18
G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING QARORi ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 30 » ИЮЛЬ 20X8 у. № 585 ___ Toshlcent sh. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида нюомларни тасдиқлаш ҳақида Узбекистан Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлангириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон карорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карор қилади: 1. Маълумот учун кабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон карори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомга мувофиқ: давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти учун лицензия олиш талаб этилмайди; 12 нафаргача боланн тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси қишлоқ жойдаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан, танлов ўтказилмай ва такдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида, улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш оркали амалга оширилади; давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битам туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таклиф этиладиган рухсат хусусий шерик томоыидан қабул қилинган кундан бошлаб қонун хужжатларида белгаланган тартибда кучга киради. 2. Қуйидагилар: Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ; Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиклансин. 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон. 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридгос шахе ташкил этаасдан ш)т}'лланкши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 3-иловага мувофик кўшимча киритилсин.

G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

  • Upload
    others

  • View
    11

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORi

ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ

РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

30 » ИЮЛЬ 20X8 у. № 585 ___ Toshlcent sh.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари

фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида нюомларни тасдиқлаш ҳақида

Узбекистан Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлангириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон карорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси карор қилади:

1. Маълумот учун кабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон карори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомга мувофиқ:

давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти учун лицензия олиш талаб этилмайди;

12 нафаргача боланн тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси қишлоқ жойдаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан, танлов ўтказилмай ва такдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида, улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш оркали амалга оширилади;

давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битам туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таклиф этиладиган рухсат хусусий шерик томоыидан қабул қилинган кундан бошлаб қонун хужжатларида белгаланган тартибда кучга киради.

2. Қуйидагилар:Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисида низом

1-иловага мувофиқ;Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон

Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон. 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридгос шахе ташкил этаасдан ш)т}'лланкши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 3-иловага мувофик кўшимча киритилсин.

Page 2: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

2

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив- хуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қшшш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири |3> j А. Арипов

Page 3: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил “ 3 0 ” тттгдаги

595 - сон қарорига1-илова

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўғрисидаНИЗОМ

1-боб. Умумий коидалар1. Мазкур Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг

максади ва вазифаларини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, уларни бошқариш тартибини белгилайди.

2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституция сига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги имзолаган давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фақат давлат-хусусий шерикчшшкнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий- техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида қишлоқ жойларда ташкил этилади.

4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси якка тартибдаги тадбиркор шаклида фаолият юритади ва банк ҳисоб рақамига, ўз номи қўрсатилган муҳрга эга бўлади.

2-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг мақсади ва вазифалари

5. Қуйидагилар оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг мақсади ҳисобланади:

мактабгача ёшдаги болаларни (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;

таълим-тарбия бериш орқали болаларни макгаб таълимига сифатли тайёрлаш;болаларни мактабгача таълим билан камраб олиш.6. Қуйидагилар оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг

вазифалари ҳисобланади:таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари

ва технологияларини жорий этиш;болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соглиғини мустаҳкамлаш;бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда

шакллантириш;болаларнинг интеллектуал, ахлокий, эстетик ва жисмоний ривожланишини

таъминлаш;

Page 4: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйгуларини шакллантириш.

7. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари:ота-оналар билан келишув бўйича кўшимча хизматлар кўрсатиш (щу жумладан

ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига тарбиячи ва унинг

ёрдамчиси ишини кўшимча равишда рағбатлантириш;фойда олиш хуқукига эга.

З-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш

8. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан бериладиган белгиланган шаклдаги рухсатномани қабул килиб олган вакгдан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳукукига эга бўлади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.

9. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор бўлади.

10. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига кириш жойида фуқароларни оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси қакида маълумотлардан хабардор қилиш максадида ахборот пешлавҳаси ўрнатилади.

Унда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан берилган белгиланган шаклдаги рухсатнома нусхаси, давлат-хусусий шериклик тўгрисидаги битим нусхаси, педагог ва тиббиёт ходимларнинг дипломлари нусхалари, Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва бошка хужжатларнинг нусхалари жойлаштирилади.

11. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7-12 нафар болаларга тарбия берштшига йўл кўйилади.

12. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилаётган уйда болаларнинг соғлом ўсиши ва тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўлиши, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария- эпидемиология назоратининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши лозим.

13. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан белгиланган тартибда давлат- хусусий шерикчилик тўгрисида битим имзолагандан сўнг фаолиятини бошлайди.

Давлат-хусусий шериклик тўгрисидаги тузилган битимларнинг ягона реестри Мактабгача таълим вазирлиги томонидан юритилади.

14. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни мактабгача таълимга кўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чикилиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдикланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.

2

Page 5: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз (муаллифлик) дастурларида миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик ғояларини акс эттирилишига йўл қўйилмайди.

15. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг муассасада бўлиш вақта ота-оналарнинг истак ва талабларидан келиб чикиб муассис томонидан белгиланади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, қуйидаги кунлик иш тартиби жорий этилади:

9 соатли;4 соатли.Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда

яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим муассасасида 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.

16. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларнинг овқатланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдикланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида амалга оширилади.

17. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш согликни сақлаш органларининг шартнома асосида махсус бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.

Тиббиёт ходимлари оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда болаларнинг ҳаёти, соғлиги ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, овкатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.

4-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш

18. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш ва муассасадан чиқариш тартиби оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг қарори билан амалга оширилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги болалар сони 7 нафардан кам бўлмаслиги ва 12 нафардан ошмаслиги лозим.

19. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан бошланади ва кейинги йилнинг 1 июнига қадар давом этади.1 июндан 1 сентябргача бўлган давр муассасада согломлаштириш даври ҳисобланади.

Page 6: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

5-боб. Таълим-тарбия жараёни катнашчилари20. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-оналар

ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб аталади), педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнининг катнашчилари ҳисобланади.

21. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси болаларни кабул қилишда ота-оналарни ўз устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт.

22. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу муассасанинг устави ҳамда шартнома билан тартибга солинади. Ота-оналар билан тузилган шартнома болаларнинг ушбу муассасада бўлиш вақгини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳукуклари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.

23. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимга асосан тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка мухтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун камида 3 йил давомида ота-оналар туловининг имтиёзли хажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган хажмлардан ошмайдиган микдорларда) белгилайди.

24. Ота-оналар қуйидаги ҳукуқларга эга:ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, оилавий нодавлат мактабгача

таълим муассасасида таълим бериш тилини танлаш;оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болаларга таълим-тарбия

бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг шахсига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлишни талаб килиш;

оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси билан тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига кулай бўлган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасидан олиб кетиш;

ота-оналар конун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳукуқларга хам эга бўлишлари мумкин.

25. Қуйидагилар ота-оналарнинг мажбуриятлари ҳисобланади:оилавий нодавлат таълим муассасаси билан тузилган шартномага мувофиқ ота-

оналар бадалини ўз вактида тўлаш;оилавий нодавлат таълим муассасасида болага берилган таълим-тарбияни

мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратши.Ота-оналар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар

хам олишлари мумкин.26. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси

ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.

27. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли шахслар педагогик фаолият билан шугулланиш ҳуқукига эга.

Page 7: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга эга бўлмаган (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилган шахслар ҳам педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофик бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл кўйилмайди.

28. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагоглари ва бошка ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни бекор килиш конун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

29. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари белгиланган тартибда педагог кадрлар шаъни ва кадр-қимматини ҳимоя килади, илгор педагогик ва ахборот технологиялари, муаллифлик дастурлари, методик қўлланмалар ва дидактик материаллар жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.

30. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ҳукук ва имтиёзлари конун хужжатларида, ушбу муассасанинг уставида, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.

31. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидаги хукуқларга эга:

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошкаришда ушбу муассаса уставида белгиланган тартибда қатнашиш;

ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя килиш;конун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.32. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари

куйидагиларга мажбур:таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш;илгор хорижий тажрибани хисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама

интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича ўзига юкланган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиш;

болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириш;

педагог ахлок-одобига риоя қилиш, боланинг қадр-қимматини ҳурмат килиш, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф- муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириш.

Педагог ходимлар конун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.

б-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошкариш ва унинг фаолиятини назорат килиш

33. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини бошкариш муассис томонидан амалга оширилади.

5

Page 8: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари ҳар чоракда камида бир марта ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни туман мактабгача таълим бўлимига тақцим этади.

34. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини назорат килиш муассис томонидан, шунингдек, конун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.

35. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан мактабгача таълимга кўйиладиган давлат талабларининг ва таълим-тарбия дастурларининг бажарилишини назорат қилиш ушбу соҳадаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

36. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини атгестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тўхтатиш конун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

7-боб. Нодавлат мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш

37. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига мол-мулк конун ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўзига бириктирилган мол-мулкни ва ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун хужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

38. Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун зарур бўлган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материаллари берилади. Мазкур жиҳозлар ва ўқув материалларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва уларнинг сакланишига оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жавоб беради.

39. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти конун ҳужжатларига мувофик муассиснинг маблаглари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджета ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади.

40. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига куйидаги мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади:

тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш;

давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ инвентар, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқцорларда харажатларни қоплаш;

41. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан хам молиялаштирилиши мумкин.

8-боб. Якунловчи қоидалар42. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида мактабгача таълим

муассасасининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу

6

Page 9: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл кўйилмайди.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасидаги таълим ва тарбия дунёвий хусусиятга эга бўлади.

43. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилиши, кайта ташкил этилиши, тугатилиши мумкин.

44. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг халқаро ҳамкорлиги, педагог кадрларнинг амалиёт ўташи ва уларнинг малакасини ошириш конун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

7

Page 10: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йял “30 ” -шгигдаги

595.* юн қарорига2-илова

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бёриш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий коидалар1. Ушбу Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти

бўйича рухсатнома бериш тартибини белгилайди.Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари давлат-хусусий

шерикчилик шартлари асосида ташкил этилади.2. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича

рухсатнома бериш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушуячалар қўлланилади:рухсатнома - ваколатли орган томонидан якка тартибдаги тадбиркорга

бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган хужжат;

талабгор - якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг рухсатнома олиш учун тегишли ариза билан белгиланган тартибда орқали мурожаат қиладиган ваколатли шахси.

4. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича мазкур низомга иловадаги шаклга мувофиқ рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) чекланмаган муддатга берилади.

Талабгор аризасига кўра, рухсатнома муайян муддатга берилиши мумкин.5. Рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача

таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш хукуқини беради.

2-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасига рухсатнома бериш талаблари ва шартлари

6. Қуйидагилар рухсат беришга дойр қоидаларга мувофиқ оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш бўйича талаблар ва шартлар ҳисобланади:

нодавлат мактабгача таълим муассасалари тўгрисидаги қонун ҳужжатларига қатьий риоя қилиш;

нодавлат мактабгача таълим муассасаларида мулкка эгалик килиш ҳуқуқи ёки бошқа мол-мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинолар, иншоотлар ва шароитларнинг мавжудлиги;

ўқув ва тарбия жараёнини давлат талабларига, ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этиш.

Page 11: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

2

7. Рухсатнома бериш учун мазкур низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган бошқа талаб ва шартлар белгиланиши мумкин эмас.

З-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун зарур бўлган хужжатлар

8. Рухсатномани бериш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади

9. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича русхатнома олиш учун талабгор томонидан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига ариза билан мурожаат қилинади ва аризада якка тартибдаги тадбиркорнинг исми, фамилияси, отасининг исми кўрсатилади ва унга қуйидагилар илова қилинади:

паспортининг кўчирма нусхаси;оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили;банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб раками;оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисидаш

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан талабгор ўртасида белгиланган тартибда имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битам нусхаси;

ёнгин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофикдиги тўгрисидаги хулосалари нусхалари;

олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотига эга эканлигини тасдикловчи ҳужжат (тегишли худудларда олий ёки ўРта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилганлишни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси.

10. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун талабгор томонидан ҳужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўгрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

11. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома олиш учун хужжатлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (тақдим эталади).

12. Ишончсиз ёки нотўгри маълумотлар тақдим этилганлиги учун русхатнома талабгори конун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида карор қабул қилиш

13. Рухсатнома талабгорининг аризаси кўриб чиқилгани учун йигим ундирилмайди.

14. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома бериш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузурида комиссия тузилади ва

Page 12: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

3

у туман (шаҳар) молия бўлими, иқгисодиёт бўлими, адлия бўлими, қурилиш бўлими хамда мактабгача таълим бўлими бошликларидан иборат таркибда шакллантирилади.

15. Комиссия ток сонли аъзолардан ва камида етги кишидан иборат бўлиши керак. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими бошлиғи комиссия котиби ҳисобланади.

Комиссиянинг ишчи органи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ҳисобланади. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими қабул килинган ҳужжатларни ҳакконийлигини ўрганиб чикиб, Комиссия йигилиши муҳокамасига киритади.

16. Комиссия йигилишида талабгор томокидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича русхатнома олиш юзасидан такдим этилган ҳужжатлар муҳокама қилинади ва йиғилиш натижасида талабгорга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш масаласи баённома билан уч иш куни мобайнида расмийлалггирилади.

17. Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома бериш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори талабгорнинг аризаси олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида кабул қилинади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти бўйича рухсатнома беришни рад этиш комиссия баённомасида асосланган ҳолда талабгорга комиссия йигилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу баённоманинг нусхаси такдим этилади.

18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсатнома бериш бўйича карор қабул қилганда талабгорга мазкур низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилади.

Рухсатнома икки нусхада - талабгор ва туман (шаҳар) ҳокимлиги учун бир нусхадан тузилади.

19. Рухсатнома бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилиши мумкин:мурожаат этувчи томонидан мазкур низомнинг 9-бандида назарда тутилган

ҳужжатларнинг тўлик бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;талабгор томонидан такдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар

мавжудлиги.Рухсатнома беришни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.20. Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолатларда

мурожаат этувчига ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонун хужжатларининг аниқ нормалари ва мурожаат этувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такроран мурожаат килиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган рад этиш ҳақидаги хабарнома юборилади (такдим этилади).

21. Рухсатнома беришда рад учун асос бўлган сабаблар мурожаат этувчи томонидан бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чикиш, рухсатнома бериш ёки унинг берилишини рад этиш туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан мурожаат этувчининг рад этиш сабабларини бартараф этганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи

Page 13: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

4

тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 10 кундан ортик бўлмаган муддатда амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоида22. Мазкур Низомнинг қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар конун

ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.

Page 14: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома

бериш тартиби тўғрисида низомга1-илова

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Page 15: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

2

6-босқич

7-боскич

Page 16: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома

бериш тартиби тўгрисидаги низомга2-илова

туман/шахар хокимлиги томонидан берилганОилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини

ташкил этиш ва таълим фаолиятини амалга ошириш учун РУХСАТНОМА

(намунавий шакл)

201__ йил “_____” “________ ” ________ тумани (шаҳри)

Мазкур рухсатнома __________________ манзилида жойлашган______________туман/шаҳар ҳокимлигидан _______ -сон билан рўйхатдан ўттан яккатартибдаги тадбиркор __________________________________ га Оилавий нодавлатмактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш учун берилди.

Оилавий нодавлат таълим фаолиятини амалга ошириш манзили (почта манзили,телефон рақами):__________________________________________

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан якка тартибдаги тадбиркор ўртасида имзоланган давлат-хусусий шерикчилик тўгрисидаги битимнинг санаси варақами:_________________________________________

Солиқ тўловчининг идентификация рақами:________________________Банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами:__________________

Ваколатли шахе имзоси Муҳр ўрни

Page 17: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши

Вазирлар Махкамасининг 2018 йил “3 0 ” тттгдаги

595 - сон қарорига3-илова

Хусусий тадбиркорлар юридик шахе ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилаётган қўшимча

Хусусий тадбиркорлар юридик шахе ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг IV бўлимига қуйидаги мазмундаги 5 5’-банд қўшилсин:

«55' давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим

муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти__________ _______________________________

».

Page 18: G‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI ПОСТАНОВЛЕНИЕ VAZIRLAR ...samudo.uz/uploads/files/2018/VMQ OILAVIY.pdf · дидактик материаллар жорий этилиши