400
Мўмин ҲОШИМХОНОВ МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, ахлоқий мероси ва унинг илмий-бадиий адабиётдаги талқини (XVII-XVIII асрлар) Учинчи жилд Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти Тошкент – 2008 www.ziyouz.com kutubxonasi

МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМn.ziyouz.com/books/adabiyotshunoslik/Mo'min... · қарашларни олдинга сурган таълимий-ахлоқий, дидактик-насиҳат

  • Upload
    others

  • View
    5

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

  • Мўмин ҲОШИМХОНОВ

    МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ

    Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, ахлоқий мероси ва унинг илмий-бадиий адабиётдаги талқини

    (XVII-XVIII асрлар)

    Учинчи жилд

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти

    Тошкент – 2008

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -2-

    Бобораҳим Машраб ҳақидаги ушбу китобимни дини ислом ва ахлоқ илмининг беназир билимдонларидан бири, отам Ҳошимхон Ғозихон ўғлининг нурли хотирасига бағишлайман. Ушбу асар қўлга олинганда, отамни ҳам эслаб

    қўйишларини муҳтарам китобхонлардан сўрайман. Муаллиф

    Тақризчилар: Филология фанлари номзоди, доцент У.Қосимов Фалсафа фанлари номзоди, доцент С.Ғозиев

    © Мўмин Ҳошимхонов © Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -3-

    КИРИШ Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Ватанимиз азалдан башарият тафаккур

    хазинасига унутилмас ҳисса қўшиб келган. Асрлар мобайнида халқимизнинг юксак маънавият, адолатпарварлик, маърифатсеварлик каби эзгу фазилатлари Шарқ фалсафаси ва Ислом дини таълимоти билан узвий равишда ривожланди ва ўз навбатида фалсафий ахлоқий таълимотлар ҳам халқимиз даҳосидан баҳра олиб бойиб борди»1.

    «Улуғ бобокалонларимиз – буюк мутафаккир, алгебра фанининг асосчиси ал-Хоразмий, иккинчи муаллим, Шарқ Аристотели деб тан олинган Абу Наср ал-Форобий, улуғ Ҳаким Шайх-ур раис Абу Али ибн Сино, қомусий олим Абу Райҳон ал-Беруний, фалакиёт илмининг етук юлдузи Мирзо Улуғбек Муҳаммад Тарағай, ўзбек адабий тилининг асосчиси, даҳо шоир Алишер Навоий, беназир муҳаддис Хожа Исмоил ал-Бухорий, тасаввуф илмининг буюк алломалари Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Замахшарий, шоир ва подшоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур, тасаввуф шоири ва авлиёи Ҳақ Бобораҳим Машраб ва бошқаларнинг номлари жаҳон халқлари томонидан ҳанузгача ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олиниб келинмоқда». 2

    Марказий Осиё мутафаккирлари яратган фан ва маданиятнинг барча соҳаларига тааллуқли нодир асарлар, қимматбаҳо фикр-мулоҳазалар ҳозирги кунда ҳам жаҳон халқлари маънавий дунёсини бойитиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келмоқдаки, бундан биз қанчалик фахрлансак арзийди.

    Ўзбек халқининг тарихий тараққиёти даврида моддий ва маънавий маданияти бир текисда ривожланган эмас. Унда биз уйғониш, юксалиш билан бир қаторда депсиниш, турғунлик ҳолатларини ҳам кузатишимиз мумкин.

    XX асрда Бобораҳим Машраб ижодига муносабат ана шундай депсиниш ва турғунлик даврини бошидан кечирди. XX асрнинг 70-80-йиллари Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига «сарой шоири» дея салбий муносабат билдирилиб, уни ҳатто «қонхўр» дейишгача борилди.

    Ўзбек адабиётининг жонбахш илдизлари қирқилиб, шарқона услубга ёт сунъий япроқлар ясалди. Ўзбек адабиётининг сарчашмалари, шажарасини ўрганмай туриб, унга ҳаёт бағишлаб бўлмайди.

    Адабиётшунос олима Дилором Салоҳий фикрича: «Маънавий етук инсонни тарбилаб вояга етказиш масаласи қадимдан бунёдкор бўлган ўзбек халқининг энг муқаддас, барча даврлар учун долзарб ҳисобланмиш вазифаларидан бири саналган. Ўзбек мумтоз адабиёти эса халқимизнинг бу азалий орзуси, мақсадини амалга оширишда энг ижтимоий фаол ва ишончли омиллардан биридир. Бинобарин, ўзбек мумтоз адабиётини бугунги кунда янгича ўрганиш ўсиб келаётган авлод тафаккур тарзини миллий ғоя асосида шакллантиришга кенг имконият очиб беради». 3

    Халқимизнинг маданий мероси, юксак маънавий қадриятларини чуқур ва атрофлича ўрганиб, уларни диёримизда яшовчи ҳар бир инсоннинг онгига сингдириб, айниқса, ёш авлодни маънавий етук, фидоий кишилар этиб тарбиялаш ҳозирги кунда энг долзарб муаммолардан ҳисобланади.

    Бобораҳим Машраб яшаган XVII-XVIII асрларда мустақил миллий давлатларнинг мавжудлиги исломнинг минтақа халқлари ижтимоий ҳаётидаги мавқеини янада кучайтирди, уни қудратли маънавий-мафкуравий кучга айлантирди. Бу ўзига хос руҳий-маънавий жараён, ўз навбатида, мутафаккирларнинг ижтимоий-фалсафий, сиёсий, ахлоқий, эстетик, бадиий қарашларида, улар асарларида яққол кўзга ташланади.

    XVII аср иккинчи ярми ва XVIII аср бошларида яшаб ижод этган улуғ ўзбек мутасаввуф шоири аҳлуллоҳ Бобораҳим Машраб ижтимоий фикр тараққиёти ўсишида, унинг ривожи ва фалсафасида, ўзбек адабиёти тарихида, ижтимоий-сиёсий, диний-тасаввуфий, илмий-бадиий, ахлоқий-таълимий масалаларни ўзида акс эттирган ғазаллар, мустазодлар, мураббаълар, мухаммаслар, мусаддаслар, мусаббаълар, мусанманлар, маснавийлар, фардлар, тўртликлар, ривоятлар, ҳикоятлар муаллифи сифатида Шарқда, айниқса, Мовароуннаҳрда, Шарқий Туркистонда машҳур шоир ҳисобланади. 1 И. А. Каримов. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд. «Ўзбекистон», Тошкент, 1996, 7-бет. 2 Жондор Тўланов. Қадриятлар фалсафаси. «Ўзбекистон», Тошкент, 1998, 3-бет. 3 Дилором Салоҳий. Навоийнинг шеърий услуби масалалари. «Фан», Тошкент, 2005, 5-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -4-

    Шарқ жаҳон фанига улкан даҳоларни, шеърият яловбардорларини етказиб берди. Шайх Саъдий, Низомий Ганжавий, Ҳофиз Шерозий, Саъдий Шерозий, Саид Имомиддин Насимий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирза Абдулқодир Бедил, Сўфи Оллоҳёр, Хўжаназар Ҳувайдо, Муҳаммад Эрниёзбек ўғли Огаҳий каби мутафаккир шоир, алломалар улкан шеърий мерос қолдирдилар, Шарқ маънавияти ва шеърияти ривожига беқиёс ҳисса қўшдилар.

    Ўзбек шоири ва мутафаккири Бобораҳим Машраб салафлари ва замондош мутафаккирлар ижодиётининг тадрижий-тарихий давомийлигини таъминлаган ҳолда ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, илмий-бадиий, ахлоқий-дидактик мерос қолдирди ва у қолдирган маънавий мерос ўзининг долзарблиги, муҳимлиги, ҳатто бугунги кун талабига монандлиги билан аҳамиятли ва қимматлидир.

    Машраб шахсияти ҳақида XVIII асрда Исҳоқ Боғистонийнинг «Тазкираи қаландарон», Пирмат Сеторийнинг «Қиссаи Машраб» асарлари яратилди. Машрабнинг ғазаллари ва турли жанрдаги шеърий асарлари кўп бўлишига қарамасдан, унинг тугал девони бизгача етиб келмаган. Турли даврларда тўпланган, асосан, Машраб тадқиқотчиси Жалолиддин Юсупов саъи-ҳаракати билан унинг икки марта 1990 йил «Меҳрибоним, қайдасан» ва 2006 йил «Машраб. Девон»и нашри адабиётимизда катта воқелик бўлди.

    Бобораҳим Машрабдан улкан маънавий мерос қолди. 1994 йили мутафаккир шоирнинг «Мабдаи нур» («Нурнинг ибтидоси», «Аллоҳ нурининг жило бериши»), «Кимё» («Қимматбаҳо, ноёб иксир»), «Қиссайи Вайсул - Қараний», «Қиссайи Меърожи Расули Акрам с. а. в.» каби асарлари эълон қилинди. Ҳали-ҳануз Машраб тадқиқотчилари томонидан унинг шеърий ижодиётидан намуналар топилиб, эълон қилиб борилмоқда. Шоир асарларида ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, илмий-бадиий, дидактик-ахлоқий, маърифий-таълимий ва умумбашарий фикрлар, ғоялар ифода этилиб, дунёқараши, тафаккури билан Шарқ ижтимоий-фалсафий фикри тараққиётига улкан ҳисса қўшди, тасаввуф шеърияти кўлами доирасини кенгайтирди.

    Мутафаккир шеърияти диёримизда истилочилар зулми ҳукм сурган даврда деярли тақиқланган, унинг оташин шеъриятини, ғазалиётини омма севса-да, улар нашр этилмаган, фақат халқ китоблари туркумида у ҳақдаги «Қиссаи Машраб»ларнинг бир-биридан озгина фарқ қилувчи вариантлари қўлдан-қўлга ўтиб севиб ўқилган, шеърлари ашула қилиниб куйланган.

    XX асрнинг сўнгги чорагида Машраб ижодининг Илоҳ, илоҳиятдан айри, холи шеърлари танлаб олиниб, кичик девонлари икки-уч марта нашр қилинди, аср адоғининг сўнгги ўн йиллигида эса шоир «Девон»и эълон қилиниб, мустақилликдан сўнг у ҳақдаги «Қисса»лар китобхонларга туҳфа этилди.

    «Совет тузуми» даврининг иккинчи ярмидан бошлаб у ҳақдаги бадиий, илмий адабиётларда фақат бир томонлама фикр айтилиб, унинг шахсияти ўта илоҳийлаштирилган, баъзи ўринларда даҳрий, шаккок, исёнкор деган ғайри, номуносиб фикрлар ёпиштирилиб, ижод маҳсули тор ва бузиб талқин этилди.

    Бобораҳим Машраб ижоди билан махсус шуғулланган социолог файласуф, адабиётшунослар М. Мўминов, В. Абдуллаев, А. Ҳайитметов, И. Ғафуров, А. Абдуғафуров, Исматуллоҳ Абдуллоҳ, М. Зокиров, Ж. Юсупов, Д. Ҳамроева, М. Тожихўжаев, Э. Мусурмонов, М. Ҳошимхонов каби олимлар шоир ижоди, унинг ижтимоий-фалсафий дунёқараши, қолдирган асарлари ўз даврида ва бугунги кунда ҳам муҳим, долзарблигини, нафақат Мовароуннаҳр халқлари, балки башарият учун маънавий-маърифий жиҳатдан зарурлигини таъкид этдилар.

    Биз мазкур ижтимоий-адабий монографияда шарқ халқлари ҳурфикрлилигига катта ҳисса қўшган, фалсафий шеърлари билан омма қалбини ўзига жалб этган, жозиба кучига эга, оҳангдор, оташин ғазаллари билан уч ярим асрдан буён нафақат Шарқ, балки Ғарб, хусусан Россия, Германия, Белгия, Франция, Венгрия ва бошқа халқлар ўқувчилари меҳр-муҳаббатини қозонган, ижтимоий фикр тараққиётида ўз мавқеига бўлган Бобораҳим Машраб ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, илмий-бадиий, дидактик-ахлоқий қарашларини, адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил этишга, унинг тадқиқ қилинмаган жиҳатларини ўрганиб, ёритишга ҳаракат этдик.

    Ўзбек адабиёти тарихи фанида XVII- XVIII асрларни ўз ичига қамраб олган давр Мовароуннаҳр халқларининг ижтимоий-маънавий, илмий-бадиий жиҳатларини ўрганишга

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -5-

    унчалик эътибор қаратилмади. Шунинг учун ушбу илмий тадқиқотда мутафаккир Машрабнинг ижтимоий-маънавий мероси, шоир ижодида тасаввуф таълимоти, унинг дин ва ахлоққа муносабати мавзуларининг ёритилиши каби муаммоларни тадқиқ этиш мақсад қилиб олинди.

    Мазкур монографияда Бобораҳим Машраб яшаган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол маданият ва илм-фан, маънавий фикрнинг муҳим хусусиятлари, шунингдек, шоирнинг ижтимоий-маънавий мероси таҳлилида Бобораҳим Машраб ҳаёти, унинг ижодий мероси, шоир сиймосининг «Қиссаи Машраб»да ёритилиши, шунингдек, авлиёи Ҳақ шахсиятининг бадиий адабиётлардаги талқини, мутафаккир ижодиётининг илмий адабиётлардаги тадқиқи масалалари ёритилди.

    Машраб ва тасаввуф таълимоти мавзусини ўрганишда, аввало Машраб ижодига мутасаввуф алломалар таъсири, шоир ғазалиётида тасаввуфий ғоялар талқини, шунингдек, мутафаккирнинг тасаввуфий қарашларида комил инсон муаммоси каби бугунги кун учун долзарб ва муҳим вазифалар белгилаб олинди.

    Машрабнинг дин ва ахлоққа муносабати муаммоси ҳал қилинаётган бобда шоир дунёқарашида ислом динига бўлган масалаларнинг ёритилиши, Машрабнинг ижтимоий-ахлоқий дунёқараши таҳлил этилиб, у қолдирган мероснинг аҳамияти, моҳияти, шоир томонидан шеърларида илгари сурилган ғояларнинг бугунги кунда ҳам ахлоқий-дидактик, ибрат-панд, таълим-тарбиявий аҳамиятининг юксаклиги, ҳар қандай тузум, жамият талабига жавоб бериши, башарият онги ва тафаккурининг ўсишига, унинг маънавий камолоти шаклланишида, дунёқараши такомилида ҳисса бўлиб қўшилаётгани ва жуда катта манфаат етказаётгани қаламга олинди.

    Машраб ижтимоий-маънавий мероси унинг ижодий маҳсули бўлган шеърлари ҳали деярли ўзбек адабиёти тарихи нуқтаи назаридан тадқиқ этилмаган, мутафаккирнинг янги нашрдан чиқаётган ғазаллари тадқиқотчи олимлар ўртасида турлича фикр-мулоҳазалар уйғотиб, улар эътиборини ўзига тортиб келаётир. Унинг шеърий девонларини ўрганиш жараёнида ғазал, мухаммас ва турли жанрлардаги асарларини ўз ичига олган шеърий мажмуа ва девонлари, шунингдек, унинг ҳаёт ва фаолиятини ёритувчи қисса ва тазкиралар нашр этилди. 1

    Тадқиқотчи олимлар томонидан турли эътироз, шубҳа, гумонлар туғдирса-да, «Мабдаи нур», «Кимё», «Қиссайи Вайсул - Қараний», «Қиссайи Меърожи Расули Акрам с. а. в.» каби асарлар Бобораҳим Машраб асарлари эканлиги аниқланди. Рус шарқшунос олимлари, тарихчилари В. Л. Вяткин, Н. И. Веселовский, Н. С. Ликошин, У. Е. Остроумов, Ҳерман Вамбери, М. Ҳартман, А. П. Хорошхин, Н. А. Пантусов, Л. Миронова, С. Улудоғ мутафаккир Машраб ижодининг у ёки бу томонларини тадқиқ қилганлар. 2

    Мазкур мавзунинг манбашунослик, тарихий-бадиий, бадиий-адабий жиҳатларини ёритиш борасида амалга ошган тадқиқот сирасига Абдул Муталлиб Хўжа Фаҳмий, Муҳаммад Бадеъ Малеҳо, Саид Ҳакимхонтўра, А. Абдуғафуров, А. Ҳайитметов, А. Шарипов. Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний, А. Рустамов, Абдурауф Фитрат, А. Ёқубов, Б. Дўстқораев, Б. Валихўжаев, Б. Тўхлиев, В. Абдуллаев, В. Раҳмонов, Д. Салоҳий, Й. Жумабоев, Ж. Туленов, И. Султон, И. Ҳаққул, И. Мўминов, И. Сувонқулов, И. Ғафуров, И. Ғозий, И. Салоҳий, И. Адизова, К. Қаҳҳорова, М. Хайруллаев, М. Нуритдинов, М. Ҳасаний, М. Назаров, М. Тожихўжаев, Н. Комилов, Н. Жумахўжа, П. Қайюмий, П. Равшанов, Р. Воҳидов, Р. Орзибеков, С. Рафъиддин, Ф. Каримова, Э. Шодиев, Қ. Тўқсонов, Ғ. Ғулом, Ғ. Ғафуров, Ғ. Саломов, Ҳ. Ҳомидий, Ҳ. Болтабоев, Ҳ. Алиқулов, Ҳ. Муҳаммадхўжаев, Ҳ. 1 1. Машраб. Избранное. Перевод с узбекского на рус. язык. Т. , 1959; 2. Машраб. Танланган асарлар. Т. , 1963; 3. Машраб. Танланган асарлар. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти. Т. , 1971; 4. Машраб шеъриятидан. Ўзбекистон КП МКнинг нашриёти, Т. , 1979; 5. Машраб. Девон. Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980; 6. Бобораҳим Машраб. «Меҳрибоним, қайдасан». Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990; 7. Исҳоқ Боғистоний. Тазкираи қаландарон. Шарқ юлдузи. 1990, 8-сон; 8. Пирмат Сеторий. Шоҳ Машраб қиссаси. «Шарқ», Т. , 1991; 9. Қиссаси Машраб. «Ёзувчи», Т. , 1992; 10. Бобораҳим Машраб. Мабдаи нур. Т. , «Фан», 1994; 11. Бобораҳим Машраб. Мабдаи нур (сайланма). Т. , «Фан», 1994; 12. Машраб. Девон. Янги аср авлоди. Т. , 2006. 2 В. А. Вяткин. Ферганский мистик Диванаи Машраб. Т. , 1923. Н. И. Веселовский. Восточние заметки. Петербург, 1895. Н. С. Ликошин. Туркестанские ведомости, 1905, 53-сон. Н. С. Ликошин. Дивана-и Машраб. Т. , 1910. Ҳ. Вамбери. Марказий Осиёнинг икки замонавий шоири Мунис ва Амирий. Вена, 1892. Ҳ. Вамбери. Ғарбий Осиё сабоқлари. Лейпциг. 1897. М. Хартман. Худосиз, художўй ва тентак донишманд. Берлин. 1902. М. Хартман. Қадамжой. Ориенталише литературцайтунг. Берлин. 1903. Дитрел ден Рен. Буюк Осиёга илмий сафар. Париж. 1895. А. Д. Шмидт. Ал-Искандария. Тошкент, 1923. А. П. Хорошхин. Сборник статей касающихся до Туркестанского края. Санк-Петербург, 1876. стр. 230-231. Н. А. Пантусов. Протоколы Туркестанского кружка любителей археологии. Туркестан:. 1899-1900. стр. -24. Л. Миронова. Цветоведение. Москва. 1984. стр. 72. С. Улудоғ. Тасаввуф терминлари луғати. Истанбул. 1995. Б. -299. Ворлдбук энциклопедик луғат. Америка корпорацияси. 1993. № Ларус. Париж. 1993. Остроумов, Н. А. Пантусов.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -6-

    Ғулом (шунингдек «Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар») ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий ишлари киради. 1

    Бобораҳим Машрабнинг ижтимоий-маънавий мероси, у ҳақдаги илмий-бадиий, фалсафий-тарихий дунёқарашини ўрганишда Д. Ҳамроева, Ж. Юсупов, Исматуллоҳ Абдуллоҳ, М. Зокиров, Э. Мусурмонов, М. Ҳошимхонов ва бошқа олимлар тадқиқот ишлари олиб бордилар. 2

    Тадқиқотчилар Бобораҳим Машраб фаолияти, унинг ижоди, шоир дунёқарашининг мураккаб томонлари, мутафаккир ижтимоий-фалсафий қарашларининг муҳим ва долзарб хусусиятлари, XVII-XVIII асрларда илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт ва фалсафага қўшган ҳиссасини ёритиб бердилар. Тоталитар тузум даврида яратилган тарихий ва бадиий, адабий ва фалсафий тадқиқот ҳамда рисолаларда Машраб ижоди ва меросига бир томонлама ёндошилди, унинг ижтимоий ғоялари, шеърий асарларида илгари сурган фикрлари ислом динига қарама-қарши, терс талқин этилди. Мутафаккир шоирнинг умуминсоний ғоя, фикр ва қарашларни олдинга сурган таълимий-ахлоқий, дидактик-насиҳат руҳидаги ижоди тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб, деярли уларга мурожаат қилинмади.

    Давлат мустақиллигининг дастлабки йилларида, хусусан, шоир таваллудининг 350 йиллиги муносабати билан кўплаб илмий-тадқиқий мақолалар чоп этилди. Уларда мутафаккир шоир ижодиётининг муҳим, кўп қиррали жиҳатларига эътибор қаратилиб, ундаги умуминсоний, умумбашарий ғоя ва таълимотлар чуқур, атрофлича таҳлил этилиб, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди.

    1 Муҳаммад Бадеъ Малеҳо. Музокир ул-асҳоб. Самарқанд. 1888-91; Абдул Муталлиб Хўжа Фаҳмий. (босилган жойи номаълум. 1763); Мунталаб ут-таворих. Қўқон. 1872; А. Абдуғафуров. 1. Ўзбек адабиёти тарихи II том, Т. , 1984. 2. Ўзбек тили ва адабиёти журнали, 1991, 4-сон. 3. Машраб. Сўзбоши ўрнида. Т. , 1979; 4. Эрк ва эзгулик куйчилари. Т. , 1979; 5. Бобораҳим Машраб, Т. , 1979; 6. Буюк бешлик сабоқлари. Т. , 1995; 7. Буюк сиймолар, алломалар. Бобораҳим Машраб. 46-52-бет; 8. Қалб қаъридаги қадриятлар. Т. , 1998; А. Ҳайитметов. 1. Ҳаётбахш чашма. Т. , 1974. 2. Машраб лирикаси. Шарқ юлдузи. 1980. 3-сон. 3. Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан. Т. , 1970. 4. Адабий меросимиз уфқлари. Т. , 1997; А. Шарипов. Мировоззрение Машраба. Очерки истории общественно философской мысли в Узбекистане. Т. , 1977; Абдулҳаким Шаръий Жўзжоний. 1. Тасаввуф ва инсон. Т. , 2001; 2. Ишкамишда. ««Ўзб. адаб. ва сан. »», 1992, 13 ноябрь; Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. Т. , 2000. Ғойиблар хайлидан ёнган чироқлар. Т. , 1994, 279-284-бет; Б. Дўстқораев. Б. Очилова. Ихлосмандликда мерос ва ворисийлик уйғунлиги. Т. , 2006; Ўзбек насрида Машраб тимсолини яратиш тажрибаси ҳақида мулоҳазалар. Тўплам. Т. , 2006. 196-211-бет. Б. Валихўжаев. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. Т. , 1993. Б. Тўхлиев. Маккага ёрсиз бориш жоизми? Тўплам. Т. , 2006, 24-29-бет. В. Абдуллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. Иккинчи китоб. Т. , 1980; В. Раҳмонов. Буюк исёнкор. Машраб. Девон. Т. , 1980; Д. Салоҳий. Навоийнинг шеърий услуби масалалари. Т. , 2005; Й. Жумабоев. Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан. Т. , 1997; Ж. Туланов. Фалсафа. Т. , 1990; Қадриятлар фалсафаси. Т. , 1998; Иззат Султон. Асл Машраб. Т. , 1972; И. Ҳаққул. 1. Тасаввуф ва шеърият. Т. , 1991. 2. Адабиёт ва санъат. Тўплам. Т. , 1982; И. Мўминов. Танланган асарлар. I том. Т. , 1969; И. Сувонқулов. Қалб гавҳари . Т. , 2006; И. Салоҳий. Ижтимоий муносабатлар қурбони. ««Ўзб. адаб. ва сан. »», 1997; 14 февраль. И. Ғафуров. Ҳаё – халоскор. Т. , 2006; Илёсхон Ғозий. Махдуми аъзам Имом ал-Косоний. Т. , 1996; И. Адизова. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. Т. , 2006; К. Қаҳҳорова. Матнга эътибор керак. Шарқ юлдузи. 1983. 11-сон; С. Ғозиев. Подшохожа қарашларида ижтимоий ахлоқ масалалари. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Т. , 1999. М. Хайруллаев. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири. Т. , 1971; М. Нуритдинов. Юсуф Қорабоғий ва XVI-XVII асрлардаги ижтимоий-фалсафий фикр. Т. , 1991; М. Ҳасаний. Шоҳ Машраб қиссаси. Муқаддима. Т. , 1991; М. Тожихўжаев. 1. Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодининг хорижда ўрганилиши. Адабиёт кўзгуси. 2000, 5-сон; 2. Бобораҳим Машраб шахсининг Европача эътирофи. Олими Нуктадон манам. Т. , 2006; М. Жўраев. С. Рафъиддин. Қиссаи Машраб хусусида. Қиссаи Машраб. Т. , 1992; Н. Комилов. 1. Тасаввуф. Иккинчи китоб. Т. , 1999; 2. Н. Комилов, Ғ. Саломов. Шоири аналҳақ. Т. , 1999. Н. Жумахўжа. Машраб ҳамма замонда исёндир. Гулистон. 1998, 5-сон; П. Қайюмов. Тазкират уш-шуаро. II-китоб. Т. , 2006; 1. П. Равшанов. М. Ҳусенов. Ҳофиз Рўзибой Машраб. Т. , 1997; Р. Воҳидов, П. Эшонқулов. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. Т. , 2006; Р. Орзибеков. Ўзбек адабиёти тарихи. Т. , 2006; Р. Воҳидов, Ҳ. Ҳомидий. Ҳиммат иноятсиз бўлмас. Тўплам. Т. , 2006; Ф. Каримова. Халқчил шеърият. Тўплам. Т. , 2006; 1. Э. Шодиев. Машраб «Девон»и ҳақида мулоҳазалар. Адабий мерос. 1983, 3-сон. 2. Шоир Машрабнинг адабий тахаллуслари. Адабий мерос. 1986, 2-сон. Тузувчи ва илмий муҳаррир Қ. Назаров. Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар. Т. , 2004; Қ. Тўқсонов. Шавкат Бухорий Бобораҳим Машраб билан учрашганми? Ўзбек тили ва адабиёти. 1997, 6-сон; 1. Ғ. Ғулом. Икки Машраб. Адабий танқидий мақолалар. Т. , 1976; 2. XI том. Ғ. Ғуломов. Шарқ жавоҳирлари. Т. , 2000; Ғ. Саломов. Тилларда достон шоирим Машраб. «Девон»га сўзбоши. 2006. 1. Ҳ. Ҳомидий. Қўҳна Шарқ дарғалари. Т. , 1999. 2. Ҳ. Ҳомидий, М. Маъмуров. Наманган адиблари. Т. , 2007. 1. Ҳ. Болтабоев. Ислом тасаввуфи манбалари. Т. , 2005. 2. Мумтоз сўз қадри. Т. , 2004. 3. Машраб ва қаландарийлик тариқати манбалари. Т. , Тўплам. 2006; Ҳ. Алиқулов. Ўрта Осиё халқлари ҳурфикрлилиги тарихидан. IV боб. Т. , 1990. Ҳ. Муҳаммадхўжаев. Дард аҳлининг султони. «Мабдаи нур»га сўзбоши. Т. , 1994; Ҳ. Ғулом. Машрабга дебоча. ««Ўзб. адаб. ва сан. »» 1990, 3 август каби тадқиқотчиларнинг илмий ишлари киради. (Давоми кейинги бетда) 2 (боши олдинги бетда) 1. Д. Ҳамроева. Бобораҳим Машраб ғазаллари поэтикаси. Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дессертация автореферати. Т. , 2004. 2. Ишқ ва маърифат илҳомлари. Ўзбек тили ва адабиёти. 2001, 5-сон. 3. Машраб ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар. Ишонч, 2004, 7 май. 4. Манбаларда Машраб ҳақида. Ўзбек тили ва адабиёти. 2002, 3-сон. 5. Маноқиб ва тарихий ҳақиқат. Ўзбек тили ва адабиёти. 2003, 4-сон. 1. Ж. Юсупов. Ҳақиқий Машрабни излаб. Т. , 1990. 2. Уни девонаи Машраб дерлар. Ёзувчи, 1998, 5 август. 3. Машраб. Девон. Т. , 2006. 4. Ниҳоясиз баҳри нур. «Дўстлик байроғи», 1995, 28 февраль. 1. Исматуллоҳ Абдуллоҳ. Машраб таржимаи ҳолига оид ғазал. ««Ўзб. адаб. ва сан. »», 1992, 17 январь. 2. «Мабдаи нур»га сўзбоши. Шарқ юлдузи. Т. , 1992, 12-сон. 3. Машраб ҳикматлари. Наманган. 2000. 4. Машраб ва «Мабдаи нур», ««Ўзб. адаб. ва сан. »», 1991, 12 апрель. 5. Кўнгулни узма шундоғ кимёдин. ««Ўзб. адаб. ва сан. »», 1999, 23 апрель. 6. Исматуллоҳ Абдуллоҳ Ғайри илм шарпаси. Тафаккур, 2005, 1-сон; 1. М. Зокиров. Машраб. Адабий-танқидий очерк. Машраб. Бадиий адабиёт нашриёти, Т. , 1966. 2. Эрк ва маърифат куйчилари. Т. , 1984. 3. М. Зокиров. Шубҳалар ўринлими? ««Ўзб. адаб. ва сан. »» 1982, 29 январь. Э. Мусурмонов. Раҳимбобо Машраб ва унинг бадиий адабиётдаги талқини. Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. Самарқанд, 1995; М. Ҳошимхонов. 1. Машраб ва Ўрта Осиёда ижтимоий фикр тараққиёти. Т. , 1994. 2. Машраби мўътабар ўзум. Манография. Т. , 2001. 3. Бобораҳим Машраб ижодини ўрганиш. Методик қўлланма. Т. , 2002. 4. Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодий фаолияти. Монография. Т. , 2007. 5. Машраби мўътабар ўзум. Монография. Т. , 2007.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -7-

    Абдурашид Абдуғафуров, Муҳсин Зокиров, Исматуллоҳ Абдуллоҳ, Жалолиддин Юсупов, Эркин Мусурмонов, Мўмин Ҳошимхонов тадқиқотларидан сўнг Дилором Ҳамроева Машраб ғазаллари поэтикасининг муаммоли жиҳатлари устида ишлаб, Миллий адабиёт тарихи ихтисослиги бўйича илмий тадқиқот яратди.

    Эътироф этмоқ керак, Ўзбек адабиёти тарихи фанида Машраб ижтимоий-маънавий, диний-тасаввуфий, ахлоқий мероси, унинг илмий-бадиий адабиётдаги талқини масаласини ёритувчи монографик тадқиқот яратилмаган, мутафаккир шоирнинг муфассал шеърияти маъно-мазмуни, моҳият-бадиятини таҳлил этишга қаратилган асар йўқ эди.

    Мазкур тадқиқотнинг бош мақсади мутафаккир Машраб яшаган давр Мовароуннаҳр ижтимоий фикр ривожининг иқтисодий-сиёсий ва маънавий замини, шоирнинг ижтимоий-маънавий мероси, унинг тасаввуф таълимотига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мутафаккирнинг дин ва ахлоққа муносабати масалаларини Ўзбек адабиёти тарихи нуқтаи назаридан таҳлил этиб ҳамда ундаги ғоя ва мақсаднинг умуминсоний ва инсонпарварлик моҳиятини, унда тилга олинган фикр ва қарашларнинг туб илдизини ёритиб беришдир.

    Мазкур фикрлардан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги вазифаларни бажариш мақсад қилиб қўйилди:

    – Бобораҳим Машраб яшаган даврда Мовароуннаҳрда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол;

    – маданият ва илм-фан; – маънавий фикрнинг муҳим хусусиятлари; – Бобораҳим Машрабнинг ҳаёти; – Машраб ижодий мероси; – шоир сиймосининг «Қиссаи Машраб»да ёритилиши; – Машраб шахсиятининг бадиий адабиётлардаги талқини; – Машраб ижодиётининг илмий адабиётдаги тадқиқи; – шоир ғазалиётида тасаввуфий ғоялар талқини; – мутафаккирнинг тасаввуфий қарашларида комил инсон муаммоси; – шоир дунёқарашида ислом динига бўлган масалаларнинг ёритилиши; – Машрабнинг ижтимоий-ахлоқий дунёқараши; – мутафаккирнинг ижтимоий-маънавий ва дидактик қарашлари; – шоирнинг тадқиқ қилинмаган шеър ва мухаммаслари; – Машраб ҳақидаги ҳикоят ва ривоятларнинг мазмун-моҳияти; – унинг Илоҳ, пайғамбар (с. а. в. ) ҳақидаги шеърлари мазмуни. Бобораҳим Машраб XVII-XVIII асрлар Мовароуннаҳр давр ва жамиятининг тарихий

    шахси эканлигини, унинг ижоди, шеърий мероси жамиятнинг турли табақа ва тоифаси учун бирдек қадрли ва аҳамиятли эканлигини, у билан бирга яшаган омма, жамоа шоир ижодидан баҳраманд бўлганлигини, мутафаккирнинг ижтимоий-маънавий, тасаввуфий қарашлари, шунингдек, унинг дин ва ахлоққа муносабати масаласининг таҳлили, бундан кутилган мақсад эса улуғ шоир ижодида муҳим ўрин тутган унинг ҳаёти ва ижодий меросидан истисно ҳолда, шоир сиймосининг қисса ва тазкираларда ёритилиши, унинг шахсиятининг бадиий-илмий адабиётлардаги талқини ва тадқиқи муаммоларининг ҳал этилиши, асосийси Машраб ва у эътиқод қўйган тасаввуф таълимоти ғояларининг унинг ижодиёти маҳсули бўлган шеърий манзумаларида ҳал этилиши, Машраб ижодига мутасаввуфлар таъсири, шоир ғазалиётида тасаввуфий ғоялар талқини, мутафаккирнинг тасаввуфий қарашларида комил, ориф инсон муаммоси, унинг дунёқарашида ислом динига бўлган масалаларнинг ёритилиши ва ҳал қилиниши, Машрабнинг ижтимоий-ахлоқий дунёқарашидаги таълим-тарбия, одоб-ахлоқ ҳақидаги фикрларнинг, ғояларнинг, ижодидаги ижтимоий-маънавий, дидактик қарашларнинг ижтимоий фикр тараққиётига таъсири, тарихий-адабий жараёнларга, бой маънавий меросга тарихий-диалектик нуқтаи назардан холисона ёндашиши тадқиқотнинг методологик асосини ташкил қилади. Ушбу муаммони ёритишда мумтоз адабиётшуносларнинг тадқиқот услуби ҳам тарихий-илмий асос бўлиб хизмат қилди.

    Тадқиқотнинг, баъзи назарий-илмий, адабий-бадиий, услубий жиҳатларини ёритиш ва аниқлашда, мутафаккир шоир ижодининг мураккаб, муаммоли томонларига аниқлик киритишда таниқли файласуф, социолог ва адабиётшунослар, мумтоз Ўзбек адабиёти тарихини тадқиқ этган тадқиқотчилар ишларига мурожаат қилинди. Мутафаккир шоир Машрабнинг ўзбек ва рус тилларида чоп этилган асарларига, шунингдек, унинг хорижий

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -8-

    мамлакатларда ўрганилиш тарихи ва таржима қилинган ижоди намуналарига эътибор қаратилди. Мазкур монографик тадқиқотдаги асосий илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат; биринчидан, Машрабнинг ижтимоий-маънавий, тасаввуфий қарашлари, шоирнинг дин ва ахлоққа муносабатини билдирган махсус монографик асарнинг Ўзбек адабиёти тарихи фани бўйича йўқлиги; иккинчидан, унинг фанларда тўпланган материалларни (манбаларни) ижтимоий-адабий, илмий-бадиий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий умумлаштириш ва назарий таҳлил қилиш; учинчидан, Машраб ижтимоий-маънавий, диний, тасаввуфий, ахлоқий, илмий, бадиий қарашларини илк бор янгича тафаккур асосида тадқиқ қилиш; бу бизнинг фикримизча, ўша даврдаги ижтимоий-маънавий фикр тараққиёти қай даражада эканлигини белгилаш ҳамда унинг муҳим хусусиятлари ва қонуниятларини билишга, аниқлашга ёрдам беради. Ислом дини ва ахлоқ, тасаввуф таълимоти, шунингдек, Машраб ижтимоий-маънавий дунёқарашидаги шоир сиймоси, шахсиятини белгиловчи омиллар бугунги кун нуқтаи назаридан кўриб чиқилди, унинг қиёфасини акс эттирувчи қисса ва тазкиралардаги афсона ва ривоятлар заминидаги мазмун ва маъно, бадиий-илмий адабиётлардаги маълумотлар унинг ижтимоий-маънавий, тасаввуфий, диний ва ахлоқий қарашларидаги миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳар томонлама, муфассал илмий тадқиқ қилинди.

    Мазкур монографиядаги барча мавзулар Абдулла Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика институтида, Жиззах Давлат политехника институтида, Жиззах ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида, Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи ва мутахассислик кафедраларида, шунингдек,бошқа илмий муассасаларда фалсафа, мантиқ, сиёсатшунослик, социология, ўзбек мумтоз адабиёти тарихи, адабиёт ўқитиш методикаси, маданият тарихи ва маданиятшунослик фанларидан маърузалар ўқишда қўлланилди. Шунингдек, келгусида «Фалсафа тарихи», «Фалсафа», «Социология», «Адабиёт ўқитиш методикаси», «Адабиётшунослик ва эстетика асослари», «Адабиёт тарихи», «Ўзбек мумтоз адабиёти», «Маданият тарихи ва назарияси», «Маданиятшунослик» ва бошқа фанлардан олий ўқув юртларида фойдаланиш зарурати назаримиздан четда қолмади.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -9-

    I БОБ. МОВАРОУННАҲРДА ИЖТИМОИЙ ФИКР РИВОЖИНИНГ ИҚТИСОДИЙ – СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ЗАМИНИ

    ИЖТИМОИЙ – ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ АҲВОЛ Шоир ва мутафаккир Бобораҳим Машраб XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII аср

    бошларида Мовароуннаҳрда яшаб, ижод этди. Бу даврда Мовароуннаҳрда аштархонийлар давлати ҳукмронлик қилган ва унинг сулоласи салтанат тебратган эди. Бу давр ижтимоий-сиёсий жараёнлари жуда мураккаб кечган, унинг авлоди бир ярим аср ҳукмронлик қилиб, сўнгра сиёсий ва иқтисодий жараёнда чуқур таназзул домига тушиб қолган эди. Бобораҳим Машраб мана шундай сиёсий тушкунлик ва чуқур инқироз, жамият оғир аҳволни бошидан ўтказиш даврида яшаб, ижод қилди.

    Мутафаккир шоир Бобораҳим Машраб яшаб, ижод этган даврда Мовароуннаҳрда дастлаб иккита – Бухоро ва Хоразм хонликлари, XVIII асрнинг бошларида эса (Ҳўқанд) Қўқон хонлиги ташкил топган эди.

    Бу даврнинг сиёсий аҳволи ва ижтимоий-иқтисодий муҳити қай тарзда эди? Шайбонийлар (1500 – 1599) давлатини (Абдуллахон Иккинчи 1557 йилдан 1583 йилгача

    отаси Искандар Султон номидан, 1583 йилдан сўнг эса ўзи мустақил ҳокимиятни бошқарган) бошқаруви охирида Бухоро хонлиги ҳудудида бошланган ўзаро урушлар унинг меросхўри Абдулмўмин даврида янада кучайди. Натижада отаси каби йирик давлат арбоби бўлмаган Абдулмўмин кучайиб кетган зодагонлар гуруҳлари томонидан ўлдирилди. У Бухоро хонлигини бор-йўғи олти ой давомида бошқарган эди. Абдулмўминдан кейин тахтга ўтирган сўнгги Шайбоний Пирмуҳаммадхон Иккинчи ҳам марказий ҳокимиятга душман бўлган зодагонларни тийиб қўя олмади. У шайбонийлар давлатининг кичик бир бўлагига ҳукмронлик қилиб ўзаро урушларнинг бирида ҳалок бўлди. Юз йил ҳукмронлик қилган Шайбонийлар сулоласи барҳам топди1.

    Шундан сўнг Мовароуннаҳрда Жўжихон наслидан бўлган аштархонийлар (жонийлар) сулоласи ҳукмронлиги бошланган. Улар ўзи аштархонлик (Астрахон), Абдуллахон синглисига уйланган, шу туфайли шайбонийларга қариндошлиги бор ва Бухорода яшаб турган Жонибек султонни хон қилиб кўтаришга қарор қиладилар. Лекин Жонибек султон бу таклифдан бош тортади. Тахтга Жонибекнинг катта ўғли Динмуҳаммадни кўтарадилар. Аммо у Бухорога келаётиб отдан йиқилиб ҳалок бўлади. Шунда унинг укаси Боқимуҳаммадхон ворис деб эълон қилинади. Қабул қилинган анъанага кўра Валимуҳаммадхон Балхга ноиб этиб юборилади. Ана шу тариқа 1601 йилдан бошлаб Бухоро хонлигида ҳокимият аштархонийлар сулоласи қўлига ўтади. Бу яна Жонибек сулоласи – жонийлар сулоласи деб ҳам юритилади2.

    Аштархонийлар ёки Жонийлар ҳукмронлиги ўзбек давлатчилиги тарихидаги энг зиддиятли давр ҳисобланади. Олий ҳокимиятни 150 йилдан ортиқроқ (1601 – 1756) давр мобайнида ўз қўлларида сақлаб келган аштархонийлар даврида марказий давлат жуда заифлашди, ўзаро урушлар ниҳоятда авж олди. Абдуллахон Иккинчининг саъй–ҳаракати билан барпо этилган улкан Бухоро хонлиги ҳудуди қисқариб кетди. Марказий ҳокимият мамлакатдаги вазиятни назорат қилолмаганлиги, ҳудудий яхлитликни таъминлай олмаганлиги сабабли XVII асрнинг бошларидаёқ Хуросоннинг катта қисми қўлдан бой берилди. Хоразмда мустақил Хива хонлиги барпо этилди. XVIII аср бошига келиб эса хонликнинг шимолий чегараларида Қўқон хонлигига асос солинди. Кўпгина аштархоний ҳукмдорларнинг сиёсий фаолияти ва ҳаёти давлатни бошқара олмаслик ҳақида аччиқ сабоқ бўлиб тарихга кирди3.

    Аштархонийларнинг ижтимоий келиб чиқиши ҳақида фикр юритганда, Олтин Ўрдада (Жўжи улуси) заифлашиб борар экан, унинг бир қанча майда хонликларга бўлиниш эҳтимоли ҳам кучайган. Натижада XV асрнинг 30-йилларида Волгабўйи ерларида Аштархон хонлиги юзага келади. «Астрахан» Аштархоннинг руслашганидир. Аштархон эса аслида «Ҳожи Тархон» сўзидан олингандир. Тархон туркий тилли халқлар ҳаётида имтиёзли унвонлардан ҳисобланган. 1552 йили Россия Қозонни босиб олгандан сўнг 1554 йили

    1 Ўзбекистон тарихи. (I қисм). Тошкент, «Университет», 1999, 279-бет. 2 Р. Шамсутдинов ва бошқ. Ватан тарихи. «Шарқ»,Тошкент, 2003, 24-бет. 3 А. Сагдуллаев ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи. Давлат ва жамият тараққиёти. «Академия», Тошкент, 2000, 174-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -10-

    Аштархон хонлигига нисбатан босқинчилик қилади, урушда енгади ва тахтга шу сулолалик Дарвишалини ўтказади. Дарвишали Москвага бўйсунмагач, Россия хонликни бутунлай йўқ қилади, бу ерлар Россия империясиники деб эълон қилинади. Рус босқинидан қочиб Ёрмуҳаммадхон фарзандлари Жонимуҳаммад султон, Аббос султон, Турсун Муҳаммад султон, Пирмуҳаммад султон ва аҳли аёли билан Мовароуннаҳрга келган1.

    Шайбонийлар сулоласи билан яқин бўлиб кетган аштархонийлар уларнинг таянчига айланган ва кейинчалик Боқи Муҳаммадхон Самарқанд тахтини шайбонийлардан тортиб олган.

    Боқимуҳаммад хонликдаги ички сиёсий низоларга чек қўйишга ҳаракат қилди, хонликнинг шимолий чегараларини кўчманчи қабилалардан ҳимоя қилиш чораларини кўради. Балх вилоятидан эронликларни ҳайдаб чиқариб, у ерга укаси Валимуҳаммадни ҳоким этиб тайинлади. Аштархонийлар Хоразмни ва Хуросоннинг катта қисмини бутунлай қўлдан бой бердилар. Тошкент учун қозоқ султонлари билан кўплаб урушлар олиб боришга тўғри келди.

    Аштархонийлар сулоласи XVIII асрнинг ўртасигача ҳукмронлик даврини ўтади. Сулола саккизта хондан иборат бўлган. 1. Боқимуҳаммад (1601 – 1605). 2. Унинг укаси Валимуҳаммадхон (1605 – 1611). 3. Имомқулихон (1611 – 1642). 4. Унинг укаси Назрмуҳаммадхон (1642 – 1645). 5. Унинг ўғли Абдулазизхон (1645 – 1680). 6. Унинг укаси Субхонқулихон (1680 – 1702). 7. Унинг ўғли Убайдуллахон (1702 – 1711). 8. Унинг укаси Абулфайзхон (1711 – 1747). Улардан фақат учтаси умрини тахтда тугатди, холос. Учтаси (Валимуҳаммадхон, Убайдуллахон, Абулфайзхон) сарой тўнтаришлари оқибатида фожеали ўлдирилган. Иккитаси эса тахтдан ағдариб ташлангандан сўнг ўз ҳаётини қувғинликда ўтказган. Буларнинг ҳаммасига асосий сабаб шуки, ҳокимият, тожу тахт учун кураш, ҳатто ота-бола ва ака-укалар, қариндош уруғлар ўртасида мисли кўрилмаган даражада кучайган эди2.

    Бухоро хонлигида тинчлик, осойишталик бўлмайди. Амирлар ва беклар ўзбошимчалиги авжига минади, марказий ҳокимиятдаги мансабдорлар ўртасида ўзаро фитна, низолар, ур-йиқитлар мамлакат тинка-мадорини қуритади.

    Боқимуҳаммад 1605 йилда вафот қилганидан кейин, унинг укаси Валимуҳаммад тахтга ўтказилди. Бироз вақт ўтгач, Бухорода Валимуҳаммадга қарши тил бириктирилиб, Бухоро зодагонлари унинг ўрнига Имомқулихонни (1611 – 1642) тахтга ўтказишга қарор қилдилар. Имомқулихон давлатни ўттиз йилдан кўпроқ бошқарган. Бу Боқимуҳаммадхон ва Валимуҳаммадхонларга нисбатан олганда катта давр. Шунинг ўзиёқ Имомқулихон ҳукмронлик қилган йиллари барқарор, марказий ҳокимият мустаҳкам бўлганидан далолатдир. Тўғри, Имомқулихоннинг ҳам шимолдан Тошкент ва Андижонга хавф солиб турган қалмоқ ва қозоқ қавмларини тийиб туришига тўғри келгани маълум. Чунончи, 1613 йили уларни қувлаб то Қоратоғ ва Ашпара томонларгача борган, мазкур юришда укаси, Балх ҳокими Назрмуҳаммад султон ҳам қатнашган. Бу эса ўз ўрнида Жанубий чегараларда бошқа бир куч – марҳум Валимуҳаммадхоннинг Ҳиротда паноҳ топган ўғли, Рустам султон лашкари пайдо бўлишига сабаб бўлган. Чунки Рустам султон Балхни тарк этганидан хабар топиши билан бу томонга ҳамла қилади. Бироқ бу сафар ҳам ҳеч нарсага эришолмай, мағлуб бўлиб яна орқага қайтиб кетади3.

    XVII аср 30-йиллари охирида аштархонийлар ва бобурийлар ўртасидаги муносабатлар бироз зиддиятлашганлиги кўзга ташланади. Рустам султоннинг Шибирғон, Андхуд, Йабағу Чечакту, Маймана, Жўзжон томонларга зуғуми, аштархонийларнинг асосан, Назрмуҳаммад султон кучларининг Бало Мурғоб, Ҳирот, Машҳад атрофларига бир-икки юриши, Имомқулихон даврида Бухоро ташқи сиёсатида кенг кўламда ва мақсадга мувофиқ равишда сиёсий-ҳарбий ҳаракат қилинмади. Имомқулихон мамлакат ташқи хавфсизлигини таъминлагани ҳолда, кўпроқ мамлакат ички ҳаёти билан машғул бўлиш имконини берган.

    Имомқулихон даврида мамлакатдаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий барқарорлик нисбатан бир маромда бўлган. Бу ҳақда «Муқимхон тарихи»да шундай маълумотлар бор: «Имомқулихон ночорлар ишини енгиллаштирди, арз билан келганларни қайтармади, унинг

    1 Ҳожи Мир Муҳаммад Салим. Силсилот ас-салотин. Бодлеян кутубхонаси, Рақам 169, 124-варақ. 2 Р. Шамсутдинов ва бошқ. Ватан тарихи. «Шарқ»,Тошкент, 2003, 24-бет. 3 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. «Шарқ», Тошкент, 2000, 260-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -11-

    замонида на камбағал, на бечора қолмаганди. Чиқарган буйруқлари ижроси борасида амалдорларига қаттиқ турди, қоронғи тушиши билан оддий кийим кийиб вазири ва қўрчи билан бозорлару маҳаллаларни айланиб, оддий халқнинг ҳақиқий турмуш аҳволидан бохабар бўлиб турарди. Буни халқ биларди. Шунинг учун ҳам унинг ҳукмронлиги йиллари мамлакатда бирон марта ҳам исён туғи кўтарилмади»1.

    Имомқулихон кўчманчилар-қозоқлар, қалмоқлар, мўғуллар ва қорақалпоқларга қарши ҳам курашлар олиб борди. Уларга қарши олиб борилган муваффақиятли курашлар Имомқулихоннинг мавқеини мустаҳкамлади. Унинг узоқ давом этган ҳукмронлик даври Бухорода хон ҳокимиятининг нисбатан кучайиш даври бўлди. Имомқулихон зодагонларнинг қарши чиқишлари ва ўзаро курашларини бирмунча тўхтатишга муваффақ бўлди. Бироқ ер эгалиги муносабатлари ривожланиб катта ерлар амирлар қўлига ўтиб борган сари йирик зодагонларнинг аҳамияти кучайиб борди. Шу туфайли марказий ҳокимиятдан қочувчи кучлар кучая бошлади. Бу ҳол давлатнинг емирилиши ва бўлиниб кетишига ёрдам берди. Имомқулихон даврида бу жараён эндигина бошланиб, кенг миқёсда авж олмаган эди2.

    Унинг даврида йирик зодагонлар вилоятларда ўзларини хондан мустақил ҳисоблар ва қўшни вилоятларга уруш ҳам эълон қилар эдилар. Ана шундай баҳодир ҳукмдорлардан бири бўлган Ялангтўш бир неча йиллар давомида Самарқандни бошқаради. Унинг мингдан ортиқ қароли, хизматкори, жуда катта бойликлари бўлган. Ялангтўш баҳодир даврида икки маҳобатли бино – Шердор ва Тиллакори мадрасалари бунёд этилган. Регистон майдони ҳам ҳозирги қиёфасига унинг даврида келган эди. Бадахшон ҳукмдори Маҳмудбий қатағон ҳам кучли таъсирга эга бўлган зодагонлардан ҳисобланган. Бу жараён, хусусан, Имомқулихон вафотидан сўнг кучли тус олади. Имомқулихон ҳажга кетаётиб йўлда вафот қилган эди3.

    Имомқулихоннинг укаси, Балх ҳокими Назрмуҳаммадхон (1642-1648 йиллар) атиги уч йил мамлакатни бошқарди, чунки у қозоқларга қарши юриш қилганида Хўжанддан чиқиб кетиши биланоқ бир гуруҳ амирлар, ўғли Абдулазизни (1645-1680 йиллар) хон қилиб кўтардилар. Назрмуҳаммадхон ўзининг 12 нафар ўғлига Балхнинг айрим туманларини мулк сифатида, қолган туманларни эса амирларга бўлиб берди, шундай қилиб тарқоқликни кучайтирди.

    Кейин Назрмуҳаммадхоннинг ўғиллари ўртасида ўзаро уруш бошланди ва Назр Ҳиндистондаги темурийларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шоҳ Жаҳон (1627-1658) Балхни ўз қўл остига олишни кўзлаб ёрдамлашишга рози бўлди4.

    «Муқимхон тарихи» муаллифининг сўзларига қараганда, 1647 йилда Шоҳ Жаҳон авлодлари Балхни забт этганлар. Улар халқни сиқиб шу қадар жабр-зулм қилдиларки, вилоят аҳолиси ўз юртини ташлаб қоча бошлади. Улар Амударёдан ўтиб, Мовароуннаҳрга йўл олдилар. Ҳиндистонликларнинг Балхдаги ҳокимлиги икки йил давом этди. Вайрон қилинган мамлакатдаги очарчилик ва қаттиқ қиш иссиқ иқлимга ўрганган ҳиндистонликлар учун ҳалокатли бўлди. Шоҳ Жаҳон лашкарларини Ҳиндистонга чақириб олишга мажбур бўлади, Балхни эса Эрондан таклиф қилинган Назрмуҳаммадга топширади.

    1651 йилда Назрмуҳаммад Маккани зиёрат қилиш учун кетаётганида йўлда вафот этади.

    1655 йилда Мовароуннаҳр Абулғозихон бошлиқ (1645-1663 йиллар) хиваликларнинг даҳшатли ҳужумига дучор бўлди. Хиваликлар Бухоро воҳасига бостириб кириб, Қоракўлни вайрон қилдилар ва бой ўлжалар билан қайтдилар. Ўша йили Карманани ҳам вайрон қилган, ҳужумлар оқибатида «Мовароуннаҳр вилоятларининг барчаси таланиб, хонавайрон бўлди, аҳолиси тарқатилиб, пароканда қилиб юборилади». Хиваликлар босиб олиш учун эмас, балки босқинчилик мақсадида ҳужум қилганлар. Бухоро хони хиваликларни даф қилиш учун энди қўшин тўплади дегунча улар босиб олган ўлжаларни олиб, дарҳол орқага чекинардилар5.

    1657 йили Хива хони Абулғози Карманага юриш қилиб, катта ўлжа билан қайтаётганда Абдулазиз ҳужум қилиб, уни тор-мор этади. Абулғозининг ўзи хавф остида қолиб, ўғли Анушанинг ёрдами туфайли асир тушмайди. Хиваликлар 1658 йилда Вардонзени талаб, 1 Муҳаммад Юсуф мунши. Муким-ханская история. Ташкент, 1956, 82-83-стр. 2 Масъул муҳаррирлар. А. С. Сагдуллаев ва бошқ. Ўзбекистон тарихи, 1-қисм, 281-бет. 3 Р. Шамсутдинов ва бошқ. Ватан тарихи. «Шарқ»,Тошкент, 2003, 26-бет. 4 Ўзбекистон халқлари тарихи. II жилд, «Фан», Тошкент, 1993, 35-36-бетлар. 5 И. Мўминов таҳрири остида. Ўзбекистон тарихи. I том, Тошкент, «Фан», 565-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -12-

    вайрон қилишади, 1662 йилда эса пойтахт шаҳар Бухорогача етиб келадилар. Абдулазиз Абулғози билан сулҳ тузганда хиваликлар Бухоро дарвозаси олдида, Намозгоҳда туришганди. Абулғози вафотидан кейин (1664 йили) унинг ўғли Ануша (1663-1687) Бухоро вилоятларига ҳужум қилиб, бостириб келаверади.

    Абдулазизнинг даъвати билан Бухоро ва унинг атрофидаги аҳоли қуролланиб, душманга қарши бош кўтаради. Кейинчалик улар Бухоро ва Самарқандга яна бир неча марта ҳужум қиладилар. Муҳаммад Юсуф муншининг гувоҳлигига қараганда, улар ўн саккиз марта ҳужум қилганлар.

    Хива билан узоқ давом этган урушлар Мовароуннаҳрнинг умумий иқтисодий аҳволига жуда ёмон таъсир қилди ва аштархонийлар давлатидаги ички зиддиятларни кучайтириб юборди.

    Хиваликлар билан бўлган урушдаги муваффақиятсизликлар Бухорода жиддий ҳокимият кризисига сабаб бўлди. Кексайиб, касалманд бўлиб қолган Абдулазиз мудофаа ишларини уюштиришга ожизлик қилади. Субҳонқулининг очиқдан-очиқ таҳдид солишидан таъсирланган Абдулазиз тахтдан воз кечади ва Маккага кетиб ўша ерда вафот этади. Абдулазиз кетгач, Субҳонқули хонликка кўтарилади1.

    Субҳонқулихон даври (1680-1702)да Бухоро билан Хива ўртасидаги уруш янги куч билан давом эттирилди. Ануша Кармана ва Вардонзе атрофларини эгаллаб, Самарқандни ҳам қўлга олади. Самарқанд зодагонлари Анушахон номини хутбага қўшиб намоз ўқиш ва унинг номи билан пул зарб қилишга рози бўладилар.

    Субҳонқулихон қатағон қабиласидан бўлган Бадахшон ҳокими Маҳмудбий қатағон оталиқ ёрдамида хиваликларни Самарқанддан ҳайдаб чиқаради ва шаҳар аҳолисидан қаттиқ ўч олади2.

    Субҳонқулихон даврида мамлакатдаги сиёсий вазият издан чиқди. Бу хонлар маҳаллий зодагон ва ташқи душманларга қарши тўхтовсиз урушлар олиб боришга мажбур бўлдилар. Бу курашларда ҳокимиятнинг асосий таянчи дин пешволари эди. Шу сабабли бу даврда ер майдонлари оммавий равишда диний маҳкамалар ва йирик уламолар (Жўйбор хўжалари) ихтиёрига ўта бошлади. Мамлакатда диний мутаассиблик кучайди. Бу ўз навбатида дунёвий тараққиётни бўғар, давлат ва жамият тараққиётига тўсқинлик қилар эди3.

    Субҳонқулихон мамлакатни йигирма йилдан кўпроқ, узоқ йил давомида бошқарган бўлса-да, у Балх «масаласи» билан шуғулланишга мажбур бўлган. Балхга бир неча маротаба ўз ўғилларини тайинлаган ва бир неча маротаба фитна уюштирилиб, шаҳзодалар қурбон бўлган. (Искандар султон, Ибодулло султон, Абулмансур султон, Сиддиқ Муҳаммад, Муҳаммад Муқим султон). Бу ҳолат Марказий ҳокимиятнинг Балхдаги мавқеи ниҳоятда заифлашиб кетганидан ва маҳаллий сиёсий кучларнинг, хусусан, йирик амирларнинг нуфузи ошиб борганидан далолат беради. Бунинг исботини шундан ҳам билса бўладики, 1688-1697 йиллар давомида Балх ҳукумати йирик амирлардан Маҳмудбий ихтиёрида мужассамлашган эди4.

    Субҳонқулихон катта қийинчилик билан хиваликлар устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга эришди. Бунинг учун Субҳонқулихонга қатағон уруғидан бўлган оталиқ Маҳмудбий кўп ёрдамлар берди. Бунинг эвазига Субҳонқулихон Маҳмудбийга аввал Балхни, кейин эса Бадахшон ҳокимлигини берди. Маҳмудбий Балхда маълум даражада тинчлик ўрнатгач, ўша пайтда Бадахшонда ҳокимлик қилиб турган Ёрбекхон устига юриш бошлади. Аммо бу юриш муваффақиятсиз чиқиб, Ёрбекхон билан сулҳ тузишга мажбур бўлди.

    Маҳмудбий Балхга яхши ўрнашиб мустақил бўла борди ва Субҳонқулихон билан ҳисоблашмай қўйди. Бундан хавотирланган Субҳонқулихон уни Балхдан ҳайдаб, ўрнига набираси Муҳаммад Муқимхонни тайинлади. Аммо маҳаллий зодагонлар Муқимхонни тан олмай Балхга Солиҳхўжани ҳоким этиб кўтардилар.

    Аштархонийлар давлатининг тобора таназзулга юз тутиб пароканда бўлаётганлиги XVIII аср бошларида ўз чўққисига етади. Субҳонқулихон ҳукмронлик қилган сўнгги йиллар мамлакат учун умумий оғир вайроналиклар ва тартибсизликлар келтиради. Уруғлар, қабилалар ўртасида тинимсиз урушлар, тартибсизликлар авж олади. Аштархонийлар 1 Ўша асар, 566-бет. 2 Р. Шамсутдинов ва бошқ. Ватан тарихи. «Шарқ»,Тошкент, 2003, 28-бет. 3 А. Сагдуллаев ва бошқ. Ўзбекистон тарихи:давлат ва жамият тараққиёти. “Академия”, Тошкент, 2000, 176-бет. 4 Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. «Шарқ», Тошкент, 2000, 267-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -13-

    ҳукмронлиги Бухородан нарига ўтмайди. Ана шундай ур-йиқит, бебошлик ва тартибсизликлар авжига чиққан бир даврда, 1702 йилда Субҳонқулихон вафот этади. Бухоро тахтига Субҳонқулихоннинг ўғли Убайдуллахон (1702-1711) ўтиради. Бу даврда тожу тахт учун кураш ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилади. Бу даврда Балх, Термиз, Шаҳрисабз ҳокимлари мустақил бўлиб олишга ҳаракат қилади. Убайдуллахон уларга қарши ҳарбий юришлар қилишга мажбур бўлади. Самарқанд ва Ҳисорда бош кўтарган қабилаларга қарши қўшин юборади1.

    Убайдулла ҳокимликда мутлоқликка интилди-ю, лекин оқибатда ўз амирлари қўлида қўғирчоқ бўлиб қолади, давлатни тўққиз йил идора қилиб, уни батамом вайронага айлантиради. Убайдуллахон феодал тарқоқликка барҳам беришга интилиб, Балхда ҳукм суриб турган сепаратистик ҳаракат тарафдорларига дуч келади, чунки Балхда Муҳаммадмуқим ўзини Бухородан мустақил хон деб эълон қилган эди. Муҳаммадмуқимнинг орқасида Қундуз юртидаги ўз қатағон қабиласига суянган қаттиққўл оталиқ Маҳмудбий Муҳаммадмуқимни ўлдириб, ўзини Балх хони деб эълон қилди. Шунда Убайдулла Маҳмудбийга қарши қўшин тортиб боради, лекин исёнкор Балхни ўзига бўйсундира олмайди2.

    Амирларнинг бир-бирига рақобати, хонга душманлиги Убайдуллани Маҳмудбий билан ярашишга ва Балх билан суверен ҳуқуқларини сақлаб туришга мажбур этади.

    Убайдуллахон мутлоқ ҳокимлик учун курашганлиги туфайли унинг душманлари кўп эди. Оқибатда 1711 йилда унга қарши фитна уюштирилиб, у ўлдирилди. Хазинаси ва мол-мулки талон-тарож қилинди. Тахтга Убайдуллахоннинг укаси Абулфайзхон ўтиради (1711-1747). Абулфайзхон даврида марказий ҳокимият ўз аҳамиятини яна йўқота борди. Мамлакат ўзини мустақил ҳисобловчи вилоятларга бўлина бошлади. Мамлакатни бошқариш манғит уруғлари томонидан қўллаб-қувватланган ва йирик зодагонлар орасида обрўга эга бўлган Муҳаммад Ҳакимбий қўлига ўта бошлади. Аммо кўп ўтмай Ҳакимбийдан зодагон гуруҳлар норози бўла бошладилар ва у Қаршига ҳоким қилиб юборилди3.

    Бу сиёсий парокандаликдан яна бир ташқи душман усталик билан фойдаланди. Кўчманчи қозоқ қабилаларига қараганда анча кучли бўлган бу душман Эронда янги сулолага асос солган Нодиршоҳ қўшинлари эди.

    1736 йилда Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқул бошчилигидаги Эрон қўшинлари Амударёни кечиб ўтиб, Қаршига юриш қилдилар. Бухородан ўз душманлари иғвоси билан чиқиб кетишга мажбур бўлган Ҳакимбий бу пайтда Қаршида ҳокимлик қиларди. У бу вазиятда Абулфайзхонга содиқ қолиб, шаҳар мудофаасини ташкил этди ва Бухородан ёрдам сўради. Катта қўшин билан етиб келган Абулфайзхон шаҳар яқинида бўлган жангдан енгилиб, Қарши қўрғонига бекинишга мажбур бўлди. Ғузор шаҳрини ва бир нечта мудофаа қўрғонларини эгаллаган эронликлар қўшини қайтиш ҳақидаги Нодиршоҳ буйруғини олгандан сўнг, Қарши қамалини тўхтатдилар. Орадан 3 йил ўтиб, 1740 йилда Нодиршоҳнинг ўзи катта қўшин билан келиб Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Самарқанд ва Ҳисорни эгаллади ҳамда катта бойликларни олиб кетди4.

    Бу ҳарбий ҳаракатлар вақтида Қарши ҳокими Муҳаммад Ҳакимбийнинг ўғли Раҳимбий манғит Нодиршоҳ хизматига кирди. Бу Муҳаммад Раҳимга кейинчалик Бухоро тахтини эгаллашга ёрдам берди. 1747 йилда Нодиршоҳ Мовароуннаҳрга яна ҳужум уюштириб Тошкент, Ўтрор, Туркистонни эгаллади. Шу йили Абулфайзхон сарой фитнаси оқибатида ўлдирилди ва ҳокимиятни Муҳаммад Раҳим манғит эгаллади. Сўнгги аштархонийлардан Абдулмўмин (1747-1751), Убайдуллахон Иккинчи (1751-1754) ва Шерғози (1754-1756) Бухоро тахтига расман ўтқизилган бўлсалар-да, амалда давлат бошқаруви бутунлай Муҳаммад Раҳим манғит (1756-1759) қўлида эди. У 1756 йил декабрида расман Бухоро тахтига ўтказилди ва шу тариқа Бухоро хонлигида янги сулола – манғитлар ҳукмронлиги бошланди5.

    Аштархонийлар даврида зодагонларнинг оғир жабр-зулмлари, ўзаро урушлар, очарчилик ва қашшоқлик халқ оммаси норозилик ҳаракатларининг кучайишига олиб келди. 1 Р. Шамсутдинов ва бошқ. Ватан тарихи. «Шарқ»,Тошкент, 2003, 30-бет. 2 Ўзбекистон тарихи. I том, 568-569-бетлар. 3 Ўзбекистон тарихи. Тошкент, «Университет», 1999, 283-бет. 4 А. Сагдуллаев ва бошқ. Ўзбекистон тарихи:давлат ва жамият тараққиёти. 178-бет. 5 Ўша асар, 179-бет.

    www.ziyouz.com kutubxonasi

  • -14-

    Мовароуннаҳрнинг турли вилоятларида доимо халқ ҳаракатлари ва қўзғолонлари бўлиб турди. Абдулазизхон даврида Самарқанд атрофидаги Даҳбед қишлоғида бўлган қўзғолонни хон қўшинлар билан келиб, ўзи бостирди ва қишлоққа ўт қўйди1.

    1703 йилда Ҳисорда катта қўзғолон кўтарилди. Бухоро қўшинлари маҳаллий аҳоли ва юз уруғи томонидан қаттиқ қаршиликка учради.

    1708 йилда Бухорода оддий халқ Убайдуллахон ўтказган пул ислоҳотига қарши қўзғолон кўтарди. Норозилик жамиятдаги турли табақалар орасига ёйилди. Қўзғолон бостирилди, пул ислоҳотига бирмунча ўзгаришлар киритишга мажбур бўлдилар.

    1714 йилда Бухорода оталиқ Иброҳим бошчилигида аркка бостириб кириб, сарой тўнтариши қилишга уринилди.

    XVIII асрнинг биринчи ярмида жуда кўп қўзғолонлар бўлиб турди. 1713 йилда Самарқандда, 1713-1714 йилларда Бухорода, 1719 йилда Балхда, 1746 йилда Тошкентда, 1751 йил Шаҳрисабз ва Қаршида халқ ҳаракатлари бўлиб ўтди. Бу чиқишлар хонлар ва амирлар юргизаётган сиёсатга, тобора ўсиб бораётган зулмга, ўзаро урушларга, очлик ва қашшоқликка қарши қаратилган эди2.

    1645-1680 йиллар орасидаги тарихий ерлик халқлар учун ниҳоятда �