113
Т.С.МАЛИКОВ Ш.Қ.ЖАЛИЛОВ МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ

МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

  • Upload
    others

  • View
    15

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Т.С.МАЛИКОВ

Ш.Қ.ЖАЛИЛОВ

МОЛИЯВИЙ

ТИЗИМ

Page 2: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тошкент Молия институти

Т.С.МАЛИКОВ

Ш.Қ.ЖАЛИЛОВ

МОЛИЯВИЙ

ТИЗИМ:

ЗАМОНАВИЙ

ТАЛҚИН

Тошкент - 2016

Page 3: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Маликов Т.С., Жалилов Ш.Қ. Молиявий тизим: замонавий

талқин. Ўқув - услубий қўлланма. – Т.: ТМИ, 2016. – 114 б.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Т.С.Маликовнинг

умумий раҳбарлиги ва таҳрири остида

Ўқув - услубий қўлланма “Молия” фанининг ўқув дастурига

мувофиқ ёзилган бўлиб, унда молиянинг амалий жихатлари, молиявий тизим ва молиявий оқимлар, молиявий тизим

функциялари ва уларнинг эволюцияси, молиявий янгиликлар ва

бозорнинг “кўринмас қўли”, молиявий бозорлар, молиявий бозор ставкалари, молиявий воситачилар, молиявий инфратузилма ва

молиявий тизимни тартибга солиш, давлат ва нодавлат молиявий ташкилотлари билан боғлиқ бўлган масалаларнинг амалий

жиҳатлари ўзбек иқтисодий адабиётида молиявий нуқтаи-назардан

илк бора ўзига хос тарзда замонавий талқин этилган. Қўлланма иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларининг

талабалари, магистрантлари, илмий ходимлари, профессор-

ўқитувчилари ва амалий молия масалалари билан қизиқувчи барча ўқувчиларга мўлжалланган.

Мазкур ўқув - услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг А-2-13 “Худудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришда молиявий институтларнинг роли” мавзусидаги давлат илмий-амалий гранти доирасида амалга оширилди.

Тақризчилар: иқтисод фанлари доктори, профессор

Н.Ҳ.Ҳайдаров

иқтисод фанлари номзоди, доцент

О.К.Комолов

Page 4: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

М У Н Д А Р И Ж А

1-БОБ. МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ ВА МОЛИЯВИЙ

ОҚИМЛАР

1.1. Молиявий тизим: таърифи, мазмун-моҳияти ......... 1.2. Молиявий тизимда молиявий оқимларнинг

тутган ўрни.................................................................

2-БОБ. МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ ФУНКЦИЯЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ

2.1. Молиявий тизим функциялари ҳақида умумий тушунча........................................................................

2.2. Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон)ва маконда айланиб юриши..................

2.3. Молиявий тизим орқали рискларни бошқариш

(риский бошқарув)...................................................... 2.4. Молиявий тизим ёрдамида ҳисоб-китоб-тўлов-

ларни амалга ошириш................................................

2.5. Молиявий тизим иштирокида ресурсларнинг бирлашишива капиталдаги иштирокулуши-

нинг бўлиниши............................................................

2.6. Молиявий тизим томонидан информацион қўл- лаб-қувватлаш (ахборот кўмаги)................................

2.7. Молиявий тизим ёрдамида стимуллаштириш-

нинг психологик муаммоларини ечиш......................

3-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЯНГИЛИКЛАР ВА МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАР

3.1. Молиявий янгиликлар ва бозорнинг “кўринмас

қўли” ..........................................................................

3.2. Молиявий бозорлар ...................................................

4-БОБ. МОЛИЯВИЙ БОЗОР СТАВКАЛАРИ

4.1. Фоиз ставкалари .......................................................... 4.2. Рискли активларнинг даромадлилик ставкаси .........

4.3. Бозор индекслари ва индекслаш стратегияси............

4.4. Инфляция и реал фоиз ставкалари .............................

4.5. Фоизли ставкаларни тенглаштириш .........................

Page 5: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.6. Даромадлилик ставкалари даражасига таъсир

этувчи асосий омиллар................................................

5-БОБ. МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛАР

5.1. Банклар ....................................................................... 5.2. Бошқа депозит-жамғарма муассасалари .................

5.3. Суғурта компаниялари..............................................

5.4. Пенсия фондлари ..................................................... 5.5. Ўзаро фондлар ...........................................................

5.6. Инвестицион банклар ...............................................

5.7. Венчур компанияларига капитал қўювчи фирмалар ....................................................................

5.8. Активларни бошқарувчи фирмалар ........................ 5.9. Ахборот хизматларини кўрсатувчи фирмалар........

6-БОБ. МОЛИЯВИЙ ИНФРАТУЗИЛМА ВА

МОЛИЯВИЙ ТИЗИМНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ

6.1. Молиявий инфратузилма ҳақида умумий тушунча.....................................................................

6.2. Қимматбаҳо қоғозлар савдоси қоидалари ............

6.3. Бухгалтерия ҳисоби тизимлари .............................

7-БОБ. ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

ТАШКИЛОТЛАРИ

7.1. Марказий банклар ..................................................

7.2. Ихтисослашган воситачилар .................................

7.3. Ҳудудий (минтақавий) ва умумжаҳон ташкилотлар ...........................................................

РЕЗЮМЕ.................................................................

АСОСИЙ АТАМАЛАР.........................................

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР.......

САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР............................

АДАБИЁТЛАР........................................................

Page 6: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

КИРИШ

Замонамиз – ўзгарувчан. Бунинг устига, Ўзбекистонимизда

янги муносабатлар – бозор муносабатлари – қарор топиб, ривожланиб бормоқда. Ҳаётимизни бозор иқтисодиётидан айро

ҳолда тасаввур этишнинг иложи йўқ. У турмушимизнинг барча

соҳаларига шиддат билан кириб бориб, ўз изини қолдирмоқда. Бир вақтнинг ўзида, бу иқтисодиётга хос бўлган муносабатлар ҳам

тобора ўзгараяпти: такомиллашмоқда; мураккаблашаётир; тобора

қалтислик касб этаяпти; нозиклашмоқда; нафислик характерига эга бўлмоқда... Хуллас, улар узлуксиз ривожланмоқда. Бу, ўз навба-

тида, олий таълим муассасаларида, жумладан, молиявий фанлар

ўқув режаларининг ҳам узлуксиз янгилаб борилишини тақозо этади. Уларда замонавий молия назарияси ва амалиётининг энг

сўнгги ютуқлари ўз аксини топмоғи лозим. “Амалий молия”ни ёзиш жараёнида биз худди ана шу ердан “старт” олдик.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган ўқув - услубий қўлланма

“Амалий молия”га тегишли бўлган китобларнинг иккинчисидир. У“Молиявий тизим: замонавий талқин” деб аталади.

Китоб 7бобдан иборат. Унинг 1-бобида молиявий тизимнинг

таърифи, мазмун-моҳияти очиб берилган, молиявий тизимда молиявий оқимларнинг тутган ўрни кўрсатилган.

Ўқув - услубий қўлланмасининг 2-боби молиявий тизим

функциялари ва уларнинг эволюциясига бағишланган. Бунда, аввало, молиявий тизим функциялари ҳақида умумий тушунча,

молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон) ва маконда

айланиб юриши,рискларни бошқариш (риский бошқарув),ҳисоб-китоб-тўловларни амалга ошириш, ресурсларнинг бирлашиши ва

капиталдаги иштирок улушининг бўлиниши, информацион қўллаб-

қувватлаш (ахборот кўмаги), стимуллаштиришнинг психологик муаммоларини ечишга алоҳида эътибор қаратилган.

Молиявий янгиликлар ва бозорнинг “кўринмас қўли” ҳамда

молиявий бозорларга тегишли бўлган фикрлар китобнинг 3-бобида ўз ифодасини топган.

Молиявий бозор ставкалари китобнинг 4-бобидан жой олган.

Улар фоиз ставкалари, рискли активларнинг даромадлилик ставкаси, бозор индекслари ва индекслаш стратегияси, инфляция ва

реал фоиз ставкалари, фоизли ставкаларни тенглаштириш,

даромадлилик ставкалари даражасига таъсир этувчи асосий омиллар аспектларида кўриб чиқилган.

Page 7: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Молиявий воситачиларга китобнинг 5-боби бағишланган. Бу

ерда банклар, бошқа депозит-жамғарма муассасалари, суғурта компаниялари, пенсия фондлари, ўзаро фондлар, инвестицион

банклар, венчур компанияларига капитал қўювчи, активларни

бошқарувчи ва ахборот хизматларини кўрсатувчи фирмаларга дахлдор бўлган маълумотлар ўз аксини топган.

Китобнинг 6-боби молиявий инфратузилма ва молиявий

тизимни тартибга солиш масалаларига эътибор қаратилган бўлиб, унда молиявий инфратузилма ҳақида умумий тушунча берилган ва

молиявий тизимни тартибга солишда муҳим роль ўйновчи

қимматбаҳо қоғозлар савдоси қоидалари ва бухгалтерия ҳисоби тизимлари ўз аксини топган.

Давлат ва нодавлат молиявий ташкилотларига китобнинг 7-боби бағишланган ва улар марказий банклар, ихтисослашган

воситачилар, ҳудудий (минтақавий) ва умумжаҳонташкилотлар

кесимида кўриб чиқилган. Шунингдек, унда резюме, асосий атамалар, назорат саволлари

ва уларнинг жавоблари, савол ва топшириқлар келтирилган.

Айнан ушбу шакл ва мазмунда бўлган бу китоб фақат бўлғуси молиячиларга мўлжаллаб ёзилмаган. Ундан ҳар бир онгли фуқаро

молия оламининг сирли масалаларини ўрганиш учун фойдаланиши

мумкин. “Молиявий тизим: замонавий талқин” ғойибдан пайдо бўлга-

ни йўқ. У фақат ушбу китоб муаллифлари меҳнатининг натижасини

ўзида акс эттирмайди. Унга айнан шу муаллифлар ижодининг маҳсули сифатида ҳам қараш мақсадга мувофиқ эмас. Улар бу

борада Американи кашф қилганлари ёки велосипедни қайта ихтиро

қилганлари йўқ. Чунки Сиз-у, биз ҳавас қиладиган Ғарбнинг тараққий этган мамлакатларида бу китобнинг турли вариантлари

аллақачонлардан буён мавжуд. Улардан кенг ўқувчилар оммаси

озиқланиб, баҳраманд бўлиб келмоқда. Фақат Сиз билан биз ундан бебаҳра эдик, холос. Шу боис, бу масалада оддий томошабин

бўлиб, қўл қовуштириб ўтиришни ўзимизга эп кўрмадик. “Биз

бўлмасак, унда ким?”,- деган савол ҳам олдимизда кўндаланг бўлиб тураверди. Бунинг устига, шу онда “Биз ҳеч кимдан кам

бўлмаслигимиз керак!”, деган ҳайқириқ қулоғимиз остида яна бир

марта жаранглади. Унинг нақадар тўғри эканлигини қалбдан яна бир бора ҳис этдик. Ва, назаримизда, барча учун керакли бўлиши

мумкин бўлган китобнинг навбатдагисини ёзишга киришдик.

Page 8: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Баъзи бир мухолифларимизнинг ҳайрон-у, лол қолишларига

ёки ҳайратланишларига қарамасдан, бу жараёнга кириша туриб, ўз олдимизга ҳозирги пайтда дунё амалиётида мавжуд бўлган шунга

ўхшаш китоблардан принципиал жиҳатдан ҳар томонлама фарқ

қиладиган янги китоб яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймадик. Бу борада Ильич сингари “Биз бошқа йўлдан борамиз!”,

- дея, фолбинлик ҳам қилмадик1. Шунингдек, бундай тарзда йўл

тутиш худди шундай “Янги алгебра”ни яратиш билан баробар эканлигини ҳам, ўз вақтида, англай олдик. Боз устига, бундай

нозик, қалтис ва масъулиятли масалада “Беҳуда уриниш – белни

синдиради”, - деган нақл ҳам доимо диққат-марказимизда турди. Уни ёзишда, аввало, хориж илғор тажрибасига кенг таянилди.

Бироқ, шундай бўлса-да, бунда ҳам, ўзбекчилик қилиб “Осилсанг – баланд дорга осил!” қабилига риоя этдик. Қанчалик мураккаб

бўлмасин, бу борада, энг аввало, халқаро миқёсда дунёнинг энг

замонавий илмий-амалий марказлари сифатида тан олинган АҚШнинг Гарвард университети ва Массачусетс технология

институтида қандай ютуқларга эришилганига жиддий эътибор

қаратдик. Худди шундай мақсад билан Буюк Британиядаги Оксфорд ва Кембриж университетларининг тажрибасига ҳам

алоҳида мурожаат қилдик. Шу мавзуга бевосита дахлдор бўлган ва

турли йилларда нашрдан чиққан у ерлардаги китобларга ва бошқа тараққий этган мамлакатлардаги шунга ўхшаш бир қанча

китобларнинг 2 турли вариантлари (шу жумладан, уларнинг асл

нусхалари) атрофлича ўрганилди 3 . Шунингдек, бу йўналишда Россия Федерациясида кейинги бир неча йиллар давомида эълон

қилинган китоблар ҳам эътиборимиздан четда қолмади.

Хуллас, ўзбекона “Молиявий тизим: замонавий талқин”ни дунёга келтиришда халқаро майдонда мавжуд бўлган шундай

илмий-амалий ишланмаларнинг энг “зўр”лари танланди 4 . Бу

борада, айниқса, бугун бутун дунё илғор илм аҳли томонидан

1 Бу ўринда худди шу тарзда эволюцион эмас, балки революцион йўл тутиб, миллионлаб инсонлар

тақдирини бошқа йўлга буриб юборган, Ер шарининг каттагина қисми аҳолисининг тараққиётини бир неча ўн йиллар ортга сурган ёки тўхтатиб қўйган, 70 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, шу даврда сарсон ва

саргардон бўлиб, ўз йўлини топа олмаган ва охир-оқибатда уларни боши берк кўчага киритиб қўйган

В.И.Ленин (1870-1924 йиллар) ва унинг издошлари фаолияти назарда тутилаяпти. «Биз бошқа йўлдан

борамиз!»нинг якуний натижаси шу бўлдики, бу йўлдан борганлар 70 йил (ўртача бир инсон умри)дан

кўпроқ муддатга кечикиб, яна қайтадан, умумий оқимга – йўлга – кираолдилар, холос. 2 Уларнинг рўйхати китобимиз ниҳоясида келтирилмоқда. 3 Бу жойда китоб муаллифларидан бирининг инглиз тилини мукаммал даражада билиши, айниқса,

асқотди. «Номард»га муҳтож бўлмадик. 4 Бу ўзбекона «Молиявий тизим: замонавий талқин»нинг ҳосилавий характерга эга эканлигини

кўрсатади.

Page 9: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

замонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

1997 йилда иқтисодиёт соҳаси бўйича халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган Р.Мертон асарларини ўрганишга алоҳида эътибор

қаратилди 5 . Улардан андоза олинди 6 . Шу боис, китобимиздаги

молиявий тизим масалаларини ҳал қилишга қаратилган назарий ёндошувлар ўзбекистонлик ўқувчиларни бутун дунё халқлари

билан “бир тил”да гаплашишга имкон беради. Шунинг учун ушбу

китобга дахлдор бўлган энг афзал, энг муҳим ва энг асосий белги унинг байналминал характерда эканлигидир. Буни астойдил,

чертиб-чертиб қайд этгимиз келади.

Бир вақтнинг ўзида, китобимизни дунёга келтириш жараёнида мамлакатимиздаги ҳақиқий вазият, унда ўрнатилган тартиб-

қоидалар, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ва ҳ.к.лар ҳам эътиборимиздан четда қолмади. Хуллас, муаммонинг миллий

томонларига ҳам, имкон қадар, эътибор қаратилди. Шундай бўлса-

да, бу жойларда ҳам Пифагор теоремасини дунё афкор оммаси томонидан тўлиқ ва узил-кесил эътироф этилган исботловчи

йўлларини назар-писанд қилмасдан, уни, ўзига хос тарзда, ўзбекона

исботлашга ҳаракат қилмадик. Зеро, “Молиявий тизим” масалаларида ҳам Америка аллақачон кашф этилган. Уни қайта

кашф этишга – ҳожат йўқ.

Албатта, миллийлик – жуда муҳим нарса. Лекин у қанчалик муҳим бўлмасин молиявий муаммолар ечимини излашда бу борада

байналминалликдан иборат бўлган ва ҳаёт синовларидан

муваффақиятли ўтган туб асослардан воз кечиб бўлмайди. Ахир аниқ фанларда бутун дунёда “бир тилда” гаплашилади-ку!

“Математика”даги Бернулли формуласи ёки Ньютон бином 7 и,

“Кимё”даги “кумуш кўзгу” реакцияси, “Физика”даги диффузия 8 ҳодисаси ва ҳ.к.лар АҚШдагилар, Буюк Британияликлар,

Францияликлар, Германияликлар, Японияликлар ва ҳ.клар

5 Уларнинг рўйхати ҳам китобимиз ниҳоясида келтирилмоқда. 6 Шуни эътиборга олган ҳолда, гарчи «китоб муаллифлари»да бизнинг исми-шарифларимиз жой олган

бўлишига қарамасдан, аслида биз ўзимизни, жуда ошиб борганда ҳам «Молиявий тизим: замонавий талқин» ўзбекона вариантининг муаллифлари сифатида ҳис қиламиз, холос.

7 “Бином” би + юнонча “nomen” – ном. Икки алгебраик ифоданинг йиғиндиси ёки айирмаси; икки ҳад.

Қаранг: Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.III. Н – Тартибли / Таҳрир

ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ.: ЎзР ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 267. Китобимизни ёзиш жараёнида бу манбага яна

жуда кўплаб марта муражаат қиламиз. Шу боис, ҳар сафар такрорликка йўл қўймаслик мақсадида, унинг

кейинги ўринларида унинг жилди ва бетини келтириш билан чекланамиз, холос. 8 “Диффузия” лотинча “diffusio” – тарқалиш, ёйилиб кетиш. Физикада: бирор модда (газ, суюқлик)

зарраларининг бошқа модда орасига секин-аста ўтиб тарқалиши, кириб бориши. Қаранг: ўша манба. Ж.I. –

Б.630.

Page 10: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

томонидан қандай талқин қилинса, Эфиопиядаги ҳабашлар, кам

сонли Шимол халқлари, жумладан, эскимослар, Австралия аборигенлари ва ҳ.к.лар томонидан ҳам худди шундай талқин

қилинмоқда-ку!

Бу ўринда бизга асло “Юқорида Сиз санаган фанлар – аниқ фанлар. Бизнинг фанларимиз эса ижтимоий-гуманитар фанлар 9

сирасига киради. Шунинг учун бундай ёндошув нотўғри!”, - дея

кўрманг. Чунки биз бу ўринларда, энг аввало, фанимизнинг ниҳоятда аниқ ва, бир вақтнинг ўзида, энг умумий бўлишини

назарда тутаяпмиз. Ахир, аниқлик ва умумийлик – ҳар қандай фан

тараққиётининг асоси, эмасми?! Молия илмида ҳам, бизнингча, шунга интилиш лозим. Бунинг сира ажабланадиган ёки салбий

томони йўқ. Боз устига, Ер шаридаги замонавий глобал 10 лашув жараёнларининг ўзи ҳам, биз буни истаймизми ёки йўқми, бундан

қатъий назар, шуни тақозо қилади11.

Маълумки, ҳар қандай фан, энг аввало, ўзининг туб масалалари ва принциплари билан гўзал ва аҳамиятли. Шунинг

учун ҳам унинг жуда яхши тараққий этган тармоқларида уларни

баён қилишга алоҳида эътибор берилади. Булар эса, ўз навбатида, ўқувчига бу фаннинг предмети нима эканлигини мустақил равишда

аниқлашга ёрдам беради. Шу асосда бу нарса нисбатан тор

йўналишга эга бўлган бошқа махсус дастурларни ўрганиш учун ўзига хос бўлган мустаҳкам пойдевор вазифасини ҳам бажаради.

9 Фикримизча, фанимизнинг ижтимоий-гуманитар фанлар сирасига кириши ундаги воқелик ёки

ҳодисаларни турлича талқин қилинишига асос бўлаолмайди. Аниқ фанларда бўлганидек, бу ерда ҳам «Ундай десак ҳам бўлаверади, бундай десак ҳам бўлаверади»ни, сира иккиланмасдан, фанимизнинг

трагедия (фожиа)си сифатида қабул қилмоқ керак. Гарчи фикрлар хилма-хиллиги, мунозара ва ҳ.к.лар ҳар

қандай фан тараққиётининг асосини ташкил этса-да, уларга ортиқча ўрин бериш яхши оқибатларга олиб

келмаганлигини ҳаётнинг ўзи узил-кесил тасдиқлаб турибди. Шу маънода «Молиявий тизим» масалаларида

бутун дунёда «хўрозлар бир хил тарзда қичқириб турган»лигини билиб, билмасликка олиш, ўзига хос

тарздаги, нодонлик аломатидир.

Бизнинг бу тарздаги мулоҳазаларимиздан муаллифлар «якка (танҳо) фикр ҳукмронлиги» тарафдори, якка

(танҳо) фикр эса, ўз навбатида, ҳар қандай фан тараққиётининг кушандаси», деган хулосани чиқаришга

шошилмаслик-ларингизни сўрардик. Биз ҳимоя қилаётган позициянинг мазмун-моҳиятини тўғри тушуниш

учун, масалан, қуйидаги вазиятни тасаввур қилишларингизни истардик: мамлакатимизда бир-биридан,

маълум даражада бўлса-да, фарқ қилувчи «Бюджет тизими тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг икки

вариантдаги қонуни қабул қилинди, дейлик. Бунинг оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилаоламиз, шундайми? Шунинг учун ҳам ҳеч бир мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бир

вақтнинг ўзида амал қилувчи икки вариантдаги қонун мавжуд эмас. Шундай экан, фанимизнинг тақдирига

нисбатан чиқараётган хулосамиз ҳам шунга монанд бўлмоғи лозим. Ёки биз ноҳақмизми? Марҳамат,

аргументларингизни келтирингчи?! 10 «Глобал» французча – «global» - умумий, лотинча “globus” – шар. 1. Ер юзига оид, бутун ер шарини

қамраб олувчи. 2. Умумбашарий, кенг миқёсдаги; жаҳоншумул, жаҳон аҳамиятига молик. Қаранг: ўша

манба. Ж.I. - Б. 507. 11 Бунга “Йўқ!”, - деб кўринг-чи?! ...

Page 11: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Китобимизни ёзиш жараёнида ана шундай ёндошувдан ижобий ва

ижодий фойдаланишга ҳаракат қилдик. Китобда турли-туман молиявий қарорларни қабул қилиш

жараёнида фойдаланилиши мумкин бўлган назарий концеп-

ция12ларни амалий тушунтиришга хизмат қилувчи (мўлжалланган) кўплаб мисолларга дуч келасиз. Ҳозир ўрганилган материални

ўқувчи қандай тушунганлигига ёки ўзлаштирганлигига қатъий

ишонч ҳосил қилиш учун китобнинг энг муҳим жойларида кўриб ўтилаётган энг асосий муаммолар бўйича назорат саволлари

келтирилган. Ўқув - услубий қўлланмасининг охирида эса,

уларнинг жавоблари мавжуд. Китоб матнида асосий ва энг қизиқарли молиявий масалаларга

доир ҳаётий мисоллар ўз аксини топган. Улар турли даврлардаги ҳар хил манба (газета, журнал, телевидение, радио, интернет ва

ҳ.к.)лардан олинган ва муаллифлар кузатувларига асосланган

бўлиб, аниқ вазифаларни ечишда ва турли молиявий янгиликларга баҳо беришда назарий билимлардан фаол фойдаланишда ўқувчига

катта қизиқиш ўйғотиши мумкин. Шунингдек, китобнинг охирида

мавзулар бўйича бирлаштирилган ва мураккаблик даражасига қараб жойлаштирилган кўплаб саволлар ва топшириқларга дуч

келасиз-ки, уларнинг тўғри ечимини топиш Сизнинг молиявий

тизим борасидаги билимларингизни бир умрга, тошга ўйилгандек, муҳрлаб қўйишга хизмат қилади.

Ҳар қандай илм туркумларга ажратилганда уларнинг бир

қисми – керакли, иккинчи қисми эса – кераксиз билимларга ажратилмайди. Умуман, илмнинг кераксизи бўлмайди. Бу – молия

илмига ҳам тегишли. Шундай бўлса-да, молиявий тизимга оид

илмларнинг барчасини, афсуски, ипидан-игнасигача, бир китобга жамлаш вазифасини, ҳозирча, уддалай олмадик 13 . Шу

сабабликитобимизда ҳар қандай киши ҳаёт “цикл 14 ”и учун

уларнинг энг зарурлари ва энг кераклиларининг бир кичик гуруҳигина мужассамлаштирилди, холос. Бошқача қилиб айтганда,

китобда ҳар биримизнинг уйда ёки ишда дуч келишимиз мумкин

бўлган молиявий муаммо (масала)лар, баҳоли-қудрат, баён

12 «Концепция» лотинча «concepcio» сўзидан олинган бўлиб, она тилимизда “тўплаш, бирлаштириш”;

“тизим”; “ибора” тарзида сўзма-сўз таржима қилинса-да, “қарашлар, фикрлар йўналиши тизими; фикр

юритиш, дунёни тушуниш, англаш усули” маъносини беради. Қаранг: ўша манба. Ж.II. – Б. 406. 13 Унинг қолган қисмларини шунга ўхшаш бошқа яна бир неча китобларда мужассам этиш ниятимиз бор. 14 “Цикл” юнонча “kuklos” – гардиш, айлана, доира. Маълум давр ичида такрорланиб турадиган иш,

ҳодиса, жараён ва ш.к.нинг ҳар бир давраси. Қаранг: ўша манба. Ж.IV. –Б. 441.

Page 12: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қилинган. Унинг амалий қиммати ҳам шу билан белгиланса, ажаб

эмас. Уни ўқиш жараёнида, айрим жойларда, “қулоқ эшитмаган”

ёки “теша тегмаган” гапларга дуч келаяпсиз ва яна дуч келасиз.

Бундан ҳеч ташвишга тушманг. Ажабланманг ҳам. Тўғри, бунақа “гап”ларни иқтисодиёт (молия)га оид бошқа фанларни ўқиётиб,

учратмагансиз. Уларга дуч ҳам келмагансиз, албатта. Лекин шу

ўринда юқоридаги фанларни ўқиёт (ўрганаёт)ганда негадир ҳар доим ҳам “иштаҳа”нгиз бўлмаганлигига эътибор берганмисиз?! Ҳар

ҳолда, уларга “жон-жаҳдингиз” билан “ёпишмаганлигингиз” аниқ!

Шу боис, уларни ўқиётиб, тезда четга суриб қўйганлигингиз сабаблари устида бош қотирганмисиз?! Ёки негадир ўзингизни

ўзингиз мажбур қилиб, қийнаётганлигингизни сезганмисиз?!... Биз таклиф этган вариантдаги китобимизни қандай ўқияпсиз?

У Сизни зериктириб қўймаяптими? Ҳозиргача Сиз ўқиб келган

иқтисодиёт (молия)га оид китоблар билан таққослаганда унинг жозибадорлиги, сал бўлса-да, юқорироқми? Унга, ҳеч бўлмаган-да,

бошқача кўз билан қарамаяпсизми? Уни яхши кайфият билан қўлга

олаяпсизми? Уни қўлга олганда афтингиз буришиб, пешонангиз тиришмаяптими? Балки уни яна қайта-қайта қўлга олиш ниятингиз

ҳам бордир?... Бас, шуларга рози бўлсангиз, билинг: гап, жумладан,

ўз ўрнида ишлатилган ўша “теша тегмаган” ва “қулоқ эшитмаган” гаплар-да!

Албатта, бу нуқтаи-назардан қараганда, биз китобимиз

А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” ёки “Меҳробдан чаён”, Ў.Ҳошимовнинг “Қалбингга қулоқ сол”, “Нур бор-ки, соя бор”,

“Баҳор қайтмайди”, “Икки эшик ораси” ёки “Дунёнинг ишлари”,

Ў.Умарбековнинг “Одам бўлиш қийин” асарлари, А.Орипов, Э.Воҳидов ва М.Юсуф шеърлари каби севиб ўқиладиган китоблар

қаторидан жой олиши керак, деган фикрда эмасмиз. Чунки улар –

бадиий асарлар. Бироқ, бадиий асарларнинг ҳаммаси ҳам севиб ўқилмайди. Ёки севилиб ўқилиш “бахт”ига ҳар қандай бадиий асар

ҳам сазовор бўлавермайди. Бундан биз ҳам огоҳмиз. Шундай бўлса-

да, ижтимоий-гуманитар фанлар у ёқда турсин, ҳатто аниқ фанларда ҳам бундай асарлар борлигини билиб 15 , биз ҳам ўз

15 Бизнингча, масалан, математик К.Муҳамедовнинг “Элементар математикадан қўлланма”си шундай

асар ҳисобланади. У бир неча бор қайта-қайта нашр қилинган бўлишига қарамасдан, унинг навбатдаги янги

нашри ҳар сафар ўз ўқувчилари (жумладан, абитуриентлар) томонидан “қарсак” билан кутиб олинади.

Дарҳол қўлдан-қўлга ўтади. Ва тезда “тит-пити” чиқиб кетиш даражасигача, том маънода, “истеъмол”

қилинади.

Page 13: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

“асар”имизни иқтисодиёт (молия) фанлари орасида севиб

ўқиладиган китоб бўлишига арзисин, деган яхши ният билан ёзишга ҳаракат қилдик. Хуллас, шоир айтганидек, асар севиб

ўқилиши учун унда қандайдир “дард” бўлиши керак экан, биз ҳам

ўз “асар”имизда ҳар қандай инсонни ҳар онда қийнаши мумкин ва унинг, асосан, “жигар”и билан боғлиқ бўлган “молиявий дард”ни

сингдиришга ҳаракат қилдик. Қай даражада бунинг уддасидан чиқа

олдик – буни ўқувчиларимиз айтади, вақт кўрсатади. Яна бир фикр. Китобимиздаги иқтибосларнинг ҳаддан зиёд

кўплигига нима дейсиз? Бу ўринда “Шакарнинг ози яхши”

эканлигига зид иш тутмадикмикан? Уни бироз кўпроқ суистеъмол қилмадикми? Чегарадан чиқиб кетмадикми? Бу ўринда ҳам балки

Сиз ҳақдирсиз. Шундай бўлишига қарамасдан, барибир шу “оригинал вариант”дан ҳам фойдаланишга аҳд қилдик. Чунки

бундай “усул”дан фойдаланиш, фикримизча, китобимиз тақдирига

(жумладан, ундаги билимлар, илгари сурилаётган ғоялар ва ҳ.к.ларга) Сизнинг бефарқ қарашингизга сира жой қолдирмайди. У

билан ҳамнафас бўлишга Сизни мажбур этади. Булар ҳам

китобимизнинг “ўқимишли” ва жозибадор бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз. Ундан ташқари,

китобимизни ўқиш жараёнида, йўл-йўлакай, ўша иқтибосларда

келтирилган саволларнинг жавобларига ўзимиз мустақил равишда эга бўлсак, бунинг нимаси ёмон? Аксинча, нур устига – аъло нур

эмасми?!

Албатта, иқтибосларнинг бир қисми, бошқа тиллар сингари, Она тилимизда ҳам ишлатилиши мумкин бўлган айрим халқаро

атамаларнинг луғавий маъносини акс эттиришга қаратилган.

Бунинг ҳам бир неча сабаблари бор. Гап шундаки, Она тилимизга давлат тили мақоми берилиши

муносабати билан, унинг дастлабки кунлариданоқ, баъзи бир

“жонкуярлар” томонидан ўзбек тилида ҳаёт тақозоси билан ишлатилиб келинган айрим халқаро атамаларни ўринсиз, сунъий

равишда сиқиб чиқаришга ҳаракат қилинди ва ҳамон қилинмоқда.

“Аэропорт”нинг ўрнига “тайёрагоҳ”, “институт”нинг ўрнига “олийгоҳ”, “факультет”нинг ўрнига “куллиёт”, “трест”нинг ўрнига

“нақлиёт” ва ҳ.к.лар таклиф этилди. Бу ўзбек тилини

“соф”лаштириш, унинг “тоза”лигини таъминлаш “байроғи” остида амалга оширилди. Ҳолбуки, у ёки бу миллат тилига ўзга тиллардан

қандайдир бир сўзнинг кириб келиши ёки чиқиб кетиши алоҳида

Page 14: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

олинган шахсларнинг хохиш-истаклари, кўрсатмалари, тавсиялари,

таъқиқлари ва ҳ.к.ларига боғлиқ эмас. Шунингдек, бу вазифа Она тилимиз айрим “билимдон”лари зиммасига ҳам юкланмаган.

Бундай масъулиятли ва шарафли вазифани қойил-мақом қилиб

уддаловчини ҲАЁТ дейдилар. Фақат Ҳаётгина ўзга тиллардан Она тилимизга қайси сўзнинг кириб келиши ва чиқиб кетиши

масаласини оқилона ва одилона ҳал этиши мумкин. Бундай ваколат

ундан бошқа ҳеч кимга берилмаган ва берилмагай ҳам16! Ундан ташқари, “Ўзбек тилида фақат соф ўзбекча сўзлар

ишлатилиши керак!” , - деган қоида ҳам мавжуд эмас. Зеро, Она

тилимизни ўзга тиллардан айро ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас. Шу муносабат билан шунга интилувчи айрим “миллатпар-

варлар”нинг ўз ичига 80 000дан ортиқ сўз ва сўз бирикмасини олган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га бир назар солишларини

истардик. Бир ҳисоб-китоб қилайлик-чи, бу ерда келтирилган сўз ва

сўз бирикмаларининг нечтаси соф ўзбек тилида экан!? Ишончимиз комил бўлсин, бу ишни амалга оширсак, қўлтиғимиздан қовунимиз

тушиши, попугимиз пасайиши, сувга тушган мушукдек юмшоқ

бўлиб қолишимиз – аниқ. Бу – турган гап! Шундай бўлса-да, “Молиявий тизим”да келтирилаётган

халқаро атамалар, айримлар назарида, барибир оддийдек,

ортиқчадек ёки кераксиздек туюлади. Шунингдек, улар ўқувчини зериктириб қўйиши ҳам мумкин. Бироқ, бизнингча, бундай хулоса

чиқаришга – ҳали эрта. Чунки ишлатаётган атамамизнинг, шу

жумладан, ҳар бир халқаро атаманинг асл маъно-мазмунини олдиндан билиб туриб, ундан сўнг уларни ишлатиш ҳар қандай

илмнинг калитидир17. Бу нарса унинг туб асосини ташкил этади.

Ёки Сиз бу фикрга қўшилмайсизми?... Аммо, бу ерда навбатма-навбат келишига қараб Она

тилимизда ишлатилаётган барча халқаро атамаларга изоҳ беришни

биз ўз олдимизга вазифа қилиб қўймадик. Аксинча, уларнинг “Молиявий тизим”га у ёки бу даражада дахлдор бўлганларинигина

акс эттирдик, холос. Шу боис ўзбек тилида “ёппасига

16 Ушбу масалада батафсилроқ тасаввурга эга бўлиш учун ўқувчиларимизга мамлакатимизнинг

“Маданият ва маърифат” телеканали орқали намойиш этилаётган ва Она тилимиз муаммоларига

бағишланган кўрсатувларда илгари сурилаётган диққатга сазовор қарашлардан огоҳ бўлишларини чин

дилдан истардик. 17 Шу муносабат билан талабалик йилларимдаги устозимнинг имтиҳон пайтида биз талабаларга нисбатан

“Бир йилдан буён “қўшимча қиймат”, “қўшимча қиймат”,- деб узлуксиз равишда, деярли ҳар дарсда гапириб

келаяпмиз-у, лекин ҳамон унинг нима эканлигидан бехабармиз? Бу ёғи қандоқ бўлди, болам?”, - деган

Наманган шевасида билдирган ўринли эътирози ҳеч эсимдан чиқмайди (Т.М.)

Page 15: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

оммавийлашиб кетган” айрим халқаро атамаларга изоҳ беришни

мақсадга мувофиқ деб топмадик (айрим ҳолларгина бундан мустасно) ва уларни онгли равишда эътиборимиздан четда

қолдирдик18.

Хуллас, у ёки бу халқаро атамани ёзаётганимизда, гапираётганимизда – ишлатсак-у, унинг асл моҳиятидан, маъно-

мазмунидан огоҳ бўлмасак, бундай атамани ишлатишга ҳаққимиз

борми 19 ?! Ўқиётганимизда шундай атамага кўзимиз тушса-ю, у аслида нимани англатиши мумкинлигидан бехабар бўлсак-да,

ўқишни давом эттирсак, бу ўз маъносига эгами?!

Афсуски, айрим ҳолларда худди шундай тарзда иш тутаяпмиз ҳам. Уларни ўзимизча “талқин” ҳам қилаяпмиз. Ўлчанадиган ўз

қаричлари бўлишига қарамасдан уларни ўз қаричимиз билан ўлчаяпмиз. Фикрлар хилма-хиллигини бу ўринларда керагидан

ортиқча, ўринсиз суъистемол қилаяпмиз. Уларга нисбатан

“фолбинлик қилиш” ҳоллари ҳам кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турибди. Бу борадаги “аргумент”ларимиз, бор-йўғи,

“Менимча шундай бўлса керак”дан нарига ўтаолмаяпти. Бизнингча,

ҳар қандай фан ривожининг асоси ҳисобланган атамаларга нисбатан бундай муносабатда бўлиш илмий жиноят ҳисобланиб,

юқорида ҳам қайд этилганидек, фанимиз фожиасидир. Шу боис

ундан узоқроқ юришни афзал билдик ва китобимизнинг дастлабки саҳифаларидан бошлабоқ, навбатма-навбат келиши ва биринчи

марта ишлатилиш ўрнига қараб уларга изоҳ беришга ҳаракат

қилдик. Бунда 2006-2008 йилларда нашр этилган 5 жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”дан кенг фойдаландик.

Бунинг устига, китобимизнинг асл мағзи – ядроси – ни ташкил

этувчи асосий атамаларнинг халқаро вариантлари (асосан, инглизчаси)га нисбатан ҳам худди шундай тарзда ёндошилди.

Асосий ва энг муҳим махсус атамаларнинг ўзбекчаси билан бир

қаторда, шу ернинг ўзида, уларнинг инглизча вариантлари ҳам, қавс ичида бўлса-да, келтирилди. Чунки ҳозирги замонамизда

мамлакатимизда хорижий тилларни ва айниқса, инглиз тилини

18 Аслида, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳар бир жилдининг бор-йўғи 3000 нусхада нашр

қилинганлиги, улардан кенг ўқувчилар оммаси томонидан эмас, балки нисбатан тор доиралардагина

фойдаланиш мумкинлиги эътиборга олинадиган бўлса, масалани айнан шу тарзда ҳал қилишнинг мақсадга

мувофиқлиги ҳам маълум бўлади. 19 Шу ўринда ўзбек киноижодкорлари томонидан яратилган ва ундаги бош ролларнинг бирида

Ўзбекистон халқ артисти М.Ражабов ўйнаган “Темир хотин” бадиий фильмидаги қуйидаги эпизодни

эслайлик: ўзаро суҳбатда темир хотин “Аломатхон”ни яратган ихтирочи томонидан “прогресс” сўзи

ишлатилганда, унинг маъносига тушунмаган Қўчқорвой ака “нима гресс?” деб савол бергани бекордан-

бекорга эмас. Бу ерда нимага ишора қилинаётганлигини ҳар биримиз тушунамиз, албатта.

Page 16: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

ўрганишга жуда катта эътибор берилаётган бир пайтда ўзимизни бу

жараёндан четда кўришни истамадик. Бундай ҳолатда қўл-қовуштириб, бефарқ қараб, оддий томошабин бўлиб ўтириш – биз

(муаллифлар)га хос хислат эмас.

Китобимизнинг яна бир хусусияти устида тўхталсак: у ўзига хос услубда ва тилда ёзилган 20 . Ундаги айрим масалаларни

муҳокама этишда анъанавий усуллардан фойдаланилмади. Сунъий

равишда босиқлик қилинмади. Табиий тарзда ётиғи билан тушунтирилмади. Чунки ҳозирги шароитда, ҳаёт тажрибасининг

кўрсатишича, баъзи бир объектив сабабларга кўра, анъанавий,

оддий, монотон (бир хил, бир суръатда) баён этиш ва тушунтиришлар илм толибларига сезиларли таъсир қилмай қолди.

Бундай “вариант”да иш тутиш уларнинг талабларига етарли даражада жавоб ҳам бермаяпти. Уларда бефарқлик, ҳафсаласизлик

кайфиятини туғдираяпти, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича

қизиқишни кескин ўйғотмаяпти, мантиқий фикрлашга олиб келмаяпти (жалб қилмаяпти) ва ҳ.к.

Аксинча, ҳис-ҳаяжон билан, эҳтиросларга берилиб, “провока-

цион” йўллар орқали муаммоларни ҳал этиш ва мақсадга эришиш ҳамма вақт ҳам оқилона йўл эмаслигини олдиндан билсак-да,

баъзи-бир объектив сабабларга (жумладан, ўқувчиларнинг

эътиборини ўзига жалб қилиш, уларнинг “мудраб” ўтирганларини “ўйғотиш”, қизиқиш уйғотиш, бефарқлик кайфиятидан халос этиш

ва б.) кўра, муаллифлар шу йўлларни танлади. Чунки, оқиллик

чегараси кесиб ўтилмаса ёки меъёрга қатъий риоя қилинса, айрим оратор-нотиқларнинг ўқув-педагогик амалиёти бу йўлларнинг ҳам

ижобий самара бериши мумкинлигини ва улар бизни кўзлаган

мақсадимизга тезроқ етиб боришга холисона хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатаяпти.

Ундан ташқари, ўқув - услубий қўлланмада молиявий тизимга

бевосита дахлдор бўлган бир қатор муаммолар ўқувчиларга оддий кўринишда билдирилиб, онгли равишда ва сунъий тарзда олдиндан

очиқ қолдирилди. Бундан мақсад, халқано ва ҳаётий “ҳар каллада –

ҳар хаёл” принципидан ижодий ва ижобий фойдаланган ҳолда тегишли муаммоларни ҳал этиш йўлларини қидириб топишда

ўқувчиларнинг фаол иштирок этишини таъминлашдир. Ҳеч

бўлмаганда, китобимиз шу мақсадга эришиш учун бироз хизмат қилса, муаллифлар ўз вазифасини бажарилган, деб ҳисоблайди.

20 Буни, аллақачон, сезган бўлсангиз керак-а?

Page 17: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Ва ниҳоят, ҳаётимиз мазмуни комилликка интилишдан

иборатлигини ҳаммамиз биламиз. Шу боис, комил инсон бўлишга ҳаммамиз интиламиз. Бунинг учун, энг аввало, маънавий жиҳатдан

бой-баркамол бўлишимиз керак. Бу – табиий, албатта. Бироқ,

бизнингча, ҳозирги шароитда биргина маънавий жиҳатдан бой бўлишнинг ўзи комиллик учун етарли эмас. Бунинг учун яна

моддий (молиявий) жиҳатдан ҳам бой-бақувват бўлишимиз керак.

Бугунги кунда, ҳеч бўлмаганда, ўз маънавий ва моддий (молиявий) бойлигининг вобасталигини таъминлашга эришган инсоннигина

баркамол, комил инсон деб эътироф этса бўлади.

Дарҳақиқат, Фузулийни ёд билсаг-у, дастурхонда – ҳеч вақо бўлмаса. “Қуръон”и каримга сажда қилсаг-у, болалар – оч-наҳор

бўлса. Нақшбандия таълимотини сув қилиб ичиб юборсаг-у, устимиз – янги кийим-бош кўрмаса. Профессор ёки академик

бўлсак-да, одми юриш – қўлимиздан келмаса. Миямиз “виж-виж”

ақл бўлса-ю, биттагина енгил машина олишга – қурбимиз етмаса. Ҳар кимга қимматли “фойдали маслаҳатлар”ни бераверсак-да,

уларнинг бирортасига риоя этишни ўзимиз – уддалай олмасак. Ҳар

қандай “касал”нинг диагнозини “аниқ” қўйсак-да, ўзимиз – “касал”лигимизча қолаверсак. Кўплаб муаммоларнинг ечими, тайёр

“рецепт”и бизда бўлса-ю, ўзимиз – ночор бўлсак. Тинмасдан

меҳнат қилсаг-у, косамиз – бир умр оқармаса... Хуллас, инсондек яшаш қўлимиздан келмаса, биз ҳам комил инсонлар қаторидамиз,

дейишга ҳаққимиз борми?! Шу нуқтаи-назардан, китобимиз том

маънода, баркамолликка, комилликка эришишнинг замонавий моддий (молиявий) жиҳатларига бағишланган дейишимиз мумкин.

“Молиявий тизим: замонавий талқин”, маълум даражада,

экспериментал характерга ҳам эга. У ўзбек тилида илк марта нашр этилмоқда. Уни дастлабки тажриба тарзида нашр этишдан мақсад

молия фанлари ўқитувчилари ва бошқа барча ўқувчиларнинг ушбу

китобга нисбатан фикрларини яхшироқ билишдан иборат. Ўйлаймизки, унга нисбатан бефарқ муносабатда бўлмайсиз.

Китобимизнинг савиясини янада юқори даражага кўтариш орқали

унинг сифатини оширишга хизмат қилувчи фойдали фикрла-рингизни, маслаҳатларингизни кутиб қоламиз.

Муаллифлар

Page 18: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

1-БОБ. МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ ВА

МОЛИЯВИЙ ОҚИМЛАР

“Амалий молия” масалаларига бағишланган ва “Амалий молия

асослари” деб номланган 1-китобимизда Сизга тўғри молиявий қарорлар қабул қилишга ёрдам берадиган асосий ҳолатларни (шу

жумладан, асосий мақсадни ҳам) ёритишга ҳаракат қилган эдик.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бу қарорлар доимо ўзининг қатнашчилари ҳаракатларини бир вақтнинг ўзида ҳам

осонлаштирадиган, ҳам қийинлаштирадиган молиявий тизимнинг

умумий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда юзага келади. Шундай экан, қарор самарали бўлиши учун, энг аввало, молиявий тизим фаолияти

(амал қилиши) принципларини узил-кесил (батафсил) билиш, уларни тўғри идрок этмоқ ва уларга сўзсиз риоя этмоқ лозим. Нега?

Ҳақиқатдан ҳам нега молиявий қарор самарали бўлиши учун, энг

аввало, молиявий тизим фаолияти (амал қилиши) принципларини билмоқ, уларни узил-кесил (батафсил) тўғри идрок этмоқ ва уларга

сўзсиз риоя этмоқ лозим? Қарорнинг самарали бўлишида бу

нарсалар (молиявий тизим фаолияти (амал қилиши) принциплари) шунчалик муҳимми?

Муҳим бўлганда қандоқ?! Буни тўғри тушуниш учун

эътиборингизни қуйидаги оддий мисолга қаратмоқчимиз: футбол – миллионлар ўйини. Унинг чиройли, қизиқарли ва юқори савияда

бўлишини ким истамайди, дейсиз? Футболнинг шундай бўлиши,

энг аввало, нимага боғлиқ деб ўйлайсиз? Нима десангиз ҳам майли, лекин бу нарса, энг аввало, футбол ўйинининг асосига

қўйилган принцип-қоидаларга боғлиқ. Ишонмаяпсиз-а? Унда

қуйидагиларга бир эътибор беринг: жарима майдонида рақиб ўйинчиси йиқитилганда 11 метрлик жарима тўпи белгиланмаса, тўп

дарвоза ён чизиғини кесиб ўтганда бурчак тўпи тепилмаса, тўп

майдондан четга чиқиб кетганда, ўйинга четдан қўл билан киритилмаса ва ҳ.к. буларнинг барчаси ўйин қоидаси (принципи)

сифатида эътироф этилмаса-да, уларга сўзсиз риоя қилинмаса,

футболнинг футболлиги қолармиди? У миллионлар ўйинига айланармиди?...

Умуман олганда, ҳаёт тажрибасининг кўрсатишича, ҳар

қандай вазиятда ҳам муаммоларнинг оқилона ва одилона ҳал этилиши, энг аввало, унинг негизига қўйилган қандай тартиб-

Page 19: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қоидаларга, принципларга боғлиқ21. Принциплар тўғри, ўринли ва

асосли белгиланган (танланган) бўлса, улар муаммонинг муваффақиятли ёки ижобий ҳал этилишига хизмат қилади ва

аксинча. Шунингдек, принципларнинг қандайлиги муаммонинг

қандай ҳал этилишини, жумладан, қандай молиявий қарор қабул қилиниши мумкинлигини ҳам белгилаб беради. Уларнинг

самарадорлигини ҳам принциплардан айро ҳолда тасаввур этиб

бўлмайди. Ҳатто “тақдир”имизнинг қандай эканлиги ҳам, аслида, ўзимиз учун қабул қилган “принцип”ларимизга боғлиқ22. Ҳаётда

“омадли” ёки “омадсиз”лигимизни ҳам шулар белгилаб беради.

Принципларимиз, ўзига хос тарзда, ҳаётимиз “ошиғи”нинг доимо “олчи” ёки аксинча бўлишига хизмат қилади. “Манглайимизнинг

қаролиги” ёки “пешонамизнинг ялтироқлиги”ни таъминлашда улар муҳим ўрин тутади. “Келажагимизнинг порлоқлиги”ни ҳам ўзимиз

учун қабул қилган принципларимиздан мустақил (ажралган) ҳолда

тасаввур этиш мумкин эмас. Ҳаётимиз давомида қадам-бақадам “кўкларга кўтарилиш”имиз ёки эртароқ “қаро ер сари йўл

олиш”имиз ҳам, аввало, ўзимиз учун қабул қилган принцип-

ларимиздан бошланади. Фараз қилайлик, масалан, Сиз коллеж ёки академик лицейни

битирдингиз ва ўқишни давом эттиришни, янги уй сотиб олишни

ёки ўз ишин (бизнесин)гизни йўлга қўйишни хохлаяпсиз. Айтингчи, бунинг учун керак бўлган маблағларни қаердан

оласиз?23

Бозор иқтисодиётининг умумэътироф этилган энг оддий тартиб-қоида (принцип)ларидан келиб чиқиладиган бўлса, бу

саволга сира ҳам “ўзбекона” қилиб “Қаердан бўларди? Албатта,

21Оддий бир мисол: эсингиздами, 2008 йилнинг август ойида Жанубий Осетия масаласида Россия ва

Грузия ўртасида низо келиб чиққанда, уни ҳал қилиш учун воситачилик қилган Франция Президенти

Н.Саркози ва Россия Федерацияси Президенти Д.Медведев томонидан биринчи навбатда нима иш қилинган

эди? Энг аввало, вужудга келган муаммони ҳал этишнинг 6 принципи ишлаб чиқилган эди, тўғрими? Уларга

қатъий равишда риоя қилинди. Натижада минтақада муаммо муваффақиятли ҳал этилди – тинчлик

таъминланди. 22 Бу фикрга қўшилмайсизми? Унда ўз аргументларингизни келтирингчи?! Нега айримларга нисбатан

“Фалончи жуда принципли одам-да!”,- деган гапни эшитсак (бу унинг, асосан, ижобий сифати тарзида қабул қилинади), аксинча, бошқаларга нисбатан эса “Фалончининг тайини йўқ. У бетайин, принципсиз одам!”,-

деймиз (бу эса унинг салбий жиҳати сифатида талқин қилинади). Нега “принципли” одамга яқинлашишга

интилсак, “принципсиз”дан узоқроқ юришни ўзимизга эп кўрамиз? Масалан, қарз бериш масаласида

принципли одамга нисбатан олдимизда бирор бир муаммо кўндаланг бўлиб турмаслиги мумкин. Бу

масалада принципсиз одамга нисбатан эса, аксинча, бундай деб бўлмайди. Ундан, иложи борича, йироқроқ

юришга, ўрни келганда эса, қочишга ҳаракат қиламиз. Хуллас, молиявий қарорлар қабул қилишда ҳар

қандай субъектнинг “принципли” ёки “принципсиз” эканлиги принципиал аҳамиятга эга эканлигига

шубҳангиз борми? 23 Ушбу савол, айрим ҳолатларда, принципиал аҳамият касб этмаслиги мумкин. Бу ўринда нималар

назарда тутилаяпти? Ҳаётдан мисоллар келтираоласизми?

Page 20: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

ота-онам, акам, тоғам-амаким ёки амма-холамдан-да!”,- деб жавоб

бериб бўлмайди. Ушбу саволга объектив, холисона ва ҳақиқий жавоб бериш, энг аввало, айнан қандай мамлакатда Сизнинг

яшаётганингизга жуда боғлиқ. Турли мамлакатларда оила, давлат

ташкилотлари ва бозор институтлари (масалан, банклар ва фонд бозорлари) иқтисодий фаолиятни молиялаштириш жараёнида ҳар

хил функцияларни бажарадилар 24 . Бундан ташқари, бу ўринда,

уларнинг роли ҳам вақт ўтиши билан ўзгаришини эсда тутмоқ зарур.

“Молиявий тизим: замонавий талқин” деб номланган “Амалий

молия”нинг бу қисмида молиявий тизим фаолият кўрсатишининг моҳияти ва унинг эволюцион (тадрижий) йўналишини ифодаловчи

туб асослар баён қилинади. Аввало, молиявий бозорлар ва воситачилар томонидан пул оқими ҳаракатига кўмаклашишда,

рискни бошдан кечиришда ва бошқа бир қатор муҳим молиявий

вазифаларни бажаришда амалга ошириладиган энг асосий (марказий) рольга шарҳ берилади. Кейинчалик молиявий бозорлар

ва институтлар замонавий жаҳон тузилмаларининг умумий тавсифи

баён қилинади ҳамда уларнинг асосий вазифалари жой ва вақт (макон ва замон)нинг аниқ шароитларига боғлиқлиги кўрсатилади.

Ва ниҳоят, бу китобда Сиз рискли активларнинг даромадлилик

ставкаси ва фоиз ставкаларини қандай аниқлашни билиб оласиз. Шунингдек, уларнинг динамика25си (ўзгариши) ҳам эътиборингизга

ҳавола қилинади.

1.1. Молиявий тизим: таърифи, мазмун-моҳияти

Гарчи эрта бўлса-да, зарур бўлганлиги учун“Амалий молия

асослари” деб номланган 1-китобимизда молиявий тизимга, йўл-

йўлакай, “Молиявий битимлар тузиш, активлар ва рискни алмашишда фойдаланиладиган бозорлар ва бошқа институтлар

мажмуига молиявий тизим (financial system) дейилади”, - деб

таъриф берган эдик. Шу таърифимиз бу ерда ҳам ўз кучини сақлаб қолади26.

24 Бунга мисоллар келтиринг-чи? 25 «Динамика» юнонча «dinamikos” – кучга оид; кучли. Ҳаракат ҳолати; ўсиш, ривожланиш; воқеа,

ҳодисадаги жўшқинлик. Қаранг: ўша манба. Ж.I. - Б. 622. 26 Шундай бўлса-да, бу ерда “молиявий тизим” тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун, энг аввало,

“тизим” дейилганда, одатда, нима назарда тутилиши, унинг маъно-мазмуни нимадан иборат эканлигини

аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, “тизим” соф ўзбекча сўз

бўлиб, у Она тилимизда қуйидаги 5 маънони англатиш учун ишлатилади: 1. Ип, сим ва ш.к.га терилган

нарса; шода; 2. Бир соҳа, муассаса ва ш.к.га оид йўналиш, иш-фаолият кабилар мажмуи; 3. Ўзаро боғлиқ ва

Page 21: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Молиявий тизим молиявий хизматлар кўрсатувчи бозорлар,

воситачилар ва фирмалар ҳамда уй хўжаликлари, хусусий компаниялар ва ҳукумат ташкилотлари ўзлари томонидан қабул

қилинаётган молиявий қарорларни улар ёрдамида амалга

оширадиган бошқа институтларни ўз ичига олади. Ушбуни чизмали тарзда қуйидагича тасаввур қилиш мумкин (1.1.1-чизма):

узвий тартибда бўлган нарса, ҳодисалар бирлиги, мажмуи; 4. Ўзаро боғлиқ қисмлардан ташкил топган

тузилма, ижтимоий, сиёсий ва б. жиҳатдан тузилиш шакли; 5. Бирор иш-фаолиятни ташкил этиш, амалга

оширишнинг шакл ва тартиб қоидалари мажмуи. Қаранг: ўша манба. Ж.IV. – Б. 84-85.

Ўзбек тилида айрим ҳолларда “тизим”нинг ўрнига “система” сўзи ишлатилса-да, уларнинг ўхшаш

жиҳатлари билан бир қаторда фарқли томонлари ҳам мавжуд. Хусусан, “система” сўзи юнон тилидаги

«systema» сўзидан олинган бўлиб, у Она тилимизда сўзма-сўз “яхлит” ёки “қисмлардан таркиб топган” деб

таржима қилинади ва қуйидаги 10 маънони англатиш учун хизмат қилади: 1. Иш-ҳаракат, турли жараён ва

ш.к.ларда қисмларнинг ўзаро жойлашиши ва боғлиқлигидаги тартибот, тизим; 2. Нарса, ҳодиса ва

тушунчаларнинг таснифи; 3. Бирор таълимотга асос бўлган қоидалар, қарашлар, тамойиллар мажмуи; 4. Бирор иш методлари, тартиб усуллари мажмуи; 5. Қонуний тартибда жойлашган ва ўзаро узвий боғланган

қисмлардан, элементлардан таркиб топган бутунлик; 6. Вазифаларига кўра бир хил ёки ташкилий жиҳатдан

бир бутун бўлиб бирлашган ташкилотлар ва муассасалар мажмуи; 7. Бир мақсад, айни бир иш, вазифани

бажариш учун белгиланган мослама, машина, механизм ва ш.к.дан таркиб топган яхлит техник қурилма; 8.

Бирор ишни ташкил этиш, уюштириш ёки амалга ошириш шакли, принципи; 9. Ижтимоий тузим, ижтимоий

қурилиш шакли; 10. Меъёрий, одатий, мунтазам тусга кирган, шу тарзда амалга ошадиган иш-ҳаракат,

жараён. Қаранг: ўша манба. Ж. III. – Б. 526.

Энди қолган барча нарсаларни бир четга суриб қўйиб, фақат биргина “тизим” ва “система” сўзларининг

луғавий маъносига жиддий эътибор бериб, “молиявий тизим” ёки “молиявий система”ни кўз олдингизга

келтирингчи, Сизда қандай фикрлар пайдо бўлар экан?

Молиявий тизим

бозор-

лар

воситачи-

лар

фирма-

лар

бошқа

институтлар

...ни қамраб оладики, улар ёрдамида

ўзлари томонидан қабул қилинган молиявий

қарорларни амалга оширадилар

(ҳаётга тадбиқ этадилар)

молиявий хизматлар тақдим этувчи

уй хўжалик-

лари

хусусий

компаниялар

давлат

ташкилотлари

Page 22: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

1.1.1-чизма. Молиявий тизимнинг энг оддий тасаввури

Айрим ҳолларда бозор аниқ молиявий воситалар билан

ишлаши учун маълум бир жойда жойлашган бўлади27. Бу, масалан,

Нью-Йорк фонд биржасига (New York Stock Exchange) ёки фьючерс28 ва опционларнинг Осака биржасига (Osaka Options and

Futures Exchange), шунингдек, “Тошкент” фонд биржасига ва

бошқаларга тегишли. Булар, мос равищда, Нью-Йоркда (АҚШ), Осака (Япония)да ва Тошкент (Ўзбекистон)да жойлашган. Лекин

ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Масалан, акциялар,

облигациялар ва валюталарнинг биржадан ташқари бозорлари (over the counter markets) асосан бутун дунё қимматли қоғозлари

билан савдо қилувчиларни ва уларнинг мижозларини ягона таркибий тузилмага бирлаштирувчи глобал компьютер ва

телекоммуникация тармоқлари биланифодаланган.

Асосий иши молиявий хизматлар тақдим этиш ва молиявий маҳсулотлар савдосидан иборат бўлган фирмалар молиявий

воситачилар деб аталади29 . Уларнинг таркиби, асосан, банклар,

инвестицион ва суғурта компанияларидан иборат. Молиявий воситачиларнинг молиявий хизматлари қаторига ҳисобрақамларни

очиш, тижорат қарзлари ва ипотека30 кредитларини бериш, суғурта

шартномаларининг кенг доирасига ҳамда ўзаро жамғармаларда иштирок этишга йўл очиш киради.

Замонавий молиявий тизим глобаль (дунё миқёсидаги)

характерга эга. Молиявий бозорлар ва воситачилар бир-бирлари билан кенг қамровли халқаро телекоммуникация тармоғи орқали

ўзаро боғлиқ бўлиб, тўловларни ўтказиш ва қимматли қоғозлар

27 Қаранг-а?! Бу жиҳатдан улар, аслида, деҳқон бозорлари саналган, масалан, Тошкентдаги “Олой”,

“Фарҳод”, “Қўйлиқ”, “Бешёғоч” ёки “Юнусобод” бозорларидан сира фарқ қилмас экан. 28 Фью́черс (фьючерс шартномаси) инглизча “futures” сўзидан олинган бўлиб, ҳосила молиявий

инструмент саналади. У базавий активнинг олди-сотдиси бўйича стандарт муддатли шартнома бўлиб, унга

кўра томонлар (сотувчи ва харидор) баҳоларнинг даражаси ва мол етказиб бериш муддатлари хусусида

келишиб оладилар. Активнинг қолган параметрлари (миқдори, сифати, қадоқлаш, маркировка қилиш ва

ҳ.к.лар) биржа шартномасининг махсус қисмида олдиндан келишиб олинган бўлади. Томонлар биржа

олдида фьючерснинг ижро этилишига қадар мажбуриятли ҳисобланадилар. Манба: http://ru. wikipedia.

org/wiki/Фьючерс. 29 Нега уларнинг айнан “молиявий воситачилар” деб аталиш сабабларини билишда “воситачилар”даги

ўзак сўз ҳисобланган “восита” сўзининг луғавий маъносини билиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу муносабат

билан таъкидлаш лозимки, Она тилимизда ишлатилаётган “восита” сўзи араб тилидан кириб келган бўлиб, у

сўзма-сўз “чора, тадбир, усул; ўрта, ўртадаги” деб таржима қилинади ва Ўзбек тилида қуйидаги маъноларни

англатиш учун ишлатилади: 1. Бирор мақсадга эришиш ёки бирор ишни амалга ошириш учун дастак бўлиб

хизмат қиладиган нарса, қурол; 2. Умуман, бирор нарсани амалга ошириш учун хизмат қиладиган,

фойдаланиладиган нарса, омил; 3. Орқали, туфайли. “Воситачи” дейилганда эса, “бирор ишнинг амалга

оширилишида восита ролини ўйновчи кимса ёки нарса” тушунилади. Қаранг: ўша манба. Ж. I.– Б. 468-469. 30 «Ипотека» юнонча «hypotheke» - гаров. Кўчмас мулкни гаровга қўйиш асосида бериладиган узоқ

муддатли қарз; ушбу қарзларни таъминлашга хизмат қилувчи гаров. Қаранг: ўша манба. Ж. II. – Б. 233.

Page 23: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

савдоси аслида шу тармоқ туфайли кеча-ю-кундуз амалга

оширилмоқда. Шундай қилиб, айтайлик, агар Германияда жойлашган йирик уюшма (корпорация) янги лойиҳани

молиялаштиришга қарор қилмоқчи бўлса, унда у сармояга оид ҳар

қандай имкониятларни, жумладан, акцияларни чиқариш ва Лондон ёки Нью-Йорк фонд биржа 31 ларида сотиш ёки бирор-бир япон

пенсия жамғармасидан қарз олиш ва ҳоказоларни кўриб чиқади.

Бунинг устига сўнги ҳолатда қарз евро, шунингдек,Япон иенаси ёки АҚШ долларида ҳам тақдим этилиши мумкин32.

1.2. Молиявий тизимда молиявий оқимларнинг

тутган ўрни

Ресурсларнинг молиявий ресурслари ортиқча бўлган

иқтисодий субъектлардан молиявий ресурслари дефицит бўлган иқтисодий субъектларга оқиб ўтишига молиявий оқим дейилади33.

Молиявий оқимларсиз молиявий тизимни тасаввур этиб бўлмайди.

Уларсиз молиявий тизим “бўш”лигича қолаверади. Молиявий оқимлар бўлмаса, молиявий тизимга ҳам ҳожат йўқ. Бундай

вазиятда у “бир тийинга қиммат” нарсага айланади-қолади. Шу

боис, 4.2.1-чизмада молиявий тизимнинг асосий иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқа (оқим)лар кўрсатилган.

1.2.1-чизма. Молиявий оқимлар

31 “Биржа” юнонча “bursa” – ҳамён, халта. Қимматбаҳо қоғозлар ва ҳар хил моллар билан савдо-сотиқ

қиладиган йирик савдо муассасаси; бозорни уюштиришнинг ташкилий шакли. Фонд биржаси – қимматбаҳо

қоғозлар билан олди-сотди муомаласини олиб борадиган биржа. Қаранг: ўша манба. Ж.I. – Б. 273. 32 Бу борада мамлакатимиздаги шароит ва имкониятларни қандай баҳолайсиз? 33 Бу ердаги «оқим» сўзи маълум бир томонга оқаётган (йўналтирилган) жараённи характерлаб, у, асосан,

молиявий (пул) ресурсларнинг маълум бир йўналишдаги ҳаракати билан боғлиқдир.

Бозор-

лар

Молиявий ресурслари ортиқча

бўлган иқтисодий субъектлар

Молиявий ресурслари дефицит

бўлган иқтисодий субъектлар

Молиявий

воситачилар

Page 24: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Улар молиявий оқимлар ҳаракатини, энг умумий тарзда, акс

эттиради. Унга кўра молиявий маблағлар молиявий тизим тузилмаларининг турли элементлари орқали молиявий маблағлари

ортиқ бўлган компаниялардан (чизмада чап томондаги тўғри

тўртбурчак) маблағ дефицити кузатилаётган компанияларга оқиб ўтади (чизмада ўнг томондаги тўғри тўртбурчак). Масалан,

аъзолари ўз жорий даромадларининг бир қисмини ундан келажакда

пенсия таъминоти сифатида фойдаланиш мақсадида йиққан бир оила эркин молиявий маблағларга эгалик қилади. Янги уй сотиб

олмоқчи бўлган бошқа оила эса, шундай маблағга муҳтожлик

(эҳтиёж) сезади34. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган

молиявий ресурсларда эҳтиёжларидан даромадлари кўпроқ фирмаларни ортиқ маблағга эга бўлган субъектлар деб

атайдилар; келгусидаги сармоялар учун ресурсиетишмайдиган

фирмалар ресурслари дефицит бўлган субъектлар деб аталади35. 1.2.1-чизмадан кўриниб турибдики, айрим молиявий оқимлар

бир иқтисодий субъектлардан (ортиқ маблағларга эга) бошқа

(дефицит) субъектларга молиявий воситачилар орқали йўналтирилган, масалан, банклар орқали (чизмадаги молиявий

оқимлар ҳаракатининг пастки йўналиши), бўлади. Айни пайтда

бошқа молиявий оқимлар ушбу воситачилар хизматидан фойдаланмаган ҳолда ҳам, яъни молиявий бозорлар орқали кўчиб

ўтадилар (чизмадаги юқори йўналиш).

Молиявий оқимларнинг (flow of funds) юқориги йўналиш бўйича жойини ўзгартириши принципини яхшироқ тушуниш учун

қуйидагича фараз қилайлик: қайсидир бир уй хўжалиги (эркин

маблағга эга бўлган иқтисодий субъект) бирор-бир фирма (дефицит иқтисодий субъект) чиқарган акцияларни сотиб олмоқда. Алоҳида

ҳолларда,агар, масалан, фирма дивиденд 36 ларни реинвестиция

қилиш дастурига эга бўлган, уй хўжалиги эса олдиндан мазкур фирма акцияларига эга бўлган ҳолда, акцияларни сотиб олиш

бевосита фирмада амалга оширилади. Бироқ, одатда молиявий

оқимлар ҳаракатида уй хўжалигидан пулни олувчи ва уни

34 Яна шунга ўхшаш қандай мисолларни келтира оласиз? 35 Молиявий оқимлар бир оила доирасида ёки бир фирманинг турли иқтисодий бирликлари ўртасида

содир бўлса, қоидага кўра, улармолиявий тизим оқимининг бир қисми ҳисобланмайдилар. 36 «Дивиденд» лотинча «dividendum» - бўлиниши керак бўлган нарса. Акциядорлик жамияти

фойдасидан акция эгаларига уларнинг акциялари миқдорига мувофиқ равишда белгили вақтларда

тўланадиган ва уларнинг даромадига айланадиган қисми. Қаранг: ўша манба. Ж.I. - Б.606.

Page 25: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

акцияларнинг эмитент 37 и бўлган фирманинг ҳисобрақамига

ўтказувчи дилер38лар ёки брокерлар (қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланувчилар) қатнашадилар.

Молиявий тизимлар доира (чегара)сида кўчиб юрувчи

(жойларини ўзгартирувчи) оқимларнинг кўп қисми умуман молиявий бозорлар орқали ўтмайди ва шундай қилиб, 1.2.1-чизмада

келтирилган юқориги йўналиш изидан бормайди. Бунинг ўрнига,

чизманинг пастки қисмида кўрсатилганидек, улар молиявий воситачиларнинг ёрдами билан бевосита эркин молиявий

маблағларга эга бўлган иқтисодий субъектлардан ресурслар

дефицитлигини бошидан кечираётган иқтисодий субъектларга ўтадилар.

Молиявий оқимлар бир жойдан бошқа жойга оқиб ўтишининг ушбу усулини яққол тасаввур қилиш учун, қуйидагича фараз

қилайлик: Сиз ўз омонатингизни банк ҳисобрақамига қўйдингиз ва

банк бирор-бир фирмага қарз сифатида бериш учун ундан фойдаланди. Мазкур ҳолатда Сиз қарз олган фирмадан ўз

пулингизни бевосита талаб қила олмайсиз. Сизда пуллик

талабнома фақат банкка нисбатан бор. Чунки Сиз унда депозит очгансиз. Банк эса, ўз навбатида, мазкур фирмага маълум пул

талабларини қўяди. Бунда Сизнинг банк депозитингизнинг

ликвид39лик ва риск даражаси банк томонидан фирмага берилган қарзнинг ўхшаш характеристика40ларидан фарқланади. Бу қарз, ўз

навбатида, шу пайтда банкнинг активларидан бири сифатида

қатнашади. Банкнинг активига кирувчи қарзнинг қопланмаслиги риски маълум даражада мавжуд бўлган бир пайтда, Сизнинг

37 Эмитент инглизча “issuer”, немисча “еmittent” ва лотинча “еmittеrе” сўзларидан олинган бўлиб, ўз

фаолиятини ривожлантириш ва молиялаштириш учун қимматли қоғозларни чиқарган ташкилотни

билдиради. Бу ташкилот юридик шахс, ижроия ҳокимият органи ёки ўз-ўзини бошқариш органи бўлиши

мумкин. Уларга пул, облигациялар, акциялар ҳамда бошқа кимматли қоғозлар ва ҳужжатлар (кредит ва

пластик карточкалар, йўл чеклари ва б.) эмиссия қилиш (муомалага чиқариш) ҳуқуқи ўрнатилган тартибда

ва маълум шартларда берилган бўлиши керак. Эмитент ўз номидан пул ва қимматли қоғозлар эгалари

олдида маълум бир мажбуриятларга эга бўлади. Қаранг: http://ru.wikipedia.org/wiki/. 38 «Дилер» инглизча «dealer» - биржа даллоли. 1. Товар (маҳсулот)лар олди-соттиси билан

шуғулланувчи, ўз номидан ва ўз маблағи ҳисобидан ҳаракат қилувчи жисмоний шахс ёки фирма. 2. Қимматбаҳо қоғозлар, валюталар, қимматбаҳо металлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи, ўз номидан ва

ўз маблағлари ҳисобидан ҳаракат қилувчи фонд биржаси аъзоси, жисмоний ёки юридик шахс. Қаранг: ўша

манба. Ж.I. - Б.515. 39 “Ликвид” лотинча “liquidus” – суюқ, оқувчан. Ликвид маблағлар – қарз маблағларини қоплаш учун

фойдаланиши мумкин бўлган пул ҳамда тез, осон нақд пулга айланадиган қимматдор нарсалар (векселлар ва

б. қимматбаҳо қоғозлар). Қаранг: ўша манба. Ж.II. – Б.497. 40 “Характеристика” юнонча “charakter” – фарқланувчи хусусият, белги. Одам, нарса ва ҳодисаларнинг

ўзига хос кўриниши, хусусияти; бошқалардан ажралиб, фарқ қилиб турадиган томони. “Характеристика”

“характер” сўзидан олинган бўлиб, Муайян нарса ёки шахснинг характерли, фарқланувчи сифатлари,

белгиларининг таърифи ва тавсифи, тавсифномаси. Қаранг: ўша манба. Ж.IV. – Б.384.

Page 26: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

депозитингиз (сақлаш мақсадида банкка қўйилган пул) тўлиқ

ишончли ва ликвидли бўлади (яъни, Сиз исталган пайтда ҳисобрақамингиздан бор пулингизни ечиб олишингиз мумкин 41).

Бундан ташқари, у аксинча, ноликвид бўлиши ҳам мумкин. Шундай

қилиб, ушбу мисолдан кўриниб турибдики, молиявий оқимнинг банк орқали эркин (бўш) молиявий маблағга эга бўлган иқтисодий

субъектдан шундай маблағлар дефицит бўлган субъектга оқиб

ўтишида, яратилаётган молиявий воситаларнинг рисклилик ва ликвидлик даражаси кучли ўзгариши мумкин. Кўриниб турибдики,

бунда ушбу жараён иштирокчиларининг бири – банк эгалари ёки

мазкур банк қўйилмаларини суғурта қилувчи давлат ташкилоти – ўзига қарз бўйича рискни қабул қилишига тўғри келади.

1.2.1-чизмадаги “Молиявий воситачилар”дан юқорига, яъни “Бозорлар”га олиб борувчи чизиқ-кўрсаткич воситачилар кўпинча

молиявий оқимларни молиявий бозорларга йўналтиришини

кўрсатмоқда. Масалан, ўрта ёшдаги эр-хотин маълум бир суммани келгусидаги пенсия таъминоти (эркин молиявий маблағларга эга

бўлган иқтисодий бирлик) учун жамғарган ҳолда, уни суғурта

жамияти ёки банк (воситачилар) ҳисобрақамига қўйиши мумкин. Бунда суғурта жамияти ёки банк, ўз навбатида, уни (бозорда)

бирор-бир акция ва облигацияга инвестиция қилади. Шундай

қилиб, бу эр-хотинлар билвосита, суғурта компанияси ёки банк орқали, ушбу акция ва облигацияларни муомалага чиқарган фирма

(молиявий ресурслари дефицит бўлган иқтисодий субъект)ни

молиявий ресурс (маблағ) билан таъминлайди. “Бозорлар”дан пастга - “Молиявий воситачилар”га –

йўналтирилган чизиқ-кўрсаткич молиявий маблағлар молиявий

бозорларга йўналтирилиши мумкинлигини англатибгина қолмай, балки айрим воситачилар уларни молиявий бозорлардан

олишларини ҳам билдиради. Масалан, уй хўжаликлари

(субъектлар)га қарз берувчи молиявий компания, қимматли қоғозлар бозорининг тегишли сегмент42ларида сотиш учун акция ва

41 Бу борада бизнинг амалиётимизда қандай муаммолар мавжуд? Улар бўлиши керакми ўзи? Мавжуд

бўлган муаммоларнинг вужудга келиш сабаблари нималардан иборат? Уларни ҳал қилиш учун нималар

қилиш керак? 42 “Сегмент” лотинча “segmentum” – бўлак, лахтак; кесма. “Seco” – кесаман. Математикада доиранинг ёй

ва ватар билан чегараланган қисми; шарнинг кесувчи текислик билан ажратилган қисми. Анатомияда кўп

бўғинли жониворлар танасидаги ҳар бир бўғин ёки умуртқа поғонасининг ҳар бир қисми. Қаранг: ўша

манба. Ж.IV. - Б.471. Математика ва анатомияда “сегмент” сўзи ана шундай маъноларда ишлатилар экан,

ундан андоза олган ҳолда бир ҳаракат қилиб кўрингчи, иқтисодиётда ёки амалий молияда у қандай

маъноларда ишлатилиши мумкин экан?

Page 27: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

облигацияларни чиқариб, зарур бўлган суммани йиғиб олиши

мумкин.

Назорат учун 1-савол

Бир омонатчи банк ҳисоб рақамига 5,0 млн. сўм қўйди. Сиз эса ушбу банкдан худди шу суммага талабаликка оид қарз олаяпсиз.

1.2.1-чизмада келтирилганлар ёрдамида молиявий оқимларнинг

ҳосил қилган ҳаракат йўналишини кузатинг (аниқланг).

Page 28: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

2-БОБ. МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ ФУНКЦИЯЛАРИ

ВА УЛАРНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ

Турли мамлакатлар молиявий институт (муассаса)лари бир-биридан фарқланишининг бир қатор сабаблари мавжуд. Улар

қаторига ҳар хил ўлчамлар, технологияларнинг мураккаблик ёки

оддийлик даражаси, шунингдек, давлатларнинг сиёсий, маданий ва тарихий ривожланишидаги фарқлар киради. Бундан ташқари,

молиявий институт (муассаса)лар вақт ўтиши билан бир ҳолатдан

бошқа ҳолатга ўтиб туради. Уларнинг бажарадиган функциялари, муассасанинг номи ўзгармасдан олдингидай қолишига қарамасдан,

жуда кучли ўзгариши мумкин. АҚШдаги замонавий банклар ушбу

мамлакатда 1928 ёки 1958 йилларда бўлган банклардан катта фарқ қилади ва шунингдек, Германия ёки Буюк Британияда банклар деб

номланадиган институтлардан ҳам жуда кўп фарқланади. Шўролар даврида Ўзбекистонда мавжуд бўлган банклар билан ундаги

ҳозирги банклар ўртасида ҳам жуда катта фарқлар мавжуд. Мазкур

бўлимда биз турли мамлакатларнинг молиявий институт (муассаса)лари нимага ва қандай бир-биридан фарқ қилишини

ҳамда вақт ўтиши билан ўзгаришини Сизларнинг яхшироқ

тушунишингизга имкон берадиган кўп нарсани ўз ичига олган концептуал тузилма (ёндошув)ни ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Фойдаланилаётган ёндошувнинг асоси шуки, мўлжал сифа-

тида молиявий институт (муассаса)ларнинг ўз-ўзлари эмас, балки уларнинг функциялари олинган. Таҳлилнинг бундай услубини биз

функционал 43 ёндошув деб атадик (functional perspective). У

қуйидаги дастлабки икки шартга асосланган: • молиявий тизим функциялари унинг институт (муасса-

са)ларига қараганда кўпроқ барқарорлик характерига эга. Бу

функциялар вақтнинг оқими (ўтиши)га боғлиқ равишда камроқ даражада ўзгаради ва мамлакатдан мамлакатга унча катта

фарқланмайди44.

• молиявий институт (муассаса)лар шакли мантиқан уларнинг функцияларидан келиб чиқади45. Молия соҳасидаги инновация46 ва

43 Функционал – функцияга оид, вазифага алоқадор; вазифавий. Қаранг: Ж. IV. – Б. 367.. 44 Буни мисоллар келтириб, изоҳлаб беришга ҳаракат қилингчи?! 45 Буни исботлай оласизми? 46 “Инновация” инглизча “innovation” – киритилган янгилик, ихтиро. Иқтисодий нуқтаи-назардан: 1)

техника ва технологиянинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш мақсадида иқтисодиётга сарфларнган

маблағлар. 2. Илғор техника ва технология, бошқариш ва бошқа соҳалардаги янгиликлар ва уларнинг турли

соҳаларда қўлланилиши. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.212.

Page 29: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

институтлар ўртасидаги рақобат охир-оқибат молиявий тизим

фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб келади. Молиявий ресурсларнинг самарали тақсимланишидан иборат

молиявий тизим бош функцияси таҳлилига асосан, таҳлилнинг

кўпроқ умумий даражасида бу тизимнинг қуйидаги олтита базавий (туб) ёки муҳим функциялари тўғрисида гапириш мумкин (2.1-

чизмага қаранг):

2.1-чизма. Молиявий тизим функциялари

Уларни янада аниқроқ тарзда қуйидагича ифодаласа бўлади: • иқтисодий ресурсларнинг вақт (давр) бўйлаб (бўйича),

давлат чегараси орқали ва иқтисодиётнинг бир тармоғидан

бошқасига ўтиш (жойини ўзгартириш) усулини таъминлаш; • рискни бошқариш (риский бошқарув) 47 усулларини таъ-

минлаш;

• савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш ва клиринг48 усулларини таъминлаш;

47 Инглиз тилидаги “risk managment” ибораси рус тилига “управление риском” деб таржима қилинган

бўлса, у Она тилимизда қандай таржима қилинмоғи лозим? “Рискни бошқариш” дебми ёки “риский

бошқарув”? Буларнинг қай бирини тўғри ёки мувафаффақиятли таржима деб ҳисоблаш мумкин? Ва нима

учун? “Рискни бошқариш”нинг русча варианти “управление риска” эмасми? “Рискни бошқариш” билан

“риский бошқарув” ўртасида фарқ борми? Бор бўлса, улар нималардан иборат? Ўзбекча таклиф қилинган

ҳар икки вариантдан қайси бири жараённинг мазмун-моҳиятини ўзида тўлиқроқ ва тўғрироқ мужассам

этади деб ўйлайсиз? Бу борадаги аргументларингизни келтирингчи?! 48 “Клиринг” инглизча “clearing” – ҳисоб-китоб қилиш. Мамлакатлар, компаниялар, корхоналар

ўртасидаги ўзаро талаб ва мажбуриятлар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими. Қаранг: ўша манба.

Ж.II. - Б.383

Ресурсларни вақт (замон) ва

маконда жойлаштириш

Рискни бошқариш

(риский бошқарув)

Ҳисоб-

китоб-

тўлов тизими

Молиявий тизим функциялари

Стимуллаштиришнинг

психологик муаммоларини ечиш

Ресурсларнинг бирлашиши ва

капиталдаги иштирок

улушининг бўлиниши

Информацион қўллаб-

қувватлаш (ахборот кўмаги)

Page 30: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

• молиявий ресурсларни бирлаштириш ва турли корхоналарда

эгаликнинг бўлиниши механизмини таъминлаш; • иқтисодиётнинг турли тармоқларида қарор қабул қилишнинг

марказлаштирилмаган жараёнини мувофиқлаштириш имконини

берадиган нарх-наво (баҳо) ахбороти билан таъминлаш; • стимуллаштириш 49 муаммоларини ҳал қилиш усулларини

таъминлаш.

Бу муаммолар битим иштирокчиларидан бири бошқаси билмаган ахборотга эгалик қилганда ёки иштирокчилардан бири

иккинчиси номидан агент (комиссионер) сифатида иш кўрадиган

вазиятларда юзага келади. Ушбу бобнинг кейинги ўринларида юқорида санаб ўтилган

молиявий тизим барча функцияларининг тўлиқроқ тушунчасини беришга ва уларнинг характери вақт (давр, замон) ўзгариши билан

қай тартибда ўзгариб боришини кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

2.1. Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг

вақт (замон) ва маконда айланиб юриши

Молиявий тизим иқтисодий ресурсларнинг вақт (давр, замон)

бўйлаб (бўйича), географик ҳудуднинг биридан бошқасига, шунингдек, иқтисодиётнинг бир тармоғидан бошқасига (ўтиш)

жойини ўзгартириш усулини таъминлайди.

Кўп ҳолларда молиявий оқимлар ҳаракати (1.2.1-чизмага қаранг) жисмоний ёки юридик шахс бугунги кунда ўзининг

маблағини бошқа шахсга келгусида ўрнига ўрин бошқа маблағни

олиш учун, ва аксинча, беришига асосланган. Талабаларга қарзлар, уй сотиб олиш қарзлари, жамғарилган пенсия ва ишлаб чиқариш

49 Ушбу сўз Она тилимизда илк бор ана шу шаклда ишлатилмоқда. Шу боис унинг “ғалати” эшитилиши,

қулоқни “арралаши” турган гап. Бу – табиий, албатта. Шу боис, бу сўзнинг Она тилимизда яшаб кетиши ёки

кетмаслигини вақт кўрсатади. Шундай бўлса-да, замонавий ўзбек тилида “электрлаштириш”,

“автоматлаштириш”, “газлаштириш” ва ҳ.к. шунга ўхшаш юзлаб сўзлар муваффақиятли ишлатилаётган ва

уларга ҳеч ким шубҳа билан қарамаётган бир пайтда бу сўзнинг Она тилимизда ўз ўрнини топишига биз

қатъий ишонамиз.

Албатта, “стимуллаштириш” сўзининг ўзига хос тарзда “қоришма”, “аралашма”, “омухта” ёки “внигрет” сўз эканлиги баъзи-бировларни ташвишга солиши мумкин. Шундай бўлса-да, бизнингча, бундай атама

илмий ва амалий айланмага киритилишининг ўзига хос сабаби бор. Чунки, муаллифлар фикрича, бу

сўзнинг ўрнига ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётларда ишлатилаётган “рағбатлантириш” сўзи бу ерда

назарда тутилаётган ҳолат (ҳодиса, воқелик, жараён ва ҳ.к.лар)нинг асл мазмун-моҳиятини ифодалаш учун

етарли эмас. Бунинг боиси шундаки, “рағбатлантириш” “стимул” сўзининг асл мазмун-моҳиятидан келиб

чиқиладиган бўлса, у бу жараённинг фақат бир қисми (томони)нигина ифодалайди, холос. “Стимул” сўзи

ўзининг луғавий маъносига кўра “рағбатлантириш”дан ташқари яна “мажбурлаш”, “тезлаштириш”,

“фаоллаштириш”, “ундаш”, “йўналтириш”ни ҳам англатади. Шунинг учун ҳам “стимуллаштириш” ва

“рағбатлантириш” сўзлари ўртасида тенглик ишорасини қўйиш ўз маъносига эга эмас. Ушбу муаммонинг

бошқа жиҳатларига биз китобимизнинг олдинги қисмларида ҳам, қисман бўлса-да, тўхталиб ўтган эдик.

Page 31: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қувватига капитал қўйилмалар – ушбу барча операциялар

ресурсларни вақт (давр, замон)нинг бир нуқтасидан бошқасига ўтиши (жойлашуви)га олиб келади. Ушбу каби вақт (давр,

замон)лараро ресурсларнинг жойлашуви (intertemporal сўзининг

сўзма-сўз таржимаси “вақтлар орасида” деган маънони билдиради) учун шарт-шароитларнинг таъминланиши молиявий тизим функ-

цияларидан бири ҳисобланади.

Масалан, агар талабаларга оид қарз50 (таълим кредити)мавжуд бўлмаганда эди, кўпчилик ёшлар, уларнинг оилаларида кейинги

таълим олишига маблағ йўқ бўлганлиги боис, олий маълумотли

бўлишдан бош тортишларига тўғри келар эди. Худди шунингдек, кўплаб тадбиркорлар, агар акционерлардан янги, одатда рискнинг

юқори даражаси билан характерланадиган компаниялар тузиш учун пул олиш имкониятига эга бўлмаганларида, ўзларининг бизнеслари

билан шуғуллана олмаган бўлар эдилар51.

Молиявий тизим ресурсларни вақт (давр, замон) бўйлаб жойлашувига ёрдам беришдан ташқари, ресурсларнинг маконда

жойлашишида ҳам жуда муҳим роль ўйнайди. Баъзида у ёки бу

бизнес-лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган капитал ундан юқори самарадорлик билан фойдаланиш мумкин бўлган жойдан

жуда узоқликда жойлашган бўлади. Масалан, Германияда уй

хўжаликлари Ўзбекистоннинг бирон-бир жойида юқори самара билан ишлатиш мумкин бўлган капитални пул маблағларини

жамғариб бориш йўли билан йиға оладилар.Молиявий тизим ҳам

пул ресурсларини Германиядан Ўзбекистонга кўчиб ўтишига ёрдам берадиган бир қатор механизмларни тақдим этади. Улардан

иккитасини келтирсак етарли: биринчидан, немис фуқаролари

Ўзбекистон компаниялари чиқарган қимматли қоғозларни сотиб олишлари мумкин; иккинчидан, Германия банклари Ўзбекистон

фирмаларига қарз беришлари мумкин52.

Амалиётнинг кўрсатишича, иқтисодиётнинг ривожланиб ва мураккаблашиб боргани сари молиявий тизим унинг субъектларини

пул ресурсларини вақт бўйлаб ва маконда кўчириб ўтказиш (ўтиш,

50 Аслида бундай қарзнинг мавжудлигини айрим ёшларимиз ҳамон етарли даражада ҳис қилаётганлари

йўқ. Ҳолбуки, бу ота-оналаримизнинг хизматлари натижаси эканлигини улар, ҳар қадамда, идрок этмоқлари

лозим. Ва бу нарса ота-оналар олдида фарзандларнинг бир умрга қарздор эканликларини яна бир марта

тасдиқловчи далиллардан биридир. 51 Мамлакатимизда ушбу абзацда баён этилган имкониятлардан фойдаланиш даражаси қандай? Агар у

соғлом даражада бўлмаса, бунинг сабаблари нималардан иборат? Шу нуқтаи-назардан молиявий тизим 1-

функциясининг амал қилиш ҳолатини қандай баҳолайсиз. Бунга ким (ёки нима) айбдор? 52 Бир мулоҳаза юритингчи, мамлакатимиз тараққиёти ва аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш

нуқтаи-назаридан бу ерда қандай заҳиралар мавжуд? Бу имкониятлардан қандай фойдаланаяпмиз?

Page 32: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

жойини ўзгартириш)нинг самарали усуллари билан таъминлашда

тобора муҳим роль ўйнамоқда. Бугунги кунда мавжуд бўлган бозорлар ва молиявий тизим воситачиларининг ўта мураккаб

тармоғи япон ишчисининг пенсияга оид жамғармасини америкалик

ёш оилаларга уй сотиб олишларини молиялаштириш учун ишлатилишига имконият яратмоқда. Шунингдек, турли хил

инновациялар ҳам иқтисодиёт самарадорлигини оширишга катта

имкониятларни вужудга келтирмоқда. Улар туфайли дефицитли пул ресурслари вақт (замон) ва макон бўйлаб кўчириб ўтказилади.

Пул ресурслари юқори даромад келтирмайдиган жойдан оқиб

келади ва катта фойда келтирадиган жойда ишлатилади53. Масалан, фараз қилайлик, барча оилалар ўз жамғармаларини уйидан

ташқарига чиқмасдан инвестиция қилишга мажбурлар54. Бунда “А” оила жамғармаси бўйича йиллик даромадлилик ставкаси бор-йўғи

2%ни ташкил этади, “Б” оила эса ўзининг жамғармасидан йилига

20% даромад олиш имкониятига эга. “А” оиланинг жамғармасини жалб қилиб, “Б” оилага қарзга берувчи инвестицион компания

тузиш йўли билан иккала жамғарманинг самарадорлигини ошириш

мумкин.

Назорат учун2-савол

Молиявий тизим орқали вақт бўйича (бўйлаб, орасида) пул

ресурсларини кўчириб ўтказишга мисоллар келтиринг. Ушбу ресурсларни кўчиришнинг самаралироқ усули мавжудми?

2.2. Молиявий тизим орқали рискларни бошқариш

(рискийбошқарув)

Молиявий тизим рискларни бошқариш (риский бошқарув)

учун имкониятларни вужудга келтиради. Пул ресурсларини

молиявий тизим ёрдамида кўчириб ўтказишга ўхшаб, риск ҳам кўчириб ўтказилади. Молиявий тизимда воситачилар, масалан,

рискни кўчириш билан боғлиқ фаолиятга ихтисослаштирилган

53 Ушбу оддий ҳақиқатни ёки аксиомани академия (ўша пайтдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши – ҳозирги Давлат бошқаруви – академияси назарда тутилаяпти)

тингловчиларига тушунтириб берган китоб муаллифларидан бирига бағишлаб, атоқли шоиримиз қуйидаги

мазмундаги ҳазил шеърини ёзган эди:

“Танга айлана экан, қўйинг, майли, айлансин.

Кимга пул керак бўлса, “Ипподром”га шайлансин.

Сизларга бор саволим, ҳамма-ҳамма ўйланар,

Нега пул банкдамас, “Ипподром”да айланар?” 54 Бунга Сиз қандай қарайсиз?

Page 33: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

суғурта компаниялари мавжуд. Бу компаниялар ўзларининг

рисклилик даражасини камайтиришни хохловчи мижозлардан махсус суғурта пулларини ундирадилар ва уларни маълум бир

мукофот эвазига суғурта талабларини тўлашга ва рискни бўйнига

олишга розилик берадиган инвесторларга берадилар. Кўпинча капитал ва риск биргаликда (ўзаро) боғлиқ бўлиб,

бир вақтнинг ўзида молиявий тизим ёрдамида ўтказилади

(кўчирилади). Бунинг натижасида 1.2.1-чизмада кўрсатилган молиявий оқим риск оқимини ҳам тавсифлайди. Келинг, буни

корхоналар молияси ва уларнинг рискни ўтказиши (кўчириши)

мисолида кўриб чиқамиз. Фараз қилинг, Сиз бизнес билан шуғулланмоқчи бўлдингиз ва

бунинг учун Сизга 100,0 млн.сўмлик капитал керак. Модомики, Сизда шахсий жамғармалар йўқ экан, Сиз дефицит иқтисодий

бирлик ҳисобланасиз. Энди фараз қиламиз, Сиз бирор-бир хусусий

инвесторни (эркин маблағларга эга бўлган иқтисодий бирлик) акцияларингизни сотиб олиш ҳисобига Сизга 70,0 млн. сўмлик

капитал ажратишига кўндиришга муваффақ бўлдингиз. Бунинг

учун Сиз унга корхона фойдасининг, айтайлик, 75%ини тўлаш мажбуриятини оласиз. Бундан ташқари, Сиз банкдан йиллик 6%

устама ҳақ билан 30,0 млн. сўмлик кредит олишга эришдингиз.

1.2.1-чизмада ушбу 100,0 млн. сўм миқдоридаги умумий оқим бошқа манбалардан Сиз томонга келаётган молиявий оқим

сифатида тасвирланган.

Лекин Сизнинг корхонангиз муваффақиятсизликка учраган пайтда рискни ким ўз зиммаси (бўйни)га олади?55. Ахир, ҳаёт –

тасодифларга бой. Унинг бундан холи бўлишига ҳеч ким кафолат

бераолмайди. Шунингдек, “Корхонангиз ўз фаолияти давомида фақат муваффақиятга эришади. Унинг пешонасига муваффа-

қиятсизлик ёзилмаган. Бунга мен кафилман!”, - дейдиган “мард”

ҳаётда учрамайди. Ундай “мард”ни кундузи чироқ ёқиб қидирсангиз ҳам топаолмайсиз.

Шу сабабли, ушбу мисолда асосий рискни Сизнинг

акциядорингиз ўз бўйнига олади. Зеро, корхона инқирозга юз тутса, у ўзининг 70,0 млн. сўмини қайтариб ололмайди. Бироқ, банкнинг

ҳаракатларида ҳам маълум бир рисклилик даражаси (риский

даража) мавжуд бўлиши мумкин. Бу қуйидагича изоҳланади: Сиз

55 Бизнесни ташкил қилаётган пайтда буни ҳар доим ҳам инобатга олаяпмизми? Унинг оқибати

нималарга олиб келаяпти?

Page 34: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

инқирозга юз тутган ҳолда, банк ҳам қарзнинг асосий суммаси ва

унинг фоизини тўлиғича ололмаслиги мумкин. Масалан, фараз қилайлик, йилнинг охирида бизнесингизнинг жами баҳоси 20,0

млн. сўмни ташкил этди. Бу ҳолатда инвестор ўзи инвестиция

қилган ҳамма суммани йўқотади. Банк эса Сизга қарзга берган 30,0 млн. сўмдан 10,0 млн. сўмини йўқотади. Шунинг учун, кредиторлар

акциядорлар билан бир қаторда хусусий фирма фаолияти

рискининг маълум бир қисмини ўз зиммасига олади. Гарчи капитал ва риск кўпинча бирлашиб кетса-да, улар

бўлиниши ҳам мумкин. Бизнес қилиш учун 30,0 млн.

сўммиқдоридаги қарз олиш мисолида шундай вазиятни кўриб чиқамиз. Фараз қилинг, банк Сиздан ушбу қарзнинг Сиз томондан

қайтарилишига кафолат бера оладиган яқин қариндошларингиздан бирини олиб келишингизни талаб қиляпти. Ушбу талабни таклиф

этган ҳолда банк Сиз томондан кредит шартномаси шартларининг

бажарилмай қолиши билан боғлиқ бўлган ўзининг рискини оилангиз аъзосига ўтказади. Бу ҳолда банк Сизга 30,0 млн. сўм

миқдоридаги кредитни ўзи учун энг кам риск билан тақдим этади.

Қарз бўйича асосий риск эса Сизнинг қариндошингизга ўтади56. Тобора ишонч ҳосил қила борганимиздек, молия оламидаги

кўплаб молиявий шартномалар пул ресурсларини кўчирмасдан

туриб рискни кўчиришни назарда тутади57. Бу, масалан, аксарият суғурта шартномалари ва кафолатларга тегишлидир. Шунингдек,

буларга фьючерс, опцион ва своп58лар каби ҳосила инструментлар

ҳам киради.

Назорат учун3-савол

Молиявий тизим ёрдамида рискни кўчиришга мисол келтиринг.

56 Бунга ҳаётдан ҳақиқий мисоллар келтираоласизми? Амалиётимизда молиявий тизим тақдим этиши

мумкин бўлган бундай имкониятлардан фойдаланиш даражаси пастлигининг сабаблари нимада? 57 Нега? Бу ерда “Оғзи куйган муздек қатиқни ҳам “пуф”лаб ичади”, - деган ўзбекона мақол ўз кучини

кўрсатмаяптими? 58Своп – молиявий-савдо алмашув операцияси бўлиб, унда қимматли қоғозлар, валюталар ва б.ларни

сотиш (сотиб олиш) тўғрисидаги битим, бир вақтнинг ўзида, шу товарларни маълум вақт ўтгандан сўнг шу

шартларда ёки бошқа шартларда қайта сотиш (сотиб олиш) тўғрисидаги битимнинг имзоланиши билан

кузатилади. Своп-операцияларнинг бир неча кўринишлари мавжуд. Қаранг: (Райзберг Б.А., Лозовский

Л.Ш., Стародубцева Е.Б.. Современный экономический словарь. 2-е изд., испр. - М.: ИНФРА-М, 1999. –С.

479).

Page 35: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

2.3. Молиявий тизим ёрдамида ҳисоб-китоб-тўловларни

амалга ошириш

Молиявий тизим клиринг операцияларини амалга ошириш ҳамда товарлар, хизматлар ва активлар алмашинувини рағбатлан-

тирувчи усуллар билан тўловларни амалга оширишга имкон

(ёрдам) беради. Молиявий тизимнинг энг муҳим функцияларидан бири

одамлар ва фирмаларни товар ва хизматларни сотиб олиш

жараёнида тўловларни амалга оширишнинг самарали усули билан таъминланишини ўз ичига олади. Фараз қилайлик, Сиз АҚШда

яшайсиз 59 . Дунё бўйлаб туристик саёҳатни режалаштиряпсиз ва

бунда 5000 доллар барча туристик харажатларни қоплаш учун етарли бўлади, деб ҳисоблаяпсиз. Пулни ўзингиз билан қайси

шаклда олишингиз лозим? Сиз бошқа мамлакатларда товарлар ва хизматларга тўловни қай тарзда амалга оширасиз?

Кўпгина хорижий меҳмонхоналар, ёшлар ётоқхоналари ва

ресторанлар, лекин ҳаммаси ҳам эмас, тўлов воситаси сифатида АҚШ долларини қабул қиладилар. Бу ўринда, албатта, кредит

карточкасидан фойдаланиш мумкин. Бироқ, жаҳондаги Сиз бориб

кўргингиз келган айрим мамлакатларда уларни қабул қилишмайди60. Сизга йўл чек61ларини сотиб олиш керакми? Агар

керак бўлса, унда қайси валютада? Ушбу барча саволларга жавоб

беришга уринган ҳолда, Сиз балки, барча мамлакатлардаги ҳамма сотувчилар бир хил тўлов воситаларидан фойдаланганларида жуда

қулай бўлишини қайта-қайта ўйлашингиз (исташингиз), табиий.

Энди юқорида тасвирланган вазиятнинг ўрнига қуйидаги-ларни тасаввур қилинг: Сиз ҳукумати ўзининг фуқароларига

хорижий валюта операцияларини чеклаб қўювчи давлатда62 яшовчи

бой одамсиз ва Сиз ҳам дунё бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилдингиз. Бунда Сиз ўз мамлакатингизда миллий валютадан

59 Вазиятни янада чигаллаштирмаслик учун шундай мисолни келтираяпмиз. Бу ўринда АҚШнинг ўрнига

Ўзбекистон олинадиган бўлса, муҳокама этилаётган муаммонинг мазмун-моҳиятини тўғри идрок этиш

янада мураккаблашади. 60 Ҳатто жаҳондаги асосий заҳира валюта ҳисобланган АҚШ долларига нисбатан муносабат шундай

бўлиб турган бир пайтда, бундай вазиятда, эндигина “атак-чечак” қилиб юриб келаётган ёш ўзбек

валютасига нисбатан муносабатнинг қандай бўлиши мумкинлигини ҳар биримиз тўғри идрок қилаоламиз,

албатта. 61 “Чек” инглизча “check” – пул муомаласига доир ҳужжат, шартнома; вексель. 1. Маълум юридик

шахснинг жорий ҳисоб рақамидан муайян миқдордаги пулни бериш ёки ўтказиш ҳақидаги ёзма

фармойишдан иборат махсус ҳужжат. 2. Касса томонидан бериладиган, товар учун тўланган сумма

кўрсатилган талон, шунингдек, тўланиши лозим бўлган сумма кўрсатилган ва кассага тақдим этиладиган

квитанция. Қаранг: ўша манба. Ж.IV. - Б.473. 62 Ҳозирча, афсуски, Ўзбекистон ҳам шундай давлатлар қаторига киради.

Page 36: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

фойдаланган ҳолда хоҳлаган нарсангизни сотиб олишингиз

мумкин. Бироқ унинг ташқарисида уни (Сизнинг миллий валютангизни) тўлов воситаси сифатида ҳеч ким қабул қилмайди.

Сизнинг давлатингиздаги хорижий валютанинг дефицитли

эканлиги ҳукуматни ўзининг фуқароларига хорижий валютани сотиб олиш ёки хориждан қарз олишини таъқиқлаб қўйишига

мажбур қилади63. Бундай вазиятда Сиз нима қилган бўлардингиз?

Бундай вазиятда қўлланилиши лозим бўлган имкониятлардан бири, у қанчалик ноқулай бўлмасин, қуйидагича: ватанингизда

қимматбаҳо ва ташишга қулай бўлган товарлар сотиб олинг 64 .

Уларни ўраб-чирмаб, ўзингиз билан олиб чиқиб кетинг 65 ва хорижда овқат сотиб олиш ва яшаш учун ишлатишга ҳаракат

қилинг 66 . Бошқача қилиб айтганда, бартер 67 , яъни пул маблағ-ларидан фойдаланмаган ҳолда товар айирбошлашдан фойдаланинг.

Бу ўринда дунёни кўриш учун бу энг қулай усул эмаслигини

айтишнинг ҳожати ҳам йўқ. Зеро, Сиз ўзингиз билан катта багаж олиб юришга ҳамда бор вақтингиз ва кучингизни музей ва

театрларни томоша қилишга эмас, балки меҳмонхона ёки тушлик

учун тўлов сифатида Сиз томонингиздан тақдим этиладиган айрим қимматбаҳо нарсаларни қабул қилишга рози бўладиган ресторан

ёки меҳмонхонани қидиришга сарфлашингиз аниқ.

Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, молиявий тизимнинг муҳим функцияларидан бири уй хўжалиги ва фирмаларга у ёки бу

товар ва хизматларни сотиб олишга ортиқча кўп вақт сарфлашга

йўл қўймайдиган самарали тўлов тизими фаолиятини таъминлаш ҳисобланади. Тўлов воситаси бўлган олтинни қоғоз пулларга

алмаштириш тўлов тизими самарадорлигини ошириш мисолла-

ридан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бизнинг даврда олтин тиббиётда ва заргарлик ишларида фойдаланиладиган дефицит

ресурс бўлиб, қоғоз пуллар эса асосий тўлов воситаси ҳисобланади.

63 Нега хорижий валютанинг дефицитли эканлиги ҳукуматни ўзининг фуқароларига хорижий валютани

сотиб олиш ёки хориждан қарз олишини таъқиқлаб қўйишига мажбур қилади? Буни ўз мулоҳазаларингиз

асосида тушунтириб беринг-чи?! 64 Шундай бўлса-да, ҳозирги реал шароитда бунинг ҳам, маълум даражада, чекланганлик характерига эга

эканлиги эсингиздан чиқмасин. 65 “Олиб чиқиб кетиш”, афсуски, фақат истак ва имкониятларнинг етарли эканлигига боғлиқ эмас. Бу

ерда ҳам ўрнатилган ўзига хос тартиб-қоидалар ҳукм суради. Уларни ҳурмат қилмоқ ва уларга қатъий риоя

этмоқ лозим. Акс ҳолда, ... 66 Бунинг қанчалик ноқулай ва машаққатли эканлигини ҳаммамиз ҳам тасаввур қилаоламиз-а? Ибтидоий

жамоа тузумида эмас, балки XXI асрда яшаётганлигимиз ҳисобга олинадиган бўлса, унинг қанчалик

“ёввойи” ёки тасаввур этилиши қийин бўлган характерга эга эканлиги очиқ-ойдин маълум бўлади. 67 “Бартер” инглизча “barter” – товар айирбошлаш. Пул маблағлари иштирокисиз бевосита товарга товар

айирбошлаш ва шу ҳақдаги шартнома. Қаранг: ўша манба. Ж.I. - Б.172.

Page 37: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Олтинга нисбатан қоғоз пулнинг ҳақиқийлигини текшириш осон

(уларни сохталаштириш қийинроқ) ва улардан турмушда фойдаланиш, масалан, чўнтакда олиб юриш анча қулай. Бундан

ташқари, пулни босмадан чиқариш (нашр этиш) – бу қазиб олиш,

қайта эритиш ва олтин тангани зарб қилишдан анчагина арзон жараён. Тўловларни амалга оширишнинг альтернатив68 воситалари:

чеклар, кредит ёки пластик карточкалари ва электрон тўлов

тизимлари пайдо бўлиши натижасида ҳисоб-китобни амалга оширишнинг самарадорлиги янада ошди.

Назорат учун4-савол

Сиз сотилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов сифатида

«Мен Сизга шунча сумма қарзман» (I owe you) шаклидаги энг

оддий қарз тилхатини қабул қилармидингиз? Сизнинг жавобингизга қандай омиллар таъсир кўрсатади?

2.4. Молиявий тизим иштирокида ресурсларнинг

бирлашишивакапиталдаги иштирок

улушининг бўлиниши

Молиявий тизим катта кўламдаги корхонани ташкил этиш ёки

йирик корхоналар капиталини кўп сонли мулкдорлар ўртасида бўлиш (тақсимлаш) учун молиявий маблағларнинг бирлашиш

механизмини таъминлайди.

Замонавий иқтисодиётда тўлақонли бизнесни юргизиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг минимал ҳажми, кўпинча,

алоҳида одамнинг ва ҳатто энг катта оиланинг пул маблағларидан

ошиқ (кўп) бўлади 69 . Молиявий тизим уй хўжаликлари маблағ-ларини, кейинчалик унга муҳтож бўлган фирмалар фойдаланадиган

йирик капиталга бирлаштириш ёки йириклаштириш учун

имконият яратади (масалан, фонд бозорлари ёки банклар ёрдамида).

Молиявий тизим туфайли индивидуал уй хўжаликлари катта

миқдордаги пул талаб қилинадиган инвестицияларда ресурслар-нинг бирлашиши ва умумий инвестицияларда улушларнинг

кейинги бўлиниши йўли билан қатнашиш имкониятига эга

68 “Альтернатив” – мумкин бўлган икки ёки бир неча имкониятдан бирини танлашга асосланган;

муқобил. “Альтернатива” французча “alternative”, лотинча “alter” – иккитадан биттаси. 1. Бир-бирини инкор

этувчи имкониятлардан бирини танлаш; муқобиллик. 2. Шу имкониятлардан бири. Қаранг: ўша манба. Ж.I.

– Б.75. 69 Бунга мисоллар келтирингчи?!

Page 38: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

бўладилар. Масалан, фараз қилайлик, Сиз 10,0 млн. сўмлик улоқчи

отни сотиб олиш учун маблағ киритишга қарор қилдингиз. Лекин Сизда ҳаммаси бўлиб 1,0 млн. сўм бор. Агарда отни ўнта қисмга

бўлишнинг жисмоний имконияти бўлганда, Сиз унинг ўндан

бирини сотиб олишингиз мумкин эди. Бироқ биз бу ерда ҳамма қисмларнинг суммасидан кўра бутуни шубҳасиз анча-мунча

қиммат бўладиган вазиятлардан бирини кўряпмиз. Шундай қилиб,

отни жисмоний бўлиш муаммони ҳал қилмайди. Ва бу ерда ҳайвонни унга зарар келтирмасдан “бўлиш” имконини берадиган

молиявий тизим ёрдамга келади. Инвестицион пул (молиявий

ресурсларнинг бирлашиши)ни яратиб ва инвесторлар ўртасидаги улушни тақсимлаб, 10,0 млн. сўмлик инвестицияни, отни бўлакла-

маган ҳолда, 1,0 млн. сўмдан иқтисодий «қисм»ларга бўлиш мумкин. Бундан кейин, кўпкари (улоқ)дан топилаётган пул, отни

машқ қилдиришга ва боқишга кетган харажатларни чиқариб

ташлаб, барча улуши борлар ўртасида тақсимланади70. Яна бир мисол сифатида пул бозорида амалда бўлган

инвестицион фондлар операциясини кўриб чиқамиз. Тасаввур

қилайлик, Сиз кўпроқ ишончли ва ликвидли долларлик актив – АҚШ Ғазначилиги вексел 71 ига капитал қўйишга қарор қабул

қилдингиз. Таклиф қилинаётган векселларнинг энг арзони миллий

валютамизда 10,0 млн. сўм туради. Сиз эса бор-йўғи 1,0 млн. сўмлик инвестиция қилмоқчисиз. Ушбу ҳолатда бу каби

векселларга ҳам Сизнинг молиявий ресурсларингизни бошқа

инвесторларнинг ресурслари билан бирлаштириш йўли билангина маблағ қўйиш мумкин. Ўтган асрнинг 70-йилларида шундай

жараённи рағбатлантириш учун инвесторларга ғазначилик

векселларини қўлга киритиш имконини берадиган ўзаро жамғармалар тузилган.

Ўзаро жамғармада инвесторларнинг маблағлари вақтинчалик

бирлаштирилади ва уларга мазкур жамғарма капиталидаги уларнинг улуши кўрсатилган ҳисобрақамлар очилади. Жамғарма

вақти-вақти билан мижозларга ўзларининг акциялари курси

70 “Кўпкари” ёки “улоқ” ўзбекистонликларнинг миллий ўйинларидан ёки спорт турларидан бири экан,

ўткир улоқчи отлардан янада самарали фойдаланишнинг катта заҳиралари шу ерда эмасмикан? Ундан

чавандозларимиз-у, мухлислар қандай фойдаланишаяпти? Фойдаланишаяптими ўзи ёки...? Мисоллар

келтира оласизми? 71 “Вексель” немисча “Wechsel” – ўзгариш; алмаштириш. Қонун билан қатъий белгиланган шаклдаги

ёзма қарз мажбурияти; қарз олувчи томонидан кредиторга берилиб, кредиторга белгиланган муддатдан сўнг

қарздордан векселга кўрсатилган пул суммасини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Қаранг: ўша

манба. Ж.I. – Б.454.

Page 39: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

тўғрисидаги ахборотни тақдим қилади ва уларга амалда исталган

вақтда ўзининг ҳисобрақамига исталган қўшимча суммани киритиш ёки пулни қайтариб олиш имконини беради. Шундай

қилиб, агар жамғарма акциясининг жорий курси 11 000 сўмни

ташкил этса, Сиз эса 1,0 млн. сўм қўяётган бўлсангиз, унда Сизнинг жамғармадаги ҳисобингизда 90,91 акция бўлади (1 000 000 : 11

000). Бу ғазначилик векселларига инвестиция қилувчи ўзаро

жамғармалар молиявий тизимнинг тўртинчи функцияси бажари-лишига ёрдамлашаётганидан далолат беради. Зеро, улар туфайли

катта қадр-қимматга эга бўлган векселлар амалий жиҳатдан

бениҳоя (чексиз) бўлинувчи қимматли қоғозларга айланади.

Назорат учун 5-савол

Кўпчилик уйхўжаликларининг молиявий ресурсларини бирлаштириш усули мавжуд бўлмаганда амалга ошириш мумкин

бўлмаган инвестицияни мисол қилиб келтиринг.

2.5. Молиявий тизим томонидан информацион қўллаб-

қувватлаш (ахборот кўмаги)

Молиявий тизим иқтисодиётнинг турли жабҳа (сектор)ларида қабул қилинувчи мустақил қарорларни мувофиқлаштиришга ёрдам

берадиган нарх (баҳо)ахборотини тақдим этади.

Газеталар, радио ва телевидение қимматли қоғозлар курси ва фоиз ставкалари тўғрисидаги ахборотни ҳар куни хабар

қиладилар72. Ушбу маълумотларни олаётган миллионлаб одамлар

ичидан, деярли кам одам профессионал даражада қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланади. Бироқ, кўпинча фонд

бозоридан анча йироқ бўлган одамлар қимматли қоғозлар

биржасига асосланган ахборотни молиявий қарорлар қабул қилиш учун жалб қилишлари (фойдаланишлари) лозим. Масалан,

уйхўжаликлари бу маълумотлардан жорий даромаднинг қанча

қисмини келажакка сақлаб қўйишни ва жамғарилган маблағларни қайси активларга инвестиция қилиш фойдалироқлигини ҳал қилиш

учун фойдаланишлари керак73.

72Бунга мисоллар келтиринг-чи?! 73 Жалб қилаяпмизми? Фойдаланаяпмизми?

Page 40: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Бозор фоиз ставкаларини билиш, ҳаттоки, бир оила доирасида

пулларни кўчирган тақдирда қандай ёрдам бериши бўйича яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун қуйидаги мисолни кўриб чиқамиз.

Тасаввур қилинг, Cиз 25 ёшдасиз. Эндигина уйландингиз.

Алоҳида ва эркин яшашни истаб, 100,0 млн. сўмга уй сотиб олмоқчисиз. Маҳаллий банк Сизга йиллик 8% устама ҳақ билан

80,0 млн. сўм (яъни, уй нархининг 80%и) ипотека кредити

ажратишга рози74. Лекин Сиз яна 20% (яъни, яна 20,0 млн. сўм) маблағ топишингиз лозим. Сизнинг 40 ёшли опангизнинг банкдаги

ҳисобрақамида Сизга керакли бўлган сумма мавжуд. У ушбу

пулларни ўзининг пенсия таъминоти сифатида йиллик 6% устама ҳақи ҳисобига ажратиб қўймоқда. Бироқ унинг пенсия ёшига

етишига ҳали анча вақт бор. Шунинг учун Сиз бу пулларни ундан қарзга сўраб (олиб) туришингиз мумкин. Агар опангиз ўзининг

пенсияси учун жамғариб бораётган пулларини Сизга уй сотиб

олишингиз учун қарзга бериб туришга рози бўлса, унда Сиз, ушбу сумма бўйича қанча фоиз ставкаси “адолатли” бўлишини қандай

қилиб аниқлашингиз мумкин?

Кўриниб турибдики, бунинг учун жорий бозор ставкаларини билиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Фараз қилайлик, опангиз ўзининг

жамғарма ҳисобрақами бўйича йиллик 6% устама ҳақ олаётганлиги

Сизга аниқ маълум ва маҳаллий банк Сиздан ипотека кредити бўйича йиллик 8% устама ҳақ олмоқчи75. Бу маълумотлар Сизга

қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.

74 Бу ва бундан кейинги ўринларда келтирилаётган фоиз ставкаларининг у ёки бу мамлакатлар

амалиётидаги реал даражадан пастлигидан ёки юқорилигидан ташвишга тушманг. Булар шартли мисоллар, холос.

75 Бу ўринда “қариндошликка оид қарзлар” хусусида ҳам аниқ тасаввурга эга бўлиш муҳим аҳамият касб

этади. Бунинг учун қуйидагиларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ. Тасаввур қилинг: Сизда қоплаш

муддати яқин орада келадиган депозит сертификатлари мавжуд. Маблағларни депозит сертификатларига

сўнгги олиб қўйиш (roll over) натижасида Сизнинг даромадингиз ҳаммаси бўлиб атиги йиллик 3% атрофини

ташкил этади. Шу вақтда Сизнинг фарзандларингиз уй сотиб олишга қарор қилишди ва бунинг учун уларга

ипотека кредити зарур. Агар Сиз яхшилаб фикр юритсангиз ва яхши адвокат билан маслаҳатлашсангиз,

ушбу икки ҳолатни қариндошлик қарзига айлантириш мумкин. Бунда операциянинг ҳар икки томони ундан

фойда кўради.

Демак, агар Сиз фарзандларингизга бевосита қарзга пул берсангиз, унда битимдан молиявий воситачини

чиқариб ташлайсиз. Бу фарзандларингиз ипотека кредитини қўшимча комиссион йиғимларни тўламасдан ва кредит олишга ариза бериш учун пул тўламасдан олишини билдиради. Бунда қарз тезроқ

расмийлаштирилади ва фоиз ставкаси, масалан, 6,75% дан, яъни, одатда 30 йил муддатга (бундай тартиб

дунёнинг ривожланган деярли барча мамлакатларида мавжуд) қайд қилинган фоиз ставкаси билан тақдим

қилинадиган ипотека кредити ставкасидан камроқ бўлади. Шу билан бирга Сиз қўйилган капиталингизга

ўзингизни фойдангизни анчагина оширасиз. Депозит сертификати бўйича 3% олиш ўрнига ва ҳаттоки,

АҚШ Ғазначилигининг 30 йиллик облигациялари бўйича олишингиз мумкин бўлган 6% ўрнига, Сиз 6,5%

олишингиз ва бунда яна фарзандларингизга ёрдам беришингиз мумкин. Бироқ, бундай қариндошликка оид

молиялаштириш усули ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Айрим фарзандларга Сиз уларни қанчалик кучли

яхши кўрсангиз ҳам қарзга пул бериш жуда ҳам хавфли. Шундай вазиятлар учрайдики, ота-оналар маълум

бир суммани ўзининг фарзандига қарзга бериб, уларни қайтариб олиш қийинчилигига дучор бўладилар. Шу

Page 41: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Худди шунингдек, оила доирасида молиявий қарорлар қабул

қилиш жараёнида активларнинг бозор нархи (баҳоси)ни билиш ҳам керак бўлиши мумкин. Масалан, фараз қилайлик, Сиз синглингиз

билан уйни ёки оилавий бизнесни мерос қилиб олдингиз ва у

иккалангизнинг ўртангизда тенг, баравар бўлиниши керак. Бироқ, Сиз уни сотгингиз келмаяпти. Боиси, қайсидир бирингиз шу уйда

яшамоқчи ёки оилавий бизнес билан шуғулланишни давом

эттирмоқчисиз. У ҳолда оиланинг бошқа аъзоси бундан қанча олиши керак? Кўриниб турибдики, меросни тўғри баҳолаш учун

шунга ўхшаш активларнинг бозор нархларини билиш лозим76.

Бундан ташқари, активларнинг нарх (баҳо)лари ва фоиз ставкалари менежерлар учун улар томонидан инвестицион

лойиҳаларни танлашда ва молиявий шартномаларни тузишда таянч сигнал бўлиб хизмат қилади. Мажбуриятлари бўйича молиявий

бозорларда доимо битимлар тузиш билан шуғулланмайдиган

менежерлар, одатда бошқа соҳаларда тўғри қарорлар қабул қилиш керак бўлганда, зарур ахборотларни олиш учун ҳар ҳолда бу

бозорлардан фойдаланадилар.

Тасаввур қилайлик: масалан, қайсидир бир фирма 100,0 млн. сўм миқдорида фойда олди ва у олинган суммани қандай

сарфлашни: уни бизнесга қайта инвестиция қилиш, акционерларга

дивидендлар тўлаш ёки пулларни ўз акцияларини қайтариб олишга сарфлаш муаммосини ҳал қилмоқчи. Ушбу масалани ҳал қилишда,

шубҳасиз, мазкур фирма ва бошқа компанияларнинг акциялари

курсини, шунингдек, бозор фоиз ставкаларини билиши жуда асқотади. Бундай шароитда, айрим ҳолларда бўлганидек, “Бахташ –

таваккал”, “Ё – устидан, ё – остидан”, “Шуни ҳам ўйлаб

ўтирамизми?” ёки “Ўйчи ўйини ўйлагунча, таваккалчи ишини битиради” тарзида иш тутиб бўлмайди. Шундай қилинса, ҳатто

“оғзимиздаги тайёр ошимиз”дан ҳам ажралиб қолишимиз ҳеч гап

эмас. Ҳар бир янги молиявий инструментнинг пайдо бўлиши билан

ахборот олишнинг янги имкониятлари юзага келади. Масалан, 1973

йилдан биржаларда опционларга стандартлаштирилган савдо шартномалари қўлланилиши бошлангандан сўнг, сон жиҳатидан сабабли молиявий масалалар бўйича маслаҳатчилар кўпинча бир-биридан қарзга пул олувчи ёки берувчи

оила аъзолари ўртасига учинчи холис томонни киритишни тавсия қилишади. Иш битимларини амалга

ошириш пайтида бу маслаҳатларга беэътибор бўлманг ва Сиздан қарзга пулни қариндошингиз олаётган

бўлса ҳам тўғридан-тўғри қарз берманг. 76 Бунинг оилалар тингчлиги ва қариндошлар ўзаро тотувлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан қанчалик

муҳимлигини ҳис этаолаяпмизми!?

Page 42: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

ахборотнинг ҳажми турли молиявий ва иқтисодий операцияларнинг

рисклилик даражасига нисбатан кескин ошиб кетди. Бундай маълумотлар рискни бошқариш (риский бошқарув) билан боғлиқ

бўлган қарорларни қабул қилишда жуда муҳим.

Назорат учун6-савол

Операцияда иштирок этмаган томонларни муҳим ахборот билан

таъминлайдиган молиявий битимга мисол келтиринг.

2.6. Молиявий тизим ёрдамида стимуллаштиришнинг

психологик муаммоларини ечиш

Агар молиявий операциянинг бир томони битим бўйича бошқа ҳамкор билмайдиган ахборот (маълумот)ларга эгалик

қилганда, ёки бир томон бошқаси учун қарор қилувчи агент

ҳисобланганда пайдо бўладиган стимуллаштиришнинг психологик муаммолари молиявий тизим ёрдамида ҳал қилинади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, молиявий бозорлар ва

воситачилар риск ва пул ресурсларининг самарали тақсимланишига ёрдам берувчи бир неча функцияларни бажарадилар. Бироқ,

стимуллаштириш психологиясига тегишли бўлган, воситачи-

ларнинг кўрсатилган функцияларни бажариш лаёқатини чеклай-диган муаммолар мавжуд. Стимуллаштиришнинг психологик

муаммолари шартнома томонлари кўпинча бир-бирини кузатиш ва

бири иккинчисини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаганлари учун юзага келади.

Стимуллар билан боғлиқ бўлган муаммолар, одатда, уч турга

бўлинади ва улар халқаро амалиётда қуйидагича ном олган: 1. “Маънавий риск” муаммоси;

2. “Ноқулай танлов” муаммоси;

3. “Комитент77-комиссионер”78 муаммоси. Маънавий риск ёки масъулиятсизлик (moral hazard)

муаммоси, масалан, қачонки суғурта полисига эгалик қилиш

суғурталанган томон катта рискка йўл қўйганда ёки йўқотишга етакловчи ҳодисанинг олдини олишга кам ҳаракат қилганда юзага

77 “Комитент” лотинча “committens”, “committentis” – топширувчи, топшириқ берувчи Комиссионерга

ўзининг, яъни комитент ҳисобидан, лекин комиссионер номидан савдо битимини тузиш ҳақида топшириқ

берувчи томон (шахс ёки ташкилот). Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.394. 78 «Комиссионер» французча «commissionnaire», лотинча «commissio» - топшириш; топшириқ. Комитент

ҳисобидан ва унинг фойдасига, лекин ўз номидан битимлар тузадиган шахс ёки ташкилот – савдо-сотиқ

ишидаги воситачи. Қаранг: ўша ерда.

Page 43: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

келади. Айнан масъулиятсизлик кўпинча суғурта компаниялари

томонидан рискнинг айрим турларини суғурта қилишни хоҳламасликларининг сабабига айланади. Масалан, агар улгуржи

омбор мулкдори ёнғин ҳодисасига суғурта полисини сотиб олганда,

унинг учун ёнғинга қарши тадбирларга пул сарфлаш стимули камаяди. Бу ҳолат, унинг омборида ёнғин бўлиш эҳтимоли, суғурта

шартномаси тузилгунга қадар бўлган ҳолатдагидан юқори бўлади.

Агар суғурта суммаси омборнинг бозор баҳосидан юқори бўлса, унда айрим экстремал вазиятларда омбор эгаси нафсга берилиши ва

пул олиш учун уни ёқиб юбориши ҳам мумкин. Потенциал

маънавий риск туфайли суғурта компаниялари суғурта суммасини қисқартирадилар, ёки маълум бир ҳолатларда айрим турдаги

суғурта полисларини сотишдан умуман бош тортадилар79. Мижоз ишга бўнак (аванс) тўласа ва одам (ёки фирма) иш

қанчалик яхши ёки ёмон бажарилишига қарамай, бир хил суммани

оладиган вазият шартнома тузиш соҳасидаги масъулиятсизликка мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. Агар тўлов фақат иш

бажарилгандан сўнг амалга оширилганда эди, унда пудратчида,

шубҳасиз, тўловнинг аванс шаклига қараганда яхшироқ ҳаракат қилиб ишлашига стимул кўпроқ бўлар эди80.

Бизнесни молиялаштиришда юзага келадиган муаммо

маънавий рискнинг нисбатан камроқ мисоли бўлиб ҳисобланади. Фараз қилайлик, Сизда янги корхона тузиш ғояси туғилди ва Сизга

иш бошлаш учун бошланғич маблағ зарур. Сиз уни қаердан

олишингиз мумкин? Олишингиз эҳтимоли кўпроқ бўлган манба бу – қариндошлар ва ўртоқларингиз. Нима учун? Негаки, Сиз уларга

ишонасиз.Улар эсаСизни билишади ва Сизга ишонишади. Бундан

ташқари, улар Сизнинг тижорий режангизни, жумладан, тижорий сирингизни ҳам бошқа одамларга очмасликлари Сизга маълум.

Қариндошлар ва ўртоқлар эса, ўз навбатида, Сизнинг уларга юз

бериши мумкин бўлган ҳеч қандай муаммо ва асоратларни беркитмасдан, бўлажак бизнес тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим

қилишингизга ишонадилар. Бундан ташқари, ҳатто иш бошидан

мувафаққиятли бўлмаган ва Сизда қийинчиликлар туғилган ҳолатда ҳам, Сизнинг яқинларингиз, Сиз уларнинг манфаатларини

ҳимоя қилиш учун бор имкониятингизни ишга солишингизни

билишади.

79 “Стимул”нинг фақат “рағбат”дан иборат эмаслигини тасдиқловчи яна бир мисол. 80 “Стимул”нинг фақат “рағбат”дан иборат эмаслигини тасдиқловчи навбатдаги мисол.

Page 44: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Энди агар Сиз банкдан қарз олишга қарор қилганингизда

келиб чиқадиган вазиятни кўриб чиқамиз. Эҳтимол, Сизга мутлақо нотаниш бўлган банк хизматчиси билан бизнес режангизни

батафсил муҳокама қилишни хоҳламассиз. Ёки хохлайсизми? Ахир

бу вариантда Сизга рақиб бўладиган бошқа мижозга бу тўғрида айтиб бериши мумкинлиги истисно қилинмаган. Ҳаттоки, Сиз ушбу

масалани ҳал этишга муваффақ бўлсангиз ҳам, яна янгиси юзага

келиши мумкин ва бунинг вужудга келмаслигига ҳеч ким кафолат бераолмайди.

Қарзларни тақдим қилиш қарорини қабул қилувчи банк

хизматчилари эса, мижозларда бўлажак бизнеснинг барча мумкин бўлган қийинчиликлари тўғрисида очиқчасига гапириб бериш учун

асос мавжуд эмаслиги боис, кўпинча қарзни тақдим қилишга шунчаки рози бўлмайдилар81. Шуниси аёнки, буни ҳар қандай одам

энг ноилож вазиятдагина ошкора қилиши мумкин. Ахир, буни

“Ҳаёт!” дейдилар. Шундай қилиб, ахборот алмашинишда, иш имкониятларига

нисбатан маълум бир тенгсизликлар ёки номутаносиблик юзага

келади: мижоз ўзининг бўлажак бизнеси тўғрисида банк хизматчисидан кўра анча кўп билади. Бунинг устига, Сиз банкка

қарз учун келганингизда, банк хизматчисига ўзининг Сиз учун

мутлақо нотаниш одамлиги, банк эса – бирор-бир масъулиятсиз муассасадан ортиқ эмаслиги аниқ маълум. Демак, ишингизнинг

бориши ёмонлашса, Сиз унга яқинларингиз маблағлари

сарфланганида қандай йўл тутганингиз каби ҳаракат қилмас, яъни ҳолатни тўғрилаш учун барча имкониятларни ишга солмас эдингиз.

Ҳатто, бунинг устига, Сиз бу бизнесдан чиқиш тўғрисида қарор

қабул қилишингиз ва қарзни тўламаслигингиз ҳам мумкин. Шундай қилиб, бутун куч билан ишлаш мотивацияси (стимули) корхона

рискининг бир қисм бойлиги қарз олувчини қизиқтирмайдиган

ташкилотга (масалан, банк ёки суғурта компаниясига) кўчирилиши натижасида пасайиб кетадиган вазият маънавий риск ёки

масъулиятсизлик билан боғлиқ бўлган муаммоларга мисол бўлиши

мумкин82.

81 “Бу мисол ҳам “стимул”нинг фақат “рағбат”дан иборат эмаслигини яна бир карра тасдиқлайди. 82 Ўзбек тилида айрим ўринларда ишлатилаётган “рағбат” ва “рағбатлантириш”нинг ўрнига “стимул” ва

“стимуллаштириш”нинг ишлатилиш афзаллиги, мақсадга мувофиқлиги ва унинг тўғри эканлигини англаш

учун китобимизнинг ушбу қисмида ва унинг кейинги ўринларида баён этилганларни қайта-қайта диққат

билан ўқиб чиқишингизни ва уқиб олишингизни сўрардик. Акс ҳолда, “рағбат” билан “стимул” ва

“рағбатлантириш” билан “стимуллаштириш” ўртасидаги фарқни кўролмасдан, ҳамон ожизлигимизча

қолаверамиз.

Page 45: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Назорат учун 7-савол

Маънавий риск муаммоси Сизга режалаштирилган бизнес-

лойиҳангизни амалга ошириш учун маблағ олишингизга ҳалақит

бериши мумкин бўлган вазиятга мисол келтиринг. Ушбу муаммони бартараф этиш усуллари қандай?

Битим томонларида ахборотнинг баб-баравар бўлинмаган

ҳажми натижасида ҳам юзага келадиган яна битта муаммо мавжуд.

Бу номувофиқ (ноқулай) танлов (adverse selection)муаммосидир. Бу шу билан характерланадики, унга кўра рискнинг у ёки бу

шаклидан суғуртани сотиб олувчи одамлар, одатда, ушбу рискга

бутун бошли аҳолига қараганда анча кучлироқ дучор бўладилар. Бу вазиятни умрбод рента83 (life annuities) мисолида кўриб

чиқамиз. Умрбод рента 84 суғурталанган одамга унинг пенсияга

чиқишидан бошлаб умрининг охиригача қайд қилинган суммани ойма-ой тўлашни кўзда тутган шартномани ифодалайди. Бундай

ренталарни сотувчи фирма, уларни сотиб олувчи одамлар бутун

аҳолидай кутилаётган узоқ умр кўришлари тахминидан келиб чиқа олмайди.

Масалан, тасаввур қилайлик, қандайдир бир фирма пенсияга

чиқаётган (яъни, масалан, 55-60 ёшдаги) одамларга умрбод ренталарни сотмоқда. Одатда, бутун аҳоли ўртасида бундай

одамларни учта гуруҳга бўлишади (яна ҳар бир гуруҳдагиларнинг

сони тахминан бир хил): “А” гуруҳ умрининг давомийлиги 10 йилни, “Б” гуруҳники 15 йил, “В” гуруҳники эса 20 йилни ташкил

этади. 60 ёшга тўлган одамлар ўртача 15 йил яшайдилар. Бироқ,

агар фирма, ушбу умр давомийлигининг прогноз (башорат) кўрсаткичларига мувофиқ полис нархини ўзгартирса, у рентани

сотиб олаётган одамлар кўпроқ “А” ёки “В” шаклига тегишли

эканлигига ишонч ҳосил қилади. Биринчи гуруҳга кирувчи

83 “Рента” немисча “Rente”, французча “rente”, лотинча “reddita” – қайтариб берилган (нарса). 1. Мулк

эгаларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмасдан ер ёки мол-мулкдан фоиз шаклида мунтазам

оладиган даромади. 2. Айрим мамлакатларда давлат заёмлари облигациялари бўйича фоиз ёки ютуқ

шаклида тўланадиган даромад. Қаранг: ўша манба. Ж.III. - Б.376. 84 Халқаро амалиётда “life annuities”, русчада “пожизненная рента” деб номланиб келинаётган молиявий

маҳсулотнинг ўзига хос бу турини “умрбод рента” деб биз тўғри номладикми? У Сизга ғалати

туюлмаяптими (эшитилмаяптими)? Балки уни “ҳаётий рента” деб аташ мақсадга мувофиқдир? Нима

дедингиз? Балки бу тўғрида бир ўйлаб кўрарсиз?! Ўз анъаналаримизга содиқ қолган ҳолда, ҳар на қилса ҳам

шу онга қадар ҳар нарсани ўз номи билан аташга ҳаракат қилаяпмиз. Бу ўринда ҳам шу вазифанинг тўлиқ

уддасидан чиқишни жуда-жуда истардик. Шу боис, ёрдамингизга муҳтожмиз. Марҳамат: ўз

вариантларингизни таклиф қилишга бир уриниб кўринг-чи?!

Page 46: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

пенсионерлар учун бу каби битим фойдасиздир ва улар бундай

полисни сотиб олмайдилар. Агар умрбод рентани сотувчи фирма у ёки бу мижоз қайси

гуруҳга (“А”, “Б”, ёки “В”) тегишли эканлигини билганда ва ҳар

бир одам умрининг кутилаётган давомийлигидан келиб чиқиб нархни ўзгартира олганда эди, унда ҳеч қандай номувофиқ

(ноқулай) танлов муаммоси мавжуд бўлмаган бўлар эди. Бироқ, бу

фирмалар, ўз мижозлари умрининг кутилаётган давомийлиги тўғрисида ахборотлар сонини охиргилари эгалик қилганидек йиға

олмайдилар.

Модомики, суғуртачи ҳар бир мижоз умрининг кутилаётган давомийлигини аниқ акс эттирувчи нархни белгилашга қодир эмас

экан, унда кўп сонли ренталар номутаносиб равишда ҳали анча узоқ яшашни режалаштираётган соғлом одамлар томонидан сотиб

олинади. Бизнинг мисолда, ўртача башоратқилинаётган умрнинг

давомийлиги 17,5 йилни ташкил этади. Бу мазкур кўрсаткичнинг бутун аҳоли учун белгиланганидан 2,5 йилга кўпроқдир.

Шундай қилиб, агар рента сотувчи фирма, нархни бутун аҳоли

учун умрнинг кутилаётган давомийлиги кўрсаткичлари асосида белгилаган бўлса ва номувофиқ (ноқулай) танлов муаммоларини

тартибга солиш мақсадида нархни оширмаган бўлса, зиёнга

учрайди. Шу сабабли фирмалар умрбод ренталарга умрнинг кутилаётган ўртача давомийлиги бўлган одамларни ўзига жалб

қилмайдиган нархларни белгилайдилар. Бу шунга олиб келадики,

ушбу молиявий маҳсулот сотиладиган бозор, агар номувофиқ (ноқулай) танлов муаммоси мавжуд бўлмаганда, мумкин бўладиган

ҳолатдан анча камроқ бўлади85.

Назорат учун 8-савол

Тасаввур қилайлик, қандайдир бир банк потенциал мижозларга

уларнинг қарзни тўлай олиш лаёқатини текширмасдан қарз

беришни ваъда қилади. Ушбу тасаввур қилинган ҳолатга қарз олувчиларнинг қайси тоифалари жалб қилинади? Бундай банкнинг

қарз бўйича фоиз ставкаси қарз олувчининг кредит тарихини

текширадиган банкнинг ставкасидан фарқланадими?

85 “Стимул” ва “рағбат” ҳамда “стимуллаштириш” ва “рағбатлантириш”нинг турлича эканлигини

тасдиқловчи мисоллардан яна бири.

Page 47: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Стимул билан боғлиқ бўлган муаммонинг яна бир тури кўпроқ

рискка асосланган топшириқларни бажариш бўйича ваколатнинг бошқа шахсларга берилишида юзага келади. Масалан, корпорация

акциядорлари фирманинг ишини юритиш учун менежерларга

ваколатни берадилар. Ўзаро жамғармалар инвесторлари эса, маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш тузил-

масини ишлаб чиқиш бўйича ваколатни жамғармаларнинг

қимматли қоғозлар портфелларини бошқариш бўйича менежер-ларига тақдим этадилар. Бу қарор қабул қилиш билан боғлиқ

бўлган риск учун жавобгарлик олиб борадиган одам ёки ташкилот,

ушбу қарорларни қабул қилиш бўйича ўз ваколатини бошқа бир ташкилот ёки шахсга беришини билдиради. Шундай риск учун

жавобгарликни топширадиган шахслар (ёки ташкилотлар) комитентлар деб аталади. Ушбу ваколатни қабул қилувчилар эса

комиссионерлар деб аталади.

Комитентнинг комиссионер билан муносабати муаммоси (principal-agent problem) шундаки, комиссионер кўпинча комитент

агар комиссионер билган барча билимларга эгалик қилганида қабул

қилган қарорларидан ва ўзи мустақил қабул қилиши мумкин бўлган қарорларидан фарқланувчи қарорларни қабул қилади. Бунинг

натижасида комиссионерлар ва комитентларнинг манфаатлари

ўртасида кўпинча зиддиятлар келиб чиқади. Ностандарт (ноандозавий) вазиятларда комиссионерлар, ҳаттоки, ўзларининг

комитентлари манфаатларига қарамасдан ҳаракат қилишлари

мумкин. Бундай ҳолат, масалан, фонд брокери «сутдан ёғ олиш» деб номланадиган иш билан шуғулланса, яъни мижозга ҳеч қандай

фойда олиб келмайдиган, лекин брокернинг комиссион суммасини

оширадиган кўпсонли битимларни мижознинг ҳисобидан амалга оширганида келиб чиқади.

Бунинг янада тушунарли бўлиши учун эътиборингизни

қуйидаги “қўлбола” ёки “жайдари” ўзбекона мисолга қаратмоқчимиз: маълумки, кўпкарига (улоққа) ярайдиган кучли

отга ҳамма чавандоз ҳам эга бўлавермайди. Худди шунингдек,

шундай кучли отга эга бўлганларнинг ҳаммаси ҳам чавандоз бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитда отнинг эгаси ўз отини кучли

чавандозга “чопиш учун” тақдим этиши, табиий. Шунга ўхшаш,

чавандознинг ҳам ўзганинг кучли отидан кўпкари (улоқ) давомида “чопишидан” ўзга чораси қолмайди. Шу муносабат билан, кўпкари

(улоқ)да қўлга киритилган ютуқ (солим)лар чавандоз ва отнинг

Page 48: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

эгаси ўртасида, одатда, қандай тақсимланишини биласизми? Ҳеч

жойда ёзма равишда қайд этилган бўлишига қарамасдан, азал-азалдан, бу нарса (ютуқ)ни тақсимлашда қуйидагига риоя

қилинади: пулли ютуқлар – чавандозники, натурал кўринишдаги

ютуқлар (улоқ, гилам, туя, ҳўкиз, машина ва ҳ.к.лар) эса – отнинг эгасиники. Бундай шароитда чавандоз билан отнинг эгаси

ўртасидаги муносабатларнинг қанчалик узоқ вақт давом этиши ёки

унинг доимий характерга эга бўлиши, бошқа шароитлар тенг бўлган тақдирда, чавандознинг холисона хатти-ҳаракатига боғлиқ.

Агар чавандоз ҳар сафар кўпкари (улоқ)да ўзаро манфаатлар

муштараклигига интилиб ҳаракат қилса – нур устига, аъло нур – ўзаро муносабатлар давом этади. Аксинча, кўпкари (улоқ)

давомида солим пулли эълон қилинганда ҳар сафар ўзини ўтга урса-ю, натурал кўринишдаги солим эълон қилинганда эса –

тўдадан четга чиқиб, оддий тамошабинга айланиб, айёрлик қилса –

ўша заҳотиёқ ёки навбатдаги кўпкари (улоқ)да кучли отдан умид қилмаса ҳам бўлаверади. Чунки бу ерда отнинг эгаси ва чавандоз

манфаатлари ўртасида зиддиятнинг келиб чиққанлиги шуни тақозо

этади. Агар молиявий тизим тўғри фаолият кўрсатса, унда юқорида

қайд қилинган стимуллаштириш муаммоларини ҳал қилишга ёрдам

беради. Бу эса молиявий ресурсларни бирлаштириш имконияти, рискни тақсимлаш ва ихтисослаштириш каби ушбу тизимнинг

афзалликларидан янада самаралироқ фойдаланиш имкониятини

тақдим этади. Жумладан, масалан, кредит фаолияти билан боғлиқ бўлган стимуллаштириш муаммоларини камайтириш учун, қарз

олувчи ўзининг мажбуриятларини бажармаганда, қарз берувчига

унинг иш активларини хатга олиш (арест) ҳуқуқи берилишини ўз ичига олувчи қарзни таъминлаш (collateralization) принципидан

кенг фойдаланилади. Шундай ёндашув туфайли, кредиторнинг қарз

олувчининг фаолияти устидан назорат бўйича харажатлари сезиларли даражада камаяди. Бу ҳолатда унга фақат, қарзни

таъминлаш сифатида тақдим қилинган активларнинг бозор қиймати

қарзнинг асосий суммаси ва унинг фоизини тўлашга етарли бўлишининг ташвишини қилиш қолади, холос.

Технологиялар ривожланиб борган сари қарзнинг таъминла-

ниши учун хизмат қиладиган турли хил иш активлари (масалан, қарз олувчининг товар-моддий заҳирасига кирувчи товарлар)ни

баҳолашга, шунингдек, улар устидан назоратга кетадиган

Page 49: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

харажатлар доимий равишда камайиб бормоқда. Бунинг

натижасида бу каби келишувлардан фойдаланиш соҳаси кенгай-моқда.

Йўлга қўйилган молиявий тизим туфайли комитент ва

комиссионер ўртасидаги муаммоларни ҳам юмшатиш мумкин. Жумладан, агар персонал86 ни бошқариш иши учун мукофотлаш

фирма акцияларининг бозор баҳоси кўрсаткичига боғлиқ бўлса,

менежерлар ва акционерлар манфаатларини аниқроқ мувофиқликка келтириш мумкин. Шунингдек, масалан, кредит шартномасига

кредиторнинг ҳуқуқини қўшимча суғурталовчи ("equity kicker")

алоҳида бандни киритиш имкониятини ҳам кўриб чиқамиз. Бу эса корпорация акциядорлари ва кредиторлари манфаатлари ўртасида

зиддиятлар келиб чиқиши рискини камайтириш имконини беради. Бу мақсадга эришишга кредиторга акциядорлар ўртасида

тақсимлаш учун ҳисобланадиган фойдаларда иштирок этишига йўл

берадиган кредит келишувининг ҳар қандай тартиби (алоҳида банд) ёрдам беради. Мазкур турдаги кенгроқ қўлланиладиган

услублардан бири, қарз тўланмаган ҳолатда кредиторлар ўртасида

фойдадан маълум бир фоизнинг тақсимланишини ўз ичига олади; бошқаси – кредитор ўзининг қарз суммасини корпорация

акцияларининг олдиндан келишиб олинган сонига конвертация

қилиш ҳуқуқига эгалигидир. Бошқарув персонали фирманинг акциядорлари томонидан

сайланишини ҳисобга олиш керак. Бу шунга олиб келадики,

акциядорлар ва кредиторлар манфаатларининг зиддиятлари юзага келган ҳолатда менежерлар одатда, акциядорлар манфаатларини

қондириш учун мумкин бўлгунча ҳаракат қиладилар, ва кўпинча

буни фирма кредиторлари ҳисобидан амалга оширадилар. Бундай ҳолатларда юзага келадиган маънавий риск муаммоси бошқа

шароитларда икки томонлама фойда келтирадиган қарз

келишувининг тузилишига халақит бериши мумкин. Келишувга қўшимча қилиб, "equity kicker" бандини киритиб, бу муаммони

юмшатиш ёки ҳатто буткул ҳал қилиш мумкин. Бунинг натижасида

фирманинг акциядорлари ҳам, унинг кредиторлари ҳам ютадилар, холос. Ахир ўзбекларда “Қарс” икки қўлдан чиқади”, “Сиздан –

угина, биздан – бугина”, “Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам”, деб

бекордан-бекорга айтилмаган.

86“Персонал” лотинча “personalis” – шахсий. Корхона, муассаса ходимлари ёки уларнинг ихтисосига

кўра бир гуруҳи. Қаранг: ўша манба. Ж.III. - Б.247.

Page 50: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Назорат учун 9-савол

Агар Сиз ўз суғурта агентингиздан молиянгизни режалаш-

тириш бўйича маслаҳат сўрашга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳолда

комитент-комиссионернинг муаммоси юзага келадими? Уни қандай ҳал этса бўлади?

Page 51: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

3-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЯНГИЛИКЛАР ВА

МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАР

3.1. Молиявий янгиликлар ва бозорнинг

“кўринмас қўли”

Молиявий янгиликлар қайсидир марказлаштирилган органлар

томонидан режалаштирилмайди, балки айрим тадбиркорлар ва

фирмаларнинг харакатлари натижасида юзага келади87. Молиявий соҳада инновацияларнинг юзага келишига туртки бўладиган асосий

иқтисодий манфаатлар, тўғрисини айтганда, инсон фаолиятининг

бошқа ҳар қандай соҳасида ҳаракат қилувчи манфаатлардан ҳеч қандай фарқ қилмайди. А.Смит қайд қилганидек, «Ҳар бир индивид

ўзининг капиталини энг кўп фойда келтириши учун ишлатишга ҳаракат қилади. Унинг ниятига, қоидага кўра, умумий манфаат-

ларга хизмат қилиш кирмайди, ва у одатда уларни қондиришга

қанчалик ёрдам бераётганини билмайди. Уни фақат ўзининг хавфсизлиги ва фойда ташвишга солади. Бироқ мутлоқ ўзининг

фойдаси учун ҳаракат қилаётган индивид, унинг мақсадига

кирмайдиган натижага кўринмас қўл (invisible hand) томонидан йўлланади. Ўз манфаатлари изидан бориб, у кўпинча ҳақиқатда

қилмоқчи бўлганидан кўра кўпроқ жамиятнинг ривожланишига

самаралироқ ёрдам беради”88 Бу ҳолатни мисоллар билан изоҳлаш учун, ёш йигит 1965

йилда хорижга саёҳатга кетаётиб тушиб қолган вазиятидаги

масалаларни ҳозирги кунда замонавий ёш йигит қандай ҳал қилиш кераклиги билан солиштиринг. Бир неча ўн йилликлар олдин

хориждаги саёҳатчига ҳеч ким унинг тилида гапирмайдиган жойда

пул тугаб қолиши мумкинлиги тўғрисида доимо хавотирга тушишига тўғри келган. Бу ҳолатда уйга телеграмма юборишга ва

ўз мамлакатидаги банкдан маҳаллий банкка телеграф орқали пул

жўнатмасини ташкиллаштиришга уринишига тўғри келган. Бу жараён қанчалик узундан-узоқ ва қиммат бўлганлигини тушун-

тиришнинг зарурияти йўқ. Хорижий банклар билан кредит

87 Бу фикрга қандай қарайсиз? Уни қўллаб-қувватлайсизми ёки рад этасиз? Нега? Бу масалада, аксарият

ҳолларда, “Олма - пиш, оғзимга - туш” қабилида иш тутмаяпмизми? ... 88Adam Smith, The Wealth of Nations (Chicago: University of Chicago Press, 1977), стр. 408.

Page 52: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

линия89 ларини очиш тўғрисида олдиндан келишувлар фақатгина

энг бой саёҳатчилар учун мумкин бўлган. Бизнинг даврда эса амалда хорижда хохлаган харидни кредит

карточкаси ёрдамида тўлаш мумкин. VISA, MasterCard и American

Express каби бундай карточкалар ер шарининг деярли исталган нуқтасида қабул қилинади. Масалан, меҳмонхона номеригаҳақ

тўлаш учунСиз шунчаки ўз карточкангизни хизматчига берасиз ва у

телефон линиясига уланган махсус аппаратга уни қўяди. Саноқли сонияларда Сизнинг қарзни тўлай олиш қобилиятингиз (яъни,

Сизга ушбу карточкани берган банк тўловни кафолатлаши ҳолати)

текширилади. Шундан сўнгСизга квитанцияга имзо қўйиш ва яна саёҳатни давом эттириш қолади, холос.

Бундан ташқари, бу тизимда пулни йўқотиш ёки уни ўғирлатиш тўғрисида хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Агар Сиз

кредит карточкангизни тополмаётган бўлсангиз, йўқолган

карточкани берувчи банк билан уланган яқинда жойлашган исталган банкка йўл оласиз. Банк уни бекор қилади (ундан бошқа

одам фойдалана олмаслиги учун) ва янгисини беради. Кўп

банкларда бу ҳолатда ҳатто кредит олишингиз ҳам мумкин. Халқаро саёҳатлар кредит карточкаларининг жорий қилиниши

туфайли анча қулай ва арзон бўлиб қолганлигига ҳеч кимда шубҳа

йўқ. Уларни кашф қилиш ва тарқатиш миллионлаб одамларга фойда келтирди ва молияни «демократлаштириш»га имкон

туғдирди. Лекин бу қандай рўй берди? Қуйида Сизларга кредит

карточкалари мисолида молиявий инновацияларнинг ривожла-нишига таъсир қилувчи асосий омилларни кўриб чиқишни таклиф

этамиз.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бу жараёнда технология90 энг муҳим омил ҳисобланади. Кредит карточкаларнинг қўллани-

лиши фақатгина телефон ва компьютер тармоқлари, шунингдек,

бошқа ўта мураккаб телекоммуникация тизимлари, ахборотга ишлов бериш учун дастурий таъминот яратилиши натижасида

амалга ошди. Бироқ, кредит карточкалари замонавий молиявий

89 «Линия» лотинча «linea» - каноп ипи; шоқул; йўл, чизиқ. Бирор нарсани муайян масофа (жой)га

узатишга мўлжалланган қурилма (мослама)лар системаси. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.499. Демак, бундан

кўриниб турибдики, бу ўринда фойдаланилган “кредит линияси” “кредит йўли” ёки “кредит чизиғи”

маъноларини англатиб, улардаги бу сўзлар кўчма маънода ишлатилаётир. 90 «Технология» юнонча «techne» - маҳорат, санъат + logos – таълимот. 1. Ишлаб чиқаришнинг бирор

соҳасида хомашё, материал, яримфабрикат ва ш.к.ларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш, уларнинг ҳолати,

хоссалари ва шаклини ўзгартиришда қўлланадиган усуллар (методлар) мажмуи. 2. Хомашё ва материалларга

тегишли ишлаб чиқариш қуроллари ёрдамида ишлов бериш усул ва йўллари ҳақидаги фан. Қаранг: ўша

манба. Ж.IV. - Б.81.

Page 53: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

тизимнинг муҳим қисмига айланиши учун, фойда олиш мақсадида

янги имкониятларнинг доимий қидирувида бўлган ва молиявий хизматларни таклиф қилувчи фирмалар, ушбу илгарилаб кетган

технологиядан фойдаланишга тайёр бўлишлари лозим эди. Бу

нарса, ўз навбатида, иккинчи томондан уй хўжалиги ва бошқа фирмаларга ушбу карточкаларни сотиб олишга тайёр бўлишларини

тақозо этар эди.

Инновациялар тарихида (молиявий ва бошқа исталган соҳаларда) бирор-бир потенциал иқтисодий фойдали ғояни ишлаб

чиқишда кўпинча биринчи бўлган фирма бундан катта фойда

олмаслиги ҳолати такрорланиб туради. Бу кредит карточкаларига нисбатан ҳам адолатли (тегишли)дир. Халқаро саёҳатларга кредит

карточкасини ишлатишни таклиф қилган биринчи компания Иккинчи жаҳон уруши тугашидан сўнг дарҳол асос солинган Diners

Club бўлган. Ушбу фирманинг муваффақияти бошқа икки

компанияни (булар American Express и Carte Blanche эди) кредит карточкаларидан фойдаланишнинг ўхшаш дастурларини таклиф

қилишга ундади.

Кредит карточкаларидан фойдаланиш бўйича хизматларни таклиф қилувчи фирмалар, карточкаларни қўллаган ҳолда товарлар

сотишни амалда қўллаётган чакана савдогарлар тўлаётган

комиссион шаклида (қоидага кўра, харид нархидан маълум бир фоиз), шунингдек, бу карточка эгаларига кредитдан фойдалан-

ганлик учун тўланадиган фоиз шаклида фойда оладилар (ҳисобдаги

қолдиқ бўйича). Бундай фирмаларнинг катта харажатини опера-цияларнинг ўтказилишига сарфланган харажатлар, карточкалар-

нинг ўғирланиши ва уларнинг эгалари ўз мажбуриятларини қоплаш

қобилиятига эга эмасликлари натижасида кўрилган зиёнлар ташкил этади.

Ўтган асрнинг 50-йилларида тижорат банклари биринчи бўлиб

кредит карточкалари билан ишлашни синаб кўришган. Ўшанда улар ўзларининг жуда юқори эксплуатацион91 харажатлари сабабли

шу каби хизматларни кўрсатадиган фирмалар билан рақобатлаша

олмасликлари аниқланди. Бироқ 60-йиллар охирида компьютер технологияларининг ривожланиши туфайли ушбу харажатлар анча

91 «Эксплуатация» французча «exploitation» - ишлатиш, фойдаланиш; фойда олиш, лотинча “explicitare”

– фойдаланмоқ, ишлатмоқ. 1. Ишлаб чиқариш воситалари эгаларининг ўзгалар меҳнати маҳсулини

ўзлаштириб олиши. 2. Табиий бойликларни қазиб олиб, улардан фойдалани; ер, саноат корхоналари,

транспорт воситалари, бинолар ва ш.к.лардан фойдаланиш, уларни ишлатиш. Қаранг: ўша манба. Ж.V. -

Б.27.

Page 54: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

камайди ва банклар энди бундай фирмалар билан жиддий

рақобатлаша оладиган бўлди. Ҳозирги пайтда кредит карточкаларидан фойдаланиш хизмат бозорида иккита йирик банк

тизими: VISA ва Master Card компаниялари етакчилардан

ҳисобланади: Diners Club ва Carte Blanche фирмаларининг улуши эса сезиларли даражада қисқарди. Шу ўринда, BankAmericard

банки қандай қилиб ўзининг монополиясини йўқотганлигини ҳам

эслаб ўтиш фойдадан холи эмас92. Тарихдан маълумки, 1958 йилдан 1966 йилга қадар, яъни 8

йил давомида Bank of America Калифорния штатининг кредит

карточкалари бозорида якка ўзи ҳукмронлик қилган эди. 1961 йилдан 1966 йилга қадар бу бизнес унга жуда катта фойда олиб

келган. Бироқ, бунинг умрбод давом этиши мумкин эмасди93. 1966 йил бошларида Bank of Americaнинг кредит карточкалари билан

ишлаш бўйича бошқарув персонали уларнинг рақобатчилари:

Калифорниянинг 4 та йирик банки ҳамкорликда бу бизнесга кириш ниятида эканликлари тўғрисида тез-тез эшитадиган бўлди.

Ўзларининг умумий дастурини улар Master Charge деб номламоқчи

бўлишди. Бунгача Нью-йорк банки: First National City Bank of New-York (бизнинг кунларда Citibank номи билан машҳур) транспорт

харажатларини ва кўнгил очиш соҳасидаги харажатларни тўлаш

учун фойдаланиладиган карточкаларнинг савдоси билан шуғулланадиган Carte Blanche фирмасини сотиб олиш тўғрисида

сўзлашув олиб бораётганлиги ҳақидаги кескин хабарлар ҳам

тарқалган эди. Бу битим First National Cityга кўп сонли савдогарлар ва мижозларни олиб келиши керак эди. Бунинг

натижасида эса банк умумдавлат миқёсида ишлашни бошлар эди

(шу кунгача бирор-бир банк бу билан мақтана олмаган эди), ва шундай қилиб, Bank of Americaнинг яна бир жиддий рақобатчисига

айланиши мумкин эди. Айни пайтда бошқа банклар Bank of

Americaнинг ўз дастурини Калифорниянинг ташқарисига ҳам кенгайтирмоқчи эканлиги тўғрисида тез-тез эшитадиган бўлишди.

Бир неча йиллик нисбатан жим-житликдан сўнг банк саноати

бўлиш эҳтимоли бўлган ҳужумлар ва потенциал иштирокчилар, кредит карточкалари тўғрисидаги турли хил шов-шувлар билан

портлади. Буюк Депрессиядан сўнг амалда биринчи бўлиб банклар

92 Бу ҳолатни АҚШдаги банк мисолида кўриб чиқилаётганидан ташвишга тушманг. Уни Ўзбекистондаги

банк мисолида кўриб чиқиш принципиал аҳамиятга эга эмас. Бунинг устига, мамлакатимизда ҳали бундай

шов-шувга сабаб бўлган ҳодиса (воқелик)лар содир бўлганича йўқ. 93 Нега бундай хулоса чиқарилмоқда? Бунинг сабаблари нималардан иборат эканлигини биласизми?

Page 55: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

бир-бирлари билан очиқдан-очиқ рақобатлашиш мумкинлиги

тўғрисида ўйлай бошлашди. Бу миш-мишлар, ўз навбатида, 60-йиллар охирида бутун

мамлакатни қамраб олган кредит карталарни жўнатишнинг буюк

тўлқинига сабаб бўлди. Саросима ва ҳасадга тушган банкирлар, амалда у ҳақда ҳеч нарса билмасдан ва мутлақо тайёрланмасдан

туриб бизнесга «бошлари билан шўнғишди». Истеъмол

ссудаларини тақдим этадиган ва тақдим этмайдиган барча йирик ва майда банклар, банк концорциум 94 лари ва айрим банклар ягона

шиддат билан Everything Cards, Town & Country Cards, Midwest

Bank Cards, Interbank Cards каби ва бошқа ўнлаб унутилиб кетган номларни эслаган ҳолда кредит карточкаларини беришни

бошладилар. 1966 йилдан 1970 йилга қадар бўлган даврда банкирлар мамлакатни кредит карточкалари билан деярли тўлдириб

ташладилар. Шу даврга қадар АҚШ бу каби ҳолатни кўрмаган эди.

Ушбу ҳаракат фахрийларининг кўпчилиги ҳозир ўтган аср 60-йилларининг охири ҳақида банклар катта миқдорда зиён кўрган,

жамиятда саросима ва федерал 95 қонунчиликда чалкашликлар

авжига чиққан аҳмоқона бир давр бўлганлигини гапиришади. Шу билан бирга уларнинг ҳаммаси, бу ақлдан озишнинг зарурият

бўлганлиги тўғрисида бир хилда фикрлашар эди. Ўша йилларнинг

тартибсизлигидан электрон кредит карточкаларнинг замонавий тизими вужудга келди. Усиз банк кредит карточкалари

бугундагидай: пул соҳасидаги инқилобнинг пластик рамзи

сифатида ҳеч қачон мавжуд бўлмаслиги мумкин эди. Шундай қилиб, кредит карточкаларининг йирик фирма-

эмитентлари ўртасидаги рақобат туфайли, мижозларга хизмат

кўрсатиш бўйича харажатлар деярли катта эмас. Ҳозирги даврда саёҳат қилишга жўнаётган кўпчилик одамлар учун кредит

карточкаларидан фойдаланиш нафақат қулай, балки йўл чекларига

қараганда фойдалироқдир. Охирги мулоҳаза бизни молиявий инновацияларга нисбатан

яна бир фикрга олиб келади. Одамлар эҳтиёжининг ва молиявий

хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар ўртасидаги таъсирнинг таҳлили, молиявий тизимда келгусидаги ўзгаришлар тўғрисида

94 «Корсорциум» лотинча «concortium» - шериклик, бирга иштирок этиш. Бир неча банклар ёки саноат

корхоналарининг қарзларни биргаликда жойлаштириш, йирик молиявий ёки тижорий ишларни,

инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун тузилган вақтинчалик битим. Қаранг: ўша манба. Ж.II. -

Б.401. 95 «Федерал» лотинча «federalis» - иттифоқ, уюшмага оид. Қаранг: ўша манба. Ж. IV. –Б.338.

Page 56: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

башорат қилишга имкон беради. Масалан, тўловнинг кредит

карточкаларидан фойдаланиш каби усулининг улкан афзаллик-ларини ҳисобга олган ҳолда, йўл чеклари келажаги тўғрисида ўйлаб

кўриш керакмикан? Бу чекларни ҳам, калькулятор кашф

қилингандан сўнг, логарифмик линейкага келгани каби тақдир кутмаётганмикан?

Кредит карточкалари – бу шунчаки охирги 40-50 йил ичида

ишлаб чиқилган, иқтисод соҳасида одамларнинг фаолият характерини тубдан ўзгартирган кўплаб молиявий маҳсулотлар

мисолларидан биридир, холос. Барча ушбу инновациялар жами

бўлиб, риск ва даромадлилик ўртасидаги самарали баланс (мувозанат)ни топиш, шахсий инвестицияларни тўғри сарфлаш,

шунингдек, меҳнатга лаёқатли даврда маблағларни йиғиш ва уларни пенсияга чиққанда ишлатишни қўшган ҳолда, бутун ҳаёти

давомида ўзининг индивидуал эҳтиёжларига тузатиш киритиш

имкониятларини оширди(лар).

3.2. Молиявий бозорлар

Замонавий молиявий бозорнинг энг умумий кўринишини

қуйидаги таркибий қисмлар бирлиги сифатида тасаввур қилиш мумкин96 (3.2.1-чизма).

3.2.1-чизма. Замонавий молиявий бозорнинг энг умумий

кўриниши

Энг содда тарзда айтиладиган бўлса, молиявий бозорда молиявий активлар сотилади ва сотиб олинади. Ўз навбатида, қарз

96 Молиявий бозор таркибий тузилмасининг бундай кўринишда тақдим этилиши қандай эътирозларга

сабаб бўлиши мумкин? Ўйлаб кўрингчи, бу чизма молиявий бозор хусусида қандай мунозараларга олиб

келади? Нега “валюта бозори” “пул бозори”нинг таркибига киритилмаган? Чизмага нисбатан вужудга

келувчи саволлар принципиал аҳамиятга эгами ёки йўқми? Нима учун? Молиявий бозор таркибий

тузилмасининг бундай кўринишда тақдим этилишидан асосий мақсад нимадан иборат?

Молиявий бозорлар

Пул

бозори

Капитал

бозори

Фонд

бозори

Валюта

бозори

Page 57: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

мажбуриятлари (debt), акциялар (equity) ва ҳосила қимматли

қоғозлар (derivatives) молиявий активларнинг асосий турларидан бўлиб ҳисобланади. Қарз инструментлари пулни қарзга олувчи

ҳамма – фирмалар, ҳукуматлар ва уй хўжаликлари – томонидан

чиқарилади 97 . Тегишли равишда, қарз мажбуриятлари бозорида корпоратив ва давлат облигациялари, уй-жой ва тижорат гаровлари,

шунингдек истеъмол қарзлари каби активлар билан савдо

қилинади. Қарз инструментларини яна қайд қилинган даромад

инструменти (fixed-income instruments) деб ҳам аташади. Зеро,

улар бўйича келгусида қайд қилинган суммани тўлаш ваъда

қилинади. Уларни яна қаттиқ фоизли қимматли қоғозлар деб аташ ҳам мумкин.

Қарз инструментлари, шунингдек, қарзни узиш муддати (maturity) асосида ҳам классификацияланади. Қисқа муддатли (қарз

узиш муддати бир йилдан кам бўлган) қарз мажбуриятлари бозори

пул бозори (money market) номига эга. Узоқ муддатли қарз мажбуриятлари ва акциялар бозори эса капитал бозори (capital

market) деб номланади.

Пул бозорида, асосан, ё хусусий секторнинг ишончли қарз олувчилари томонидан (векселлар ва йирик корхоналарнинг бошқа

тижорат қоғозлари) ёки давлат томонидан (масалан, ғазначилик

вексели) чиқарилган фоизли қимматли қоғозлар каби инстру-ментлар айланади.

Замонавий пул бозорлари учун глобал интеграция 98 ва

ликвидлик (liquidity) ўзига хос характерга эга. Активнинг ликвидлик даражаси уни пулга конвертация қилиниш жараёнининг

оддийлиги, харажатларива тезлигига боғлиқ ҳолда аниқланади.

Акция – бу фирма мулкдорлари томонидан унинг активлари қисмига қўйиладиган талабдир. Корпорация капитали улушига

эгалик қилишдан далолат берадиган қимматли қоғозлар АҚШда

оддий акциялар (common stocks), Буюк Британияда акциялар (shares) деб аталади. Акцияни сотиб олиш ва сотиш фонд

бозорида(stock market) амалга оширилади. Ҳар бир оддий акция

бошқа акциядорлар билан фирманинг мулкидаги қисмда (ёки улушда) бараварлигини билдиради.

97 Бунга мисоллар келтиринг-чи?! 98 «Интеграция» лотинча «integratio» - тиклаш, қайтадан бошлаш, тўлдириш. 1. Айрим қисмларнинг,

элементларнинг боғлиқлик ҳолатини, уларни қўшиб бирлаштиришни ифодаловчи тушунча. 2. Яқинлашиш

ва ўзаро боғланиш жараёни. 3. Икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг иқтисодиётини ўзаро

мувофиқлаштириш ва бирлаштириш. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.216.

Page 58: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Оддий вазиятларда ҳар бир акцияга бир хил миқдордаги

фойда ва корпорацияни бошқариш масалалари бўйича қарор қабул қилиш учун битта овоз бериш ҳуқуқи тўғри келади. Бироқ, айрим

корпорациялар муомалага оддий акцияларнинг икки тоифасини

чиқарадилар. Улардан бири акциядорга овоз бериш ҳуқуқини беради, бошқаси эса бермайди.

Оддий акциялар корпорация активларига қолдиқ талабларни

(residual claim) ифодалайди. Бундай акция эгалари фирманинг, у томонидан барча қолган молиявий мажбуриятларни бажарганидан

сўнг қолган исталган активларига ҳуқуқи бор. Масалан, агар фирма

бизнесни тўхтатишга қарор қилса ва ўзининг барча активларини сотаётган бўлса, у ҳолда оддий акцияларга эгалик қилувчи барча

акциядорлар, барча кредиторларга тегишли бўлган суммалар тўлаб бўлингандан кейин нима қолса (ёки нимадир қолса) ҳаммасини

ўзаро бўлишиб оладилар.

Оддий акциялар унга эгалик қилувчининг чекланган

масъулияти (limited liability) билан тавсифланади. Бу, агар фирма

ёпилаётган бўлса, ва унинг активларини сотишдан тушган даромад

унинг ҳамма қарзларини ёпишга етмаётган бўлса, унда кредиторлар акционерлардан қарз мажбуриятлари билан тўлиқ ҳисоб-китоб

қилиш учун қўшимча маблағ талаб қилиш ҳуқуқига эга

эмасликларини англатади. Бу ерда кредиторларнинг корпорацияга талаблари унинг активларига бўлган талаблари билан чекланиб

қолади.

Ҳосилавий қимматли қоғозлар деб, баҳоси бошқа активлар, масалан, акциялар, қайд қилинган даромадга эга қимматли

қоғозлар, хорижий валюта ёки қандайдир маҳсулотлар баҳосига

боғлиқ бўлган молиявий воситаларга айтилади. Уларнинг асосий функцияси улар ҳосила ҳисобланган активларга қўйилмаларнинг

риск даражасини бошқариш учун восита сифатида хизмат

қилишдан иборат. Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг кенгроқ тарқалган турлари

опционлар ва форвард контракт 99 лари ҳисобланади. Сотиб

олишга опцион, ёки «колл» опцион (call option) – бу эгасига маълум бир миқдордаги активларни белгиланган нархда опцион

амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар

исталган пайтда сотиб олиш ҳуқуқини берадиган воситадир.

99 «Контракт» лотинча «contractus» - бай, битим, келишув. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

кўрсатилган ҳолда тузилган икки ёки кўп томонлама шартнома, битим. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.403.

Page 59: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Сотишга опцион, ёки «пут»опцион (put option) – бу, эгасига

опцион амал қилиш муддатининг ўтиб кетиши ёки тугагунига қадар хоҳлаган пайтда контракт бўйича ўрнатилган нархда маълум бир

миқдордаги активларни сотиш ҳуқуқини берадиган воситадир.

Актив эгаси ушбу активни сотиш учун опцион сотиб олар экан, ўзини унинг нархи контрактда кўрсатилганидан камайиб кетиш

хавфидан самарали суғурта қилади.

Форвард контрактлар (forward contracts) деб, контрактда кўрсатилган нарх ва вақт бўйича маълум бир активларни бир томон

сотиб олиш мажбуриятини, иккинчи томон эса сотиш

мажбуриятини олувчи воситаларга айтилади. Бу хил контрактлар сотувчига ва харид қилувчига ушбу активларнинг келгусида

сотиладиган нархининг ноаниқлигига боғланиб қолмаслик имконини беради.

Назоратучун 10-савол

Қарз мажбуриятлари, акциялар ва ҳосилавий қимматли қоғозларнинг асосий характеристикалари қандай?

Page 60: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4-БОБ. МОЛИЯВИЙ БОЗОР СТАВКАЛАРИ

Ҳар куни газеталар, радио, телевидение ва Internet

ҳаммамизни барча мумкин бўлган бозор кўрсаткичлари: фоиз ставкалари, валюта котировкаси ва фонд индекс100лари тўғрисидаги

маълумотлар билан кўмиб ташлайди. Чунки бозор кўрсаткич-

ларидан ҳаётимизни ажралган ҳолда тасаввур этиш мумкин эмас101. Шу боис, бу бобда биз улар ҳар бирининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қисқача, тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

4.1. Фоиз ставкалари

Олин(аёт)ган маблағлар бўйича ваъда қилин(аёт)ган (promised) даромадлик ставкасига (ёки даромад ставкаси) фоиз

ставкаси деб аталади. Олин(аёт)ган маблағларнинг турига қараб, турли хил фоиз ставкалари мавжуд. Масалан, уй сотиб олиш учун

қарз олувчи киши ушбу қарзни гаров бўйича фоиз ставкаси

(mortgage rate) деб номланувчи фоиз ставкаси бўйича тўлайди. Банк томонидан фирмалардан ундириладиган ставка эса тижорат

кредити бўйича фоиз ставкаси (commercial loan rate) деб аталади.

Кредитнинг ҳар қандай тури ёки қайд қилинган даромадга эга восита бўйича фоиз ставкаси миқдори бир қатор омилларга боғлиқ.

Булардан энг муҳимлари ҳисоб-китоб пул бирлиги (unit of

account), тўлов муддати (maturity) ва кредит келишуви

шартларининг қарз олувчи томонидан бажарилмаслик риски,

ёки дефольт рискидир (default risk). Ушбу омилларнинг ҳар

бирини батафсилроқ кўриб чиқамиз. • Ҳисоб-китоб пул бирлиги тўловлар амалга оширилувчи пул

бирлигини ўз ичига олади. Ҳисоб-китоб бирлиги бўлиб, қоидага

кўра, у ёки бу мамлакатнинг валютаси ҳисобланади: доллар, евро, франк, фунт, рубль, сўм, песо ва ҳоказолар. Баъзида бирлик

сифатида қандайдир бир товар қўлланилади, масалан, олтин, кумуш

ёки товар ва хизматларнинг стандарт «савати». Фоиз ставкаси ҳисоб-китоб пул бирлигига боғлиқ ҳолда ўзгаради.

100 «Индекс» лотинча «index» - кўрсаткич; сарлавҳа. 1. Бирор нарсанинг ном, баҳо ва ш.к. кўрсаткичи,

рўйхати. 2. Иқтисодий ҳодисаларнинг тадрижий ўзгаришларини фоизлар ҳисобида ифодаловчи рақам

кўрсаткичлари. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.208. 101 Шундай бўлса-да, бозор сари йўл олганимизга чорак аср бўлиб қолаётганлигига қарамасдан, афсуски,

ҳамон буларга жиддий эътибор бераётганимиз йўқ. Телевизорда бу маълумотлар тақдим этилаётганда –

бошқа “канал”ни бурашга шошиламиз; газетада уларга кўзимиз тушса – навбатдаги саҳифани очишга

ошиқамиз; улар муҳокама этилаётган давраларга киришни – ўзимизга эп кўрмаймиз; шу мақсадлар учун

интернет саҳифаларига тез-тез мурожаат қилиш эса – ҳаётий эҳтиёжимизга айланмаган. Ҳолбуки, ...

Page 61: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

• Қайд қилинган даромадга эга бўлган восита бўйича тўлов

муддати – бу давомийлигида жами олинган суммани тўлаш лозим бўлган вақт. Қисқа муддатли инструмент (восита)лар бўйича фоиз

ставкаси, узоқ муддатлиларининг фоиз ставкасидан юқори, паст

ёки тенг бўлиши мумкин. • Тўланмаслик риски қайд қилинган даромадга эга инструмент

(восита) бўйича қарзнинг асосий суммаси ёки фоизнинг қандайдир

бир қисми қарз олувчи томонидан тўланмаслик эҳтимолини ўз ичига олади. Бу рискнинг даражаси қанчалик баланд бўлса, қарз

олувчи ўз инвесторларига унинг қимматли қоғозларини сотиб

олишга розилик билдиришлари учун шунчалик юқори фоиз ставкасини ваъда қилиши лозим.

Энди, келинг, ушбу уч омил амалда қандай қилиб фоиз ставкаси даражаси (ўлчами)га таъсир этишини кўриб чиқамиз.

Фоиз ставкасига ҳисоб-китоб пул бирлигининг таъсири.

Қайд қилинган даромадга эга бўлган инструмент (восита) фақатгина аниқ ҳисоб-китоб пул бирлигига мувофиқ рисксиз,

ишончли ҳисобланади. Унинг ўзгариши билан фоиз ставкаси ҳам

ниҳоятда жиддий равишда ўзгариб кетиши мумкин. Келинг, бу ҳодисани аниқроқ тушунтириш учун, номиналлари турли хил

валюталарда кўрсатилган облигацияларни кўриб чиқамиз.

Фараз қилайлик, Британия Қўшма Қиролликларининг давлат облигациялари бўйича фоиз ставкалари Япониянинг давлат

облигацияларига қараганда анча юқори ва улар тахминан бир хил

қоплаш муддатига эга. Мазкур тоифа облигациялари тўланмай қолиш рискидан озод эканлиги инобатга олинган ҳолда, мазкур

шартлар барча инвесторлар Қўшма Қиролликларнинг облига-

цияларини афзалроқ кўришига олиб келмайдими? Мазкур ҳолатда жавоб салбий бўлади. Чунки ушбу

облигацияларнинг номиналлари турли валюталарда: Қўшма

Қироллик облигациялари – фунт стерлингда, Японияники эса – иенда акс эттирилган. Икки мамлакатнинг мазкур тоифа (класс)

облигациялари ишончли даромадлилик ставкасини ушбу

мамлакатлар валютасида таклиф этишига қарамасдан, даромадлилик ставкаси ҳар қандай бошқа валютада ноаниқ

бўлади, чунки у келажакда тўловни олиш пайтида ушбу икки

валютанинг алмашиш курсига боғлиқдир. Келинг, бу фикрга аниқ мисол келтирамиз. Фараз қилинг, Сиз

маълум бир маблағни бир йил муддатга инвестиция қилишга қарор

Page 62: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қилдингиз. Япония давлат облигациялари бўйича йиллик фоиз

ставкаси 3%ни, Қўшма Қироллик облигациялари бўйича эса 9%ни ташкил этади. Бошқа валютага нисбатан бир валютанинг баҳосини

ўз ичига олган валюта курси (exchange rate), 1 фунт стерлинг 150

иенага тенг. Энди, тасаввур қилинг, Сиз ўз капиталингизни иенда қайсидир

ишончли активга инвестиция қилмоқчи бўлган япон инвестори

ҳисобланасиз. Япон облигацияларини сотиб олиб, Сиз ўзингизга 3%лик даромадни кафолатлайсиз. Агар Британиянинг давлат

облигациялари сотиб олинса, иенада даромадлилик ставкаси бир

йил ўтгандан кейин иена ва фунт стерлингнинг алмашув курси қандай бўлишига боғлиқ бўлади.

Фараз қилайлик, Сиз 100 фунт стерлингга Бирлашган Қирол-ликнинг облигацияларини сотиб олишга қарор қилдингиз. Буни

қилиш учун, Сиз 15000 иенни фунт стерлингга конвертация

қилишингиз лозим бўлади, яъни Сизнинг дастлабки сарфлайдиган маблағингиз 15 000 иенни ташкил этади. Бирлашган Қироллик

облигацияларининг фоиз ставкаси 9% тенг бўлганлиги учун бир

йилдан сўнг Сиз 109 фунт стерлингни оласиз. Бироқ бу пул миқдорининг иенга ўгирилган нархини олдиндан билиш имконияти

йўқ. Сабаби: келажакда валюта курсининг қандай бўлишини ҳеч

ким билмайди. Шундай қилиб, мазкур операция натижасида олинган реал

даромадлилик ставкаси қуйидагича бўлади:

Дс(иен) = (109 фунт стерлингХиендаги келажак фунт

стерлинг курси – 15000 иен) : 15000 иен

Бу ерда:

Дс(иен) - даромадлилик ставкаси (иен).

Тасаввур қилайлик, бир йилда фунт стерлинг курси тушиб

кетди ва бир фунт 140 иенни ташкил этди. Бундай ҳолатда

Бирлашган Қироллик облигациялари бўйича иендаги даромадлилик ставкаси қандай бўлади? Янги маълумотларни юқоридаги

тенгламага қўйиб, қуйидагиларни оламиз:

Page 63: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Дс(иен) = (109 фунт стерлинг Х 140 иен/фунт стерлинг – 15 000

иен) : 15 000 иен =0,017333.

Бу ерда:

Дс(иен) - даромадлилик ставкаси (иен).

Шундай қилиб, Сизнинг реал даромад ставкангиз 1,73%ни

ташкил этади. Бу эса Сиз айнан шундай қайтариш муддати билан япон облигацияларини сотиб олиш орқали олишингиз мумкин

бўлган 3%дан камроқдир.

Назорат учун 11-савол

Юқоридаги келтирилган мисол асосида, япониялик инвестор

Бирлашган Қироллик облигацияларига иенда капитал қўйиш орқали йиллик 3% ишлаши учун валюта курси бир йилдан сўнг

қандай ўзгариши кераклигини тушунтириб беринг.

Фоиз ставкасига тўлов муддатининг таъсири. Фоиз

ставкасига тўлов муддатининг қандай таъсирини яққол кўриш учун

4.1.1-графикка диққат билан қаранг. Унда АҚШ Ғазначилик векселларининг 20хх йил х июнь ҳолатига даромадлилик эгри

чизиғи (yield curve) тасвирланган. Даромадлилик эгри чизиғи АҚШ

Ғазначилиги томонидан муомалага чиқарилган векселларнинг белгиланган даромад бўйича фоиз ставкалари миқдорлари

(даромадлилик) ва уларни қайтариш муддатларининг ўзаро

нисбатини акс эттиради.

Йиллик ҳисобдаги даромадлилик(%) Қайтариш муддати

4.1.1-график. АҚШ Ғазначилик қимматли қоғозлари

даромадлилик эгри чизиғи

Page 64: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.1.1-графикда биз бир йиллик ғазначилик мажбуриятларнинг даромади ҳисоби йилига 5,25%ни ташкил этганини, бу кўрсаткич

қайтариш муддати ўсган сари ортиб боришини ва қайтариш

муддати 30 йил бўлганда 6%ни ташкил этганини кўрамиз. 4.1.1-графикда бу яққол кўринмаса ҳам, даромаддорлик эгри

чизиғинингшакли ва даражаси вақт ўтиши билан жуда ўзгаради.

Ўтмишда, қисқа муддатли фоизли ставкалар узоқ муддатлиникидан юқори бўлган, шунинг учун даромаддорлик эгри чизиғи пастдан

юқорига эмас, балки юқоридан пастга тушган.

Назорат учун 12-савол

Охирги газеталарнинг молиявий ахборотлари бўлган

бетларини кўринг. Бугунги кунда АҚШ Ғазначилиги қимматли қоғозларининг даромаддорлик эгри чизиғи қандай даражада ва

шаклда эканлигини текширинг. Уларни Япония Ғазначилиги

қимматли қоғозларининг даромаддорлик эгри чизиғи билан солиштиринг.

Фоиз ставкасига тўланмаслик рискининг таъсири.

Белгиланган даромадли инструмент (восита)лар бўйича

тўланмаслик риски қанчалик юқори бўлса, ҳатто бошқа барча

кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолганда ҳам, ушбу инструмент (восита)ларнинг фоиз ставкаси шунча юқори бўлади. 4.1.1-

жадвалда (навбатдаги бетга қаранг) қарз олувчилар томонидан

чиқарилган ва ўз қарзлари бўйича нотўловларнинг турли даражадаги рисклари билан характерланувчи доллар номиналидаги

хилма-хил фоиз ставкалари келтирилган.

Бу ерда АҚШ Ғазначилиги узоқ муддатли облигациялари шундай рискнинг энг паст кўрсаткичига эга. Ундан кейинги

ўринларни юқори ва ўрта сифатли корпоратив облигациялар

эгалламоқда. Ушбу берилган ҳолатдаги турли хил қимматли қоғозлар

даромаддорлиги кўрсаткичлари фарқига (yield spread)

эътиборингизни қаратинг: қайтариш муддати 10 йилдан юқори бўлган АҚШ Ғазначилиги облигациялари, уларнинг йиллик

даромаддорлиги 6,21%ни ташкил этади ва худди шундай қайтариш

муддатидаги ўртача сифатдаги корпоратив облигацияларнинг йил-

Page 65: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.1.1-жадвал

Қимматли қоғозлар даромадлилиги солиштирмаси (%)

Қайтариш муддати 1 йилдан дан 10 йилгача бўлган

АҚШ Ғазначилиги облигациялари

5,70

Қайтариш муддати 10 йилдан юқори бўлган АҚШ

Ғазначилиги облигациялари

6,21

Қайтариш муддати 1 йилдан 10 йилгача бўлган корпоратив облигациялар

Юқори сифатдаги 6,45

Ўртача сифатдаги 6,94

Қайтариш муддат10 йилдан юқори бўлган корпоратив облигациялар

Юқори сифатдаги 7,09

Ўртача сифатдаги 7,56

лик даромаддорлик кўрсаткичи эса 7,56% га тенг. Ўртадаги

даромаддорлик фарқи йилига 1,35%ни ташкил этади.

Назорат учун 13-савол

Охирги газеталарнинг молиявий ахборотлари бўлган

саҳифаларини кўринг. Бугунги кундаги АҚШ Ғазначилиги облигациялари ва корпоратив облигациялар даромадлилиги фарқи

қандай эканлигини текширинг.

4.2. Рискли активларнинг даромадлилик ставкаси

Фоиз ставкалари қимматли қоғозлар эгаси олдида эмитентнинг

шартномавий жавобгарлиги ҳисобланиб, белгиланган даромадли

инструмент (восита)лар бўйича ваъда қилинган даромадлилик ставкасини ифодалайди. Бироқ, ҳамма активларга ҳам маълум бир

даромадлилик ставкаси хос эмас. Мисол учун, агар Сиз кўчмас

мулкка, акциялар ва санъат асарларига капитални инвестиция қилаётган бўлсангиз, келажакда Сизга ҳеч қандай тўловлар

кафолатланмайди. Энди, келинг, шу турдаги рискли активлар

бўйича даромадлилик ставкаси қандай ўлчанишини кўриб чиқайлик.

Агар Сиз қандайдир улушбай қимматли қоғозларга, мисол учун

оддий акцияларга маблағингизни инвестиция қилган бўлсангиз,

Page 66: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Сизнинг қўйган капиталингизга даромад (return) икки манбадан

тушади. Биринчиси — мазкур қимматли қоғозлар эмитент-фирмаси акционерларга пул кўринишида тўлайдиган дивидендлар. Мазкур

дивиденд тўловлари шартномада келтирилмайди ва шунга кўра,

уларни фоизли тўловлар деб бўлмайди. Дивидендлар фирма директорлар кенгашининг ихтиёрига кўра тўланади.

Акциядор акцияларга эгалик қилган вақт мобайнида акция

бозор курсининг ўсиши акция эгаси томонидан киритилган капиталнинг иккинчи даромад манбаи ҳисобланади. Мазкур

турдаги даромадни капиталнинг ўсиши деб айтилади (capital

gain). Агар акция эгаси курснинг тушиши туфайли зарар кўраётган бўлса, бу нарса капиталнинг йўқотилиши (capital loss) дейилади.

Қўйилган капитал даромадини аниқлаш учун акцияларга эгалик қилиш давомийлиги бир кундан бир неча ўн йилликкача бўлиши

мумкин.

Инвестиция қилинган капиталнинг даромад даражасини ҳисоблаб кўриш учун, фараз қилайлик, Сиз акцияларни (бир

донасини 10,0 минг сўмдан) сотиб олдингиз. Бир кундан кейин

мазкур акцияларнинг курси 10,1 минг сўмга ўсди ва Сиз уларни сотдингиз. Бир кунда Сизнинг қўйилган капитал даромадлилик

ставкангиз 1%ни ташкил этади — бир дона акцияга капиталнинг

ўсиш кўрсаткичи (100 сўм)нинг сотиб олинган акция нархига (10,0 минг сўм) нисбати.

Энди тасаввур қилинг, Сиз сотиб олинган акцияларга бир йил

давомида эгалик қилмоқдасиз. Йил охирида акциялар бўйича бир акцияга 500 сўм миқдоридаги дивиденд тўланди ва акциянинг

баҳоси 10,5 минг сўм бўлди. Шундай қилиб, бир йиллик қўйилган

капитал даромадлилиги (Кд), қуйидагини ташкил этди:

Кд = (АБдо - АБб + ПД) : АБб

Бу ерда: Кд – бир йиллик қўйилган капитал даромадлилиги;

АБдо – давр охиридаги акция баҳоси; АБб – акциянинг бошланғич нархи;

ПД – пулли дивидентлар.

Ушбу мисолда биз қуйидаги даромадлиликка эга бўламиз:

Кд = (10,5 минг сўм - 10,0 минг сўм + 0,5 минг сўм) : 10,0

минг сўм = 0,10 = 10%

Page 67: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Эътибор беринг, қўйилган капитал умумий даромадини

қуйидаги компонент 102 лар йиғиндиси сифатида кўриш мумкин: дивиденд кўринишида-

ги даромад ва акциялар баҳосининг ўзгариши:

Кд = (ПД : АБб) + (АБдо - АБб) : АБб

Кд =ДДк + БЎк

Бу ерда: ДДк - дивиденд даромади компоненти; БЎк - баҳолар ўзгариши компоненти.

Кд = 5% +5% = 10%

Агар Сиз ўз акцияларингизни сотмасликка қарор қилсангиз,

қандай қилиб даромад ставкасини баҳолашингиз мумкин? Жавобни қуйидагича бериш мумкин: қимматли қоғозларга

қилинган инвестициянинг даромад ставкаси (ёки қимматли қоғоз даромадлилик ставкаси), уларни сотиб юборасизми ёки йўқми,

бундан қатъий назар бир усул билан аниқланади. Акция курсининг

500 сўмга ошиши 500 сўм дивиденд сингари киритган капиталингизнинг даромад қисми ҳисобланади. Сизнинг

акцияларни сотмасдан ўзингизда қолдириш тўғрисидаги

қарорингиз, йил якунланганидан сўнг уларни ҳақиқатдан 10,5 минг сўмдан сотишингиз мумкинлиги фактини ҳеч қандай

ўзгартиролмайди. Шу боис, Сиз қимматли қоғозларни сотиш

орқали ўз даромадингизни капиталингизни ошириш кўринишида амалга оширишга қарор қилишингиз ёки сотмасдан реинвестиция

қилишингиздан қатъий назар, даромадлилик ставкаси 10%ни

ташкил этади103.

Назорат учун 14-савол

Сиз 50 долларга акция харид қилдингиз. Йил давомида унга 1 доллар миқдоридаги дивиденд пули ҳисобланмоқда ва Сиз йил

охирига мазкур қимматли қоғозларнинг курси 60 долларни ташкил

этишини режалаштирмоқдасиз. Сиз қандай даромадлилик ставкасини олишни мўлжаллаяпсиз? Агар қимматли қоғозларнинг

курси аслида 40 долларни ташкил этса, Сизнинг ҳақиқатдаги

даромадлилик ставкангиз қандай бўлади?

102 «Компонент» лотинча «komponens», “ komponentis” – ташкил этувчи; таркибий қисм. Бирор нарсанинг

таркибий қисми. Қаранг: ўша манба. Ж. II. – Б.397. 103 Бу солиқлар тўлангунга қадар даромадлилик ставкасига нисбатан ўринли (адолатли)дир. Чунки

акцияларни сотиш натижалари солиққа тортиладиган даромаднинг ўлчамига таъсир этиши мумкинлиги

учун солиқлар тўлагандан кейин даромадлилик ставкаси ўзгариши мумкин.

Page 68: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.3. Бозор индекслари ва индекслаш стратегияси

Қимматли қоғозлар курсини умумлаштириб кўрсатишга имкон

берувчи мезоннинг мавжудлиги қўл келадиган кўплаб ҳолатлар мавжуд. Мисол учун, акциядорларга инвестицияларининг жорий

нархини баҳолаб берадиган индикатор104 ёки ўз инвестициялари

рентабеллигини баҳолаш имкониятини берадиган қандайдир эталон 105 ий критерий 106 керак бўлади. 4.3.1-жадвалда энг муҳим

миллий фонд биржаларида муомалада бўлган, қимматли қоғозлар

учун фойдаланиладиган, одатда молиявий нашрларда биринчи навбатда эълон қилинадиган асосий фонд индекслари рўйхати

келтирилган.

4.3.1-жадвал

Дунёдаги асосий фонд индекслари

Мамлакатлар Индекслар

АҚШ Dow Jones Index, Standard & Poor's 500

Япония Nikkei, Topix

Буюк Британия FT-30, FT-100

Германия DAX

Франция CAC 40

Швейцария CreditSuisse

Европа, Австралия, Узоқ Шарқ

MSCI, EAFE

Инвестиция қилинган капитал даромадлилик динамикасини маълум бир биржа (фонд) индексига боғлаш мақсадига асосланган

инвестиция стратегиясига индексациялашдейилади. Унинг асосида

қуйидаги оддий ҳақиқат ётади: биргалашиб ўз капиталини қимматли қоғозларга қўйган барча инвесторлар бутун фонд

биржаси даромадлилигидан кўпроқ рентабелликка эриша

олмайдилар. Индексациялаш стратегиясини қўллаган ҳолда, менежер ўз

инвестиция фондида инвестиция таркибий тузилмасини қайта

104 “Индикатор” лотинча “indicator”- кўрсаткич. Текшириш (кузатиш) объекти бўлган нарсани ёки бирор

жараённинг боришини назорат қилувчи, кузатиб (қараб) борувчи асбоб, мослама. Қаранг: ўша манба. Ж.II. -

Б.209 105 “Эталон” французча “etalon” – намуна. Бирор нарсанинг идеал намунаси, ўлчови ёки тури; ўлчов

бирликларини ҳозирги кундаги фан ва техника эришган энг юқори аниқлик билан қайд этиш, сақлаш ва

тарқатиш учун хизмат қилади. . Қаранг: ўша манба. Ж.V. - Б.60. 106 “Критерий” юнонча “criterion” – фикрлаш, ечиш воситаси. Бирор нарсани баҳолаш, таърифлаш ёки

таснифлаш учун асос бўла оладиган белги; баҳолаш мезони. Қаранг: ўша манба. Ж. II. – Б. 417.

Page 69: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

ташкил этишга уринади. Бу таркибий тузилма асосида мўлжал

сифатида танланган индекс олинади. У ўз фондининг акциялари пакет 107 ига барча қимматли қоғозларни мазкур индекс

ҳисобланадиган нархлар асосида, мазкур индекслар базаси жуда

юқори бўлганда эса, фақат репрезентатив танлаб олинган-ларинигина қўшади. Бундай ҳолларда, пул маблағларини “актив”

бошқариш усулини ишлатишга ёхуд индекс-мўлжалдан “ўзиб

кетиш”га интилиб, алоҳида қимматли қоғозларга ёки иқтисодиёт соҳаларига умид қилишга уринишлар қилинмайди. Шунга кўра,

индексациялаш – бу кенг диверсификацияга ва қимматли қоғозлар

портфели суст савдо активлигига таянган пассив 108 инвестиция стратегиясидир.

Албатта, индексациялаш стратегияси билан бошқариладиган фондларникига қараганда юқорироқ кўрсаткичларга эга актив

бошқариладиган фондлар ҳар доим мавжуд бўлади. Бу эҳтимол,

масалан, омад келиш натижаси бўлиши ҳам мумкин. Айрим инвестиция портфелини бошқарувчилар шунчаки тасодиф туфайли

қўйган капиталидан фақат юқори фойдани ва ҳаттоки, давомли

“омад келиши” даврида инвестициянинг юқори рентабеллигини таъминлашга эришадилар. Бундан ташқари, шундай менежерлар

борки, улар мислсиз қобилият ва кўникмаларга эга бўлиб, шу

туфайли инвестиция қилинган капиталлар маълум вақт мобайнида юқори фойда келтиради109.

Инвесторнинг раҳбарлиги актив бошқариш стратегиясига

асосланган фондларни танлашдаги муаммо шундаки, улардан қай бири узоқ вақт давомида етакчи бўлиб қолишини олдиндан аниқлаб

бўлмайди.

Инвесторнинг харажатлар даражаси нуқтаи назаридан

индекслаштириш стратегиясининг устунлиги (афзаллиги). 1926

йилдан буён АҚШ фонд бозори инвесторлар учун инвестиция

107 “Пакет” французча “paguet” – тугунча, бўғча; халта. Қаранг: ўша манба. Ж. III. – Б.206. 108 “Пассив” лотинча “passivus” – ҳаракатсиз. 1. Корхона ва ташкилотларнинг барча қарзлари ва

мажбуриятлари. 2. Бухгалтерия балансининг ўнг томони: корхона ва ташкилотларнинг мансублиги ва мақсадига кўра гуруҳланган маблағларининг (ўз заҳиралари, бошқа муассасалардан олинган қарзлар) ҳосил

бўлиш манбаларини ифодалайди. “Пассив” лотинча “passivus” – суст, сусткаш: лоқайд, иродасиз; мажҳул.

Атрофдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга нисбатан бефарқ, лоқайд қарайдиган; ғайратсиз, фаолиятсиз,

шижоатсиз. Қаранг: ўша ерда. – Б.233. Шундай бўлса-да, бу ерда “пассив” сўзи, асосан, “суст” маъносида

ишлатилаётганлигини қайд этиб ўтиш жоиз. 109 Масалан, шундай менежерлар қаторига “Apple”корпорациясининг раҳбари Стив Жобс, “Microsoft”

компаниясининг раҳбари Билль Гейтс, молиявий магнат Жорж Сорос ва бошқаларни киритиш мумкин.

Ёдингиздами, биргина С.Жобснинг корпорация раҳбарлигини саломатлигига кўра ўз ихтиёри билан тарк

этиши “Apple” акциялар курсига қандай таъсир кўрсатган эди? Бу рўйхатни давом эттираоласизми? Бир

уриниб кўринг-чи?!

Page 70: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қилинган капиталга йиллик ўртача даромадлиликни 12%

миқдорида таъминлаб келмоқда. Бироқ бу рақамлар қуйидаги кўринишда намоён бўладиган харажатларни ҳисобга олмайди:

фонд харажатлари (фонд бошқарувчисига тўлов, фонд

тўғрисида ахборот тарқатиш учун йиғимлар ва жорий

харажатлар);

қимматли қоғозлар портфели билан операциялар бўйича

харажатлар (амалга оширилган битим учун брокер хизматлари

тўлови ва бошқа тижорий харажатлар). Кенг тарқалган акцияларга маблағларни қўйган фондда фонд

харажатлилигининг ўртача йиллик коэффиценти (фонд

харажатларининг инвестициялар умумий суммасига нисбати кўрсаткичи) 1,4%га тенг. Шунингдек, мазкур анъанавий

биргаликдаги фондларнинг менежерлари, одатда портфельни

бошқаришда юқори даражадаги активликлари билан тавсиф-ланадилар. Upper Analytical Services, Inc. маълумотларига кўра,

активларнинг ўртача айланувчанлик (айланиб туриш) коэф-

фициенти йиллик 76%ни ташкил этади. Бундай айланувчанлик (айланиб туриш)да савдо харажатлари фонд харажатларига йиллик

0,5%дан 1%гача қўшиши мумкин. Умумлаштирган ҳолда фонд

харажатлари ва савдо харажатлари оддий фондда инвестор даромадининг сезиларли қисмини олади. Савдо операцияларидан

комиссион тўловларни оладиган фондлар ҳам фойдани янада

камайтиради. Айнан кам харажатлар индекслаштириш стратегиясига

асосланган фондларнинг асосий афзалликларидан бири

ҳисобланади. Бундай фондларда бошқарув учун минимал комиссион тўловлар олинади. Жорий харажатлар унчалик катта

бўлмай, портфель операциялари бўйича харажатлар минимал

бўлиши мумкин. Бундан ташқари, актив бошқарувли фондлардагига қараганда индекслаштириш стратегияли фонд

портфелида акциялар айланиши анча-мунча сустроқ бўлганлиги

боис, шундай кучли тенденция (аммо асло кафолат эмас) мавжудки, бундай фондлар капитал ўсишидан жуда кам даромадни

акциядорлар ўртасида тақсимлаб ўтказадилар (агар умуман шундай

қилсалар). Бу ўтказмалар солиққа тортилиши сабабли, шу каби тўловларни ўтказишнинг узоқ муддатга кечиктирилиши берилган

вазиятда индекслаштирилган фондларнинг аниқ устунлиги

ҳисобланади.

Page 71: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Вақт ўтиши билан маълум бир биржа индекслари асосан кенг

тарқалган акциялар билан ишлайдиган фонд кўрсаткичларини қувиб ўтдилар. Қуйида келтирилган жадвалда Wilshire 5000

индекси ёрдамида ўлчанган умумий даромадлилик ва асосан кенг

тарқалган акциялар билан ишлайдиган ва актив инвестиция стратегиясига асосланган фондларнинг кўрсаткичлари солишти-

рилган.

4.3.2-жадвал

Wilshire 5000 индекси ёрдамида ўлчанган умумий даромадли-

лик ва асосан кенг тарқалган акциялар билан ишлайдиган

ҳамда актив инвестиция стратегиясига асосланган

фондларнинг кўрсаткичлари

Якуний

кўрсаткич

Ўртача йиллик

кўрсаткич

Wilshire5000 индекси +272,52% +14,06%

Асосан кенг тарқалган акциялар

билан ишлайдиган ўртача

статистик фондлар

+237,63%

+12,94%

4.3.3-жадвалда эса (навбатдаги бетга қаранг) дунё бўйича ҳар

хил даража (тоифа)даги активлар бўйича даромадлилик ставкалари келтирилган. Бу ерда кўрсаткичларнинг ҳар бири

тегишлидавлатнинг валютасида ҳисобланган.

Мисол учун, 4.3.3-жадвалда 1998 йилдан 1999 йилгача АҚШ акциялари курси ўртача 19,6%га кўтарилган, Японияда эса 2,1%га

тушган. Ушбу давлатлар кўрсаткичларининг самарадорлигини

солиштириш учун улар бир пул бирлигига ўтказилиши керак. Иенда доллар курси шу давр мобайнида 9,2%га пасайган.

Шунга кўра, акцияга ҳисобланадиган пул кўринишидаги

дивидендларни ҳисобга олмасдан, 1998 йил мартда 1 млн. доллар бўлган америка акцияларининг баҳоси 1999 йил мартда 1,196 млн.

долларга кўтарилган. Қимматли қоғозлар портфели 1998 йил

мартда — 141,128 млн. иен бўлган (1,196 млн.доллар х 118 иен/доллар). Шунга кўра, АҚШ фонд бозорининг иендаги

капиталлаштирилиши атиги 8,56% ўсган. Шундай қилиб, иенга

нисбатан доллар курсининг пасайиши Япония ва Америка фонд бозорларининг турли самарадорлигини қисман қоплайди.

Жадвалнинг охирги қаторида турли мамлакатлар акцияларининг

Page 72: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.3.3-жадвал

Мамлакатларда ҳар хил даража (тоифа)даги активлар бўйича

даромадлилик ставкалари110

Мамлакатлар

Фонд

бозори-

нингбир йилда

ўзгариши,

%

Фоиз

ставкалари

Валюта

курслари

Қис-қа

муд-

датли

Узоқ муд-

дат-

ли

1 доллар учун Бир йилда

ўзгариши,

%да

Охир-

ги

сана

Бир

йил

олдин

Австралия +7,5 4,80 5,38 1,59 1,50 +6,0

Б. Британия +4,0 5,31 4,53 0,61 0,60 1,7

Канада -11,2 4,88 5,22 1,52 1,42 +7,0

Дания -21,3 3,32 4,29 6,75 6,96 -3,0

Япония -2,1 0,07 1,81 118,00 130,00 -9,2

Швеция -3,3 3,17 4,39 8,16 7,95 +2,6

Швейцария +1,4 1,29 2,54 1,45 1,49 -2,7

АҚШ +19,6 4,81 5,10 - -

11 Европа

мамлакат-

лари

+6,2

3,04

3,89

0,91

0,93

-2,2

Дунё +13,6

умумий доллардаги баҳоси (қиймати)ни акс эттирувчи жаҳон фонд

индекси ўзгаришининг фоизи кўрсатилган4.

4.4. Инфляция111 ва реал112 фоиз ставкалари

Умум қабул қилинган тартибга кўра, турли даврдаги иқтисодий

кўрсаткичларни солиштириш учун товарлар, хизматлар ва активлар нарх (баҳо)лари инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда

тўғриланиши ёки ўзгартирилиши (корректировка қилиниши) лозим.

Шу боис, иқтисодчилар номинал 113 нарх (баҳо)(nominal prices) 110The Economist, 1999 йил 17 март, 111-бет ©1999 The Economist Newspaper Group, Inc.

111 “Инфляция” лотинча “inflatio”- шишиш, кўтарилиш; шиш, бўртиқ. Муомаладаги қоғоз пуллар

массасининг таклиф қилинаётган реал товарлар ҳажмига нисбатан ҳаддан ташқари ортиб кетиши ва пулнинг

қадрсизланиши ва бунинг натижасида товар ва хизматлар баҳосининг кўтарилиши, пулнинг харид қилиш

қувватининг пасайиши. Қаранг: ўша манба. Ж.II. - Б.220. 112 “Реал” лотинча “realis” – моддий; ҳақиқий. 1. Ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлган; ҳақиқий, чин, воқеий. 2.

Амалий; амалга ошиши аниқ бўлган, бажарилиши мумкин бўлган. Қаранг: ўша манба. Ж.III. - Б. 365. 113 “Номинал” лотинча “nominalis” – номи ёзилган. 1. Қоғоз ва танга пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, мол ва

Page 73: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

номини, яъни товар ва хизматларнинг Price listда кўрсатилган нархи

(баҳоси)ни ва пулнинг сотиб олиш қобилиятини акс эттирувчи реал

нарх (баҳо) (real prices)ларни алоҳида фарқлашади (ажратишади).

Реал ва номинал нарх (баҳо)лар фарқлангани каби, реал ва

номинал фоиз ставкалари ҳам фарқланади. Облигация бўйича номинал фоиз ставкаси (nominal interest rate) қарз олувчи

томонидан ваъда қилинган ва Сиз берган пулингиз эвазига

олинадиган суммадир. Реал даромадлилик ставкаси (real rate of return) – бу кредитор томонидан ишлаб топилган ҳамда пулнинг

сотиб олиш қобилияти ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда

тўғриланган ёки ўзгартирилган (корректировка қилинган) номинал фоиз ставкасидир. Мисол учун, агар ҳисобланган номинал фоиз

ставкаси йиллик 8%ни ташкил этса-ю, инфляция даражаси ҳам 8%га тенг бўлса, бу ҳолда даромадлиликнинг реал ставкаси нольга

тенг бўлади.

Даромадлиликнинг реал ставкасини ҳисоблаш учун маблағ сифатида маълум стандарт 114 лаштирилган истеъмол савати

ишлатилади. Шунга кўра, даромадлиликнинг реал ставкаси ушбу

саватнинг таркибига боғлиқдир. Миллий истеъмол нархлари индекси (ИНИ)ни (CPI — consumer price index) ҳисоблашда

таққосланиши мумкин бўлган истеъмол товарлари савати

ишлатилади. Агар номинал фоиз ставкаси йиллик 8%ни ташкил этса,

истеъмол нарх (баҳо)лари индекси ўзгаришига пропорционал

тарзда ўзгарувчи инфляция даражаси эса йиллик 5% бўлса, даромадлиликнинг реал ставкаси қандай бўлади? Ички ҳиссиётга

суянган ҳолда, даромадлиликнинг реал ставкаси бу – номинал фоиз

ставкаси ва инфляция ўртасидаги фарқ деб тахмин қилишимиз мумкин бўлиб, бизнинг мисолимизда бу кўрсаткич 3%га тенг бўлар

эди. Умуман олганда, бу ҳам тўғри бўлади. Лекин, шундай бўлса-

да, бу ерда айрим ҳолатларни инобатга олмоқ лозим. Келинг, бунга амин бўлиш учун даромадлиликнинг реал

ставкасини аниқ ҳисоблаб чиқамиз. Юқоридаги мисолга кўра, Сиз

ш.к.нинг белгиланган, устига ёзилган баҳоси. 2. Белгиланган, ёзиб кўрсатилган (нарх, баҳо, ўлчам ва ш.к.

ҳақида. Қаранг: ўша манба. Ж.III. – Б.55. 114 “Стандарт” инглизча “standard” – меъёр, намуна, ўлчам. 1. Ўзига ўхшаш бошқа объектларни

таққослаш учун асос қилиб олинган намуна, андоза, эталон. 2. Стандартлаштирилаётган объектга нисбатан

қўлланадиган меъёрлар, қоидалар, талаблар мажмуини белгиловчи расмий меъёрий-техник ҳужжат. 3.

Стандартга мувофиқ, мос бўлган, стандарт талабларига жавоб берадиган. Стандартлаш – фан, техника ва

амалий тажрибаларнинг умумлаштирилган ютуқларига таянган ҳолда стандартлар белгилаш ва уларни

тармоқларда қўллаш жараёни. Қаранг: ўша манба. Ж.III. - Б.568.

Page 74: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

томондан киритилган ҳар 100 сўмга бир йилдан сўнг 108 сўм

оласиз. Бироқ бир йил аввал 100 сўмни ташкил этган истеъмол корзинаси бу давр мобайнида 105 сўм га тенг бўлди. Жорий даврда

сотиб олиш мумкин бўлган истеъмол савати товарларига қўллаган

ҳолда Сизнинг 108 сўмингиз қандай реал қийматга эга бўлади? Бу саволга жавоб бериш учун, 108 сўмни келгусидаги истеъмол савати

нархига бўлиш керак бўлади, яъни 108 сўм : 105 сўм = 1,02857 сўм.

Шундай қилиб, харид қилинмаган ҳар бир истеъмол савати ўрнига ўзингиз инвестиция қилган капиталингиз учун бир йилдан сўнг

1,02857 эквивалентдаги саватни оласиз. Шунга кўра, даромад-

лиликнинг реал ставкаси йиллик 2,857% (бугунги бир саватга тўғри келувчи келгусидаги саватлар сони)ни ташкил этади.

Даромадлиликнинг реал ставкаси, номинал фоиз ставкаси ва инфляция даражасининг нисбати акс этган умумий формула

қуйидаги кўринишга эга:

1 + Дрс = (1 + Нфс) : (1 + Ид)

ёки, мос равишда,

Дрс = (Нфс - Ид) : (1 + Ид)

Бу ерда: Дрс –даромадлиликнинг реал ставкаси; Нфс – номинал фоиз ставкаси;

Ид -инфляциядаражаси.

Иккинчи формулага бизнинг мисолимиздаги кўрсаткичларни

қўйиб, яна бир маротаба йиллик реал ставка 2,857%ни ташкил

этишини тасдиқлашимиз мумкин:

Дрс = (0,08 – 0,05) : 1,05 = 0,02857 = 2,857

Эътибор беринг, номинал кўринишда ишончли бўлган, белгиланган

даромади бўлган инструмент (восита) реал кўринишда маълум даражада риск ташийди. Мисол учун, фараз қилайлик, банк

омонатчиларга рисксиз долларли йиллик 8%ли фоиз ставкасини

таклиф қилмоқда. Айни вақтда келажакдаги инфляция даражаси аввалдан номаълумлиги сабабли, реал кўринишда пулни ушбу банк

ҳисоб рақамига қўйиш рискли бўлади.

Page 75: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Агар тахмин қилинаётган инфляция даражаси йиллик 5%ни

ташкил этса, даромадлиликнинг кутилаётган реал ставкаси йиллик 2,857% бўлади. Агарда инфляция даражаси 5%дан юқорибўлса,

даромадлиликнинг реал ставкаси йиллик 2,857%дан кам бўлади.

Назорат учун 15-савол

Фараз қилайлик, рисксиз йиллик номинал фоиз ставкаси

ғазначилик векселлари бўйича 6%ни, башоратқилинаётган инфляция даражаси йиллик 3%ни ташкил этади. Бундай ғазначилик

векселлари бўйича кутилаётган даромадлиликнинг реал ставкаси

қандай бўлади? Нима учун реал кўринишда улар рискли ҳисобланади?

Қўйилган (жойлаштирилган) маблағларни қадрсизланиш рискидан ҳимоя қилиш учун фоиз ставкалариниреал товар ва

хизматлар ёрдамида кўрсатиш мумкин. Масалан, белгиланган

даромадли қайсидир бир восита учун ҳисобланадиган бирлик сифатида бирор бир товарни кўрсатиш мумкин. Буюк Британия

ҳукумати индексацияланган облигацияларни (index-linked bonds)

1981 йилдан, АҚШ Ғазначилиги эса 1997 йил январь ойидан муомалага чиқарди. Охиргилари TIPS (Treasury Inflation Protected

Securities — инфляциядан ҳимояланган ғазначилик қимматли

қоғозлари) деб ном олган. Бу облигациялар бўйича фоиз ставкаси рисксиз реал ставкадир. 1998 йилнинг сентябрь ойида эса АҚШ

Ғазначилиги томонидан Series I Saving Bond, ёки I Bond деб

номланган инфляциядан ҳимояланган янги турдаги қўшимча жамғарма облигациялари эмиссия115қилинди.

I Bond – янги турдаги облигациялар бўлиб, ўз

инвестицияларининг реал харид қобилиятини ҳимоя қилишга ва даромадлиликнинг кафолатли реал ставкасини олишга ҳаракат

қилувчи инвесторлар учун ишлаб чиқарилган. I Bond –

даромадлилик ҳисоб-китоби ўстириш принципига асосланган қимматли қоғозлардир. Бу – облигациялар бўйича фоизлар ойма-ой

ҳисоблаб борилади, деганидир.I Bond облигациялари номинал

баҳода муомалага чиқарилади– бу дегани сотиб олувчи 50 долларлик облигацияга 50 доллар тўлайди ва 30 йил давомида

уларнинг баҳоси фоизларни индексациялаш ҳисобига ошиб боради.

115“Эмиссия” лотинча “emissio” – чиқариш. Пул ва қимматли қоғозларни муомалага чиқариш. Қаранг:

ўша манба. Ж.V. - Б.37.

Page 76: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

АҚШ Ғазначилиги томонидан I Bond облигацияларини

чиқаришнинг қандай сабаби бор? АҚШ Ғазначилиги америкаликларнинг келажак учун омонат

(жамғарма) қилишларини рағбатлантириш учун янги турдаги

облигацияларни чиқарди. Ғазначилик инвесторларга ҳар ярим йилда нархлар ўсишини ҳисобга олган ҳолда тўғриланадиган

белгиланган фоиз ставкали облигацияларни таклиф қилади. Бу эса

қўйилган маблағларнинг харид қобилиятини ҳимоя қилади. I Bond облигациялари бўйича даромадлилик ставкаси қандай

белгиланади?

I Bond облигациялари бўйича даромадлилик ставкаси икки алоҳида ставкаларнинг: белгиланган даромадлилик ставкаси ва

ярим йиллик инфляцияга тенг ўзгарувчи ставка комбинациясидан иборат. Белгиланган ставка облигациянинг муомалада бўлган

даврида ўзгаришсиз бўлади. Инфляция даражасига боғланган

ўзгарувчан ставка эса ҳар 6 ойда ўзгариши мумкин. 6 ойлик инфляция даражаси ҳамда I Bond бўйича белгиланган ставканинг

йиғиндиси ушбу облигациялар бўйича даромадлилик ставкаси

кейинги 6 ой давомида қандай бўлишини кўрсатади. I Bond облигацияларининг бошқа ўзига хос хусусиятлари қан-

дай?

I Bond облигациялари омонат ўлчамининг жуда кенг доира-

сига эга; Сиз уларга жами 50 доллар ёки йилига 30 000 доллар

инвестиция қилишингиз мумкин;

I Bond облигациялари ишончлидир, зеро, улар Ғазначи-

ликнинг қимматли қоғозлари ҳисобланиб, АҚШ ҳукумати

томонидан қўллаб-қувватланади ва кафолатланади;

I Bond облигациялари солиқ афзалликларига эга. Сиз ўз

даромадларингиздан солиқ тўлаш муҳлатини 30 йилга узайтиришингиз мумкин, ва бундан ташқари, бу облигациялар

маъмурий ҳудуд(штат)лар ва маҳаллий даромад солиғини

тўлашдан озод этилган;

I Bond облигацияларининг баҳоси, тўғрисини айтганда, ҳар ой

ошиб боради, фоизлари эса ҳар ярим йилликда ҳисобланади;

I Bonds облигациялари ликвидли ҳисобланади. Уларни сотиб

юбориш ва олти ой ўтганидан сўнг хохлаган пайтда нақдга

айлантириш мумкин. Энди инфляция суръатини ҳисобга олган ҳолда индексланган

(TIPS) облигациялар қандай фаолият кўрсатаётганлигини яхшироқ

Page 77: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

тушуниш учун, келинг, қоплаш муддати 1 йиллик бўлган қимматли

қоғозларни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, улар бўйича реал кафолатланган йиллик

3%лик фоиз ставкаси таклиф қилинмоқда. Даромадлиликнинг

долларли номинал ставкасини, у инфляция суръатига боғлиқ бўлганлиги сабабли, олдиндан аниқ айтиб беришнинг иложи йўқ.

Агар инфляция даражаси атиги 2% бўлса, унда даромадлиликнинг

якуний долларли номинал ставкаси 5% атрофини ташкил этади; 10%лик инфляция даражасида эса даромадлиликнинг

долларлиноминал ставкаси 13%гача ошади.

Юқорида айтилганларни жамлаган ҳолда, фоиз ставкаси ваъда қилинган даромадлилик ставкаси ҳисобланишини эслатиб ўтамиз.

Кўпчилик облигациялар у ёки бу валютада ифодаланган фоиз ставкасини таклиф қилишлари сабабли, уларнинг истеъмол

товарлари нархларининг динамикасини ҳисобга олган ҳолдаги реал

даромадлилик ставкаси – ноаниқ кўрсаткич бўлади. Агар инфляцияни ҳисобга олган ҳолда индекса-цияланадиган

облигациялар ҳақида гапирадиган бўлсак, мазкур ҳолатда фоиз

ставкаси истеъмол саватига кирувчи аниқ товарлар нархини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу саватни ҳисобга

олган ҳолда, фоиз ставкаси рисксиз, кафолатланган реал ставка

ҳисобланади.

Назорат учун 16-савол

Фараз қилайлик, TIPS бўйича реал йиллик фоиз ставкаси

3,5%ни, АҚШдаги кутилаётган инфляция даражаси эса йилига 4%ни ташкил этади. Унда ушбу облигациялар бўйича кутилаётган

даромадлиликнинг номинал ставкаси қандай бўлади?

4.5. Фоизли ставкаларни тенглаштириш

Молиявий бозордаги рақобат эквивалент 116 активларга

киритилган маблағлар бўйича фоиз ставкалари бир хил бўлишига

олиб келади. Фараз қилайлик, мисол учун бир йиллик АҚШ Ғазначилик векселлари бўйича бугунги кунда 4% тўламоқдалар.

Бошқа илғор молия ташкилотларининг, мисол учун Жаҳон банки

(World bank)нинг долларли қарз мажбуриятлари бўйича йиллик

116“Эквивалент” лотинча “aequivalens” “aequivalentis” – тенг кучли, тенг қийматли. Бирор нарсага тенг

ёки бирор жиҳатдан мос келадиган ва унинг ўрнини боса оладиган бошқа нарса. Тенг, тенг бўлган; мос

келадиган, ўрнини боса оладиган. Қаранг: ўша манба. Ж.V. - Б.24.

Page 78: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

фоиз ставкалари (ушбу ҳолатда ҳам тўлолмаслик риски мутлақо

йўқлигини ҳисобга олган ҳолда)қанақа бўлиши мумкин? Бунинг жавоби қуйидагича бўлиши керак: тахминан йиллик

4%.

Энди бундай жавоб қандай олинганини кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, Жаҳон банки жалб қилинаётган маблағлар бўйича 4%дан

пастроқ ставкани таклиф қилмоқда. Маълумотлардан бохабар

инвесторлар бундай ставка эвазига унинг қимматли қоғозларини олмайди, балки АҚШ Ғазначилигининг бир йиллик векселларини

сотиб олади. Агар Жаҳон банки ўз облигацияларини астойдил

сотиш ниятида бўлса, камида АҚШ Ғазначилигининг ставкасини таклиф қилиши керак бўлади.

Жаҳон Банки 4%дан анча юқори бўлган ставкани таклиф этармикан? Агар молия-кредит муассасаси қарзлар бўйича

харажатларни имкон қадар камайтиришни истаса (аслида молия-

кредит муассасалари барчасининг мақсади шу), у ҳақиқатда инвесторларни жалб қилиш учун зарур бўлган нарсани таклиф

этади. Демак, тўламаслик рискидан ҳоли бўлган, муддати бир

йиллик ҳар қандай долларли ссудалар ва қарзлар ана ўша 4%га, яъни бир йиллик ғазначилик векселлари даромадлилиги ставкасига

яқинлашиш тенденциясига эга.

Агар ташкилотлар тенг шароитда ҳар хил фоизли ставкаларда пул олиш ёки қарз беришга қодир бўлсалар, унда улар фоизли

арбитраж117 (interest-rate arbitrage) билан шуғулланишлари маълум

бўлади. Бошқача айтганда, улар пулни пастроқ фоизли ставкада олиб, юқорироқ фоизли ставкада қарзга берадилар. Табиийки,

бундай ҳаракатлар масштабининг кенгайиши яна фоизли

ставкаларнинг тенглашишига олиб келади.

Назорат учун 17-савол

Фараз қилайлик, Сизнинг банк ҳисобрақамингизда 10,0 млн.

сўм йиллик 3% ставкасида сақланмоқда. Шу билан бирга айни шу вақтда кредит карточкаси бўйича 5,0 млн. сўм қарзингиз бўлиб, бу

қарз юзасидан Сиз йиллик 17% тўламоқдасиз. Сизнинг фоизли

арбитраж сифатидаги имкониятларингиз қандай?

117 “Арбитраж” французча “arbitrage” – ҳакамлик суди. 1. Низоли масалаларни ҳал қилиш учун махсус

ташкил этилган ва доимо фаолият кўрсатувчи суд органи, ҳакамлик. 2. Фойда олиш мақсадида бир валюта

бозоридан сотиб олинган хорижий валюталарни курсдаги фарқига қараб иккинчи валюта бозорида сотиш.

Қаранг: ўша манба. Ж.I. – Б. 94.

Page 79: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

4.6. Даромадлилик ставкалари даражасига таъсир этувчи

асосий омиллар

Бозор иқтисодиётида даромадлилик ставкалари даражасига таъсир этувчи асосий омилларни чизмали тарзда қуйидагича

кўрсатиш мумкин (4.6.1-чизма):

4.6.1-чизма. Бозор иқтисодиётида даромадлилик ставкалари

даражасига таъсир этувчи асосий омиллар

Демак, 4.6.1-чизмадан кўриниб турибдики, бозор иқтисо-

диётида даромадлилик ставкалари даражасига таъсир этувчи асосий

қуйидаги тўртта омил мавжуд: - ишлаб чиқариш воситаларининг самарадорлиги - шахта,

тўғон, йўл, кўприк, завод, машиналар ва товар-моддий заҳираларга

қўйилган маблағлардан кутилаётган даромадлилик ставкаси; - ишлаб чиқариш воситаларини ишлатиш самарадорлигига

нисбатан ноаниқлик даражаси;

- одамларнинг вақтинчалик афзал кўриши – одамлар қанчалик даражада товар ва хизматларни истеъмол қилишни эртага эмас

бугун хоҳлайдилар;

- рискни ёқтирмаслик – инвестиция бўйича рискни қисқарти-риш мақсадида юқори дарамадлиликдан воз кечишга рози одамлар

сони.

Қуйида Сизнинг эътиборингизга ҳар бир омилнинг қисқача тавсифи ҳавола этилади.

Бозор иқтисодиётида даромадлилик

ставкалари даражасига таъсир этувчи

асосий омиллар

Ишлаб

чиқариш

восита-

ларининг

самара-

дорлиги

Ишлаб

чиқариш

воситаларини

ишлатиш

самарадорли-

гига нисбатан

ноаниқлик

даражаси

Одамларнинг

вақтинчалик

ниманидир

афзал

кўриши

Рискни

ёқтирмаслик

(мақсадга

мувофиқ

кўрмаслик)

Page 80: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Ишлаб чиқариш воситаларидан кутилаётган самара-

дорлик. Инвестор томонидан кутилаётган даромадлилик ставкаси миқдорига таъсир қилувчи биринчи омил ишлаб чиқариш

воситалари самарадорлиги (productivity of capital goods)

ҳисобланади. Биринчи бўлимдан ёдингизда бўлса, бошқа нарсаларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган нарсалар ишлаб

чиқариш воситалари ҳисобланади. Шахталар, йўллар, каналлар,

тўғонлар, электростанциялар, заводлар, машиналар ва товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш воситаларига мисол сифатида

келтиришимиз мумкин. Капиталнинг ушбу физик (моддий)

аспект118и (жиҳати)дан ташқари, “капитал” тушунчасига унумдор-ликни оширишга ёрдам берувчипатент 119 лар, шартномалар,

формулалар, фирма номлари, шунингдек ишлаб чиқариш ва таъминот структура120си киради. Бундай ушлаб бўлмас нарсалар

(номоддий капиталлар) кўпинча илмий-тадқиқот ва тажриба-

конструктор121лик ишланмалари ва реклама122га кетган харажатлар натижаси ҳисобланади.

Бир йилда капиталдан фойдаланиш самарадорлигини

киритилган капиталнинг даромадлилик ставкаси (rate of return on capital) деб номланувчи фоизли кўрсаткич сифатида таърифлаш

мумкин. Айнан шу даромад фирмалар томонидан чиқарилган

акция, облигация ва бошқа молиявий инструмент (восита)лар эгаларига дивиденд ва фоизлар тўлаб бериш манбаи ҳисобланади.

Ушбу ҳамма инструмент (восита)лар капиталдан фойдаланиш

орқали келадиган даромад қисмига талабни билдиради. Қўйилган капиталнинг кутилаётган даромадлилик ставкаси инвестиция вақти

ва жойига, иқтисодиётнинг ҳолатига, бошқа ишлаб чиқариш

омилларининг, яъни табиий ресурслар ва ишчи кучининг етарлилик

118 “Аспект” лотинча “aspectus” – нуқтаи назар; кўриниш. Нарса-ҳодиса, тушунча ва ш.к.нинг

ўрганилишига асос бўладиган нуқтаи назар. Қаранг: ўша манба. Ж.I.– Б.109. 119 “Патент” лотинча “patens”, “patentis” – аниқ, очиқ. 1. Ихтирочига давлат патент идораси томонидан

бериладиган, унинг ўз ихтиросига муаллифлиги ва мутлақ ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 2. Савдо-сотиқ

ёки бирор касб-ҳунар билан шуғулланиш учун рухсат берилганлиги ҳақидаги ҳужжат. Қаранг: ўша манба.

Ж.III. – Б. 237. 120 “Структура” лотинча “struktura” – тузилиш, боғланиш. Муайян нарсаларнинг тузилиши, қурилиши;

таркибий қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги. Қаранг: ўша манба.– Б.573-574. 121 “Конструкция” – лотинча “constructio” – тўплаш, йиғиш; тузилиш, қурилиш. Иншоот, механизм, асар

ва ш.к.нинг тузилиши, қисмларининг ўзаро жойлашуви; мураккаб тузилишли иншоот, механизм ва ш.к.нинг

ўзи. Конструктор – машина, механизм, иншоот ва уларнинг айрим қисмлари конструкциясини, лойиҳасини

тузувчи мутахассис, инженер. Қаранг: ўша манба. Ж.II. – Б.401. 122 “Реклама” французча “reclame”, лотинча “reclamare” – қаттиқ қичқирмоқ. 1. Муайян товар ёки

кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида харидорларни хабардор қилиш, уларга нисбатан талаб, эҳтиёжни

юзага келтириш ёки кучайтириш мақсадида ана шу товар ва хизматлар тўғрисида берилган маълумот. 2.

Бирор шахс, ташкилот, нарсани оммалаштириш мақсадида улар ҳақида маълумотлар тарқатиш. 3. Шу

мақсадда чиқарилган эълон, плакат. Қаранг: ўша манба. Ж.III. – Б.373-374.

Page 81: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

даражасига, ушбу капиталдан фойдаланиб ишлаб чиқарилиши

мумкин бўлган товарлар ва хизматларнинг талаб даражасига боғлиқдир. Қўйилган (жойлаштирилган, киритилган) капиталнинг

кутилаётган даромадлилик даражаси қанчалик юқори бўлса,

иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг даражаси шунчалик баланд бўлади.

Ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш самарадор-

лигига нисбатан ноаниқлик даражаси.Қўйилган капитал бўйича даромадлилик ставкасининг ноаниқлик даражаси юқорилигини

кўрсатувчи жуда кўп сабаблар мавжуд. Масалан, ҳосилга олдиндан

билиб бўлмайдиган об-ҳаво шароити таъсири; шахта ва қудуқларнинг тахмин қилинганидек ресурсларга бой бўлмаслиги;

машиналарнинг вақт-вақти билан эскириши ва бузилиши; маҳсулотга талабнинг истеъмолчилар таъби ёки альтернатив

товарларнинг пайдо бўлиши туфайли кутилмаганда ўзгариши; яна

устига-устак, янги билимларнинг ривожланиши оқибати сифатидаги техник тараққиётни ўз табиатига кўра мутлақо

олдиндан билиб бўлмайди. Ҳатто товар-моддий захиралардаги

товарларни келажакда улардан фойдаланиш учун сақлашнинг оддий жараёнини ҳам маълум риск даражасидан холис деб

ҳисоблаб бўлмайди. Сабаби: вақт ўтиши билан қанча миқдордаги

товар эскириб ёки бузилиб қолишини олдиндан аниқ айтиш қийин. Акциялар – бу ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишдан

олинган даромадга нисбатан талабдир. Ишлаб чиқариш

воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги борасида ноаниқлик даражаси қанчалик юқори бўлса, қўйилган акциялар бўйича риск

учун мукофот шунча юқори бўлади.

Одамларнинг вақтинчалик ниманидир афзал кўриши (нимагадир устуворлик бериши). Даромадлилик ставкалари даражасига таъсир

қилувчи кейинги омил инсон психо-логия123сидир. Одамлар, одатда

ҳаётнинг ҳамма неъматларидан эртага эмас, айнан бугун фойдаланишни афзал кўрадилар. Иқтисодчилар кўпинча

маблағларни киритиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш воситалари

бўлмаган тақдирда ҳам фоиз ставкаси ижобий бўлади, шунингдек, одамларнинг пул бериш ва қарз олишлари учун ягона сабаб

уларнинг умри давомида хоҳиш-истакларининг доимо ўзгариб

123 “Психология” психо + юнонча “logos”– фан, таълимот. 1. Инсон фаолияти ва ҳайвонлар хатти-

ҳаракатида борлиқнинг акс этишини, руҳий жараёнлар, ҳодисалар ва хислатларни ўрганувчи фан. 2. Бирор

фаолият билан боғлиқ бўлган психик жараёнлар мажмуи. 3. Кишининг ички дунёси, кечинмалари, характер

хусусиятлари, руҳий ҳолати. Қаранг: ўша манба. Ж.III.– Б.318.

Page 82: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

туришидир, деган тахминдан келиб чиқиб иш кўрадилар. Умуман

олганда, одамлар товар ва хизматларни эртага қолдирмасдан бугун истеъмол қилишни қанчалик кўп афзал кўрса, иқтисодиётда фоиз

ставкаси шунча юқори бўлади.

Одамлар, одатда, ҳаётнинг ҳамма неъматларидан эртага эмас, бугун фойдаланишни афзал кўришларининг сабабларидан бири улар

қачон ўлишининг номаълумлигидир. Инсон ҳозир тириклигини

билади ва у бугуннинг ўзида имкони борича ўзининг барча эҳтиёжларини қондириб, ҳаётнинг неъматларидан роҳат олмоқчи.

Келажакка келсак, доимо бу ишни кейин ҳам қила олиши бўйича

қандайдир даражада мавҳумлик мавжуд бўлади.

Рискни ёқтирмаслик (хуш кўрмаслик, қабул қилмаслик,

тан олмаслик). Юқорида айтиб ўтганимиздек, тикилган (жойлаштирилган, киритилган) капиталнинг даромадлилик

ставкаси доим риск билан боғлиқ бўлади. Шу муносабат билан

қуйидаги саволнинг туғилиши, табиий: бозор иқтисодиёти шароитида кафолатланган фоиз ставкасини олиш имконияти борми

ва уни нима белгилайди?

Бу саволнинг жавоби қуйидагича: молия тизими рискдан ҳоли активлар124га пул тикишни истаган кишиларга маълум имкониятлар

яратиб беради. Бунинг учун улар тикилган (жойлаштирилган,

киритилган) капиталдан кутилган даромаднинг маълум қисмидан воз кечишлари зарур. Рискдан унча қўрқмайдиган кишилар 125

рискка тоқати йўқ кишилар126га кафолатланган фоиз ставкаси олиш

имкониятини берадилар. Бироқ, бу ставка риск даражаси юқори бўлган активлар бўйича кутилган ўртача даромадлилик ставкасидан

паст бўлади. Аҳоли орасида рискни тан олмаслик даражаси

қанчалик юқори бўлса, риск учун мукофот шунчалик юқори ва рисксиз фоиз ставкаси миқдори шунча паст бўлади.

Назорат учун 18-савол

Иқтисодиётда даромадлилик ставкаси даражасини белгиловчи асосий омиллар нимадан иборат?

124 “Рискдан холи активлар” иборасини тўғри ишлатаётибмизми? Ҳақиқатдан ҳам амалиётда шундай

активлар бўлиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, уларга мисоллар келтираоласизми? Балки ишлатаётган

иборамиз ёки шу ибора остида назарда тутаётган активларимиз мавжуд эмасдир? Унда қандай иборани

қўлласак, тўғрироқ бўлиши мумкин? 125 Бундай кишилар тоифасига кимларни киритса бўлади? Уларнинг шу тоифага киритилишига нималар

асос бўлиши мумкин? 126“Рискка тоқати йўқ кишилар” – улар кимлардан иборат? Нега улар шундай деб номланади? Уларнинг

бундай номни олишларига нималар сабаб бўлган?

Page 83: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

5-БОБ. МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЧИЛАР

Молиявий воситачилар шундай фирмаларки, уларнинг асосий

вазифаси молия бозоридаги мижозларни шахсан улар иштиро-кидаги операцияларидан кўра юқорироқ самара берадиган

молиявий маҳсулот ва хизматлар билан таъминлашдан иборат. Энг

умумий кўринишда уларнинг таркибини қуйидагича тасаввур этиш мумкин (5.1-чизма):

5.1-чизма. Молиявий воситачиларнинг энг умумий

таркиби127

Молиявий воситачиларнинг асосийлари сифатида банклар,

инвестиция ва суғурта компанияларини кўрсатиш мумкин. Уларнинг молиявий маҳсулотларига, бошқалар қаторида, чек

ҳисобварақлари, кредитлар, ипотекалар, ўзаро фондларнинг

қимматли қоғозлари ва кенг кўламли суғурта шартномалари киради. Молиявий воситачига энг оддий мисол сифатида ўзаро

127 Молиявий воситачилар энг умумий таркибий қисмларига кирувчи айрим субъектларнинг, баъзи бир

сабабларга кўра, мамлакатимиз амалиётида мавжуд эмаслиги уларнинг шундай таркибий қисмлардан иборат

эканлигига раҳна солаолмайди.

Молиявий воситачилар

Ўзаро

фондлар

Банклар

Бошқа

депозит-

жамғарма

муассасалари

Активларни

бошқарувчи

фирмалар

Ахборот хизматларини кўрсатувчи

фирмалар

Венчур ком-

панияларига

капитал қўюв-

чифирмалар

Суғурта

компаниялари

Пенсия

фондлари

Инвестицион

банклар

Page 84: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

фондни олишимиз мумкин. У кўпчилик майда инвесторларнинг

молиявий ресурсларини бирлаштиради ва йиғилган маблағларни қимматли қоғозларга қўяди (жойлаштиради)128. Бундай фондлар ўз

операциялари масштабининг кенглиги туфайли қимматли қоғозлар

ҳисоби ва савдосида сезиларли даражада тежамкорликка эришади ва табиийки, мижозларга маблағларни қимматли қоғозларга

инвестиция қилишнинг бевосита фонд бозоридаги қимматли

қоғозлар олди-сотдисидан кўра самаралироқ усулларини таклиф қилади.

5.1. Банклар

Ҳозирги кунда банклар энг йирик (активлари нуқтаи назаридан) ва қадимий молиявий воситачилар ҳисобланади.

Биринчи банклар бундан юзлаб йиллар аввал Уйғониш даврида

Италия шаҳарларида пайдо бўлган. Уларнинг асосий функцияси ҳисоб ва клиринг операцияларини амалга ошириш учун тўлов

механизмларини таклиф қилиш бўлиб, бу ўша пайтда кескин ўсиш

даврини бошдан кечираётган савдо-сотиқнинг товар ва хизматлар билан ривожланишига ёрдам берган. Биринчи банкларни

айирбошловчи (алмаштирувчи)лар очган.129 Айтиш жоизки, “банк”

сўзи "banca" (итальянчадан таржима қилганда – суянчиқли узун курси) сўзидан келиб чиққан. Сабаби, айирбошловчи

(алмаштирувчи)лар пулларни суянчиқли узун курсида ўтириб

алмаштирганлар. Бизнинг кунларда банк деб номланувчи кўпчилик фирмалар130

камида иккита: омонатларни қабул қилиш ва қарз бериш

функцияларини бажаради. АҚШда бу турдаги муассасалар тижорат банклари (commercial banks) деб номланади.

Айрим мамлакатларда банклар деярли ҳар қандай молиявий

функцияларни бажарувчи молиявий воситачилар ҳисобланади.

128 Бу жараённинг мамлакатимиздаги ҳолати нималар билан характерланади? Ҳақиқий ҳаётга назар

солиб, ушбуни таҳлил қилишга ва тегишли хулосалар чиқаришга бир уриниб кўринг-чи, манзара қандай бўларкин? Агар ўзаро фондларни ташкил этиш ва уларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ

бўлган масала унчалик дуруст бўлмаётган бўлса, унинг сабаблари нималардан иборат? Мамлакат

иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини юқори пағонага кўтаришнинг маълум

бир заҳиралари шу ердамасмикин?! 129 Тарихчиларнинг банк иши ривожланиш тарихи бўйича жуда қизиқарли тадқиқот натижаларини

қуйидаги хорижий нашрдан билиб олиш мумкин: Raymond de Roover, “New interpretations of History of

Banking”, Business, Banking and Economic Thought in the Late Medieval and Early Modern Europe номли 5-

бобида (Chicago: University of Chicago Press, 1974). 130 Бу ўринда «банк» ва «фирма» ўртасида тенглик ишорасини қўймоқдамиз. Маълум бир хатоликка йўл

қўймаяпмизми? Нега шундай қилаяпмиз?

Page 85: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Улар мижозларга фақат пулларни ўтказиш ва қарз бериш бўйича

турли операцияларни бажаришга оид хизматларни таклиф этибгина қолмай, балки ўзаро фондлар ва суғурта компаниялари

функцияларини ҳам бажарадилар. Масалан, Германияда универсал

банклар деб номланувчи банклар кўпроқ ихтисослашган молиявий воситачиларга хос бўлган деярли барча молиявий функцияларни

бажарадилар 131 . Бу функцияларни биз ушбу бўлим давомида

батафсил муҳокама қиламиз. Охирги вақтларда, ҳар хил турдаги молиявий институтлар

ўртасида улар қайси молиявий хизмат турларини таклиф

қилаётганлиги асосида чегара тортиш борган сари қийинчилик туғдирмоқда. Масалан, Deutsche Bank гарчи классификация 132

бўйича универсал 133 банк ҳисобланса-да, унинг функ-циялари, одатда қимматли қоғозлар билан брокер-дилерлик операцияларига

ихтисослашган банклар сирасига кирувчи Merrill Lynch Bank функ-

цияларидан озгинага фарқ қилади, холос.

5.2. Бошқа депозит-жамғарма муассасалари

Депозит-жамғарма ёки ссуда-жамғарма муассасалари

(depository savings institutions, thrift institutions) терминлари жамғарма банклари, ссуда-жамғарма ассоциациялари (S&Ls) ва

кредит уюшмаларини умумий номлаш учун қўлланилади. Дунёнинг

тараққий этган мамлакатларида, шу жумладан, АҚШда улар тижорат банклари билан омонат операциялари соҳасида ҳам, қарз

бериш соҳасида ҳам рақобатдошлик қилади. АҚШда шу турдаги

ташкилотлар уй сотиб олиш учун ипотека заёмлари ва истеъмол заёмлари бўйича ихтисослашган. Бошқа давлатларда ҳам

функциялари АҚШдаги ссуда-жамғарма ташкилотлари ва кредит

уюшмалари функцияларига ўхшайдиган ихтисослаштирилган турли хил жамғарма институтлари мавжуд134.

131 Шу нуқтаи назардан банкларга тегишли бўлган функцияларнинг, айрим ҳолларда, чекланиши ёки

чекланмаслигини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсизми? Нима учун? 132 «Классификация» лотинча «classis» - даража, разряд + “facere” – қилмоқ. Тасниф – танлаб олиш;

турларга ажратиш. Нарса ва ҳодисаларни уларнинг ўзига хос белги, хусусиятларига қараб, тур, туркум ва

ш.к.га ажратиш. Қаранг: ўша манба. Ж.II. – Б.382. Ўша манба. Ж. IV. –Б.11. 133 «Универсал» лотинча «universalis» - умумий, кенг қамровли, кўп томонлама. 1. Кўп ёки ҳамма

нарсани ўз ичига қамраб олган; ҳар тарафлама. 2. Бир неча хил ишни бажаришга мослашган. Қаранг: ўша

манба. Ж. IV. –Б.289. 134 Мамлакатимизда “бошқа депозит-жамғарма муассасалари” тоифасига кирувчи қандай молиявий

воситачилар фаолият кўрсатмоқда? Нега уларнинг қолган кўринишлари мавжуд эмас? Буларнинг

сабабларини нималардан иборат деб ўйлайсиз? Ссуда-жамғарма ташкилотлари ва кредит уюшмалари

ўртасида қандай фарқлар бор?

Page 86: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

5.3. Суғурта компаниялари

Суғурта компаниялари – бу молиявий воситачилар бўлиб,

уларнинг асосий функцияси уй хўжаликлари ва фирмаларга алоҳида турдаги шартномани сотиб олиш орқали риск даражасини

камайтириш имкониятини тақдим этишдир. Бундай шартнома

суғурта полиси деб номланади ва унга мувофиқ, унда келтирилган конкрет ҳолатлар юзага келганда мижозларга маълум сумма

тўланади. Предмети бахтсиз ҳодисадан, ўғирлик ёки ёнғиндан

суғурталаш бўлган полислар кутилмаган ҳодисалардан келадиган зарарни суғурталаш ва мулкий суғурталаш соҳасига киради.

Соғлиқ билан боғлиқ муаммолар бўйича тўловларни назарда

тутувчи полислар касаллик бўйича ва меҳнатга лаёқатсизлик суғуртасига, мижоз вафот этган тақдирда пул тўланиши назарда

тутиладиган полислар ҳаётни суғурталашга киради. Суғурта полислари уларни сотиб олувчи уй хўжаликлари ва

фирмаларнинг активи ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида улар

суғурта компанияларининг қарздорлик мажбуриятлари сифатида амалда бўлади. Хизмат кўрсатилгани учун мижоз томонидан

тўланадиган пуллар суғурта мукофоти дейилади. Мижозлар

суғурта мукофотини хизмат кўрсатилишдан аввал тўлаганлари сабабли, суғурта компаниялари ушбу пул маблағларини маълум

вақт мобайнида ишлатадилар. Бу муддат бир йилдан кам бўлиши

ҳам мумкин. Шунингдек, бир неча ўн йилларга чўзилиши ҳам мумкин. Суғурта компаниялари мижозлардан олган суғурта

мукофотларини турли хил молиявий активларга: акциялар,

облигациялар ва кўчмас мулкка қўядилар135.

5.4. Пенсия фондлари

Пенсияни режалаштириш дастурларида (пенсия режаларида)

иштирок этиш фуқаронинг шахсий жамғармаси ва мамлакатда ижтимоий таъминот дастурида кўзда тутилган пенсия имтиёзлари

билан бир қаторда пенсияга чиққан одамга пенсияга чиқишдан

135 Ушбу масалага доир мамлакатимиздаги ҳолатни таҳлил қилинг-чи, нималарга дуч келар экансиз? Мавжуд

суғурта компаниялари йил давомида қанча миқдордаги суғурта мукофотларига эга бўлибдилар-у, уларнинг

қанча қисмини молиявий активларга жойлаштирибдилар (айлантирибдилар)? Уларнинг самарадорлик

даражаси қандай? Мустақиллик йилларида анча ютуқларга эришилган бўлишига қарамасдан

мамлакатимизда суғурта муносабатларининг етарли даражада дуруст ривожланмаётганлигининг сабаблари

нималардан иборат? Нега субъектларда суғурталанишга нисбатан “иштаҳа” унчалик “карнай” эмас?

Мамлакатимиз суғурта бозоридаги умумий аҳволни “5 баллик система бўйича” қандай баҳолаган бўлур

эдингиз? Нега айнан шундай баҳоладингиз? Бунга қандай асосларингиз ёки аргументларингиз бор?

Page 87: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

олдинги даромадларни ўрнини босадиган янги даромад манбаи

бўлиб хизмат қилади. Пенсияни режалаштириш дастурлари иш берувчи, касаба уюшмаси ёки ходимнинг ўзи томонидан

молиялаштирилади.

Пенсия дастурлари икки турга бўлинади: белгиланган бадалларга асосланган пенсия дастури, ёки жамғарма

(жамғариладиган, жамғариш) пенсия дастури (defined-contribution

pension plan) ва белгиланган имтиёзларга асосланган пенсия дастурлари, ёки рағбатлантириш пенсия дастури (defined-benefit

pension plan). Жамғарма (жамғариладиган, жамғариш) пенсия

дастури пенсия дастури бўйича ходим ҳисоб рақамига эга бўлиб, шу ҳисоб рақамига ходимнинг иш берувчиси ва, одатда, ходимнинг

ўзи мунтазам равишда бадал тўлаб борадилар. Пенсияга чиққандан кейин ходим ўз пенсия жамғармасида тўплаган маблағига тенг

суммага эга бўлади.

Рағбатлантириш пенсия дастури ходимнинг пенсия имтиёзлари муайян формула асосида ҳамда ишлаган йиллари сонини,

шунингдек, кўп ҳолларда унинг иш ҳақи ёки маошини инобатга

олган ҳолда белгиланади. Энг одатий формулага кўра ходим ишлаган ҳар бир йил учун у пенсияга чиққан давридаги ўртача иш

ҳақидан 1% ҳисобланиши кўзда тутилган.

Белгиланган имтиёзлар асосида пенсия дастурини молиялаштирадиган ташкилот (пенсия дастури хомийси), ёки

ташкилот ёллаган суғурта компанияси ўзини суғурта қилган

кишига бўлажак тўловларни кафолатлайди ва шу тариқа инвестицион рискни бутунлай истисно қилади. Баъзи

мамлакатларда, масалан Германия, Япония ва АҚШда

ҳомийларнинг қарилик нафақаси тўланиши борасидаги кафолатлари маълум даражада давлат ва ярим давлат

ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади136.

5.5. Ўзаро фондлар

Бир гуруҳ инвесторлар томонидан сотиб олинадиган ва

профессионал инвестиция компанияси ёки бошқа бирор молия

муассасаси томонидан бошқариладиган акциялар, облигациялар ва

136 Пенсия таъминоти борасида мамлакатимизда қандай муаммолар бор? Улар қандай сабабларга кўра

вужудга келмоқда? Бу борада мавжуд муаммоларни, Сизнинг фикрингизча, қандай қилиб ҳал қилиш

мумкин? Нега айнан шундай хулосага келдингиз? Пенсия фонди даромадлари ва харажатларининг кўлами

тўғрисида тасаввурга эгамисиз? Ҳамма вақт ҳам унинг даромадлари харажатларини қоплашга етарли

бўлаяптими?

Page 88: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

бошқа активларнинг (биргаликда улар “инвестиция портфели” деб

аталадиган активни ташкил этадилар) ташкилий шакллантирилган тўплами ўзаро фонд (mutual fund) деб аталади. Бунда ҳар бир мижоз

фонддаги ҳар қандай даромад тақсимотида ўзидаги қимматли

қоғозлар миқдорига пропорционал равишда маълум улушга эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади ва ўз улушини истаган вақтида

бозор баҳосида сотиши мумкин.

Бундай фондни бошқарадиган компания ҳар бир инвестор ихтиёрида қанча миқдорда қимматли қоғоз борлигини ва у фонд

қоидаларига мувофиқ олинган даромаднинг қанча қисмини қайта

инвестиция қилишини назорат қилади. Ўзаро фондлар капитал бўлинишини, ҳисоб олиб борилишини ва даромад қайта инвестиция

қилинишини, шунингдек маблағлар ва рисклар диверсификация қилиниши учун самарали маблағларни таъминлайди.

Ўзаро фондларнинг иккита асосий тури мавжуд: очиқ ва ёпиқ.

Очиқ турдаги ўзаро фондлар ўзлари эмиссия қилган акцияларни бир акция ҳисобидан соф активлар баҳоси (NAV – net asset value)

бўйича сотиш ва сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммаларига

оладилар. NAV кўрсаткичини ҳисоблаш чиқиш учун фонд портфелидаги барча қимматли қоғозларнинг бозор қиймати улар

муомалага чиқарган барча акциялар сонига бўлинади. Охирги

кўрсаткич очиқ турдаги фондларда унинг иштирокчилари фонднинг янги акцияларини сотиб олишлари ва эскиларини

сотишлари сайин ҳар куни ўзгариб туради.

Ёпиқ турдаги фондлар бир акция ҳисобидан соф активлар баҳоси бўйича ўз акцияларини сотмайдилар ва эмиссия

қилмайдилар. Бундай фондларнинг акциялари бошқа оддий

акциялар сингари брокерлар орқали сотилади ва уларнинг баҳоси бир акция ҳисобидан соф активлар баҳосидан фарқ қилади137.

5.6. Инвестицион банклар

Инвестицион банклар (investment banks) – бу шундай фирмаларки, уларнинг асосий вазифаси хусусий компаниялар,

137 Баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда бозор иқтисодиёти шароитида молиявий воситачиларнинг

бир кўриниши сифатида “Ўзаро фондлар”нинг мамлакатимиздаги аҳволига баҳо беринг. Уларнинг кўлами

қандай? “Ўзаро фонд” номига муносиб бўлган ва мамлакатимизда муваффақиятли тарзда фаолият

кўрсатаётган қандай фондларни биласиз? Ўзаро фондлар капитал бўлинишини, ҳисоб олиб борилишини ва

даромад қайта инвестиция қилинишини, шунингдек маблағлар ва рисклар диверсификация қилиниши учун

самарали маблағларни таъминлар экан, нега бундай имкониятдан фойдаланиш даражаси мамлакатимизда

кўнгилдагидек эмас? Бу ерда вазиятни кескин яхшилаш учун нималарни қилиш керак?

Page 89: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

ҳукумат ва бошқа ташкилотларга ўз фаолиятини молиялаштириш

учун зарур маблағларни жалб қилишда ёрдам беришдан иборат. Шу мақсадда инвестицион банклар ўз мижозларининг қимматли

қоғозлари чиқарилишини ташкил этадилар. Бундан ташқари, улар

баъзида ҳатто фирмалар қўшилишига ёки битта фирма бошқаси томонидан ютиб юборилишига таъсир кўрсатадилар (имконият

яратадилар).

Инвестицион банклар кўпинча андеррайтинг 138 , ёки ўзлари бозорда жойлаштирадиган қимматли қоғозларга обуна билан

шуғулланадилар. Андеррайтинг моҳиятан эмитент учун ўзига хос

суғурта ҳисобланади, чунки инвестицион банк эмитентнинг чиқарилган қимматли қоғозларини кафолатли жойлаштириш

мажбуриятини ўз зиммасига олади. Агар қимматли қоғозлар ташқи инвестор томонидан сотиб олинмаса, у ҳолда инвестицион банк шу

қимматли қоғозларни эмитентдан олдиндан белгиланган нархда,

яъни кафолатланган нархда сотиб олади139. Кўп мамлакатларда универсал банклар Америка инвестицион

банклари вазифаларини бажарадилар, аммо АҚШда 1933 йилда

қабул қилинган Гласс-Стигал (Glass Steagall Act) қонунига мувофиқ тижорат банкларига андеррайтингга тааллуқли бўлган кўпгина

фаолият турлари билан шуғулланиш ман этилган. Бироқ, сўнгги

йилларда АҚШнинг бу банкларига бу каби хизматлар кўрсатишга рухсат этилди140.

5.7. Венчур141компанияларига капитал қўювчи фирмалар

138Андеррайтер – ингл. “underwriter” – обуначи. 1. Қимматли қоғозлар операциялари бўйича маклер; 2. Банк

фаолиятида, қимматли қоғозлар бозорида: махсус мукофот (тақдирлаш) эвазига келишилган шартларда

акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар эмитентига унинг қимматли қоғозларини жойлаштиришга кафолат

берувчи жисмоний ёки юридик шахс; 3. Суғуртада: суғурта ёки қайта суғурта шартномаларини тузишда ва

суғурта мажбуриятлари портфелини шакллантиришда масъул бўлган юридик шахс - суғурта полисларига

обунани амалга оширади ёки суғурта рискини ўзига қабул қилади. Қаранг: Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш.,

Стародубцева Е.Б. Современный экономический словарь. 2-е изд., испр. - М.: ИНФРА-М, 1999. - С.462. 139 Хўш, агар шундай бўладиган бўлса, пировардида, бунинг оқибати нима билан тугайди? Бу яхшими

ёки ёмонми? Нима учун? 140Ўзбекистонда соф тарзда “Инвестицион банк” номини олган банк борми? Бор бўлса, унинг номи нима

деб аталади ва у нима билан шуғулланади? 141 Венчур компаниялар инг. “venture company” — тажриба-конструкторлик ишланмалари ёки бошқа

фансиғимли ишлар билан шуғулланадиган ва юқори рискли лойиҳаларни амалга оширувчи кичик бизнес

корхоналари. Қаранг: http://ru.wikipedia.org/wiki/Венчур; Герасименко А. Финансовый менеджмент - это

просто: Базовый курс для руководителей и начинающих специалистов. — М.: Альпина Паблишер, 2013. –

С.532; http://dic.academic.ru/dic.nsf/business/2188; Словарь бизнес-терминов. Академик, 2001;

http://www.thefreedictionary.com/VENTURE.

Page 90: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Венчур компанияларига капитал қўювчи фирмалар

(venturecapital firms) инвестиция банкларига ўхшаш, лекин битта

фарқи уларнинг мижозлари йирик корпорациялар эмас, балки ўз фаолиятини энди бошлаган фирмалардир. Бундай ёш компания-

ларнинг бошқарувчилари тажрибасиз бўлиб, улар нафақат

молиявий ёрдамга, балки бизнесни олиб бориш борасида маслаҳатга ҳам муҳтож бўладилар. Мазкур параграфда

ўрганиладиган фирмалар айнан шундай хизматлар кўрсатадилар.

“Венчур капиталистлари” (яъни “венчурли” капитал қўйилмалари билан шуғулланадиган компания ёки банк) янги

бизнесга пул тикади (қўяди) ва бошқарув ходимларига фирмани

“оммага чиқишга тайёр” бўладиган ҳолатга кўтаришга, бошқача қилиб айтганда, ўз акцияларини кенг доирадаги инвесторларга

сотишни бошлашга ёрдам беради. Бу даражага кўтарилгач, “венчур капиталисти”, одатда, капиталдаги ўз улушини сотади ва янги

венчур компанияси билан шуғулланишни бошлайди.

5.8. Активларни бошқарувчи фирмалар

Бу каби фирмалар, кўпинча, инвестицияларни ишончли (ишонч

бўйича) бошқарувчи компания деб аталади. Улар маслаҳат

берадилар ва кўп ҳолларда ўзаро ва пенсия фондларини ҳамда бошқа активлар бирлашмаларини алоҳида шахс, фирма ва давлат

ташкилотлари манфаатлари йўлида бошқарадилар. Улар мустақил

фирма бўлиши ёки бошқа компания таркибига унинг бўлими сифатида киришлари, масалан, траст компанияси банкнинг, суғурта

компаниясининг ёки брокерлик фирмасининг бир бўлаги бўлиши

мумкин142.

5.9. Ахборот хизматларини кўрсатувчи фирмалар

Молиявий хизматларни кўрсатувчи кўпгина фирмалар,

қўшимча фаолият сифатида хилма-хил молиявий ахборотларни йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланишади143. Бироқ, фаолиятнинг

142 Мамлакатимизда активларни бошқарувчи компаниялар борми? Уларнинг фаолияти хусусида қандай

маълумотларга эгасиз? 143Бу тасдиққа ишонасизми ва амалиётимиздан мисоллар келтираоласизми?

Page 91: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

айнан ушбу соҳасига ихтисослашган компаниялар мавжуд.

Рейтинг 144 агентликлари ахборот хизматларини кўрсатувчи эски компаниялардан ҳисобланади. Масалан, Moody's ва Standard &

Poor's рейтинг агентликлари қимматбаҳо қоғоз эмитентларининг

кредит рейтингини, Best's фирмаси эса – суғурта соҳасидаги кредит рейтингини аниқлашга ихтисослашган. Сўнгги йилларда турли

хизматлар таклиф этувчи компаниялар доирасида молиявий

кўрсаткичлар таҳлилини ўтказиш бўйича (масалан, Bloomberg ва Reuters) ёки турли хил ўзаро фондларнинг фаолияти натижалари

тўғрисида статистик маълумотлар тақдим этиш бўйича (масалан,

Upper, Momingstar ва SEI) фирма ва бўлимлар тобора кўп пайдо бўлмоқда. Ўзбекистонда, жумладан, кўпроқ тижорат банкларининг

фаолиятини характерлайдиган маълумотларни тақдим этувчи бундай фирмалардан бири “Ахборрейтинг”дир.

144 «Рейтинг» инглизча «rating» - баҳо, даража. 1. Назорат қилиш ва баҳолаш усули ва тизими. 2.

Эришилган ютуқларнинг самарадорлиги ва нуфузини баҳолашда рақамлар билан ифодаланадиган

кўрсаткич. 3. Жамоатчилик фикрини ўрганиш йўли билан аниқланадиган машҳурлик даражаси. Қаранг: ўша

манба. Ж.III. –Б.373.

Page 92: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

6-БОБ.МОЛИЯВИЙ ИНФРАТУЗИЛМАВА МОЛИЯ-

ВИЙ ТИЗИМНИТАРТИБГА СОЛИШ

6.1. Молиявий инфратузилма таркиби

Ҳар қандай ижтимоий аҳамиятга молик фаолият муайян қоида

ва қўлланмалар тўпламига риоя қилиш зарурияти билан чекланади. Қонун статус145и (мақоми)га эга бўлган ва иқтисодий фаолиятнинг

ҳар қандай соҳасида юз бергани каби молиявий тизим

ҳаракатланишидаги маълум аспектларни чеклаш учун хизмат қилувчи қоидалар мавжуд. Улар орасида энг муҳимлари ҳар қандай

турдаги товламачиликдан юридик ҳамда жисмоний шахсларни

ҳимоя қилувчи ва шартнома мажбуриятларига риоя қилинишини таъминловчи қонунлардир. Бу қонунлар нафақат давлатдан

давлатга фарқ қилади, балки вақт ўтиши билан ўзгаришга ҳам мойилдир. Улар жамият юридик тизимининг бир қисми

ҳисобланади ва одатда, гарчи бу қонунларнинг ўзгариши кўпинча

инсонларнинг ушбу тизим функцияларига қўйилган талабининг ўзгариши натижасида рўй берса-да, молиявий тизимнинг

чегарасидан чиқувчилардек изоҳланади.

Молиявий инфратузилма ўз ичига бухгалтерлик ҳисоби ва суд ишларини ҳал этиш жараёнларини; молиявий инструмент

(восита)лар савдосига кўмаклашувчи ҳисоб-клиринг

ташкилотларини; молиявий тизим қатнаш-чиларининг ўзаро муносабатларини назорат қилувчи, тартибга солувчи идораларни

олади (6.1.1-чизма).

6.1.1-чизма. Молиявий инфратузилма таркиби

145 «Статус» лотинча «status» - аҳвол, ҳол, ҳолат. Мақом – вазият, мавқе; ўрин, жой; даража, мартаба.

Қаранг: ўша манба. Ж.III. – Б.569.

Молиявий инфратузилма

Бухгалтерия ҳисоби ва суд

ишларини ҳал этиш

жараёнлари

Молиявий тизим қатнашчиларининг

ўзаро муносабатларини назорат

қилувчи (тартибга солувчи) идоралар

Молиявий инструмент (воси-

та)лар савдосига кўмаклашув-

чи ҳисоб-клиринг ташкилотлар

Page 93: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Бир неча асрлар давомида жамиятнинг тарихий ривожланиш

тадқиқоти билан шуғулланувчи олимларнинг аниқлашларига кўра, молиявий тизим инфратузилмасининг эволюцияси мамлакатлар-

нинг иқтисодий ривожланиш механизмини тушуниш учун асосий

мезон бўлиб ҳисобланади. Молиявий тизимни тартибга солувчи баъзи функциялар

хусусий компанияларни бирлаштирувчи ташкилотлар томонидан,

бошқалари эса давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Юридик жиҳатдан давлат муассасаларининг ваколатига кирувчи бу

каби алоҳида вазифаларни бажариш, кўпинча, хусусий сектор 146

ташкилотларига топширилади. Бундай тартиб АҚШда ва шу каби дунёнинг бошқа давлатларида қабул қилинган. Баъзан бундай

хусусий сектор ташкилотлари сифатида профессионал тор ихтисослашган ассоциация147лар, масалан, АҚШдаги Молия ҳисоби

стандартлари бўйича кенгаш (FASB — Financial Accounting

Standard Board); бошқа ҳолатларда - фонд биржалари, учинчидан – Халқаро своп сотувчилари ассоциацияси (ISDA — International

Swap Dealers Association)га ўхшаган савдо ассоциациялари

майдонга чиқади. Давлат, иқтисодиётнинг ҳар қандай бошқа соҳасидаги каби,

молиявий соҳада ҳам ижобий роль ўйнаши ва мамлакат иқтисодий

фаолияти самарадорлигининг ортишига имкон яратиши мумкин. Бироқ, муваф-фақиятли давлат сиёсати, асосан, давлатнинг

молиявий масалаларга қай даражада аралашиши ва унинг қайси

чегарадан ўтмаслиги зарурлигини тўғри аниқлаш билан боғлиқ.

6.2. Қимматбаҳо қоғозлар савдоси қоидалари

Қимматбаҳо қоғозлар савдоси қоидалари одатда уюшган

биржалар томонидан ўрнатилади. Шундан сўнг у тегишли қонун билан тасдиқланади. Бу қоидалар савдо операцияларини ўтказишда

харажатларни минимумгача камайтириш мақсадида савдо тартиби

(процедураси)ни стандартлашга мўлжалланган. Идеал 148 ҳолатда

146 “Сектор” лотинча “сektor” – қирқувчи, қирқиб ажратувчи. 1. Доиранинг ёй ва икки радиус билан

чекланган қисми ва шу шаклдаги нарса. 2. Яхлит бир ҳудуднинг маълум радиус ва чегаралар билан

чекланган қисми, алоҳида ажратилган ҳудуд. 3. Баъзи идора ва муассасаларнинг муайян фаолиятга

ихтисослашган бўлими. 4. Халқ хўжалигининг муайян иқтисодий ва ижтимоий белгилар билан ажралиб

турадиган қисми, соҳаси. Қаранг: ўша манба. Ж.III. –Б.475. 147 «Ассоциация» лотинча «associatio» - қўшилма, бирлашма. Умумий мақсадга эришиш учун тузилган

уюшма, иттифоқ. Қаранг: ўша манба. Ж.I.–Б.110. 148 «Идеал» французча «ideal», юнонча “idea” – ғоя, тушунча, тасаввур; образ, тимсол. 1. Жамиятнинг,

шахснинг энг олий мақсади, энг юксак орзу ва тилак. 2. Ҳар жиҳатдан барқамол, мукаммал, хаёлан орзу

қилинадиган, лекин ҳали ҳаётда мавжуд бўлмаган нарса, ҳодиса. 3. Олижаноб, намуна бўладиган, орзу,

Page 94: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

шу каби қоидалар синчковлик билан ўйлаб чиқилиши ҳамда

савдони энг кам харажатлари билан рағбатлантириши зарур эди. Лекин амалда улар кўпинча етарлича эркин характерга эга. Шунга

қарамасдан, тан олиш керакки, бу каби қоидаларнинг бутунлай

йўқлигидан кўра мавжудлиги афзалроқдир.

6.3. Бухгалтерия ҳисоби тизимлари

Молиявий маълумотдан самарали фойдаланиш учун у маълум

бир стандарт шаклида тақдим этилган бўлиши лозим. Молиявий ҳисоботлар тизимини ўрганувчи предмет ёки фанбухгалтерия

ҳисоби дейилади. Бухгалтерия ҳисоби тизимлари умумий молиявий

тизим инфратузилма-сининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Маълумки, дастлаб бухгалтерия ҳисоби тизимлари молиявий

битимлар тузиш жараёнлари эволюцияси билан бирга параллел149 равишда ривожланган. Археологлар эрамиздан аввалги 2000

йилларга тегишли қадимги Вавилонда тузилган молиявий

операциялар бўйича мураккаб ва батафсил ҳисоботларни топишган. Ҳозирги кунгача бухгалтерия ҳисоби тизимининг ривожланишида

асосий “сакраш” бўлган икки томонлама ёзиш услубидаги

бухгалтерия ҳисобига ўтиш – Италияда – Уйғониш даврида содир бўлди. Мазкур услубнинг юзага келишида савдо ва банк ишлари

соҳасидаги мураккаб молиявий операцияларни кузатиб боришга

бўлган талаб рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилди.

мақсадга мос, мувофиқ келувчи. Қаранг: ўша манба. Ж. II. – Б.173.

149 «Параллел» юнонча «parallelos» - ёнма-ён борувчи. 1. Математикада: бир текисликда ётган ва ҳар

икки томонга давом эттирилганда ҳеч қачон ўзаро кесишмайдиган; мувозий, ёндош. 2. Бир томонга қараб

йўналган ва бир-биридан деярли тенг узоқликда ёнма-ён жойлашган. 3. Кўчма: Айни бир вақтда мавжуд

бўлган ёки давом этадиган воқеа-ҳодиса (бир-бирига нисбатан). 4. Бир хилдаги, турдаги. Қаранг: ўша манба.

Ж.III. –Б.217.

Page 95: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

7-БОБ. ДАВЛАТ ВА НОДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ

ТАШКИЛОТЛАР(И)

Модомики, давлат қонун яратувчи ва уларнинг бажарилишини

назорат қилувчи орган ҳисобланар экан, у молиявий тизимни тартибга солиш бўйича тўлиқ жавобгардир. Ўтган бўлимда

айтилгани каби, АҚШда ҳам, бошқа давлатларда ҳам молиявий

тизимни тартибга солиш бўйича баъзи масалаларни бажариш маълум бир молиявий сектор қатнашчилари ассоциацияси ёки фонд

биржаларига ўхшаш хусусий сектор муассаса-ларининг ваколатига

ўтказилади. Жумладан, АҚШда қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича

Комиссия (SEC — Securities Exchange Commission) ташкил этилган. Худди шундай Комиссия, хусусан, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.

Унинг асосий вазифаси ҳар бир янги қимматли қоғозларни оммавий

чиқаришда фирмалар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган улар фаолияти тўғрисидаги маълумот ҳажмига бўлган аниқ

талабларни ишлаб чиқишдан иборат. Бошқа давлатларда ҳам шу

каби тартибга солувчи органлар мавжуд. Бироқ, давлат молиявий тизимни тартибга солувчи орган

ролини ўйнагани билан бир қаторда, у мазкур тизимдан ўз

сиёсатининг бошқа мақсадларига эришиш учун фойдаланади. Мисол тариқасида ҳукуматнинг пул-кредит сиёсатини иқтисодий

ўсиш ёки бандлик соҳасидаги турли умуммиллий вазифаларнинг

бажарилиши учун фойдаланишини келтириш мумкин. Кейинги бўлимларда биз у ёки бу молиявий тизим соҳасини тартибга

солувчи ёхуд бошқа иқтисодий мақсадларга етишиш учун ушбу

тизимни асосий инструмент (восита) тариқасида ишлатадиган баъзи давлат ташкилотлари тўғрисида сўз юритамиз.

7.1. Марказий банклар

Марказий банклар – бу асосий функцияси молиявий бозорнинг маълум параметр 150ларига, масалан, муомаладаги пул миқдорига

таъсир этиш орқали давлат сиёсати вазифаларини амалга оширишга

кўмаклашишдан иборат бўлган молиявий воситачилардир.

150 «Параметр» юнонча «parametron» - ўлчаб ажратувчи. 1. Математик формулада қўлланадиган ва

ўзининг маълум қийматида шу тенглама билан ифодаланган муносабатлардан муайян бирига олиб

келадиган миқдор. 2. Бирор технологик жараён, ҳодиса, тизим, техник қурилма ва б.нинг асосий

хусусиятларидан бирини ифодалайдиган миқдор. 3. Бирор воқеа-ҳодисани тавсифлаш ва баҳолаш учун

зарур бўлган белги, мезон. Қаранг: ўша манба. Ж.III. –Б.217-218.

Page 96: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Марказий банклар фаолияти баъзи давлатларда давлат ижроия

органларининг бевосита назорати остида бўлса, бошқа давлатларда улар маълум даражада автономлик (мустақиллик)ка эгадирлар151.

Банк маълум бир давлатнинг марказий банки эканлигини

кўпинча унинг номига қараб билиб олиш мумкин: Bank of England, Bank of Japan, Банк России ва ҳоказо. Бироқ, масалан, марказий

банк АҚШда Federal Reserve System (Федерал заҳира тизими),

Германияда эса Bundesbank деб аталади. Ўзбекистонда эса бу банкнинг номи “исми жисмига монанд” қилиб қўйилган ва у

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки деб аталади.

Марказий банк одатда давлат тўлов тизимининг юраги ҳисобланади. У давлатни миллий валюта билан таъминлайди ва

банклараро ҳисоб-китоблар тизими унинг бошқарувида бўлади. Тўлов тизими самарали бўлиши учун инфляция даражаси камида

ўртача бўлиши 152 ва буни марказий банклар ўзларининг асосий

вазифаси деб кўришлари шарт. Бироқ, кўп давлатларда улардан аҳолининг тўлиқ бандлигини

ҳамда давлат иқтисодий ўсишини таъминлаш каби мақсадларга

эришишга йўналтирилган ҳаракатларни кутишади. Бундай давлатларда марказий банкларга кўпинча бир-бири билан низоли

мақсадларни баланс (мувозанат)га келтириш: нархлар

барқарорлигини ва аҳолининг тўлиқ бандлигини таъминлаш юзасидан барча чораларни кўришига тўғри келади153.

7.2. Ихтисослашган молиявий воситачилар

Бу гуруҳ ташкилотлар иқтисодий фаолиятнинг ўзига хос турларини рағбатлантириш мақсадида тузилган компанияларни ўз

ичига олади. Ушбу компаниялар фаолияти молиялаштириш

жараёнини енгиллаштиради ёки улар муайян гуруҳдаги мижозларга ҳар хил турдаги қарзга оид инструмент (восита)ларни тақдим

151 АҚШ Марказий банки давлатга нисбатан юқори даражадаги мустақилликка эга. Унинг таркибига 7

аъзодан иборат бўлган ва Колумбия штатидаги Вашингтон шаҳрида жойлашган бошқарувчилар кенгашидан

таркиб топган 12та минтақавий банк киради. Бироқ, шуни ҳам қайд этиш жоизки, бошқарувчилар кенгашининг барча 7 аъзолари АҚШ Президенти томонидан тайинланади ва мамлакатнинг Сенати

томонидан тасдиқланади. 152 “Инфляция даражаси камида ўртача бўлиши шарт” деганда нима назарда тутилаяпти? Ана шу сўзлар

бирикмасига нисбатан мулоҳазаларингиз нималардан иборат? 153 Марказий банклар зиммасига уларнинг асосий вазифасидан ташқари, жумладан, бундай

вазифаларнинг ҳам юклатилиши мумкинлигини биз қандай талқин қилаяпмиз? Ҳамма вақт ҳам унга тайёр

турибмизми ва уни соғлом ҳолат сифатида қабул қилаяпмизми? Илмий тадқиқотларимизни амалга ошира

бориб Марказий банклар фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган тавсияларимизга муаммонинг бу

жиҳатларига эътибор бераяпмизми? “Таклиф-тавсия”ларимиз, айрим ҳолларда, тескари йўналишга эга

эмасми? Ва ҳ.к.

Page 97: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

этадилар. Бунга мисол тариқасида фермерлар, талабалар, кичик

корхоналар, янги уйларни сотиб олувчилар ва бошқаларга қарз берувчи ёки қарзни кафолатловчи давлат агентликларини кўрсатиш

мумкин.

Давлат ташкилотларининг бошқа гуруҳи банк омонатларининг суғуртаси учун ташкил этилган агентликлар сифатида намоён

бўлади. Уларнинг асосий функцияси молиявий тизимнинг барча

қисмида ёхуд унинг қайсидир бир қисмида иқтисодий инқирозларнинг олдини олиш орқали иқтисодий барқарорликка

кўмаклашишдан иборат.

Бу режада энг ёмон сценарий банк саросимаси ҳисобланади. Омонатчилар, агар пулларининг ишончли жойда турганлиги ва

истаган пайтда уларни қайтариб олишларига ишонишса, ўз омонатларини банкларда сақлашга рози бўладилар. Шу билан

бирга, банкларда ноликвид ва рискли активлар мавжудлиги ва бу

активлар банкнинг омонатчилар олдидаги мажбуриятларини таъминлаш учун хизмат қилиши ҳам уларга маълум. Агар

омонатчилар қайсидир пайтда ўз омонатларини тўлиқ миқдорда

қайтариб олишларига ишонишмаса, улар саросимага тушиб, банкка қараб югуришади ва биринчи бўлиб навбатга туришга ва имкон

қадар тезроқ ўз пулларини қайтариб олишга уринишади.

Бу каби ҳолат банкни ўз рискли активларининг бир қисмини пулга сотишга мажбур қилади. Агар омонатларни таъминловчи

активлар ноликвид бўлса, уларни тезроқ сотиш зарурияти банкка бу

активларни ўз нархидан паст нархларда сотишга тўғри келишини билдиради. Агар қайсидир банкда омонатчилар билан ҳисоб-китоб

қилиш учун маблағ етишмаса, “юқтириш риски” пайдо бўлади ва

юқорида келтирилган ҳолат бошқа муассасаларда ҳам такрорланиши мумкин. Бироқ “юқтириш” муаммоси “нақдга

ёпишиш” деб аталадиган ҳолатда, яъни одамлар ҳеч бир банкда

омонатларини қолдирмасдан, уларни нақд пул кўринишида ушлаб туришга ҳаракат қилишган тақдирда умумий молиявий тизимга

хавф солиши мумкин.

7.3. Минтақавий ва бутундунёвий молиявий ташкилотлар

Бугунги кунда кўплаб халқаро молиявий ташкилотлар мавжуд.

Уларнинг ваколати турли давлат ҳукуматлари молиявий сиёсатини

мувофиқлаштиришдан иборат. Бундай халқаро молиявий ташкилотлар ичида энг муҳими Базелда (Швейцария) жойлашган

Page 98: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS — Bank for International

Settlements) ҳисобланади. Унинг вазифаси барча мамлакатлардаги банк қоидаларининг максимал ўхшашлигини таъминлаш-дан

иборат. Ундан ташқари, халқаро молия бозорида яна икки халқаро

молиявий ташкилот фаолият юритади. Уларнинг мақсади – савдо ва молия фаолиятини рағбатлантиришдан иборат. Булар: Халқаро

валюта фонди (ХВФ) (IMF — International Monetary Рuпd) ва

Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки, ёки Дунё банки (International Bank for Reconstruction and Development, World bank).

ХВФ унга аъзо бўлган давлатлар иқтисодий ва молиявий

шароитларининг ўзгаришини кузатади, техник ёрдам кўрсатади, халқаро савдо ва молия операциялари қоидаларини ишлаб чиқади,

халқаро иқтисодиётнинг турли масалалари бўйича маслаҳат беради, айрим аъзо давлатлар тўлов балансини тўғрилаб олишлари учун

ресурслар тақдим қилади ва ҳ.к.

Дунё банки ривожланаётган давлатларда турли инвестицион лойиҳаларни молиялаштиради. У ривожланган давлатларда

облигациялар сотуви орқали капитални жалб этади ва шундан сўнг

уни муайян мезонларга жавоб берувчи ва бирор-бир давлатнинг иқтисодиётини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларни

амалга ошириш учун қарзга беради.

Page 99: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

РЕЗЮМЕ

Молия тизими молиявий хизматлар кўрсатувчи бозорлар,

воситачилар, фирмалар ва бошқа институтларни ўз ичига олади. Улар ёрдамида уй хўжаликлари, хусусий компания ва ҳукумат

ташкилотлари ўзлари қабул қилган молиявий қарорларини амалга

оширадилар. Молия тизими таркибига акциялар, облигациялар ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар сотилувчи бозорлар, шунингдек,

банклар ва суғурта компаниялари каби молиявий воситачилар

киради. Пул маблағлари молиявий тизим тузилмасининг турли

элементлари орқали ортиқча молиявий маблағларга эга бўлган

компаниялардан маблағ етишмайдиган компанияларга оқиб ўтади. Кўпгина ҳолларда молиявий оқим молиявий воситачилар орқали

ўтади. Молия тизими олти асосий функцияни бажаради:

- иқтисодий ресурсларнинг вақт оралиғида, давлат чегаралари

орқали ва иқтисодиётнинг бир соҳасидан бошқасига кўчириш усулларини таъминлаш;

- рискни бошқариш усулларини таъминлаш;

- савдога имкон берувчи клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш усулларини таъминлаш;

- турли корхоналардаги эгаликларни бўлиш ва молиявий

ресурсларни қўшиш механизмини таъминлаш; - иқтисодиётнинг турли соҳаларида марказлаштирилмаган

қарор қабул қилиш жараёнини мувофиқлаштиришга имкон берувчи

нарх (баҳо) маълумоти билан таъминлаш; - стимуллаштириш муаммоларини ҳал этиш усулларини

таъминлаш. Бу муаммолар битим иштирокчиларидан бири эга

бўлган маълумотга бошқаси эга бўлмаганда ёки қатнашчилардан бири иккинчисининг номидан агент сифатида ҳаракат қилган

ҳолларда юзага келади.

Юқорида саналган молиявий функцияларни бажариш усулларининг такомиллашувига олиб келадиган рақобат молия

соҳасида ҳар қандай инновациянинг юзага келиши учун асосий

туртки берувчи омил бўлиб хизмат қилади. Фонд бозорларида қуйидаги молиявий активларнинг асосий

турлари билан савдо қилинади: қарз мажбуриятлари, акциялар ва

ҳосилавий қимматли қоғозлар.

Page 100: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

• Қарз воситалари пулни қарзга олувчи барча фирмалар,

ҳукумат ва уй хўжаликлари томонидан чиқарилади. Акциялар – бу фирма эгаларининг унинг активларининг бир қисмига эгалиги

тўғрисидаги талабидир.

• Ҳосилавий қимматли қоғозлар – бу қиймати бошқа активлар нархлари билан боғлиқ равишда ўрнатиладиган опционлар ва

фьючерс шартномалари каби молиявий инструментлардир.

Фоиз ставкаси деб қарзга олинган маблағлар бўйича ваъда қилинган даромадлилик ставкасига айтилади. Қарзларнинг тури

қанча бўлса, фоиз ставкаларининг турлари ҳам шунча бўлади. Фоиз

ставкасининг миқдори ҳисоб-китоб пул бирлиги, тўлов қатори (навбати) ва кредит инструменти (дефольт риски) бўйича битим

шартларининг бажарилмаслиги эҳтимолига боғлиқ. Номинал фоиз ставкаси аниқ пул бирликларида ифодаланади; даромадлиликнинг

реал ставкасини аниқлаш учун восита сифатида маълум бир

стандартлаштирилган истеъмол саватидан фойдаланилади. Муайян (қайд қилинган)номинал фоиз ставкалари бўйича

таклиф этиладиган облигациялар даромадлилик реал ставкасининг

ноаниқ кўрсаткичига эга. Инфляцияни ҳисобга олган ҳолда индексланган ҳамда муайян реал ставкаларини таклиф этувчи

облигациялар даромадлилик номиналставкасининг ноаниқ

кўрсаткичи билан тавсифланади. Бозор иқтисодиётида даромадлилик ставкаси даражасига тўрт

асосий омил таъсир этади:

• ишлаб чиқариш воситалари самарадорлиги – шахта, тўғон, йўл, кўприк, завод, машина ва товар-материал заҳираларига

сарфланган маблағдан кутилаётган даромадлилик ставкалари;

• ишлаб чиқариш воситалари самарадорлигига нисбатан ноаниқлик даражаси;

• инсонларнинг вақтинчалик афзал кўришлари – инсонларнинг

келажакда эмас, айнан бугун товарлар ва хизматларни истеъмол қилишни қанчалик афзал кўришлари;

• рискни ёқтирмаслик – инвестиция рискини қисқартириш

мақсадида даромадлиликни оширишдан воз кечишга рози инсонлар сони.

Индекслаш деб инвестиция стретегиясини аташади, унинг

мақсади инвестиция капиталининг даромадлилиги ўзгаришини мўлжал сифатида танланган биржа индексига боғлаб қўйишдир.

Page 101: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

Молиявий воситачилар деб, асосий функцияси мижозларни

улар молия бозорида бевосита операцияларидан олишлари мумкин бўлган молиявий маҳсулотлар ва хизматларга нисбатан юқори

самарали молиявий маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлашдан

иборат фирмаларга айтилади. Молиявий воситачиларнинг асосий турлари ичида банклар, инвестиция ва суғурта компанияларини

келтириш мумкин. Уларнинг молиявий маҳсулотлари: чек

ҳисобварақлари, кредитлар, ипотекалар, ўзаро жамғармаларнинг қимматли қоғозлари ва суғурта шартномаларининг кенг диапазони

кабиларни ўз ичига олади.

Page 102: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

АСОСИЙ АТАМАЛАР

• биржадан ташқари бозор (ovcr-the-counter market)

• молиявий оқимлар (flow of iunds)

• аҳлоқий риск (moral hazard) • ёқимсиз (ноқулай) танлов (adverse selection)

• умрбод (ҳаётий) рента (life annuities)

• "комитент-комиссионер" муаммоси (principal-agent problem) • қарзларни таъминлаш принципи (услуби) (collateralization)

• қайд қилингандаромадли воситалар (fixed-income instruments)

• пул бозори (money market) • капитал бозори (capital market)

• ликвидлик (liquidity) • қолдиқ талаб (residual claim)

• чекланган жавобгарлик (limited liabilities)

• ҳосила (ясама)қимматли қоғозлар (derivatives) • харид қилиш опциони, "колл" опциони (call option)

сотиш опциони, "пут" опциони (put option)

форвард шартномалар (forward contract)

гаров бўйича фоиз ставкаси (mortgage rate)

тижорат кредити ставкаси (commercial loan rate)

ҳисоб-китобли пул бирлиги(unit of account)

тўлов муддати (maturity)

дефольт риски (default risk)

валюта курси (exchange rate)

даромадлилик эгри чизиғи (yield curve)

ҳар хил турдаги қимматли қоғозлар даромадлилиги

кўрсаткичлари фарқи (yield spread)

капиталнинг ўсиши (capital gain)

капитал йўқотилиши (capital loss)

номинал нархлар (nominal prices)

ҳақиқий (реал) нарх (баҳо)лар (real prices)

номинал фоиз ставкаси (nominal interest rate)

ҳақиқий даромадлилик ставкаси (real rate of return)

индекслаштирилган облигациялар (index-linked bonds)

фоизлиарбитраж (interest-rate arbitrage)

ишлабчиқаришвоситаларисамарадорлиги (productivity of capita

goods)

Page 103: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қўйилган (жойлаштирилган) капитал даромадлилиги ставкаси

(rate of retum on capital)

тижорат банклари (commercial banks)

белгиланган (ўрнатилган) бадаллар асосида жамғариладиган

пенсия дастури (defined-contribution pension plan)

белгиланган (ўрнатилган) имтиёзлар асосида

рағбатлантириладиган пенсия дастури (defined-benefit pension

plan)

ўзаро фонд (mutual fund)

инвестицион банк (investment bank)

компонентлари акцияларнинг бозор қиймати (баҳоси) асосида

ўлчанадиган фонд индекслари (market-weighted stok indexes)

Page 104: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ

1-назорат саволи.

Бир омонатчи банк ҳисоб рақамига 5,0 млн. сўм қўйди. Сиз эса ушбу банкдан худди шу суммага талабаликка оид қарз олаяпсиз.

2.2.1-чизмада келтирилганлар ёрдамида молиявий оқимларнинг

ҳосил қилган ҳаракат йўналишини кузатинг (аниқланг). Жавоб: Маблағлар омонатчи (ортиқча молиявий ресурсга эга

бўлган субъект)дан молиявий воситачига ва ундан эса Сиз (ресурси

дефицит бўлган субъект субъект)га томон ҳаракат қилади.

2-назорат саволи.

Молиявий тизим орқали вақт бўйича (бўйлаб, орасида) пул ресурсларини кўчириб ўтказишга мисоллар келтиринг. Ушбу

ресурсларни кўчиришнинг самаралироқ усули мавжудми? Жавоб: Ўзининг келажакдаги пенсия таъминоти учун

маблағни жамғараётган ва уни банкдаги ҳисоб варағида сақлаётган

кишини мисол сифатида келтириш мумкин. Бу мақсадлар учун янада самаралироқ тарзда маблағларни жамғариш усули суғурта

полисини сотиб олиш ёки маблағларни ягона функцияси бўлғуси

пенсионерларни даромадлар билан таъминлаш бўлган ихтисослаштирилган ўзаро фондларга жойлаштириш (қўйиш)

бўлиши мумкин.

3-назорат саволи.

Молиявий тизим ёрдамида рискни кўчиришга мисол келтиринг.

Жавоб: Ҳар қандай суғурта полиси сотиб олинганда рискни кўчириш содир бўлади.

4-назорат саволи.

Сиз сотилган товар ёки кўрсатилган хизмат учун тўлов

сифатида «Мен Сизга шунча сумма қарзман» (IOU - I owe you)

шаклидаги энг оддий қарз тилхатини қабул қилармидингиз? Сизнинг жавобингизга қандай омиллар таъсир кўрсатади?

Жавоб: Жавоб битим ҳажми ва СизнингIOUгиз табиатига

боғлиқ. Агар битим унча катта бўлмаган суммага содир бўлаётган бўлса, Сизнинг IOUгизнинг рисклилик даражаси мени унчалик

ташвишга солмайди. Агар Сиз катта суммани сўраётган бўлсангиз,

у ҳолда мен Сизнинг IOUгиз тўланишини қандайдир молиявий институтдан кафолатланишини истардим. Мен тўловни кредит

Page 105: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

карточкаси билан қабул қилган бўлардим. Чунки бу ҳолда менда

Сизга кредит карточкасини берган банкдан ўз пулимни олишимга ишонч пайдо бўлар эди. Бироқ Сиз билан узоқ муддатли ва

ишончли хизмат муносабатларига эга бўлмасам ёки Сиз менинг

доимий мижозим бўлмасангиз Сиз томондан имзоланган чекни қабул қилишни рад этган бўлур эдим.

5-назорат саволи.

Кўпчилик уй хўжаликларининг молиявий ресурсларини

бирлаштириш усули мавжуд бўлмаганда амалга ошириш мумкин

бўлмаган инвестицияни мисол қилиб келтиринг. Жавоб: Амалга оширилиши учун йирик маблағлар зарур

бўлган ҳар қандай инвестициялар. Масалан, кўприк ёки тўғон қуриш.

6-назорат саволи. Ушбу операцияда иштирок этмаган томонларни муҳим

маълумот билан таъминловчи молиявий битимга мисол келтиринг.

Жавоб: Ривожланган фонд бозорида акциялар сотилган ёки сотиб олинган ҳар қандай ҳолатда, ушбу қимматли қоғозларни

қанча инвестор маъқул топгани ва сотиб олгани тўғрисида аниқлаб

олиши мумкин бўлиши учун маълумот барча хохловчилар орасида тарқатилади.

7- назорат саволи.

Қачон аҳлоқий риск муаммоси мўлжалланган бизнес-лойиҳани

амалга ошириш учун маблағ олишда Сизга халақит беришга

қодирлиги ҳолатига мисол келтиринг. Ушбу муаммони енгишнинг қандай усуллари мавжуд?

Жавоб: Агар Сиз банкдан янги венчурлик корхонасини ташкил

этиш учун пулга бўлган талабингизни 100%га қаноатлантирадиган қарз беришини сўрасангиз, у Сизга кредитни қайтармаслик риски

катта бўлганлиги учун рад жавобини беради. Бундай муаммони

ечишнинг бир усули қуйидагича: банкка кредитни қўшимча таъминлашни, масалан, Сизнинг бирор шахсий активларингизни

таклиф этиш мумкин, ёки кимдир Сиз қарзни қайтаришингизни

кафолатлаши лозим.

Page 106: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

8-назорат саволи.

Фараз қилайлик, қайсидир банк потенциал мижозларга уларнинг қарзни тўлай олиш лаёқатини текширмасдан қарз

беришни ваъда қилади. Қайси тоифа қарз олувчилар бундай

таклифга жалб этилади ?Бундай банкнинг қарз бўйича фоиз ставкаси қарз олувчининг кредит тарихини текширадиган банк

ставкасидан фарқ қиладими?

Жавоб: Қарзни тўлай олиш лаёқатини текширмайдиган банк, тўламаслик риски даражаси юқори бўлган қарз олувчиларни жалб

этади. Яшовчанлигини сақлаб қолиши учун бундай банк фоиз

ставкаларини анча юқори ўрнатиши лозим.

9-назорат саволи.

Агар Сиз молиянгиз хусусида ўзингизнинг суғурта агентингиз

маслаҳатидан фойдаланишга қарор қилсангиз, бунда комитент-

комиссионер муаммоси юзага келадими? Уни қандай ечиш мумкин? Жавоб: Ҳар бир суғурта агенти унинг мижози суғурта

полисини, гарчи ушбу полис унинг мижозига керак бўлмаса ҳам,

сотиб олишига интилади. Чунки агент ундан комиссион маблағ олади. Сизларнинг қизиқишларингиз орасидаги келишмовчиликдан

қочиш учун Сиз хизмат тўлови қандайдир молиявий маҳсулотни

сотишга эмас, балки маслаҳат сифатига боғлиқ бўлган малакали маслаҳатчи маслаҳатидан фойдаланганингиз маъқул.

10-назорат саволи.

Қарзга оид мажбурият, акция ва ҳосилавий (ясама) қимматли

қоғозларнинг асосий тавсифлари қандай?

Жавоб: Қарзга оид инструментлар пул қарзга олувчи ҳар қандай хўжалик субъектлари томонидан муомалага чиқарилади.

Акциялар – бу фирма эгаларининг унинг активлари бир қисмига

эгалиги тўғрисидаги талабини ифодалайди. Ҳосилавий (ясама)қимматли қоғозлар – бу қиймати бошқа активлар, яъни

акциялар, даромади қайд этилган ставкали қимматли қоғозлар,

хориж валютаси ва товарлар кабиларнинг нарх (баҳо)лари билан боғлиқ равишда аниқланадиган молиявий инструментлардир.

11-назорат саволи.

Япон инвестори Бирлашган Қироллик облигацияларига иенда

капитал қўйиб йиллик 3% ишлаб топиши учун, бир йилдан сўнг

Page 107: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

валюта курси қандай ўзгариши лозимлигини юқорида кўрсатилган

мисол орқали тушунтиринг. Жавоб: 109 фунт стерлинг Х фунт стерлингнинг келажакдаги

курси – 5 000 иен : 15 000 иен = 0,03

Фунт стерлингнинг келажакдаги курси 141,74 иенни ташкил

этиши лозим.

12-назорат саволи.

Молиявий маълумотлар мавжуд охирги газеталарни қаранг.

Унда АҚШ Ғазначилиги қимматли қоғозларининг ҳозирги кундаги даромадлилик даражаси ва эгри чизиғи шакли қандай? Уни Япония

Ғазначилиги қимматли қоғозларининг даромадлилик эгри чизиғи шакли билан солиштиринг.

Жавоб:Жавоб маълумот олиш билан боғлиқ.

13-назорат саволи.Молиявий маълумотлар мавжуд охирги

газеталарни қараб, текширинг: бугунги кунда корпоратив

облигациялар ва АҚШ Ғазначилиги облигациялари даромадли-лигининг фарқи қандай?

Жавоб - Жавоб маълумот олиш билан боғлиқ.

14-назорат саволи.

Сиз 50 долларга акция сотиб олдингиз. Унга йил давомида 1

доллар миқдорида пул шаклида дивиденд ҳисобланади ва Сиз бу қимматли қоғозларнинг курси йил охирида 60 доллар бўлишини

режалаштирасиз. Сиз қандай даромадлилик ставкаси олишни

кутяпсиз? Агар йил охирида қимматли қоғозларнинг ҳақиқий курси 40 долларни ташкил этса, Сизнинг реал даромадлилик ставкангиз

қандай бўлади?

Жавоб:

Кутилаётган даромадлилик ставкаси = (1$ + 60$ - 50$) : 50$ =

0,22 ёки 22%;

Даромадлиликнинг ҳақиқий ставкаси = (1$ +40$ - 50$):50 = -0,18 ёки -18%.

15-назорат саволи.

Фараз қилайлик, ғазначилик векселлари бўйича рисксиз номинал

йиллик фоиз ставкаси 6%ни ташкил қилади. Прогноз (башорат)

Page 108: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

қилинаётган инфляция даражаси йилига 3%. Бундай қимматли

қоғозлар бўйича кутилаётган даромадлиликнинг реал ставкаси қандай бўлади? Улар реал ифодада нега рискли ҳисобланади?

Жавоб:Реал фоиз ставкаси = 2,913%

Модомики, номинал даромадлилик ставкасини ўрнатишда ҳақиқий инфляция даражаси номаълум экан, инвесторлар

ўзларининг капитал қўйилмасидан реал даромадлилик қандай

бўлишини ҳеч қачон аниқ билишмайди (у ҳақиқий инфляция даражасига боғлиқ бўлади).

16-назорат саволи. Фараз қилайлик, TIPS бўйича реал йиллик фоиз ставкаси 3,5%,

АҚШда кутилаётган йиллик инфляция даражаси 4%. Бундай облигацияларнинг кутилаётган номинал даромадлилик ставкаси

қандай бўлади?

Жавоб: (1 + номинал ставка) = (1 + реал ставка) х (1 + инфляции даражаси). Шундай қилиб, номинал ставка = 1,035 х 1,04

- 1 = 0,0764, ёки 7,64%.

17-назорат саволи.

Фараз қилайлик, банк ҳисобрақамингизда йиллик 3% бўйича

қўйилган 10 000 доллар сақланмоқда. Шу билан бирга Сизда кредит карточкаси орқали йиллик 17% тўланадиган 5000 доллар

миқдоридаги тўланмаган қарз мавжуд. Сизнинг фоизли арбитраж

имкониятларингиз қандай? Жавоб: Сиз банк ҳисоб рақамингиздан 5000 доллар олиб,

кредит карточка бўйича қарздорликни тўлашингиз мумкин эди.

Бундай ҳолатда Сиз йиллик 3% (йиллик 150 доллар) йўқотиб, лекин кредит карточка бўйича 17% (йиллик 850 доллар) иқтисод қилган

бўлардингиз. Шундай қилиб, Сизга фоизли арбитраж 700 доллар

келтириши мумкин.

18-назорат саволи.

Қайси асосий омиллар иқтисодиётда даромадлилик ставкаси даражасини аниқлайди?

Жавоб: • ишлаб чиқариш воситалари самарадорлиги – шахта, тўғон,

йўл, кўприк, завод, машина ва товар-материал заҳираларига

сарфланган маблағдан кутилаётган даромадлилик;

Page 109: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

• ишлаб чиқариш воситалари самарадорлигига нисбатан

ноаниқлик даражаси; • инсонларнинг вақтинчалик афзал кўришлари – келажакда

эмас, айнан бугун инсонлар товарлар ва хизматларни истеъмол

қилишни қанчалик афзал кўриши; • рискни ёқтирмаслик – инвестиция рискини қисқартириш

мақсадида даромадлиликни оширишдан воз кечишга рози инсонлар

сони.

Page 110: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

САВОЛ ВА ТОПШИРИҚЛАР

1. Адам Смитнинг жамиятнинг иқтисодий тараққиёти учун

ҳукуматга нисбатан бозорнинг “кўринмас қўл” усулига кўпроқ риоя

этиш жоиз, деган нуқтаи назарига қандай қарайсиз? Уни қабул қиласизми ёки рад этасиз?

2. Молиявий тизим қандай қилиб иқтисодиёт ишончлилиги ва жамиятнинг тараққиётига кўмаклашади?

3. Адам Смит (1776 й.) даври билан солиштирганда, молиявий тизимнинг олти функциясидан ҳар бирини амалга оширишда

самарадорлик қандай ошганлиги бўйича мисол келтиринг.

4. Ривожланган фонд бозори қандай қилиб Адам Смит

томонидан таърифланган натижаларни таъминлайди? Фонд бозорини тартибга солиш зарурми? Агар зарур бўлса, унда нега

зарур ва у қандай амалга оширилади?

5. Агар қайтари (узи)лишиниҳеч ким кафолатлай олмаса, Сиз

талабалик қарзини олишнинг уддасидан чиқармидингиз?

6. Агар рискни суғурталаш имконияти мавжуд бўлмаганда,

ташқи молиялаштириш ололмайдиган янги иш бошланмаларига

мисоллар келтиринг.

7. Тасаввур қилингки, Сиз кўчмас мулкка капитал сарфлаяпсиз.

Сизнинг умумий сармоянгиз 100000 долларни ташкил этади. Сиз бу ишга 20 000 доллар ўз маблағингизни сарфладингиз, банкдан 80

000 доллар қарз олдингиз. Ушбу венчур корхона бўйича ким риск

қилади ва нима учун?

8. Сиз АҚШда яшайсиз ва бугун Германияга ярим йилга

саёҳатга жўнамоқчисиз. Ҳозирги пайтда Сиз евронинг қайд қилинган курси бўйича 1 евро учун 0,75 доллардан 6 ойдан сўнг

сотиб олиш учун опцион олишингиз мумкин. Бундай опцион

нимаси билан суғурта полисини эслатади?

Page 111: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

9. Аҳлоқий риск муаммоси бирор лойиҳани молиялаштириш

учун маблағ олишга қандай ҳалақит бериши мумкинлиги бўйича мисол келтиринг. Бу муаммони ечиш усули борми?

10. Ноқулай танлов муаммоси бирор лойиҳани молиялаштириш учун маблағ олишга қандай ҳалақит бериши мумкинлиги бўйича

мисол келтиринг. Бу муаммони ечиш усули борми?

11. Комитент-комиссионер муаммоси бирор лойиҳани

молиялаштириш учун маблағ олишга қандай ҳалақит бериши

мумкинлиги бўйича мисол келтиринг. Бу муаммони ечиш усули борми?

12. Нега бирор давлатнинг почта маркалари қоғоз пуллар

сингари самарали тўлов воситалари каби хизмат қила олмайди?

13. Агар мен қалбаки доллар босиб чиқарсам ва бирор

қимматбаҳо товар ёки хизмат учун тўласам, ким зарар кўради?

14. Баъзи олимлар фикрига кўра, келгусида тўлов воситаси

бўлиб хизмат қиладиган нарса тўғрисидаги прогноз (башорат)

тузиш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона мезон бўлиб, ушбу тўлов воситасини ишлаб чиқариш ва унинг ҳақиқийлигини

текшириш учун сарфланадиган реал ресурс харажатлари

ҳисобланади. Ушбу фикрга қўшилсак, Сизнингча, нима келажак пуллари бўлади?

15. Ҳамма ҳукуматлар ўз юртидаги нарх (баҳо) даражасига мувофиқ индексланган облигацияларни эмиссия қилиши лозимми?

Агар давлатнинг қарзи миллий валюта бирлигида қайд этилган

бўлса, давлат фуқаролари учун уларнинг давлат олий хизматчиларига нисбатан аҳлоқий риск муаммоси мавжудми?

16. Сизнинг давлатингиздаги олий таълимни молиялаштириш тизимини тушунтириб беринг. Бу жараёнда уй хўжаликлари,

кўнгилли нотижорат ташкилотлари, шахсий фирмалар ва ҳукумат

қандай роль ўйнайди?

Page 112: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

17. Сизнинг давлатингиздаги уй-жой қурилишини

молиялаштириш тизимини тушунтириб беринг. Бу жараёнда уй хўжаликлари, хусусий фирмалар ва ҳукумат қандай роль ўйнайди?

18. Сизнинг давлатингиздаги тадбиркорликни молиялаштириш тизимини тушунтириб беринг. Бу жараёнда уй хўжаликлари,

хусусий фирмалар ва ҳукумат қандай рол ўйнайди?

19. Сизнинг давлатингиздаги тиббий изланишларни молиялаш-

тириш тизимини тушунтириб беринг. Бу жараёнда кўнгилли

нотижорат ташкилотлар, хусусий фирмалар ва ҳукумат қандай роль ўйнайди?

20. Фараз қилинг, фонд бозорида фақат икки турдаги акция

сотилмоқда ва Сиз барча акциялар муомаласи ўзгаришларини акс

эттирувчи индекс ишлаб чиқмоқчисиз. Айтайлик, давр бошида биринчи компания акциялари 1 акцияга 20 доллардан сотилаётган

эди ва 100 млн. акция муомалага чиқарилди. Иккинчи компания

акциялари 1 акцияга 10 доллардан сотилаётган эди ва муомалага 50 млн. акция чиқарилди. Бир йилдан сўнг биринчи компания

акциялари нархи 1 акцияга 30 долларга кўтарилган, иккинчи

компания акциялари нархи 1 акцияга 2 долларгача тушган. Ушбу бобда тушунтирилган икки хил услубдан фойдаланиб, фонд

бозорида котировка қандай ўзгарганлигини кўрсатувчи фонд

индексини ҳисобланг. Бу икки услубдан қайси бири Сизга кўроқ ёқди ва нима учун?

Page 113: МОЛИЯВИЙ ТИЗИМ - TFIel.tfi.uz/images/Moliyaviy_tizim_8ef8a.pdfзамонавий молия назариясининг Исаак Ньютони деб тан олинган,

АДАБИЁТЛАР

1. Allen, F., and D. Gale.Financial Innovation and Risk Sharing.

Cambridge: MIT Press, 1994.

2. Bodie, Z., and D. Crane. TheTransformation of Banking: AFunktional Perspektive. Harvard Business Review, March - April

1996.

3. Crane,D., K. Froot, S. Mason, R. S. Merton, A. Perold, Z. Bodie, E. Sirri and P. Tufano.The Global Financial System: AFunktional

Perspektive. Boston:Harvard Business School Press, 1995.

4. Ibbotson, R. G.and G. R. Brinson.Global investing:The Professionals Guide to the World Capital Markets, New York: McGraw-

Hill, 1993. 5. Logue, D. E.The WG & L Handbook of FinancialMarkets.

Cincinnati: Warren, Gorham & Lamont, 1995.

6. Mason,S.С.,R. S. Merton, A. Peroldand P. Tufano. Cases in Financial Engineering: Applied Studies of FinancialInnovation. Upper

Saddie Revir, N. J.: Prentice-Hall, 1995.

7. Merton,R. S.AFunktional Perspektiveof Financial Intermediation. Financial Management 24, Summer 1995.

8. Miller, M.Financial Innovation&Market Volatility. Cambridge:

Blackwell, 1991. 9. Боди, Зви,Мертон,Роберт К. Финансы. : Пер. с англ. – М.:

Издательский дом «Вильямс», 2005. – 592 с.

10. Деймс Ван Хорн, Джон Вахович, мл. Основы финансового менеджмента. 11-е изд. – М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. –

496 с.

11. Никки Росс. Уроки Уолл-стрит: советы от Уоррена Баффета, Бенджамены Грехема, Фила Фишера, Роу Прайса и

Джорджа Темпелтона. Как разбогатеть на финансовом рынке. – М.:

Издательский дом «Вильямс», 2012. – 572 с. 12. Б. Джозеф Пайн, Джеймс Х. Гилмор. Экономика

впечатлений. Работа – это театр, а каждый бизнес – сцена. – М.:

Издательский дом «Вильямс», 2012. – 488 с.