33
Педагогик дaстурий вoситaлaр Тренер: Аюпов Равшан Хамдамович

Тренер: Аюпов Равшан Хамдамовичel.tfi.uz/images/_.pdf · электрон кутубхоналарга жойлаштирилади. Даврий янгиланадиган

  • Upload
    others

  • View
    53

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Педагогик дaстурий

вoситaлaр Тренер: Аюпов Равшан

Хамдамович

Режа

1. Педагогик фаолиятда амалий дастурий воситалардан фойдаланиш

2. Офис дастурларида электрон ўқув-методик материалларини яратиш усуллари

3. Педагогик фаолиятда амалий дастурий воситалар ҳимоясини таъминлаш

"Гўзаллик нарсаларнинг ўзида жо бўлган сифат

эмас: у фақат унга маҳлиё бўлган ақллардагина мавжуд; ҳар бир ақл

гўзалликни турлича қабул қилади".

Педaгoгик дaстурий вoситaлaр ҳaқидa тушунчa

Педагогик дастурий воситалар – компьютер технологиялари ёрдамида ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган дидактик восита ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади.

Педагогик дастурий воситаларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:

• ўқувчиларнинг билим даражаси ва қизиқишларидан келиб чиқиб янги билимларни ўзлаштиришга йўналтиради;

ЎРГАТУВЧИ ДАСТУРЛАР

• эгалланган билим, малака ва кўникмаларни текшириш ёки баҳолаш мақсадларида қўлланилади;

ТЕСТ ДАСТУРЛАРИ

• аввал ўзлаштирилган ўқув материалини такрорлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади;

МАШҚ ҚИЛДИРГИЧЛАР

• ўқитувчи иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакллантирувчи дастурлар. ВИРТУАЛ

ДАСТУРЛАР

Педaгoгик дaстурий вoситaлaр яратишга қўйиладиган талаблар

дидактик талаблар

• илмийлик, тушунарли, қатъий ва тизимли баён этилиши,

• узлуксизлик ва яхлитлик,

• изчиллик, муаммолилик, кўргазмалилик,

• мулоқотнинг интерфаоллилиги,

• ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш ва амалиётнинг яхлит бирлиги.

Методик талаблар

• аниқ ўқув фанининг ўзига хос хусусиятлари

• маълум бир фанинг ўзига хослиги

• ахборотни замонавий методлари ўзаро боғлиқлилиги

• ўзаро алоқадорлилиги, турли-туманлиги,

• амалга оширилиши.

Педaгoгик дaстурий вoситaлaр яратишга қўйиладиган талаблар

Психологик талаблар

• идрок этиш,

• тафаккур, диққати, мотивация, хотира,

• тасаввури, ёши ва индивидуал психологик хусусиятларин

Техник талаблар

• замонавий универсал шахсий компьютерлар,

• ташқи қурилмалари,

• тест ўтказиладиган манбалар

Педaгoгик дaстурий вoситaлaр яратишга қўйиладиган талаблар

Тармоқ талаблари

• «мижоз-сервер» архитектураси

• Интернет-навигаторлар

• тармоқ операцион тизимлари

• телекоммуникация

• бошқарув воситалари

Махсус талаблар

• Интерфаоллик

• мақсадга йўналганлик

• мустақиллик ва мослашувчанлик

• аудиолаштириш

• кўргазмалилик

• кириш назорати

• интеллектуал ривожланиш

• дифференциациялаш

• очиқлик

• қайта алоқа

• ишончлилик

ЭЛЕКТРOН ЎҚУВ МAТЕРИAЛЛAРИ ЯРАТИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН

ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР

Электрон мультимедиали

дарслик

Расм муҳаррирлари

(Corel PhotoPaint, Adobe PhotoShop)

Анимацион ва уч ўлчовли расм муҳаррирлари

(3D Studio MAX, Adobe Image Ready, Flash)

Товуш муҳаррирлари

(SoundForge, WaveLab)

Яратувчи қобиқ

(С++, Delphi, VBasic)

Намойиш этувчи даструлар

(Microsoft PowerPoint)

Матн

муҳаррирлари

(Microsoft Word, Adobe Acrobat)

Гиперматнли ҳужжат

муҳаррирлари (HTML)

(Dreamweaver, HomeSite, FrontPage)

Маълумотлар банки ва электрон

жадваллар

(MS Acces, MS Excel)

Векторли график муҳаррирлар

(Corel Draw, Corel Xara, Adobe Illustrator)

Ўқув материалларини тақдим этишнинг замонавий воситалари

ўқув адабиёти

нашр ўқув адабиётлари

дарслик

ўқув қўлланма

ўқув адабиётининг электрон шакли

маърузалар матнининг электрон версияси

электрон дарслик

Тест.

Ташқаридан қараганда у оддий электрон ўқув

қўлланмага ўхшайди. Асосий қийинчиликни

саволларни йиғиш ва шакллантириш, саволларга

жавобларни мослаштириш ташкил этади. Тестдан

билим объектив картинасини, фикрлаш ва фан,

белгиланган предмет соҳасини эгаллашда

фойдаланилади. Худди тўғри қўйилган ташхис

саломатликнинг биринчи қадами саналганидек,

объектив тестдан ўтказиш билим чўққисига

эришишнинг оптимал йўлини белгилайди.

Энциклопедия

электрон ўқув қўлланманинг омбор кўринишидир. Тузилиш сатҳида энциклопедия атамаси маълумот, электрон ўқув қўлланмада марказлаштирилиши тушунчасини беради

Электрон нашр

– бу график, матн, рақамли, мусиқали, видео, фото

ва бошқа ахборотларни ва яна фойдаланувчилар

учун босма хужжатлар йиғиндиси. Электрон

нашрдан электрон ташувчилар - магнитли (магнит

тасма, магнит диск), оптик (CD-ROM, DVD, CD-R)

ва яна компьютер тармоқларидан фойданиш

мумкин.

Электрон ўқув нашр

- илмий малакавий билимлар майдонида

тизимлаштирилган материалларда ташкил топган

бўлиб, бу майдонда ўқувчи, талабаларнинг

билимларини фаол равишда ўстириб бориш

таъминланади. Электрон ўқув қўлланма юқори

даражада фойдаланиш ва бадиий кўргазмага

мўлжалланган бўлиб, тўлиқ ахборот, методик

кўрсатмалар сифати, техник фойдаланиш сифати,

аниқлик, мантиқийликка эга.

Ўқув қўлланма

- ўқув нашри, ўқув тартиблари тизими ёки унинг

бўлими, қисми.

Электрон ўқув қўлланма

- асосий электрон ўқув қўлланма юқори методик

ва илмий даражада яратилади. У электрон

кўринишда бўлиб, бунда илмий тезника ривожи ва

юқори сифат мавжуд.

Гиперматн

- бу матн электрон шаклда ва белгиланган

тизимлар алоқасининг кўриниши. У дарахт

кўринишида бўлади.

Ўқув адабиётининг электрон шакли

– ўқув адабиётлари материалларини маълум бир

компьютер муҳарририда ёки унинг архиви шаклида

ахборотнинг электрон элтувчилари (дискета, СD-диск,

Flash Disk ва бошқ.) да тақдим этилишидир.

Маърузалар матнининг электрон версияси

– тегишли тақриз ва тасдиқдан ўтган, ўқув адабиёти

мақомига эга бўлган, портал ёки серверда

жойлаштирилган маърузаларнинг матнидир.

Электрон дарслик

– компьютер технологияларига асосланган ўқитиш

методларидан фойдаланишга мўлжалланган ўқитиш

воситаси бўлиб, ундан мустақил таълим олишда ва

ўқув материалларини ҳар томонлама самарали

ўзлаштиришда фойдаланиш мумкин. Электрон

дарсликда фаннинг ўқув материаллари талабага

интерактив усуллар билан, психологик ва педагогик

жиҳатлар, замонавий ахборот технологиялари, аудио

ва видео анимациялар имкониятларидан ўринли

фойдаланилади.

Электрон дарсликлар қуйидаги қисмлардан иборат

бўлиши зарур:

1. Ўргатувчи қисм – гипертекстга асосланган ва

статик, динамик расмлардан иборат.

2. Машқ қилдирувчи қисм – хатоларни кўрсатиб

берувчи ва тўғри хулосага олиб келувчи.

3. Назорат қилувчи – тестлар орқали назорат қилувчи

тизим асосида шаклланади.

Электрон дарсликлар қуйидаги асосий хоссалари билан

ажралиб туради:

таълимни ва ўқув машғулотларини юқори сифатли даражада олиб борилишини таъминлаши;

мустақил таълим олиш ва эгалланган билимларни мустақил баҳолаш имкониятининг берилиши;

маъруза ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги;

ахборот-таълим ресурсларини ривожлантириш ва тезкор янгилаб бориш имкониятининг мавжудлиги;

матн, шунингдек, бошқа ахборот материалларини махсус навигация (гиперматн) ва иллюстрация (мультимедиа воситалари, расмлар, диаграммалар ва жадваллар) орқали тақдим этилиши.

Электрон дарсликларнинг қуйидаги белгиларига кўра ўзаро фарқлаш мумкин:

I. Фойдаланиш мақсадларига кўра: жамоа бўлиб ва индивидуал фойдаланиладиган электрон дарсликлар.

Жамоа бўлиб фойдаланиладиган электрон дарсликлар компьютернинг катта тизим ресурсларини талаб қилмайдиган бўлиши мақсадга мувофиқ бўлиб, улар сервер компьютерга жойлаштирилади ва улардан компьютер тармоқлари (Интернет ёки Интранет) орқали фойдаланиш мумкин.

Индивидуал фойдаланиладиган электрон дарсликлар ўқув материалларини ўқитувчининг иштирокисиз ўрганишга мўлжалланган бўлади.

Электрон дарсликларнинг бу икки туридан аудитория машғулотларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Электрон дарсликларнинг қуйидаги белгиларига кўра ўзаро фарқлаш мумкин:

II. Ўқув материалларини тақдим этиши бўйича: тартибли ва ихтиёрий. Тартибли электрон дарсликлар маълум бир бўлим ўқув материалларини ўзлаштирмасдан кейинги бўлимга ўтишга имконият бермайди.

Электрон дарсликларнинг қуйидаги белгиларига кўра ўзаро фарқлаш мумкин:

III. Ўқув материаллари ва ахборотларни янгилаш бўйича: узлуксиз ва даврий янгиланувчи. Узлуксиз равишда янгиланадиган электрон дарсликлар одатда электрон ўқув базалар (порталлар, веб-сайтлар ва бошқалар)га ва электрон кутубхоналарга жойлаштирилади. Даврий янгиланадиган электрон дарсликлар асосан электрон ахборот элтувчилар (дискета, CD-диск ва бошқа) кабилар билан тақдим этилади.

Ахборот хавфсизлиги

Интернетни тадбиқ қилиниши билан жиноятлар айниқса кенг қулоч ёйди. Бу эса қонуниятлидир, негаки ШК нинг фаол ишлатилишининг биринчи ўн йиллигида компьютерларга асосан телефон тармоғи орқали уланиб олган хакерлар ёки «электрон қароқчилар» асосий хавф-хатарга эга бўлган бўлса, унда компьютер тизимларини ва тармоқларини оммавий ишлатиш даврида ахборотнинг ишончлилиги ва бутунлигини бузишга компьютер вируслари дастурлари ва Интернет глобал тармоқи орқали хавф солинмоқда.

тадқиқотчи хакерлар- ушбу соҳа бўйичи жуда катта билимга эга шахслар бўлиб, компьютер дастурий таъминотининг ҳимояси заиф жойларини қидириб топадилар ва улардан бузғунчиликда фойдаланишга имконият яратадилар.

бузғунчи хакерлар(крикер)- улар турли ҳил мақсадларда “тоза бузуш”ни амалга оширадилар. “тоза бузиш” деганда ахборот ташувчисига ҳечқандай зарар етказмасдан, ахборот тизимининг иши самарасини камайтирмаган холда керакли ахброт ресурсига кирилади.

вандал хакерлар- компьютер тизимига онгли равишда кириб унга зарар етказувчи шахслар.

компьютер пиратлари – компьютер дастурий таъминотини сотиш мақсадида уларнинг калитини синдирувчи шахслар ёки гуруҳлар.

кибертеррористлар- терроризмнинг янги тури бўлган виртуал террор билан шуғулланувчи шахслар. улар компьютер ахборот тизимлари ва тармоқлари ёрдамида турли ҳил ғаразли ахборот (давлат сиёсатига ёт ғояларни) тарғиботларни амалга оширадилар.

вирмейкерлар- компьютер вирусларини яратувчи шахслар. фрикерлар- телефон тармоғига қонунбузарлик йўли билан кирувчи

шахслар.

Ахборот хавфсизлиги

Идентификация ва аутентификация

Идентификациялаш мурожаат қилиш субъектларига идентификаторларни тақдим этиш ва (ёки) кўрсатилган идентификаторларни, эгалари (ташувчилари) объектга киришга рухсат этилган, олдиндан тақдим этилган идентификаторлар рўйхати билан таққослашдир.

Аутентификациялаш мурожаат қилиш объектларини улар кўрсатган идентификаторларга тўғри келишлигини текшириш, хақиқийлигини тасдиқлашдир.

Идентификация ва аутентификация

Идентификация (Identification) - фойдаланувчини унинг идентификатори (номи) бўйича аниқлаш жараёни. Бу фойдаланувчи тармоқдан фойдаланишга уринганида биринчи галда бажариладиган функциядир. Фойдаланувчи тизимга унинг сўрови бўйича ўзининг идентификаторини билдиради, тизим эса ўзининг маълумотлар базасида унинг борлигини текширади.

Аутентификация (Authentication) – маълум қилинган фойдаланувчи, жараён ёки қурилманинг ҳақиқий эканлигини текшириш муолажаси. Бу текшириш фойдаланувчи (жараён ёки қурилма) ҳақиқатан айнан ўзи эканлигига ишонч хосил қилишига имкон беради. Аутентификация ўтқазишда текширувчи тараф текширилувчи тарафнинг хақиқий эканлигига ишонч ҳосил қилиши билан бир қаторда текширилувчи тараф ҳам ахборот алмашинув жараёнида фаол қатнашади. Одатда фойдаланувчи тизимга ўз хусусидаги ноёб, бошқаларга маълум бўлмаган ахборотни (масалан, парол ёки сертификат) киритиши орқали идентификацияни тасдиқлайди.

"Танлашда сусткашлик қилган инсон, вазият унга

танлаб бергани билан кифояланишга маҳкум".