10

49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

  • Upload
    others

  • View
    43

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»
Page 2: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

1

MUASSISLAR:

O‘zbekiston RespublikasiXalq ta’limi vazirligi

T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari

ilmiy-tadqiqot instituti

«Maktub print»mas’uliyati cheklangan jamiyati

TAHRIR HAY’ATI:

Hikmatilla RASHIDOVIslom ZOKIROV

Maqsudjon YO‘LDOSHEVMurodilla ХOLMUHAMEDOV

Shavkat SHARIPOVMalohat A’ZAMOVAInomjon MAJIDOV

Uzoqboy BEGIMQULOV

BOSH MUHARRIR:Abduhamid MUXTOROV

Mas’ul kotib:G‘olib BAHROMOV

Sahifalovchi: Olmos MUXTOROV

Musahhihlar:G‘olib BAHROMOVNurlan USMONOV

Navbatchi muharrir:Lola QAHHOROVA

Сегодня гостья нашего журнала Хури Мелиходжаевна Солиева – учитель начальных классов общеобразователь-ной школы № 16 Уртачирчикского района Ташкентской об-ласти, педагог с 35-летним стажем, постоянно повышаю-щий свою квалификацию, «Народный учитель Республики Узбекистан». 31

49

8

КИМДА ҚАНДАЙ САВОЛ БОР?Журналимизнинг 2016 йил 7-сонидан бери Халқ таълими вазирлиги

матбуот хизмати билан биргаликда матбуот мулоқотларини бериб келяп-миз. Ушбу сонда ҳам таълим тизимига оид қатор саволларга мутахассис-лар томонидан атрофилича жавоб берилди. Яна ўша гап, саволлари нгиз, таклифларингиз бўлса, таҳририятимиз манзилига йўллашингиз мумкин...

?

Aslida bu dunyoning yaratilish sababi inson va uning pok ko‘ngli. Shunday bo‘lmaganida hech qanday hissiyotga berilmaydigan va mut-laqo xato qilmaydigan robotlar bizdan ustunroq hisoblanmasmidi? In-sonda esa qayg‘u va quvonch, nafrat va sevgi, hasad va havas kabi zid-diyatli holatlarning bari mujassam. Shu ma’noda ertaklar farzandi ngiz uchun ilk namuna maktabidir.

ERTAK AYTISH ESKIRDIMI?

УСТОЗ, НАСТАВНИК, УЧИТЕЛЬ –НЕИЗГЛАДИМЫЙ СЛЕД В ЖИЗНИ КАЖДОГО

Page 3: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

9-son. 2016-yil 2

Tahririyat manzili:100129, Toshkent shahri, Navoiy ko‘chasi, 30-uy.

Telefon: (0 371) 244-75-88, 244-75-87,244-75-46, 244-75-47.

e-mail: [email protected] Bosmaxonaga 06.10.2016-yilda topshi ril di. Ofset usulida chop

etildi. Qog‘oz bichimi 60x841/8. Shartli bosma tabog‘i 4,5. «Times» garniturasi. 11, 12 kegl.

«O‘QITUVCHI» NMIU bosmaxonasida chop etildi. Manzil: Toshkent sh. Yangishahar ko‘chasi, 1.

Buyurtma №224-16. Adadi 1850 nusxa.

Jurnaldan ko‘chirib bosilgan maqolalar «Peda gog minbari»dan olindi, deb izohlanishi shart.Jur­nalda­ nashr­ etilgan­ maqolalarda­ mual­lif­arning­ tahririyat­

nuqtayi­nazariga­muvofiq­kelmaydigan­fikr-mulohazalari­bosilishi­mumkin.Tahririyatga­yuborilgan­qo‘lyozmalar­muallifarga­qaytarilmaydi.

* * *Мнение­ редакции­ не­ всегда­ совпадает­ с­ мнением­ автора.­

Редакция­оставляет­за­собой­право­на­стилистическую­прав-ку­и­сокращение­статей.­Присланные­в­редакцию­рукописи­не­возвращаются­и­не­рецензируются.Фамилия­и­инициалы­авторов­пишутся­согласно­данным­их­

паспорта.

Kasbga ehtiromЎқитувчи муваффақиятининг сири... .........3

Кимда қандай савол бор? .............................8

Geografiya Shahnoza Ubaydullayeva. Toshkent iqtisodiy geografik rayoni ............................................12

Milliy istiqlol g‘oyasiKamola Pardaboyeva. Inson qalbi va ongiuchun kurash .................................................16

Amaliyot, uslub, natijaInobat Matniyozova. Chеt tilini o‘qitishda axborot tеxnologiyalaridan foydalanishning ahamiyati .......................................................20

AdabiyotXurshida Rahmonova.“Tafakkur”da ruhiyat talqini .........................21

Maktabgacha ta’limFotima Dadaxonova.Bolalarni maktab ta’limiga tayyorlashdaoila bilan hamkorlik .................................... 24

Jismomiy tarbiyaMaqsud Mahmudov.Sport va badantarbiya – salomatlik garovi ...........................................26

В библиотекуВ.И.Кривцов. Лесные мотивыЗимние сумерки ..........................................27Серебряный ручей .......................................29

Актуальная темаУстоз, наставник, учитель – неизгладимый след в жизни каждого ......31

Методика. ОпытИ.С.Мегедь.Человек и природа ......................................34А.Н.Люкшина.Угольная кислота и ее соли ....................36У.Ахмедова. Транспорт ..............................39

Используйте эти материалыХ.Р.Курбанова. Метод проектов на урокахрусского языка в начальных классах ........41

Духовное наследиеА.С.Лиходзиевский. Талант и судьба .......44

Kim bo‘lsam ekan?Lola Qahhorova. Logoped ............................47

Yangi rukn: mening nazarimdaUldona Abdurahmonova.Ertak aytish eskirdimi? ..................................49

Xorijda ta’limLutfullo Jo‘rayev.Buyuk Britaniyada tarix saboqlari .................51

Sog‘lom hayotOlmos Muxtorov.Xotirani kuchaytirish uchun ........................... 55

MUNDARIJA

Page 4: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

3

– Ассалому алайкум! Муҳаббат опа, аввало, юксак мукофот – «Ўзбекистон Қаҳрамони» ун-вонига сазовор бўлганингиз билан чин қалб-дан табриклаймиз! Айтинг-чи, бу хушхабарни эшитгач нималарни ҳис қилдингиз, таассурот-ларингизни ўртоқлаша оласизми?

– Раҳмат! Мукофотланганлар рўйхати дастлаб «Ўзбекистон» каналида «Ахборот»нинг рус ти-лидаги дастурида эълон қилинган экан. Бир маҳал нафақадаги ҳамкасбларимдан бири Галина Халба-евна телефон қилиб табриклай кетди: «Муҳаббат Араповна, табриклайман, «Ўзбекистон Қаҳрамо-ни» бўлибсиз...», десалар, нима дейишни билмай қолдим... «Қаёқдан эшитдингиз?», дедим. «Ҳозир-гина телевизордан кўрсатди», деди. «Расмим би-лан кўрсатдими, балки бошқа кишидир?», дедим ҳалиям ишонолмай. «Ҳа, расмингиз билан кўр-сатди, айнан сизнинг ўзингиз...» Турган жойимда ўтириб қолдим...

Қаранг, ўқитувчининг меҳнати шу қадар эъзоз-ланибди, шунчалик эътибор қаратилибди. Шун-дай юртда яшаётганимдан ғурур ҳиссини туйдим. Ўқитувчи бўлганимдан фахрланиб кетдим, оддий-гина мактаб муаллимаси шунчалик шарафга муяс-сар бўлиб турибман. Турмуш ўртоғимга «Ўзбекис-тон Қаҳрамони» бўлибман!», дедим. У киши ҳам табриклаб, «Қаттиқ ҳаяжонланманг», дея мени авайлашга уриндилар. Орадан ҳеч қанча вақт ўтга-ни йўқ, уйимиз яқинларимиз билан тўлиб-тошиб кетди. «Ахборот»нинг ўзбек тилидаги дастури-

ЎҚИТУВЧИ МУВАФФАҚИЯТИНИНГ СИРИ...

Мустақиллигимизнинг­йигирма­беш­йиллиги­муносабати­билан­давлат­хизматчилари­ҳамда­ишлаб­чиқариш­ва­ижтимоий-иқти-содий­соҳалар­ходимларидан­бир­гуруҳини­мукофотлаш­тўғриси-да­Ўзбекистон­Республикаси­Президенти­фармони­эълон­қилин-ган­эди.Ватанимиз­ мустақиллигини­ мустаҳкамлаш,­ унинг­ жаҳон­

миқёсидаги­шон-шуҳратини­юксалтириш,­ ислоҳотларни­ муваф-фақиятли­амалга­ошириш­борасида­давлат­ва­халқ­олдидаги­ул-кан­ хизматлари,­ ишлаб­ чиқариш­ ва­ ижтимоий­ соҳалардаги­ кўп­йиллик­фидокорона­меҳнати­ҳамда­ёш­авлодни­ватанпарварлик­ва­истиқлол­ғояларига­садоқат­руҳида­тарбиялашга­қўшган­катта­ҳиссаси­учун­«Ўзбекистон­Қаҳрамони»­унвони­билан­тақдирлан-ган­юртдошларимиздан­бири­Қарши­шаҳридаги­2-ихтисослашти-рилган­умумий­ўрта­таълим­мактаб-интернатининг­математи-ка­фани­ўқитувчиси­Муҳаббат­Шарапова­билан­суҳбат­қилдик.

га навбат етди. Ҳаммамиз тўпланиб, телевизорга тикилиб ўтирибмиз. Номим эълон қилинганидан кейин жим бўлиб қолибмиз. Биринчи бўлиб қизим табриклай бошлади...

Президентимиз Ислом Каримовнинг қўллари-дан мукофот оламан, деб катта бир орзулар билан турган эдим, кейин... афсуски, бу воқеалар содир бўлди. Жуда ҳам хафа бўлдим, начора, тақдир шундай экан. Илоҳим, мамлакатимизнинг Бирин-чи Президенти Ислом Каримовнинг охиратлари обод бўлсин! Юртимизни шу қадар обод қилиб кетдилар. Мени ҳам шундай юксак унвон билан шарафлаб кетдилар. Самарқандда дафн мароси-мида иштирок этиб, ўша жойда Биринчи Прези-дентимизга нақадар буюк давлат арбоби сифатида, ўткир сиёсатчи сифатида, асосийси, халқимизнинг меҳрини қозона олган Юртбошимиз сифатида ҳур-матим минг карра ошди. Худонинг назари тушган юрт эканмиз, бизга шундай Йўлбошчини насиб этди. 25 йил ичида давлатимизни юқори даражага олиб чиқдилар. Дунё ҳар қанча нотинч бўлса-да, биз хотиржам ухладик, хотиржам ишладик, беха-вотир яшадик. Чунки биз учун қайғурадиган раҳ-барларимиз, Президентимиз бор дедик. У киши, айниқса, таълим-тарбияга алоҳида этибор берар-дилар, жойлари жаннатдан бўлсин!

– Минглаб педагоглар, миллионлаб юрт-дошларимиз орасидан бу мукофотга муносиб кўрилдингиз, албатта, бундай эътирофга сазо-

KASBGA EHTIROM

Page 5: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

9-son. 2016-yil 4

KASBGA EHTIROM

вор бўлгунга қадар ҳазилакам йўл босиб ўтил-маган бўлса керак?

– Бу йил иш фаолиятимнинг 46-йилини бошла-дим. Очиғи, мен ўқитувчилик фаолиятимни тўхта-тиб қўйишни тасаввур қилолмайман. Дарс бериш-ни ниҳоятда яхши кўраман, ҳеч бир муболағасиз айтишим мумкин, дарс ўтиш ҳаётимнинг мазму-нига айланиб қолган... Ўқитувчи муваффақияти-нинг сири шунда – касбини, дарсини, ўқувчилари-ни севишида.

Ўтган йилларга назар соладиган бўлсам, мак-табни тугатгач, 1966–1971 йилларда Самарқанд давлат университетини битириб, Қарши шаҳри-даги ўзим ўқиган илм маскани 5-ўрта мактабда иш бошладим. Ишга астойдил киришдим. Ишни ўқувчиларимнинг қалбида юқори мақсадлар уй-ғотишдан бошладим. Уларни фан олимпиадала-рига тайёрлашга катта эътибор бердим. Чунки олимпиа дада ўрин олиш ўзлаштиришнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади-да.

1972 йилдан бошлаб то ҳозирга қадар 22 ма-ротаба фан олимпиадасида республика миқёси-да фахрли ўринларни олишга эришдик. Бундан ташқари, 8 марта ўқувчиларимизни халқаро олим-пиадаларга ҳам тайёрлаб олиб чиқдим. Шундай танловлар сабаб турли вилоятларимизда бўлдим, уларнинг тажрибалари билан қизиқдим. Ҳар бир вилоятда математика, физика фанлари чуқур ўр-гатиладиган мактаб-интернатлар бор экан. Фақат бизнинг Қашқадарёда шундай интернат йўқ эди. Кейин 1985 йилда вилоятимизда биринчи марта математика чуқур ўргатиладиган синф ташкил этдик. Радио, газеталарда танлов асосида ўқувчи-лар қабул қилишимизни эълон қилдик. 84 ўқувчи йиғилиб келди, 21 нафарини танлаб олдик. Уларни икки йил давомида чуқурлаштирилган дастур асо-сида ўқитганимиздан сўнг натижа жуда ҳам аъло бўлди. Битирувчиларимизнинг ҳаммаси бирин-чи уринишдаёқ олий ўқув юртларининг талабаси бўлишди. Юз фоиз кўрсаткичга эришилди. Ҳам-касбларим Содиқова Раънохон, Бозорова Мавжуда билан бирга чуқурлаштирилган синфлар сонини кўпайтирдик. Бора-бора 5-мактаб вилоятимизда «математика мактаби» сифатида танилди. Бу ўқи-тувчиларимиз ҳам давлат мукофотларига сазовор бўлган. Раънохон I даражали «Соғлом авлод учун» ордени, Мавжудахон «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби. Ўқитувчиларимизнинг меҳнати эътибор-сиз қолмади. Кейинчалик 2000 йилдан бошлаб ушбу 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатга таклиф қилишди, бу ерда математика, инглиз тили фанлари чуқурлаштириб ўқитилади.

Биласиз, 5–8-синф ўқувчилари ўртасида «Би-лимлар беллашуви» танлови ўтказиб келинмоқда. Бу танловда ҳам ўқувчиларимиз бир неча мар-

та республика миқёсида иштирок этди. 2012 йил 6-синф ўқувчим Худойбердиева Дилафруз тан-ловнинг республика босқичида 4-ўринни, 2013 йилда эса 6-синф ўқувчим Абдураҳмонова Эъзо-за билимдонлар беллашувида республика бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 2015 йилда Хитой давлатида ўтказилган халқаро олимпиадада респуб ликамиз терма жамоаси орасида иштирок этган 7-синф ўқувчимиз Муродуллаев Саидали фахрли 2-ўринни эгаллаб, кумуш медали билан тақдирланди.

Ўқитувчи фақатгина дарс ўтиш билангина чек-ланиб қолмай, ҳар доим соҳасининг ривожи учун қайғуриши, халқ фарзандларининг таълим-тарбия-сини кўтариш ташвишида яшаши зарур, деб ўй-лайман. 1992 йилдан олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари жорий қилинганди. Шунда Давлат тест маркази танловга эълон берди, мен 5000 дан зиёд тест тузиб марказга жўнатган-дим. Ахборотномаларда ўзим тузган мисолларни кўрсам севиниб кетаман. Ўқувчиларимга кўрсата-ман, улар ишлаб кўришга қизиқишади.

Ёш ўқитувчилар ва иқтидорли болаларга мўл-жалланган 10 дан ортиқ қўлланмалар яратдим. Ўқитувчи ҳеч қачон тўхтаб қолмаслиги керак-да.

Мустақиллигимизнинг 25 йили давомида ҳу-куматимиз мени бир қанча давлат мукофотларига лойиқ кўрди. 1996 йили «Меҳнат шуҳрати» ор-дени, 2007 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» унвони ва мана бу йил энг катта давлат мукофоти «Ўзбе-кистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирладилар. Бу мукофотни бутун Ўзбекистон зиёлиларига, Ўзбекистон аёлларига берилган юксак мукофот сифатида қабул қиляпман. Меҳнат қилган эъзозла-ниши, эътиборсиз қолмаслигининг гувоҳи бўлиб турибман.

– Ҳар бир шахснинг ҳаётда эришган ҳар қандай ютуғи замирида устозларининг ғамхўр-лиги, меҳнати, таълим-тарбияси мужассам. «Ўзбекистон Қаҳрамони» Мухаббат Шарапова-нинг устозлари ким, қандай инсонлар бўлиш-ган, таълим-тарбия бериш услуби қандай бўл-ган... бу каби саволлар, ўйлайманки, журнал-хонларимизни жуда қизиқтиради.

– Яхши устоз бўлиш учун яхши устозларнинг сабоғини олиш жуда катта аҳамиятга эга. Ишо-насизми, Ғолибжон, бахтим борлигиданми ё ҳам-ма вақт ишим ўнгидан келган эканми, мактабга 1-синф га боргандаёқ яхши устозларнинг қўлига тушдим. Биринчи синфдан дарс берган муаллимам Санам опа Тўлаева мактабнинг энг олди бошланғич синф ўқитувчиси эдилар. У кишининг қўлларида сабоқ олдим. Менга ўқиш-ўрганишга муҳаббат уйғотдилар. Кейин юқори синфга ўтгач, Султоно-

Page 6: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

5

KASBGA EHTIROM

ва Зубайда опа деган математика ўқитувчиси жуда катта эътибор, жуда катта меҳнат билан матема-тикага қизиқишимни орттирдилар. 8-синф да ўқиб юрган пайтимда вилоят олимпиадасида қатнашиб 3-ўринни олдим. 6–10-синфни шаҳримиздаги 5-мактабда ўқидим. Бу ерда ҳам тақдирнинг иноя-тини қарангки, Эркин Ашуров деган вилоятимиз-да тан олинган математика ўқитувчисининг қўлига тушдим. Фанга бўлган қизиқишимни янада орт-тирдилар. Кейин устозимнинг йўлини давом эт-тираман деб, СамДУга ўқишга кирдим. Раҳматли устозим Эркин ака Ашуров дастлабки иш бошлаш жараёнимда ҳам катта ёрдам бердилар. Чунки уни-верситет бизни кўпроқ илмий ходим даражасида тайёрларди. Мактаб дастуридан дарс беришда шу устозимнинг кўрсатмалари жуда қўл келди. Мак-таб дастуридан бироз узоқлашганимни сезган Эркин ака 4-синфдан 10-синфгача бўлган ҳамма дарсликни бошқатдан ўрганиб чиқишни тавсия этдилар. «Шундай қилолсанг, хоҳлаган синфингга хоҳлаган пайтда дарс ўтиб кета оласан», дедилар. Кейин дарсликлардаги бирорта мисол-масалани қолдирмай ҳаммасини бош қатдан ишлаб чиқдим. Қарабсизки, ишим енгил бўлиб қолди.

Математикани қийин фан дейишади. Лекин Эркин Ашуровнинг болаларни қизиқитириш учун кези келганда ҳазил-ҳузуллардан ҳам фойдалани-ши, жон куйдириши менга жуда ёқарди. Шу усул ўзимга таъсир қилганиданми, иш-фаолиятимда ҳам ўқувчиларнинг зерикиб қолмаслиги, диққа-тини жалб қилиш учун қўллаб келаман. Турли ри-воятлар айтиб бериб ўқувчиларимнинг диққатини жалб қилишга, илмга қизиқтиришга ҳаракат қила-ман. Масалан, қомусий олимларимиздан бўлган Абу Райҳон Берунийнинг ҳаётини ўрганганимда қанчалик даражада зукко бўлганига қойил қолган-ман. Беруний каби алломаларимиз ҳақида ўқиган, эшитган ривоятларимни ўқувчиларимга гапириб берсам, улар бутун вужуд билан, диққат билан эшитиб ҳайратга тушишади.

Келинг, гапимиз қуруқ бўлмасин, олим ҳақида-ги ривоятлардан бирини сизга ҳам айиб берай.

Абу Райҳон Берунийни Ғазнадаги донишманд-лар уйига раис қилиб тайинлашганда маҳаллий олимлар четдан келган алломани кўролмасдан подшоҳга эътироз билдиришади. Унинг салоҳия-тини текшириб кўриш керак деб таклиф қилиша-ди. Уларнинг таклифини қабул қилган подшоҳ бир варақ қоғозни Беруний келишидан олдин тўшак остига қўйиб қўйишни буюради. Аллома кириб келади, таклиф қилинган жойга одоб билан ўти-ради ва шу заҳоти ирғиб ўрнидан туради. «Ё ос-мон озгина пайсайган, ёки Ер кўтарилган», дейди аллома. Ўтирганларнинг кўпчилиги у кишининг

сезгирлиги, заковатига тан беради. Лекин айрим кишилар бундан ҳам кўнгли тўлмай: «Тасодифан топиб қўйган бўлиши мумкин, яна синчиклаб тек-шириш керак», деб талаб қилиб туриб олишади. Подшоҳ Берунийдан: «Хонада учта эшик бор: ўнг томонимда, чапда ва тўғримда. Мен ҳозир шулар-нинг қайси биридан чиқиб кетаман?», деб сўрай-ди. Беруний: «Улуғ шоҳим, мен жавобимни ёзиб, тахтингизнинг тагига қўяман. Сиз чиқиб кетга-нингиздан кейин қайтиб келгач жавобни ўқинг», дейди. Подшоҳ учала эшикдан ҳам чиқмайди-да, уста чақиртириб, тахтининг орқасидан эшик очти-ради ва ўша ердан чиқади. Сўнг қайтиб келиб, тахт остидаги қоғозни ўқиса, «Шоҳим, сиз ўзингиз их-тиёр этган эшикдан, ҳатто у ерда тўсиқ бўлса-да, чиқасиз», деб ёзилган бўлади.

Бу каби ривоятларни эшитган ўқувчиларим ҳайратланишади. Аждодларимизнинг зукколиги билан фахрланади. Айтмоқчиманки, фақат синф раҳбари ёки адабиёт ўқитувчиси эмас, математи-ка ўқитувчиси ёки бошқа фан ўқитувчилари ҳам аждодларимиз ҳаётининг ибратли ўринларини жойи келганда чиройли қилиб етказиши, шу орқа-ли ёшларни ҳам илмга қизиқтириши, ҳам тарбия-сини юксалтириши мумкин. Қизиқарли ҳикоятлар айтиб берсангиз ўқувчи зерикмайди. Ўқитувчи энциклопедик, яъни қомусий билимга эга бўлиши керак.

Энг муҳими, ўқувчи фанингиздан безмаслиги лозим. Ўқувчиларнинг қобилияти ҳар хил. Кимдир математикага, ким тасвирий санъатга лаёқатлироқ бўлади. Лекин педагог математикани ўзлашти-риш қобилияти юқори бўлмаган ўқувчи билан ҳам индивидуал шуғулланиши керак деб ўйлайман. Ўқувчиларга бериладиган назорат топшириқла-рини ҳеч қачон доскага ёзмаганман. Ҳар бирига алоҳида карточка тайёрлаб, тарқатганман. Уларни тузишнинг ўзи бир машаққат, текшириш яна бир карра машаққат. Лекин самарали. Вариантлар ҳар хил бўлгач, болалар бир-биридан кўчиролмайди. Саволлар ҳар бир боланинг салоҳиятига қараб тузилади. Секин-аста ўқувчининг ўзига нисбатан ишончини уйғотган ҳолда оддийдан мураккаблаш-ган тарзда саволлар тузиб борилади. Сиз ўқувчи-га икки қўяверсангиз, у қотиб қолади. Биринчи сафар икки қўймасдан, огоҳлантираман. «Бугун икки баҳога жавоб бердинг. Бошқалардан ҳеч ка-минг йўқ. Ялқовлик қилмасанг, албатта яхши баҳо оласан. Кейинги дарсгача муҳлат, мана шу мав-зуларни яхшилаб ўзлаштириб келгин!», деб унда ишонч ҳиссини уйғотишга ҳаракат қиламан. Шун-дай ҳолатлар бўлганки, «иккичи» ўқувчилардаги ўзига ишонч ортиб бориб, келгусида математика ўқитувчиси бўлган.

Page 7: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

9-son. 2016-yil 6

KASBGA EHTIROM

– Шогирдларингиз ҳақида ҳам гапириб бер-сангиз...

– Аллома Қори Ниёзий бир сўзни бот-бот таъ-кидлаганлар: «Ўқитувчилик бу косиблик эмас». Исталган киши ўқитувчилик қила олмайди. Ўқи-тувчилик лаёқати, фидойилик зарур педагогда. Шогирдларимга айтаман: «Агар сизда шу сифатлар бўлса, ўқитувчиликни танланг. Йўқса, қобилия-тингизга мос бошқа касбни ўргана қолинг».

Худога шукр, республикамизнинг турли ҳудуд-ларида шогирдларим фаолият кўрсатаяпти. 120 нафардан ортиқ шогирдим математика ўқитувчи-си бўлиб ишлайди. Биргина ўзим ишлаб турган мактабда ҳозир етти нафар шогирдим ўқувчиларга дарс бераяпти. Уларга турли қийин-қийин масала-лардан топиб бераман. Ишлаб келишгач, усуллари-мизни муҳокама қиламиз. Мақсад – қотиб қолмас-лигимиз керак. Уларнинг дарсларини кузатиб юра-ман, шогирдларим мендан ўтишини хоҳлайман. Ахир, устозидан ўзмаган шогирд шогирми? Улар тайёрлаётган ўқувчилар ҳам республикамизнинг олди ўқув юртларига талабаликка қабул қилиб ке-линади. Ўралов Акбарали деган шогирдим техни-ка фанлари доктори, Эшмуродов Баҳодиржон эса 32 ёшида иқтисод фанлари доктори даражасини олишга муваффақ бўлди. Яна ўнлаб ўқувчила-рим илмий ишлар билан банд. Марҳум шогирдим Улуғбек Сагдиев 7-синф геометрия дарслигининг муаллифларидан эди. Мен уларнинг барчаси би-лан фахрланаман, ҳеч бири юзимни ерга қаратгани йўқ. Ўқувчиларимиз дунёнинг турли минтақала-рида таълим олишмоқда. Мукофотланганим ҳақи-да интернет манбаларида ҳам хабар тарқалгани-дан кейин дунёнинг турли бурчакларидан ўқувчи-ларим боғланиб табриклашди. Арктика музлигида Самиев Сирожиддин исмли бир ўқувчим менежер бўлиб ишлаётган экан, ўша ердан туриб менга таб-рик жўнатди. Эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Мен шогирдларимни фарзандим деб қабул қилганман, жуда кўплаб ўқувчиларим ҳам менга онажон деб мурожаат қилишади.

– Мактабингиз ҳақида, мактаб муҳитининг таълим-тарбиядаги аҳамияти ҳақида ҳам тўх-талсангиз.

– Албатта, ўқув-тарбия жараёни таълим муас-сасасидаги, маҳалла, оиладаги муҳит билан чам-барчас боғлиқ. Бизнинг мактабимиз намунали илм масканларидан бири саналади. Бу ерда ҳамма ўқи-тувчилар жиддий танлов асосида қабул қилинган, яхши жамоа шаклланган. Жамоамизнинг асосий сифати ўқитувчиларимиз ўз устида ишлайдиган, тиришқоқ педагог ҳамда маънавиятли инсонлар эканлигида. Аттестациялардан юқори балл билан ўтиб мактабимиз номини янаям юқорига кўтариб келишади. Бу уларнинг педагогик, психологик

билимдонлигидан далолат. Нимадир янгилик яра-тишга, дарсларини ноанъанавий усулларда ўтишга ҳаракат қилишади. Ўқитувчи маънавиятли бўлса, ўқувчилар ахлоқ-одобли бўлади. Ўқитувчилар ти-ришқоқ, изланувчан бўлса, ўқувчилар ҳам фаол, интилувчан бўлади. Ўқитувчи оддийлиги билан, сўзлаши, ўзини тутиши билан жамоат орасида ҳам ажралиб туриши керак. Яна алоҳида таъкидлашни истардим, мактаб муҳитини яратишда, мактаб ими-жини шакллантиришда мактаб раҳбарларининг роли катта бўлади. Мактабимиз директори Нигора Халилова, директор ўринбосарлари Дилсорахон Розиқова, Раънохон Нурматовалар ўқитувчиларга катта ёрдам бериб келишади. Дарс жараёнида ҳам, дарсдан ташқари тўгараклар ва бошқа ташкилий ишларда бизни қўллаб-қувватлашади.

Таълим муассасамизда «Заковат» интеллек-туал ўйинини ўтказиш анъана тусига кирган. Ўн тўрт йилдан бери «Заковат» интеллектуал ўйини-ни бош қариб келаман. Қомусий илмлар, интернет маълумотларидан, қолаверса, ҳаётда кузатаётган воқеа-ҳодисалар асосида саволлар тузамиз. Бу ўйин ҳар ҳафта ўтказилади. Бирор сабаб билан ўт-казилмай қолса, ўқувчиларим: «Бу ҳафта икки мар-та ўтказамиз» деб талаб ҳам қилишади. «Камолот» ЁИҲ марказига бориб бошқа таълим муассасала-рининг гуруҳлари билан беллашиб, ғолибликни қўлга киритиб келганмиз. Бу ҳам мактабдаги ил-мий, ижодий муҳитнинг самараси деб ўйлайман. Бундай интеллектуал ўйинлар ҳар бир мактабда ривожланиши зарур.

– Бугун таълим соҳасида бирор муаммо ва камчиликлар кўрасизми, соҳада қандай ис-лоҳотлар бўлишини хоҳлардингиз?

– Ўтган давр мобайнида учрайдиган камчилик, муаммолар босқичма-босқич ҳал қилиниб, кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиб келинди. Масалан, дарсликлар жуда муҳим ҳисобланади. Улар давлат таълим стандартига мувофиқ келиши, ўқувчилар-нинг психофизиологик имкониятларига мос бўли-ши зарур. Баъзи пайтларда дарсликларимиз бироз саёзроқ чиқиб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Ҳозирга келиб деярли ҳамма дарсликлар талабларга жавоб беради. Мен узоқ йиллар давомида кузатдим, Ўз-бекистонда математика фанининг ўқитилиши кўп-гина чет давлатларига нисбатан ниҳоятда юқори даражада экан. Мамлакатимизда таълим-тарбия учун етарли имконият мавжуд, биздан талаб қили-надигани эса мана шу шароитлардан унумли фой-даланиш, ўқиш-ўқитиш жараёнини янада юқори даражаларга кўтариш.

Бир гап, ўқитувчининг қўлидан ҳеч қачон ки-тоб тушмаслиги лозим. Ҳар куни кечки пайт би-рор бадиий китобдан, ҳеч бўлмаса, 4-5 саҳифа ўқийман. Бадиий китоб ўқитувчининг дунёқара-

Page 8: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

7

KASBGA EHTIROM

шини ўстириши баробарида унинг нутқини ҳам ўстиради, сўз бойлигини оширади. Мавзуларни чиройли, мазмунли тушунтиришда жуда катта ёр-дам беради. Бундан ташқари, камида 5–10 та тест ишлайман ёки ўзим тест тузаман. Эшитгандимки, тиббиёт нуқтаи назаридан инсон миясидаги ҳу-жайраларга ҳар куни етарли озуқа бериб туриш ке-рак экан. Агар озиқлантириб турмасангиз, ҳужай-ралар ўлиб боради. Ўқитувчи қотиб қолмаслиги, ўзининг устида кўп ишлаши керак-да. Дарсликни ҳаракат қилса ўқувчининг ўзи ҳам ўзлаштира ола-ди, педагог ўз фани, соҳасини жуда кенг қамровли билиши ва ўқувчиларини соатма-соат шаклланти-риб, ўстириб-ривожлантириб бориши зарур.

– Ёшларимиз маънавияти, ахлоқ-одобидан кўнглингиз тўладими, бу борада қандай тавсия-ларингиз бор?

– Ёшларимизнинг дунёқараши кенг, билим дара жаси юқори. Фақатгина биз педагоглар, ота-оналар уларни асраб-авайлашимиз керак. Бизнинг аждодларимиз ким бўлган? Улар энг биринчи нав батда маънавияти юксак инсонлар бўлишган. Ёшларимиз уларга муносиб бўлиши лозим.

Ҳозир интернетдан фойдаланиш урф бўлиб кетди. Лекин ундан мақсадли фойдаланиш, тур-ли таъсирларга берилиб кетишдан эҳтиёт бўлиш бугунги долзарб масалалардан. Ёшларимиз би-лан баробар ишлаб, шундай йўналиш берайликки, улар қандай ахборотни қабул қилиб, қандай ахбо-ротни қабул қилмасликни ўрганишсин. Бизнинг келажак авлоддан умидимиз катта. Улар ишончи-мизни оқлайди, деб биламан.

– Қаҳрамонимизнинг оиласи ҳақида ҳам билгимиз келади.

– Оилада тинчини топмаган, оиласи қўл-лаб-қувватламаган одамлар ҳаётда улкан ютуқлар-га эришиши душвор, ҳар қайси соҳада етишиб чиқадиган қаҳрамонларнинг муваффақиятларида оиласининг дастаги туради, деб ўйлайман.

Оилада етти фарзанд катта бўлганмиз, беш ўғил, икки қиз. Отам – Араб Шарапов ички ишлар органи ходими бўлганлар, онам – Ҳилола Зоирова уй бекаси эдилар. Отам, айниқса, онам ҳар бири-мизнинг ўқишимизга ниҳоятда катта эътибор бер-ганлар. Ҳатто карра жадвалларини ҳам онамдан ўрганганмиз. Ҳар куни дарсдан келгач, уйга вази-фамизгача текширар эдилар. Ўқишга шароит яра-тиб берганлар, қўлимиздан китоб тушмаслигига ҳаракат қилардилар. Ишонасизми, дарсхонамизда албатта глобус, дунё харитаси турарди. Ҳар куни ака-ука, опа-сингиллар харитадан мамлакатлар, тоғликлар, музликлар ваҳоказолар ҳақида бир-би-римизга савол берардик. Тарихдан савол-жавоблар қилардик. Уйимиз ҳам бир мактабдек эди. Нафақат

фан бўйича, спорт бўйича ҳам оилада ўзаро мусо-бақалашардик. Отам спорт билан шуғулланиши-миз учун ҳовлимизда керакли шароитни муҳайё қилиб қўйган эдилар. Турник дейсизми, ҳатто во-либол майдончамиз ҳам бор эди. Соғлом бўлиб вояга етишимизга эътибор беришарди. Ҳаммамиз олий маълумотли бўлиб етишдик, жамиятимизга фойда келтирадиган инсонлар қилиб тарбиялаган раҳматли ота-онамиздан бир умр миннатдормиз. Уларнинг олдида доимо қарздормиз.

Турмушга чиққанимдан кейин турмуш ўртоғим Рустам Сағдиев ҳам мени бир умр қўллаб-қувват-лаб келмоқдалар. Баъзида хўжайинимга: «Ҳаётда эришган ютуқларимнинг 70–80 фоизи сизнинг ҳиссангиз», деб миннатдорчилик билдириб қўя-ман. У киши: «Йўғ-е, ҳеч бўлмаса, элликка эллик деб қўйинг», деб ҳазиллашадилар. Бир нафар қи-зимиз бор – Сағдиева Маҳбубахон. Қизим ҳам ўзим каби ўқитувчи бўлишини хоҳлагандим. Ле-кин у «Ая, мен сизга ўхшаб фидойи бўлолмайман, ўқувчиларга сиз қадар эътиборимни беролмай-ман», деб эътироз билдирди. Мен унинг танловига ҳурмат билан қарадим. Маҳбубахон Қарши дав-лат унивеситети талабаси бўлди. Ҳозирда «Агро-банк»нинг Қашқадарё вилояти бўлимида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Уч нафар набирам бор.

– Юртдошларимизга, хусусан, ёшларга ай-тишни хоҳлаган гапларингиз бўлса, марҳамат...

– Ёшларимиз биринчи галда касбни тўғри тан-лай олишлари керак. Касбни юракда чўғ билан танлаши, эгаллаши лозим. Ўша чўғ бўлсагина у эртага ёна олади. Ота-онанинг мажбурияти билан ёки келгусида келтирадиган даромадига қизиқиб касб танлайдиган ёшларни учратсам, афсусланиб кетаман. Улар давлатимизга, жамиятимизга катта фойда келтирадиган касб эгалари бўлиб етишиши душвор. Нотўғри касб танлаган киши жамиятга зарар берадиган «мутахассис» бўлиб қолишини ҳаёт кўп бора кўрсатган. Ота-оналар, педагоглар боланинг касб танлаш масаласига жиддий эътибор қаратишлари сув ва ҳаводек зарур. Ҳаётда ўрни-ни тополмаган ўқувчиларимизни кўрсам, аввало ўзимни айблайман. Биз педагоглар жамият тарбия-си, жамият истиқболи учун масъул шахслармиз. Буни зинҳор унитмаслигимиз зарур.

Илоҳим, ёшларимизнинг камолини берсин! Жамиятимизнинг энг олди шахслари бўлиб етиш-синлар. Мен бир ўқитувчи сифатида ёшларимизга ишонаман. Ҳеч қачон берган билимларимиз, тар-биямизни суиистеъмол қилмасликларини илтимос қиламан. Улар билан фахрланаман! Юртимиз тинч бўлсин, Халқимиз аҳил бўлсин!

Ғолиб БАҲРОМОВ суҳбатлашди.

Page 9: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

9-son. 2016-yil 8

КИМДА ҚАНДАЙ САВОЛ БОР?Журналимизнинг­2016­йил­7-сонидан­бери­Халқ­таълими­вазирлиги­матбуот­хизмати­билан­

биргаликда­матбуот­мулоқотларини­бериб­келяпмиз.­Ушбу­сонда­ҳам­таълим­тизимига­оид­қа-тор­саволларга­мутахассислар­томонидан­атрофилича­жавоб­берилди.­Яна­ўша­гап,­саволлари-нгиз,­таклифларингиз­бўлса,­таҳририятимиз­манзилига­йўллашингиз­мумкин.

?

?

Саволларга Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси ўринбоса-ри Жамолиддин Камолов ҳамда Кадрлар бошқармаси етакчи мутахассиси Бухорбой Акро-мов жавоб берди.

Оилага тарбияга (Патронат) олинган болага давлат томонидан қандай моддий ёр­дам ажратилади?

А. Қурбонов, Навоий вилояти, Навоий шаҳри

– Тутинган ота-оналарга ўз тарбиясига олган ҳар бир бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа тўланади. Мазкур харажатлар учун сарфланиши кўзда тутилган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазир-лиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бюджети ҳисобига ўтказилади. Бир йилда бир маротаба бола кийим бош ва пайофзал билан таъминланади. (Ўзбекистон­Республикаси­Халқ­таълими­вазирлиги­ва­Молия­вазирлигининг­2002­йил­21­ок-

тябрдаги­87,­121-сон­қарори)

Ўқитувчининг малака тоифаси ошганда ойлик маош мактаб томонидан чиқарилган буйруқ асосида тўланадими ёки сертификат берилган кундан бошлаб ҳисобланадими? Агар малака тоифаси ошгани ҳақидаги сертификат муддатидан кечикиб келган бўлса, нима қилиш мумкин?

Наргис Шомиева, Навоий вилояти Кармана туманидаги 18­мактаб ўқитувчиси

– Ўқитувчи аттестацияда иштирок этиб, унинг малака тоифаси ошганда Ўзбекистон Республи-каси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ва-зирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 106-сон, 43-сон ва 01-356-сон қарори билан тасдиқланган “Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисида Низом”нинг 49-бандига асосан Халқ таъ-лими бошқарув органи, таълим муассасаси раҳбари аттестация комиссияси қарори асосида бир ой муҳлатда педагогга тегишли малака тоифасини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Малака тоифаси аттестация комиссияси қарор қабул қилган кундан ҳисобланади. Педагог кадр-ларга аттестация хулосалари натижаларига кўра ўрнатилган тартибда малака тоифасини бериш тўғрисида белгиланган шаклдаги сертификат топширилади. Сертификатнинг ўз муддатида топ-ширилишига Халқ таълими бошқарув органлари масъул.

Page 10: 49 · 1 MUASSISLAR: O zbekiston Respublikasi Xalq ta limi vazirligi T.N. Qori-Niyoziy nomidagi pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti «Maktub print»

Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi https://kitobxon.com/oz/asar/2381 saytida.

Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси https://kitobxon.com/uz/asar/2381 сайтида.

Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно найти на сайтеhttps://kitobxon.com/ru/asar/2381