16
The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 август, № 39 www.vatandosh.uz 2-бет Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050 “Тўхта, сурбет!” ёхуд қачон қовун қовундан ранг олади? 7-бет 11-бет Таъмагирлик тизимидан қачон қутуламиз? Сиёсий мустақиллик ҳамма нарсадан устун Чикагода шундай йигит бор ёхуд таиландлик келин ҳақида «Мен фарзандимнинг ўзбек тилини ва маданиятимизни унутмаслигини ва албатта, ўзимизнинг динимизда бўлишини хоҳлайман. Мен буни ўйлаб қўйганман. Бунга эришса бўлади. Мана ҳозир Чикагода болалар учун ўзбекча дарслар ўтиляпти. Болалар бир-бирлари билан гаплашадилар, дўстлашадилар ва бу анча фойдали бўляпти. Мен ҳам, Худо хоҳласа, болаларимни ўзбек жамоаси ичида катта қилишга ҳаракат қиламан. Албат- та, вақти-вақти билан Ўшга ҳам юбориб тураман. Ҳатто ўша жойдаги Америка мактабига бериш режам ҳам бор». 13-бет Меҳнат мигрантларининг шахсий кечмишлари 5-бет МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида Гарварднинг энг қисқа қишки семестри мен учун энг мураккаб семестр бўлиб чиқди. Mен кутубхонадан ҳар куни эрталаб соат 4:00да чиқардим, эрталаб соат 9:00 да эса яна дарсда бўлишим керак эди. Шундай пайтларда спорт менга кўмаклашар эди. Чарчоқларим менга жуда зарур бўлган қувват билан алмашарди! 6-бет

№39 2014 йил август

Embed Size (px)

DESCRIPTION

 

Citation preview

Page 1: №39 2014 йил август

The First Uzbek Newspaper in the U.S. | АҚШдаги биринчи ўзбекча газета | 2014 йил 18 август, № 39

ATANDOSHVwww.vatandosh.comwww.vatandosh.uz

2-бет

Газетага сайтимиз орқали обуна давом этмоқда: www.vatandosh.uz/obuna Реклама: (212) 372-3050

“Тўхта, сурбет!” ёхуд қачон қовун қовундан ранг олади?

7-бет 11-бет

Таъмагирликтизимидан қачон қутуламиз?

Сиёсий мустақиллик ҳамма нарсадан устун

Чикагода шундай йигит бор ёхуд таиландлик келин ҳақида

«Мен фарзандимнинг ўзбек тилини ва маданиятимизни унутмаслигини ва албатта, ўзимизнинг динимизда бўлишини хоҳлайман. Мен буни ўйлаб қўйганман. Бунга эришса бўлади. Мана ҳозир Чикагода болалар учун ўзбекча дарслар ўтиляпти. Болалар бир-бирлари билан гаплашадилар, дўстлашадилар ва бу анча фойдали бўляпти. Мен ҳам, Худо хоҳласа, болаларимни ўзбек жамоаси ичида катта қилишга ҳаракат қиламан. Албат-та, вақти-вақти билан Ўшга ҳам юбориб тураман. Ҳатто ўша жойдаги Америка мактабига бериш режам ҳам бор».

13-бет

Меҳнат мигрантларининг шахсий кечмишлари

5-бет

МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ ёхуд муваффақият

қозониш сирлари ҳақида

Гарварднинг энг қисқа қишки семестри мен учун энг мураккаб семестр бўлиб чиқди. Mен кутубхонадан ҳар куни эрталаб соат 4:00да чиқардим, эрталаб соат 9:00 да эса яна дарсда бўлишим керак эди. Шундай пайтларда спорт менга кўмаклашар эди. Чарчоқларим менга жуда зарур бўлган қувват билан алмашарди! 6-бет

Page 2: №39 2014 йил август

VATANDOSH2 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

Ўзбекистондаги расмий нашрлар, олий ўқув юрт-лари учун мўлжалланган қўлланмаларда “куч-ли фуқаролик жамия-ти” ҳақида “кўп ва хўб” ёзилганки, баъзан унинг нима эканлигини кўп ҳам тушунмасдан ўтиб ке-таверамиз. Фуқаролик жамиятининг энг муҳим элементларидан бири жамоатчилик назорати бўлиб, фуқаролар ўз граж-данлик позицияларидан келиб чиқиб амалдорлар-нинг, ҳуқуқбузарларнинг қилмишлари ҳақида бонг уради. Бу хатти-ҳаракатларни одамлар онгли равишда бажаради. Чунки ту-шунишади: бугун шу ҳақда бонг урил-маса, эртага кеч бўлади. Шунинг учун ўнлаб қонунлар қабул қилиш мумкин, лекин одамлар унга чин дилдан риоя этмас экан, у қонунлардан фойда ҳам йўқ. Шу боисдан бўлса керак, кўпчилик Ўзбекистонда жамоатчилик назоратини шакллантиришга кўп ҳам ишонч билан қарамайди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ин-тернетнинг кенг тарқалиши, қолаверса, ижтимоий тармоқларнинг одамлар ҳаётида янада муҳим роль ўйнаётгани жамоатчилик назоратини ўрнатиш им-кониятларини бирмунча оширди. Ми-сол учун 5 август куни бир қатор онлайн нашрлар Тошкентда автомобилини бел-гиланмаган жойга тўхтатиб кетган ёки бошқа автомобиллар ва пиёдаларнинг ҳаракатланишига халал берадиган да-ражада қўйиб кетган ҳайдовчиларнинг уловига «СтопХам» («Тўхта, сурбет») ёрлиқларини ёпиштириб кетишаётгани ҳақида ёзишди. Бир қарашда қатъий, бир қарашда қизиқ бўлган ушбу акция-ни Ўзбекистонда жамоатчилик назора-ти аста-секин шаклланиб бораётгани билан ҳам боғлаш мумкин. Хабарларда айтилишича, ушбу акция ким томони-дан бошлангани, ёрлиқларни кимлар ёпиштираётгани аниқ эмас, бироқ иж-тимоий тармоқларда айнан қоидабузар ҳайдовчиларнинг автомобиллари-га шундай ёрлиқлар ёпиштирилгани ҳақидаги тасвирлар тарқалиб кетган.

Айнан мана шу ҳолат бир неча фик-рларни айтишга ундади.

Аввало, шуни қайд этиш керак-ки, балки бу акция бир марталик бўлиши ёки бир неча кундан сўнг ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Лекин бундай хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон жамиятида қандайдир маънода пре-цедент ҳосил қилмоқда, одамлар ўз но-

розилигини билдириши учун платфор-ма вазифасини ҳам ўтамоқда. Зеро, оммавий ахборот воситалари одам-ларни ўйлантираётган муаммоларни кўтариб чиқиш имконияти анча тор бўлиб турган шароитда, уларнинг саъй-ҳаракатларини том маънода мардлик сифатида баҳолаш мумкин. Фуқаролик жамиятида эътирозларни “аноним” ҳолатда юбориш яхши одат бўлмаса-да, унинг дастлабки элементлари шак-лланаётганидан хурсанд бўлишимиз керак.

Иккинчидан, ижтимоий тармоқлар одамларни ўйлантираётган масала-ларни кўтариб чиқишда муҳим аҳамият касб этаяпти. Бугун «Facebook»да жамоатчилик назорати элементлари бўлган турли гуруҳлар юзага келаёт-гани айни муддаодир. Масалан, “Во-дители Ташкента”, “Потребитель.Ўз”, “Общественный контроль” (камина би-ладиган) гуруҳлар пайдо бўлдики, улар-да фойдаланувчилар кундалик ҳаётида дуч келаётган муаммолар, истеъмол-чи ҳуқуқларининг поймол қилиниши, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ва хизмат кўрсатувчилар фаолияти бўйича ўз эътирозларини кўпчилик билан улашмоқда, фикрлари билан қизиқмоқда. Эътиборли жиҳати, акса-рият корхона ва хизмат кўрсатиш муас-сасалари ижтимоий тармоқлардаги по-стларга ўз муносабатини билдирмоқда, керак бўлса, узр сўрашмоқда. Маса-лан, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг “Бехато ёзамиз” акцияси би-лан ўзбек тили имло қоидаларига риоя қилмаётган давлат ва тижорат муасса-саларига мурожаат қилиб, яхши нати-жаларга эришди. Битта хатони ҳар куни кўриб, минг куйиниб юргандан кўра, уни тўғирлаш чораларини кўриш ҳақиқий фуқаро ишидир.

Шу ўринда жамоатчилик назорати ҳаракатлари ҳозирча фақат хусусий сектор ва фуқаролар фаолияти доира-

сидагина амал қилиб тур-ганини айтиш жоиз. Умид қилиш мумкинки, улар бир кун келиб амалдорлар, ман-сабдор шахслар фаолияти-га ҳам тааллуқли бўлади.

Маълумки, халқимиз бир-мунча социал қадриятларга буйсунадиган, яъни атроф-дагиларнинг гап-сўзларига, фикрларига қараб яшайди-ган халқ. Масалан, одам-ларимиз маъмурий жарима тўлашдан ҳайиқмаслиги, боринг, бировнинг ҳаққини кўзни пана қилиб ейишдан чўчимаслиги мумкин, ҳатто бу қилмиши учун “ўтириб”

чиқиши мумкин, лекин одамлар у ҳақда турли ёмон гапларни айтишларини ис-тамайди, яъни маҳалла-кўйда уни би-гиз қилиб кўрсатишларини истамайди. Шундай одамлар борки, уларни қонун билан эмас, балки жамоатчиликнинг фикри билан қўрқитиш мумкин. Ўшанда машинасини нотўғри парковка қилган, навбатсиз ишини ҳал қилган одамлар-нинг гап-сўзидан қўрқиб, белгиланган тартибда иш тутади, атрофдагиларга зиёни тегмаслигига интилади, ўзига ва атрофидагиларга ҳурмат шаклланади. Шунинг учун онлайн жамоатчилик назо-рати гуруҳларининг кўпайиши фақат ва фақат яхшиликка хизмат қилади, дейи-шимизга барча асослар етарли.

Учинчидан, яна бир риск бор-ки, жамоатчилик назорати ҳар доим амалдорларга, давлат тузилмалари-га ёқавермайди. Моҳиятан шундай: жамоатчилик назорати амалдорлар эшитишни истамаган саволларни бе-ради. Шунинг учун жамоатчилик назо-ратини фақат ва фақат фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини илгари суриши ке-рак, яъни ижтимоий муаммоларни кўтариш мақсадга мувофиқдир. Ва албатта, ноинсоф рақобат қурбони бўлиб қолмаслик, ғаразли мақсадларда ишлатилмаслик, манипуляция воси-тасига айланиб қолмаслик ҳам жуда муҳимдир.

Бундай жамоатчилик назорати ҳаракатлари Ўзбекистондаги барча му-аммоларни ҳал қилади, эртагаёқ ҳамма нарса ўзгаради, дейишдан йироқмиз. Аммо улар фуқароларнинг фаолла-шувига, “қовун қовундан ранг олади” дегандек, ижтимоий муаммоларни қўрқмасдан, ҳафсала билан кўтариб чиқишга ундайди. Шунинг учун бу акци-яларни қўллаб-қувватлаш керак.

Мурод ҒОФУРОВ

Vol. 39 Monday, August 18, 2014

Publisher: Farhod Sulton

Editor-in-Chief:Behzod Mamadiev

Managing Editor:Shohruh Kenjaev

Deputy Editors: Murod Gafurov

Nilufar Salimova

Board Members: Jo’ra Bo’tako’z

Narhudja SadikovHikmat Sulton

Abdulmalik Ahmedov Farog’at Zokirova Dilshod Zokirov

Asqar UbaydullaevMansur Jumaev

Partner Organization:Vatandosh

Uzbek-American Federation

Editorial and Executive office:

2667 Coney Island Ave, Brooklyn, NY 11235

Phone: 212-372-3050Web: www.vatandosh.uz

Email: [email protected]

All materials in this newspaper have been

copyrighted and are the exclusive property of

Vatandosh, Inc, and cannot be reproduced without the

due consent of the publisher.

The views and opinions expressed by our columnists do not necessarily reflect the

editors’ point of view. We are not responsible for content of advertisements

and products and establishments advertised in

Vatandosh.

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА:Биз билан ижодий

ҳамкорлик қилишни ис-тайсизми? «Vatandosh»боп мақола ва асарларингиз борми?

Ижодий ишларин-гизни ҳамда ҳамкорлик бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни [email protected] орқали биз-га йўлланг.

TO ADVERTISE IN“VATANDOSH”,PLEASE CALL:

(212) 372-3050

“ВАТАНДОШ”ГА ОБУНА БЎЛИНГГазетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин!

www.vatandosh.uz/obuna

“Тўхта, сурбет!” ёхуд қачон қовун қовундан ранг олади?

Page 3: №39 2014 йил август

VATANDOSH 3№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЯНГИЛИКЛАР

АҚШ Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

АҚШ президенти Барак Оба-ма Американинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ла-возимига Памела Спратлен номзо-дини илгари сурди. Унинг номзоди-ни тасдиқлаш ҳақидаги сўров АҚШ Сенатига юборилган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

Шуни алоҳида қайд этиш ке-ракки, Памела Спратлен бунгача АҚШнинг Қирғизистондаги элчи-си лавозимида ишлаб келган. У 20 йиллик дипломатик тажрибага сиёсатчилардан бўлиб, МДҲ мам-лакатлари бўйича катта билим ва маълумотга эга.

АҚШ Давлат департаменти маъ-лумотларига кўра, элчи Памела Спратлен рус, француз ва испан ти-лида мулоқот қила олади.

Эслатиб ўтамиз, Барак Оба-ма АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни Қозоғистонга элчи қилиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш учун Сенат тасдиғига ки-ритган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги “Facebook”да ўз расмий саҳифасини

очди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Facebook ижти-моий тармоғида ўзининг расмий саҳифасини очди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти ха-бар тарқатди.

“Ушбу саҳифа дунёда ўсиб бора-ётган Ўзбекистонга, давлат раҳбари томонидан амалга оширилаёт-ган ички ва ташқи сиёсатга бўлган қизиқишни тўлиқ қондиришга хиз-мат қилади, деб ўйлаймиз”, дейила-ди хабарда. Саҳифадаги маълумот-лар, асосан, рус тилида ёзилмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, Ўзбекистонда давлат органлари ижтимоий тармоқларда ҳали тўлиқ фаолиятини йўлга қўйгани йўқ.

Қуёш электр станциялари сони кўпайтирилади

Ўзбекистонда яна учта қуёш электр станцияси барпо этилади. “Podrobno” ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун жойлар аниқланган. Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Сурхондарёнинг Шеробод ҳамда Наманган вилоятининг Поп туман-ларида барпо этилади. Айни пайт-да мамлакатдаги энг катта қувватли қуёш станциясини Навоий вилояти-нинг Кармана туманида барпо этиш кўзда тутилмоқда. Унинг қуввати тахминан 130 мегаватт бўлади.

Тошкент вилоятининг Паркент туманида эса экспериментал қуёш электр станцияси қурилади. У ерда Ўзбекистон учун энг қулай ва замо-навий қуёш электр станциялари си-новдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ре-спубликаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаларини янада ривожланти-риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан, “Ўзбекэнерго” ДАКнинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фото-электрик станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ишла-ри бошланган.

Пастдарғом тумани “Торариқ” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 400 гектар ер майдони-да мазкур йирик иншоот ишга туш-гач, йилига 192 миллион кубометр табиий газни тежаш имконияти юза-га келади.

Осиё Тараққиёт банки Марказий

Осиё мамлакатлари иқтисодий

прогнозларини қайта кўриб чиқди

Осиё Тараққиёт банки Россия иқтисодиётида ўсиш суръатла-рининг пасайиши Марказий Осиё мамлакатларига юборилаётган пул ўтказмалари миқдорининг камайи-шига ҳамда ушбу минтақанинг экс-порт салоҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди. Банк таҳлилчиларининг фи-крича, бу Қозоғистон, Ўзбекистон

ва Қирғизистондаги иқтисодий ўсишнинг сусайишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўриб чиқилган прогноз-лар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон иқтисодиёти ўсиш суръати прогнозлари бажарилиши натижасида кутилганидан кучсиз бўлиб чиққан. Хусусан, Қозоғистон 2008 — 2009 йилги глобал молиявий-иқтисодий инқироздан сўнг энг паст иқтисодий ўсиш суръ-атлари бўйича маълумотларни ошкор қилган. Унга кўра, мамлакат иқтисодиёти 2014 йилнинг бирин-чи чорагида 3,8 фоиз ўсган. Бу эса ҳукуматни иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш учун 2014 — 2015 йиллар учун 5,5 миллиард доллар ажратишга унда-ди.

Осиё Тараққиёт банки 2014 ва 2015 йиллар учун Марказий Осиё-да ялпи ички маҳсулот ўсишини 6,5 фоиз миқдорида белгилаган бўлиб, бу кўрсаткич қайта кўриб чиқилган ҳамда тегишинча 2014 йилда 6,3 фоиз, 2015 йилда 6,1 фоиз миқдорида қайта прогноз қилинган.

Ўзбекистонлик маҳаллий экс-пертларнинг фикрича, Россиядаги танг иқтисодий вазият Марказий Осиёнинг ўртача иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатса-да, айрим мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон иқтисодий ўсишига жиддий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Маса-лан, Россиянинг Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги улуши 25 фоиздан ортиқ бўлса-да, бу асосан энергетика билан боғлиқ. Шунинг учун бу тармоқларда ўзаро товар айирбошлашда тушиш бўлиши эҳтимоли жуда паст. Қолаверса, Ўзбекистоннинг Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ор-тиши мумкинлиги ҳисобга олина-диган бўлса, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти катта йўқотишга учра-майди.

Агар мигрантлар юборадиган пул оқими камаядиган бўлса, бу ялпи ички маҳсулот шаклланиши-да бевосита иштирок этмаслиги сабабли истеъмол қувватининг тушишига олиб келса-да, ЯИМ-нинг қисқаришига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмайди. Негаки, экс-пертларнинг фикрича, мигрант-лар маблағлари ҳали қонуний иқтисодиётга интеграция бўлишга улгургани йўқ.

Ўзбекистон — терроризмни

молиялаштириш эҳтимоли паст бўлган

мамлакат

Ўзбекистон жиноий йўллар билан топилган маблағларни ўзлаштириш ҳамда терроризмни молиялашти-риш хавфи юқори бўлган мамла-катлар рўйхатида 103-ўринни эгал-лади. Швейцария Базель бошқарув институти томонидан тузилган «The Basek AML Index 2014» рейтинги-га кўра, ушбу рўйхатнинг биринчи ўнталигида Эрон, Афғонистон, Кам-боджа, Тожикистон, Гвинея-Бисау, Ироқ, Мали, Швейцария, Мозамбик, Мьянмар ўрин олган.

Маблағларни ноқонуний легал-лаштириш ва терроризмни моли-ялаштириш эҳтимоли анча паст бўлган мамлакатлар рўйхатини Финляндия, Эстония, Словения, Латвия, Болгария, Янги Зелан-дия бошқармоқда. Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 75-ўринни, Қирғизистон эса 61-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон жиноий фаолият-дан олинган даромадларни легал-лаштиришга ва терроризмни мо-лиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида қаттиқ қонунларни жо-рий қилган мамлакатлардан бири бўлиб, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция-лар ушбу мақсадда назоратга олин-ган.

Ўзбекистон бюджети 14,5 миллион доллар даромад

билан чиқди

“Ўзбекистон Республикаси дав-лат бюджетининг даромадлари жо-рий йилнинг биринчи ярим йилли-гида харажатларга қараганда 33,9 миллиард сўм ортиқ бўлиб, бюд-жет профицити 0,1 фоизни ташкил қилди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат бюд-жети даромадлари 14,717 трилли-он сўмни ташкил қилди. Бу АҚШ долларининг Марказий банк курси бўйича ҳисоблаганда 6,29 мил-лиард долларни ташкил қилади. Давлат бюджети харажатлари эса 14,683 триллион сўмни ёки 6,27 миллиард долларни ташкил қилди.

Ўзбекистоннинг 2014 йилги давлат бюджети даромадлари 1,3 триллион сўм миқдорида дефицит прогнози билан қабул қилинган бўлиб, у ЯИМга нисбатан 1 фоиз-ни ташкил қилиши керак. Давлат бюджетининг даромад қисми 30,2 триллион сўм ёки 12,9 миллиард долларни (ЯИМга нисбатан 23,2 фоиз), харажатлари эса 31,5 трил-лион сўм ёки 13,5 миллиард дол-ларни (ЯИМга нисбатан24,2 фоиз) ташкил қилиши мўлжалланган.

«Vatandosh»

Page 4: №39 2014 йил август

VATANDOSH4 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХАБАРЛАР

Бу ҳақда тегишли маълумот “Халқ банки” сайтида жойлаштирилган.

Заём облигацияларининг индек-сация қилинган қиймати 2014 йил августдан бошлаб Халқ банкининг ваколатли филиаллари томонидан тўланади.

Заём облигациялари эгалари маблағларини олиш учун банк фили-

алига фуқаролик паспорти ва заём топширилганлигини тасдиқловчи “Тасдиқнома”ни тақдим қилиши ло-зим.

Мисол учун, агар сиз 1000 сўмга облигация топширган бўлсангиз, унда сизга 1373 сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилади (1000*1,373=1373 сўм).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ре-спубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Ре-спубликасининг 1992 йилги 12 фоиз-ли ички ютуқли заёмини чиқариш ва уни тарқатиш тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳоли ўртасида

тарқатиш учун Ўзбекистон Респу-бликасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заёми облигациялари чиқарилган.

Облигациянинг чиқариш шартла-рига асосан, уларнинг амалдаги муд-дати 20 йил этиб белгиланган.

Ўзбекистон 1992 йилги заёмлар учун тўловни амалга ошира бошлади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбеда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташқи иш-лар вазирлари кенгашида иш-тирок этмоқда. Ушбу ташриф доирасида Абдулазиз Комилов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов билан учрашди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ха-барида айтилишича, ўзаро ту-шуниш ва ҳурмат руҳида ўтган учрашувда томонлар икки давлат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.

Расмий хабарда айтилиши-ча, Тожикистон ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари ўзбекистонлик ҳамкасбининг эътиборини сиёсий

мулоқотларни янада фаоллашти-риш, транспорт, энергетика, ма-даният ва чегаравий ҳамкорлик ҳамда бошқа йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратди.

Тожикистон тарафининг фи-крича, ушбу соҳаларда тўлиқ ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ҳамкорлик даражасини ошириш ҳамда иккитомонлама муносабат-ларда тегишли масалаларни ҳал қилишга хизмат қилади.

Учрашувда, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар, шунингдек, ШҲТ доирасида ҳамкорлик масалала-ри муҳокама қилинди.

Тожикистон раҳбарияти Ўзбекистонга уни ШҲТга раислик даврида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

“Ўзбекистон ва Тожикистон

сиёсий мулоқотни фаоллаштириши керак”

Ўзбекистондаги Beeline компания-сининг жорий йил иккинчи кварталда-ги даромади 179 миллион долларни, ўтган йилнинг шу давридагига нисба-тан 7 фоиз ўсиш суратларини ташкил қилди. Бу ҳақда Vimpelcom Ltd. компа-нияси хабар тарқатди. Бунда мобиль алоқа хизматларидан тушган даромад 7,27 фоизга ўсиб, 177 миллион дол-ларни ташкил қилди. Бошқа хизмат-лар эса 2 миллион долларни ташкил қилди.

Компания иккинчи чоракда 10 мил-лион доллар инвестиция киритган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 35 милли-он долларни ташкил қилган. Бу 71,43 фоиз тушиш деганидир. Билайннинг абонент базаси иккинчи чоракда 10,4 миллион кишини ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу давридаги қараганда 2

фоиз ўсиш кузатилган. Айни пайтда 5,3 миллион нафар абонент USB-модем ишлатмоқда. Ҳар бир абонент ҳисоб рақамида иккинчи чоракда ўртача 5,3 доллар миқдорида маблағ бўлган. Ўтган йилнинг шу даврида бу 5,6 дол-ларни ташкил қилган эди. Ҳар бир або-нент ўртача 531 минут мулоқот қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврида 472 ми-нутни ташкил қилган эди.

Vimpelcom Ltd хабар беришича, Украинадаги вазият ва Россиядаги макроиқтисодий ҳолат компаниянинг даромадларига кескин салбий таъсир ўтказган. Масалан, компаниянинг икки давлатдаги тушумлари 11 фоизга ка-майиб, 5,06 миллиард долларга тушиб қолди. Соф даромад эса 83 фоиз ка-майиб, 100 миллион долларга пасайиб кетди.

Билайннинг даромади Россия ва Украинада камайди, Ўзбекистонда ўсди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг 1992 йилги 12 фоизли ички ютуқли заём облигациялари-нинг индексация коэффицентини белгилаш тўғрисида” қарорига асосан заём облигациялари учун индексация ко-эффициэнти заём облигациялари бўйича ютуқ тўланмаган ҳолда 1,373 миқдорида белгиланган.

Page 5: №39 2014 йил август

VATANDOSH 5№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

Россия нашрларида Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантла-ри ёмонлаб ёзилган, уларга мағзава ағдарган жуда кўплаб матери-аллар бор. Лекин уларнинг одат-даги социал муносабатларидан ташқари шахсий турмушини очиб берадиган материаллар жуда кам. Яқинда “Огонёк” журналида меҳнат мигрантларининг шахсий турму-ши ва ҳаёти ҳақида чоп қилинган материал ўзининг чуқур таҳлили ва ранг-баранглиги билан эътибор-га молик. Қуйидаги ушбу мақолани қисқартирилган вариантда эъти-борингизга ҳавола этамиз.

ЭтноборделларРоссияда мигрантларни муаммо

сифатида кўришади. Кўпчилик билма-са керак, мигрантларни бирлаштирган диаспора вакиллари ҳам хавотирга тушиб қолишган: Россиядаги турмуш уларнинг миллий қадриятларини еми-риб юбормоқда. Шунинг учун бўлса ке-рак, МДҲга аъзо-давлатлар мигрантла-ри таълими минтақавий маркази раиси Мақсуд Абдужабборов Давлат думасига мурожаат қилиб, Россияга келувчи ми-грантларга нисбатан ёш чекловини жо-рий қилишга чақирди.

“Огонек” журнали диаспора вакил-лари нималарга қарши курашаётганини ўрганиб чиқди.

Диаспора вакиллари жамиятнинг ўзидан ҳам кўра анъаналари емирила-ётганидан хавотирда. Миграция айни пайтда ишлаш учун кетганлар ва улар-нинг уйда қолган қариндошларининг ҳам осойишталигини бузмоқда.

Федерал миграция хизматининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, миргантларнинг ўртача ёши 32-35 ёшни ташкил қилади. Аёллар ва эркаклар нисбати 1:9. Мар-казий Осиёнинг минглаб мигрантлари қурилишда ишламоқда, ҳаммоллик қилмоқда, бозорларда кун кўрмоқда. Савол туғилади: уларнинг шахсий ҳаёти қандай кечяпти?

Қуйидаги вариантлар бор: ўзи билан хотини ва бола-чақаларини олиб ке-лиш; яқинлари билан кўришишни кутиб яшаш; иккинчи хотин (маъшуқа) топиш ёки фоҳишалар хизматидан фойдала-ниш.

Қурилиш атрофида яшаганлар шун-дай эълонларни кўрган бўлса керак: “Муҳаббат, 24 соат”, “Севинч”, “Яхши қизлар”.

Мегаполисда жинсий алоқа, айниқса, мигрантлар учун оддий муам-мо эмас.

Санкт-Петербург шаҳри ва Ле-нинград вилояти бўйича Ички ишлар бошқармаси инспектори Александр Григорьевнинг айтишича, Питерда охирги пайтда Марказий Осиё мамла-катларидан келган қизлар ишлаётган борделлар пайдо бўлган. Экспертлар

Москвада ҳам этноборделлар сони ортаётганини қайд этишган. Бугун турли интим хизматларини таклиф қиладиган сайтлар сони ҳам жуда кўпайди. Уларда мигрантлар барча йўналишда “таклиф”ларни кўриши мумкин. Масалан, охирги пайтлар йигитлар ҳам интим хизматларни та-клиф қилмоқда.

— Россияда йигитлар оиласини иснодга қўйишдан хавотир олишмай-ди, чунки оиласи узоқда. Ана шундан барча нарсани қилиш ва жазосизлик ҳисси шаклланган, — дейди Мақсуд Абдужабборов. — Уйда ота-онаси бо-ласининг ориентацияси ҳақида ҳеч нар-са билмайди. Бизда бесоқоболсизлик бутун оилага иснод. Бундан ташқари, бу жиноий жавобгарлик бўлиб, қамоқхонада уларни яхши ҳаёт кутмай-ди. Россияда ортиқча саъй-ҳаракатсиз ҳам бунинг орқасидан бир-икки сўм иш-лаб олиш мумкин. Бу сизга қурилишда тер тўкиш эмас.

Шу билан бирга, Марказий Осиёдан аёллар миграцияси ҳам ўсиб бормоқда. Аммо уларнинг сонини аниқлаш жуда мушкул. Марказий Осиё мамлакатла-рида аёл кишининг Россияга пул иш-лашга кетишига одамларнинг муно-сабати турлича: кимлар учундир улар омадли ишбилармон, кимлар учун-дир қадриятларни бузувчи сифатида кўрилади.

Аёллар миграциясиРоссия Фанлар академияси этноло-

гия ва антропология институти илмий ходими, тарих фанлари номзоди Ната-лья Зотова узоқ йиллардан бери Мар-казий Осиёдан келган аёл мигрантлар устида тадқиқот олиб боради.

— Россияга келган биринчи аёл мигрантлар ажрашган, фарзанди бор есир аёлардир, — дейди Наталья Зо-това. — Марказий Осиёнинг маданий қадриятлари бундай аёлларга кўпроқ эркинлик беради: улар собиқ эри-дан узоқлашган, қариндошлари эса уларни оилага ортиқча юк сифатида кўришади. Кўп ҳолатларда бундай аёл-лар ўз болаларини ташлаб, Россияга ишлаш учун келади. Ҳозирги кунда вазият ўзгармоқда: тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, мигрант аёлларнинг аксарият қисми бошида эри бор аёл-лардир. Қолаверса, сўнгги йилларда мигрантлар орасида олий маълумотли аёллар сони ҳам ошмоқда. Уларнинг даромадлари кўпайди. Бундай аёллар жуда кўп ҳолатларда ўзи билан болала-рини олиб келади.

Марказий Осиёда эса ҳали ҳам Россияга кетган аёлларни кўп маъқуллашмайди.

— Ишлаш учун Россияга келиш халқимизнинг қадрияти — оилани хавф остида қолдиради. Айрим аёллар (тур-муш қурмаган, ажрашган) бир неча эркаклар билан интим алоқага кириш-ганини айтишади, — дейди Мақсуд Аб-

дужабборов. — Шунинг учун биз Дав-лат думасига мурожаат қилиб, 35 ёшга тўлмаган аёллар, 28 ёшга етмаган эрка-кларнинг Россияга ишлаш учун келиши-ни тақиқлаш тўғрисидаги таклиф билан чиқдик. Бу таклифимизни сентябрда кўриб чиқишмоқчи.

Унинг сўзларига кўра, бир неча аёл ва эркак бир хонадонда яшагани-дан сўнг бошқача бўлиши қийин. Ал-батта, уларни шайтон йўлдан уради. Агар ёшлар ўз мақсадига эришмаса, зўравонликдан ҳам тап тортмайди. 2013 йилда Питерда 8 нафар мигрант қиз ўз жонига қасд қилган. Чунки йигит-лар уларга уйланишга ваъда беришган, кейин ўзаро яқинликдан сўнг уларни ташлаб кетишган. Уйга бундай иснод билан қайтиб бўлармиди?

Марказий Осиёдан келган эр-каклар жуда кам ҳолатларда жин-сий ҳимояланиш воситаларини ишлатишади. Бу ҳам хоҳланмаган ҳомиладорликка, турли юқумли касал-ликларнинг ортишига олиб келади.

Наталья Зотованинг сўзларига кўра, Россияга келган эркакларнинг тахминан ярми ўзига маъшуқа топишади. Одатда ўз ҳамюрти билан алоқага киришади, лекин охирги пайтларда рус аёллари билан ошиқ-маъшуқалик ҳам тобора урф бўлмоқда.

СМС орқали ажрашишЗамонавий ахборот-коммуникация

технологиялари нафақат ўзаро тани-шишга, балки айни пайтда ажримлар учун ҳам қўл келмоқда. Жуда кўп мусул-монларда безор бўлган хотинидан СМС орқали ажрашиш ҳам русум бўлмоқда: “талоқ” сўзини ёзишча, бас.

Гарчи бу технология воситалари анча муҳокамага сабаб бўлса-да, СМС орқали розилик олиш ва “жавобини бе-риш” кенг тарқалиб бормоқда. Мусул-монларда қиз болани ёшлигидан эри-нинг ёлғиз хотини бўлишга тарбиялаб келишади. Аммо Россиядаги “иккинчи хотин” Марказий Осиё мамлакатла-ри учун оғриқли масалалардан бирига айланмоқда.

23 яшар Нора Самарқанддан Ле-нинград вилоятига қайинсинглисининг тўйига пул топиш учун эри билан кела-ди. У Самарқандда рус маъшуқаларга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида айтади.

— Агар хотин ўзига тўқ оиладан

бўлса, ўз ғуруридан келиб чиқиб, аж-рашиши мумкин. Аммо кўп ҳолатларда оилани сақлаб қолиш учун қонуний хо-тинлар эрларининг “маъшуқалари”га кўз юмади. Жанжал ўз йўлига, аммо эр ҳеч қаёққа кетмайди, албатта, қайтиб келади, — дейди у.

Рус аёллари орасида Марказий Осиё эркаклари бирмунча оммабоп: негаки, улар ичмайди, жуда кам ҳолатларда чекишади. Мигрантларнинг ўзлари ҳам рус аёлларини тез қўлга киритиш мум-кин, деб ўйлашмайди. Шунинг учун улар рус маъшуқани фаол қидиради: аксарият маҳаллий аёлларда уй-жой бор, шунинг учун мигрант бир вақтнинг ўзида бошпана, жисмоний яқинлик олади. Уларнинг кўпчилиги аёллар-нинг ишонувчанлигидан фойдаланади. Маъшуқаларга диний қоидалар бўйича никоҳдан ўтишни таклиф қилишади. Динда никоҳсиз аёл маъшуқа, никоҳлиси хотин ҳисобланади. Аммо рус аёлларининг ҳаммаси ҳам бирин-чи аёлнинг розилигисиз никоҳга кириш нотўғри эканлигини билишмайди. Ик-кинчи хотин масаласида жуда кўплаб баҳсли масалалар бўлиб, уларни ҳал қилишга диаспора вакиллари ҳам фаол аралашиб туришади.

Мақсуд Абдужабборовнинг айтиши-ча, у рус аёлига уйланган. Марказий Осиёда шундай тушунча бор, дейди у, ўзи учун уйланиш мумкин ёки оила учун турмуш қуриш мумкин. “Ҳозир ўзим учун уйландим. Албатта, Самарқанддаги қариндошларим иккинчи хотинга — ўзбекка уйланишга ундашади. Менинг рус хотиним “оила учун хотин” бўлиши учун у жамиятга киришиб кетиши, дин-ни қабул қилиши керак бўлади», - дей-ди у...

«Огонек” журнали журналистлари мақолага шундай хотима ясашади»:

… Бир-биримизни қадриятларимиз тўғри келмаслиги, бегона маданият таъсирида улар емирилиши ёки йўқ бўлиб кетиши ҳақида айблаймиз. Биз Осиёдан келаётган одамлар оқимидан бекинмоқчи бўламиз, у ерда бизга киришга интилишмоқда. Аммо биз хоҳлаймизми-йўқми, янада яқин бўлиб боряпмиз. Афтидан, энг муҳимини амалга ошириш қолди: бундан қочиб бўлмаслигини англаб етишимиз керак. Бир-биримиз билан мулоқот қилишнинг оптимал қоидаларини топишимиз ке-рак”.

«Vatandosh»

Меҳнат мигрантларининг шахсий кечмишлари

Page 6: №39 2014 йил август

VATANDOSH6 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ТАЪЛИМ

АҚШ университетларининг би-рига ҳуқуқшунослар учун магис-трлик дастурига (LL.M.) ўқишга ки-риш иштиёқим Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг “Халқаро ҳуқуқ” йўналиши буйича таҳсил олаётган пайтимдан пайдо бўлди. Мени АҚШ ҳуқуқий таъли-мининг тартиб ва усуллари ҳамда АҚШ юридик мактабларининг обрўйи ўзига жалб қиларди. Лекин вужуд-га келган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда (адвокатурага ишга кириш, турмуш қуриш ва фарзандли бўлиш), мен ўқишга кириш учун керакли ҳужжатларни бакалавр даражисини қўлга киритганимдан сўнг 6 йил ўтгач топшира олдим. Ушбу қарорни қабул қилишда менинг интилишларим-ни қўллаб-қувватлаган яқинларим ҳамда ўзларининг намунаси билан мени илҳомлантирган ва бебаҳо маслаҳатлари билан менга ёрдам берган дўстларим ҳал қилувчи ролни ўйнашди.

Шахсий шароитларимдан келиб чиқиб, ҳаракат қилиб кўришим учун ихтиёримда фақат бир йил борлиги-ни ва АҚШ университетлари мени рад қилишган тақдирда, мен ўзимнинг оддий иш кунларимга қайтишим ке-раклигини мен яққол тушуниб турар эдим. Орзуимни амалга ошириш учун менда бирдан-бир имконият борлигини эътиборга олиб, мен ун-дан юқори даражада самарали фой-даланишга қарор қилдим. АҚШнинг энг кўзга кўринган университетла-рининг бирида таҳсил олган яқин дўстларимдан бири менга ўқиш ха-ражатларини бутунлай қоплайдиган, лекин ўқишга кириш қийин булган АҚШ университетларининг рўйхатини юборган эди. АҚШ ҳуқуқий таълими-нинг қийматини ҳисобга олган ҳолда, ўқишга мўлжалланган молиявий ёр-дам мен учун жиддий омил бўлган эди. Бундай ёрдамни тақдим этади-ган университетларга Гарвард уни-верситети ҳам кирган эди. Гарчи у вақтда Гарварднинг юридик мактаби-га киришни мен орзу қилиб кўрмаган бўлсам-да, у ерга ҳужжатларимни топшириб кўрдим. Гарвард билан бирга ҳужжатларимни бошқа иккита университетга ҳам топширдим.

Бундан кейин кутишнинг узоқ ойла-ри бошланди… Бошқа иккита универ-ситетдан ижобий жавоблар нисбатан тез келди-ку, бироқ мен Гарварднинг жавобини интизорлик билан кутар-дим. Қабул килинганлигим тўғрисида қарор кутиш учун кучим қоламаганда етиб келди. Аниқлик киритиш учун, ҳужжатларни 15 ноябрда топширга-нимни, уқишга кириш натижалари эса 21 мартда эълон қилинганлигини ай-тиб ўтиш етарли. Хурсандчилигимни ичимга сиғдиролмай юрдим! Бундан ташқари, Гарвард менга катта моли-явий ёрдам тақдим этди.

Кейинги ойлар кетишга тайёргар-лик кўриш, Кембрижда турар жой

қидириш ва мен ўрганмоқчи бўлган ўқув фанларига дастлаб онлайн-рўйхатдан ўтиш билан ўтди. Август ойининг бошида эса мен магистр-та-лабалар учун мўлжалланган ориен-тацион дастурда қатнашдим. Тала-балик ҳаётим шундан бошланди…

Ориентацион дастур ҳодисаларга бой бўлиб чиқди: АҚШ ҳуқуқий тизи-ми билан таништириш мақсадида, биз учун икки ҳафта мобайнида маъ-рузалар ўтказилган бўлиб, ҳажмли уй ишини тайёрлаб келиш топширил-ган эди. Баҳолар қўйилмаганлигига қарамасдан, бу ҳолат ўтказилган машғулотларга бўлган муносабати-мизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Бундан ташқари, ориентацион дастур давомида ҳар биримизга ҳозирги пайтда докторлик дастурида таҳсил олаётган, Гарварднинг собиқ магистр-талабалари қаторидан ку-ратор тайинланган. Кураторларнинг вазифасига уқиш жараёни ва та-лабалик ҳаётига оид масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, талаба-ларнинг университет ва шаҳардаги янги ҳаётга мослашувлари учун максимал тарзда кўмаклашиш ки-рар эди. Талабаларнинг танлови асосида Гарвардда тақдим этилаёт-ган ўқув фанларнинг турли-туман-лиги ва сонини эътиборга олиб, ол-ган билимларимни уйга қайтишим биланоқ амалий қўллаш имкония-ти мавжудлиги нуқтаи назаридан мени қизиқтирадиган ўқув фанла-рини танлаш билан боғлик бўлган муҳокамаларни мен, ҳар қандай таж-рибаси бор ҳуқуқшунос сингари, ўзим учун айниқса, фойдали деб топдим.

Ориентацион дастурда биз, 180 магистр-талабалар учун бир-биримиз билан яқинроқ танишиш, ва-танимиз, касбимиз туғрисида суриш-тириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Биз дунёнинг 40 дан ортиқ мамла-катидан келганимизни ва орамизда судьялар, ўқитувчилар, ҳуқушунос ва адвокатлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, халқаро ташкилот-ларнинг вакиллари, давлат амалдор шахслари, фан докторлари ва яқин кунлардаги талабалар борлигини

аниқладик. Кутганимдек, курсдош-ларимнинг ҳар биттаси ўзида ноёб шахсни мужассамлаштириб, маълум ғалабаларга эришган экан. Курсдош-ларимнинг ҳар биридан бирор нарса-ни ўрганиш мумкин эди ва ҳар бири билан мулоқотимиз қизиқ ўтар эди.

Шундай қилиб, ориентацион да-стур ҳам якунига етиб, янги ўқув йили бошланди. АҚШнинг кўпчилик юри-дик мактабларидан фарқли ўларок, Гарвардда ўқув йили уч семестрга бўлинади: куз ва баҳор семестри уч ой давом этади ва қиш семестри бир ой давом этади (аксарият юри-дик мактабларда ўқув йили икки се-местрдан – куз ва баҳор – иборат). Ўқиш жараёнининг мураккаблиги сабабли, Гарварднинг амалдаги ўқув сиёсати ҳар бир жорий ўқув йилида ва ҳар бир семестрда магистрлар рўйхатдан ўтиб, ёзилишга ҳақли бўлган фанларнинг сонини чеклай-ди. Курснинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қайси ўқув фани 4 баллик шкала бўйича баҳоланади. Кузги ва баҳорги семестрда магистр-талабалар, университет маъмурия-тининг рухсатини олмасдан, умумий балли 12 баллдан ортиқ балларни ташкил қиладиган фанларга, қишки семестрда эса – ҳар бири 3 баллдан баҳоланадиган биттадан ортиқ фан-га рўйхатдан ўтиши мумкин эмас.

Бошқача қилиб айтганда, кузги ва баҳорги семестрда, мисол учун, учта 4 баллик ёки тўртта 3 баллик фанга рўйхатдан ўтиш маъмурият-нинг олдиндан рухсатини олишни талаб килмас эди. Лекин 12 бал-лик ўқув дастурининг ўзи жуда му-раккаб дастур бўлиб, ҳар куни бир неча юз саҳифали юридик матнни ўзлаштиришни талаб қилар эди. Бун-дай шароитда талабаларнинг вақти ҳеч нарсага етмас эди. Ўзимнинг мисолимдан келиб чиққан ҳолда ай-тишим мумкинки, ўқув дастурининг мураккаблиги туфайли кутубхонани кечаси соат 12:00 дан олдин тарк этиш имконияти ҳеч ҳам булмас эди (дам олиш кунлари бундан мустасно бўлмаган).

Аммо Гарварднинг кутубхона-

си жуда ҳам ажойиб. У дунёдаги энг бой ҳуқуқий академик кутубхо-на ҳисобланади. Гарвардда ўқиш давомида мен бир марта ҳам мен-га керакли бўлган, масалан, бирор бир босма нашрда айтиб ўтилган китобни топа олмасдан қайтиб кет-ганим йўқ. Кутубхонанинг электрон қидирув системаси фойдаланиш учун жуда қулай ва ҳар бир талаба ундан ўзининг шахсий компьютери орқали эркин фойдаланса бўлади. Бунинг учун талаба ўзининг шахсий идентификацион рақамини кири-тиши керак, холос. Қидирув систе-маси эса изланаётган китоб қайси токчада жойлашганини кўрсатиб беради. Талабага керакли бўлган китобдан бошқа талаба фойдала-наётган тақдирда, қидирув система-си талабани китобнинг қайтарилиш муддати ҳақида хабардор қилади ва китобнинг қайтарилиши биланоқ та-лабанинг шахсий почтасига шу ҳақда хабарнома йўллайди. Кутубхонада талабаларга керакли бўлган матнни сканердан ўтказиш каби мутлақо бепул хизмат ҳам мавжуд. Бунинг учун талаба айтиб ўтилган электрон системада буюртма жойлаштириши керак, холос.

Бундан ташқари, кутубхонада велосипедлар мавжуд бўлиб, тала-балар уларни кутубхонага тезроқ ке-лиш ва кутубхонадан тезроқ қайтиш мақсадида вақтинчалик бепул фой-даланишга олишлари мумкин. Кутуб-хонанинг бир қисми кечаю-кундуз (24 соат) ишлайди, кечаси соат 9:00 дан кейин эса уқишдан чарчаган, уйқуси келган талабалар учун кутубхонада бепул кофе, чой, қайноқ шоколад муҳайё. Бир сўз билан айтганда, Гар-вард талабаларнинг муваффақиятли ўқиши учун ҳамма шароитни яратиш-га интилади, талабаларга эса булар-нинг барчасидан ўқиш манфаатида фойдаланиш қолган, холос.

Албатта, талабалар-нинг муваффақиятли уқишида ўқитувчиларнинг ўрни катта. Ўқув машғулотларининг тузилиши ва ўқув усуллари ўқув курсининг ўзига, шунингдек, ўқитувчининг ёнда-шувига боғлиқ эди. Гарварднинг ўқитувчилари эса, кутилганидек, бутун дунёга таниқли бўлган олим ва мутахассислардир. Одатда, ўқитувчилар кейинги машғулотда улар ёритмоқчи бўлган мавзуни уй иши сифатида беришади. Ўқув машғулоти давомида ўқитувчилар тегишли мавзуни батафсил тушун-тириб бериш билан бирга, талаба-лар мавзуни яхши тушуниши, ол-ган билимларини мустаҳкамлаши ҳамда дарсга тайёрланиб келмаган талабаларни аниқлаш учун талаба-ларга мазкур мавзу юзасидан са-воллар берилади. Айтиб ўтиш керак-ки, ўқимайдиган талаба Гарвардда камдан-кам учрайди.

МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ ёхуд муваффақият қозониш сирлари ҳақида

(Давоми 7-бетда)

Гарвард Университетининг Ҳуқуқшунослик мактаби биноси

Page 7: №39 2014 йил август

VATANDOSH 7№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ЎЗБЕК БЛОГГЕРИ

Назаримда, жамиятимизда порахўрлик шу қадар чуқур илдиз отганки, энди унга қарши курашиш буткул бесамар бир ишга ўхшайди. Гўёки, девни шишасидан чиқариб юборишган ва энди уни қайтариб яна шишага киритиш амри маҳол, умуман иложсиз ишдир, эҳтимол.

Мен бу гапларни бировдан эши-тиб билган эмасман.

Ҳаётнинг бу зарурати билан илк бор тўқнаш келганимга ўн йилдан ошди. Қанча ошганини аниқ эслай олмаяпману, ўшанда Тошкентда навбатдаги портлашлар юз берган, шаҳарда фавқулодда вазият жорий қилинган, кўчада қимирлаган жон борки ушланиб, махсус юк уловла-рига ортилиб, тегишли жой-ларга олиб бо-риб ташланаёт-ган кунлар эди. Ҳужжатларим жойида эди. Лекин шун-га қарамай, бир катакка тиқиб қўйишди, тиқишганда ҳам ҳар хил қаланғи-қасанғилар орасига киритиб юбо-ришди. Дардимни кимга айтар-дим? Пойтахтда фавқулодда ҳолат бўлса… Ҳаммаёқ тўс-тўполон. Та-биийки, ўша хонада бир неча кун-лаб қолиб кетишга чидай олмас-дим. Иш шу билан хотималандики, бошлиқнинг кўнглини топиб, бор пулимни унга топширдим, майор эса протоколни йиртиб ташлади ва кетишимга ижозат берди.

Ундан кейин ҳам кўп маротаба-лаб милиция таянч пунктларида “меҳмон” бўлишга тўғри келган. Ҳар сафар ҳамёнимдаги муллажи-ринглар жонимга оро кирарди.

О ш н а - о ғ а й н и л а р и м н и н г кўпчилиги иқтисодий фаоли-ят билан (баъзилари ташқи иқтисодий фаолият билан ҳам) шуғулланишади. Уларнинг гапига қараб ҳукм қилинса, шундай таас-сурот ҳосил бўладики, бизда кор-рупция энг авж олган тизимлар – божхона ва солиқ идоралари. Лекин, ўзим ҳали гувоҳ бўлмаганим учун, бу бўйича ёзишни кейинроққа қолдираман.

Ахир шундоғам, қаёққа қараманг, ҳар тарафда – қинғир ишлар. Масалан, ҳарбий комис-сарликни олайлик. Аниқ қанча билмайману, армиядан озод бўлиш учун қанчадир бериш ке-рак. Пулнинг аниқ миқдори арми-яга бориши керак бўлган болани олиб қолиш қанчалик осон ёки қийинлигига боғлиқ. Агар или-надиган бирон томони бўлса, масалан, бирон касали бўлса, майли, армиядан қолдирадиган да-ражада жиддий касал бўлмаганда ҳам, бу иш арзонроққа битади. Агар ҳечқанақа баҳона-ю илинж бўлмаса, қимматроққа тушади. Бундан ташқари, пулнинг миқдори,

таниш-билиш-чиликка ҳам боғлиқ. Бу омил анча енгилликлар бериши тайин. Шуниси аниқки, медкомиссия аъ-золари ҳам, военкомат ходимлари ҳам, бажонидил пора олишади.

Олий ўқув юртларида эса бу ҳолат бошидан охиригача узлук-сиз давом этади. Бу ерда ҳаммаси кириш имтиҳонларидан бошлана-ди. Бунда пора беришнинг “улгур-жи” ва “чакана” тарзидаги турлари бор. Дейлик, учта фандан имтиҳон топширишингиз керак. Улардан биттасини сотиб олса ҳам бўлади. Айтайлик, она-тили ва инглиз ти-лидан қўрқмайсиз, тайёргарлигин-

гиз яхши, лекин тарихдан мазан-гиз йўқроқ, юрагингиз пўкиллаб турипти. Борасиз-да, фақат битта тарих учун ҳақини тўлайсиз. Бу “чакана” пора бериш ҳисобланади. Аммо пулни кимга берсам ишончли бўларкан деб, эшикма-эшик юрган-дан кўра, “улгуржи” тарзда ишни “бош порахўр” орқали битириб қўйган маъқулроқ. Бу йўл талаба бўлишни деярли кафолатлайди.

Танлов имконияти ўқишга кир-гандан кейин ҳам сақланади – ёки ўқишни, ёки пул тўлашни танламоқ мумкин.

Ҳозирги кунда давлат таълим тизимида уччига чиққан порахўр ва бу жинояти учун жазоланиш-ни хаёлларига ҳам келтирмай-диган ўқитувчилар гуруҳи пайдо бўлган. Баъзи фаъкултетларда имтиҳондан пул бермасдан ўтиш – мислсиз ҳодиса ўлароқ қабул қилинади.

Фақат имтиёзлилар ва удда-буронлар қийналмаслиги мумкин. Отаси ёки бирон қариндош-таниши институтда ишлайдиган оғайнинг бўлса, ошиғим олчи деявер. Бир оғиз илтимос билан дарсларга қатнамасдан ҳам курсдан курсга ўтавериш мумкин. Албатта, бир оқибатли шахс сифатида миннат-дорчилик билдиришни ҳам унут-маслик керак. Хоразмдан бўлсанг, яхши гуручдан олиб келишингни сўрашади, қашқадарёликлар “тан-дир” билан иш битиришади, во-дийликлар мавсумга қараб мева-сабзавотлар жамланмасини тортиқ этишлари мумкин, мен эса яхши конъяк совға қилишни ёки битта ош қилиб беришни маъқул кўраман. Бу пора эмас, яхшиликкка яхшилик қайтаришдир.

Лекин шундай эски авлод ва-киллари ҳам борки, улар эски

ямоқ шимда юрса юрадики, асло гапингга юришмайди. Бундай “бе-таъсир” домлага ректорнинг ҳам илтимоси сариқ чақа, у кимнинг ўғли бўлишингдан қатъи назар, сендан сариқ чақа ҳам олмайди, неча баҳога муносиб бўлсанг, шу баҳойингни қўйиб беради. Бу вази-ятда тутиладиган ягона чора, у бе-чоранинг кўзини шамғалат қилиб, янги ведомост тузиш ва пул деса кўнгли ийиб кетадиган, шу кафе-драдаги бошқа ўқитувчини ишга солиш орқали муаммодан қутилиш бўлади.

Бизда ҳисоб-китобни бада-ни орқали қилмоқ деган ғаройиб шакл ҳам бор. Табиийки, бу асосан то-либа қизларга тааллуқли бўлиб, бу жараён одат-да тайёрлов бўлимидан бошланади. Тайёрлов бўлимига шундай қизлар ҳам келиб қоладики, бош-ларида ҳеч вақо йўқ бўлса ҳам ўқишга киришни ис-

ташади. Ўқитувчи уларни зимдан суриштира бошлайди – бундай қиз баҳо эвазига кўнишга иштиёқи бор-ми, йўқми? Аксар ҳолларда қизалоқ ўқишга киришни танлайди. Лекин у билмайдики, ҳаммаси энди бош-ланади – кўнган қизлар ҳақидаги ахборот биринчи курсда дарс бе-радиган ўқитувчиларга етказилади. Агар қиз ўжарлик қиладиган бўлса, уни имтиҳонлардан ўтказмай қийнашади – нечук тайёрловда кўнган-у, энди тихирлик қилади. Шу тариқа бу тоифа қизлар ўқишни битириб кетгунларича керак одам-нинг кўнглини олиб юришга мажбур ва маҳкумдирлар.

Мен бир воқеани эшитган-дим – бир қизни ўқиш давомида кўзини очиришмайди, ҳар сафар имтиҳонлардан йиқитаверишади. Уни бир профессор ёқтириб қолган, қари туллак маъсумани йўлдан уришга уринган. Қиз унга айтадиганини айтиб, қувиб солади ҳар сафар. Сессиялардан “хвост” бўлиб, қайта топшириш билан ўтиб юради. Битирув асносида уни яна йиқитишади. Охир пировард қиз кўниб қутилипти…

Лекин кўпинча бунақа ишлар тинч-тотувлик билан ҳал бўлиб ке-тади – хоҳласанг – кўн, кўнмасанг, ана катта кўча, билганингни қилавер, эл қатори топшириб кўр.

Ҳозирча бизнинг ҳаётимизда шу ишлар содир бўлиб турипти. Аҳвол қачон ўзгаради билмай-ман. Тизимларни бу тариқа иф-лосликлар зангдек чиритаётир. Мен бу гапни айтишга қўрқаман – бу иллатлар йўқотилмаса, бу-тун мамлакатнинг ўзи йўқ бўлиб кетиши мумкин. Ислоҳотларнинг самараларини кўришдан умидвор-ман. Ҳеч бўлмаганда тангрининг марҳаматига умид қиламан.

Азиз ҚАРШИЕВ | Kitobxonkundaligi.blogspot.com

Назаримда, жамиятимизда порахўрлик шу қадар чуқур илдиз отганки, энди унга қарши курашиш буткул бесамар бир ишга ўхшайди. Гўёки, девни шишасидан чиқариб юборишган ва энди уни қайтариб яна шишага киритиш амри маҳол, умуман иложсиз ишдир эҳтимол.

Тамаъгирлик тизимиГарварднинг энг қисқа қишки семе-

стри мен учун энг мураккаб семестр бўлиб чиқди. Гарвардни 1961 йили энг юқори рейтинг билан тамомлаган, солиқ ҳуқуқи соҳасидаги таниқли эксперт мен рўйхатдан ўтган “Хусусий жамғармалар, венчур капитал ва тадбиркорлик битим-ларни тузиш” курсида менинг ўкитувчим эди. Курсни бошлашдан олдин, кириш сўзи сифатида у шундай сўзларни айтга-ни эсимда:

Менинг курсимда сизлар кўп ўқишга мажбур бўласизлар. Сизлар мен уй иши сифатида топширган топшириқнинг ҳаммасини жисмонан ўқиб улгурмай-сизлар. Шунинг учун сизларнинг вази-фангиз имкониятингиз бор даражада саҳифаларнинг максимал сонини ўқишдан иборат. Ёдингизда тутинглар: Қанчалик кўп ўқисангизлар, ҳаетда ва менинг имтиҳонимда шунчалик муваффақиятли бўласизлар.”

Мен уларнинг сўзларини жуда яхши эслаб қолдим, энг муҳими эса – бу фан менга жуда ҳам еқди! Натижада, мен ку-тубхонадан ҳар куни эрталаб соат 4:00да чиқардим, эрталаб соат 9:00 да эса яна дарсда бўлишим керак эди.

Бундай ўқиш тартиби сабабли, пассив дам олиш усуллари (мисол учун, кечги ёки кундузги уйқу) менга ёрдам бермай қўйган эди. Улардан кейин мен ўзимни дам ол-гандай ҳис қилолмай колдим. Шундай пайтларда спорт менга кўмаклашар эди. Талабалар учун мўлжалланган спорт маж-муасида мен стационар велотренажёрдан фаол фойдаланардим, ва чарчоқим менга жуда зарур бўлган қувват билан алмашар-ди!

Шундай қилиб, ортимда энг ёрқин хо-тираларни қолдириб, Гарвардда бир йил-лик ўқишим ҳам ўтиб кетди. Гарвардни битирганимдан кейин эса, университет ўз битирувчиларига бўлажак ишни топиш-да кўрсатадиган ёрдами мени ҳайратда қолдирди. Маълум бўлишича, турли-хил ташкилотларда ишлайдиган ва дунёнинг турли-туман мамлакатларида истиқомат қилувчи Гарварднинг кўплаб битирувчи-лари волонтёр-куратор вазифасини ба-жариб, яқин кунлардаги битирувчиларга маслаҳат, тавсия, ўзларининг ташкилот-ларида ҳамда бошқа ташкилотларда ке-ракли алоқаларни ўрнатиш борасида ёр-дам беришади ва ҳатто битирувчиларнинг резюмесини тузиш ва таҳрир қилишга ҳам қарашишлари мумкин экан! Шундай қилиб, кураторим туфайли, мен халқаро юридик фирмадаги ўзимнинг ҳозирги кундаги раҳбарим билан боғлана олдим. Ҳозирги пайтда мен Гарвардда ўқишим давомида орттирган билимларимни иш-латган ҳолда, мазкур фирмада ишлаб ке-ламан.

Хулоса тариқасида, мен бўлажак та-лабаларга ўзларининг кучларига ишо-нишларини, ўзларини янги нарсаларда синаб кўришларини ҳамда уларни ўз мақсадларига яқинлаштирадиган ҳар қандай имкониятдан фойдаланишларини маслаҳат бераман.

Азиза МАКСУДОВА

МЕН ГАРВАРДДА ҚАНДАЙ ЎҚИДИМ

(Давоми. Боши 6-бетда)

Page 8: №39 2014 йил август

VATANDOSH8 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Page 9: №39 2014 йил август

VATANDOSH 9№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА

Touro College is an equal opportunity institution

• Business Management and Administration • Information Technology • Human Services • Psychology • Education • Biology • Social Sciences • Paralegal Studies• Digital Multimedia Design • Liberal Arts and Sciences • and more

Other PrOfessiOnal OPPOrtunities• Pre-Law • Pre-Medical • Pre-Dental

www.touro.edu/nyscas

INFORMATION SESSIONS:

inteGrateD hOnOrs traCKsUndergraduate/Osteopathic MedicineUndergraduate/Pharmacy

scan here

assOCiate’s anD BaChelOr’s DeGrees

N Y S C A SA Division of Touro College

New York School of Career and Applied Studies

College with a personal touch

Manhattan: 27-33 West 23rd Street, Admissions OfficeWednesdays, 12 noon-5 pm

Brooklyn: 1870 Stillwell Avenue, Admissions OfficeWednesdays, 11 am-7 pm

BROOKLYN: 718.265.6534 x1002 Bensonhurst, Brighton Beach, Flatbush, Kings Highway, Starrett City

MANHATTAN: 212.463.0400 x5500QUEENS: 718.520.5107 x102 Forest Hills

• Zamonaviy kompyuter labaratoriylar• Ingliz tili kurslari• Kunduzgi va kechki darslar• Xalqaro talabalarni qabul qilamiz • Moliyaviy yordam Transfer students welcome!

Hurmatli do’stlar! Agar siz Amerikada o’qib, diplom olmoqchi bo’lsangiz va buning uchun sizda ingliz tili va matematikada yetarli bilim bo’lmasa, hech xavotir olmang, biz sizga albatta yordam beramiz. Touro College tayyorlov kurslari joriy qildi. Unda siz o’qishga kirish uchun yetarli ma’lumotni olib,orzuingizga erishishingiz mumkin. Darslar qulaylik uchun kechki soatga mo’ljallangan. Vaqtni yo’qotmang.Quyidagi telefon orqali bizga qo’ng’iroq qiling. 718.336.6471 x30119 Kristina

Page 10: №39 2014 йил август

VATANDOSH10 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

“VATANDOSH”ГА ОБУНА БЎЛИНГ

1901 Emmons Ave (Cherry Hill)203 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 252 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 277 Brighton Beach Ave (Pharmacy)274 Brighton Beach Ave (Pharmacy) 424 Brighton Beach Ave (L&S Pharmacy) 511 Brighton Beach Ave (Pharmacy)602 Brighton Beach Ave (Apteka)1129 Brighton Beach Ave (Seabreeze Pharmacy)608 Sheepshead Bay (Net Cost Market)191 Neptune Ave (Lemborg Pharmacy)373 Neptune Ave (S&K Pharmacy)2910 Brighton 8 St (Discount Phone Cards)2914 Coney Island Ave (Produktovaya Baza )1324 Sheepshead Bay Rd (Monica Pharmacy)2610 E 14 St (European Delikatessen)2651 E 14 St (Dialise Center)2617 E 16 St (Z Drugs)1627 Jerome Ave (Friendly Food)1653 Sheepshead Bay Rd (Pharmacy)2570 E 17 St (Pharmacy)2807 Ocean Ave (Fast Pharmacy)2749 Ocean Ave (Golden Fish)1917 Ocean Ave (Medical Office)1929 Kings Hwy (Ocean Pharmacy)1909 Kings Hwy (Pharmacy)1811 Kings Hwy (Pharmacy)1425 Kings Hwy (Pharmacy)1416 Kings Hwy (Sankt Peterburg)

1671 E 13 St (Pharmacy)445 Kings Hwy 2nd Floor (Dr. Shulman)1141 Brighton Beach Ave (Café Kashkar)287 Brighton Beach Avenue (Vintage Food Corp)301 Brighton Beach Avenue (Brighton Fabrics & Variety)3144 Atlantic Ave (Mobilia Furniture And Carpet)2689 Coney Island Ave (Oasis Café)35 Neptune Ave (1001 Nights Restaurant)414 Ditmas Ave (Afsona Restaurant)2487 Coney Island Ave (Living Way School)1053 Bighton Beach Ave (Fuat Hair Salon)837 Ave Z (Fast Professional Taxes)407 Ditmas Ave (Madina R Inc)2818 Coney Island Ave (Nargis Café)141 Neptune Ave (Atlantic Export)5911 8 th Ave (United American Muslim Association)1901 Emmons Ave (Masal Café)3911 13th Ave (Uzbekistan Restaurant)21 Church Ave (Masjid Nurul Islam)922 Pennsylvania Ave1120 Flatland Ave945 E108th St915 E107th St2126 Knapp St3031 Ave V3495 Nostrand Ave3610 Nostrand Ave87 West End St (Apteka)122 West End St (Medical Office)3065 Brighton 14th St (Optical)124 Brighton 11th St (Apteka)

1630 E15th St (Medical Office)1841 Coney Island Ave (Apteka)533 E 7th St (Apteka)511 Cortleyou Rd (Apteka)4125 18th Ave (Apteka)128 Ditmas Ave (Apteka)531 Church Ave (Apteka)4514 F. Hamilton Ave (Apteka)2315 65th St (Apteka)1930 Ave M (Apteka)201 Kings Highway (Medical Office)2046 Bath Ave (Apteka)9517 Ave J (Medical Office)2269 Ocean Ave (Medical Office)1401 Ave U (Apteka)1301 Ave U (Apteka)3093 Ocean Ave (Day Care)2753 Coney Island Ave (Medical Office)6202 16th Ave (Day Care)7819 18th Ave (Medical Office)9407 5th Ave (Apteka)6324 4th Ave (Apteka)615 Ave C (Day Care)1100 Coney Island Ave (Apteka)1403 Foster Ave (Apteka)500 Foster Ave (Store)

35-62 76 (Fantasiya Food)44-14 Kissena Blvd (Kaspiy)138-03 Queens Blvd (Beriozka)120-08 Queens Blvd (Tom’s Newsstand)103-27 Queens Blvd (Kosher Palace)102-03 Queens Blvd (Beriozka 2)97-15 Queens Blvd (Howard News)62-22 Woodhaven Blvd (Pharmacy Pivn W per)91-06 63 Dr (Ural W)93-07 63 Dr (Olgar)94-09 63 Dr (Moskva)97-28 63 Dr (Tadjikistan)98-51 63 Dr (Albert Station)63-24 99 St (Eden)65-47 99 St (Kosher Store)99-08 63 Rd (Micheal Inter Deli)63-46 108 St (Gastronom)64-16 108 St (M and M International)64-51 108 St (Berezka 1)63-29 108 St (Candy Land)96-22 Queens Blvd (Rego Park Minimarket)81-52 Lefferts Blvd (Romashka)118-29 Metropolitan Ave (Russian Store)

6th Ave and 47th St (Grocery Store)3th Ave and 34th St (Grocery Store)

QUEENS

“Vatandosh”га обуна бўлинг!Газетамиз ҳар ой хонадонингиз меҳмони бўлсин.

Обуна бўлиш йўллари:

*Обуна дунёнинг барча давлатлари учун очиқ.

Сайт орқали: www.vatandosh.uz/obuna | Телефон: 212-372-3050

“Vatandosh“ газетасини Нью-Йоркнинг қуйидаги манзилларидан бепул олишингиз мумкин

MANHATTAN

BROOKLYN

Page 11: №39 2014 йил август

VATANDOSH 11№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

НУҚТАИ НАЗАР

Нуқтаи назар: Сиёсий мустақиллик ҳамма нарсадан устун турмоғи керак

Аввалига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, сўнг АҚШ Қуролли кучла-рининг марказий қўмондонлиги ушбу хабарни рад этса-да, россиялик “экс-пертлар” ва расмий шахслар бу ма-салага ўз муносабатини билдиришга улгуришди.

Хусусан, Россия Давлат дума-сининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар би-лан муносабатлар қўмитаси аъзо-си Илья Дроздов “агар Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ базасини очишга рухсат берса, бунга қарши Россия раҳбарияти даражасида қарор қабул қилиш керак”лигини маълум қилди.

“Агар биз Ўзбекистон бизга бундан буён иттифоқчи эмаслигини билсак — умуман олганда, рақибимизнинг ҳарбий базасини жойлаштирилиши-га рухсат берилиши ҳам иттифоқчи томонидан қилинадиган хатти-ҳаракат эмас — Россияда бирор-та ҳам ўзбекистонлик мигрантни қолдирмаслик учун бир ой етади. АҚШ базасига бориб, пул ишлайве-ришсин”, – деди Дроздов. Депутат-нинг сўзларига кўра, бу америкали-кларнинг ҳаракатларига нисбатан “нормал, муносиб муносабат” бўлади.

Ушбу муносабатни таҳлил қилиб, шундай хулоса қилиш мумкинки, Рос-сияда Ўзбекистонга ҳали ҳам “катта оғалик” ҳисси сақланиб қолган. Би-

ринчидан, ҳали ҳеч қандай сиёсий қарор қабул қилинмасдан аввал депутатнинг “чанг чиқариши”ни, ўша депутат айтганидек, “нормал” иттифоқдош ҳаракати сифатида қабул қилиб бўлмайди.

Ўзбекистон мустақил давлат, қолаверса, Афғонистон билан чега-радош мамлакат сифатида ўз хавф-сизлиги ҳақида бош қотиришга ҳаққи бор, буни ўзи маъқул деган йўл ва усулда олиб бориши керак. Яъни бу чора-тадбирлар фақат ва фақат Ўзбекистон халқи ва давлатининг манфаатларига хизмат қилиши ке-рак.

Ачинарли тарафи шундаки, Рос-сиядаги ўзбекистонлик мигрантлар, хоҳлаймизми-йўқми, Ўзбекистоннинг мустақил сиёсий қарор қабул қилишида жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Яъни Россия истаган вақтда мигрантлар-ни Ўзбекистонга қарши ричаг сифа-тида ишлатишга интилиши мумкин. Буни юқорида депутат фикри ҳам тасдиқлаб турибди. Албатта, у Рос-сияда асосий қарор қабул қилувчи эмас, аммо унга ўхшаганлар Россия-да истаганча топилади.

Россияда 2-3 миллион нафар ўзбекистонлик бўлса, уларнинг тах-минан 800 минги ноқонуний бўлиб турибди. Улар амалда ҳақ-ҳуқуқсиз.

Шунинг учун Ўзбекистон истиқболда мигрантларнинг ҳуқуқий мақомини қатъий белгилаш бўйича Россия ҳукумати билан икки томонлама чо-ралар кўриши, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида тегишли ҳуқуқий чо-раларни кўриши керак. Йўқса, ҳар бир ноқонуний мигрант Россиядаги ғаразли кучлар учун сиёсий дастак сифатида ишлатилиши эҳтимоли йўқ. Айниқса, Қрим, Жанубий Осетия ва Абхазия воқеалари шуни кўрсатдики, Россия ҳар қандай шароитда инсон омилидан “самарали” фойдаланишга ҳаракат қилади.

Тўғри, кўпчилик Ўзбекистон аввал одамларни иш билан таъминласин, кейин уларга эътироз билдирсин, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Албатта, Ўзбекистонда бугун аҳолини иш би-лан таъминлаш бўйича анча ишлар қилинмоқда, афсуски, булар камлик қилмоқда.

Лекин глобал миқёсда шакллан-ган бугунги шарт-шароит шуни тақозо қилмоқдаки, давлат ҳеч бир ташқи давлат ёки институтларга сиёсий ва иқтисодий қарам бўлмаслиги керак. Буни ҳар бир ўзбекистонлик чуқур ту-шуниб етиши лозим.

Мурод ҒОФУРОВ

“МТС” ўрнига “Universal Mobile Sys-

tems” алоқа оператори

ташкил қилинади

Россиянинг «МТС» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ташкил эти-ладиган янги алоқа опе-ратори Universal Mobile Systems номи остида фа-олият олиб боради. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мобиль алоқа хизматла-рини кўрсатиш бўйича Universal Mobile Systems қўшма корхонасини тузиш тўғрисидаги қарорда ўз ак-сини топган. Kun.Uz’нинг ёзишича, янги қўшма кор-хона 1 ноябрга қадар тех-ник, 1 декабрга қадар ти-жорий эксплуатацияни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Россия ва МДҲдаги етакчи мобиль алоқа компа-нияларидан бири “Мобиль-ные ТелеСистемы” МЧЖ Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битимини имзолаган эди. Унга мувофиқ, компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобиль алоқа хиз-матларини кўриш бўйича фаолиятини қайта тиклаш-ни режалаштирмоқда. Янги битимга кўра, корхонанинг 50,01 фоиз акциясига МТС, 49,99 фоиз акциясига эса Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация техно-логиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги унитар корхона эгалик қилади. Қўшма кор-хона олдин “Ўздунробита” МЧЖ ХКга тегишли бўлган мулк, асбоб-ускуна ва инфра-тузилма базасида фаолия-тини йўлга қўяди.

Ўзбекистон ташқи сиёсатига доир бир муҳим воқеа дунё омма-вий ахборот воситаларининг, хусу-сан, Россия матбуотининг диққат марказидан ўрин олди. Уларнинг хабар беришича, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ билан мамлакат жа-нубида ҳарбий база ташкил этиш бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда биронта ҳам расмий нашр ёки идора ҳеч нарса демаган бўлса-да, рус матбуотида бу хабар жуда тез тираж олиб кетди.

Америкада истиқомат қилувчи ватандошларимизни янада жипслаштириш мақсадида “Ватан-дош” Ўзбек-Америка Федерацияси аъзолик дастурини эълон қилади!

Жамиятимизга аъзо бўлганларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

■ “Ватандош” газетасига бепул обуна;

■ Ўзбекистон байроғи;■ “Ўзбекча гаплашамиз”

ёпишқоқ қоғози;■ Ўзбекистон байроғи рамзи

туширилган ёпишқоқ қоғоз (автомо-бил учун);

■ “Ватандош” тадбирлари ва байрам дастурлари учун чипталар-га 5 фоизли чегирма;

■ Ўзбекистонга юк жўнатишда 5 фоизли чегирма (Юк жўнатувчи компаниялар билан ҳамкорликда ташкил этилади);

■ Тадбир ва дастурлар бўйича янгиликлар аъзоларга электрон по-чта ва “СМС” орқали жўнатиб тури-лади.

Аъзолик бадали йилига 120 АҚШ доллари. Тўловларни сайти-миз орқали қабул қиламиз: www.vatandosh.org/azolik.

Жамият аъзолари учун махсус имтиёзлар

Page 12: №39 2014 йил август

VATANDOSH12 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ДУНЁ ВА ЎЗБЕКИСТОН

Маълумки, шу кунларда Ғарб мамлакатлари Украина инқирозини чуқурлаштиришдаги роли учун Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига иқтисодий санкциялар жорий қилмоқда. Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи иқтисодий шериклари-дан бири, қолаверса, ташқи мигра-ция масаласида етакчи бўлганлиги учун мазкур санкциялар Ўзбекистон иқтисодиётига билвосита ва бевосита салбий таъсир ўтказиши ҳақида турли хавотирлар пайдо бўлмоқда.

Хусусан, Халқаро валюта жамғармасининг яқинда эълон қилинган ҳисоботида қайд этилишича, Украинадаги воқеалар Ўзбекистон-Россия ўртасидаги товар айланмаси ҳажмининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. ХВФ экспертларининг фи-крича, Россия ва Украина орасидаги геосиёсий кескинлик нафақат иккала мамлакат, балки бутун МДҲ мамлакат-лари иқтисодиётига ва, ҳатто жаҳон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

“Россия иқтисодиётининг танглик-ка учраши Россиядан қилинадиган импорт мамлакат ЯИМнинг 5 фоиз-дан ошувчи давлатларга (Белоруссия, Украина, Молдавия, Туркманистон, Ўзбекистон), шунингдек Болтиқбўйи мамлакатлари, Словакия, Болга-рия, Финляндияга салбий таъсир қилиши мумкин. Зарар Россиядан жўнатиладиган пул ўтказмалари ЯИМ-нинг 8 фоизини ташкил этадиган мам-лакатларга (Тожикистон, Қирғизистон, Молдавия, Арманистон) етади, дей-илади халқаро молия тузилмасининг маърузасида.

Юқорида алоҳида қайд этилгани-дек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо ай-ланмасида Россия биринчи ўринни эгаллайди. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг асо-сий ташқи савдо айланмасида Рос-сиянинг улуши 28,5 фоизни ташкил қилди.

Умуман, иқтисодий таҳлилчилар фикрича, Россияда иқтисодий вази-

ятнинг ёмонлашуви, иш жойларининг қисқариши, ўз навбатида, мигрант-ларга қарши талабларнинг янада қаттиқлашишига ҳамда улар юбора-ётган маблағлар оқимининг камайи-шига олиб келиши мумкин. Шундай бўлса-да, экспертлар Россияга жорий қилинаётган санкциялар Ўзбекистон иқтисодиётига қисқа муддатли таъ-сирга эга эканлигини ҳамда узоқ истиқболда салбий оқибатлар кўзга ташланмаслигини қайд этишмоқда.

Нега санкциялар салбий таъсир кўрсатмайди?Биринчидан, бугунги кунда Рос-

сияда меҳнат мигрантларининг катта қисми шундоқ ҳам арзон ва хуфиё-на иқтисодиётда ишлашади. Уларга бундан-да кам тўланиши ёки “тене-вой” иқтисодиётнинг йўқолиб кетиши амри маҳол. Балки бундай иқтисодиёт янада ривожланиши мумкин. Қолаверса, 2008-2009 йилги инқироз йилларида меҳнат мигрантлари юбор-ган маблағлар оқими бир неча баро-бар камайган эди. Ўша вазиятда ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ва истеъмол қуввати кескин тушиб кетмаган. Ма-салан, 2008 йилда МДҲ мамлакатла-рига 12 миллиард доллардан ортиқ маблағлар юборилган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 8,5 миллиард дол-лар атрофида бўлган.

Иккинчидан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмида асосан нефть-газ, метал-лургия сингари муҳим хом ашёлар етакчилик қилади. Яна бир жиҳати, Ўзбекистоннинг Россияга экспорти им-портидан кўра бирмунча катта ижобий сальдога эга. Масалан, 2012 йилда икки мамлакат ўртасида савдо айлан-маси 7,6 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, унда Ўзбекистон 2,2 миллиард долларлик ижобий сальдо қайд этган. Яъни, қисқа қилиб айтган-да, санкциялар Ўзбекистоннинг асо-сий экспорт маҳсулотлари ва хомашё-ларига салбий таъсир кўрсатмайди.

Учинчидан, Россия экспортёр кор-хоналари маҳсулотларининг Европада жиддий тўсиқларга дуч келиши улар-ни янги бозорларни излашга мажбур қилади. Шак-шубҳасиз, Ўзбекистон Россиядан товар ва хизматлар импор-ти ҳажмини кўпайтиришда турли нарх ва бошқа имтиёзлар, преференция-ларга эга бўлиши мумкин.

Тўртинчидан, айрим таҳлилчилар Россия бошқа мамлакатлар-га йўналтирилган инвестициялар ҳажмини камайтириши натижасида Ўзбекистонда турли лойиҳаларни амалга оширишда инвестиция камай-иши мумкинлигини қайд этишмоқда. Шуни қайд этиш керакки, Россия ўтган йили Ўзбекистонга 600 млн доллар-дан ортиқ инвестиция киритган. Бу инвестициялар асосан “Газпром”, “Лукойл” сингари компаниялари томо-нидан киритилган бўлиб, Ўзбекистон инвестиция ҳажмида у даражада кат-та улуш ҳисобланмайди. Қолаверса, Ўзбекистон эҳтимолий инвестиция оқими сусайишини Хитой, Жанубий Корея, араб мамлакатлари, шунинг-дек, Осиё тараққиёт банки имтиёзли кредитлари асосида бартараф этиши ҳам мумкин.

Бешинчидан, Ўзбекистон ташқи бозорларга чуқур интеграция қилмаганлиги сабабли ҳам ташқи бозорларда юзага келган турли танг вазият мамлакат иқтисодиётига у да-ражада салбий таъсир кўрсатмайди. Қолаверса, Ўзбекистон сўнгги йил-ларда асосий экспорт йўналишларини шакллантиришда қўшимча бозорлар-ни фаол ўзлаштириб бормоқда.

Ва хулоса қилиб айтганда, Росси-яга жорий қилинаётган санкциялар Ўзбекистоннинг ўз ташқи иқтисодий фаолиятини янада жадал дивер-сификация қилиш, янги бозорлар-ни ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Лекин бу санкциялар Ўзбекистон иқтисодиёти учун оғриқли оқибатларга олиб келади, дейишдан йироқмиз.

Мурод ҒОФУРОВ

Россияга жорий қилинган санкциялар Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

Украина Ўзбекистон билан эркин савдо зонасини ташкил қилишни режалаштирмоқда. 12news.uz сайтининг ёзишича, бу ҳақда Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вази-ри Павел Шеремет маълум қилган. У Ўзбекистон ва Кана-да билан ушбу масалада му-зокара олиб борилаётганини маълум қилган.

“Бу мамлакатларимизнинг ўз маҳсулотларини реализа-ция қилишлари учун имконият яратиб олишади”, деган вазир. Унинг сўзларига кўра, турли мамлакатлар билан эркин сав-до зонасини яратиш тўғрисида музокаралар олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистоннинг Украинада-ги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев Ўзбекистон Украинанинг Ев-

ропага интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини маъ-лум қилган эди. Ўзбекистон 2005 йилдан бери иқтисодий ўсиш суръати 7 фоиздан кам бўлмаган 5 та мамлакат ичи-га киради. Элчининг таъкид-лашича, Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама алоқаларга янги туртки беришдан манфа-атдор.

Ушбу масалалар Али-шер Абдуалиев ва Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Павел Шеремет ўртасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида кўтарилган. Учрашув-да икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий муноса-батларда ижобий тенденция мавжудлиги қайд этилган. Ху-сусан, жорий йилнинг даст-лабки беш ойида икки давлат ўртасида товар айланмаси 172,8 миллион долларни таш-кил қилди ҳамда ўтган йил-нинг шу даврига қараганда 16,9 фоизга ўсди.

Украина билан эркин савдо зонаси

ташкил қилиниши

мумкин

Page 13: №39 2014 йил август

VATANDOSH 13№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШ

Сўзбоши ўрнидаМен бу йигитнинг ҳаёт тарзи-

ни кузатар эканман, бир пайтлар Ўзбекистондаги газеталар “Ажой-иб фазилатли кишилар” рукни остида чоп этган мақолалардаги қаҳрамонлар ёдимга келади. “Ва-тандош” учун ҳам шундай киши-лардан бири ҳақида ёзишни лозим топдим.

Танишинг Бекзод Азимов, 25 ёшда. Қўшма штатларга бундан беш йил ав-вал келган, ўшлик ўзбеклардан.

Бекзод қисқа вақт мобайнида катта муваффақиятларга эриш-ди. Бизнес бўйича коллежни битир-ди. Компьютер дастурлаш соҳасида

қўшимча курсларда таълим олди. “Linux” операцион тизими админи-страторлиги бўйича серификат олиб, ҳозирги вақтда “Оrbits” компанияси-да ишламоқда. Унинг яна бир катта муваффақияти бор. Бир кишининг Ислом динига кириб ҳидоят топишига сабабчи бўлган.

Бекзоднинг фазилатлариМенга бу йигитнинг софдиллиги ,

меҳнатсеварлиги ва миллатпарварли-ги ёқади. У фақат ўзини ўйламайди, балки бошқаларини ҳам (айниқса, ва-тандошларини) муваффақиятга эри-шишга ундайди. Бунга бир мисол. У ўз соҳаси бўйича малакасини ошириб борар экан, шу соҳага қизиққанлар учун онлайн дарсларни ташкил этди. Қувончли томони шундаки, ушбу дарслар тез орада ўз самарасини бера бошлади . Қисқа вақт ичида бир қанча ватандошларимиз шу соҳада ишга жойлашишга муваффақ бўлди.

Қаҳрамонимизни суҳбатга тортамиз

Келинг, яхшиси, Бекзоджон ҳақида кенгроқ маълумотни унинг ўзидан олсак.

- Бекзоджон , қандай қилиб АҚШга келиб қолгансиз?

- Мен Қирғизистоннинг Ўш шаҳриданман. АҚШга Американинг “Work and Travel” дастури бўйича кел-дим ва ўқишга кириб қолиб кетдим.

- Онлайн дарслар ташкил қилиш ғояси сизга қаердан келиб қолди?

- “Linux” системаси бўйича ишла-ётган тажрибали акаларимиз менга шу маслаҳатни беришди ва мен бу ғояни улардан олдим.

- Сиз буни бирор бизнес режани ўйлаб қилдингизми ёки…?

- Йўқ, йўқ, мен бунда ҳеч қандай бизнесни ўйламаганман. Биринчи-дан, дарс қилиш давомида ўзим ҳам такрорлайман, ўрганаман. Иккинчи-дан, бошқалар ҳам муваффақиятга эришса, мен хурсанд бўламан.

Таиландлик келинСуҳбатимизни Бекзоднинг шахсий

ҳаёти ва оиласи мавзусига бурамиз.

- Мумкин бўлса турмуш ўртоғингиз, таиландлик келин ҳақида гапириб берсангиз. Қачон ва қандай танишгансизлар?

- Турмуш ўртоғим Муслимахон ( Асл исми Пассорн) Таиланднинг Бангкок шаҳридан. Мен у билан Ала-бамада танишганман. У ҳам “Work and Travel” дастури билан келган эди. Биз танишганимиздан қисқа вақт ўтиб, у Таиландга қайтиб кетди. Биз бир-биримизни ёқтириб қолдик ва “Facebook” орқали ёзишиб турдик.

- Унинг Ислом динини танлаши қандай рўй берди?

- Уларнинг асл дини Буддавий-лик экан. Муслимахон Бангкокда АҚШнинг католик мактабида ўқир экан. Унинг Насоро дини тарихи-ни ўрганганлиги, Исо пайғамбар ҳақидаги маълумотлари менга қўл келди. Мен унга Ислом дини ва пайғамбаримиз ҳақида кенгроқ тушун-тирдим.

- Бу иш осон бўлмагандир?- Ҳа, албатта. Бир қанча са-

волларга жавоб беришга тўғри кел-ди. Баҳонада ўзим ҳам динимиз тўгрисида анча кўпроқ маълумотга эга бўлдим.

- Унинг ота-оналари-чи, улар бунга қандай қарашди?

- Дастлаб, улар қаршилик қилишди. Чунки улар мусулмонлар ҳақида би-роз янглиш фикрда эканлар. Ҳар ҳолда, улар зиёли кишилар экан, бир

қанча саволларига қониқарли жавоб олган бўлсалар керак, рози бўлдилар.

- Келин Муслимахон исми-ни ўзи танладими?

- Мен танладим ва у бунга рози бўлди.

- Тўй қачон бўлди?- 2011 йилда Муслимахон

АҚШга ўқиш визаси билан қайтиб келди. Бухгалтерия бўйича магистратурани та-момлади. Ўтган йили тўйимиз бўлди.

- Сизнинг ота-онангиз буни қандай қабул қилди?

- Биз яқинда Ўшга бориб келдик. Улар Муслимани ўз қизларидек қабул қилдилар. Муслимахон ҳам уларни, биз-нинг жойларимизни ёқтириб қолди. Унинг айтишича, таи-ландликлар ва ўзбеклар мен-талитети ўртасида бир қанча умумий ўхшашликлар бор экан. Хусусан, ёш-ларнинг катталарни ҳурмат қилиши, аёлларнинг ўз эрларига эҳтироми ва ҳоказолар.

- Бекзоджон, яна бир савол. Биз ўзбеклар Америкада озчилик-миз. Кўриб турибсиз, янги авлод-лар дунёга келишяпти. Болалар катта бўлишяпти. Баъзи ўзбек бо-лаларимиз она тилларини билиш-майди. Айтингчи, сиз фарзанд-ларингизни қандай тарбия қилган бўлардингиз?

- Мен фарзандимнинг ўзбек ти-лини ва маданиятимизни унутмас-

дан ва албатта, ўзимизнинг дини-мизда бўлишини хоҳлайман. Мен буни ўйлаб қўйганман. Бунга эришса бўлади. Мана ҳозир Чикагода бола-лар учун ўзбекча дарслар ўтилаяпти. Болалар бир-бирлари билан гапла-шадилар, дўстлашадилар ва бу анча фойдали бўляпти. Мен ҳам, Худо хоҳласа, болаларимни ўзбек жа-моаси ичида катта қилишга ҳаракат қиламан. Албатта, вақти-вақти билан Ўшга ҳам юбориб тураман. Ҳатто ўша жойдаги Америка мактабига бериш режам ҳам бор.

- Ўзингизнинг келажак режала-

рингиз қандай?- Компьютер соҳаси бўйича мала-

камни ошириб бориш, катта, машҳур компанияларда ишлаш ниятим бор ва албатта, ўзбек жамоамизга холис Аллоҳ учун хизмат қилмоқчиман.

- Энди анъанавий саволларга ўтсак. Ҳаётдаги идеалингиз?

- Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам.

- Севган шиорингиз?- Яхшилик қил, дарёга от – билса

балиқ билсин, билмаса Холиқ.- “Ватандош” газетаси

ўқувчиларига тилакларингиз.- “Ватандош” – бу Қўшма Штат-

ларда нашр қилинаётган ягона газе-та. Ватандошларимизни, миллат-дошларимизни бирлаштириш йўлида яхши хизмат қиляпти. Хусусан, унда ёритилган ўзбек тилимиз ва мада-ниятимизни сақлаб қолиш ҳақидаги муаммоли мақолалар менга ёқади. Мен газетанинг ижодий жамоасига миннатдорлик билдирган ҳолда бар-ча “Ватандош” ўқувчиларига сиҳат-саломатлик тилайман ва миллий урф-одатларимизни сақлаб қолиш йўлида фаол бўлишларини истаб қоламан.

Олим ШАРИПОВ, Чикаго

Чикагода шундай йигит бор ёхуд таиландлик келин ҳақида

Бекзод Азимов

Таиландлик келин (чапда) Ўшда

Бекзод Азимов (марказда) оила аъзолари ва яқинлари билан Ўшда

Page 14: №39 2014 йил август

VATANDOSH14 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

ҲАЁТ САБОҚЛАРИ

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ КЎП УЙЛАНИШЛАРИ ҲИКМАТИ

Ислом тарихчиларининг маъ-лумотларига кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом жами ўн бир хотин билан никоҳланганлар. Ана шу ҳолатдан дин душманлари Ислом-ни ва унинг Пайғамбарини ёмонотлиқ қилиб, таъна-маломат тошларини от-ишда кенг фойдаланишади. Ҳатто айрим мусулмонлар ҳам буни рўкач қилиб, хотинлари сонини кўпайтириш пайидан бўлишади. Баъзи гумроҳ ва жоҳил кимсалар эса, «Пайғамбар (алайҳиссалом) ҳавойи нафсига бери-либ, шаҳватини қондириш учун шунча

аёлга уйланган» дея таъна қилишгача боришади. Хулласи, бу мавзу атрофи-да шубҳа-гумонлар, адашув-ёлғонлар, туҳмат ва иғволар керагидан ортиқча. Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни хо-лис бир кўриб чиқайлик:

Сарвари олам илк бор йигирма беш ёшларида қирқ ёшли, олдин ҳам икки марта турмуш қурган Хадича бинти Ху-вайлидга (Аллоҳ ундан рози бўлсин) уй-ланганлар ва қирчиллама йигитликла-рининг йигирма беш йилини шу покиза ва садоқатли аёл билан ўтказганлар. Яшаб қолган фарзандлари ҳам Хади-чаи Кубродан эди. Ҳижратдан (Мади-нага кўчишдан) уч йил олдин, ҳазрати Хадича вафот этгачгина, Пайғамбар алайҳиссалом бошқа аёлларга уйлан-дилар. У зотнинг шундан кейин турли йилларда Савда бинти Замъа, Оиша бинти Абу Бакр, Ҳафса бинти Умар, Зайнаб бинти Ҳузайма, Умму Салама, Зайнаб бинти Жаҳш, Умму Ҳабиба, Жувайрия бинти Ҳорис, Сафийя бинти Ҳуяй, Маймуна бинти Ҳорис оналари-миз билан никоҳландилар. Ҳазрати Мория Қибтия (Пайғамбаримизнинг ёлғиз ўғиллари Иброҳимнинг онаси)

озод-ҳур хотин эмас, Миср ҳукмдори ҳадя қилган чўри бўлгани учун кўпчилик Ислом олимлари уни Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг покиза завжалари рўйхатига киритишмаган. Ана шу аёл-ларнинг (ҳазрати Оишадан ташқари) барчалари олдин турмуш қилган, эр-лари ўлган ёки эр мушриклиги учун ундан ажрашишган бева хонимлар эди. Агар Пайғамбар алайҳиссалом шаҳват кетидан қувганларида ёки ўз ҳузур-ҳаловатларини ўйлаганларида бир неча болали, бева аёллар-га эмас, бокира, турмуш қурмаган ёш қизларга йигитлик чоғларида хоҳлаганча уйланган бўлардилар. Ваҳоланки, ўша пайтда арабларда ўнтадан-йигирматадан аёлга уйланиш

одатий ҳол эди. Аслида у зотнинг кўп аёлларга никоҳланишларининг асо-сида бир қанча сиёсий, иқтисодий, ахлоқий ва бошқа сабаблари бор эди. Пайғамбаримиз энг яқин ёрдамчила-ри ва қўллаб турувчилари бўлмиш амакилари Абу Толиб ва аёллари Ха-дичаи Кубродан ажраб қолгач, одам-ларни Исломга даъват қилиш учун ўз тарафдорларини кўпайтириш, яна-да қувватланиш учун баъзи обрўли одамлар билан қудачилик алоқасини

ўрнатишга тўғри келди. Масалан, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттобнинг қизларига уйланиш орқали бу икки зот Пайғамбаримизнинг энг яқин сафдош-ларига, кейинчалик эса Ислом давла-тининг раҳбарларига айланишди. Бу масаланинг бир томони. Иккинчи са-баби – Фахри коинот турли сабабларга кўра қарайдиган ёрдамчиси, боқувчиси қолмаган, эрлари вафот этиб тул қолган бева аёлларга меҳрибончилик, раҳмдиллик кўрсатиш учун уларни ўз қарамоғларига олиб, уйланганлар. Масаланинг учинчи томони шуки, дин даъвати одамлар қалбидан жой олиши учун улар билан яқинлашиш, дўст тутиниш, ўзаро муносабатлар-ни кучайтириш керак эди. Пайғамбар

алайҳиссалом баъзи аёлларига уйланиш орқали кўплаб одамлар-нинг қалбини ўзларига улфат қилиб- яқинлаштирдилар. Бошқа баъзи хотин-лари сабабидан одамлардан ўзларига етадиган азият ва душманчиликларни даф этдилар. Шунингдек, айрим хотин-ларига уйланиб, уларни мушриклик, қашшоқлик, хорлик каби ҳалокатли ишлардан қутқариб қолдилар. Пайғамбаримиз бу аёлларнинг ҳар бири Исломга чорловчи, одамларга ҳалол-ҳаромни баён қилувчи, диний ишларда фатволар чиқариб, таълим берувчи жонли мадрасалар бўлишини ният қилган эдилар ва шундай бўлди ҳам. Оиша бинти Абу Бакр йирик оли-ма бўлиб етишдилар, мусулмон умма-тига фатволар бердилар, Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ҳадис ривоят қилганлар сафида эдилар. Умму Са-лама онамиз ҳам Ислом олималари-дан бўлганлар. Ҳазрати Расулуллоҳ бу уйланишлардан яна нимани ирода қилганлари ёлғиз Парвардигорга аён. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўз хотинларига қилган муҳаббатлари, эъ-тиборлари, адолатлари, эҳтиромлари бошқа бирор башар наслининг қўлидан келмайди. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, у зот ўзларининг бирин-чи ва садоқатли завжалари Хадича бинт Хувайлидни умр бўйи эъзозлаб, ҳурматини жойига қўйиб келганлар. “Дунё аёлларининг энг яхшиси Хади-ча бинт Хувайлиддир”, деб марҳамат

қилганлар. Ҳатто Хадичанинг вафоти-дан кейин ҳам унинг хотирасини унут-май, яқин дугоналарини йўқлаб тур-ганлар. Ёки жаноб Пайғамбаримизнинг ҳазрати Оишага бўлган ҳурмат ва эҳтиромлари ҳар қандай мусулмон эркаги учун катта ибратдир. Риво-ят қилинишича, одамлар совға-саломларини Пайғамбаримиз асосан ҳазрати Оишаникида бўлганларида олиб келишар экан. Шунда у зотнинг завжалари бу ҳақда у зоти бобаракот-га шикоят қилишибди. Шунда Расули акрам (алайҳиссалом): “Эй Умму Са-лама, менга Оиша ҳақида озор берма, Аллоҳга қасамки, ичингиз-

да ундан бошқа бирор аёлнинг чой-шабидагилигимда менга ваҳий нозил бўлган эмас”, деганлар (Бухорий ва Термизий). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар ўртасида адолат қилишда ҳам намуна эдилар ва асҳобларидан ҳам шуни талаб этарди-лар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг иккита хотини бўлсаю, улардан бирига мой-ил бўлса, қиёмат куни бир томон мой-ил (фалаж) ҳолда келади», дедилар» (“Сунан” эгалари ривоят қилишган). Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тақсимда, олдимизда қолишларида баъзимизни баъзимиздан устун кўрмас эдилар. Ҳаммамизнинг олдимизга кириб айланиб чиқмаган кунлари оз бўлар эди. Тегмасалар ҳам ҳар бир аёлнинг ёнига кириб чиқар, навбат куни келганнинг олдида ётиб қолар эдилар» (Абу Довуд, Аҳмад ва Бухо-рий). Ҳазрати Оишадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни ирода қилсалар, хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қайси бирлари-га чиқса, ўшани ўзлари билан бирга са-фарга олиб чиқар эдилар. Улардан ҳар бири учун хос кунни ва кечани тақсим қилар эдилар. Фақатгина Савда бин-ти Замъа ўз кунини Оиша розияллоҳу анҳога ҳадя қилган эди» (Имом Бу-хорий, Муслим, Абу Довуд ва Наса-ий). Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг Пайғамбари бир кечада хотинларининг ҳаммасини айланиб чиқар эдилар. Ўша кунларда у зотнинг тўққиз хотинлари бор эди» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий). Нима бўлганда ҳам, Пайғамбаримиз уйланган бар-ча аёллар у зот вафотларидан кейин «мўминлар онаси» сифатида ҳурмат-эътиборда бўлишди, у зот хонадонига муносиб равишда юксак ахлоқ ва чин инсоний фазилатларда намуна ҳолда умргузаронлик қилишди.

(Давоми. Боши ўтган сонда)

КЎНГИЛХУШЛИКМИ Ё КЎНГИЛ ҒАШЛИК? ёхуд кўпхотинлилик муаммоларига бир назар

(Давоми келгуси сонда.)

Аҳмад МУҲАММАД

Page 15: №39 2014 йил август

VATANDOSH 15№ 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

СПОРТ

Миллий терма жамоа декабрда Ироқ билан

ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамо-аси 28 декабрь куни Дубайда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик уч-рашувини ўтказади.

ЎФФ Терма жамоалар марка-зи берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишув-га эришган ва учрашув 28 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилишига келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси август, сентябрь ва октябрь ойлари-да ҳам бир нечта халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жумладан, 20 август куни мил-лий терма жамоа Бокуда Озарбай-жон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, сентябрь ойида Тошкентда иккита учрашув ўтказилиши режалашти-рилган. Унга кўра, 3 сентябрь куни Иордания, 8 сентябрь куни эса Янги Зеландия терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлади.

Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги миллий тер-ма жамоа 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши май-донга тушади.

Октябрь ойидаги яна иккита уч-рашув 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши ўтказилади. Мазкур икки уч-рашув ҳам БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Албания

билан ўйнайди

Равшан Ҳайдаров бош мураб-бийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёш-ларига қарши иккита ўртоқлик учра-шувини ўтказади.

12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёш-лар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркия-нинг Истанбул шаҳрига жўанб кета-ди.

Туркиядаги йиғин давомида Рав-шан Ҳайдаров шогирдлари 17 ва 19 август кунлари Албания ёшлар тер-ма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида кели-шиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9-23 ок-тябрь кунлари Мьянма мамлакати-да ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.

Ўзбекистон U-22 Иордания билан ўртоқлик учрашуви

ўтказади

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жа-моаси 26-31 август кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўзининг на-вбатдаги йиғинини ўтказади.

Шуҳрат Мақсудов бош мураббий-лигидаги терма жамоа 24 август куни Тошкентда йиғинга киришади ва икки кунлик машғулотларлан сўнг йиғинни давом эттириш учун Иордания пой-тахтига жўнаб кетади. Иордания пой-тахти Амман шаҳрида 31 август куни-гача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 30 август куни мезбон - Иордания ёш-лар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирил-ган U-22 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади.

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон бир поғона

кўтарилди

Халқаро футбол уюшмалари фе-дерацияси – ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингини эъ-лон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 1 поғона юқорилаган ҳолда жаҳон рейтингида 51-ўринда бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамо-аси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рей-тингида Ўзбекистон ҳудди аввалги ойдаги каби Япония (44) ва Эрон (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Иордания (56) ва Жанубий Корея (57) терма жамолари банд этишган.

Жаҳон чемпионати иштирокчиси Ав-стралия (79) эса қитъада 8-ўринга ўринга тушиб кетган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон мил-лий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 финал босқичи «В» гуруҳидаги рақиблари орасида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳда, Ўзбекистон (51) ва Саудия Арабистонидан (жаҳонда 83) ташқари, Хитой (жаҳонда 97) ва КХДР (жаҳонда 146) терма жамоала-ри ўрин олган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мам-лакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (жаҳонда 22-ўринн), Россия (23) ва Арманистон (36)дан сўнг тўртинчи ўринни банд этган.

Жаҳон рейтингида эса амал-даги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Герма-ния терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Голландия терма жамоалари ўрин олишган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида тани-шиш мумкин..

Жаҳон чемпиони киноюлдузлар билан

роль ўйнади

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони америкалик Виктор Ортис кинода роль ўйнади.

Ортис Голливуд юлдузлари су-ратга тушаётган “Қайтмаслар 3” (Неудержимые 3) фильмида сурат-га тушди. Бу фильмнинг биринчи ва иккинчи қисмлари томошабинларга бегона эмас. Фильм 15 августдан бошлаб АҚШ ва Мексикадаги катта экранларда ҳавола этишни бошла-нади.

“Бу фильмда қуроллар бўйича мутахассис образини яратдим. Ле-кин реал ҳаётда мен бу соҳадан ҳеч нарсани тушунмайман. Шунинг учун тасвирга олиш олдидан, маълум муддат сабоқ олишимга тўғри келди. Мен Сталлоне бошқарган энг ном-дор аскарлардан бири бўлдим”, деди Виктор.

“Яхши тарафи, ўз ролимни ёдга олиш у қадар қийинчилик туғдирмади. Чунки, мен професси-онал боксчиман. Яқинда Канзас-даги университетни тамомладим. Айтмоқчиманки, хотирам у қадар ёмон эмас. Жаҳоннинг энг машҳур юлдузлари: Жейсон Стэтхэм, Хар-рисон Форд, Арнольд Шварценег-гер каби инсонлари билан учрашиб, катта тажриба олдим. Бу менга кат-та сабоқ бўлди”, дея қўшимча қилди Ортис.

Профессионал боксчи сифатида Ортис 36 та жанг ўтказиб, 29 ғалабани қўлга киритган. Шулардан 22 тасини

муддатидан илгари якунлаган. Унинг ҳисобидан беш мағлубият ва икки дуранг ҳам ўрин олган.

Афсуски Викторнинг сўнгги уч жанги аламли мағлубият би-лан ниҳоясига етди. 2011 йилда жаҳоннинг энг кучли боксчиси Флойд Мейвезер, 2012 йилда Хосесито Лопес ва 2014 йилнинг январь ой-ида собиқ чемпион Луис Коллазо қаҳрамонимизни нокаутга учратиш-нинг уддасидан чиқишган.

62 ёшли Голливуд юлдузи профессионал боксга ўтди

Голливуднинг машҳур актёрлари-дан бири Микки Рурк боксга оид бир қанча масалалар бўйича Москвага ташриф буюрди.

Микки кўп йиллар аввал профес-сионал рингда фаолият кўрсатиб, саккизта жанг ўтказишга ҳам улгур-ган. Энди у яна рингга қайтиш ҳақида ўйлаб қолди ва ўзига рақиб излашга киришиб кетди.

Москавадаги “Лукжниках” аре-насида 62 ёшли актёрнинг очиқ машғулот куни ўтказилиши режалаш-тирилган. Ҳозирда дунёнинг кўплаб ОАВ бокс оламидаги ажойиб янгилик ҳақида кўпроқ маълумот олиш илин-жида юришибди.

Қизиғи, Руркни мухлис ва томоша-бинлар бокс академияси олдида нон ва туз билан қарши олишгач, у би-роз ранжигандек ҳам бўлди. Аёллар қалбини ром этган бу инсон: “Тўққиз ярим ҳафта”, “Ёввойи орхидея” каби фильмларда бош ролларни ижро эт-ган. Эндиликда у яна жанговор спорт формасига қайтишга қарор қилди.

Микки спорт залига келгач, тезда кийимларини алмаштириб, хотиржам ҳолда қўл машқларини бажаришга киришди. Йиғилган томошабинлар, Рурк боксга фақат ҳавас қилишини эмас, балки, иқтидорини амалда ҳам яхши қўллай олишига гувоҳ бўлдилар.

Микки профессионал боксдаги ка-рьерасини 1991 йилнинг 23 май куни ярим оғир вазн тоифасида бошлаган ва 1994 йили фаолиятини якунлаган. У саккизта жанг ўтказиб, олти ғалаба ва икки дурангга имзо чеккан. Унинг иштирокидаги барча беллашувлар тўрт раунддан ошмаган.

Рурк доимо кўркам спорт форма-сини ушлаб туришга ҳаракат қилади ва мунтазам равишда бокс залига машқ қилиш учун ташриф буюради. Мана ниҳоят – у яна рингга қайтишга қарор қилди. Агар бу Голливуд юлду-зининг навбатдаги пиари бўлса, бу яхши фикр. Бордию, ҳақиқатдан ҳам боксчи бўлишни истаган бўлса нур устига аъло нур.

Манба: The-Uff.Com, Sports.Uz

Page 16: №39 2014 йил август

VATANDOSH16 № 39, 18 август, 2014 йил

www.vatandosh.uz | www.facebook.com/vatandosh | www.youtube.com/vatandosh

РЕКЛАМА