4
Такрор ёрдамида шаклланувчи қўшма гаплар ( Бадиий нутқ таҳлили асосида) Ҳ.Соипова 8-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Бадиий адабиётда ифодали нутқ воситаси сифатида муҳим роль ўйнайдиган ва мазмунан тўлиқ бўлган нутқ - .* шакллари синтактик стилистик фигуралар дейилади Бадиий нутқда фаол қўлланадиган фигуралардан . - бири такрордир Такрор кўп қўлланувчи синтактик , стилистик фигура ҳисобланиб бадиий нутқда ўзига хос , хусусият касб этади ва поэтик нутққа нисбатан . прозаик асарларда кам учрайди - , Такрор кўринишлари хилма хил бўлиб нутқ , товушлари сўз ва унинг грамматик қисмлари ҳамда синтактик бутунликларнинг такрорланиши сифатида . , намоён бўлади Бундан шундай хулосага келиш мумкинки : тилда такрор маълум бир системани ташкил этади фонетик , - , такрор лексик морфологик такрор синтактик такрор . каби Тил ёки нутқ бирликларини атайлаб такрорлаш орқали муаллиф ўз фикрининг таъсир кучини , - . оширишга ҳис туйғуларини бўрттириб ифодалашга эришади . Такрорнинг асосий вазифаси муаллиф нутқини , , таъсирчан этиш фикрни аниқ ва энг муҳими унга тингловчи ёки ўқувчини ишонтириш каби хусусиятларни . ифодалайди Энг маҳсулдор ва унумли такрор тури бу . синтактик такрор кўринишидир Синтактик такрор

Такрор ёрдамида шаклланувчи қўшма гаплар

Embed Size (px)

Citation preview

Такрор ёрдамида шаклланувчи қўшма гаплар

(Бадиий нутқ таҳлили асосида) Ҳ.Соипова

8-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Бадиий адабиётда ифодали нутқ воситаси сифатида муҳим роль

ўйнайдиган ва мазмунан тўлиқ бўлган нутқ шакллари синтактик-

стилистик фигуралар дейилади.*

Бадиий нутқда фаол қўлланадиган фигуралардан бири

такрордир.Такрор кўп қўлланувчи синтактик-стилистик фигура

ҳисобланиб, бадиий нутқда ўзига хос хусусият касб этади ва поэтик

нутққа нисбатан, прозаик асарларда кам учрайди.

Такрор кўринишлари хилма-хил бўлиб, нутқ товушлари, сўз ва

унинг грамматик қисмлари ҳамда синтактик бутунликларнинг

такрорланиши сифатида намоён бўлади.Бундан шундай хулосага келиш

мумкинки, тилда такрор маълум бир системани ташкил этади:фонетик

такрор, лексик-морфологик такрор, синтактик такрор каби.

Тил ёки нутқ бирликларини атайлаб такрорлаш орқали муаллиф ўз

фикрининг таъсир кучини оширишга,ҳис-туйғуларини бўрттириб

ифодалашга эришади. .

Такрорнинг асосий вазифаси муаллиф нутқини таъсирчан этиш,

фикрни аниқ ва энг муҳими, унга тингловчи ёки ўқувчини ишонтириш

каби хусусиятларни ифодалайди.

Энг маҳсулдор ва унумли такрор тури – бу синтактик такрор

кўринишидир. Синтактик такрор объектив оламда мавжуд бўлган вокеа-

ҳодисалар ҳақидаги фикрларимизни тугал ва кенг ифода этгани учун

ҳам, унинг ёрдамида тузиладиган синтактик конструкцияларнинг

бирон-бир компонентини тушириб қолдириш мумкин бўлмайди.*

Сўз бирикмалари, гап бўлаклари ва гап турларининг айнан

такрорланиши натижасида синтактик такрор ҳодисаси юзага чиқади.

Синтактик такрор кенг маънодаги ҳодиса бўлиб, у тор – якка

маънодаги такрор ҳодисаларнинг қуйидаги турларини ўз ичига олади:

1.Гап бўлаклари такрори- бўлакли такрор.

2.Сўз бирикмалари такрори- бирикмали такрор.

3.Гап такрори- предикатив такрор.

1.Бўлакли такрор.Бунда қиёсланаётган гапларнинг структурасида

айнан бир хил гап бўлаги такрорланади; Масалан:

Огоҳмисан, айт, дунё.

Огоҳмисан, эй одам?

Нечун унда кўзинг ёш,

Нечун унда бошинг хам? (М.Тоиров).

Турфа тил,турфа дин,турфа миллати,

Бирликда,ҳурликда улар зийнати,

Бор бўлсин шарқона қадри,қиммати,

Ушбу азиз Ватан барчамизники! (М.Тоиров).

2.Бирикмали такрор. Бунда қиёсланаётган гаплар таркибида бир

хил сўз бирикмалари такрорланади. Масалан:

Ҳар инсоннинг бошида осмон,

Ҳар инсоннинг пойида ер бор. (М.Тоиров).

Инсон меҳнатидан ранг олур ҳаёт.

Инсон меҳнатидан ўзгарур жаҳон. (Миртемир).

3. Предикатив такрор- қиёсланаётган гаплардаги бир бутун

предикатив бирликнинг айнан параллел қўлланиши:

Шоир бўлсанг, бўлсин қалбинг,

Элга қурбон бўлгудек.

Шоир бўлсанг, бўлсин халқинг,

Сенга қалқон бўлгудек. (Э.Воҳидов).

Поэтикада синтактик такрор нутқнинг эстетик жиҳатдан таъсирини

кучайтиришга ёрдам беради.Бирор бўлак ёки бир бутун гапнинг

такрорланиши натижасида чуқур ҳаяжон, кўтаринкилик, давомийлик,

қатъийлик каби маънолар ифодаланади.Синтактик такрор фикрни

кенгайтиришга, янги қирраларни очилишига ёрдам беради.

Теранликни қидираман уммонлардан,

Инсонлардан топдим уни, инсонлардан.

Теранлик бу- нур ёғилган юзлардадир,

Теранлик бу – ўйчан боққан кўзлардадир,

Теранлик бу- айтилмаган сўзлардадир. (Э.Воҳидов).

Шундай қилиб, такрор бадииятга хос бўлган синтактик-стилистик

фигуралардан бири бўлиб, фикрнинг таъсирчанлигини оширувчи

бадиий адабиётнинг энг сермаҳсул услубий воситаларидандир.Бадиий

нутқда воқеликни таъсирли ифодалашда ва субъктив муносабат

ифодалашда такрорнинг ўрни бениҳоя каттадир. Бадиий нутқни таҳлил

қилиш асосида шундай хулосага келиндики, такрор публицистик нутқ

услуби ва бадиий нутқ услубига хос барча асарларда фикр баён

этишнинг эффективлиги жиҳатидан юқори ўринда туради.