаётимизга  нимадир  кутилмаганда  содир  бўлиши  у 

учун кутилмаган нарса эмас. Исо беҳуда такрорлаш ҳақида сўзлаганидан 

сўнг бу ҳақда ҳам дарҳол айтди.

Матто 6:8 Уларга  ўхшаманглар, чунки  Отангиз  нималарга 

муҳтожлигингизни  Ундан сўрашингиздан олдин билади.

Илёс Баалнинг руҳонийларига қарши чиқди Беҳуда такрорлашнинг энг кучли мисоли Илёс ва Баалнинг  руҳонийлари 

орасидаги қарама-қаршиликда берилган.

1 Шоҳлар 18:26-29 Баалнинг  пайғамбарлари  ўзлари  танлаб  олган 

буқани нимталаб, тайёрлаб қўйдилар. Кейин эрталабдан пешингача:

“Эй, Баал, бизга жавоб бер!” деб ўзларининг худосига илтижо қилиб,

чақирдилар. Лекин на бирон садо келди, на бирортаси жавоб берди.

Улар  ўзлари  қурган  қурбонгоҳнинг  атрофида  сакрайвердилар.

Пешин  вақти  бўлди. Илёс  энди  уларнинг  устидан  кула  бошлади:

“Баландроқ овоз билан чақиринглар. Ахир у худо, балки хаёл суриб 

ўтиргандир, ё  бирор  нарса  билан  машғулдир, ёки  йўлда келаётгандир, ёки  ухлаб  ётган  бўлса, уйғотиш  керакдир”. Хуллас,улар  баланд  овоз  билан  бақиравердилар. Кейин, одатларига  кўра,

ўзларига пичоқ ва найза санчиб, қон оқиздилар. Пешин вақти ўтиб 

кетди. Кечки  қурбонлик  пайтига  қадар  улар  жазавага  тушиб 

бақиравердилар. Лекин  на  бир  садо  бўлди, на  бирорта  аломат, на 

бир жавоб бўлди.

Баалнинг  руҳонийлари қурбонгоҳнинг атрофида сакрадилар, ва кун бўйи 

фарёд қилдилар. Улар ўзларини қонлари оққунича кесдилар, аммо жавоб 

бериш учун Баал йўқ эди.

Илёс  Худога  қарама-қарши  йўл  билан  яқинлашди. У  Раббийнинг қурбонгоҳини қайтадан қурди ва қурбонлик ҳўл бўлгунича устидан сув 

қуйди. Сўнгра Илёс яқин келиб сўзлади. У қичқирмади, сакрамади  ёки 

ўзини  урмади. Буларнинг  барчаси  имонсизликнинг  аломатидир. У 

сўзлади ва ...қурбонлик ютиб юборилди.

1 Шоҳлар 18:30-39 (30-35) Илёс: “Менга яқинроқ келинглар”, - деб 

ҳамма  одамларни  чақирди. Халқ  Илёснинг  ёнига  келди. Шу  пайт 

Илёс  Эгамизнинг  бузилган  қурбонгоҳини  қайта  тиклай  бошлади.

Илёс ўн иккита тош олди. Бу тошлар Ёқубнинг ўғилларидан келиб 

чиққан  қабилаларни  англатарди. Ёқубга Эгамиз: “Сенинг  номинг 

Исроил бўлади” деган сўзларни аён қилган эди. Илёс ўша тошларни ишлатиб, Эгамизга атаб қурбонгоҳ қурди. Қурбонгоҳ атрофида бир 

тоғора  буғдой  сиғадиган  хандақ  кавлади. Сўнг  ўтинларни 

қалаштирди, буқани  нимталаб, ўтинлар  устига  қўйди. “Тўла  тўрт 

Page 48: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 48/116

48

кўза  сув  олиб  келинглар” -деди  Илёс  одамларга. “Сувни 

куйдиришга  аталган  қурбонликнинг  ва  ўтинларнинг  устидан 

тўкинглар”. Кейин: “ Яна  такрорланглар!” деб  буюрди  Илёс одамларга. Одамлар  яна  тўрт  кўза  сув  қуйдилар. “Учинчи  марта 

ҳам  такрорланглар!” -деди. Учинчи  марта  ҳам  тўрт  кўза  сув 

қуйдилар. Энди қурбонгоҳнинг  атрофида  сув  оқа  бошлади, хандақ 

ҳам сувга тўлди.

¾  Унинг ибодати 

36-39 Кечки  қурбонлик  пайти  бўлганда, пайғамбар  Илёс қурбонгоҳга  яқин  келиб, хитоб  қилди: “Эй, Иброҳимнинг,

Исҳоқнинг ва Исроилнинг  Худоси  Эгамиз! Бугун сенинг Исроилда 

Худо эканлигингни, Мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин.

Буларнинг ҳаммасини сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён 

бўлсин. Менга жавоб бер, эй, Эгамиз! Менга жавоб бер: мана бу халқ 

Сенинг  Худо  эканингни, уларнинг  дилини  Сен  Ўзингга  мойил 

қилувчи эканингни билсин.

Ўша  заҳоти  Эгамиз  олов  юборди. Олов  куйдиришга  аталган 

қурбонликни, ўтинларни, тошларни  ва  тупроқни  ямламай  ютиб 

юборди. Хандақдаги  сувни  ҳам  олов  тортиб  кетди. Бу  ҳодисани 

кузатиб турган халқ юз тубан мук тушиб: “Эгамиз  Худодир, Эгамиз Худодир”,- деди.

ТЎСИҚЛАРНИ ОЛИБ ТАШЛАНГ 

Исо  ибодат  ҳақида  таълимот  берганида, ибодатимиз  эшитилишига 

тўсқинлик қиладиган нарсалар ҳақида сўзлади.

Исо ибодат қилганида ва сўзлаганида айтганларининг бирданига амалга 

ошишининг  сабаби- Унинг Худонинг Ўғли  эканлигида  эмас  эди. У  бу 

ерда охирги Одам Атодек ҳаракат қиларди. У Одам Ато ва Ҳавва қандай 

ҳаракат  қилиш  учун  яратилган  бўлса, шундай  ҳаракат  қиларди. Унинг ибодатлари шу қадар жавоб олишининг сабаби- Унинг ҳаётининг тўлиқ 

поклигида эди. Унда тўсиқлар йўқ эди.

Жуда кўплаб марта бизлар англашилмовчилик ҳолатларига, баъзан ҳатто 

гуноҳга  ўралашиб  қоламиз, яна: -Нима  учун  Худо  бизларнинг ибодатларимизга жавоб бермаяпти?- деб ҳайрон қоламиз.

Ҳаворий Повул бизларни огоҳлантирган:

Галатияликларга 6:7,8 Адашманглар, Худо хақоратланмайди. Одам 

нима  экса, шуни  ўради. Ўзининг  танасига  экувчи  танасидан 

чиришни  ўриб  олади; Руҳга  экувчи  эса Руҳдан мангу  ҳаётни  ўриб 

олади.

Ибодатнинг  кучлироқ кишиси  бўлиш  учун  барча  тўсиқларни  тушуниб,

олиб ташлашга вақт ажратишимиз керак.

Имонсизлик 

Исо Ўз шаҳрига қайтганида, У ҳатто мукаммал имонга эга бўлса ҳам, у 

ерда қудратли мўъжизалар қила олмади. Матто бизларга бунинг сабаби 

имонсизлик  эканини  айтади. Имонсизлик  имонннинг  тўлиқ  қарама-

қаршилиги.

Матто 13:54-58 Ўз  ватанига  келиб, ерли  халқнинг  синагогасида 

таълим бера бошлади. Улар эса ҳайратда қолиб: “Шундай донолик ва  мўъжизакорлик  қудрати  Унга  қаердан  насиб  бўлди  экан?

Дурадгорнинг  ўғли  эмасми Ўзи? Онасининг исми Марям, укалари 

эса  Ёқуб, Юсуф, Симун  ва   Яҳудолар  эмасми? Унинг  ҳамма 

Page 49: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 49/116

49

сингиллари  ҳам  бизнинг  орамизда-ку! Буларнинг  барчасига  У 

қандай  қилиб  эришди  экан” - дейишди. Ва  ғашланиб, уни  рад 

қилишди. Исо  эса  уларга: “Пайғамбар  ўз  ватани  ва  уйидан  бошқа 

ерда  эътиборсиз  бўлмас”, -деди. Уларнинг  имонсизлиги  сабабли  у 

ерда кўп мўъжизалар кўрсатмади.

Синагоганинг  бошлиғига: “Қизинг  оламдан  ўтди”, -деган  хабар 

келганида Исо нима деди? “Фақат ишон”.

Йўл  четида  гадолик  қилиб  ўтирган  кўр  одамга  Исо  нима  деди?“Имонингга биноан”.

Исо  Лазарнинг  қабри  ёнида  Мартага  нима  деди? “Агар  ишонсанг Худонинг шуҳратини кўрасан!”

Агар  шубҳалар  ва  имонсизлик  ичида  яшаётган  бўлсак, биз ибодатларимизга жавоб ола олмаймиз.

Ёқуб 1:5-7 Агар сизлардан бирор кишининг донолиги камлик қилса,

ҳаммага  самимият  билан, таъна  қилмасдан  берувчи  Худодан 

сўрасин ва унга берилади. Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан 

сўрасин, чунки  шубҳа  қилувчи  киши  шамолда  кўтарилган  ва 

тўзитиб  юборилган  денгиз  тўлқинига  ўхшайди. Бундай  одам Раббийдан бирор нарса олишни умид ҳам қилмасин.

Билим етишмаслиги 

Ишаъё ва Ҳосея китобларида даъват қилувчи фикрларни ўқиймиз.Ишаъё 5:13 Бунинг  учун  Менинг  халқим  тасодифдан  асирликка 

боради ва аслзодалари оч бўладилар ва унинг бойваччалари чанқоқ 

бўладилар.

Ҳосея 4:6 Менинг  халқим  билимсизлиги  туфайли  қирилади: сен 

билимдан юз ўгирганинг учун, Мен ҳам сенинг олдимдаги муқаддас 

хизматингдан  юз  ўгираман; ва  сен  Худонинг  қонунини  қандай унутган бўлсанг Сенинг ҳам болаларингни унутаман.

Агар  Худонинг  Сўзи  маълум  вазиятлар  ҳақида  нима  дейишини 

билмасак, биз қандай ишона оламиз? Ҳақиқий имон фақатгина Худонинг Сўзига асосланган бўлади.

Билим Худони ва Унинг ҳақлигини билишга асосланган.

Римликларга 10:2,3 Зеро  мен  уларга  гувоҳлик  беряпманки,

уларнинг  Худога  нисбатан  рашки  бор, бироқ  бу  билим  бўйича 

эмасдир. Чунки  улар  Худонинг  ҳақлигини  англамай, ўзларининг 

ҳақлигини  ўрнатишга  тиришиб, Худонинг  ҳақлигига 

бўйсунмадилар.

Мағрурлик ва даъво 

Исо мағрурнинг ибодатини кўнувчаннинг ибодати билан солиштирди.

Луқо 18:9-14 Ўзининг  ҳақлигига  амин  бўлиб, бошқаларни  эса 

камситиб  юрган  баъзи  одамларга  Исо  шу  масални  айтиб  берди:

“Икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирдилар. Улардан бири 

фарзий, бошқаси  эса  солиқчи  эди. Фарзий  туриб, ўз ичида шундай 

ибодат  қилар  эди: “Ё, Худо! мен  бошқа  одамлардай  талончи,

жиноятчи, зинокор  ёки  бу  солиқчи  каби  бўлмаганим  учун Сендан 

миннатдорман. Ҳафтада  икки  марта  рўза  тутяпман.Топганимнинг  ўндан  бир  ушрини  беряпман”. Солиқчи  эса  узоқда 

туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, аммо 

кўкрагига  уриб: “Ё, Худо! мен  гуноҳкорга  раҳм-шафқатли  бўл!” -

Page 50: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 50/116

50

деб  айтар  эди. Сизларга  айтаманки, бу  одам  бояги  одамдан  кўра 

кўпроқ оқланиб уйига қайтиб кетди. Чунки ўзини юксалтирган ҳар 

бир киши пасайтирилади, ўзини пасайтирган эса юксалтирилади.

Исо китобхонларни ва фарзийларни иккиюзламачилар деб атади, чунки 

улар даъво ибодати билан ибодат қилардилар.

Матто 23:14 Эй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолингизга 

вой! Сиз  бева  аёлларнинг  уйларини  шилиб, иккиюзламачилик 

билан ибодат қиласизлар. Шунга яраша оғирроқ ҳукм оласизлар.Кечирмаслик 

Бизлар  ўта  номукаммал  дунёда  яшаяпмиз. Бизлардан  ҳар  биримиз маълум даражада яраланган, ҳақоратланган, инкор қилинган ва алданган 

эдик. Нақадар  тез-тез  кимнингдир: “Улар  кечиришга  арзимайдилар”, -

дейишини  эшитишимиз  мумкин. Одатда, одамнинг  арзиш – 

арзимаслигининг  кечиримга  алоқаси  йўқ. Худо  бизларнинг кечиришимиз  эҳтиёжини  бошқа  одамларнинг  нимадир  қилганлари  ёки 

қилмаганларига  боғлиқ  равишда шартли  қилиб  қўйган  эмас. Уларнинг ҳолатлари бизнинг назоратимиз остида бўлиши керак.

Бу  билан Худо  бошқа  одамга  ёки  одамларга  осонроқ  қилишга  ҳаракат қилаётгани  йўқ. Худонинг  хохиши  бизларга  осонроқ  қилишдир. Қанча 

узоқ вақт кечирмасликни юрагимизда сақласак, шунча ўзимиз яхшироқ 

ҳаётга бора олмаймиз. Кечирмаслик бизларни ўша одамга  ёки вазиятга 

қулликда  тутади. Бизлар  учун  уларнинг  устимиздан  тутиб  туришини 

синдиришнинг ягона йўли уларни кечиришдир.

¾   Кечиринглар , шунда кечириласизлар 

Исо  юракларимизда  кечирмаслик  бор  экан  ибодатларимизга  жавоб 

келмаслигини айтган.

Марк 11:25-26 Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса,уни  кечиринг, токи  осмондаги  Отангиз  ҳам  сизларнинг 

гуноҳларингизни  кечирсин. Агар  бошқаларни  кечирмасангизлар ,

осмондаги Отангиз ҳам сизнинг гуноҳларингизни кечирмайди.

Бизлар  бошқаларни  кечиришимиз  Билан  бир  вақтда –  ўзимиз  ҳам 

кечирим  сўрашга  тайёр  бўлишимиз  керак. Эътибор  беринг, Исо 

қурбонлигингни  қўйиб  олдин  бориб  биродаринг  Билан  яраш  деганида,

биродарларимизга (ёки  Раббийдаги  опа-сингилларимиз)га  нисбатан 

нотўғри  муносабатда  бўлсангиз  кечирим  сўранг  деган  эмас, уларнинг бизларга қарши бирор даъволари бўлса деди.

Матто 5:23-24Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар  у  ерда  биродаринг  сендан  хафа  экани  ёдингга 

тушса, хайр эҳсонингни  у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб,

аввал  биродаринг  Билан  ярашгин. Шундан  кейин  келиб, хайр 

эҳсонингни бажо келтир.

¾   Етмиш карра етти  марта 

Петьор  қонунлар  тизимида  ўсиб-улғайган  эди. Унинг  Исога  саволи:

“Етти  марта  кечирсам  басми?” - бўлди. У  диний  қоидага  биноан 

сўраётган эди.

Матто 18:21,22 Шу  вақтда Петъор келиб Исога: “Раббим, - деди, -

агар  биродарим  менга  қарши  гуноҳ  қилса, мен  неча  марта  уни 

кечирайин? Етти мартагачами? Исо  унга  деди: “Сенга  етти марта 

эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман”.

Page 51: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 51/116

51

Исо: “Етмиш  карра  етти  марта” деб  жавоб  бериши  уларнинг  давомий 

кечиримли ҳаёт тарзини  ривожлантириш учун кўрсатма эди. Кимнидир 

тўрт юз тўқсон марта кечириш учун вақтни кузатишнинг иложи йўқ.

¾   Ёвуз қул 

Исо кечиримнинг муҳимлиги ҳақида масал айтиб берди.

Матто 18:23-35 Бинобарин, Осмон Шоҳлиги бандалари билан ҳисоб-

китоб  қилишни  истаган  бир  подшоҳга  ўхшайди. Ҳисоблашишни 

бошлаганда, ундан ўн минг олтин ёмби қарздор бўлган бир бандани унинг  қошига  келтирибдилар. Лекин  қарз  тўлашга  ҳеч  нарсаси 

бўлмагани учун, подшоҳ унга ўзини, хотинини, болаларини ва бутан 

мол-мулкин  сотиб, қарзини  тўлашни  буюрибди. Банда  эса  ерга 

йиқилиб, подшоҳига  таъзим  қилиб: “Подшоҳим, сабр  қилинг, мен 

сизга  ҳаммасини  тўлайман”, -дебди. Бу  бандасига  раҳми  келиб,

подшоҳ уни қўйиб юборибди ва қарзини кечириб юборибди. У банда 

эса  ташқарига  чиқиб, ўзидан юз  кумуш  танга  қарздор  бўлган  бир 

шеригини учратиб, уни ушлаб олибди-да: “Мендан олган қарзингни 

қайтар! - деб бўға бошлабди. Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб:

“Сабр қил, мен сенга ҳаммасини тўлайман”, -деб ёлворибди. Бироқ у 

бунга  кўнмабди, бориб, қарзини  тўламагунича шеригини  зиндонга қаматиб  қўйибди. Унинг шериклари  бу  воқеани  кўриб, жуда  хафа 

бўлишибди  ва  бориб, подшоҳга  ҳамма  бўлиб  ўтганни  хабар 

қилишибди. Шунда  подшоҳ  бандасини  олдига  чақириб: “Эй  ёвуз банда!” -дебди. “Менга  ёлворганинг  учун, мен  сенинг  барча 

қарзингдан  кечдим. Мен  сенга  раҳм  келганимдай, сен  ҳам 

шеригингга раҳм қилишинг керак  эмасмиди? Ғазабланган подшоҳ 

ҳамма  қарзини  тўламагунича  бандасини  азоб  берувчиларнинг қўлига  топширибди. Шунингдек, агар  сизларнинг  ҳар  бирингиз  ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг 

самовий Отам ҳам сизларга худди шу йўлни тутади.

Худо  томонидан  бизларнинг  олдинги  гуноҳларимиз, ҳозирги 

хатоларимиз  шу  қадар  кўп  кечирилганки  қандай  қилиб  бизлар 

бошқаларни кечирмаслигимиз мумкин?

ГУНОҲ ТЎСИҚЛАРИНИ ОЛИБ ТАШЛАНГ 

Одам Ато ва Ҳавва Адан боғида Худодан яширинган вақтларидан, гуноҳ 

муқаддас  Худо  ва  гуноҳкор  эркаклар  ва  аёллар  орасида  тўсиқ  бўлиб 

турди.

Ишаъё 59:1,2 Мана, Раббийнинг қўли қутқариш учун калта бўлган эмас, ва  Унинг  қулоғи  эшитиш  учун  оғир  бўлган  эмас. Балки 

сизнинг қонунсизликларингиз  сизлар ва сизнинг Худонгиз ўртасида 

бўлиниш  пайдо  қилди  ва  сизнинг  гуноҳларингиз  Унинг  юзини,

сизларни эшитмаслиги учун ўгиртирди.

Исо  бизларнинг  гуноҳларимиз  учун  жазоланди, аммо  бизлар  Унинг кечирим  ва  гуноҳлардан  покланиш  учун  олдиндан  қилган  ҳаракатидан 

ўрнак олишимиз керак. Ўз-ўзича талқин қилиниб бу фактлар фақат бир 

икки шахс ҳаётида учраган ҳолатлар деган ҳолда, ибодат ҳақида кўплаб 

китоблар  ёзилган. Аммо  эркаклар  ва  аёллар  уларнинг  шахсий 

гуноҳларини  Худо  кўриб  турганлиги  ва  билишини  тушуниш 

қобИлёстига эгалар. Бу Сулаймон ёзганидек ҳолат эмас:

Ҳикматлар 14:12 Шундай  йўллар  борки, одамга  тўғридек  бўлиб 

кўринади; аммо уларнинг манзили - ўлим сари йўлдир.

Page 52: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 52/116

52

Худо  гуноҳга  қарай  олмайди. Бу  Унинг  табиатига  ва  Сўзига  қарши.

Муқаддас Худо гуноҳнинг ҳузурида бўла олмайди, ҳамда Унинг инояти 

гуноҳни доим кузатиб туриш ёки кечиравериш учун эмас.

Римликларга 6:1,2 Хўш, унда  нима  деймиз? Иноят  кўпайсин, деб 

гуноҳда қолаверамизми? Йўқ, асло! Биз, гуноҳ учун ўлганлар, энди 

қандай қилиб гуноҳда яшайверамиз?

Ҳаётимиздаги ҳар қандай гуноҳ ибодатларимиз эшитилишини тўхтатади.

Эътироф этинг ва кечириласиз Ҳаётимиздаги  гуноҳларимиздан  қандай  қутилишимиз  мумкин? Ўз ўзимиз ва Худонинг қаршисида ҳаққоний бўлиб гуноҳни гуноҳ атаб, уни 

Худога  эътироф  этиб  гуноҳлардан  қутилишимиз  мумкин. Бизлар 

ўзимизни  оқлашимиз  керак  эмас. «Биласизми, мен  бундай  қилмоқчи 

эмас эдим, лекин...” Ёки: «Бу кичкинагина гуноҳ,” дея олмаймиз.

Ноҳақлиги  кечирилган  ва  покланган  бўлиш  учун  бизлар  гуноҳимиз Билан астойдил юзлашишимиз ва уни ХУдога эътироф этишимиз керак.

1Юҳанно 1:9 Агар  гуноҳларимизни  эътироф  этсак, У  содиқ ва  ҳақ 

бўлгани  учун  бизнинг  гуноҳларимизни  кечириб, бизни  ҳар  қандай 

ноҳақликдан поклайди.

Агар  ибодатларимизга  жавоб  келмаса  сабабини  билиш  учун  вақт 

ажратишимиз  керак. Бу  ҳар  доим  ҳам  одам  гуноҳ  қилгани  туфайли 

бўлмаслиги  мумкин; Баъзан  билим  етишмаслиги, имон  етишмаслиги 

учун  ёки  Худонинг  иродаси  бўйича  сўрамаслик  туфайли  бўлиши 

мумкин.

Жавоб берилган ибодатларга тўсиқлар 

¾   Қонунбузарликлар 

Қонунбузарликлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётган гуноҳлардир.

Иеремия 11:10,11 Улар  яна  ота-боболарининг  конунсизликларига қайрилдилар. Улар  Менинг  сўзларимга  қулоқ  солишни  инкор 

этдилар ва бегона худоларга эргашиб уларга хизмат қилар  эдилар.

Исроил ва  Яҳудо хонадонлари, Мен уларнинг оталари билан тузган 

васиятларимни буздилар. Шунинг учун Раббий шундай дейди: Мана 

Мен улар бошига офат юбораман, ва улар ундан қутула олмайдилар,

ва Менга фарёд қилганларида Мен уларга қулоқ солмайман.

Довуд ёзган:

Сано 65:18 Юзингни қулингдан яширма, зеро Мен азобдаман; мени 

тез эшитгин.

¾   Юракда бутларга эга бўлиш 

Ҳаётимиздаги  Худо  олиши  керак  бўлган  муҳим  ўринни  эгаллаган  ҳар 

қандай  нарса  бутга  айланади. Худо  ҳаётимизда  биринчи  ўринни 

эгаллаши керак.

Ҳезекил 14:3 Инсон  ўғли! Ушбу  одамлар  ўзларининг  бутларини 

юракларига  киргизишди  ва  ўз  нопокликларининг   васвасасини 

юзлари қаршисида қўйишди: Мен уларга жавоб бера оламанми?

¾  Ўғирлик , Қотиллик , Зинокорлик , Ёлғон қасам ичиш , Бошқа  худоларга сиғиниш 

Йеремиаҳ 7:9,10,13,16 Қандай  қилиб? Сизлар  ўғирлаяпсизлар  ва 

ёлғон  қасам  ичяпсизлар, ва  Баалга  тутатқи  тутатяпсизлар, ва 

бегона, ўзларингиз билмаган худолар орқасидан боряпсизлар. Кейин 

Page 53: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 53/116

53

эса  келиб, Менинг  ҳузуримда, шу  уйда, Менинг  исмим  аталган 

жойда бу ҳамма ифлосликларни бундан буён ҳам қилиш учун: “Биз нажотга  эгамиз”, -деб  айтяпсизлар. Ва  бугун  сизлар  бу  ҳамма 

ишларни  қилаётганингиз  учун,- дейди  Раббий, ва  Мен  сизларга 

эрта саҳардан гапирган  эдим, сизлар эса қулоқ солмадингизлар, ва 

чақирган  эдим, сизлар  эса жавоб бермас  эдингизлар…, Сен  эса бу 

халқ ҳақида ибодат қилма ва улар ҳақида сўрама, ва Мени олдимда 

илтимос ҳам қилма, чунки Мен сени эшитмайман.

Худо Йеремияга нима деди? Улар учун шафоат қилма, фарёд ҳам қилма,ибодат ҳам қилма, зеро Мен сени эшитмайман.

“Улар” деган  сўз  ўғирлик, қотиллик, зинокорлик  қилувчиларга, ёлғон 

қасам  ичувчиларга, бошқа  худоларга  сиғинувчиларга, сўнгра  эса 

Худонинг  уйига  келиб, “Бизлар  бу  ишларни  қилишдан  озод 

этилганмиз”,- деювчиларга  тегишлидир. “Бизлар  қонун  остида  эмас,

иноят остидамиз. Бизлар гуноҳ қиламиз, Худо эса кечиради” дейишлари 

шунга  ўхшамайдими? Бу: “Мен  биламан  Библия …ни  нотўғри  дейди,

лекин  Худо  менинг  вазиятимни  тушунади”, -дейиш  билан  бир  хил 

бўлиши мумкинми? Албатта!

¾   Мағрурлик 

Худо мағрурларга қулоқ солмайди.

Аюб 35:12,13 Улар  ўша  ерда  нолийдилар, ёвуз  кишиларнинг 

мағрурлиги  сабабли  У  уларга  жавоб  бермайди. Аммо  Худонинг эшитмаслиги  ва  Сарвари  Коинотнинг  буларга  назар  солмаслиги 

ёлғондир.

Ёқуб 4:6 Лекин У  янада  кўпроқ  иноят  ато  қилади, чунки шундай 

ҳам  айтилган: “Худо  мағрурларга  қарши  туради, лекин 

камтарларга иноят ато этади”.

¾  Эшитмаслик 

Худо камбағаллардан қулоқларини ёпувчиларга қулоқ солмайди.

Ҳикматлар 21:13 Кимки  камбағал  одам  нидосига  қулоғини  кар 

қилса, ўзи ҳам нидо қилур  ва ҳеч қандай зот уни эшитмас.

¾   Итоатсизлик 

Худонинг  Сўзига  ибоатсизлик  ўта  жиддий  нарса. Ишайё  буни 

фолбинликдек гуноҳ деб атади. Худо итоатсизларга қулоқ солмайди.

1 Шомуил 15:23 Ўзбошимчалик - сеҳр-жоду  сингари  гуноҳ,

итоатсизлик  эса  бут  санамга  бош  эгиш  билан  тенгдир. Сен Эгамизнинг  амрини  рад  этдинг, Эгамиз  ҳам  сенинг  шоҳлигингни 

рад этди.

Закариё 7:11-13 Лекин  улар  қулоқ  солишни  истамадилар, Мендан 

юз  ўгиришди  ва  қулоқ  солмаслик  учун, қулоқларини  оғир 

қилдилар. Ва  Раббий  Саваоф  Ўзининг  Рухи  билан  олдинги 

пайғамбарлар орқали юборган қонунни ва сўзни  эшитмаслик учун 

юракларини тош қилдилар; шу туфайли уларга Раббий Саваофнинг қаттиқ жаҳли ёғилди. Ва шундай бўлди: У чақирганида, улар  қулоқ 

солмаганларидек, улар ҳам чақиришарди, Мен эса қулоқ солмасдим 

дейди Раббий Саваоф.

Ҳикматлар 28:9 Қонунларни  эшитиш  учун  қулоғини  олиб  қочган 

одамнинг ибодати ҳам  ҳаромдир.

Page 54: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 54/116

Page 55: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 55/116

55

Петьор ибодатда жиддий ва бедор бўлишимиз кераклигини айтган.

1 Петьор 4:7 Бироқ  ҳамма  нарсанинг  ниҳояси  яқиндир. Шунинг 

учун ақлли бўлиб, ибодатда ҳушёр бўлинглар.

Довуд ибодат қилди 

Сано  китоби  Довуднинг  ибодати  билан  тўла. У  ўзини  ибодатга 

бағишлаганини айтган.

Сано 108:4 Раббий  қасамёд  қилди  ва  афсусланмайди: Сен 

Малхисидиқ мартабаси бўйича абадий руҳонийсан.

Ибодат Худони шарафлайди 

Исо деди:

Юҳанно 14:13 Ва  Отамдан  Менинг  номим  билан  нимаики 

сўрасангиз Мен қиламан, токи Ота Ўғилда улуғлансин.

Ибодат Худога ёқади 

Ҳикматлар 15:8  Нопок  одамлар  қурбонлиги  Парвардигор  олдида 

ҳаромдир, ҳақ кишиларнинг ибодати эса Унга хуш ёқади.

Худо ибодатга қулоқ солади ва жавоб беради 

Сано 64:3 Сен ибодатга қулоқ соласан; Барча тана Сенга югуради.

Сано 85:7 Азоб  кунида  Сенга  фарёд  қиламан, чунки  Сен  мени 

эшитасан.

1 Петьор 3:12 Чунки Раббийнинг кўзлари ҳақ одамларга ва Унинг қулоқлари  уларнинг  ибодатларига  қаратилган, аммо  Раббийнинг 

юзи ёвузлик қиладиганларга қаршидир.

 Хулоса – Ибодат натижалар олиб келади 

Исо ибодатда доимий бўлишимиз лозимлигини айтди. Бизлар тун-у кун ибодат  қилишимиз  керак. Бизлар  ибодатда  сўрашимиз, излашимиз,тақиллатишимиз керак. Шунингдек, у бизларга одамларга кўрсатиб эмас,

балки  пинҳона Худога шахсан  ибодат  қилишимиз  лозимлигини  айтди.

Бизлар  бир  нарсани  қайтаравериб  ибодат  қилмаймиз, чунки  бу  имон 

билан  ибодат  қилиш  эмас, зеро  Худо  аллақачон  эҳтиёжларимизни 

билади.

Исо  аниқ  қилиб  айтди: Агар  бизлар  бошқаларни  кечириб  яшамасак,

бизлар муносабатни тўғриламагунимизча ибодат қилишимиз керак эмас.

Бизларни  яралаганларни  кечиришимиз  ва  ўзимиз  яралаганлардан  ёки 

бизларга  нисбатан  салбий  ҳиссиётга  эга  бўлган  одамлардан  кечирим сўрашимиз керак.

Имонсизлик, билим  етишмаслиги, мағрурлик, қонунбузарлик, ўғирлик,

қотиллик, зинокорлик, ёлғон гувоҳлик бериш ва бошқа худоларга хизмат қилиш – ҳаммаси гуноҳдир. Буларнинг барчаси ибодатларимизга жавоб 

берилмаслигига олиб келиши мумкин.

Бизлар ибодатда Худонинг олдига келганимизда, аввало Унинг ҳузурига эркин  келишимизга  тўсқинлик  қилувчи  ҳар  нарсани  ўзимиздан 

узоқлаштиришимиз керак. Шундагина имон билан ибодат қила оламиз.

Page 56: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 56/116

56

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Маҳсулдор ибодатнинг уч қадамини айтинг ва тушунтириб беринг.

2. Ҳаётимиздаги бирор тўсиқ ёки қаршиликлар Худонинг ибодатимизга жавоб беришига тўсқинлик 

қилаётганини қандай билишимиз мумкин?

3. Сизнинг ҳаётингизда ибодатларингизга бирор тўсиқ ёки қаршилик бўлган муаммони эсланг. Булар 

ҳақида нима қилишни  режалаштирмоқчисиз?

Page 57: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 57/116

57

Олтинчи дарс 

Муваффақиятли ибодатли ҳаётга кириш 

КИРИШ 

Бизлар  Худонинг  Сўзини  ўқишга  урғу  бериладиган  жамоатларда 

улғайганмиз. Бизлар Повулнинг Тимўтийга қилган насиҳатини бир неча 

бора эшитганмиз.2 Тимўтийга 2:15 Ўзингни Худога муносиб тарзда, бенуқсон ишчи ва 

ҳақиқат сўзини тўғри уқтирувчи сифатида тақдим  этишга ҳаракат 

қилгин.

Бизлар  Худога  маъқул  бўлиш  учун  ўқирдик  ва  ўша  йиллар  давомида 

бизлар ўрганган ҳамма нарса учун Худодан миннатдормиз. Аммо бизлар 

ҳақиқий  ўрганиш- бизларнинг  фақатгина  табиий  онгимиз  билан 

ўрганишга  бағишланган  бўлиш  эмаслиги, балки  шунингдек, Муқаддас 

Руҳ бизларнинг Устозимиз бўлиши – Унинг ваҳийларига боғлиқ бўлиш 

эканлигини билмас эдик.

¾  Суяклар 

Сўзни билишни тана тизимидаги суякларга қиёсласа бўлади. Бу бизларга 

мақсад билан яшаб ҳаракат қилишимизга имкон беради. Бусиз бизларни 

гоҳ у ерга, гоҳ бу ерга учирадиган тўлқинларни кутувчи медузага ўхшаб 

қолардик.

Бу  ерда бизлар ҳеч қачон урғу берилганини  эшитмаган бошқа оят бор.

Бизлар  ниманидир  ўрганганимизда  уни  тажрибада  қўллашимиз  керак.

Бизлар  шундай  қилишимиз  шарт! Ҳаворий  Ёқуб  бизлар  Худонинг Сўзини фақатгина  эшитувчилари  бўлишимиз  керак  эмаслигини  айтган.

Бизлар Сўзни бажарувчилари бўлишимиз керак.

Ёқуб 1:22-24 Ўз-ўзингизни  алдаб, Сўзнинг  фақат 

тингловчиларигина  эмас, балки  бажарувчилари  бўлинглар. Чунки 

ким  сўзни  тинглаб, уни  бажармаса, у  ўзининг  асл  юзини  кўзгуда 

кўраётган  одамга  ўхшайди. У  ўзига  бир  қараб, кетди  ва  дарҳол 

ўзининг қандай эканлигини унутди.

¾  Тана 

Танани, қиёслаб  қарасак, ҳиссиёт  ва  ирода; жисм  ва  қонга  ўхшайди.

Муҳаббат, қувонч, тинчлик, узоқ-бардош, сахийлик, яхшилик,

имонлилик, юмшоқлик, ўзини  назорат  қила  олишнинг  ҳаммаси  шу 

соҳададир.

¾   Руҳ 

 Яшаётган  тананинг  яна  бошқа  қисми  бор  ва  бу  одамнинг   руҳидир.

Ибодат хизматнинг намоён қилинишидир. Бизлар  руҳда хизмат қиламиз.

Юҳанно 4:23,24 Лекин  вақти  келади  ва  вақти  келди  ҳам, Отага 

ҳақиқий саждакорлар руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишади, зеро Ота 

Ўзига шундай саждакорларни излаяпти: Худо руҳдир, ва Унга сажда 

қилувчилар руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишлари шарт.

Page 58: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 58/116

58

БИЗЛАР ҚАНДАЙ ИБОДАТ ҚИЛАМИЗ 

Ибодат  ҳақида  ўқишнинг  ўзи  етарли  эмас, бизлар  ибодат  қилишимиз шарт. Бизлар  Ота  Худоимизга Унинг Ўғли  орқали, Муқаддас  Руҳнинг қудратида ибодат қиламиз.

Ота Худоимизга 

¾   Исо бизларнинг  мисолимиз 

Исо Худога Отадек ибодат қилди.

Юҳанно 17:1 Ушбу сўзлардан сўнг Исо кўзларини осмонга қаратди 

ва деди: Ота! вақти келди: Ўғлингни улуғлагин, Ўғлинг ҳам Сени 

улуғлайди.

У Худога Муқаддас Ота деб мурожаат қилди.

Юҳанно 17:11 Мен энди дунёда эмасман, лекин улар дунёда, Мен эса 

Сенинг  олдингга  кетяпман. Муқаддас  Ота! Сенинг  номинг  учун 

уларни, Сен Менга  берганларни, улар Биз  каби  якдил  бўлишлари 

учун сақлагин.

У Худога Ҳақ Ота деб мурожаат қилди.

Юҳанно 17:25 Ҳақгўй Ота! Дунё Сени таниб билмади; Мен эса Сени 

таниб билдим, ва булар ҳам Сен Мени юборганингни билишди.

Исо  Худога  осмондаги  Отамиз  деб  мурожаат  қилишимиз  кераклигини 

айтди.

Матто 6:9 Шундай  ибодат  қилинглар: Осмондаги Отамиз! Сенинг 

исминг муқаддаслансин;

¾   Бошқалар  Исога ибодат қилдилар 

Бизлар Худога Ота деб мурожаат қилишга ўргатилган ва  руҳлантирилган бўлсак ҳам, доим қайтарилиши керак бўлган қонуний қоида йўқ. Бизлар 

буни Стефан ўлими олдидан Исога ибодат қилганидан биламиз.

Ҳаворийлар 7:59 Стефанни  тошбўрон  қилаётганларида, у  ибодат 

қилиб: “Ё, Раббий Исо, руҳимни қабул қилгин!” -деди.

Ерлик  оталари  томонидан  яраланган  одамлар  осмондаги  Оталарига 

ибодат қилишга қўрқадилар. Худо буни тушунади. Уларнинг Исо билан 

муносабатлари ўсиши жараёнида У уларга ҳақиқатни, севувчи самовий 

Отани очади ва уларни У билан муносабат қуришга олиб келади.

Исонинг номи билан Бизлар  Худога  Исонинг  номи  билан  ибодат  қилишимиз  керак.

Бизларнинг  Худонинг  олдидаги  ҳолатимиз  Исо  Масиҳдадир. Бизлао 

Унда оқланганмиз.

Юҳанно 15:15 Мен  энди  сизларни қуллар  деб атамайман, зеро қул 

унинг хўжайини нима қилаётганини билмайди; лекин Мен сизларни 

дўстларим  деб  атадим, зеро  Отамдан  эшитганимни  барчасини 

сизларга айтдим.

Муқаддас Руҳ орқали 

Библияда  Муқаддас  Руҳга  ибодат  қилишга  мисоллар  йўқ. Ҳар  ҳолда,ибодат Муқаддас Руҳ орқали, Унга бўйсуниш ҳолатида бўлиши лозим.

Римликларга 8:26 Шунингдек, Руҳ  ҳам  заифликларимизда  бизга 

ёрдам  бермоқда; чунки  биз  қандай  ибодат  қилиш  кераклигини 

Page 59: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 59/116

59

билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи сўз билан ифодаланмайдиган оҳ-нола 

билан биз учун шафоат қилмоқда.

Ҳаворий Повул бизлар Ота Худога Исо орқали ва Муқаддас Руҳ орқали 

боришимизни айтган.

Эфесликларга 2:18 Чунки У орқали улар ҳам, бошқалар ҳам Отага 

бир Руҳда йўлга эгамиз.

ХУДОГА ТЎҒРИ МУНОСАБАТ БИЛАН  ЯҚИНЛАШИШ 

Тавба қилиш 

Раббийнинг  ибодатида, Исо  бизларга  тавба  қилишни  ўргатди:

“Бизларнинг  гуноҳларимизни  кечир”. Бу  доимо  бизнинг  ибодатли 

ҳаётимизнинг бир қисми бўлиши керак.

¾   Довуд 

Подшоҳ Довуд гуноҳ қилди ва у бу гуноҳдан юз ўгирганида бизлар учун 

тавба қилишнинг намунаси бўлди.

Сано 50:3 Улуғ шафқатинг Билан менга шафқат қил Худойим, ва мўл-кўл сахийлигинг Билан қонунбузарликларимни олиб ташла.

¾   Дайди  ўғил 

Тавба  қилиш  ҳақидаги  ҳикояларнинг  энг  ажойиби  дайди  ўғил 

ҳикоясидир. У отасига қарши исён қилди ва ўз йўлидан кетди. Охирида очлик  азобида  ўз  отасига  қайтишга  ва  кечирим  сўрашга  аҳд  қилди. У 

айнан  шундай  қилди. Отаси  уни  муҳаббат  билан  қучоқ  очиб  кутиб 

олганида, у ўз-ўзига: “О, тахминимча менинг нақадар ёмон эканлигимни 

билмайди. Мен шу  қадар  итоаткор  бўлишни  унутишим  керак. Менинг отам …ни  билиб  қолади”,-дегандир. Бизлар  Худодан  узоқлашсак,

иоаткорлик билан келиб, Ундан кечирим сўрашимиз керак.

Луқо 15:18-23 Шунинг  учун  отамнинг  олдига  бориб, унга  шундай 

айтаман: “Ота, мен  Осмонга  ва  сизга  қарши  гуноҳ  қилдим. Энди 

сизнинг  ўғлингиз  деб  аталишга  лойиқ  эмасман. Мени  ёлланма 

ишчиларингиз  қаторига  қабул  қилинг”. Йигит  туриб, отасининг олдига  йўл  олди. У  ҳали  узоқда  бўлганида, отаси  уни  кўриб, унга 

раҳми  келди. Югуриб, ўғлининг  бўйнидан  қучиб, уни  ўпа  кетди.

Ўғли  эса: “Ота, мен Осмонга  ва  сизга  қарши  гуноҳ  қилдим. Энди 

сизнинг ўғлингиз деб аталишга лойиқ эмасман”, -деди. Лекин отаси 

ўз  қулларига  деди: “Энг  яхши  кийим  келтириб, уни 

кийинтиринглар, қўлига  узук  тақиб, оёқларига  чориқ кийгизинглар. Семиз бузоқчани олиб чиқиб, сўйинглар, еб-ичайлик 

ва хурсандчилик қилайлик”.

Бизлар  шунчаки  келиб, Унга: “Мен  гуноҳ  қилдим”, - деганимизда 

бизнинг самовий Отамиз бизларни очиқ қучоқ билан кутиб олади.

Бўйсунувчанлик 

Бўйсунувчанлик – Худога  иззат  билан, бўйсуниш  билан  ҳурмат кўрсатишдир.

Бу – танловларимизни, истакларимизни ва қарорларимизни ҳурмат билан 

Худога  бўйсундиришимизни  билдиради. Буни  Унинг  ҳокимиятини,

билимини, ҳукмини  билиш  учун  ва  Унинг  олдига, ўз  билимимиз,мансабимиз ёки қобИлёстларимиз билан эмас, балки Унинг номи билан 

келишимизни билиш учун қиламиз.

Page 60: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 60/116

60

2 Йилнома 7:14 Ва  Менинг  номим  билан  номланадиган, Менинг халқим кўникади, ва ибодат қилишади, Менинг юзимни излашади 

ва  ўзларининг  ёмон  йўлларидан  қайтишади: шунда  Мен  самодан 

эшитаман ва уларнинг гуноҳларини кечираман ва уларнинг ерини 

шифолайман.

Итоаткорлик 

Юҳанно ибодатларимиз жавоб олиши учун итоаткорлик катта аҳамиятга 

эга эканлигини аниқ айтган.1 Юҳанно 3:22 Шунинг учун Ундан нимаики сўрасак, оламиз. Чунки 

биз  Унинг  амрларига  риоя  қилиб, Унинг  ҳузурида  Унга  маъқул 

бўлган ишларни қилмоқдамиз.

Имон 

Исо одамларга хизмат қилганида, У давомий  равишда уларни имонга эга 

бўлишга  руҳлантирар эди.

Марк 11:22-24 Исо жавобан деди: Худонинг имонига эга бўлинглар.

Зеро  сизларга  айтаман: агар  ким  бу  тоққа: «кўтарилиб  денгизга 

ғарқ бўл” деса ва юрагида шубҳаланмаса, балки у айтган сўз амалга ошишига ишонса, - у нимаики демасин амалга ошади. Шунинг учун 

сизларга  айтаман: ибодатда  нимаики  сўрасангиз  олишингизга 

ишонинглар, ва сизларга бўлади.

Матто 8:13 Ва  Исо  юзбошига  деди: бор  ва  сенга  сен  ишонгандек 

бўлсин. Ва ўша заҳотиёқ унинг қули соғайди.

Матто 9:28 У уйга келганида, кўрлар Унинг олдига якинлашишди.

Шунда Исо уларга деди: Мен буни қила олишимга ишонасизларми?

Улар Унга дейишди: ҳа, Раббий!

Марк 5:36 Лекин  Исо  ушбу  сўзларни  эшитган  заҳотиёқ  синагога 

бошлиғига деди: қўрқма, фақат ишонгин.

Марк 9:23 Исо  унга  деди: агар  қанчадир  ишона  олсанг, имонлига 

ҳамма нарса мумкин.

Луқо 8:48 Юсуф  ва  Марям  эса  уни  кўриб, ажабландилар. Онаси 

Унга: “Ўғлим, нега Сен биз билан бундай қилдинг? Мана, отанг ва 

мен жуда қайғуриб Сени қидирдик”, - деб айтди.

Худога имонсиз ёқиб бўлмайди.

Ибронийларга 11:6 Инонишсиз  эса, Худога  мақбул  бўлишимиз мумкин  эмас; чунки  Худога  келаётган, Унинг  борлигига  ва  Уни 

излаганларни тақдирлашига ишониши керак.   

ИБОДАТДА МУВАФФАҚИЯТ ҚОЗОНИШ ҚАДАМЛАРИ 

Масиҳда яшаш 

Муваффақиятли ибодат қилишнинг биринчи қадами Масиҳда яшашдир.

Бизлар Унда бўлиш ҳаёт тарзини  ривожлантиришимиз керак. Исо бизлар 

шундай  яшасак, нимани  истасак  сўрашимиз  мумкинлигини  ва  бу 

берилишини айтган.

Юҳанно 15:7 Агар  Менинг  сўзимда  бўлсанглар  Менинг  сўзим 

сизларда  бўлади, шунда  нима  истасанглар, сўранглар, ва  сизларга бўлади.

Page 61: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 61/116

61

Довуд  агар  бизлар  ўзимизни  Унга  бағишласак, Худо  юрагимиз истакларини  бажаришини  айтган. Бизлар  шундай  қилишимиз баробарида:

Сано 36:4 Раббий билан юпанинг, ва У сенинг юрагингдаги истакни 

бажо қилади.

Унинг иродасига биноан сўранг 

Ҳаворий  Юҳанно  бизларга  ажойиб  ваъда  берган: Бизлар  Худонинг 

иродасига кўра ниманики сўрасак, биз сўраганимизга эга бўламиз.1 Юҳанно 5:14,15 Мана, Худога  нисбатан  биз  шундай  дадилликка 

эгамизки, Унинг  иродаси  бўйича  Ундан  бирор  нарса  сўрасак, У 

бизни  тинглайди. Агар  Худо  барча  сўраётганларимизни  

тинглаётганини  билсак, Ундан  сўраётган  нарсаларни  олишимизни 

ҳам биламиз.

Ёқуб  агар  Худонинг  иродасига  қарши, худбинлик  билан, ёки  ўз лаззатимиз  учун  ёвуз мақсад  билан  сўрасак  ўз  ибодатларимизга жавоб 

ола олмаслигимизни ёзган.

Ёқуб 4:3 Сўраяпсизлар-у, лекин  олмаяпсизлар, чунки 

эҳтиросларингизни қондириш учун ёмонликка сўраяпсизлар.

Бу  аҳволда  савол  туғилади: Нима Унинг иродасига биноан  эканлигини 

қаердан биламиз? Ёқуб Худодан сўрашимиз лозимлигини айтган.

Ёқуб 1:5 Агар сизлардан бирор кишининг донолиги камлик қилса,

ҳаммага  самимият  билан, таъна  қилмасдан  берувчи  Худодан 

сўрасин ва унга берилади.

¾   Довуд  Худонинг иродаси бўйича ибодат қилди 

Худо  ўзининг  уйи  учун  ибодат  қилди, ўзининг  жисмоний  уйи  эмас,

балки  ўз  насли, ўз  авлоди  ҳақида. У  бу  ибодатини  Худодан  эшитган 

сўзига асослантирди. У шу сўзга биноан ибодат қилди.

2 Шомуил 7:26-29 токи  одамлар, Сарвари  Олам - Исроилнинг 

Худоси  экан, деб  номингни  тоабад  мақтаб  юрсинлар. Ҳа, қулинг Довуднинг  хонадонини  Ўзинг  ҳар  доим  мустаҳкам  қилгин. Эй,

Исроилнинг  Худоси - Сарвари  Олам! Бу  қулингга, сенинг 

хонадонингни  яратаман, деб  аён  этгансан! Шу  сабабдан  бу қулинг Сенга шундай деб ибодат қилишга журъат этди. Эй, Эгамиз Раббий!

Сен - Худосан, сўзларинг - ҳақ. Сен  бу  қулингга  ана шундай  эзгу 

нарсаларни  ваъда  қилгансан. Агар  Ўзинг  маъқул  кўрсанг, бу 

қулингнинг хонадонига марҳамат қилгин, токи Сенинг ҳузурингда 

тоабат  турсин. Сен  сўз  бергансан, эй, Эгамиз  Раббий! Сенинг марҳаматинг  туфайли  бу  қулингнинг  хонадони  тоабад марҳаматга 

сазовор бўлгай.

Довуд  Худонинг  иродасини  эшитди  ва  буни   руҳида  тасдиқлаган, бу 

 реалликда  амалга  ошиши  учун  эътироф  этган  ҳолда  Худога  қайтариб 

ибодат қилди.

¾   Илёс  ўлик болани тирилтирди 

Жавоб берилган ибодатнинг қуйидаги мисоли  руҳлантирувчи, аммо кўп 

сўзлар айтилмай қолди.

2 Шоҳлар 4:32-35 Илёс  ичкарига  кирди. Қараса, ўлган  бола Илёснинг  тўшагида  ётган  экан. Илёс  хонага  киргач, эшикни 

беркитди-да, Эгамизга ёлвориб ибодат қилди. Сўнг боланинг устига 

чўзилиб  ётди. У  оғзини  боланинг  оғзига, кўзларини  кўзларига,

Page 62: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 62/116

62

кафтини кафтига кўйди, боланинг устида чўзилиб ётганда, боланинг танаси  исиди. Сўнгра  у  ўрнидан  туриб  болохонанинг  у  ёғидан  бу 

ёғига юрди. Кейин яна қайтиб келиб, боланинг устига чўзилди. Бола 

етти марта аксириб, кўзларини очди.

Илёс эҳтиёж ҳақида эшитди, у ибодат қилди, сўнгра у боланинг олдига 

борди. У Худо  унга  айтганини  қилиши  керак  эди, чунки  у  табиий  иш 

қилаётган  эмас  эди. У  ўлик  боланинг  устига  ётди. Тана  исиди, аммо 

мўъжиза тугаган эмас эди.

Сўнгра  Илёс  хонадан  чиқиб  келди  ва  ҳовлида  олди-орқасига  юра 

бошлади. У  бу  вақтда  ибодат  қилган  бўлса  керак: Балки  эшитганини 

Раббийга  тасдиқлатган, балки   руҳий  дунёда  жанг  қилган; сўнгра  эса 

боланинг  олдига  қайтди, иккинчи  марта  унинг  устига  ётди  ва  бола 

кўзларини очди.

Илёс: “Агар шундай  қилсам  яхши  бўлармикин”, -дея  сўнгра  ҳаракатга 

киришган  эмас. У  олдин  ибодат  қилди, сўнгра  эса  ўзи  олган  ваҳийга 

биноан ҳаракат қилди.

Ҳақиқатда ибодат қилиш 

Юҳанно ҳақиқат Руҳи бизларни бошқариши ва сўзлашини айтган.

Юҳанно 16:13 У  келганда, ҳақиқат  Руҳи, сизларни  ҳар  қандай 

ҳақиқатга ўргатади; зеро Ўзидан гапирмайди балки нимани эшитса 

шуни айтади ва келажакни сизларга айтиб беради.

Бизлар ибодат қилганимизда ўз-ўзимизга ва Худога  ростгўй бўлишимиз керак.  Яҳудий  тилида  ҳақиқат  сўзи  барқарорлик  ва  ишончлилик 

маъносини ҳам билдиради.

Сано 144:18 Раббий  Уни  барча  чақирувчиларга  яқиндир, Уни 

ҳақиқатда чақираётганнинг барчаларига.

Руҳда ибодат қилиш Биринчи дарсда ибодатнинг икки тили:  руҳда ва онгда тушуниб ибодат қилиш ҳақида мулоҳаза юритдик. Ҳаворий  Яҳудо ёзган:

 Яҳудо 1:20 Сизлар  эса  эй  севганларим, Муқаддас  Руҳда  ибодат 

қилиб, энг  муқаддас  бўлган  имонингизда  ўзингизни  барпо 

қилинглар.

Ҳаворий  Повул  Эфесликларга  китобида  доим  ибодат  қилишимиз лозимлигини ёзган.

Эфесликларга 6:17-19 Шунингдек  нажот  дубулғасини  ва Худонинг сўзи бўлган Руҳнинг қиличини олинглар. Ҳар доим барча ибодат ва 

илтижо  билан  Руҳда  ибодат  қилиб, бутун  сабот  билан  ҳамма муқаддаслар учун бўлган илтижоларда ҳушёр бўлинглар. Мен учун 

ҳам  ибодат  қилинглар, токи  Хушхабарнинг  сирини  маълум 

қилишимга  оғзимни  дадиллик  билан  очишим  учун  менга  сўз берилсин.

Бизлар ҳеч қачон олдин Муқаддас Руҳга ёрдам сўраб қарамасдан ибодат қилишни бошламаслигимиз керак.

Римликларга 8:26 Шунингдек  Руҳ  ҳам  заифликларимизда  бизга 

ёрдам  бермоқда; чунки  биз  қандай  ибодат  қилиш  кераклигини 

билмаймиз, аммо Руҳнинг Ўзи сўз билан ифодаланмайдиган оҳ-нола 

билан биз учун шафоат қилмоқда.

Худонинг  Сўзи  орқалими  ёки  Худонинг  Руҳи  орқалими  Худо  мазкур 

вазиятимизда  нима  қилмоқчи  эканлигини  тасдиқлаганида  бизнинг 

Page 63: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 63/116

63

 руҳимизга имон келади. Бизлар дадиллик ва комил ишонч билан ибодат қила оламиз.

Эфесликларга 3:12 Унга имон келтирганимиз орқали, Унда бизлар 

дадиллик ва ишонарли кириш йўлига эгамиз.

Астойдил, жадал ибодат қилиш 

Худо бизларнинг илиқ бўлишимизни тўлиқ инкор этади. У:”Сизларнинг ёки  қайноқ  ёки  совуқ  бўлишингизни  истайман”, -дейди. Бизлар: “Сен 

нима десанг шундай бўлсин Худо, Сен нимани истасанг шундай бўлсин Худо”, -дейишни бас қилишимиз шарт.

Ваҳий 3:14-16 Лаодикиядаги  жамоатнинг  фариштасига  ёз: Омин,

ишончли  ва  ҳақиқий  Шоҳид, Худо  яратганларининг  бошлиғи 

шундай  дейди: Сенинг  ишларингни  биламан, сен  на  совуқ  ва  на 

иссиқсан. О, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг! Сен иссиқ ҳам, совуқ 

ҳам  эмас, балки  илиқ  бўлганинг  учун  сени  оғзимдан  чиқариб 

юбораман.    

Бизлар Худони, Унинг иродасини, бизларга нима берганини билишимиз ва шунинг ортидан боришимиз керак. Худо Исроилнинг фарзандларига 

ваъда  қилинган  ерни  берди, аммо  улар  у  учун  курашмадилар. Улар боришлари ва ерни қўлга киритишлари керак эди.

Тўхтовсиз ибодат қилиш 

Повул  Салоникадаги  Жамоатга  хат  ёзганида, улар  тўхтовсиз  ибодат 

қилишлари  лозимлигини  ёзди. Қандай  қилиб  тўхтовсиз  ибодат  қилиш 

мумкин? Қандай қилиб сиз ва мен ҳаётнинг кундалик мажбуриятларини 

бажаришимиз ва тўхтовсиз ибоат қилишимиз мумкин?

Бизлар  буни  ибодатли  ҳаётни   ривожлантириш  йўли  билан  амалга 

оширамиз. Бунинг  учун  ҳар  куни  ибодат  вақтини  белгилаймиз, ибодат 

қилгандан сўнг эса кун давомида кундалик ишларни бажариш жараёнида  руҳда ибодат қиламиз.

1 Салоникаликларга 5:17 Тинимсиз ибодат қилинглар. 

¾   Доимий 

Петьор қамоққа ташланганида бошқа имонлилар у учун доимий ибодат қилдилар. Улар: ” Яхши, нимаики  содир  бўлса, Сенинг  ҳукмингда,Худо”, -деганлари йўқ.

Ҳаворийлар 12:5 Петъор шундай  зиндонда  тутиларкан, имонлилар 

жамоати унинг учун ихлос билан Худога ибодат қилар эди.

¾   Маҳсулдор , қайноқ , астойдил Ёқуб  бир-биримиз  учун  ибодат  қилишимиз  керак  деганида, у  бизларга 

Илёснинг қайноқ ибодат қилганини эслатди.

Ёқуб 5:16-17 Бир-бирингизга гуноҳларингизни эътироф этинглар ва 

шифо топишингиз учун бир-бирингиз учун ибодан қилинглар. Ҳақ 

одамнинг ғайратли ибодат кўп нарсани амалга оширади. Илёс бизга 

ўхшаган  бир  инсон  эди. Ёмғир  ёғмаслиги  учун  у  қизғин  ибодат 

қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади.

¾   Меҳнат қилиш 

Повул  ибодатда  қайноқ  меҳнат  қиларди. Аниқ, унинг  улкан  хизмати билан  ва  у  ёзган  китоблари  билан  ибодат  қилишга  вақт  топиш  у  учун 

осон эмас эди. Шу аҳволда ҳам у: “Доим сизлар учун ибодатда қайноқ 

меҳнат қилиб”, -деб ёзган.

Page 64: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 64/116

64

Колосликларга 4:12 Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти. Сизлар баркамол ва Худонинг иродасида 

ҳамма  нарсага  тўлиб-тошган  бўлинглар, деб  у  доимо  сизлар  учун 

ибодатларида курашмоқда. 

¾  Жанг қилиш 

Повул «жанг  қилиш” сўзини  ишлатган. Бу  кўп  куч, қувват  ва  ҳаракат 

сарфлашни  билдиради. Кучли уруш  қилиш  ёки жанг қилиш, курашиш.

Повул: “Агар  хохишинг  бўлса”, - каби  илиқ  ибодатларни  истамади.Повул  жангда  эди  ва  биродарларидан  у  билан  бирга  ибодатда  жанг қилишни ўтинди.

Римликларга 15:30 Эй биродарларим! Раббий Исо Масиҳ ҳақи, Руҳ 

севгиси билан сизларга ёлвораман: Худога мен учун ибодатларингда мен билан бирга жанг қилинглар.

¾  Сафарда юрмоқ 

Сафарда юрмоқ сўзи - қирол Ёқуб бошлиқлиги остидаги Библияда бошқа 

таржималардагидан  кўра  кўпроқ  ишлатилган. Сафарда  юрмоқ  сўзи 

таржима  қилинганда  она  бола  туғишидан  бошқа  ҳамма  шароитларда 

узоқ ва оғир ишлаш, оғир меҳнат қилиш маъносини билдиради. Ҳаворий Повул  Галатиядаги  имонлиларга  уларда  Масиҳ  шаклланмагунича 

ибодатда сафар қилишини ёзган. Бу ибодатнинг бошқаларнинг туғилиши 

учун сафарда юриш маъносини билдирадиган ягона оят ва бу имонлилар 

ҳақида ёзилган эди.

Галатияликларга 4:19 Эй, менинг  болаларим, Масиҳ  сизларда 

шаклланмагунча, мен яна сизлар учун тўлғоқ азобидаман!

Тўлғоқ  бошландими  у  бола  туғилгунича  давом  этади. Ибодатда  сафар 

қилиш –   руҳингизда  жангда  ғалаба  қозонгунингизча  буюк  жадаллик 

билан тўхтовсиз ибодат қилишда давом этишни билдиради.

¾   Излаш 

Бизлар  чин  юракдан  Худони  излашимиз  керак. Мусо  халқига  чин 

юракдан излашлари кераклигини башорат қилди.

Қонуннинг такрорланиши 4:29 Лекин сен у ерда Раббий Худоингни 

изласанг, Уни  топасан, агар  сен  Уни  бор  юрагинг  билан  ва  бор 

жонинг билан изласанг.

Йеремиаҳ ҳам шуни айтган.

Йеремиаҳ 29:12,13 Ва  Менга  илтижо  қиласизлар, Менга  ибодат 

қиласизлар  ва  Мен  сизларни  эшитаман; Мени  излайсизлар  ва топасизлар, агар Мени бор юракларинг билан изласанглар.

Довуд унинг фикрига қўшилди.

Сано 118:2 Унинг ваҳийларини асрайдиганлар, бутун юраги билан 

Уни изловчилар  бахтлидирлар.

ИБОДАТ ВА РЎЗА 

Бизлар рўза тутишимиз керакми?

Рўза тутиш Эски Аҳд давридаги Эски ваъда остидаги машғулот бўлиб,

бизлар иноят остидагилар  рўза тутишга муҳтож эмасмизми?

Исо шогирдлари  рўза тутишларини  айтди. У  агар …тутмайдилар деган эмас.

Page 65: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 65/116

65

Луқо 5:35 Аммо  куёв  улардан  олинадиган  кунлар  келади, ўшанда 

рўза тутадилар”, - деди.

Ёвуз  руҳлар тутқаноққа йўлиққан боладан чиқмаганларида, Исо бунинг сабаби иккита эканлигини айтди.

Матто 17:20 Исо  уларга  деди: сизларнинг  имонсизликларинг туфайли; зеро  сизга  чинини  айтаяпман: агар  сизлар  хантал 

уруғидек  имонга  эга  бўлсанглар  ва  ушбу  тоққа: “бу  ердан  у  ерга 

кўчиб  ўт” десангиз, у  кўчиб  ўтади; ва  сизлар  учун  ҳеч  нарса имконсиз бўлмайди;

Рўза тутишдан нотўғри мақсадлар 

Бизлар  Худони  зшитишга  мажбур  қилиш  истагида   рўза  тутмаймиз.Ишаъё бунинг  рўза тутишнинг хато тури эканлигини тасвирлаган.

Ишаъё 58:3,4 Нима учун бизлар рўза тутяпмиз, Сен эса кўрмаяпсан?

Ўз  жонларимизни  бўйсундиряпмиз, Сен  эса  билмаяпсан? “Мана 

сизлар  ўз  рўза  кунларингда  ўз  иродаларингни  бажаряпсизлар  ва 

бошқалардан  оғир  меҳнатни  талаб  қиляпсизлар. Мана  сизлар 

жанжал ва  тортишув учун ва қўпол қўлларинг билан  бошқаларни 

уриш учун рўза тутасизлар; сизлар ўша вақтда  овозларинг юқорида эшитилиши учун рўза тутмайсизлар.    

Бизлар  ҳаётимизнинг  баъзи  соҳалари  Худога  маъқул  бўлмаса   рўза тутишимиз керак эмас.

Худо танлаган рўза 

Худо Унга маъқул  рўзани тасвирлаган.

Ишаъё 58:6,7 Мана Мен танлаган рўза: ноҳақлик занжирларини еч,

бўйинтуруқ кишанларини еч, азобланганларни озод қил, ҳар қандай 

бўйинтуруқни узиб ташла; Ўз нонингни оч билан баҳам кўр, дайдиб 

юрган  қашшоқни  ўз  уйингга  олиб  кир; яланғочни  кўриб  қолсанг уни кийинтириб, қондошингдан бекиниб олма. 

Тўрт хил рўза тутиш 

Библияда тўрт хил  рўза тилга олинган.

¾   Қисман  рўза 

Дониэлнинг   рўзаси  мазали  овқат, гўшт  емаслик  ва  шароб  ичмаслик 

билан эди.

Дониэл 10:2,3 Бу  кунларда  мен, Дониэл  учта  еттилик  давомида 

зорланган эдим. Ширин нон емадим, гўшт билан шароб томоғимдан 

ўтмас  эди, ва  уч  еттиликнинг  давомида  ўзимга  хушбўйликлар 

суртмас эдим.

¾   Нормал  рўза 

Бу тур  рўзада одам овқат емайди, аммо сув ёки шарбат ичади. Бу узоқроқ 

муддат  рўза тутилганда қўлланади.

ΠИсо 

Исо Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога бошлаб борилган эди ва У у ерда 

қирқ кун  рўза тутди. Бу  рўза давомида У ҳеч нима емади дейилган.

Луқо 4:1,2 Исо  Муқаддас  Руҳга  тўлиб, Йордан  дарёсидан  қайтиб 

келди. У Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди. У саҳрода қирқ кун 

Page 66: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 66/116

66

иблис томонидан васваса қилинди. Ўша вақтда У ҳеч нарса емади.

Бу кунлар тугагач, охири оч қолди.

¾   Ғайритабиий  рўза 

Иккита  ғайритабиий  рўза ҳақида  айтилган, аммо булар бизлар  ҳозирги 

кунда қўллашимиз учун намуна бўла олмайди.

ΠИлёс 

Илёснинг  рўзаси унга ғайритабиий овқат берилиши ва сўнгра у қирқ кун 

давомида шу овқат ва сувнинг қуввкатида юргани билан бошқача эди.

1 Шоҳлар 19:5-8 Илёс  юлғун  остида  ётиб  ухлаб  қолди. Бир  пайт 

фаришта  уни  туртиб: “Тур, таом  еб  ол”, -деди. Илёс туриб қараса,

бош томонида иссиқ тош устида пишган нон, кўзада сув турибди. У 

еб-ичиб  бўлиб, яна  ётди. Эгамизнинг  фариштаси  иккинчи  дафъа 

қайтиб  келди  ва Илёсга  тегиниб: “Тур, таом  еб  ол, олдингда  ҳали 

узоқ  йўл  турибди”, деди. Илёс  ўрнидан  туриб  еб-ичиб  олди.

Таомнинг  қуввати  билан  қирқ  кечаю  қирқ  кундуз  йўл  юриб 

Худонинг тоғи Хоревга етиб келди.

ΠМусо 

Мусо қирқ кун-у тун тоғда  рўза тутди, ва Худо унга ўнта қонуннинг асл 

нусхасини берди.

Қонуннинг  такрорланиши 9:9 Ўшанда  мен  аҳд  сўзлари  битилган 

тошларни  қабул  қилиб  олишим  учун  тоққа  чиққан  эдим. Бу 

тошларда Раббийнинг сизлар билан тузган аҳди битилган эди. Мен 

ўшанда қирқ кечаю қирқ кундуз тоғда бўлиб нон ҳам емай сув ҳам 

ичмаган эдим.

Одамлар олтин буқага сиғиндилар, ўнта қонун синди, ва Мусо яна қирқ 

кун-у тун  рўза тутишга ва ибодат қилишга кетди.

Қонуннинг  такрорланиши 9:18 Ўзимни  Раббийнинг  олдида  ерга 

ташлаб  ибодат  қилдим. Сизлар  Раббийнинг  ғашини  келтириб,

Унинг  кўз  олдида  қилган  ёмон  гуноҳларинг  учун  мен  яна 

аввалгидек  қирқ  кечаю  қирқ  кундуз  нон  ҳам  емай  сув  ҳам ичмай 

илтижо қилдим.

Мусонинг  саксон  кунлик  рўзаси  Худонинг  шуҳрати  ҳузурида  эди  ва 

бугунги кунларда  рўза тутишга намуна бўла олмайди.

¾  Тўлиқ  рўза 

Тўлиқ   рўза  муддатига  кўра  қисқа  ва  бу   рўза  давомида  сув  ҳам 

ичилмайди, овқат ҳам ейилмайди.

ΠНийневенинг халқи 

Йонаҳ  Ниневияга  келганида  унинг  воизлиги  қирқ  кундан  сўнг  шаҳар 

вайрон  этилиши  ҳақида  эди. Халқ  тўлиқ   рўза  тутишни  бошладилар.

Худо уларнинг тавбаларини кўрди ва шаҳарни вайрон қилмади.

Йонаҳ 3:7-10 Кейин подшоҳ бутун Нийневе бўйлаб жар солиб, эълон 

қилишни буюрдики: “Подшоҳ ва унинг вазирлари номидан бўлган 

фармон бўйича на одамлар, на чорва, ҳўкизлар ва қўйлар ҳеч нарса 

емасинлар, сув ҳам ичмасинлар; одамлар хас, ҳайвонлар ҳам қанор 

билан  ёпиниб, Худога қаттиқ  ёлворсинлар. Ҳар бир киши  ўзининг ёмон йўлидан ва ўз қўлининг зўравонлигидан қайтсин. Ким билади,

балким  Худо  раҳм  қилиб, фикрини  ўзгартирар  ва  ҳалоқ 

бўлмаслигимиз  учун  Ўзининг  ловуллаб  ёнаётган  ғазабини 

Page 67: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 67/116

67

бизлардан  қайтарар. Худо  эса  уларнинг  ишларини  ва  ёмон 

йўлларидан  қайтганликларини  кўрди. У  уларнинг  устига 

ёғдираман, деб  айтган  ёмонликдан пушаймон  бўлди ва  уларга  уни 

ёғдирмади”.

ΠҚиролича Эстер ва Шушандаги барча яҳудийлар 

Қиролича Эстер халқининг даҳшатини эшитганида, уларнинг ҳаммалари 

уч  кун  давомида   рўза  тутишлари  кераклигини, унинг  ўзи  ва  унинг 

қуллари  ҳам   рўза  тутишини  айтди. Рўза  вақтидан  сўнг  подшоҳнинг олдига киришини айтди.

Эстер 4:16 “   Боринг, Шушанда  яшайдиган  ҳамма  яҳудийларни 

тўпланг. Мен учун рўза тутиб, уч кун давомида кундузи ҳам, кечаси 

еманглар  ва  ичманглар. Мен  ҳам  чўриларим  билан  бирга  рўза 

тутаман. Кейин  эса, бу иш қонунга қарши  бўлса  ҳам, плдшоҳнинг ҳузурига бораман. Агар ўлишим керак бўлса, ўламан”.

ΠПовул 

Повул Дамасқ йўлида Исо билан тўқнашганидан сўнг у тўлиқ  рўза билан 

 рўза тутди.

Ҳаворийлар 9:9 Уч  кунгача  кўзлари  кўрмай  қолди, на  еди  ва  на ичди.

Рўза тутишнинг фойдаси 

¾   Ёвуз  руҳлар чиқиб  кетади 

Матто 17:21 Ушбу авлод фақат ибодат ва рўза билан қувилади.

¾   Халқ офати бекор қилинди 

Йонаҳ 3:10 Худо  эса  уларнинг  ишларини  ва  ёмон  йўллардан 

қайтганликларини  кўрди. У уларнинг устига ёғдираман, деб айтган 

ёмонликдан пушаймон бўлди ва уларга ёғдирмади.

¾   Ваҳий келади 

Дониэл 10:5,6 Мен  бошимни  осмонга кўтариб, шуни кўрдим: мана 

зиғир матодан кийим кийган, бели Уфаз олтинидан қилинган белбоғ билан  боғланган  бир  эркак  турган  эди. Унинг  бадани  берил 

тошидек, юзи эса худди яшиндек эди; кўзлари ёниб турган чироқдек,

қўли  ва  оёқлари  эса  ярқираган  ялтироқ  мисдек  эди; унинг сўзларининг овози - тумонат одамларнинг овозидек эди.

¾   Жисмоний соғлиқ тикланади 

Ишаъё 58:6-8 Мана Мен тайин қилган рўза: ноҳақлик кишанларини 

бузиб  ташла, бўйинтуруқ  занжирларини  ечиб  ташла,

жабрланганларни  озодликка  қўйиб  юбор  ва  ҳар  қандай бўйинтуруқни  ечиб  қўйгин. Оч  қолганлар  билан  нонингни 

бўлишгин  ва  сарсон  бўлиб юрган  бечораларни  уйингга қиргизгин.

 Яланғоч  қолганни  кўрганингда  уни  кийинтиргин  ва  ёрдамга 

муҳтож бўлган ўз яқинингдан яширинмагин. Ўшанда сенинг нуринг 

тонг  каби  очилади  ва  сенинг  иллатларинг  шифалана  бошлайди,

сенинг  ҳақлигинг  сенинг  олдингда  юриб  ва  Раббийнинг  шуҳрати 

сенга ҳамроҳ бўлади.

¾   Мағрурликни бўйсунувчанликка олиб  келади 

Сано 34:13 Улар  касал  бўлган  вақтларда мен  қайғу  кийимларини 

кияр  эдим, рўза  тутиб  ўз  жонимни  толиқтирар  эдим, менинг 

ибодатларим ўз бағримга қайтиб келар эди.

Page 68: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 68/116

68

¾   Руҳий  уйғоқлик 

2 Йилнома 7:14 Шунда  Менинг  номим  билан  номланган, Менинг 

халқим кўникади, ва ибодат қилишади, Менинг юзимни излашади,

ёмон  йўлларидан  қайтишади, шунда  Мен  осмондан  эшитаман  ва 

уларнинг гуноҳларини кечириб, ерларини шифолайман.

Бизлар рўза тутишимиз керакми? 

Келинглар, асосий  саволимизга  қайтамиз –  Бизлар   рўза  тутишимиз керакми? Худонинг  Сўзида   рўза  тутишнинг  барча  фойдаларини 

кўрганимиз ҳолида нима учун  рўза тутмаслигимиз керак?

Исо бизларга: “пинҳона  рўза тутинглар”,- деди.

Матто 6:16-18 Рўза тутаётганингизда , иккиюзламачилар каби қовоқ 

осилтириб юрманглар. Улар рўза эканларини одамларга билдириш 

учун ўзларини авзойи бузуқ қилиб кўрсатадилар. Сизларга чинини 

айтайин: улар  аллақачон мукофотларини  оляптилар. Сен  эса рўза 

тутганингда, бошингни  мойлагин  ва  юзингни  ювгин, токи  рўза 

тутганинг  инсонларга  эмас, балки яширин бўлган Отангга ошкор 

бўлсин.  Яширин  бўлганларни  кўрквчи  Отанг  эса  сени  ошкора тақдирлайди.

Рўза тутишнинг амалий қадамлари 

Бизлар билишимиз керак бўлган баъзи амалий қадамлар:

ΠҚанча ича олсангиз шунча сув ичинг, бу жуда муҳим 

Π Қисман  рўза  тутиш  учун  енгил  овқатлар  ва  янги  мевалардан  енг.Қайта  ишланган  овқатлардан  еманг. Сув, сут  ёки  шарбатлар  ичинг.Истасангиз  шарбатларни, асосан  цитрусли  шарбатларни  сув  билан 

аралаштириб ичишингиз мумкин.

ΠҚанча вақт  рўза тутишингиз сиз ва Худо орасида бўлсин. Рўза вақти мажбурият, қасамдир, уни  одамларга  очманг. Овқат  емаслик  билан 

 рўзани бошлаб қуёш ботар вақтдан қуёш ботар вақтгача  рўза тутиш ва 

 рўза  кунлари  ҳам  вақтнинг  кўп  қисмида  иш  фаолиятида  бўлиш 

маъқулдир.

ΠУзоқ вақт  рўза тутганда  рўзадан чиқиш вақтида шарбатлардан ичиш 

ва ярим қаттиқ овқатларни ейиш маъқулдир. 

 Хулоса – Муваффақиятли ибодатли ҳаётга кириш 

Муваффақиятли ибодат қилиш учун Худони шахсан билиш ҳаёт тарзини  ривожлантиришимиз  керак. Бизлар  Унда  яшашимиз  керак. Бу  йиллар 

давомида  яқин  дўстга  эга  бўлишдек  гап. Йиллар  давомида, маълум 

вазиятларда  улар  қандай  фикрлашларини, ўзларини  қандай  ҳис қилишларини  ва  қандай  ҳаракат  қилишларини  олдиндан  биладиган 

бўламиз. Худода нақадар кўп яшасак, Унинг иродасига биноан сўрашни 

шу қадар кўп биламиз.

Худо  одамларнинг  атрофидагиларнинг  эҳтиёжлари  учун  ғамхўрлик 

қилишларини, бошқалар  Уни  таниб-билишлари  учун  рашк  қилишини 

истайди. Худо  халқининг –  давомий, астойдил, жадал  ва  тўхтовсиз 

ибодат  қилишини  истайди. Худо  Унинг  иродасини  излайдиганлар,Унинг иродаси  амалга ошиши учун ишлайдиганлар ва курашадиганлар 

бўлишини истайди.

Page 69: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 69/116

69

Худо бизни  рўза бўлмиш  ажойиб қурол билан  таъминлади. Рўза билан 

бирга  унинг  кўплаб  фойдаларини- бизнинг  танамиз  ва  жонимизни,

 руҳимизни Раббимизга бўйсунишига олиб келиш усули сифатида берди.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Муваффақиятли  ибодат  қилишнинг  тўрт  қадами  нима? Уларнинг  ҳар  бирини  қисқача 

тушунтиринг.

2. Рўза тутишнинг фойдаларини ёзинг.

3. Агар  илгари   рўза  тутмаган  бўлсангиз  қандай  бошлайсиз? Сизнинг   рўза  тутишдан  аниқ 

мақсадингиз нима?

Page 70: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 70/116

70

 Еттинчи дарс 

Имоннинг овози 

КИРИШ 

Ибодатларимизга  жавоб  олиш  учун  имон  билан  ибодат  қилишимиз керак. Бундай  қилишимиз  учун  бизлар  имон  кишилари  бўлишимиз  ва 

имоннинг аҳамиятини тушунишимиз керак.

Бизлар: “Ишон” сўзини   Янги  Аҳдда  бир  юз  ўттиз  марта  учратамиз,“Имон” сўзи икки юз йигирма марта ишлатилган.

Ўзининг  ердаги  хизмати  мобайнида  Исо  имонга  қайта-қайта  жавоб 

берди.

У деди:

“Сенинг имонинг сени даволади”.

“Имонинг туфайли”.

“О аёл, сенинг имонинг буюк”.

“Агар ишонсанг ва шубҳаланмасанг”.“Худога ишон”.

У шунингдек деди:

“О, имони заиф”.

“Нима учун шубҳаландинг?”

“Сенинг имонсизлигинг туфайли”

“Нима учун ишонмайсан?»

“Имонинг қани?”

Шогирдларига У деди: “Мен имонларинг заифлашмаслиги учун, сизлар 

учун ибодат қилдим”.

Бизлар  Худодан  оладиган  ҳамма  нарсани –  нажотни, Муқаддас  Руҳга чўмишни, ҳақликни, шифоларни, баракатларни, ғайритабиий донолик ва 

билимни имон орқали оламиз.

Имон гапиради 

Имон гапиради – аммо у нима дейди?

Ҳаворий Повул ёзган:

Римликларга 10:6,8 Имондан  бўлган  ҳақлик  эса  шундай  демоқда:

“Ўз  юрагинг-да  дема: ким  осмонга  чиқар  экан?”(яъни  Масиҳни 

пастга  тушириш  учун); Аммо  Ёзув  нима  демоқда? Сўз  сенга 

яқиндир, сенинг  оғзингда  ва  сенинг  юрагингдадир”, яъни  бу  биз воизлик қилаётган имон сўзидир.

Имон  Худонинг  Сўзини  гапиради. Ибодатларимизга  жавоб  олиш  учун 

бизлар  ишонишимиз  керак  ҳамда  ишониш  учун  Худонинг  Сўзини 

билишимиз ва Унинг овозини эшитишимиз керак.

Бу бизларда савол туғдиради: “Ҳақиқий имон нима?”

Бунга  жавоб  топишимиздан  олдин, бизлар  қандай  яратилганимизни 

тушунишимиз муҳим.

Page 71: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 71/116

71

БИЗЛАР КИММИЗ 

Тана, жон ва руҳ 

Бизлар уч қисмдан иборат қилиб яратилганмиз:Тана - бизнинг суякларимиз, танамиз ва қонимиз Жон - бизнинг онгимиз, иродамиз ва ҳиссиётимиз Руҳ - бизнинг ҳаёт, бизнинг борлиғимиз.

Ёқуб тана  руҳсиз ўлик деб айтган.

Ёқуб 2:26 Хуллас, руҳсиз  бадан  ўлик  бўлганидек, имон  ҳам 

ишларсиз ўликдир.

Ибронийларга  китобининг  муаллифи, жон  ва  руҳ  мавзусига  тақалиб:

«Худонинг Сўзига  асосланибгина жон ва  руҳ бошқа-бошқадан эканини 

айта оламиз»,- дейди.

Ибронийларга 4:12 Зеро Худонинг Сўзи тирик ва таъсирчан бўлиб,

ҳар қандай иккала томони ўткир қиличдан ҳам ўткирроқдир. У жон 

ва  руҳ  орасига  бўлишгача  суқилиб  киради, юракнинг  хаёлу 

ниятларини фош қилади.

Повул  Салоникаликларга  мактубида  бизлар  ўзимизни:  руҳимиз,жонимиз ва танамизни тўлиқ муқаддаслашимиз учун ибодат қилган.

1 Салоникаликларга 5:23  Ниҳоят, тинчлик  Худосининг  Ўзи 

сизларни  бутунлай  муқаддасласин, Раббимиз  Исо  Масиҳнинг 

келишида  руҳингиз, жонингиз  ҳамда  танангиз  тўлиқлигича 

бенуқсон сақлансин.

Руҳдан туғилган 

Бизларнинг  Худо  билан  муносабатимиз  руҳдадир. Бизлар  руҳда  қайта 

туғилганмиз. Кўпларимиз Худога хизмат қилишга, Унга сажда қилишга,

Унга жонимиздан ибодат қилишга ҳаракат қиламиз. Аммо буни  амалга оширишнинг  иложи  йўқ. Аввало  бизлар  Руҳдан  туғилишимиз  ва 

Худонинг олдига Руҳда келишимиз керак.

Юҳанно 3:4-6 Никодим Унга деди: инсон кекса бўла туриб, қандай 

қилиб  туғилиши мумкин? Наҳотки  бошқатдан  онасининг  қорнига 

кириб туғила олса? Исо жавоб берди: сенга чинини айтаман, кимки 

агар  сувдан  ва Руҳдан  туғилмаса, Худо Шоҳлигига  кира  олмайди.

Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса руҳдир.

Юҳанно  бизларга  Худонинг  Руҳ  эканини  ва  биз  Унинг  олдига  фақат 

 руҳда кела олишимизни очади.

Юҳанно 4:23-24 Зеро  вақти  келади  ва  аллақачон  келди, ҳақиқий 

саждакорлар Отага руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар, зеро Ота 

Ўзига  шундай  саждакорларни  излаяпти. Худо  руҳдир, Унга  сажда 

қилувчилар руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишлари лозим.

¾   Янги ижод 

Бизлар  руҳда янги ижод бўлишимиз керак.

2 Коринфликларга 5:17 Шундай қилиб, ким Масиҳда бўлса, у янги 

ижоддир. Эскиси ўтиб кетди, энди ҳаммаси янгидир.

Худо билан бир руҳ 

 Янги  туғилиш  орқали  биз  Худо  билан  бир  Руҳ  бўламиз. Бизлар  Худо 

билан, ёки Худо учун нимаики қилсак, у  руҳда қилиниши керак. Бизнинг ибодатларимиз  маҳсулдор  бўлиши  учун, фақатгина  табиий  дунёда 

Page 72: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 72/116

72

онгимиз  билангина  ибодат  қилишимиз  етарли  эмас,  руҳда  ҳам  ибодат 

қилишимиз керак.

1 Коринфликларга 6:17 Раббий билан қовушган эса У билан бир руҳ 

бўлади. 

Бизлар  ҳаворий  Повулдек  Худога   руҳимиз  билан  хизмат  қилишимиз керак.

Римликларга 1:9 Мен Ўғлининг Хушхабарида руҳим билан хизмат 

қилаётган  Худо эса сизларни тинимсиз эслаётганимга гувоҳдир.

Ибронийларга  мактубининг  муаллифи  бизлар  Худонинг  олдига 

фақатгина имон билан келганимиздагина ёқа олишимизни очади.

Ибронийларга 11:6  Инонишсиз  эса, Худога  мақбул  бўлишимиз мумкин  эмас; чунки  Худога  келаётган  Унинг  борлигига  ва  Уни 

излаганларни тақдирлашига инониши керак.

ТАБИИЙ ВА ҒАЙРИТАБИИЙ ИМОН 

Табиий имон 

Луғат  -имон  ҳақиқатга, бирор  одамнинг, ғоянинг  ёки  нарсанинг қадриятига, ишончга  сазоворлигига  қаттиқ  ишониш  дейди.  Масалан,

бизлар  стулга  ўтирганимизда, у  бизни  кўтаришига  ишонамиз. Кўплар 

давомий   равишда  табиий  имонда  фаолият  юритадилар, аммо  бу 

Библияда ёритилган Худонинг сифатидаги имон эмас.

Ғайритабиий имон 

Ғайритабиий  имон  моддий  ҳодисотларнинг  логик  исботига 

асосланмайди, бунинг ўрнига Худога  ва Унинг Сўзига  аниқ ишонишга асосланади. Ғайритабиий  имон  бизнинг   руҳимиздан –  бизнинг 

онгимиздан  эмас. Ғайритабиий  имон  сўраб  ўтирмасдан  ёки тушунтиришга  ҳаракат  қилмасдан  Худонинг  Сўзига  биноан  ҳаракат 

қилишдир.

Тебранувчи онг 

Ёқуб  имон  билан  сўраган, сўнгра  эса  шубҳалана  бошлаган  одамни 

тасвирлаган. Бу ишонишдан ишонмаслик сари ҳаракат қиладиган ва шу 

доирада  айланаверадиган  одамдир. Улар  шамол  тебратаётган  денгиз тўлқинига ўхшаб олдинга ва орқага тебранаверадилар.

Ёқуб 1:5,6 Агар сизлардан бирор кишининг донолиги камлик қилса,

ҳаммага  самимият  билан, таъна  қилмасдан  берувчи  Худодан 

сўрасин ва унга берилади. Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан 

сўрасин, чунки  шубҳа  қилувчи  киши  шамолда  кўтарилган  ва 

тўзитиб юборилган денгиз тўлқинига ўхшайди.

Шубҳа  имоннинг  аксидир. Бу  табиий  онг  билан  ҳаракат  қилишдир.

Шубҳала-ниш –  қарор  қабул  қилмаган  ёки  ишонмайдиган  бўлишни;

ишонмасликни;  ишонқирамай  қараш; беқарор  ва  скептик  бўлишни,

барқарорликни таъминловчи  доимийликнинг бўлмаслигини; ишончнинг йўқлигини билдиради.

Бизлар  бир  вақтнинг  ўзида  ҳам имон  билан, ҳам шубҳа  билан  ҳаракат 

қила  олмаймиз; Шу  Билан  бирга  бир  вақтнинг  ўзида  ҳам  имон  билан,ҳам  хавотирланиш  билан  ҳаракат  қила  олмаймиз. Улар  тўлиқ  қарама-

қаршиликдир.

Page 73: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 73/116

73

Шубҳалар 

Одам  таниши  ва  бартараф  қилиши  мумкин  бўлган  шубҳанинг  учта 

асосий сабаби бор.

¾  Ўзини  ҳурмат қилмаслик 

Шубҳанинг асосий сабабларидан бири ўз-ўзига ҳурматнинг йўқлигидир.

Бизларнинг  ўз-ўзимизга  ҳурматимиз  йўқлигининг  энг  хавфли  жиҳати 

бизларнинг  мазкур  вазиятда  ҳеч  нарса  қила  олмаймиз  деб 

ўйлашимиздир. “Шундай бўлганман, шундайлигимча қоламан”, - деган 

сўзларни эшитамиз кўпинча.

Ҳар  ҳолда, нажот  топганимизда  бизлар  янги  ижодга  айландик. Бизлар 

Худо  билан  бир  руҳ  бўлдик.  Янги  ижод  ҳақидаги  ваҳий  ўзи  ҳақида 

салбий фикрга ўрин бермайди.

Ҳаворий Повул бизлар ҳатто  гуноҳларимиздан ўлик бўлган вақтимизда 

ҳам  Худо  бизларни  севганини  айтган. Балки  ота-онамиз  ҳам  бизларни 

кераклича севмаган бўлишлари мумкин. Балки, улар турлича салбий ва 

оғриқли  гапларни  айтган  бўлишлари  мумкин, аммо  Худо  бизларни 

севди.Эфесликларга 2:4-6 Аммо раҳм-шафқатга бой бўлган Худо бизларни 

Ўзининг буюк севгиси билан севди ва жиноятларимиз туфайли ўлик 

бўлсак-да, бизларни Масиҳ билан бирга жонлантирди, сизлар иноят 

орқали  нажот  топгансизлар, ҳамда  У  билан  бирга  тирилтириб,

бизларни Исо Масиҳда самога ўтирғизди.

Пайгамбар  Зефания  бизларнинг  устимизда  қўшиқ  куйлаб  қувонаётган 

Худонинг ажойиб суратини беради.

Зефания 3:17 Раббий Худовандинг сенинг орангда, У сени қутқариш 

учун кучлидир; сен ҳақда қувонч билан хурсанд бўлади. Ўз севгиси 

билан шавқатли бўлади, сен ҳақингда ҳайқириб, тантана қилади.

ΠБизлар ўз-ўзига ҳурматсизликдан Худонинг Сўзини ўқиш, эълон 

қилиш ва Худонинг Сўзи орқали Исо Масиҳда ким эканлигимизни 

билиб, ишониш орқали қутуламиз.

¾   Гуноҳ 

Шубҳанинг  кейинги  сабаби  гуноҳдир. Кўпинча, бизлар  қилган  гуноҳ -

бизларни аниқ фикрлашдан тўсади. Бизлар ўзимизни онгимизда Худода ҳамма  нарса  тўғри  эканлигига  ишонтирганмиз, аммо  бизнинг  руҳимиз Худо билан бирдир. Бизнинг  руҳимиз қилган ишимиз гуноҳ эканлигини 

билади. Онгимизни  хато  қилганимизга  ишонтириш  билан  бизлар Худонинг жавоб беришига шубҳаланадиган бўлиб қоламиз.

Ёқуб 1:6-8 Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин, чунки 

шубҳа  қилувчи  киши  шамолда  кўтарилган  ва  тўзитиб  юборилган 

денгиз  тўлқинига  ўхшайди. Бундай  одам  Раббийдан  бирор  нарса 

олишни умид ҳам қилмасин. Фикрида иккиланаётган одам ўзининг 

ҳамма йўлларида беқарордир. 

1 Шоҳликларларда ўқиймиз:1 Шоҳлар 2:4 Раббий мен ҳақимда  айтган сўзини амалга оширади:

“Агар  сенинг  ўғилларинг  Менинг  қаршимда  чин  юракдан  ва  бор 

жонлари билан ҳақиқатда юриш учун йўлларини назорат қилсалар  – Исроил тахтида сендан бўлган эркак тўхтамайди.

Page 74: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 74/116

74

Исроил  халқига  Раббийнинг  қаршисида  чин  юраклари( руҳлари) ва 

жонлари (онглари) билан юришлари буюрилган эди.

Π Бу  соҳа  орқали  кирадиган  шубҳани  тўхтатиш  учун  бизлар 

гуноҳни таниб – билишимиз ва эътироф этишимиз керак. Сўнгра бу 

кечирилади ва олиб ташланади.

1 Юҳанно 1:9 Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, У содиқ ва Ҳақ 

бўлгани  учун  бизнинг  гуноҳларимизни  кечириб, бизни  ҳар  қандай 

ноҳақликдан поқлайди.¾   Ҳосилсизлик 

Шубҳанинг учинчи сабаби ҳозирги кунларда ўта юқори даражада бўлган 

муаммо –  ҳосилсизликдир. Кўплар  бирор  ишни  силлиқ  ўтказиш  ёки 

бирор кишининг ҳиссиётини асраш учун “озгина ёлғон”, ёки “ижтимоий 

ёлғон” гапириш нормал нарса деб ҳисоблайдилар.

Ёлғон сўзлайдиган одам ҳамма одамлар ёлғон сўзлайдилар деб ўйлайди.

Улар   ростгўй  бўлмаганликлари  учун, бошқа  бировнинг   ростгўй 

бўлишига  ишона  олмайдилар. Бу  ишончсизлик  бориб  ҳатто  Худога 

тақалади. Ўзларининг  сўзларига  ишонч  бўлмаганлиги  туфайли, улар 

Худонинг  Сўзига  ишонишга  қодир  эмаслар. Улар  Худонинг  Сўзига ишонаман  деб  ўйлашлари  ва  шундай  дейишлари  ҳам  мумкин, аммо 

аслида ўз характерлари туфайли улар ишона олмайдилар.

Подшоҳ Сулаймон Худонинг ёлғонга муносабатини аниқ тасвирлаган:

Ҳикматларга 6:16-19  Олти  нарса  Эгамизга  нафратли, етти  нарса 

жирканчдир. Булар: манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни 

тўкадиган қўллар, ёвуз  ғояларни ўйловчи юрак, зулмкорликка тез югурадиган оёқ, ёлғон сўзловчи ёлғон гувоҳ ва биродарлар орасига 

келишмовчилик солувчидир. 

Π Бу  соҳа  орқали  келадиган  шубҳани  тўхтатиш  учун  бизлар Худонинг ҳаққоний, ростгўй фарзандлари бўлишга аҳд қилишимиз керак.

Бизлар  буни - сўнгги  ёлғонларимизни  Худога  эътироф  қилиш  билан 

бошлаймиз. Аммо  шунингдек, ёлғон  сўзлаш  одатини  йўқотиш  учун,

бизлар  бундан  буён  ёлғон  сўзлаётган  одамимизга  ҳар  қандай  ёлғон 

сўзимизни эътироф этишимиз керак. Шунда ажойиб натижага эришамиз:Ёлғон сўзлашдан уялиш - бизларни тез кунларда ёлғон  сўзлашдан олдин 

ўйлашга мажбур қилади.

Ёқуб 5:16  Бир-бирингизга  гуноҳларингизни  эътироф  этинглар  ва шифо  топишингиз  учун бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Ҳақ 

одамнинг ғайратли ибодати кўп нарсани амалга оширади.

Тўғри имон ҳақиқатга асосланади 

Худонинг  Сўзида “ҳақиқатда” деган  сўзни  қайта-қайта  учратамиз.Иешуа бин Нун ёзган:

Иешуа  бин  Нун 24:14 Шундай  қилиб, Раббийдан  қўрқинглар  ва 

Унга  покликда  ва  самимийликда  хизмат  қилинглар; оталарингиз 

дарё  ортида, Мисрда  хизмат  қилган  худолардан  юз  ўгиринглар,

Раббийга хизмат қилинглар.

Пайғамбар Шомуил ёзган:

Page 75: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 75/116

75

1 Шомуил 12:24 Фақат  Эгамиздан  қўрқинглар, Унга  бутун 

қалбингиз  билан  ишониб  хизматда  бўлинглар. Қаранг, У  сизлар 

учун қандай ажойиб ишлар қилган!

Подшоҳ Сулаймон ёзган:

1 Шоҳлар 3:6 Сулаймон деди: Сен қулинг Довудга, менинг  отамга 

буюк  шафқат  қилдинг; У  Сенинг  қаршингда  сидқидилдан 

ҳақиқатда ва тўғриликда юргани учун Сен унга бу улуғ шафқатни 

асрадинг ва унга, тахтига ўтириши учун ўғил ҳадя қилдинг, бу ҳозир 

амалга ошди.

Подшоҳ Ҳезекия ибодат қилган:

2 Шоҳлар 20:3 “О, Раббий! Сенинг қаршингда  содиқ ва  садоқатли 

юрак билан юрганимни ва Сенинг кўзинг олдида маъқул ишларни 

қилганимни эслагин”. Сўнг Ҳезекия қаттиқ йиғлади.

Ҳаворий Юҳанно ёзган:

1 Юҳанно 3:18  Фарзандларим! Фақат  сўзимиз  ёки  тилимиз  билан 

эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севайлик.

ΠХудонинг ишлари фақатгина ҳақиқатда қилинади.

Бизлар одамлар: “Мақсадлар услубларни оқлайди”,- ғоясига ишонадиган 

вазиятларда  бўлганмиз. Улар  ўз  эҳтиёжларига  пул  олиш  учун, пуллар 

“яхши мақсадга” кетаяпти деб ўйлаб – ҳатто ўз хизматларига пул олиш 

учун алдашлари мумкин.

Подшоҳ Довуд ёзган:

Сано 32:4 Чунки Раббийнинг сўзлари Ҳақ ва Унинг ҳамма ишлари 

ҳақиқатдир.

Сано 110:7-8 Унинг  бажарган ишлари  ҳақиқат ва  ҳукмдир; Унинг ҳамма амрлари ростдир. Мустаҳкамлиги асрлардан-асрларгачадир,

пойдевори ҳақиқат ва ҳақиқийликдандир .

ХУДОНИНГ СИФАТИДАГИ ИМОН 

Ибронийларга  китобининг  муаллифи  бизларга  Ибронийларга 11да 

имоннинг  ажойиб  бобини  берган. Бу  Эски  Аҳднинг  имонли 

муқаддасларининг  имонга  даъватидир. Бу  бобни  ўқишга  вақт 

ажратмасдан имон ҳақида билимга эга бўлишнинг иложи йўқ.

Таърифи 

Ибронийларга китобидан имон нима эканини ўрганамиз.

Ибронийларга 11:1,3  Имон  эса  умид  қилинган  нарсаларнинг моҳиятидир  ва  кўринмайдиган  нарсаларга  амин  бўлишдир. Имон 

Билан англаяпмизки, оламлар Худонинг Сўзи Билан бунёд бўлган,

яъни кўринадиганлар кўринмайдиганлардан пайдо бўлган.

Исо шогирдларини Худонинг имонига эга бўлишга йўналтирди. Сўнгра У  бу  имонни  тоққа  шубҳасиз, аммо  имон  билан  сўзлаш  мисолида тушунтирди:

Марк 11:22,24 Исо уларга жавоб бериб деди: Худонинг имонига эга 

бўлинглар. Сизларга  чиндан  айтаманки, агар  ким  бу  тоққа:

“Қўтарилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз юрагига шубҳаланмай, аммо 

айтгани  бажо  келишига  ишонса, ҳамма  айтгани  унга  бўлади.Бинобарин, сизларга  айтаман: сиз  ибодатда  нимаики  сўрасангиз,олишингизга ишонинглар ва эришасизлар.

Page 76: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 76/116

76

Худо томонидан берилган имон 

Ҳақиқий  имон  бизларга  Худо  томонидан  берилган  ва  шу  билан 

мағрурликка ўрин қолдирмайди.

Эфесликларга 2:8 Чунки  сизлар  имонларинг  орқали  иноят  билан 

нажот топдингизлар, булар сизлардан эмас, Худонинг инъомидир.

Римликларга 12:3  Менга  берилган  ишонч  бўйича  сизларнинг  ҳар 

бирингизга  шуни  айтяпман: ўзингиз  ҳақингизда  керагидан  ортиқ 

ўйламанглар. Аммо  Худо  ҳар  бирингизга  берган  имоннинг миқдорига яраша камтарлик билан ўйланглар. 

Худо ҳар бир кишига маълум миқдор имон берган экан, имон ўсадими 

ёки Худо бизларга бизлар муҳтож имон миқдорини бирдан берганми?

¾   Хантал  уруғидек имон 

Исо  имонни  хантал  уруғига  ўхшатди, бу  дунёдаги  энг  кичкина  уруғ.Кейинчалик, У  хантал  уруғининг  ўсиш  қобилияти  ҳақида  таълимот берди.

Матто 17:20 Исо  уларга  деди: сизларнинг  имонсизликларинг 

туфайли; зеро  сизга  чинини  айтаяпман: агар  сизлар  хантал уругидек  имонга  эга  бўлсанглар  ва  ушбу  тоққа: “бу  ердан  у  ерга 

кўчиб  ўт” десангиз, у  кўчиб  ўтади; ва  сизлар  учун  ҳеч  нарса 

имконсиз бўлмайди;

У хантал уруғи ҳақида яна сўзлади.

Марк 4:31,32 Мана, Худонинг Шоҳлиги бир хантал донига ўхшайди:

у  ерга  сепилганида, ер  юзидаги  барча  уруғлардан  кичик  бўлади.

Лекин  сепилгандан кейин кўкаради ва  барча кўкатлардан  баланд 

бўлиб  ўсади. У  улкан шоҳлар  чиқарадики, осмондаги  қушлар  ҳам 

унинг паноҳида уя қурадилар.

Повул имонимиз ўсишини ёзган.

2 Коринфликларга 10:15 Биз  бошқаларнинг  меҳнатлари  билан 

чексиз  мақтанмаймиз, лекин  сизларнинг  имонингиз  ўсиши  билан,

сизларда  ўз  чегараларимизни  ортиғи  билан  оширишга  умид 

қиламиз.

Ҳаворийлар кўпроқ имонга муҳтож  эканликларини билдилар ва ибодат қилдилар.

Луқо 17:5 Ҳаворийлар  эса  Раббийга: “Бизнинг  имонимизни 

кўпайтир”, -дейишди.

Ҳаворий  Яҳудо имонимизни барпо қилишимиз мумкинлигини айтган.

 Яҳудо 1:20 Сизлар эса, севганларим, Муқаддас Руҳда ибодат қилиб,

энг муқаддас бўлган имонингизда ўзингизни барпо қилинглар.

Ўз  ҳаётимизда  имонимизни  қанчалик  мустаҳкам  бўлишига   рухсат берсак,у шу қадар мустаҳкам бўлади. У вақт давомида хантал уруғидек 

ўсади.

¾   Имон  умид эмас 

Умид  имон  эмас. Умид  Худо  қачонлардир  келажакда, имон  эса  ҳозир 

ҳаракат қилишига ишонишдир. Агар умид имонга айланмаса, у бизларни 

жавоб  олишимиздан  тўсади. “Худо  қачонлардир  келажакда ...қилмоқчи”, бизларни бугун жавоб олишимиздан тўсади.

Page 77: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 77/116

Page 78: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 78/116

Page 79: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 79/116

79

Ҳаворий Повул ҳам кўринмайдиган нарсаларга йўналтирган.

2 Коринфликларга 4:18 …Бизлар  кўринарлига  эмас, балки 

кўринмайдиганга  қараганимизда: зеро  кўринарли  вақтинчадир,

кўринмайдиган эса мангудир.

¾   Шубҳа 

Тўма  табиий  дунёдан  ғайритабиий, имонсизликдан  имонлиликка 

ўтишнинг оғир жараёнини бошидан кечирди.

Юҳанно 20:24-29 Ўн  икки шогирддан  бири, “Эгиз” лақабли Тўма,

Исо келганда у ерда шогирдлар орасида йўқ эди. Бошқа шогирдлар 

унга: “Биз Раббийни кўрдик”, -дейишди. Аммо Тўма уларга: “Мен 

Унинг  қўлларидаги  мих  чандиқларини  кўрмагунимча, Унинг  мих 

чандиқларига  ўз  бармоғимни  тегизмагунимча, қўлимни  Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман”, -деб айтди. Саккиз кундан 

сўнг Унинг шогирдлари яна уйда тўпланган эдилар, Тўма ҳам улар 

билан  бирга  эди. Уйнинг  эшиклари  қулф  бўлганида Исо  келди  ва 

ўрталарида  туриб: “Сизларга  тинчлик  бўлсин!” -деди. Кейин  У 

Тўмага: “Бармоғингни  бу  ёққа  теккиз! Менинг  қўлларимни  кўр,

қўлингни  чўзиб  биқинимга  қўй  ва  имонсиз  бўлма, имонли  бўл!” -деди. Тўма Исога жавобан: “Менинг Раббим ва Худойим!” -деди. Исо 

эса унга: “Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар 

қандай бахтлидирлар!” - деди.

Тўманинг ишонишдан олдин кўриш ва ушлаш талаби бизлар учун нима 

қилишимиз  мумкин  эмаслигининг  намунаси  бўлди. У  шу  вақтдан 

бошлаб хушхабар ҳаворийси бўлиш ҳамда қурбонлар ўлими билан ўлиш 

учун  қадам  ташлади, аммо  бутун  тарих  давомида  ҳозирга  қадар 

шубҳаланувчи Тўма номига эгадир.

ИМОН ИБОДАТИ, ХУДОНИНГ СЎЗИ БИЛАН КЕЛИШУВ ВА УНИ ИБОДАТ ҚИЛИШ 

Ибодат маҳсулдор бўлиши учун имонга  асосланган бўлиши керак. Шу 

сабабдан  бизлар  имон  нима  эканлигини  ва  у  қандай  фаолият кўрсатишини ўрганиш учун вақт сарфлаяпмиз.

Имон ибодати 

Ёқуб  имон  ибодати  беморни  шифолаши  ҳақида  сўзлаган. Худонинг Сўзида  бундай  махсус  тур  ибодат  ҳақида  бир  мартагина  сўзланган.

Эътибор  беринг, ибодатга  муҳтож  одам  у  учун  ибодат  қилишларини 

сўрайди. Эътибор  беринг, гуноҳ  аралашган  бўлиши  мумкин  ва  у 

кечирилиши керак. Бу ерда тилга олинган жамоабошилар - келиб имонда ибодат қиладиган маҳаллий жамоатнинг лидерларидир.

Ёқуб 5:14,15 …агар  сизлардан  бирор  киши  касал  бўлган  бўлса, у 

Жамоат хизматкорларини чақирсин. Улар эса Раббий номидан уни 

мой билан мойлаб, у учун ибодат қилишсин. Шунда имон ибодати 

касални шифолайди  ва  Раббий  уни  қайта  тиклайди. Агар  у  гуноҳ 

қилган бўлса, унинг гуноҳлари кечирилади.

Имон ибодати нима? Бу Худонинг ваъдаларига мустаҳкам асосланган ва 

имон билан қилинган ибодатдир. Бу шунингдек, икки ёки уч кишининг келишувига асосланади.

Имон  ибодати  билан  ибодат  қилинганда, бу  амалга  ошганининг Муқаддас  Руҳ  томонидан  гувоҳлиги  бўлади. Худонинг  Сўзининг ҳақиқати - касаллик  белгилари  ва  вазиятлардан  кўра   реалроқдир. Бу 

Page 80: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 80/116

80

бизнинг  руҳимиздан бўлган имондир, онгимиздан эмас. Бу имон келган 

вақтдан, тайёр бўлган ҳолда Худонинг Сўзига имонда турамиз.

Келишув қудрати 

Икки  ёки  учта  имонли  келишув  ибодатида  имонларини 

бирлаштирганларида куч ва ҳокимият кўпаяди.

Қонун  такрорланиши 32:30 Агар  уларнинг  Ҳимоячиси  қўлга 

топширмаса ва Раббий уларни бермаса эди, қандай қилиб бир киши 

мингтани таъқиб қилар ва икки киши тумонатни қува олар эди?

Келишув ибодатлари 

Келишув  ибодати  Исонинг  икки  кишининг  келишуви  ва  бирлашиб 

Худодан сўраши ҳақидаги таълимотига асосланган.

Матто 18:19,20 Сизга яна чинини айтаман: агарки сизлардан икки 

киши  ерда  ҳар  қандай  иш  учун  сўрашга  рози  бўлишса, нимаики 

сўрасалар, уларга  Менинг  Самовий  Отамдан  бўлади. Зеро  қаерда 

Менинг  номим  билан  икки  ёки  уч  киши  йиғилса, Мен  у  ерда 

уларнинг орасида бўламан.

Келишувда  бўлиш  учун, бизлар  вазиятни  ҳамда  Худонинг  Сўзи  бу ҳақида  нима  дейишини  билишимиз  керак, сўнгра  эса  бирликда 

сўрашимиз  керак. Масалан: бизлар “айтилмаган илтимос”га  эга  бўлган 

одам  билан  келишув  ибодатини  қила  олмаймиз, яъни  ўзимиз билмайдиган нарса ҳақида келишув ибодатини қила олмаймиз.

¾   Ибодатларимизни аниқ йўналтириш 

Келишув  ибодатини  қилишнинг  улкан  фойдаларидан  бири - унинг диққатимизни  аниқ  объектга  қаратишимизни  таъминлашидир. Исога 

фарёд  қилган  кўр  гадони  эсланг: “Бизларга  шафқат  қил, О, Раббий,

Довуд Ўғли!”

Исо нима деб жавоб берди? Сен учун нима қилишимни истайсан?

Улар  пул  беришини  истадиларми? Улар  иш  беришини  истадиларми?

Улар шифо топишни истадиларми? Имон қаерда эди?

Бизлар  сўровларимизда  аниқ  бўлишимиз  керак, чунки  бу  бизларнинг имонимизни мутлоқ натижаларга қаратишимизга ёрдам беради.

¾   Шубҳани ва имонсизликни олиб  ташлаш 

Исо Иоирнинг уйига келганида, болани ўликдан  тирилтиришдан олдин 

барча шубҳаланувчиларни уйдан чиқарди.

Марк 5:39-42 Исо  ичкарига  кириб: “Нега  қайғуряпсизлар, нега йиғлаяпсизлар? Қизча ўлган эмас, у ухлаб ётибди”, - деди. Улар эса 

Унинг устидан кулишди. Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди,

қизчанинг  ота-онаси  ва шогирдларини  олиб  қолди  ва  қизча  ётган 

хонага  кирди. Қизчанинг  қўлидан  ушлаб  унга? “Талифа  куми!” -

деди. Бу  сўзнинг  таржимаси: “Қизим, сенга  айтаман: ўрнингдан 

тур!” демакдир. Ўн икки яшар қизалоқ шу онда ўрнидан туриб, юра 

бошлади. Буни кўрганларнинг ақли шошди.

¾   Бирга ибодат қилиш 

Юқорироқда  бизлар  баъзи  ибодатларга  сўралмагани  учун  жавоб  ола 

олмаймиз  дедик. Бизлар  келишув  ибодатида  эҳтиёт  бўлмаганимизда шундай  бўлади. Бизлар  шароит  ҳақида  сўзлаймиз, бунга  тааллуқли 

Худонинг  Сўзини  эътироф  этамиз  ва  шундай  ибодат  қилишимиздан 

қониқамиз. Бизлар бир-биримиз ва Худонинг иродаси билан келишувга 

Page 81: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 81/116

81

келган  вақтимизда, имон  бирлигида, сўраганимиз  амалга  ошишига ишонган ҳолда биргаликда сўрашимиз шарт.

Бу  бир  киши  ибодат  қилади, бошқалар  келишадилар  дегани  эмас.

Уларнинг иккаловлари ҳам, ёки ҳаммалари нима учун ибодат қилаётган 

бўлсалар  шу  ҳақда  келишувда  ибодат  қиладилар. Библияда  бир  киши 

ибодатни бошқариб бошқалари  тинглашлари ва келишувлари намунаси 

йўқ.

Худонинг Сўзини ибодат қилиш ¾   Худонинг Сўзи тирик 

Ибронийлар  китобининг  муаллифи  Худонинг  Сўзи  тирик  ва  қудратли 

эканини сўзлайди.

Ибронийликларга 4:12 Зеро  Худонинг  Сўзи  тирик  ва  таъсирчан 

бўлиб, ҳар қандай иккала томони ўткир қиличдан ҳам ўткирроқдир.

У жон ва руҳ орасига бўлишгача суқилиб киради, юракнинг хаёлу 

ниятларини фош қилади.

Пайғамбар  Йеремиаҳ  Худо  Сўзини  амалга  ошириш  учун  қарашини 

айтган.Йеремиаҳ 1:12 Раббий менга деди: сен тўғри кўряпсан; чунки Мен 

сўзларим устидан бедорман-ки, у тезроқ бажо бўлсин.

¾   Ечимни ибодат қилиш 

Худонинг  Сўзини  ибодат  қилиш –  бизларни  муаммоларни  ибодат қилишдан  тўхтатадиган  ўта  кучли  йўллардан  биридир. Муаммони 

сўзлаш ўрнига унинг ечимини сўзлаймиз.

Пайғамбар Ишаъё Худонинг Сўзи ҳаракатга тушганида нима бўлишини 

кўрсатиб беради.

Ишаъё 55:11 Худди шундай Менинг оғзимдан чиққан Менинг сўзим 

- Менга беҳуда қайтиб келмайди, лекин Менга нима маъқул бўлса 

шуни бажо келтиради ва Мен уни нима учун юборган бўлсам ўшани 

амалга оширади.

Худонинг Сўзи беҳуда қайтмайди. У нима учун юборилган бўлса, шуни 

амалга оширади.

Бизлар, аниқ вазиятда Худонинг Сўзини ибодат қилганимизда, мурожаат қилиш  учун Худонинг  ваъдаларини  топишга  вақт  ажратишимиз  керак.

Бу  вақтда  ваъдалар  китобини  ишлатиш  жуда  маъқулдир. Ибодат 

қилаётганимизда  фойдаланиш  учун  Худонинг  ваъдаларини  ёзиб  олиш 

жуда яхши. (Худо ҳеч қачон:  – Кўзларингни юмиб ибодат қилинглар, – демаган. Кўзимизни  юмишимизнинг  бирдан-бир  сабаби  фикримизни 

фақат Худога йўналтириш учун диққатни бўлинишидан асрашдир.)

¾   Шифоланиш  учун 

Агар бизлар шифога муҳтож бўлсак, бизлар ўзимизни қандай ёмон ҳис 

қилаётганимизни, врачлар  нима  деяётганини, қилишни  режалаштирган 

ишларимизни  қила  олмаётганимизни  Худога  айтишимизнинг  ҳожати 

йўқ. Бизнинг ибодатимиз тахминан қуйидагича бўлиши керак:

“ Раббий , Сўзинг: “ Исо  менинг  гуноҳларим  учун  яраланган”, –  дейиши 

 учун  раҳмат. У   менинг қонунбузарликларим  учун азобланди , токи  менинг 

тинчлигимнинг  жазолари  Унинг  устида  бўлсин; Унинг  яралари  билан  мен шифо топдим. Йеремиаҳ орқали  менинг соғлиғимни тиклашингни ва 

 менинг  яраларимни даволашингни айтганинг  учун  раҳмат  Раббий.  Мен 

Page 82: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 82/116

82

эгалик қиладиган  ҳамма  яхшиликларга қўшимча  равишда  менинг соғлом 

бўлишимни  исташинг   учун   раҳмат.  Раҳмат  Сенга   Раббий!  Мен 

соғайишимнинг  тўлиқ  намоён  бўлишига  ишонаман  ва  ҳозирнинг  ўзида 

 уни қабул қиламан!

*  Ишаъё 53:5, Йеремиаҳ 30:17, Юҳанно 2.

¾  Севиклиларимиз  учун 

Балки севиклиларимиздан бирортаси Раббийга яқин эмасдир.  Яна, улар 

қаерда  эканликларини  ёки  нима  қилаётганларини  Худога  сўзлашнинг кераги  йўқ. Улар  учун  қандай  ибодат  қилишимиз  керак? Худонинг Сўзини сўзлаб:

“Отажон ,  Раҳмат Сенга Сўзингда айтганингдек ваъдангни бажаришга 

имилламаётганинг , балки   ҳеч  кимнинг   ҳалок  бўлишини  истамасдан , ҳамманинг  тавбага  келишини  узоқ  бардош  билан  кутаётганинг  учун.

 Художон , Сен …нинг  ҳалок бўлишини истамайсан.  Раҳмат Сенга агар 

 мен   Исо   Масиҳга  ишонсам ,  мен  ва  оилам  нажот  топишини  ваъда 

берганинг  учун. Отажон , Сенинг сўзинг: «болага ёшлигида тўғри йўлни 

кўрсатсак , ёши  улғайганда  ҳам  бу  йўлдан  узоқлашмайди ,»- дейди.  Мен 

Сенга ташаккур билдираман ...”2 Петьор 3:9, Ҳаворийлар 16:31, Ҳикматлар 22:6.

¾   Маблағ  учун 

Сиз  пулларингизни  чек  китобчангиз  билан  хонтахта  устига  қўйишни 

фикрлаган  бўлишингиз  мумкин. Уларга  қўлингизни  қўйинг  ва  ибодат қилишни бошланг.

“Отажон , Сен бу ерда бўлган ва келаётган  ҳар бир сўмни биласан. Сен 

 улар  келадиган  кунни  ва  уларнинг  миқдорини  биласан.  Раҳмат  Сенга 

Сўзинг: « Агар  бизлар  ушрларимизни  Сенинг  уйингга  олиб   келсак , Сен 

осмоннинг  деразаларини  очишингни  ва  бизларнинг   устимиздан баракаларни  шу  қадар  қуйишингни-ки   уларни  сиғдириш   учун   хоналар 

етарли бўлмаслигини» айтиши  учун.  Мен Сенинг  мулкимни қирувчиларга 

таъқиқлашинг   ҳақидаги  ваъдангдан  қувонаман.  Қанчалик  ажойиб  , Художон ,  ҳамма   яхшиликларга  қўшимча   равишда   менинг  гуллаб  – 

 яшнашимни , жоним гуллаб - яшнаганидек гуллаб - яшнашимни исташингни 

айтганинг. Отажон , Сенинг Сўзинг айтади , Сен  менинг Чўпонимсан ва 

 мен  ҳеч нарсага  муҳтож бўлмайман. Миннатдорман Сендан  Раббий...”

*  Малъахи 3:10,11 3- Юҳанно 2, Санолар 23:1.

 Хулоса – Имоннинг овози 

Бизлар  тана, жон  ва  руҳмиз. Бизлар Руҳдан қайта  туғилганмиз. Бизлар 

қайта  туғилишимиздан  олдин  ишончга  эга  эдик, лекин  бу  табиий 

борлиққа ишонардик. Энди бизлар Худонинг Шоҳлигидамиз ва бизнинг имонимиз  ғайритабиий. Бизнинг  имонимиз- атрофимизда  кўраётган 

нарсаларимизга эмас, Худонинг Сўзи нима дейишига асосланган. Бизлар 

бошқа  ўзимиз  ҳақимизда  салбий  фикр  билан  яшамаймиз. Бизлар 

ўзимизга Худо бизларга  қарагандек  қараймиз. Бизлар  бошқа  гуноҳ  ёки 

ёлғончилик ҳаётимизга шубҳа келтиришига  рухсат бермаймиз.

Бизлар  Худо  берган  имонни  қўлламоқчимиз. Бизлар  Худонинг  Сўзига 

ишонмоқчимиз. Бизлар  енгувчи  имонга  эга  бўлмоқчимиз. Бизлар 

бошқалар билан имон ибодатида ва келишув ибодатида келишмоқчимиз.Бизлар Худонинг Сўзи билан ибодат қилмоқчимиз ва Худо бизлар учун 

қиладиган ажойиб ишларни кўрмоқчимиз!

Page 83: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 83/116

83

 

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Бизлар тана, жон ва  руҳдан иборат эканмиз, имонимиз қаердан эканини: жонимиздан (онг, ирода ва ҳиссиёт) ёки  руҳимиздан эканини қаердан биламиз?

2. Худонинг сифатидаги имон нима эканлигини ўз сўзингиз билан таърифлаб беринг.

3. Имон ибодати ва келишув ибодати нима?

4. Бирор танишингиз учун Худонинг Сўзи билан ибодат қилишнинг қисқача мисолини ёзинг. 

Page 84: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 84/116

84

Саккизинчи дарс 

Ҳокимиятда ибодат қилиш 

КИРИШ 

Кўп  ибодатларимизга  жавоб  ола  олмаслигимизнинг  сабаби  Худо 

қилишни  ваъда  берган  ишини  қилишини  ўтинишимиздир. Бизлар  бу 

ерда яшаб, унда ҳокимлик қилишимиз керак, Одам Ато ва Ҳавва айнан 

шу  учун  яратилган  эдилар. Бизлар  ибодат  сўзлашдан  иборат  деган 

тушунчага  эгамиз, аммо  ибодатнинг  энг  муҳим  қисми  эшитишдир.

Бизлар  қулоқ  солганимизда, Худо  бизларга  нима  қилишимиз кераклигини, ҳаётга  нима  дейишимиз, нима  буюришимиз  кераклигини 

айтади.

Ибодат: сўраш - эшитиш - бажаришдир. Бу худди ҳарбийларнинг ҳаётига 

ўхшайди: командирдан  нима  қилишни  сўраймиз, у  берадиган 

буйруқларни эшитамиз, сўнгра эса бўйсунамиз.

Иккинчи  дарсда  одамзоднинг  яратилиши  ва  Худо  уларга  берган 

ҳокимиятни  ўргандик. Бу  дарсда  эса, ана  шу  ҳокимиятни  ибодатли 

ҳаётимиз амалиётига қандай ишлатишни ўрганамиз.

Имонлиларнинг  бу  ерда  ҳаётни  ўзгартирадиган  ҳокимиятда  юриши 

Худонинг истагидир. Худо – Унинг тўлиқ назорати остида ҳокимиятда ҳаракат қиладиган эркаклар ва аёлларни изламоқда.

Амалий қадамлар 

Бу  дарсда  бизлар  ҳокимиятда  ҳаракатнинг  амалий  қадамларини  кўриб 

чиқамиз. Худо  ҳокимиятли  ибодатлар  билан  ибодат  қилишга  ишлата 

оладиган одамлар:

ΠЎз истакларидан холи бўш идишлар 

ΠХизматчининг кўнувчан юрагига эга бўлганлар 

Ҳокимиятли ибодат:

Π Муқаддас  Руҳнинг  ваҳий  инъомлари  орқали  Худодан  эшитган 

Сўзга асосланган 

ΠМуқаддас Руҳ томонидан берилган имон инъоми орқали қудрат 

билан айтилган ибодат бўлади.

Қудратли, ҳокимиятли, шоҳона  ибодат  ҳеч  қачон “Агар  шундай  бўлса 

яхши  бўларди”, –  деган  муносабатдан  келмайди. Масалан: “Бизлар якшанда куни жамоат базмини ўтказгунимизча ёмғир ёғмаса яхши бўлар 

эди.” Баъзилар  ҳатто  айтишлари  мумкин: «Исо  Масиҳ  номи  билан,

якшанба  куни  ҳаво  яхши  бўлишини  буюраман”. Тўхтанг! Ҳокимиятли 

ибодат  ҳеч  қачон  бизларнинг  ўзимизнинг  истакларимиз  ёки 

хохишларимиздан  келиб  чиқмайди. Илёс  ёмғирни  тўхтатди  ва  ёмғир  у 

яна  ёғишини  буюрмагунича  ёғмас  эди, аммо  Илёс  Худонинг  тўлиқ 

бошқаруви остида эди.

1 Шоҳлар 17:1 Галаад аҳлидан Фествитлик Илёс Ахавга деди: Мен 

қаршисида  турган  Раббий, Исроилнинг  Худоси  тирикдир! Бу 

йилларда шабнам ҳам, ёмғир ҳам бўлмайди, фақат менинг сўзимга биноангина бўлади.

Ҳаворий Ёқуб шу воқеага мурожаат қилиб дейди:

Page 85: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 85/116

85

Ёқуб 5:17,18 Илёс  бизга  ўхшаган  бир  инсон  эди. Ёмғир  ёғмаслиги 

учун  у  қизғин  ибодат  қилди  ва  ер  юзига  уч  йилу  олти  ой  ёмғир 

ёғмади. У яна ибодат қилгач осмон ёмғир берди ва ер ер ўз ҳосилини 

келтирди.

Эътибор беринг, бу ерда ибодат ҳам, эълон қилиш ҳам бор эди. У ибодат 

қилиб Худодан эшитди, сўнгра  эса ҳокимият билан эълон қилди: “Мен 

айтмагунимча ёмғир ёғмайди”.

ИСО БИЗЛАРГА НАМУНА Қилаётган  ҳар  бир  ишимизда  сўнгги  Одам  Ато –  Исо  доимо  бизга 

намуна  бўлиши  лозим. Ерда, Одам  Ато  нималарни  қилиш  учун 

яратилган  бўлса  Исо  шуларнинг  ҳаммасини  қилди. Бизлар  ҳақиқатдан 

айтишимиз мумкин: “Агар буни Исо қилган бўлса, буни бизлар ҳам қила 

оламиз!” Бизлар  буни  Унинг  номи  орқали  ҳамда  Муқаддас  Руҳнинг қудрати орқали қиламиз.

Муқаддас Руҳ томонидан куч берилган 

Исо  чўмдирилганигача  ва  Муқаддас  Руҳ  Унинг  устига  тушиб 

келганигача  ҳеч  қандай  мўъжизалар  қилмади. Луқо  бизларга  шундай 

деди:

Луқо 4:14-19 Исо Руҳ қудратида Жалилага қайтиб келди. У ҳақида 

бутун  ўока  атрофи  бўйлаб  овоза  тарқалди. Исо  эса  уларнинг синагогаларида  таълим  берар  ва  ҳамма  Уни  улуғлар  эди. Сўнгра 

Исо  ўсиб  тарбияланган  Носира  деган  шаҳарга  келиб, Ўз  одати 

бўйича шаббат куни синагогага кирди ва ўқиш учун ўрнидан турди.

Унга  Ишаъё  пайғамбарнинг  китобини  бердилар. У  китобни  очиб,

шундай  ёзилган жойни  топди: “Раббийнинг Руҳи Менинг  устимда,

чунки  қашшоқларга  хушхабарни  эълон  қилиш  учун, дили 

эзилганларга  шифо  бериш  учун, асирларга  халос  бўлишларини,кўрларга  кўзлари  очилишини  воизлик  қилиш  учун, азоб 

чекканларни  озодликка  чиқариш  учун, Раббийнинг  илтифот 

йилини воизлик қилиш учун У Мени мойлаб юборди”.

Бизлар ҳам Муқаддас Руҳдан куч олишимиз керак.

Имонлиларга ҳокимият берди 

Ўзининг  ерлик  хизмати  давомида  Исо - ёвуз  руҳлар, касалликлар  ва 

заифликлар, одамнинг  танаси, мавжудот, табиий  унсурлар, ҳатто 

ўлимнинг устидан ҳокимиятга эга эди. У бу ҳокимиятни бизларга берди.

Юҳаннонинг хушхабарида Исо шундай деган:Юҳанно 14:12 Сизларга  чинини  айтаман: Менга  ишонган  Мен 

қилган ишларни у ҳам қилади; ва бундан ҳам кўпроқ яратади, зеро 

Мен Отамнинг олдига кетяпман.

Маттонинг хушхабарида деган:

Матто 10:8 Касалларни  шифоланглар, моховларни  покланглар,

ўликларни  тирилтиринглар, жинларни  кувинглар; бепул 

олдинглар, бепул беринглар.

Луқонинг хушхабарида деган:

Луқо 10:19 Мана  мен  сизларга  илонлару  чаёнларни  ҳамда душманнинг  бутун  куч-қудратини  босишга  ҳокимият  беряаман  ва 

ҳеч нарса сизларга зарар етказмайман.

Page 86: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 86/116

86

Исо шайтон Одам Ато ва Ҳаввадан тортиб олган ҳокимиятни қайтариб 

олди ва уни Ўз издошларига – имонлиларга – бизларга берди!

¾   Ёвуз  руҳлар  устидан 

Исо ёвуз  руҳлар устидан ҳокимиятга эга эди.

Матто 8:31,32 Жинлар  Ундан  сўрашарди: агар  бизларни  қувсанг,унда бизларни тўнғизлар подасига юбор. У уларга деди: боринглар.

Шунда  улар  чиқиб, тўнғизлар  подасига  боришди. Шунда  бутун 

тўнғизлар  подаси  жарликдан  денгизга  ташланди  ва  сувда  ҳалок бўлди.

Исо  Худодан  ёвуз  руҳларни  йўқотишини  сўрамади. У  уларга  шахсан:

“Кет”, – деди.

¾   Касалликларимиз ва  заифликларимиз  устидан 

Мохов одам Исонинг олдига келди ва у покланди.

Марк 1:40,41 Бир мохов Исога келиб, Унинг олдида тиз чўкиб, Унга:

“Агар  истасанг, мени  моховликдан  пок  қила  оласан” - деб  айтди.

Исо унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга тегизиб: “Истайман,

пок бўл”, -деди.

Исо уни даволашини Худодан ўтинмади. У: “поклангин”, – деди.

¾  Одамнинг танаси  устидан 

Қўли қуриган одам Исога яқинлашди.

Марк 3:3-5  Исо  қўли  шол  одамга: “Ўртага  чиқ!” - деди... Сўнг 

улардан  сўради: “Шаббат  кунида  яхшилик  қилиш  лозимми  ёки 

ёмонлик? Жонни  халос  қилиш  керакми, ёки  ҳалок?” Улар  эса 

индамади. Исо одамларнинг бундай бағри тошлигидан қайғурди ва 

атрофга  ғазаб  билан  қараб, у  одамга: “Қўлингни  узат!” - деди. У 

одам қўлини  узатиши биланоқ тузалиб  кетди.

Бу  ерда  ҳам  бизлар  Исонинг  Худодан  фақат  У  қила  оладиган  ишни 

қилиб  бу  одамни  ғайритабиий   равишда  шифолашини  сўрашини 

кўрмаймиз. У: “Қўлларингни чўз”, – деди.

¾   Мавжудот  устидан 

Исо  мавжудотнинг  бир  қисми  бўлмиш  анжир  дарахти  устидан 

ҳокимиятга эга эди.

Матто 21:19 Йўл  ёқасида  бир  анжирни  кўрди, унинг  олдига 

яқинлашди  ва  унда  барглардан  бошқа  ҳеч  нарса  тополмай, унга 

деди: бундан  буён  сенда  ҳеч  қачон  ҳосил  бўлмасин. Шунда  анжир дарахти бир зумда қуриб қолди.

¾  Табиий  унсурлар  устидан 

Исо шамолга ва денгизга буюрди ва улар Унга бўйсундилар.

Марк 4:37-39 Шу пайтда кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар 

қайиқни  тебратиб  юборди, қайиқ  сувга  тўла  бошлади. Исо  эса 

қайиқнинг  қуйруқ  томонида  ёстиққа  ухлаб  ётган  эди. Шогирдлар 

Исони  уйғотиб: “Устоз, биз  ҳалок  бўлмаганимиз  учун  Сен  парво 

қилмайсанми?” -дедилар. Исо  эса  туриб, шамолга  ман  қилди  ва 

кўлга: “Жим бўл, бас қил!” - деди. Ўшанда шамол тинди ва чуқур сукунат бўлди.

Page 87: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 87/116

87

¾  Ўлим  устидан 

Исо Лазарнинг қабри олдида туриб, ўлимнинг устидан ҳокимият олди.

Юҳанно 11:43,44 Шундай  деди-ю, баланд  овоз  билан  хитоб  қилди:

Лазар, ташқарига  чиқ! Шу  пайт  қўлу  оёқлари  дока  Билан 

боғланган, юзи рўмол Билан ўралган жасад чиқиб келди.

-Уни ечинтириб, қўйинглар, кетаверсин,-деди Исо одамларга.

ҲОКИМИЯТНИНГ ОВОЗИ Охирги  дарсда  бизлар  имоннинг  овозини  ўргандик. Энди  бизлар 

ҳокимиятнинг  овози  устидан мулоҳаза юритишимиз  керак. Юқоридаги 

мисолларда  Исонинг  Сўзлари  нақадар  қисқа  бўлганига  эътибор 

беряпсизми?

Исо деди: “Бор”. “Поклангин.” “Қўлларингни чўзгин.” “Бошқа сенда ҳеч 

қачон ҳосил ўсмасин”. “Тинчлангин!” “Лазар, чиққин!” 

Юзбоши 

Юзбоши Исога келганида, У: “Фақат сўз айтгин ва менинг қулим шифо 

топади”, – деди.

Матто 8:8-10 Юзбоши  жавобан  деди: Раббий! Сен  менинг 

остонамга келишинга лойиқ эмасман, фақат битта сўз айт ва менинг 

хизматкорим  соғаяди; зеро  мен  ҳам  ҳокимият  остидаги  одамман,

лекин  ўз  қўлим  остида  аскарларга  эгаман, бирига  айтаман:

“боргин” ва  боради; бошқасига: “келгин”, ва  келади; ва 

хизматкоримга: “буни қилгин” ва қилади. Исо буни эшитиб ҳайрон 

қолди  ва  ортидан  кетаётганларга  деди: сизларга  чинини  айтаман,

Мен Исроилда ҳам бундай имонни топмадим.

Юзбошининг  ўзи  ҳокимият  остидаги  одам  бўлганлиги  учун  Исонинг 

ҳокимиятини  тушунди. Юзбошининг  мисоллари: “Бор,” “Кел,” “Буни қил” нинг қисқалигига эътибор беринг.

Қисқа сўзланг 

Ҳокимиятнинг  овози  қисқа. Унда  тушунтиришлар  йўқ. Унда 

топшириқларни фарқлаш йўқ.

Исонинг сўзларини эсланг:

Матто 6:7,8 Ибодат  қилаётганингизда , мажусийлар  каби  ортиқча 

сўзларни  такрорлаб  турманглар. Улар, кўп  сўзласам, ибодатим 

ижобат  бўлади, деб  ўйлайдилар. Уларга  ўхшаманглар, чунки 

Отангиз  нималарга  муҳтожлигингизни  Ундан  сўрашингиздан олдин билади.

¾  Сўзларингиз кам бўлсин 

Воизнинг китобида ўқиймиз:

Воиз 5:2 Ташвиш  кўп  бўлганида, пуч  ниятлар  ҳам  кўпаяди, кўп 

гапирганда, оғиздан ахмоқона сўзлар чиқади.

¾   Библиядаги  мисоллар 

Π Дониэлнинг  ибодати - қисқалиги  бўйича  классик  ибодат 

ҳисобланади.Дониэл 9:19  Ё  Раббий, нолаларимни  эшитгин! Ё  Раббий, бизни 

кечиргин! Ё  Раббий, илтижоларимни  эшитиб  ёрдам  бергин!

Page 88: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 88/116

88

Ҳурматинг ҳаққи шошилгин, чунки бу шаҳринг ва халқинг Сенинг 

номинг билан аталгандир, эй, Худойим!

ΠМусонинг ҳам ажойиб равишда қисқа бўлган ибодатлари бор эди.

Сонлар 10:35,36 Сандиқ йўлга кўтарилганида Мусо айтарди: Раббий 

кўтарилгин  ва  Сенинг  душманларинг  тўкилиб  кетади  ва  Сендан 

нафратланувчилар  Сенинг  юзингдан  қочиб  кетишади! Сандиқ 

тўхтаганида  эса  у  айтарди: Раббий, Исроилнинг  мингларига  ва 

туманларига қайтгин!Π Қисқа  ибодатнинг  бошқа  мисоли  Илёснинг  болани  ўлимдан 

тирилтириш вақтидаги ибодатидир.

1 Шоҳлар 17:21,22 Исроил  лашкари  билан  Филистлар  бир-

бирларига  рўпара  бўлиб, саф  тортдилар. Довуд  келтирган 

нарсаларини  орқадаги  қўриқчига  қолдириб, сафга  томон  югурди.

Акаларининг ёнига бориб, улар билан саломлашди.

Илёснинг Баалнинг руҳонийлари билан тўқнашуви 

Бизлар Илёснинг Баалнинг  руҳонийлари Билан баҳслашишини бешинчи 

дарсда кўриб чиқдик. Илёс ҳокимиятни тушунадиган одам эди. Исроил 

халқи кун давомида Ваалнинг  руҳонийлари сакраши, қичқириши ва ўзларини тилганларини, аммо ҳеч нарса содир бўлмаганини  кўрдилар.

Илёс қурбонгоҳ ва қурбонлик тайёрлаганидан сўнг, у яқин келди ва 

сўзлади... У қичқирмади, у сакрамади, у ўтинмади ва ўзини кесмади. У 

бир мартагина олтмиш тўртта қисқа  сўзлар Билан ибодат қилди.

1 Шоҳлар 18:36-38 Кечки қурбонлик пайти бўлганда, пайғамбар 

Илёс қурбонгоҳга яқин келиб, хитоб қилди. Эй, Иброҳимнинг,

Исҳоқнинг ва Исроилнинг Худоси - Эгамиз! Бугун сенинг исроилда 

Худо эканлигинг, Мен эса Сенинг қулинг эканлигим аён бўлсин.

Буларнинг ҳаммасини сенинг амрингга биноан бажо қилганим аён 

бўлсин. Менга жавоб бер, эй, Эгамиз! Менга жавоб бер: мен бу халқ 

Сенинг Худо эканингни, уларнинг дилини сен Ўзингга мойил 

қилувчи эканингни билсин. Ўша заҳоти Эгамиз олов юборди. Олов 

куйдиришга аталган қурбонликни, ўтинларни, тошларни ва 

тупроқни ямламай ютиб юборди. Ҳандақдаги сувни ҳам олов тортиб 

кетди.

ХУДО КИМНИ ИШЛАТА ОЛАДИ?

Кўнувчанларни 

Мусо фиръавн қизининг ўғли  сифатида  тарбияланган эди. У бойлик ва 

ҳокимият  нима  эканини  билар  эди. Сўнгра  у  саҳрога  қочиб  кетди  ва 

Худо унга ёнаётган бутада кўринди. Мусо  аниқ ҳокимиятда юрарди. У Мисрга яраларни олиб келди. У Қизил денгизни кесиб ўтди. У саҳрода 

қоядан  сув  чиқарди. У  тоғда  Худо  билан  суҳбатлашди. У  Худога  шу 

қадар  яқин  эдики, унинг  юзи  ўзгарди. Агар  бирор  киши  ўзи  ҳақида 

баланд фикрга бориши мумкин бўлса, бу Мусо бўлиши керак эди. Лекин 

бизлар Сонлар китобида ўқийми.

Сонлар 12:3 Мусо  ердаги  барча  одамлар  ичидаги  камтарин  инсон 

эди.

Мусо  шу  қадар  кўнувчан  бўлганлиги  учун, Худо  унинг  қудратли,

ғайритабиий ҳокимиятда ишлата олди.

Page 89: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 89/116

89

Хизматчиларни 

Исо деди:

Матто 20:26,27 Лекин  сизлар  орангизда  бундай  бўлмасинг: ким 

ичингизда катта бўлишни истаса, сизларга хизматкор бўлсинг; ким 

ичингизда биринчи бўлишни истаса, сизларга қул бўлсин;

Масиҳга тақлидчиларни 

Шогирдлар сўнгги песах дастурхонига йиғилганларида, Исо - Худонинг Ўғли  даҳшатли  хиёнат  ва  хочда  михланишга  юз  тутиши  арафасида,

шогирдларининг  оёқларини ювди. Исо  Яҳудо Уни  сотишини  билса-да,

унинг ҳам оёғини  ювди.

Исо  Ўзини  онг  ва  ҳиссиёти  даражасида  азобланишга  ва  ўлимга 

тайёрлаётган эди. У нима учун шу кеча уларнинг оёқларини ювишга вақт 

ажратди?

Бизлар  учун  бу  саволга Унинг Ўзи жавоб берди. У  буни  улар учун  ва 

бизлар  учун  намуна  бўлиши  учун  қилди. Шогирдлар  бир-бирларига 

хизматкор  бўлишлари  керак  эди. Бизлар  ҳам  бир-биримизга  хизматкор 

бўлишимиз керак.Юҳанно 13:3-5,12-15 Исо  эса  Отаси  ҳамма  нарсани  Унинг  қўлига 

берганини билар эди; Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига 

қайтаётганини  ҳам  билар  эди. Шундай  қилиб, У  овқатдан  туриб 

устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боғлади. Кейин 

тоғорага  сув  қўйиб, шогирдларининг  оёқларини  ювиш  ва  белига 

боғлаган  сочиқ  билан  артишни  бошлади. Шогирдларининг 

оёқларини  ювганда, Исо  устки  кийимини  кийиб, ёнбошлади  ва 

уларга  айтди: “Мен  сизларга  нима  қилганимни  биласизларми?

Сизлар Мени Устоз ва Раббий деб атайсизлар ва тўғри қиласизлар,

чунки Мен худди шундайман”. Ўшанда, агар Мен Раббий ва  устоз 

бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизга оёқларингизни ювишингиз  керак. Мен  сизларга  ўрнак  кўрсатдим,

токи  Мен  сизларга  нима  қилган  бўлсам, сизлар  ҳам  ўшани 

қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим.

Қобилиятлиларни 

Бизлар  Библияда  баъзи  одамлар  ёки  воқеалар  ҳақида  ўқиганимизда,уларнинг  атрофига  аура  ёки  хомхаёлларни  қўйишга  ҳаракат  қиламиз.Бизлар уларга бўйин эгиб ва улардан ажабланиб ҳурмат қиламиз. Бизлар 

бундай қилишни бас қилишимиз керак, чунки бу бизларни улар қилган 

ишни  қилишимизга  тўсқинлик  қилади. Худо  уларнинг  ҳаётларидаги 

маълум  воқеалар  бизларга  намуна  бўлиши  учун  уларни  Библияга 

киритган. Бизлар  уларнинг  буюк  ғалабалари  ва  мағлубиятлари  ҳақида 

ўқиймиз, токи  бизлар  уларни  ўзимизга  ўхшаб  Худонинг  қудратида 

ҳаракат қилаётган одамлар сифатида кўра олайлик.

Илёс Худонинг энг қудратли одамларидан бири эди, аммо шу ҳолда ҳам 

ҳаворий  Ёқуб: “У  табиатан  бизларга  ўхшаган  одам  эди,”-деб 

 руҳлантирувчи сўзларни ёзган.

Ёқуб 5:17 Илёс бизга ўхшаган бир инсон эди. Ёмғир ёғмаслиги учун 

у қизғин ибодат қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмғир ёғмади.

Тайёрланган идишларни Бизлар ўзимизни тайёрлашимиз ва Устозимизга керакли, ҳар қанақа эзгу 

ишга тайёрланган иззатдаги идишлар бўлишимиз мумкин.

Page 90: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 90/116

90

2 Тимўтийга 2:20,21 Катта  бир  уйда  нафақат  олтин  ва  кумуш 

идишлар, балки  ёғоч  ва  сопол  идишлар  ҳам  бор; уларнинг баъзилари шарафли, баъзилари эса шарафсиз нарсаларда қўлланиш 

учундир. Шундай қилиб, ким бўлардан ўзини покласа, у шарафли,

муқаддасланган ва Эгаси учун фойдали идиш бўлиб, ҳар бир яхши 

иш учун тайёрланган бўлади.    

ИСО НОМИ БИЛАН ИБОДАТ ҚИЛИШ ҚУДРАТИ 

Барча номлардан баланд ном Исонинг номи барча номлардан баланд ном.

Филипларга 2:8-11 У то ўлимгача, ҳатто хочдаги ўлимгача итоатли 

бўлиб, Ўзини  бўйсундирди. Шунинг  учун  Худо  Уни  жуда 

юксалтирди  ва  Унга  ҳар  қандай  исмдан  юқори  бўлган  исмни  ато 

этди, токи Исонинг исми олдида самодаги, ердаги ва ер остидаги ҳар 

қандай  зот  тиз  чўксин  ва  ҳар  қандай  тил  Худо  Отанинг  шон-

шуҳратига Исо Масиҳни Раббий деб очиқ иқрор этсин.

Унинг номидаги ҳокимият 

Исо шогирдларига берган ҳокимият Унинг номини ишлатишда эди.Марк 16:15-18 Кейин Исо уларга деди: “Бутун дунё бўйлаб юринглар 

ва  ҳамма  тирик жонга Хушхабарни воиз қилинглар. Ким ишониб,

чўмдирилса, нажот  топади. Ишонмаган  эса  маҳкум  бўлади.

Қуйидаги  аломатлар  имонлиларга  ҳамроҳ  бўлади: Менинг  номим 

билан жинларни қувиб  чиқарадилар.  Янги  тилларда  гапирадилар.

Қўлларига  илон  олиб  кўтарсалар  ёки  ҳалокатли  бирон  нарса 

ичсалар  ҳам, уларга  зарар  етмайди. Беморларга  қўлларини 

қўйганда, улар соғайиб кетадилар.

Унинг номидан сўранг 

Бизлар Унинг номи билан сўрашимиз керак.

Юҳанно 15:16 Мени  сизлар  танламадингизлар, Мен  сизларни 

танладим  ва  сизлар  юриб, хосил  келтиришингиз  учун, ва 

хосилингиз  доимо  булиши  учун  куйдим, токи, Отамдан  Менинг 

номим билан нимаики сурасангиз У берсин.

Юҳанно 14:13,14 Отамдан  Менинг  номим  билан  нимаики 

сурасангиз, шуни киламан, Ота Углида улуглансин. Менинг номим 

билан нимаики сурасангиз, Мен шуни киламан.

Мўъжизалар Унинг номи билан қилинди 

Исо  Отасининг  олдига  қайтганидан  кейин  шогирдлар  қилган  илк 

мўъжиза Унинг номи билан қилинган эди.

Ҳаворийларга 3:1-8 Бир куни Петъор билан Юҳанно ибодат маҳали 

- соат учда бирга маъбадга чиқаётган эдилар. У ерда онадан туғма 

шол  бўлган  биров  ҳам  бор  эди. Бу  одамни  маъбадга 

кираётганлардан  садақа  тилаш  учун  ҳар  кун  маъбаднинг  Гўзал 

деган  дарвозаси  ёнига  келтириб  қўяр  эдилар. У  маъбадга  кириб 

келаётган  Петъор  билан  Юҳаннони  кўрибоқ, улардан  ҳам  садақа 

сўради. Петъор билан Юҳанно эса кўзларини унга тикиб: “Бизларга 

қара!” -дедилар. У одам улардан бирон нарса олишни умид қилиб,

уларга  диққат  билан  қарар  эди. Петъор  унга: “Менда  кумуш  ва олтин  йўқ, аммо  ўзимда  борини  сенга  бераман: носиралик  Исо 

Масиҳ  номидан  сенга  айтаман, ўрнингдан  туриб  юр! -деди-ю, ўнг қўлидан  тутиб, уни  оёққа  турғизди.” Бирданига  унинг  тиззалари 

Page 91: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 91/116

91

билан тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди. У дик этиб оёққа турди-да,

юра  бошлади. Худога  ҳамд  айтиб, ирғиб - сакраб юрганича, улар 

билан маъбадга кирди.

Петьорнинг: “Исо  номи  билан  тургин  ва  юргин”, –  деганидаги 

ҳокимиятга эътибор беринг. У беморни шифолашини Худодан сўрагани 

йўқ.

Ҳамма ишни Унинг номи билан қилинг 

Бизлар қиладиган ҳамма ишимизни Исо номи билан қиламиз.Колосликларга 3:17 Сизларга  сўз  билан  ёки  иш  билан  нимаики 

қилсангизлар, ҳаммасини  Раббий  Исо  Масиҳ  номидан  қилиб, У 

орқали Отамиз Худога миннатдорчилик билдирамиз.   

ЖАНГОВАР ИБОДАТЛАР 

Исо фақат Отаси қилаётганини кўрган ишларини қилганини айтди.

Юҳанно 5:19 Исо  бунга  деди: сизларга  чинини, чинини  айтаман:

агар  яратувчи  Отани  кўрмаса - Ўғил  Ўз  Ўзидан  ҳеч  нарса  ярата 

олмайди, зеро У нимани яратса, Ўғил ҳам худди шундай яратади.

Худо бизларга берган қудратли ҳокимиятда фаолият кўрсатиш учун  ва 

бунга  дунё  ўта  муҳтожлиги  учун, бизлар  фақат  Отамиз  қилишни 

буюрган  ишни  қилишимиз  керак. Бизлар  ўз  истакларимизни  олиб 

ташлашимиз  керак. Бизлар  Унинг  иродасини  билишимизга  тўсқинлик 

қиладиган ҳар қандай нарсани четга олиб ташлашимиз керак.

Бизлар  Исо  Масиҳга  ўхшаб  Муқаддас  Руҳнинг  қудратида  фаолият кўрсатишимиз  керак. Бизлар  Унинг  иродасини  билгунимизча   руҳда ибодат қилишимиз керак.

Имонда, Худонинг  иродасини  шароитларга  сўзловчи  имоннинг  овози 

бўламиз.Учта огоҳлантирув 

Бизлар ёдда сақлашимиз керак бўлган учта огоҳлантирув бор.

Π Худо  ҳеч  қачон  бизларга  Унинг  Сўзига  қарши  бўлган  сўзни 

айтишни ёки ишни қилишни буюрмайди.

Сўз Худодир, ва Худо ҳеч қачон Ўзига қарши бора олмайди.

Юҳанно 1:1 Азалда Сўз бор эди. Сўз Худода эди, Сўз - Худо эди.

ΠХудо ҳеч қачон бизларга ўз фойдамиз ёки ўзимизнинг номимизни 

улуғлаш учун бирор нарса дейишни, ёки қилишни буюрмайди.Шайтон  Исога  олиб  келган  васвасалардан  бири  шу  эди. Исо  биргина 

ҳаракат  билан  Худонинг  Ўғли  эканини  исбот  қилиши  мумкин  эди. У 

хочни четлаб ўтиб ҳеч қандай қурбонликсиз бу дунёнинг ҳукмдорлигини 

қўлга киритса бўлар эди.

Матто 4:5,6 Сўнг шайтон Уни муқаддас шаҳарга олиб келди ва Уни 

маъбаднинг қанотига қўйди, ва Унга деди: агар Сен Худонинг Ўғли 

бўлсанг Ўзингни пастга  ташла, зеро  ёзилган: “Сен  ҳақда, Ўзининг фаришталарига  амр  этган  ва  Сени  қўлларида  олиб  боришади,

оёғинг билан тошга қоқилмайсан”.

ΠХудо ҳеч қачон бошқа бировнинг эркин иродасини бўғиб, унинг устидан ҳокимиятимизни юритишимизни буюрмайди.

Page 92: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 92/116

92

Худо бошқа одамларни назорат қилаётган ёвуз  руҳлар устидан ҳокимият бериши мумкин.

Дарвозалари дош бера олмайди 

Бизлар  шайтоний  кучлар  билан  урушга  кирганмиз. Исо  илк  бора “жамоат” сўзини  ишлатганида, У  дўзахнинг  эшиклари  унга  дош  бера 

олмаслигини  айтди. Бу  дарвозалар  дўзахнинг  ҳокимиятларини 

билдиради. Исо шайтоний кучлар Жамоатни енга олмаслигини айтди.

Матто 16:18 Мен  сенга  айтаман: сен – Петъор, Мен ана шу тошда Жамоатимни қураман ва дўзах дарвозалари уни енга олмайди.

Боғлаш ва ечиш 

Исо бизларга боғлаш ва ечиш қудратини берди.

Матто 16:19 Сенга Осмон Шоҳлигининг калитларини  бераман: ва 

ерда  нимани  боғласанг, шу  нарса  осмонда  боғланади, ва  ерда 

нимани ечсанг, шу нарса осмонда ечилади.

Боғлаш    Худо  бизларни   руҳий  жангга  бошқарган  махсус  вазиятда 

шайтонннинг  ёки  унинг  ёвуз   руҳларининг  ҳукмронлигини  чеклашни 

билдиради.

Матто 12:28,29 Агар Мен Худонинг Руҳи  билан жинларни қувсам,

унда, албатта, Худо  Шоҳлиги  сизларга  яқинлашди. Ёки  қандай 

қилиб  кимдир  кучлининг  уйига  кириб, олдин  кучлини  боғламаса 

уйини  талон-тарож  қила  олади? Шунда  унинг  уйини  талон-тарож 

қила олади.

Исо бизларга боғлаш ва ечишнинг мисолини берди:

Луқо 13:11,12,16 У ерда  ўн саккиз йилдан буён дармонсизлик руҳига 

чалинган  бир  аёл  бор  эди. У  букилиб  қолган  бўлиб, қаддини  сира 

тўғри тута олмас эди. Исо уни кўргач, ёнига  чакириб унга деди: Эй 

аёл, сен дармонсизлигингдан  озод бўляпсан. Ўн саккиз йилдан бери 

шайтон боғлаб қўйган, Иброҳимнинг қизи бўлган бу аёлни шаббат 

куни кишанлардан  озод қилиш керак эмасмиди?

Имонлилар  сифатида, бизларга  яшаётган  жойимиз  ва  Худо  томонидан 

юборилган жойимизда ҳокимият берилган. Шу жойларда бизлар боғлаш 

ва  ечиш  ҳокимиятига  эгамиз. Қаттиқ, ҳокимиятли  ибодат  воситасида 

ерда  ишлаш  учун  Худонинг  қудрати  ва  қобилиятини  озод  қилишимиз мумкин.

Руҳий бошлиқларга қарши жанг 

Бизлар  урушимиз  бошқа  одамларга  қарши  эмаслигини  доимо  ёдда сақлашимиз керак. Бизлар дўзахнинг кучлари билан жанг қиламиз.

Эфесликларга 6:12 …чунки  бизнинг жангимиз  қону  танага қарши 

эмас, балки  бу  дунёдаги  зулматни  бошқарадиган  бошлиқларга  ва 

ҳокимлару  ҳокимиятларга, осмон  остидаги  ёвузлик  руҳларига 

қаршидир.

Қотмаларни барбод қилиш 

Бизларнинг  жанг  қуролларимиз: Исонинг  номи, Исонинг  қони  ҳамда Худонинг Сўзидир. Булар  руҳий қуроллардир ва улар ўта қудратлидир.

2 Коринфликларга 10:4,5 Жангларимиз  қуроллари  танавий  эмас,балки  қалъаларни  яксон  қилиш  қудратига  эга  бўлган  илоҳий 

қуроллардир. Булар  билан  Худони  таниб  билишга  қарши 

Page 93: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 93/116

93

кўтариладиган  ҳар  қандай  хаёл  ва  баланд  иддаони  йиқитамиз.Масиҳга ҳар қандай фикр-мулоҳазани бўйсуниш учун асир қиламиз.

Шоҳликни куч билан олиш 

Ибодатларимизда  бизлар  куч  билан  Худонинг  Шоҳлигини 

яқинлаштиришимиз керак. Бизлар дадиллик ва ҳокимият билан: “Сенинг шоҳлигинг  келсин! Сенинг  ироданг  бажо  бўлсин! Ерда  ҳам  осмонда бўлганидек”, – дейишимиз керак.

Булар осмоннинг шоҳлигини ва Унинг иродасини ерга олиб келадиган шоҳона  ибодатлардир. Бизлар  Худонинг  шоҳлигини  куч  билан  олиши 

керак бўлган зўрлармиз.

Матто 11:12  Яҳё  Чўмдирувчининг  кунидан  бошлаб  энди  Осмон 

Шоҳлиги куч билан олинади, ва куч ишлатганлар унга эришишади.

Исо кутмоқда 

Саноларда Довуд башорат қилган:

Санолар 109:1 Раббий  Раббимга  деди: сенинг  душманларингни 

оёқларинг остига қўйгунимча Менинг ўн қўл томонимда ўтиргин. 

Матто, Марк  ва  Луқо  ҳаммалари  Исо  Довуднинг  шу  сўзларига  урғу бериб ёзганлар.

Луқо 20:42,43 Мана, Довуднинг  ўзи  Санолар  китобида  деяпти:

“Раббий  менинг  Раббимга  айтди: “Душмангларингни  оёқларинг остига  йиқитмагунимча, Сен  Менинг  ўнг  томонимда  ўтириб 

тургин”.

Кейинчалик Муқаддас Руҳ элликлик кунида келганида, Петьор ўзининг илк  воизлигини  қилди  ва  уч  мингта  жон  Жамоатга  қўшилди. Бу 

воизликда, Петьор  ҳам  Довуднинг  шу  башоратига  урғу  берган.

(Ҳав.2:34-35)

Ибронийларга  китобининг  муаллифи  ҳам  Довуднинг  шу  башоратига мурожаат қилган.

Ибронийларга 10:12 Масиҳ  такала  рва  ҳўкизларнинг  қони  Билан 

эмас, балки  Ўз  қони  Билан  муқаддас  маконга  бир  марта  кириб,

мангу қайта сотиб олинишни қўлга киритди.

Шу ягона ҳақиқатга олти марта диққатимиз қаратилди. Нима учун?

Бизлар биламизки, Исо бизлар учун осмонда шафоат қилмоқда, аммо у 

бизларнинг  ҳам  нимадир  қилишимизни  кутаётганини  тушунамизми? У 

душманларининг  оёқ  ости  қилинишини –  Унинг  оёқлари  остига 

қўйилишини кутяпти!

 Хулоса – Ҳокимиятда ибодат қилиш 

Хочда Исо баланд овоз билан қичқирди: «Тугалланди!”

Исо одамзоднинг гуноҳи учун жазоланди.

Исо Ўз қонини тўкиши орқали, бизларни қонун лаънатидан қутқарди.

Исо бизларга ҳокимиятимизни қайтариб берди.

Ҳозир, Исо Ўз душманларини оёқ ости қилиш учун бизларни кутмоқда!

У Ўз номини бизларга берди. У бизларга Муқаддас Руҳнинг қудратини берди.У бизларга ҳокимият берди. Ҳозир у бизларга тегишли!

Ибодат орқали, бизлар Худонинг Шоҳлигини кучли равишда ерга олиб келишимиз шарт.

Page 94: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 94/116

94

 

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Матто 8:8да  нима  учун  юзбоши  Исога:  –  Хизматкоримни  даволаш  учун  менинг  уйимга 

келишингнинг ҳожати йўқ, фақат Сўз айтсанг бас, у тузалади, –  деди? Бу бизлар учун ҳозирги 

кунларда қандай намуна?

2. ”Юр” “Кел!” “Тур ва шифолангин,”- қабилидаги сўзлар қанақа ибодат?

3. Худо сизга ҳокимиятли ибодатни бераётганингизни қандай билишингиз мумкин?

Page 95: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 95/116

95

Тўққизинчи дарс 

Худонинг юрак фарёди 

КИРИШ 

Бутун  Библия  бўйлаб, Худонинг  юрак  фарёди  Ўз  халқини  шафоат 

қилишга даъват  этишида намоён  бўлмоқда. Бу пайғамбар Ҳезеқилнинг 

Худо шафоат қилувчини излагани ва топа олмагани ҳақидаги сўзларида кўринади.

Ҳезеқил 22:30 Улар ичидан  оралиқда  туриб, ушбу  ер  учун Менинг 

қаршимда, Мен  уни  ҳалок  қилмаслигим  учун  шафоат  қиладиган 

одам изладим, лекин топмадим.

Йилномаларда Ўз халқи шафоат қилиши учун Худонинг юрак фарёдини 

ўқиймиз. У уларга, агар ўзларини кўнувчан қилсалар, ёвузликларидан юз ўгириб ибодат қилсалар, уларнинг ерларини шифолашини айтган.

2 Йилнома 7:14 Менинг  номим  билан  номланган  халқим  Менинг қаршимда  кўникади  ва  ибодат  қилишади  ва юзимни  излашади  ва 

ёвуз йўлларидан қайтишади, шунда Мен осмондан туриб эшитаман 

ва уларнинг гуноҳларини кечириб, ерларини шифолайман.

Исо  шогирдларига  хирмон  кўплигини, йиғувчилар  эса  оз  эканлигини 

айтди. Улар нима қилишлари керак эди? Ибодат!

Луқо 10:2 Шундай  қилиб, уларга  амр  қилар  эди: “Ҳақиқатан  ҳам 

ҳосил  кўп, бироқ  ишчилар  оз. ЎЗ  ўрим-йиғимингга  ишчиларни 

юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар”.

Библияда  ибодатнинг  бошқа  турларига  қараганда  шафоат  ибодати 

ҳақида  оятлар  кўпроқдир. Ҳокимият  ибодатлари  кўпинча  бизларга 

шафоат орқали келадиган ғайритабиий билимга асосланган.

Ибодатнинг  биринчи  намуналари, Аюб  китобидан  бошлаб  шафоат 

ибодатларидир. Оталар ўз оилалари учун шафоат қилганлар. Давлатнинг художўй  бошқарувчилари  ўз  давлатлари  ва  халқлари  учун  шафоат 

ибодати  қилганлар. Руҳонийлар  шафоат  қилдилар. Исо  шафоат  қилди.

Ҳаворийлар  шафоат  қилдилар. Бизлар  оилаларимиз, давлат 

бошқарувчилари ва Масиҳнинг танасидаги бошқарувчилар учун ибодат қилиб, Масиҳга ўхшаш одамлар қаторини давом эттирамиз.

Шафоатнинг таърифи 

Шафоат Худонинг олдига бошқа киши учун ибодат қилиш, ҳатто, керак 

бўлса ўзганинг ўрнини олиб, у учун ўзига сўрагандек сўраш маъносини 

билдиради. Ҳақиқий  шафоат  чуқур, ич-ичимиздан  келади. У  бизлар 

Худонинг хулосаларини, Унинг истакларини, сўнгра  эса У бошқариши 

баробарида  Унинг  қудратини  бошқаларнинг  ҳаётига  озод  қилиш  учун 

Худо билан ўта яқин муносабатлардан келади.

Одамлар учун шафоат қилинади ва бу ҳар бир имонлининг  руҳонийлик 

вазифасидир.

Вилсон  Мамболео  ёзган: “Шафоатчилар - шафоатга  муҳтож  одам  ёки 

одамларлар  гуруҳи  ва  Худонинг  орасида  турадилар. Улар  ўзларининг 

эҳтиёжларини  унутадилар  ва  ўзларини  ибодат  қилинаётган  гуруҳ  ёки алоҳида  одам  учун  уруш  билан  бирлаштирадилар. Улар  ўзгаларнинг оғриқларини  ўзлариникидек  ҳис  қиладилар. Улар  бошқаларнинг эҳтиёжлари  учун  ибодат  қилишдан  лаззатланадилар. Шафоатчилар 

Page 96: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 96/116

96

ўзгалар  учун  ибодат  қилганларида  юраклари  қувонч  билан  тўлади.

Уларнинг  юракларига  ички   руҳий  куч  қуйилади. Бу  Худога  ёқади.

Шафоатчиларга Худо оила, Жамоат, давлат ҳақидаги  режаларини очади.

 Худо  билан   учрашув –   Ибодатнинг  чуқур   маъноси  китобидан 

олинган.  Найбория ,  Кения ,  Африкада  Ибодат  ва  Сўз  Нашриётлари 

томонидан чоп этилган.

Шафоатнинг амалий босқичлари 

Сиз  шафоат  қилаётганингизда  олтита  асосий  босқичларни  эслаб қолганингиз маъқул.

ΠАниқ сўзланг, мақсадсиз бўлманг.

Π Эҳтиёжга  тўғри  келадиган  Худонинг  ваъдаларини  топинг  ва 

ибодатингизни  шуларга  асосланг. Бу  сизнинг  ибодатингизни 

Худонинг иродаси билан бир чизиқда тутишга ёрдам беради.

ΠМуқаддас Руҳ сиз орқали ибодат қилишига имкон беринг.

ΠИбодатингизни одамнинг яхшилигига асосламанг. Ҳеч кимнинг яхшилиги  ўзиники  эмас. Ҳақлик имонлининг Масиҳдаги  ҳолатига 

асосланган. Доим Худонинг инояти ва шафқатига асосланиб ибодат қилинг.

ΠОдамларни ибодатда назорат қилишга ёки уларнинг ўринларига 

қарор қабул  қилишга интилманг. Худо  ҳеч қачон  уларнинг  эркин 

иродаларини бўғмайди ва сизга ҳам бундай қилишга рухсат берган 

эмас.

ΠДоимий бўлинг – ҳеч қачон чекинманг!

Шайтонннинг стратегияси 

Шайтон  Худо  томонидан  бошқариладиган  шафоатда  ҳаракат  қилувчи 

ҳар бир имонлига ҳужум қилиш  режасига эга. У Худо очганини бузишга ва  шафоатчиларга, улар   –  Жамоат  бошқарувчиларига  Худонинг йўлларини  ўргатишлари  кераклиги  ҳақидаги  янглиш  ҳиссиёт  беришга 

ҳаракат  қилади.У  шафоатчини  бошқарувчилик  мавқеини  суиистеъмол 

қилдириш, ҳаттоки назорат қилдиришга ҳаракат қилади.

Шафоатчи доимий  равишда ҳукм қилувчилик, айблаш ва назорат қилиш 

 руҳларидан ўзини асраши керак.

ШАФОАТНИНГ БИБЛИЯДАГИ МИСОЛЛАРИ 

Қандай  шафоат  қилишни  ўрганишнинг  энг  зўр  йўли   –  Библиявий мисолларни ўрганишдир. 

Исо бизлар учун шафоат қилмоқда 

Исо доимо бизнинг энг зўр мисолимиз.

¾   Бизнинг Олий  Руҳонийимиз 

Эски  Аҳднинг   руҳонийлари  шафоатчиликнинг  тимсоли  эдилар. Улар 

одам  ва  Худонинг  орасида  халқнинг  гуноҳлари  учун  қурбонлик 

келтириб турар эдилар. Исо бизнинг Олий Руҳонийимиз ва бизларнинг бошқалар  учун  ибодат  қилишимизга  намунадир. У  яшашни  давом 

эттирмоқда ҳамда шафоат қилмоқда.

Page 97: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 97/116

97

Ибронийларга 7:25  Шунинг  учун  Исо  Ўзи  орқали  Худога 

келаётганларни  ҳамиша  қутқаришга  қодир, чунки  У  улар  ҳақида 

шафоат қилиш учун доимо тирикдир.

¾   Бизнинг адвокатимиз ёки  Шафоатчимиз 

Луғатда  адвокат - кимнингдир  томонини  олиб  сўзловчи, ўтинувчи  ёки 

баҳслашувчи; бошқа  киши  учун  ўтинувчи  шахс; таъминотчи  ёки 

ҳимоячи  дейилган. Исо  буларнинг  ҳаммаси  яна  бизлар  учун  булардан 

ҳам устунроқдир.1 Юҳанно 2:1 Менинг  фарзандларим! Буни  сизларга  гуноҳ  қилиб 

юрмаслигингиз учун  ёзмоқдаман. Агар кимдир  гуноҳ қилиб қўйса,

биз Отанинг олдида Ҳимоячи - Ҳақ Исо Масиҳга эгамиз.

¾   Худонинг намоён қилинган юрак фарёди 

Исо  орқали  бизлар  Худонинг  юрак  фарёдини  намоён  қилувчи  икки 

мисолга  эгамиз. Биринчиси  Исонинг  Иерусалим  халқи  учун  йиғлаши 

эди.

Луқо 13:34 Ё, Иерусалим, Иерусалим! Пайғамбарларни  ўлдирувчи 

ва ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини  қанотлари  остига  тўплаганидай, Мен  ҳам  сенинг 

болаларингни  неча  бор  тўпламоқчи  бўлдим, лекин  сизлар 

хоҳламадингизлар.

Эътибор беринг, Исо Ўзининг буюк севгиси туфайли ҳам уларни назорат қилмади, яъни уларнинг қалбига зўрлик билан кириб бормади. У: “Аммо 

сизлар истамадингизлар”, – деди.

Иккинчи буюк мисол Исонинг хочга осилганида содир бўлди.

Луқо 23:33а,34а Пешанали деган жойга келганларида, Исони, ҳамда 

ўнг  ва  чап  томонида  иккала жиноятчини  хочга михлаб  қўйдилар.Исо  эса: “Отам! Уларни  кечиргин, чунки  улар  нима 

қилаётганларини  билмайдилар”, - деди. Шу  орада  аскарлар  қуръа 

ташлаб, Исонинг кийимларини бўлишар эдилар.

Агар бирор кишининг бошқаларни  айблашга ҳуқуқи бўлса бу Исо  эди.

Иерусалим  халқи  пайғамбарларни  ўлдирдилар  ва  Худонинг  Сўзини 

айтганларни  тошбўрон  қилдилар, аммо  Исонинг  ягона  истаги  уларни 

Ўзининг  ҳимоя  қаноти  остига  олиш  эди. Ҳатто  улар  Уни  хочга михлаганларида ҳам, Унинг ибодати: “Ота, уларни кечир”, –  бўлди.

Бизлар  шафоат  қилаётганимизда  шайтон  ёлғонининг  тузоғига  тушиб 

қолмаслигимиз  жуда  муҳим. Худо  нотўғри  нарсаларни  қанча  кўп кўрсатгани билан, бизлар  ҳукм қилмаслигимиз  ҳамда  айбламаслигимиз керак. Аксинча, бу билимимизни шафоат қилишга ишлатишимиз керак.

Аюб шафоат қилди 

Аюб  китоби  Библиянинг  энг  қадимий  китоби  ҳисобланада. Аюб 

шафоатчи эди.

Аюбнинг  бошига  офатлар  келганида, унинг  дўстлари  келдилар, аммо 

улар ҳақида ёмон фикрга бордилар, уни таъна қилдилар ҳамда нима учун 

бу  қадар  даҳшатли  воқеалар  унинг  бошига  тушганини  ўз-ўзларича онгларида  тасаввур  қила  бошладилар. Улар  фикрлашдан  тўхтадилар,

аммо айблашга тўхталган эдилар.

Синов  даври  ўтгач, Худо  уларга  тамомила  куйдирилиш  қурбонлиги 

келтиришни, сўнгра  ўзларини  итоаткор  қилишни  ва  улар  таъна  қилган 

Page 98: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 98/116

98

одамнинг  олдига  бориб  улар  учун  шафоат  қилишини  сўрашларини 

буюрди.

Аюб 42:8-10 Шунинг учун ўзларинг учун еттита қўчқорни олинглар.

Менинг  қулим  Аюбга  боринглар, ўзларинг  учун  қурбонлик 

келтиринглар; Менинг  қулим  Аюб, сизлар  учун  ибодат  қилади,

чунки  унинг юзини Мен қабул қиламан, токи Менинг қулим Аюб 

каби Мен ҳақимда рост гапни гапирмаганларинг  учун сизларни рад 

қилмайин. Шунда  Феманитлик  Элифаз, Савхейлик  Вилдад  ва 

Наамитлик Сафар кетдилар, Раббий уларга қандай буюрган бўлса,худди  шундай  қилдилар, шунда  Раббий  Аюбнинг  юзини  қабул 

қилди. Аюб  ўз  дўстлари  учун  ибодат  қилган  вақтда  Раббий  унинг йўқотганларини  қайтариб  берди; Раббий  Аюбга  илгари  эга 

бўлганидан кўра икки баробар кўп қилиб берди.

¾   Бизга намуна 

Аюб шафоатчининг ажойиб намунаси. У ўз оиласи учун шафоат қилди.

Оғир  кунлар  келиб  Худонинг  ишларини  тушунмаганида  ҳам  шафоат 

қилишда давом этди. Шу вақт мобайнида у қуйидагиларни ёзди:

Аюб 13:15 Мана, У мени ўлдиряпти, лекин мен умид қиламан, фақат Унинг юзи олдида йўлларимни сақлаб қолишни истар эдим.

Дўстлари  унга  ҳаётининг  энг  оғир  кунларида  туҳмат  қилган  бўлсалар 

ҳам, у  уларни  кечирди  ва  улар  учун  шафоат  қилди. Сўнгра  Худо  у 

йўқотган нарсаларнинг ҳаммасини икки баробар ортиқ қилиб берди.

Аюб  дўстларини  катта  баракатга  эга  бўлиш  учун  кечирган  эмас. Ҳар 

ҳолда, Худонинг Сўзи: У дўстлари учун ибодат қилганида, Худо унинг йўқотган  нарсаларини  ҳаммасини  қайта  тиклади, - дейди. Бизларга 

ёмонлик  қилганларни  кечирганимизда  ва  улар  учун  шафоат 

қилганимизда ҳаётимизга катта баракалар келади.

Иброҳим шафоат қилди 

Худо  Садўм  ва  Ғомўрани  вайрон  қилишга  қарор  қилганида, У  аввало 

Иброҳимнинг олдига келди.

Ибтидо 18:17,18 Шу орада Худованд деди: “Мен қиладиган ишимни 

Иброҳимдан яширмайман. Айнан Иброҳимдан буюк ва кучли халқ 

келиб чиқади. Ундан бутун ер юзидаги халқлар барака топадилар”.

Сўнгра Раббий Ўз сўзини давом эттирди.

Ибтидо 18:19-21 У  ўзидан  кейинги  ўғилларига  ва  уй  аҳлига  ҳам 

Худованд  йўлидан  боришни, тўғрилик  ва  одиллик  Билан  иш қилишни  амр  этсин  деб  Мен  уни  танладим. Шу  амрга  амал 

қилишса, Мен, Худованд, Иброҳим ҳақида сўзлаганларимни амалга 

ошираман.

Худованд яна деди: “Садўм ва Ғамўра устидан оҳу воҳлар кўп бўлди,

уларнинг  гуноҳлари  жуда  оғир  бўлди. Энди  Мен  пастга  тушай,

қулоғимга етиб келган оҳ фиғонлар ростмикин, улар  эшитганимча 

разилликка  борганмикин, бир  кўрайин. Рост  бўлмаса  буни  ҳам 

билайин.

Иброҳим  шафоат  қилди: “Раббий  элликта  ҳақ  одам  бўлса, шаҳарни 

аяйсанми? Қирқ  бешта  бўлса-чи? Қирқта, ўттизта, йигирмата, ўнта бўлса-чи?”

Худо  рози бўлди: “Ўнта жон ҳақи вайрон қилмайман”.

Page 99: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 99/116

99

Нима  учун  Раббий  шаҳарларни  вайрон  қилишдан  олдин  Иброҳимга айтди? Одатда, Худо  одамга –  шаҳарлар  вайрон  қилинмаслиги  учун 

етиши  керак  бўлган  сонга  кўтариш  учун  одамларига, Ўзи  томонидан 

берилган ҳокимиятда ҳаракат қилишга имкон беради, фақатгина ўн ҳақ 

киши.

Бизлар  Иброҳимнинг  шафоатининг  аҳамиятини  фариштанинг  сўзидан 

англаймиз.

Ибтидо 19:22а Шошил, ўша ёққа қочиб қутил, чунки сен у ерга етиб олмагунча, Мен ишларимни қила олмайман.

¾ Бизга намуна 

Бир  неча  йиллар  олдин  Иброҳим  ва  Лут  ажралган  эдилар. Лутнинг одамлари  Мусонинг  одамлари  билан  жанжаллашдилар. Лутга  ерни 

танлаш  имкони  берилди  ва  у  ўзига  энг  яхши  жойни  олди. Сўнгра  у 

Садўм ва Ғамўрада гуноҳлар шаҳрида яшашни танлади. Лутнинг ҳаётида 

содир  бўладиган  ишлар  унинг  шахсий  хатоси  учун  эди. Бу  унинг танловининг натижаси эди. Аммо Иброҳим шундай фикр юритдими ёки 

Лут ҳамда иккала шаҳар одамлари учун шафоат қилдими?

Мусо шафоат қилди 

Мусо  Исроил  халқи  даҳшатли  гуноҳ  қилганида  тоғда Худонинг  ёнида 

эди. Улар  олтин  буқа  ясадилар  ва  тиз  чўкиб  унга  худоларидек 

сиғиндилар.

Чиқиш 32:7-9 Шунда  Раббий  Мусога  айтди: Тоғдан  тушишга 

шошил; чунки сен Миср еридан олиб чиққан халқинг бузилди; улар 

Мен  буюрган  амр  йўлларидан  жуда  тез  бош  тортишди: ўзларига 

қуйма  буқа  ясаб, унга  сажда  қилишди  ва  қурбонлик  келтириб,

айтишди: “Мана, Исроил сени Миср еридан олиб чиққан Худоинг!”Раббий  яна  Мусога  деди: Мен  бу  халқни  кўряпман, мана, бўйни 

қотган халқ экан булар;

Эътибор  беринг, шундан  сўнг  Худо  уларни “Менинг  халқим”, –  деб 

атамади.

Чиқиш 32:10 Сен эса Мени шу ерда қолдир. Уларга Менинг ғазабим 

ёниб қириб ташлайман ва сендан кўп сонли халқ яратаман.

“Мен уларни ҳалок этишим учун Мени ёлғиз қолдир, Мусо!” Нима учун 

Худо:

Мени ёлғиз қолдир  –  деди?

Худонинг мангу мақсадида, У одамзодни Ўз суратида яратди, ва уларга ер устидан ҳамда ундаги ҳамма нарса устидан ҳукмронлик берди. Худо 

халқни  ҳалок  қилишига  Мусо  тўсқинлик  қилди. Мусо  шафоатчи 

сифатида Исроил халқи учун ибодат қилгани  келганида, ўзининг Худо 

томонидан  берилган  ҳокимиятини  ишлатиб, “Худони  ёлғиз қолдирмади”.

¾   Мусонинг юрак фарёди 

Î ”Менинг ҳам номимни Китобингдан ўчир”

Худо Исроил фарзандларини ҳалок қилмоқчи эканини айтди. Мусонинг бу вақтдаги азобини кўпчилигимиз тушунишимиз мумкин. Унинг юрак 

фарёди  нима  эди? “Раббий, Агар  уларни  кечира  олмасанг, менинг номимни ҳам Китобингдан ўчир”.

Page 100: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 100/116

100

Чиқиш 32:32 Уларнинг  гуноҳини  кечир. Агар  кечирмасанг, Сен 

унда Ўзинг ёзган китибингдан мени ҳам ўчириб ташла.

Худо  Исроил  халқининг  яшашига  рухсат  берди, лекин  кейинчалик  У 

деди: “Мен сизларнинг ораларингда бормайман”.

Чиқиш 33:2а,3б  Сенинг  олдингдан  Фариштани  юбораман  ва 

Хананейларни, Аморрейларни, Хеттейларни, Ферезейларни,

Евейларни ва Иевусейларни қувиб юбораман, Сизларни сут ва асал 

оқаётган  ерга  олиб  кираман, лекин  Ўзим  сизларни  йўлингизда ҳалок  қилмаслик  учун  орангизда  бормайман, чунки  сизлар  бўйни 

йўғон халқсизлар.

Î ”Бизларни шу ерда қолдир!”

Худо Мусога Унинг ҳузури бошқа улар билан бормаслигини айтганида,

Мусонинг юрак фарёди:  – Унда бизларни шу ерда қолдир! – эди. Мусо 

Худонинг ҳузурисиз олдинга юрмас эди.

Чиқиш 33:15 Мусо  Унга  айтди: Агар  Сен  Ўзинг  бизлар  билан 

бормасанг, унда бизларни бу ердан олиб чиқма.

¾   Бизга намуна 

Мусо бизлар учун шафоатчининг нақадар улкан намунаси! Халқ унинг бошқарувига қарши исён  қилар  эди. Улар ҳар  бир имкониятда шикоят қилардилар. Улар  уни  ҳатто  ўлдириш  билан  қўрқитдилар. Энди, Худо 

уларни ҳалок қилмоқчи эканини айтди! Мусонинг авлодидан Худо янги 

наслни  кўтаради. Мусонинг  авлоди Худонинг  танланган  халқи  бўлади.

Унинг  болалари  ва  болаларининг  болалари  Исроил  халқи  бўлади.

Гуноҳкор  халқнинг  ҳалок  қилиниши  Унинг  Худони  эшитиш  ва 

бошқариш  қобилиятини  тасдиқлайди. Бу  унинг  ҳар  шароитда  ҳақ 

бўлганини исботлайди.

Буларнинг  ҳаммасини  қабул  қилиш  ўрнига, Мусо  халқ  учун  шафоат қилди ва унинг шафоати туфайли Худо халқнинг яшашига  рухсат берди.

Ҳезеқилнинг айбномаси 

Ҳезеқилнинг  вақтида, Худо  оралиқда  туриб  шафоат  қилувчи  одамни 

излади, аммо бирорта ҳам бундай одам йўқ эди. Ҳезеқил орқали Раббий 

Исроил  халқига  қарши  даҳшатли  айбномани  айтди. Бу  бизнинг давримизда ҳам шу қадар ҳақиқатки, бизлар қуйида уларнинг ҳаммасини 

келтирдик.

Ҳезеқил 22:23-31 (23-24) Шунда  менга  Раббийнинг  сўзи  келди:

Инсон Ўғли! Унга айтгин: сен – тозаланмаган, ғазаб кунида ёмғир 

билан  суғорилмайдиган ерсан!

¾   Пайғамбарларнинг пинҳона келишуви 

25 Унинг пайғамбарларининг  келишуви – ўлжасини  бурдалаётган,

бўкирувчи шердек; Жонларни ейдилар, мол-мулкни ва қимматбаҳо 

нарсаларни тортиб олади ва бевалар сонини кўпайтиради.

¾   Руҳонийлар  Қонунни буздилар , Муқаддас нарсаларни булғадилар ,

 Пок билан нопокнинг фарқини  ўргатмадилар 

26 Унинг  Руҳонийлари  Менинг  қонунимни  бузишяпти  ва  Менинг 

муқаддасотларимни  булғашяпти. Муқаддасни  нопокдан ажратишмайди ва тоза билан харомнинг фарқини кўрсатишмаяпти.

Менинг  шаббатларимдан  ҳам  кўзларини  юмишди  ва  Мен  улар 

орасида камситилганман.

Page 101: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 101/116

101

¾  Сиёсий  раҳбарлар бўрилардек 

27 Унинг  беклари  ўлжасини  ўғирлаётган  бўридек; Манфаатдор 

бўлиш учун қон тўкадилар, жонларни ҳалок қиладилар.

¾   Пайғамбарлар фолчиликни ишлатиб  ,

сохта ваҳийлар кўрадилар 

28 Унинг  пайғамбарлари  эса  ҳамма  нарсани  балчиқ  Билан 

шувайдилар, бўм-бўшни кўришяпти ва Раббий айтмаган бўлса ҳам.

“Раббий Худо шундай деяпти”,- дея уларга ёлғон нарсани башорат 

қилмоқдалар.

¾   Халқ  зулмкор 

29 Халқ ичида  эса бир-бирига озор бериш бўляпти, камбағални ва 

қашшоқни сиқишяпти ва мусофирни ноҳақ азоблаяптилар.

¾   Худо одамни излади 

30,31 Улар ичидан оралиқда туриб, ушбу ер учун Менинг қаршимда,

Мен уни ҳалок қилмаслигим учун шафоат қиладиган одам изладим,

лекин топмадим.

Шундай қилиб, уларга норизолигимни  қуяман, қахримнинг олови 

билан  уларни қириб  ташлайман, уларнинг  хулқларини  бошларига 

қайтараман, -дейди Раббий Худо.

Иброҳим Садўм ва Ғамўра шаҳарлари учун шафоат қилди. Мусо Исроил 

фарзандлари учун шафоат қилди. Аммо Ҳезеқилнинг вақтида, Худо бу 

ер учун оралиқда туриб шафоат қилувчи бирорта одамни излади, лекин 

бирорта  одам  йўқ  эди. Худо  ҳануз  ўз  севганлари, ўз  Жамоатлари,

пайғамбарлари ва  руҳонийлари ҳамда сиёсий  раҳбарлари учун оралиқда 

турувчи шафоатчиларни изламоқда. 

ШАФОАТ – БИЗНИНГ ИМТИЁЗИМИЗ ВА ЖАВОБГАРЛИГИМИЗ 

Руҳий бошқарувчилар учун 

Бизлар  хушхабар  хизматчилари  учун  ибодат  қилишимиз  керак.

Бошқарувчи  йиқилганида  шайтон  кўпларга  шикаст  етказа  олиши 

туфайли, бошқарувчиларга  қарши  жанг  кучлироқ. Бизлар  ўз   руҳий 

бошқарувчиларимиз учун доимо ибодат қилишимиз керак.

¾   Дадиллик билан  хизмат қилишлари  учун 

Повул  Эфесдаги  имонлилардан  дадил  сўзлай  олиши  учун  ибодат 

қилишларини сўради. Бизлар ҳам ўз бошқарувчиларимиз учун шу соҳада ҳам ибодат қилишимиз керак.

Эфесликларга 6:19 Мен  ҳақда  ҳам, оғзинг  билан  очиқ  дадиллик 

билан, хушхабарнинг сирини айтишим учун менга сўз берилсин.

¾  Эшиклар очилиши  учун 

У  Колосдаги  имонлилардан  эшиклар  очилиши  учун  ибодат қилишларини  сўради. Бизлар  ҳам  ҳозирги  кунларда  шундай  ибодат қилишимиз мумкин.

Колосликларга 4:3 Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар:

Худо  бизларга  Ўз  сўзи  учун  эшикни  очиб  берсин, токи  бизлар Масиҳнинг  сирини  воизлик  қилайлик. Мана  шу  сўз  учун  мен 

кишанбандман.

¾  Сўз шуҳрат қозониши 

Page 102: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 102/116

102

   Ёвузлардан қутулиш  учун 

У Салоникаликлардан Раббийнинг Сўзи уларда эркин тарқалиши ва улар 

орқали шуҳрат қозониши ҳамда бетартиб, ёвуз одамлардан қутулишлари 

учун ибодат қилишларини сўради. Бу бизлар  руҳий бошқарувчиларимиз учун қилишимиз керак бўлган ибодатнинг бошқа туридир.

2 Салоникаларга 3:1,2а  Ниҳоят, биродарлар, Раббийнинг  сўзи 

сизларнинг орангизда бўлганидай, худди шундай бизнинг орамизда 

ҳам  тез  тарқалиши  ва  улуғланиши  учун  ибодат  қилинглар. Биз бетартиб  ва  ёвуз  одамлардан  халос  бўлишимиз  учун  ҳам  ибодат 

қилинглар, чунки ҳамма ҳам имонга эга эмас.

¾   Пок  ҳаёт кечириш  учун 

Ибронийларга  китобининг  муаллифи  улардан  яхши  виждон  билан  пок 

ҳаёт  кечиришлари  учун  ибодат  қилишлари  учун  ибодат  қилишларини 

сўраган.

Ибронийларга 13:18  Бизлар  учун  ибодат  қилинглар, зеро  яхши 

виждонга эга эканлигимизга аминмиз, чунки бизлар ҳамма нарсада 

тўғри бўлиб кун кечиришни истаймиз.

¾   Бизнинг жавобгарлигимиз 

Масиҳ  танасидаги  бошқарувчи  гуноҳ  қилгани  ҳақидаги  маълумот янгиликларда чиққан эди. Одамлар бизлардан воқеани сўрардилар. Улар 

мақсадларини  йўқотган, яраланган  эдилар. Мен  бу  ҳақда  Раббийдан 

сўрадим. Бизлар  бу  халққа  қандай  ёрдам  беришимиз  мумкин? Худо 

уларга  ва  менга  фақат  биргина  жавобни  берди: “Сен  унга  қараб 

юрардинг. Сен  Ундан  олардинг, аммо  қай  даражада  тез-тез  у  учун 

ибодат  қиласан?” Худо  бу  гапларни  менга  айтганига  бир  неча  йиллар 

бўлди, аммо  мен  уларни  ҳеч  қачон  унутмайман. Бизлар  Масиҳ 

танасидаги бошқарувчилар учун ибодат қилиш жавобгарлигига эгамиз.

Сиёсий бошқарувчилар учун 

Бизлар  тинч, хотиржам  ҳаёт  кечиришимиз  учун, сиёсий 

бошқарувчиларимиз учун ибодат қилишимиз керак.

1 Тимўтийга 2:1-4 Шундай  қилиб, энг  аввало  шуни  илтимос қиламанки: барча  инсонлар, подшоҳлар, ҳамма  ҳокимлар  ва 

бошлиқлар  учун  ибодатлар, илтижолар, шафоатлар  қилинглар 

ҳамда миннатдорчилик билдиринглар, токи биз ҳар қандай диёнат 

ва  покликда  тинч  ҳамда  осойишта  ҳаёт  кечирайлик, чунки 

Нажоткоримиз Худонинг ҳузурида бу яхши ва маъқулдир. У барча 

инсонлар  ҳақиқатни  билиб  олишларини  ва  нажот  топишларини хохлайди.

Ўз халқи учун ибодатли муносабатларга киришган одам, ҳокимиятдаги 

одамлардан  кўпроқ  ишни  қилишга  қобил  бўлиши  мумкин. Худо  Ўз халқининг овозига қулоқ солади.

2 Йилнома 7:13,14 Агар  Мен  Осмонни  ёпсам  ва  ёмғир  бўлмаса,

чигирткага ерни еб битиришни буюрсам ёки Менинг халқимга яра 

касаллигини  юборсам; шунда  Менинг  номим  билан  номланган 

халқим Менинг қаршимда кўникса ва ибодат қилса, юзимни изласа 

ва ёвуз йўлларидан қайтса, шунда Мен осмондан туриб эшитаман ва 

уларнинг гуноҳларини кечириб, ерларини шифолайман.

 Яшаётган шаҳарларимиз учун 

Page 103: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 103/116

103

Бизлар ўзимиз яшаётган шаҳарларнинг тинчлиги учун бу истак тинчлик 

олиб келадигандек ибодат қилишимиз керак.

Йеремиаҳ 29:7 Мен  сизларни  жойлаштирган  шаҳарнинг  аҳволи 

ҳақида ғамхўрлик қилинг, ва Раббийга у учун ибодат қилинг; зеро 

унинг ҳолати туфайли сизларга ҳам тинчлик бўлади.

Бизларни таъқиб қилаётганлар учун 

Бизларни  яралаган  одамлар  учун  ибодат  қила  олганимиздан, уларни 

ҳақиқатдан кечирганимизни биламиз.Матто 5:44 Лекин  Мен  сизга  айтаманки: душманларингизни 

севинглар, сизни  лаънатлаганларни  дуо  қилинглар, сиздан 

нафратланганларга яхшилик қилинглар, сизнинг номингизга иснод 

келтирганлар  учун, сизга  жабр-зулм  ўтказганлар  учун  ибодат 

қилинглар.

Луқо 6:28 Сизларни лаънатлаётганларни дуо қилинглар. Сизларни 

хафа қилаётганлар учун ибодат қилинглар.

Халқлар хирмони учун 

Исо шогирдларига хирмон йиғувчилар учун ибодат қилишларини айтди,сўнгра эса уларни хирмонга жўнатди. Бизлар эҳтиёжлар учун астойдил 

шафоат  қилганимизда, Худо  кўпинча  жавобни  бизнинг  ўзимиз  орқали 

бериши мумкин.

Луқо 10:2 ...уларга деди: “Ҳақиқатан ҳам ҳосил кўп, бироқ ишчилар 

оз. Ўз ўрим-йиғимингга ишчиларни юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо 

қилинглар”.

Сано 2:8 Сен Мендан сўра, ва халқларни сенга мерос қилиб бераман,

уларнинг ерларини ҳам эгалик қилишинг учун бераман.

Исроил учун 

Худонинг  танланган  халқи  учун  ибодат  қилувчиларга  ва  Унинг  бу 

халққа  нисбатан   режаларининг  амалга  ошишини  тезлаштирувчиларга Худонинг махсус баракати бор.

Сано 121:6,7 Иерусалим  учун  тинчлик  сўранг: сени  севувчилар 

муваффақият  кўришсин! Сенинг  деворларингда  тинчлик  бўлсин,

қасрларингда муваффақият бўлсин!

 Янги имонлилар учун 

Бизлар  Масиҳга  бошқараётган  одамларимиз  учун  ибодат  қилишимиз керак.

1 Салоникаликларга 3:9,10 Сизлар  туфайли  Худойимизнинг ҳузурида  қувониб, сизлардан  топган  қувончимиз  учун  Худога 

қандай  миннатдорчилик  билдира  олишимиз  мумкин?

Дийдорингизни кўриш ва имонингиздаги камчиликларни тўлдириш 

учун биз куну-тун Худога ғайрат билан ибодат қилмоқдамиз.

Барча муқаддаслар учун 

Бизлар  бутун  дунёнинг  барча  қисмидаги  барча  нажот  топганлар  учун 

ибодат қилишимиз керак.

Эфесликларга 6:18 Ҳар доим барча ибодат ва илтижо билан Руҳда 

ибодат  қилиб, бутун  сабот  билан  ҳамма  муқаддаслар  учун  бўлган 

илтижоларда ҳушёр бўлинглар.

Page 104: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 104/116

104

Бир-биримиз учун 

Ёқуб  бизларни  бир-биримиз  билан  муносабатда  бўлишга:

гуноҳларимизни  бир-биримизга  эътироф  этишга  ва  бир-биримиз  учун 

ибодат қилишга  руҳлантирди.

Ёқуб 5:16 Бир-бирингизга  гуноҳларингизни  эътироф  этинглар  ва 

шифо  топишингиз  учун бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Ҳақ 

одамнинг ғайратли ибодати кўп нарсани амалга оширади.

Беморлар учун Ёқуб 5:14,15 Агар  сизлардан  бирор  киши  касал  бўлган  бўлса, у 

Жамоат хизматкорларини чақирсин. Улар эса Раббий номидан уни 

мой билан мойлаб, у учун ибодат қилишсин. Шунда имон ибодати 

касални шифолайди  ва  Раббий  уни  қайта  тиклайди. Агар  у  гуноҳ 

қилган бўлса, унинг гуноҳлари кечирилади.

Имондан қайтганлар учун 

Имондан  қайтганларни  ҳукм  қилиш, айблаш  ёки  уларга  фақатгина 

 раҳмимиз келишининг ўрнига ибодат қилишимиз керак.

Галатликларга 6:1,2 Биродарлар! Агарда  бирор  киши  қандайдир гуноҳ қилиб қўйса, сизлар, руҳий бўлганлар, уни мулойим руҳ билан 

тузатинглар. Сизлар  ҳам  васвасага  йўлиқмаслигингиз   учун 

ўзингизни  назорат  қилинглар. Бир-бирингизнинг 

оғирликларингизни кўтариб юринглар ва шундай қилиб, Масҳнинг 

қонунини ижро этасизлар.

Маҳбуслар учун 

Ибронийларга  мактубида  маҳбусларни  гўё  ўзимиз  улар  билан  бирга 

занжирбанд  қилингандек  ёдда  сақлашимиз  кераклигини  ўқиймиз. Бу 

вақти-вақти билан ибодат қилишдан ортиқроқдир.

Ибронийларга 13:3 Маҳбусларни, гўё ўзингиз ҳам улар билан бирга кишанда  бўлгандек, эслаб  туринглар. Ўзингиз  ҳам  танада 

бўлганингиз учун азоб чекаётганларни хотирланглар.

Ўзимиз учун 

Ўз-ўзимиз  учун  ибодат  қилиш  худбинлик  эмас. Зеро  бизлар  баракалар 

олганимизда бошқаларни ҳам баракалай оламиз.

1 Йилнома 4:10 Шунда  Ёвис  Исроил  Худосига  илтижо  қилди  ва 

деди: агар Сен мени Ўзингнинг  бараканг  билан  баракаласанг  эди,

чегараларимни  кенгайтирсанг  эди  ва  Сенинг  қўлинг  мен  билан 

бўлиб, мени азият чекмаслигим учун зулмдан асраса эди!

Шунда Худо унга сўраганларини юборди.

 Хулоса – Худонинг юрак фарёди 

Худо ҳар бир эркак, аёл ва болани севади. Унинг истаги ҳар бир киши 

Уни таниб-билиши. Бизлар Уни қанчалик кўп билсак ва У билан бирга 

қанчалик  кўп  вақт  ўтказсак, атрофимиздаги  одамлар  учун Унинг юрак 

фарёдини шунчалик яхши тушуна борамиз.

Шафоат  ибодати  Библиянинг  энг  қадимги  китоби Аюбдан  бошланади.

Шафоат ибодатини қилишни Иброҳим, Мусо, Эзекил ва бошқа бир неча 

пайғамбарларнинг  ҳаётларида  учратамиз. Бугунги  кунда, Исо  бизлар учун  шафоат  қилмоқда. У  бизларнинг  Олий  Руҳонийимиз, Бизнинг оқловчимиз ҳамда доимо бизга яхши намунадир.

Page 105: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 105/116

105

Эркаклар ва аёлларнинг ўз оилалари, дўстлари, жамоатлари, қўшнилари,

шаҳарлари, вилоят  ва  давлатларининг  шафоатчилари  бўлишлари 

лозимлиги  эҳтиёжи  ўзгарган  эмас. Бизлар  Худонинг  юрак  фарёдига 

жавоб  беришимиз, гуноҳкор  халқ  учун  оралиқда  туриб  шафоат 

қилишимиз  ва  уларнинг  ҳаётларига  Худонинг  қудратини  озод 

қилишимиз керак.

Бизлар  атрофимизда  кўраётган  эҳтиёжлар  учун  тўхтовсиз, ҳар  вақт,

доимо  шафоат  қилиш  учун  вақт  ажратишимиз  керак. Атрофимизда 

бўлганлар учун  ғамхўрлик қилиш, улар учун шафоат қилиш  –  ҳозирги кунларда Худонинг Масиҳ  танасига қилаётган  энг буюк даъватларидан 

биридир. Улар учун Руҳда ибодат қилинг, сўнгра эса Худо бошқариши 

бўйича ўз она тилингизда ибодат қилинг.

ТЕКШИРИШ УЧУН САВОЛЛАР 

1. Шафоатни нима эканлигига ўз таърифингизни ёзинг.

2. Шафоатнинг олтита амалий босқичлари нима?

3. Раббий сизни шафоат қилишга даъват этаётган учта соҳани ёзинг. Худонинг Сўзидан асос қилиб 

олишингиз мумкин бўлган ваъдаларни айтинг.

Page 106: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 106/116

106

Ўнинчи дарс 

“Агар Менда бўлсаларинг”

Исо деди:

Юҳанно 15:7 Агар  сизлар Менда бўлсанглар ва  сўзларим  сизларда 

бўлса -нимани истасанглар сўранглар ва сизларга берилади.

Бу бизларнинг ибодатларимизга оид бўлган Худонинг ажойиб ваъдаси,лекин  у  ўта  шартлидир. Бизлар  ўзимиз  истаган  бирор  нарсани 

сўрашимиздан  олдин, Унда  яшашимиз  ва  Унинг  Сўзи  бизда  яшаши 

керак. Келинглар ортга қайтамиз ҳамда ажойиб ваъда билан тугайдиган 

қисм ҳақида фикр юритамиз.

Юҳанно 15:4-7 Менда бўлинглар, ва Мен  сизларда бўламан. Токда 

бўлмаган  новда  ўз-ўзидан  ҳосил  бера  олмаганидек, сизлар  ҳам 

Менда бўлмасанглар, ҳосил бера олмайсизлар. Мен – ток, сизлар эса 

новдасизлар. Ким  Менда  бўлса  ва  Мен  унда  бўлсам, у  кўп  ҳосил 

келтиради; Зеро  менсиз  ҳеч  нарса  қила  олмайсизлар. Ким  Менда 

бўлмаса, чиқариб  ташланади  ва  новда  каби  қурийди. Бундай новдаларни эса териб, ўтга ташлайдилар ва улар ёниб кетади. Агар 

сизлар  Менда  бўлсанглар  ва  сўзларим  сизларда  бўлса, нимани 

истасанглар сўранглар ва сизларга берилади.

Аслида  бизлар  қандай  қилиб  Исода  яшаймиз? Кунма-кун  бу  қандай 

амалга ошади?

УНДА  ЯШАШ 

Мусо  Худони  биларди. Мусо  Худонинг  дўсти  эди. Исроил  халқи  ўзга 

худо - олтин  бузоққа  сиғиниб, даҳшатли  гуноҳ  қилганидан  сўнг 

Мусонинг қилган ҳаракатларидан кўп нарсани ўрганиш мумкин. Унинг халқига  нисбатан  муносабати  уларни  айблаш  эмас  эди, балки  бизнинг тушунчамизга сиғмас даражада улар учун азобланиш эди.

Гуноҳ  туфайли  Худонинг  шуҳрати  Исроилнинг  чодирини  тарк  этди.

Худо уларнинг ораларида тура олмас эди, У уларни ҳалок қиларди. Худо 

ўзгарган  эмас. Худо  гуноҳ  билан  бирга  яшай  олмайди. Бу  Унинг  асл 

табиатига зид.

Қанча кўп одамлар ўзларининг ва бошқаларнинг гуноҳлари иноят билан 

қопланган деб ўйлайдилар? Улар:- Нима қилишимизнинг аҳамияти йўқ,

Худо  барибир  кечиради  ва  ишларимиз  олдингидек  кечаверади,- деб 

ўйлайдилар. Бу ҳақиқат эмас. Исо деди:Матто 6:24а  Ҳеч  ким  икки  хўжайинга  хизмат  қила  олмайди. У  ё 

бирини  ёмон  кўриб, бошқасини  севади, ёки  бирига  ихлос  қўйиб,

бошқасини  хорлайди. Сиз  ҳам  Худога, ҳам  пулга  бирдек  сиғина 

олмайсизлар.

Қароргоҳдан ташқарига чиқинг 

Халқнинг  гуноҳи туфайли Худо узоқлашди, ва Мусо ҳам  зудлик билан 

шундай қилди. У ўзининг чодирини қароргоҳдан ташқарига кўчирди. У 

ўзига  гуноҳнинг  бир  қисми  бўлишга  изн  бермади. У  одамларни 

севмагани  учун  кўчган  эмас. У  шунчаки  ўзининг  Худо  Билан 

муносабатини, мангу  ҳаётини  булардан  устун  қўйди. У  Худо  билан суҳбатлашишга эркин бўлиш учун кўчди.

Page 107: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 107/116

107

Чиқиш 33:7а,9,11а  Мусо  халқ  чодирларидан  ташқарасида  узоқроқ 

жойда  чодир  тиклаб  уни  йиғилиш  чодири  деб  атади; Раббийни 

излаган ҳар кимса халқ чодири ташқарасидаги йиғилиш чодирига 

келар  эди. Мусо  чодирга  кирганида  эса, булутли  устун  тушиб 

чодирга  кириш  жойида  туриб, Раббий  Мусо  билан  сўзлашар  эди.

Раббий Мусо билан худди кимдир дўсти билан сўзлашгандай юзма-

юз  сўзлашар  эди; Мусонинг  ёш  хизматкори Набининг  ўғли Иешуа 

чодирдан кетмас эди.

Бугунги  кунларда, гуноҳ  туфайли  Худонинг  шуҳрати  кўплаб шахслардан, хизматлардан, жамоатлардан  кетган. Худо  Мусога  ўхшаб 

қароргоҳдан  чиқувчиларни  изламоқда. У  Ўзи  билан  ички  яқин 

муносабатга  кирадиганларни  изламоқда. У  Худонинг  кимлигини 

тушунадиган, Унга  ибодат  қилиб, сажда  қиладиган  одамларни 

изламоқда. У  ҳар  қанақа  тўсиқларни  бир  четга  олиб  ташлаб 

югурувчиларни изламоқда.

Ибронийларга 12:1-4 Шунинг  учун  бизлар  атрофимизда 

гувоҳларнинг шундай буюк булутига эга  бўлиб, ҳар бир оғирликни 

ҳамда бизларни осон қуршаб олаётган гуноҳни ағдариб ташлайлик 

ва тайинланган мусобақада сабр-тоқат билан югурайлик. Имоннинг 

асосчиси  ҳамда  тугатувчиси  бўлган  Исога  кўз  тикайлик. У 

шармандаликни менсимай, Ўзига  тайинланган қувончнинг  ўрнига 

хоч азоб-уқубатига чидади ва Худо тахтининг ўнг томонида ўтирди.

Сизлар  дармонсизланиб, жонингиз  ҳолсизланиб  қолмаслиги  учун 

гуноҳкорларнинг Ўзига  қарши  бўлган  ҳақоратларига чидаган Исо 

ҳақида фикр юритинглар. Сизлар гуноҳга қарши жанг қилиб, ҳали 

қонингиз тўкилишига қадар курашмадингизлар.

Тўланиши лозим бўлган ҳақ 

Бизлар янгидан туғилганимизда Худо билан бир Руҳ бўлдик.

1 Коринфликларга 6:17 Раббий билан қовушган эса У билан бир руҳ 

бўлади.

Ҳаворий  Повул  бизлар  уларнинг  ораларидан  чиқишимиз  ва 

ажралишимиз лозимлигини ёзган.

2 Коринфликларга 6:16,17 Худо  маъбади  билан  бутлар  орасида 

қандай  мувофиқлик  бор? Сизлар  эса  барҳаёт  Худонинг 

маъбадисизлар. Худо  Эски  Аҳдда  айтганидек: “Мен  улар  ичра 

маскан  қилиб, ўрталарида  юргайман. Уларнинг Худоси  бўлурман,

улар  эса Менинг  халқим  бўлур. Бинобарин, Худованд  яна шундай 

деган: “Уларнинг  орасидан  чиқинглар, улардан  айрилинглар,нопокка  эса  қўл  тегизманглар; шунда  Мен  сизларни  қабул 

қилурман.

ИБОДАТДА ВА УЛУҒЛАШДА  ЯШАШ 

Ибодатнинг  намунаси  қанақа? Қандай  қилиб  давомий  ибодат қилишимиз, шу  билан  бирга  кам  сўзли  бўлишимизни  таъминлашимиз мумкин? Тик  туришимиз  керакми? Тиз  чўкишимиз  керакми? Ёки 

кўзларимизни  юмишимиз  керакми? “Раббий, қандай  ибодат 

қилишимизни исташингни кўрсат!”

Жисмоний ҳолат 

Бизнинг жисмоний ҳолатимизнинг аҳамияти йўқ. Бизлар тик туришимиз,юришимиз, тиз  чўкишимиз  ёки  ерга  узала  тушиб  ётишимиз  мумкин.

Page 108: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 108/116

108

Бизлар  кўзларимизни юмишимиз  ёки  уларни  очиқ  тутишимиз мумкин.

Бизлар дафтарларимизни олдимизга қўйиб, столда ўтиришимиз мумкин.

Бизлар қоронғу хонага киришимиз мумкин. Бизлар баланд овозда ибодат қилишимиз  мумкин. Бизлар  паст  овозда  ибодат  қилишимиз  мумкин.

Бизлар соатлаб ёки бир неча дақиқагина ибодат қилишимиз мумкин.

Худо  ҳар-хилликнинг  Худоси! Мен  учун  тўғри  бўлган  нарса  сиз  учун 

нотўғри  бўлиши  мумкин. Бугун  тўғри  бўлган  нарса  эртага  нотўғри 

бўлиши  мумкин. Шафоат  қилаётганимизда  бир  ҳолат  маъқул  бўлиши 

мумкин,  руҳий жангга кираётганимизда эса бошқа бири маъқул бўлиши мумкин.

Ўзингизни «қутига қамалган» бўлишингизга  рухсат берманг! Фақатгина 

хонада  ибодат  қилишга  ўрганиб  қолсангиз  йўлда юраётганингизда  ёки 

уйни  тозалаётган  вақтингизда  фойдали  бўлган  ажойиб  ибодат  қилиш 

вақтини қўлдан чиқарасиз.

Бизлар  чин  юракдан  ибодат  қилишимизга  жисмоний  ҳолатимизнинг аҳамияти  йўқ. Танамиз   руҳимизни  бошқаришига  йўл  қўймаслигимиз керак.

Унинг Ҳузурига кириш Бизлар ибодатда ва сажда қилишда бир хил йўл билан – Унинг ҳузурига кирамиз. Бунда чодир бизнинг намунамиздир. Довуд Худонинг ҳузурига қандай киришимиз кераклигини тушунтирган.

Сано 94:6 Келинглар, сажда  қиламиз  ва  йиқиламиз   Яратувчи 

Раббимизнинг қаршисида тиз чўкамиз.

Бизлар  ҳовлида  миннатдорчилик  билдиришимиз  мумкин  ёки  даҳлизга 

улуғлаш  билан  киришимиз  мумкин. Бизлар  Унинг  Номини 

улуғлаганимизда  ҳатто  Худонинг  тахтиравони  бўлмиш  Муқаддаслар 

Муқаддасига  киришимиз  мумкин. Унга  миннатдорчилик 

билдираётганимизда, ҳатто  Уни  улуғлаётганимизда  бизнинг истакларимиз, эҳтиёжларимиз, илтимосларимиз  ҳали  фикримизда бўлади; аммо  осмоннинг  тахтиравон  турган  хонасига  кирганимизда,Унинг айнан шундай Худо эканлиги учун Унга сажда қилаётганимизда 

барча эҳтиёжларимиз унутилади.

Бизлар Худонинг  ҳузурига  қанчалик  яқин  киришни истасак, шунчалик 

яқин  кирамиз, аммо  Унинг  ҳузурига  ҳеч  қандай  гуноҳсизгина  кира 

оламиз.

Қандай қилиб миннатдорчилик билдирамиз? Қандай қилиб улуғлаймиз?Қандай  қилиб  сажда  қиламиз? Кейинги  дарсларни  ўрганаётганимизда  руҳингиз  Худога  етишига  имкон  беринг. Тажрибада  қўллаб,

миннатдорчилик билдиришни, улуғлашни ва сажда қилишни ўрганинг.

Миннатдорчилик билдириш 

Миннатдорчилик - миннатдорчилик  билдириш  жараёнидир; Ҳурмат-иззат  изҳор  қилишдир; Худо  қилган  ишлари  учун  Унга 

миннатдорчиликни намоён қилишдир; Бу - Худонинг бизларга ва бошқа 

имонлиларга берган баракалари ва фойдалари учун миннатдорчиликдан 

имонлининг  юрагидан  чиқаётган  қувончнинг  изҳоридир.

Миннатдорчилик билдириш Унда яшашнинг йўлидир.

Миннатдорчилик  билдириш  шунчаки  қилиш  мумкин  бўлган  жараён эмас. Номаълум имонли айтган: “Ибодатга жавоб олганингизда, Худони 

улуғлаш  ёки  Унга  миннатдорчилик  билдиришни  унутманг.

Page 109: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 109/116

109

Миннатдорчилик билдирмайдиган юракнинг  эшигига  енгилган  душман 

яна келиб туради!”

Ҳаворий Повул ёзган:

2 Коринфликларга 9:15 Унинг  ифодалашга  тил  ожиз  ҳадяси  учун 

Худога шукр! 

Қуйидагиларни ёзган Довуд билан биргаликда миннатдор бўлинг.

Сано 117:1 Раббийни улуғланглар чунки У эзгу, чунки Унинг раҳм-

шафқати абадийдир.

Сано 106:8 Раббийни  Унинг  раҳм-шафқати  учун  ва  Унинг  инсон 

ўғиллари учун қилган мўъжизалари учун улуғласинлар.

Қийинчилик  кунларида  Худонинг  инояти  билан  Унга  миннатдорчилик 

билдиришимиз  мумкин. Оғир  синовлардан  ўтаётганимизда  Исони 

улуғлашимиз ва Унга миннатдорчилик билдиришимиз мумкин. Ҳаворий 

Петьор ёзган:

1 Петъор 1:6,7 Ана  шунинг  учун, энди  агар  керак  бўлса, турли 

васвасаларда  бир  оз  қайғурсаларингизда   қувонинглар, токи 

сизларнинг  имонингиз  оловда  синалган, аммо  нобуд  бўладиган олтиндан  ҳам қимматроқ  бўлсин. Ўшанда  Исо Масиҳнинг намоён 

бўлишида сизларга ҳурмат-иззат, мақтов  ва шараф бўлади.

Миннатдорчилик бизларни имон ва ишончи комиллик билан тўлдиради.

Бу бизларнинг ибодатларимизга жавобларни ўстиради. Миннатдорчилик 

билдиришда вақт сарфлашнинг ажойиб йўлларидан бири, Худога ибодат 

қилаётгандек Саноларни ўқишдир.

Улуғлаш 

Худода яшашнинг бошқа йўли - Унинг номини улуғлашдир. Улуғлаш -

мақтов, тасдиқлаш  ёки  мафтунликнинг  изҳоридир. Бу  шарафлаш  ва 

номини  юқори  кўтаришни, Худонинг  қилган  барча  ишлари  учун шарафлашни билдиради.

Довуд улуғлашнинг нақадар муҳимлигини тушунган, чунки у Худонинг улуғловчиси  эди. Келинглар, бироз  вақтимизни  Довуд  билан  Худони 

улуғлашга сарфлаймиз.

Сано 134:1 Ҳаллилуя! Раббийнинг исмига ҳамдлар ўқинг, Ҳамдлар 

ўқинг, эй Раббий қуллари!

Сано 33:2 Ҳар  лаҳзада  Раббийни  дуо  қиламан; менинг  оғзимдан 

Унга тинимсиз мақтовлар янграйди.

Сано 113:26 Аммо  биз  Раббийни  ҳозирдан  ва  тоабад  дуо  қиламиз.Ҳаллилуя.

Сано 106:31,32 Раббийни Унинг инсонларига бўлган шафқати учун 

ва мўъжизавий ишлари учун улуғлашсин. Уни халқнинг йиғинида 

олқишлашсин ва оқсоқоллар тўдасида улуғлашсин.

Сано 148:1-5 Раббийни  осмондан  мақтанглар, Уни  юқоридан 

мақтанглар. Унинг  ҳамма  фаришталари  Уни  мақтанглар, Унинг 

ҳамма лашкарлари Уни мақтанглар. Қуёш ва  ой Уни мақтанглар,

бутун  ёруғлик  юлдузлари  Уни  мақтанглар. Осмонлардан  ҳам  энг юқори  осмонлар  осмони  ва  сувлари, Уни мақтанглар. Раббийнинг 

исмини мақтасинлар, чунки У буюрди, пайдо бўлди.

Сано 150:1-6 Худони  Унинг  муқаддасгоҳида  мақтанглар; Уни 

кучининг мустаҳкамлигида  мақтанглар. Уни Унинг куч-қудратида 

Page 110: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 110/116

110

мақтанглар, Уни Унинг буюклигининг кўплигида  мақтанглар. Уни 

карнай  овозлари  билан  мақтанглар, Уни  тор  ва  ғижжакда 

мақтанглар. Уни ноғора ва ҳайқириқлар  билан мақтанглар, Уни 

тор  ва  органда мақтанглар. Уни  чангда мақтанглар, Уни  қаттиқ 

овозли  чангда  мақтанглар. Ҳамма  нафас  олувчилар  Раббийни 

мақтасин! Ҳаллилуйя!

Сажда қилиш 

Сажда қилиш бу дунёда мумкин бўлган энг буюк даражадаги имконият -Худода  яшашдир. Сажда  қилиш –  Худонинг  айнан  ҳузурига келишимиздир. Бу осмондаги тахтиравон хонасига киришдир.

Сажда  қилиш  сўзи –  Худога  тиз  чўкиш  ҳаракати  ва  муносабатини 

билдиради. Сажда  қилиш –  ички   руҳимизни  чуқур  итоаткорлик  ва 

ҳурмат-иззат  билан  Унинг  қаршисида  тиз  чўкишидир. Ҳақиқий  сажда 

Худонинг  айнан  шундайлиги  учун  севги  ва  миннатдорчилик  билан 

тўлган юракдан чиқади.

Бизлар  Худога  сажда  қилганимизда - бизлар  Худонинг  энг  юқори 

мартабасига  ва  қадриятига  ҳурмат-иззат  кўрсатамиз. Бизлар  сажда 

қилганимизда – Унинг  фазилатларини  улуғлаймиз  ва Унинг  номининг аълолигини эъзозлаймиз. Довуднинг қуйидаги фикрларига қўшиламиз.

Сано 33:2,4 Ҳар  лаҳзада  Раббийни  дуо  қиламан; менинг  оғзимдан 

Унга  тинимсиз  мақтовлар  янграйди. Раббийни  мен  билан  бирга 

олқишланг, биргалашиб Унинг исмини юксалтирамиз.

Сано 148:13 Раббийнинг исмини мақтасин; чунки ёлғиз Унинг исми 

юксалган, унинг шон-шуҳрати  ерда ҳам осмонда ҳамдир.

Сано 8:2 Эй  Раббий, бизнинг  Худойимиз! Бутун  ер  юзида  Сенинг 

исминг  нақадар  улуғ! Сенинг  шон-шуҳратинг  осмонлардан  ҳам 

юксакдир.

Сажда қилиш ўта лаззатли бўлиши мумкин. Бизлар Ўзининг қимматбаҳо 

қони билан Худога  қайта  сотиб  олган Раббий Исога  сажда қилишимиз мумкин. Бизлар  Унга  сажда  қилаётганимизда, Унинг  қаршисида  тиз чўкиб қуйидагиларни айтаётган  руҳларга қўшилишимиз мумкин:

Ваҳий 5:12б Улар баланд овоз билан дердилар: “Бўғизланган Қўзи 

куч-қудрат, бойлик, донишмандлик, салтанат, шуҳрату  шавкат,

ҳамду саноларга сазовордир!

Ҳатто  бир  оғиз  сўзсиз  бизлар  Худога  сажда  қилишимиз  мумкин.

Жимликда  Худонинг  нақадар  улуғвор  ва  олий  мартабали  эканлиги 

ҳақида фикрлашимиз мумкин! Аюб китобида ўқиймиз:Аюб 37:14 Бунга  диққат  қил, Аюб; тўхта  ва  Худонинг  ажойиб 

ишларини ўйлагин.

Бизлар  Худога  ижодларининг  ажойиблиги  туфайли  сажда  қилишимиз мумкин. Бизлар  улуғвор  тоғлардан, денгизнинг  шовуллаётган 

тўлқинларидан, тунгги  осмонни  безайдиган  кўп  сонли  юлдузлардан 

ҳайратланишимиз  мумкин. Булар  шу  қадар  ажойибки, қуйидаги  улуғ қўшиққа  руҳлантирадилар.

О  Раббий , Менинг  Худоим , Мен ажойиб   мўъжизаларингда Ўйлайман ,бор дунёни – Сенинг қўлларинг  яратган; Юлдузларни кўраман , Гумбурлаётган  момоқалдироқни ,

Page 111: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 111/116

111

 Борлиқ  яратилган қудратингни 

Сўнг қалбим Сенга куйлайди қўшиқ 

Сен нақадар буюк! Сен нақадар буюк! 

 Юқоридаги  Миннатдорчилик  билдириш  ва  сажда  қилиш  боби , қисман 

 Вилсон  Мамболеонинг: “ Худо билан  учрашиш –  Ибодатнинг чуқурроқ  маъноси”  китобидан олинди.

УЛУҒЛАШНИНГ ВА САЖДА ҚИЛИШНИНГ ҚУДРАТИ Бизлар  доимий   равишда  қилишимиз  буюрилган  иккита  вазифа  бор.

Бизлар тўхтовсиз ибодат қилишимиз керак, ва доимий  равишда Худони 

улуғлашимиз керак.

Исо деди:

Луқо 18:1 Исо шогирдларига тушкунликка тушмасдан доимо ибодат 

қилиш кераклиги ҳақидаги шу масални айтиб берди.

Луқо 21:36 Шунинг  учун  доимо  бедор  бўлинглар  ва  ибодат 

қилинглар, шунда  юз  берадиган  бу  мусибитлардан  халос  бўлиб,

Инсон Ўғли олдида ҳозир бўлишга сазовор бўла оласизлар.

Повул ёзган:

Римликларга 1:9 Мен  эса  Унинг  Ўғлининг  Хушхабарида  руҳим 

билан  Унга  хизмат  қилмоқдаман. Худо  менга  гувоҳдирки, мен 

сизларни тўхтовсиз эслаяпман.

1 Салоникаликларга 2:13 Шунинг  учун  биз  Худога  тинимсиз миннатдорчилик  билдирмоқдамиз, чунки  сизлар  биздан  эшитган 

Худонинг Сўзини инсон  сўзи  сифатида  эмас, билки Худонинг Сўзи 

сифатида  қабул  қилдингизлар. Бу  сўз  эса  сиз  имонлиларда  кучли 

ҳаракат қилмоқда.

2 Тимўтийга 1:3 Мен  ота-болаларимдан  пок  виждон  билан  хизмат қиладиган  Худодан  миннатдорман, чунки  ўзимнинг  туну-кун 

ибодатларимда сен ҳақингда тинмасдан эслаяпман.

2 Салоникаликларга 1:11 Шу сабабдан биз доимо сизлар учун ибодат 

қилмоқдамиз, токи Худойимиз сизларни даъватига сазовор қилсин 

ҳамда  ўзининг куч-қудрати  билан  ҳар қандай  эзгу ниятингизни ва 

сизларнинг имонингизнинг ишини бижо келтирсин.

1 Салоникаликларга 5:16-18 Доимо қувонинглар. Тинимсиз ибодат 

қилинглар. Ҳар  қандай  шароитда  Худога  миннатдорчилик 

билдиринглар, чунки  Исо  Масиҳда  бўлганингиз  учун  сизлар 

ҳақингизда Худонинг иродаси шундайдир.

Икки ишни агар улар бирлашмасалар қандай қилиб бир вақтнинг ўзида 

қила оламиз?

Бизларга  ҳар  куни  эрталаб  жисмоний  машқ  қилсак  моддалар 

алмашиниши  тезлашиши  ва  ҳатто  столда  ўтирган  вақтимизда  ҳам 

танамиз шу машқлардан фойда олишини айтганлар. Ибодат ва улуғлаш 

ҳам  бизнинг  руҳимизга шундай  таъсир  қилади. Агар  бизлар  ибодат  ва 

улуғлашга  вақт  ажратсак, бизнинг   руҳимиз  кун  бўйи  ибодат  қилиб,

улуғлайди. 

Иосафат учта қўшин билан юзма-юз келди Иосафат  бизларга  ибодат  ва  улуғлашнинг  қудратини  кўрсатишнинг ажойиб мисолидир. Учта халқнинг подшоҳлари унга қарши чиқдилар ва 

Page 112: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 112/116

112

табиий  дунёда  қараганда  бу  умидсиз  вазият  эди. Аммо  Иосафат 

Раббийни излади, рўза тутди ва ибодат қилди.

¾  У  ибодат қилди 

2 Йилнома 20:3,5-12 Шунда Иосафат қўрқди ва Раббийни излашга 

юзини  бурди, ва  бутун  Яҳудия  бўйлаб  рўза  эълон  қилди. Иосафат 

 Яҳудийлар ва Иерусалимликлар йиғинида, Раббийнинг уйида, янги 

ҳовли  олдида  турди, ва  деди: Раббий, оталаримизнинг  Раббийси!

Осмонда Худо Сен эмасмисан? Сен барча халқларнинг шоҳликлари устидан ҳукмронлик қиляпсан ва Сенинг қўлингда куч ва қалъа ва 

ҳеч  ким Сенга  қарши  тура  олмайди. Сенинг  халқинг Исроилнинг 

олдида  бу  ернинг  яшовчиларини  қувиб  чиқарган  ва  уни 

Иброҳимнинг уруғига, Сенинг дўстингга абадий берган Раббий Сен 

эмасмисан? Улар унда жойлашишди ва Сенга, Сенинг номинг учун 

муқаддасгоҳ  қураётиб  айтишди: “Агар  бизга  кулфат  келса:

жазоловчи  қилич  ёки  яра, ёки  очлик  келганида - бизлар  ушбу  уй 

олдида ва Сенинг юзинг олдида турамиз, зеро Сенинг номинг ушбу 

уйда; Ва  сиқилганимизда  Сенга  фарёд  қиламиз  ва  Сен  эшитиб,

қутқарасан.” Ва  энди  мана  Аммонийлар, Муабийлар  ва  Сеир 

тоғининг  яшовчилари, Сен  Исроилликлар  Миср  еридан кетаётганида  уларнинг  ерларидан  ўтишга  қўймаган  эдинг, улар 

шунинг  учун  ҳам  уларни  четлаб  ўтишди  ва  уларни  қириб 

ташлашмади. Мана  улар  қандай  қайтаряптилар: Бизни  Сен 

бизларга  мерос  қилиб  берган  жойларингдан  қувишга  келдилар.

Раббимиз! Сен уларни ҳукм қил. Зеро бизларнинг бизларга қарши 

чиққан  бу  буюк  кўпчиликка  қарши  кучимиз  йўқ, ва  бизлар  нима 

қилишни билмаймиз, лекин кўзларимиз Сенга қаратилган!

Иосафатнинг  ибодатининг  ривожига  эътибор  беринг. У  Худонинг  ким 

эканлигини  ва Унинг  нима  қилганлигини  таниб-билишдан  бошлади. У 

шундай мурожаат қилди: “Раббий, Бизларга бу ерни Сен бергансан. Бу 

жойларимизни  ташлаб  кетаётганимизда  бизлар  Сенга  бўйсундик”. У 

астойдил изҳор билан тугатди: “Бизлар нима қилишни билмаймиз, аммо 

бизларнинг кўзларимиз Сенда”.

¾   Худо жавоб  берди 

Сўнгра Худо Жахазиил орқали жавоб берди:

2 Йилнома 20:15-17 Ва у деди: барча  Яхудийлар ва Иерусалим аҳли 

ва  подшоҳ  Иасафат  қулоқ  солинглар! Раббий  сизларга  шундай 

деяпти: Ушбу  буюк  кўпчиликдан  қўрқманглар  ва  даҳшатга 

тушманглар, зеро бу сизнинг урушингиз эмас, балки Худоникидир.

Эртага  уларга  қарши  чиқасизлар; Мана  улар  Циц  тепалигига чиқишяптилар, сизлар  уларни  водий  охирида  Иеруил  чўли 

қаршисида топасизлар. Бу дафъа сизлар жанг қилмайсизлар; сизлар 

ўринларингдан  туринглар, тик  туринглар  ва  сизларга 

юбориладиган  Раббийнинг  нажотига  қаранглар.  Яҳудо  ва 

Иерусалим! Қўрқманглар ва даҳшатга тушманглар. Эртага уларга 

қаррши чиқасизлар ва Раббий сизлар билан бўлади.

¾  Ўринларингдан туринглар 

Жаҳазиил  деди: ”Ўринларингдан  туринглар, тик  туринглар  ҳамда 

Раббийнинг  нажотини  кўринглар”. У  ва  бошқалар  қандай  ҳолатда 

бўлишлари лозим эди? Улар бошларини ерга эгдилар ва Раббийга сажда қилдилар, сўнгра эса ўринларидан туриб Раббийни улуғладилар.

Page 113: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 113/116

113

2 Йилнома 20:18-19 Шунда Иосафат юзи билан  ергача тиз чўкди ва 

барча  Яҳудийлар ва Иерусалим яшовчилари Раббийга сажда қилиш 

учун  Раббийнинг  қарршисида  йиқилишди. Шунда  Кааф 

ўғилларидан  ва  Корей  ўғилларидан  бўлган  левитлар  ўта  баланд 

овоз  билан  Раббийни, Исроилнинг  Худосини  улуғлаш  учун 

ўринларидан турдилар.

¾   Раббийга ишонинглар 

Кейинги  кунда  Иосафат  Худонинг  Сўзини  эълон  қилди. У  муаммони қайтадан  такрорламади. У  одамларни  ишонишга   руҳлантирди, ва 

куйловчиларни, улуғловчиларни қўшиннинг олдинги сафига юборди.

2 Йилнома 20:20 Шунда  улар  эрталаб  туриб, Фекой  чўлига 

чиқишди; ва улар чиқишганида, Иосафат туриб деди:  Яҳудийлар ва 

Иерусалим яшовчилари менга қулоқ солинг! Раббийга, Худонгизга 

ишонинглар  ва  бардам  бўлинглар; Унинг  пайғамбарларига ишонинглар ва сизларда муваффақият бўлади.

¾   Раббийга куйлаб  , улуғланглар 

2 Йилнома 20:21 Шунда  у  халқ  билан  маслаҳатлашиб  Раббийга 

қўшиқчиларни  қўйди, токи  улар  муқаддасотнинг  титроғида қуролланганларнинг олдиларидан юриб улуғласинлар  ва десинлар:

Раббийни улуғланглар, зеро Унинг шафқати мангу!

Улар куйлаб Раббийни улуғлашни бошлаганларида, Худо душманларига 

қопқон  қўйди. Душманларнинг  қўшинлари  бир-бирларига  ўгирилиб,

бир-бирларини ҳалок қилдилар.

¾   Душман  ўз- ўзини енгди 

2 Йилнома 20:22,24 Улар  ҳайқириб  улуғлаётган  вақтда  Раббий 

 Яҳудияга  келган  Аммонликлар  ва  Муабликлар  ва  Сеир  тоғининг 

аҳолиси  ўртасида  норозилик  уйғотди  ва  улар  қирилишди. Яҳудийлар  чўлдаги  тепаликка  келиб  кўпчиликка  қарашганида – 

ерда  мурдалар ётар  ва омон қолгани йўқ эди.

Илёс ва Баалнинг руҳонийлари 

Осмондан  олов  тушиб  Илёснинг  қурбонлигини  ютиб  юборганида,

қудратнинг  буюк  намойиши  бўлган  эди. Илёснинг  Баалнинг  руҳонийлари билан баҳслашаётган вақтидаги ибодатини хотирланг.

1 Шоҳлар 18:36,37 Кечки  курбонлик  келтириш  вақтида  Илёс пайғамбар  келди  ва  деди: Раббий, Иброҳим, Исҳоқ  ва  Исроил 

Худоси! Ушбу кунда Исроилда Сен ягона Худо эканлигингни ва мен,

Сенинг  қулинг  ҳамма  нарсани  Сенинг  сўзинг  бўйича  қилганимни билишсин. Раббий, эшитгин  мени, эшитгин  мени! Ушбу  халқ  Сен 

Раббий  Худо  эканлигингни  билсин  ва  Сен  уларнинг  юрагини 

Ўзингга қаратасан.

Илёс  Худонинг  ким  эканлигини  таниб-билишдан  ва  итоаткорликда юришини  эслатишдан  бошлади. У  ўзига  қарши  бўлган   руҳонийлар 

ҳақида бирор оғиз сўзламади. У муаммо ҳақида ибодат қилмади. У ҳатто 

олов  тушишини ва қурбонликни ютиб юборишини ҳам  сўрамади. Илёс 

Худога шу қадар ишонар эдики, Худонинг бу воқеаларнинг барчасидан 

хабардор эканини билар эди. Илёс юқоридаги оддий ибодатни қилди ва 

Худо унга жавоб берди.

Page 114: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 114/116

114

Балиқнинг қорнидан миннатдорчилик билдириш 

Шунингдек, балиқ  қорнидан  ибодат  қилган  Юнуснинг  ибодатини 

биламиз. Бу  бизлар  қачонлардир  ўқиган  сидқидилдан  қилинган 

ибодатларнинг энг астойдилидир. Юнус ибодат қилди ва балиқ уни Худо 

уни юборган ерга қусиб ташлади. Бу қудратнинг намойишидир.

Юнус 2:1-9 Раббий  эса  катта  балиққа  Йонаҳни  ютиб  юборишни 

буюрди. Йонаҳ  уч  кечаю  уч  кундуз шу  билиқнинг  қорнида  бўлди.

Ўшанда  Йонаҳ  балиқнинг  қорнидан  ўзининг  Раббий  Худосига ибодат қилиб, шундай деди: “Мен ғам-ғуссамда Раббийга ёлвордим 

ва  У  мени  эшитди. Дўзах  қорнидан  мен  фарёд  қилдим  ва  Сен 

менинг  овозимни  эшитдинг. Сен мени чуқурликка, денгиз  бағрига 

ташлаб  қўйдинг. Сув  оқимлари  мени  ўраб  олди, Сенинг  ҳамма 

сувларинг  ва  тўлқинларинг  менинг  устимдан  ўтар  эди. Мен  эса 

дедим: Мен  Сенинг  ҳузурингдан  қувилганман, бироқ  сенинг 

муқаддас маъбадингни яна кўраман! Сувлар мени жонимгача ўраб 

олди; тубсизлик мени қамаб қўйди, менинг бошим эса денгиз ўтлари 

билан чирмаб олинди. Мен тоғларнинг тагигача тушдим, ер  эса ўз тамбалари  билан  мени  то-абад  бекитиб  қўйди; лекин  Сен, Раббий 

менинг  Худойим, ҳаётимни  ўлим  диёридан  олиб  чиқасан. Менинг жоним  дармонсизланганда, мен  Раббимни  эсладим. Менинг ибодатим  Сенгача, Сенинг  муқаддас  маъбадинггача  етиб  борди.

Беҳуда, сохта худоларни қадрлаётганлар уларга меҳрибон бўлганни 

қолдирдилар”.

Эътибор беринг, у: “Раббийга фарёд қилдим”,  – деб бошлади, аммо: “О 

Раббий, менинг Худоим”, – дейишга кўчди. Ҳатто балиқнинг қорнида у 

башорат  сўзини  айтди: “Мен  Сенинг  нигоҳингдан  қувилдим; Барибир 

мен  яна  Сенинг  муқаддас  маъбадингни  кўраман”. Ҳатто  балиқнинг қорнидан  ҳам  у: “Мен  Сенга  миннатдорчилик  овози  билан  қурбонлик 

келтираман”, – деди.

Довуд эркинлик билан ибодатни - улуғлаш билан қўшган 

Кичкина, номаълум болакай баҳайбатни ўлдириш учун улғайди, сўнгра эса  халқ  устига  халқларни  енгиш  учун  кўтарилди  ҳамда  Исроилнинг подшоҳи  бўлди. Довуднинг  ҳаёти  улуғлашдан  ва  албатта  қудратдан 

иборат  эди. Довуд Худо  севган  одам  эди. Санолар  китоби  улуғлаш  ва 

ибодатларга тўла. Биз улардан баъзиларинигина мисол қилиб олишимиз мумкин.

¾   Авессалом  унга қарши чиққанида 

Сано 3:4,5 Кўплар менинг жоним ҳақида: “Унга Худода нажот йўқ” -деб  айтишмоқда. Бироқ  Раббий  Сен  менинг  қалқонимсан, шон-

шуҳратимсан  ва  Сен  менинг  бошимни  юксакларга  кўтарасан. Ўз оғзим билан мен Раббийни чақираман, У эса мени Ўзининг муқаддас тоғида туриб эшитади.

¾   Менинг овозимни эшит 

Сано 4:2 Мен чорлаганимда мени эшитгин, менинг ҳақиқатимнинг 

Худоси! Сиқилганимда Сен менга кенглик бердинг. Менга шафқат 

қил ва  ибодатимни эшит.

¾  Сўзларимга қулоқ сол 

Сано 5:2-4 Эй  Раббий, менинг  сўзларимни  эшит, менинг 

фикрларимни  англагин. Менинг  фарёдимнинг  товушига  эътибор 

Page 115: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 115/116

115

Бер  менинг Подшоҳим ва менинг Худойим. Зеро мен Сенга илтижо 

қилмоқдаман!

¾   Мени қутқар 

Сано 7:2 Раббий Худойим! Мен Сенга  умид қиламан; Мени  барча 

қувувчиларимдан қутқар ва менга нажот бер.

¾   Шармандагарчиликдан асра 

Сано 24:1-5 Эй  Худойим, Сенга  мен  ўз  жонимни  кўтараман.

Худойим! Сендан  умид  қиламан, уялмайман, душманларим устимдан тантана қилмасин! Сенга умид боғлаганларнинг ҳеч бири 

уятда қолмасин; қонунбузарлар  эса уялиб қолишсин. Худойим Сен 

менга ўз йўлларингни кўрсат, Сенинг изингдан боришга мени ўргат.

Мени  Ўз  ҳақиқатингда  тўғирла, уни  менга  ўргат; чунки  менинг 

нажотимнинг Худоси Сенсан; ҳар куни Сендан умид қиламан.

Сано 30:2-4 Эй  Худойим, мен  Сенга  ишонаман  ва  мангу  уятда 

қолмайман; Ўз  ҳақлигинг  билан  мени  халос  қил; Менга  Ўз қулоғингни  тут, мени  қутқаришга  шошил. Мени  қутқариш  учун 

менинг тошдан бўлган қалъам, ҳимоя уйим бўлгин. Зеро Сен менинг 

тошлик  тоғим  ва  тўсиғимсан; Ўз  номинг  ҳақи мени  етаклагин  ва мени бошқаргин.

¾  У   менинг фарёдимни эшитди 

Сано 39:2-4 Мен  Раббийга  қаттиқ  ишондим, шунда  У  энгашиб 

менинг  фарёдимни  эшитди. Мени  даҳшатли  чуқурдан, сербалчиқ 

ботқоқдан  олиб  чиқди  ва  менинг  оёқларимни  тошга  қўйди,

қадамларимни  мустаҳкамлади; У  оғзимга  янги  бир  қўшиқ,

Худойимиз учун сано солди. Кўплар буни кўриб ва қўрқиб, Раббийга 

умид боғлайдилар.

¾   Жон  Худога чанқади 

Сано 41:2,3 Оҳу  сув  оқимига  талпинганидек, менинг жоним Сенга талпинмоқда  Худойим! Менинг  жоним  қудратли, тирик  Худога 

ташнадир: “Қачон  келиб  Худоимнинг  ҳузурида  ҳозир  бўламан?”-

дея.

¾   Шафқатли бўл 

Сано 56:2-4 Менга шафқат қил Худойим, шафқат қил; Зеро менинг 

жоним  Сендан  умидланади, то  кулфатлар  ўтиб  кетмагунича, мен 

Сенинг қанотларингнинг соясида яширинаман. Ҳаммадан юқорида 

бўлган Худога, менга эзгулик  қилувчи  Худога илтижо қиламан. У 

осмондан  юбориб  мени  қутқаради; Мени  ютиб  юборишни 

излаётганни  шарманда  қилади. Худо  Ўзининг  шафқатини  ва  Ўз ҳақиқатини юборади.

¾   Менга нажот бер 

Сано 70:1-3 Раббим  Сенга  умидимни  боғлайман; мангу  уятда 

қолмайман. Ўз ҳақиқатинг билан мени  халос қил ва мени қутқар;

Ўз  Менга  қулоғингни  тут, мени  қутқар. Мен  ҳар  доим  яширина 

оладиган  мустаҳкам нажот маконим бўлгин; Сен мени қутқаришга 

амр  қилдинг, чунки  менинг  куч-қувватим  ва  мустаҳкамлигим 

Сенсан.

Page 116: Uzbek - Prayer

7/28/2019 Uzbek - Prayer

http://slidepdf.com/reader/full/uzbek-prayer 116/116

ПИНҲОНА ЖОЙДА  ЯШАШ 

Бизлар  Масиҳда  яшаганимизда  Худонинг  саждакорларига  айланамиз.Унинг  Муқаддаслар  Муқаддасидаги  ҳузурида, ички  муносабат  билан 

яшаганимизда – Энг Юқоридагининг пинҳона жойида яшаймиз.

Сано 90:1 Тангри  Таолонинг  паноҳи  остида  яшовчи, Қодир 

Худонингсояси остида ором топади.

Бизлар саждакорнинг ҳаёт тарзи билан Унинг тахти қаршисида тиз чўкар 

эканмиз, ҳар  нарсага Қодир Худонинг  сояси  остида  яшаймиз. Ана  шу жойда  бизлар  Унинг  ҳузуридан  лаззатланамиз. Ана  шу  жойда  Унинг иродаси бизнинг истагимизга айланади.

Сано 39:9 Эй  Худойим, мен  Сенинг  иродангни  бажаришни 

хохлайман, Сенинг қонунинг менинг юрагимдадир.

Сано 36:4  Раббий  билан  юпан, шунда  У  сенинг  юрагингнинг 

хохишини бажо келтиради.

У  билан  чуқур  ва  ички  муносабат  билан  яшар  эканмиз, бизнинг хохишимиз- бизнинг  иродамиздан  Унинг  иродасига  айланади. Сўнгра 

бизлар  шунчаки  сўраймиз  ва  У  бизларнинг  юракларимизга ўзгартирилган истаклар беради.

Исо нима деди?

Юҳанно 15:7 Агар Менда бўлсанглар ва Менинг сўзларим сизларда 

бўлса, шунда нимаики истасанлар, сўранглар ва сизларга берилади.

 Хулоса – “Агар Менда яшасанг”

О, Худонинг эркак ва аёллари, бизларнинг нақадар ажойиб имтиёзимиз,нақадар  ҳайратлантирувчи  жавобгарлигимиз  бор. Келинг, қароргоҳдан 

чиқайлик. Келинг, тобора  ва  тобора  Худонинг  ҳузурига  кўчайлик.

Келинг, эрталаб, тушда  ва  тунда  унга  миннатдорчилик  билдиришни ўрганайлик. Келинг, Уни  тўхтовсиз улуғлашни ўрганайлик. Келинглар,

Унинг  оёқлари  остида  сажда  қилишни  ўрганайлик, токи  бизлар Унинг суратига тобора ва тобора ўзгарайлик. Келинг, ўзимизни ғалаба ҳолатида 

қўяйлик! Келинг, ердаги  борлиққа  Унинг  иродасини  ибодат  қилайлик.

Келинглар, осмонни ерга олиб келайлик!

ТЕКШИРИШУЧУН САВОЛЛАР