11

Z £b dhyeZj Kitobxon · 2019. 10. 27. · ^b nZ Zl kmiZ hklb^Z z\\hcb kmimj]b zjhg]meeZj h\ - eZ[ d_lb[^b WlZd^Z]b m^m [ cb^Z lheeZj^Zg l dbe - ]Zg ba br yijh eZj h\eb kZ gb]Z khqbe]Zg

  • Upload
    others

  • View
    1

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

  • ШОЙИМ БЎТАЕВ

    КУНБОТАРДАГИ БОҒ

    Қисса ва ҳикоялар

    ТОШКЕНТ

    Ғафур Ғулом номидаги

    Адабиёт ва санъат нашриёти

    Kitobxon.ComKitobx

    on.Com

  • Уз 2

    Б 96

    Бўтаев, Шойим. Кунботардаги боғ: Қисса ва ҳикоялар.—Т.: Ғ. Ғу-

    лом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. 1997.—168 б.

    Шойим Бўтаевнинг ушбу тўпламдан жой олган қисса ва ҳи- кояларида инсоннинг қалб кечинмалари, қувончу қайғулари замон ва макон чегарасига сигмайдиган абадий ҳодисалар сирасига ки- ради. Китобни ўқиб чиққач, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз.

    Уз 2

    47026202014-46

    М352(04)—97 © Шойим Бўтаев, 1997 й.

    ISBN 5-635-01622-7

    21—97 Б Kitobx

    on.Com

  • МУНДАРИЖА

    Қиссалар

    Кунботардаги боғ ………………………………………………….………………. 4

    Эски арава қиссаси ............................................................................... 60

    Ҳикоялар Дунёнинг бетама иши …………………………………………………………….. 87

    Ёлғиз одам …………………………………………………………………………. 93

    Икки тепалик ……………………………………………………………………... 103

    Оғриқ ………………………………………………………………………………. 110

    Катта одамнинг дадаси ………………………………………………………….. 116

    Қора туман ………………………………………...……………………………… 124

    Ҳайкал …………………………………………………………………………….. 134

    Ибоднинг янги куни …...………………………….……………………………... 141

    Шукур Бурхон (Бадиа) …………………………….…………………………….. 150 Kitobx

    on.Com

  • Қ и с с а л а р

    КУНБОТАРДАГИ БОҒ

    «...Зулун одамга қўшилмайди, Абдининг бошида дўп- пи, оғзида гап турмайди — қулоғи тиқ этган товуш эшитса, тили қичийверади! Ўзи чўзинчоқдан келган кал- лада фаросат битмаскан-ов! Кўрган бўлсаларингиз ўз- ларингиз гувоҳ, кўрмаган бўлсаларингиз, эшитган чи - қарсизлар, Улғай кампирнинг ўғли, ҳа-а, ўша-а... Расм чизаман дебми-ей, нима балоларни ўйлаб, катта шаҳар- да неча йиллардан буён улоқиб юрган Тўхтасин ҳам чуввабош1 эди! Абдини гапирамиз, Зулунни ундоқ-бун- доқ деймиз-у, нимаики бўлса, дўппини қийшиқ кийса- ям, Абди — элнинг орасида, Зулун ҳам шу тупроқда юрибди! У-чи?! Улғай кампирнинг ўғли-чи?! Барибир қайтиб келмайди! Келмайди у! Юриш -туришидан аён...»

    Биров бу ҳақда сўрайдими-сўрамайдими, қизиқади- ми-қизиқмайдими, заррача иши йўқ, Нуъмон қиртиш учраган одамга оғзидан кўпик сачратгудек ошиқиб-шо- шиқиб шу сўзларни тўкиб соларди. Унинг қўл силкиш- ларини, томоғи ҳирқираб энтикиб қолишларини кўр- ганлар: «Бу одам шу гапларни айтмаганда, бирор фа - локатга йўлиқарди-ёв!» — деган фикрга борарди. Нуъ- мон қиртиш Улғай энагаям, унинг ўғлигаям жуда-жуда ачинаётгандек куйиб-пишар, қайғу ва ачиниш аломат- лари зуҳур этган юз-кўзларига қараб туриб, ғофил одамлар унга ишонишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас- ди.

    ...Қишлоқ қияликда. Ўттиз-қирқ хўжалик. Эркаклар қўй боқишади, жун қирқишади, мол сотишади, олиша- ди; аёллар сигир соғишади, гилам тўқишади, таппи қилишади; турмуш қимирлаганга яраша ўтади. Ун се- роб, гўшт узилмайди, эгни-бошлари бут. Фақат сув танқис. Билакдеккина ариқчада бўлса ҳам ҳовлига сув

    _______________ 1 Узунбошли демоқчи (шева ) .

    Kitobx

    on.Com

    4

  • кирганига нима етсин. Йўқ, юқоридан сув келмайди. Агар пастдаги булоқнинг суви юқорига чиқарилса ёинки қишлоқ булоқ этагига кўчириб келинса... Бари хом хаёл!

    ЁЗ ойлари кўчаларда, ҳовли саҳнларида тупроқ бил- қиллаб, қизиб ётади, оёқ босиб бўлмайди, сал шамол қўзғалса, чанг-тўзон кўз очирмай қўяди. Толдан бўлак тангадек соя ташлайдиган дарахт йўқ. Саратон авжида толларнинг шохлари, барглари кун тиғига дош берол- май сўлжаяди. Уйга қамалиб, тешик-тирқишларни бер- китиб, дераза-эшикларига қора парда тортиб жонга жиндаккина ҳаловату ҳузур бахш этишдан ўзга чора қолмайди.

    Қишлоқнинг кунботар тарафида, икки-уч чақирим масофада ёлғиз тепалик бор — Яккатепа. Тепа бўлиб тепамас, кўксида ҳамиша яшнаган арчалар узоқ-узоқ- лардан кўзга ташланади; тоғ десанг тоққа ўхшамайди: харсанглар уёқда турсин, оддий тош ҳам учрамайди. Унинг ён-атрофини баҳор чоғлари майин, сап-сариқ гул- ли қашқайўнғичқа қоплайди. Тепаликнинг шундоққина- остида, камарчаларда сон-саноқсиз булоқ кўзлари бор, бири қуриса, иккиичиси қайнаб чиқаверади, бу ерликлар уни Галабулоқ дейишади. Баъзан Қайнарбулоқ деб ҳам атайверишади. Пастроқда беш-олти хўжаликнинг ток- зору ўрикзор боғлари бор. Боғ эгаларининг аксари кек- салар. Наврўзданоқ кўч-кўронларини эшакаравага ор- тиб келишади-да, боғу уйчаларнинг уёқ-буёғини туза- тиб, то кеч кузаккача туришади. Тўй-маросим ёинки би- рор лозиманда чиқиб қолсагина қишлоққа келиб-кети- шади. Қўни-қўшниларга, қариндош-уруғларга ўрик пиш- ганда ўрик, узум пишганда узум келтириб беришади.

    Боққа биргина одам кўчиб борса, бас, Галабулоқ дарров қишлоқнинг бир бўлагига айланади. Қишлоқ- нинг аллақандай кўз илғамас томирлари у ер билан бе- ихтиёр боғланади. Умумий янгиликларда тез -тез тилга олинади:

    «Эшитдингми, Қурбон ота боққа кўчибди!» «Наврўз ҳам кепти-да!» «Улғай энанинг эртапишар ўриги қизарибди». «Урикни таёқ билан қоқмаслик керак». «Териб олса бўлмайдими?» «Шохини силкитса бўлади»; «Тагига гилам тутиш керак». «Эртага Хушҳол энанинг ток чопиғига ҳашарга!» «Биратўла Холвой буваникини ҳам чопа қолайлик!»

    Kitobx

    on.Com

    5

  • Одамларнинг гап-сўзлари оҳангидан Галабулоқ улар- нинг ўзлариники эканлигини, кўчиб борганлар ҳам буни ҳеч қачон рад этмасликларини англаш мумкин эди.

    Фақат... Бир йилдирки, Нуъмон қиртишнинг дилига аллақандай мудҳиш бир нарса ғулув солади. Бир йил- дирки, «Улғай кампирнинг ўғли энди қайтмайди! Қайт- майди у», — дея куйиб-пишаверади.

    «Нега қайтмайди?» — деб сўрашса: «Чуввабошлар бефаросат келади», — дейди.

    Ўйлаган донолигини! Қойил-э! Шу асно у, Улғай кампирнинг ўғли бир умр чувва-

    бошлигича қолади, деган фикрини исботлашга ҳаракат қилар, ҳатто девор-дармиён қўшниси Абди ва ҳеч ким- га озори тегмаган Зулуннинг неки қусуру иллатлари мавжуд бўлса, сабаби — чўзинчоқ бошларидан, дер, Аб- дию Зулунга: «Тан олмай иложларинг йўқ», дегандек мунофиқона тиржайиб қарар эди.

    «Хў-ўш, Улғай кампирнинг ўғли қайтиб келиш-кел- маслигининг Нуъмон қиртишга нима дахли бор?»—деб ўйлаётгандирсиз. Гап бошқа ёқда.

    * * *

    Боққа кўчган Улғай эна бугун қишлоқ ҳовлига пах- са деворлару тезакхоналар теварагига ёпиштирган тап - пиларини йиғиштириб олгани келди. Қўллари титраб, юраги ҳаяжондан дук-дук урганича эшикни итариб оч- ди. Уй, ҳовли кўчганида қандай бўлса, шундай туриб- ди, фақат супа остида ёввойи супурги, ёронгуллар ғов- лаб кетибди. Этакдаги қудуқ бўйида толлардан тўкил- ган қизғиш япроқлар ҳовли саҳнига сочилган. Супа- нинг бир четига аллақандай қуш ин қўйибдн. Кампир бир тутам қуруқ пичан устида хол-хол кулранг тухум- чаларни кўрди. Яқин бормади, ҳуркиб юрмасин. Уйга кирди. Кўрпаси йиғиштириб олинган сандал устидаги патнисга зимдан назар ташлади. Иккита нон, бир пиё - ла қаймоқ, нон устида беш-олти бўлак чақмоқ қанд...

    «Тўхтасиннинг насибаси», деб ўйлади. Кўриниб тур - син, деб патнис устига ёпилган доканинг бир четини сал очиб қўйганди. Очиқ жойдан кирган бир-иккита чивин йўлини тополмай тинимсиз ғинғилларди. Улғай эна хўр- синди. Докани кўтарди. Улар зумда болорларга бориб қўнди. «Насибаси насиб этсин!..» — деди кампир ўғли- нинг насибасини олиб қўяркан. У жойнамоз устида ҳам, тандир бошида ҳам ҳамиша юрак-юракдан илтижо қи-

    Kitobx

    on.Com

    6

  • либ пичирлайди. Уғли Тўхтасинниг пасибаси борлиги дилига таскин бағишлайди.

    ...Улғай эна кўчирган таппилар ўрнида доира шак - лида излар қолди. У сал букчайганча уч-тўрт таппини устма-уст қўйиб таппихонага ташир, эринмай тахлаб чиқар эди. У ердан чириган гўнг ва чириган сомон ҳи- ди анқирди. Кампирнинг қўли ишда-ю, паришон хаёли аллақайларда саросар кезар, ҳаракатлари суст эди... «Оз қолди, эртага йиғиб-териб кетарман», деб ўйлади у обрез олдида чўнқайиб обдастадан сув қуйиб қўл ювар экан. Рўмолини бошига елвагай ташлаган, енглари ши - мариғлиқ, томирлари бўртган билаги совуқ сувнинг ҳу- зурбахшлигидан куч-қувватга тўлаётгандек. У обрез устига эски шолча ташлаб қўйди. Шу маҳал кўча эшик- нинг зулфини бетиним шиқирлаётгани қулоғига чалин- ди. Юраги ҳаприқди. Оёқ-қўли титраб: «Ман ўлмасам, ман ўлмасам, ичкаридан занжирлаб қўйибман-ку!» — деганча пичирлаб, ҳарсиллаганча эпшк томон шошил- ди. «Келдимикан-а!» деб ўйлаб эшикни очди-ю, ҳафса- ласи пир бўлди.

    Руқия келинбиби энанинг рангу рўйи оппоқ оқариб, бир ҳолатда эканлигидан аввал саросималанди, ҳатто қўрқиб кетди.

    — Сизга нима бўлди, Улғай эна? — деб сўради. Улғай эна ўзини тутолмади. Эшик кесакисига беҳол-

    бемажол суяниб қолди. Кўзларидан дув-дув ёш оқа- верди.

    — Билмадим, Руқия, билмадим!.. — деди астагина. Руқия келинбиби тўзғиган сочлари устидан дурра-

    си сирғалганча бўйнига тушганини чамаси пайқамас, ажин туша бошлаган кулча юзи ҳам, очиқ кўзлари ҳам нам, лаблари пирпирар эди.

    — Келганингизни билиб, кўриб ўтай дедим, эна!— деди у.

    Улғай эна кўз ёшларини артди. Руқия келинбибининг йўқлови дилини бир оз ёритди. Улар бир-бирларининг елкаларига қўл ташлаб кўришишди. Улғай эна ичкари- га бошлаган эди, индамай эргашишга Руқия келинби- бининг сабри чидамай, пайдар-пай сўзлай бошлади:

    — Нон—нон-ку, овқат—овқат-ку, Илёсим бир қул- тум сув ҳам ютолмаяпти. Ранги синиқиб, данакдек ча- қиляпти болагинам! Маслаҳат беринг, эна, нима қи- лай?! Маслаҳат беринг...

    — Томоғи оғрипти-да. — Оғриган, оғриган! Оғригандаям ёмон оғриган!

    Kitobx

    on.Com

    7

  • Руқия келинбибининг катта-катта, майин кўзлари ун- га мўлтайиб термилди. Илёс — Руқия келинбибининг омон қолган иккинчи боласи. Тўққизта туғди. Еттитаси- ни тупроққа қўйди. Каттаси Элёр, кичиги Илёс қолди. Элёр бу йил ўнни битиради. Уйчан, босиқ йигит. Илёс унинг аксича, ҳамма нарсага қизиқувчан, тез-тез дард- га чалинар, Руқия келинбиби унинг оппоқ юзи қизар- маётганидан, гунгурсдай бўлиб юрмаётганидан надомат чекар эди.

    «Кун бўйи қора тупроққа беланган яланғоч-саланғоч болалар қайтанга қилич-қамчиндек, — ўйлади Улғай эна. — Асраган кўзга чўп тушади, деганлари шу экан - да!»

    — Нашвати қайнатиб ичирдингми, Руқия? — Ичирдим, ичирдим! — Руқия келинбиби шошқа-

    лоқлик билан жавоб қайтарди. — Файзи сийним юбор- ган икки челак нашватини офтобга ёйиб қуритиб қўюв- дим, — у этагини йиғиштириб супа четига омонат чўк- ди.— Қайнатиб ичиряпман. Ютолмайди, ютсаям фойда- си сезилмайди.

    Руқия келинбиби сал нарсага дув-дув ёш тўкавера- диган кўнгли бўш аёл эди. Қариндошми, еттиёт бегона- ми—одам насли азасида кўзига тупук суртиб ўтирмас, куюнганича, айтиб-айтиб йиғлайверар эди. Ҳозир ҳам киприкларидан узилган бир-икки томчи бетидан сирға- либ тушаётганини сезиб-сезмай шоша-пиша:

    — Дадасига, «дўхтирга оборинг», десам, қўл силта- дилар, — деди. — «Пармон дўхтир кўк дори суртиб қўя- ди, тамом-да», дейдилар. Бувишнинг ўғлини кўзи оғри- гандаям қабоғига кўк дори суртиб қўйибди, шу-шу ўр- тоқлари «кўккўз» дейишармиш. Кимнинг ҳам келини қорни оғриб борса, унгаям кўк дори берибди, ётар чоғи киндигингга боғлаб ётасан, деб. Ҳамма айб ўзимда!— Руқия келинбиби тиззасига шапатилади. — Ўтинсиз, тезаксиз қоладигандек, эрталаб, подаҳайдарда, подачи- га: «Подани бугун менга ётқизиб берасан!» дедим. «Хўп, келинбибижон!» деди Тўйчи. Тўйчи менга доимо: «Қа- чон менга келин топиб берасиз», деб ҳазиллашиб юра- ди. Топар-тутари яхши, қизларга ҳам одам ҳайрон, «по- дачи», дейишади. Пешинда денг, подани Сангиннинг уйи ёнидаги қиямаликка келтириб ётқизди. Хамир ёйиб, туппа қилиб турувдим. Тўйчи кириб келди. Чангга бот- ган. Кўзлари йилтираб кўринади. Шўрлаган ердек қақ- роқ лабларини ялаб: «Келинбиби, айронингиз борми?» деди. Обрездаги кўзадан шокосани лиммо -лим тўлди-

    Kitobx

    on.Com

    8

  • риб айрон қуйиб бердим. Косани бошига кўтарди. Оф- тобни ютганми, дедим. Бир қатра қолдирмай симирди. Чархин товоққа туппа сузиб бердим. Устига кўк пиёз, помидор, гармдорилардан тўғраганман денг. Паққос ту- ширди. «Келинбибижон, ярим соат мизғиб олай», деди. Ёнбошига болиш қўйдим. Боши ёстиққа тегар-тегмас хуррак тортди-ку! Раҳмим келди. Тирикчиликнинг уйи куйсин, ёлғиз бошим, ёлғиз қорним, деб кун бўйи чо- пади. Бу маҳал Илёсим «ча-ча»лаб эчкиларни қайта- риб юрган. Чанқаб-чанқаб муздай сув ичган... Қилто- моққа ўхшаб бир кечанинг ўзида рангини олдирди - қўйди...

    — Хушҳол кампирга олиб борайлик, — хаёлига ил- кис келган фикрдан Улғай энанинг чеҳраси ёришди. — Боғ қўшним-ку, айтиб чиқаман. Хушҳол билар даво- сини.

    — Рост! — Руқия келинбиби ўрнидан турди. — Ан- чадан буён сизнинг олдингизга ўтиб бир кеча ётиб ке - ламан, деб юргандим ўзим.

    Улғай эна супадаги қуш ини атрофига нон ушоқла- рнни сепиб қўйди. Ҳовли эшигини қулфлаб, калитни кўзга кўринарли жойга қистирди. Зипиллаб кетаётган Руқия келинбибига қараб, ўзи етиб олар, деган ўйда йўлга тушмоқчи бўлиб турганди, тарғил буқачани ол- дига солиб келаётган Нуъмон қиртишни кўриб тўхтади. Нуъмон, ёши қирқ-қирқ бешларда, соч-соқолининг қо- расидан оқи кўп. Ўзига қарамай исқирт юргани учун одамлар орқаворатдан исмига «қиртиш» сўзини қўшиб айтишади.

    — Ҳа-а, қариндо-ош! — У Улғай эна билан салом- алик ҳам қилмай ишшайди. — Боққа кетяпсизми?

    Нуъмон қиртиш раҳматли эрига узоқ қариндош. Улғай энанинг наздида ҳамма одам ҳам бир уруғдан тарқаган. Шундай бўлса-да, кампирга қайишадиган, унинг иссиқ-совуғидан хабар олиб турадиган Руқия ке- линбибигина, холос. Лекин унинг эри, туманда мелиса- ликда ишлайдиган Сафаров, кампирга кўп ҳам рўйхуш бермасди. «Қитмир кампир, — дерди у укаси Нуъмон қиртишнинг сўзини такрорлаб. — Завжаси Отақул то- ғадан тилла қолган, пенсиясининг ҳам бир тийинини кўрсатмай сандиғига босади...» — Унинг нимадир тама қилаётганидан Руқия келинбиби ранжиса-да, инда- масди.

    Нуъмон қиртишнинг салом бермаганига Улғай эна озорланди.

    Kitobx

    on.Com

    9

  • Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasihttps://kitobxon.com/oz/asar/332 saytida.

    Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версиясиhttps://kitobxon.com/uz/asar/332 сайтида.

    Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можнонайти на сайте https://kitobxon.com/ru/asar/332