342
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ А К А Д Е М И Я Р. Х. ДУШАНОВ, Б. Н. СИРЛИЕВ ПЕДАГОГИКА. ПСИХОЛОГИЯ МАЪРУЗАЛАР КУРСИ Тошкент 2017

Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

  • Upload
    others

  • View
    5

  • Download
    0

Embed Size (px)

Citation preview

Page 1: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

А К А Д Е М И Я

Р. Х. ДУШАНОВ, Б. Н. СИРЛИЕВ

ПЕДАГОГИКА. ПСИХОЛОГИЯ

МАЪРУЗАЛАР КУРСИ

Тошкент 2017

Page 2: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган

М а с ъ у л м у ҳ а р р и р

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети «Педагогика ва умумий психология» кафедраси мудири, психология фанлари доктори,

профессор Н. С. Сафоев

Т а қ р и з ч и л а р:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти «Педагогика ва психология» кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Д. Н. Арзиқулов;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳарбий ва автомобиль тайёргарлиги кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди А. А. Кочкаров

Д 95

Душанов Р. Х., Сирлиев Б. Н. Педагогика. Психология: Маърузалар курси / Р. Х. Душанов,

Б. Н. Сирлиев; масъул муҳаррир п.ф.д., проф. Н. С. Сафоев – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – 342 б.

Мазкур маърузалар курси янги таълим стандартлари ҳамда «Педагогика.

Психология» фанининг ўқув дастури асосида тайёрланган бўлиб, унда ушбу фаннинг предмети, методлари, вазифалари, объекти ва субъекти, қонуниятлари, фан сифатида шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг педагогик-психологик жиҳатлари, турли тоифадаги шахсларни ўрганиш ва уларга таълим-тарбия беришда педагогика ва психология фанларининг ўрни ёритилган. Шунингдек, маърузалар курсида мавзулар бўйича савол ва топшириқлар берилган бўлиб, бу тингловчиларнинг билимларини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Тингловчи ва курсантларга, тадқиқотчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларга мўлжалланган.

ББК 7700+88я73

© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017

Page 3: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

3

КИРИШ

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш, инсон моҳиятини янгидан кашф қилиш, унинг ўзлигини англаш имкониятларини рўёбга чиқа-риш ва маънавий-интеллектуал, ақлий-амалий ривожланиши учун янгидан-янги шарт-шароитлар яратиш имконияти пайдо бўлди.

Жамият маънавиятини шакллантиришга бевосита таъсир қила-диган омиллардан бири таълим-тарбия ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларидан бутун давлат миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини тубдан ислоҳ қилишга ниҳоятда катта зарурат сезилди. «Таълим тўғрисида»-ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш билан боғлиқ жараён узоқ йиллар мобайнида бу соҳада талай муаммолар йиғилиб қолганлигини кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов-нинг «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмай-ди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси»1, деган доно фикр-лари нақадар тўғри эканлигини бугунги кунда ҳаётнинг ўзи тасдиқ-ламоқда. Таълим ва тарбияга янгича ёндашиш педагогика ва психо-логия фанларининг объекти ва предметини кенгайтирди. Эндиликда педагогика ва психология фанлари нафақат таълим-тарбия жараёнини назарий, амалий-методик таъминловчи, балки комил инсон шаклла-ниши, ривожланиши каби соҳаларни ўз ичига қамраб олган фан сифатида намоён бўлмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам таълим-тарбия масалаларига катта эътибор қаратиб, «олдимизда ёшларга тарбия бериш, психоло-гия ва бошқа турли соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мураккаб вазифалар турибди»2, деб таъкидлади.

1 Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч . – Т., 2008. – Б. 62. 2 Мирзиёев Ш. М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т., 2017. – Б. 45 .

Page 4: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

4

Комил инсон тарбияси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти сифатида қара-лади. Маълумки, педагогика ва психология фанлари етук мутахас-сисларнинг шаклланишида таълим-тарбиянинг инсон ривожи, шахс камоли ва таълим тизими ўз ичига олмайдиган этник, тарихийлик, мустақиллик, табиий-экологик, руҳий-ҳиссий билиш, ривожланиш ҳамда комиллик омилларига суянади. Бундан ташқари, ушбу фанлар олдига янгича фикрлаш, янгича тафаккур, миллий мафкуранинг кенг қамровли сифатларини шакллантириш вазифалари ҳам қўйилди.

Педагогика ва психология фанлари ёшларга таълим-тарбия бериш-да ҳаётнинг барча соҳаларини, жабҳаларини қамраб олмаганида, у комил инсон тарбиясида жуда катта имкониятларга эга бўлган асосий ижтимоий фан мавқеини эгаллай олмаган бўлар эди. Шунинг учун ҳам янги таълим концепцияси ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури-да таълим ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши сифатида белгиланди.

Чунки таълим-тарбия онг маҳсули, лекин айни вақтда онг дара-жаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онгни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган мақсад – озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди.

Шу маънода таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган исло-ҳотлардан кўзланган мақсад – баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш.

Ушбу маърузалар курси айнан мана шу мақсадни кўзда тутган бўлиб, Давлат таълим стандартлари ҳамда педагогика, психология фанларининг ўқув дастурлари асосида тайёрланди. Уни тайёрлашда олимлар З. С. Зарипов, И. Исмаилов, Р. М. Маҳмудов, Б. М. Умаров ва бошқаларнинг илмий ишларидан кенг фойдаланилди.

Page 5: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

5

1-мавзу. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, УНИНГ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ички ишлар органларида «педагогик жараён» тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари.

Профилактик фаолиятни ташкил этишда педагогик билимлар-нинг аҳамияти.

Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ислоҳ қилиш сиёсати.

Ички ишлар органларида «педагогик жараён» тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари

XXI асрга келиб ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожида

инсон ақл-заковати, маънавияти асосий мувофиқлаштирувчи, ривож-лантирувчи омил ва восита эканлиги тобора намоён бўлмоқда. Шу-нинг учун инсонпарварлик бозор иқтисодиёти асосидаги ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қурилишининг бош мезони сифатида қабул қилинмоқда.

Ижтимоий фанлар тизимида педагогиканинг тутган ўрни шу билан белгиланадики, у шахсни шакллантириш, ривожлантириш, тарбия-лаш, маълумотли қилиш ва ўқитиш (таълим бериш)ни назарда тутади.

Шахс турли омиллар таъсирида шаклланади. Тарбия эса шахсни шакллантирувчи, ривожлантирувчи омиллардан биридир. Тарбиячи турли восита ва усуллар орқали муайян мақсадни кўзлаган ҳолда тарбияланувчиларда маълум ижобий хислатларни шакллантиради, ривожлантиради.

Инсоният жамиятининг турли босқичларида таълим-тарбия муас-сасаларини яратиш, ёш авлодларни ўқитиш ва тарбиялаш соҳасидаги тажрибаларни назарий жиҳатдан англаш, умумлаштириш ва ҳаётга татбиқ қилиш жараёнида педагогика фани пайдо бўла бошлади. Педагогика таълим-тарбиянинг мақсади, вазифалари, давлат таълим стандартлари, таълим ва тарбиянинг усулларини ташкил этиш шакл-лари, умуман, унинг қонуниятлари ҳақида билим, маълумот беради-ган фанга айланди.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида (1997) таълимнинг давлатимиз ижтимоий тараққиётида устувор йўна-лиш деб эълон қилиниши педагогика фани зиммасига катта масъулият, улуғвор вазифаларни юклади. Жумладан, бой илмий, маънавий,

Page 6: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

6

маданий, диний меросимизни қайта тикланиши уларни ҳозирги замон руҳи, талаби билан уйғунлаштириш, фақат шахсий, миллий манфаат касб этиб қолмасдан, умумжаҳон маънавий, ижтимоий-иқтисодий тарақ-қиётига улкан ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Ҳар бир мустақил фан ўз предмети (мавзуси) ва методологик асосларига эга. Педагогика фани ҳам бошқа фанлар сингари шакл-ланган ва узоқ тарихий даврни босиб ўтган бўлиб, у аввало, жамият-нинг талаб ва эҳтиёжлари асосида юзага келган.

«Педагогика» атамаси юнонча «пайдогогос» сўзидан келиб чиқ-қан бўлиб, «бола етакловчи, тарбияловчи» деган маънони билдиради. Тарихий манбаларда қайд этилишича, қадимги Юнонистонда ўз хўжайинининг болаларини сайр қилдирган, эҳтиёт қилган тарбиячини «педагог» (бола етакловчи, тарбияловчи) деб аташган. Кейинчалик эса махсус ўқиган ва педагогликни ўзига касб қилиб олган киши-ларни педагог деб атай бошлашган.

Педагогиканинг ривожига IХ–ХVI асрлар (Шарқ уйғониш даври)да яшаб ижод этган Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Абу Носир Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк даҳолар, ХIХ асрнинг охири XX аср бошларида Туркистонда жадидчилик ҳара-катининг йирик намояндаларидан Абдурауф Фитрат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Саид Аҳмад, Европа давлатларининг буюк мутафаккир ва педагог олим-ларидан Я. Коменский, Ж. Руссо, И. Г. Пестолоцци, А. Дистервег, К. Д. Ушинский, А. С. Макаренко, Ж. Локк, Ж. Дьюи, Э. Торндайк, С. Т. Шацкий, Б. Блумлар улкан ҳисса қўшдилар.

Педагогика фанининг методологик асосини Ўзбекистон Респуб-ликасининг амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёр-лаш миллий дастури ва Ислом Каримовнинг асарлари ташкил этади («методология» сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, мetodos – ўрга-ниш йўли, назария ва logos – таълимот маъноларини англатади).

Педагогика ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш учун таълим-тарбиянинг мазмуни, умумий қонуниятлари ва уларни амалга ошириш йўлларини ўргатувчи фандир.

Педагогика фанининг предмети таълим-тарбиянинг замонавий қонуниятлари, мазмуни, принциплари, методлари, воситалари ҳамда жамиятнинг моддий ва маънавий ривожида шахснинг камолот уйғун-лиги ҳисобланади.

Page 7: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

7

Педагогика фаннинг асосий вазифаси шахсни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, касбий қобилиятларни шакллантириш, ақлий, ама-лий имкониятларини рўёбга чиқариш ҳамда интеллектуал жиҳатдан ривожланишини таъминлаш, ўзи танлаган мутахассислиги бўйича фаолият кўрсатиши учун тарбиявий-дидактик шарт-шароит яратиш-дан иборат.

Фаннинг объекти тарбияланувчи шахслардир. Педагогика фанининг мазмун-моҳиятини бойитишда қуйидаги

методлардан фойдаланиш мумкин: 1. Педагогик кузатиш усули. 2. Суҳбат усули. 3. Сўровнома, тест усули. 4. Фаолият натижаларини таҳлил қилиш усули. 5. Эксперимент, тажриба, синов усули. 6. Статистик маълумотларни таҳлил қилиш усули. Демак, педагогика фани асосан шахсни шакллантириш, ривож-

лантириш, таълим ва тарбия бериш билан шуғулланади. Ички ишлар органларида педагогик жараён – махсус ташкил

этилган ёки этиладиган, ходимларнинг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги тизимли тарбиявий фаолияти. Бу фаолият тарбиянинг мазмуни, шакллари ва усулларини тўлиқ қамраб олади. Ички ишлар органларида педагогик жараён деганда асосан тарбия объекти ва субъекти ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни тушунамиз.

Ички ишлар органларининг ходимлари олиб борадиган ҳар қандай педагогик жараён ахлоқий қадриятлар, ҳуқуқий нормалар асосида олиб борилади. Шунингдек, ички ишлар органларида педаго-гик жараён асосан тарбиявий-профилактик ишларга, тарбияси оғир, тарбияга муҳтож бўлган шахслар билан ишлашга қаратилади.

Ички ишлар органлари фаолиятида педагогик жараённинг тарки-бий қисми асосан шахсни ўқитиш ва тарбиялаш ҳисобланади. Ўқи-тиш ва тарбиялаш жараёни, шахснинг онги ва руҳиятига таъсир этиш кучига эга, бу таъсир орқали шахслар ўзини ўзи бошқаради, тарбия-лайди. Тарбияланаётган шахс хатти-ҳаракатида ижобийлик юзага келса, таъсир даражасининг натижаси намоён бўлади. Бу жараён тарбияла-наётган шахслар дунёқарашида ўзгаришларни юзага келтиради, бу ўзгаришлар эса унинг хулқ-атворида, шахслараро муносабатларида кўринади. Шу маънода ички ишлар органлари ходимлари касбий фаолиятида педагогик жараённинг таркибий элементлари фуқаролар билан бўладиган тарбиявий-профилактик суҳбатда, ҳуқуқбузарлик-

Page 8: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

8

ларнинг олдини олиш ҳамда жиноий жазони ижро этиш муассаса-ларида маҳкумларни тарбиялашда намоён бўлади.

Ҳар қандай шахс муайян ижтимоий муҳитда яшар экан, ўша муҳит-га мослашади. Педагогикага оид адабиётлардан, ҳаёт тажрибасидан маълумки, тарбия ҳеч қачон силлиқ кечмайди, балки у турли тўсиқ-лардан иборат. Бу тўсиқлардан ўтишда катта ирода талаб этилади.

Касбий педагогика педагогика фанининг таркибий қисми бўлиб, у билан узвий боғлиқликда ўрганилади. Касбий педагогика – ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб бориладиган тарбиявий жараён. Бу жараёнда нафақат ички ишлар ходимлари, балки ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалла фаоллари ҳамда бутун жамоатчи-лик фаол иштирок этиб, ички ишлар органлари ходимларига амалий ёрдам кўрсатадилар.

Ички ишлар органлари ходимлари педагогик фаолиятининг ўзига хос томони турли тоифадаги ҳуқуқбузар ва жиноятчи шахсларни тарбиялашда қийинчиликларнинг юзага келишидир. Чунки салбий дунёқарашдаги шахсларнинг онгини ўзгартириш анча қийин бўлиб, педагогик маҳорат ва сабр-тоқатни талаб этади. Кўпинча дунёқараши салбий, ижтимоий онги паст ривожланган шахсларнинг ички ҳиссиёт-ларини бошқариши қийин кечади. Бунинг асосий сабабларидан бири шахсни ўраб турган салбий фикр-мулоҳазали шахслар мавжудлиги ҳамда муҳитнинг таъсиридир. Негаки, ижтимоий муҳит инсон онгини белгилайди. Бундай тоифадаги шахсларда эгоизм, дағаллик, қўполлик каби салбий иллатлар кенг илдиз отган бўлиб, бу уларни нафақат тарбиялаш, балки камчиликларини тўғрилаш учун доимий назорат қилиш ва алоҳида ҳисобга олиш талаб этилади. Бу ўзига хос мураккаб педагогик-профилактик жараён бўлиб, у профилактика инспектор-лари томонидан амалга оширилади. Ушбу жараён ходимдан педаго-гик билим, маҳорат, ҳаётий тажриба, кўникма ва малакани талаб этади.

Шахсларни тарбиялаш ва тўғри йўлга йўналтириш, бошқа ижти-моий фанлар сингари, педагогика фанининг ҳам асосий вазифалари-дан биридир.

Ички ишлар органлари фаолиятида шахсларни тарбиялашнинг ўзига хос қийин томони мавжуд. Тарбия объекти бўлган шахслар билан ишлашда кўп ҳолларда педагогик жараённи қийинлаштиради-ган ҳолатларга, масалан, бир неча маротаба қамалиб чиққан рецидив жиноятчилар билан тарбиявий профилактик ишларни олиб боришга тўғри келади.

Page 9: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

9

Шу нуқтаи назардан, муқаддам судланган шахсларни тўғри йўлга йўналтириш, тарбиялаш жараёнида уларнинг индивидуал хусу-сиятларини, ички кечинмаларини ҳам инобатга олиш зарур. Нафақат жазони ижро этиш жойларидаги шахсларни, балки яшаш, ишлаш, дам олиш, ўқиш жойларида ҳам шахсларни тарбиялаш педагогик жараён сифатида қаралади. Айниқса, тарбияси оғир шахсларни тарбиялаш жараёнини профилактика инспекторларининг иш фаолиятида кузати-шимиз мумкин. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудларда доимий равишда тарбиявий жараён билан шуғулланиб борадилар.

Меҳнат-ахлоқ педагогикаси маҳкум шахсларнинг ахлоқини қайта ўзгартириш профилактикасига қаратилган бўлса, касбий педагогика-да тарбия жараёни анча кенгроқ тушунчада бўлиб, тарбия объектида чегара йўқ. Бу икки фан бир-бирини тўлдиради ва бойитиб боради.

Ички ишлар фаолиятида шахсни тарбиялаш моҳиятидан келиб чиққан ҳолда тарбия объекти ўрганилади ва таъсир қилиш, тарбия-лаш йўллари изланади. Ҳар қандай тарбиянинг самараси объект билан субъект ўртасида бир-бирини тўғри тушуниш ва бир-бирига ўзаро ёрдам асосида юзага келади.

Юқоридаги фикрларни инобатга оладиган бўлсак, педагогика фанининг ички ишлар органлари фаолиятидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаш мумкин:

– жиноятларнинг олдини олиш мақсадида аҳолининг барча табақалари ўртасида тарбиявий профилактик ишларни олиб бориш;

– жиноят содир этишга мойил ва озодликдан маҳрум этиш жой-ларидан бўшатилган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш ва улар билан индивидуал тарбиявий-профилактик ишларни олиб бориш;

– касбий педагогиканинг энг самарали тарбиявий усулларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш;

– вояга етмаган тарбияси оғир шахслар билан профилактик ва педагогик ишларни олиб бориш ва ҳоказо.

Профилактик фаолиятни ташкил этишда педагогик

билимларнинг аҳамияти

Ички ишлар органларининг профилактик фаолиятида педагогик билимларнинг роли борасида тўхталар эканмиз, ўз навбатида шуни айтиш зарурки, ҳаётни тартибга солувчи ва уни бошқарувчи фақат қонунлар эмас, балки бошқа ахлоқий, маънавий, тарбиявий қадрият-лар, масалан, жамоат фикри, урф-одатлар, анъаналар, гуруҳлараро,

Page 10: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

10

шахслараро муносабатлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни ўрганиш ва англаш жуда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, аҳолига педагогик ва психологик таъсир этувчи омиллар ҳам мавжуд. Бу омиллар орқали шахсларнинг қанчалик тарбияланганлигини аниқлаш мумкин. Чунки инсон онги ва қарашларини ўзгартириш унинг эътиқодига, дунёқарашига боғлиқ бўлиб, улар муайян қадриятлар ва ҳаётий мезонларни шакллантириш, сингдириш орқали амалга оширилади.

Ички ишлар органларининг профилактик фаолиятида педагогик ишларнинг аҳамияти тўғрисида юқорида тўхталдик. Ҳозирги вақтда тарбиявий ишларга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, жиноятга йўл қўйгандан кўра, унинг олдини олган афзал.

Психолог Б. М. Умаровнинг фикрича, «тарбиявий ишларни олиб боришнинг мақсади ва вазифаси билан профилактик чора-тадбирлар ўртасида тафовут бўлмаслиги керак. Улар бир-бирини тўлдирувчи ва давом эттирувчи хусусиятга эга бўлиши лозим»1.

Ички ишлар органлари ходимлари олиб борадиган педагогик ишлар қуйидаги йўналишларда бўлиши мумкин:

− вояга етмаганлар томонидан содир қилинадиган жиноятлар-нинг олдини олиш мақсадида уларнинг яшаш, ишлаш ва дам олиш жойларидаги профилактик тарбиявий ишлар;

− хулқ-атворида жамиятга зид қарашлар бўлган шахслар билан бўладиган якка тартибдаги тарбиявий ишлар;

− рецидивист жиноятчилар билан якка тартибда олиб борилади-ган қайта тарбиялаш ишлари;

− барча табақадаги шахслар ўртасида амалга ошириладиган ҳуқуқий педагогик тарбиявий ишлар;

− вояга етмаганлар ўртасида олиб бориладиган ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши кураш ишлари;

− шартли равишда ҳукм қилинганлар ва ҳукмни ўташдан озод қилинганлар устида маълум муддат давомида ва етарли даражада тарбиявий ишларни такомиллаштириш ва ҳоказолар.

Ички ишлар ходимлари касбий фаолиятларида педагогик-профи-лактик ишларни қонун доирасида ва ҳуқуқий тарбияга таянган ҳолда олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Негаки ҳуқуқий ва ҳаётий далилларга асосланмаган ҳар қандай тарбиявий жараён ижобий самара бермаслиги мумкин. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб бориладиган ҳар қандай тарбиявий-профилактик

1 Умаров Б. М. Ўзбекистонда вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижти-моий-психологик муаммолари. – Т., 2008. – Б. 182.

Page 11: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

11

ишларда аҳолининг қайси табақага мансублиги, уларнинг билим савияси, миллий урф-одатлари ва анъаналари ҳисобга олиниши зарур.

Рус олими Г. А. Аванесов таъкидлаганидек, «тарбия ва профилакти-кани бир-биридан ажратиб бўлмайди, тарбияга профилактик хизмат ҳам тааллуқли, профилактик хизматга тарбия ҳам бевосита тааллуқлидир»1.

Аҳоли орасида тарбиявий профилактик ишларни олиб боришда бир неча маротаба судланган шахслар, хавфли рецидивистларни ҳисоб-га олиш, улар устидан доимий маъмурий назорат ўрнатиш ва тарбиявий ишларни олиб бориш керак. Чунки улар ҳудуддаги вазиятга таъсир этувчи ижтимоий салбий қилмишларни содир этишлари мумкин.

Ҳудуддаги вазиятга таъсир қилувчи педагогик омилларга қуйи-дагилар киради:

– аҳолининг билим савияси, тарбияланганлик ҳамда маданият даражаси;

– шу ҳудудда жойлашган ўқув юртларидаги тарбия жараёнининг ҳолати;

– фуқаролар маданий дам олишининг ташкил этилиши; – аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва тарбиявий ишларнинг

ҳолати ва уларнинг самарадорлиги; – аҳолининг ижтимоий қатламлари ўртасида тарбиянинг самара-

ли усулларидан фойдаланиш; – профилактика инспекторларининг маданият муассасалари томо-

нидан уюштирилаётган ҳуқуқий-тарбиявий тадбирларда қатнашиши; – ҳудуддаги жанжалкаш, носоғлом оилалар ва тарбияси оғир

вояга етмаган шахслар билан ишлашда уларга индивидуал ёндашиш. Профилактика инспектори ҳудудидаги ҳуқуқбузар шахслар билан

ишлашда тарбиянинг таркибий қисми ҳисобланмиш якка тартибдаги тарбияга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Чунки ҳуқуқбузар шахс-ларни, улар орасидаги лидерларни аниқлаш ва уларни ажратиб олиш ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини енгиллаштиради. Бироқ ходимлар ҳуқуқбузар шахсларнинг ижобий томонларини ҳам топа билишлари ва уларни рағбатлантиришлари керак, бу улар фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.

Профилактика инспекторининг педагогик фаолияти ижтимоий ҳаёт жараёнида давлат томонидан қабул қилинган қонун ва қарор-ларни ўз ҳудудида тарғиб ва ташвиқ қилишда, ҳудудидаги жиноят содир этишга мойил фуқароларни ҳисобга олиш ва жиноий жазони

1 Аванесов Г. А. Введение в курс профилактики правонарушений. – М., 1998. – С. 460.

Page 12: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

12

ўтаб келган шахсларни қайта тарбиялашда ҳамда носоғлом оилалар билан профилактик ишларни олиб боришда катта роль ўйнайди.

Ички ишлар органларининг профилактик фаолиятида педагогика фанининг асосий мақсади жиноятчиликнинг олдини олиш, тарбияси оғир шахсларни тарбиялаш ва фавқулоддаги ҳолатларни бартараф этиш-дан иборат. Бинобарин, тарбиявий профилактик фаолият ҳар бир ички ишлар органи ходими фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ички ишлар органлари ходимларининг профилактик фаолияти қуйидаги бир қатор ўзига хос педагогик-психологик хусусиятлар билан тавсифланади: ҳуқуқий-тарбиявий профилактик тадбирлар; профилактик фаолиятнинг турли кўринишлари ва унинг тарбия-

вий характери; профилактика инспекторларининг ҳокимият ваколатига эгалиги; воқеа содир этилган жойни кўздан кечиришда юқори масъулият

билан ёндашиш; фуқаролар билан тарбиявий-профилактик ишларни олиб бориш-

да жамоат ташкилотлари ва институтларининг вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари билан доимий алоқаларни ташкил этиши.

Ички ишлар тизимида тарбиявий профилактик фаолият асосан фуқаролар, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, ман-сабдор шахслар билан фаол коммуникатив муносабатларга киришиш орқали олиб борилади. Бу эса ўз навбатида, ички ишлар органлари ходимларининг коммуникатив ва педагогик қобилиятларини ҳамда фуқаролар билан муносабатда уларнинг ҳуқуқларини қонун, қонун-ости актларига риоя этган ҳолда ташкил этишларини талаб этади.

Профилактика инспектори учун қуйидаги педагогик-психологик сифатлар муҳим аҳамият касб этади: касбий кузатувчанлик; зиддиятли ҳолатларда ўзини, хатти-ҳаракатларини бошқара

олиш қобилияти; ўз атрофига инсонларни жамлаш ва уларнинг ишончига кира

олиш қобилияти; инсонлар ҳаётига эътиборли бўлиши ва уларнинг хатти-

ҳаракатларини кузата олиши; ўз фикрини ҳимоя қила олиш; воқеа-ҳодисаларнинг хаёлий образини хотирасида фикран

қайта тиклаш;

Page 13: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

13

қарама-қарши маълумотлардан тўғри хулоса чиқара олиш уқувининг мавжудлиги; инсоннинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларини эсда

сақлаб қолиш; бегона инсонлар билан тез алоқа ўрната олиш қобилияти. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ички ишлар органлари ходим-

ларининг профилактик фаолиятни самарали олиб боришларига тўсқинлик қиладиган омиллар ҳам мавжуд. Булар: индивидуализм; шахслараро муносабатлар ва ижтимоий ўзаро ҳаракатлар тизимини бузувчи ижтимоий бегоналашиш; пешқадамликка (лидерликка) инти-лишнинг кучлилиги; фаолият мақсадига эришиш мотивларининг паст даражаси; иродавий жараёнлар ва иродавий интилишларнинг етарли даражада эмаслиги; тарбиявий оғишларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Профилактика инспектори кундалик фаолияти мобайнида фуқаро-лар билан муносабатга киришади, уларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқади, зиддиятли ҳолатларни бартараф этади ва уларга тарбия-вий таъсир кўрсатади.

Профилактик фаолиятнинг объектлари асосан оддий фуқаролар, носоғлом оилалар, вояга етмаганлар, ўз хулқ-атвори ва фаолиятини ўзгартиришга, тиббий, ижтимоий, педагогик ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар ташкил этади.

Профилактика инспекторларининг фаолиятини умумий ва якка тартибдаги тарбиявий-профилактик усулларга ажратиш мумкин.

Умумий профилактик усуллар ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш орқали олиб борилади. Умумий профилактик фаолиятнинг кўриниши сифатида ҳуқуқий тарбиявий тарғибот ва ташвиқот ишлари назарда тутилади.

Якка тартибдаги профилактик усуллар эса бир мақсадга қаратил-ган, яъни шахс онгига психо-педагогик таъсир этиш, ундаги мавжуд салбий хислатларни (жамиятга қарши фикр ва мақсадлар, салбий одат ва мотивлар ва бошқалар) бартараф этиш бўйича иродавий сифат-ларига таъсир этиш ва айни пайтда қонунга итоаткорлик, ижобий фазилатлар кўринишидаги хулқ-атвор кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.

Якка тартибдаги профилактик тадбирларни амалга оширишнинг қуйидаги элементлари мавжуд: шахсларни ўрганиш ва маълумотларни текшириш ҳамда уларни

оператив-профилактик ҳисобга қўйиш; маиший турмуш соҳасидаги қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни

ўрганиб, шахсларга таъсир этиш;

Page 14: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

14

ҳисобга олинган шахсларни доимо яшаш шароитини ва феъл-атворини кузатиб бориш ҳамда назорат этиш; маиший соҳадаги низоли вазиятлар пайдо бўлишига омил бўлув-

чи ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ва уни ҳуқуқбузарликка кўчишининг олдини олиш; жабрланувчиларга профилактик таъсир этиш (виктимологик

эффектга эришиш йўлида); вақти-вақти билан якка тартибдаги профилактик тадбирлар

натижаларини текшириш ва уларни таҳлил қилиш. Ички ишлар органларида шахс тарбиясининг ҳуқуқий тузилиши

асосини қонунга итоаткорлик ва қонунийликка ундайдиган куч ташкил этади. Булар: маънавий ва моддий эҳтиёжлар ривожланишидаги уйғунлик,

яъни криминоген оғишларнинг йўқлиги (алкоголизм, гиёҳвандлик, клептомания, ўғирликка мойилликдан иборат руҳий касаллик, жинсий бузуқлик ва ҳоказо); ҳуқуқий онг – ҳуқуқий қараш, ғоялар, ишончлар, адолат орзуси,

қонунийлик, тенг ҳуқуқлилик, ҳуқуқий бирлик, мажбурият ва ҳоказо; ҳуқуқий қарашлар – жамоа, гуруҳнинг бир аъзоси бўлган инсон

жамият ҳаётида юзага келадиган ҳуқуқий саволларга синчковлик ва диққат билан қизиқиши ва уни ҳал этишда қонунийликка итоат этиши; қонунийликни ва ҳуқуқий тартиб-интизомни мустаҳкамлашга

кўмаклашиш ва қонуний ҳаракатларни амалга оширишдаги қизиқиш ва эҳтиёжлар, яъни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оилада, ишда ва атрофдаги кишиларни ҳуқуқий норма ва талабларга риоя этишларини таъминлаш; ҳуқуқий мотивлар – шахсни қонуний хатти-ҳаракатларни ифода

этишга ундайдиган куч. Шунингдек, профилактик фаолият жараёнида психо-педагогик

таъсир этишда профилактика инспектори: 1) касбий фаолиятида педагогик таъсир этиш усулларини қўллашда

шахснинг аниқ ўзига хос индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиши; 2) психологик-педагогик таъсир этиш учун инсон руҳиятининг

умумий қонуниятлари ва ривожланиш даражасини билиши; 3) таъсир этиш жараёни, унинг элементлари, оқибатларини олдин-

дан режалаштириш ва башорат қила олиши; 4) шахснинг ижобий таъсирланишини рағбатлантириб бориши; 5) педагогик-психологик таъсир этишда инсон ҳуқуқлари поймол

этилишига йўл қўймаслиги;

Page 15: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

15

6) шахсга педагогик таъсир этишни режалаштирганида барча хатти-ҳаракатлари тизими аниқланиши ва ҳисобга олиниши;

7) тарбиявий профилактик ишларни олиб боришда ташқи таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиши;

8) шахснинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тарбиявий таъсир этишни амалга ошириши;

9) таъсир этиш жараёнида шахснинг педагогик-психологик фаол-лигини таъминлаши зарур.

Айниқса, маиший турмуш соҳасидаги жиноятлар профилакти-каси жараёнида педагогик аспектларни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки маиший турмуш соҳасида содир этиладиган жиноят-ларнинг педагогик тавсифи ўзига хос мураккабдир. Унинг мурак-каблигининг белгиси жиноятларнинг маълум бир вақт ва масофа оралиғида содир этилишидир. Амалиёт тажрибаларига таянадиган бўлсак, маиший турмуш шароитида юзага келадиган низолар асосан узоқ вақт давомида етилиб, вақтида тор чегарада бўлган бўлса-да, аста-секин кучайиб бориши ёки дабдурустдан кучайиши кабиларни ўз ичига олади. Вақти-вақти билан такрорланиб турадиган крими-ноген – низоли вазиятлар ўртача 33%ни ташкил этиб, ярим йилдан уч йилгача, 63% ҳолатларда эса уч йилдан саккиз йилгача ва ундан кўп вақтда юзага келади. Маиший турмуш соҳасидаги жиноятларнинг 85%ни эркаклар содир этади1.

Маиший турмуш соҳасидаги муносабатлар асосида содир этила-диган жиноятларнинг умумий профилактикаси аҳоли орасида тарғи-бот ва ташвиқот ишлари орқали амалга оширилади. Бунинг учун кўргазмали тарғибот воситаларидан, турли педагогик-психологик таъсир этиш усулларидан кенг фойдаланилади. Тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий мавзулардаги маъруза, учра-шувлар, яшаш ва ишлаш жойларида ўзини ўзи бошқариш жамоалари фаоллари иштирокидаги муҳокамалар, телевидение кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида иштирок этиш ҳамда чиқишлар орқали амалга оширилади.

Юқорида таъкидланган тадбирлар мазмуни оилада ва маиший соҳа-ларда қонунга итоаткорлик, хатти-ҳаракатлари ахлоқий нормаларга мос келадиган ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа билимларни фуқароларнинг онгига тўғри таъсир қиладиган тарзда мақсадли амалга оширишни кўзда тутади.

1 Криминология: Дарслик / Профессор З.С.Зарипов таҳрири остида. – Т., 2007. – Б. 398–399.

Page 16: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

16

Маиший турмуш соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда яшаш жойларида ташкил этиладиган тарбиявий про-филактик ишлар муҳим ўрин тутади ва бунда дам олиш жараён-ларини самарали ташкил этиш лозим. Бу тадбирларни ҳам умум-ижтимоий чора сифатида асосан жойлардаги ҳокимиятлар фаолият-лари билан узвий боғлиқ тарзда комплекс ёндашув асосида амалга ошириш талаб этилади.

Вояга етмаганлар орасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун профилактик ишларини ташкил этишнинг педагогик асослари: оиладаги кўнгилсиз воқеалар профилактикаси; мактабдаги кўнгилсиз воқеалар профилактикаси; ўсмирга баъзи гуруҳларнинг салбий таъсир этишининг олдини

олиш; тарбияси қийин ўсмирда ўзини ўзи тарбиялаш ва ўзини намоён

этишини шакллантириш. Вояга етмаганлар билан ишлаш инспектори профилактик ишлари-

нинг асосий мақсади ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни тарбиявий таъсир этишнинг турли усулларини қўллаш орқали олдини олишга қаратилган. Тарбиявий таъсир этиш усуллари якка тартибда, гуруҳий ва оммавий кўринишларда бўлиши мумкин.

Якка тартибда амалга ошириладиган тарбиявий ишлар вояга етмаганлар билан ишлашнинг асосий кўринишларидан бири ҳисобла-нади. Унга кўра, вояга етмаганларни ҳисобга олиш, уни ички ишлар органлари бўлимларига чақириш, ишга жойлаштириш, ўқув муассаса-ларига қайтариш, махсус ўқув масканларига жойлаштириш, спорт ва бошқа секция, тўгаракларга жалб этиш ва расмий огоҳлантириш каби ҳаракатлар амалга оширилади.

Гуруҳий кўринишдаги ишларни олиб боришда тарбиявий профи-лактик тадбирларнинг объекти носоғлом оилалар ва вояга етмаганлар гуруҳлари ҳисобланади.

Умумий профилактика чоралари асосан беқарор оилаларнинг салбий таъсирини нейтраллаштириш, тарбияга муҳтож ўсмирларга давлат ва жамоат ёрдамини кўрсатиш (васийлик ва ҳомийлик ўрна-тиш, меҳрибонлик уйи, мактаб-интернатга юбориш, ўқишга ёки ишга жойлаштириш), вояга етмаганларга таълим-тарбия бериш билан шуғулланувчи муассасалар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш, ўсмирларнинг дам олишини оқилона ташкил этиш, вояга етма-ганлар қонунларга риоя этиши устидан назорат олиб бориш ва ҳоказоларни назарда тутади.

Page 17: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

17

Оммавий кўринишдаги ишлар профилактика инспекторлари томо-нидан оммавий ахборот воситалари, яъни радио, телевидение ва матбуотда чиқишлар ва омма олдидаги суҳбатлар, ҳудуддаги таълим муассасалари ва бошқа турли ташкилотлардаги учрашувлар орқали амалга оширилади.

Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар билан профилактик ишларни амалга ошириш жараёнида уларнинг ёшга оид ўзига хос сифатларни ва оила-вий шароитида маънавий қадриятларнинг шаклланганлик даражасини инобатга олиши керак. Шунинг учун юқорида таъкидланганидек, ўсмир ва болаларни ўраб турган микромуҳитдаги салбий таъсирларни бартараф этиш зарур бўлади. Вояга етмаганлар билан якка тартибдаги профилактик ишларни амалга ошириш ҳуқуқий, маънавий, ахлоқий, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали амалга оширилади.

Вояга етмаганлар билан профилактик ишларни амалга ошириш усуллари турлича бўлиб, улардан суҳбат кенг тарқалган оммавий усул ҳисобланади. Якка тартибда профилактик суҳбатни амалга ошириш жараёнида уларнинг психологик ўзига хослигини, яъни кўнгли нозиклиги, салга хафа бўлавериш, жиззакилик, қўрқув ва ташвишга берилувчанлиги, ғазабланиш, қасоскорлик, тажовузкорлик, тақлид қилишга мойиллиги ва бошқаларни инобатга олиш даркор.

Муқаддам судланганлар билан профилактик ишларни олиб бориш-да қуйидаги педагогик омилларни ҳисобга олиш керак: шахсини ҳар томонлама ва синчиклаб ўрганиш (ижобий сифат-

ларини аниқлаш мақсадида); ўзларини яхши тутишлари учун махсус ва педагогик вазият-

ларни ташкил этган ҳолда таъсир этишни амалга ошириш; бу тоифа шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан синчковлик

билан педагогик назоратни амалга ошириш керак, хулқида бирор-бир ижобий сифат пайдо бўлганини сезиш асосий мақсад ҳисобланади; меҳнат тарбиясида маънавий рағбатлантириш усулидан фой-

даланиш; муқаддам судланганларни тўғри йўлга солиш жараёнидаги

ҳолатларни танлаш ва уларни таҳлил этиш; муқаддам судланган шахсларни меҳнат фаолиятга жалб этиш. Алкоголизм ва гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича профилак-

тик фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур: – носоғлом оилалар билан профилактик ишларни олиб бориш; – соғлом турмуш тарзи ва унинг афзалликлари ҳақида оммавий

ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;

Page 18: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

18

– мактабларда алкоголизм ва гиёҳвандликка қарши тарбиявий тадбирлар ўтказиш;

– психолог, педагог, тиббиёт ходимларнинг тадбирларда иштирок этиши;

– ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга оширишда иштирок этиши.

Профилактик фаолиятни умумий, яхлит тизимда ташкил этиш, табиийки, жамоатчилик фикри ва аҳолининг ташаббускорлигини эътибордан четда қолдирмасликни тақозо этади.

Шу сабабли профилактик ишларни олиб боришда қуйидаги жиҳат-ларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: турли ҳуқуқбузарликлар ва салбий хатти-ҳаракатларни юзага

келтирувчи омилларни ҳисобга олиш; шахснинг маънавий шаклланишида муҳим ўрин тутувчи ижти-

моий ҳаёт тарзи ва муҳит (оила, мактаб, иш жойи, дам олиш жойлари ва ҳ.к.)нинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш; жиноий хатти-ҳаракатлар ва криминоген вазиятни бартараф

этиш мақсадида турли ижтимоий тузилмаларни профилактик тадбир-ларга жалб этиш; ҳар бир тадбирнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда

турли соҳа вакиллари иштирокида тарбиявий чора-тадбирлар бел-гиланиш.

Профилактика инспекторининг тарбиявий таъсир этиши бир қатор сифатларига боғлиқ бўлади:

1) ташқи қиёфаси; 2) ташаббускорлиги; 3) обрў-эътиборга эгалиги; 4) демократлиги; 5) эшитиш қобилияти; 6) фаолиятни ҳаққоний баҳолаш ва қабул қилиши; 7) масъулияти. Профилактика инспекторлари аҳоли билан ҳамкорликда фаолият

олиб бориш учун мулоқотда қуйидагиларига эътибор бериши лозим: суҳбатдошига тушунарли бўлган сўз ва ифодаларни танлаш,

унинг фикрларини диққат билан тинглаш; ҳуқуқбузар билан мулоқот даврида аниқ, қисқа ва хушмуома-

лалик билан суҳбат олиб бориш; суҳбатдош томонидан берилаётган ахборотга қизиқиш билан

муносабат билдириш. Агар ходимга берилаётган ахборот тушунарсиз

Page 19: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

19

бўлса, у ҳолда айтилган фикрларни ва баъзи жумлаларни такрорлаш хушмуомалалик билан сўралади; суҳбат давомида салбий таъсир этувчи омилларга эътибор қарат-

маслик (қўнғироқлар, бегоналарнинг йўлакда юриши ва бошқалар); суҳбатдошнинг мимика, жестлар ва реакцияларига эътибор бериш. Суҳбатдош фикрларини тугатгач, олинган маълумотлар умум-

лаштирилади, таҳлил қилинади, аниқ далиллар ойдинлаштирилади, зарур бўлган вақтда далиллар билан ҳужумга ўтилади.

Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини

ислоҳ қилиш сиёсати Ўзбекистон Республикаси сиёсий мустақилликни қўлга киритгач,

ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошира бошлади. Тоталитар усули асосида иш юритаётган халқ таълими тизимида ҳам сўнгги ўн йилликлар давомида юзага келган муаммоларни ҳал этиш вазифаси республика ҳамда мутасадди ташкилотларнинг таълим тизимида ҳам жиддий ўзгаришларни амалга оширишга ундади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг самараси сифати-да 1992 йил июль ойида мустақил Ўзбекистоннинг илк «Таълим тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг мазмунида республика таълим тизими, унинг асосий йўналишлари, мақсад, вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топган эди.

1997 йил январь ойига келиб, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва унда илгари сурилган ғояларнинг амалиётга татбиқи, мавжуд аҳвол, ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди. Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар аксарият ўринларда чуқур илмий асосга эга эмаслиги маълум бўлди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг махсус фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғриси-да»ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқувчи махсус комиссия таркиби тайинланди. 1997 йилнинг июль ойида ҳар икки меъёрий ҳужжат мазмуни ўрганилиб чиқилди ва умум-халқ эътиборига ҳавола қилинди. Муҳокама жараёнида билдирилган фикр-мулоҳазалар масъул комиссия томонидан ўрганилди. Умумхалқ муҳокамасидан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида қабул қилинди.

Page 20: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

20

Мазкур ҳужжат республика таълим тизимида амалга оширилаёт-ган ислоҳотлар мазмунини очиб берувчи муҳим ҳужжатдир. Унда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон ўзининг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаат-ларини рўёбга чиқаришнинг шароити, таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозалари-ни ўзгартиришдан иборат эканлиги қайд этиб ўтилди.

1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни қабул қилингандан буён ўтган давр мобайнида янги ўқув режалари, дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратилди. Замонавий дидактик талаблар таълимни ташкил этиш йўллари, метод ва воситаларини аниқлаш, ўқув юртларида аттестация ўтказиш ва аккредитациялаш ишлари амалга оширилди. Мазкур даврда респуб-лика меҳнат бозори (энг аввало, қишлоқ жойларида меҳнат бозори)ни шакллантиришнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳунар-техника таълими қайта ташкил этилди.

Фан ва таълим соҳасида халқаро алоқалар йўлга қўйилди ҳамда бу борадаги дастлабки ютуқлар қўлга киритилди.

Мутахассислар тайёрлаш ҳамда таълим-тарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгиланиш жараёнлари талаблари билан боғланди.

Ушбу ҳолатлар мамлакат истиқболи учун хизмат қилувчи Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ тайёрланган бўлиб, миллий тажри-банинг таҳлили ва жаҳон миқёсидаги таълим тизими ютуқлари асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри олиб бориш маҳоратига эга бўлган истиқ-болли вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилганлигидир.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш ва кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа тарздаги шароит-ларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутди. «Таълим тўғри-сида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш,

Page 21: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

21

уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдан иборат эди.

Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этили-шини талаб этади:

– таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга ошири-лаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурили-ши жараёнларига мослаштириш;

– кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;

– таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва маъ-навий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

– таълим ва кадрлар тайёрлаш таълим муассасаларини аттестация-дан ўтказиш ва аккеридитация қилиш сифатида баҳо беришнинг холис тизимини жорий этиш;

– кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳоказолар.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич амалга оширилиб борилди. Ҳар бир босқич муайян вазифаларни ҳал этишни назарда тутди. Бу вазифалар қуйидагилар-дан иборат:

Биринчи босқич (1997–2001 йиллар) – мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизим-ни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан илмий-услубий, молиявий-моддий шарт-шароитлар яратиш.

Иккинчи босқич (2001–2005 йиллар) – миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш.

Меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқликлар киритиш.

Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадр-лар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсати-нинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

Page 22: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

22

1. Таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик тавсифда эканлиги. Давлатимизда ташкил этилаётган таълим ва тарбия жара-ёнида шахснинг ор-номуси, қадр-қиммати, маънавий ҳамда маърифий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, унинг иқтидори ва қобилиятини намо-йиш этиш учун имконият яратиш, шунингдек хоҳиш-истаги ва эҳтиёж-ларини инобатга олиш масалалари назарда тутилади.

2. Таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги. Таълим жараёни дидак-тик характер касб этиб, ўқувчиларга берилаётган билим ва шакллан-тирилаётган кўникма ва малакаларнинг узлуксиз, доимий равишда шакланишини таъминлайди. Узлуксиз ва изчиллик маълумотлар, ҳодисалар ва фан асосларини ўрганишнинг тартибга солинишини, аввал-ги ва кейинги материаллар ўртасида кетма-кетликни таъминлашни англатади. Ҳар бир ўқув фани муайян мантиқий изчилликда ўқитили-ши лозим. Мазкур принцип шу ҳолатни ифода этишга хизмат қилади

3. Умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг мажбурийлиги. Мазкур принцип Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимини олишнинг республика фуқаролари учун шартлигини ифодалайди. Республика ҳудудида умумий ўрта, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар таълими бепул бўлиб, уларнинг фаолиятини ташкил этиш республика ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

4. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги. Ушбу принцип ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишини ўқувчининг ўз қизиқиши, эҳтиёжи ҳамда лаёқатига мосини (муайян мутахассис-ликда ихтисослаштирилган академик лицей ёки маълум касб-ҳунар коллежида таҳсил олишни) эркин танлаш ҳуқуқига эгалигини ифода этади.

5. Таълим тизимининг дунёвий тавсифда эканлиги. Ушбу принцип республика ҳудудидаги мавжуд таълим муассасаларида ёшларга дунё-вий тавсифдаги илмий билимларни беришни назарда тутади. Таълим муассасаларида жанггари, бузғунчилик, шунингдек миллий низолар ҳамда диний адоватларни келтириб чиқаришга хизмат қилувчи ғоялар-нинг тарғиб этилиши, уларнинг ёшлар онгига сингдирилиши қонун йўли билан тақиқланади. Ёшларга диний билимларни бериш давлат аккредитациясидан ўтган (Республика Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган) ҳамда диний таълим-тарбия бериш ҳуқуқига эга

Page 23: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

23

таълим муассасалари билан бирга, махсус диний маълумотларга эга, ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини олган шахслар томони-дан амалга оширилади.

6. Давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги. Республика фуқаролари исталган таълим муас-сасалари (таълим муассасаси Низомида кўзда тутилган талабларга мувофиқ)да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томони-дан 1999 йил 16 августда қабул қилинган «Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари тўғрисидаги Низом асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган ДТС (Давлат таълим стандартлари) талабларига мувофиқ таълим олиш ҳуқуқига эгадирлар.

7. Таълим дастурини танлашга ягона табақалаштирилган ёнда-шув. Таълим бўйича яратилган дастурлар орасидан ўқув дастурини яратишга қўйиладиган талабларга мувофиқ яратилган ҳамда энг мақ-бул деб топилган дастурни танлаб олиш асосида таълим муассаса-ларида таълимни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Муайян таълим муассасалари мутахассислик, касб-ҳунар таълими хусусиятларидан келиб чиқиб, маълум мутахассислик ва касб-ҳунар таълимининг ўзи-га хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда яратган дастурлар асосида таълим жараёнини ташкил этишлари мумкин.

8. Билимли бўлиш ва истеъдодни рағбатлантириш. Таълимни ташкил этишдан кўзланган мақсад ёш авлодга чуқур билим бериш, улардаги мавжуд лаёқат ва истеъдодларни ривожлантиришдан иборат-дир. Бугунги кунда жамиятимизда ёшлар орасидан билимли, иқтидор-ли ўқувчилар (талабалар)ни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда Ушбу мақсад йўлида фаолият олиб борув-чи қатор жамғармалар, чунончи истеъдодли ёшларни қўллаб-қувват-ловчи «Умид» ва «Улуғбек» жамғармалари ташкил этилди. Мазкур жамғармаларнинг ҳомийлигида юзлаб таълим берувчи ва талабалар етакчи хорижий мамлакатларда таълим олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

9. Таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаш-тириш. Самарали таълимни ташкил этиш жамият тараққиётини, миллат ва халқнинг келажагини таъминлайди. Шу боис таълимни ташкил этиш нафақат давлат, балки умумхалқ ишидир. Таълим муас-сасаларида ташкил этиладиган ота-оналар қўмиталари, ўқувчилар ўз-ўзини бошқариш органларининг кучи ва имкониятларидан, хусусан,

Page 24: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

24

оталиқ (ҳомий) ташкилотларнинг молиявий, маънавий қўллаб-қувват-лашлари эвазига таълим самарадорлигини ошириш мумкин. Ушбу принцип мана шу ғояни очиб беришга хизмат қилади.

10. Таълим тизими муайян жамиятда ижтимоий-тарихий жараёнда таркиб топган маълум талаблар асосида бошқариладиган ҳамда бир-бири билан боғланган барча типдаги ўқув-тарбия муасса-саларининг йиғиндисидан иборат эканлиги. Ўзбекистон Республика-сининг таълим тизими ягона ва узлуксиз бўлиб, мазкур тизим доира-сида фаолият юритувчи муассасалар таълимни босқичма-босқич амалга ошириш учун хизмат қиладилар.

Шунинг учун ҳар қандай давлат (жамият) ўз фуқароларининг яшаши, меҳнат қилиши, мамлакат иқтисоди ва салоҳиятини рўёбга чиқариши, уни намоён эта билиши учун етарли даражада шарт-шароит яратиб бериш масъулиятини ўз зиммасига олувчи субъект сифатида намоён бўлади.

Узлуксиз таълим – малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш-нинг асоси бўлиб, таълимнинг барча турлари, давлат таълим стандарт-лари, кадрлар тайёрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрса-тиш муҳитини ўз ичига олади.

Узлуксиз таълим жараёни шахснинг ҳар томонлама қарор топиши учун энг қулай давр саналади. Мазкур даврда шахс фан асослари ҳамда касб-ҳунар маълумотларини ўзлаштиради, комил инсон ва малакали мутахассис сифатида акс этиши лозим бўлган сифатларга эга бўлиб, унда муайян дунёқараш шаклланади. Бу эса шахс камолотида муҳим аҳамиятга эгадир.

Демак, узлуксиз таълим миллий моделнинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Унга кўра мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимининг фаолияти даврнинг изчиллиги асосида таъминланади. Узлуксиз таълим қуйидаги таълим турларини ўз ичига олади:

– мактабгача таълим; – умумий ўрта таълим; – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; – олий таълим; – олий ўқув юртидан кейинги таълим; – кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш; – мактабдан ташқари таълим.

Шуниси диққатга сазоворки, «Таълим тўғриси»даги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий моделимиз чуқур фалсафий маънога эгалиги билан халқаро миқёсда тан олинди ва ўз ўрнини топди.

Page 25: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

25

Масалан, 1998 йил Австралияда келгуси аср таълими истиқбол-ларига бағишланган халқаро анжуманда таълимни ривожлантиришга қаратилган махсус давлат дастури фақат икки мамлакат АҚШ ва Ўзбекистонда мавжудлиги таъкидланди.

Анжуман қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлиси IX сессиясида сўзла-ган нутқининг асосий мазмуни билан танишдилар.

Қувонарли жиҳати шундаки, анжуман иштирокчилари мамлака-тимизда ишлаб чиқилган янги таълим тизими концепциясининг ҳар томонлама пухта ўрганилганлиги, унинг амалга оширилиши эса дунё-нинг кўпгина давлатларидаги кадрлар тайёрлаш соҳасида кечаётган ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшишини эътироф этишди.

Ўзбекистон халқи ўз олдига ҳуқуқий демократик жамият қуриш мақсадини қўйган. «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши халқаро ҳам-жамиятда ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга олиб келди. Чунки бугунги дунёда давлатларнинг ривожида, мавқеда ҳал қилувчи омил ҳарбий қудратда эмас, балки интеллектуал салоҳият, фикр, ақл, илғор техноло-гиялар эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан айтилган «Куч – билим ва тафаккурда» деган ҳикмат бугун ва эртанги кун учун айтилгандир.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 17 февраль куни «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқидан иқтибос келтирамиз: «Ўзбекистонда аҳоли-сининг қарийб 35 фоизини 16 ёшгача бўлган болалар, 62 фоиздан зиёдини эса 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишини ҳисобга олади-ган бўлсак, бу ислоҳотларнинг роли ва аҳамияти ўз-ўзидан тушунар-ли ва равшан бўлади.

Қабул қилинган дастурга мувофиқ, мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим тизими жорий этилди. Юртимизда амалга оширилаётган моделнинг принципиал хусусияти шундаки, умумтаълим мактабидаги 9 йиллик ўқишдан сўнг ўқувчилар кейинги 3 йил давомида ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таҳсил олиб, уларнинг ҳар бири умумтаълим фанлари билан бирга меҳнат бозорида талаб қилина-диган 2–3 та мутахассислик бўйича касб-ҳунарларни ҳам эгаллайди.

Page 26: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

26

Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ етишга йўналтирилаётган йиллик харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10–12 фоизини ташкил этаётгани ва бу тизимнинг давлат бюджети харажат-ларидаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этиши ўз-ўзидан мазкур соҳага қаратилаётган улкан эътиборнинг яққол тасдиғи ҳисобланади».

Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг 2012 йил 24 июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада тако-миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги «Олий ўқув юртидан кейин-ги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари ижросини таъминлаш, узлуксиз таълим тизимида олий малакали илмий ва илмий-педагог ходимлар тайёрлаш ишларини такомиллаштириш ҳамда сифатини ошириш мақ-садида катта илмий ходим-изланувчилар институти ташкил қилинди ва бу билан бир қатор муаммолар ҳал этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида «Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даража-ли вазифамиз деб биламиз»1, деган эди.

Хулоса қилиб айтганда, «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларнинг амалга оши-рилиши баркамол инсон ва шу аснода онгли жамият шаклланишига, яъни янгича онг, тафаккурга эга шахсларнинг кўпайишига олиб келди.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Ислом Каримов қайси асарларида таълим тизимини ислоҳ қилиш муаммосига атрофлича тўхталган?

2. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни-нинг асосий мақсади ва принциплари, таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларига нималар киради?

1 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилин-ганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Қонун устувор-лиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонли-гининг гарови» номли маърузаси // Халқ сўзи. – 2016. – 7 дек.

Page 27: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

27

3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг мақсади, вазифалари ва босқичлари, кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари, узлуксиз таълимни яратиш ва ривожлантириш принциплари, узлуксиз таълим тизими ва турларини айтиб беринг.

4. Педагогиканинг фан сифатида шаклланиш босқичларини айтинг. 5. Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида педагогик билим-

ларнинг ўрни қандай? 6. Марказий Осиё алломаларининг педагогик қарашлари ҳақида

маълумот беринг. 7. Ички ишлар органлари ходимларининг профилактик фаолият-

ни ташкил этишларида педагогик жараённинг ўзига хослиги нимада? 8. Педагогиканинг асосий категорияларини айтиб беринг. 9. Профилактик фаолиятни ташкил этишда педагогик билимлар

қандай аҳамиятга эга? 10. Ички ишлар органлари фаолиятида педагогик жараён деганда

нимани тушунасиз?

Page 28: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

28

2-мавзу. ФУҚАРОЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳуқуқий тарбия-

нинг ўрни. Ички ишлар органлари ходимлари аҳоли олдида сўзга чиқишлари-

нинг педагогик асослари. Ахборот-психологик хавфсизлик.

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳуқуқий тарбиянинг ўрни

Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда аҳолини сиёсий-

ҳуқуқий жиҳатдан саводли қилиш, маданиятини ошириш ва ҳуқуқий онгини шакллантириш катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон Респуб-ликаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёр-лаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш иши-ни яхшилаш ҳақида»ги (1997 йил 25 июнь) фармонига кўра, ҳокимият ва ички ишлар органларининг юқори малакали ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий билимлар асосида ҳуқуқшунос ходимларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек ҳуқуқшунослик соҳасидаги илмий тад-қиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳуқуқий маърифат тарғиботи марказини ташкил қилиш ва ҳуқуқий адабиётларни аҳолига етказиб беришни йўлга қўйиш тўғрисида»ги (1997 йил 22 июль) қарори аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оши-риш ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда муҳим қадам ҳисобла-нади. Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалти-риш миллий дастури» эса айни вақтида қабул қилинган ҳужжатдир.

Шахсни ҳуқуқий тарбиялаш муаммоси бир қанча фанларнинг, жумладан, криминология, жиноий жазони ижро этиш психологияси ва касбий педагогика фанининг ўрганиш объекти ҳисобланади. Фуқароларни ҳуқуқий тарбиялаш – қонунни билиш, уни ҳурмат қилиш, бошқалардан ҳам қонунга риоя қилиб яшашни талаб қилувчи шахсларнинг тарбиялаш, демакдир.

Ҳуқуқий тарбия моҳиятига кўра, махсус ташкил этилиши ёки шахснинг ўзи ҳуқуқий билимларини таълим ва мустақил иш фаолия-

Page 29: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

29

тида, энг асосийси, ҳаётий тажрибалари асосида бойитиб бориши мумкин. Махсус ташкил этилган ҳуқуқий-тарбиявий жараён шахслар-нинг ҳуқуқий фаолиятини бир мақсадга йўналтиради.

Ҳуқуқий тарбиянинг асосида қонунга риоя қилиб яшаш, уни ҳурмат қилиш, шахсда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдек муҳим вазифа ётибди. Ҳуқуқий тарбия асосан ҳуқуқий тарғиботга, ҳуқуқий хабарга суянган ҳолда шаклланади. Ҳуқуқий тарбия оила, боғча, мактаб, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ҳамда ишлаб чиқариш жамоаларида шакл-лантирилиб борилади. Ҳуқуқий тарбияни махсус ҳуқуқий билимларга эга шахслар, яъни ҳуқуқшунос назариячилар, амалиётдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи шахслар олиб борсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳуқуқий тарғибот асосида ҳуқуқий тарбиянинг белгилари мавжуддир.

Шахсларни ҳуқуқий тарбиялаш ва ушбу фаолият самарадорли-гини ошириш қуйидагича олиб борилади:

– ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий жараёнларни ташкил қилишнинг шакл ва усулларини аниқ белгилаш;

– ички ишлар органлари ходимларининг педагогик маҳоратини илмий асосда такомиллаштириб бориш.

Шахсларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашда ички ишлар орган-лари ходимлари учун педагогик жараённинг объекти, предметидан ташқари, унинг категорияларини билиш ҳам фойдадан холи эмас.

Ички ишлар органлари фаолиятидаги педагогик жараённинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирганда, ҳуқуқий тарбиядаги педагогик жараён нима, деган савол туғилади. Ҳуқуқий тарбиянинг педагогик жараёни тарбиянинг барча категориялари йиғиндисидир.

Ҳуқуқий тарбия кенг ва тор маъноларда тушунилади. Кенг маъно-даги ҳуқуқий тарбия шахснинг оила ва боғчада билим олиши, ўқиши, ўзининг ҳуқуқий билимларини мустақил бойитиши, умуман, ўз устида мустақил ишлаши орқали олинадиган ҳуқуқий билимларининг йиғиндисидир.

Тор маънодаги ҳуқуқий тарбия шахснинг юридик ўқув юртларида оладиган ҳуқуқий билимлари йиғиндисини билдиради. Ҳуқуқий тарбия – шахснинг бир мақсад йўлида, онгли равишда жамият тараққиёти ва сиёсатидан келиб чиқиб олиб борадиган тизимлашган ижобий фаолияти. Шахснинг ўз-ўзини ҳуқуқий тарбиялаши онгли равишда, бир мақсад йўлида, ўз феъл-атворида ижобий ҳуқуқий йўналишни шакллантири-шидир. Бу ижобийлик давлат томонидан белгилаб қўйилган қонун-қоидаларга зид бўлмаслиги, энг асосийси, ахлоқ нормаларидан четга чиқмаслиги керак. Бу билан шахс ўзининг хатти-ҳаракатларини бош-қара олиши мумкин. Шарқ халқларининг ҳаётида шундай ижтимоий

Page 30: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

30

омиллар мавжудки, улар шахснинг турмуш тарзини тартибга солади, уни бошқаради. Булар – жамоатчилик фикри, анъаналар, миш-миш гаплар, гуруҳлараро ва шахслараро муносабатлардир. Шахсларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тарбияланишида ҳуқуқий онг муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳар қандай ҳуқуқий тарбиянинг асосида шахснинг ҳуқуқий онги ётади, ҳуқуқий онгнинг тўғри шакланиши, шахсларнинг ахлоқи ва руҳиятига ҳуқуқий педагогик таъсир кўрсатади. Бу омилларда шахсларнинг қанчалик тарбия кўрганлиги билинади ва бунда шахснинг тарбияга мойиллиги бор-йўқлигини аниқлаш мумкин бўлади.

Ҳуқуқий тарғибот ва таълим ишларини олиб боришда ички иш-лар органлари ходимлари, айниқса, профилактика инспекторлари қўйидаги омилларни ҳисобга олишлари керак:

1) профилактика инспекторлари ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарлик-ларнинг аҳволи қай даражада эканлигини билган ҳолда аҳоли ўрта-сида ҳуқуқий тарғибот ва тарбия ишларини олиб боришлари;

2) жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда фуқаро-ларнинг қай даражада фаоллиги ва бу ишга қанчалик ҳисса қўшаёт-ганлиги билан қизиқиб, ўрганиб боришлари;

3) жиноий жазони ўтаб қайтган шахсларнинг қонунга қай дара-жада риоя қилиб яшаётганликларини аниқлаб, уларни ўз вақтида маъ-мурий назоратга олишлари;

4) фуқароларнинг аризаларини диққат билан ўрганиб чиқиб, тегишли чораларни кўриб боришлари;

5) янги самарали қонунлар, қарорлар ва норматив ҳужжатларни ҳаётга ўз вақтида татбиқ эта билишлари;

6) ўз хизмат вазифаларини бажаришларида қонунга қатъий риоя қилишлари;

7) фуқаролар ўртасида ҳуқуқий мавзулардаги чиқишларида ўз-ларининг нотиқликлари, нутқларининг равонлиги билан ажралиб туришлари лозим.

Лекин шу билан бирга, аҳолининг яшаш, ишлаш ва дам олиш жойларида оператив вазиятга ва аҳолининг ҳуқуқий онгига таъсир қилувчи баъзи бир омиллар мавжуд, булар:

– ўша ҳудудда яшовчи аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва умумий маданияти даражаси;

– ўша ҳудудда жойлашган олий, ўрта махсус ўқув юртлари ва муассасаларида олиб бориладиган ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий тарбиянинг аҳволи;

– ўша ҳудуддаги аҳолининг бўш вақтлари ва маданий дам оли-шининг қай даражада ташкил этилганлиги;

Page 31: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

31

– жамоат ташкилотларида, маданият муассасаларида уюштири-лаётган ёки уюштирилган ҳуқуқий тарбия ва тарғибот тадбирлари-нинг аҳволи;

– ички ишлар органлари ходимларининг аҳолининг яшаш жой-ларида носоғлом оилалар ҳамда тарбияси қийин ёшлар билан ишлаш-лари ва улар билан якка тартибдаги ишларни қай даражада йўлга қўй-ганликлари;

– профилактика инспекторлари муайян ҳуқуқбузарликка оид далиллар билан аҳоли орасида чиқишлар қилишлари.

Профилактика инспектори жиноят содир қилишда гумон қилина-ётган шахсларнинг фаолияти билан қизиқиб, улар тўғрисида аҳоли-дан баъзи бир маълумотларни билиб олади. У гумон қилинувчилар-нинг кимлар билан алоқада бўлиши, хулқ-атвори, аҳолининг жиноят ҳақидаги хабарга муносабатларини ўрганади.

Бугунги кунда ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот масаласига янада масъулият билан ёндашиш талаб этилмоқда. Айниқса, вояга етмаганлар ўртасида олиб бориладиган ҳуқуқий-тарбиявий ишлар-нинг сусайиб кетганлиги, ҳуқуқий тарбия ва тарғибот устидан назорат-нинг бўшлиги, аҳолини ҳуқуқий билимлар билан таъминлаш етарли даражада олиб борилмаётганлиги учун ҳам мавжуд муаммоларнинг ўз ечимини топиши қийин кечмоқда. Ёшларнинг кўплаб ҳуқуқбузар-лик ва жиноятларни содир этиш ҳолатлари, гиёҳвандлик ва ичкилик-бозликка берилиш, диний ақидапарастлик ёки турли зарарли оқим-лар, гуруҳлар таъсирига тушиб қолишлари каби салбий ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди. Бундай муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш, «вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг назоратсиз, қаровсиз қолиши ҳамда улар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чоралари-ни амалга ошириш, вояга етмаган ёшларнинг онгини, тафаккурини шакллантириш ва юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида маънавият ва маърифат ишларини жонлантириш»1, давр талабидир.

Ҳуқуқий тарбия орқали ҳар бир шахснинг ҳуқуқий онги ўсади ва ахлоқида ижобийлик юзага келади. Ҳар қандай ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот миллий ғоя ва ғоявий-сиёсий тарбияга асосланади.

1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг«Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида»ги қарори // Халқ сўзи. – 2000. – 28 сент.

Page 32: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

32

Ички ишлар органлари ходимлари зиммаларидаги ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий тарбия ишларини муваффақиятли амалга оширишлари, нафақат ходимларнинг юксак даражадаги ҳуқуқий билимлари, балки уларнинг ғоявий эътиқоди, уюшганлиги, интизоми, умумий юксак кас-бий тайёргарлик ҳолатлари билан ҳам боғлиқлигидан гувоҳлик беради1.

Ҳуқуқий тарбия ишлари ҳеч қачон ҳуқуқий ахборотсиз олиб борилмайди, ҳуқуқий ахборот эса ҳуқуқий билимлар манбаига суян-ган ҳолда олиб борилади ва тарғиб қилинади. Ҳуқуқий тарғибот турли воситалар орқали амалга оширилади, телевидение, радио ва матбуот ана шундай воситалар ҳисобланади. Ҳуқуқий тарғибот мазмунга бой бўлса, ҳеч қачон ўз кучини йўқотмайди. Аҳолининг ҳуқуқий онгига таъсир қилишда ҳуқуқий тарғибот янгидан-янги далилларга асосланса, унинг долзарблиги кучаяди. Телевидение бугунги кунда, нафақат ҳуқу-қий тарғибот ишларини олиб боришда энг кучли қурол, балки барча янгиликларни аҳолига манзур бўладиган шаклда етказиб берадиган восита ҳамдир. Турли муаллифларнинг ҳуқуқий тарғиботга турлича ёндашувларини илмий таҳлил этиб, ҳуқуқий тарғибот оммавий-маф-куравий ишнинг муайян туридан иборат, деган хулосага келиш мумкин.

Ҳуқуқий тарғибот – оғзаки, ёзма, кўргазмали йўналишларда олиб борилади. Учала йўналиш ҳам бир-бирини мазмунан бойитади ва тўл-диради. Ҳуқуқий тарғибот ишлари шахсларнинг ҳуқуқий билимларга қизиқишларини ўрганган ҳолда олиб борилади. Шундай ҳуқуқий нормалар мавжудки, бу нормалар аҳолига оммавий равишда еткази-лади. Бундай тарғибот ишлари ўзининг олдига кимларнидир ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашни мақсад қилиб қўймайди, балки ҳуқуқий билимларни фуқароларнинг барча қатламлари ўртасида тарғиб қилиш билан бирга, уларнинг ҳуқуқий ҳиссиётига ҳам таъсир қилади. Ҳар қандай ҳуқуқий тарғиботнинг самарасини ҳуқуқий тарғиботнинг мазмуни белгилайди.

Ҳуқуқий тарғибот ишлари оммавий равишда, якка тартибда ва гуруҳлар ўртасида ташкил этилади. Оммавий шаклдаги тарғибот аҳолининг барча табақаларига бир хил усулда таъсир этади, аудитория-даги шахсларнинг жинси ва ёши ҳисобга олинмайди. Аудиториянинг ҳуқуқий хабарни қандай қабул қилиши маърузачининг нотиқлик санъатига, далилларни жойига қўйиб ишлатиши, ҳуқуқий саводхон-лиги ва тайёргарлигига кўпроқ боғлиқ бўлади. Тингловчи шахслар ҳуқуқий хабарни ўзларининг яшаш, турмуш тарзидан келиб чиқиб қабул қиладилар. Аудиторияда ўтирган турли табақадаги шахслар

1 Таджиханов У. Ички ишлар идоралари фаолиятида ҳуқуқий маданият ва қонунга итоатгўйлик. – Т., 1995. – Б. 78.

Page 33: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

33

олдида жонли чиқиш қилиш ҳар қандай ҳуқуқшуноснинг қўлидан келавермайди. Нотиқ нотўғри чиқиш қилса ёки сал нотўғри ҳуқуқий хабар берса, албатта, аудиторияда акс-садо юзага келади. Нотиқни аудиториядан ҳайдаб чиқариш ҳолатлари ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолатлар амалиётда, ижтимоий турмуш тарзимизда ҳам учраб туради.

Гуруҳлар ўртасидаги ҳуқуқий тарғибот, ўз моҳиятига кўра, омма-вий-ҳуқуқий тарғиботдан фарқ қилади, чунки гуруҳлар ўртасидаги ҳуқуқий тарғиботда аудиториядаги шахслар маърузачига бемалол, тортинмай савол берадилар. Шунингдек, аудиториядаги шахсларни мунозарага ундаш, маърузачи дунёқарашини уларнинг дунёқараши билан таққослаш мумкин. Гуруҳлар ўртасида олиб бориладиган ҳуқу-қий тарғиботнинг яна бир ўзига хос томони шундаки, бу гуруҳларга ҳуқуқий билимларга қизиқишлари бир хил шахслар йиғилади. Масалан, жиноий жазони ижро этиш жойларидаги шахслар гуруҳ-гуруҳга бўлиниб олишлари ва бир гуруҳнинг иккинчи бир гуруҳ билан дунёқарашлари тўғри келмаслиги оқибатида содир этиладиган жиноятларнинг олди олинади.

Шахслар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини ҳуқуқшунослар, тарбиячилар, маҳалла оқсоқоллари, профилактика инспекторлари олиб борадилар.

Якка тартибда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш икки йўл билан амалга оширилади:

1) бевосита ҳуқуқий тарғибот ишлари ташкил этилади, бунда тарғиботчи субъект атайлаб, махсус ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боради, бундай ишларни амалга оширишда психологик алоқа ва зиддиятли ҳолатларга дуч келади;

2) ҳуқуқий тарғибот ишлари билвосита олиб борилади, масалан, ҳаётий воқеа-ҳодисаларни гапириб бериш орқали шахслар ҳуқуқий жиҳатдан тарбияланади. Ички ишлар органларининг ходимлари ҳудудида содир этилган ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар ва уларнинг оқибатлари нималарга олиб келганлиги ҳақида гапириб, тушунтириб бериш орқали ҳар бир шахснинг ҳуқуқий онгига таъсир этадилар.

Муомала усули орқали олиб бориладиган ҳуқуқий тарғибот субъект шахснинг нутқи, билим даражаси ва муомала жараёнида қўллайдиган ҳуқуқий атамалар ва уларга қандай изоҳ беришига ҳам боғлиқ бўлади.

Ҳуқуқий тарбия ва тарғиботни якка тартибда олиб боришда профилактика инспекторига тушган аризалар ҳам ўзига хос хабар манбаи ҳисобланади. Негаки, оиласи тинч бўлган шахс, агар ўз оиласи, қўни-қўшнисидан кўнгли тўқ бўлса, ҳеч қачон профилактика инспекторига шикоят билан мурожаат қилмайди.

Page 34: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

34

Якка тартибда ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда профи-лактика инспекторига қуйидаги омиллар туртки бўлиши мумкин: оилаларда қайнона-келинлар ўртасида жанжаллар содир бўлганда; эрнинг хотинга ёки хотиннинг эрга рашки кучли бўлганда; оилалар-даги яшаш жойларининг торлиги ва ҳоказо. Бундай ҳолатларда фуқаролар ўртасида оила ҳуқуқи бўйича ҳуқуқий билимлар тарғибот қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борувчи ички ишлар органлари ходимларини икки тоифага, яъни касбий баркамол, ўз ишини яхши биладиган, касбий фаолияти жараёнида билимларини мустаҳкамлаб борадиган ходимлар ва ўз устида ишламайдиган, бор билимлари билан чекланиб қолган, фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қила олмайдиган ходимларга бўлиш мумкин. Биринчи тоифа ходимларнинг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий-тарбиявий иш-ларида мунтазамлик, чуқур маъно мавжуд. Иккинчи тоифа ходимлар-нинг фаолияти эса ҳар қандай ҳуқуқий тарғибот ва тарбия ишлари-нинг орқага кетишига олиб келади.

Ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб боришда ички ишлар орган-лари ходимлари учун ишонтириш усули кучли ва энг катта қурол ҳисобланади. Ишонтириш усули касбий педагогикада ўзига хосликка эга бўлиб, шахслар психологиясига таъсир этади. Шахс тарбиявий ишларни олиб боришда унинг натижасини кўра билиши керак. Агар тарбиявий ишларнинг натижаси кўринмас экан, тарбиявий фаолият-нинг ҳеч қандай самараси бўлмайди.

Ҳуқуқий тарбия шахс тарбиясининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, тарбиянинг умумий қонуниятларига бўйсунади. Шу маънода тарбия жараёнининг таркибий қисмлари – ақлий тарбия, ахлоқий тарбия, эстетик тарбия, меҳнат тарбияси, жисмоний тарбия билан бир қаторда, ҳуқуқий тарбия ҳам шахс ҳаётида асосий ўринлардан бирини эгаллайди.

Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онгни, қонунларга итоаткор хулқ-атвор кўникмалари ва одатларни шакллантирувчи, тизимли, тарбиячи ва тарбияланувчиларнинг аниқ мақсадга қаратилган биргаликдаги фао-лиятидир. Ҳуқуқий тарғибот шахсларнинг ҳуқуқий онгини оширади, қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш учун хизмат қилади. Умуман, онг ҳуқуқий, сиёсий, маънавий омиллар билан белгиланади.

Ўз навбатида, ҳуқуқий онгнинг ҳам ўзига хос таркибий белгилари мавжуд, улар қуйидагилардан иборат:

– ҳуқуқни билиш; – ҳуқуқ ҳақидаги тасаввур;

Page 35: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

35

– амалдаги ҳуқуққа бўлган муносабат; – ҳуқуққа қўйиладиган асосий талаблар; – ҳуқуқий кўрсатмаларнинг ижро этилишга бўлган муносабат. Ҳуқуқий тарғибот олиб борувчи шахслар, аввало, қонунларнинг

моҳиятини тушуниб етишлари, сўнгра тарғиб қилишлари керак. «Тарғибот» лотин тилидаги «пропаганда» сўзидан олинган бўлиб, «тарқатиш» деган маънони билдиради ва кенг маънода оладиган бўлсак, шахснинг шаклланишига бевосита таъсир этадиган тушунча саналади. Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек судьялар, прокурорлар, назариётчи олимлар ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот жангчилари ҳисобланадилар.

Ҳуқуқий тарғиботнинг моҳиятига назар соладиган бўлсак, бирин-чидан, ҳуқуқий тарғиботнинг мазмунини давлатимиздаги қабул қилинган қонунлар ташкил қилади. Иккинчидан, ҳуқуқий тарғибот қонунларимиз ва уларнинг моҳиятини кенг омма орасида ёйишни назарда тутади.

Ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий тарбия билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, аҳолининг барча қатламлари орасида амалга оширилади ва жойларда қонунчиликка сўзсиз риоя қилишга ундайди.

Ҳуқуқий тарбиянинг асосий мақсади – шахсларни жиноят содир этишдан қайтариш, уларга қонун, жиноят, жазо нима эканлиги, жиноятнинг оқибатлари нималарга олиб келишини тушунтириш, улар онгида қонунларимизга ҳурмат, уни бузмаслик, аксинча, ҳамма вақт қонунларга қатъий амал қилиш, ҳуқуқий билимларни такомил-лашти-риб бориш билан бирга, қонунбузарликларга нисбатан муросасизлик-ни ўргатишдан иборат. Бу эса комил инсонни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳуқуқий тарбиянинг объекти алоҳида олинган шахс, гуруҳ ёки жамоа бўлиши мумкин. Ҳуқуқий тарбиялаш тарбиянинг турли усул-лар, масалан, ўқитиш, ташвиқот, якка тартибдаги тарбиявий ишлар орқали амалга оширилади. Юридик соҳада ҳуқуқий тарбиянинг қуйи-даги шакллари мавжуд: ҳуқуқий таълим; ҳуқуқий тарғибот; ҳуқуқий ташвиқот. Уларни амалга оширишда турли шакллардан: оғзаки, ёзма, оммавий ахборот воситалари орқали тарбиялаш ва ҳоказолардан фой-даланиш мумкин. Шахсни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялашнинг шакл-лари ва усуллари ҳар хил бўлиши мумкин, лекин мақсад битта. Ҳуқу-қий тарғиботнинг энг кўп қўлланадиган усули оғзаки усулдир, чунки оғзаки ҳуқуқий тарғибот барча қатламдаги шахсларга, ёши, жинси, касбидан қатъи назар, бир хилда етказиб берилади. Шунингдек, кўргазмали воситалар орқали аҳолининг ҳуқуқий онгига етказиб бериладиган қонун-қоидалар ҳам мавжуд Масалан, йўл ҳаракати

Page 36: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

36

хавфсизлиги қоидалари асосан белгилар орқали оммага етказилади. Ҳуқуқий тарғибот ҳуқуқий тарбиянинг бошқа шаклларидан ажралиб қолган эмас, балки ҳуқуқий тарбия бутун жамиятимизда мавжуд бўлган тарбияларнинг мазмунини тўлдиради.

Ички ишлар органлари ходимлари аҳоли олдида

сўзга чиқишларининг педагогик асослари Муомала ва нотиқликни санъат даражасига кўтариш учун энг

аввало, психология ва мантиқ фанларини пухта эгаллаш лозим. Мантиқ фикрлаш қонунларининг усул ва воситаларини ўргатувчи фан ҳисоб-ланса, психология ана шу усул ва воситалардан унумли фойдаланиш ва шахсга таъсир этиш техникаларини ўргатувчи фанлар сирасига киради. Маълумки, ички ишлар органлари ходимларининг ўзаро ва фуқаролар билан бўладиган муносабатлари ИИВнинг тегишли низом, буйруқ ва кўрсатмалари билан қатъий тартибга солинган. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 30 майда қабул қилинган «Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 82-сонли буйруғида: «Ходимларнинг ўз ҳамкасблари билан сўзлашиш одоби ва муомаласи ходимнинг хизматдошлар ораси-даги нуфузини белгилайди. Ходим хизматдошлари билан катталарга ҳурмат, кичикларга иззат ва тенгдошларига эҳтиром тарзида сами-мий сўзлашади. Ўзаро мулоқотда камтар, мулойим, босиқ, вазмин ва самимий бўлади. Сўзларни аниқ, равон ва тушунарли талаффузда, шошилмасдан, ифодали баён этади. Ҳамкасблари ва бошлиқларига уларнинг унвонини айтиб мурожаат қилади. Раҳбарлар томонидан берилган топшириқларни диққат билан тинглайди. Бошлиқлари ва ўзидан катта унвондаги ходимлар билан муносабатда ўзини вазмин тутади»1, дейилган. Бу талабларни бажариш ҳар бир ходимнинг бурчи ва касбий маданиятининг асоси эканлигини унутмаслик лозим.

Ички ишлар ходими нутқида ҳар бир сўз мантиқан асосланган тақдирдагина унинг таъсири кучли бўлади. Нутқни тўғри ифодалаш учун фикрлар аниқ ва бир-бирига изчил боғланган бўлиши лозим. Фикр юритилаётган мавзудан четга чиқмаслик зарур, фикр тиниқ, мазмунида мантиқий зиддиятлар ва мужмал гаплар бўлмаслиги керак.

Ички ишлар органлари ходимларининг мантиқий фикрлаш усул-ларига солиштириш (таққослаш), таҳлил (анализ), синтез, мавҳумлаш

1 Ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳақидаги

қўлланма. – Т., 2016. – Б. 7.

Page 37: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

37

(абстракциялаш), умумлаштириш кабиларни киритиш мумкин ва улар-нинг нутқ фаолиятини тўғри ташкил этишдаги ўрни жуда муҳимдир.

Солиштириш (таққослаш) усули ёрдамида ходим таққосланадиган буюм, нарса, ҳодиса ва воқеа ҳақидаги фикрлар учун муҳим аҳамиятга эга белгиларни аниқлайди.

Таҳлил (анализ) мантиқий усул бўлиб, унинг ёрдамида ходим ишга тегишли буюм, ҳодиса, воқеа ва жараёнларни фикран қисмларга бўлиб, хусусиятларини ва муҳим белгиларини ажратади.

Таҳлил асосида ажратилган қисмлар синтез усули ёрдамида фикран бирлаштирилади ва бир бутун ҳолга келтирилади.

Мавҳумлаш (абстракциялаш) усулида ходим ишга тегишли нарса, ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг муҳим хусусиятларини фикран қисм-ларга ажратади ва иккинчи даражалиларини четлаштиради.

Умумлаштириш усули ёрдамида ходим ишга тегишли жинсдош нарса, ҳодиса, воқеа ва жараёнларнинг умумий хусусиятларини фикран бирлаштиради.

Ушбу усуллардан унумли фойдаланган ҳолда фикр юритиш ҳар бир ходимни ўз соҳаси йўналишида олиб бораётган хизматини тўғри ташкил этиши ва фикр-мулоҳазаларини мантиқан изчил баён этишига асос бўлади.

Ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришда қуйидаги усуллардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ.

1. Кўрсатиш – идрок этилаётган предмет билан бевосита танишиш-нинг энг содда усули. Ходим ўз нутқини кўргазмали қурол билан асосласа, фикри фуқаролар онгига чуқур етиб боришига эришади. Хусусан, йўл-патруль хизмати ходимлари, ёнғин хавфсизлиги, про-филактика инспекторлари ва бошқа хизмат ходимлари фуқароларга у ёки бу масалада тушунтириш ишларини олиб боришида кўргазмали-лик усулидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2. Тасвирлаш – фикр юритилаётган у ёки бу воқеанинг белги-ларини бирма-бир санаб кўрсатиш. Тасвирлаш содир этилган жиноят тафсилотларини тўғри таҳлил қилишига ёрдам беради.

3. Ақлий хулоса – у ёки бу турдаги муҳокамалардан ҳукм чиқариш. Ақлий хулосанинг уч тури мавжуд: дедуктив, индуктив ва аналогия.

Дедуктив хулосада фикр умумийдан хусусийга, индуктив хулоса-да фикр хусусийдан умумийликка, аналогик хулосада эса фикр хусу-сийдан хусусийга қараб боради. Мазкур хулоса чиқариш усуллари терговчи учун жиноят ишини очишда тусмоллар тузишда муҳим ҳисобланади.

Page 38: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

38

4. Исбот, ишонтириш, далиллаш ҳар бир фикрнинг муҳим белги-сидир. Ҳар қандай мантиқий далил уч қисмдан иборат бўлади: тезис, асос (далил ёки сабаб), муҳокама.

Исбот тезисининг ҳақиқатлигини асослаб бериш учун бир қанча зарур қоидаларга риоя этиш зарур:

– тезис аниқ ва равшан таърифланган бўлмоғи лозим; – исботнинг бошидан охиригача тезис айнан бир хил бўлиши керак; – тезисни мустаҳкамлаш учун келтирилган далиллар шубҳадан

холи, чин далиллар бўлиши шарт; – далиллар тезис учун етарли асос бўлиши керак; – далиллар ростлигидан қатъи назар, мустаҳкам қайд этилиши

керак. Ушбу мантиқий ва психологик қоидаларни билиш ҳар бир ички

ишлар ходими учун зарур ҳисобланади. Буни эгаллаш учун эса тил, яъни грамматика қоидаларини, мантиқ ва психология фанларини яхши билиш.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари нутқ сўзлаган-да бир қатор қоидаларга амал қилишлари керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2016 йил 30 майдаги « Ички ишлар орган-лари ходимларининг одоб-ахлоқ ҳақидаги қўлланма» эълон қилинган 82-буйруғининг 45-бандида шундай дейилади: «Ҳар бир ходим фуқа-ролар билан самимий муносабатда бўлиши, уларнинг мурожаатини диққат билан эшитиши, ваколати доирасида кўриб чиқиши ва масала-сини ҳал қилишга интилиши зарур. Фуқаролар томонидан содир этил-ган ҳуқуқбузарликларнинг қонунга зидлигини тушунтиради ҳамда қонунда белгиланган чорани қўллаш масаласини ҳал этади». Худди шу буйруқнинг 50-бандида эса, «ички ишлар органлари ходими аҳоли билан алоқани мустаҳкамлаб, такомиллаштириб боради. Ички ишлар органлари ходими деган юксак номни ёдда сақлаган ҳолда, хизмат вазифасига доир иш юритуви давомида ҳамда инсонийлик бурчини бажариш вақтида фуқаролардан турли кўринишдаги ҳадя ва совғалар-ни олиши тақиқланади»1, деб таъкидлаб ўтилган. Юқорида қайд этил-ганларга асосланиб, ички ишлар органларининг ходимлари бир қатор қоидаларга қатъий амал қилишлари лозим. Бу қоидалар орқали ҳар қандай аудиторияни, меҳнат жамоаси ва турли тоифадаги шахсларни ўзига жалб қила олиш ва улар билан муносабатга киришиш имко-ниятига эга бўладилар.

1 Ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ҳақидаги қўлланма. – Т., 2016. – Б. 9.

Page 39: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

39

Умуман, ҳар қандай тарғибот, жумладан ҳуқуқий тарғибот билан шуғулланувчилар қуйидаги қоидаларга эътибор қаратишлари зарур:

1. Ҳар доим эркин сўзлашга интилинг, сўзлашдан олдин ҳаяжонлан-масликка ҳаракат қилинг. Чунки эркин сўзлаган одам ҳаяжонланмайди.

2. Нутқ сўзлашдан олдин пухта тайёргарлик кўринг. Яхши тайёр-гарлик аъло нутқ гаровидир. Нутқ қисқа бўлсин, шунда унга тайёрла-ниш имконияти кўпаяди.

3. Ҳар қандай нутқнинг давомийлиги 20 дақиқадан ошмасин. Ундан ошиб кетса, зерикарли бўлади.

4. Гапириб ўйламанг, балки ўйлаб гапиринг. 5. Кўпроқ тингланг, шунда кўп нарсани билиб оласиз. Тинглай

олиш ҳам санъат. «Сўз – кумуш, сукунат – олтин» нақлига амал қилинг. 6. Ўзингизда қатъиятни шакллантириш учун кўпроқ машқ қилинг.

Энг аввало ўз яқинларингиз, ҳамкасбларингиз олида нутқ сўзлаб кўринг. 7. Бирор-бир жойда нутқ сўзлайдиган бўлсангиз камроқ овқат-

ланинг, чунки кўп овқатланиш фикрлашни сусайтиради. 8. Омма олдида сўзлашдан олдин унинг тахминий сценарийсини

режалаштириб олган яхши. Аммо ташқи таъсирларни ҳам инобатга олиш зарур. Масалан, нутқ сўзлаганингизда сизга тасодифан савол беришлари мумкин. Шунинг учун гапираётган гапингиздан қандай хулосалар чиқиши мумкинлигини олдиндан англаб олинг.

9. Сиз қандай аудиторияда нутқ сўзлашингиз мумкинлигини олдиндан билганингиз маъқул. Чунки уларнинг ёши, касб-кори, яшаш жойи, эҳтиёжларини олдиндан билиш нутқингизнинг жонли чиқи-шига асос бўлади.

10. Ҳар доим регламентга риоя қилинг. Бунинг учун нутқингизни кенг ва тор шаклларини ўйлаб қўйганингиз маъқул. Бунда кўпроқ ста-тистик маълумотлар ва кам ишлатиладиган мураккаб терминлардан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

11. Шуни ёдда тутингки, ҳар қандай нутқнинг боши, ўртаси ва охири бўлади. Энг асосийси, сиз нутқингизни қандай тугатиш ҳақида ўйланг.

12. Сиз нотиқсиз, биринчи жумлани ва нутқнинг хулоса қисмини ўйлашга мажбурсиз, қолган гапларни ўз йўналишида боғлаб кета-веришингиз мумкин.

13. Расмий ҳужжатларни, нотаниш матнларни ўқиб беришингиз мумкин. Нутқнинг бошқа турлари эса ўқилганларни мустаҳкамлайди. Яъни юқорида кўрсатилган матнлардан ташқари қўшимча нутқ матнини ёзиш шарт эмас Чунки ёзган матнингиз гапиришингизни

Page 40: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

40

қийинлаштиради. Тажрибасиз нотиқ ёзилганлардан ниманидир тушириб қолдиришдан қўрқиб, баттар хатога йўл қўйиши мумкин.

14. Оммавий тадбирларда нутқ сўзлашдан олдин ташқи кўрини-шингизга эътибор беринг. Иложи борича дадил, вазмин ва қоматни тик тутиб гапиришга ҳаракат қилинг.

15. Сиз гапирганингизда ҳаяжонлансангиз асло қўрқманг, ҳар қандай ақлли одам омма олдига чиққанида ҳаяжонланиши табиий, сиз ҳаяжонни сўзларга, эмоцияга ўтказишга ҳаракат қилинг ва маърузангиз эмоционал ва жозибали бўлишига интилинг.

16. Жуда қаттиқ ҳаяжонланиш зарарли. Ундан қочиш керак. Чиқиш қилишдан олдин яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва нутқ мазмунидан ўзингизни чалғитинг. Аудитория ҳақида ўйлаб ваҳима қилманг. Агар буни иложини топа олмасангиз ёки чалғиш ёрдам бермаса, қўлларингизни елка кенглигига қўйиб, бармоқларингизни букинг. Сўнгра сакраб, бир қанча ҳаракатлар қилиб, орқага чайқа-линг. Агар буни ҳам иложини топа олмасангиз оёқларингиз бармоқ-ларини кучли ҳаракат қилдиринг.

17. Нутқ олдидан ва гапираётган пайтингизда сув ичманг, сув юрагингизга кераксиз юк бўлади ва овозингизни бўғади. Чиқиш қилиш олдидан кераксиз гаплардан гаплашманг.

18. Гапириш вақти келганда ташқи кўринишингизни тўғрилаб, дадил қадамлар билан нутқ сўзлаш лозим бўлган жойни эгалланг.

19. Устингиздаги кийим-кечакларингиз кенг ёки ўта тор бўлмасин, пойафзалингиз оёқларингизни сиқиб қўймасин, галстугингиз бўйнин-гизни бўғиб қўймасин. Либосларингиздаги кенглик ва торлик эркин гапиришингизга ва ўзингизни эркин тутишингизга халақит беради.

20. Ўзингизни тўғри тутинг, елкангизни бироз буринг. Иягин-гизни бироз кўтариб бошингизни тўғри тутинг. Оёқларингиз елка кенглигида бўлсин. Қўлларингизни қорин устида сиқиб ушламанг, букламанг, бармоқларингизни чалкаштирманг, қўлларни орқага қил-манг, чўнтакка тиқманг, оёқларингизни чалиштирманг.

21. Нотиқ қотиб турмаслиги, қўлларини эркин тутиши, гапираёт-ган пайтда қўлларини силкитмаслиги, жуда қотириб гавдага ёпиш-тириб ҳам турмаслиги лозим. Гапириш темпини, овозини мазмунга қараб ўзгартириб туриши керак. Нутқ юмшоқ ва ишончли бўлиши, лекин жуда чўзилиб кетмаслиги керак.

22. Гапираётганда оғизни меъёрида очиб гапириш, меъёрида нафас олиш ва чиқариш лозим. Овозни аудиториянинг катта-кичик-лигига қараб мослаш, ўта баланд овозда қичқириб гапирмаслик керак.

Page 41: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

41

23. Овозни юқорига ва пастга йўналтирманг, тингловчиларга тўғри йўналтиринг.

24. Имкони борича микрофондан фойдаланманг, микрофон аудиториядагилар билан тўғридан-тўғри боғланишга халақит қилади.

25. Аудиторияга табассум билан юзланинг, улар диққат билан сизга қарамоқда. Уларга кучли назар ва хушкайфият билан боқинг.

26. Оз фурсат жимлик сақланг. Агар шовқин бошланса, жимлик-ни чўзинг ва бирдан аудиторияга қаттиқ назар ташланг.

27 Нутқингизни юмшоқ ва енгил қилиб бошланг. Кучли зарб билан бошламанг, бўлмаса нутқингизни якунлашга кучингиз етмай қолади, тингловчиларнинг ҳам тоқати тоқ бўлади.

28. Гапираётганингизда унутманг, нимани ёзсангиз ҳам сиғдира-верадиган қоғозга эмас, сизни эшитишни истаган одамларга муро-жаат қиляпсиз.

29. Ўзингизни тутиб, ишонч билан гапирсангиз сизни ҳамма завқ билан тинглайди.

30. Темп оралиғини сақлаган ҳолда баланд овозда гапиринг. Кенг ва муҳим маълумотни қисқа вақтга сиғдиришга уринманг. Шошиб гапирган нотиқ маълумот беришдан қўрқади ва минбардан тушириб юборишларини кутади.

31. Гапираётган вақтингизда аудиторияни кузатинг. Тингловчи-ларнинг диққати сизга қаратилган. Бироқ нутқингиз давомида бир шахсга ҳадеб мурожаат қилаверманг, чунки ҳар бир тингловчи қайси нуқтага қараётганингизни, кимга қараб гапираётганингизни кузатиб турибди.

32. Катта аудиториядан қўрқманг, кичик аудиториядан қўрқинг. Аудитория қанча катта бўлса, ишонтириш шунча осон бўлади.

33. Ортиқча гапирманг. Нотиқ нимаики гапирса, омма шуни гапиради, нимани ўйласа, шуни ўйлайди. Шунинг учун нотиқ нима гапиришини ҳамиша ўйлаб гапиради. Лекин у нимани ўйласа, ҳаммасини гапира олмайди. Гапириб улгурмайди.

34. Иложи борича қисқа гапиринг, нутқнинг оммабоп жаранг-лаши тингловчиларнинг бутун борлиғига таъсир қилади. Айни дамда тингловчилар айтилаётган нарсаларнинг ўзлари учун энг керакли эканлигини англайди.

35. Иложи борича адабий тилда гапиришга одатланинг, чет эл сўзларидан имкон даражасида камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.

36. Бир сўзни қайта-қайта такрорлашдан қочинг, бу ёмон иллат. 37. Нутқингизни сўз билан эмас жумла билан безашга одатла-

нинг. Жумлалар бир-бирига мантиқан боғлансин. Бошлаган жумлан-

Page 42: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

42

гизни якунига етказинг. Гапираётган жумлаларингизнинг узун-қис-қалигини аудитория ва хонанинг кенглигига қараб тузинг. Аудитория қанча катта бинода бўлса, гапираётган жумлаларингизнинг ўртача узунлиги шунча қисқа бўлиши керак.

38. Нутқда сўз ва жимликнинг (пауза) ўрни галма-галдан алмаши-ниб туриши керак. Жим туриш сўз ва жумланинг тузилишига вақт ажратиш демакдир. Жим туришда аудиториянинг сизнинг фикр-ларингизга бераётган баҳосини англайсиз. Аммо тўғри келган жойда тинимсиз жимлик ҳам ярашмайди. Жимлик аудиториядан жавоб кутаётган пай-тингизда керак.

39. Оммабоп нутқ оҳангга боғлиқ, оҳанг жумлаларга аъзо бўлган сўзга сайқал беради. Нутқ мазмунига нотиқнинг муносабатини белги-ловчи оҳанг табиий ва ишончли бўлиши керак. Оҳангни ҳеч қачон жумлаларнинг охирига сурманг.

40. Нотиқ оммабоп нутқ сўзлаётганда ўзини булбулдай ҳис этмас-лиги керак. Сиз одамларнинг фойдасига гапиряпсиз, ўзингизни кўз-кўз қилиш учун эмас. Шунинг учун ҳамма вақт нутқингиз устида ишланг, унинг аудиторияга таъсирини кузатинг. Одамларнинг маълум гуруҳи сизни қўллаш-қўлламаслигини аниқланг. Улар сизга эътибор-ли ёки паришонхотир, қизиқиб эшитяпти ёки аҳамият бермаяпти, дўстона ёки зўрма-зўраки тинглаётганини кузатинг. Нотиқ гапираёт-ганда аудиторияда нима бўлаётганини кўриб туриши лозим ва ўз вақтида аудитория ҳолатини изга солиб туриш керак.

41. Агар аудиторияда шовқин кўтарилса, овозингизни баланд-латмасдан, аксинча, пасайтиринг ёки жимгина аудиторияга диққат билан қаранг.

42. Залдаги қочириқ гаплардан қўрқманг. Нутқ сўзлаётганингизда дискуссияга йўл қўйманг. Мўлжалдаги гапларингизнинг ҳаммасини айтишингиз шарт. Нутқ давомидами ёки ундан кейинми, сизга берил-ган саволларга жавобни аниқ, тушунарли, қисқа қилинг, тўлиқ жавоб бериш шарт эмас.

43. Ҳар қандай нутқнинг якуни дадил ва мустаҳкам бўлсин. Якун-ловчи оҳангда овозни кўтариб, керакли гапларнинг ҳаммасини айтга-нингизни сездиринг, аудиториянинг диққат-эътибори учун миннат-дорчилик билдиришни унутманг.

Нотиқ нутқи мантиқ қоидаларига мувофиқ бўлиши учун қуйида-ги талабларга жавоб бериши лозим:

– нутқ аниқ, равшан бўлиши; – нутқда фикр (баён) изчиллиги сақланиши; – нутқ жараёнида фикрда зиддият бўлмаслиги;

Page 43: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

43

– фикрлар далиллар асосида бўлиши керак. Мазкур талаблар расмий мантиқнинг тўрт асосий қонуни: эътироф,

қарама-қаршилик, учинчисини инкор этиш ва етарли асос қонунлари билан чамбарчас боғлиқ.

Сиз мана шу юқорида санаб ўтилган мантиқий-психологик қоидаларга ҳар доим ҳам амал қила олмаслигингиз мумкин. Аммо ҳар доим ёдингизда бўлсин: одамлар сизни кийимингизга қараб кутиб олади ва ақлингизга, яъни гап-сўзингизга қараб кузатади.

Маълумки, ҳар қандай нутқий фаолият аввало оғзаки нутқ орқали амалга ошадиган жараён ҳисобланади. Оғзаки нутқ эса икки кўри-нишда содир бўлади. Биринчиси, оддий сўзлашув, иккинчиси эса адабий тил нормаларига қатъий амал қилган ҳолда адабий сўзлашув нутқи кўринишида бўлади.

Оддий сўзлашув шева таъсирида бўлган кундалик сўзлашувнинг ўзи. Бу сўзлашувда нутқ базасини адабий тил ташкил этмайди. Адабий сўзлашув нутқи адабий тил маданиятига, адабий тил нормаларига асосланиб нутқ сўзлашдир. Адабий тилда сўзлаш адабий тилда ёзиш-га нисбатан анча мураккаб кечади. Бунинг сабаблари қуйидагича: оғзаки нутқда албатта шеванинг таъсири бўлади, жуда бўлмаганда нотиқнинг талаффузида сезилади; оғзаки нутқда ёзма нутққа нисба-тан ўйлаш, фикр юритиш имконияти, вақти кам бўлади. Чунки оғзаки нутқ тезкор жараён, бошни қашлаб ўтиришга вақт йўқ; оғзаки нутқда талаффуз, оҳанг, имо-ишора воситаларидан фойдаланса бўлади; оғзаки нутқнинг муваффақиятли чиқиши нотиқнинг кайфиятига, соғлигига, аудиториядаги вазиятга жуда боғлиқ; нотиқ сўзлаётганда ўз нутқига ёзма нутқидагидек етарли эътибор бера олмайди.

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, матн асосида нутқ сўзлашнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Ижобий томони нотиқ ўз фикрларини олдиндан ўйлаб тайёрлаган матнга асос қилиб олади, фикрларининг мантиқан бирлигини таъминлайди. Фактик ва фикрий хатоларга йўл қўймайди. Салбий томони эса тингловчилар назарида билимсиздай, фикр юритишни эплай олмайдигандай кўринади. Нотиқ ва тингловчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик анча сусаяди.

Матнсиз нутқ сўзлаш нотиқнинг хотираси ўткирлиги, матн маз-мунини чуқур ўзлаштириб олганини кўрсатади. Ўзига ишонган нотиқ-гина матнсиз нутқ сўзлай олади. Бу нотиқнинг мазкур санъатни мукаммал эгаллаб олганлигидан, бу соҳада у эришган маҳоратдан дарак беради.

Page 44: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

44

Ахборот-психологик хавфсизлик Маълумки, ХХI аср – ахборот технологиялари асри деб бежиз

айтилмайди. Шу ўринда, Акинавада 2000 йил 22 июлда жаҳоннинг ривожланган 8 мамлакати томонидан имзоланган Глобал ахборот жамияти хартиясини эслаш мақсадга мувофиқ. Мазкур хартия янги асрда жаҳон ҳамжамияти ривожланишининг муҳим омили бўлиб, ахборот-коммуникация технологиялари ҳисобланишидан яққол далолат беради. Илмий техника тараққиёти инсоният ва жамият моддий эҳтиёжларини қондириш учун улкан имкониятлар яратди. Янги технологиялар жамият аъзолари турмушини исталган маҳсулот билан таъминлаш, саноат, хизмат соҳасини жадал ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш имконини беради.

Кишилар ўртасида хабар етказишни таъминлашга қодир ҳисоб-лаш техникаси, ахборот-алоқа тизими, Интернет, шунингдек бошқа ахборот технологиялари инсон ва жамият ҳаёти ҳамда фаолиятида ахборотнинг аҳамиятини кескин ошириб юборди. Ҳозирги кунда ижтимоий-техникавий ривожланиш билан ижтимоий-сиёсий ривож-ланиш ўртасида мутаносиблик мавжуд бўлган жамиятгина ҳар томон-лама уйғун ривожланиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай жамият ўзининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ахборотга бўлган талаб ҳамда эҳтиёжини тўлиқроқ қондиришга интилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, бугунга келиб илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, ижти-моий ривожланишнинг миқёси мазкур соҳаларда тўпланган ва алма-шинаётган ахборотлар, уларнинг алмашиниш суръати ва ўзлаштири-лиш тезлиги билан белгиланади.

Мана шунинг учун ҳам мазкур муаммоларни ўрганишда ахборот-нинг: шакли ва моҳияти; ахборот хавфсизлигини таъминлаш; очиқ ахборот тизимларининг ўзига хослиги; шахс, жамият ва давлат ахборот-психологик хавфсизлигини таъминлаш манбалари ва турлари; ахборот соҳасида миллий хавфсизликни таъминлашнинг аҳамияти ва тамо-йиллари; ОАВ ва ахборий қарама-қаршилик; ахборот-психологик хавф-сизликни таъминлашда асосий йўналиш ва усуллар; очиқ ахборот тизимларида шахснинг ўз-ўзини ҳимоя қилиши; жамоатчилик фикри ва жамият ахборий-психологик хавфсизлиги; Ўзбекистон ОАВлари ва жамиятнинг психологик хавфсизлиги каби мавзуларини ойдинлашти-риш талаб этилади.

Очиқ ахборот тизимлари (ОАТ)га ахборот агентликлари, газета ва журналлар, радио, телевидение, аудио ва видео маҳсулотлар киради. Интернет, матбуот хизмати, жамоатчилик билан алоқалар,

Page 45: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

45

давлат, жамоатчилик ва бошқа ташкилотлар ва муассасалар, реклама агентликлари тузилмалар ҳам шулар жумласидандир.

Вақтли матбуот, ахборот тарқатишнинг аудио ва видео восита-лари, ахборот агентликлари, интернет-журналистика ОАВлари ҳисоб-ланади. ОАВ ахборот тарқатишнинг асосий қисмини ташкил этади.

Ахборот моддий дунёнинг организмда ёки организмлар жамоаси-да акс этган ҳамда улар томонидан атроф-муҳит ўзгаришларига мос-лашиш учун фойдаланиладиган моддий дунё объектларининг акси-дир. У маълумотлар, хабарлар шаклида намоён бўлади. Маълумотлар моддий дунё объектлари акси натижада ҳосил бўлади. Хабарлар эса бошқа хабар етказиш учун юзага келади.

Очиқ ахборот тизимларида «хабар» атамаси кишилар, ижтимоий гуруҳлар, умуман, жамият қуршаб турган оламда мўлжал топа билиши учун ижтимоий аҳамиятга эга хабар маъносини беради. Шунингдек, муайян жамиятнинг ижтимоий табиатини белгилаб берадиган маъ-навий қадриятларни қарор топтириш учун хизмат қилади.

Жамиятнинг ахборот хавфсизлиги унинг маънавий, иқтисодий, сиёсий соҳаларига, маданий қадриятларига, инсонлар хулқ-атворини ижтимоий тартибга солувчиларга, ахборот инфратузилмаларига ва булар ёрдамида узатилаётган хабарларга зарар етказиш мумкин эмас-лигидан иборатдир.

Давлатнинг ахборий хавфсизлиги предмети ахборот ва жамият ахборот инфратузилмаларидан ташкил топган жамият ишларини бош-қаришни бажариш бўйича давлат фаолиятига зарар етказиш мумкин эмаслигидан иборат.

Тазйиқ ўзаро муносабатлар объектлари ўртасидаги қарама-қарши-ликларни объектлардан бирининг салбий томонга куч билан ўзгарти-риш киритиш мақсадида зарар етказиш йўли билан ҳал этиш усулидир.

Миллий манфаатларга тазйиқ деганда, мамлакат миллий ман-фаатларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи миллий қадриятлар ва миллий турмуш тарзига хавф туғдирувчи шарт-шароитлар мажмуи тушунилади.

Ахборот соҳасидаги миллий манфаатларга тазйиқ деганда, ахборот соҳасида ва манфаатларни амалга ошириш бўйича фаолиятда миллий манфаатлар объектларига зарар етказиш хавфини туғдирувчи шарт-шароитлар мажмуи англашилади. Яъни ахборий фаолият соҳа-сида инсон ва фуқаро ҳуқуқий мавқеини амалга оширишга, ахборот-лар, ахборий инфратузилмага, шунингдек мазкур объектлар билан боғлиқ миллий манфаатларни амалга ошириш бўйича фаолиятга зарар етказиш тазйиқидир.

Page 46: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

46

Ахборот соҳасида шахс ва жамият манфаатларига тазйиқ деган-да, инсон ва фуқаронинг очиқ ахборотга эга бўлиши, қонун билан тақиқланмаган фаолиятни амалга оширишда фойдаланишга бўлган ҳуқуқини чеклаш тушунилади. Булар эса шахсий хавфсизлик маъна-вий ва ақлий ривожланишни таъминловчи ахборотлар ҳисобланади. Бундан ташқари, индивидуал, «вертуал ахборот» майдонини, унинг руҳий фаолиятга таъсир этиш технологияларидан фойдаланиш имко-нини шакллантириш ҳисобига жамоатчилик онгини чалғитиш имко-нини кенгайтириш шахснинг манфаатларига бўлган энг хавфли тажо-вуз ҳисобланади.

«Ахборий қурол»ни тарқатиш ва бу соҳада «қуролланиш пойга-си»ни кучайтириш ҳам ахборот соҳасидаги давлат манфаатлари учун хавф манбаи ҳисобланади. Бундай хавфлар давлат сири ҳисобланган, бошқа махфий ахборотлардан иборат бўлган маълумотларга қонунга хилоф равишда эга бўлишдан иборатдир. Буларнинг ошкор бўлиши, шубҳасиз, давлат манфаатларига зарар етказади.

Ахборий қарама-қаршилик – аудиторияга дунёдаги бирор ҳодиса-га нисбатан муносабатда бўлишга ўз қарашлари, фикрини тиқиш-тириш ҳамда қарши томон ғояси ва нуқтаи назарини инкор этиш роли билан таъсир этишга интилиш.

Ахборий психологик кураш – бошқа мамлакат ёки мамлакатларда мавжуд ижтимоий тузумни бўшаштириш, жамият ахлоқини издан чиқариш, ривожланиш миллий дастурига путур етказиш, ўз қадрият-лари ва турмуш тарзини тўғридан-тўғри экспорт қилиш мақсадида ахборот хизмати ва қўпорувчилик билан шуғулланувчи хизматлар-нинг ўзаро ҳамкорлигидир.

Топшириқ – индивиднинг эътибор қаратишига, муносабат бил-диришига, жумладан келаётган ахборотга ҳам психологик жиҳатдан тайёр эканлиги. Психологик жиҳатдан топшириқ у ёки бу қарорга келиш йўлида шаклланади. Бунда муайян ҳолат билан унга боғлиқ турли факторлар ҳисобга олинади.

Омма онгига у ёки бу қадриятларнинг психологик жиҳатдан таъсир кўрсатишида ахборий воситаларидан фойдаланиш – ахборот манипуляцияси ёки ахборот ишлатиб мақсадга эришиш ҳисобланади. Бунда кўпчилик ўзи англамаган ҳолда, ҳатто ўзларининг манфаат-ларига зид бўлса ҳам таъсир қилиш манбаига, объектига айланган-ликларини билмайдилар.

Ахборот (лотинча «informatio» – тушунтирмоқ, баён этмоқ) замонавий фан ва сиёсатнинг асосий тушунчаларидан бири бўлиб, дастлаб кишилар томонидан оғзаки, кейинроқ ёзма ёки бошқа шакл-

Page 47: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

47

ларда узатилган маълумот. XX асрнинг ўрталаридан бошлаб инсон-лараро, инсон-автомат, автомат-автомат ўртасидаги маълумот ҳамда ҳайвонлар ва ўсимликлардаги сигнал алмашинуви, ҳужайрадан-ҳужай-рага муайян белгиларнинг узатилиши ва шу кабиларни англата бошлади.

Ижтимоий ҳаётга татбиқ этадиган бўлсак, ахборот кишилар, предметлар, фактлар, ҳодисалар, жараёнлар ва шу кабилар ҳақидаги маълумотлар мажмуини англатади.

Ахборот ресурслари – муайян (кутубхона, архив, фонд, маълу-мотлар банки каби) ахборот тизимларидаги алоҳида ҳужжатлар ва ҳужжатлар мажмуи.

Ахборотлашув жараёни жамиятдаги иқтисодий ҳамда ижтимоий-маданий ўзгаришларга жиддий таъсир кўрсатади. Ғарб социологлари фикрига кўра, ахборотлашган жамият:

– техника соҳасида ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, таълим ва маи-ший ҳаётга ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши;

– иқтисодий ҳаётда ахборотнинг товарга айланиши; – ижтимоий ҳаётда ахборот турмуш, ҳаёт даражаси ўзгариши-

нинг асосий омилига айланиши; – сиёсий соҳада кенг миқёсда фикр алмашишга замин яратувчи

хилма-хил ахборотларни эркин олишга йўл очилиши; – маданият соҳасида ахборот алмашинуви давр эҳтиёжларига жавоб

берадиган нормалар ва қадриятларнинг шаклланиши билан характер-ланади.

Айни пайтда ахборотлашган жамият: – уйда ишлашнинг кенгайишига, транспорт ҳаракатининг кама-

йишига ва бунинг оқибатида табиатга тушадиган «юк»нинг кескин қисқаришига олиб келади;

– иш кунининг қисқариши, одамларнинг уйда кўпроқ бўлишига, оилавий муҳитнинг барқарор бўлишига замин яратади;

– кейинги юз йилликларда кишилар шаҳар яшаш ва ишлаш учун энг қулай макон, деган хулосага келдилар. Ахборотлашув жараёни эса, қишлоқдан туриб ҳам бутун олам билан мулоқот қилиш, энг обрўли ташкилотларда ишлаш, шаҳар аҳолиси баҳраманд бўлаётган маданият ютуқларидан баҳраманд бўлиш имконини яратади. Бу эса, ўз навбатида, нисбатан осуда ва тинч бўлган, табиатга яқин қишлоқ-ларга қайтиш ёки у ерда доимий қолиш учун замин яратади;

– масофавий таълим билим олишнинг энг қулай шаклига айла-ниш баробарида, аҳолининг кенг қатламлари учун ҳатто энг элитар олий ўқув юртлари эшикларининг очилишига замин яратади. Содда

Page 48: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

48

қилиб айтганда, маълумотлилик кўп даражада инсоннинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб қолади.

Мутахассислар фикрига кўра, бугунги кунда жамиятда айнан ахборотни олиш, унга йўл топиш соҳасида кескин бўлиниш, табақа-лашув содир бўлмоқда.

Иқтисодий, сиёсий, маданий-маърифий ва бошқа соҳалардаги ахборотлар таъсирлашуви ижтимоий ҳаётнинг мазмунан бойиши, такомиллашувининг муҳим омили ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда ахборот алмашинуви инсоният тараққи-ётининг муҳим шартига айланди, дейиш мумкин.

Шубҳасиз, зарур ахборотларга эга бўлиш давр талаби. Бироқ бугунги кунда шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамият ва давлатнинг ўзи ҳақида ахборотларни тарқатиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бунинг икки асосий жиҳати мавжуд. Биринчидан, масалан, Интернет тармоғи имкониятлари кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ундан мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини мустаҳкам-лашда кенг фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «бу борада ишни тўғри ташкил этиш учун Интернетдан самарали фойдаланиш, уни ўзимизнинг маълумотлар билан тўлдириш керак... Бизнинг заиф томонимиз шундаки, Интернетда Ўзбекистон билан боғлиқ маълу-мотлар жуда кам. Нега деганда, бизда бу жараённинг техникаси ва технологияси талаб даражасида эмас, миллий қадриятларимиз, тарих ва меросимиз, бугунги фан, санъат ва адабиётимизнинг энг яхши намуналарини Интернетга киритиш дастури ишлаб чиқилмаган»1.

Иккинчи муҳим жиҳати шундаки, юртимиз ҳаётига доир айрим нохолис, тор доирадаги манфаатлардан келиб чиқиб тарқатилаётган маълумотларга жавобан ахборотларни глобал миқёсда тарғиб-ташвиқ этиш ташқи ахборот хуружларига қарши ўзига хос қалқон вазифа-сини бажаради. Бу эса турли геосиёсий манфаатлар доирасидаги ахборот хуружлари таъсирини камайтириш ва миллий ахборот макони хавфсизлиги таъминланишининг муҳим шарти ҳисобланади.

Бунинг учун кишиларда ахборот истеъмоли маданиятини юксак даражада шакллантиришга эришиш зарур. Шундагина маълумотларга кўр-кўрона эргашиш, уларни нотўғри талқин этишнинг олди олинади. Энг муҳими ахборот истеъмоли маданиятига эга инсон, жамият, халқ ва миллат ғаразли манфаатлар доирасидаги геохабарлар таъсирига

1 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. – Т., 2005. – Б. 301–302.

Page 49: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

49

тушиб қолмайди. Албатта, ахборот истеъмоли маданиятининг шакл-ланиши мураккаб жараён бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари-да тизимли равишда саъй-ҳаракатларни олиб боришни тақозо этади.

Ахборот истеъмол маданияти ҳам маданиятнинг бошқа шакллари каби бир қатор функцияларни бажаради. Коммуникатив, регулятив (тартибга солиш), ахборот, аксиологик (баҳолаш) каби функциялар шу-лар жумласидандир. Биз таҳлил этаётган муаммо доирасида ахборот истеъмоли маданиятининг аксиологик функцияси алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, Интернет орқали жуда кўп ижобий маълумотлар билан бирга, Шарқ маданиятига, хусусан, кишиларимиз хулқу одобига салбий таъсир этувчи ахборотлар ҳам узатилаётгани, табиийки, кишиларимиз, айниқса, ёшларимизнинг ғоявий тарбиясига салбий таъсир этиши мумкин. Ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш орқалигина бундай таъсирларнинг олдини олиш мумкин. Шунингдек, «биз баъзан Ғарб маданияти тўхтовсиз кириб келаётгани ҳақида таассуф билан гапирамиз. Бу шундай кучли оқимки, унга қарши чиқиш жуда мушкул. Бунинг фақат битта йўли бор. У ҳам бўлса, Интернетга ўзимизга мос маълумотларни ўз вақтида киритишдан иборат. Ҳамма гап мазкур ресурсдан ким ва қандай мақсадларда фойдаланишида»1.

Шахс, жамият ва давлат манфаатлари, жамоатчилик фикри ва мамлакат маънавий юксалишига ахборотнинг таҳдиди. Ахборот таҳ-диди шундай универсал характерга эгаки, унинг барча соҳаларга: шахс дунёқарашига, жамият барқарорлигига, давлат тинчлигига, жамоат-чилик фикрини чалғитишга ва охири оқибатда ҳар бир мамлакатнинг маънавий, сиёсий, иқтисодий, маданий юксалишига ҳам жиддий салбий таъсир қилиш имконияти бор. Чунки ахборотнинг жамият, ташкилот, оила, шахс онгига кириб келиши унча ҳам кўзга ташланмайди. Ижобий ва салбий ахборотни фарқлаш, яхши маълумотни ўзлаштириш ва зарар-лисини рад этиш учун инсон онги ривожланган, унинг ўзи эса мустаҳ-кам иродага эга бўлиши зарур. Ҳар қандай мамлакат аҳолисининг асосий қисми эса бундай имкониятга эга эмас. Шунинг учун ахборий-психологик барқарорликка биринчи ўринда ахборот тарқатувчилар, яъни давлат тузилмалари хизматчилари, журналистлар, педагоглар, жамоат ташкилотлари ходимлари ва бошқалар эга бўлиши шарт.

Бу ҳақда Биринчи Президент Ислом Каримов: «Маърифатпар-варлик биз учун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, йўқотмайди ҳам.

1 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. –

Т., 2005. – Б. 304.

Page 50: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

50

Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади. Агар шу муаммони ечмасак, барча тоат-ибодатларимиз бир пул: тараққиёт ҳам, келажак ҳам, фаровон ҳаёт ҳам бўлмайди»1, деган эди.

Ахборот – психологик таъсир воситаси сифатида. Инсон учун ахборот энг таъсирчан восита, чунки унинг онги бор. Мантиқий исбот, қолаверса, ахборот етказишнинг энг оддий усуллари шу қадар катта кучга эгаки, унга ҳеч ким ҳеч нарсани қарши қўя олмайди. Шу-нинг учун тарғиботи ҳаддан ташқари кучли мамлакатнинг аҳолиси фанатикларга ўхшайди. Масалан, Гитлер давридаги немис бюргер-лари бунга яққол мисол бўла олади. Инсоннинг табиати шундай яратилганки, у ахборотни қабул қилмасдан, уни тушунишга ҳаракат қилмасдан яшай олмайди. Ҳар бир одам маълумотни кўради, эшита-ди, ўқийди ва энг муҳими, доимо, узлуксиз равишда, кеча-ю кундуз унга етиб борадиган ахборотнинг таъсирида яшайди. Шунинг учун ахборот ёрдамида кимгадир руҳий таъсир қилмоқчи бўлганларга ўша одамнинг психологияси, агар ушбу инсон ахборотни ўйламасдан қабул қилаверса, кўмаклашади.

Шахс ахборот-психологик хавфсизлигига таҳдиднинг манбалари ва умумий тавсифи: ташқи ва ички таҳдид, унинг тузилиши ҳамда моҳияти. Юқорида айтганимиздек, шахс томонидан ахборотни қабул қилишнинг ҳал этувчи мезони бу инсоннинг онглилигидир. Мазкур онгдан фойдаланиб, мантиқий исбот ёрдамида одамга хоҳлаган, энг номаъқул ғояни ҳам «тўғрилигини» исботлаш мумкин, бу қийин эмас. Бунинг учун далилларни усталик билан танлаб, исботлаш жараёнини яхши тузиш кифоя. Демак, ахборот-психологик хавфсизликка таҳдид-нинг биринчи манбаи инсоннинг ўзидир.

Ундан ташқари, бошқа манбалар ҳам бор. Улар, энг аввало, ташқи ва ички таҳдидлар сирасига аҳолини ахборот билан таъминлашнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари етарли эмаслиги, фуқаролик жамияти институтлари ривожланмаётганлиги ва фуқароларнинг давлат ва но-давлат ташкилотларига мурожаатлари жавобсиз қолиб кетиши, ахборот бозори қандай ривожланиши давлат томонидан назорат қилинмаслиги, фуқаролар давлат тузилмалари фаолияти ҳақида етарли ахборот ола олмаслиги ҳамда юқори ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар уларга тушунтириб берилмаслиги ва бошқалар киради.

1 Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Т., 2000. – Б. 23–24.

Page 51: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

51

Шахс руҳиятининг биоижтимоий табиати, унинг хусусияти, шаклланиши ва бошқарилуви, кишининг шахсий тавсифи ва ахборот-психологик хавфсизлик таҳдиди тизимида унинг аҳамияти. Инсон руҳияти биоижтимоий табиатга эга эканлигини кўпчилик билса-да, бу ҳолатга ва бундан келиб чиқадиган оқибатларга унча ҳам эътибор берилмайди. Биоижтимоий табиат эса инсон хулқи ва онги учун етакчи омил. Демак, кенг аудитория билан ишлаш жараёнида психо-логия қонунларини билмасдан самарали фаолият кўрсатиб бўлмайди. Инсон психологиясининг негизини биологик фазилатлар ташкил этади, одатда биологик жиҳатдан тинч бўлган оддий одам ижтимоий сифатларга эга бўлишга қодир. Зигмунд Фрейд, Карл Юнг каби фай-ласуф-психологлар исботлаб бергани бўйича, инсон онгининг фунда-ментини онгсиз биологик хусусиятлар (шахсий ва жамоавий онгсиз-лик) ташкил этади. Ахборот хавфсизлиги соҳасида ихтисослашаётган мутахассислар буни эътиборга олишлари зарур.

Масалан, ҳар бир инсоннинг хулқи, нуқтаи назари ва позицияси турли ахборот ёрдамида ҳар хил бошқарилиши мумкин. Сиёсатшу-нослар ёки журналистлар бир воқеани, битта фактни шундай талқин қила оладики, ундан кенг аудитория ижобий ёки салбий хулоса чиқа-риши одатий ҳол бўлиб қолган. Шундай экан, ахборот-психологик хавфсизлик таҳдиди тизимида фаолият кўрсатадиган Ўзбекистон ОАВ улар учун энг муҳим омиллар бўлган тезкорлик ва ҳақиқат-гўйлик принциплари асосида иш олиб боришлари ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Жамият ахборот-психологик хавфсизлигига таҳдиднинг манба-лари. Бундай манбалар кўп, уларнинг асосий қисми шахс ахборот-психологик хавфсизлигига таҳдиднинг манбалари таркибида келти-рилди. Қўшимча равишда бутун жамият ва миллатга хавф солаётган манбаларни келтириш мумкин, масалан, миллатчилик, шовинизм, империявий тафаккур, мафкуравий экспансионизм ва бошқа шу каби иллатларни қўзғатувчи давлатлар, ташкилотлар ва шахслардир1.

Ахборотда ҳудудий муносабатлар: ахборот олиш ҳудудини таъминлаш; шахсий ҳаёт ва оила сири, сирли ёзишмалар дахлсизли-гини таъминлаш. Энг аввало айтиш керакки, ахборий хуружни ҳуду-дий жиҳатдан олтита асосий турга ажратиш мумкин: 1) умумсайёра-вий (бир қутбли, яъни «однополярный» дунёни ташкил этишга ҳаракат қилувчи давлатлар томонидан амалга оширилади); 2) қитъавий (Осиё

1 Қаранг: Пахрутдинов Ш. Тараққиётга таҳдид: назария ва амалиёт. – Т., 2006. – Б. 73.

Page 52: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

52

ёки бошқа қитъага нисбатан); 3) регионли (ўзаро чегарадош, масалан, Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан); 4) давлат (Ўзбекистон)га нисбатан; 5) минтақавий (масалан, Фарғона водийси); 6) маҳаллий (вилоят, шаҳар, туманга нисбатан).

Табиийки, ҳар бир давлат ўз ахборот ҳудудини ўзи ташкил этади. Бошқа давлат томонидан ушбу мамлакат ҳудудида интенсив равишда ахборот тарқатиш ахборий хуруж ҳисобланади, бундай ҳаракат ушбу давлатни ўз ахборий маконини ҳақли равишда ҳимоя қилишга ун-дайди. Ҳимоя қилинадиган соҳаларга давлат ва жамият манфаатлари-дан ташқари, шахсий ҳаёт дахлсизлигини, оилани асраш ва сирли ёзишмаларни асраш ҳам киради.

Ахборот-психологик хавфсизликни шахсга таъсир этувчи восита ва усуллари. Ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш, тарқатиш меха-низмлари, жамиятдаги трансформация ва унинг қайталаниши. Ахборот-психологик хавфсизликнинг шахсга таъсир этувчи восита ва усуллари аслида кўп, лекин анъанавий равишда улар учта асосий турга бўлинади: давлат етказадиган, ОАВ ва норасмий мулоқотдаги ахборот. Норасмий ахборот – шахснинг маҳалла, иш жойи, ўртоқлари, транспорт воситаларида, жамоат жойларида эшитган маълумоти.

Инсоннинг ахборот билан ишлаши бир нечта асосий бўғинни ташкил этади, улар қуйидагидан иборат: 1) маълумотни қабул қилиш, англаб олиш ва эслаб қолиш; 2) ахборотни англаш ва эслаб қолиш жараёнида, материални қабул қилувчининг билими ва психологияси-дан келиб чиққан ҳолда, қайта ишлаш ва янгиланган ахборотни хотирада сақлаш; 3) ахборотни тарқатиш.

Ҳар бир босқичнинг ўз қоидалари бор ва уларга риоя қилмаган одам ушбу фаолиятда инқирозга учрашиши аниқ. Ахборотни қабул қилиш энг оддий нарса, лекин бу ерда ҳам, агар эшитиш, кўриш ёки ўқиб олиш учун етарли шароит бўлмаса, кенг омма маълумотни тушунмайди ва эслаб қола олмайди. Ахборотни англашга келсак, аудитория вакиллари турли ижтимоий қатламларга тегишли бўлиши туфайли улар барча ахборотни эслаб қола олмайди, шунинг учун хорижий шоввоз журналистлар ўз хабарларини иложи борича содда, қисқа ва аниқ тарзда узатишга ҳаракат қилади, материалнинг асосий ғоясини эса бир неча марта такрорлайди. Улар ҳар бир фуқаро эшит-ган янгилигини ўзи яшайдиган шароитга қиёслаб тушунишини жуда яхши билади ва узатиладиган маълумотларни айнан ушбу талабга мослаштириб тарқатади. Шу боис ахборот хавфсизлиги соҳасидаги мутахассислар юқорида келтирилган қонуниятларни эътиборга олиб ишлашлари зарур.

Page 53: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

53

Ахборотни тарқатиш механизми эса катта тизим орқали амалга оширилади, булар матбуот, радио, телевидение ва интернет. Бу ҳақда биз кейинги маърузада тўхталамиз.

Шахс ахборот-психологик хавфсизлигига таҳдиднинг шаклланиш омиллари, унинг таъсир доираси кенгайиши. Замонавий босқичда шахснинг ахборий-психологик хавфсизлигига таҳдидларнинг кўлами анча кенг бўлиб, улар ичида асосийлар деб қуйидагиларни келтириш мумкин: биринчиси, шахс қадр-қимматини поймол қилмаслик, фикр ва сўз эркинлиги, адабий, бадиий ва илмий ижод эркинлиги; иккинчиси, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сир ҳимояси; учинчиси, оммавий ахборот воситалари эркинлиги, ҳар бир киши уларда қонун доирасида ўз фикрини айта олиши. Мутахассисларнинг кузатишларига кўра, ОАВда фуқаролар ўз фикрларини эркин айтиш-лари давлат учун хавфли эмас, одамлар эса уларнинг сўзини бошқа-лар ҳам эшитишини хоҳлайди ва шунга интилади; тўртинчиси, маънавий қадриятларга, халқнинг урф-одатлари, жамиятнинг мада-ний меросига кимдир томонидан ҳужум қилиниши.

ОАВ ахборот-психологик урушни олиб бориш воситаси сифати-да. Афсуски, айрим ОАВ бугунги кунда шундай воситага айланган-лар. Ушбу урушда ОАВнинг ўрни ва ролини аниқлаш учун энг аввало ахборий-психологик уруш маъносини англаб олиш зарур. «Ахборот уруши» иборасининг асосчиси физик олим Томас Рон ҳисобланади, 1976 йилда у ахборотни ҳарбий кучларнинг энг заиф бўғини деб таърифлаб, ушбу масалага барча давлат миқёсидаги масъул кишилар-нинг эътиборини қаратди. Шундан бери мазкур иборанинг аҳамияти кундан кунга ортиб келмоқда.

Бевосита ахборот уруши таърифига қуйидаги иқтибосни келтир-моқчимиз: «Ахборот уруши деб, ижтимоий, сиёсий, этник ва бошқа тизимларнинг моддий ютуққа эга бўлиш мақсадида бир-бирига очиқ ва яширин мақсадли ахборий таъсирларга айтилади. Шу билан бир қаторда, ахборот уруши деб янада рақиб устидан ахборий ҳукмрон-ликка эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бош-қача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати ҳамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасига айтилади»1.

Турли ОАВ (телевидение, радио, даврий матбуот)нинг ўзига хос психологик таъсири. Ҳар бир ОАВ аудиторияга ўзига хос таъсир

1 Қаранг: Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная инфор-мационная политика в условиях информационно-психологической войны. – М., 2006. – С. 203.

Page 54: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

54

этиш кучига эга. Интернетгача уларнинг ичида энг самаралиси теле-видение эди. Чунки у томошабинга уч йўл билан, яъни тасвир, овоз ва мантиқ орқали ахборот етказади. Шунинг учун телевидение оммавий равишда тарқалганидан кейин беш-ўн йил ичида беш юз йиллик тарихга эга бўлган матбуотдан ўзиб кетди. Радио ҳам катта кучга эга, негаки у овоз ва мантиқ орқали таъсир кўрсатади. Унинг афзаллиги – жонли овоз ёрдамида аудитория билан мулоқот қилиш, бундай усул ахборот манбаи билан тингловчи ўртасидаги масофани йўқотади. Инсон овози, унинг юракдан чиқиши, ундаги ҳаяжон ва самимийлик радионинг имкониятини кескин оширади.

Психологик таъсир технологияси. Юқори технология ва оммавий коммуникация. Психологик таъсир инсон ахборотни қабул қилиш йўллари билан боғлиқ: кўриш, эшитиш, таъмини билиш, ҳидини сезиш, қўл билан тегиш, фикрлаш ва ҳоказо. Ахборот хавфсизлиги масаласига келганда психологик таъсир кўпроқ ОАВ ёрдамида амалга оширилади, шу боис улар мутахассислар томонидан тинмай мукам-маллаштирилмоқда. Натижада ривожланган мамлакатлар матбуот, радио ва телевидениенинг барча имкониятларини ўзида мужассам-лаштирган Интернетдек юқори технологияга эга бўлдилар.

Интернет оммавий коммуникация таъсирини энг баланд поғонага кўтарди. Сайтга жойлаштирилган маълумот бир зумда бутун дунё бўйича тарқалиб кетади. Унинг адади (тиражи) эса чексиз. ОАВнинг роли Интернетгача ҳам кучли бўлган, энди эса уларнинг таъсири тасаввур қилиб бўлмайдиган даражага етди. ОАВдан ташқари Интернет реклама, маълумотлар етказиш, электрон почта хизматларини ҳам бажаради. Энг қулайи шундаки, Интернетда маълумот жуда кўп, у арзон ва ўта тезкор.

Ахборот урушини аниқлаш. Ахборот уруши таркиби: психологик, электрон ва дезинформацион; ахборот ҳужуми ва унинг турлари (тўғридан-тўғри, айланма); ахборот тизимининг ишдан чиқиши. Ахборот урушининг таърифини биз юқорида келтирган эдик. Ушбу фикрни давом эттирамиз. Ахборот урушининг хусусиятлари қуйида-гилардан иборат: биринчидан, ахборот қуролини ишлаб чиқиш унча-лик ҳам қиммат эмас ва бу ишни турли соҳа мутахассислари бажа-риши мумкин; иккинчидан, чегараларнинг нисбийлиги: давлатлар, қонуний ва ноқонуний ҳаракатлар, ҳарбий ва ноҳарбий жанглар ўрта-сида ва ҳоказо; учинчидан, ҳужумнинг олдини олишнинг иложсизлиги; тўртинчидан, зарарни ҳисоблаб чиқишнинг мураккаблиги; бешин-чидан, ҳарбий блоклар, бирлашмалар тузиш қийинлиги ва ҳоказо.

Page 55: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

55

Ахборот қуроли, унинг ўзига хослиги, замонавий дунёда уни қўллаш имконияти ва кўлами. Ахборот қуролининг кенг ва тор маънолари бор. Кенг маънода ахборот қуроли рақибни керакли йўналишда фикр-лашга ундайдиган, унинг нуқтаи назарини ўзгартиришга қодир ва керакли ахборот ёрдамида амалга ошириладиган ҳаракатлар. Тор маънода ахборот қуроли рақибнинг ахборот захиралари устидан назоратни таъминлайдиган ва унинг телекоммуникациялари тизим-ларига зарар етказа оладиган техникавий усуллар ва технологиялар. Демак, ахборот қуроли – рақибнинг ахборот ва бошқарув тизимлари-га таъсир этувчи махсус мослама ва воситалар. Табиийки, ахборот технологиялари ривожланган мамлакатлар томонидан бундай қурол-дан фойдаланиш имкониятлари жуда кенг.

Ахборий қарама-қаршиликнинг мақсади, восита ва шакллари, уни назорат этиш, жамиятнинг умумий ҳолатига келтирадиган психологик зарарлари. Ахборий қарама-қаршиликнинг мақсади – дунёвий (глобал) ахборот майдонида миллий манфаатлар ҳимоясини таъминлаш. Мазкур мақсадга эришиш эса турли мамлакатлар томонидан турлича амалга оширилади. Технологик кучли давлатлар ҳукмронлик қилишга интилади. Ривожланаётган давлатлар эса ўзини ҳимоялашга ҳаракат қилади. Иккала томон ҳам ўзига қулай келадиган усуллардан фойдаланади.

Оммавий коммуникация – хориж ОАВда ахборот экспансиясидан ҳимояланиш, фикрлаш ва ўзини тутиш воситаси сифатида. Хорижий ОАВ экспансиясидан ҳимояланиш учун энг қулай чоралардан бири – маҳаллий ОАВ. Ўзбекистон шароитида бунинг учун миллий газета, радио ва телевидениемизнинг имкониятлари бор, фақат улардан сама-рали фойдаланишимиз зарур. Бунда бош омил ва мустаҳкам фунда-мент миллий истиқлол ғоясидир.

Жамоа руҳияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Ахборот мани-пуляцияси, унинг мақсад ва вазифалари, қоида, усул ва шакллари. Жамоатчилик фикрига таъсир этувчи ахборотнинг ижтимоий феномени. Оммавий аудиторияга психологик таъсирнинг усул ва шакллари. Алоҳида бир одамнинг руҳияти жамоа руҳиятига тенг эмас, албатта. Энг қизиғи шундаки, жамоа руҳиятида онгсизлик даражаси баландроқ. «Ум хорошо, два лучше (бир ақл яхши, икки ақл янада яхши)» деган рус мақоли ОАВ хабарларини оммавий қабул қилинишига тўғри келмайди. Оммавий таассуротда ОАВ томонидан айтилган гапларга бирдан ишониш, ваҳимага тушиш, салбий инфор-мацияга кўпроқ берилиш кайфиятлари анча кучли. Буни Карл Юнг «жамоавий онгсизлик» («коллективное бессознательное») деб таъриф-

Page 56: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

56

лаган ва бугунги кунда ушбу психологик категорияни топиб, уни исботлаб берилгани Юнгнинг буюк кашфиёти деб ҳисобланади.

Умуман олганда, ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси қандай пайдо бўлди? Унинг ҳаётийлиги, инсоният тақдирига дахл-дорлиги нимада? Ана шундай савол туғилишининг ўзи муаммонинг долзарблигини ва ўта кескинлигини кўрсатади. Бизнингча, ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси қуйидагиларда намоён бўлади.

Биринчидан, ахборот-психологик хавфсизлик – бевосита инсон руҳиятига таъсир ўтказиш орқали уни ўз ақидаларидан, муқаддас идеалларидан, эътиқодидан айирадиган бузғунчи ғоялардан асраш. Демак, ахборот-психологик хавфсизликка эҳтиёж, энг аввало, бевосита инсон ва жамият, инсон ва давлат, шахс ва унинг дахлсизлиги, миллат ва миллий қадриятлар, жумладан урф-одатлар, анъаналар, тарихий ва маданий мерос, авлодлар ворисийлиги, миллатнинг истиқболи билан боғлиқ қадриятларга маънавий-руҳий таъсир, бузғунчи ғоялар ва тажовузкор мафкураларнинг мавжудлигидан келиб чиқади.

Иккинчидан, ахборот-психологик хавфсизликка риоя қилинмаса, унга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаса, бузғунчи ғоялар миллий қадриятларни барбод этиш орқали тарихан мавжуд бўлган халқлар ва миллатларни геноцидга олиб келиши муқаррар.

Учинчидан, тиғиз ахборотлашган жамиятда ахборот орқали замо-навий руҳий таъсир технологияларининг тобора ривожланиб бораёт-ганлиги шахс ва жамият тафаккурининг шаклланишига у ёки бу тарзда кучли таъсир ўтказади. Жамоатчилик фикрининг қай даражада шаклланганлигига, жамиятнинг сиёсий онги, ҳуқуқий билимлари савияси, маънавий-маърифий даражасига қараб жамият тараққиётга ёки таназзулга юз тутиши муқаррар.

Тўртинчидан, ижтимоий фикрни шакллантиришда ахборотнинг таъсири, ахборот технологияларидан фойдаланиш усуллари ва восита-ларининг тобора кенгайиб бораётганлигини назарда тутсак, ахборот-психологик хавфсизлик муаммоси яна ҳам кескинлашади.

Бешинчидан, мазкур атаманинг моҳияти шундаки, у инсон, жамият тушунчалари доирасидан чиқиб, яхлит инсоният, бутун кишилик тақдири билан боғлиқ глобал масалаларни ҳам қамраб оладики, натижада ҳозиргача мавжуд глобал муаммоларнинг энг тажовузкори, энг бузғунчиси ёки аксинча, энг ташаббускори бўлиб қолиши муқар-рар. Бу ҳолат халқаро сиёсатда, давлатлараро, минтақалараро муам-моларни ҳал этишда буюк давлатчилик шовинизми авж олиши мум-кин бўлган ҳолатларда яна ҳам хавфлироқ моҳият касб этади. Бу кўп-

Page 57: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

57

роқ анъанавий сиёсий мувофиқлаштириш тажрибаларидан кенгроқ фойдаланишни тақозо этади. Яъни шарқона муносабатлар илми, мулоҳазалилик, мушоҳадалик, ҳар қандай воқеа ва ҳодисаларга ақл-идрок йўриғи билан ёндашиш тамойили устувор бўлмоғи лозим.

Ахборот сиёсатини тиғиз ахборотлашган жамият шаклланаётган бир пайтда ҳозирги замонавий талаблардан келиб чиқиб янгилаш, модернизациялаш зарур.

Ахборот орқали юзага келган психологик можаролар шароитида давлат ахборот сиёсатининг вазифаси жамиятни салбий ахборот-психологик хуруждан ишончли сақлаш, қатъий ҳимоя қилиш меха-низмини яратиш билан белгиланади.

Ҳар бир янги ахборот-психологик можаро ҳимоя қилинаётган жамият учун янги таҳдидларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Демак, таҳдид қанча кўп бўлса, қўрқув, ҳадик ва ишончсизлик шунча кўпаяди. Ана шундай маънавий, руҳий, ижтимоий вазиятдан келиб чиқиб, жамият кайфиятини мувофиқлаштириб, йўналтириб, бошқариб туриш муҳим аҳамият касб этади.

Олтинчидан, ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси маълум бир халқ, миллат, мамлакат ҳаётида жиддий ижтимоий хавф туғдири-ши мумкин бўлган замонавий ахборот технологиялари имкониятлари-дан тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлида унумли фойдаланиш, уни бошқариш, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий манфаатларга сиёсий тус бермаслик усуллардан фойдаланишни талаб этади.

Бизнинг назаримизда ахборот-психологик хавфсизлик бевосита сиёсий можароларнинг олдини олиш, энг аввало, инсоннинг ўзини ўзи тушуниши ва фуқаролараро муносабатларни юксак маънавий-маъри-фий мезонлар асосида шакллантириш, ахборот қуролидан замонавий инсонпарвар тафаккурни, ижодкорлик руҳини, яратувчилик қобилия-тини, бунёдкорлик имкониятларини шакллантиришни тақозо этади.

Ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси ана шу тарзда маъ-навий-ахлоқий мезонга айланади. Эркин шахс ва озод кишилик жамоаси бўлган фуқаролик жамияти шароитида ахборот-психологик хавфсизликнинг ўзига хос тизимлари шаклланмоғи лозим. Бу бе-восита ОАВ фаолияти ва унда хизмат қиладиган ахборот олувчи, сақ-ловчи ва тарқатувчи ходимларнинг сиёсий савиясига, касб маҳорати-га ва энг муҳими, фуқаролик позициясига, жамият ишига дахлдорлик туйғусига боғлиқ. Зотан, ахборот-психологик хавфсизликни таъмин-лашнинг бош мезони ва асосий таянчи – миллатпарварлик, ватанпар-варлик, фидокорлик туйғуси!

Page 58: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

58

Албатта, ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашнинг ўзига хос асослари бор. Булар:

биринчидан, ташкилий-техник жиҳатдан таъминланганлик. Замо-навий техника ва технологиялар билан етарли даражада қуролланиш;

иккинчидан, мустаҳкам моддий-молиявий асосларга эга бўлиш. Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган соҳа ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш;

учинчидан, замонавий ахборот технологияларини бошқарадиган, ундан самарали фойдалана оладиган, замонавий билимларга эга, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган қобилиятли кадрларни тайёрлаш.

Демак, ахборот хуружи тобора авж олиб бораётган, якка тартибда ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсон онгига кучли таъсир ўтказаётган, кенг миқёсда олганда эса жамият тараққиёти ва миллат тақдирини ҳал қилишга қодир, глобал миқёсда эса бутун инсоният ҳаётини кафолат-лайдиган, унинг тараққиёти ёки таназзулини белгилашга қодир бўл-ган тиғиз ахборот тизимини бошқариш, тартибга солиш, ундан фой-даланиш меъёрларини ишлаб чиқиш ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.

Шахс онгида ғоя ва фикрнинг пайдо бўлиши. Мафкура ва психо-логик хавфсизлик муаммолари. Жаҳон ҳамжамиятининг мустақил Ўзбекистонни тан олиши, давлатимизнинг кенг ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолияти ўзбек халқининг маънавий қадриятлари ва имкониятлари тикланишига, ўзини бошқа халқлар орасида тўла ҳуқуқли миллат сифатида англаб етишига кенг имкон яратмоқда. Тобора кенгайиб бораётган халқаро алоқалар жаҳон маданиятини янада чуқурроқ билиш, умуминсоний қадриятлардан баҳраманд бўлиш учун қулай замин яратмоқда. Бу эса ўз навбатида, ўзбек халқининг турли фаолият соҳаларида истеъдоди ривожланишига, унинг тадбир-корлик ва киришимлилик, бир қанча чет тилларни ва компьютер технологияларини тез ўрганиб олиш каби иқтидорларни рўёбга чиқишига, хориж мамлакатларига бориш, улар билан алоқалар ўрна-тиш, дунё стандартлари бўйича олий ўқув юртларида таҳсил олиш имконини берди. Ана шу алоқалар туфайли миллий меҳмоннавозлик ва саховат анъаналари янада ривожланди.

Алоқаларнинг кенгайиши ҳақиқий маънавий ва маданий қадриятларни муносиб баҳолаш имконини берди. Ҳозирги ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳам учраган кинони кўриб, дуч келган маза-матраси йўқ китобларни ўқиб кетаётгани йўқ Атайлаб юртимизга олиб келинаётган Ғарбнинг сунъийлаштирилган санъатидан, «кенг истеъмол»даги маданиятидан норозилик бизнинг халқ билан бўлаёт-

Page 59: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

59

ган деярли барча учрашувларимизда сезилиб турибди. Бундай маҳсу-лотнинг илгариги «ман этилган неъмат»га хос «лаззати», жозибадор-лиги деярли қолмаган. Ҳозирги кунда хорижнинг маданий қадрият-ларидан фойдаланишга анча жиддий ва танлаб ёндашиш эҳтиёжи кучайиб бормоқда. Лекин очиқ оммавий ахборот воситалари орқали тинимсиз маълумотлар қуюлиб келаётган шароитда онги ҳали шакл-ланиб улгурмаган фарзандларимиз учун таҳдид ҳам, атайлаб уюшти-рилаётган мафкуравий тажовузлар ҳам бор.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «миллий ғоя ва истиқлол мафкураси ҳақида гап борар экан, биз ниҳоятда кенг қамровли, мураккаб, серқирра, инсоният тарихида аниқ ва мукаммал ифодаси, тугал намунаси ҳали-ҳануз яратилмаган тушунчаларни ўзи-мизга тасаввур қилишимиз керак, деб ўйлайман. Бу тушунчалар Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги каби юксак ғояларнинг маъно-мазмунини теран англаб етишга хизмат қилади. Бу мафкура халқни халқ, миллатни миллат этадиган, унинг шаъну шарафи, ор-номуси, ишонч-эътиқодини ифодалайдиган, жамиятимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли, турмуш тарзи, туб манфаатларига таянган ҳолда муттасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган ғоялар тизимидир».

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари ва истиқболли ғоялари-дан келиб чиқиб, ҳозирги мураккаб шароитда халқимиз, аввало, ўсиб-униб келаётган ёш авлодимиз онги ва қалбида мафкуравий иммуни-тет ҳосил қилиш муҳим аҳамият касб этган вазифалардан биридир. Бу ишни бамисоли ниҳолга мевали дарахт куртагини пайванд қила-диган уста боғбондек нозиклик ва меҳр билан, оқилона йўл танлаш орқали амалга ошириш лозим.

Очиқ ахборот коммуникация тизимида инсоннинг ахборот таҳ-дидларини баҳолаш ва хавфсизликни таъминлаш имкониятлари. Шахс турли мафкуравий таҳдидлардан қандай сақланиши мумкин? Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун аввало «эгоцентризм» тушунчасига изоҳ бериш даркор. «Эгоцентризм» лотинча «ego» – мен ва «centrum» – доира маркази сўзларидан олинган бўлиб, ўз фикр-ўйлари, манфаат-лари доирасида қотиб қолган инсоннинг атроф-муҳит ва одамларга оид ўз билимлари ва ўзгаларга муносабатини ўзгартира олмаслигини билдиради. Психологияда эгоцентризмнинг бир қанча турлари мав-жуд. Улар билишга оид, ахлоқий, коммуникатив ва бошқаларга бирор маълумот бериш жараёнида уларнинг фикри билан ҳисоблашмаслик, уларни менсимасликдир. Назаримизда, замонавий информацион хуружлар муаллифларида айнан шу каби эгоцентризм кузатилади ва улар ўзларига ўхшаш фақат ўз манфаатинигина кўзлайдиган авлод

Page 60: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

60

онгини қамраб олишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам шахсга психологик ҳимоя зарур. Психологик ҳимоя бўлиши учун эса шахсда мустақил фикр бўлиши лозим.

Демак, бугун таълим муассасаларида таълим олаётган, лекин минг афсуски, ўз мустақил фикрига эга бўлмаганлар билан ишлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш керак:

биринчидан, хулқ-атвордаги хатоликлар энг аввало нотўғри фикр-лашнинг оқибати бўлгани учун талабаларнинг негатив фикрлаш тарзи схемасини ўзгартириш;

иккинчидан, фикрлаш тарзига таъсир кўрсатиш учун педагоглар ўзларининг тушунтириш усулларини, тарбия методларини ўзгарти-ришлари лозим. Яъни илгари юқори тонда, директив оҳангда, «катта роли»даги талаба билан мулоқот қилган педагог, энди керак бўлса, «тенгма-тенг», демократик оҳангда, босқичма-босқич хатти-ҳаракат-ларни биргаликда таҳлил этишга ўтишлари;

учинчидан, ўқувчи-талабанинг ўз-ўзини идрок қилишини, ўзига берадиган баҳосини ўзгартириш, яъни талабани ижобий ишларга йўналтириш орқали ўзига бўлган қарашини ўзгартиришга эришиш;

ниҳоят, шундай вазият яратиш лозимки, ўқувчи ижобий тажриба орттирсин, яъни ўзига, оиласига ёки синфдош дўстларига, мактабига манфаати тегиб, олқиш олсин. Бунинг учун уларни жамоат ишларига кенг жалб этиш амалиётини кенгайтириш, бу ишдан манфаатдорли-гини ошириш лозим.

Демак, таълим ва тарбия жараёнида ҳар бир педагог ёшларнинг мустақил фикрлашлари учун шароит яратиши керак, акс ҳолда унинг онги тайёр шаблонлар, стереотипларга шу қадар ўрганадики, охир-оқибат улар ҳар қандай бидъат ёки ёт ғояларга эргашиб кетаверади-ган бўлиб қолади. Дарсни ташкил этишнинг ноанъанавий усулларига кенг йўл очиш, машғулотларда ўқувчилар билан интерфаол мулоқот-ни ташкил этиш уларнинг мияси яхшироқ ишлаши, қизиқишлари ортиши ва мустақил фикрлашларига ёрдам беради.

Психологик манбалардан яна шу нарса маълумки, ёшлар муста-қил фикрлашлари учун таълим жараёнининг ўзида жорий этилган тартибларда бюрократияни минималлаштиришга эришиш керак. Чунки эски таълим тизими ўқитувчининг айтганини, у ёзган маъруза матнини айнан кўчириб ёзиб келиш, айтиб беришни талаб қиларди. Бу ҳолат мияни автоматик тарзда ишлашига, бир хил қолипда бўли-шига ўргатади. Бундай мияда албатта ўзига хос вакуум ҳосил бўла-дики, бу вакуумга кейинчалик бошқа ёт ғоя ва тушунчалар жуда тез

Page 61: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

61

сингади, чунки мия деярли тормозланган бўлиб, ҳар қандай бошқа хабар унинг миясига осон кириб олади.

Турли ахборот-психологик вазиятларда шахснинг ижтимоий хулқи. Психологик ҳимоя тушунчаси. Очиқ ахборот коммуникацияси жараёнида ёшлар онгига таъсир этаётган ёт ғояларга қарши ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишдан аввал ёшларнинг ижтимоий хулқида кўзга ташланадиган энг муҳим ҳолатлардан бири – ташвишланиш, нимадандир чўчиш ва шу туфайли ижтимоий муносабатлардан ўзини олиб қочишга интилиш ҳислари намоён бўлишини ўрганиш керак. Чунки агар психологик ҳимоя ҳолатининг моҳиятидан келиб чиқади-ган бўлсак, бу шахс ички кечинмаларини ифодаловчи шундай ҳолат-ки, унда одам ички руҳий мўътадилликни асраш учун ўзидаги хаво-тирланиш, қўрқув ва ҳадиксирашларини босишга, улардан халос бўлишга интилади. Психологик ҳимоя шахсни турли салбий таъсир-лардан асрашга, психологик дискомфортни бартараф этишга хизмат қилади. Шундай ҳолатларда одам шахслараро муносабатларда ўзини бошқачароқ тутадиган бўлиб қолади. Психологлар ҳимоя механизм-ларига одатда қуйидагиларни киритадилар:

– очиқ ҳис-кечинмаларни босиш, кўтармасликка уриниш; – рад этиш, яъни номаъқул маълумотни очиқ рад этиш, қўшилмаслик; – проекция – ўзидаги ҳиссиёт ва кечинмаларни ташқи объектлар-

га кўчириш орқали пайдо бўлган ҳолатнинг сабабларини ташқаридан қидиришга мойиллик;

– идентификация – ўзини ахборот эгасига ўхшатиш, унинг ўрнига ўзини қўйиш орқали қадриятларни рад этиш ёки танқидсиз ўзлаштириш;

– регрессия – илгари ҳаётида, масалан, ёшлигида бўлиб ўтган қайсидир воқеага қайтиш, уларнинг яхши ва маъқулларини яна хотирада тиклаш ва хулқда қайтариш орқали ўзида психологик ҳимоя ёки оқловни ташкил этиш:

– ёлғизланиш – жамиятдан ўзини олиб қочиш, ўзидаги ўзгариш-ларни бошқаларга билдирмасликка интилиш (айрим талабалар ўқишга бормай қўядилар);

– рационализация – мулоҳаза ва фикр юритиш орқали ўзида ҳимоя инстинктларини ҳосил қилиш;

– конверсия – мулоқотдаги қандайдир тўсиқлар ёки баръерларни олиб ташлаш учун кутилмаган усулларни қўллаш, масалан, хавотир-ли информацияни юмор билан алмаштириш йўли.

Шахснинг маънавий-ахлоқий такомили, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқариш имкониятлари. Очиқ ахборот хуружлари вазиятида шахс-нинг ўзини ўзи ҳимоя қилишини бошқаришда айрим жиҳатларга

Page 62: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

62

алоҳида эътибор бериш лозим. Аввало, ҳар бир инсон учун мустақил фикр зарурлигини таъкидладик. Мустақил фикрга эга инсонгина ўзи-га нисбатан қаратилган яхши ёки ёмон маълумотнинг моҳиятига етиши ва унга нисбатан адекват реакция кўрсатиши, ҳимоя механизм-ларини ишга солиши мумкин.

Иккинчидан, ёшлар турли ёт ва бемаза ахборот хуружларига берилмаслиги учун биз уларда миллий ғурурни тинмай тарбияла-шимиз ва бунда ҳар бир фан предмети ва тарбиявий мулоқотлардан оқилона фойдаланишимиз зарур. Масалан, 2006 йилнинг ўзида нишонланган қатор тантаналар, жумладан Маъмун Академияси ва унинг нима учун айнан Ўзбекистон ҳудудида ташкил этилганлигига ёшлар эътиборини қаратиш ва уларни очиқ фикр алмашинувига чор-лаш уларда миллий ғурурни уйғотади.

Миллий ғурурнинг аҳамияти шундаки, бундай сифати бор инсон бошқаларга қул бўлишни хоҳламайди, жумладан ахборот хуруж-ларига тобе бўлмайди.

Учинчидан, миллий ғурури бор инсонда имон, инсоф ва диёнат тушунчаларини шакллантириш мумкин. Чунки инсон қалби билан боғлиқ бу қадриятлар Интернет ва очиқ ахборотлар оламида адаш-тирмайдиган «компас» вазифасини ўтайди. Ҳозирги замонда «Интернет» шундай ўрмонки, унда компассиз юриб бўлмайди.

Тўртинчидан, олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчиларнинг обрў-эътибори, улар айтадиган ҳар бир сўзнинг аниқ мўлжалли бўлишини таъминлаш зарур. Ўқитувчи ахборот қандай бўлишидан қатъи назар, у қабул қилувчи инсоннинг измида бўлиши, унинг ман-фаатига хизмат қилиши кераклигини, бунинг учун ёвуз ниятли, ёт ғояларни тарғиб этувчиларнинг асл ниятларини, улар саъй-ҳаракат-ларининг оқибати нима билан тугашини очиқ айтиши лозим.

Шундай қилиб, ахборот хуружларига қарши туришнинг психоло-гик йўлларини ҳар бир талаба онгига сингдириш мақсадга мувофиқ-дир. Бунинг учун қуйидагиларни ёдда тутиш лозим:

1) аслида атайлаб таъсир этишга мўлжалланган хабарни шахс дарров қабул қилмайди. Чунки биринчидан, унда илгаридан психо-логик ҳимоя мавжуд, иккинчидан, ҳар қандай янги нарсанинг сингиб кетишида муайян ахборот тўсиқлари ҳам бўлади;

2) бундай шароитда «учинчи шахс таъсири» (эффект третьего лица) рўй беради. Бунинг маъноси шуки, шахс «бу хабарга ҳамма ишона-версин, менга таъсир қилмайди» деб ўйлайди, лекин шундай фикрла-ши орқали маълум маънода у ахборот таъсирига тушиб қолган бўлади. Юқоридаги фикрни ўзи учун ҳар эҳтимолга қарши хаёлидан ўтказади;

Page 63: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

63

3) ишонтирувчи чақириқларга, масалан, реклама орқали етказила-ётган хабарларга ёш болалар жуда ўч бўлади ва айнан улар ота-онани кўндиради. 90% оналар айнан реклама қилинган маҳсулотларни болаларига олиб беради. Худди шундай «Интернет»га уланиш, уйида замонавий компьютерга эга бўлиш фикри ҳам болалардан чиқади, бунга ота-онани кўндирадилар ҳам. Шу маънода ёшлар энг ҳимоялан-маганлар тоифасига киради;

4) хабарнинг асл мақсади аслида маълумот бериш эмас, балки ишонтириш эканлигини тушуниш керак. Одамнинг маълумотлилик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг турли хабарларга ишонқира-май муносабатда бўлиши ҳам юқори бўлади. Лекин хабарга ишонқи-рамай қарашимиз уни қабул қилиш ёки қилмаслигимизни билдирмай-ди. Агар биз очиқчасига ёшларга «бу ахборот манбаига ишонманглар, улар атайлаб ёлғон маълумот бермоқда» десак, бу нарса уларнинг шу ахборотни қабул қилмасликларини кафолатламайди. Лекин «огоҳлан-тирилган одам қуролланган, муҳофазали бўлади» деган тамойилдан келиб чиқиб, биринчи огоҳлантиришдан сўнг, яна ўз фикримизни фактлар билан асосласак, улардаги иммунитет кучлироқ бўлади. Лекин шуни назарда тутиш лозимки, огоҳлантириш муддати ҳам роль ўйнайди. Масалан, экспериментларда бир ҳафта аввал огоҳлантириш-нинг таъсири узоқроқ муддатдан кўра камроқ эканлиги маълум бўл-ган ёки уйда холи, комфорт шароитда қабул қилинган таъсир билан одамлар орасида, кўпчиликнинг ичида ёмон хабарни қабул қилиш фарқланади, чунки ёлғиз уйдаги таъсир скептизмни кучлироқ намо-йиш этиши кузатилган.

Иккинчи томондан, бевосита ахборотни қабул қилиш арафаси-даги огоҳлантиришлар қарши аргументлар ишлаб чиқиш вақтини камайтиради, ундан сал аввалроқ огоҳлантириш эса инсон миясида маълумотни қайта ишлашга имкон беради;

5) таниш нарсалар ҳақида маълумотга эга бўлган одамни ишон-тириш тезроқ амалга ошади. Лекин самарали тактикалардан бири – ахборот каналлари орқали берилаётган маълумотлар ортиқчасига жамият манфаатларига зид эканлиги, уларнинг адолатсиз, худбинлар-ча узатилаётганлиги, нималаридир қонунга хилоф эканлигини қайд этишдир. Яъни тарбиячи, ўқитувчининг очиқ тарзда ўз норозилигини баён этиши, тарғиботчи фикрига қарши чиқишидир.

Таълим билан қамраб олинмаган аҳолига зиёлилар орқали соғлом ғояларни етказиш усуллари. Миллий ғоя мамлакатимизда истиқомат қилаётган салкам 30 миллион аҳолига мақсад-муддаолари, истиқбол-да тинч ва фаровон яшашига кафолат берувчи куч бўлиб, у миллатни

Page 64: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

64

миллат, халқни халқ этиб бирлаштирувчи кучли омилдир. Бугунги кунда миллий ғоя, миллий мафкура тарғиботи билан кенг жамоатчи-лик шуғулланмоқда. Айниқса, таълим тизимида бир қатор илмий манбалар, дарсликлар яратилиб, ўқув жараёнларида қўлланилмоқда ва ёшларни ўз Ватанига содиқ, мард, фидойи, юксак маънавий фази-латлар эгаси бўлишга ундамоқда. Лекин мамлакатимизда таълим тизими билан қамраб олинмаган аҳолига ҳам миллий ғояни синг-дириш зарурати бор. Таълим билан қамраб олинмаган аҳоли онгида миллий ғурур, ватанпарварлик, юртга садоқат, халқ ишига камар-басталик хислатларини шакллантиришнинг самарали механизмлари-ни ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан биридир.

Маънавий-маърифий тарғиботни оила, маҳалла, кенг жамоатчи-ликка ахборот тармоқлари, нотиқлик клублари, жамоат ташкилотлари орқали узатиш мумкин. Бизнинг ижтимоий хулқ-атворимиз, хатти-ҳаракатларимиз дунёқарашимиз билан белгиланади. Тарғибот ва ташвиқот ҳам таълим-тарбиянинг бир кўринишидир, агар у тўғри тарғиб қилинса, инсонларни бузғунчи ғоялардан асрайди, уларнинг дунёқарашларини ўзгартиради.

Ижтимоий сўровлар орқали жамоатчилик фикрини ўрганиб, уларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари асосида мафкуравий тарғи-ботни олиб бориш мумкин. Жамоатчилик фикрини ўрганаётганда асосан учта омилга аҳамият бериш керак. Биринчи омил – сўровда иштирок этаётганларни мазкур сўровдан ижтимоий манфаатдорлиги, иккинчи омил – баҳс-мунозарага сабаб бўладиган вазият, учинчи омил – иштирок этаётганларнинг мазкур фикрга нисбати аниқ фикр-лари бўлиши керак.

Тарғибот ва ташвиқотнинг самарали воситаларидан бири омма-вий ахборот воситасидир. Оммавий ахборот воситалари кенг жамоат-чиликка тез ва кучли таъсир эта олади. Чунки ҳар бир оила оммавий ахборот воситалари хабарларидан фойдаланади ва инсонларнинг маълумот олиш манбаи бўлган бу восита орқали халқимизга миллий ғояларни сингдириш қулайроқдир.

Биз ҳар куни ишонарли маълумотларга бой хабарларга дуч кела-миз, улардан унчалик муҳим бўлмаган қисми ҳам таъсир этиши мум-кин. Бирор-бир хабар, ғоя инсоннинг хулқ-атворини ўзгартириши учун психологик таъсир этишнинг олти босқичи амалга ошиши лозим:

1) хабар, ғоя аудиторияга берилиши; 2) берилган хабар, фикр аудиториянинг диққатини жалб қилиши; 3) аудитория хабар, фикрнинг моҳиятини тушуниши;

Page 65: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

65

4) берилган хабардан янги ғоя сифатида хулоса чиқариш; 5) янги ғояни ёдда сақлаб қолиш; 6) ёдда сақланган ғояни ўзининг хулқ-атворида қўллай олиш керак. Урф-одатлар, миллий қадриятларимиз орқали ҳам халқимизга мил-

лий ғояни тарғиб этиш мумкин. Ўзбек оилаларининг ўзига хос миллий қадриятлари мавжудки, бу одатлар ер куррасининг ҳамма ерида ҳам топилавермайди. Масалан, оддий овқатланиш маданиятини олайлик, ҳамма оила аъзолари жам бўлгандан сўнг дастурхонга таом тортилади. Сўнг таомга биринчи бўлиб оиланинг каттаси бува, буви, ота кетма-кетлигида қўл узатилади. Оддий кундалик давом этадиган бу жараёнда ҳам катталарни ҳурмат қилишга, сабр-қаноатли бўлишга ундалади.

Ахборот хавфсизлигини масаласида жамоатчилик фикрини шакл-лантириш жараёнларида миллий менталитетни ўзгараётган замон мантиғига мувофиқ равишда ўзгартириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим. Биринчи Президентимизнинг «Тафаккур» журнали бош муҳарририга берган интервьюси ҳамда «Камолот» ёш-лар ижтимоий ҳаракати мажлисида сўзлаган нутқлари ва бошқа чиқиш-ларида ёш авлод табиатида шижоат, ташаббускорлик, янгиликка интилиш сингари фазилатларни шакллантириш хусусида тўхталган эдилар. Бу эса миллат менталитети таркибида мустақиллик, индиви-дуал ривожланишга эриша билиш хусусиятларини ривожлантиришни ҳам табиий равишда тақозо этади. Ахборот хавфсизлигини таъмин-лаш, мафкуравий таъсирдан огоҳлик масаласида фаолият дастурлари-ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш зарурати кун тартибига чиқади.

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлашдан мақсад қуйи-дагилардан иборатдир:

– халқ, фуқаро, ижтимоий гуруҳлар ва сиёсий элита руҳиятига таъсир ўтказишнинг олдини олиш;

– геосиёсий рақиблар томонидан сиёсий элита доирасида ва халқ орасида ахборот идрок қилинишини манипуляция қилиш ҳаракат-ларига қарши туриш;

– ахборот маконида (глобал, регионал, МДҲ давлатлари орасида) миллий қарашларни, мақсадларни татбиқ эта олиш;

– Ўзбекистон жамиятини миллий хавфсизликнинг муҳим муам-моларига муносабатини доимий мониторинг қилиб бориш (ижтимоий фикр диагностикаси);

– диний-маданий соҳада тазйиқ ўтказмоқчи бўлган давлатлар экспансиясига қарши тура олиш.

Ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш вазифалари ва йўналишлари. Ўзбекистон Республикасининг ахборот-психологик хавф-

Page 66: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

66

сизлигини таъминлаш соҳасида юзага келган вазият зудлик билан қуйидаги вазифалар ечимини талаб қилади:

– ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва бу сиёсатни амалга оширувчи механизмлар ва тадбирларни ишлаб чиқариш;

– ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш тизимини яратиш ва такомиллаштириш;

– ушбу соҳа дастурини ёки концепциясини ишлаб чиқиш. Юқорида келтирилганлардан хулоса қиладиган бўлсак, ҳозирги

кунда шиддат билан ривожланаётган ахборот технологиялари даври-да ҳар хил салбий информацион хуружлардан ўзимизни ўзимиз ҳимоя қилишимиз, яъни ўз уйимизни ўзимиз асрашимиз керак бўлади. Зеро, огоҳлик давр талабидир.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури»-нинг аҳамияти, уни ҳаётга татбиқ этишнинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат?

2. Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий тарбия ўрасидаги ўзаро боғлиқ-лик нималарда намоён бўлади?

3. Шахс ҳуқуқий ижтимоийлашувининг педагогик механизмлари-га нималар киради?

4. Ҳуқуқий тарбия тушунчаси ва мазмунини айтиб беринг. 5. Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий-тарбиявий

ишларни ташкил этиш шакллари ва усуллари нималардан иборат? 6. Ҳуқуқий тарбияга табақалашган ва якка тартибда ёндашиш

ҳамда уни аҳолининг турли гуруҳлари билан ўтказишнинг ўзига хос-лиги нималарда кўринади?

7. Ҳуқуқий тарғиботнинг вазифалари, хусусиятлари, мазмуни ҳамда қиёсий самарадорлиги ҳақида айтиб беринг.

8. Аҳоли ўртасида ва меҳнат жамоаларидаги ҳуқуқий тарғибот қандай амалга оширилади?

9. Ички ишлар органларининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги қандай натижаларни беради?

10. Ахборот хавфсизлиги. Уни таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар, психологик шарт-шароитлар, мақсад ва вазифалар нима-лардан иборат.

Page 67: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

67

3-мавзу. ЯККА ТАРТИБДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШДА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ТАЪСИР ЭТИШ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ

Ички ишлар органлари фаолиятида психологик-педагогик таъсир

кўрсатиш механизми. Психологик-педагогик таъсир кўрсатиш усуллари ва йўллари. Психологик-педагогик усулларнинг танланишига таъсир кўрса-

тувчи омиллар. Ички ишлар органлари фаолиятида психологик-педагогик

таъсир кўрсатиш механизми Ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда шахсга ижобий

психологик-педагогик таъсир кўрсатилмас экан, тарбиявий ишларда самарадорлик бўлмайди.

Психологик-педагогик таъсир этиш усулларини қўллашдан асо-сий мақсад – тарбияланаётган шахсларга якка тартибда психологик-педагогик таъсир этиш орқали уларнинг ички руҳий оламига ижобий таъсир кўрсатиш ва жамият учун фойдали ишга жалб қилишдир.

Психологик-педагогик таъсир этиш мавжуд руҳий-тарбиявий усуллар йиғиндиси эмас, балки тарбиячининг тарбияланувчи онгига ижобий таъсири, муомаласидир. Ҳар бир шахсга психологик-педа-гогик таъсир этиш мақсадли бўлиб, унга эришиш учун мавжуд барча чора-тадбирлар кўрилади. Шахсларга якка тартибда психологик-педагогик таъсир этишда ҳар доим ҳам ижобий натижага эришиш мумкин, деб айта олмаймиз. Чунки айрим шахсларда салбий жиҳат-лар устун бўлади, масалан, жанжал чиқаришга мойиллик, бошқа-ларни тушунишни хоҳламаслик ва ҳоказо. Педагогикада ҳуқуқбузар-ликнинг олдини олишнинг психологик-педагогик таъсир этиш прин-циплари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

1. Психологик-педагогик таъсир этишни шахснинг ўзига хос сифатларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш.

2. Психологик-педагогик таъсир этиш учун инсон психология-сининг умумий қонуниятларини ва ривожланиш даражасини билиш.

3. Таъсир этиш жараёни, унинг элементлари, оқибатларини олдин-дан режалаштириш ва башорат қила олиш.

4. Шахснинг ижобий таъсирланишини рағбатлантириб бориш.

Page 68: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

68

5. Таъсир этишда инсон ҳуқуқларини поймол этмаслик. 6. Шахсларга таъсир этишни режалаштирганда барча хатти-

ҳаракатлар тизимини аниқлаш ва ҳисобга олиш. 7. Шахсга таъсир этиш жараёнида ташқи таъсир этувчи омиллар-

ни ҳисобга олиш. 8. Таъсир этиш шахснинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда

амалга оширилиши. 9. Таъсир этиш жараёнида таъсир йўлланаётган шахснинг психо-

логик фаоллигини таъминлаш ва ҳоказо. Ҳуқуқбузарларга психологик-педагогик таъсир этиш қуйидаги

томонлари билан ажралиб туради: – аниқ мақсадга йўналтирилганлиги; – шахсга таъсир этиш самарадорлиги, имкониятининг кучлилиги; – таъсир этишнинг қулайлиги, яъни ҳар қандай вақтда, жойда,

шароитда олиб боришнинг мумкинлиги. Ички ишлар органлари ходимлари психологик-педагогик таъсир

этиш усуллари (ишонтириш, рағбатлантириш ва мажбурлаш)ни қўл-лашда таълим-тарбия жараёнининг қуйидаги таркибий қисмларига эътибор қаратишлари муҳимдир:

– тарбияланаётган шахснинг индивидуал-психологик хусусият-ларини (темперамет, характер, қобилият ва бошқ.) чуқур ўрганиш;

– тарбияланувчи шахс билан тарбиявий профилактик ишларни олиб бориш дастурини тузиш;

– тарбияланувчи шахсга психологик-педагогик таъсир этишнинг усули ва воситаларини тўғри танлаш;

– олиб борилган тарбиявий-профилактик фаолият натижаларини мунтазам кузатиш ва назорат қилиш.

Тарбия тизимида ички ишлар органлари ходимларининг психо-логик-педагогик фаолиятини шахсларнинг руҳиятига оғзаки, ёзма ва мультимедиа воситалари орқали таъсир этиш ҳамда шахсларнинг интеллектуал даражаси ва уни ривожлантиришга педагогик фаолият-ни йўналтириш орқали олиб бориш яхши самара беради.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш-нинг психологик-педагогик асослари ҳақида тўхталадиган бўлсак, аввало, содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг тоифаларини тавсифлаб, ҳар бир гуруҳ йўналишига мос профилактика ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Биринчи Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик биз катталарнинг уларни тарбиялашда йўл

Page 69: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

69

қўйган жиддий хатоларимиз оқибатидир. Шунинг учун ҳам руҳий ва маънавий жиҳатдан шахс сифатида шаклланмай қолиб, жиноят содир этган ёшларимизни жамиятга қайтариш, аввало, биз – ота-оналар ва давлатнинг зиммасига тушади1.

Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси борасида муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлди. Қонуннинг 8-моддасига биноан ушбу тоифадаги вояга етмаганлар билан профилактика ишлари қуйи-даги тизим асосида амалга оширилади: вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар; ички ишлар органлари; таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари; соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш

муассасалари; васийлик ва ҳомийлик органлари; меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари. Мазкур тизим фаолиятини самарали ташкил этишда маҳалланинг

имкониятлари ниҳоятда катта. Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспекторнинг тарбия-

вий-профилактик ишлари турли усулларни қўллаш орқали амалга оширилади. Тарбиявий таъсир этиш усуллари якка тартиб, гуруҳий ва оммавий кўринишларда бўлиши мумкин.

Ўз навбатида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, якка тартибдаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва шахсларга психологик-педагогик таъсир этишда ички ишлар органлари ходимларининг касбий жиҳат-дан бундай тарбиявий фаолиятга тайёр эмасликлари ҳам уларнинг тарбиявий таъсир этиш усулларидан тўла фойдалана олмасликларига сабаб бўлади. Бундай ҳол иложи борича такрорланмаслиги керак, агар қайта такрорланса, кейинги сафар ташкил этиладиган тарбиявий профилактик тадбирга фуқаролар келмасликлари ҳам мумкин ёки кел-ганларида ҳам ижобий эмас, балки салбий фикр билан қайтиб кетади-лар, ўзларида тарбиянинг ҳеч қандай таъсир кучини сезмайдилар.

Бундай пайтларда тарбиячи шахс билимли, нотиқлик санъатини мукаммал эгаллаган (аудиторияни ўзига жалб қила олиши), амалий

1 Қаранг: Каримов И. А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. – Т.,

2002. – Б. 41.

Page 70: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

70

тажрибага эга, аудиториянинг кайфиятини тез илғай олиш хислат-ларига эга бўлиши керак.

Ходимлар томонидан тарбиявий-профилактик ишларни олиб боришда кузатиш усули жуда қўл келади, чунки биринчи учрашган-ларида ходим доимо ўзига хос, ҳеч ким билан тенглаштириб бўлмай-диган шахсдек туюлади. Ички ишлар органларининг ходимлари тар-биявий-профилактик ишларни олиб боришда ана шундай тўсиқларни йўқ қила олиш санъатини эгаллаганликлари билан ҳам ажралиб туриш-лари лозим. Тарбиявий-профилактик ишларни олиб боришда объект билан субъект ўртасида тўғридан-тўғри тарбиявий таъсир этиш ишлари олиб борилади. Бунда, дастлаб тарбиявий жараён атайлаб олиб борил-маётгандек туюлади, лекин ҳар қандай учрашув ва тадбирнинг асо-сида ўзига хос тарбия, таъсир этиш ҳамда унинг элементлари мавжуд бўлади.

Жиноятларнинг олдини олиш ишлари икки томонлама – умум-ижтимоий ҳамда педагогик, яъни махсус ташкил этилган тадбирлар орқали олиб борилади. Якка тартибдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳақида Ю. В. Солопоновнинг фикри ўзига хос. Унинг фикрича, шахснинг судланганлиги – бу унинг учун ўзига хос синов муддати ҳисобланади, чунки шахс жазони ўтаб, ўзини эркин ҳаётга мослаш-ганлигини кўрсата билиши керак1.

Юқорида тўхталиб ўтганимиздек, якка тартибдаги ҳуқуқбузар-ликларнинг олдини олиш ва психологик-педагогик таъсир этишда рағбатлантириш ҳамда ишонтириш усуллари муҳим ҳисобланади.

Энг асосийси – шахсларга ушбу психологик-педагогик усулларни қўллаш орқали ичкиликбозликка, текинхўрликка, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва рецидив жиноятчиликка қарши тўла маънодаги кураш тадбирларини амалга ошириш мумкин.

Психологик-педагогик таъсир кўрсатиш

усуллари ва йўллари Якка тартибдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шахс-

ларга психологик-педагогик таъсир этишда тарбия объекти доимо тарбияланувчи шахслар, уларнинг қизиқиши, дунёқараши, психоло-гияси ва ахлоқи бўлади. Бошқача айтганда, ички ишлар органлари ходимларининг тарбия объекти алоҳида шахслар, бир гуруҳ шахслар,

1 Солопонов Ю. В. Основания профилактического воздействия. – М., 2009. – Б. 54.

Page 71: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

71

меҳнат жамоалари, оилалар бўлиши мумкин. Шу ўринда айтиш мумкинки, тарбияланувчилар ўртасида тарбиявий иш олиб боришда, энг аввало, кимга қандай тарбиявий таъсир этиш зарурлигини билиш керак, деган фикр мавжуд. Ушбу фикр жуда тўғри ва айни пайтда жуда долзарб.

Психологик-педагогик таъсир этиш чораларини қўллашнинг бевосита ижрочилари қўйидагилар ҳисобланади:

– фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари; – яраштириш комиссиялари; – хотин-қизлар қўмиталари; – давлат корхона, муассасалари раҳбарлари, ходимлари, жамоат

ташкилотларининг аъзолари, жиноятлар профилактикасини ўз ижти-моий бурчи сифатида амалга оширадиган фуқаролар ташкил қилади.

Психологик-педагогик таъсир этиш чораларини самарали йўлга қўя оладиган тарбиячи ижобий натижаларга эриша олади. Эътиборли томони шундаки, шаклланиб бораётган шахснинг психологик ўзига хослигини ўрганиш ва шахсга психологик-педагогик таъсир этиш усули ва воситалари қўллашда инобатга олиниши керак. Масалан, мунтазам равишда спиртли ичимлик суиистеъмол қиладиган ва шу асосда оилада жанжал қўзғатадиган шахс ҳам, манфаатпарастликка мойил ва ишлаб чиқаришдаги майда ўғриликлар эвазига ўз эҳтиёж-ларини қондиришдан тоймайдиган шахслар ҳам педагогик-психо-логик таъсир чораларига муҳтождир. Шу нуқтаи назардан, уларга нисбатан қўлланиладиган психологик-педагогик таъсир чоралари турлича бўлиши керак.

Таъкидлаш жоизки, психологик-педагогик таъсир этиш чоралари-ни индивидуаллаштириш, профилактик таъсир кўрсатилиши лозим бўлган шахсларни аниқлаш сингари, хулқ-атворни прогнозлаш (башорат қилиш) асосига қурилади. Хусусан, илгари фирибгарлик ҳаракатлари содир этган шахслар бундай ҳаракатларни яна содир этишга жуда мойил эканликлари аниқланган. Ўғирлик қилганлиги учун судланган шахс ушбу жиноятни яна содир этиши эҳтимоли жуда юқори. Жиноятлар профилактикаси субъектлари бундай қонуниятни билгани ҳолда ўз фаолиятларини «умуман» эмас, балки муайян қилмишларнинг олдини олишга қаратишлари керак.

Якка тартибдаги тарбиявий профилактик ишларни амалга оши-ришда психологик-педагогик таъсир этиш чораларининг қайси вази-фаларни бажаришга қаратилганлигига ва мазмунига қараб уч тоифага бўлиш мумкин:

Page 72: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

72

– ахборот чоралари; – таъсир чоралари; – назорат чоралари. Ахборот чораларига психологик-педагогик таъсир кўрсатилиши-

га муҳтож шахсларни аниқлаш ҳамда улар билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплашга қаратилган чоралар киради.

Психологик-педагогик таъсир чоралари якка тартибдаги профи-лактиканинг ўзига хос ўзагини ташкил қилади. Айнан улар профилак-тика қилинаётган шахс ижтимоийлашувидаги нуқсонларни бартараф этиш ва бу билан уни жиноят содир этишдан тўхтатиб қолишга қаратилган.

Назорат чораларининг вазифаси психологик-педагогик таъсир чоралари қандай натижалар берганлигини аниқлаш ва шунга кўра кўрсатилган тарбиявий чораларини етарли деб топиш ёхуд қўшимча таъсир чораларини белгилашдан иборат.

Психологик-педагогик таъсир этиш чорасини қўллаш лозим бўл-ган шахсларни аниқламай ва ҳар томонлама ўрганмай туриб бундай таъсир кўрсатилишини режалаштириш ва амалга ошириш ижобий самара бермайди.

Психологик-педагогик таъсир этиш усуллари сифатида қуйида-гиларни таъкидлаш мумкин:

– ишонтириш; – рағбатлантириш; – мажбурлаш. Ишонтириш – профилактика қилинувчига тарбиявий таъсир ўтка-

зишнинг асосий методи. Тарбиялаш – ишонтиришдир. Ишонтириш иш ва сўз орқали амалга оширилади. Ишонтириш усули соф тарбия-вий хусусиятга эга бўлиб, улар профилактика қилинаётган шахснинг ҳуқуқларини асло чекламайди. Жиноятларнинг якка тартибдаги про-филактикасида қўлланиладиган одатдаги ишонтириш чораларига суҳ-батлар, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоаларидаги муҳокама-лар, жамоат тарбиячилари, мураббийлар тайинлаш кабилар киради.

Рағбатлантириш – профилактик таъсирнинг муҳим методлари-дан бўлиб, шахснинг ижобий қарашлари, хизматларини такомиллаш-тириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Рағбатлантириш моддий ёки маънавий бўлиши мумкин. Рағбатлантиришдан кўзланган асосий мақсад профилактика қилинаётган шахснинг ижтимоий муҳит билан муносабатини тўғри йўлга қўйиш ва жиноий ниятидан қайтаришдан

Page 73: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

73

иборат. Масалан, профилактика қилинаётган шахсни ишга жойлашти-ришнинг ўзи етарли эмас, унга жамоа билан тил топиши, унинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланишида кўмаклашиш зарур. Профилактика қилинаётган шахсни гуруҳнинг салбий таъсиридан сақлаб қолиш учун уни нафақат гуруҳдан ажратиб олиш, балки унга ижобий таъсир кўрсата оладиган гуруҳга киришишига имкониятлар яратиш зарур бўлади.

Мажбурлаш – профилактика қилинувчига тарбиявий таъсирнинг истисно тариқасидаги ёрдамчи усули. У фақат бошқа усуллар самара бермаганида қўлланилади. Жумладан, муқаддам судланганлар про-филактик характердаги суҳбатлардан хулоса чиқармай, салбий хулқ-атворини намойиш этиб, ҳуқуқбузарликларни давом эттирса, унга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилади, мажбурий даволаш муасса-сасига юборилади ва ҳоказо.

Якка тартибдаги профилактика таъсири остига тушувчи шахсга (объект) нисбатан таъкидлаб ўтилган усулларни қўллашда қуйида-гилар инобатга олиниши шарт:

1) биринчи навбатда ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этиши мум-кин бўлган, шунингдек салбий хулқ-атвор ва одатларга эга шахслар-ни аниқлаш;

2) аниқланган шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш; 3) профилактика қилинаётган шахснинг ижтимоий-демографик,

ахлоқ нормаларининг бузилиши, тарбиявий жараёни, бошқа шахслар билан муносабати, маънавий сифатлари, психологик жиҳатларини ҳар томонлама ўрганиш.

Педагогик адабиётларда тарбия усулларидан энг кўп тарқалгани меҳнат қилишга ундаш бўлиб, у меҳнатга жалб қилиш орқали амалга оширилади. Меҳнат қилиш эса жиноятларнинг олдини олишнинг ўзи-га хос усули. Барча ҳуқуқбузарликларнинг асосини бекорчилик ташкил этади. Шунинг учун ҳам якка тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ички ишлар органлари ходимлари доимо диққат-эътибор-ларини ушбу тоифа шахсларга қаратишлари керак бўлади.

Ўтказилган психологик-педагогик таъсир чоралари самараси ва профилактик тадбирларнинг натижаларини: биринчидан, шахснинг ижтимоий турмушида ижобий ўзгаришларнинг юзага келишида; иккин-чидан, унинг ижтимоий фаоллигида; учинчидан, шахснинг ўзи доимо фаол, бошқаларни ҳам фаолликка жалб этишида кўришимиз мумкин.

Одамлар бир-бирлари билан муносабатга киришар экан, уларнинг асосий мақсадлари ўзаро бир-бирларига таъсир кўрсатиш, яъни фикр-ғояларига кўндириш, ҳаракатга чорлаш, қарашларини ўзгартириш ва

Page 74: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

74

яхши таассурот қолдиришдир. Психологик таъсир турли воситалар ёрдамида инсонларнинг фикр, ҳиссиёт ва хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишдир. Ижтимоий психологияда психологик таъсирнинг учта асосий воситаси фарқланади.

1. Вербал таъсир – сўз ва нутқ орқали кўрсатиладиган таъсир. Бунда асосий восита сўз ҳисобланади. Маълумки, нутқ – сўзлашув, ўзаро муомала жараёни бўлиб, унинг воситаси сўзлар йиғиндиси ҳисоб-ланади. Монологик нутқда ҳам, диалогик нутқда ҳам одам ўзидаги барча сўз бойлигидан фойдаланиб, энг таъсирчан сўзларни топиб, шахсга таъсир кўрсатишни хоҳлайди.

2. Паралингвистик таъсир – нутқни безовчи, унинг таъсирини кучайтирувчи ёки сусайтирувчи омиллар мажмуи. Бунга нутқнинг баланд ёки паст товушда ифодаланаётганлиги, артикуляция, товуш-лар, тўхталишлар, дудуқланиш, йўтал, тил билан амалга оширилади-ган ҳаракатлар, нидолар киради. Шунга қараб, масалан, дўстимиз бизга бирор нарсани ваъда бераётган бўлса, биз унинг қай даражада самимийлигини билиб оламиз. Куйиб-пишиб, очиқ юз ва дадил овоз билан «Албатта, бажараман!» деса, ишонамиз, албатта.

3. Новербал таъсир – нутқсиз таъсир этиш. Бунга суҳбатдош-ларнинг бир-бирларига нисбатан тутган ўринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ, интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бири-ни бевосита ҳис қилиш, ташқи қиёфа, ундан чиқаётган турли сигнал-лар (шовқин, ҳидлар) киради. Уларнинг барчаси мулоқот жараёнини янада кучайтириб (ёки сусайтириб), суҳбатдошларнинг бир-бирлари-ни яхшироқ билиб олишларига ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мулоқотдаги характерли жиҳат шундан иборатки, суҳбатдошлар ўзаро бир-бирларига таъсир кўрсатмоқчи бўлишганда, даставвал нима дейиш, қандай сўзлар воситасида таъсир этишни ўйлайди. Аслида эса, ўша сўзлар ва улар атрофидаги ҳаракатлар муҳим роль ўйнар экан. Америкалик машҳур олим Меграбян форму-ласига кўра, биринчи марта кўришиб турган суҳбатдошлардаги таас-суротларнинг ижобий бўлишига гапирган гаплари 7%, паралингвис-тик омиллар 38% ва новербал ҳаракатлар 58% гача таъсир қилар экан, кейинчалик бу муносабат ўзгариши мумкин, албатта. Лекин халқ ичида юрган «Уст-бошга қараб кутиб олишади, ақлга қараб кузатиша-ди», деган мақол ҳақиқатга яқинроқ.

Мулоқотнинг қандай кечиши ва кимнинг кўпроқ таъсирга эга бўлиши шерикларнинг ролларига ҳам боғлиқ. Таъсирнинг ташаббус-кори – бу шундай шерикки, унда атайлаб таъсир кўрсатиш мақсади

Page 75: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

75

бўлади ва у бу мақсадни амалга ошириш учун барча юқорида таъкид-ланган воситалардан фойдаланади.

Агар бошлиқ иши тушиб, бирор ходимни хонасига таклиф этса, у ўрнидан туриб кутиб олади, илтифот кўрсатади, хол-аҳволини ҳам қуюқроқ сўрайди ва сўнгра асосий мақсадга ўтади.

Таъсирнинг адресати – таъсир йўналтирилган шахс. Лекин ташаббускорнинг суҳбатга тайёргарлиги яхши бўлмаса ёки адресат тажрибалироқ шерик бўлса, у ташаббусни ўз қўлига олиши ва таъсир кучини қайта эгасига қайтариши мумкин бўлади.

Якка тартибда ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда психологик-педагогик таъсир чораларининг ўрни беқиёс. Жумладан, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида психологик-педагогик усул-ларни амалиётда қўллаш мобайнида уни тўғри танлаш ва қўллай олиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки тўғри танланган психоло-гик-педагогик таъсир кўрсатиш усуллари амалиётда шахсларнинг ахлоқида ижобийлик юзага келишига ижобий таъсир этади. Бундай ижобийлик шахснинг жиноят содир қилиши ёки ҳуқуқ нормаларини бузишининг олдини олади, ҳатто бошқалардан ҳам жиноят ёки ҳуқуқ-бузарлик содир этмасликни талаб қилиш даражасигача етади. «Ҳар қандай ақлли одам касални тузатишдан аввал, касал бўлмасликнинг ҳаракатини қилади», деган машҳур ҳикмат жиноятга қарши кураш-гандан кўра, содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини ол-ган яхши, деган фикрни тасдиқлайди.

Психологик-педагогик таъсир этиш усуллари касбий фаолиятни тартибга солиш билан бирга, шахсларни ҳар қандай бошқа салбий ҳаракатлардан ҳам қайтаради. Бу жамият ривожида ўзига хос ўрин эгаллайди. Масалан, жиноий жазони ўтаётган шахслар, нафақат айнан содир этган жиноятлари учун жазо ўтаяпмиз деб ўйлайдилар, балки бошқа жиноят содир этмаслик, уни содир этган шахснинг қилмиши асло кечирилмаслигини ҳам англаб етадилар.

Ички ишлар органлари фаолиятида психологик-педагогик таъсир этиш усулларининг ўзига хос қонуниятлари мавжуд. Ходимлар жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил қилишда маҳоратли, тажрибали психолог-педагогларнинг ёрдами ва тажрибасига эҳтиёж сезадилар. Улар якка тартибдаги профилактик тадбирлардан ташқари, боғча, мактаб, болалар уйларида ҳам ўзига хос педагогик-профилактик йўналишдаги тадбирларни олиб борадилар. Профилактика инспектор-лари нафақат ўзларининг маъмурий ҳудудларидаги фуқароларнинг ёшини, миллатини, қизиқишини, ҳаёт тарзини, балки уларнинг билим савияси ва тарбияланганлик даражасини ҳам ўрганадилар.

Page 76: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

76

Якка тартибдаги тарбиявий-профилактик ишларни олиб боришда танланган психологик-педагогик таъсир этиш усуллари доим ҳам ўз самарасини беради, дейиш қийин. Чунки унинг самарадорлиги бевосита тарбияланувчининг индивидуал хусусиятига, психологик ҳолати ва психик жараёнларига боғлиқ. Бундан ташқари, тарбияси оғир, ҳаёт тажрибаси фақат салбий оқибатлар билан тўла шахслар ҳам жамиятимизда етарли, бундай шахсларни қайта тарбиялаш даст-лабки тарбиядан бир неча бор қийин жараён ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тарбия фақат қонунларга, норматив ҳужжатларга суянган ва асосланган ҳолда олиб борилади дейиш бутунлай тўғри эмас, негаки, бу жараён шахс ва унинг фаолияти билан боғлиқ бўлгани учун бу ерда, албатта, педагогик ва психологик нуқтаи назардан шахсга таъсир этувчи турли анъана ва урф-одатларнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтиш керак.

Ҳуқуқбузарлар билан якка тартибда тарбиявий ишларни олиб боришда психологик-педагогик таъсир этиш усулларини қўллашда психология ва педагогика фанининг принципларига суянилади. Бу принциплар – детерминизм, объективлик, тўғрисўзлик, мақсадга интилиш, режа асосида тарбиявий ишларни олиб бориш, масалага алоҳида-алоҳида ва якка тартибда ёндашиш, ишонч, қатъиятлилик асосида талаб қилиш, яхшилик қила олиш, ишбилармонлик ва ҳоказо.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузар шахсларни тарбия-лашда уларнинг билим савияси, онглилик даражасини ҳисобга олишиш-лари зарур. Онглилик эса шахснинг тарбияланганлик даражасини кўрсатади.

Юқоридаги фикрлардан шундай хулоса қилиш мумкин: биринчи-дан, ички ишлар органлари ходимлари якка тартибдаги ҳуқуқбузар-ликларнинг олдини олишда психологик-педагогик таъсир этиш усул-ларини тўғри танлаши ва уларни амалиётда қўллай олишлари зарур; иккинчидан, ички ишлар органлари ходимлари психологик-педагогик таъсир этиш усулларини қўллашда психологик-физиологик мезонлар-ни инобатга олишлари керак. Бу мезонлар бўлса ўз-ўзидан ИИО ходимининг амалиётдаги фаолиятига ўз таъсирини кўрсатади. Жиноят-чиликнинг олдини олишда бир қанча вазифалар ҳал қилинади. Бу вазифалар бир-бири билан узвий боғлиқдир.

Психологик-педагогик усулларнинг танланишига

таъсир кўрсатувчи омиллар Ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда энг қийин жараён психоло-

гик-педагогик тарбиявий таъсир этиш усулларини тўғри танлаш

Page 77: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

77

ҳисобланади. Чунки ҳар қандай тартибдаги тарбиявий таъсир этиш ўзига хос тарбия усулини қўллашни талаб қилади.

Тарбиявий ишларни олиб боришда психолог-педагог назариётчи-лар илмий кузатишларининг ҳам ўз ўрни бор. Масалан, амалиётда тарбиявий ишларни олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари қўлламаётган усулларни назариячилар аниқлашлари ва ходимларга ўша усулларни қўллаб кўришни тавсия этишлари мумкин.

Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш асосини ташкил қилувчи психологик-педагогик тарбиявий таъсир этиш усуллари ижтимоий муносабатларга киришганда ўз кучини, таъсирини кўрсатсагина ўз вазифасини бажаради.

Психологик-педагогик таъсир этиш усулларини тўғри қўллай олиш турли шаклларда намоён бўлади:

биринчидан, ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, уларни амалиётда қўллаш. Энг асосийси, у шахсларнинг хатти-ҳаракатида нималар мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаб, кўрсатиб берувчи қурол ҳисобланади;

иккинчидан, ҳуқуқбузар шахснинг ҳуқуқий нормалардан ҳаётда ва амалиётда фойдаланиши, бу эса уларни амалиётга татбиқ этиш деб қаралади;

учинчидан, шахс хатти-ҳаракатларида ижобийликни таъминлаш, бу шахс ўз бурчини амалга оширишида намоён бўлади;

тўртинчидан, шахс хулқида ҳуқуқ нормалари ва қонунларни қўллаш маданияти, бунда қонун чиқаришнинг ўзи бирдан-бир мақсад эмас, балки ҳар қандай норматив ҳужжат каби ҳуқуқ нормалари ҳам турмушда тўла маънода қўлланилгандагина ўз натижасини беради.

Якка ёки умумий тартибдаги профилактик тадбирларни амалга оши-риш ҳозирги кунда республикамизда жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда жуда қўл келади. У жамиятни ҳуқуқий жиҳатдан бошқариш қонуниятига бўйсунади. Қонун бузилишининг олдини олиш ҳуқуқий нормаларга, қонунга тўла риоя қилиш орқали-гина амалга оширилади.

Қонун, аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, ўз вақтида қабул қилинсагина доимо ижрода бўлади. Профилактик тадбирлар ҳам аҳоли ўртасида изчил равишда олиб борилса, кўзланган мақсадга эришилади. Профилактик тадбирларнинг бажарилиши ва профилак-тик қонунларга амал қилиниши доимо давлат томонидан қўллаб-қув-ватланишга муҳтождир.

Ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда уларни меҳнатсеварлик, сабр-тоқат, сабот-матонат, дўстлик

Page 78: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

78

ва бирдамлик руҳида тарбиялаш жуда муҳим бўлиб, бу оила бахти ҳамда бола келажагининг мустаҳкам заминидир. Шунинг учун ҳам ҳар бир ота-она ўз фарзандини ёшлигидан ўзига мос ишларга жалб қилишлари лозим.

Ота-она боласининг ишини кўриб, унинг қилган меҳнати оила учун қанчалик фойдали эканлигига баҳо берса, болани меҳнат қилиш-га қизиқтирса бу ҳам рағбатлантириш, ҳам педагогикада тарбиянинг бир тури ҳисобланади.

Баъзи ота-оналар тарбияда ўта қаттиққўлликни қўллаб, фарзанд-ларига яхши тарбия бермоқчи бўладилар. Бу усул орқали болаларни тарбиялаш тўғри эмас, чунки бундай тарбияланган болалар ота-она-нинг меҳри ва эркинликни сезмасликлари сабабли, кўпинча қўпол муомалали ва чеҳрасида кулги бўлмай, бемеҳр бўлиб етишадилар. Болаларнинг бундай ҳолати билан жиноятнинг ўртаси бир қадамни ташкил этади.

Жиноятчиликнинг олдини олиш бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган бир қатор вазифалардан ташкил топган. Шулардан биринчиси, жиноятчиликнинг йўналишига, тузилишига, даражасига, сабаб ва шароитларига таъсир қилиш ҳисобланади. Жиноятларнинг олдини олиш – бу жиноятларнинг олдини олиш субъектларининг жамиятга зид йўналишлари, ғайриижтимоий ҳаёт тарзи, салбий хулқ-атвори ва одатлари оқибатида жиноят содир қилишга мойил шахсларни аниқ-лаш ва улар томонидан жиноий хатти-ҳаракатлар содир қилинишига йўл қўймаслик мақсадида уларга нисбатан тарбиявий ва бошқа тур-даги таъсир кўрсатувчи чора-тадбирларни амалга оширишдир.

Жазони ўтаб қайтган шахслар содир этадиган жиноятларнинг олдини олишда, аввало, улар бўш вақтларини қандай, қаерда ўтка-зишлари ва қандай машғулотлар билан шуғулланишлари ўрганилади. Шуларни ўрганиш асосидагина якка тартибдаги тарбиявий ишларни олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай шахсларнинг бўш вақтини самарали ташкил этилишига ички ишлар органлари ходим-ларининг етарли, керакли даражада эътибор бермаслиги эса тарбияда камчиликларга, энг асосийси, жазони ўтаб қайтган шахслар устидан ўрнатиладиган назоратнинг пасайишига олиб келади. Бундай ҳол жазони ўтаб қайтган шахсларнинг жамиятга зид психологияга эга кишилар билан умумий тил топишишларига ёрдам беради, бу жараённи тезлаштиради.

Жиноятларнинг олдини олиш педагогика, касбий психология, педагогика фанлари билан узвий боғлиқдир. Чунки жиноятларнинг

Page 79: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

79

олдини олишда дастлабки фаолият – бу шахсда эндигина жамиятга зид салбий йўналиш куртаклари шакланаётган даврда, шахснинг умум-инсоний, ахлоқий меъёрлардан четга чиқишининг бошланиш вақтида амалга оширилади. Меъёрлардан четга чиқишнинг олдини олиш педагогика фанининг вазифасига киради.

Якка тартибдаги психологик-педагогик таъсир чораларини тўғри танлаш ва қўллаш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги тарбия-вий-профилактик ишларининг асосини ташкил қилади.

Унинг қуйидаги турлари мавжуд : 1) умумий; 2) махсус; 3) ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ва ҳуқуқни

тартибга солувчи; 4) процессуал; 5) бошқарувчи. Якка тартибда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш учун жиноят ва

жиноят-процессуал қонунларни такомиллаштириш зарур. Бу муаммо-ни юристлар, назариётчилар, амалиётчилар, психологлар, педагоглар ҳамкорликда ҳал қилишлари керак бўлади.

Маълумки, педагогик мулоқотда асосий мақсад тарбиявий таъсир кўрсатиш ҳисобланади. Мулоқотнинг самарадорлиги ана шу икки қирранинг қанчалик ўзаро мослиги, бир-бирини тўлдиришига боғлиқ. Фуқаролар билан муомала жараёнида уларнинг гапиришига шароит яратиш муҳимдир. Машҳур америкалик нотиқ, социолог Дейл Карнеги «Яхши суҳбатдош – яхши гапиришни биладиган эмас, балки яхши тинглашни биладиган суҳбатдошдир», деганда айнан шу қобилият-ларнинг инсонларда ривожланган бўлишини назарда тутган эди.

Мутахассисларнинг аниқлашларича, ишлаётган одамлар вақти-нинг 45% тинглаш жараёнига кетар экан, одамлар билан доимий мулоқотда бўладиганлар 35–40 % ойлик маошларини одамларни «тинглаганлари» учун олар эканлар. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, коммуникациянинг энг қийин соҳаларидан ҳисобланган тинглаш қобилияти одамга кўпроқ фойда келтиради.

Шунинг учун бўлса керак, немис файласуфи А. Шопенгауэр: «Одам-ларни ўзингиз тўғрингизда яхши фикрга эга бўлишларини хоҳла-сангиз, уларни тингланг», деб ёзган экан. Дарҳақиқат, агар сиз куюниб гапирсангиз-у, суҳбатдошингиз сизни тингламаса, бошқа нарса билан овора бўлаверса, ундан ранжийсиз, нафақат ранжийсиз, балки у билан алоқани ҳам узасиз. Ўқитувчи гапираётган пайтда уни тингламаслик одобсизликнинг энг кенг тарқалган кўриниши деб баҳоланишини биласизми? Нима учун биз кўпинча яхши гапирувчи, сўзловчи бўла оламиз-у, яхши тингловчи бўла олмаймиз? Психолог-ларнинг фикрича, бунга асосий халақит берувчи нарса – бу бизнинг

Page 80: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

80

ўз фикр-ўйларимиз ва хоҳишларимиз оғушида бўлиб қолишимиздир. Шу боис баъзан расман шеригимизни тинглаётгандай бўламиз, лекин аслида хаёлимиз бошқа ерда бўлади.

Тинглашнинг ҳам худди гапиришга ўхшаш техникаси, усуллари мавжуд. Уларнинг тури ҳам кўп, лекин асосан биз кундалик ҳаётда унинг икки усулини қўллаймиз: сўзма-сўз қайтариш ва бошқача талқин этиш. Биринчиси, суҳбатдош сўзларининг бир қисмини ёки яхлитлигича қайтариш орқали суҳбатдошни қўллаб-қувватлашни билдиради. Иккинчи усул эса суҳбатдошимиз сўзларини тинглаб, ундаги асосий ғояни ўзимизнинг талқинимизда ифода этиш. Иккала усул ҳам суҳбатдош учун муҳим, чунки у сизнинг тинглаётганин-гизни, ҳаттоки ундаги ғояларга қарши эмаслигингизни билдиради.

Демак, аслида суҳбатдош шахси етакчи, у суҳбатнинг мутлақ ҳокими деган тасаввур унчалик тўғри эмас. Яхши тинглашда ҳам шундай куч борки, у суҳбатдошни сизга жуда яқинлаштиради, ишончини орттиради. Мулоқот жараёнидаги энг қимматли нарса – бу мантиқий ахборотнинг ўзи. Тинглаётган суҳбатдош маъноли, яхши диалогдан фақат яхши, фойдали маълумот олади. Гапирган эса, аксинча ўзидаги борини бериб, гапирмайдиган суҳбатдошдан «тескари алоқани» олиб улгурмай, ҳеч нарсасиз қолиши ҳам мумкин. Шу туфайли, мулоқотга ўргатишнинг муҳим йўналишларидан бири суҳбатдошни фаол тинглашга, бунда барча паралингвистик ва новербал омиллардан ўринли фойдаланишга ўргатишдир.

Профессионал тинглаш техникасига қуйидагилар киради: Фаол ҳолат. Бу, агар кресло ёки диван каби мебель бўлса, унга

бемалол ястаниб ёки ётиб олмаслик, суҳбатдошнинг юзидан ташқари жойларига қарамаслик, мимика, бош чайқаш каби ҳаракатлар билан унинг ҳар бир сўзига қизиқаётганлигингизни билдиришни назарда тутади.

Суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш. Бу нафақат суҳбат-дошни ўзига жалб қилиб, балки кейин навбат келганда ўзининг ҳар бир сўзига уни ҳам кўндиришнинг самарали йўлидир.

Ўйчан жимлик. Бу суҳбатдош гапираётган пайтда юзда масъулият билан тинглаётгандай тасаввур қолдириш орқали ўзингизнинг суҳбат-дан манфаатдорлигингизни билдириш йўли.

Агар биз суҳбатдошимизни яхши, диққат билан тингласак, бу билан биз унда ўз-ўзига ҳурматни ҳам тарбиялаймиз. Демак, тинглаш жараёни кўпчилик тасаввур қилгани каби унчалик пассив жараён эмас. Мулоқотнинг самарали бўлишида тинглашнинг аҳамияти ниҳоят-да катта. Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради,

Page 81: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

81

уни руҳлантиради, янги фикрлар, ғоялар шаклланишига шароит яратади. Маърузачи профессорнинг ҳар бир чиқиши ва маърузасини талабалар диққат билан тингласа, бу педагогик мулоқотдан иккала томон ҳам тенг ютади.

Агар мулоқот жараёнида иштирок этувчи икки жараён – гапириш ва тинглашнинг ўзаро таъсир учун тенг аҳамиятини назарда тутсак, бу жараён қатнашчиларининг психологик саводхонлиги ва мулоқот техникасини эгаллашининг аҳамиятини англаш қийин бўлмайди. Шунинг учун ҳам ижтимоий психологияда одамларни самарали мулоқотга атайлаб ўргатишга жуда катта эътибор берилади.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Якка тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда педаго-гик таъсир этиш усуллари нималардан иборат?

2. Педагогик таъсир этиш тушунчаси, унинг умумий тузилиши ва механизмларига таъриф беринг.

3. Шахсга тарбиявий-профилактик таъсир этишнинг қонунийлиги ва унга йўл қўйилиши билан боғлиқ муаммоларни айтиб беринг.

4. Тарбиявий таъсир этиш усуллари тушунчаси ва уларни ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида самарали қўллашнинг педа-гогик шарт-шароитлари нималардан иборат.

5. Профилактик хизмат вазифаларини ҳал этишда мажбурлаш, ишонтириш, рағбатлантириш каби усулларни қўллаш ва улардан унумли фойдаланиш самарадорлиги нималарга боғлиқ?

6. Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқбузар шахсларга педагогик таъсир этишига қўйиладиган талабларни айтинг.

7. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлар ва бошқа шахсларга таъсир этишнинг қандай мақбул усуллари мавжуд?

Page 82: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

82

4-мавзу. ВОЯГА ЕТМАГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛАР БИЛАН

ИШЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК ЖИҲАТЛАРИ ВА ОИЛАВИЙ НОТИНЧЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

Ўсмирлик ёши ва ўсмирлар жиноятчилигининг психологик

хусусиятлари. Вояга етмаганларнинг нормадан оғувчи хулқи бўйича замонавий

первентив-коррекцион (олдини олиш ва тузатиш) амалиёт. Оилавий нотинчлик ва унинг жиноий хулқ шаклланишига таъсири. Носоғлом, муаммоли ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил

бўлган оилалар билан ишлашнинг педагогик хусусиятлари.

Ўсмирлик ёши ва ўсмирлар жиноятчилигининг психологик хусусиятлари

Ўсмирлик ёши инсон шахси шаклланадиган давр ҳисобланади.

Ушбу босқичда шахс ниҳоятда ўзгарувчан бўлиб, ўзини назорат қилиш етарли ривожланмаганлиги боис, юзага келадиган «ижтимоий турғунлик» туфайли жамиятга мослашув нуқсонлари ғайриижтимоий қилмишлар кўринишида нисбатан осон намоён бўлади. Баъзан эса барқарор хулқ-атвор сифатида мустаҳкамланади, вақт ўтган сари тузалиши қийин бўлиб боради. Инсон ўз ҳаётидаги энг жиддий қарорларни, масалан, касб танлаш, оила қуриш ва шу кабиларни айнан мана шу ёшда, яъни ўзининг ҳаёт тажрибаси энг кам бўлган ёшда қабул қилади. Агар у ўзи қабул қилган қарорининг кейинчалик муваффақиятсиз деб баҳолайдиган бўлса, у ҳолда бу ишончсизлик унинг хулқ-атворига ниҳоятда ёмон таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўсмирлик ёшининг классик тадқиқотларига назар соладиган бўлсак, унда турли хил назариялар, фаразлар ва фундаментал изла-нишлар борлигини кўриш мумкин. Ўсмирлик ёшига хос ёрқин психо-логик концепциялардан бири ХХ асрнинг бошларида Л. С. Виготский томонидан яратилган маданий-тарихий назария бўлиб, унда ўсмир психологиясидаги барқарор ва тарихий ўзгарувчанлик, унинг фено-менларига оид илмий концепцияларнинг интерпретацияси берилган.

Ўсмирлик даврининг йирик тадқиқотчиларидан яна бири – немис файласуфи ва психологи Э. Шпрангер ўсмирлик ёши қизларда 14–21, ўғил болаларда 13–19 ёшларгача давом этишини, унинг биринчи босқичи 14–17 ёшларга тўғри келиб, бу ёшда болаликдан кутилиш содир бўлишини таъкидлайди.

Page 83: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

83

Ўсмирлик ёшини «пубертат давр» деб атаган Ш. Бюлер ишларида ушбу даврнинг биологик моҳияти очиб берилган. Пубертат давр биологик ўсиш даври ҳисобланиб, жинсий етилиш ўз ниҳоясига етади, аммо жисмоний ривожланиш давом этади. У пубертат даврни иккига: психик ва жисмоний даврларга ажратади. Ўсмирнинг етили-шига таъсир этувчи ташқи ва ички қўзғатувчилар ундаги ўзидан ўзи қониқиш ва хотиржамликни издан чиқариб, уни ўзга жинсни қиди-ришга ундайди. Биологик етилиш ўсмирни изланувчан қилиб қўяди ва унинг «мен»ида «у» билан учрашиш истаги туғилади. Ш. Бюлер психик пубертатликни танадан фарқлашга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, жисмоний етилиш ўғил болаларда ўртача 14–16, қиз бола-ларда эса 13–15 ёшларга тўғри келади. Албатта, бундай фарқлаш-ларда шаҳар ва қишлоқ, алоҳида мамлакатлар ва ҳатто иқлимнинг таъсири ҳам ҳисобга олинади. Пубертатликнинг қуйи чегараси 10–11 ёш, юқори чегараси 18 ёш бўлиши керак. Шу маънода ўсмирлик ёши дунёқараш, эътиқод, нуқтаи назар, принцип, ўзлигини англаш, баҳо-лаш ва ҳоказолар шаклланадиган давр ҳисобланади. Кичик мактаб ёшидаги бола катталарнинг кўрсатмалари ёки ўзининг тасодифий, беихтиёр орзу-истаклари билан ҳаракат қилса, ўсмир ўз фаолиятини муайян принцип, эътиқод ва шахсий нуқтаи назар асосида ташкил қила бошлайди.

Ўсмирлик ёшининг психологик хусусиятлари алоҳида намоён бўлганда улар «ўсмирлик комплекси» ва унинг кечиши билан боғлиқ тарздаги хулқ-атвор бузилиши – «пубертат инқироз» деган ном олади. Адабиётлар таҳлилининг кўрсатишича, мазкур ҳолат иккига – «инқироз» ва «стабил» (муқим)га ажратилади. Инқироз ҳолати ўткинчи хусусиятга эга бўлиб, уларни 1 ёш, 3 ёш, 7 ёш ва 13 ёшда кўриш мумкин. Ўсмирлик ёшидаги инқирознинг кескин ўтиш даври 12–16 ёш бўлиб, унинг икки фазаси мавжуд ва улар негатив (13–14 ёш) ва позитив (15–16 ёш) деб аталади. Умуман, ўсмир шахсида жуда қисқа вақт оралиғида шиддатли, ҳаттоки баъзан фожиали тарздаги ўзгариш-лар сезилади. Инқироз эски ва янги психологик ўзгаришларнинг тўқ-нашуви бўлиб, яхлит ҳолда қараганда позитив қайта қурилишлар харак-терини белгилаб беради. Ўсмирлик даврининг пубертат инқирозларини конструктив баҳоланишини Д. Е. Элконин (1972 й.), В. В. Давидов (1974 й.), А. Н. Леоньтев (1975 й.) ишларида кўриш мумкин.

Ўсмир инқироз доирасига қириши билан унинг ривожланишида психологик силжишнинг айрим ўзига хос кескин кўринишлари: инқироз бошланиши ва тугашининг ноаниқлиги; тарбиясида қийин-чилик; ривожланишнинг негатив хусусият касб этиши кабилар

Page 84: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

84

намоён бўлади. Айрим хориж психологлари ўсмирлик даври инқироз-ларининг илдизларини қуйидагича талқин қиладилар.

Масалан, З. Фрейднинг фикрича, ўзини ўзи севиш, Э. Эриксон айнанлик инқирози, Э. Дойч ижтимоий омил инқирози, авлодлар орасидаги низолар ва ҳоказоларда деб тушунтиришади.

Ўсмир шахсининг таркиб топишида ахлоқ, ўзига хос онг алоҳида аҳамият касб этади. Ўсмир шахсини таркиб топтиришда унинг атроф-муҳитга, ижтимоий ҳодисаларга, кишиларга муносабатини ҳисобга олиш лозим. Чунки ўсмирда муайян нарсаларга муносабат шакллан-ган бўлади.

Ўсмирларнинг кўпчилиги қатъиятлилик, камтарлик, мағрурлик, самимийлик, меҳрибонлик, дилкашлик, адолатлилик каби маънавий-ахлоқий тушунчаларни тўғри англайдилар. Уларнинг турмуш тажри-басида, фан асосларини эгаллашлари натижасида барқарор эътиқод ва илмий дунёқараш таркиб топади, шулар замирида ахлоқий идеаллар юзага кела бошлайди. Ўсмирларнинг идеаллари негизида орзу, мақсад ва уларни рўёбга чиқариш режалари намоён бўла бошлайди. Муайян касбга майл ва қизиқиш туғилади. Орзу-истаклар ранг-баранглиги билан бир-биридан кескин ажралиб туради.

Ўсмирлик ёшида психологик жиҳатдан энг муҳим хислат – вояга етиш ёки катталик ҳиссининг пайдо бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Катталик ҳисси ижтимоий-ахлоқий соҳада, ақлий фаолиятда, қизиқишда, муносабатда, кўнгил очиш жараёнида хулқ-атворнинг ташқи шакл-ларида ўз ифодасини топади. Ўсмир ўз кучи ва қувватининг чидамли-лиги ортаётганини ва билим савияси кенгаяётганлигини англай бош-лайди. Буларнинг барчаси унда катталик ҳиссини ривожлантиради.

Ўсмирларнинг жисмоний ўсиши ва жинсий етилиши уларнинг психикасида кескин ўзгаришларни вужудга келтиради. Ўқув фан-ларининг кўпайиши, ахборотлар тармоғининг кенгайиши уларнинг фикр юритишини жадаллаштиради. Тафаккурнинг ривожланиши интеллектни қўшимча маълумотлар билан бойитади.

Ўсмирнинг энг муҳим хусусиятларидан бири – мустақил фикр-лашидир. Бу эса унинг ақлий фаолиятида янги давр бошланганини билдиради.

Ўсмирлик даврида улар томонидан содир этиладиган ҳар қандай хатти-ҳаракат актлари: аксилижтимоий хулқ-атвор, педагогик қаров-сизлик, мослаша олмайдиган хулқ, ахлоқсиз хулқ, девиант хулқ, аутодеструктив (ўзини ўзи фош қилиш) хулқ ва ҳоказолар ўтиш даврининг ўзига хос одат тусига кириб қолган тартиб шакли сифати-да тан олинади. Кўпгина адабиётлар таҳлилига кўра, IQ (интеллект)-

Page 85: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

85

нинг кўрсаткич даражаси қанчалик паст бўлса, тарбияси «қийин»лик даражаси шунчалик юқори кўрсаткичга эга. Шу сабабли, IQ (интел-лект) тарбияси «қийин»лик кўрсаткичи сифатида маълум даражада ижтимоий маъно касб этувчи психологик жараён билан алоқадор1.

Ўсмирларда биринчи жиноий ҳаракатларини амалга оширгун-ларича, дастлаб, уйдан сўроқсиз чиқиб кетиш, уйга келмай қолиш, ота-она ва катталарнинг панд-насиҳатларига қулоқ солмаслик каби одатларга берилганликлари маълум бўлган. Ўсмирларда уйдан чиқиб кетиш одати кўпинча 14–15 ёш даврига тўғри келган2.

Шу маънода ўсмир шахси ғайриқонуний хатти-ҳаракатларининг психологик мазмун ва моҳиятида уларнинг қарашлари ва қизиқиш-лари ётади. Психологик нуқтаи назардан қарашлар инсон хулқ-атвори ҳамда унинг мазмунини белгилайди. Шахснинг ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишда фаоллигини таъминлашда намоён бўлади ва ўсмирларда жиноий хулқнинг келиб чиқишида иштирок этади. Бошқача айтганда, ўсмирни жиноий ҳаракатга йўналтирувчи ички куч вазифасини бажариб, жиноий хулқнинг пайдо бўлишига ва унинг амалга оширилишига хизмат қилади. Ўсмирларда юзага келган қонунбузарлик хулқи ўз навбатида унинг жиноий ҳаракатни амалга ошириш даврида қандай нуқтаи назарни эгаллаганлиги, ўсмирнинг ҳуқуқий, ахлоқий меъёрлари, умумжамият манфаатларини мустаҳ-камлаш ва ҳимоялашга бўлган муносабатини белгилайди. Бир хил-даги позиция (нуқтаи назар) ташқи, ахлоқий, ҳуқуқий талаб ва меъёр-ларни, умуминсоний қадриятларни ҳамда мақсад ва вазифаларни мен-симаслик, муқаррар ахлоқий ва маънавий эътиқоднинг мавжуд эмас-лиги ҳамда муайян салбий ҳиссиётларнинг ҳукм суриши билан жиноий хулқ-атворнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

Ўсмирлар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар-нинг ихтиёрий ёки бошқа таъсирлар асосида амалга оширилганлиги ўрганилганда ўсмирларнинг 56,48 фоизи жиноий ҳаракатларни ўз ихтиёри билан содир этганлигини, 10,64 фоизи тенгқурлари таъсири натижасида, 8,24 фоизи катталарнинг таъсирида 4,39 фоизи яқин қариндошлари, 11,84 фоизи илгари судланган криминал хулқли кишилар таъсири натижасида содир этилганлиги кузатилган3.

1 Қаранг: Тўлаганова Г. К. Тарбияси қийин ўсмирлар. – Т., 2005. – Б. 19. 2 Қаранг: Умаров Б. М. Ўзбекистонда вояга етмаганлар жиноятчилигининг

ижтимоий-психологик муаммолари. – Т., 2008. – Б. 71. 3 Қаранг: Умаров Б. М. Ўзбекистонда вояга етмаганлар жиноятчилигининг

ижтимоий-психологик муаммолари. – Т., 2008. – Б. 163.

Page 86: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

86

Жиноий ҳаракатларни содир этиш нияти ўсмирларда муайян вазиятларнинг таъсири натижасида тўсатдан пайдо бўлиши кузатил-ган. Бунда ўсмирларнинг ёш хусусиятлари, қатъий ҳаётий қарашлари-нинг мавжуд эмаслиги, ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрларнинг шакллан-маганлиги сабаб бўлади. Ўсмирлик ёшига хос ҳиссий беқарорлик, қўзғалувчанлик, тез таъсирланувчанлик хусусиятлари ва юзага келган муаммоли вазиятларни тўғри баҳолай олиш қобилиятининг етишмас-лиги, ўйлаган ниятларини амалга ошириш ҳиссининг кучлилиги улар-да ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисидаги ниятлар-нинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ўсмир нима учун жиноятчи бўлиб қолганлигини англаб етиш учун энг аввало уни қуршаб олган ижтимоий муҳит, шарт-шароит ва унинг ўсмир шахсига қандай таъсир этганлигини таҳлил қилиш лозим. Ички психологик сабаблар, салбий шахс сифатлар, яъни ноқо-нуний хулқ, қатъий ҳаётий мақсадларнинг йўқлиги, ташқи салбий муҳит ва оилада тарбиянинг яхши эмаслиги ўсмирда жиноий хулқ-нинг шаклланишига қулай имконият яратади.

Ўсмирларда жиноий хулқнинг келиб чиқишига таъсир этувчи бир қатор ижтимоий-психологик омиллар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

– ота-оналар, педагогларнинг болалар ва ўсмирларнинг ёш ҳамда индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олмасликлари ёки психологик саводсизлик;

– оилада ноахлоқий муносабатлар ва носоғлом психологик муҳитнинг мавжудлиги, оилавий низоларнинг кўплиги ҳамда оилада болага нисбатан эътиборнинг пастлиги.

– мактаб жамоасининг, педагогларнинг ўсмирлар ўртасида юзага келган низоли, муаммоли вазиятларга барҳам беришда номақбул усул-ларни қўллашлари;

– референт гуруҳларнинг болалар ва ўсмирларга салбий таъсир этиши;

– ўсмирларнинг бўш вақтларини тартибсиз ва мазмунсиз ўтказишлари1. Шу сабабли, ҳар бир ёш даврида ноахлоқий ёки жиноий хулқ

мотивлари ўзига хос тарзда бир-биридан фарқланишини ҳисобга олиш керак бўлади.

Ўсмирларнинг жамиятга зид хулқ-атвор тушунчасини таҳлил қилар эканмиз, унинг қуйидаги кўринишларига алоҳида эътибор беришимиз керак:

1 Қаранг: Алемаксин М. А. Психолого-педагогические проблемы предупре-ждения педагогической запущенности и правонарушений несовершеннолетних. – Воронеж, 1982. – С. 94.

Page 87: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

87

1) жамоат тартиби ва ахлоқий талабларни бузиш (ноахлоқий хулқ-атвор);

2) турли хилдаги майда қонунбузарликлар (қонунга хилоф хатти-ҳаракат);

3) қонуний талабларни бузиш, жиноят содир этиш (жиноий хатти-ҳаракат) кабилар.

Жамиятга зид хулқ-атворнинг барча турлари бир-бири билан узвий боғлиқлигини кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш, унга шароит ярата-ётган, жамиятга зиён етказаётган сабаблар билан курашни кучайти-риш давр талабидир.

Вояга етмаган жиноятчи шахс шаклланиш йўлининг биринчи босқичи тарбиясининг оғирлигидадир. Тарбияси оғирликнинг ижти-моий илдизларини боланинг оиласи ва уни ўраб турган муҳитдан излаш лозим. Тарбияси оғир ўсмир ўз қилмишларни ташқи таъсир остида амалга оширади. Унинг хатти-ҳаракатлари ўзгариши муҳитга боғлиқ. Бу ерда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг умумий субъектлари (ўқув муассасалари, маҳалла, кенг жамоатчилик) тарбия-вий таъсирининг ўз вақтида бўлиши муҳим аҳамият касб этади.

Вояга етмаган шахслар нафақат дарс жараёнида, балки дарсдан ташқари вақтларда ҳам ота-оналарининг назорати ва тарбия таъсири остида бўлишлари керак. Таҳлил этилган ижобий натижалар шундан далолат берадики, қаерда педагогик жамоалар бундай жавобгарликни ўз зиммаларига олиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этган бўлса, ўша ерда қонунбузарликлар жуда кам содир этилади.

Оила ҳамда ўқув-тарбия муассасаси назоратидан четда қолиш ёшларда жавобгарлик ҳиссини сезмаслик ва бебошликни юзага келти-ради. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишнинг замонавий шароитида асосий диққат-эътибор улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олувчи дастлабки профи-лактика масалаларига қаратилган бўлиши керак.

Вояга етмаганлар билан амалга ошириладиган профилактик чора-лар умумтарбиявий, жиноий ва қонуний чоралар таъсирини бирлаш-тирувчи омил ҳисобланади. Вояга етмаганлар томонидан содир эти-ладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг бош мезони шахс-нинг ёшлигидан бузилмаслигини таъминлашда ва ундаги айрим сал-бий кўринишларни ўз вақтида тўғрилаб, келгусидаги содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.

Ҳозирги пайтда вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш долзарб муаммолардан биридир.

Page 88: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

88

Чунки келажакнинг давомчилари айнан ўсиб келаётган ёш авлоддир, улар давлатнинг келажагини белгилайди. Вояга етмаганлар томони-дан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун, аввало, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. Буни амалга оширишда жойларда умумий профилактикадан унумли фойдаланиш ва ёшлар тарбиясига бевосита масъул шахслар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйиш ижобий натижаларни беради

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик – назоратсиз, қаровсиз қолдириш демакдир. Аксарият вояга етмаганлар назоратсизлик оқи-батида жиноят йўлига кириши маълум. Вояга етмаганлар назорат-сизлигининг олдини олиш учун, биринчи навбатда, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий ва психологик томонларини мукаммал ўрганиш талаб этилади.

Вояга етмаганларга хос хусусиятлар мавжуд бўлиб, бундай хусу-сиятлар уларнинг ахлоқида, хатти-ҳаракатларида ва жамоа ўртаси-даги муносабатларида яққол кўзга ташланади. Улар томонидан турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишида вояга етмаганлар-нинг психологик тузилиши ҳам асосий ўринни эгаллайди.

Ҳар бир профилактика инспектори ўз ҳудудида вояга етмаганлар-нинг сони, улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишлари учун фуқаро-лар ва ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишларни яхши йўлга қўйсалар натижалар ҳам ижобий бўлади. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари-нинг олдини олишда профилактика инспекторлари тарбиянинг турли усул ва шакллардан фойдаланадилар. Профилактика инспектори умумий ва якка тартибдаги профилактик ишларни норматив-ҳуқуқий ҳужжат-ларга биноан ва алоҳида режа асосида амалга оширишлари керак.

Умумий профилактикада оғзаки, кўргазмали ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, шунингдек ўқув юрти жамоалари, ёшлар билан ишлашга масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик яхши самара беради. Бу борада ички ишлар органлари ходимлари ташкилотлар билан ўзаро фикр ва маълумотлар алмашишлари, профилактик фаолият-ни олиб боришда талаб ва эҳтиёжларни инобатга олишлари мақсадга мувофиқдир.

Якка тартибдаги профилактика фаолияти асосан аввал жиноят, ҳуқуқбузарлик содир этган ва жиноят содир этишга мойил вояга етмаганлар онгида ижобий хислатларни шакллантиришга қаратилади. Бу жараёнга психологларни жалб этиш мақсадга мувофиқдир.

Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда якка профилактик чоралар тарбияси оғир ва ҳуқуқбузарлик содир

Page 89: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

89

этишга мойил вояга етмаганларга, вояга етмаганлар тарбиясига сал-бий таъсир кўрсатувчи ёши катта шахсларга ва вояга етмаган фарзанд-ларининг тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан олиб борилади. Уларга нисбатан вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлимларида профилактик ҳисоб юритилади, профилактика инспекторлари эса улар ҳақидаги маълумотларни йиғади ва МТП паспортига уларнинг рўйхатини киритади.

Вояга етмаганлар, уларнинг тарбияси билан шуғулланмайдиган ота-оналарни профилактик ҳисобга олишда ИИБ бошлиғининг қарори, суд органлари ажрими, тергов органлари қарорлари, ҳоким-ликлар қошидаги «Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар»нинг қарорлари асос бўлади.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишда профи-лактика инспекторлари ижобий натижаларни қўлга киритишлари ва самарадорликка эришиш учун вояга етмаганлар билан бевосита тарбиявий ишларни юритишга масъул бўлган бошқа субъектлар билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйишлари керак.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш-да, биринчи навбатда, оила ахлоқини қадриятларимизга мослашти-риш керак бўлади.

Тадқиқотлар натижасига кўра, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги-нинг 47% ота-онанинг салбий таъсири ёки бефарқлиги натижасида, 14,8 % оилада ҳамжиҳатликнинг йўқлигида ва 23,5 % катталарнинг лоқайдлиги туфайли содир этилиши кузатилган1.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш муаммоси нафақат республикамизда, балки дунё миқёсида ҳам долзарб бўлиб турибди. Содир этилган қилмишнинг сабаб ва мотиви, унинг вужудга келиш шарт-шароитлари, шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини аниқлаш ҳуқуқбузарликларни тўғри квалификация қилиш учун муҳим аҳамият касб этади. Чиқарилган адолатли ҳукм айбдорни қайта тарбия-лаш ва ижтимоий жиҳатдан тузалишида алоҳида аҳамиятга эгадир.

Вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олишда самарали усулларни қўллаш, яъни уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишларини таъминлаш, касбга ўргатиш, ўқув муассасаларига жойлаштириш, ҳунар ва билим эгаллашларини таъминлаш ишларини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг

1 Қаранг: Душанов Р. Х. Жиноятчи шахс психологияси. – Т., 2011. – Б. 37.

Page 90: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

90

учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоат ташкилотлари, мактаб, ўқув муассасалари ва бошқа давлат органлари билан ҳамкор-ликни тўғри ташкил этиш, профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш зарур.

Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олишда қуйидаги сабаб ва шароитларни бартараф этишга эътибор қаратиш лозим:

1) ўсмир шахсининг шаклланишига салбий таъсир қилувчи сабаб-ларни бартараф этиш;

2) вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этилишига имкон берувчи сабаб ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш;

3) вояга етмаганлар жиноятчилиги рецидивлашишининг олдини олиш. Республикамизда ёш авлодни тарбиялаш масаласига ҳуқуқий тар-

тибни мустаҳкамлаш соҳасидаги асосий вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилади.

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари умумий профилактикасида тарбиявий чоралар, якка (индивидуал) профилактикасида эса бошлан-ғич профилактика чоралари етакчи ўринда туради. Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари умумий профилактикаси тўртта асосий субъект томонидан, яъни оила, мактаб, меҳнат жамоаси ва турар жойда олиб борилади. Бу субъектлар профилактикасининг мазмуни доимий равишда бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиши керак.

Профилактика инспекторлари томонидан вояга етмаганларни турли тўгаракларга жалб этиш, улар ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш каби ишларни йўлга қўйиш вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда самарали натижаларни беради.

Ҳуқуқий тарбия мураккаб жараён бўлиб, ёшлар онгида фақат жавобгарлик ҳиссини эмас, балки қонунларни тушуниб етиш ва улар-ни ҳурмат қилиш руҳини шакллантиришни тақозо этади. Бу борадаги ишларни амалга оширишда умумтаълим муассасалари асосан профи-лактика инспекторларининг кўмагига суянадилар.

Меҳнат жамоасида эса ёш авлодни меҳнатга, жамоага бўлган меҳрини кучайтириш, унинг тўлақонли аъзоси эканлигини ҳис эти-шига кўникма ҳосил қилдириш жуда муҳимдир. Бунда меҳнат жамоа-лари маъмуриятининг ўрни беқиёсдир. Уларнинг вояга етмаганларга меҳнат қонунчилигига биноан имтиёзлар яратиши, ўқиш учун шароити-ни етарли таъминлаши ёшларнинг жамоага бўлган ишончини кучай-тиради ва қонунларга ҳурматини янада оширади. Бу борадаги ишлар-да ҳам меҳнат жамоалари профилактика инспекторларининг кўмагига

Page 91: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

91

суянишлари мақсадга мувофиқдир. Чунки баъзи ҳолатларда меҳнат жамоалари билан профилактика инспекторлари ҳуқуқбузарлик ёки муқаддам жиноят содир этган вояга етмаганларни ишга жойлашти-риш, касбли қилиш борасида ҳамкорлик қиладилар.

Шунингдек, профилактика инспекторлари «Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари», барча манфаатдор ташкилот ва муассасалар, жумладан таълим, меҳнат ва бандлик, оила ва ёшлар, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт қўми-талари, прокуратура, суд, адлия, васийлик ва ҳомийлик органлари, наркологик диспансерлар билан алоқаларини янада яхшилаши ва ҳам-корликдаги фаолиятларини самарали амалга оширишлари вояга етма-ганлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишда муҳим омил саналади.

Вояга етмаганларнинг нормадан оғувчи хулқи бўйича замонавий

первентив-коррекцион (олдини олиш ва тузатиш) амалиёт Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва

уларни қайта тарбиялашда психология ва педагогика фанларининг ўрни ва роли беқиёс. Психологик-педагогик тадқиқотлардан маълум бўлишича, профилактик чора-тадбирларни яхшилаш орқали ҳар 10 та жиноятдан 7 тасининг олдини олиш мумкин экан. Жиноятчиликнинг олдини олиш, айниқса, вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш масаласига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратилишини даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида ёш-ларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги 2016 йил 24 август, «Хуқуқ-бузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги 2014 йил 14 май ва «Воя-га етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг профилак-тикаси тўғрисида»ги 2010 йил 29 сентябрь қонунларида вояга етмаган ҳуқуқбузарларга махсус тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ўз аксини топган.

Шу маънода вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишда энг аввало жиноий хулқнинг ижтимоий-психологик, педагогик ва криминологик хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади.

Вояга етмаганларда илк маротаба жиноий хулқ оғишларининг келиб чиқиши ҳақида атоқли психолог олим Л. В. Выгодский жуда тўғри фикрни билдирган. Унинг фикрича: «Тарбияси қийин ўсмир шахси тузилишининг мураккаблиги табиий равишда берилмаган, аксинча, ижтимоий турмуш воқеа-ҳодисалари, шахслараро муноса-

Page 92: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

92

батлар носоғломлигидан келиб чиқади. Шахс ва жамият ўртасидаги низолар, таълим-тарбия тизимида йўл қўйилган камчиликлар тарбия-си қийин ўсмирларни шакллантиради»1.

Тадқиқотчи Т. И. Короткова вояга етмаганларда жиноий хулқ ҳамда ушбу хулқнинг психологик механизмлари ўртасидаги боғла-нишни аниқлашга ҳаракат қилади ва вояга етмаганлар жиноятчилиги мотивларини қуйидаги гуруҳларга бўлиб кўрсатади:

1) ёш даври хусусиятига хос жисмоний фаолликнинг ўсиши (ҳар нарсани уруш-жанжалга тақаш);

2) салбий характерга эга бўлган вазиятли ҳиссий кечинмалар ва шу кечинмаларга боғлиқ ҳолда намоён бўладиган ва унинг йўқолиши билан барҳам топадиган бошқа ҳолатлар;

3) салбий ҳаётий шароитларнинг узоқ муддатли таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган салбий кечинмалар.

Ғайриижтимоий хулқнинг психологик манбалари сифатида тад-қиқотчи болалар ва ўсмирларда иродавий ва ахлоқий сифатларнинг қатъий шаклланмаганлиги туфайли ўзларининг ҳиссиётини жиловлай олмасликларини келтириб ўтади2.

Вояга етмаганларнинг жиноят йўлига кириб қолиш сабабларини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот сўрови натижаларига кўра, «умумий ҳисобда тахминан 30 фоизи ота-она, 25 фоизи мактаб, 20 фоизи ички ишлар органлари, 25 фоизи телевидение, видеони айбдор деб жавоб берганлар»3. Ваҳоланки, «51,1 фоиз ҳолатларда вояга етма-ганларнинг ота-оналари, дўстлари, 27,2 фоиз ҳолатларда ўқитувчи-лар, 22,4 фоиз ҳолатларда қўни-қўшнилари уларнинг ёмон ишлар билан шуғулланаётганликларини билганлар. Аммо уларга қонуний чора кўриш юзасидан ҳеч қандай иш олиб бормаганлар»4.

Вояга етмаганлар орасида салбий ахлоқий сифатларни шакллан-тирувчи қўйидаги омиллар мавжуд:

1) оиланинг таъсири (муҳит, қўполлик, ичкилик ичиш ва ҳоказо);

1 Выготский Л.С. Развитие высших психологических функций. – М., 1967.

– С. 169. 2 Короткова Т.И. К вопросу о причинах антиобщественного поведения

людей и подростков. – М., 1988. – С. 367. 3 Тоҳир Малик. Жиноятнинг узун йўли (Ким айбдор?). – Т., 2004. – Б. 14. 4 Зарипов З.С. Вояга етмаганларнинг гуруҳий жиноятчилиги ва унинг

олдини олишга қаратилган айрим чоралар // Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини такомил-лаштириш: Илмий-амалий конференция материаллари. – Т., 2001. – Б. 18–21.

Page 93: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

93

2) атрофдагиларнинг таъсири (ўқишига, турмуш тарзига ва ҳоказо);

3) бўш вақтнинг кўплиги, фойдали меҳнат билан шуғулланишни хоҳламаслиги;

4) Ғарб маданиятининг турмуш-тарзига таъсири. Вояга етмаганлар орасида криминоген вазиятларни шаклланти-

ришга таъсир қилувчи омиллар: назоратнинг узоқ вақт йўқлиги; балоғат ёшига етмаганлар назоратидаги сусткашлик; ўқув-тарбиявий ишлардаги эътиборсизлик; ишга жойлаштириш ва тарбиядаги сусткашлик; ички ишлар органлари ходимларининг балоғат ёшига етмаган-

лар орасида олиб борадиган ишларидаги камчиликлар. Шу нуқтаи назардан вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини

олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар табиатини тушуниш учун аввало уларнинг бошланиш даврини, унинг объектини ҳамда жиноий хулққа эга шахсга қандай таъсир кўрсатиш кераклигини билиб олиш талаб этилади. Ушбу масалани ечиш учун табиий равишда шахс-нинг кўрсатаётган важига алоқадор маълумотлардан фойдаланишга тўғри келади. Жиноий хулқ қайсидир маънода шахснинг умумий йўналиши ва вазият ўртасидаги ўзаро алоқага боғлиқ бўлади. Вояга етмаганлар шахсларда хулқ оғишлари ва жиноятчилик ўз мотиви маз-мунига кўра «англанмаган мотив», «моддий-маиший шароитга ўчлик ва очкўзлик», «дўстлар олдида обрў орттириш», «қасос ва ўч олиш», «ўзини кўрсатишга интилиш» асосида содир этилаётганлиги кузатилади.

Ўз навбатида, вояга етмаганларда нормадан оғувчи хулқ жараёни шахс хусусиятлари билан ташқи муҳит воқеа-ҳодисалари ўртасидаги мураккаб боғланишли ҳолат ҳисобланади. Бу жараёнда ўсмир шахси субъект сифатида ташқи муҳит ахборотларини қабул қилади ва қайта ишлайди. Объект сифатида эса ташқи муҳит воқеа-ҳодисалари шахсга таъсир этувчи элемент сифатида ифодаланади.

Вояга етмаганларда нормадан оғувчи хулқ-атвор деганда, жамиятда ўрнатилган тартиб-интизом, қонун нормаларига риоя этмасдан ўзи англаган ва англамаган ҳолда бу тартиб-қоидаларни бузиш тушунилади.

Вояга етмаган шахсларда нормада оғувчи хулқнинг намоён бўлиши: 1) бошқалар олдида ўзининг кучлилигини намойиш этиш (жисмо-

ний жиҳатдан); 2) ўзгаларни (тенгқурларини) камситиш;

Page 94: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

94

3) ўзларини салбий томонларини, «мен»лигини атайлаб намойиш этиш;

4) жамоат ишларида қатнашмаслиги ва ўқимаслигини кўз-кўз қилиш. Вояга етмаганлар орасидаги нормадан оғувчи шахслар спиртли

ичимликларга, чекишга, оиладан чиқиб кетишга, оилавий жанжал-ларга мойил бўладилар. Бундай шахсларни тарбиялашда профилактик ишларни ташкил қилиш шарт, бу қуйидаги профилактик тадбирлар шаклида бўлиши мумкин: хулқида нормадан оғишга мойиллиги бор шахсларни мактабда,

жамоат жойларда ўзини намоён қилишига йўл қўймаслик; профилактика инспектори билан мактаб, лицей маъмурияти

ўртасидаги ҳамкорлик бир тизимга эга бўлиши; нормадан оғишга мойиллиги бор шахслар доимо назорат остида

бўлиши; ҳуқуқбузарликка мойиллиги бор, маъмурий назоратдаги шахс-

лар билан профилактик ишлар олиб бориш; якка тартибда профилактик-тарбиявий ишларни олиб бориш; ишонтириш ишларини мажбурлаш ишларидан устун қўя олиш; хулқида оғишни юзага келтирадиган омилларни ўрганиш ва

бартараф этиш зарур. Жиноятчилик хулқига эга вояга етмаганлар ўртасида олиб

бориладиган тарбиявий тадбирларнинг самарадорлигини оширишда уларда фаол ҳаётий нуқтаи назарларни шакллантириш, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасида ўзаро яқинлик ва соғлом психологик муҳит-ни яратиш лозим. Чунки хулқ оғишининг келиб чиқишида шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларининг ўрни каттадир.

Шу маънода жиноий хулқ хусусиятларига эга бўлган вояга етма-ганлар билан олиб бориладиган прихокоррекцион (тузатиш) ишларни уларнинг онги ва маънавий дунёқарашини ўзгартиришдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Яъни унинг хулқ-атворидаги салбий иллатлар-га нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантириш зарур. Бу ўсмирни онгли равишда салбий хатти-ҳаракатлардан тияди.

Профилактик тадбирлар ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфли-лигига қараб олиб борилади ва шунга қараб педагогик таъсир этиш усуллари танланади. Масалан, ҳуқуқбузарлик йўналишини ўзгарти-риш мумкин. Бунинг учун турли тарбиявий воситалардан фойдалани-лади, мақсад уларнинг хатти-ҳаракатида ижобийликни юзага келти-ришдир. Ҳуқуқбузарлик йўналишини ижобий томонга йўналтиришда гуруҳдагилар ўртасидаги муносабат ўзгартирилмайди, балки аста-

Page 95: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

95

секин жавобгарлик ҳисси шаклланади, қўполлик аста-секинлик билан йўқолиб боради.

Вояга етмаган ҳуқуқбузарларга таъсир кўрсатишнинг қуйидаги тўртта асосий усули мавжуд:

1) гуруҳ етакчисига таъсир қилиш орқали; 2) гуруҳга таъсир қилувчи сўзга устомон шахс орқали; 3) жамоа орқали; 4) жамоадаги ҳурматли, обрў-эътиборли шахслар орқали. Вояга етмаганларда нормадан оғувчи хулқнинг олдини олишда

якка тартибдаги тарбиявий ишларнинг, айниқса, ҳуқуқий, ахлоқий, меҳнат, ватанпарварлик ишларининг роли катта. Хулқида оғиш бўлган шахсларда кўпроқ гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллик кучли бўлади. Шунинг учун бу гуруҳлар орасида «етакчи-ларни» аниқлаш ва уларнинг сохта «обрў»лиларини фош қилиш керак.

Вояга етмаганлар орасида якка профилактик суҳбатлар олиб боришда уларнинг психологиясига хос қўйидаги фазилатларга эъти-борни қаратиш керак: тез хафа бўлиб қолиши, хавотирга тушиб қолиши, қасос олишга мойиллиги, ўжарлиги, бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиши ва ҳоказо.

Вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қўйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) вояга етмаганлар жиноятчилиги асосан 14–17 ёшга тўғри кела-ётганлигини инобатга олиб, айнан шу ёшдаги шахслар ўртасида ҳам-да улар ўқийдиган таълим муассасаларида профилактик чора-тадбир-ларни кучайтириш;

2) вояга етмаганлар жиноятчилиги асосан тунги соат 22–23 ва ундан кейинги вақтларда амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, назоратни кучайтириш;

3) нормадан оғиш, жиноий хулққа эга вояга етмаган шахсларда руҳий беқарорлик, ўзгарувчанлик, аффект ҳолатига мойиллик хусусият-ларининг яққол ифодаланганлигидан келиб чиқиб, улар шахсини соғ-ломлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бунда улар яшаётган оила ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, шахслараро соғлом муносабат-ни вужудга келтириш ишларини олиб бориш;

4) криминоген хулқли оилаларни аниқлаш, уларда тарбиялана-ётган болалар ва ўсмирлар аҳволидан хабардор бўлиш;

5) профилактика инспектори орқали кўчадаги муҳитга таъсир қилиш. Юқорида таъкидлаганимиздек, вояга етмаганларда мулоқотга

иштиёқ баланд бўлади. Бундай ҳолатда вояга етмаганларга обрўли одамларнинг таъсири юқори бўлиши мумкин.

Page 96: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

96

Профилактик тадбирларда энг қийини вояга етмаган шахсларда ўзини ўзи тарбиялаш ҳиссини уйғотишдир. Чунки ўзини ўзи тарбия-лаш олдинги салбий хатти-ҳаракатига қарши боришдир. Ўзини ўзи тарбиялаш вақт, энг асосийси, ирода талаб қилади.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «бизнинг келажагимиз, энг катта ишончимиз, мадад таянчимиз – бу ўсиб келаётган ёш авлоддир. Мен ўзим тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдири ва келажагини ҳам ана шу ёшлар қиёфасида, уларнинг пок қалби, эркин тафаккури, мус-таҳкам иродаси ва дунёқарашида кўраман»1, деган сўзлари алоҳида аҳамият касб этади.

Оилавий нотинчлик ва унинг жиноий хулқ

шаклланишига таъсири

Оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит нафақат зўравонлик-ларни, балки оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишини таъмин-ловчи асосий омил ҳисобланади. Зеро, «ҳеч ким онадан жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жиноятчилик номақбул ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий муҳитдагина илдиз отиши мумкин»2.

Маълумки, оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит сабаб-ларини ўрганиш борасида турли даврлардан бошлаб ҳар хил соҳа мутахассислари томонидан қатор тадқиқотлар олиб борилган. Бу муаммога бағишланган илмий изланишлар эса, асосан, ҳар бир миллат менталитети, ўша жамиятда устувор бўлган оилавий қадрият-лар, урф-одатлар ва маросимлар доирасида турли тадқиқотларнинг предмети бўлиб келган. Оилада тарбияланаётган фарзандларнинг шаклланиши оила аъзолари ўртасида вужудга келадиган барқарор, соғлом ижтимоий муносабатларга боғлиқ.

Профессор Ғ. Б. Шоумаров илмий изланишларида оила ва оилавий муносабатлардаги носоғлом психологик муҳитнинг бола хулқи-атворига таъсири, хулқ оғишининг келиб чиқишида шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари, руҳий танглик ва аффектив ҳолатларнинг болалар ва ўсмирларда хулқ оғишининг келиб чиқишига таъсири масаласи батафсил ёритилган. Олимнинг таъкидлашича, оиладаги носоғлом психологик муҳит нафақат эр-хотин ўртасидаги

1 Каримов И. А. Миллат қудрати – ҳамжиҳатликда // Халқ сўзи. – 1999. – 27 март.

2 Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т. 4. – Т., 1996. – Б. 147.

Page 97: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

97

низоларни, балки болалар руҳиятидаги, хулқ-атворидаги ўзгаришларни ҳам келтириб чиқаради. Оилада ота-оналарнинг ўз ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, болалар фаолиятини назорат қилмасликлари ҳамда уларни ижтимоий фойдали фаолиятга йўналтирмасликлари болаларда хулқ оғишининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, оилавий тарбиянинг таъсирчанлик роли, ота-онанинг шахс сифатида ибрат кўрсата олмаслиги, уларнинг ноахлоқий хулқ-атворга эга бўлишлари болалар ва ўсмирларда хулқ оғишининг келиб чиқишига сабаб бўлади1.

Таъкидлаш жоизки, шахснинг маънавий шаклланиши, инсон шахсининг пойдевори оилада қурилади. Инсон ўзини ўраб олган дунё тўғрисидаги дастлабки билимни, яхши ва ёмон ахлоқ нормалари ҳақидаги дастлабки тасаввурни, биринчи тарбиявий сабоқни оилада олади, шахс сифатида дастлабки қадамни оилада қўяди. Шунинг учун инсон тарбияси у туғилган кундан бошланмоғи лозим. Чунки оила болага муайян ғоявий-сиёсий қарашлар асосларини сингдиради. Бола оилада ахлоқ нормаларини билиб олади ва уларни ўзлаштиради. Ундаги дастлабки кўникмалар ва хулқ-атвор намуналари оилада шаклланади ҳамда боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар ─ яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушун-чаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир. Шундай экан, тарбиянинг асосий ўзагига оилада пойдевор қурилади ва бу тарбия унинг бутун умри давомида берилган бошқа таълим-тар-бияга ўз таъсирини ўтказади. Тадқиқотчи М. Йўлдошевнинг фикрича, «тарбиядан гап очишдан илгари оила ва ундаги руҳий муҳит ҳақида гап юритиш лозим бўлади»2.

Маълумки, оиладаги муҳит шахснинг шаклланишида ўзининг ижобий ёки салбий таъсирини кўрсатади. Буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ, негаки ҳаёт синовлари буни кўрсатиб турибди. Оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит нафақат оилада тарбияланаётган фарзандларни, балки оила аъзоларининг ахлоққа зид хатти-ҳаракат-лар содир этишига ва улар ўртасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатлар жараёнига таъсир этади. Статистик маълумотларга қара-ганда, ҳуқуқбузарлик содир этган вояга етмаганларнинг 42–45 фоизи

1 Қаранг: Шоумаров Ғ. Б. Вояга етмаган жиноятчилар билан ишлашнинг

психологик масалалари // Таълим тизимида психологик хизмат: муаммолар, ечимлар. – Термиз, 2002. – Б. 7–9.

2 Йўлдошев М. Оилада руҳий муҳит ва унинг тарбияга таъсири. – Т., 2004. – Б. 5.

Page 98: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

98

ота-онаси ичкиликбозликка берилган, мунтазам равишда жанжал ва низолар келиб чиқадиган носоғлом оилада яшаган1.

«Ота-оналар томонидан зулм кўрсатилган болалар ва ўсмирлар» дастури асосида ишлаган бир гуруҳ америкалик психиатрлар томони-дан 76 та золим ота-она шахси ўрганилганда уларнинг фақат 7 фоизи руҳий соғлом бўлиб, қолганлари, яъни 25 фоизи ичкиликка ружу қўй-ганлар, 68 фоизи эса жамиятга зид турмуш тарзи юритувчи шахслар эканлиги аниқланган.

Ҳаёт тажрибаси ва кузатишлар шуни кўрсатадики, нафақат оилада содир этиладиган ҳар қандай ғайриижтимоий ҳодисаларнинг, балки ҳар қандай жиноятнинг содир этилишида оила муҳитининг таъсири бўлади. Айниқса, ота-онанинг салбий ахлоқи оила муҳити ва фарзандлар тарбиясига жиддий таъсир кўрсатади. Оиладаги бундай носоғлом муҳит жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келади. Шу ўринда бир мисол келтирамиз, А. М. Ходжимуҳамедов 2009 йилнинг 9 сентябрь куни соат тахминан 1200ларда ўз уйида ўғли А. А. Ходжимуҳамедов билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Ўғли «менга ақл ўргатманг» деб отасини кўкрагидан итариб, жаҳлини чиқаради, А.М.Ходжимуҳамедов ўғлини қўрқитиб қўйиш мақсадида ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қисмига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказади.

Шу ўринда, ижтимоий шарт-шароитнинг жиноий хулқ-атвор билан алоқаси мураккаб хусусият касб этади2. Баъзи ҳолларда бундай хулқ-атвор жиноят содир этилишига олиб келади.

Носоғлом оила муҳитининг таъсири у ерда ўсиб келаётган вояга етмаганлар тарбиясига таҳдид солувчи хавф десак, муболаға бўлмай-ди. Чунки ҳар қандай жиноятнинг ижтимоий хавфи, Ч. Беккариянинг машҳур «Жиноят ва жазо» асарида ёзилганидек, миллатга етказган зарари билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфи фақат муайян шахсга ёки бошқа бир объектга етказилган моддий ёки маънавий зарар билан эмас, балки бутун жамиятга таъсир қиладиган салбий оқибат-лари билан ўлчаниши лозим. Оила ҳаётига зўравонликнинг, айниқса, унинг жиноий кўринишларининг кириб келиши оила тарбиясининг ахлоқий, инсонпарварлик асосларини бузади. Болалар қаровсизлиги ва назоратсизлигини кучайтиради. Вояга етмаганларнинг спиртли

1 Қаранг: Исмаилов И. Вояга етмаганлар жиноятчилигига қарши кураш чоралари ҳақида // Мустақил Ўзбекистон: фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб муаммолари. – Т., 1994. – Б. 275.

2 Қаранг: Абдурасулова Қ. Р. Профилактика – тарбиявий чора-тадбирлар асоси // Воla va zamon. – 2008. – №14. – Б. 24.

Page 99: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

99

ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилишга олиб келади. Фоҳишабозликка ва жиноий фаолиятга жалб этилишини фаоллаштиради.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, оилада зўравонлик содир этили-шини тақозо этувчи ва уни таъминловчи криминоген омиллар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, оиладаги носоғлом турмуш тарзи оқибатида вужудга келган салбий одатларнинг натижасидир. Маъ-лумки, инсон ижтимоийлашуви жараёнида оила индивидга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши, унинг муайян ижтимоий қиёфасини шакллантириши лозим. Оиладаги муҳит шахс шаклланишида ўзининг таъсирини ўтказиши билан бирга, унда маънавий-ахлоқий фазилат ва хусусиятларнинг ривожланиш жараёнини таъминлайди. Олима Қ. Р. Абдурасулова таъкидлаганидек, «инсоннинг ҳис-туйғулари ва фикрлари, ақлий ва маънавий хусусиятлари унинг ривожланиш ва яшаш шароитлари билан белгиланади»1.

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, оила шахсни ижти-моий ҳаётга тайёрлаш, маънавий ва ахлоқий тарбиялаш, шахслар билан бўладиган ижтимоий муносабатлар жараёнида ўзини тутиш каби инсоний сифатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Оилада қанчалик иноқлик, бир-бирини тушуниш каби хислат-лар мавжуд бўлса, у оиладан маънавий баркамол инсонлар етишиб чиқади. Инсоният тарихи қайси жамиятда, миллатда, оилада ота-онага, болаларга ҳурмат кўрсатувчи урф-одатлар мавжуд бўлса, шу ерда жиноятчилик даражаси паст эканлигидан далолат беради. Чунки оила ўзининг тарбия қилиш, ишонтириш ва жазолаш, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш тизимига эга.

Ш. М. Ҳикматов таъкидлаганидек, қонунга ёки қонун ижросига путур етказадиган, унга риоя қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар-ни оилалардан излаш лозим2. Зотан, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқишида оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит муҳим роль ўйнайди.

Олим Ю. М. Антоняннинг таъкидлашича, ҳар томонлама соғлом оилаларга нисбатан носоғлом оилаларда жиноятчилар 9–10 марта кўп етишиб чиқади. Бундай оилалардаги носоғлом муҳит оилада оила аъзолари ўртасида жанжал, келишмовчиликлар ёки шахсда ғайри-ижтимоий қарашларни шакллантиради. Шахсда тажовузкорликнинг шаклланиши оилада зиддиятлар (уруш-жанжаллар, можаролар), зўра-

1 Ўша жойда. 2 Қаранг: Ҳикматов Ш. М. Аёл, оила ва жамият: Илмий-амалий конферен-

ция материаллари. – Т., 2007. – Б. 29.

Page 100: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

100

вонликлар, зўравонлик билан жиноий хулқ-атвор борасида ибрат кўр-сатиш (ичкиликбозлик, шафқатсизлик) ва бошқаларга олиб келади.

Агар зўрлик эр-хотинлар (бирга яшовчилар) ўртасида мавжуд бўлса, у, одатда, ҳақиқий ёки сохта рашк, ўч олиш билан боғлиқ ҳолатлар натижасида шаклланади1. Шахсда зўравонликни шаклланти-рувчи, салбий маънавий-руҳий хусусиятлар ривожланишини таъмин-ловчи омиллар кўпинча оиладаги шахслар таъсирида вужудга келади.

Шунингдек, оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит крими-ноген вазиятларни келтириб чиқаради. Хусусан, тадқиқот давомида ўрганилган жиноят ишлари таҳлилига кўра, 42 фоиз жиноят содир этган шахсларнинг оиласида носоғлом муҳит ҳукмрон бўлган, 27 фоиз оиладаги шахслар ўртасида адоватнинг мавжуд бўлганлиги ва фақат-гина 14 фоиз ҳолатда бу жиноятлар тасодифий содир этилганлиги маълум бўлди. Ушбу оилаларда носоғлом муҳит оқибатида юзага келган низо ёки адоватнинг жиноий йўл билан ҳал этилиши натижа-сида оилаларда жиноий зўравонлик жиноятлари содир этилган. Бу шундан далолат берадики, бу оилаларда носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит ҳукмронлик қилган, шахслар ўртасидаги ижтимоий муносабат-лар самимий бўлмаган, айниқса, келишмовчилик ва жанжаллар уларнинг кундалик оила-турмуш жараёнида одатий ҳолга айланган.

Оилалардаги ғайритабиий, ахлоққа зид муносабат, низо, жанжал ва келишмовчиликлар, оила аъзолари ўртасида бир-бирига нисбатан қўполликнинг мавжудлиги носоғлом муҳитнинг вужудга келишини таъминлайдиган омиллар саналади. Ушбу ҳолатлар ташқаридан аҳил кўринган оилаларга ҳам хос бўлиб, уларни ўз вақтида аниқлаш ва кучсизлантириш чораларини амалга ошириш лозим.

Оилада содир этиладиган жиноятлар эса ўзига хос сабабларга эгалиги билан бошқа жиноятлардан ажралиб туради. Ҳозирги кунда оилада содир этилаётган зўравонликларнинг асосий қисми мунтазам равишда ичкиликбозликка ружу қўйган шахслар ва ишсизлар томони-дан содир этилмоқда. Бундай нохуш ҳолатларга чек қўйиш, тўғрироғи уларнинг олдини олиш учун, аввало, оила мустаҳкамлиги ва бар-қарорлигига, унинг тўлиқ ва мукаммал бўлишига эришиш, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш лозим. Зеро, оиладаги соғ-лом маънавий муҳит, одамийлик, инсонпарварлик муносабатлари ун-да тарбияланаётган фарзандларнинг ижтимоий руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиб, оила мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади.

1 Қаранг: Ҳамидов Ф. А. Оилада содир этиладиган оғир жиноятларнинг олдини олиш масалалари // Ҳуқуқ–Право–Law. – 2002. – № 2. – Б. 40.

Page 101: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

101

Оила мустаҳкамлиги биринчи навбатда оила муҳитига боғлиқ. Оила муҳити асосини унинг ядроси бўлмиш эр-хотин муносабатлари ташкил этади1. Оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатлар бола тар-биясида муҳим ўрин эгаллайди. Шу боис, боланинг камолотга етиши-шида ота-онанинг бу ишга масъул эканлиги халқаро ва миллий қонун-чилигимизда белгилаб қўйилган. «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги кон-венциянинг муқаддимасида: «боланинг шахси, соғлом ва ҳар томон-лама уйғунлашган ҳолда камолоти учун у оила ғамхўрлигида, бахт, меҳр-муҳаббат ва онгни тушуниш вазиятида ўсиши зарурлиги»2 эъти-роф этилган. Бу борада Биринчи Президент Ислом Каримов айтгани-дек, «болаларимизнинг қалбида гўзаллик ва эзгуликка интилишни кучайтириш ва шу асосда жамиятимизнинг маданий савиясини оши-риш биз учун устувор вазифалардан бири ҳисобланади»3.

Оилада носоғлом турмуш тарзи шаклланишида оиладаги шахслар ўртасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларнинг ўрни бе-қиёс. Оиладаги носоғлом муҳитнинг шаклланиш шарт-шароити унинг қуйидагилар билан чамбарчас боғлиқлигида намоён бўлади:

1) оила муҳитига ташқи салбий омилларнинг таъсири; 2) қариндош-уруғлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларининг йўқлиги; 3) оилада оила аъзоларининг спиртли ичимлик, гиёҳвандлик воси-

талари ёки тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишга одатланганлиги; 4) оила аъзолари ўртасида доимий жанжал ва келишмовчилик-

ларнинг мавжудлиги ва ҳоказо. Номақбул турмуш шароити таъсирида шаклланган шахснинг сал-

бий ахлоқий-руҳий сифатлари ва ташқи объектив ҳолатларнинг ўзаро таъсири жиноий хулқ-атворни вужудга келтиради, бунда салбий ахлоқий-руҳий сифатлар ҳал қилувчи роль ўйнайди4. Салбий ахлоқий сифатлар шахснинг жиноят содир этишига кўмаклашувчи ва унга шарт-шароит яратувчи муҳим омил ҳисобланади. Масалан, 1976 йил-да туғилган фуқаро М. турмуш ўртоғи Ж. томонидан доимий равишда зулм кўриб, ҳақоратланиб келинган. Ушбу муносабат оқибатида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида фуқаро М. ошхона

1 Қаранг: Бўриева М. Оила ва унинг вазифалари. – Т., 1998. – Б. 7–8. 2 Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва унинг Факультатив протокол-

лари / Ўзбекча нашри учун масъул муҳаррир А. Х. Саидов. – Т., 2009. – Б. 12. 3 Қаранг: Каримов И. А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривож-

ланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. – Т., 2009. – Б. 55. 4 Қаранг: Бабаяров М. А. Ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш муаммолари //

Мустақиллик йилларида юридик фан ва амалиётнинг ривожланиши: Илмий-назарий конференция материаллари. – Т., 2002. – Б. 49–51.

Page 102: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

102

пичоғи билан қуролланиб, эри Ж.нинг кўкрак қисмига жисмоний куч ишлатиш орқали пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган1.

Айрим криминологик адабиётларда оиладаги носоғлом муҳит таъсирида ҳуқуқбузарлик содир этувчи шахслар қуйидагича тавсиф-ланади: 1) шахснинг умумий йўналтирилганлигига зид бўлган, яъни ҳаётий вазиятлар билан тасодифий (25–30%); 2) умумий шахсий йўналтирилганлик беқарорлигини ҳисобга олиб башорат қилина-диган, бироқ сабаб ва вазият нуқтаи назаридан тасодифий (25–30 %); 3) шахснинг умумий-салбий йўналтирилганлиги билан, аммо жиноий йўналтирилганликка бориб етмаган (30–40 %); 4) шахснинг жиноий йўналтирилганлиги натижаси билан (10–15 %).

Носоғлом оиладаги ижтимоий-руҳий муҳит таъсири остида зўра-вонлик қуйидаги криминоген низоли ҳолатларда акс этади: узоқ давом этган ва кучли низонинг жиноятчи шахс ташаббуси

билан ҳал этилишида; жабрланувчининг низо келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракати

натижасида; жиноятчи ва жабрланувчининг ахлоқсиз ҳаёт тарзи оқибатида; жабрланувчининг ҳуқуққа хилоф қилмиши натижасида тўсат-

дан вужудга келган стресс ҳолати оқибатида; жиноятчи шахснинг ички шахсий низосини ҳал этиш жараёнида. Маълумки, инсон ҳаёти давомида ўзини ўраб турган ижтимоий

муҳит таъсири остида бўлади. Шу боисдан ҳам унинг шаклланиши жараёнида маълум криминоген омиллар унга ижобий ёки салбий таъсир қилиб, инсон шахсида ижобий ёки салбий хусусиятлар қарор топади ва ривожланади. Оиладаги муҳитнинг салбий таъсири вояга етмаган ёшларнинг мавжуд муносабатларга ўта таъсирчан бўлиши оқибатида жиноий ишлар содир этиш эҳтимоли билан характерлидир.

Шахснинг салбий шаклланишини таъминловчи ахлоққа зид омил-ларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

1) биологик (наслдан-наслга ўтувчи хусусиятлар); 2) оиладаги маънавий-руҳий муҳитнинг заифлиги; 3) оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар; 4) ахлоққа зид бўлган хатти-ҳаракатлар; 5) оиладаги шахслар ўртасида ғайриижтимоий муносабатларнинг

мавжудлиги; 6) доимий равишда низо, жанжал ва келишмовликнинг мавжудлиги;

1 Қаранг: Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди архивининг 1|271-

сонли жиноят иши.

Page 103: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

103

7) оилада ота-онанинг ёки бошқаларнинг ғайриижтимоий қарашлари; 8) оилада тарбиянинг йўқлиги; 9) миллий қадрият ва анъаналарга ҳурматсизлик билан муноса-

батда бўлиш ва ҳоказо. Бундай оилалардаги носоғлом муҳитнинг таъсири оилавий ажрим-

ларнинг кўпайиши, болалар тарбиясида камчиликлар, шахслараро ўзаро муносабатлар замирида турли хил низо ва можароларни келти-риб чиқаради. Ҳолбуки, қачонки оилада осойишталик ва бир-бирини тушуниш, эр-хотин ва болалар ўртасидаги тенглик ва ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиш ҳукмрон бўлса, буни табиатнинг дурдонаси дейиш мумкин1.

Олимларнинг таъкидлашича, оила муҳитга хос бўлган шарт-шароит-лар орасида шахс шаклланадиган муҳит алоҳида аҳамият касб этади. Масалан, олим Ю. М. Антонян оиладаги зўравонликнинг сабабини ота-онанинг фарзандга меҳр қўймаганлиги, уларнинг тарбиясига эътиборсизлиги билан изоҳлайди. Муаллифнинг фикрича, шахснинг болаликда меҳр-мурувватдан маҳрум қилиниши унинг руҳиятида безовталик, қўрқинч, нафрат каби ҳиссиётларни шакллантиради. Бу ҳиссиётлар онгсиз равишда қайд этиб борилади ва муросасиз хулқ-атворнинг, жумладан унинг энг ашаддий кўриниши – зўравонликнинг шаклланишига олиб келади2. Бунинг асосий сабаби оиладаги но-соғлом ижтимоий-руҳий муҳит ҳисобланади.

Аслида, оилада ота ёки онанинг ўз фарзандига бемеҳрлиги ёки эътиборсизлиги ёхуд назоратсизлиги улар ахлоқидаги нуқсонларнинг бир кўринишидир. Назоратсиз қолиш салбий муҳит билан қўшилиб, жиноий хулқини вужудга келтиради, натижада вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилади3. Вояга етмаганларнинг жиноят оламига кириши жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этиш каби салбий иллат пайдо бўлишига олиб келади.

Оилавий ҳаёт давомида ота ёки онанинг фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги ҳам оилада бир қанча муаммоларни келтириб чиқара-ди. Буни таърифлаш, тушунтириш ёки изоҳлашга ҳожат йўқ. Шубҳа йўқки, жамиятда юз берадиган барча ўзгаришлар оилага, оиладаги маънавий муҳит, унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий даражаси эса

1 Қаранг: Горниченко И. И., Хакимов Ш. Ш., Закирходжаев Ш. А. Откро-венно о сокровенном. – Т., 1991. – С. 57.

2 Қаранг: Антонян Ю. М. Причины преступного поведения. – М., 1992. – С. 114. 3 Каюмов А. А. Вояга етмаган қонунбузарлар ва уларнинг географик

тавсифи // Конференция материаллари (2002 йил 14 ноябрь). – Т., 2003. – Б. 187.

Page 104: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

104

жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётига таъсир қилади1. Табиийки, бундай носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит мавжуд бўлган оилаларда мунтазам жанжал бўлиб туради. Бунинг оқибатида шахснинг ҳаёти ва соғлиғига қарши қаратилган оғир жиноятлар содир этилади.

Мамлакатимизда «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам бежиз эмас. Чунки вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий йўналиш-ларидан бири ҳисобланади. Ушбу қонунга асосан давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: боланинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш; боланинг камситилишига йўл қўймаслик; боланинг шаъни ва қадр қимматини ҳимоя қилиш; болаларнинг жис-моний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмакла-шиш; болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш; болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқ-бузарликларни камайтиришга кўмаклашиш.2 Шундай экан, оилада соғлом ва маънавий-руҳий муҳитни шакллантириш ҳар бир ота-она-нинг бурчидир.

Оиладаги ижобий муҳит боланинг ҳам физиологик, ҳам руҳий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Уларнинг маънавий эҳтиёжи оилада қанча тўлиқ қондирилган бўлса, шахсда келажакда девиант хулқ-атворнинг шаклланиш эҳтимоли шунча кам бўлади3. Боланинг табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қараш-лар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир4.

Қ. Р. Абдурасулова шахсда салбий хусусиятлар шаклланишига олиб келувчи оиладаги нотўғри маънавий ва ахлоқий тарбия бериш-нинг бир қанча объектив ва субъектив ҳолатлар билан белгиланишини тавсифлаб, унинг энг кўп тарқалган қуйидагилари объектив омиллар қаторига киришини таъкидлайди: 1) оиладаги моддий қийинчилик-

1 Қаранг: Oila pedagogikasi. – Т., 2007. – Б. 22. 2 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғ-

рисида»ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг ахборотномаси. – 2008. – №1. – 1-м.

3 Қаранг: Қорахўжаева М.Х. Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда бой маънавий меросимиздан фойдаланиш // Соғлом турмуш тарзини шакллан-тиришнинг илмий-услубий асослари: Илмий-амалий ва услубий конференция материаллари. – Т., 2007. – Б. 75–78.

4 Қаранг: Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. – Б. 52.

Page 105: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

105

лар; 2) ота-онанинг иш ёки рўзғор юмушлари билан қаттиқ бандлиги. Бу болаларни назорат қилишни объектив тарзда қийинлаштиради; 3) оила тўлиқ эмаслиги (ота ёки онанинг йўқлиги); 4) ота-она маълумот даражасининг пастлиги, педагогик билимларнинг йўқлиги; 5) оилада конфликтли вазиятнинг мавжудлиги1.

Оила тарбиясидаги педагогик камчиликлар ижтимоий-психологик ва криминологик соҳада батафсил таҳлил қилинади. Хусусан, фарзанд-ларни лозим даражада тарбиялай олмайдиган муайян турдаги оила-ларни ажратиб кўрсатишга турлича ёндашувлар учрайди. Фарзанд-ларини тарбиялашни билмайдиган, тарбиялаш билан шуғулланмайди-ган ёки объектив сабабларга кўра уларни тўғри тарбиялай олмайди-ган оилалар ажратиб кўрсатилади2. Оилада носоғлом турмуш тарзи вужудга келишида асосий сабабчи ота-она деб таъкидлаш мумкин.

Латвиялик олим И. Э. Клотниекс ўзининг «Оиладаги психоло-гия» китобида оиладаги носоғлом муҳит оқибатида юзага келадиган низолар орасидан боланинг кўз ўнгида ва унинг иштирокида рўй берадиган низолар хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган. Унинг фикрича, «оилавий жанжаллар, низолар салбий эмоционал реакцияларни келтириб чиқаради ва оиладаги психологик муҳитни бузади»3. Нафақат оилада содир этиладиган низо ёки жанжал, балки оила аъзоларининг барча хатти-ҳаракатлари шахсга психологик таъсир этиш орқали оила муҳитининг бузилишига сабаб бўлади.

Буюк мутафаккир Абу Наср Форобий: «Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асосий куч инсонийликдир. Шунинг учун ҳам, одамлар инсоният туркумига кирганликлари туфайли, ўзаро иноқ, тинчликда яшамоқлари лозим»4, дейди. Ахлоқий-маънавий тар-биянинг мақсади шахсда ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва уни ривожлантириш, яхши хулқ-атворга ўргатиш ҳамда ижобий хатти-ҳаракатлар, кўникма ва одатларни вужудга келтиришдан иборат.

Психолог М. К. Фюгнерова ўзининг «Боланинг ахлоқий тарбияси» мақоласида эр-хотиннинг бола кўз ўнгидаги обрў-эътибори нималар-

1 Қаранг: Криминология: Дарслик / Масъул муҳаррир проф. М.Ҳ. Рустамбоев.

– Т., 2008. – Б. 71. 2 Қаранг: Антонян Ю.М. Социальная среда и формирование личности

преступника. – М., 1975. – С. 37–106; Бабаева М. М. Причины преступности и меры борьбы с ней. – М., 1974. – С. 29–35; Сахаров А. Правонарушения подростка и закон. – М., 1987. – С. 60–103.

3 Клотниекс И.Э. Психология в семье. – М., 1991. – С. 30–31. 4 Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т., 1993. – Б. 187.

Page 106: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

106

га боғлиқ эканлиги борасида фикр билдириб, «тўғри тарбия ота-онанинг обрў-эътиборисиз рўй бермайди»1, деб таъкидлайди.

Атоқли педагог Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, «тарбия биз-лар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир»2. Шундай экан, оилада маънавий-руҳий муҳитни соғ-ломлаштиришнинг энг асосий омили бу тарбия масаласидир. Шу боис ота-она оилада тарбияланаётган фарзандларни ёшлигидан бошлаб маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиб тарбияланишига алоҳида аҳамият бериши керак. Бу эса, ўз навбатида, оилада оила аъзолари ўртасидаги ижтимоий муносабатларга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиб, шахсда жамиятга нисбатан ғайриижтимоий хулқ-атвор ва муносабатлар шаклланишининг олдини олишни таъминлайди.

Носоғлом, муаммоли ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган оилалар билан ишлашнинг

педагогик хусусиятлари

Оилашунос мутахассислар, педагог-психологлар, қолаверса, ҳар бир ота-она оиланинг ижтимоий тарихий келиб чиқиши, оилада юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида билиши, оиланинг мустаҳ-камлигини таъминловчи билим ва малакаларга эга бўлиши, оилавий ҳаётни ўзига хос хусусиятларини илмий асосланган тарзда талқин эта олиши, муаммоли вазиятлардан психологик жиҳатдан оқилона (оила ва унинг мустаҳкамлигига таъсир этмаган ҳолда) чиқа олиши, оилани ўрганувчи психологик ташхис методикалари билан ишлаш ва улар ёрдамида олинадиган натижаларни тўғри талқин эта олиши керак.

Давлатимиз томонидан оилани мустаҳкамлаш борасида бир қатор амалий ишлар қилинди ва қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Рес-публикаси Конституциясининг бутун бир боби (24-боб) оилага бағиш-ланганлиги бунинг яққол мисолидир. Конституциясининг 63-модда-сида: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга» дейилади.

Зеро, ҳар бир оқил инсоннинг ва жамиятимизнинг муқаддас вази-фаси, айтиш мумкинки, ҳаётнинг маъноси қобил фарзандлар ўсти-риш, уларни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал қилиб

1 Қаранг: Фюгнерова М. К. В кн.: Хрестоматия по этике и психологии семейной жизни: Учеб. пос. / Сост. И.В. Гребенников, Л.В. Ковинько. – М., 1986. – С. 261–271.

2 Қаранг: Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т., 1992. – Б. 14.

Page 107: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

107

тарбиялаш, камолини кўриш, ота-онасига, Ватанга садоқатли киши-лар этиб вояга етказишдан иборатдир. Лекин таажжуб билан айтмоқ-чиманки, бу масалалар билан айрим оилалар самарали тарзда шуғул-ланмаяпти. Биз инсон улғайиб, фаол турмушга киришиб, жиноят қил-ганда ёки қонунни буза бошлагандагина у содир этган ҳуқуқбузар-ликларнинг оқибатлари билан «муваффақиятли» кураша бошлаймиз1.

Носоғлом, муаммоли, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган оилалар-нинг педагогик-психологик хусусиятларини бир қатор олим (Э. Ғозиев, Ғ. Шоумаров, Б. Қодиров, Ш. Баратов, Н. Соғинов, Р. Маҳмудов, Х. Йўлдошев, М. Очилов, С. Нормуродова, М. Исмоилов ва бошқ.)лар илмий жиҳатдан тадқиқ қилганлар. Ўтказилган тадқиқотлар вояга етмаганлар жиноятларининг келиб чиқиш сабаблари оиладаги тар-бияга, ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясида нотўғри тарбия усул-ларидан фойдаланганликларига, оилавий тарбиядаги нуқсонларга, ижтимоий муҳитга, жумладан мактаб, маҳалла, тенгқурлари давра-сида носоғлом муҳитнинг мавжудлигидан далолат беради.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, жамиятда оилаларнинг ажра-лиши натижасидан энг кўп руҳий азият чекадигани болалардир. Ажралиб кетаётган оилаларда тарбияланаётган болаларга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг пайдо бўлиши ёки ташқи салбий омил-лар таъсиридан ҳимояланиш имкониятларининг йўқолиши эҳтимоли катта бўлади. Чунки ажрашишган оилаларда ота ёки онанинг йўқлиги баъзан боланинг камроқ назорат остида бўлишига, моддий ва маъна-вий муаммоларга дуч келишига ҳамда боланинг манфаатлари, қизи-қишлари ва дунёқарашининг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Бу илмий тадқиқотларда ҳам ўз аксини топган бўлиб, ажрашишган оилалардаги болаларнинг гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиши, ҳуқуқ-бузар шахслар сафига қўшилиш эҳтимоли юқори бўлиши аниқланган.

Шу маънода ота-оналар ўртасидаги доимий жанжал болага сал-бий таъсир кўрсатади. Сержанжал оилаларда ўсаётган болалар дарсни ўзлаштира олмайди, оқибатда уларда руҳий тушкунлик кайфияти пайдо бўлади. Табиийки, мунтазам жанжал бўлиб турадиган оилалар-да тарбияланаётган болалар асабий, руҳан заиф бўлиб қолади. Улар ғайритабиий, ҳатто ғайриқонуний ишларга қўл урушдан қўрқмайди-лар2. Вояга етмаганлар шахсларнинг 36,8 фоизи носоғлом оилаларда

1 Қаранг: Каримов И. А. Адолат – қонун устуворлигида // Халқ сўзи. – 2001. –

31 авг. 2 Исмаилов И., Маҳмудов Р. Баркамол инсон – баркамол жамият гарови //

Тафаккур. – 1997. – № 1. – Б. 76–79.

Page 108: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

108

тарбия кўргани, носоғлом оилаларда жиноятчилар соғлом оилаларга нисбатан 10 маротаба кўп етишиб чиқиши тадқиқотларда келтирил-ган1. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бу маълумотлар ҳақиқий ҳолатни кўрсатмайди, чунки унинг профилактик ҳисобга кирмай қолган латент қисми ҳам мавжуд. Аксарият ҳолларда ҳуқуқбузарлик содир этган ўсмирларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилганда, улар айбнинг барчасини жабрланувчининг ўзига юклаб қўядилар, бу эса, ўз навбатида, ўсмирнинг носоғлом оилада тарбияланганлиги ва оилада ота-онанинг бола тарбиясига етарли даражада эътибор берма-ганлигини кўрсатади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Консти-туциясининг 64-моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгун-ларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб қўйилган. Бироқ бу қоида: болаларни меъёридан ортиқ эркалаш; инжиқликлари ва тантиликларига эрк бериб қўйиш; меъёридан ортиқ қулайликлар яратиш; ижтимоий фойдали бўлган муайян бурчларни бажаришдан, ҳатто кучи етадиган меҳнатдан ҳам озод қилиш; эҳтиёжларини чексиз равишда қондириб бориш; шахсиятпараст, дангаса қилиб тарбиялашни истисно этади. Зеро, «фарзанднинг яшаши, камол топиши учун оила бирдан-бир макон ва табиий муҳит ҳисобланади. Оилада фарзандлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, уларни умуминсоний қадриятлар, ахлоқий нормалар руҳида тарбиялаш ота-онанинг муҳим вазифаси ҳисобланади»2.

Ватандошимиз Абдурауф Фитрат ёзганидек, «қаерда оила муно-сабати кучли интизом ва тарбияга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади»3. Ҳолбуки, жамиятнинг асосий бойлиги ҳисобланган инсон биринчи навбатда оилада шаклланади. Оила қандай кишини шакллантириши жамият учун бефарқ эмас.

Шундай экан, оиладаги носоғлом муҳит вояга етмаганлар хулқи-да ахлоққа зид сифатларнинг шаклланишига олиб келади. Оиладаги носоғлом муҳит ва оилавий ажралишлар болаларда жиноий хулқнинг келиб чиқиши учун асосий омиллардан бири сифатида намоён бўла-ди. Ажралишлар натижасида юзага келган нотўлиқ оилаларда вояга

1 Зарипов З. С. Вояга етмаганларнинг гуруҳий жиноятчилиги ва унинг олдини

олишга қаратилган айрим чоралар // Ички ишлар органларининг жамоат хавф-сизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш чораларини такомил-лаштириш. – Т., 2001. – Б. 18–21.

2 Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ. – Т., 2001. – Б. 325.

3 Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. – Т., 2000. – Б. 8.

Page 109: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

109

етган болалар ва ўсмирлар табиатида ўзига хос салбий одатлар шакл-ланади. Оилада отанинг бўлмаслиги болада жасурлик, мардлик, мато-натлилик сифатларининг суст ривожланишига олиб келади. Қўрқоқ, тортинчоқ, журъатсиз болаларда мустақил фикрлаш, ўз хатти-ҳара-катларининг оқибатини англаб етиш жараёни яхши кечмайди. Бундай тарбия олган болалар кўпинча гуруҳий жиноятларни амалга оширади-лар. Онасиз ўсган болаларда эса, бемеҳрлик, шафқатсизлик, тажовуз-корлик ривожланган бўлади. Бундайлар кўпинча босқинчилик, зўра-вонлик, ўғирлик жиноятларини содир этадилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, вояга етмаганлар ўртасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда педагогик-психологик қонуниятларнинг ўрни беқиёсдир. Вояга етмаганларни тарбиялашда уларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини инобатга олиш жуда муҳим, шунингдек, ота-оналар, ўқитувчилар ва кенг жамоатчи-ликнинг вояга етмаган шахс тарбиясини назоратга олиши муаммо-нинг асосий ечимларидан биридир.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Вояга етмаган шахслар жиноятчилигининг сабаблари ва шарт-шароитларини педагогик-психологик жиҳатдан таҳлил қилинг.

2. Тарбиявий ишлар самарадорлигининг тарбияланувчилар умумий ва касбий ривожланишини, ёши ва индивидуал хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олишга боғлиқлиги нималарда намоён бўлади?

3. Ички ишлар органлари ходимларининг вояга етмаганлар билан олиб борадиган мулоқотининг психологик жиҳатларига нималар киради?

4. Асосий профилактик таъсир этиш объектларига умумий педа-гогик тавсиф беринг.

5. Нотинч (низоли) оилалар ва тарбияси қийин ўсмирлар билан тарбиявий-профилактик ишларни олиб боришнинг ўзига хослиги нималарда намоён бўлади?

6. Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарлик-ларнинг олдини олишда оилавий тарбиянинг ўрни қандай?

7. Оилавий тарбияда йўл қўйиладиган хато ва камчиликлар бар-тараф қилиш йўлларини айтиб беринг.

8. Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида нотинч (низоли) оилалар билан ишлашнинг психологик муаммолари нималардан иборат?

Page 110: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

110

5-мавзу. САЛБИЙ ИЖТИМОИЙ ҲОДИСАЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Нормадан оғувчи хулқнинг педагогик тавсифи ва турлари. Салбий-ижтимоий ҳодисалар тарқалиш сабабларининг педаго-

гик таҳлили. Салбий-ижтимоий ҳодисаларни олдини олишнинг педагогик

муаммолари.

Нормадан оғувчи хулқнинг педагогик тавсифи ва турлари

Ижтимоий нормалар, одатда, энг кўп тарқалган ҳолатларга асос-

ланади. Бу ҳолатда қонун ҳеч қандай қаршиликсиз амалда бўлади. Бироқ кам учрайдиган ҳолатларнинг пайдо бўлиши бир қанча қийин-чиликларни келтириб чиқаради. Масалан, катталарга ҳурмат тушун-часи бошқа норма ёки ушбу ҳолатда ҳаракатланаётган субъектнинг аниқ манфаатлари билан зиддиятга келмаса, ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Бундан маълум бўладики, ҳаёт шароитлари баъзи ҳол-ларда субъект олдига қўядиган маънавий ва руҳий муаммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз индивидуал қизиқишлари, манфаатлари ва интилиш-ларига қарши чиқиб, меъёрга ёки қонун қоидага бўйсуниш керакми ёки бажариш, деган саволга жавоб топишдан иборат.

Оммавий ҳодиса сифатида кўриб чиқиладиган девиантлик жамият-да юз берадиган иқтисодий, ижтимоий сиёсий, руҳий жараёнлар билан ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Баъзи ҳолларда жамиятдаги воқеа-ҳодиса-лар девиант хулқ-атворни у ёки бу турининг пайдо бўлиши, кенга-йиши ёки йўқолиб кетишига сабабчи бўлиб қолиши мумкин. Баъзан бу ўзаро боғлиқликлар шу даражада мустаҳкам бўладики, жамият ҳаётидаги ўзгаришлар девиант хулқ-атвор сабабими ё оқибатми ёки унинг таркибий қисми эканлигини аниқ айтиб бўлмайди. Ҳар ҳолда уларни жамият ҳаётининг ижобий чекинишлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўладиган қисми сифатида кўриб чиқиш мумкин.

Девиант хулқ феномен сифатида турли фанларнинг тадқиқот предмети ҳисобланади. Девиант хулқнинг олдини олиш вазифаси жамиятдаги турли ижтимоий институтлар, жумладан таълим муасса-салари олдида турган ўта муҳим вазифалардан биридир.

Page 111: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

111

Психологик луғатда девиант хулққа шундай таъриф берилади: «Девиант хулқ – бу инсоннинг расмий равишда ўрнатилган ёки фактик жиҳатдан юзага келган хулқ-атвор тўғрисидаги тасаввурларга номувофиқ хатти-ҳаракатлари тизими ёки алоҳида олинган хатти-ҳаракатидир»1. Бу таъриф алоҳида олинган индивид билан одамлар гуруҳи ўртасидаги ижтимоий муносабатларга асосланган. Шунинг учун ҳам у ижтимоий ҳисобланади.

Девиант хулқ-атвор нормаларини чуқур ўрганган В. Г. Соловьянюк-Кротованинг фикрича, «девиант хулқнинг олдини олиш жараёнини ташкил этишда, энг аввало, инсон хулқ-атворининг бош регулятори бўлган унинг психикасига эътиборни жалб қилиш лозим»2.

Маълумки, девиация3 ижтимоий-психологик муаммо бўлиб, инсон руҳий оламидаги, унинг атрофидаги муҳитнинг ўзгариш ҳолатлари билан боғлиқ. Бу ҳолат, асосан, ўсмирлик ва илк ўспиринлик ёшида-гиларга хосдир. Чунки бу ёшдагиларнинг анатомик-физиологик, интел-лектуал, ахлоқий-руҳий ва бошқа жиҳатларида айрим ўзгаришлар рўй беради. Бу ўзгаришлар, ўз навбатида, уларнинг психикасига таъсир этиши мумкин. Уларнинг ижтимоий нуфузида, жамоада ўзини тути-шида ўзгаришлар рўй бериб, уларни кўпроқ «Мен кимман?», «Мен ўзгалар нигоҳида қандайман?» каби саволлар қийнайди.

Жамиятда ўрнатилган норма ва қоидаларга риоя қилмайдиган шун-дай тарбияси оғир ўсмирлар фанда девиацияга учраганлар деб аталади.

Девиация ўз ичига девиант4, делинквент5 ва криминал хатти-ҳаракатларни бирлаштиради.

Девиант хатти-ҳаракат — кичик ижтимоий муносабатлар (оила, ўқув даргоҳи) ҳамда характер, жинсий ва ёш хусусиятлари жиҳатидан кичик ижтимоий гуруҳларга хос ижтимоий нормалардан, хатти-ҳаракатлар ва қоидалардан оғиш, чекинишнинг бир тури. Яъни бу турдаги ҳаракатни интизомсизлик деб ҳам аташ мумкин. Агрессия, жанжалкашлик, ўқиш ва меҳнат фаолиятида ўзбошимчаликка йўл

1 Психология: Словарь / Под ред. А. В. Петровского. – М., 1990. – С. 257. 2 Соловьянюк-Кротова В. Г. Стратегии профилактики девиантного поведе-

ния старшеклассников // Информационный гуманитарный портал «Знание. Понимание. Умение». – 2010. – № 2. – Педагогика. Психология.

3 Девиация лотинча сўз бўлиб, оғиш, бурилиш, четга чиқиш маъноларини англатади.

4 Девиант хатти-ҳаракат — психик соғлом шахснинг жамият томонидан белгиланган норматив, ахлоқий қоидаларни бузиш ҳолатлари.

5 Делинквент лотинча сўз бўлиб, қилмиш содир этган ҳуқуқбузар, деган маънони билдиради.

Page 112: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

112

қўйиш, ўсмир ва ўспиринларнинг ичкиликка берилиши, дайдиб юриш-лари, олифтагарчилик қилишлари, асоциал ҳаракатларга берилиш кабилар девиант ҳаракатларнинг асосий кўринишларидир. Маълум вазиятларда ёшларнинг шундай хатти-ҳаракатларни намоён этиши девиант ҳаракатларнинг типик хусусиятидир.

Делинквент хатти-ҳаракат девиант ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, вазият таъсирида эмас, балки юқоридаги каби асоциал ҳаракатлар-нинг доимий характерга эга бўлишидир. Делинквент ҳаракатларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

– ҳақоратлаш, хўрлаш, азоблаш ва ундан ҳузурланиш каби агрес-сив босқинчилик ҳаракатлари;

– тамагирлик, автотранспорт ва бошқа муайян буюм ҳамда анжомларни ўғирлаш каби моддий фойда кўришга қаратилган ўз шахсий манфаати йўлидаги ҳаракатлар;

– наркотиклар сотиш ва тарқатиш. Криминал хатти-ҳаракат — жиноий жавобгарликка тортиш ёшига

етган шахсларнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари бўлиб, улар устидан жиноий иш қўзғатилади. Криминал ҳаракатларга девиант ва делин-квент ҳаракатлар асос бўлади.

Шу маънода девиант (оғиш) хулқ мос ижтимоий шароитларда махсус оммавийликка сақланиб қолиш ва тарқалиш хусусиятига эга бўлган ижтимоий нормаларнинг бузилишидир.

Девиант хулқ-атвор ҳолати ва даражаси турли мамлакатлар ва ҳудудий бирликларда турличадир. Девиант хулқ-атвор турлари тақси-моти, уларнинг ҳудудий кесимдаги сифат ва миқдорий тавсифи мос хулқ-атворнинг географияси деб аталади.

Девиант хулқ-атвор географиясини, тузилиши ва ривожланишини ўрганиш ушбу жараённинг макон ва замонда амалий ўзгаришининг икки тури мавжудлигини кўрсатади:

1. Чекинишлар даражасининг ўзгариши девиант хулқ-атвор ҳодиса-лари сонининг умумий ўсиши ёки камайиши ёхуд аксинча, жамиятда хулқ-атворнинг маънавий ва ҳуқуқий меъёрлари мустаҳкамланиши билан ушбу кўрсаткичларнинг камайиши.

2. Кўрсаткичларнинг ўсиши ёки камайиши, шунингдек муҳим ҳолатлари доирасида ҳам девиант хулқ-атвор тузилишининг ўзгари-ши. Тузилиш жиҳатидан ўзгаришлар турлича бўлиши мумкин: оғир тур-ларининг енгил турлар ҳисобига ўсиши ёки аксинча. Девиант хулқ-атвор турларининг биридан иккинчисига ўтиши у ёки бу мамлакат ҳудудида юз берадиган ижтимоий ва психологик жараёнларга ҳам боғлиқ бўлади.

Page 113: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

113

Девиант хулқ-атвор механизмлари деганда, қонун-қоидаларга тескари қатъият, мотив ва мақсадларни пайдо қилувчи, мослашувчи ҳамда амалга оширувчи ички ва ташқи факторларнинг ўзаро ҳаракати тушунилади. Хулқ-атвор турлари кўп, бу ўринда, методик нуқтаи назар-дан, иккита асосий ёндашув мавжуд:

1. Девиант хулқ-атворнинг аниқ турлари: жиноятчилик, қонун-бузарлик, ичкиликбозлик, ўз-ўзини ўлдириш, гиёҳвандлик ва ҳоказо-лар механизмларини таснифлаш ва алоҳида ўрганиш. Бунда ушбу ҳодисаларни амалга оширган ҳар бир гуруҳ шахсларнинг хулқ-атвор хусусиятларини чуқур ўрганиш мумкин, бироқ уларни бирлаштириб турувчи умумийликни аниқлаб бўлмайди.

2. Девиант хулқ-атворнинг барча турларида учрайдиган умумий механизмларни, хулқ-атвор механизмлари хусусиятлари билан шахс хусусиятлари алоқасини, шароитларни аниқлаш.

Девиант хулқ-атворнинг ичкиликбозлик, гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатларининг фарқ қилувчи томонлари мавжуд. Шундай фарқларнинг учтасини келтириш мумкин:

Биринчи фарқ салбий ҳаёт ҳодисаларини узоқ давом этиши билан ажралиб туришидан, баъзан эса турмуш тарзини бир бўлагига айла-ниб қолишидан иборат бўлади. Доимий оилавий келишмовчиликлар, оила ва атроф-муҳитдан норозилик, ўқишдаги, дўстлар орасидаги тушун-мовчиликлар ва ҳоказолар – буларнинг барчаси ўсмир руҳиятини жароҳатлайди, ўсмир у ёки бу йўл билан мавжуд вазиятни ўзгарти-ришига уринади.

Бу ҳолатни ҳал қилиш маълум қийинчиликларга эга, буларнинг иккинчи фарқи ҳам шу билан боғлиқ, мавжуд ёки хаёлий ҳолат асослиги. Амалиётнинг кўрсатишича, ҳар қандай ҳолатда ҳам, кўп «қурбон» бериб бўлса-да, ижтимоий ҳақиқатга эришиш мумкин. Лекин ҳамма гап шундаки, субъект «қурбон» бера оладими, яъни ўсмир ўз турмуш тарзини ўзгартириши, қизиқишларини алмаштири-ши, дўстлари билан алоқани узиши, бирор касбга эга бўла олиши мумкинми ёки йўқми? Қатъий қарорга кела олмай, кўпинча эса чиқиб бўлмайдиган ҳолат деб ўйлаб, ўсмир «ўринбосар» воситаларга, ички-лик ва гиёҳванд моддаларга мурожаат этади.

Бундай ҳолатларнинг учинчи фарқи шундаки, улар ҳал қилиш-нинг «сароб», яъни ҳал қилиб бўлмас йўлларини «таклиф» қиладилар. Бу ҳолатлар шуниси билан ажралиб турадики, улар кўпинча энг юқори даражага ўсиб чиқса-да, уларни ҳал қилиш учун қатъий қарор қабул қилишга зарурат йўқдек туюлади. Оилавий ва ўқишдаги жанжал-

Page 114: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

114

лар одатий ҳолга айланиб қолади. Бундан қутулишнинг нотўғри хаёлий йўллари, ичкилик, гиёҳвандлик воситалари ва ҳоказоларга мурожаат этилади. Бироқ бу йўл зиддиятнинг чуқурлашувига ва ўсмирлар руҳиятида психопотологик синдромларнинг ривожланиши-га олиб келади.

Девиант хулқ-атворнинг оммавий ва индивидуал даражалари ора-сида фақат тўғри алоқалар эмас, балки тескари алоқалар ҳам мавжуд. Психологик ва криминалогик адабиётларда ўз-ўзини психологик ҳимоя қилишнинг энг кўп тарқалган қуйидаги усуллари кўрсатиб ўтилган:

1) жавобгарликка тортилиш сабабларини инкор этиш; 2) келтирилган зарарни инкор этиш; 3) айбловчиларни айблаш; 4) «янада муҳимроқ» шароитларга асосланиш. Бугунги кунда ёшлар хулқидаги нуқсонларни тузатишда икки хил

технологик ёндашувдан фойдаланиш зарур: – профилактик; – реабилитацион. Профилактика – ўспиринлар хулқидаги ижтимоий оғиш ҳолат-

ларини келтириб чиқарувчи сабабларнинг олдини олишга, уларни бартараф этишга, асосий сабаб ва шартларни нейтраллашга қаратил-ган давлат, жамоа, маҳалла, оилавий, ижтимоий-тиббий, ташкилий-тарбиявий тадбирлар мажмуаси.

Профилактик тадбирлар деганда, ижтимоий психологияда илмий асосланган ва ўз вақтида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар тушунилади. Улар қуйидагиларга қаратилади:

– жисмоний, руҳий, ижтимоий-маданий вазиятларнинг олдини олишга;

– соғлом ҳаётни ҳимоялаш ва саломатликни мустаҳкамлашга; – ўспириннинг ижтимоий мақсадларга эришув йўлидаги саъй-ҳара-

катларига ёрдам бериш, ундаги ички салоҳият қудратини юксалтириш. Ижтимоий оғиш турли сабабларга кўра вужудга келишини инобатга

оладиган бўлсак, ўспиринлар билан ўтказиладиган психокоррекцион, психопрофилактик тадбирлар бир нечта кўринишда бўлиши мумкин:

1) нейтраллаштирувчи; 2) мувофиқлаштирувчи; 3) ижтимоий оғишнинг олдини олувчи, салбий ҳолатларнинг

вужудга келишига тўсқинлик қилувчи; 4) салбий вазиятларни бартараф қилувчи; 5) ўтказилаётган тарбиявий тадбирларни ва уларнинг натижа-

ларини назоратга олувчи тадбирлар.

Page 115: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

115

Профилактик тадбирларнинг самарадорлиги қуйидагиларга эътибор берилганда юқори бўлиши кўзда тутилади:

– ёшларнинг ижтимоий муҳитидаги салбий эмоционал-иродавий ҳиссиётларини бартараф қилишга қаратилган тадбирлар ва уларнинг вужудга келган муаммо ечимини топишга бўлган қизиқишини, моти-вациясини шакллантириш;

– ёшларнинг соғлигини, маънавий қиёфасини мустаҳкамлайдиган мақсадларга қаратилган янги кўникмаларга ўргата бориш;

– пайдо бўлган муаммоларнинг ечимини топишга ўргатиш, улар-нинг вужудга келишига йўл қуймаслик малакаларини шакллантириш;

Девиант хулқли ёшларда ирода заифлиги асоциал хатти-ҳаракат қилишларига сабаб бўлади. Бундай салбий хусусиятлар келгусида уларнинг ахлоқи ва хулқида ўз аксини топади. Натижада ўспиринлар-нинг иродасизлиги туфайли ахлоқий нормаларга зид хатти-ҳаракат-лар қилиши ҳуқуқбузарликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Ёшларнинг тасодифий ҳоллар, кўчадагиларнинг бемаъни таъсири, катталарнинг ярамас хатти-ҳаракатлари таъсирида таркиб топадиган ахлоқий тушунчалари жамоа томонидан тўғри бошқарилмаса, хато, нотўғри, бузуқ тушунчаларга айланиб қолиши мумкин.

Баъзан ёшлар турмушдаги бирор факт ёки воқеани, адабий асар-лардаги мазмунни, кинокартиналарни ўзи мустақил тушуна олмай, нотўғри хулосаларга келиб қолади. Жуда оғир шароитларда ўспирин-да хато фикрларгина эмас, балки маънавий жиҳатдан бизга ёт бўлган хатолар ҳам юзага келиши мумкин.

Кўпчилик нотўғри хатти-ҳаракатларнинг юз беришига юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатлар сабаб бўлади. И. В. Леонованинг таъкид-лашича, «болалардаги девиант хулқ-атворнинг олдини олиш учун энг мақбул шарт-шароит яратиш – бу девиант хулқ-атворнинг юзага келишига таъсир кўрсатувчи барча объектив ва субъектив омилларни комплекс таҳлил қилишга асосланган профилактик ишлар жараёнига мақсадга йўналтирилган ёндашувдир»1.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, вояга етмаганларда ижобий хулқ-атвор хислатларни шакллантириш, уларнинг соғлом иродали бўлишлари учун тарбиявий тадбирларни ёш хусусиятларига мос равишда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ўспиринларда иродали-лик, сабр-тоқат, матонат каби хислатларни такомиллаштириш кела-

1 Леонова И. В. Роль СМИ в предупреждении девиантности подрастающего поколения // Электронный журнал «Знание. Понимание. Умение». — 2008. — № 2 — Педагогика. Психология.

Page 116: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

116

жакда жамиятнинг маънавий-маърифий қиёфали шахсларини кўпай-тиришга замин яратади.

Салбий-ижтимоий ҳодисалар тарқалиш сабабларининг

педагогик таҳлили Бугун мамлакатимизда катта ўзгаришлар рўй бераётган бир пайтда

айрим иродаси суст фуқароларимиз гиёҳвандлик, заҳарвандлик ва спиртли ичимликларга мубтало бўлишаётгани барчани ташвишга солмоқда. Айниқса, гиёҳвандлик воситаларини ёшлар ва вояга етма-ганлар орасида тарқалиши катталарга қараганда хатарлироқ кечади. Зеро, улар келажакдаги раҳбарлар, олимлар, мутафаккирлар, сиёсат-чилар, иқтисодчилар ва ҳоказолардир. Аҳолининг бу қатлами заҳри қотилга нечоғлик кўп берилса, жамият шу даражада хавф остида қолади.

Оғу инсон жисмини қанчалик хароб қилса, шахс ва жамиятнинг мол-мулки, бойлигига ҳам мислсиз даражада зарар етказади. Аср вабоси деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, муҳтожлик, қашшоқликка мубтало этади.

Гиёҳвандлик ўзи нима? Биринчи навбатда бу иллат киши организмида оғир асоратлар

қолдирувчи хавфли касалликдир. Чунки гиёҳвандлик моддаларига берилган одамнинг ҳаёти ва фаолияти бундай моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилишига мойил бўлиб, шахсни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ҳолдан тойдиради.

Гиёҳвандлик жамиятга ва инсонларга ниҳоят даражада кўп зарар етказадиган офат ҳисобланади. Гиёҳвандлик моддалари шахснинг физиологияси ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Тиббий хулоса-ларга кўра гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчи шахсларнинг организми, ичкиликбозлик билан шуғулланувчи шахслар организми-га нисбатан 15–20 маротаба тезроқ ишдан чиқади ва бузилади.

Гиёҳвандлик ва гиёҳвандликка чалинган шахсларда бўладиган салбий ўзгаришлар ҳақида сўз юритишдан аввал ушбу сўзнинг луғавий маъносини ва гиёҳвандлик моддаларга нималар киришини аниқлаштириб олиш зарур. Гиёҳвандлик – юнонча «наркотикос» сўзи-дан олинган бўлиб, маъноси бир лаҳза бўлса-да ҳаёт ташвишларидан, муаммоларидан йироқлашиш ёки физиологик роҳатланиш хоҳиши-дир1, деган маънони билдиради.

1 Қаранг: Юридический энциклопедический словарь. – М., 1987. – С. 236.

Page 117: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

117

Гиёҳвандлик моддаларга наша, қорадори, героин, кўкнори, опиум, кокаин каби таркибида кишининг марказий асаб тизимини қўзғатувчи, ухлатадиган моддаларни киритиш мумкин. Бу моддаларни истеъмол қилиш унга ружу қўйишига, яъни физиологик ва психологик боғла-ниб қолишга олиб келади.

Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш гиёҳвандлар томони-дан турли усуллар орқали, жумладан чекиш, ичиш ёки игна орқали қон томирларига укол қилиш йўли билан амалга оширилади. Гиёҳ-вандлар ижтимоий меҳнатдан йироқлашиб, руҳан ва маънавий қаш-шоқлашиб, дангаса, хаёлпараст, ҳаётга бефарқ қарайдиган бўлиб қоладилар. Шу сабабли шахснинг гиёҳвандликка мубтало бўлиши бир қанча салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Жумладан:

– гиёҳвандлик ниҳоят қийин даволанадиган касалликлар турига киради;

– гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчи шахс ишлаш қобилиятини йўқотади; оила қура олмайди, ижтимоий жиҳатдан фойдали ишларни бажара олмайди;

– шахснинг психикасида жиддий ўзгаришлар содир бўлади (шахс ўз ҳаракатларини англаш қобилиятини йўқотади, пул топиб гиёҳванд-лик моддаларини сотиб олишга эҳтиёжи ортади);

– гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчилардан ногирон фарзандлар туғилади, уларнинг ҳам гиёҳвандлик моддаларига эҳтиёжи пайдо бўлади;

– гиёҳвандлик пул ва молга ҳирс қўйиш иллатини вужудга келтиради; – ҳар бир гиёҳванд бошқа шахсларни бу ишга жалб қилишга ўз

ҳиссасини қўшади (ўрта ҳисобда ҳар бир гиёҳванд бир йил ичида 7–8 кишини бу ишга жалб қилади).

Гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилинишига қарши кураш олиб боришда энг аввало гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилинишининг сабабларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Адабиётларда қайд эти-лишича, ушбу оғуни истеъмол қилувчиларнинг 64,8% қизиқиш орқали, 11,7% касаллик туфайли, 14,6% ўз ўртоқларидан орқада қолмаслик учун, 2,5% оғир кечинмалар туфайли, 2,4% гиёҳвандлик моддаларнинг зарарини билмаслиги оқибатида, 1,3% бошқа шахслар томонидан мажбурлаш оқибатида, 1,1% тиббий ходимлар кўрсатмасига мувофиқ, 1,6% эса бошқа сабаблар бўйича истеъмол қилишлари аниқланган.

Ҳозирги кунда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилувчилар-нинг ижтимоий таркиби таҳлил этилганда, уларнинг 2,2% ни қишлоқ хўжалигида банд бўлган ишчилар, 2,3% ни фермерлар, 14,3% ўқувчи

Page 118: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

118

ва талабалар, 17,8% ишчилар, 37,3% ни доимий таъминот манбаига эга бўлмаган шахслар, 26,2% бошқа тоифадаги шахслар ташкил этиши кузатилмоқда.

Гиёҳвандлик моддалари инсон соғлиғига алкоголдан, яъни спирт-ли ичимликлардан бир неча баробар тез, жиддий ва зарарли таъсир этади, агар мунтазам ичкиликбозликка берилиш 7–15 йил оралиғида доимий ичкилик ичиш билан юзага келса, гиёҳвандликка бир ярим-икки ой мобайнида бутунлай боғланиб қолиши билан хатарлидир. Гиёҳ-вандлик моддаларини мунтазам равишда истеъмол қилувчи шахс-ларнинг касаллигини шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: 1-босқич – руҳий боғланиш босқичи (бу босқичда организмнинг реактив ҳолати ўзгаради, психик боғланиш пайдо бўлади); 2-босқич – жисмоний боғланиш босқичи (бунда абстинентив синдром пайдо бўлади); 3-босқич эса толерантлик (реактивлик)нинг пайдо бўлиши, кучайиши ва мустаҳкамланиши билан тавсифланади1.

Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш кўп ҳолатларда ўзига хос руҳий ҳолат – эйфорияни келтириб чиқаради. Бунда шахс кайфиятининг яхшилангани, тетиклашгани, кучига куч қўшилганини ҳис қилади, ўзини чексиз имкониятларга эгадек сезади.

Шу маънода руҳий боғлиқлик руҳий фаолият соҳасини қамраб олади ва ҳар хил кўринишларда намоён бўлади. Биринчидан, у гиёҳ-вандлик моддалари мунтазам истеъмол қилинган барча ҳолатларда вужудга келади. Иккинчидан, шахсда гиёҳвандлик моддасига ноёб нарса сингари ижобий муносабат мустаҳкамланиб боради. Учинчи-дан, боғлиқлик дастлаб эпизотик равишда, кейинчалик эса мастлик ҳолатини ҳис қилишга бўлган турғун истак-хоҳишда ифодаланади. Тўртинчидан, у шахснинг руҳий ҳолати ва бошқа шахслар билан бўладиган муносабат йўналишини ўзгартиради. Бешинчидан, руҳий боғлиқлик узоқ вақт мобайнида сақланиб қолиб, у гиёҳвандлик моддаларидан ўзини тийишга уринишлардан сўнг шахснинг уларни истеъмол қилишга қайтишида ҳал қилувчи ўринни эгаллайди.

Жисмоний боғлиқлик деганда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ)нинг таърифига кўра, организмнинг гиёҳвандлик моддаларига мослашуви тушунилади. Бундай ҳол тегишли воситаларнинг қабул қилиниши тўхтатилганда содир бўладиган интенсив жисмоний касаллик-ларда намоён бўлади. «Тўхтатиш» синдроми ёки абстинентив синдром деб аталадиган бу касалликлар (бош оғриши, безгак тутиши, қўл-оёқлар суягидаги қақшатувчи оғриқ) гиёҳвандлик воситасининг моддалар

1 Толерантлик сўзи чидамлилик деган маънони билдиради.

Page 119: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

119

алмашувида иштирок этиши ва ушбу восита организмга киритилмаса, органларнинг бир меъёрда ишлай олмаслиги туфайли вужудга келади.

Гиёҳвандликнинг сўнги босқичи одатда шахснинг ахлоқий ва маънавий таназзули (оиладаги муносабатларнинг бузилиши, жамият ва қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик) ҳисобланади. Шахсда бундай таназзул алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш-дан 15–20 баробар тезроқ вужудга келади1.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, гиёҳвандликка ўсмирлар илк бор 11–17 ёшида берилишади. Шу даврда улар жиловланса, фожианинг олди олинади. Сўнг иккинчи давр бошланади. Бунда ёшлар бир ёки бир неча маротаба гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб кўрадилар. Кўплари кейин давом эттиришмаса-да, 25–30 фоизи унга ўрганиб қолишади. Уларнинг фикри ҳар қандай йўл билан, ҳатто жиноят содир этиб бўлса ҳам, эҳтиёжларини қондириш учун оғу топиш бўлиб қолади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, бугун-ги кунда дунё бўйича 13,5 миллион киши героин истеъмол қилади. Уларнинг бир миллиондан ошиғи ўзига ОИВ-ОИТС касаллигини юқтирган. Ҳар йили оғуни меъёридан кўп истеъмол қилиш оқибатида 10 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади2.

Гиёҳвандликка чалинишнинг сабаблари таҳлил қилинганда, ҳозир-ги даврда фуқароларнинг ушбу касалликка чалиниб қолишининг асосий сабабларидан бири сифатида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кел-тириб ўтиш мумкин. Буни, биринчидан, мамлакатимизда эркин бозор муносабатларига ўтилиши, ишчи ўринларига бўлган рақобатнинг кучайиши натижасида аҳоли кўпчилик қисмининг ишсиз қолиши, иккинчидан, наркобизнес орқали даромад орттиришга мослашган уюшган жиноий гуруҳларнинг бу ҳолдан фойдаланишга интилиши, яъни бекорчи қолган аҳолини гиёҳвандликка ўргатиш орқали «товар»-ларини ўтказиш ҳамда катта даромад орттиришга интилиши билан изоҳлаш мумкин. Чунки улар гиёҳвандликка қанча кўп одамлар мубтало бўлса, шунчалик кўп фойда оладилар.

Жаҳон миқёсида олиб борилаётган кузатишлар вояга етмаганлар ва ёшлар гиёҳвандлиги сонининг ортиб боришига таъсир қилувчи омил-лар турли давлатларда, қолаверса, бир мамлакатнинг ўзида турлича

1 Қаранг: Матчанов А.А., Ахмедов О.Т., Матлюбов Б.Б., Таджибоев У.Т., Тургунов У.Т. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш. – Т., 2011. – Б. 13–14.

2. Қаранг: Хасанов Ж. Фақат яхши амалларни бажарайлик! // Постда. – 2012. – №5. – Б. 3.

Page 120: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

120

эканлигини кўрсатмоқда. Лекин улар орасида умумий жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Биринчидан, ўсмирлар оқибатини ўйламаган ҳолда аввал тамаки чекиши, сўнгра гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиши орқали улғайиб қолганликларини кўрсатишга уринишади. Иккинчи-дан, гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишга ўрганиб қолган ёш-лар ўз тенгдошларини давралар, дискотекалар ва бошқа жойларда камситиб, калака қилиб, уларни сафларига қўшилишига ундашади. Учинчидан, гиёҳвандларнинг пайдо бўлишига оилавий муҳит ҳам катта таъсир кўрсатади. Хонадондаги сурункали жанжаллар, ичкилик-бозликдан безор бўлган ўсмир кўчадан «паноҳ» топишга ҳаракат қилади. Тўртинчидан, ёшлар айнан балоғат даврида бекорчи бўлиб қолиши, уларни ўзларига ёқмаган иш билан боғлаб қўйиш гиёҳванд-лик кўчасига кириб қолишни юзага келтиради.

Вояга етмаганларни гиёҳвандлик моддаларига ружу қўйишининг асосий субъектив омиллари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мум-кин, булар:

– бошқа фаолиятда ўзини намоён қила олмаслик; – ёшга нисбатан берилувчанлик; – тенгдошлари орасида ўзлигини намоён қилиш; – зарарли оқибатларни олдиндан кўра билмаслик. Бу борадаги объектив омиллар сифатида эса қуйидагиларни кел-

тириб ўтиш мумкин ҳисобланади: – вояга етмаганларда бекорчи вақтнинг кўплиги ва ота-она томо-

нидан унинг назорат қилинмаслиги; – вояга етмаганларнинг гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп мод-

даларни истеъмол қилиб кўришга бўлган қизиқиши, унинг таъсирини ўзида синаб кўришга интилиши;

– вояга етмаганлардаги стрессга чидамлиликнинг пастлиги, тор-тинчоқлик, итоаткорлик ёки унинг акси – тез асабийлашиши;

– ота-онанинг гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиши; – вояга етмаганларнинг турли норасмий ўсмирлар гуруҳларининг

таъсирига тушиб қолиши, уларга тобе бўлиб қолиши; – вояга етмаганларнинг чекиш, сурункали ичишнинг мантиқий

давоми сифатида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиши; – ота-онанинг вояга етмаганларга ҳаддан зиёд меҳр қўйиши нати-

жасида унга керагидан ортиқ ишониши; – ота-онанинг вояга етмаганларга эҳтиёжидан ортиқ кўп пул

бериши ва вояга етмаганлар томонидан унинг сарфланишини назорат қилмаслиги ва бошқалар.

Page 121: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

121

Гиёҳвандлик воситалари билан ноқонуний савдо қилувчи шахс-лар ва гиёҳвандлар вояга етмаганларни гиёҳвандликка ўргатишда, асосан, моддий томондан яхши таъминланган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларини кўпроқ ўзларига ўлжа сифатида жалб қилишга ҳаракат қиладилар.

Олиб борилган умумий ва якка тартибдаги ишларга қарамасдан 2011 йил бўйича Ўзбекистонда жами 18197 нафар гиёҳвандлик мод-даларини истеъмол қилувчи шахслар аниқланган бўлиб, шундан 2104 нафарининг иши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «Яраштириш комиссиялари» томонидан кўриб чиқилган.

Бугунги кунда республикамизда кенг жамоатчилик кўмагида Ички ишлар вазирлиги тизими ходимлари томонидан ҳар йили «Қорадори» тадбирининг ўтказилиши анъанага айланиб, гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши аёвсиз курашиш яхши самаралар бермоқда.

Мамлакатимизда гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ жиноят-ларга қарши кураш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, нар-котрафик ва наркотик моддаларнинг ғайриқонуний айланишига қарши кураш энг долзарб вазифага айланган. Айни пайтда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шунингдек АҚШ, Германия каби ривожланган ва МДҲ давлатлари билан гиёҳвандлик моддаларига оид жиноятларга қарши курашишда кенг ҳамкорлиги йўлга қўйилган.

Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик касал-лик бўлиб, хатарли ижтимоий-психологик ҳодиса ҳисобланади.

Сурункали спиртли ичимликларга ружу қўйиш деганда, шахс-нинг спиртли ичимликлар (арақ, коньяк, вино ва бошқалар)га мукка-сидан кетиши, ичмасдан тура олмаслиги ва унга физиологик боғла-ниши тушунилади. Ушбу иллатнинг олдини олиш учун, биринчи навбатда, шахснинг нима сабабдан спиртли ичимликларга боғланиб қолганлигини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Ана шу сабабларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этади.

Қуйидаги сабабларга кўра шахс сурункали ичкиликбозликка берилади:

Социал-психологик мотивлар: – анъаналар; – бошқа шахсларнинг таъсирига тушиш. Шахсий мотивлар: – кайф қилиш учун; – ёмон эмоционал ҳолат ва кечинмаларни йўқотиш учун; – бекорчилик сабабли ёки ўз руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида.

Page 122: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

122

Патологик мотивлар: – дори сифатида ичиш; – организмни биологик эҳтиёжини қондириш учун; – ҳаёт мазмунининг йўқлигини англаган ҳолда қасддан ичиш. Шахс спиртли ичимлик истеъмол қилишининг уч даражаси мавжуд

бўлиб, улар шахснинг хатти-ҳаракатларини белгилайди. Булар: енгил даражадаги мастлик; ўртача даражадаги мастлик (нерв фаолиятида тормозланиш вужудга келади ва у бузилади); оғир даражадаги маст-лик (марказий вегетатив марказлар ишдан чиқади, паралич бўлади).

Заҳарвандлик ҳам узоқ даврлардан бери мавжуд бўлиб, инсон-нинг ўткир ҳидли заҳарли моддаларни ҳидлаш орқали кайф қилиши ва маст бўлиши тушунилади. Ушбу касаллик ҳам ижтимоий хавфли ҳодиса бўлиб, унга чалинган шахс мастлик ҳолатида жиноят содир этишга мойил бўлади. Энг ёмони ёшлар ва вояга етмаган-ларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатишидир. Заҳарвандликка чалинган шахслар организмининг функцияси, заҳарвандлик моддалари (бензин, керосин ва бошқа турдаги ўткир ҳидли химикат-лар)га мослашади ва усиз яшай олмайди. Заҳарвандликка ўрганиш-нинг ҳам сабаблари юқоридагиларга ўхшаш бўлиб, қизиқиш, кайф қилиш ёки бирор салбий ҳолатни унутиш мақсадида қилинади.

Гиёҳвандлик ва заҳарвандлик моддаларини истеъмол қилишнинг асосий психологик-педагогик сабаблари:

– турмушдаги қийинчиликларни эсдан чиқариш учун; – интизомнинг йўқлиги ва шахс характерининг заифлиги сабабли; – ўз-ўзини назорат қилишнинг заифлиги; – номаълум таассуротларни ҳис қилишга қизиқишнинг мавжудлиги; – оилавий жанжаллар ва оиладаги носоғлом муҳит; – тарбиядаги камчиликлар. Юқорида кўрсатиб ўтилган салбий иллатлар жамиятга жуда катта

зарар етказади, айниқса, вояга етмаганларнинг бундай салбий иллат-ларга жалб этилиши жамият ҳаётига катта хавф туғдиради. Шунинг-дек, ушбу модда ва воситалар таъсирида жиноятлар содир этилиши ўта хавфли тус олади. Кўплаб оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, ўғрилик, босқинчилик, қотил-лик ва ҳоказолар содир этилади.

Гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик ва заҳарвандликнинг олдини олиш фаолиятини ташкил этишда мавжуд шахсий ва ижтимо-ий омилларни инобатга олган ҳолда профилактик усулларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Page 123: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

123

Ўзбекистон давлати мамлакат аҳолисининг соғлигини сақлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида кўплаб кўзга кўринарли амалий ишларни олиб бормоқда. Бозор иқтисодиёти-га асосланган жамиятга ўтиш жараёнида сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг олдини олиш ва оммалашишига қарши курашиш муҳим аҳамият касб этади.

Салбий-ижтимоий ҳодисаларни олдини олишнинг

педагогик муаммолари

Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг олдини олишда ва профилактик фаолиятни ташкил этиш жараёнида, биринчи навбатда, унинг сабаб ва шароитларини аниқлаш ва бар-тараф этиш муҳим аҳамиятга эга. Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳ-вандлик ва заҳарвандлик салбий иллатлардан ҳисобланиб, жамият ҳаётига ижтимоий хавф соладиган, кўп зарар етказадиган офатдир.

Бундай шахслар меҳнат қилиш қобилиятини йўқотади, соғлиғига путур етади, энг ёмони, бу иллат уни жамиятга зид хатти-ҳаракат-ларни содир этишга ундайди, айрим ҳолатларда эса жиноятлар содир этилишига олиб келади.

Шу маънода ушбу касалликка мубтало бўлган шахсларни мажбурий даволашга юбориш, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабр-даги «Сурункали алкоголизм ҳамда гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғисида»ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1994 йил 27 декабрдаги 326/599-сонли «Сурункали алкоголизм ҳамда гиёҳ-вандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида-ги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма буйруғи профилактика инспекторларининг сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳар-вандликнинг олдини олиш фаолиятини ташкил этишни белгилаб беради. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 186-моддасида эса фуқаро-ларнинг хонаки усулда ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсади-да тайёрлаши ёки сотиши ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик белги-ланган. Умуман, бу борадаги ишларнинг туб моҳияти фуқароларнинг соғлиғини, аввало, ёшлар ва вояга етмаганларни сурункали ичкилик-бозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик каби иллатларнинг зарарли таъ-сиридан, шу билан боғлиқ ижтимоий ва бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилишга, шунингдек жамиятда соғлом турмуш тарзини шакл-лантириш ҳамда қарор топтиришнинг ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратишга қаратилгандир.

Page 124: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

124

Профилактика инспекторлари асосан ушбу иллатларга йўлиққан шахсларни нормал турмуш тарзига қайтариш чораларини кўриш билан бирга, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи, уларни тарғиб қилувчи шахс-ларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш орқали ҳам амалга оширади.

Бу жараёнда профилактика инспекторлари биринчи гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик ва заҳарвандликка мубтало бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни тўплашлари, олинган маълумотлар асосида текширув ишларини амалга оширишлари, беморларни эса тиббий муасса-салардан текшириш ва шундан сўнг тиббий муассасаларнинг хулосалари асосида мажбурий даволашга юбориш чораларини кўришлари лозим.

Профилактика инспекторлари биринчи навбатда сурункали ичкиликбозликни тарғиб этувчи ёки ушбу маҳсулотларни ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлашлари ва уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриши энг зарур вазифалардан биридир. Албатта шахсга бўлган ташқи таъсир натижаси уни сурун-кали ичкиликбоз ёки гиёҳвандга айлантириши мумкин. Зеро, ноқону-ний спиртли ичимликларнинг сотилиши ўз навбатида тарғиб қилиш билан баробардир. Маҳаллада ўтказиладиган тўй ва бошқа тадбир-ларда ичкиликбозликни камайтириш борасида маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик вакиллари билан тушунтириш ишларини олиб боришлари эса мақсадга мувофиқдир.

Гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик ва заҳарвандликни якка профилактикасида биринчи навбатда ушбу модда ва воситаларга мубтало бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни назоратга олган ҳолда қуйидаги якка тартибдаги профилактик ишлар ташкил этиши лозим:

биринчидан, гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик ва заҳар-вандликка чалинган шахсларни аниқлаш мақсадида улар ҳақидаги ахборотларни олиш;

иккинчидан, ушбу касалликка мубтало бўлганлик даражасини аниқлаш учун наркология диспансерлари текширувидан ўтказиш, у ерда ҳисобга олинишини таъминлаш ва хулосалар олиш;

учинчидан, маъмурий ҳудуди бўйича наркология диспансеридан даволаниш учун мурожаат этган ва у ерда касаллиги учун ҳисобга олинганлар ҳақидаги маълумот ва хулосаларни олиш;

тўртинчидан, касалликка чалинган шахсларни ички ишлар орган-лари профилактик ҳисобига олиш;

бешинчидан, профилактик таъсир чоралар наф бермаса, охирги чора сифатида касалликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даво-лашга юбориш чораларини кўриш.

Page 125: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

125

Шунингдек, профилактика инспекторларининг гиёҳвандлик, сурункали ичкиликбозлик ва заҳарвандликнинг якка профилактикаси жараёнида фақатгина касал бўлганлар эмас, балки жамоат жойларида мунтазам спиртли ичимликлар истеъмол этувчи ва шунга мойил шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли равишда таъсир чораларини қўллаш фаолиятини ҳам кўрсатишимиз мумкин.

Шахснинг гиёҳванд моддалар ва ичкиликбозликка берилишининг олдини олишнинг педагогик ва психологик жиҳатларини аниқлаш ва улар билан ҳар томонлама профилактик ишларни олиб бориш, уларга педагогик таъсир ўтказиш, уларда мавжуд бўлган бундай иллатларга қарши кураш олиб бориш йўлида ишлатиладиган педагогик ва психо-логик томонларни аниқлаб олиш бугунги куннинг энг долзарб муам-моларидан биридир.

Педагогика фанининг асосий мақсади уларни педагогик жиҳатдан тавсифлаб, тарбиялаш йўлларини кўрсатиб беришдан иборат. Ушбу фан бундай зарарли иллатларнинг олдини олиш, улар билан профи-лактик ишларни ўтказиш, ҳар хил чора-тадбирлар кўриш, уларни ҳар томонлама ўрганишни тақозо этади.

Маълумки, вояга етмаганларнинг гиёҳвандликка мубтало бўлиши асосан назоратсизлик оқибатида келиб чиқади. Бу борада вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профи-лактикасини амалга оширувчи органлар, муассасалар ҳамда ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг умумий ва якка тартибдаги профилактик фаолиятни амалга оширишдаги функция ва вазифалари аниқ ва равшан белгилаб қўйилган.

Агар вояга етмаган ёки ёшлар гиёҳвандликка чалинса, у ҳолда ота-она ё уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролар йиғини ҳузу-ридаги Ёшлар билан ишлаш комиссиясига, мактаб маъмуриятига муаммонинг сабабларини аниқлаш ва ҳал этишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилиши ҳамда бамаслаҳат ва ҳамкорликда қуйидаги ишлар амалга оширишлари талаб этилади:

– биринчи навбатда, зарур деб ҳисобланса, психолог мутахассис иштирокида боланинг эҳтиёжи, қизиқиши, ўзи ва ҳаёти билан боғлиқ муаммолар аниқланади1;

– шахснинг эҳтиёжи, қизиқиши ҳамда муаммоларини ҳисобга олган ҳолда у билан якка тартибда тарбиявий-профилактик суҳбатлар ўтказилади;

1 Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Вояга етмаган болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга ўрнатилган (Ар-Риёд) дастурий принцип-ларининг 1-моддаси.

Page 126: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

126

– шахснинг гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун моддий маблағни қаердан олиши, таъминотчиси ким эканлиги аниқланади;

– шахснинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш ва назорат қилиш учун устоз-мураббий ёки жамоатчи тарбиячи бириктирилади;

– шахс наркология диспансер кўригига олиб борилади; – зарур ҳолларда ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ва

бошқа амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ваколатли идораларга мурожаат қилинади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича иштирокчилар фао-лиятларини мувофиқлаштириш масъулияти мактаб маъмурияти ваки-лига юклатилиши мақсадга мувофиқ.

Агар вояга етмаганнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермай, вояга етмаганлар сурункали равиш-да гиёҳвандлик ва заҳарвандлик моддаларини истеъмол қилишни давом эттирса, у ҳолда улар туман (шаҳар) ИИБнинг ҳудудга бирик-тирилган Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профи-лактикаси инспекторига мурожаат қилиши шарт.

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузар-ликларнинг профилактикаси инспектори сурункали равишда гиёҳванд-лик ва заҳарвандлик моддаларини истеъмол қилаётган вояга етмаган-ларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги Ёшлар билан ишлаш комиссияси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, мактаб маъмурияти, синф мураббийси ёки бошқа педагоглар билан бамасла-ҳат ва ҳамкорликда қуйидаги тадбирларни амалга ошириши лозим:

– вояга етмаганларнинг эҳтиёжи, қизиқиши ҳамда муаммолари қанчалик тўлиқ ва мукаммал аниқланганлиги ва у билан якка тартибда тарбиявий-профилактик суҳбатлар қанчалик ўтказилганлигини, бунда вояга етмаганлар манфаатлари нечоғлик ҳисобга олинганлигини ўрганиш;

– вояга етмаганлар билан ўтказилган якка тартибдаги тарбиявий-профилактик суҳбатлар, унга бириктирилган устоз-мураббий ёки жамоатчи тарбиячи фаолияти, кўрсатилган ижтимоий, ҳуқуқий, тиб-бий, психологик ва бошқа амалий ёрдамлар, унинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар нима учун самара бермаётганлигининг сабабларини аниқлаш;

– аниқланган сабабларни бартараф этиш мақсадида вояга етма-ганларга нисбатан амалга ошириладиган белгиланган тарбиявий про-

Page 127: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

127

филактик ишларни олиб бориш, унга амалий ёрдам кўрсатиш учун масъул шахсларга ўз вазифаларини бажармаётганликларини маълум қилиш, зарур ҳолларда бу ҳақда прокурорга белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

– мажбуриятларини бажармаётган, вояга етмаганларнинг сурункали равишда гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишига шарт-шароит яратиб бераётган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, мансабдор шахсларни аниқлаш ва ҳужжатларни ҳокимликлар ҳузури-даги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларга тақдим қилиш;

– вояга етмаганларни тиббий кўрикдан ўтказиб, мутахассис шифокорнинг ёзма хулосасига кўра мажбурий даволанишга юбориш.

Айтиб ўтилган ушбу тадбирлардан ташқари, яна қуйидаги чора-ларнинг кўрилиши ҳам талаб этилади: вояга етмаганларни гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишга

ундаётган шахсларни аниқлаш борасида тегишли хизмат соҳалари билан биргаликда тадбирлар ўтказиш; гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар вояга етма-

ганларнинг қўлига қандай етиб бораётганлигини аниқлаш; ички ишлар органларининг бошқа хизматлари билан биргалик-

да, гиёҳвандлик касаллигига дучор бўлган ота-оналарнинг муомала лаёқатини чеклаш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш; соғлиқни сақлаш муассасаларига келишдан бош тортган мажбу-

рий даволанишга муҳтож, сурункали равишда гиёҳвандлик модда-ларини истеъмол қилувчи вояга етмаганларни тиббий кўрикдан ўтка-зишга олиб келишга ёрдамлашиш; мутахассис шифокорнинг ёзма хулосаси асосида қонунда кўр-

сатилган тартибда тегишли ҳужжатларни тиббий муассасалар ёрда-мида расмийлаштириб, суд қарори асосида вояга етмаганларни маж-бурий даволанишга жўнатиш; соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан «гиёҳванд» ташхиси

қўйилган ва мажбурий даволаш муассасасидан қайтган вояга етмаган-ларга нисбатан профилактик ҳисоб иши юритиш; вояга етмаганларнинг профилактик ҳисобга олинганлиги ҳақида

унинг яшаш, ўқиш ва иш жойларига хабар бериш. Ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича иштирокчилар фаолият-

ларини мувофиқлаштириш учун масъул туман (шаҳар) ИИБ вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспек-тори ҳисобланади.

Page 128: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

128

Таъкидлаш керакки, гиёҳвандлик оқибатида кўплаб жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Шунинг учун гиёҳвандликнинг олдини олишда ҳар бир фуқаро ўзининг масъулият ва бурчини ҳис этиши керак. Ўз вақтида ички ишлар органларига гиёҳвандлик билан шуғулланувчи шахслар тўғрисида ва гиёҳвандлик воситаларини тар-қатувчилар ҳақида хабар қилишлари лозим бўлади. Мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашнинг турли шакл ва усулларидан фойда-ланилмоқда, лекин бу иллатларни олдини олишда самарали натижага эришиш учун барча профилактика субъектлари ва давлат органлари, фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида керакли чора-тадбирлар-ни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик каби иллатлар, ўз навбатида, жиноятларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитлардан ҳисобланади. Бу муаммо ва камчиликларни бартараф этишда ички ишлар органларининг бошқа давлат органлари ва жамоат-чилик билан ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг олдини олишда профилактика инспекторларининг тиббий муассасалар билан ҳамкорлиги асосий ўринни эгаллайди. Бу жараёнда профилактика инспекторлари наркологик диспансерлар билан ҳудуд бўйича қанча фуқаро ҳисобга олинганлиги, даволанганлиги, тузалганлиги, улар-нинг касаллик даражалари ҳақидаги маълумотлар олиш билан бирга, айрим фуқароларнинг касалликка чалинганлигини аниқлашда ва уларни диспансер кўригидан ўтказишда ҳамкорлик қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги тизимлари томонидан гиёҳвандлик ва ичкиликбозликнинг олдини олишда олиб бориладиган чоралар қуйидагилардан иборат:

– сурункали ичкиликка ружу қўйган, гиёҳванд, заҳарвандларни аниқлаш, даволаш ва ҳисобга қўйиш;

– тиббиёт учун зарур дориларнинг миқдорини аниқлаш; – махсус даволаш муассасаларини кенгайтиришни таъминлаш; – бу турдаги беморларни даволовчи тиббиёт ходимлари малака-

сини ошириш; – илмий изланишлар олиб бориш; – турли дориларни ишлаб чиқишда, хомашёдан фойдаланишда

қатъий ҳисоб юритиш. Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка мубта-

ло бўлган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича профи-лактика инспекторларининг тиббий муассасалар билан ўзаро ҳам-корлиги қуйидаги жараёнларда амалга оширилади:

Page 129: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

129

– бу касалликка дучор бўлган беморлар бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларига хавф солганда мажбурий даволаш муассасасига олиб келиниши жараёнида;

– аниқланган беморлар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш жараёнида;

– беморларнинг оила аъзолари, қариндошлари билан тушунти-риш ишлари олиб бориш жараёнида;

– ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг салбий оқи-батлари ҳақида фуқаролар олдида тарғибот-ташвиқот, умумий про-филактика ишларини олиб бориш жараёнида.

Республикамизда сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳар-вандликнинг олдини олиш жараёнида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Бугунги кунда республикамизда сурункали ичкиликбозлик, гиёҳ-вандлик ва заҳарвандликнинг олдини олишда турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу турдаги модда ва воситаларнинг ноқону-ний тарқалиши ва уларни сотиш, сотиб олиш қарши курашиш бора-сида бир қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка вояга етмаганларнинг кириб кетиши ачинарли ҳолдир. Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи профи-лактик ишларни ташкиллаштириш энг муҳим вазифалардан биридир. Ушбу иллатларнинг аксарияти кечаси ишлайдиган кафе ёки ресторан-ларда ташкил этилиши инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси-нинг 2010 йил 17 майда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгар-тишлар киритиш тўғрисида»ги кодексига 1882-модда киритилди. Унда «Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш» ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлик белгиланди ва «Ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахс-лари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш энг кам иш ҳақининг ўн бара-варидан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўла-ди», деб кўрсатиб ўтилди. Ушбу модда сурункали ичкиликбозлик,

Page 130: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

130

гиёҳвандлик ва заҳарвандлик каби салбий иллатлардан ёшлар ва воя-га етмаганларни асраш йўналишларидан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 7 октябрда қабул қилган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонуни сурункали ичкиликбозлик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш ва уни тарғиб этувчи ҳолатларга қарши кураш йўналишларини белгилаб берди. Қонуннинг 3-модда-сида бир қатор таърифлар берилган. Жумладан: алкоголь маҳсулоти – «коньяк спирти ёки тозаланган этил спиртидан, вино материаллари ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган, ҳажмидаги этил спиртининг улуши бир ярим фоиздан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулоти», алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг салбий таъсири профилакти-каси – «алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ фуқаролар соғлиғига, аввало, ёшлар соғлиғига, уларнинг жис-моний, маънавий ривожланишига, жамиятнинг маънавий-ахлоқий негизларига таҳдидларнинг ҳамда бошқа таҳдидларнинг олдини олишга ва уларни камайтиришга қаратилган ижтимоий, ҳуқуқий, тиб-бий чора-тадбирлар ҳамда бошқа чора-тадбирлар мажмуи», алкоголга қарамлик – «алкоголь маҳсулотига патологик ружу қўйиш, алко-голдан сурункали заҳарланишнинг психосоматик (руҳий ва жис-моний) ҳамда ижтимоий оқибатлари билан тавсифланадиган сурун-кали кучайиб борувчи касаллик (сурункали алкоголизм)», тиббий огоҳлантириш – «алкоголь маҳсулоти идишининг ёрлиғида ҳамда тамаки маҳсулотининг қутисида (ўровида) жойлаштириладиган, алко-голь ёки тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг инсон соғли-ғига салбий таъсири тўғрисидаги ахборот», деб кўрсатиб ўтилган.

Қонунинг 4-моддасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тар-қатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўна-лишлари қуйидагича кўрсатилган:

– фуқаролар соғлиғини сақлаш, алкоголь, тамаки маҳсулотлари-нинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, иқтисо-дий, ижтимоий ҳамда бошқа чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;

– фуқароларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, улар-нинг соғлиғига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда бундай таҳдидларни камайтиришга қаратилган профилактика, маърифий фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш;

Page 131: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

131

– алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши ҳамда реализация қилиниши соҳасидаги давлат назоратини таъминлаш, шунингдек бундай маҳсулотларнинг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга, уларнинг салбий таъсири профилактикасига, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш;

– алкоголь ва тамакига қарам бўлиб қолган шахсларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш;

– алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг сал-бий таъсири профилактикаси, шунингдек алкоголь ва тамакига қарамлик диагностикаси ҳамда уни даволаш соҳасидаги илмий тад-қиқотларни ривожлантириш;

– соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш ва уларнинг салбий таъсири профилактикаси соҳасидаги дав-лат сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган профилактика, маърифий тадбирларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирок этиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш.

Сурункали ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг олдини олишда умумий профилактика ҳам алоҳида ўринга эга. Бу жараёнда аҳоли ўртасида ушбу иллатларнинг салбий оқибатлари, ижтимоий хавфи ҳақидаги учрашувлар, маърузалар ўқиш билан бирга, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш самаралидир. Фуқаро-лар билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда кўриб чиқила-ётган иллатнинг салбий оқибатларини тасвирловчи лавҳалар, плакат-лар, кинофильмлар, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар орқали профилактик чора-тадбирларни олиб бориши мумкин.

Ичкиликбозликни тарғиб этувчи ёки ушбу маҳсулотларни ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳам профилактика инспекторларининг асосий вазифалардан биридир. Ташқи таъсир натижаси ҳам шахсни сурункали ичувчи ёки гиёҳвандга айлантиради.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддасида жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол этиш ҳуқуқбузарликлари учун маъмурий жазо чораларини қўллаш кўрсатиб ўтилган. Профи-лактика инспекторлари маъмурий ҳудудда жамоат жойларида, мактаб ёки боғчалар ҳудудларида, хиёбонларда ушбу ҳуқуқбузарликни содир этувчиларни аниқлаб, уларни маъмурий жавобгарликка тортишлари

Page 132: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

132

ва ушбу шахслар билан тушунтириш ишларини амалга оширишлари ҳам якка профилактиканинг йўналишларидан бири ҳисобланади.

Суд мажбурий даволашга юбориш ҳақидаги масалани бемор ва унинг қариндошлари иштирокида кўриб чиқиб, қарор қабул қилади. Агар бемор судга сабабсиз келмаса, ички ишлар органлари томони-дан мажбурий равишда олиб келинади. Мажбурий даволашга юбо-риш тўғрисидаги суд қарори устидан қарор чиқарилган шахс ёки унинг ҳимоячиси етти кунлик муддат ичида юқори турувчи судга норозилик билдириши мумкин.

Суднинг мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори 10 кун-лик муддат ичида ҳудуд профилактика инспектори томонидан ижро этилиши керак. Мажбурий даволаш муддати эса, даволаш муассаса-сида ташкил этилган комиссия томонидан бемор даволашга жойлаш-тирилгач, 5 кун ичида ҳал этилади. Бундай беморларни мажбурий даволаш жараёни даволаш муассасаларида уларни меҳнатга жалб этиш орқали амалга оширилади.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Салбий ижтимоий ҳодисалар тушунчаси ва туркумлари, улар-нинг намоён бўлиши ва ривожланиш омилларини айтиб беринг.

2. Гиёҳвандлик, заҳарвандлик ва ичкиликбозлик тушунчаларига таъриф беринг ва уларни истеъмол қилишнинг педагогик-психологик сабабларини айтинг.

3. Гиёҳвандлик, заҳарвандлик ва ичкиликбозлик каби салбий иж-тимоий иллатларни олдини олишнинг педагогик муаммолари нима-лардан иборат?

4. Психотроп моддалар ва ичкиликбозликка патологик-психоло-гик мойиллик қандай кечади?

5. Заҳарвандлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик моддаларининг шахс психологиясига салбий таъсири натижасида, уларда ғайриижти-моий хулқ-атворнинг намоён бўлиши. Бундай салбий ҳодисаларнинг тарқалишига кўмаклашувчи омиллар ва уларни бартараф этиш йўл-ларини айтиб беринг.

Page 133: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

133

6-мавзу. ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Психология фани ҳақида тушунча. Онг ва психика. Ҳозирги замон психология фанининг асосий принциплари, кате-

гориялари ва илмий тадқиқот усуллари. Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг

асосий йўналишлари.

Психология фани ҳақида тушунча. Онг ва психика Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти давомида қадимги

одамлар табиий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ибтидоий жамоа аъзоларининг психологик хусусиятларини аниқлаш, улардан шахслараро муносабатларда оқилона фойдаланиш, ўзининг хатти-ҳаракати, шахсий фаолияти ва муомалага киришишида уларни ҳисобга олишга интилиб яшаб келганлар. Кўп минг йиллик ижтимоий ҳаёт тажрибаларига асосланган равишда одамлар шахснинг индиви-дуал (лот «individuum» – «алоҳида», «яккаҳол одам») хусусиятларини жон билан боғлашга ва унинг таъсири билан изоҳлашга ҳаракат қилишган. Қадимги одамларнинг тасаввурларига қараганда, инсон танасида жон жойлашган бўлиб, у шахсга оид хусусиятлар, хислат-ларни вужудга келтириш имкониятига эга эмиш. Қадимги аждодлари-мизнинг «жон» тўғрисидаги тасаввурлари шунга боғлиқ, мутаносиб тушунчасини келтириб чиқарди ва бунинг натижасида анимизм (лот «anima» «жон» деган) таълимоти инсоният томонидан кашф қилина-ди. Ибтидоий халқларнинг тасаввурларида руҳ инсоннинг танаси билан узвий боғлиқ ҳолда ҳукм суради, гўёки яшайди. Шунинг учун ижтимоий ҳодисалар, ҳатто онг, шунингдек реал воқеликлар (ўлим, уйқу, беҳуш бўлиш, бетоблик) кабиларни содда тарздаги моддийлик (мавжудлик) нуқтаи назаридан талқин қилишга уринганлар. Содда тафаккур шакллари билан қуролланган қадимги одамлар атроф-муҳит тўғрисидаги ранг-баранг ҳолатлар, ҳодисалар моҳиятини илмий жиҳатдан далиллаш имкониятига эга бўлганлиги сабабли идрок қилинган нарсани унинг ҳақиқий моҳияти тарзида акс эттиришган. Уларнинг тасаввурларида қуйидагича талқинлар кенг ўрин эгаллаган:

1) ўлим-уйқунинг бир тури, лекин руҳ баъзи бир сабабларга кўра танага қайтиб келмайди;

Page 134: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

134

2) туш кўриш-уйқудаги танани тарк этиб юрган ҳаракатдаги руҳнинг таассуротидир;

3) руҳ – инсоннинг айнан ўзидир; 4) руҳнинг эҳтиёжлари, турмуш шароитлари тирик одамникидан

тафовутланмайди; 5) марҳумларнинг руҳлари муайян машғулотлар тизимига,

ижтимоий қонун-қоидаларга риоя қилувчи ҳамжамиятни яратади; 6) тирик инсонлар билан марҳумларнинг руҳи бир-бирига боғлиқ

бўлиб, моддий жиҳатдан ўзаро алоқадордирлар. Қадимги инсонлар табиатининг қудрати (куч-қуввати) олдидаги

заифлиги туфайли якка шахс ҳам, жамоа ҳам руҳга итоаткор тарзида тасаввур этилиши натижасида дин, ибодат тушунчалари пайдо бўлади.

Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти давомида меҳнатни режалаштириш, ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш куч-лари ва уларнинг табақалашуви, одамлар тафаккурининг ривожлани-ши туфайли жоннинг (руҳнинг) моддийликдан ташқари хусусияти, кўриниши юзасидан ғоялар вужудга келади. Бунинг натижасида ани-мистик тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натуралистик (лот. «natura» – «табиат» маъносини англатувчи) фалсафий манзараси тарзида изоҳлаш намоён бўла бошлади:

1. Руҳ оламининг ибтидосини ташкил қилувчи нарсалар (сув, ҳаво, олов)нинг инсонлар ва ҳайвонларга жон бағишловчи шакли (Фалес эрамиздан олдинги VII – VI асрлар, Анексимон V аср, Гераклит VI-V асрлар).

2. Эрамиздан олдин ижод қилган юнон файласуфларининг илмий изланишлари натижасида материянинг жонлилиги, яъни гилозоизм (юнон. «hule» – «модда», «zol» – «ҳаёт» маъноси) тўғрисидаги ғоя юзага келади.

3. Материянинг жонлилиги ҳақидаги ғояни ривожлантирган атомизм (юнон. «atomos» – «бўлинмас») номояндалари (Демокрит эрамиздан аввалги V – IV асрлар, Эпикур IV – III асрлар, Лукриций I аср) бир қанча фикрларни илгари сурдилар, жумладан:

1) руҳ танага жон бағишловчи моддий жисмлар; 2) моддий асос сифатидаги ақл; 3) ҳаётни бошқарувчи идрок вазифасини бажарувчи аъзо; 4) руҳ билан ақл тана аъзолари, бинобарин уларнинг ўзи ҳам танадир; 5) улар шарсимон, кичик ҳаракатчан атомлардан иборатдир. Атомистларнинг фикрлари таҳлили шуни кўрсатдики, унда

тананинг (жонли нарсанинг) акс эттиришидан тортиб то психикага (юксак ақл идрокгача) жонлилиги хусусиятининг материяга хос

Page 135: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

135

хусусият эканлигининг эътироф этилиши ўша давр учун буюк илмий воқелик эди.

Юқоридаги мутафаккир олимларнинг мулоҳазалари организмнинг анатомик, физиологик тузилиши, миянинг таркиби сингари моддий асосларга суянган ҳолда реал воқеликни тушунтириш имкониятига эга эмас эди. Худди шу омилдан келиб чиққан ҳолда инсоннинг тафаккури, шахсий фазилатлари, унинг мақсадни кўзлаши, гавдани идора этишга қобиллигини далиллаш тўғрисида фикр юритиш мурак-каб руҳий жараён ҳисобланади.

Ижтимоий ҳаёт эҳтиёжлари қадим замонлардан буён кишиларни теварак атрофдаги одамларнинг психологик жиҳатдан тузилиш хусу-сиятларини фарқлай билишга ва уларни ўз хатти-ҳаракатларида ҳисобга олишга мажбур этиб келган. Дастлаб бу хусусиятларга жон-нинг таъсири деб изоҳ берилган. «Жон» тушунчасининг пайдо бўлиши ибтидоий халқларнинг анимистик қарашлари билан боғлиқдир.

Кейинчалик жамият тараққий эта борган сари режалаштириш ва ижронинг жисмоний меҳнат ва ишлаб чиқаришнинг маънавий куч-ларнинг табақалашуви синфий жамиятнинг пайдо бўлиши ва кишининг мавҳумлаштириш қобилияти ривожлана бориши муносабати билан жоннинг моддийликдан холи табиати ҳақидаги ғоялар пайдо бўлди.

Шу билан бирга, олдинги анимистик, афсонавий тасаввурлар ўрнини руҳни борлиқнинг натурфалсафий манзараси нуқтаи назардан тушунтиришга уринишлар эгаллай бошлади. Моний натур файласуф-лари – Фалес (7–6 асрлар), Анаксимен (эрамиздан олдинги 5 аср), ва Гераклит (эрамиздан олдинги 6–5 асрлар) руҳни оламнинг ибтидоси-ни ташкил этувчи нарсанинг (сув, ҳаво, олов) одамлар ва ҳайвонларга жон ато этувчи шакли тарзда талқин қилишган. Қадимги юнон файла-суфларининг бу ғояни изчиллик билан ўтказишлари материализмнинг ўзига хос шакли материянинг жонлилиги (гилозоизм) тўғрисидаги хулосага олиб келди. Бу материалистик ғояларнинг Демокрит (эр. олдинги 5–4 асрлар), Эпикур (эрамиздан олдинги 4–3 асрлар ) ва Лукреций (эрамиздан олдинги 1 аср) каби атомистлар томонидан ривожлантира бориши оқибати ўлароқ руҳ танага жон бағишловчи моддий жисм, шунингдек моддий асос ҳисобланмиш ақл, яъни бош-қача қилиб айтганда ҳаётнинг бутун жараёнини бошқариш вазифаси-ни бажарувчи идрок билан идора этиладиган аъзо сифатида талқин этила бошланди. Руҳ билан ақл тананинг аъзолари бўлгани учун улар-нинг ўзи ҳам тана ҳисобланади ва атомистларнинг фикрига кўра, шарсимон кичик ва шунинг учун ҳам анча ҳаракатчан атомлардан

Page 136: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

136

таркиб топади. Бу фикрнинг соддалигига қарамай унда жонли нарса тананинг энг содда функциялардан тортиб то психикага хос хусусият эканлигининг тасдиқланиши прогрессив ҳол эди.

Шундай қилиб, психик фаолиятни илмий тушуниш йўлидаги дастлабки йирик муваффақиятлар унинг физикавий олам қонунларига бўйсунишини исбот қилиш билан, унинг кўринишлари организмнинг анатомо-физиологик тузилишига боғлиқлигини кашф этиш билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга, ўша давр материализм намоянда-лари ихтиёридаги маълумотлар ёрдамида кишига хос мавҳум манти-қий тафаккур қандай бўлишини, шахснинг маънавий фазилатлари қай тариқа таркиб топишини, кишининг ўз олдига мақсад қўйиши ва гавдани ўз измига бўйсундира олиши, билиш қобилияти қай йўсинда талқин этилиши ва шу кабиларни тушунтириб бериш қийин эди.

Чинакамига инсоний хулқ-атворга оид ушбу аломатларни атом-лар ҳаракати доирасидан ташқарига олиб чиқиш, «шарбатлар» аралаш-маси ёки миянинг ташқи тузилиши билан тушунтириш мумкин эмас эди. Бу эса қулдорлик жамияти манфаатларини ҳимоя қиладиган фай-ласуфларнинг психика ҳақидаги идеалистик қарашларининг ривожла-ниши учун шароит яратиб берди. Бу файласуфлар орасида Афлотун (эрамиздан олдинги 428, 427 – 337 й) алоҳида ажралиб туради. У жоннинг қисмлари тўғрисидаги тушунчани яратди. Шундай қисм-лардан: а) ақл-идрокни; б) жасоратни; в) орзу-истакни алоҳида ажра-тиб кўрсатди ва улар тананинг турли қисмлари (бош, кўкрак, қорин бўшлиғи)га жойлашган бўлади деган фикрни илгари сурди. Афлотун-нинг фикрича, жоннинг қисмлари одамларда бир хил тақсимланган бўлиб, улардан бирининг бошқаларига қараганда устун бўлиши индивиднинг у ёки бу ижтимоий гуруҳга мансублигини белгилайди.

Афлотун психологияда дуализмнинг яъни моддий ва руҳий оламни тана билан психикани иккита мустақил ва антагонистик ибти-доийлар тарзида тушунтирадиган таълимотнинг асосчисидир. Афлотун-нинг дуализмига қараганда унинг шогирди Арасту (эрамизга қадар 384 – 322 й)нинг таълимоти анча муваффақиятли равишда илгарилаб кетдики, у психологик фикрларни табиий ва илмий асосда қайта кўриб уни биология ва тиббиёт билан боғлади. Арастунинг «Жон тўғ-рисидаги» асари психологиянинг бу даврга келиб ўзига хос билимлар соҳаси сифатида ажралиб чиққанлигидан далолат беради.

Арасту кишилик тафаккури тарихида биринчи бўлиб руҳ ва жонни тананинг ажралмас эканлиги ғоясини илгари сурди. Шу билан Арасту илмий психология фанига асос солди.

Page 137: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

137

Шарқ алломаларидан Ибн Сино, Форобий, Беруний, Навоий ўз асарларида психика ва шахс психологияси муаммолари юзасидан турлича ёндашувлар билан чиқишди.

Психика – бу юксак даражада ташкил топган материянинг маҳсули бўлиб, объектив оламни субъектив акс эттиришга айтилади.

Психика миянинг хусусиятидир. Сезги, фикр онг махсус тарзда ташкил топган материянинг олий маҳсулидир. Организмнинг психик фаолияти тананинг кўп сонли махсус аъзолари воситасида амалга оширилади.

Органик дунёнинг амёбалардан то одамга қадар узоқ давом этган эволюцияси давомида хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатларнинг физиоло-гик механизмлари тўхтовсиз мураккаблашиб, табақаланиб ва шулар туфайли организм муҳит ўзгаришларига тез реакция қила оладиган ва мослашувчан бўла борди.

И. М. Сеченов «Бош мия рефлекслари» (1863) асарида «онгли ва онгсиз ҳаётнинг барча ҳаракатлари рўй бериш усулига кўра рефлекс-лардан иборатдир» деган хулосага келган эди.

Психик ҳодиса яхлит рефлектор ҳаракатда юз берган ва унинг маҳсули бўлган ҳолда, айни пайтда ҳали юзага келмаган натижа (таъсир ўтказиш, ҳаракат қилиш)дан дарак берувчи омил вазифасини бажаради.

Психик жараёнларнинг роли нималардан иборат? Бу организм-нинг сигнал ёки бошқарув функцияси бўлиб ҳаракатни ўзгарувчан шарт-шароитларга мослаштиради ва шу билан фойдали, мослашувчан самарага эришишини таъминлайди. Психик жараён, маълумки ўзига эмас, балки миянинг моҳияти, унинг тегишли бўлинмалари функция-си сифатида ташқи олам ҳақидаги ахборотнинг қаёққа кетиши, қаерда сақланиши ва қайта ишланишини кўрсатувчи жавоб фаолиятининг бошқарувчисидир. Шундай қилиб, кишининг билимлари, теварак-атроф ҳақидаги тасаввурларни, яъни индивидуал тажрибанинг бутун бойликлари рефлектор ҳаракатга киради. Психик ҳодисалар бўлими-нинг ташқи (теварак-атрофдаги муҳит) ва ички физиологик системаси сифатидаги организмнинг ҳолати) таъсирларга жавобидир.

Психик ҳодисалар – бу фаолиятнинг таъсир этаётган (сезгилар, идрок), яъни ўтмиш тажрибада (хотира юз берган қўзғатувчига жавоб тарзида) рўй берадиган, ана шу таъсирни умумлаштирадиган улар пировардида олиб келадиган натижаларни (тафаккур, хаёл) олдиндан кўра билишга ёрдам берадиган, бир хил таъсиротлар натижасида фао-лиятни (ҳис-туйғу, ирода) кучайтирадиган ёки сусайтирадиган, умуман

Page 138: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

138

фаоллаштирилиб юборадиган ва бошқа хилдаги таъсиротлар оқиба-тида уни тормозлаштирадиган, одамлар хулқ-атворидаги (темперамент характер ва бошқалар) тафовутларни аниқлайдиган доимий бошқа-рувчилардир.

И. М. Сеченов психиканинг рефлекторлиги ва фаолиятнинг психик жиҳатдан бошқарилиши ғоясини илгари сурди. Бу муҳим назария ва қоидалар И. П. Павлов (1849 – 1936 й.) томонидан тажриба йўли билан тасдиқланди ва конкретлаштирилди. У ҳайвонларнинг, шунинг-дек одамларнинг ташқи муҳит билан ўзаро ҳаракати мия томонидан бошқарилиши қонуниятларини кашф этган эди. И. П. Павловнинг ушбу қонуниятларга нисбатан жами қарашлари одатда икки хил сигнал системаси ҳақидаги таълимот дейилади.

Нарсанинг тимсоли (кўриниши эшитилиши, ҳид тарқатиши ва шу кабилар ҳайвонлар учун бирор-бир шартсиз қўзғатувчи сигнал бўлиб хизмат қиладики, бу улар хатти-ҳаракати шартли рефлекс тарзида ўзгаришига олиб келади.

Ҳайвонлар ўз хатти-ҳаракатларида И. П. Павлов биринчи сигнал системасининг сигналлари «биринчи сигналлар» деб атаган сигналлар-га амал қилади. Ҳайвонларнинг бутун психик фаолияти биринчи сиг-наллар системаси даражасида юз беради. Одамда ҳам биринчи сигнал системасининг сигналлари (конкрет тимсоллар, тасаввурлар) унинг хулқ-атворини бошқариш ва йўналтиришда жуда муҳим роль ўйнай-ди. Масалан, светофорнинг қизил чироғи автомашина ҳайдовчиси учун сигнал қўзғатувчи бўлиб, қатор ҳаракатлантирувчи жараёнларни ҳосил қиладики, натижада шофёр тормозни босиб, машинани тўхтата-ди, айтганларнинг ҳаммасини психикани объектив оламнинг субъектив тарзи, воқеликнинг миядаги акси деб ҳисоблаш имконини беради.

Психология психикани ўрганишнинг ўз конкрет илмий вазифа-ларига, ўзининг конкрет тадқиқот мавзуига эгадир. Психология таъсир кўрсатувчи объектлари бўлган субъектнинг ички, психик ҳолатига ташқи таъсиротлар натижасида рўй берадиган ўзгаришлар жараёни қандай кечишини ўрганади.

Психика фаоллиги билан ажралиб туради. Унинг зарур жиҳати майиллар, энг мақбул ечимни фаол излаш, эҳтимолидаги хатти-ҳаракат-лар вариантларини хаёлдан ўтказишдан иборатдир. Психик инъикос айнан ўзини акс эттирадиган, суст нарса эмас, балки у ҳаракатлар-нинг турли вариантларини изланиш, танлаш, солиштириш билан боғ-лиқ бўлган шахс фаолиятининг зарур жиҳати ҳисобланади.

Психиканинг мавжудлиги изчил ҳаракат дастурини тузиш, олди-нига ички режада иш бажариш (масалан, хулқ-атворнинг эҳтимоли-

Page 139: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

139

даги вариантларини танлаш) ва шундан кейингина ҳаракат қилиш имконини беради.

Биологик эволюция жараёнида киши психикаси хулқ-атворни бошқаришнинг алоҳида аппарати сифатида пайдо бўлиб, сифат жиҳатдан ўзгариб кетади. Одамлар ижтимоий ҳаёт қонунларининг таъсири остида шахслар бўлиб етишади, уларнинг ҳар бирида уларни вояга етказган тарихий шароитнинг излари сақланиб қолган бўлади. Аслини олганда кишининг хулқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ҳам шахсий характер касб этади.

Айтганларнинг ҳаммаси эндиликда психология фанига юқорида берилган таърифни бир қадар конкретлаштириш имконини беради. Психология воқеликнинг миядаги образи сифатида содир бўлувчи пси-хик фактлар, қонуниятлар ва фаолият механизмлари тўғрисидаги фандир.

Психиканинг одамга хос бўлган олий даражаси онгни ташкил этади. Онг психиканинг олий даражаси, уни яхлит бир ҳолга келти-рувчи шакли бўлиб, кишининг меҳнат фаолиятида, бошқалар билан (тил ёрдамида) доимий мулоқот қилиш жараёнида шаклланишининг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари натижаси ҳисобланади.

Инсон психикаси билан юксак ташкил топган ҳайвон психикаси орасида катта фарқга эга ижтимоий воқелик ҳукм суради. Ҳайвон ўз тўдасидаги аъзоларига яққол ҳолат билан боғлиқ, бевосита фавқулод-даги вазият билан чекланган ҳодисалар юзасидан «ўзининг тили»да хабар узатиши одатий ҳодиса. Одам ундан фарқли ўлароқ нутқ воси-тасида ўз қабиладошларига ўтмиш (хотирот), ҳозирги давр ва кела-жак тўғрисида маълумот (ахборот) бериш ҳамда ижтимоий турмуш тажрибаларини узатиш имкониятига эга. Инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиётида тил туфайли акс эттириш (инъикос қилиш) имкониятлари қайта қурилди, оқибат натижада одам миясида атроф-муҳит тимсоллари, хусусиятлари аниқроқ акс эта бошлади. Бунинг натижасида якка ҳол шахс кишилик дунёси томонидан орттирилган тажрибадан баҳраманд бўла бориб, унинг учун номаълум ҳисоблан-ган борлиқ ҳодисалари, ҳолатлари, қонуниятлари тўғрисидаги билим-ларга эгалик қила бошлади. Ҳис-туйғулар, ички кечинмалар, таас-суротлар, ҳаяжонга солувчи нафосат тимсоллар юзасидан завқла-ниши, мароқ олиш имкониятлари вужудга келди, уларнинг мазмуни, маъноси, моҳияти бўйича ўзига ўзи ҳисобот бериш, ижобий ёки салбий таъсир этишини баҳолаш муаммоларини келтириб чиқарди.

Психиканинг юқори босқичи фақат инсонгагина хос бўлган, унинг энг юксак даражаси ҳисобланмиш онгда ўз аксини топади. Онг

Page 140: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

140

психикани яхлит тарзда ифодаловчи юксак шакли ҳисобланиб, инсон-нинг якка ва ҳамкорлик фаолиятининг (мулоқот нутқ, тил воситаси-да) ижтимоий-тарихий тараққиёт маҳсули сифатида юзага келгандир. У ижтимоий маҳсул бўлишидан ташқари, унга муайян муносабат билдириш мақсадни кўзлаш, ўзликни англаш кабиларни намоён этиш имкониятига эгадир.

Онгнинг тузилиши, унинг муҳим психологик таърифи қандай? Онгнинг тузилиши: Биринчи таърифи – номининг ўзидаёқ берилган бўлиб онг,

англаш деганидир. Иккинчи таърифи – «Мен» деган ва «Мен эмас» деган тушунчани англатиши.

Учинчи таърифи – Одамнинг мақсадни кўзловчи фаолиятини таъминлашдир.

Тўртинчи таърифи – онгнинг таркибига муайян муносабатнинг кирганлигидир.

Онгнинг юқоридаги кўрсатиб ўтилган барча ўзига хос хусусиятлари шаклланиши ва намоён бўлишининг муқаррар шарти тил ҳисобланади.

Онг психологик тавсифининг яна бири – субъект билан объект ўртасидаги аниқ фарқланишда ўз ифодасини топади, яъни шахс «мен» деган тушунчаси билан «мен эмас» атамаси таркибига нималар тегишли, алоқадор эканлигини аниқлаб билади. Табиатнинг таркибий қисми ҳисобланган инсон сут эмизувчилар оламида танҳо назорат қилишга, ўзини ўзи билишга, бошқариш имкониятига эга бўлган жонли зотдир, бинобарин, у психик фаолиятни ташкил қилишга, мақ-садга йўналтиришга, ўзини ўзи тадқиқ қилишга қодир мавжудотдир. Шахс ўз хулқ-атворини, билиш жараёнларини ақлий ва ижодий фаолиятини, иродавий сифатларни, онгли равишда оқилона баҳолай олади ҳамда ўзини ўзи бошқара билади.

Психиканинг қуйи даражаси онгсизликдир. Онгсизлик –киши-нинг ўзини тута олмайдиган қилиб қўядиган таъсиротлар билан боғ-лиқ психик жараёнлар, ҳаракатлар ва ҳолатлар йиғиндисидир. Онг-сизликда, англанишдан фарқли ўлароқ, киши ўзи бажараётган ҳаракат-ларни мақсадга мувофиқ тарзда назорат қила олмайди, уларнинг натижасини баҳолай олиши ҳам амри маҳолдир.

Онгсизликка қуйидаги психик ҳодисаларни киритиш мумкин: уйқу пайтида юз берадиган психик ҳодисалар (туш кўриш); сезилмай-диган, лекин ҳақиқатдан ҳам таъсир кўрсатадиган қўзғатувчиларга «субсенсор» ва «субрецептив» жавоб реакциялари; олдинлари онгли ҳаракат бўлиб, лекин такрорланавериб автоматлашиб кетган ва шунга

Page 141: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

141

кўра эндиликда англанилмайдиган бўлиб қолган ҳаракатлар; фаолият-га ундовчи, аммо мақсад ҳиссидан англанилмайдиган айрим майллар ва ҳоказо. Онгсизлик ҳодисаларига бемор кишининг психикасида рўй берадиган баъзи бир патологик ҳодисаларни – алаҳлаш, кўзига йўқ нарсалар кўриниши ва шу кабиларни ҳам қўшиш мумкин. Шуларга асосланиб, онгсизликни бир мунча қарама-қарши деб ҳисоблаш, уни ҳайвонлар психиксига тенглаштириш нотўғри бўлар эди.

Онгсизлик бу кишининг худди онг каби ўзига хос психик қиёфа-сидирки, у киши миясида борлиқнинг етарли даражада бир хил бўл-маган, қисман акси тарзда инсон ҳаётининг ижтимоий шарт-шароит-лари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлгандир.

Онгнинг юқорида таъкидлаб ўтилган барча функцияларини намоён бўлишининг муқаррар шарти тил ва нутқ ҳисобланади. Шахс нутқ фаолияти ёрдами билан билимларини ўзгартиради, аждодлар томонидан ижтимоий-тарихий тараққиёти давомида юзага келтирил-ган тажрибалар мажмуаси тилда мустаҳкамланади, у ўзининг тафак-кури орқали ҳаёти ва фаолиятини бойитади. Тил алоҳида объектив тизим сифатида намоён бўлиб, унда ижтимоий- тарихий жараёнларда вужудга келган анъаналар, маросимлар, қадриятлар, ғоялар мажмуаси тариқасида ижтимоий онгда акс эттирилгандир. Психологик талқин-ларга қараганда, алоҳида, якка ҳол шахс томонидан эгалланган тил бойликлари, қоидалари маълум маънода унинг яққол, индивидуал онги сифатида юзага келади. Шахсий ҳаёти ва фаолиятини муваффа-қиятли амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Тил билан нутқ бор-лиқни англашнинг алоқа қуроли ҳамда воситаси функциясини бажа-риб, шахснинг бошқа мавжудотларидан фарқлаш шарти ҳисобланади ва унда тил билан тафаккур бирлиги онг учун моддий негиз вазифа-сида иштирок этади, қайсидир маънода механизм ролини бажариши ҳам мумкин.

Шуни хулоса қилиб айтиш жоизки, психик акс эттириш қандай пайдо бўлганлиги, ривожлангани, эволюция пиллапоясининг турли босқичларида қандай ўзгариб борганини, киши онги қандай пайдо бўлгани ва шаклланганини тушуниб олгандагина психиканинг энг муҳим қонуниятларини очиб бериш ва жиддий психик фактларни аниқлаш мумкин бўлади.

Шундай қилиб, психология фанининг предмети – психиканинг пайдо бўлишини, психик жараёнларнинг тараққиёт қонуниятларини ва инсон билан ташқи муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганади.

Page 142: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

142

Ҳозирги замон психология фанининг асосий принциплари, категориялари ва илмий тадқиқот усуллари

Ҳозирги кунга келиб психология фанининг предмети ва унинг

методлари илмий асосда таркиб топди, психологик тадқиқотларнинг энг муҳим принциплари ва асосий муаммолари аниқлаб олинди, билим-нинг турдош соҳаларига муносабат ойдинлашди. Психология фани-нинг тараққиётида буюк роль ўйнаган Б. Г. Ананьев, П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. В. Запорожец, К. Н. Корнилов, Г. С. Костюк, А. Н. Леонтьев, А. Р. Лурия, С. А. Рубинштейн, А. А. Смирнов, Б. М. Теплов, Д. Н. Узнадзе ва бошқа илмий кадрлар етишиб чиқди.

Ўзбекистон ва чет эл психологияси фанида инсон психикасини тадқиқот қилиш методларининг турлича классификацияси (таснифи) берилган бўлиб, бу умумий психология соҳаси бўйича хилма-хил илмий асосга қурилган назариялар яратилди. Ўз навбатида уларнинг ҳар қайсиси тўкислик ва нуқсонли томонларига эга.

ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ

Детерминизм Онг ва фаолият бирлиги Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши

Детерминизм принципи психиканинг турмуш тарзи билан бел-

гиланиши ва турмуш тарзи ўзгаришига қараб ўзгаришини англатади. Агар ҳайвонлар психикаси ҳақида гапириладиган бўлса, у ҳолда бу психиканинг ривожланиши биологик қонун тарзидаги табиий танлаш билан белгиланади. Одамнинг психикаси ҳақида гапириладиган бўл-са, у ҳолда кишида онг шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши пировард натижада тирикчиликнинг моддий воситаларини ишлаб чиқариш усулларини ривожлантириш қонунлари билан белгиланади. Киши онгининг ижтимоий-тарихий характерга эга эканлигини тушун-тириш киши онгининг ижтимоий борлиққа боғлиқлиги ҳақида умумий материалистик принципидан келиб чиқадиган энг муҳим хулосадир.

Онг ва фаолият бирлигининг психологияда қабул қилинган прин-ципи онг билан фаолият бир-бирига қарама-қарши эмас, лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш ҳам эмас, аммо бирликни ташкил этишини билдиради. Онг фаолиятнинг ички режасини, унинг дастурини таш-кил этади. Воқеликнинг ўзгарувчан модели айнан онгда ҳосил бўла-

Page 143: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

143

дики, одам ўзини қуршаб турган муҳитда шунинг ёрдамида, мўлжал олади. Онг ва фаолиятнинг бирлиги принципи психологларга хулқ-атворни, фаолиятни ўрганаётиб, ҳаракатнинг мақсадларига эришиши-нинг муваффақиятини таъминловчи ички психологик механизмларни аниқлаш, яъни психиканинг объектив қонуниятларини очиш имкони-ни берди.

Психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиш принципи шуни анг-латадики, психика агар фаолият самараси ва ривожланиш маҳсули сифатида қараладиган бўлсагина, у тўғри тушунилиши ва айнан бир хил П. П. Блонский, Л. С. Виготский, А. Н. Леонтьев, С. Л. Рубинштейн, Б. М. Теплов ва бошқаларнинг илмий ишларида ўз аксини топди.

Психиканинг диалектик тараққиёти одамнинг меҳнат фаолиятига, таълимга ўйин фаолиятига боғлиқ эканлигини аниқлаб берди. Бунда ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг юз бериши одам учун айнан хос бўлган психик тараққиётнинг шакли сифатида хизмат қилади.

ПСИХОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИ

БИЛИШ ЖАРАЁНЛАР

ЭМОЦИОНАЛ – ИРОДАВИЙ ҲОЛАТЛАР

ИНДИВИДУАЛ - ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАР

сезги идрок диққат хотира тафаккур хаёл

стресс аффект фрустрация кайфият ирода матонат чидамлилик

в.б.

темперамент характер қобилият истеъдод йўналганлик

Психологик тадқиқот методлари психология амал қиладиган

назария принципларига ва психология ҳал этаётган конкрет вазифа-ларга боғлиқ эканлигини кўрсатиб беради. Психологиянинг назарий негизини диалектик материализм ташкил этади, шунинг учун ҳам психологик тадқиқотга принципиал ёндашув диалектик метод талаб-ларидан келиб чиқади. Диалектик метод предмети унинг барча алоқа-лари ва бевосита ифодалари орқали ўрганиш ва энг аввало ҳодиса ва қонуниятларнинг муҳим алоқалари ва муносабатларини аниқлашни,

Page 144: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

144

ўрганилаётган нарсани ривожланиш жараёнида деб қарашни, зид-диятларнинг, бирликнинг ва қарама-қаршиликлар курашининг, миқ-дорни сифатга ўзгаришининг очиб берилишини тақозо қилади. Пси-хология методларига тарихий жиҳатдан ёндашмоқ даркор. Шу жиҳат-дан психология методлари унинг предмети каби тарихан анчагина ўзгаришларга дуч келди. Психологик тадқиқотлар предметининг алоҳида хусусиятга эгалиги унинг алоҳида тадқиқот методларига эга бўлиши зарурлиги ҳақидаги фикрни илгари сурмасдан қўймасди.

Идеалистик психология ягона бир методни тавсия эта олган ва шу метод ёрдамида киши «руҳига» кириб боришга уринган. Ўз-ўзини кузатиш (интроспекция, яъни ичкаридан кўриш) ана шундай метод эди.

Илмий психологияда қабул қилинган онг билан фаолиятнинг бир-лиги принципи психологик тадқиқотда объектив методнинг негизини ташкил этади.

Психологияда тадқиқотнинг субъектив ва объектив методлари бир-бирини инкор этишади. Ҳақиқий илмий психология психикани ўрганишнинг объектив методларидан фойдаланиш ва фанда бундан бошқа методларнинг бўлиши мумкин эмаслигини тушунтириши керак.

Ҳозирги замон психологиясининг илмий тадқиқотга яна бир муҳим талаби психик фактларни генетик (тарихий) жиҳатдан ўрганиш принципига амал қилишни тақозо этади. Генетик принципнинг моҳияти шундан иборатки, ўрганилаётган психик ҳодисага жараён деб қаралади ва тадқиқотчи уни диалектик ривожланишининг барча моментларини тиклашга, улар бир-бирларини қай йўсинда алмашти-ришларини кўриш ва тушуниб етишга ҳаракат қилади, ўрганилаётган психик фактни унинг конкрет тарихи жиҳатдан тасаввур этишга уринади. Психологияда генетик принципдан фойдаланиш зарурати П. П. Блонский, А. С. Виготский, С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьев-ларнинг асарлари туфайли келиб чиқди.

Тадқиқотларни амалга оширишнинг генетик принципи кейинги йилларда болалар психологиясида бола шахсини бўйлама кесими бўйича ўрганиш методи (лонгитюд) деб аталмиш метод сифатида анча кенг қўлланилмоқда. Бу метод ёрдамида психик ривожланиш пайтларга бўлиш йўли билан (яъни ривожланишнинг алоҳида ёш бос-қичларини таърифлаш ва уларни ўзаро бир-бирига таққослаш) эмас, балки бола шахсини унга таълим беришнинг махсус ташкил этилган шароитларида қатор йиллар мобайнида узоқ вақт ўрганиш натижаси-да аниқланади.

Page 145: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

145

ПСИХОЛОГИЯНИНГ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ

АСОСИЙ МЕТОДЛАР

КУЗАТИШ ЭКСПЕРИМЕНТ

ИЧКИ

ТАШҚИ ТАБИИЙ; табиий шарт – шароитларда ўтказилади.

ЛАБОРАТОРИЯ; Алоҳида

хоналарда, махсус мосламалар

ёрдамида ўтказилади

ЁРДАМЧИ МЕТОДЛАР Тест Биография Суҳбат Анкета Фаолият натижаларини таҳлили Социометрия Мустақил тавсифларни умумийлаштириш. Кузатув агар у ташқи ҳодисаларни тасвирлаш билан чекланиб-

гина қолмасдан, балки ушбу ҳодисаларнинг психологик табиатини изоҳлаб бериш даражасига кўтарилса, психик тадқиқот методи бўла олади. Илмий психологик кузатув турмушдаги кузатувдан фарқли ўлароқ, хулқ-атвор ва фаолиятнинг кузатилаётган фактини тасвир-лашдан унинг ички психологик моҳиятини тушунтириб беришга муқаррар ўтилишини тақозо этади. Психологик кузатувларнинг жид-дий муҳим талаблари аниқ режанинг бўлиши ва шунингдек олинган натижаларнинг махсус кундаликда қайд этилишидан иборат.

Янги психологик фактларга эга бўлишнинг ва объектив тарзда илмий билишнинг асосий воситаси – эксперимент методидир.

Эксперимент методининг иккита асосий тури фарқланади: лаборатория эксперименти ва табиий эксперимент.

Лаборатория экспериментининг характерли белгиси фақат унинг лаборатория шароитларида махсус психологик асбоб-ускуналар ёрда-

Page 146: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

146

мида ўтказишларида ва синалувчиларнинг хатти-ҳаракатлари йўл-йўриққа биноан содир бўлиши билангина эмас, балки синалаётганини биладиган синалувчи (гарчи одатда, синалаётган киши эксперимент-нинг моҳияти нималардан иборатлигини, конкрет нимани ва нима мақсадда тадқиқ қилишаётганини билмаса ҳам) кишининг муноса-бати билан ҳам белгиланади. Лаборатория эксперименти ёрдамида диққатнинг хоссаларини, идрок ва хотира, сезги чегараларини ва бошқаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш мумкин.

Табиий эксперимент (биринчи марта 1910 йилда А. Ф. Лазурский таклиф этган) мўлжалланганига кўра, эксперимент ўтказилаётганини биладиган синалувчида ҳосил бўладиган зўриқишга йўл қўймаслиги ва тадқиқотни одатдаги, табиий шароитларга (дарс, суҳбат, ўйин, уй вазифаларини бажариш ва бошқалар) кўчириши лозим.

Суҳбат методи ёрдамида шахсни ўрганишда суҳбат мақсади ва вазифасини белгилаш, суҳбат темасининг объекти ва субъектини тан-лаш, муддати ва вақтини аниқлаш, уни индивидуал, гуруҳий ва жамоа формада ўтказиш, мавзуга боғлиқ савол-жавоб системасини тайёрлаш кабилар кўзда тутилади.

Тест методи психология фанида тахминан 1905 йилдан, яъни А. Бинэ инсоннинг ақлий ўсиш даражаларини ўрганади. Тест инглизча сўз бўлиб, синаш, текшириш маъносини англатади. Шахснинг ақлий тараққиётини ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўллани-ладиган стандарт масалалар ва топшириқлар тест деб қабул қилинган.

«Психология тадқиқот методи» конкрет илмий психологик муам-мони ҳал этишнинг махсус методикаси маъносида ҳам ишлатилади.

Тадқиқот тўрт босқичга ажратилади: Биринчи босқич - тайёргарлик босқичи. Иккинчи босқич - экспериментал босқич. Учинчи босқич - тадқиқот маълумотларни сифат жиҳатдан қайта

ишлаш. Тўртинчи босқич - олинган маълумотларни шарҳлаб бериш. Тайёргарлик босқичида – ҳар-хил воситалар материаллар ўргани-

лади ва дастлабки маълумотлар тўпланади. Экспериментал босқичда – тадқиқотнинг конкрет методикасига

амал қилади ва ўз навбатида бу босқич бирин-кетин қўлланиладиган қатор бўғинларга – эксперимент серияларга бўлинади.

Тадқиқотнинг учинчи босқичи – тадқиқот маълумотларини сифат жиҳатдан қайта ишлашда психологиянинг математик аппаратини дастлаб илгари сурилган фаразларнинг тасдиғи тарзида олинган хулоса-

Page 147: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

147

ларнинг ҳаққонийлиги ҳақида ҳукм чиқариш имконини берадиган турли хилдаги статистик усулларни ва эҳтимоллик назариясининг асосий қоидаларини қўлланишини тақозо этади.

Тадқиқотнинг тўртинчи босқичи – олинган маълумотларни изоҳ-лаб бериш, уларни психологик назария асосида талқин қилиш, фараз-нинг тўғри ёки нотўғрилигини узил-кесил аниқлашдан иборатдир.

Шуни хулоса қилиш мумкинки, психологик муаммоларнинг илмий жиҳатдан ҳал этилиши зарурат туғилганда тегишли конкрет психологик методикани қўллай билишни талаб қилади (ана шундай бир қатор категориялар, принциплар ва методикалар умумий психо-логия курсининг асосий бўлинмаларини баён қилиш жараёнида кўриб чиқилади). Психологик тадқиқотнинг объектив методларидан кенг фойдаланилиши, турли хилдаги конкрет методикаларнинг қўлланили-ши ҳозирги замон психологиясида тадқиқотларнинг юксак даражада олиб борилишини таъминлайди.

Психология фанининг методологик ва назарий муаммолари ҳаддан ташқари кўп бўлиб, уларни вақтли, муваққат илмий жамоалар тузиш орқали ҳамкорликдаги илмий фаолият негизида ҳал қилиш мумкин. Муайян даражада эмпирик, материаллар тўплаш, уларни психологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш, маълум илмий мезон асосида амалий маълумотларни тартибга келтириш, аниқ хулосаларга келиш фан олдида турган улкан вазифаларни муваффақият билан бажариш имкониятини яратади.

Ички ишлар органлари фаолиятини психологик

таъминлашнинг асосий йўналишлари

Ҳозирги замон психология фани шаклланишнинг турли босқич-ларидаги амалиётнинг ҳар хил соҳалари билан боғлиқ илмий фанлар-нинг кенг тармоқли тизимини ташкил этади. Психологиянинг кўп сонли тармоқларини қай тарзда таснифлаш мумкин? Тасниф имкониятларидан бири юқорида баён қилинган психика ва онгнинг фаолиятда ривожланиши принципида мужассамлашган. Ана шунга таянган ҳолда, психология тармоқларини тасниф қилиш учун қуйидаги психологик жиҳатлар асос қилиб олиниши мумкин: 1) конкрет фаолият; 2) ривожланиш; 3) одамнинг жамиятга нисбатан муносабати.

Ҳозирги замон психологиясининг тузилиши. Киши фаолиятига кўра:

Page 148: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

148

1) меҳнат психологияси; 2) инженерлик психологияси; 3) педагогик психология; 4) тиббиёт психологияси; 5) юридик психология; 6) ҳарбий психология; 7) спорт психологияси; 8) савдо психологияси.

Агар психологиянинг шохобчаларини тасниф қилишда ривожла-нишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у холда биз унинг ривожланиш принципига амал қиладиган қатор соҳаларига дуч келамиз:

1. Ёш психологияси. 2. Аномал (нотўғри) тараққиёт психологияси. 3. Қиёсий психология. Шахс билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг психологик

жиҳатларига кўра: – социал психология; – меҳнат психологияси. Бу киши меҳнат фаолиятининг психологик хусусиятларини,

меҳнатини илмий асосда ташкил қилиш (МИТ)нинг психологик жиҳатларини ўрганади.

Асосан автоматлаштирилган бошқарув системаларини, оператор-ларнинг фаолиятини ўрганадиган, одам билан машина ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш ҳамда шу каби бошқа муаммоларни ҳал этадиган инженерлик психологияси:

Кишининг учишини ўрганиш ва учиш жараёнидаги фаолиятнинг психологик қонуниятларини тадқиқ қиладиган авиация психологиясидир.

Вазнсизлик ва бўшлиқда аниқ мўлжал ола билмаслик шароитида, организмга жуда кўп ортиқча таъсиротлар юкланган пайтда рўй бера-диган руҳий зўриқиши билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатлар туғил-ганда киши фаолиятининг психологик хусусиятларини тадқиқ қила-диган космик психологиядир.

Педагогик психология кишига таълим-тарбия беришнинг психо-логик қонуниятларини ўрганишни ўз предмети деб билади. Педагогик психология бир нечта гуруҳларга бўлинади.

Таълим психологияси (дидактиканинг, хусусий методикаларнинг, программалаштирилган ўқитишнинг, ақлий ҳаракатларини шакллан-тиришнинг психологик асослари ва бошқалар)ни ўрганади.

Тарбия психологияси (тарбиянинг психологик асосларини, ўқув-чилар жамоаси психологияси, ахлоқ тузатиш – меҳнат педагогикаси-нинг психологик асосларини) ўрганади.

Шунингдек, ўқитувчи психологияси, ақли заиф болаларни ўқитиш ва тарбиялаш психологияси педагогик психологиясининг бўлимлари ёки тор соҳалари ҳисобланади.

Page 149: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

149

Тиббиёт психологияси шифокор фаолиятининг ва бемор хулқ-атворининг психологик жиҳатларини ўрганади. У психик ҳодисалар билан миядаги физиологик тузилишлар ўртасидаги нисбатни ўргана-диган нейропсихологияга, доривор моддаларнинг кишининг психик фаолиятига таъсирини ўрганадиган психоформаколияга, беморни даволаш учун психик таъсир воситаларни ўрганувчи ва қўлланувчи психотерапияга, одамларнинг психик жиҳатдан саломатлигини таъмин-лаш чора-тадбирларининг системасини ишлаб чиқиш билан шуғулла-нувчи психопрофилактика ва психогигиенага бўлинади.

Юридик психология ҳуқуқ системасининг амал қилиши билан боғлиқ психологик масалаларни ўрганади, у жиноий жараён ишти-рокчиларини хулқ-атворининг психик хусусиятларини (гувоҳлик кўр-сатмаларининг психологияси, айланувчи хулқ-атворининг хусусият-лари, терговга қўйиладиган психологик талаблар ва шу кабиларни) тадқиқ қилувчи суд психологияси; жиноятчининг хулқ-атвори, шахс-нинг шаклланишига доир психологик муаммолар, жиноятнинг мотив-лари ва шу кабилар билан шуғулланувчи криминал психологияга; ахлоқ тузатиш-меҳнат колониясида қамалиб ётганларнинг психоло-гиясини, ишонтириш ва мажбурлаш методлари билан тарбиялашнинг психологик муаммоларини ва шу каби масалаларни ўрганадиган пенитенциар ёки ахлоқ тузатиш меҳнат психологиясига бўлинади.

Ҳарбий психология кишининг ҳарбий ҳаракатлар шароитидаги хулқ-атворини, бошлиқлар ва ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабат-ларнинг психологик жиҳатларини, психологик тарғибот ва ташвиқот-га қарши методларини, ҳарбий техникани бошқаришнинг психологик муаммоларини ва шу каби бошқа масалаларни тадқиқ қилади.

Спорт психологияси спортчилар шахси ва фаолиятининг психо-логик хусусиятларини, уларни психологик жиҳатдан тайёрлашнинг шарт-шароитлари ва воситаларини, спортчининг жисмоний чиниққан-лиги ва сафарбарликка тайёрлигининг психологик мезонларини, мусоба-қаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ психологик омил-ларни ўрганади.

Савдо психологияси асосан тижорат таъсирининг психологик шарт-шароитларини, эҳтиёжнинг индивидуал, ёшга оид ва бошқа хусусиятларини, харидорларга хизмат кўрсатишнинг психологик омилларини аниқлайди.

Кейинги вақтларда илмий ижодиёт психологияси масалаларни (ижодкор шахснинг хусусиятлари, ижодий фаолликни рағбатланти-рувчи омиллар, илмий кашфиётлар қилишда ички сезги ҳиссининг

Page 150: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

150

роли ва бошқалар) ўрганиш бошланади. Илмий ижодиёт психология-сининг ўзига хос бўлимини эвристика ташкил этадики, унинг вази-фаси фақат ижодий (эвристик) фаолиятнинг қонуният-ларини тадқиқ қилишдан эмас, балки эвристик жараёнларини бошқариш методлари-ни ишлаб чиқишдан ҳам иборатдир.

Ва, ниҳоят, бадиий ижодиёт (адабиёт ва санъат соҳасида) ва эсте-тик идрок (шубҳасиз аҳамиятга эга бўлган, лекин ҳали суст ўрганил-ган соҳа) психологияси ҳам мавжуд.

Агар психологиянинг шохобчаларини тасниф қилишда ривожла-нишнинг психологик жиҳатлари асос қилиб олинадиган бўлса, у ҳол-да биз унинг ривожланиш принципига амал қиладиган қатор соҳалар-га дуч келамиз. Ёш даврлари психологияси турли хилдаги психологик жараёнларнинг онтогенезини ва ривожланаётган киши шахсининг психологик фазилатларини ўрганади. У болалар, ўсмирлар, ўспирин-лар, ёшлик, катта ёшдаги одам ҳамда герант-психологияга бўлинади. Ёш психологияси психик жараёнларнинг ёшга оид хусусиятларини, билимларни ўзлаштиришнинг ёшга боғлиқ имкониятларини, шахс камолотининг омиллари ва бошқа масалаларини тадқиқ қилади.

Ёш психологияси ўрганадиган асосий масалалардан бири ўқитиш ва ақлий жиҳатдан камол топтириш ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги муаммоси бўлиб, у психологлар томонидан кенг муҳокама қилиниб келинаётир. Психологлар ақлий камолотнинг ишончли мезонларини қидириб топиш ва ўқитиш жараёнида ақлий ривожланиш самарадор-лигига эришиш имконини берадиган шарт-шароитларни аниқлаш билан бандирлар.

Аномал (нотўғри) тараққиёт психологияси ёки «махсус психоло-гия» ривожланиш жараёнида психиканинг айниши, миядаги касал-ликнинг турли хилда кечиши жараёнида психиканинг тамомила издан чиқиши каби ҳолларни ўрганадиган патопсихологияга, психик ривож-ланишнинг миядаги туғма асоратлар билан боғлиқ патологияси тўғри-сидаги фан бўлган олигофрено-психологияга, қулоқ эшитишнинг бутунлай кар бўлиб қолишга қадар жиддий камчиликлари бўлган болани вояга етказиш психологияси бўлмиш сурдопсихологияга, яхши кўрмайдиган ва кўрлар ривожланиши психологияси – тифло-психологияга бўлинади.

Қиёсий психологияга – психологиянинг психик ҳаётнинг фило-генетик шаклларини тадқиқ қиладиган соҳасидир. Қиёсий психоло-гияда ҳайвонлар ва одам психикаси қиёсланади, уларнинг характер-лари, феъл-атворидаги мавжуд ўхшашлик ва фарқларнинг сабаблари аниқланади.

Page 151: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

151

Зоопсихология қиёсий психологиянинг бўлими бўлиб, у турли хил систематик гуруҳларга мансуб (турларга, туркумларга, оилаларга мансуб) ҳайвонлар психикасини, хатти-ҳаракатининг энг муҳим шакллари ва механизмларини ўрганади.

Агар психологиянинг шохобчаларини шахс билан жамият ўрта-сидаги муносабатларнинг психологик жиҳатлари нуқтаи назаридан тасниф қиладиган бўлса, у ҳолда психология фанининг социал психология тушунчаси замирида бирлашадиган соҳаларининг яна бир қатори ажралиб чиқади.

Социал психология одамларнинг турли хилдаги уюшган ва уюш-маган ижтимоий гуруҳлардаги ўзаро биргаликдаги ҳаракати жараёни-да вужудга келадиган психик ҳодисаларни ўрганади. Ҳозирги вақтда социал психология тузилишига қуйидаги учта соҳага оид муаммолар киради.

Катта группалардаги (макромуҳитда) социал психологик ҳодиса-лар. Уларга оммавий коммуникация (радио, телевидение, матбуот ва бошқалар) муаммолари, оммавий коммуникация воситаларининг одамларнинг турли хилдаги жамоаларга таъсир қилиш механизмлари ва самарадорлиги, миш-мишларнинг, умумий қабул қилинган дид, расм-русумлар, сохта фикрлар, ижтимоий кайфиятларнинг тарқалиш қонуниятлари, синфлар ва миллатлар психологияси муаммолари, дин психологияси киради.

Кичик деб аталмиш гуруҳлардаги (микромуҳитдаги) социал пси-хологик ҳодисалар. Буларга тор доирадаги гуруҳлардаги психологик сиғишувчанлик, гуруҳлардаги шахслараро муносабат, гуруҳ вазияти, гуруҳдаги лидер ва етакчилар мавқеи, гуруҳ турлари (ассоциация, корпорация, жамоалар) муаммолари расмий ва норасмий гуруҳлар-нинг нисбати, кичик гуруҳларнинг миқдорий чегараланганлиги, гуруҳ-лар жипслиги даражаси ва сабаблари, гуруҳда кишиларнинг бир-бирини тушуна билиши, гуруҳдаги қадриятлар ва шу каби кўпгина масалалар киради.

Киши шахсининг социал-психологик жиҳатдан ўзлигини намоён қилиши (шахснинг социал-психологияси). Инсон шахси социал пси-хологиянинг предмети ҳисобланади.

Психология фани бир қанча фанлар билан яқин алоқада: жумла-дан фалсафа, педагогика, социология, шунингдек, барча табиий - гуманитар ва ҳуқуқий фанлар билан ҳам узвий алоқада.

Шуни хулоса қилиш мумкинки, психология ўзининг барча соҳа-ларида ўз тадқиқот предметини, ўз назарий принципларини, ўша

Page 152: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

152

предметни ўрганишнинг ўз йўлларини сақлаб келаётир. Ҳозирги даврда психология соҳаларининг кенгайиши психологик билимлар-дан ижтимоий турмушда, ишлаб чиқаришда, тиббиётда, таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш фанимиз мавқеи ва нуфузини янада оширмоқда.

Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, «биз халқимиз-нинг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади1».

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Психология фан сифатида, унинг тузилиши, категориялари ва усуллари ҳақида гапириб беринг.

2. Психологик акс эттириш даражалари ва унинг шакли қандай? 3. Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлаш

деганда нимани тушунасиз? 4. Онг тузилишига таъриф беринг. 5. Онг ва онгсизлик ҳолатини тушунтириб беринг. 6. Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлаш-

нинг асосий йўналишлари нималардан иборат?

1Каримов И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008.

Page 153: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

153

7-мавзу. ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ

Шахснинг психологик тузилиши ва тушунчаси. Шахснинг билиш жараёнлари ҳақида тушунча. Шахснинг эмоционал-иродавий ҳолатига психологик тавсиф. Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларига тавсиф.

Шахснинг психологик тузилиши ва тушунчаси Психология фанида инсон зотига хослик масаласи индивид (лот.

«individ» ажралмас, алоҳида зот деган маъно англатади), шахс, инди-видуаллик (яккаҳоллик) тушунчалари орқали акс эттирилади. Катта ёшдаги руҳий соғлом (эс-ҳуши жойида) одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади. Бироқ булардан биринчисинигина шахс деб аташ анъана тусига кириб қолган, чунки ўша зотгина ижтимоий мавжудот, ижтимоий муносабатлар маҳсули, ижтимоий тараққиёт-нинг фаол қатнашчиси бўла олади. Ёруғ дунёга келган одам индивид сифатида ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Инди-вид илк болалик чоғиданоқ муайян ижтимоий муносабатлар тизими доирасига тортилади, бундай шахслараро муносабатлар тарзи тари-хий шаклланган бўлиб, у ёшлигиданоқ тайёр (аждодлар яратган) ижтимоий муносабат, муомала, мулоқот тизими билан таниша бора-ди. Ижтимоий қуршов (оила аъзолари, маҳалла аҳли, жамоатчилик, ишлаб чиқариш жамоаси), ижтимоий гуруҳ ичида (кишиларнинг оғу-шида, уларнинг қалб тўрида) одамнинг бундан кейинги ривожлани-ши, уни шахс сифатида шакллантирувчи, унинг онги ва иродасининг хусусиятларига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳар хил хусусиятли муносабатлар мажмуасини вужудга келтиради.

Жаҳон психология фанининг илғор тараққийпарвар, гуманистик тадқиқотчиларининг тажрибасида кўрсатилишича, шахснинг психо-логик тузилиши, психологик хусусиятлари (характер хислати, темпе-рамент хусусиятлари, иродавий сифатлари, ақлий қобилиятлари, истеъдод даражалари, барқарор қизиқишлари, ҳукмрон мотивлари, ҳиссиёти ва шу кабиларнинг бирикмаси (мажмуаси) ҳар бир яққол, алоҳида одамда бетакрор, барқарор, турғун бирликни ташкил этади. Бу эса, ўз навбатида шахсни психологик тузилишининг нисбийлиги,

Page 154: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

154

қатъийлиги, стереотиплиги тўғрисидаги фикрни қатъий тасдиқлашга имкон яратади.

Шу муносабат билан, бугунги сиёсий-ҳуқуқий воқеаликни ҳисоб-га олган ҳолда, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва маърифатни, жамиятда ҳуқуқий билимлар тарғиботини тубдан яхшилашга йўнал-тирилган мақсадли кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш зарур. Ушбу дастурнинг амалга оширилиши аҳолининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўли-шини, фуқароларда қонунга итоаткорлик туйғусининг янада ортиши-ни таъминлайди1.

Психик ҳолатлар, ҳодисаларнинг (ҳиссиёт, хоҳиш, орзу, тафаккур ва шу кабилар) узлуксиз равишда ўзгариб туриши, ижтимоий гуруҳ-лар, ҳаётий вазиятларда одам ўз зиммасига олган ролларига алоқадор хулқ-атворнинг ўзгариши, ёшни улғайиб бориши ҳам шахснинг психологик қиёфасида (миллийлик, этник таъсир асосида) муайян даражада барқарорликни сақлайди. Мазкур нисбий барқарорлик ижтимоий муносабатлар жараёнида шахснинг яшаш шароитлари ва жисмоний хусусиятлари билан уйғунликда шаклланади. Бироқ биз қайд қилиб ўтган уйғунлик нисбий хусусиятга эгадир. Чунки шахсни психик тузилишининг ўзгариши жаҳон психологларининг бир қатор тадқиқотларида ўрганилган. Бу ўзгаришлар одамнинг яшаш муҳити, амалга оширадиган фаолиятида намоён бўлувчи ҳисобланиб, улар ижтимоий таъсир, тарбия шароитига бевосита алоқадордир.

Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусусиятлари инсон хислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқли-гидан таркиб топувчи мураккаб бирликдан иборатдир. Одатда шахс-ни психологик жиҳатдан ўрганиш ўз таркибига икки асосий илмий муаммони қамраб олади.

Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривож топаётган, бошқа одамлар билан биргаликдаги фаолиятини амалга ошираётган ва улар билан муносабатга киришаётган киши секин-аста шахсга айланиб бормоқда. Моддий дунёни, жамиятни ва хусусан ўзини ўрганиш ва фаол тарзда қайта ўзгариш субъектига айланмоқда.

Психология фанида бир-бирига яқин, лекин айният бўлмаган тушунчалар қўлланилиб келинади, чунончи: одам, шахс, индивидуал-

1 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқур-лаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Т., 2010. – Б. 27–28.

Page 155: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

155

лик. Уларнинг моҳиятини аниқроқ изоҳлаб бериш учун ҳар бирининг психологик табиатини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ.

1. Одам. Сут эмизувчилар синфига дахлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. Тик юришлик, қўллар-нинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томон-ларини акс эттиради. Ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни, онгли акс эттириш қобилияти-дан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир.

2. Шахс. Меҳнат туфайли ҳайвонот оламидан ажралиб чиққан ва жамиятда ривожланувчи, тил ёрдами билан, бошқа кишилар билан мулоқот (муомала)га киришувчи одам шахсга айланади. Ижтимоий моҳияти шахснинг асосий тавсифи ҳисобланади.

3. Индивидуаллик. Ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. Шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассам-лашуви индивидуалликни вужудга келтиради. Индивидуал шахс интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларида намоён бўлади.

А. В. Петровскийнинг шахс ҳақидаги қуйидаги таърифини шахс-нинг психологик таърифи сифатида қабул қилиш мумкин.

«Ўз меҳнати туфайли ҳайвонот оламидан чиққан, жамиятда ривожланувчи ва бошқа одамлар билан тил ёрдамида муносабатга киришувчи одам шахсга воқеликни берувчи ҳамда актив ўзгартирувчи субъектга айланади».

Мана кўриб турибсизки, психолог олимлар турли томонлардан шахсни тушунишга ёндашиб, унга ҳар хил таъриф беришган. Биз муайян фикрларни жамлаган ҳолда шахсга қуйидаги таърифни бер-дик. Шахс деб, ўз менлигини англаган, ўзгалар билан ўзаро муноса-батларга кириша оладиган, табиат ва жамиятга фаол таъсир ўтказа оладиган, ҳар қандай индивидга айтилади.

Чақалоқнинг инсон зотига мансублиги индивид тушунчасида қайд этилади (бундан фарқли ўлароқ, ҳайвон боласи дунёга келиши биланоқ ва ҳаётнинг охирига қадар жонзод деб юритилади) «индивид» тушунчасида кишининг насл насаби ҳам мужассамлашгандир.

Шундай қилиб, аниқ бир кишини индивид деб атаганда жуда кўп нарсаларни айтган бўламиз. Аслини олганда, бу билан унинг потен-циал равишда инсон эканлиги айтилганидир.

Индивид сифатида дунёга келган киши алоҳида социал фазилат кашф этади, шахс бўлиб етишади.

Page 156: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

156

Индивидуаллик – кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одам-лардан фарқини акс эттирувчи психологик фазилатлар бирикмаси-дир. Индивидуалликни темперамент ва характер хусусиятларида, одатларда, устун даражадаги қизиқишларда, билиш жараёнига оид фазилатлар (идрок, хотира, тафаккур, тасаввур)да, қобилиятларда, фаолиятнинг шахсга хос услубда ва ҳоказоларда намоён бўлади.

«Индивид» ва «шахс» тушунчалари бир-бирига ўхшаш бўлма-гани сингари, ўз навбатида, шахс ва индивидуаллик ҳам бирликни ташкил қилади, лекин улар бир-бирига ўхшаш эмасдир.

«Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари қанчалик бирликдан иборат бўлганига қарамай, бир-бирига мос келмаслигининг ўзи ҳам шахснинг тузилишини кишининг индивидуал-психологик хислатлари ва фазилатларидан таркиб топадиган аллақандай шакл сифатида тасаввур қилиш имкониятини бермайди. «Шахс» ва «индивидуаллик» тушунчалари (худди «индивид» ва «шахс» тушунчалари сингари) айнан бир-бирига ўхшайди, деб тан олинадиган ва шахсга табиатан ижтимоий муносабатлар субъекти сифатида, индивиднинг тузилиши ижтимоий фазилат сифатида қараладиган ғарб психология фанининг айрим йўналишларида шахс билан индивидуалликнинг тузилиши бир-бирига тобора мослиги тан олинади. Бундай психологик мактаб-лар ва йўналишларнинг вакиллари индивидуалликнинг тузилиши аниқ таърифлаб берилса бас, бу кишининг шахсини тўлалигича ўз ичига олади ва таърифлаб беради, деган нуқтаи назарни илгари суришади.

Инсон шахсининг ўзи «эндопсихик» ва «экзопсихик» тузилишга бўлинади, деган фикр ҳам илгари сурилди. Шахс тузилишининг ички тузилиши сифатида «эндопсихика» бамисоли кишининг асаб психик тузилишига ўхшаш бўлган инсон шахсининг ички механизми каби психик қисмлар ва функцияларнинг ўзаро ички боғлиқлигини ифода этади. Экзопсихиканинг ташқи муҳитга муносабати билан, яъни шахс қандай бўлмасин, барибир муносабатга киришиши мумкин бўлган ва шахсга қарама-қарши турадиган тузилишларининг барчасига нисбатан муносабати билан белгиланади.

«Эндопсихика» мойиллик, хотира, тафаккур ва хаёл хусусият-лари, иродавий зўр бериш, ташқи таъсирларга берилувчанлик каби бошқа хислатларни, «эндопсихика» эса киши муносабатлари системаси ва унинг тажрибаси, қизиқишлари, мойилликлари, идеаллари, устун даражадаги ҳис-туйғуларини, шаклланган билимлари ва бошқа белги-ларини ўз ичига олади. Табиий асосдаги «эндопсихика» ижтимоий омил билан белгиланадиган «эгзопсихика»га қарама-қарши ўлароқ, биологик жиҳат билан боғлиқдир.

Page 157: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

157

С. Л. Рубинштейн таълимоти бўйича шахс қуйидаги тузилишга эга: 1. Йўналганлик – эҳтиёжлар, қизиқишлар, идеаллар, эътиқодлар,

фаолият ва хулқнинг устувор мотивлари ҳамда дунёқарашларда ифодаланади.

2. Билимлар, кўникмалар, малакалар – ҳаёт ва фаолият жараёнида эгалланади.

3. Индивидуал типологик хусусиятлар – темперамент, характер, қобилиятларда акс этади.

К. К. Платонов таълимотига кўра, шахс тузилиши қуйидаги шаклга эга:

I. Йўналганлик осттузилиши – шахснинг ахлоқий қиёфаси ва муносабатларини бирлаштиради. Ундан ҳаракатчанлик, барқарорлик, жадаллик, кўлам (ҳажм) даражаларини фарқлаш лозим.

II. Ижтимоий тажриба осттузилиши – таълим воситасида, шахсий тажрибада эгалланган билимлар, кўникмалар ва одатларни қамраб олади.

III. Психологик акс эттириш шакллари осттузилиши – ижтимоий турмуш жараёнида шаклланувчи билиш жараёнларининг индивидуал хусусиятлари.

IV. Биологик шартланган осттузилиш – мия морфологик ва физиологик хусусиятларига муайян даражада боғлиқ патологик ўзга-ришлар, шахснинг ёш, жинс хусусиятлари ва унинг типологик хосиятларини бирлаштиради.

А. Г. Ковалев талқинига биноан, шахс мана бундай тузилишга эга: 1. Йўналганлик – воқеликка нисбатан инсон муносабатини аниқ-

лайди, унга ўзаро таъсир этувчи ҳар хил хусусиятли ғоявий ва амалий установкалар, қизиқишлар, эҳтиёжлар киради. Устувор йўналганлик шахснинг барча психик фаолиятини белгилайди.

2. Имкониятлар – фаолиятнинг муваффақиятли амалга ошишини таъминловчи тизим. Ўзаро таъсир этувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган турлича қобилиятлар.

3. Характер – ижтимоий муҳитда шахснинг хулқ-атвор услубини аниқлайди. Одамнинг руҳий ҳаёти шакли ва мазмуни унда намоён бўла-ди. Характер тизимидан иродавий ва маънавий сифатлар ажратилади.

4. Машқлар тизими – ҳаёт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш (коррекциялаш), ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бошқа-ришни таъминлайди.

Психология фанида қўлланилиб келинаётган ва нисбатан барқарор-лашган шахсни йўналганликка, темпераментга, характер ва қобилият-

Page 158: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

158

ларга бўлиш етарли даражада кескин эътирозларга сабаб бўлаётгани йўқ. Шунинг учун кўпгина психологлар умумий тизимнинг мажмуа-сини ташкил қилувчи мураккаб хусусиятларнинг тузилиши сифатида қарайдилар ва шахснинг яхлит тавсифини ифодалайди, деб тушунади-лар. А. Г. Ковалевнинг фикрича, темперамент табиий (ирсий) хусусият-ларнинг тизимини билдириб келади, йўналганлик – эҳтиёж, қизиқиш, идеаллар тизими, қобилиятлар – интеллектуал, иродавий ва эмоцио-нал хислатлар ансамбли, характер – хулқ-атвор усулларининг ва муносабатларининг синтезидир.

Ҳақиқатда эса, агар шахс ҳамиша ўзининг аниқ социал муҳити билан «ҳақиқий муносабатлари» субъектив сифатида намоён бўлиши инобатга олинадиган бўлса, шахснинг тузилишига конкрет социал гуруҳлар ва жамоалар фаолияти ва муносабатида таркиб топадиган ана шу «ҳақиқий муносабатлар» ва алоқалар муқаррар тарзда кирити-лиши шарт.

Жумладан, психологияда индивидуалликнинг кўпгина хислатлари – мослашувчанлик, тажовузкорлик, мойиллик даражаси, ташвишланиш ва шулар кабилар аниқланган. Булар жамланиб индивиднинг ўзига хослигини кўрсатади.

Шундай қилиб, инсон шахсининг тузилиши индивидуалликнинг тузилишига қараганда кенг эканлиги шубҳасиздир. Шу боисдан бунга, биринчи навбатда, унинг индивидуаллигини кўрсатадиган ва фақат эҳтиросда, ички қиёфада, қобилиятларда ва ҳоказоларда анча кенг ифодаланадиган фазилатлари ва умумий тузилишигина эмас, балки шахснинг ривожланиш даражаси ҳар-хил бўлган гуруҳларда, ана шу гуруҳ учун етакчи ҳисобланган фаолият орқали ифодаланадиган индивидлараро муносабатларда ўзини намоён этишини ҳам қўшиш шарт. Индивидуаллик тарзидаги шахсни тадқиқ этиш натижасида олинган маълумотлар индивидлараро муносабатлар субъекти сифати-да шахснинг таърифига бевосита кўчирилиши мумкин эмас. Индиви-дуал – типик хусусият шахс яшаётган ва шаклланаётган бирликнинг ривожланишига ва индивидлараро муносабатларнинг билвосита ифо-даси ҳисобланган фаолиятнинг характери, қадриятлари ва мақсадларига боғлиқ тарзда жиддий равишда турли хил кўринишда намоён бўлади.

Шахснинг метаиндивид кичик системаси кишининг энг муҳим маънавий эҳтиёжларидан бири – шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжи-ни яъни ўз фаолияти билан бошқа одамларнинг ақлий ва ҳиссий жабҳаларида улар учун аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлар ясашини бошқалардан кўпроқ даражада ифода этади

Page 159: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

159

Шундай қилиб, жамиятда яшаётган кишида таълим ва тарбия бериш тўғри йўлга қўйилган тақдирда ижтимоий фойдали фаолиятда шахс даражасига кўтарилиш эҳтиёжининг шаклланиши ва қондири-лиши учун барча шарт-шароитлар таркиб топади.

Кишининг теварак атрофда муносабат бирликдаги фаолият ва ижодий шу жараёнида намоён бўладиган ижтимоий аҳамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёқати шахснинг фаоллиги сифатида тушунила-ди. Шахс фаоллигини анча умумий тарздаги, бирикма ҳолидаги таърифи унинг ғоявий принциплигида, ўз нуқтаи назарини изчил ҳимоя қила боришида, сўзи билан бирлигида ифодаланадиган фаол ҳаётий позициясини билдиради. Жамиятда фаол ҳаётий позиция ижтимоий бурчга нисбатан онгли муносабатда бўлишини, фуқаро-ликни, жамоатчиликни, фаолиятга нисбатан ижодий муносабатда бўлишини, илмий дунёқарашига таянадиган эътиқодини, ижтимоий-ахлоқий қоидаларнинг бузилишига муросасизликни тақозо этади.

Шахснинг мослашувчанликка ҳам, хулқ-атворнинг салбий турига ҳам зид бўлган жамоа тарзида ўзини-ўзи белгилаши ҳам унинг фаол ҳаётий позициясидан далолат беради. Ёш йигит ва қизларда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш ахлоқий тарбиянинг энг муҳим вазифаларидан биридир.

Ҳозирги пайтда ғарб психологиясида шахсни тадқиқ қилиш ва тушунтириш борасида «инсонпарварлик психологияси» деб аталмиш психология вакилларининг психоаналитик назариялари ва қарашлари (шахснинг экзистенциалист назариялари) энг нуфузли йўналишлар бўлиб ҳисобланади.

Жаҳон психология фанида шахснинг камолоти, унинг ривожла-ниши тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон шахсини ўрганишда турлича позицияда турадилар ва муаммо моҳиятини ёритишда ўзига хос ёндашишга эгадирлар. Мазкур назариялар қаторига биогенетик, социогенетик, психогенетик, когни-тивистик, психоаналистик, бихевиористик кабиларни киритиш мум-кин. Қуйида санаб ўтилган назариялар ва уларнинг айрим намоянда-лари томонидан шахсни ривожлантириш-нинг принциплари тўғриси-даги қарашларига тўхталиб ўтамиз.

Биогенетик назариянинг негизида инсоннинг биологик етилиши бош омил сифатида қабул қилинган бўлиб, қолган жараёнларнинг тараққиёти ихтиёрий хусусият касб этиб, улар билан ўзаро шунчаки алоқа тан олинади, холос. Мазкур назарияга биноан, тараққиётнинг бош мақсади – биологик детерминантларига (аниқловчиларига) қаратилади

Page 160: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

160

ва уларнинг моҳиятидан социал-психологик хусусиятлар келтирилиб чиқарилади.

Тараққиёт жараёнининг ўзи, даставвал биологик етилишнинг универсал босқичи сифатида шарҳланади ва талқин қилинади.

Биогенетик қонунни Ф. Мюллер ва Э. Геккеллар кашф қилишган. Биогенетик қонуният органнинг тараққиёти назариясини ташвиқот қилганда ҳамда антидарвинчиларга қарши курашда муайян даражада тарихий роль ўйнаган. Бироқ органнинг индивидуал ва тарихий тараққиёти муносабатларини тушунтиришда қўпол хатоларга йўл қўйган. Жумладан, биогенетик қонунга кўра, шахс психологиясининг индивидуал тараққиёти (онтогенез) бутун инсоният тарихий тарақ-қиётининг (филогенез) асосий босқичларини қисқача такрорлайди, деган ғоя ётади.

Психология тарихида биологизмнинг энг яққол кўриниши Зигмунд Фрейднинг шахс талқинида ўз ифодасини топган. Унинг таълимотига биноан, шахснинг барча хатти-ҳаракатлари (хулқи) онгсиз биологик майллар ёки инстинктлар билан шартланган, айниқса биринчи навбат-да, у жинсий (сексуал) майлига (либидога) боғлиқдир. Бунга ўхшаш биологизаторлик омиллари инсон хулқини белгиловчи бирдан-бир мезон ёки бетакрор туртки ролини бажара олмайди.

Фрейднинг шахс фаоллигини бутунлайича фақат шаҳвоний хирсга боғлик қилиб қўйишга интилиши психологларнинг кўпчилигида эъти-роз туғдирди. Бу хил классик фрейдизмнинг ва ундан муайян чеки-нишларининг бирикувидан иборат хусусиятга эга бўлган неофрей-дизм (А. Кардинер, Э. Фромм., К. Хорни ва бошқа-ларнинг) келиб чиқиш сабабларидан бири бўлган эди.

Нофрейдчилар шахснинг фаоллигини тушуниш борасида шахво-ний майлларнинг устунлиги фикридан воз кечишади ва инсоннинг биологик мавжудотлигидан четга чиқишади. Шахснинг муҳитга боғлиқлиги биринчи ўринга қўйилади. Муҳит шахсга ўзининг энг муҳим хусусиятлари аксини сингдиради.

Психоаналитиклардан фарқли ўлароқ ривожланиши К. Роджерс, А. Маслоу, Г. Олпорт ва бошқаларнинг илмий ишлари билан боғлиқ бўлган «инсонпарварлик псиохологияси» келажакда ўзлигини энг кўп даражада намоён қилишга (ўзини фаоллаштиришга) интилишни шахс фаоллигининг асосий омили ҳисобланади.

Маслоу, Раджерс ўзини фаоллаштиришни ўз моҳияти эътибори билан эгоцентрик (ўзини ҳаммадан устун қўйиш) жараёнга айланти-риб юборишади. Ўзлигини фаоллаштириш А. Маслоунинг фикрича

Page 161: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

161

ўзини ва фақат ўзини рўёбга чиқариш учун интилишдирки, бу ижо-дий фаоллик ва «хусусий Мен» ини тўлақонли намоён қилиш учун интилиш каби фазилатларга эга бўлган «ўзини фаоллаштирувчи шахслар»нинг ўта индивидуаллиги ҳақида далолат беради.

Америкалик психолог У. Джеймс ўзининг психологик назарияси-да, ҳали ХХ асрнинг бошларидаёқ шахс «Мен» сиймосининг энг муҳим таркибий қисми-ўзини ҳурмат қилиши ҳақиқатдан ҳам эриш-ган ютуқларининг киши даъвогарлик қилган, мўлжалланган нарса-ларга муносабати билан белгиланиши ҳақида умуман тўғри фикр бил-дирган эди. Унинг суръати индивиднинг реал муваффақиятларини, махражи эса унинг интилишларини ифода этадиган формулани:

муваффақият

Ўзини ҳурмат қилиш ----------------------------- интилишлар

таклиф этган эди. Маълумки, суръати ошиб, махражи камайганда

каср катталашади. Шу сабабли киши ўзини ҳурмат қилишини сақлаб қолиши учун бир хил ҳолларда энг кўп куч ва ғайрат сарфлаши ва ўзини ҳурмат қилишини сақлаб қолиши шарт бўлиб, бу кўпинча мураккаб вазифа ҳисобланса, бошқа бир йўли интилишларининг даражасини пасайтиришдан иборатки, бунда ҳатто жуда ҳам кам-тарона муваффақиятларга эришганда ҳам ўзини ҳурмат қилиш ҳисси йўқолмайди.

Шундай қилиб, бутун куч-ғайратлар шахс яшайдиган ва ҳаракат қиладиган муҳитни ўзгартиришга эмас, балки шахснинг ўзини ўзгар-тиришга сафарбар этилган бўлади. Шахснинг фаолиятини йўналтириб турадиган ва мавжуд вазиятларга нисбатан боғлиқ бўлмаган барқарор мотивлар мажмуи киши шахсининг йўналтирилганлиги деб аталади.

Биогенетик назариянинг қарама-қарши кўриниши – бу аксил қутбга жойлашган социогенетик назария ҳисобланади. Социогенетик ёндашишга биноан, шахсда рўй берадиган ўзгаришлар жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш (социализация) усуллари, уни қуршаб турган одамлар билан ўзаро муносабати воситаларидан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади. Ижтимоийлашув назариясига кўра, инсон био-логик тур сифатида туғилиб, ҳаётнинг ижтимоий шарт-шароитлари-нинг бевосита таъсири остида шахсга айланади.

Ғарбий Европанинг энг муҳим нуфузли назарияларидан бири – бу роллар назариясидир. Ушбу назариянинг моҳиятига биноан жамият

Page 162: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

162

ўзининг ҳар бир аъзосига статус (ҳақ-ҳуқуқ) деб номланган хатти-ҳаракат (хулқ)нинг барқарор усуллари мажмуасини таклиф қилади. Инсон ижтимоий муҳитда бажариши шарт бўлган махсус роллари шахснинг хулқ-атвор хусусиятида, ўзгалар билан муносабат, мулоқот ўрнатишида сезиларли из қолдиради.

Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж. Пиаже, Дж. Келли ва бошқаларни киритиш мумкин.

Ж. Пиаже интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратил-ган бўлиб, у интеллект функциялари ва интеллектнинг даврлари таълимотини ўз ичига қамраб олади. Интеллектнинг асосий функция-лари қаторига уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптация (мослашиш, кўникиш)дан иборат бўлиб, интеллектнинг функционал инвариантли-ги деб юритилади.

Ж. Пиаже шахсда интеллект ривожланишининг қуйидаги босқич-ларга ажратади:

1) сенсомотор интеллекти (туғилишдан то 2 ёшгача), 2) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан то 7 ёшгача), 3) конкрет операциялар даври (7–8 ёшдан 11–12 ёшгача), 4) формал (расмий) операциялар даври. Ж. Пиаженинг ғояларини давом эттирган психологларнинг бир

гуруҳини когнитив-генетик назарияга бириктириш мумкин. Бу йўна-лишнинг намояндалари қаторига Л. Колберг, Д. Бромлей, Дж. Биррер, А. Валлон, Г. Гримм ва бошқалар киради.

Собиқ Совет психологиясида шахснинг ривожланиши муаммоси Л. С. Виготский, П. П. Блонский, С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьев, Б. Г. Ананьев, Л.И.Божович сингари йирик психологларнинг асар-ларида ўз аксини топа бошлаган. Кейинчалик ушбу масала билан шуғулланувчилар сафи кенгайиб борди. Жумладан мустақил Ўзбекистонимизнинг етук олимлари Э. Ғозиев, М. Г. Давлетшин, Р. Гайнутдинов, Н. Токарева, В. Каримова, Б. Гаппиров, Э. Усманова, И. Маҳмудов ва бошқалар ушбу муаммони чуқур ўрганишга ўз ҳиссаларини қўшганлар. Худди шу боисдан шахснинг тузилиши, илмий манбаи, ривожланишнинг ўзига хослиги бўйича ёндашувда, муайян даражада тафовутга эга. Ҳозирги даврда шахснинг ривожла-ниши юзасидан мулоҳаза юритилганда олимларнинг илмий қараш-ларини муайян гуруҳга ажратиш ва ундан сўнг уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқ. Бизнингча, онтогенезда шахс тараққиётини бир нечта босқичларга ажратиш ва уларнинг ҳар бирига алоҳида илмий психологик таъриф бериш нуқтаи назаридан ёндашиш қуйида-ги назария ва йўналишларни ташкил қилади.

Page 163: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

163

Шахс кишининг конкрет-тарихий ҳаёт кечириш шароитларида, фаолият (меҳнат қилиш, ўқиш ва ҳоказолар) жараёнида шаклланади. Шахснинг шаклланиш жараёнида гуруҳлар ва жамоаларда амалга ошириладиган таълим ва тарбия етакчи роль ўйнайди.

«Шахснинг шаклланиши» икки хил маънода қўлланилади. Бирин-чиси, шахснинг шаклланиши унинг ривожланиш жараёни ва унинг натижаси эканлигидир.

Иккинчи маъноси шахсни мақсадга йўналтирилган тарзда тарбия-лаш сифатида шакллантиришдан иборат.

Психология тарихида шахс ривожланиши ва такомиллашувини ҳаракатлантирадиган кучлар ва мана шу масалаларини ҳал этишнинг иккита йўналиши мавжуд бўлган. Бу йўналишлар ривожланишнинг биогенетик ва социогенетик концепциялари номини олгандир.

Биогенетик концепция инсон шахсининг ривожланиши биологик, асосан наслий омиллар билан белгиланишига асосланади. Шунинг учун ҳам шахснинг ривожланиши ички сабаб натижасида (ўзидан-ўзи) содир бўлиш хусусиятига эгадир.

Инсон шахсини хусусий фаоллигидан маҳрум бўлган нарса деб, пешанага ёзиб қўйилган биологик омиллар таъсирининг маҳсули деб ифодалайдиган биогенетик концепция шахснинг фазилатлари қисма-тига кўра олдиндан белгилаб қўйилган деб кўрсатади.

Социогенетик концепция шахсни теварак атрофдаги ижтимоий муҳитнинг бевосита таъсири натижаси деб, муҳитдан олинган нусха деб ҳисоблайди. Бунда ҳам худди биогенетик концепциядаги каби ривожланиб бораётган кишининг хусусий фаоллиги инобатга олин-майди, унинг теварак-атрофдаги вазиятга мослашаётган мавжудотга хос суст роль ўйнаши мумкин деб ҳисобланади. Агар социогенетик концепцияга амал қилинадиган бўлса, нима учун баъзи вақтларда бир ижтимоий муҳитларда ҳар-хил одамлар етишиб чиқишини тушун-тириб бўлмайди.

Шундай қилиб, на биогенетик ва на социогенетик концепциялар шахс ривожланишининг қонуниятларини тушуниб етишга асос қили-ниб олиниши мумкин эмас. Униси ҳам буниси ҳам психик ривожла-нишнинг ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлай олмайди. Буни амалга оширишга иккала омилнинг (муҳит ва ирсиятнинг) механик тарздаги ўзаро боғлиқликдаги ҳаракати, ёхуд конвергенция (бир хил ташқи муҳитда ўхшаш белгиларнинг ҳосил бўлиши) назарияси ҳам ёрдам бера олмайдики, бунда ривожланишнинг иккала концепцияси хатолари бартараф этилишидан кўра кўпроқ орта борди.

Page 164: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

164

Шахс ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучлари муам-мосини ҳал этишдаги диалектика нуқтаи назар ечими ривожланишида амалга ошириладиган куйидан (оддийдан) юқорига (мураккабга) ўтишни таъминлайдиган зиддиятлар таърифига мурожаат қилин-ишини муқар-рар тақозо этади. Шахснинг фаоллиги кишини англанилган ва англа-нилмаган мотивлар орқали фаолиятга ундовчи эҳтиёжларнинг маж-муи билан белгиланади. Лекин эҳтиёжларнинг қондирилиш жараёни замирида зиддият мавжуддир. Эҳтиёжлар одатда пайдо бўлиши биланоқ дарҳол қондирилмайди. Уларнинг қондирилиши учун моддий маблағлар, шахснинг фаолиятига муайян даражада тайёргарлиги, билимлар, малакалар ва ҳоказолар зарур. Шахс фаоллигини ҳаракат-лантирувчи кучлар кишининг фаолиятида ўзгариб турувчи эҳтиёж-лари билан уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасидаги зиддиятларда аниқланади.

Қизиқиш шахснинг муҳим психологик жабҳаларидан бири ҳисоб-ланиб, унда инсоннинг индивидуал хусусияти бевосита мужассамла-шади. Қизиқиш – инсонларнинг дунёқараши, эътиқодлари, идеал-лари, яъни унинг олий мақсадлари, эзгу- ниятлари, орзу-умидларида бевосита муҳим роль ўйнайди ҳамда уларнинг муваффақиятли кечи-шини таъминлаш учун хизмат қилади.

Қизиқиш билимларни онгли, пухта, барқарор, англаган ҳолда ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни шакллантиришда, шахс қоби-лияти, зеҳни, уқувчанлигининг ривожлантиришга, оламни мукаммал-роқ тушунишга, билим савиясининг кенгайишига ёрдам беради.

Қизиқиш мотив сингари борлиқнинг мўъжизакор томонларини билишга, фан асосларини эгаллашга, фаолиятнинг турли-туман шакл-ларига нисбатан ижодий ёндашишни вужудга келтиради, меҳнатга, таълимга масъулият билан муносабатда бўлишни шакллантиради, ҳар қайси яккаҳол (индивидуал) шахсда ишчанлик, ғайрат-шижоат, эгил-мас иродани таркиб топтиришга пухта психологик шарт-шароитлар яратади.

Қизиқишнинг психологик моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёнда-шилганда, қизиқиш, инсонда интилиш, фаоллик, ички туртки, эҳтиёжни рўёбга чиқариш манбаи ролини бажаради.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, шахснинг иштиёқини қонди-ришга йўналтирилганлигини акс эттирувчи қизиқишнинг қондирили-ши, ҳеч қачон унинг сўнишини ифодаламайди, аксинча объектнинг номаълум қирраларини аниқлашга нисбатан интилиш давом этаверади. Шу билан бирга, қизиқишлар билишнинг, унинг жараёнлари функ-

Page 165: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

165

ционал ҳолатининг доимий қўзғатувчи механизми сифатида вужудга келади ва акс эттиришда давом этади.

Психологияда қизиқиш қуйидаги типларга ажратилиши мумкин: 1) мазмунига кўра: шахсий ва ижтимоий; 2)мақсадига биноан: бевосита ва билвосита; 3) кўламига қараганда: кенг ва тор; 4) қизиқишлар дара-жаси бўйича: барқарор ва беқарор ва бошқалар.

Психологияда эҳтиёжлар ривожланишининг бир нечта босқич-лари мавжуд эканликлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Чунки эҳтиёжлар инсон онтогенезида пайдо бўлиб, то унинг умрининг охиригача ўзгариб, такомиллашиб боради. Кишилик жамиятларида эҳтиёжлар бир-биридан ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатидан тафовутга эга бўлган-дай, ёш даврларига қараб улар худди шундай мезонлар бўйича ўзаро фарқланадилар.

Одам ва ҳайвон фаоллигининг асосий манбаи, аниқ шароитлар билан боғлиқ заруратнинг ички ҳолатига эҳтиёж деб аталади.

Aсосий эҳтиёжлар (фундаментал) эҳтиёжлар иерархияси

(A. Maслоу пирамидаси)

Ўзини-ўзи қарор

топтириш

Koгнитив ва эстетик Эҳтиёж

Ҳурматга нисбатан эҳтиёж

Яқинлик туйғусида эҳтиёж

Хавфсизликка нисбатан эҳтиёж

Физиологик эҳтиёжлар (овқатга, сувга ва бошқалар)

Page 166: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

166

Эҳтиёжларнинг қондирилиши шундай бир вазиятни келтириб чиқарадики, бунда киши эҳтиёжлари ривожланишининг эришилган даражаси билан уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртаси-даги зиддият намоён бўлади. Зиддиятларнинг шахс ривожланишига олиб борадиган даражада ҳал этилиши фаолиятда уни амалга оши-ришнинг муайян воситаларини (усулларини, малакаларини, жараён-ларини, билимларини ва ҳоказоларини) таълим жараёнида эгаллаш орқали рўй беради. Бунинг устига эҳтиёжларнинг жўшқин фаолият воситасида қондирилиши қонуний тарзда янги юксакроқ даражадаги эҳтиёжини келтириб чиқаради.

Шахсни фаолиятга ундовчи ички турткига мотив дейилади. Мотивлар 2 хил бўлади: 1. Англанилган. 2. Англанилмаган. Шахснинг йўналтирилганлигида англанилган мотивлар асосий

роль ўйнайди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мотивларнинг ривожланиши,

мотивлашган янги маълумотларнинг пайдо бўлиши, фаолият муҳити доирасидаги ўзгаришлар туфайли амалга оширилади. Мотив механизми шахс сифатларини қайта қуриш, уларни ривожлантириш жараёни-нинг фаоллашуви тарзида юзага чиқади. Шу билан бирга, инсон камол топиш жараёнига, фаолият муҳити ва шароити аста-секин ёки тез ўзгариши – мотивларнинг такомиллашуви, барқарорлашуви каби омилларга таъсир этади. Инсонни меҳнат фаолиятида қайта тарбия-лаш ва муайян фазилатларни шакллантириш юқоридаги мулоҳазалар моҳиятидан иборатдир. Бу ўринда фаолият фаол вазият ҳисобланиб, мавжуд эҳтиёжлар, қизиқишлар доирасидаги психологик ҳолатлардан узоқлашиб боради, сўнгра янги қизиқиш, эҳтиёж ва интилишларни шакллантиради, мотивлар моҳияти ва шаклларни ўзгартиради.

Шахснинг янги қизиқиш, эҳтиёж ва интилишларини қондириб бўл-майди деб ўйлаб ўзига хос кечинмаларга қарама-қарши ўлароқ руҳий тушкунлик ҳолати фрустрация деб аталади. Бу киши мақсадига эри-шиш йўлида реал тарзда бартараф этиб бўлмайди деб ҳисоблаган ёки шундай деб идрок этиладиган тўсқинларга, ғовларга дуч келган ҳол-ларда юз беради. Фрустрациянинг юз бериши шахснинг хулқ-атвори-да ва унинг ўзини англашида турли хил ўзгаришларга олиб келади.

Қизиқиш бирор бир соҳада тўғри мўлжал олишга, янги фактлар билан танишишга, воқеаликни анча тўла ва чуқур акс эттиришга ёрдам берадиган мотивдир.

Page 167: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

167

Кишининг теварак атрофда муносабат, биргаликдаги фаолият ва ижодий иш жараёнида намоён бўладиган ижтимоий аҳамиятга молик ўзгаришлар қилиш лаёқати – шахснинг фаоллиги дейилади.

Эътиқод шахсни ўз қарашларига принципларига, дунёқарашига мувофиқ тарзда иш кўришга даъват этадиган мотивлар системасидир.

Психологияда шахснинг йўл-йўриқлари, унинг у ёки бу эҳтиёжи қондирилишига ёрдам бериши мумкин бўлган фаолиятга тайёргарли-гининг мойиллигининг ўзи томонидан англанилмайдиган ҳолатини белгилайди.

Шунинг учун ҳам ривожланиб бораётган шахс доимо янги ва янги эҳтиёжларнинг (ва демак сабабларнинг кенг шохобчали системасини ҳам) келтириб чиқараркан, ўз навбатида эҳтиёжлар ривожланишининг натижаси бўлиб ҳам ҳисобланади. Эҳтиёжларни ривожлантириш, танлаш, тарбиялаш уларни ҳозирги жамият кишисига хос бўлган маъ-навий юксаклик даражасига олиб чиқиш киши шахсини шаклланти-ришнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шахснинг шаклланишида унга мақсадга йўналтирилган тарзда таъсир ўтказишда – тарбия етакчи роль ўйнайди. Тарбия шахснинг ривожлантиришини жамият томонидан қуйилган мақсадларга мувофиқ тарзда йўналтирилиб боради ва уюштиради.

«Мен» - образи ва ўз-ўзига баҳо. «Мен» – образи асосида ҳам бир шахсда ўз-ўзига нисбатан баҳо-

лар тизими шаклланадики, бу тизим ҳам образга мос тарзда ҳар хил бўлиши мумкин. Ўз-ўзига нисбатан баҳо турли сифатлар ва шахснинг орттирилган тажрибаси, шу тажриба асосида ётган ютуқларига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Яъни айни бирор иш, ютуқ юзасидан ортиб кетса, бошқаси таъсирида, аксинча, пастлаб кетиши мумкин. Бу баҳо аслида шахсга бошқаларнинг реал муносабатларига боғлиқ бўлса-да, аслида у шахс онги тизимидаги мезонларга, яъни унинг ўзи субъектив тарзда шу муносабатларни қанчалик қадрлашига боғлиқ тарзда шаклланади. Масалан, мактабда бир фан ўқитувчиси-нинг болага нисбатан ижобий муносабати, доимий мақтовлари унинг ўз-ўзига баҳосини оширса, бошқа бир ўқитувчининг салбий муноса-бати ҳам бу баҳони пастлатмаслиги мумкин. Яъни бу баҳо кўпроқ шахснинг ўзига боғлиқ бўлиб, у субъектив характерга эгадир.

Ўз-ўзига баҳо нафақат ҳақиқатга яқин (адекват), тўғри бўлиши, балки у ўта паст ёки юқори ҳам бўлиши мумкин.

Ўз-ўзига баҳонинг паст бўлиши кўпинча атрофдагиларнинг шахсга нисбатан қўяётган талабларининг ўта ортиқлиги, уларни уддалай

Page 168: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

168

олмаслик, турли хил эътирозларнинг доимий тарзда билдирилиши, ишда, ўқишда ва муомала жараёнидаги муваффақиятсизликлар оқибати-да ҳосил бўлиши мумкин. Бундай ўсмир ёки катта одам ҳам, доимо тушкунлик ҳолатига тушиб қолиши, атрофдагилардан четроқда юриш-га ҳаракат қилиши, ўзининг кучи ва қобилиятларига ишончсизлик кайфиятида бўлиши билан ажралиб туради ва бора-бора шахсда қатор салбий сифатлар ва хатти-ҳаракатларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳаттоки, бундай ҳолат суицидал ҳаракатлар, яъни ўз жонига қасд қилиш, реал борлигидан «қочишга» интилиш психологиясини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Ўзи-ўзига баҳо ўта юқори ҳам шахс хулқ-атворига яхши таъсир кўрсатмайди. Чунки у ҳам шахс ютуқлари ёки ундаги сифатларнинг бошқалар томонидан сунъий тарзда бўрттирилиши, ноўрин мақтов-лар, турли қийинчиликларни четлаб ўтишга интилиш туфайли шакл-ланади. Ана шундай шароитда пайдо бўладиган психологик ҳолат «ноадекватлилик эффекти» деб аталиб, унинг оқибатида шахс ҳат-токи, мағлубиятга учраганда ёки ўзида ночорлик, уқувсизликларни сезганда ҳам бунинг сабабини ўзгаларда деб билади ва шунга ўзини ишонтиради ҳам (масалан, «халақит берди-да», «фалончи бўлма-ганида» каби баҳоналар кўпаяди). Яъни нимаики бўлмасин, айбдор ўзи эмас, атрофдагилар, шароит, тақдир айбдор. Бундайлар ҳақида бора-бора одамлар «оёғи ердан узилган», «манмансираган», «димоғ-дор» каби сифатлар билан гапира бошлайдилар. Демак, ўз-ўзига баҳо реалистик, адекват, тўғри бўлиши керак.

Реалистик баҳо шахсни ўраб турганлар – ота-она, яқин қарин-дошлар, педагог ва мураббийлар, қўни-қўшни ва яқинларнинг ўринли ва асосли баҳолари, реал самимий муносабатлари маҳсули бўлиб, шахс ушбу муносабатларни илк ёшлигиданоқ холис қабул қилишга, ўз вақтида керак бўлса тўғрилашга ўргатилган бўлади. Бунда шахс учун эталон, ибратли ҳисобланган инсонлар гуруҳи – референт гуруҳнинг роли катта бўлади. Чунки биз кундалик ҳаётда ҳамманинг фикри ва баҳосига қулоқ солавермаймиз, биз учун шундай инсонлар мавжудки, уларнинг, ҳаттоки оддийгина маслаҳатлари, мақтаб туриб берган танбеҳлари ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай референт гуруҳ реал мавжуд бўлиши (масалан, ота-она, ўқитувчи, устоз, яқин дўст-лар), ёки нореал, хаёлий (китоб қаҳрамонлари, севимли актёрлар, идеал) бўлиши мумкин. Шунинг учун ёшлар тарбиясида ёки реал жамоадаги одамларга мақсадга мувофиқ таъсир ёки тазйиқ кўрсатиш керак бўлса, уларнинг эталон, референт гуруҳини аниқлаш катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлади.

Page 169: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

169

Шундай қилиб, ўз-ўзига баҳо соф ижтимоий ҳодиса бўлиб, унинг мазмуни ва моҳияти шахсни ўраб турган жамият нормаларига, шу жамиятда қабул қилинган ва эъзозланадиган қадриятларга боғлиқ бўлади. Кенг маънодаги йирик ижтимоий жамоалар эталон ролини ўйнаши оқибатида шаклланадиган ўз-ўзига баҳо – ўз-ўзини баҳолаш-нинг юксак даражаси ҳисобланади. Масалан, мустақиллик шароитида мамлакатимиз ёшлари онгига миллий қадриятларимиз, ватанпарвар-лик, адолат ва мустақиллик мафкурасига садоқат ҳисларининг тарбия-ланиши, табиий, ҳар бир ёш авлодда ўзлигини англаш, ўзи мансуб бўлган халқ ва миллат маънавиятини қадрлаш ҳисларини тарбияла-моқда. Бу эса, ўша юксак ўз-ўзини англашнинг пойдевори ва муҳим шакллантирувчи механизмидир. Демак, ўз-ўзини баҳолаш – ўз-ўзини тарбиялашнинг муҳим мезонидир.

Шундай қилиб шуни хулоса қилишимиз мумкинки, шахс бўлиши учун шахс ўз «Мен»лигини англаган, ўзгалар билан ўзаро муносабатга кириша оладиган, табиат ва жамиятга фаол таъсир ўтказа олиши керак.

Индивидуаллик тарзидаги шахсни тадқиқ этиш натижасида олинган маълумотлар индивидлараро муносабатлар субъекти сифати-даги шахснинг таърифига бевосита кўчирилиши мумкин эмас.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ички ишлар органлари ходимлари касбий фаолиятларида шахснинг тузилиши ва ўзини-ўзи англаб етиши ҳақидаги билимлари муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида шахснинг билиш жараёнлари, эмоционал-иродавий сифатлари ва ўзига хос бўл-ган индивидуал-психологик хусусиятларини ривожлантириб бориш ва уни янада такомиллаштириш ҳозирги замон талабларидан бири-дир. Шу нуқтаи назардан маърузамизда шахснинг ушбу сифатларини санаб ўтишга ҳаракат қилиб кўрдик.

Шахс, унинг дунёни, ўзини ва атрофидаги инсоний муносабат-ларни билиши, тушуниши ва ўзаро муносабатлар жараёнида ўзидаги такрорланмас индивидуалликликни намоён қилиши ҳамда ушбу жараёнларнинг ёшга ва жинсга боғлиқ айрим жиҳатларини таҳлил қилиш умумий равишда шахс – жамиятда яшайдиган ижтимоий мав-жудотдир, деган хулосани қайтаришга имкон беради. Яъни у туғил-ган онидан бошлаб ўзига ўхшаш инсонлар қуршовида бўлади ва унинг бутун руҳий потенциали ана шу ижтимоий муҳитда намоён бўлади. Чунки агар инсоннинг онтогенетик тараққиёти тарихига эътибор берадиган бўлсак, ҳали гапирмай туриб, одам боласи ўзига ўхшаш мавжудотлар даврасига тушади ва кейин ижтимоий мулоқот-нинг барча кўринишларининг фаол объекти ва субъектига айланади.

Page 170: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

170

Шундай қилиб шуни хулоса қилишимиз мумкинки, шахс бўлиши учун шахс ўз «Мен»лигини англаган, ўзгалар билан ўзаро муносабатга кириша оладиган, табиат ва жамиятга фаол таъсир ўтказа олиши керак.

Шахснинг фаоллиги кишини англанилган ва англанилмаган сабаб-лар системаси орқали фаолиятга ундовчи эҳтиёжларнинг мажмуи билан белгиланади.

Шахснинг шаклланиши унинг жамоага қўшилганлиги шароитида рўй беради. Шунингдек, шахснинг шаклланишида унга мақсадга йўналтирилган тарзда таъсир ўтказиш – тарбия етакчи роль ўйнайди.

Шахснинг характери ижтимоий муносабатлар системасига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этиладиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришган нарсасидир.

Ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятида шахсий инди-видуал-психологик хусусиятлари шахс бўлиб шаклланишида ва ривожланишида, шунингдек жамият хавфсизлигини таъминлашда асосий функцияни бажаради.

Шахснинг билиш жараёнлари ҳақида тушунча

Билиш муаммоси қадимги замондан бери кишилик дунёсини

қизиқтириб келади, амма у бугунги кунда фан ва техниканинг ривож-ланиши билан янада долзарб масалага айланиб қолди. Шу боисдан билиш назарияси фалсафа, тарих, филология, кибернетика, педагогика, психология каби фанларнинг тадқиқот предметига айланиб, фанлар-нинг ҳар қайсиси ўзининг моҳиятидан келиб чиқиб, унинг у ёки бу жабҳаларини ўрганади. Бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, психология фани инсоннинг онтогенезида билишнинг вужудга келиши, унинг ўзига хос психологик механизмлари, унда эҳтиёж, мотив, эмоция ва ирода-нинг роли, танишиш зарурат ҳисобланган объектнинг нотанишлиги, кўриниши ҳамда материаллар мазмунининг аҳамиятини текширади.

Бизнингча, объектив дунё тўғрисидаги маълумотлар, фан асос-лари бўйича ахборотлар, ижтимоий ва индивидуал тажрибалар, шахс-лараро муносабат ва муомала ўрнатиш, муайян фаолиятни ташкил қилиш ва уни бошқариш ўзини-ўзи англашга тааллуқли таркибий қисмлар билан қуролланишга ижод ва янгилик яратишга қаратилган мураккаб, иерархик ҳамда интеграл хусусиятли, фақат инсониятга-гина хос бўлган, ақлий ва жисмоний негизга қурилувчи интилиш ва фаолликнинг мажмуаси билиш деб аталади.

Page 171: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

171

Билишнинг психологик фазалари, босқичлари, даражалари, кўлами, кенглиги, чуқурлиги, тўлалиги, аниқлилиги, яққоллиги, ифодаланиш шакллари ва воситалари, барқарорлиги, мустақиллиги ва унинг ижти-моий психологик механизмлари тўғрисида маълумотлар шарҳланади.

Бизни қуршаб турган объектив борлиқни билиш хусусиятига оид жаҳон психологияси фанида кўплаб илмий назариялар, мустақил концепциялар, ўхшаш қарашлар, пухта позициялар, хилма-хил ёнда-шишлар мавжуддир. Аммо шунга қарамасдан, биз бу аснода билиш-нинг филогенетик қонуниятлари, тараққиёт босқичлари, уларнинг бунёдкор механизмлари, муайян ўзига хослик, улардаги барқарор-ликни таъминловчи шарт-шароитлар, ҳаракатлантирувчи кучлар, объектив ва субъектив омилларнинг таъсирчанлик имконияти ранг-баранглиги туфайли онтогенетик даврнинг хусусиятлари тўғрисида мулоҳаза юритишнинг ўзи етарлидир.

Инсон шахс бўлиб шаклланиши ва ривожланишида билиш жараён-лар асосий функцияни бажаради.

Билиш жараёнлар қадим замонлардан бери олимларнинг диққат марказидаги муаммолардан бири бўлиб келган. Инсоннинг онто-генезида билиш жараёнини амалга оширувчи, уни юзага келтирувчи асосий манбалар мавжуд бўлиб бизнингча, улар тахминан қуйидаги-лардан иборатдир:

1) туғма инстинктлар; 2) шартсиз рефлекслар; 3) шартли рефлекслар; 4) идеоматор ҳаракатлар; 5) предметли ҳаракатлар; 6) тақлид ёки имитация; 7) тажриба; 8) машқ; 9) кўникма, малака, одат (уларни ўзлаштириш имконияти ва

эгаллаш вазияти); 10) рефлексия (хулқ ва онгли бошқариш). Билиш жараёнинг моҳияти ва ўзига хосликни вужудга келтирув-

чи асосий психологик негизлари тариқасида: эҳтиёж; мотив (мотивация); майл; мойиллик; қизиқиш;

Page 172: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

172

установка; туғма, табиий аломатлар; фаоллик; руҳий ҳолатларнинг барқарорлиги; объектив ва субъектив хусусиятли функциялар хизмат қилиши

мумкин. Асосий билиш жараёнлари, унинг қонуниятлари, таркиби ва

ўзига хослиги. Диққат ва унинг турлари, хусусиятлари. Диққат – киши фаолиятнинг барча турлари, энг аввало, меҳнат ва ўқув фаолияти самарадорлигини муҳим ва зарур шарти. Билиш жараён-лари кечишининг энг муҳим хусусияти унинг танлайдиган, йўналти-рилган тусдалигидан иборатдир. Теварак-атрофдаги оламнинг кўплаб таъсирлари орасидан киши ҳамиша ниманидир идрок этади. Нима-нидир фараз қилади, нима ҳақидадир фикр юритади, ўйлайди. Онг-нинг бу хоссасини унинг диққат каби хусусияти билан ўзаро боғлиқ деб ҳисоблашади.

Диққат – бу индивиднинг ҳиссий, ақлий ёки ҳаракатлантирувчи фаоллиги даражасининг оширилишини тақозо этадиган тарзда онгнинг йўналтирилганлиги ва бир нарсага қаратилганлиги.

Диққатни маълум объектга қаратиш учун иродавий куч-ғайрат сарфлаш зарурати ишга тушаётган пайтда, бинобарин, қийинчилик-лар пайдо бўлганида, билишга оид қизиқиш сусайганида ва шунинг-дек тўсиқлар мавжуд бўлган кезларда аниқ-равшан намоён бўлади.

Ҳосил бўлиш хусусияти ва амал қилиш усулларига кўра диққат-нинг иккита асосий тури мавжуд:

1) ихтиёрсиз диққат; 2) ихтиёрий диққатдан. Ихтиёрсиз диққат – кишининг англашилган ниятлари ва мақсад-

ларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади ва қўллаб-қувватланади. Ихтиёр-сиз диққатнинг пайдо бўлиши жисмоний, психофизиологик ва психик омиллар билан белгиланади. Индивиднинг эҳтиёжларига мувофиқ келадиган, унинг учун аҳамиятига эга қўзғатувчилар ихтиёрсиз диқ-қатни қўзғайди. Ихтиёрсиз диққатда бевосита қизиқишнинг роли бе-ниҳоя каттадир. Нимаики қизиқарли, мароқли, ҳиссиётга бой, завқли бўлса, диққатнинг узоқ вақт мобайнида тўпланиб туришини тақозо этади. Ихтиёрсиз диққат шахснинг умумий йўналганлигига ҳам боғлиқ.

Ихтиёрий диққат – онгли равишда бошқариладиган ва тартибга солинадиган диққат-эътибордир. Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат замирида ҳосил бўлади. Ихтиёрий диққат агар киши фаолияти жараёни-

Page 173: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

173

да ўз олдига маълум бир вазифа қўйган ва ҳаракат программасини онгли тарзда ишлаб чиққан бўлса юз беради.

Ихтиёрий диққатнинг олий тури меҳнат жараёнида таркиб топади. Ихтиёрий диққатнинг вазифаси психик жараёнларнинг кечи-шини бошқариб туришдан иборатдир. Киши айнан ана шу ихтиёрий диққатнинг мавжудлиги туфайли хотирадан ўзи учун зарур маълумот-ларни фаол тарзда, танлаб «ажратиб олиш»га тўғри қарорлар қабул қилишга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни амалга оширишга лаёқатли бўлади.

Диққатни кучли қўзғатувчилар – баланд овоз, ёрқин нур ва бўёқ, кучли ҳид жалб этади.

Диққатни тақсимланиши – икки ва ундан ортиқ фаолият турлари-нинг (бир қанча ҳаракатларнинг) айни вақтнинг ўзида муваффақият-ли бажариш имконияти билан боғлиқ хусусиятдир. Диққатнинг юксак даражада тақсимланиши – ҳозирги замон меҳнат турлари муваффа-қиятларининг муқаррар шартларидан биридир. Масалан, оператор-лар, дастгоҳларда ишловчилар, транспорт ҳайдовчилари ва бошқалар-нинг иши ана шуни талаб қилади.

Диққатнинг кўчиши маълум объектнинг бир фаолиятдан иккинчи бир фаолиятга, бир объектдан иккинчи бир объектга, бир ҳаракатдан иккинчи бир ҳаракатга ўтишида намоён бўлади. Диққатнинг кўчиши ё онгли равишдаги хулқ-атворга, фаолиятнинг талабларига ёки ўзгариб кетаётган шарт-шароитларга мувофиқ тарзда янги фаолиятга киришиш зарурати билан боғлиқ бўлади. Фақат объектлар ва жараёнлар ўзгариб, фаолият эса узоқ вақт давомида ўзгармасдан қолган ҳолларда диққат-нинг барқарорлиги доирасида унинг кўчиши юз беради. Бундай кўчиш узоқ давом этадиган иш пайтида чарчашнинг олдини олади ва шу билан диққатнинг барқарорлигини оширади. Лекин бу тез-тез такрорланвер-маслиги лозим, акс ҳолда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Диққатнинг салбий жиҳатларидан бири паришонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида жадал бир нарсага қаратишга лаёқатсизликда, диққатнинг осонгина ва тез-тез бўлиниб туришида намоён бўлиши мумкин. Паришонхотирликнинг бу кўри-ниши кўпинча иш қобилияти сусайиб кетишининг ва хулқ-атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири ҳисобланади. Паришонхотир-ликни келтириб чиқарувчи сабаблар нималардан иборат? Паришон-хотирлик шахснинг барқарор хислати сифатида ихтиёрий диққатнинг суст кўрсаткичи ҳисобланади ва нотўғри тарбия натижасида бўлиши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирликка, аввало шахсда иродавий фазилатларни шакллантириш йўли билан кураш олиб бориш керак.

Page 174: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

174

Биз сезги органлари туфайли теварак-атрофдаги оламнинг бойли-ги, товушлар ва ранглар, ҳидлар ва ҳарорат, миқдор ва кўплаб бошқа нарсалар тўғрисида биламиз. Киши сезги аъзолари ёрдамида ташқи ва ички муҳитнинг ҳолати ҳақида ранг-баранг ахборот олиб туради.

Сезги ҳақида тушунча. Сезги – бу оддий психик жараён бўлиб, у моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятлари аксидан, шунингдек моддий қўзғатувчилар тегишли рецепторларга бевосита таъсир этган миқдорда организмда ҳосил бўладиган ички ҳолатлардан таркиб топади. Материя бизнинг сезги органларимизга таъсир этиб сезги ҳосил қилади. Сезги аъзолари ахборотни қабул қилиб олади, саралайди, жамлайди ва мияга етказиб беради.

Сезги аъзолари ташқи оламнинг киши онгига кириб келадиган ягона йўлларидир. Сезгилар моҳиятига кўра объектив оламнинг субъек-тив сиймосидир. Лекин сезгиларнинг ҳосил бўлиши учун организм моддий қўзғатувчининг тегишли таъсирига берилиши кифоя қилмай-ди, балки организмнинг ўзи ҳам қандайдир иш бажариши даркор.

Кишининг ҳаёти ва фаолиятида сезгиларнинг роли жуда катта, негаки улар бизнинг олам ҳақидаги ва ўзимиз тўғримиздаги билим-ларимиз манбаи ҳисобланади. Инсон-теварак атрофдаги олам ҳақида ҳамиша ахборот олиб туриши керак.

Сезгиларнинг Арасту томонидан алоҳида ажратиб кўрсатилган қуйидаги турлари мавжуддир:

1) кўриш; 2) эшитиш; 3) ҳид билиш; 4) баданнинг тегиши орқали сезиш; 5) таъм билиш. Сезгилар маълум бир қўзғатувчининг муайян рецепторга таъсири

натижасида ҳосил бўлгани учун ҳам сезгиларнинг таснифи уларни ҳосил қиладиган қўзғатувчиларнинг ва ана шу қўзғатувчилар таъсир қиладиган рецепторларнинг хусусиятларига асосланади.

Акс этиш хусусиятига ва рецепторларнинг жойлашган ўрнига қараб сезгилар одатда, уч гуруҳга ажратилади:

1. Ташқи муҳитдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттирадиган ҳамда тананинг юзасида рецепторлари бўлган экс-троцептив сезгилар.

2. Тананинг ички аъзоларида ва тўқималарида жойлашган ҳамда ички аъзоларнинг ҳолатини акс эттирадиган рецепторларга эга бўлган интероцептив сезгилар.

Page 175: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

175

3. Рецепторлари мушакларда ва пайларда ўрнашган проприо-цептив сезгилар. Улар гавдамизнинг ҳаракати ва ҳолати ҳақида ахборот бериб туради.

Экстроцептивларни икки гуруҳга: алоқа боғлайдиган контакт ва дистант рецепторларга ажратамиз. Алоқа боғлайдиган рецепторлар уларга таъсир қиладиган объектлар билан бевосита алоқа боғлаган пайтда қўзғайди. Баданга тегиш орқали сезиш, таъм билиш рецептор-лари шулар жумласидандир. Дистант рецепторлар узоқдаги объект-дан келадиган қўзғатишдан таъсирланади. Дистант рицепторларга – кўриш, эшитиш, ҳид билиш рецепторлари киради.

Сезгилар муайян пайт давомида рецепторга таъсир ўтказаётган қўзғатувчининг ўзига хос қувватини нерв жараёнлари қувватига айла-ниши натижасида ҳосил бўлади. Сезги аъзолари фақат мослашувчан-лик, ижро қилиш функцияларини бажарибгина қолмасдан, балки ахборот олиш жараёнларида бевосита иштирок этадиган ҳаракат органлари билан мустаҳкам боғлангандир.

Сезги нерв системасининг у ёки бу қўзғатувчидан таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига эгадир.

Анализатор уч қисмдан таркиб топади: – ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансфор-

матор ҳисобланган периферик бўлими (рецептор); – анализаторнинг периферик бўлимини марказий анализатор билан

боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қочувчи) нервлар;

– анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сиг-налларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ (миянинг ўзи билан тугайдиган) бўлимлари.

Ҳар бир анализаторларнинг қобиқ бўлимида рецептор ҳужайра-ларнинг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқ-нинг турли жойларида у ёки бу миқдорда ўрнашган тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисми бўлади.

Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун йўли манбаи ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан, таъсиротни мияга олиб борувчи нерв йўллари ва эффек-тордан таркиб топгандир.

Шундай қилиб, сенсор (ҳиссий) ва мотор (ҳаракат) қисмларнинг уйғунлашуви туфайли сенсор (анализатор) аппарат рецептор таъсир қилаётган қўзғатувчиларнинг объектив хусусиятларини айнан акс эттиради ва шуларнинг хусусиятларига ўхшаб қолади.

Page 176: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

176

Адаптация ёхуд мослашув-сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир.

Бу ҳодисанинг уч хил турини алоҳида кўрсатиш мумкин: 1. Қўзғатувчининг узоқ муддат давомида таъсир этиши жараёни-

да сезгининг тамомила йўқолиб қолишига ўхшайди. Доимий қўзға-тувчилар таъсир қилган тақдирда сезги йўқолиб қолиш хусусиятига эга. Масалан, терининг устига қўйилган енгилгина юк тезда сезил-майдиган бўлиб қолади. Ҳид билиш сезгилари атроф-муҳитга ёқим-сиз ҳид ёйилганидан кейин кўп ўтмай батамом йўқолиб қолиши ҳам оддий бир ҳодисадир;

2. Адаптация – кучли қўзғатувчининг таъсири остида сезгининг заифлашиб қолиши. Масалан, совуқ қўзғатувчи ҳосил қиладиган сезгининг жадаллиги қўлни совуқ сувга солганда сусаяди. Биз ярим қоронғи хонадан ёрқин ёритилган жойга чиққанимизда олдинига кўзларимиз қамашади ва теварак-атрофдаги бирор-бир нарсанинг фарқига ета олмайдиган бўлиб қоламиз, бир мунча вақт ўтгандан кейин эса кўриш анализаторларининг сезувчанлиги кескин сусайиб, биз одатдагидек кўра бошлаймиз.

3. Кучсиз қўзғатувчининг таъсири остида сезгирликнинг ортиши ҳам адаптация деб аталади.

Анализатор сезувчанлигининг бошқа сезги аъзоларининг қўзға-лиши таъсири остида ўзгариши сезгиларнинг ўзаро муносабати деб аталади. Сезгиларнинг ўзаро муносабати худди адаптация каби икки-та бир бирига қарама-қарши жараёнларда: сезувчанликнинг ортиши ва пасайишида намоён бўлади. Бу ўринда умумий қонуният шундан иборатки, анализаторнинг ўзаро муносабатларида кучсизлари анализатор-ларнинг сезувчанлигини оширади, кучлилари эса сусайтиради.

Анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ қилиш натижасида сезувчанликни ортиши сенсибилизация деб аталади. Сезги аъзолари сезувчанлигининг ўзгариш қонуниятларини билган ҳолда махсус тан-ланган қўшимча қўзғатувчиларни қўллаш йўли билан у ёки бу рецеп-торни сенсибиллаштириш, яъни унинг сезувчанлигини ошириш мумкин. Сенсибиллаштиришга машқ қилиш натижасида ҳам эришиш мумкин.

Сезгиларнинг ўзаро муносабати синестезия деб аталмиш яна бир ҳодисада намоён бўлади. Синестезия – бир анализаторнинг қўзғали-ши таъсири остида бошқа анализаторга хос сезгининг ҳосил бўли-шидир. Синестезия сезгиларнинг ҳар хил турларида кузатилади.

Идрок ва унинг хусусиятлари. Идрок – сезгиларга нисбатан мурак-каб ва мазмундор психик жараён бўлиб ҳисобланганлиги сабабли бар-ча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онги-

Page 177: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

177

нинг яхлит мазмуни, эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок қилади.

Нарсалар ёки ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир қилиш жараёнида киши онгида акс этишига идрок деб аталади.

Идрок этиш жараёнида алоҳида ҳолдаги сезгиларнинг тартибга солиниши ҳамда нарсалар ва воқеа-ҳодисаларнинг яхлит образларига бирлашуви юз беради.

Қўзғатувчининг алоҳида хусусиятлари акс этадиган сезгилардан фарқли ўлароқ, идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттиради. Бунда идрок алоҳида сезгилар йиғиндисидан иборат тарзда эмас, балки ҳиссий билишнинг ўзига хос хусусиятлари билан сифат жиҳатидан юқори босқичи сифатида тасаввур қилинади.

Сезгилардан фарқли ўлароқ, идрок нарсаларни умуман, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс этади.

Идрокнинг муҳим хусусиятлари: предметлилик; яхлитлилик; структуралилик; барқарорлик; англанилганлик. Идрокнинг предметлилиги – объективлаштириш ҳодисаси деб

аталмиш ҳодиса, яъни ташқи дунёдан олинадиган ахборотнинг ўша дунёга мансублигида ифода этади. Предметлилик идрокнинг белгиси сифатида хатти-ҳаракатни бошқаришда алоҳида роль ўйнайди. Одат-да, биз нарсаларга уларнинг кўринишига қараб эмас, балки уларни амалиётда қай тарзда ишлатишига мувофиқ ҳолда ёки уларнинг асосий хусусиятларига қараб баҳоланади.

Идрокнинг яхлитлиги дейилганда сезги аъзоларига таъсир қила-диган нарсанинг айрим хусусиятларини акс эттирадиган сезгилардан фарқли ўлароқ, идрок нарсанинг яхлит образи ҳисобланади. Ўз-ўзидан равшани, бу яхлит образ нарсанинг айрим хусусиятлари ва белгилари ҳақида турли хил сезгилар тарзида олинадиган билимлар-ни умумлаштириш негизида таркиб топади.

Идрокнинг яхлитлиги унинг структуралиги билан боғлиқдир. Идрок маълум даражада бизнинг бир лаҳзалик сезгиларимизга жавоб бермайди ва уларнинг шунчаки оддий йиғиндиси ҳам эмас. Биз ана шу сезгилардан амалда мавҳумлашган ва бир мунча вақт давомида шаклланадиган умумлашган структурани идрок этамиз.

Page 178: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

178

Идрокнинг яхлитлиги ва структуралиги манбалари, бир томони-дан, акс эттириладиган объектларнинг ўзига хос хусусиятларида ва иккинчи томондан, инсоннинг конкрет фаолиятида гавдаланади. И. М. Сеченов таъкидлаганидек, идрокнинг яхлитлиги ва структура-лиги анализаторларнинг рефлектор фаолиятининг натижасидир.

Идрок қўзғатувчининг рецепторларга бевосита таъсир натижаси-да ҳосил бўлса ҳам, перцептив образлар ҳамиша муайян маъноли аҳамиятга эга бўлади. Кишининг идроки унинг тафаккури билан, нар-санинг моҳиятини тушуниб етиши билан чамбарчас боғлиқ. Нарсани онгли идрок этиш унга фикран ном бериш, яъни идрок этилган нарса-ни нарсаларнинг муайян гуруҳига, синфга киритиш, уни сўз восита-сида умумлаштириш демакдир. Ҳатто ўзимизга нотаниш нарсани кўрганимизда ҳам унинг бизга таниш объектлар билан ўхшашлик жиҳатларини пайқаб олишга, уни қандайдир тоифага киритишга уринамиз. Идрок шунчаки сезги аъзоларига таъсир қиладиган қўзға-тувчиларнинг оддий йиғиндиси билан белгиланмайди, балки мавжуд маълумотларни яхшилаб талқин қилиш, изоҳлаб бериш йўлларини жадал излаш бўлиб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан олганда гоҳ шакл, гоҳ фон (икки қиёфа ва ваза) навбатма-навбат идрок этилади-ган (1-расм), «икки мазмунли» деб аталмиш расмлар диққатга сазо-вордир. Бу расмларда идрок қилинган объектнинг алоҳида кўрсатили-ши унинг англаб етилиши ва номланиши билан боғлиқдир.

Идрокнинг киши психик ҳаёти мазмунига унинг шахсига хос хусусиятларга боғлиқлиги апперцепция дейилади.

1-расм

Идрок жараёнида унинг феноменлари (юнон. «phainomenon» –ноёб, ғайриодатий ҳолат деган маъно англатади) муайян ҳодисаларни акс эттиришда иштирок этади, инъикоснинг турлича аниқликда намоён бўлиши мумкинлиги тўғрисида маълумот беради. Улар жаҳон психо-логияси фанида галлюцинация (лот. «hallucinftio» алаҳлаш, босинқи-

Page 179: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

179

раш, валдираш, яъни йўқ нарсаларнинг кўриниши, эшитилиши, сезилиши), иллюзия (лот. «illusio» – хато, адашиш, янглишиш деган маънони билдиради), аттракция (франц. «attraction» – ўзига тортиш, маҳлиё этиш, жалб қилиш маъносини беради), яққол кўриниш (рус. «ясновидение» – яққол олдиндан кўриш, яққол ғойибдан хабар олиш демакдир) тушунчалар орқали номланади.

Идрокнинг муҳим томонларидан бири унинг хусусиятларининг турли жабҳалар, вазиятлар ва шароитларда намоён бўлишидадир. Идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири бу фаол равишда бевосита акс эттириш имкониятининг мавжудлигидир. Одатда, инсоннинг идрок қилиш фаолияти унинг ўзлаштирилган билимлари, тўпланган тажрибалари, шунингдек мураккаб аналитик, синтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага келади. Бу ҳолат идрок қилиниши зарур ўқув фани моҳиятига боғлиқ илмий фараз яратиш, уни амалга ошириш борасида қарор қабул қилиш яққол воқеалик билан тасаввур қилина-ётганининг ўзаро мослигини аниқлаш сингари босқичма-босқич ўзаро бир-бирини тақозо этувчи таркибий қисмлардан иборатдир.

Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти унинг умумлашган ҳолда нарса ва ҳодисаларнинг акс эттиришидир. Маълумки, инсон психика-сига кириб бораётган кўпқиррали, кўпёқлама аломатлардан идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқ жисм ёки ҳодиса сифатида баҳоланади.

Хотира ва унинг кўринишлари. Одам кўрган, ҳис қилган ва эшит-ган нарсаларини жуда оз миқдоринигина эслаб қолади. Психиканинг энг муҳим хусусияти шундан иборатки, индивид ташқи таъсиротлар-нинг акс эттирилишидан ўзининг кейинги хатти-ҳаракатларида доимо фойдаланади. Индивидуал тажриба орта бориши ҳисобига хулқ-атвор аста секин мураккаблашади. Агар ташқи дунёнинг мия қобиғида ҳосил бўладиган образлари беиз йўқолиб кетаверса, тажрибанинг шаклланиши мутлақо мумкин бўлмай қолар эди. Бу образлар бир-бири билан ўзаро турли хил алоқалар боғлаган ҳолда мустаҳкамла-ниб, сақланиб қолади ҳамда ҳаёт ва фаолият талабларига мувофиқ тарзда яна бошқатдан намоён бўлади.

Индивиднинг ўз тажрибасини эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира дейилади.

Хотирада эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш каби асосий жараёнлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. Бу жараён-ларнинг ҳар бири алоҳида мустақил психик хусусият ҳисобланмайди. Улар фаолият давомида шаклланади ва ўша фаолият билан белгиланади.

Page 180: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

180

Хотира механизмларини ўрганишнинг психологик даражаси хро-нологик жиҳатдан бошқалардан устунроқ бўлиб, фанда жуда кўп турли хилдаги йўналишлар ва назарияларнинг илгари сурилганлиги билан маълумдир. Бу назарияларни улар хотира жараёнларининг шакллан-тирилишида субъектнинг фаоллиги қандай роль ўйнашига ва бундай фаолликнинг моҳиятига қандай ёндашувига боғлиқ ҳолда таснифлаш ва баҳолаш мумкин.

Хотиранинг механизмлари ва қонуниятларини ўрганишнинг иккита эски: психологик ва нейрофизиологик даражасига эндиликда учинчи – биохимик даражаси ҳам қўшилди. Шунингдек хотирани ўрганишга, кибернетик жиҳатидан ёндашув ҳам таркиб топмоқда.

Хотиранинг механизмлари ҳақидаги физиологик назариялар И. П. Павловнинг олий нерв фаолияти қонуниятлари ҳақидаги таъли-мотнинг энг муҳим қоидалари билан чамбарчас боғлиқдир. Муваққат шартли боғланишларнинг ҳосил бўлиши ҳақида таълимот –бу субъект-нинг индивидуал тажрибаси таркиб топиши механизмлари ҳақидаги таълимот, яъни аслида «физиологик даражада эсда олиб қолиш» назариясидир. Чиндан ҳам шартли рефлекс янги мазмун билан илгари ўзлаштириб мустаҳкамланган мазмун ўртасида ҳосил қилинадиган боғланиш акти сифатида эсда олиб қолиш жараёнининг физиологик негизини ташкил этади.

Шундай қилиб ҳозирги босқичда хотиранинг механизмларини ўрганишнинг нейрофизиологик даражаси биохимик тадқиқотлар даражасига тобора яқинлашиб ва кўпинча тўғридан-тўғри қўшилиб кетмоқда. Бу ҳол ушбу даражаларнинг туташган жойида олиб борила-ётган кўплаб тадқиқотларда ўз тасдиғини топди. Ана шу тадқиқотлар асосида, жумладан эсда олиб қолиш жараёнининг икки босқичли характерга эгалиги ҳақида гипотеза пайдо бўлди. Бу гипотезанинг моҳияти қуйидагилардан иборатдир. Биринчи босқичда (қўзғатувчи-нинг бевосита таъсиридан сўнг) мияда ҳужайраларда асл ҳолига қай-тувчи физиологик ўзгаришларни келтириб чиқарадиган қисқа муддат-ли электрохимик реакция юз беради. Иккинчи босқич биринчи бос-қич негизида юзага келиб, аслида у янги оқсил моддалар (протсин-лар)нинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлган биохимик реакциядан иборатдир. Биринчи босқич секундлар ёки минутлар мобайнида давом этади ва уни қисқа муддатли эсда олиб қолишнинг физиологик механизми ҳисобланади. Ҳужайраларда қайтарилмайдиган ўзгариш-ларга олиб келадиган иккинчи босқич узоқ муддатли хотиранинг механизми ҳисобланади.

Page 181: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

181

Хотира таърифларининг эсда олиб қолиш ва қайта эсга тушириш жараёнлари содир бўладиган фаолиятнинг хусусиятларига боғлиқ-лиги хотиранинг ҳар хил турларини ажратиш учун умумий асос бўлиб, хизмат қилади. Бунда хотиранинг айрим турлари учта асосий мезонга мувофиқ тарзда бўлинади:

1) фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб хотира ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз-ман-тиқли турларга бўлинади;

2) фаолиятнинг мақсадлари, хусусиятига кўра ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига бўлинади;

3) материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муд-датига кўра (унинг фаолиятдаги роли ва тутган ўрнига боғлиқ равишда) қисқа муддатли, узоқ муддатли ва тезкор хотира турларига бўлинади.

Ҳаракат хотираси – турли хилдаги иш ҳаракатлари ва уларнинг системасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва яна қайта эсга туши-ришдан иборатдир. Инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаол-ликнинг у ёки бу кўринишлари устунлик қилиши кузатилади: масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўри-нишлари мавжуддир. Ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб, ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда фикр ва мулоҳазаларда акс этади. Баъзи одамларда хотиранинг бошқа турларига қараганда, ҳаракат хотираси аниқ, равшан устунлик қилаётганлиги учраб туради. Масалан, бир мусиқа ишқибози мусиқий асарни хотирасида мутлақо қайта тиклай олмас экан, лекин у яқинда эшитган операни фақат пантомима тарзида қайта тиклаш имкониятига эга бўлган.

Эмоционал хотира – ҳис-туйғуга хос хотирадир. Бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар бизнинг эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигинидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатларимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имко-ниятига эга. Шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури катта аҳамият касб этади. Воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳиссий хотира деб аталади. Улар биз руҳиятимиз-да кечирган, маънавиятимизга таъсир қилувчи, хотирамизда сақланиб қолган ҳис-туйғу, эҳтирос, алам, армон кабилар жонланишини ҳара-

Page 182: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

182

катга ундовчи ёки ўтмишда салбий кечинмаларга эга ҳаракатлардан сақлаб турувчи сигнал тарзида намоён бўлади. Ҳиссий хотира ўзи-нинг вужудга келиш хусусияти, тезлиги, динамикаси, давомийлиги билан хотиранинг бошқа турларидан маълум маънода ажралиб туради.

Хотиранинг эйдетик («эйдос» – юнон. «образ» деган маънони англатади) яъни кўргазмали образлари – ташқи қўзғатувчи билан ҳис-туйғу аъзоларининг қўзғатилиши натижасидир. Образли хотира тасаввурлар ва турмуш манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, таъмлар, ранглар, шакллар билан боғлиқ хотира туридир. Образ хотираси деб, яққол мазмунни, бинобарин нарса ва ҳодисаларнинг аниқ образларини, уларнинг хусусиятлари ва боғланишларини эсда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурат туғилганда эсга туширишдан иборат хотира турига айтилади.

Сўз-мантиқ хотира. Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланган-лиги туфайли, уларни ифодалаш фақат ўзлаштирилаётган материал-ларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланилишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин. Агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно жиҳатдан қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча, механик эсда олиб қолишга айланиб қолади. Сўз-мантиқ хотиранинг вужудга келишида биринчи сигнал билан бир қаторда, иккинчи сигналлар тизими муҳим аҳамият касб этади. Чунки сўз мантиқ хотираси фақат инсонга хос бўлган хотиранинг махсус туридир. Сўз-мантиқ хотиранинг ўсиши қолган хотира турларининг барқарорлашувини белгилайди.

Фаолият мақсадларига қараб хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира турларига ажратилади.

Ихтиёрий хотира. Ихтиёрий хотира деганда маълум мақсадга рўёбга чиқариш учун, муайян даврларда ақлий характерларга суянган ҳолда амалга оширишдан иборат хотира жараёни тушунилади. Бу фаолиятни одатда онг бевосита бошқаради. Кўпинча психология фани-га ихтиёрий хотирага ихтиёрсиз эсда олиб қолиш қарши қўйилади. Эсда олиб қолишни мақсад қилиб қўйиш, эсда олиб қолишнинг асо-сий шарти ҳисобланади.

Ихтиёрсиз хотира. Ихтиёрсиз хотиранинг турмушда ва фаолият-да катта ўрин эгаллашини ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири махсус мнемик

Page 183: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

183

мақсадсиз, ақлий, асабий, иродавий зўр беришсиз ҳаётий аҳамиятга эга кенг кўламдаги маълумот, хабар, ахборот, таассуротларининг кўп қисмини акс эттиришидир. Шунга қарамасдан, инсон фаолиятининг турли жабҳаларида ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қоли-ши мумкин. Худди мана шундай шароит, ҳолатлар, вазият, фавқулод-ларда керакли нарсалар ихтиёрий равишда эсда сақлаш, эсга туши-риш ёки эслаш имкониятини яратадиган хотиранинг мазкур тури катта аҳамиятга эгалиги шубҳасиз.

Хотиранинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз турлари хотира тараққиётида иккита кетма-кет босқичларини ташкил этади.

Қисқа муддатли хотира материалнинг кўп марта такрорлаш ва қайта эсга туширишлар орқали узоқ вақт эсда олиниб қолиши билан ажралиб турадиган узоқ муддатли хотирадан фарқли ўлароқ, бир марта жуда қисқа вақт оралиғида идрок қилиш ва шу заҳоти қайтадан хотир-лашдан сўнг қисқа вақт мобайнида эсда қолиши билан белгиланади.

Қисқа муддатли эсда олиб қолиш шароитларида ҳал этилиши учун автоматлаштирилган ҳаракат усуллари қўлланиладиган вазифа-ларгина маҳсулдор бўлиши аниқланган. Материални ўзлаштириш-нинг кенгайтирилган усулларини қўллашни тақозо этадиган вазифа-лар қисқа муддат мобайнида тақдим қилинган шароитда эсда олиб қолишнинг самарадорлигини пасайтириб юборади. Шунга асосланиб қисқа муддатли эсда олиб қолишни маълум вақт оралиғида кишининг материал билан ишлаш фаолиятида фақат автоматлаштирилган усул-ларни қўллаб ишлаш имконини берувчи эсда олиб қолиш деб таъриф-лаш мумкин.

Оператив эсда олиб қолиш. Инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган фаол, тезкор характерлар, усуллар учун хизмат қилув-чи жараённи англатувчи мнемик ҳолат оператив хотира деб аталади. Оператив хотирани эслаб қолишни қисқа ва узоқ муддатли эсда олиб қолиш ўртасидаги оралиқ даражаларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Оператив эсда олиб қолишни кишининг одатдаги ҳаракатларига хизмат қилувчи хотира жараёни деб таърифлаш мумкин.

Узоқ муддатли хотира. Шахс фаолиятининг ҳаётий муҳим мақсадларига эришишида тактик жиҳатдангина эмас, балки стратегик жиҳатдан аҳамият касб этган ахборот келиб туради. Ҳар қандай материалнинг эсда олиб қолиниши бундан олдинги ҳаракатнинг маҳсули ва шу билан бирга, келгуси ҳаракатни амалга ошириш воситаси ҳамдир.

Хотира фаол жараён бўлиб, у шахснинг у ёки бу турли маълу-мотлар билан ишлаш малакасига, унга муносабатига, материалнинг

Page 184: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

184

қимматини тасаввур қилишига бевосита боғлиқ бўлади. Энг харак-терли нарса шуки, инсон фақат эшитган маълумотининг 10 фоизини, эшитган ва кўрган нарсасининг 50 фоизини, ўзи фаол бажарган ишларининг деярли 90 фоизини ёдда сақлайди. Бу кўплаб психологик экспериментларда исбот қилинган. Шахснинг ўзи ўйлаб топиб, ўзи бевосита бажарган ишлари жуда осон эсга тушади.

Шу ўринда хотиранинг саккиз қонунини эслаб қолишни таклиф этамиз:

1. Англанганлик қонуни. Оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳ-кам хотирада муҳрлаган бўламиз.

2. Қизиқиш қонуни. Анатоль Франс: «Билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак» деганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз ва уни яхши кўри-шимиз кераклигини назарда тутган.

3. Илгариги билимлар қонуни. Маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади. Масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак, сиз илгариги тажрибан-гизни ҳис қилишингиз мумкин. Эски билимлар ҳам тажрибага айлан-гандагина, янгиларига замин бўла олади.

4. Эслаб қолишга тайёргарлик қонуни. Бирор материални эслаб қолишдан аввал, бўлғуси ақлий ишга қандай ҳозирлик кўрган бўлсан-гиз, шунга мос тарзда эслаб қоласиз. Агар материални «мутахассис бўлишим учун жуда керак», деб умрингиз охиригача муҳимлигини англасангиз, у нарса хотирада муқим сақланади.

5. Ассоциациялар қонуни. Бу қонун ҳақида эрамиздан аввал Арасту ҳам ёзган эди. Қонуннинг моҳияти шундаки, бир вақтда шакл-ланган тасаввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади. Масалан, айни конкрет хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади.

6. Бирин-кетинлик қонуни. Ҳарфларни алфавитдаги тартибида ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек, хотира-да ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва керак бўлганда, тартиб билан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир.

7. Кучли таассуротлар қонуни. Эслаб қолинадиган нарса тўғри-сидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. Бундан ташқари, сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга туширилади.

Page 185: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

185

8. Тормозланиш қонуни. Ҳар қандай муайян маълумот ўзидан олдинги маълумотни тормозлайди. Шу боис унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда сақлашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўри-шингиз керак1.

Тафаккур ҳақида тушунча ва унинг операциялари. Инсоннинг билиш фаолияти воқеаликни, нарса ва ҳодисаларни сезиш ва идрок қилишдан бошланади, сўнгра аста-секин тафаккурга, фикр юритишни ақлий йўл билан акс эттиришга ўтади. Фикр юритишнинг синтезига айланган юқори даражадаги билиш процесси – тафаккур ҳам ҳиссий билиш органларининг маҳсули, яъни сезгилар, идрок ва тасаввур материалларига асосланган ҳолда намоён бўлади. Бинобарин, тафак-кур ўзи учун зарур материалларни ҳиссий объектлардан олади. Шу билан бирга, у фикр юритишнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қила-ди. Тафаккур, сезги, идрок, тасаввур ёрдамида атроф-муҳит билан бе-восита боғланади, сўнгра воқеликдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг белги сифатларини бош мия ярим шарларида акс эттириш имко-ниятига эга бўлади. Мазкур акс эттиришнинг адекватлиги (тўғри-лиги) инсоннинг амалий фаолиятида, табиатни ўрганиш ва жамиятни ривожлантириш жараёнида текшириб борилади, онг ва ақл-идрок ёрдамида узлуксиз равишда назорат қилиб турилади.

Тафаккур атроф-муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс эттирувчи психик жараён, социал сабабий боғланишларни англашга, янгилик очишга ва прогноз қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир2. Инсоннинг билиш фаолияти воқе-ликни, нарса ва ҳодисаларни сезиш ва идрок қилишдан бошланади, сўнгра аста-секин тафаккурга, фикр юритишни ақлий йўл билан акс эттиришга ўтади.

Тафаккур жараёнида инсон ҳиссий билиш қобиғидан ташқари чиқиб, сезги ва идрокларда бевосита аниқлаш имконияти мумкин бўлмаган мураккаб ҳолатларни англай бошлайди. Инсоннинг билиш фаолиятида сезги, идрок, тасаввур образлари билан тафаккур ўзаро узлуксиз равишда бир-бирини бойитиб туради.

Тафаккур операциялари. 1. Анализ ва синтез; 2. Таққослаш; 3. Абстракция; 4. Умумлаштириш;

1 Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология – Т., 2000. – Б. 75 – 76 . 2 Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. – Т., 1990. – Б. 15.

Page 186: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

186

5. Конкретлаштириш; 6. Классификациялаш; 7. Системалаштириш. Анализ – шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами

билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий равишда бўлиб (ажратиб), уларнинг айрим қисмлари ва хусусиятларини таҳлил қиламиз.

Синтез – шундай бир тафаккур операциясидирки, биз барча нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисм-ларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равиш-да бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз.

Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараён-нинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни, нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим.

Таққослаш – инсоннинг ижтимоий фаолиятида, билимларнинг ўзлаштирилишида, воқеликни тўлароқ акс эттиришида бир-бирига ўхшаш жиҳатлар тафовутини, шунингдек бир-биридан фарқ қилади-ган томонлар ўртасидаги ўхшашликни топишдан иборат фикр юри-тиш операцияси катта аҳамиятга эга. Таққослаш – шундай бир тафак-кур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-биридан фарқи аниқланади. Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий (конкрет нарсаларни бевосита солиштириш) ва назарий (тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш).

Абстракция – нарса ва ҳодисаларнинг, қонун ва қонуниятларнинг айрим белгиси, сифати, аломати ёки хусусиятларини фикран улардан айириб олиб, мустақил фикр объектига айлантиришдан иборат фикр юритиш операцияси инсон билиш фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу опера-ция ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарқлаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳодисаларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фикран ажратиб ташлаймиз. Абстракциялаш жараёни ёрдамида қиймат, сон, кенглик, тенглик, узунлик, катталик, қаттиқлик, зичлик, баланд-лик, геометрик шакл, математик ибора, танқидий реализм, босим, солиштирма оғирлик, географик тушунчалар системаси каби абстракт тушунчалар вужудга келтирилади.

Page 187: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

187

Абстракция операцияси билан инсонни қуроллантириш- интел-лектуал жиҳатдан интенсив ривожланишга олиб келади, шунингдек мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради.

Умумлаштириш психологияда нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади. Психологияда умумлаштириш-нинг кенг қўлланиладиган икки тури: тушунчали умумлаштириш ва ҳиссий-конкрет умумлаштириш юзасидан кўпроқ фикр юритилади. Тушунарли умумлаштиришда предметлар объектив муҳим белги асосида умумлаштирилади. Ҳиссий-конкрет умумлаштиришда эса предметлар топшириқ талабига биноан ташқи белги билан умумлаш-тирилади. Умумлаштириш абстракциялаш операциясидан ажралган ҳолда содир бўлмайди. Агар абстракциялаш фаолиятида нарса ва ҳодисаларнинг ўхшаш ҳамда муҳим белгилари тасодиф белгиларидан фикран ажратиб олинса, умумлаштиришда эса ажратиб олинган ўхшаш, умумий ва муҳим белгиларга суянган ҳолда нарса ва ҳодиса-лар бирлаштирилади.

Бошқа фикр юритиш операциялари каби умумлаштириш ҳам сўз, нутқ ёрдамида рўёбга чиқади.

Конкретлаштириш – конкретлаштириш ҳодисаларни ички боғла-ниш ва муносабатлардан қатъи назар, бир томонлама таъкидлашдан иборат фикр юритиш операциясидир. Умумий, мавҳум белги ва хусусиятларни якка, ёлғиз объектларга татбиқ қилиш билан ифода-ланадиган фикр юритиш операцияси инсоннинг барча фаолиятларида актив иштирок этади. Воқелик қанчалик конкрет (яққол) формада ифодаланса, инсон уни шунчалик осон англаб етади.

Классификациялаш. Инсоннинг билиш фаолиятида муҳим роль ўйновчи фикр юритиш операцияларидан бири классификациялаш ҳисобланади. Бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшаш-лигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб, нар-саларни туркумларга ажратиш системаси классификация деб аталади. Классификация биз текширадиган объектларнинг муайян тартибини топишда, ўрганишимизда зарур бўлган нарса ва ҳодисаларни яхлит ҳолда текшириш, ўзлаштирмоқчи бўлган материалларни пухта эсда қолдиришда муҳим роль ўйнайди.

Системалаштириш. Фикр объектив ҳисобланган нарса ва ҳоди-саларни замон (вақт), макон (фазо) ва мантиқий жиҳатдан маълум тартибда жойлаштиришдан иборат фикр юритиш операцияси билим-ларни ўзлаштиришда, кўникма ва малакаларни тартибга солишда

Page 188: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

188

муҳим роль ўйнайди. Одатда, системалаштириш операцияси ёрдами-да нарса ва ҳодисалар, фактлар, фикрлар ва объектлар макондаги, вақтдаги эгаллаган ўрнига қараб ёки мантиқий жойлаштирилади. Системалаштириш инсоннинг билиш фаолиятида «мавзулараро», «предметлараро» билимларини системалаштиришни юзага келтиради. Бинобарин, билимларнинг системага солиниши ақлий ривожланиш-нинг дастлабки поғонаси ҳисобланади.

Тафаккур бошқа психик жараёнлардан ажралган ҳолда ривожлани-ши мутлақо мумкин эмас. Шунинг учун тафаккур ривожланиши билан бирга, шахснинг нутқ фаолияти ҳам ўсади. Бу эса шахсда ўз фикрини тўғри, аниқ ифодалаш малакасини таркиб топтиради, нутқининг тузилишини такомиллаштиради ва луғат бойлигини янада оширади.

Шахс адабий асрларни ўқиш ва тушуниш орқали мустақил фикр-лашга, мулоҳаза юритиш ва мунозарага ўргана боради. Унда аста-секин табиат в жамият ҳақида ўзининг нуқтаи назари, эътиқоди, қараши шаклланади. Маълумки, шахснинг ана шу фазилатлари фикр-лаш, мустақил ўйлаш, тўғри ҳукм ва хулоса чиқариши, қатъий қарорга келишининг натижасидир. Ҳар бир тадқиқотчи таълим ақлий тарақ-қиётни ўз орқасидан етаклаб бориши керак деган принципга содиқ қолиб таълимнинг ақлий тараққиётидаги ролини эътироф этмоқда, уларнинг индивидуал хусусиятлари ва интеллектуал имкониятларига алоҳида эътибор бермоқда.

Тафаккурни жараён сифатида талқин қилиш, энг аввало фикр юритиш фаолияти детерминацияси (сабабий боғланиш)нинг ўзи жараён сифатида амалга оширилишини билдиради.

Инсон ҳаётида хаёлнинг роли. Хаёл ёки фантазия тафаккур каби юксак билиш жараёнлари қаторига кириб, кишининг ўзига хос инсоний характерга эга бўлган фаолиятларида намоён бўлади. Меҳнатнинг тайёр натижасини хаёлга келтирмай туриб, ишга киришиб бўлмайди. Фантазия ёрдами билан кутилаётган натижани тасаввур қилиш-инсон меҳнатининг ҳайвонлар инстинктив фаолиятидан туб фарқидир. Исталган меҳнат жараёни зарур тарзда хаёлни ўз ичига қамраб олади. Хаёл бадиий, конструкторлик, илмий адабий, музикавий ва умуман ижодий фаолиятнинг зарур томони сифатида намоён бўлади.

Хаёл – инсон ижодий фаолиятининг зарур элементи бўлиб, меҳнатнинг охирги ва оралиқ маҳсулотларида ўз ифодасини топади, шунингдек муаммоли вазият ноаниқлик кўрсатган ҳолларда хулқ-атвор программасини тузишни таъминлайди. Шунинг билан бирга, хаёл актив фаолиятни программалаштирувчи эмас, балки унинг ўрни-

Page 189: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

189

ни алмаштирувчи турли хил тасаввурлар (тимсоллар) ҳосил қилиш воситаси сифатида юзага келади.

Хаёлнинг психик жараён сифатида биринчи ва муҳим вазифаси шундан иборатки, у меҳнатни бошламасдан олдин унинг натижасини тасаввур қилиш имкониятини беради.

Хаёл тафаккур билан маҳкам боғлангандир. Хаёл ҳам тафаккур сингари келажакни олдиндан кўриш имкониятини беради. Тафаккур сингари хаёл шахсларнинг эҳтиёжларига асосланади. Эҳтиёжларни қондиришнинг реал жараёнида олдин эҳтиёжларни қондиришнинг сохта, хаёлий жараёни содир бўлади, яъни бу эҳтиёжларнинг қондири-лиши мумкин бўлган вазиятни жонли, ёрқин тасаввур қилиш мумкин.

Хаёл ўзининг активлиги ва фаоллиги билан характерланади. Шунинг билан бирга, хаёл аппарати фақат атрофдаги оламни ўзгарти-ришга қаратилган шахс ижодий фаолиятининг шарти сифатида фой-даланиши мумкин ва фойдаланилади. Айрим ҳолларда хаёл фао-лиятнинг ўрнида, унинг сунъий аралашмаси сифатида ҳаракат қили-ши мумкин. Мана шу ҳолларда одам ўзига ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринадиган масалалардан, турмушнинг оғир шароитларидан, ўз хатоларининг таъқиби ва шу кабилардан яшириниш учун реал тасав-вурлардан узоқ фантастика оламига вақтинча кириб кетади.

Фантазия ҳаётда гавдаланмайдиган образларни яратади, амалга ошмайдиган ва кўпинча амалга ошириб бўлмайдиган иш-ҳаракат программаларини белгилайди. Хаёлнинг бундай формаси пассив хаёл дейилади. Киши пассив хаёлни олдиндан ўйлаб юзага келтириши мумкин: жўрттага юзага келтирилган ирода билан боғлиқ бўлмаган, лекин ҳаётда гавдалантиришга қаратилган хаёлнинг мана шундай образлари ширин хаёл деб аталади. Қандайдир қувончли, ёқимли, қизиқарли нарсалар ҳақида ширин хаёл суриш ҳамма одамларга хос. Мана шундай ширин хаёлларда фантазия маҳсулотлари билан эҳтиёжлар ўртасидаги алоқа енгил намоён бўлади. Аммо инсон хаёлий жараёнларида ширин хаёл кечириш ҳоллари кўпроқ бўлса, бу шахснинг пассивлигидан далолат берувчи нуқсон ҳисобланади. Агар киши пассив бўлса, у келажакда яхши ҳаёт учун курашмаса, унинг ҳозирги ҳаёти қийин, кўнгилсиз бўлса, бундай ҳолда у ўзининг эҳтиёжлари тўла қондириладиган, истаган нарсасини қўлга кирита оладиган, ҳозирги пайтда умид қила олмайдиган бирон мансабни эгаллайдиган сохта ҳаётни кўп вақт хаёл қилади.

Агар пассив хаёлни олдиндан ўйлаб ва ўйламасдан қилинган турларга бўлиш мумкин бўлса, актив хаёлни ижодий ва қайта тик-

Page 190: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

190

ловчи хаёл турларига бўлиш мумкин бўлади. Ўз асосида тасвирига мувофиқ келадиган образлар системасини яратувчи хаёл қайта тикловчи хаёл деб аталади.

Ижодий хаёл, қайта тикловчи хаёлдан фарқ қилган ҳолда, ори-гинал ва қимматли моддий маҳсулотларда амалга ошириладиган янги образларнинг яратилишини тақозо қилади. Меҳнатда пайдо бўлган ижодий хаёл эҳтиёжларини қондириш йўлини излашда яққол тасаввур-лар билан актив ва мақсадга мувофиқ иш тутадиган техник, бадиий ва исталган бошқа ижодиётнинг ажралмас томони бўлиб қолади.

Хаёл катта мия ярим шарлари пўстлоғининг функцияси ҳисоб-ланади. Шунинг билан бирга, хаёл тузилишининг мураккаблиги ва унинг ҳиссиётлар билан боғлиқлиги хаёлнинг физиологик механизм-лари фақат мия пўстлоғи билан эмас, балки миянинг чуқурроқ қисм-лари билан боғлиқ деб тахмин қилишга асос беради.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, ижодий фаолиятга ҳамма вақт фантазия қўшилган бўлади. Бироқ ҳамма вақт ҳам одамнинг амалий ҳаракатларида хаёл жараёнлари дарҳол амалга оша бермайди. Кўпин-ча хаёл жараёнлари дарҳол амалга оширишни истайдиган тимсоллар шаклига, яъни алоҳида ички фаолият шаклига кириб олади. Ана шун-дай одам келгусида хоҳлайдиган тимсоллар орзу деб аталади. Орзу батамом тугалланиши бирор сабабга кўра кечиктирилган фаолиятга ундовчи сабаб ёки мотив сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам инсон қўли билан қилинган ҳар қандай нарса ўзининг тарихий моҳияти жиҳатидан моддийлаштирилган, амалга оширилган инсон орзусидир. Одамнинг амалий ишлаб чиқариш фаолиятида фантазия-нинг роли катта, лекин ҳамма вақт ҳам сезиларли бўлавермайди.

Фантазия энг кўп қўлланиладиган соҳа бўлмиш санъат ва адабиёт-нинг ижодий фаолиятида зарурий элемент бўлиб хизмат қилади. Рассом ёки ёзувчининг ижодий фаолиятида қатнашадиган хаёлнинг муҳим хусусияти унинг эмоционаллигидир.

Шахснинг эмоционал-иродавий ҳолатига психологик тавсиф

Ҳиссиётлар шахс фаолиятининг муҳим жабҳаси сифатида инсон-

нинг кенг эмоционал соҳасининг ранг-баранглиги, кўпқирралиги ҳақида ҳиссий тон (юнон. «tonos» зўриқиш, урғу бериш маъносини билдира-ди), эмоциялар (лот. «emovere» қўзғатиш, ҳаяжонлаш демакдир), аффектлар (лот. «affectus» руҳий ҳаяжон, шижоат, эҳтирос маъносини англатади), стресс (инг. «stress» зўриқиш деганидир) ва кайфият каби тушунчаларга муайян тасаввур қилишда бир имкониятга эга.

Page 191: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

191

Киши идрок этиши, хотирлаш, хаёл суриш ва фикрлаш жараён-ларида фақат воқеаликни билиб қолмай, балки ҳаётдаги у ёки бу нарсаларга, қандай бўлмасин, муносабат билдиради, унда уларга нисбатан у ёки бу тарзда ҳис - туйғу пайдо бўлади.

Ҳис-туйғулар – кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзига турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир.

Ҳиссиёт тушунчаси кундалик турмушда ва илмий психологик манбаларда ҳар хил маънода қўлланилади. Жумладан, ҳиссиёт ўрнида сезгилар, англанилмаган майллар, хоҳишлар, тилаклар, мақсадлар, талаблар тушунчалардан фойдаланилади. Бу ҳолатлар ўртасидаги ўзаро ўхшашликка асосланиб ишлатилиши кундалик турмуш воқеа-лари бўлиб ҳисобланади, холос. Илмий нуқтаи назардан келиб чиқиб таҳлил қилинганда, «Ҳиссиёт», одатда, тирик мавжудотлар миясида, яъни шахсларнинг эҳтиёжларини қондирувчи ва унга монелик қилув-чи объектларга нисбатан унинг (одамнинг) муносабатларини акс эттириш маъносида қўлланилади.

Жаҳон психологиясида «ҳиссиёт» билан «эмоция» терминлари (айниқса чет мамлакатларда) бир хил маънода ишлатилади, лекин уларни айнан бир хил ҳолат деб тушуниш мумкин эмас. Бундай нуқсон аксарият ҳолларда оммабоп адабиётларда, чет элларда чоп этилган дарсликларда учрайди. Одатда, ташқи аломатлари яққол намоён бўладиган ҳис-туйғуларни ички кечинмаларда ифодаланиш-дан иборат психик жараён юзага келишининг аниқ шаклини эмоция деб аташ мақсадга мувофиқ. Масалан, рангларнинг ўзгариши, юзлар-нинг табассумланиши, лабларнинг титраши, кўзларнинг ярқираши, кулгу, йиғи, ғамгинлик, иккиланиш, саросималик ва бошқалар эмоция-нинг ифодасидир. Лекин ватанпарварлик, жавобгарлик, масъулият, виждон, меҳр-оқибат, севги-муҳаббат сингари юксак хислатларни эмоция таркибига киритиш ғайритабиий ҳодиса ҳисобланар эди. Ушбу ҳиссий кечинмалар ўзининг моҳияти, куч-қуввати, давомий-лиги, таъсирчанлиги, йўналганлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилишларига қарамай, уларни эмоция сифатида талқин қилиш оддий сафсатага айланиб қолган бўлар эди. Шу боисдан уларнинг ўзаро энг муҳим фарқи шундаки, бириси ижтимоий (ҳиссиёт), иккинчиси эса (эмоция) индивидуал хусусий аҳамият касб этади.

Ҳис-туйғуларнинг кечиши субъект алоҳида ҳис этаётган психик ҳолат сифатида гавдаланади. Бунда, бироқ бир нарсани идрок этиш ва тушуниш, бирор-бир нарса тўғрисида билиб олиш идрок этилаётган,

Page 192: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

192

тушуниб олинаётган, маълум ёки номаълум нарсаларга нисбатан шахсий муносабат билан бирликда рўй беради. Ана шу ҳолларнинг барчасида ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши хусусида, киши-нинг алоҳида ҳиссий ҳолати ҳақида гапирилади. Шу билан бирга, ҳис-туйғуларнинг кечиши ўз ривожланишига эга бўлган, жорий ва ўзгариб турадиган психик жараёндир.

Ҳис-туйғуни бошдан кечиришнинг турли формалари – эмоция, аффект, кайфият, кучли ҳаяжонланиш (стресс ҳолати) эҳтирос ва ниҳоят, тор маънодаги сўз билан айтганда, ҳис-туйғулар киши хулқ-атворини тартибга солиб туради. Билиш жонли манба, одамлар ўрта-сидаги мураккаб ва кўп қиррали муносабатларнинг иродаси бўлиб ҳисобланади.

Киши учун субъектив ҳисобланган ҳис-туйғулар унинг эҳтиёж-лари қондирилиш жараёни қандай кечаётганлигининг белгиси сифа-тида намоён бўлади.

Ҳис-туйғулар – воқеаликни акс эттиришнинг ўзига хос шакллари-дан биридир. Агар билиш жараёнларида нарсалар ва воқеликдаги ҳодисалар акс этса, ҳис-туйғуларда эса субъектнинг ўзига хос эҳтиёж-лари билан қўшилиб, ўзи билиб олаётган ва ўзгартираётган нарсалар-га ва воқеалик ҳодисаларига нисбатан унинг муносабати акс этади.

Эмоциялар нафақат инсонларга, балки жонли ривожланган мав-жудотларга ҳам тааллуқли руҳий (психик) ҳолатлардир. Ҳайвонларда-ги эмоциялар ўзгариши мураккаб бўлган табиийлик (ирсий) аломат-ларга асосланувчи содда тузилишга эгадир. Одам билан ҳайвон эмо-циялари ўзларининг моҳияти, тузилиши, таъсирчанлиги, жадаллиги, сифати, шакли билан кескин тафовутланади. Эмоциялар ташқи кўри-нишга хослиги билан, муваққат хусусиятга эга эканлиги билан ҳис-сиётдан фарқланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, ҳиссиёт ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у ақл-заковат субъекти саналмиш ҳазрати инсонгагина хос. Чунки эмпатик (ҳамдардлик) ҳис-туйғулар шахс-нинг мукаммаллик босқичига кўтарилишининг кафолат негизидир.

Эҳтиёжларнинг қондирилиши ёки қондирилмаслиги кишида турли хил шаклдаги ўзига хос кечинмаларни: эмоцияларни, аффект-лар (ҳиссий бўронлар)ни, кайфиятларни, кучли ҳаяжонланишни (стресс) ҳолатларини ва ҳис-туйғуларни ҳосил қилади.

Эмоциялар. Эмоционал жараёнлар, ҳолатлар ёки тор маънода эмоциялар ҳиссий кечинмаларининг ўзига хос хусусиятли шакллари-дан биридир. Эмоция – у ёки бу ҳиссиётнинг инсон томонидан бевосита кечирилиши (кечиши) жараёнидан иборат. Масалан, шахс томонидан мусиқани севиш эмоцияни вужудга келтирмайди, балки

Page 193: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

193

бунинг учун мусиқани эшитиш, ижрочи маҳоратига тасанно билди-риш, ундан ҳаяжонланиш ёки асар ижроси ёқмаса ғазабли ҳиссий кечинма ҳосил бўлиши ижобий, салбий эмоция дейилади. Қўрқинч, даҳшат ҳиссий кечинма сифатида объектларга шахснинг муносабатини акс эттириб турлича шаклда намоён бўлиши мумкин. Одам даҳшат-дан қочади, қўрқувдан серрайиб қолади, ўзини идора қила олмай ҳар томонга уради, ҳатто хавф-хатарга ўзини ташлаши ҳам мумкин.

Эмоциялар – «ҳиссиёт» (эмоция) ва «ҳис-туйғу» деган сўзлар кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. Торроқ маънода олганда, ҳиссиёт бу қандайдир бироз доимийроқ ҳис-туйғуларнинг бевосита ва вақтинча бошдан кечирилишидан иборатдир. «Эмоция» сўзини ўзбек тилига аниқ таржима қилинганда у руҳий ҳаяжонланиш, руҳий ҳаракатланиш деган маънони англатади.

Бир хил ҳолатларда эмоциялар таъсирчанлиги билан ажралиб туради. Улар хатти-ҳаракатларга, фикр-мулоҳаза билдиришга туртки берадиган куч бўлиб чиқади, куч-ғайратларни ошириб юборади ва бу ҳолат стеник ҳислар деб аталади. Бошқа бир ҳолларда эмоциялар (астеник деб аталмиш эмоциялар) фаолликнинг сустлиги ёки лоқайд-лиги билан ажралиб туради. Ҳис-туйғуларнинг бошдан кечирилиши кишини бўшаштириб юборади.

Ҳар қандай вазиятда ҳам эмоционал хатти-ҳаракат, фаолият мотив-лари бўлишидан ташқари, улар баъзида фаолиятни ташкиллаштирувчи, гоҳо уни издан чиқарувчи омилга ҳам айланиши мумкин. Эмоционал ҳолатлар ё ҳаддан ташқари кучайса ёки сусайса, хуллас меъёри, мароми издан чиқса, у ҳолда шахс фаолияти мақсадга йўналишини йўқотади. Натижада объектлар нотўғри акс эттирилади, улар холисона талқин қилинмайди, баҳолашда мантиқий нуқсонларга йўл қўйилади.

Аффектлар (ҳиссий портлашлар) деб, кишини тез чулғаб оладиган ва шиддат билан ўтиб кетадиган жараёнларга айтилади. Улар онгнинг ўзгарганлиги, хатти-ҳаракатларни назорат қилишнинг бузилганлиги, одамнинг ўзини ўзи идрок қила олмаслиги, шунингдек унинг бутун ҳаёти ва фаолияти ўзгариб қолганлиги билан ажралиб туради. Аф-фектлар бирданига катта куч сарф қилинишига сабаб бўлганлиги учун ғам қисқа муддатли бўлади. Агар оддий ҳиссиёт фақат руҳий ҳаяжонланишни ифода этса, у ҳолда аффект бўрондир.

Ҳиссий портлаш рўй берган тақдирда, унинг кейинги босқич-ларида киши ўзини тута олмасдан қолади. Қилаётган ишининг оқиба-тини ўйламайди ва ақл-хушини йўқотиб қўяди. Тормозланиш мия-нинг қобиғини эгаллаб олади ва кишининг тажрибаси, унинг маданий

Page 194: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

194

ва маънавий негизлари мустаҳкамланган муваққат боғланишларнинг таркиб топган системасини ишлатмай қўяди. Аффектив портлашдан кейин холдан тойиш, можалсизик, барча нарсаларга бефарқлик билан муносабатда бўлиш, ҳаракатсизлик, баъзан эса мудроқ босиш бош-ланади. Психологияда «телбаларча» ишқ муҳаббат ҳиссининг аффек-тив тарзда кечирилиши яхши ўрганилган ва бадиий адабиётда яна ҳам яхшироқ тавсифлаб берилган.

Аффект ҳолати бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг бар-часидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйла-майди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар унга бўйсунмай боради. Кучли зўриқиш натижасида майда, кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўла эгаллай бош-лайди, қўзғалиш пўстлоқости нерв тугунчаларида, оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига (даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли хоҳиш сезади.

Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тутишини ва қўлга олишни уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иро-дасиз ҳаракатлар амалга оширилади, ўйланмасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар масъулиятсизлик, ахлоқсизлик, маст-лик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир хатти-ҳаракати учун жавобгардир, чунки у ақл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлганидан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, жамики нарсага лоқайд муносабат, ҳаракатсизлик, фаоллик барҳам топиш, ҳатто уйқуга мойиллик юзага келади.

Кайфиятлар – анча вақт давомида кишининг бутун хатти-ҳарака-тига тус бериб турадиган умумий ҳиссий ҳолатини ифода этади.

Кайфиятлар кўпроқ киши саломатлигининг умумий ҳолатига, айниқса, нерв системаси ва модда алмашинувини тўғрилаб турувчи ички секреция безларининг ҳолатига боғлиқ.

Кайфият. Шахснинг хатти-ҳаракатларига ва айрим руҳий жараён-ларига муайян вақт давомида тус бериб турувчи эмоционал ҳолат кайфият деб аталади. Шахснинг ҳаёти ва фаолияти давомида шодонлик, ҳазилкашлик, умидсизлик, журъатсизлик, зерикиш, қайғуриш сингари ҳис-туйғулар унинг руҳий ҳолатини умумий тизимига айланади. Ушбу вазият баъзи эмоционал таассуротларнинг вужудга келишига қулай замин ҳозирлайди, бошқаси учун эса қийинчилик туғдиради. Инсон

Page 195: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

195

хафа, маъюс ҳиссий ҳолат ҳукмронлигида бўлса, у ҳолда тенгдошлари-нинг ҳазилига, кексаларнинг ўғит-насиҳатларига, маслаҳатларига қувноқ кайфият чоғдагига нисбатан мазмун, сифат жиҳатидан бошқачароқ тусда муносабат билдиради. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва халқ таълими тизими жамоаларида, расмий, реал гуруҳларида ишчанлик, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик, ҳамдардлик, илиқ руҳий муҳит яратиш, самимий муомала маромини шакллантириш ҳам жисмоний, ҳам ақлий меҳнат самарадорлигини оширишнинг кафолатидир.

Кайфият ниҳоятда хилма-хил, узоқ ва яқин манбалар негизидан вужудга келади. Уни барқарорлаштириб турадиган асосий манбалар-дан бири-шахсларнинг ижтимоий жамиятда ҳукмронлик қилаётган умумий нуқтаи назарлари, ҳаётнинг турли жабҳаларида акс этувчи таъсирлар, чунончи меҳнат муваффақияти ва таълим ютуғи, раҳбар ва ходим, ўқитувчи ва сабоқ олувчи ўртасидаги муносабатлари, оила-даги шахслараро муомала мароми, ҳар хил вазиятларда пайдо бўлган турмушдаги қарама-қаршиликлар, шахснинг эҳтиёжлари, қизиқиш-лари, майллари ва таъбларининг қондирилишидан қаноат ҳосил қилишлик ёки қаноат ҳосил қилмаслик кайфиятнинг манбалари бўлиб ҳисобланади. Шахснинг маълум муддат руҳи тушиб, нохуш, заиф кайфиятда юриши унинг турмушида муаммолар юзага келганлигида ҳаловат, тинчлик бузилганлигидан далолат беради. Бундай вазиятлар намоён бўлганида шахсга оқилона мулоҳаза маҳсулидан келиб чиққан ҳолда хуштавозелик билан ижобий таъсир ўтказиш, руҳини тетиклаштирувчи воситаларни қўллаш, кайфиятини бузиб турган омилларни батамом бартараф этиш мақсадга мувофиқ.

Стресс. Психологик таърифга кўра аффектив ҳолатга яқин туради-ган, лекин бошдан кечирилишининг давомлилигига кўра кайфиятлар-га яқин бўлган ҳис-туйғулар бошдан кечирилишининг алоҳида шакли кучли ҳаяжонланиш (стресс) ҳолати (инг. «stress» – тазйиқ кўрсатиш, зўриқиш деган сўздан олинган)дан ёхуд ҳиссий зўриқишдан иборат-дир. Ҳиссий зўриқиш хавф-хатар туғилган, киши хафа бўлган, уялган, таҳлика остида қолиб кетган ва шу каби вазиятларда рўй беради.

Стресс ҳолатида шахснинг хатти-ҳаракатлари ўзига хос тарзда ўзгаради, унда қўзғалишнинг умумий реакцияси пайдо бўлади, унинг ҳаракатлари тартибсиз равишда амалга оширилади. Стресснинг куча-йиши эса тескари реакцияга олиб келади, натижада тормозланиш, сустлик, заифлик, фаолиятсизлик устуворлик қила бошлайди. Лекин стресс ҳолатида физиологик ўзгаришлар ташқи томонидан қарийб кўзга ташланмаслиги мумкин. Бироқ муаммони ечишдаги қийинчилик,

Page 196: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

196

диққатни тақсимлашдаги саросималик стресснинг ташқи ифодаси деб тахмин қилинса бўлади. Шахс стресс ҳолатида телефон номерини адаштиради, вақтни чамалашда янглишади, онг фаолияти енгил тормозланади, идрок кўлами тораяди ва бошқа ҳолатлар кузатилади.

Стресс ҳолатида шахснинг психологик хусусиятлари, турмуш тарбияси, шаклланган малакаси муҳим роль ўйнайди. Кескинликнинг олдини олишда шахснинг олий нерв фаолияти, нерв системасининг хусусиятлари алоҳида роль ўйнайди. Ундаги юксак ҳис-туйғулар (масъ-улият, бурч, жавобгарлик, ватанпарварлик, садоқат ва ҳоказо) стресс ҳолатида хатти-ҳаракат бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фрустрация – киши мақсадига эришиш йўлида реал тарзда бартараф этиб бўлмайди деб ҳисобланган ёки шундай деб идрок этиладиган тўсқинликларга, ғовларга дуч келган ҳолларда юз беради.

Фрустрациянинг юз бериши шахснинг хулқ-атвори ва унинг ўзини англашида турли хил ўзгаришларга олиб келади.

Ҳис-туйғуларнинг ҳиссиёт (эмоция)лар, кайфиятлар, кучли ҳаяжон-ланиш тарзида бошдан кечирилиши чоғида маълум даражада шахс-нинг мимикасида намоён бўлади. Юзларнинг ифодали ҳаракатлари (мимика), қўл ва гавданинг маъноли ҳаракатлари, турқи-тароват, оҳанг, кўз қорачиғларининг кенгайиши ёки торайиши кабилар шулар жумла-сига киради. Бу ифодали ҳаракатлар ўзига ўзи ҳисоб бермаган тарзда юз берса, бошқа бир ҳолатда онгнинг назорати остида содир бўлади.

Кишининг ҳис-туйғулари рўй беришига кўра мураккаб шартсиз рефлексларга боғлиқ бўлгани ҳолда ижтимоий хусусиятга эга.

Ҳис-туйғулар-киши шахсининг ёрқин кўринишларидан бири бўлиб, у билиш жараёнлари ва хулқ-атвор ҳамда фаолиятни иродавий бош-қариш билан биргаликда намоён бўлади. Шахсни ўзи билиб олаётган ва бажараётган нарсага барқарор муносабати ҳис-туйғуларнинг мазму-нини ташкил этади. Шахсни таърифлаш дегани кўп жиҳатдан муайян конкрет киши умуман нимани севади, нимани ёмон кўради, нимадан нафратланади, нимадан хурсанд бўлади, нега уялади, нимага ҳавас қилади ва ҳоказолар деган маънони англатади. Индивиднинг барқарор ҳис-туйғулари предмети, уларнинг жадаллиги, кечинмаларнинг хусусияти ва ҳиссиётлари, аффектлар, кучли ҳаяжонланиш ҳолатлари ва кайфиятлари шаклида тез-тез намоён бўлиши кузатувчи кўз ўнгида кишининг ҳиссий дунёсини, унинг ҳис-туйғуларини ва шу асосда индивидуаллигини намоён этади. Айнан шунинг учун ҳам ҳиссий жараёнларни таҳлил қилиш вақтида ўткинчи ҳолатларни ўрганишдан киши шахсини белгилайдиган барқарор ҳис-туйғуларга ўтиш лозим.

Page 197: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

197

Вазият билан боғлиқ хусусиятга эга ва индивиднинг муайян пайтда объектга нисбатан муносабатини акс эттирадиган ҳиссиётлар, аффектлар, кайфиятлар ва ҳиссий зўриқишлардан фарқли ўлароқ улар пайдо бўлиши пайтига келиб таркиб топган конкрет ҳолатларда ҳис-туйғулар (тор маънода олганда) киши шахсининг йўналтирилганлигида мужассамлашган барқарор эҳтиёжлари объектга нисбатан унинг муно-сабатини акс эттиради. Шу сабабли ҳис-туйғулар барқарорлиги билан, улар субъектнинг ҳаёт соатлари ва кунлар эмас, балки ойлар, йиллар воситасида ўлчанадиган даражада давомийлиги билан белгиланади.

Эҳтирослар кишидаги барқарор ҳис-туйғуларининг алоҳида тури-ни ташкил этади.

Кишининг фикрлари ва хатти-ҳаракатлари йўналишини белги-лайдиган барқарор, чуқур ва кучли ҳис-туйғу эҳтирос деб аталади.

Ҳукмрон эҳтирос билан боғлиқ бўлмаганлари иккинчи даражали аҳамиятга эгадек бўлиб туюлади, орқа ўринга сурилиб қўйилади, кишини ҳаяжонлантирмай ва қизиқтирмай қўяди, баъзан умуман унутилиб кетади. Боғлиқ бўлганлари эса кишини ўзига ром этади, ҳаяжонлантиради, диққатини жалб этади, эсда сақланиб қолади. Қониқтирмай қолган эҳтирос одатда кучли ҳиссиётларни ва ҳатто аффектив портлашларни (ғазабланиш, норозилик, умидсизлик, ран-жиш ва ҳоказоларни) келтириб чиқаради.

Шуни таъкидлаш мумкинки, ҳис-туйғу (эмоция)лар кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзига турли хил шаклда билдирадиган ички муносабатидир.

Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиётининг йирик намоян-далари ижодий ва фаолиятига тааллуқли маълумотлар, қарорга келиш намуналари уларнинг ижтимоий психологик қиёфаларини акс этти-риш имкониятига эгадир. Масалан, буюк саркарда Амир Темурнинг «Куч адолатдадир» деган ҳикмати, Алишер Навоийнинг «Занжирбанд шер-енгаман дер» хитоби, Чўлпоннинг «Халқ денгиздир, халқ тўл-қиндир, халқ кучдир» чақириғи жавобгарликни юксак ҳис этган ҳолда халқининг хоҳиш иродасини ифода қилиб, қатъий иродавий хатти-ҳаракатларини амалга оширганлар. Шу билан бирга, улар ўзларининг маънавий, қадрий, руҳий қиёфаларини чуқур ва кўпёқлама очиб беришга мушарраф бўлганлар. Ижтимоий тарихий саҳифаларимизда, яқин ўтмишимизда ва истиқлол даврида кўплаб ватандошларимиз иро-давий хатти-ҳаракатларининг намунавий кўринишларини намойиш қилганлар. Булар расмий манбаларда ва бадиий адабиётларда кенг кўламда ёритилган.

Page 198: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

198

Ижтимоий-руҳий эҳтиёжга асосланган ҳолда мамлакатимиз ёшларини комил инсон қилиб камол топтириш учун уларни ўзини ўзи уддалашга ўргатишдан иш бошламоқ зарур. Шахснинг ўз фаолиятини ва хулқ-атворини шахсий хоҳиш иродасига бўйсундириш, рўёбга чиқариш мустақил фикрлашни барқарорлаштиради. Кўзланган мақсад-ни амалга оширишга пухта замин ҳозирлайди, ҳар хил хусусиятли қийинчиликлар олдида матонат, сабр-тоқат туйғуларини намойиш этишга чорлайди. Бунинг натижасида мустаҳкам иродали, принципиал, қатъиятли, узоқни кўзловчи, теран фикрловчи, ақл-заковатли, Ватан туйғуси билан ёнувчи ҳақиқий миллий ватанпарвар ёшларни ижти-моий ҳаётида, таълим-тарбия жараёнида шакллантиради. Инсонга туғилишдан бериладиган табиий майллардан, ақлий ва ахлоқий имкониятлардан унумли фойдаланмасдан туриб, юксак маънавиятли, фаросатли, ижодий изланувчан шахсларни вояга етказиб бўлмайди. Худди шу боисдан инсоннинг болалигидан тортиб то ижтимоийлашу-вига қадар давр оралиғида ўзини ўзи бошқариш усуллари, воситалари билан таништириш қатъиятликни вужудга келтиради.

Одатда ирода инсон томонидан ўз хулқи ва фаолиятини онгли равишда бошқариш сифатида баҳоланади, мақсадга йўналтирилган хатти-ҳаракат ва хулқ-атворнинг амалга ошишида ташқи, ички қийинчиликларни енгиб ўтиш тариқасида таърифланади.

Ёшларнинг иродаси, энг аввало шахснинг ижтимоий фаоллигида, меҳнат фаолиятида, ижтимоий тажрибасида ва таълим жараёнида намоён бўлади.

Борлиқни акс эттириш, фаолиятни муайян йўналишида ташкил қилиш, муаммолар ечимини эгаллаш юзасидан маълум бир қарорга келиш, уни амалга ошириш жараёнида қийинчиликларни енгиш ҳара-катлар ёрдами билан рўёбга чиқади. Турли эҳтиёжлар (шахсий, жамоа-вий, табиий, маданий, моддий, маънавий) туфайли вужудга келади-ган, мақсадига йўналганлик хусусиятини касб этадиган шахснинг фаоллиги ўзининг тузилиши, шакли ранг-баранг бўлган ҳаракатлар, хатти-ҳаракатлар ва саъйи-ҳаракатлар ёрдами билан табиат, жамият таркибларини мақсадга мувофиқ келмаганлиги сабабли қайта қуради, такомиллаштиради, эзгу ниятга хизмат қилдиришга бўйсундирилади. Эҳтиёж, мотив, қизиқиш, англашилмаган, англашилган майллар негизи-дан келиб чиқадиган барча кўринишдаги ҳаракатлар ўзларининг юзага келишига ихтиёрсиз ва ихтиёрий туркумларга ажратилади. Одатда психологияда ихтиёрсиз ҳаракатлар англанилган ёки етарли даражада англанмаган истак, хоҳиш, тилак, майл, установка ва шу

Page 199: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

199

кабиларнинг ички туртки таъсирида пайдо бўлиши натижасида рўёб-га чиқарилади. Мазкур истак ва унинг бошқа шакллари импульсив (лот. «impulses» – ихтиёрсиз қўзғалиш маъносини англатади) хусусиятига эга бўлиб, инсон томонидан англанилмаганлиги учун маълум объектга қаратиш юзасидан режалаштирилмаган, ҳатто кўзда тутилмаган бўлади. Инсоннинг фавқулоддаги вазиятда юзага келади-ган саросималик аффекти, даҳшат, ҳаяжонланиш, ажабланиш, шубҳа-ланиш ва шунга ўхшаш бошқа моҳиятли, ҳар хил шаклдаги хатти-ҳаракатлари ихтиёрсиз туркумдагиларга ёрқин мисолдир. Ундаги атамалар маъноси, акс этиш имконияти бундан олдинги ҳиссиёт тўғрисидаги маълумотларда кенг кўламда баён қилинган.

Бошқа категорияга тааллуқли ҳаракатлар ихтиёрий ҳаракатлар деб номланиб, улар мақсад кўзлаш, мақсадни англашни ва уни амалга оширишни таъминловчи операциялар, усуллар ва воситаларни шахс ўз миясида тасаввур қилишни, самарадорлигини тахминан баҳолашни тақозо этади. Ўзининг моҳияти билан тафовутланиб турувчи ихтиёрий ҳаракатларнинг алоҳида гуруҳини иродавий ҳаракатлар деб аталувчи туркум ташкил қилади. Психологик маълумотларга асосланган ҳолда уларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: «Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қарама-қаршиликларни бартараф қилиш жараёнида зўр бериш билан уйғунлашган, муайян мақсадга йўналтирилган онгли ҳаракатлар иродавий ҳаракатлар дейилади».

Одамлар теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларни билиб оладилар ҳамда ўзларининг шахсий эҳтиёжларини ва мансуб бўлган жамият эҳтиёжларини қондириш жараёнида уни қайта ўзгартиришга қара-тилган фаолиятда уларга нисбатан ҳис-туйғуни бошдан кечирадилар. Ирода ҳар доим бошқа психик жараёнлар билан узвий боғлиқдир.

Ирода – бу кишининг олдига қўйилган мақсадларга эришишда қийинчиликларни енгиб ўтишга қаратилган фаолияти ва хулқ - атворини онгли равишда ташкил қилиши ва ўз-ўзини бошқаришидир. Ирода – бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг хулқ-атворини ташкил этишнинг у томонидан қўйилган мақсад билан белгиланади-ган алоҳида туридир.

Ирода табиат қонунларини эгаллаб оладиган ва шу тариқа уни ўз эҳтиёжларига кўра ўзгартириш имкониятига эга бўладиган кишининг меҳнат фаолиятида пайдо бўлади.

Ирода ўзаро боғлиқ иккита вазифани бажарилишини таъминлайди. 1. Ундовчи. 2. Тормозлаш.

Page 200: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

200

Ундовчи вазифаси кишининг фаоллиги билан таъминланади. Тормозлаш вазифаси фаолликнинг ёқимсиз кўринишларини жилов-лашда намоён бўлади.

Кишининг ҳаракатга ундовчи майллари маълум бир йўлга солин-ган системани – озиқ-овқатга, кийим-кечакка, иссиқ ва совуқдан яшириниш эҳтиёжидан тортиб то маънавий, эстетик ва интеллектуал ҳис-туйғуларни бошидан кечириш билан боғлиқ юксак ниятларга бориб тақаладиган мотивлар иерархиясини ташкил этади.

Ироданинг ундовчи ва тормоз қилувчи функциялари яхлит бирга-ликдагина шахснинг мақсадга эришиш йўлидаги қийинчиликларни бартараф этишни таъминлайди.

Одамлар ўзларининг қилган ишлари учун масъулиятни кимга юклашга мойил бўлишига қараб сезиларли равишда фарқланадилар. Кишининг ўз фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларга ва шароитларга қайд қилиб қўйиш ёки аксинча, уларни шахсий куч-ғайратларига ва қобилиятларига мойиллигини белгилайдиган сифатлар назоратни локаллаштириш дейилади (психологик адабиётда «назо-рат локуси» деган термин қўлланилади, лот. «Lotus» – ўрнашган жой ва французчада «conlrole» – текшириш дейилади). Ўз хулқ-атвори ва ишлари сабабларини ташқи омиллар (тақдир, ҳолатлар, тасодифлар ва бошқалар)дан деб билишга мойил бўладиган одамлар бор. Шунақа пайтда назоратнинг ташқи (экстернал) локаллаштирилиши тўғрисида фикр юритилади.

Агар индивид, одатда, ўз қилмишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олса ва унинг сабабларини ўз қобилияти, характери ва шу кабирларда деб билса, унда назоратнинг ички (интернал) локалла-шуви устин деб ҳисоблаш учун асос бор.

Кишининг таваккалчилик шароитидаги хатти-ҳаракати ирода-нинг характерли кўринишларидан бири сифатида намоён бўлади.

Таваккалчилик – бу субъект учун, унинг ёки номаълум ва муваф-фақиятсизликка дуч келганда мумкин бўладиган ноқулай оқибатлар (жазолаш, оғриқ таъсирини ўтказиш, травма, обрўни йўқотиш ва шу каби) ҳақидаги тахминлар мавжудлиги шароитидаги фаолиятнинг характеристикасидир.

Таваккалчиликнинг биринчи сабаби ва тегишли равишда биринчи тури бу ютуққа умид боғлаш. Бу ўринда муваффақият мотивацияси муваффақиятсизликдан қутилиб қолиш мотивациясидан кучлироқдир.

Ироданинг асосини, худди умуман субъектнинг фаоллиги каби, унинг хатти-ҳаракатлари ва ишларининг кўп тармоқли ва хилма-хил мотивлаштирилишига сабаб бўлувчи эҳтиёжлари ташкил этади.

Page 201: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

201

Психологияда мотивлаштириш деганда психологик ҳодисалар-нинг ўзаро мустаҳкам боғланган, лекин бир-бирига тўла мос келмай-диган нисбатан мустақил учта тури тушунилади: биринчидан, индивиднинг эҳтиёжларини қондириш билан боғ-

лиқ фаолиятга ундовчи сифатида намоён бўлувчи мотив сифатидаги мотивлаштиришидир. Бу ҳолда мотивлаштириш фаоллик ҳолати умуман нима учун пайдо бўлишини, субъектни фаолият кўрсатишича қандай эҳтиёжлар ундаётганини изоҳлаб беради; иккинчидан, мотивлаштириш фаоллик нимага қаратилганлиги-

ни, нима учун қандайдир бошқа хулқ-атвор эмас, балки худди шуна-қаси танланганлигини изоҳлаб беради. Бу ерда мотивлар хулқ-атвор йўналишини танлашни белгилайдиган сабаблардир. Булар биргалик-да киши шахсининг йўналишини ташкил этади; учинчидан, мотивлаштириш киши ахлоқи ва фаолиятини ўзи

бошқарадиган восита ҳисобланади. Бу воситаларга эмоциялар, истак-лар, қизиқишлар ва бошқалар киради.

Шундай қилиб, эҳтиёжлар бир хил ҳаракатларнинг бажарилиши-ни белгилайдиган ва бошқаларнинг халақит берадиган ҳар хил мотив (сабаб)ларга айланади. Иродавий ҳаракатларнинг сабаблари ҳамиша озми-кўпми даражада англанилган характерда бўлади.

У ёки бу эҳтиёжнинг қанчалик англанилганлигига боғлиқ ҳолда интилиш ва истакни ҳам фарқ қилса бўлади.

Интилиш – ҳали дифференциялашмаган, етарли даражада англа-нилмаган эҳтиёждан иборат фаолият мотивидир.

Истак – фаолиятнинг мотиви сифатида эҳтиёжнинг етарли дара-жада тушуниб етилганлиги билан характерланади. Бунда фақат эҳтиёж объекти эмас, балки уни қондирилишнинг мумкин йўллари ҳам тушунилиб етилади.

Кишида турли эҳтиёжлар аҳамиятининг ўзгариши муносабати билан бир қатор ҳолларда мотивлар кураши пайдо бўлади: бир истак бошқа истакка қарама-қарши қўйилади, у билан тўқнаштирилади. Муҳокама ёки мотивлар кураши натижасида қарор қабул қилинади, яъни муайян мақсад ва унга эришиш усули танланади.

Иродавий хатти-ҳаракатнинг сўнгги жиҳати ижродир. Унда қарор ҳаракатга айланади. Ижрода иродавий хатти-ҳаракатда ёки ишларда киши иродаси намоён бўлади.

Иродавий актнинг энг муҳим бўғинлари – қарор қабул қилиш ва уни ижро этиш-кўпинча алоҳида ҳиссий ҳолатнинг иродавий зўр бериш сифатида тавсифланадиган ҳолатнинг келиб чиқишига сабаб

Page 202: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

202

бўлади. Иродавий зўр бериш бу ҳиссий ҳаяжон шакли бўлиб, киши-нинг ҳаракатга қўшимча мотивларни вужудга келтирувчи, гоҳида йўқ бўлувчи ёки етарли бўлмовчи ички ресурсларнинг (хотираси, тафак-кури, хаёли ва бошқаларни) сафарбар этувчи ва анча зўрайиш ҳолати каби бошдан кечириладиган сабаблардир.

Иродавий зўр бериш натижасида бир хил мотивларнинг ҳарака-тини тўхтатиб қўйиб, бошқаларининг ҳаракатини ҳаддан зиёд кучай-тириш мумкин бўлади. Ташқи тўсиқни енгиб ўтиш лозим бўлган ички қийинчилик, ички қаршилик каби бошдан кечириладиган бўлса у иродавий зўр беришни талаб қилади.

Шуни хулоса, қиламизки, ирода – бу шахс фаоллигининг алоҳида шакли, унинг хулқ-атворини ташкил этишнинг у томонидан қўйилган мақсад билан белгиланадиган алоҳида туридир.

Иродавий актда (иродавий ҳаракатда) уни мотивлаштиришнинг барча учта томони – фаоллик манбаи, унинг йўналганлиги ва ўз-ўзи-ни бошқариш воситалари намойиш қилингандир.

Ирода фаолиятининг ички қийинчиликларини енгишга қаратил-ган онгли тузилма ва ўз-ўзини бошқариш сифатида энг аввало ўзига, ўз ҳиссиётларига, хатти-ҳаракатларига ҳукмронлик қилишдир. Бу ҳукм-ронлик ҳар хил одамларда ҳар хил даражада ифодаланиши ҳаммага маълум. Оддий онг ўзининг намоён бўлиши тезлигига қараб фарқла-надиган, бир қутбда ироданинг кучи, бошқа бирида эса кучсизлигини ифодалайдиган ироданинг индивидуал хусусиятларининг спектрини қайд қилади. Кучли иродага эга киши қўйилган мақсадларга эришиш йўлида учрайдиган истаган қийинчиликларни бартараф эта олади, айни чоғда қатъийлик, мардлик, жасурлик, чидамлилик каби ирода-вий фазилатларни намоён қилади.

Иродаси сустликнинг намоён бўлиши доираси худди кучли ирода-нинг характерли сифатлари каби ранг-барангдир. Иродаси сустлик-нинг энг чекка даражаси психика нормаси чегарасидан ташқарида бўлади. Масалан, абулия ва апраксия, шунга киради.

Абулия (юнон. «abraxia» – ҳаракатсизлик маъносини билдири-лади) – бу мия патологияси заминида юзага келадиган фаолиятга интилишнинг йўқлиги, ҳаракат қилиш ёки уни бажариш учун қарор қабул қилиш зарурлигини тушунган ҳолда шундай қилолмасликдир.

Апраксия – мия тузилишининг шикастланиши натижасида келиб чиқадиган ҳаракатлар мувофиқлигининг мураккаб бузилишидир. Нерв тўқималарининг бузилиши миянинг пешона қисмларида юз берса, у ҳолда хатти-ҳаракатларни эркин тўғрилашда бузилиш намоён бўлади, натижада ирода акти бажарилиши қийинлашади.

Page 203: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

203

Абулия ва апраксия – психикаси оғир касалланган одамларга хос, нисбатан камёб ҳодисалардир.

Ялқовлик – кишининг қийинчиликларни енгишдан бош тортишга интилиши, иродавий куч-ғайрат кўрсатишни қатъий равишда истамас-лиги ирода сустлигининг энг типик кўринишидир. Ялқовлик – кишининг қиёфасидир. Шунинг учун ҳам уни бутун чоралар билан йўқотиш зарур. Ялқовлик, ожизликнинг бошқа кўринишлари – қўрқоқлик, журъат-сизлик, ўзини тута билмаслик ва бошқа шахснинг ривожланишидаги жиддий камчиликлардир. Уларни бартараф этиш жиддий тарбиявий ишни ва аввало ўз-ўзини тарбиялашни ташкил этишни талаб қилади.

Ироданинг ижобий фазилатлари, унинг кучини намойиш қилиниш фаолиятининг муваффақиятини таъминлайди, киши шахсини энг яхши томондан кўрсатади. Бу каби иродавий фазилатларнинг рўйхати жуда катта: қаҳрамонлик, саботлилик, қатъийлик, мустақиллик, ўзини тута билишлик ва бошқалардир. Хусусан қатъиятлилик – ироданинг инди-видуал фазилати бўлиб, мустақил равишда масъулиятли қарор қабул қилиш ҳамда уни фаолиятда сўзсиз амалга ошириш қобилияти ва мала-каси билан боғлиқ. Ироданинг мустақиллиги бошқа кишиларнинг фикр-ларини, уларнинг маслаҳатларини ҳисобга олишда ушбу фикрлар ва маслаҳатларга нисбатан маълум танқидийликни назарда тутади.

Иродавий фазилатни баҳолаш атиги биргина «кучли – кучсиз» ўлчови билан ифодаланмаслиги керак. Ироданинг ахлоқий тарбия-ланганлиги, агар ҳал қилувчи бўлмаса ҳам, муҳим аҳамиятга эгадир.

Иродани мустақил тарбиялаш усуллари қуйидаги шартларни ўз ичига олади:

1. иродани тарбиялашни нисбатан арзимас қийинчиликларни бартараф этиш;

2. қийинчиликларни ва тўсиқларни бартараф этиш маълум мақсадларга эришиш учун амалга оширилади;

3. қабул қилинган қарор бажарилиши керак; 4. мақсадга эришиш босқичларини кўра олиши, жуда муҳимдир. Иродани тарбиялашни арзимас қийинчиликларни бартараф этиш-

ни одат қилишдан бошлаш керак. Олдинига унча катта бўлмаган қийинчиликни, вақт ўтиши билан анча катта қийинчиликларни мун-тазам равишда енга бориб, киши ўзининг иродасини машқ қилдиради ва чиниқтиради.

Қийинчиликларни ва тўсиқларни бартараф этиш маълум мақсад-ларга эришиш учун амалга оширилади. Мақсад қанчалик аҳамиятли бўлса, иродавий мотивлар даражаси юқори бўлса, иродавий мотивлар кишида шунчалик катта қийинчиликларни бартараф этишга қодир-

Page 204: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

204

дир. Иродани тарбиялашнинг зарур шарти фаолиятнинг олий мотив-ларини – илмий дунёқарашга асосланган ахлоқий принципларини ва эътиқодларини шакллантиришдир.

Қабул қилинган қарор бажарилиши керак. Ҳар гал, қачонки, қарор қабул қилиниб, унинг бажарилиши яна ва яна кечиктирила-верса, кишининг иродаси издан чиқади.

Агар киши узоққа мўлжалланган мақсадни олдига қўйган тақдир-да узоқ истиқболни назарда тутиши, бу мақсадга эришиш босқич-ларини кўриши, яқин келажакка мўлжалланган истиқболни кўра олиши жуда муҳимдир. Шунингдек спорт билан шуғулланиш киши иродасини чиниқтиришнинг муҳим шартларидан биридир.

Иродани тарбиялаш тўғрисида гапириларкан, фаолиятнинг муваф-фақиятли бажарилиши фақат у ёки бу иродавий фазилатлар бажари-лиш шарти сифатидаги тегишли кўникмаларнинг борлигига, қўйил-ган мақсадларга эришилишига боғлиқ эканлигини унутмаслик керак.

Иродани онгли равишда тарбиялаш жараёни қанчалик тез бош-ланса, шунчалик кўп муваффақиятларга эришиш мумкин. Яна шуни хулоса қилиш мумкинки, кишининг кундалик режимга, ҳаётининг тўғри тартибда олиб борилишига қатъий амал қилиши, киши ирода-сининг шаклланиши учун энг муҳим шартлар қаторига киради.

Пировардида, шуни айтиш керакки, асосий иродавий фазилатлар-нинг ривожланиши кишининг бошқа одамлар билан доимий мулоқоти жараёнида, у билан биргаликда ишлаши давомида юз беради.

Темперамент ва унинг кўринишлари. Психология фани инсоннинг руҳий олами, муомаласи, хулқи, характери, темперамент, қобилияти ва инсонлараро муносабатини ўрганади. Унинг амалий йўналиши тадқиқот предметининг чекланганлиги билан чегараланиб қолмасдан, балки инсоннинг шахс сифатида ўсишига ёрдам берувчи бир қанча жабҳаларини ўзига қамраб олади ва текширади.

Инсон шахсининг энг муҳим хусусиятларидан бири-бу унинг индивидуаллигидир. Индивидуаллик деганда, шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатларнинг хусусиятлари йиғиндиси, ирода, фаолият мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, қобилиятлари ва шу кабилар киради.

Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларига тавсиф Темперамент тўғрисида умумий тушунча. Инсоннинг руҳий

олами бетўхтов ҳаракатлар мажмуасидан иборат бўлиб, бири иккин-

Page 205: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

205

чисини бевосита тақозо этади ва улар узлуксиз занжир тизимига ўхшаш тарзда ҳукм суради. Худди шу боис шахс руҳиятида ташқи атроф-муҳит тўғрисидаги таассуротлар, ўтмиш хотиралари, келажак юзасидан ижодий хаёллар, эзгу ниятлар, хоҳиш истаклар, мақсад ва тилаклар, мулоҳаза, фикр ва муаммо, ҳиссий кечинмалар, иродавий сифатлар узлуксиз тарзда ўзаро ўрин алмаштириб туриши эвазига онтогенетик дунёга мустаҳкам негиз ҳозирланади. Руҳий олам кечиши, унинг суръати, мазмуни, шакли кўлами, хусусияти, хислати, сифати, механизми алоҳида, яккаҳол инсонда ранг-баранг тарзда намоён бўлиниш кузатилади. Шунинг учун бўлса керак, инсонлар табиат ҳодисаларига, омилларига, таъсир кучларига тез ёки секин, енгил ёки мушкулот билан жавоб қайтаришга мойиллик кўрсатадилар.

Психология фанинг ижтимоий тарихий тараққиёти даврида тем-пераментга нисбатан билдирилган мулоҳазалар, унинг моддий асоси тўғрисидаги талқинлар хилма-хил бўлиб, шахснинг психологик хусу-сиятларини ўзига хос тарзда тушунтириш учун хизмат қилиб келган. Темперамент лотинча «temperamentum» деган сўздан олинган бўлиб, бунинг маъноси «аралашма» деган тушунчани англатади. Темпера-мент тўғрисидаги дастлабки таълимотни юнон олими Гиппократ (эрамиздан олдинги 460–356 йилларда яшаган) яратган бўлиб, унинг типологияси то ҳозирги давргача қўлланилиб келинмоқда.

Темпераментга таъриф берадиган бўлсак у шундай кўринишда бўлади: психиканинг индивидуал жиҳатдан ўзига хос, табиий шарт-лашган динамик кўринишлари мажмуи кишининг темпераменти дейилади.

Темпераментнинг физиологик асослари. Қадимги юнон олими Гиппократ таълимотига биноан, инсонларнинг темперамент хусусият-лари жиҳатидан ўзаро бир-биридан тафовутланиши, уларнинг тана аъзоларидаги суюқликларнинг турлича нисбатда жойлашувига боғлиқ эканлиги тасаввур қилинади. Гиппократ таъбирича, инсон танасида тўрт хил суюқлик (хилт) мавжуд бўлиб, улар ўт ёки сафро (юнон. «chole»), қон (лот. «sanguis» ёки «sanguinis»), қора ўт (юнон. «melas» «қора», «chole» «ўт»), балғам (юнон. «phlegma») кабилардан иборат-дир. Унинг мулоҳазасича:

1) ўтнинг хусусиятни-қуруқликдир, унинг вазифаси-тана аъзо-ларида қуруқликни сақлаб туриш ёки баданни қуруқ тутишдир;

2) қоннинг хусусияти- иссиқликдир, унинг вазифаси танани иситиб туришдир;

3) қора ўтнинг хусусияти – намликдир, унинг вазифаси бадан намлигини сақлаб туришдир;

Page 206: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

206

4) балғамнинг (шилимшиқ модданинг) хусусияти – совуқликдир, унинг вазифаси баданни совитиб туришдан иборатдир.

Темпераментнинг илмий психологик асослари ва унинг физиоло-гик механизмлари кейинги ижтимоий тарихий тараққиётнинг босқич-ларида яратилади ҳамда бу борада ишланилишлар давом эттирилмоқ-да. Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ўз ҳиссини қўш-ган олимлардан бири рус физиологи И. П. Павлов ҳисобланади.

И. П. Павлов темперамент ҳам шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятларини келтириб чиқарувчи омиллар билан боғ-лиқ бўлиши мумкин, деган хулоса чиқаради. И. П. Павлов таълимоти бўйича, шартли рефлекслар пайдо бўлишининг индивидуал хусусият-лари рўёбга чиқишининг сабаблари нерв системаси хусусиятлари моҳиятидандир. Муаллиф нерв системасининг учта асосий хусусия-тига алоҳида аҳамият беради. Чунончи: 1) қўзғалиш жараёни ва тор-мозланиш (тўхталиш) жараёнининг кучи; 2) қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувозанатлик даражаси (нерв система-сининг мувозанатлашгани); 3) қўзғалишнинг тормозланиши билан алмашиниши тезлиги (нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги). Унинг кўрсатишича, ҳар бир ҳайвоннинг темпераменти ҳам мазкур хусусият-ларининг у ёки бунисига алоқадор бўлмай, балки уларнинг мажмуа-вий тарзига, қонуний бирлашувига боғлиқдир. И. П. Павлов шартли рефлектор фаолиятининг индивидуал хусусиятлари билан темпера-ментга алоқадор нерв системаси хусусиятларининг ўзаро қўшилувини нерв системасининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга ажратади: 1) кучли, мувозанатли, эпчил; 2) кучли, мувозанатсиз, эпчил; 3) кучли, мувозанатли, суст; 4) кучсиз тип.

Гиппократнинг тўрт хил моддалар (суюқликлар) аралашмаси, яъни темперамент тушунчаси ва унинг типологияси (сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик) рамзий маънода ҳозирги замон психология-сида ҳам қўлланилиб келинмоқда.

Организмда суюқликларнинг аралашуви (у қоннинг кўплиги билан характерланади) сангвиник темперамент деб аталади (лот. тилидаги «сангвис» – қон сўзидан); лимфа кўп бўлганда флегматик темпера-мент (грек. «флегма» шилимшиқ парда дегани); сариқ ўтнинг кўпай-ганлигини холерик темперамент (грек. «холла» – ўт сўзидан); қора ўт кўп бўлган меланхолик темперамент деб (грек. «мелайна холэ» – қора ўт) деб аталади.

Кишининг темпераменти қанақалиги ҳақида тасаввур одатда шу шахс учун характерли айрим психологик хусусиятлар асосида вужуд-га келади.

Page 207: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

207

Сезгиларни психик активликка эга, атрофда бўлаётган вазифалар-га тез муносабатини билдирувчи, таассуротларни ҳадеб ўзгартиришга интилувчи, кўнгилсизликларни нисбатан енгил ўтказиб юборувчи, жонли, ҳаракатчан, ифодали мимикаси ва ҳаракатлари бўлган киши сангвиник дейилади.

Юраги кенг, барқарор интилишларга ва кайфиятларга, доимий ва чуқурроқ ҳис-туйғуларга, ҳаракатлари ва нутқи бир хил маромида бўлган, руҳий ҳолати ташқи томонда ифода этиладиган киши флег-матик деб аталади.

Жуда ғайратли, ишга жуда эҳтирос билан берилиш қобилиятига эга бўлган, тез ва шиддатли, қизғин эмоционал «портлаш» ва кайфият-нинг кескин ўзгаришларига мойил, илдам, ҳаракатлар қиладиган киши холерик деб аталади.

Таъсирчан, чуқур кечинмали, гап кўтара олмайдиган, аммо атроф-даги воқеаларга унчалик эътибор бермайдиган, ўзини тўхтата олади-ган ва секин овоз чиқарадиган кишилар меланхоликлар деб аталади.

Кишиларнинг олий нерв фаолияти типларини характерловчи нерв жараёнлари кучи, мувозанати ва ҳаракатчанлигининг ундай ёки бундай нисбатлари улар темпераментнинг физиологик асосидир.

И. П. Павлов ўрганиш учун олий нерв системасини олди. Унинг фикрича, шартли рефлекслар нерв системасининг хусусиятлари асо-сида пайдо бўлади. И. П. Павлов ана шундай хусусиятларни учтасини кўрсатади:

1. Қўзғалиш процесси ва тормозланиш процессининг кучи. 2. Қўзғалиш кучи билан тормозланиш кучи ўртасидаги мувоза-

натлик даражаси. 3. Қўзғалишнинг тормозланиш билан алмашишини тезлиги ёки

бошқача қилиб айтганда нерв процессининг ҳаракатчанлиги. Мувозанат қўзғалиш процесси ва тормозланиш процессининг

муайян тенглигидир. Бу процесслар куч жиҳатидан бир бири билан мувозанатда бўлиш-бўлмаслиги мумкин.

Ҳаракатчанлик – бу бир процесснинг бошқа процессга алмашиш тезлигидир. У шароитнинг тасодифий ва тез ўзгаришига кўникишни таъминлайди.

И.П.Павлов шу нарсани аниқлайдики, темперамент юқорида айтилган хусусиятларнинг биттасига эмас, балки уларнинг бирикма-сига боғлиқ. Темпераментни аниқлайдиган нерв системаси хусусият-ларини бундай уйғунлашганлигини нерв системасининг тури деб аташади. Асосан нерв системасининг тўрт тури бор. Улардан учтаси кучли ва биттаси кучсиз.

Page 208: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

208

Темперамент турларининг таснифи (Павлов И.П. таълимотига кўра):

1) кучли, мувозанатсиз, беҳаловат – холерик; 2) кучли, мувозанатли, эпчил – сангвиник; 3) кучли, мувозанатли, суст – флегматик; 4) кучсиз – меланхолик Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари фаолиятида темпера-

ментнинг роли беқиёсдир. Шуни унутмаслик керакки, темперамент-нинг яхши ёки ёмон кўриниши мавжуд эмас. Чунки ҳар бир темпе-рамент типи ўзига хос хусусиятни касб этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг турли жабҳаларида хизмат бурчини бажараёт-ган ҳар бир ходимларнинг фаолиятида турли хилдаги темперамент вакилларини кўриш мумкин.

Характер ҳақида тушунча. Ижтимоий турмушда ҳаёт ва фаолият кўрсатаётган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал психологик хусу-сиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характер хислатларида ўз ифодасини топади. Характер тушун-часи юнонча сўз бўлиб, «charakter» босилган тағма ёки қиёфа, хислат деган маънони англатса-да, лекин у психологияда торроқ мазмунда қўлланилади. Худди шу боисдан инсоннинг барча индивидуал хусу-сиятларини характер хислати таркибига киритиб бўлмайди, чунончи, ақлнинг тийраклиги, топқирлиги, хотиранинг барқарорлиги, кўриш-нинг ўткирлиги идрокнинг танловчанлиги сингари индивидуал пси-хологик хусусиятлар бунга ёрқин мисолдир.

Характер – шахснинг фаолият ва муомалада таркиб топадиган ва намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлари бўлиб, инди-вид учун типик хулқ-атвор усулларини юзага келтиради.

Шахс баъзида ўз характер хислатидан афсусланади, лекин бошқа-ча ҳаракатни амалга оширишни уддасидан чиқмайди. Хорижий пси-хологларнинг тасдиқлашича, айрим инсонлар фаолиятида муваффа-қиятсизликдан хавфсирашга қараганда, улар ўз ютуқларини юксакроқ қадрлайдилар ва юқори баҳолайдилар. Муваффақиятсизлик улар учун ҳалокатли ҳодиса эмас, шунинг учун «таваккалчилик»ка қўл уришда давом этаверадилар. Бошқа тоифадаги одамлар муваффақиятсизлик-дан чўчийдилар, ўта эҳтиёткор бўладилар, қийинчиликдан юз ўгира-ди, енгил ишга қўл уришни лозим топадилар.

Характер хислатларининг намоён бўлиши билан нерв системаси қиёсланса, у ҳолда биринчисининг рўёбга чиқиши ўзгача физиологик шароитга асосланишини кўриш мумкин. Собиқ совет психологиясида

Page 209: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

209

таъкидланишича, нерв системаси умумий типининг зид хусусиятлари психологик жиҳатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б. М. Теплов, В. С. Мерлин, Е. А. Климовларнинг тадқиқотларида, ўқиш, спорт ва меҳнат фаолиятларида ҳаракат усулларининг индивидуал фарқлари аниқланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо бўлишнинг ўзгача физиологик шароити нерв системаси умумий типининг хусу-сиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв системасининг умумий типи – бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг учун тем-перамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хислатларининг рўёбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири бўлиб ҳисобланади. И.П. Павлов тажрибасининг кўрсатишича, муайян тизим-да ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв системаси умумий типининг хусусиятларига тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига қулайлик вужудга келтириши ёки, аксинча, халақит бериши мумкин.

Шахс характерининг тузилиши турли хусусиятларнинг тасоди-фий йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳатто тобе яхлит тизимдан таркиб топади. Характер хислатларининг муайян қисмидан хабардор бўлишлик нотанишларни ташхис қилиш имко-ниятини яратади. Мисол учун, шахснинг шуҳратпарастлиги маълум бўлса, унинг дили (кўнгли) қоралиги юзасидан тахмин қилиш мумкин ёки инсон камтар, мўмин, ювош хусусиятли бўлса, албатта у кўнгил-чан эканлиги кўнглимизга келади.

Одатда, психик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқ тизими симптомо-комплекслар (омиллар) дейилади. «Симптом» юнон. «symptom» белги, мос тушиш, «комплекс» лот, алоқа, мажмуа деган маъно англатади. Масалан, қарама-қарши симптомокомплекслар ҳақида мулоҳаза юри-тилса, у ҳолда инсонларда бу тизим ўзига ишониш, ўзидан мағрурланиш, мақтанчоқлик, ўзбилармонлик, уришқоқлик, кексайиши кабилар бирик-масида юзага келади. Бошқа тоифадаги шахслар ўзларининг камтарин-лиги, кўнгилчанлиги, илтифотлилиги, дилкашлиги, ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. Воқеликка шахснинг бир хил муносабати характер хислатларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлигини билдиради.

Шахснинг муносабатларини акс эттирувчи характер хислатлари-нинг тўртта тизимга ажратиш қонуний ҳолатга айланган:

1. Жамоага (гуруҳга) ва баъзи бир инсонларга нисбатан муноса-батни ифодаловчи хусусиятлар: яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик, такаббурлик ва бошқалар.

2. Меҳнатга нисбатан муносабатларни мужассамлаштирувчи хусусиятлар: меҳнатсеварлик, дангасалик, виждонлилик, масъулият-лилик, масъулиятсизлик кабилар.

Page 210: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

210

3. Нарсаларга нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусиятлар: озодлик, ифлослик, аяш, аямаслик ва ҳоказо.

4. Шахснинг ўзига нисбатан муносабатларини ифодаловчи хис-латлар: иззат-нафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, такаббурлик, димоғдорлик, камтаринлик, самимийлик ва бошқалар.

Кишининг характерини ташкил этувчи бу индивидуал хусусият-лар биринчи навбатда иродага ва ҳис-туйғуларга, шунингдек маълум маънода ақлга ҳам тааллуқлидир.

Инсон шахсининг характери ҳамиша кўп қирралидир. Унда алоҳи-да хусусиятлар ёки томонлар ажратиб кўрсатилиши мумкин, лекин улар бир-биридан ажратилган, алоҳида ҳолда мавжуд бўлмайди, балки маълум маънода характернинг барқарор тузилишини ташкил этган ҳолда ўзаро боғлиқ бўлади. Характернинг структуралилиги унинг айрим хусусиятлари ўртасидаги қонуний боғлиқликда намоён бўлади.

Бундан ташқари, шахснинг турмушдаги зарурий шароитларидан бири – бу характернинг муайян даражада пластиклигидир. Характер-нинг пластиклиги икки хил маънони касб этади. Характернинг пластик-лиги унинг барқарорлиги сингари муҳитга фаол таъсир ўтказишнинг шартларидан ҳисобланади. Иш-амаллари мақсадга мувофиқ ва фойда-ли кечиши учун улар ўзгарувчан ташқи шароитга мослашишлари лозим. Характернинг пластиклиги, мустаҳкамлиги уни шакллантири-шининг зарурий шарти саналади. Характернинг барқарорлиги, пластик-лиги ўзига хос индивидуал хусусиятга эга бўлиб, уни тузилишининг хислати сифатида мужассамлашади. Характер хусусиятларининг кучи ва барқарорлиги марказий тизимга боғлиқлигига биноан муайян даражада шахс муносабатларининг мазмуни билан белгиланади.

Характернинг таркиб топишида кишининг теварак атрофдаги муҳит ва ўз-ўзига, бошқа кишига қандай муносабатда бўлиши муҳим момент бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга, бу муносабатлар харак-тернинг энг муҳим хусусиятларини таснифлаш учун асос бўлади.

Характернинг у ёки бу хусусиятининг миқдорий ифодалиги охирги маррага етиб ва норманинг энг охирги чегарасига бориб қолганда характернинг акцентуацияси (ортиқча урғу берилиши) деб аталмиш вазият туғилади.

Характерда урғу беришнинг (акцентуацияси) қуйидаги энг муҳим турлари алоҳида ажратиб кўрсатилади: характернинг интроверт типи – унинг учун одамовилик,

муомалада ва атрофдагилар билан алоқа ўрнатишда қийналиш ўзи билан ўзи бўлиб қолишга хосдир;

Page 211: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

211

экстроверт тип – бунга ҳис-ҳаяжонга тамомила берилганлик, баъзан муомала ва фаолиятнинг зарурлиги ва ҳимматидан қатъий назар унга интилиш, кўп гапириш, қизиқишларининг доимий эмас-лиги, баъзан мақтанчоқлик, юзакилик, конформлилик хос; бошқариб бўлмайдиган тип – бунга ғайри-табиийлик, мунозара-

лик, эътирозларга муросасизлик, баъзан эса шубҳаланиб қараш хосдир. Характерни таркиб топиши муайян қонуниятлар таъсирида

амалга ошади. Характернинг ҳар бир хислати шахс муносабатларига боғлиқ бўлса, улар ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан бел-гиланади. Наслий хусусиятлари бир хил эгизакларда турлича ижти-моий муҳитда ҳар хил характер хислатлари шаклланади. Шу сабабдан ижтимоий тузумни тавсифловчи кенг ижтимоий муносабатлар шахс-нинг ижтимоий типик хусусиятларинигина эмас, балки характернинг индивидуал хусусиятлари (хислатлари) таркиб топишига ҳам катта таъсир ўтказади. Ижтимоий муносабатларга бевосита ёки билвосита боғлиқ тарзда, оилада, болалар ва меҳнат жамоаларида хайрихоҳлик, ўртоқлик, ўзаро ёрдамлашиш, ҳамкорлик ёки, аксинча, жоҳиллик, золимлик, баджаҳллик каби шахслараро муносабатлар таркиб топа бошлайди. Оилавий муҳит, ундаги шахслараро муносабатлар, фарзанд-ларнинг сони, ёшидаги фарқи, низоли вазиятлар кўриниши, ота-она муносабатига асосланган ҳолда характернинг ўзига хос хусусиятлари шаклланади. Болалар боғчаси, мактабдаги шахслараро муносабатлар ҳам характернинг махсус хислатларини таркиб топтиради. Меҳнат жамоаларида, норасмий гуруҳларда ҳам характер хусусиятларида сезиларли ўзгаришлар юзага келади. Илк ёшлик даврида шаклланган характер хислатлари ниҳоят даражада барқарор бўлиб, уларга айрим ўзгаришлар киритиш жуда қийин кечади. Характер хислатларининг чуқурлиги, барқарорлиги, доимийлиги кўп жиҳатдан шахс муносабат-ларининг онглилик даражасига боғлиқ. Инсоннинг ҳаққонийлик, меҳнатсеварлик хислатлари тасодифий таркиб топмаган бўлиб, унинг онгли қарашларига, ишонч ақидаларига мос тушса, у ҳолда ҳар қан-дай қийин ҳолатларда ҳам намоён бўлаверади. Мамлакатимиз фуқаро-лари характерининг кучи ва мустаҳкамлиги уларнинг истиқлол наши-даси ва юксак ватанпарварлик ҳис-туйғуларидадир. Шундай қилиб, психиканинг индивидуал сифат хусусиятлари шахснинг ижтимоий-типик муносабатлари билан қўшилган тақдирдагина характер хислат-ларини белгилаш, тавсифлаш имконияти вужудга келади.

Худди темперамент каби характер ҳам кишининг физиологик хусусиятларига ва аввало, нерв системаси типига боғлиқдир. Чунки

Page 212: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

212

характер билан темпераментнинг ўзаро муносабати уларни физиоло-гик асослари билан белгиланади. Характер хусусиятларининг ташқи жиҳатдан намоён бўлиб айнан шу тарзда муайян вақт мобайнида кечиши динамик хусусият дейилади. Характер хислатларининг дина-мик хусусияти темперамент хусусиятларига боғлиқдир. Темперамент-нинг хусусиятлари характернинг муайян томонлари ривожланишига қаршилик кўрсатиши ёки ёрдам бериши мумкин. Холерик ёки сангвиник типдаги одамга қараганда флегматик типдаги одам ўзида ташаббускорлик ва қатъийликни таркиб топтириши қийинроқдир. Журъатсизлик ва ваҳималикни бартараф этиш меланхолик учун жид-дий муаммо ҳисобланади. Характернинг жамоада амалга оширила-диган шакллантирилиши холерик типдаги кишиларда ўзини тута билишни ва ўзига танқидий кўз билан қарашни, сангвиникларда сабот-лиликни, флегматикларда фаолликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратади1.

Характер кишининг хулқ-атвор программасидир. Кишининг фаолияти, унинг хулқ-атвори энг аввало унинг ўз олдига қўйган мақсадлари билан белгиланади ва унинг шахсининг йўналганлиги –қизиқишлари, идеаллари ва эътиқодининг мажмуи доимо унинг хулқ-атвори ва фаолиятининг асосий детерминанти бўлиб қолади. Бироқ шахс йўналишида кўплаб умумийлик бўлган ва мақсадлари бир-бирига тўғри келадиган икки кишида ана шу мақсадларга эришиш учун улар фойдаланаётган усулларда жиддий фарқлар бўлиши мумкин. Ана шу фарқлар ортида шахс характеридаги хусусиятлар туради. Кишининг характеридаги типик ҳолатларда гўё унинг хулқ-атвори учун типик программанинг пойдевори қўйилган бўлади. Шундай қилиб, характернинг хусусиятлари муайян ундовчи, важ-сабаб билдирувчи кучга эга бўлади. Бу куч кўпинча, хатти-ҳаракат услубини танлаш, муайян қийинчиликларни енгиш, зарур бўлган вақтларда стресс ҳолатларида энг кўп даражада намоён бўлади.

Характер ва кишининг ташқи кўриниши. Психология тарихида характерни инсон бош суягининг шаклига, юз тузилишига, қадди-қомати (тана тузилишининг структурасига ва ҳоказолар)га боғлиқ қилиб қўядиган ва шу йўл билан характер хусусиятларининг сирини очиш йўлини аниқлаш, яъни айрим ташқи аломатларига қараб киши харак-терини очиш назариялари етарли даражада мавжуд эмасди. Арасту ва Афлотун киши характерини ташқи кўринишига қараб аниқлашни

1 Петровский А.В таҳрири остида. Умумий психология. – Т., 1992. – Б. 467.

Page 213: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

213

таклиф қилганлар. Уларнинг характериологияси асосида қанчалик содда бўлса, шунчалик ғаройиб фараз ётарди. Кишининг ташқи кўри-нишида ҳайвон билан ўхшашлик белгисини топиш тавсия қилинарди, сўнгра эса унинг характерини ана шу ҳайвоннинг характери билан айнан бир хил деб қараш керак эди. Масалан, Арастунинг айтишича, буқаники сингари йўғон бурун ишёқмасликни билдиради ва ҳоказолар.

XVIII асрда Иоган Каспар Лафатернинг физиологик системаси машҳур бўлиб кетди. У инсон боши «қалбини кўрсатадиган ойна» бўлиб саналади ва унинг тузилишини, бош суягининг конфигурация-сини, имо-ишорасини ўрганиш киши характерини ўрганишнинг асосий йўли деб ҳисоблади. Лафатер таниқли одамлар шахси устидан бир қатор оқилона кузатишлар қолдирди. Улар унинг илмий жиҳат-дан мутлақо аҳамиятсиз, лекин жуда қизиқарли «физиогномика» китобида йиғилгандир.

Лафатернинг ўлимидан кейин пайдо бўлган янги характериоло-гик таълимот френология деган ном олди. Френология немис врачи Франц Галлнинг номи билан боғлангандир. Галл таълимотининг асосида характернинг барча хусусиятлари бош мия ярим шарларида ўзларининг қатъий ихтисослашган марказларга эга деган тасдиқ ётади. Бу фазилатларнинг ривожланиш даражаси миянинг тегишли қисмлари катталигига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Галлнинг маслагига кўра, бош суяклари миянинг қавариқ ва чуқурча жойларига аниқ мос келганлиги учун ҳам, унинг руҳий белгиларини аниқ айтиб бериш афтидан кишининг бош суягига бир назар ташлаш ёки шунчаки бошнинг «бўртиқ жойларини» ушлаб кўриш етарли бўлади.

Бу таълимотда умуман мия ярим шарининг тузилиши шахс хусусиятларига боғлиқ бўлади, деган тўғри бошланғич фикрдан ташқари барчаси ниҳоят даражада нотўғридир.

Галл махсус френологик тузиб чиқди. Уларда бош суяги юзаси 27 қисмга тақсимланиб, бу участкалардан ҳар бирига маълум бир руҳий сифат, масалан, эҳтиёткорлик ва узоқни ўйлаб иш қилиш, ашаддий-лик ва қотилликка мойиллик, айёрлик, доимийлик, қатъийлик ва қай-сарлик ва шу кабилар мос келади.

Кўп ўтмай анатомик очишлар миянинг дўнгликларига бош суягининг қавариқлиги бутунлай тўғри келмаслигини ишонарли қилиб кўрсатди. Бош суяги, френологлар ўйлаганидек, миянинг шаклига қараб қўйилмагандир. Френологик харитани тузишга асос бўлган метод ҳам шу қадар ноилмий бўлиб чиқди.

Page 214: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

214

Психик қобилиятларнинг марказлари тўғрисидаги Галлнинг афсонавий хомхаёллари ноилмийдир. Лекин унинг миянинг турли хил участкалари психологик хусусиятлар ва процесслар учун жавоб-гардир, деган ғояси маънодан холи эмасди.

Характер ва ҳолат. Характер таркиб топиши муайян қонуният-лар таъсирида амалга ошади. Характернинг ҳар бир хислати шахс муносабатларига боғлиқ бўлса улар ўз навбатида ижтимоий муноса-батлар билан белгиланади.

Бунинг устига одамлар айнан бир хил ҳолатларни ҳар доим ҳам бир хил акс эттирмайдилар. «Кимки, бажаришни истаса – восита из-лайди, ким истаса – сабаб излайди». Киши ҳолатлар (вазият даража-сида хулқ-атвор) билан, шунингдек шахснинг таркиб топган индиви-дуал хусусиятлари билан белгиланиши мумкин. Яъни ички ҳолатлар билан, ташқи ҳолатдан ажралган юксак ижтимоий ва умуминсоний идеалларни ифодалайдиган ҳамда унга таъсир кўрсатадиган ҳаракат субъекти сифатида ўзини англаган ҳолда белгилаши мумкин.

Психология фанида характер ва қобилиятни шаклланиб бориши бевосита шахснинг ёш даврларига боғлиқ. Маълумки, ҳар бир ёш даври ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, уни ўрнини ҳеч қандай ёш даври босиб ўта олмайди. Бироқ турли шахсларда ёш даврлари турлича кечиши фан нуқтаи назаридан изоҳлаб ўтилган.

Темпераментнинг хусусиятлари характернинг кўринишларига ўз таъсирини кўрсатади, уларнинг пайдо бўлиши ва кечишининг динамик хусусиятларини белгилаб боради.

Характернинг тузилиши қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда муҳим тарбиявий хулосалар чиқариш мумкин. Характер хислатлари-нинг баъзи нуқсонларини (қўполлик ва ёлғончиликни) бартараф қилиш, унинг ижобий хусусиятларини (хушфеъллик ва ҳаққонийликни) шакл-лантириш муддаоси режалаштирилган дастурда амалга ошириб бўл-майди. Чунки инсонларга нисбатан тўғри муносабатни таркиб топ-тирмай туриб, иллатга қарши курашиб, ижобий фазилатни шакллан-тира олмаймиз. Шу нарса маълумки, шахсда ўзаро бир-бирига боғлиқ хусусиятларнинг яхлит бир тизимини қарор топтириш мумкин, холос. Мазкур жараёнда хусусиятлар тизимини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири – бу шахснинг марказий (асосий) муносабатлари-ни таркиб топтиришдан иборатдир.

Шундай қилиб, характер – шахснинг ижтимоий муносабатлар системасига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этиладиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришган нарсасидир.

Page 215: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

215

Қобилият ва истеъдод ҳақида тушунча. Қобилиятлар шахс маз-кур фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индиви-дуал-психологик хусусиятдир.

Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар сифатида, яъни бир одамнинг бошқа бир одамдан фарқ қиладиган белгилари сифати-да таърифланади.

Психологиянинг методологик асосининг кўрсатишича, қобилият-лар – имкониятлар тизимидан ташкил топган бўлиб, у ёки бу фаолия-тидаги зарурий маҳорат даражаси ҳақиқат ҳисобланади. Психология фани қобилиятлар билан фаолиятнинг муҳим жабҳалари бўлмиш билим, кўникма ва малакаларнинг айнан бир нарса эканлигини рад этар экан, уларнинг бирлигини эътироф қилади. Шунинг учун қоби-лиятлар фақат фаолиятда рўёбга чиқади, лекин шунда ҳам айнан шу қобилиятларсиз амалга оширилиши амри маҳол фаолият кўриниш-ларидагина акс этади, холос.

Болалик даврида у ёки бу қобилиятларнинг атроф-муҳитдаги одамлар томонидан тан олинмаганлиги, кейинчалик худди ана шу қобилиятлари туфайли жаҳонда муносиб шон-шуҳрат қозонишга мушарраф бўлган жуда кўп алломаларнинг номи оламда машҳур. Чунончи Альберт Эйнштейн (нисбийлик назарияси асосчиси), Николай Лобачевский (янги геометрия йўналиши асосчиси) ва бошқалар ўқишида буюк олим бўлиб вояга етишиш далолатномаси йўқ эди.

Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларда акс этмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади. Фаолият учун зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага чиқадиган фарқлар, қобилиятлар мулоҳаза юритиш имконини беради.

Демак, шахснинг фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган, билим кўникма ва малакаларни эгаллаш динами-касида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал психологик хусусияти қобилиятлар дейилади. Ушбу хусусиятни аниқлаш учун баъзи бир омилларни таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ; 1) шахснинг муайян сифатлари йиғиндиси белгиланган вақт орали-ғида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса – унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти мавжуддир; 2) инсон шундай ҳолат-ларда фаолият талабига жавоб бера олмаса –психологик сифатлар, яъни қобилиятлар мавжуд эмасдир (жуда заифдир).

Қобилиятларнинг сифат ва миқдор тавсифи. Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифла-

Page 216: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

216

нади ва бунинг асосида бир инсоннинг бошқа инсондан тафовутлана-диган хислатлари, фазилатлари ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қила-дилар, бинобарин, улар ўртасида фарқлар сифат ва миқдор жиҳатидан бир талай бўлиш мумкин. Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдорий тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларга шахс томо-нидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади.

Қобилият хусусиятларининг сифат жиҳатидан талқин қилинишида, биринчидан, мақсадга турлича йўллар орқали эришишга имкон берув-чи «ўзгарувчан миқдор» тўплами тариқасида, иккинчидан, фаолият муваффақиятини таъминловчи шахснинг индивидуал психологик хис-латлари (фазилатлари) мураккаб мажмуаси кўринишида гавдаланади.

Шахснинг қобилиятида мавжуд бўлган ўрнини босиш (компен-сатор)лик имконияти, эшитишдан маҳрум инсонларни махсус ўқитиш орқали рўёбга чиқади. Ҳаётда кўр мусиқачи, артист, шоир, рассом, муҳандис ва бошқа шу каби касб эгалари етишиб чиққанлиги кўп учрайди. Ҳатто эшитиш қобилияти паст ёки умуман йўқлиги ҳам касбий мусиқавий қобилиятининг ривожланишига кескин халақит бермаслиги мумкин. Бу психологик ҳодиса (бир қобилиятни бошқа қобилият ёрдами билан ўстириш, яъни комплексаторлик хусусияти) ҳар бир шахс учун касб танлаш ва қайта касб танлаш (иккинчи ёки учинчи касбни эгаллаш иштиёқи) соҳасида мислсиз кенг кўламдаги имкониятларни очади. Ушбу воқеликни тасдиқловчи қатор мисоллар-нинг ўзида силлиқ дурадгор, моҳир тикувчи бўлиши, йирик фан алломаси йирик санъаткор, етук спортчи эканлиги учраб туради. Қобилиятли шахслар ижтимоий турмушнинг турли соҳалари, жабҳа-ларида ўз ўрнини топа оладилар ҳамда юксак ютуқларга эришадилар, ҳатто бир нечта фаолият турида муваффақиятлар қозониши ҳам мумкин.

Психологияда қобилиятларни миқдор жиҳатдан ўлчаш муаммоси катта тарихга эгадир. XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларида қатор психологлар (Кеттел, Термин, Спирмен ва бошқалар) оммавий ихтисослар учун касб танлашни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ талаблар таъсири остида таълим олаётганларнинг қобилият даражасини аниқлашини таклиф қилиб чиқдилар. Бу билан шахснинг

Page 217: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

217

мартабалик даражасида тутган ўрни ва унинг у ёки бу меҳнат фаолиятида, олий ўқув юртларида таълим олишида, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётда раҳбарлик лавозимларини олишга лаёқатларини аниқлаш тахмин қилинган эди.

Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида бир инсоннинг бошқа инсондан тафовутланадиган хислатлари, фазилатлари ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин, улар ўртасида фарқлар сифат ва миқдор жиҳатидан бир талай бўлиш мумкин. Қобилиятларнинг миқдори тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси психология фанида ўзига хос ривожланишнинг тарихий ўтмишига эга. Ҳозирги даврда фаннинг мумтоз психологларига айланган Спирмен, Кэттелл ва бош-қалар XIX асрнинг охирлари ва XX асрнинг бошларидаёқ муайян ихтисослар учун касб танлашни илмий асосда йўлга қўйиш зарурия-тидан келиб чиқадиган талаблар тазйиқида ўқув юртларида сабоқ олаётган шахсларнинг қобилияти даражасини аниқлашга киришдилар. Уларнинг тахминларича, инсоннинг лавозимига лойиқлиги, унинг меҳнат фаолиятига лаёқатни, шунингдек, олий ўқув юртларига, ҳарбий хизматга, раҳбарлик мартабасини эгаллашга нисбатан лаёқат-ларини аниқлаш имконияти мавжуддир. Ўтган асрда қобилиятларни ўлчаш усули, мезони тариқасида ақлий истеъдод тестлари ишлаб чиқилди ва АҚШ, Буюк Британия каби мамлакатларда ўқувчиларни саралаш, ҳарбий хизматга зобитларни танлаш, ишлаб чиқаришда раҳбарлик лавозимига тавсия қилишда фойдаланилди. Киши эгаллаб оладиган фаолият ( меҳнат, ўқиш, спорт ва шу каби фаолиятлар) унинг психологик фазилатларига (ақлий хусусиятларига, эмоционал-иродавий соҳаларига, сенсомоторикасига) юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат, ҳатто у тараққиётнинг жуда юксак даражасига эришган бўлса ҳам қондира олмайди. Алоҳида олинган битта психик хусусият фаолиятнинг юксак маҳсулдорлигини таъминлай олади, бутун қобилиятларнинг экваленти сифатида намоён бўлади деган фикр илмий ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрдир. Қобилиятлар мураккаб структурага эга бўлган психик фазилатлар йиғиндисидан иборатдир.

Қобилият намоён бўладиган фазилатлар йиғиндисининг тузилиши конкрет фаолият талаблари билан белгиланади ва фаолиятнинг ҳар хил турлари учун турлича бўлади.

Page 218: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

218

Қобилиятлар тузилиши. Шахс эгаллаши шарт ҳисобланган фаолият, у хоҳ таълим, хоҳ меҳнат, хоҳ ўйин, хоҳ спорт бўлишидан қатъи назар унинг билиш жараёнларига, ақлий хислатларига, ҳиссий-иродавий жабҳаларига, сенсомотор соҳасига, характерологик хусусият-ларига муайян талаблар қўяди ва уларнинг ҳамкорликдаги саъйи-ҳаракати туфайли муваффақиятларга эришилади. Психологик маълумот-ларга қараганда, инсондаги юксак кўрсаткичга эришган сифат ҳарчанд устуворликка эга бўлмасин, у талабларни қондириш имкониятига эга бўлмайди. Айрим ҳолларда алоҳида намоён бўлган психик хусусият (хислат) фаолиятининг юксак маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминлаш қурбига эга, у қобилиятлар уддалай оладиган имконият билан баб-баравар куч қувват тариқасида вужудга келади деган фараз ўзини оқламайди. Шунинг учун қобилиятлар мураккаб тузилишга эга бўлган психик сифатлар (хислатлар) мажмуасидир дейиш жуда ўринлидир.

Қобилиятлар сифатида рўёбга чиқадиган психик хислатлар маж-муасининг тузилиши яққол ва алоҳида фаолият талаби билан белги-ланганлиги туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиши турган гап. Бунинг учун айрим мисолларни таҳлил қилиб ўтамиз.

1. Математик қобилият: математик материалларни умумлашти-риш, мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш-амалларни камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдан енгил ўтишлик, масала ечишда фикр юритишнинг эпчиллиги кабилар.

2. Адабий қобилият: нафосат ҳисларининг юксак тараққиёт даражаси, хотирада ёрқин кўргазмали образларнинг жонлилиги, «тил зеҳни», беҳисоб хаёлот, руҳиятга қизиқувчанлик, ўзи ифодалашга интилувчанлик ва бошқалар. Ажратиб кўрсатилган қобилиятлар таркибидан кўриниб турибдики, математик ва адабий қобилиятлар ўзаро бир-бирига ўхшамаган талаблари билан тафовутга эгадир. Бун-дан шундай хулоса чиқариш мумкинки, педагогик, мусиқавий техник, конструкторлик, тиббий ва шунга ўхшаш қобилиятлар тузилиши махсус хусусиятга эга бўлиб, касбий аҳамият касб этиши мумкин.

Қобилиятлар асосан 2 турга бўлинади. Умумий ва махсус қоби-лиятлар. Шахснинг умумий қобилиятлари ёки умумий фазилатлари уларнинг тўлақонли аниқ психологик кўринишлари бўлиб, уларни тадқиқ қилишга психологлар аллақачон киришган. Конкрет фаолият шароитларида қобилият сифатида намоён бўладиган шахснинг бун-

Page 219: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

219

дай умумий фазилатлари жумласига одамларнинг уч типидан битта-сига мансублигини кўрсатадиган индивидуал-психологик фазилатлар киради. И. П. Павлов асарларида «бадиий», «фикрловчи» ва «ўрта» типлар деб қайд қилинган эди. Мазкур типология кишининг олий нерв фаолияти унда иккита сигнал системаси борлиги билан белги-ланишига мувофиқ таълимот билан боғлангандир. Биринчи сигналлар системаси образли, эмоционал ва иккинчиси ана шу образлар ҳақида сўзлар орқали сигнал бериш билан боғлиқ, яъни сигналларнинг сигнали билан боғлиқ.

Гарчи қобилиятларнинг ривожи ҳар турли одамларда мутлақо бир хил бўлмаган табиий шарт-шароитларга боғлиқ бўлса ҳам, юқо-рида кўриб ўтилган истеъдод нишоналари ва қобилиятлар ўртасидаги нисбат, қобилиятлар шунчаки табиат инъоми эмас, балки кишилик тарихининг маҳсули эканлигини кўрсатади.

Истеъдод, унинг тузилиши ва пайдо бўлиши. Қобилиятлар тараққиётнинг юксак босқичи истеъдод деб аталади. Истеъдоднинг ижтимоий тарихий табиий нуқтаи назардан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. Психо-логик адабиётларда унга турлича таъриф беришига қарамай, уларда асосий белгилар таъкидлаб ўтилади, чунончи, шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятининг муваффақиятли, мустақил ва ориги-нал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасига истеъдод дейилади. Истеъдоднинг асосий белгилари: муваффақиятни таъминлаш; фаолиятни мустақил бажариш; оригиналлик унсурининг мавжудлиги; қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат эканлиги; индивидуал психологик хислатлиги; ижтимоий турмушни ўзгартирувчи, яратувчи имкониятлиги

кабилар. Психологик маълумотларни умумлаштирилган ҳолда икки хил

хусусиятли фикрни алоҳида таъкидлаб ўтиш истеъдод тузилишини енгилроқ тушуниш имкониятини яратади:

1) истеъдод – бу шахс психик хислатларнинг шундай мураккаб бирикмасидирки, уни: алоҳида, ягона махсус қобилият билан; хотира-нинг юксак маҳсулдорлиги орқали; ҳатто ноёб (камёб, нодир) сифат тариқасида ўлчаб бўлмайди;

2) шахсда у ёки бу қобилиятнинг мавжуд эмаслиги ҳамда етарли даражада тараққий этмаганлиги истеъдоднинг мураккаб таркибига

Page 220: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

220

кирувчи бошқа қобилиятларнинг жадал такомиллашуви орқали улар-нинг ўрнини босиб юбориши (компенсация қилиши) мумкин.

Истеъдод ўзининг умумий ва махсус сифатлари йиғиндиси билан ижодий ютуқ имкониятининг айниятидир. Истеъдод маҳоратнинг дастлабки шарти ҳисобланса-да, лекин улар бир-биридан муайян даражада тафовутланади. Истеъдод – катта, ижодий ва зўр меҳнат маҳсулидир. Меҳнат эса ҳаётий тажриба, кўникмаларнинг зарурий мажмуаси манбаидир. Ижодиётнинг шарти – бу ҳаётий тажриба, зарурий кўникма ва малакалар йиғиндисининг мавжудлигидир. Ижодий фаолият истеъдоднинг ажралмас қисми ҳисобланиб, бунда руҳланиш деб номланган психологик ҳолат алоҳида аҳамият касб этади. Руҳланиш эса фаолият маҳсулдорлиги ортишига қаратилган ижодий лаҳзадан иборатдир. Истеъдод имконият тариқасида психо-логик ҳодиса ҳисобланса, у ҳолда маҳорат-ҳақиқатга айланган имко-ниятнинг гавдаланишидир. Психологик нуқтаи назардан ҳақиқий маҳорат – бу шахс истеъдодининг фаолиятда намоён бўлишидир.

Қобилиятлар ва истеъдоднинг табиий шароитлари. Одатда қобилиятлар инсонга шахснинг барча индивидуал психологик хусусиятлари каби табиат томонидан туғма равишда тайёр ҳолда берилмайди, балки ҳаёт ва фаолият жараёнида шаклланади. Илмий психология қобилиятларнинг туғмалиги назариясини инкор этиб, шахс қобилиятларининг номаълум табиий омиллар томонидан азалий белгиланиши тўғрисидаги тасаввурларга қаттиқ зарба беради.

Шуни уқтириш жоизки, қобилиятнинг туғмалигини инкор қилиш мутлақ хусусиятга эга эмас, албатта. Лекин қобилиятнинг туғма эканлигини тан олмаслик, мия тузилиши билан боғлиқ дифференциал хусусиятларнинг туғмалигини инкор қилади деган сўз эмас. Лаёқат эса қобилиятнинг табиий замини сифатида фаолиятда муҳим роль ўйнайди. Лаёқат деб қобилиятлар тараққий этишининг дастлабки табиий шарти сифатида намоён бўладиган мия тузилишининг, сезги аъзолари ва ҳаракатларнинг морфологик ҳамда функционал хусусият-ларига айтилади. Туғма лаёқат жумласига нозик ҳид сезиш, билиш анализаторларининг алоҳида юксак сезгирлиги мувофиқдир. Алоҳида якка шахс маълум табиий лаёқатга эга бўлса, у ҳолда ўзига тааллуқли қобилиятларни ривожлантириш нисбатан енгил кечади. Инсонлар-нинг касбий қобилияти улар лаёқатларининг ривожланиш маҳсули-дир. Лаёқат кўпқиррали психик ҳодиса бўлганлиги туфайли фаолият талабларининг хусусиятига боғлиқ равишда бир хил лаёқатлар негизида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши кузатилади.

Page 221: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

221

Қобилиятнинг ривожланиши шахснинг таркиб топиши билан узвий уйғунликка эга бўлиб, инсон камолоти ҳар иккала омилнинг бирикувини талаб қилади. Истеъдодли ўқувчилар ва талабалар шаклланиши ижтимоий муҳит, ижтимоий институтлар, маънавият асослари ҳамда ўзини ўзи намоён этиш, ўзини ўзи кашф қилиш, ўзини ўзи ривожлантириш асосида амалга ошиши одатий ижтимоий психологик қонуният тариқасида хизмат қилади.

Қобилиятнинг шаклланиши. Қобилиятлар ва истеъдодларни шакллантириш муаммоси катта ижтимоий ва давлат аҳамиятига эга бўлган муаммодир. Бунда ҳамма болаларда қобилиятларни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси айрим алоҳида истеъдодли болаларда махсус истеъдодларни ривожлантириш вазифасига қарама-қарши қўйилмайди.

Шундай қилиб қобилиятлар инсоннинг ҳаётидаги энг муҳим инди-видуал-психологик хусусиятларидан бири ҳисобланади. Қобилиятлар тузилишига кўра, жуда мураккаб системани ташкил этади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фаолиятида қобилият асосий ўринни касб этади. Чунки хар бир ходимнинг меҳнат фаолиятига яроқли эканлигини ҳам унинг қобилиятларини аниқлаш-дан бошланади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг индивидуал-психологик хусусиятлари, яъни темпераменти, характери, махсус ва умумий қобилиятлари жиноятчиликни олдини олиш ва жиноятчилар-ни қайта тарбиялашда етакчи ўринлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Шундай қилиб, характер – шахснинг ижтимоий муносабатлар тизимига, ҳамкорликдаги фаолиятига ва бошқа одамлар билан муомаласига жалб этиладиган ҳамда шу билан ўз индивидуаллигига эга бўлаётган тириклик пайтида эришган нарсасидир.

Демак, шахснинг нисбатан барқарор ва нисбатан ўзгарувчан хусусиятлари инсон хислатларининг яхлитлиги ва ўзаро боғлиқли-гидан таркиб топувчи мураккаб бирликдан иборатдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фаолиятида шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари шахс бўлиб шакллани-шида ва ривожланишида, шунингдек жамият хавфсизлигини таъмин-лашда асосий функцияни бажаради.

Page 222: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

222

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар 1. Шахс ҳақидаги замонавий назариялар ва унинг тарихига изоҳ

беринг. 1. Шахснинг шаклланиш босқичларини айтиб беринг. 3. Шахснинг билиш фаолиятига тавсиф беринг. 4. Хотира жараёнининг турлари қандай ? 5. Тафаккур ва хаёл ҳақида қисқача изоҳ беринг. 6. Сезгилар билишнинг бошланғич босқичлари сифатида дейил-

ганда нимани тушунасиз? 7. Диққат ва унинг турларига изоҳ беринг. 8. Ҳис-туйғуларнинг физиологик асосини шарҳлаб беринг. 9. Темперамент типлари ва уларнинг психологик тавсифини

айтиб беринг. 10. Қобилиятларнинг сифат ва миқдор тавсифи дейилганда нима-

ни тушунасиз? 11. Истеъдод, талант, унинг тузилиши ва пайдо бўлиши қандай

амалга ошади?

Page 223: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

223

8-мавзу. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

КАСБИЙ МУЛОҚОТИНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида мулоқот тушун-

часи ва унинг психологик ўзига хослиги. Мулоқот воситаси ва коммуникатив таъсир этиш усуллари. Ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан психоло-

гик алоқа ўрнатиш усуллари.

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида мулоқот тушунчаси ва унинг психологик ўзига хослиги

Инсонлар ўз фаолияти давомида, табиийки, бошқа одамлар билан

мулоқотда бўладилар. Ушбу жараёнда ахборот алмашадилар, бир-бир-ларига таъсир кўрсатадилар, таълим берадилар, тажриба алмашадилар. Бу жараён шахслараро ўзаро муносабатларда мулоқот, муомала деб юритилади.

Мулоқот ҳар қандай фаолиятнинг муҳим жиҳати ҳисобланиб, у орқали инсоннинг моҳияти намоён бўлади, яъни ўзаро тушунишга, ишни бажариш чоғида уйғунликка эришилади ёки, аксинча, низолар ва ахлоқий зиддиятлар, ишдаги келишмовчиликлар мулоқот туфайли юзага келади.

Мулоқот ёки коммуникация – одамларнинг ўзаро ҳамкорлиги шаклларидан бири. Мулоқот одамларнинг воқеликни акс эттириши натижасини ифодаловчи хабарлар алмашиш жараёни бўлиб, улар ижтимоий борлиқнинг ажралмас қисми ҳамда уларнинг индивидуал ва ижтимоий онги шаклланиши ва амал қилишининг воситасидир. Одамларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида мақсадли ҳамкор-ликни ташкил этиш, тажриба алмашиш, меҳнат ва турмуш кўникма-ларини олиш, маънавий эҳтиёжларни намоён этиш ва қондириш мулоқот ёрдамида юз беради.

Мулоқот ёки муомала янги ахборотларнинг алмашинув жараёни ҳамдир, бу ҳақда Бернард Шоу қуйидагиларни қайд этади: «Агар менда битта олма ва сизда ҳам шунча олма бўлиб, ўзаро алмашсак, сизда ҳам, менда ҳам биттадан олма қолади, агар ҳар биримизда шахсий фикр бўлса ва ўзаро алмашсак, унда ҳар биримизда иккитадан ғоя бўлади»1. Ушбу таъкиддан ҳам мулоқот давомида ўзаро фикр алмашинув муно-сабатлари юзага келишини кўриш мумкин.

1 Қаранг: Коган М.С. Мир общения. – М., 1990. – С. 149–150.

Page 224: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

224

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажариш-да фуқаролар билан мулоқотга киришадилар. Улар фаолиятининг сама-радорлиги одамлар билан мулоқотга киришиш, психологик алоқа ўрна-тиш қобилиятларига боғлиқ. Коммуникатив хусусиятлар ички ишлар органлари ходимлари касб маҳоратининг муҳим таркибий қисмидир.

Мулоқот ижтимоий психологик ҳодиса бўлиб, одамлар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишининг кўп қиррали жараёнидир. Шахслар ўзаро муноса-батга киришар экан, алоқанинг энг муҳим воситаларидан бири сифа-тида тилга мурожаат қиладилар. Мулоқотнинг яна бир муҳим томони шундаки, муносабатга киришувчилар муомала жараёнида фақат сўзлар билан эмас, балки хатти-ҳаракатлар билан ҳам ахборот айир-бошлашадилар. Мулоқот жараёни шахсларнинг қизиқишлари, дунё-қараши, муомала маданиятига ҳам боғлиқ бўлади, чунки шахслардаги ўзаро мулоқот бу табиий эҳтиёждир.

Мулоқот орқали шахсларнинг биргаликда алоқа қилиш методи-каси кетма-кет бўлган олти босқичдан иборат:

I босқич – ўзаро бир-бирини тушуниш; II босқич – умумий ёки мос келадиган қизиқишларни топиш; III босқич – мулоқот учун таклиф этиладиган сифат ва қабул

қилинадиган принциплар; IV босқич – мулоқот учун хавфли бўлган сифатларни аниқлаш; V босқич – индивидуал таъсир этиш ва суҳбатдошга мослашиш; VI босқич – умумий қоидаларни яратиш ва ўзаро ҳаракат қилиш. Босқичлар кетма-кетлигига риоя қилиш тўғри таъсир этишни

ташкиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Босқичлар алоқа қилиш жараёнида амалга оширилаётган фаолият-

нинг кетма-кетлигини кузатиш дастури сифатида намоён бўлиши, ўзаро таъсир йўлларини назорат этиши мумкин1.

Касбий муомала ҳар бир ички ишлар органлари ходими фаолияти-да муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам муомаланинг ҳар бири тури фаолият жараёнида иштирок этади. Ходим муомала қонуният-ларига суянган ҳолда шахслар билан муносабатга киришади. Мулоқот жараёнида ходимнинг барча касбий сифатлари (хотира, диққат, идрок, сезги, тафаккур, хаёл) иштирок этади. Бу жараёнлар ходимнинг мантиқий фикрлашга, воқеани ўтмишдаги вазият билан боғлашга, ўзаро солиштириш ва қиёслаш, объект ва шароитни мукаммал тарзда идрок этишига ёрдам беради.

1 Қаранг: Филонов Л.Б. Тренинги делового общения сотрудников органов внутренних дел с различными категориями граждан. – М., 1992. – С. 5–6.

Page 225: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

225

Мулоқот психологик жиҳатдан бир-бирлари билан боғлиқ бўлган одамлар ўртасида у ёки бу воситалар орқали мақсадга мувофиқ, бе-восита ёки билвосита алоқани ўрнатиш ва сақлаб туриш жараёнидир1.

Мулоқотнинг ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида қуйидаги турлари мавжуд:

1) бевосита; 2) билвосита; 3) ролли; 4) мазмунли; 5) расмий; 6) норасмий. Бевосита мулоқот «юзма-юз» суҳбат бўлиб, унинг ҳар бир ишти-

рокчиси идрок қилади, алоқа қилади ва ҳамма мавжуд воситаларни кенг қўллайди.

Билвосита мулоқот ҳам алоқа воситаси бўлиб, унда шахслар, алоқа воситалари ва механизмлар иштирок этади (масалан, телеграф, телефон орқали гаплашиш).

Мулоқотнинг баъзи турлари ижтимоий роллар орқали амалга оширилиб, ролли мулоқот дейилади. Бундай ҳолатда одамлар муайян ижтимоий ролларни бажаруви кишилар тарзида мулоқотга киришади-лар. Масалан, терговчи ва жабрлануви ўртасидаги мулоқот ролидир.

Индивиднинг бошқа шахсга ўз ҳолати, кайфияти, хоҳишини мимика, ҳаракат, имо-ишора орқали билдириши мазмунли мулоқот деб аталади.

Расмий мулоқот юридик кучга эга бўлиб, давлат ва жамият манфаатини кўзлаган ҳамда қайд этиладиган мулоқот тури (масалан, тергов жараёнидаги сўроқ қилиш)дир.

Шахслараро ўзаро мулоқот жараёнида ўзини қизиқтирган у ёки бу маълумотга эга бўлиш норасмий мулоқот ҳисобланади.

Мулоқотга киришишда фақат сўзлар эмас, балки ҳаракатлар, имо-ишоралар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шахслар ўзаро мулоқотга киришар экан, ушбу мулоқот ўзида уч муҳим жиҳатни қамраб олади;

1) коммуникатив (ахборот бериш); 2) интерактив (ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш); 3) перцептив (ўзаро биргаликда идрок қилиш). Мулоқот жараёнида ахборотни бошқа кишига йўллаётган киши

коммуникатор, уни қабул қилаётган киши рецепиент деб номланади.

1 Қаранг: Асямов С. В., Пулатов Ю. С. Ички ишлар идоралари ходим-ларининг касбий-психологик тренинги. – Т., 2002. – Б. 47.

Page 226: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

226

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида мулоқот, айниқса, бевосита мулоқот ўзига хос аҳамиятга эга. Чунки токарь темир билан, зоотехник ҳайвонлар билан ишласа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими шахслар билан, аҳоли билан, жиноятчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, жабрланувчи билан ишлайди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос дунёқараш ва муомалага эга, бу мулоқот жараёнида кўринади.

Мулоқотда нутқ муҳим роль ўйнайди, унинг равонлиги, сўзлар-нинг яхши ва ўз жойида тўғри ишлатилиши муваффақият гаровидир. Нутқ эшиттирилиши ё овоз чиқармасдан айтилиши, ёзиб қўйилиши ёки кар-соқов кишилар учун бирор-бир моҳиятга эга бўлган имо-ишоралар билан алмаштирилиши мумкин. Мулоқотда маълумот берувчи ва қабул қилувчи ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзага келади. Нутқ шахснинг ташқи кўриниши, кийиниши, мимикаси, тез ёки секин гапириши, овози, салмоқлаб ёки вазмин гапиришига боғлиқ бўлади.

Шахс маълумотни иккинчи бир шахсга нутқ билан бирга хатти-ҳаракат, мимикалар орқали, шунингдек ёзма ёки кўргазмали усулда бериши мумкин. Мулоқот давомидаги эмоционал ҳолат мулоқотга киришаётган шахснинг хатти-ҳаракатига салбий таъсир қилади.

Мулоқотнинг узоқ давом этиши зиддиятли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳар қандай мулоқотдан бирор-бир мақсад кўзда тутилади. Мулоқотга киришган ҳар бир шахс унинг якунидан тур-лича, яъни ижобий ёки салбий хулоса чиқариши мумкин.

Мулоқот аниқ ижтимоий муносабатлар орқали белгиланади. У ижтимоий ахлоқ нормалари асосида тартибга солинади. Индивид ҳаётида мулоқотнинг бажарадиган вазифалари турлича, шу боис муло-қотнинг қуйидаги психологик вазифаларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

– информацион; – регулятив; – хабар; – назорат; – тарбия. Информацион вазифаси ахборотни қабул қилиш ва уни тарқа-

тишдир. Регулятив вазифаси мулоқотни тартибга солиш ва бошқалар

билан тўғри муносабатни ташкил қилишдан иборат. Хабар вазифаси кўмагида биз муҳим аҳамиятга эга воқеалар,

ҳодисалар ҳақидаги хабарларни қабул қиламиз. Назорат вазифаси кўмагида ахборотни қабул қилиш ва тарқатиш

жараёни назорат қилинади.

Page 227: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

227

Мулоқот орқали шахсни шакллантириш жараёни унинг тарбия-лаш вазифаси бўлиб, ниҳоятда муҳим омил ҳисобланади.

Мулоқот воситаси ва коммуникатив таъсир этиш усуллари Ички ишлар органларидаги фаолиятида ходим мулоқот орқали

ўз хизмат бурчини бажаради ва ушбу мулоқот қонун асосида тар-тибга солинади. Ички ишлар органлари фаолиятида нафақат «тил», юқорида айтиб ўтганимиздек, имо-ишора, энг асосийси, мулоқот давомида шахснинг юзидаги ўзгаришлар ҳам муҳим ҳисобланади.

Ички ишлар органлари ходимларининг мулоқоти қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) бевосита касбий вазифани бажаришга йўналтирилганлиги; 2) ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлиги; 3) махсус объектнинг мавжудлиги; 4) психологик тўсиқларнинг мавжудлиги; 5) жиноятчиларнинг махсус тили ҳисобланмиш татуировкалар ва

жаргонларни билиш ва ҳоказо. Ҳар қандай мулоқот доимо объект билан субъектнинг бир-бирига

мослашиш жараёнини қамраб олади. Ҳар қандай ахборот фақат белгилар, аниқроғи, белгилар тизими

орқали берилади. Коммуникатив жараёнда фойдаланиладиган бир қанча белгилар тизими мавжуд бўлиб, уларга мос тарзда мулоқот жараёнида фойдаланиладиган воситаларни таснифлаш мумкин. Нутқ-ли (белгилар тизими сифатида нутқдан фойдаланилади) ва нутқсиз (турли нутқсиз белгилар тизимидан фойдаланилади) мулоқот восита-лари фарқланади.

Нутқий мулоқот воситаси. Энг универсал алоқа воситаси инсон нутқидир. Чунки нутқ ёрдамида ахборот беришда хабар мазмуни энг кам даражада йўқотилади. Нутқ – вербал алоқа, яъни тил ёрдамида мулоқот қилиш жараёни. Нутқнинг ёзма ва оғзаки турлари фарқла-нади. Оғзаки нутқ диалогик ва монологик нутқларга бўлинади. Диалог – бирор масалани биргаликда муҳокама қилаётган ва ҳал этаётган суҳбатдошларнинг сўзлашуви. Монологда эса бир одам уни тинглаётган бошқа одам ёки одамларга ахборот беради.

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида мулоқотнинг нутқий воситаларидан фойдаланиш жуда муҳим ўрин тутади. Ходим хизмат фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан бевосита мулоқот жараёни-да ёки турли хил ҳужжатларни тузишда ўз фикрларини тўғри ифодалаш,

Page 228: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

228

уларни тўғри баён этишига боғлиқ. Нутқ мулоқотнинг универсал воситаси бўлса-да, у фақат фаолият тизимига алоқадор бўлган шароит-дагина аҳамиятга эга бўлади, фаолиятга дахлдорлик эса мулоқотнинг бошқа – нутқсиз воситаларини қўллаш билан тўлдирилади.

Ушбу воситаларнинг биринчи гуруҳига имо-ишора ва мимика киради. Мимика – юзнинг мулоқот пайтидаги динамик ифодаси. Имо-ишора – жамиятда ишлаб чиқилган ва руҳий ҳолатни ифодалайдиган ҳаракат. Уларга қараб биз инсоннинг бирор-бир воқеага, шахсга, нар-сага муносабати ҳақида хулоса қиламиз. Имо-ишора одамнинг истак-лари, унинг аҳволидан дарак бериши мумкин.

Мулоқотнинг нутқсиз воситасига кирувчи бошқа гуруҳини вокал-лаштириш тизими, яъни овоз сифати, унинг диапазони, тоналлиги ва бошқалар ташкил этади. Ушбу қўшимчаларнинг ҳаммаси ахборот-нинг аҳамиятини оширади ва ўзига хос нутққа қўшилган «қўшимча» вазифасини бажаради.

Нутқсиз воситаларнинг учинчи гуруҳига коммуникатив жараённи ташкил қилиш макони ва замони киради. Улар ҳам махсус белгилар тизими бўлиб, коммуникатив тизимнинг таркибий қисмлари сифатида маънога эга. Сўнгги вақтларда психологик тадқиқотларда мулоқотга киришувчи шахслар ўртасидаги оралиқнинг коммуникатив аҳамиятига ва мулоқот самарадорлигининг шериклар жойлашувига боғлиқлиги масалаларига эътибор берилмоқда. Мулоқотга киришувчилар ўртаси-даги масофаларнинг тўрт тури фарқланади: интим (0–0,5 м), шахсий (0,5–1,5 м), ижтимоий (1,5–3 м), оммавий (3 метрдан ортиқ).

Ходим масофани ўзгартириш орқали гумон қилинувчи, айбланувчи, гувоҳ кабиларга қўшимча таъсир кўрсатишга эришиши мумкин, чунки бу билан шериклар ўртасидаги муносабатлар хусусияти ўзгаради1.

Мулоқотнинг психологик воситалари: вербал (нутқ орқали) новербал (нутқсиз) – оғзаки нутқ; – имо-ишора; – ёзма нутқ; – мимика;

– пантомимика.

Вербал мулоқотнинг асосий воситаси инсон нутқи бўлиб, у ало-қанинг универсал воситаси ҳисобланади. Зеро, нутқ орқали ахборот-нинг мазмуни деярли тўлиқ берилади. Вербал мулоқот орқали шахс ўзининг фикр-мулоҳазаларини бемалол баён эта олади.

1 Қаранг: Асямов С.В. Пулатов Ю.С. Ички ишлар идоралари ходимлари-нинг касбий-психологик тренинги. – Т., 2002. – Б. 76.

Page 229: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

229

Нутқ, ўз навбатида, бошқа новербал мулоқот воситалари билан бирга олиб борилади. Бундай нутқсиз воситаларга, биринчи навбатда, имо-ишора ва мимика киради.

Ички ишлар органлари фаолиятида кўп ҳолатларда мулоқот шахслар учун мажбурийдир, яъни айбланувчи, гувоҳ ва гумон қилинувчи мулоқот қилишга мажбурдир. Шунингдек, шахс мулоқот қилмаса, қонунга асосан жазоланиши мумкин. Мулоқотдаги ҳар бир факт шахс онги орқали амалга ошади, энг асосийси, бу фактлар шахсларда баъзи бир нарсаларни бўрттириб кўрсатиш ёки яширишга олиб келиши мумкин. Баъзан мулоқотга киришаётган шахс ўз айбини ёки мақсадини яширади, маълум бир вақтдан кейин унинг бу ёлғони фош бўлиши мумкин. Ички ишлар органлари фаолиятида мулоқот икки ёки бир неча (кўп) кишилик бўлиши мумкин. Мулоқот мақсади-дан келиб чиққан ҳолда ҳар хил тугаши, яъни кескин, агрессив ҳолатда ёки мулоқотни қайта давом эттириш ёхуд бутунлай мулоқот-га қайтмаслик ҳам мумкин.

Мулоқот, шунингдек, индивидларнинг бир-бирларига коммуни-катив таъсирининг муайян усулларини ҳам ўз ичига олади. Таъсир этиш усулларининг қуйидаги турлари фарқланади:

Юқимлилик – таъсир кўрсатишнинг кишилар оммасини муайян тарзда, айниқса оммавий тартибсизликлар, диний жазавалар, оммавий психозлар билан боғлиқ равишда интеграция қилувчи махсус усули.

Умумий тарзда юқимлиликни индивиднинг онгсиз, ихтиёрсиз равишда муайян руҳий ҳолатларга тушишга мойиллиги сифатида таърифлаш мумкин. У муайян ҳиссий ҳолатнинг бировга ўтказили-шида намоён бўлади.

Юқимлиликнинг психологик механизмларини инобатга олиш ички ишлар органлари ходимлари учун оммавий тартибсизликлар оқибат-ларини бартараф этиш, оммавий маданий-томошабоп ва спорт тадбир-ларини ўтказиш даврида жамоат тартибини таъминлашда муҳимдир.

Ишонтириш – исботсиз тасдиқланадиган ёки инкор этиладиган хабарларни танқидий қарашсиз қабул қилишга қаратилган коммуни-катив таъсир кўрсатиш усули. Ушбу психологик ҳодиса ҳақидаги билимлар ривожининг ҳозирги босқичида «ишонтириш мантиқий исботлашсиз шаклланган ишончга таянади ва индивиддан индивидга, жамоадан шахсга берилади ёки аксинча, аниқроқ айтганда, автоматик тарқалади», деган қоидага асосланилади. Инсон ишонтириш таъсирига ихтиёрсиз тушиб, ўзи англамаган ҳолда ҳаракат қила бошлайди. Ички ишлар органлари ходимлари таъсир этишнинг ушбу усулидан жуда

Page 230: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

230

эҳтиёт бўлиб фойдаланишлари керак, баъзан (масалан, тергов ҳаракат-ларини ўтказиш чоғида) ундан фойдаланиш қонун билан тақиқланади.

Эътиқод мавжуд қарашлар, майллар, нуқтаи назарлар, муносабат ва баҳоларни ўзгартириш мақсадида у ёки бу қоида, қараш, қилмиш-нинг тўғрилигини ёки уларга йўл қўйиб бўлмаслигини мулоқот, тушун-тириш ва исботлаш орқали одамларнинг онги, ҳис-туйғулари ва иро-дасига таъсир кўрсатиш бўлиб, коммуникатив таъсир кўрсатишнинг энг универсал усулидир. Эътиқод механизми инсон ақлий фаолияти-ни жадаллаштиришга, унинг мақсадга эришиш йўллари ва восита-ларини онгли равишда танлашига асосланган. Кимнидир нимагадир ишонтириш – ишонтирилаётган шахс мантиқий мулоҳазалар ва хулоса чиқаришлар натижасида муайян нуқтаи назарга қўшиладиган ва уни ҳимоя қилишга ёки унга мувофиқ ҳаракат қилишга тайёр бўладиган ҳолатга эришишни билдиради.

Ишонтириш ички ишлар органлари ходимларининг фуқароларга кўрсатадиган асосий таъсир усули бўлиши керак. Ундан фойдала-нишнинг муваффақияти қуйидагиларга боғлиқ:

– таъсир кўрсатувчи шахснинг шахсий ишончи; – унинг тайёргарлиги ва билими; – хабар берилаётган фактлар, ҳодисалар, ҳаракатларнинг тўғри-

лиги, аниқлиги ва ишончлилиги; – фойдаланилаётган фактларнинг характерли, типик бўлиши; – одамларни ўзига нисбатан мойил қилиш, уларнинг ишончини

қозониш; – таъсир кўрсатувчи шахснинг талабчанлиги, унинг вазминлиги

ва одоби. Тақлид қилиш онгли ёки онгсиз равишда намунадан нусха олиш-

дир. У гуруҳ, жамоани ташкил этувчи одамларнинг хатти-ҳаракатига хос бир хил усулларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар бир-бирларини ўзаро тушу-нишлари керак. Бунда мулоқотга киришган шерикнинг уни қандай қабул қилаётгани катта аҳамиятга эга. Шахслараро идрок этиш қонуниятлари, эффектларни инобатга олиш ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида, айниқса, шоҳидлар, гувоҳлар, жабрланувчи-ларнинг кўрсатмаларини, шунингдек ўз идрокларини баҳолаш чоғида катта аҳамият касб этади.

Шахслараро идрок эффектларидан бири – бошқа шахс ҳақидаги умумий тасаввурнинг унинг шахсига хос хислатларни идрок этиш ва баҳолаш таъсирида намоён бўладиган «ореол эффекти»дир. Агар умумий тасаввур яхши бўлса, унинг ижобий хислатлари ортиқча

Page 231: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

231

баҳоланади, салбий хислатлари эса сезилмайди ёки аксинча. Ушбу эффект таъсирида, масалан, ички ишлар ходими «сурункали» ҳуқуқ-бузарнинг тузалиш томон ташлаган дастлабки қадамларини кўриши мумкин ва, табиийки, уни бу ишда қўллаб-қувватлай бошлайди.

«Изчиллик эффекти» маълумотлар зиддиятли бўлган тақдирда инсон қиёфасини ва у тўғрисидаги тасаввурни шакллантиришга биринчи навбатда келиб тушган маълумотлар энг кўп таъсир кўрса-тишида намоён бўлади. Агар бу таниш одамга дахлдор бўлса, аксинча, яъни энг охиргилари кўп таъсир кўрсатади.

«Стереотиплаштириш эффекти» идрок этилаётган кишини муайян ижтимоий гуруҳга хос хислатлар унга ҳам хос деб баҳолашда намоён бўлади. Ҳар биримизда муайян ижтимоий стереотиплар – ўқитувчи, ҳарбий киши, жиноятчи каби гуруҳларнинг стереотиплари мавжуд. Муайян гуруҳ вакилига дуч келганда, биз олдиндан ушбу гуруҳ кишиларга хос муайян хислатларни унга ҳам хос деб қабул қиламиз. Кўпинча бундай стереотипдан халос бўлиш жуда қийин бўлади.

Ижтимоий идрок этиш эффектлари ижтимоий майл (установка) билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг пайдо бўлишига олиб келади. Ижтимоий майлнинг ўзи инсоннинг бошқа одамни идрок этишга ичидан тайёр бўлиши сифатида таърифланиши мумкин. Нотаниш киши ҳақида таассуротнинг шаклланишида майлнинг аҳамияти айниқса катта. Фанда А. А. Бодалевнинг ижтимоий майлнинг аҳамиятини очиб берган тадқиқотлари яхши маълум.

Тадқиқотлардан бирида икки гуруҳ одамларга айни бир киши-нинг сурати кўрсатилган. Аммо суратни кўрсатишдан аввал биринчи гуруҳга суратдаги кишининг ашаддий жиноятчи, иккинчи гуруҳга эса қаҳрамон эканлиги айтилган. Шундан сўнг ҳар бир гуруҳга фотосуратдаги кишини сўз билан тасвирлаб бериш таклиф этилган. Биринчи гуруҳ уни қуйидагича тавсифлаган: чуқур кўзлари яширин ёвузлигидан, бўртиб чиққан энгаги жиноятда «охиригача боришга» қарор қилганлигидан дарак беради ва ҳоказо. Иккинчи гуруҳда айнан ўша чуқур жойлашган кўзлар тафаккурнинг теранлигидан, туртиб чиққан энгак эса қийинчиликларни енгишдаги ирода кучидан дарак беради, деб баҳоланган. Шу боис, ички ишлар органлари ходимлари ўз фаолиятларида шахслараро идрок этиш хусусиятларини инобатга олишлари, ижтимоий идрок эффектларининг салбий таъсирларини йўқ қилишга, ўзида ва тергов қилинаётган воқеага дахлдор шахсларда ижтимоий майлнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликлари жуда муҳим. Масалан, терговчи таниб олувчини таниб олишга тайёрлаш чоғида

Page 232: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

232

«Ҳозир сизни тунаган жиноятчини таниб олишингиз керак» каби иборалардан қочиши лозим. Бундай иборалар жиноятчини идрок этишга майллик юзага келишига олиб келади, агар таниб олинаётган шахснинг қиёфаси «жиноятчи» стереотипига мос келмаса, бу таниб олиш натижаларининг нотўғри чиқишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда «Ҳозир сиз кўрсатилган шахслар орасида сизнинг пул солинган ҳамёнингизни тортиб олган одамни таниб олишингиз керак» каби нейтрал иборалардан фойдаланиш керак. Бу майлнинг салбий таъсири имкониятини камайтиради1.

Ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан

психологик алоқа ўрнатиш усуллари Мулоқот турларининг кенг равишда амалга татбиқ қилиниши

ушбу жараёнда инсоннинг ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатади. Хоҳлаган ахборотни мулоқот жараёнида тўлиқ бериш, унинг тўғри қабул қилинганлиги ҳақидаги сигнал қониқиш ҳолатини вужудга келтиради ва мулоқот жараёнини фаоллаштиради.

Ҳар бир мулоқотда бир нечта мақсад кўзда тутилиши мумкин. Масалан, терговчи шахснинг воқеаларга алоқадорлиги қай даражада эканлигидан келиб чиққан ҳолда далилларни яна бир маротаба текшириб кўриш, ўзидаги мавжуд далилларни бойитиш мақсадини кўзлаши мумкин. Мулоқот доимо инсон табиати билан боғлиқ бўлади, масалан, шахс жанжалкаш бўлиши мумкин, жанжал зиддият-лар натижасида юзага келади. Бунда шахснинг зиддиятни келтириб чиқарадиган ҳолатларини ўрганиш керак бўлади.

Ички ишлар органлари ходими одамлар билан мулоқот қилиши учун чуқур билим ва қуйидаги ижтимоий-психологик фазилатларга эга бўлиши керак.

– нотаниш шахслар билан тезда мулоқотга киришиш, уларга маъқул бўлиш;

– бошқа шахсларнинг гапини эшитиш қобилиятига эга бўлиш; – одамларга психологик таъсир кўрсата билиш; – мулоқот жараёнида психологик тўсиқларни бартараф этиш ва

ҳоказо. Ички ишлар органлари ходимларининг коммуникатив фаолияти

махсус жиҳатларга эга бўлиб, у бир қатор психологик хусусиятларни,

1 Қаранг: Асямов С. В. Пулатов Ю. С. Ички ишлар идоралари ходим-ларининг касбий-психологик тренинги. – Т., 2002. – Б. 75–80.

Page 233: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

233

биринчидан, ички мулоқотнинг ўзига хос томонларини, иккинчидан, унинг қийинлигини кўрсатади.

Ушбу мулоқотнинг муҳим хусусияти унинг касбий йўналганли-гидир. Зеро, ходимлар жиноят қилган шахсларни, гувоҳлар ва жабр-ланувчиларни аниқлаш мақсадида бошқа шахслар билан мулоқотда бўладилар. Орган ходимлари ҳақиқатни очишга ҳаракат қилсалар, жиноятчилар, аксинча, жиноятни яширишга, ёлғон маълумот бериш-га, жиноий жавобгарликдан қутилишга интиладилар.

Терговчи процессуал қонунлар доирасида ҳаракат қилади, яъни жиноятчи шахсга нисбатан бўлган салбий муносабатига қарамасдан мулоқот қилишга мажбур.

Мулоқот жараёнида объектнинг ўзига хос томонлари борлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Шуни айтиш жоизки, кўп ҳолатларда жиноят-чи шахслар жамиятдаги ахлоқсиз, одобсиз ва виждонсиз кишилар бўладилар. Натижада мулоқот жараёнида ҳар хил психологик тўсиқ-лар пайдо бўлиб, кўпроқ улар сунъий равишда вужудга келтирилади.

Мулоқот жараёнида қуйидаги психологик тўсиқлар вужудга келиши мумкин:

1) мотивацион тўсиқлар; 2) ақлий тўсиқлар (интелектуал); 3) эмоционал тўсиқлар; 4) тарбиявий жараёндаги тўсиқлар. Мотивацион тўсиқлар шахснинг мулоқотга киришишдан бош

тортиши, муомалани тўғри, аниқ кўринишда олиб борилишини хоҳ-ламаслигида намоён бўлади.

Ақлий тўсиқлар шахснинг ходимга нисбатан билим доирасининг кенглиги, мантиқий фикрлашининг чуқурлиги ва ҳуқуқий саводхон-лиги юқори бўлган тақдирда вужудга келади.

Эмоционал тўсиқлар мулоқотга киришувчиларнинг психологик ва эмоционал-иродавий ҳолатларидан келиб чиқади (тажовузкорлик, қўрқув, асабийлашиш, хўрланиш ва бошқалар).

Тарбиявий жараёнлардаги тўсиқларга ички ишлар органлари ходимлари тарбияси «қийин» ўсмирлар, носоғлом оилалар ва муқад-дам судланган шахслар билан профилактик чора-тадбирлар олиб бораётган вақтда учрайди.

Психологик алоқа ўрнатишнинг бир неча босқичлари мавжуд: 1) бўлажак мулоқотни башорат қилиш; 2) алоқани енгиллаштирувчи ташқи омилларни яратиш; 3) ташқи коммуникатив сифатларнинг намоён бўлиши;

Page 234: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

234

4) умумий ва бетараф қизиқиш доираларини аниқлаш; 5) муомаладаги оғишларни бартараф этиш; 6) индивидуал таъсир кўрсатиш. Бўлажак мулоқотни башорат қилиш. Психологик алоқа ўрна-

тишнинг самарали бўлиши учун дастлабки режалар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун мулоқотга киришувчи шахс ҳақида зарур маълумотларга эга бўлиш керак. Бундан ташқари, шахснинг психо-логик хусусиятларини билиш ҳам алоқа ўрнатишда ёрдам беради. Шунингдек, шахснинг эмоционал психологик сифатлари: жиззаки-лик, тажовузкорлик, яширин характер, гумонсираш ва бошқалар пси-хологик алоқа ўрнатишга салбий таъсир этади. Келтирилган сифатлар башорат қилиш даврида инобатга олиниши керак.

Алоқани енгиллаштирувчи ташқи омилларни яратиш. Мулоқотда намоён бўладиган ҳар қандай ҳолатларда ташқи омиллар ижтимоий вазиятларга мос тушиши зарур. Суҳбатдошингизга ҳеч нима халақит бермаслиги ва уни чалғитмаслиги керак. Суҳбат давомида ўзаро ишонч муҳити сақланиб қолиниши шарт.

Ташқи коммуникатив сифатларнинг намоён бўлиши. Нутқ мада-нияти, мимика, ташқи кўриниш психологик алоқа ўрнатишда ижобий натижа беради. Суҳбатдошингизда ҳам шунга қараб ижобий эмоцио-нал ҳолатлар юзага келади, бу эса алоқа ўрнатишда зарур омиллардан ҳисобланади. Суҳбатдош билан мулоқотнинг бошидан ҳамфикр бўлишга ҳаракат қилиш керак.

Умумий ва бетараф қизиқиш доираларини аниқлаш. Мулоқот-нинг бошида шахс билан умумий тил топиш муҳимдир. Бу вазифани ҳал этишда умумий, шу билан бирга, бетараф қизиқишлар доираси, масалан, тангалар, маркаларни йиғиш, спорт, саёҳат ва бошқа қизи-қишларни аниқлаш ёрдам беради. Умумий қизиқишларни қидириб топиш ижобий эмоционал ҳолатларга олиб келади. Бу ўз-ўзидан мулоқотда суҳбатдошни яқинлаштиради. Бетараф қизиқишлар психо-логик муҳитни енгиллаштиради ва мавқени тенглаштиради.

Муомаладаги оғишларни бартараф этиш. Шахслар билан психо-логик алоқа ўрнатиш даврида муомаладаги оғишларни бартараф этишга диққатни кўпроқ қаратиш керак, чунки бу оғишлар, масалан, бўлажак эмоционал зўриқиш, мулоқотнинг шаклланишига таъсир этувчи салбий омиллар, мулоқот мобайнида бегона шахсларнинг ара-лашуви ва бошқалар муомалага салбий таъсир этади. Муомаладаги оғишларни бартараф этиш – психологик алоқа ўрнатишнинг маж-бурий шартидир.

Page 235: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

235

Индивидуал таъсир этиш. Психологик алоқа ўрнатишнинг якуний босқичида ходим суҳбатдошга индивидуал таъсир кўрсатиши лозим. Бу таъсирнинг мақсади суҳбатдошидан ишончли маълумот-ларни олиш, шу билан бирга, келажакда ишончли алоқа ўрнатишдир.

Мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида шахснинг шаклланган сифатлари, фазилатларининг аҳамияти жуда катта. Жумладан, шахсда ижобий фазилатлар яхши шаклланган бўлса (хушмуомалалик, камтар-лик, инсонийлик, тўғри сўзлик, виждонлилик кабилар), мулоқот жараёни ҳам яхши ўтади. Чунки шахслар бир-бирини тўғри тушунишлари, мулоқот муваффақиятли бўлиши учун самимий бўлишлари лозим.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, мулоқот ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида етакчи ўринларни эгаллайди. Муло-қотнинг вербал ва новербал турлари, ижтимоий идрокнинг эффект-лари шахслараро муносабатларда ҳамма вақт иштирок этади. Келти-риб ўтилган фикрларни инобатга олган ҳолда қуйидаги хулосага келиш мумкин:

1) мулоқот мураккаб жараён бўлиб, инсон ҳаётида муҳим омил ва шахснинг шаклланишида катта рол ўйнайди;

2) мулоқот ички ишлар органлари ходимлари учун касбий вази-фаларини бажаришларида асосий воситадир;

3) мулоқотни олиб бориш воситаларини тўғри қўллаш ички иш-лар органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини оширади.

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат вазифаларини бажа-ришда аҳоли билан мулоқот қиладилар ва, табиийки, ушбу фаолият-нинг самарадорлиги уларнинг одамлар билан мулоқотга киришиш, психологик алоқа ўрнатиш қобилиятига боғлиқ. Коммуникатив хусу-сиятлар ички ишлар органлари ходимлари касб маҳоратининг муҳим таркибий қисмидир.

Мавзу юзасидан саволлари ва топшириқлар

1. Касбий муомала ички ишлар органлари фаолиятида қандай аҳамиятга эга?

2. Мулоқотнинг қандай турлари мавжуд? 3. Мулоқотнинг психологик вазифалари нималардан иборат? 4. Вербал мулоқотнинг кўринишларини тушунтириб беринг. 5. Новербал мулоқотнинг қандай кўринишларини биласиз? 6. Мимика ва пантомимика нима? 7. Мулоқот жараёнида қандай психологик тўсиқлар вужудга

келиши мумкин? 8. Психологик алоқа ўрнатиш қандай босқичлардан иборат?

Page 236: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

236

9-мавзу. ФАОЛИЯТ ПСИХОЛОГИЯСИ Психологияда фаолият тушунчаси. Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига психологик тавсиф. Касбий бузилиш тушунчаси ва уларнинг олдини олиш йўллари.

Психологияда фаолият тушунчаси

Тирик мавжудотларнинг атрофдаги олам билан ҳаётий аҳамиятига

молик боғланишлар бўлишини таъминлайдиган фаолияти уларга хос ялпи хусусият ҳисобланади. Фаоллик – бу тирик мавжудотда «ўз кучи билан жавоб қилиш» қобилиятининг борлигидир.

Жонли мавжудотни муайян тарзда ва муайян йўналишда ҳаракат қилишга ундайдиган эҳтиёжлар унинг фаоллиги манбаи бўлиб ҳисобланади. Эҳтиёж – жонли мавжудотнинг ҳаёт кечиришидаги конкрет шарт-шароитларига унинг қарамлигини ифода этувчи ва бу шарт-шароитларга нисбатан унинг фаоллигини вужудга келтирувчи ҳолатдир.

Кишининг фаоллиги эҳтиёжларининг қондирилиши жараёнида намоён бўлади. Худди шу ўринда одамнинг фаоллиги шакллари билан ҳайвоннинг хатти-ҳаракатлари фаоллиги ўртасидаги тафовут-лар аён бўлади. Ҳайвон ўз эҳтиёжларининг объекти бўлиши ҳамда унда уларни эгаллаб олиш учун фаол интилишга даъват этиши эҳтимоли борлигини ўзининг табиий тузилишига кўра бамисоли олдиндан билиши туфайли фаоллик билан ҳаракат қилади. Ҳайвонлар эҳтиёжи-нинг қондирилиши жараёни уларнинг муҳитга яхшироқ мослашувини таъминлайди.

Одамнинг фаоллиги ва фаолликнинг манбаи бўлган инсоний эҳтиёжлари тамомила бошқача манзара касб этади. Шахснинг эҳтиёжи уни тарбиялаш жараёнида, яъни кишилик маданияти олами билан яқинлаштириш жараёнида шаклланади.

Кишининг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий тарақ-қиёт билан белгиланадиган фаолият шаклини эгаллашнинг фаол, муайян мақсадга йўналтирилган жараёни сифатида алоҳида ажралиб туради.

Эҳтиёжлар қондирилиши жараёнида ривожланиб ва ўзгариб бора-ди. Кишининг эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш ва уни ҳар томон-лама ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Page 237: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

237

Шахснинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий, ҳам шахсий характерга эгадир. Бу, биринчидан, ҳатто шунчаки тор маънодаги шахсий характерга эга бўлиб туюладиган эҳтиёжларни қондириш учун ҳам ижтимоий меҳнат тақсимотининг маҳсулидан фойдаланилишида ўз ифодасини топади. Иккинчидан, киши ўз эҳтиёжларини қондириш учун мазкур ижтимоий муҳитда тарихан таркиб топган воситалар ва усуллардан фойдаланади, ҳамда муайян шарт-шароитларга эҳтиёж сезади. Ва ниҳоят, учинчидан, кишининг кўпгина эҳтиёжлари унинг тор маънодаги шахсий талаб-эҳтиёжларидан кўра кўпроқ киши ўзи мансуб бўлган ва биргаликда меҳнат қиладиган жамиятнинг, жамоа-нинг, гуруҳнинг эҳтиёжларини ифодалайди. Жамоа эҳтиёжлари кишининг шахсий эҳтиёжлари тусини касб этади.

Эҳтиёжлар келиб чиқишига кўра табиий ва маданий бўлиши мумкин. Табиий эҳтиёжларда кишининг фаоллик касб этаётган фаолияти,

унинг ҳаёти ва унинг авлоди ҳаётини сақлаш, учун зарур бўлган шарт-шароитларга бўйсунганлик ифодаланади. Барча одамларда овқатла-нишга, сув ичишга, қарама-қарши жинснинг мавжуд бўлишига, ухлаш-га, совуқдан ва ҳаддан зиёд иссиқдан сақланишга ва ҳоказоларга табиий эҳтиёж бўлади. Агар табиий эҳтиёжлардан қайси бири бирон даражада узоқ вақт давомида қондирилмасдан қолса, одам муқаррар равишда ҳалок бўлади ёки сулоласини давом эттириш имкониятидан маҳрум бўлади.

Маданий эҳтиёжларда одамнинг фаол фаолияти инсоният мада-ниятининг маҳсулига боғлиқ эканлиги ифодаланади. Унинг илдиз-лари бутунлай кишилик тарихининг сарҳадларига бориб тақалади. Турли иқтисодий ва ижтимоий тузум шароитида кишида унинг тарбия-сига ва хулқ-атворнинг кенг ёйилган ҳамда удум бўлган одатлари ва шаклларини ўзлаштиришига боғлиқ ҳолда турли хилдаги маданий эҳтиёжлари туғилади. Агар кишининг маданий эҳтиёжлари қонди-рилмаса, у ҳалок бўлмайди, лекин ундаги одамийлик сифатлари жиддий зарарланади.

Эҳтиёжлар ўз предметининг характерига кўра моддий ва маъна-вий бўлиши мумкин.

Моддий эҳтиёжларда кишининг моддий маданият предмет-ларига қарамлиги (овқатланишига, кийинишга, уй-жойга, маиший турмуш ашёларига ва бошқа нарсаларга эҳтиёж сезиши), маънавий эҳтиёжларда эса ижтимоий онг маҳсулига тобелиги ифодаланади. Маънавий эҳтиёжлар маънавий маданиятни яратиш ва ўзлаштиришда ўз аксини топади.

Page 238: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

238

Маънавий эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқдир. Маънавий эҳтиёжларни қондириш учун, моддий эҳтиёжлар предмети ҳисобланмиш моддий нарсалар (китоблар, газеталар, ёзув ва нота қоғозлари ва шу кабилар) талаб қилиниши, шубҳасиз.

Эҳтиёжларнинг қондирилиши билан боғлиқ бўлган фаолиятга ундовчи ва унинг йўналишини белгиловчи сабаблар мотивлар дейи-лади. Унда субъектнинг фаоллиги намоён бўлади.

Турли касб эгалари фаолияти мотивларини ўрганишда мотивлар характерини билиш ва уларни ўзгартириш муаммоси аҳамиятга эга. Шундай мотивлардан бири турли хил фаолият соҳаларида муваффа-қиятга эришиш мотиви бўлиб, бундай назариянинг асосчилари америка-лик олимлар Д. Маклелланд, Д. Аткинсон ва немис олими Хекхаузен-лар ҳисобланади. Уларнинг фикрича, одамда турли ишларни бажари-шини таъминловчи асосан икки турдаги мотив бор: муваффақиятга эришиш мотиви ҳамда муваффақиятсизликлардан қочиш мотиви. Одамлар ҳам у ёки бу турли фаолиятларга киришишида қайси мотивга мўлжал қилишларига қараб фарқ қиладилар. Масалан, фақат муваффақият мотиви билан ишлайдиганлар олдиндан ишонч билан шундай иш бошлайдиларки, нима қилиб бўлса ҳам ютуққа эришиш улар учун олий мақсад бўлади. Улар ҳали ишни бошламай туриб, ютуқни кутадилар ва шундай ишни амалга оширса, одамлар уларнинг барча ҳаракатларини маъқуллашларини биладилар. Бу йўлда улар нафақат ўз куч ва имкониятларни, балки барча имкониятлар – таниш билишлар, маблағ каби омиллардан ҳам фойдаланадилар.

Бошқа хулқ-атворни муваффақиятсизликдан қочиш мотивига таянган шахсларда кузатиш мумкин. Масалан, улар биринчилардан фарқли, ишни бошлашдан аввал нима бўлса ҳам муваффақиятсиз-ликка дучор бўлмасликни ўйлайдилар. Шу туфайли уларда кўпроқ ишончсизлик, ютуққа эришишга ишонмаслик, пессимизмига ўхшаш ҳолат кузатилади. Шунинг учун бўлса керак, охир-оқибат улар бири бир муваффақиятсизликка учраб, «ўзи сира омадим юришмайдиган одамман-да» деган хулосага келади.

Ҳайвоннинг хатти-ҳаракати ҳамиша у ёки бу эҳтиёжни қондиришга бевосита йўналтирилган бўлади. Эҳтиёж ҳайвонни фақат фаолликка ун-даб қолмасдан, балки ушбу фаолликнинг шаклларини ҳам белгилайди.

Одамнинг хулқ-атвори эса бутунлай бошқача таркиб топгандир асл маънодаги эҳтиёжнинг ўзи эмас, балки уни қондиришнинг жамият-да қабул қилинган усуллари хатти-ҳаракатнинг шаклларини келтириб чиқара бошлайди.

Page 239: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

239

Агар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати бутунлай атроф-муҳит билан белгиланса, кишининг фаоллиги унинг илк ёшлариданоқ бутун инсо-ният тажрибаси ва жамият талабларига кўра йўналтириб борилади.

Фаолият – кишини англанилмаган мақсад билан бошқариб тура-диган ички (психик) ва ташқи (жисмоний) фаоллигидир.

Фаолият билиш ва ирода билан чамбарчас боғлиқ бўлади, уларга таянади, билиш ва иродавий жараёнларсиз юз бериши мумкин эмас.

Фаолият – воқеаликка нисбатан фаол муносабат билдиришнинг шундай бир шаклидирки, у орқали киши билан уни қуршаб турган олам ўртасида реал боғланиш ҳосил қилинади. Шахс фаолият орқали табиатга, нарсаларга, бошқа кишиларга таъсир кўрсатади.

Фаолиятнинг ёлғиз битта оддий жорий вазифани бажаришга йўналтирилган нисбатан тугалланган ҳар бир шундай қисмини ҳаракат деб аташ мумкин.

Ҳаракат қай йўсинда назорат қилиб борилади? Бу ўринда кўп нарса аниқланган эмас. Бу шубҳасиз сезги аъзолари (кўриш, эшитиш, мушаклар сезгиси) воситасидагина рўй беришигина мумкин.

Кўриб турганимиздек, ушбу барча мўлжаллар саъйи-ҳаракат-ларни алоҳида ўзига эмас, балки ҳаракат мақсадига мувофиқ тарзда белгилайди. Кишининг мақсади кўпинча муайян вақт ичида йўқ ва ҳаракатлар ёрдамида эришиши мумкин бўлган нарсалардан иборат бўлади. Демак, мақсад мияда фаолиятнинг бўлажак натижасининг тимсоли, ўзгариб турадиган андозаси тарзида намоён бўлади. Айнан, ўша орзу қилинган (эҳтиёж сезилса) бўлғуси андоза билан ҳаракат-нинг амалдаги натижалари таққосланади, айнан ўша андоза саъйи-ҳаракатларнинг шакл-таомилини белгилаб ва тўғрилаб туради.

Ташқи, реал ҳаракатдан ички, тимсолий ҳаракатга бу хилдаги ўтиш жараёнини интериоризация (том маъноси билан айтганда ички тарзга айланиш) деб аталади. Интериоризация туфайли киши психи-каси маълум бир вақт ичида назари эътиборида бўлмаган нарсалар-нинг тимсолида фойдаланиш қобилиятига эга бўлади. Киши муайян дақиқа чегараларидан ташқарига чиқиб «Хаёлида» ўтмишга ва кела-жакка, вақтга ва бўшлиққа эркин кўчиб ўтади».

Психология интериоризациянинг қандай юз беришини барча жиҳатларига қадар тўла билмайди. Лекин шу нарса аниқ исбот қилинганки, бундай ўзгаришнинг муҳим қуроли бўлиб сўз, ўзгариш воситаси бўлиб эса нутқий фаолият хизмат қилади. Сўз буюмлари-нинг муҳим хоссаларини ва ахборотдан фойдаланишнинг инсоният амалиётида юзага келган усулларини белгилайди ва ўзида мужассам-

Page 240: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

240

лаштиради. Шунинг учун ҳам сўзларни тўғри ишлатишга ўрганиш айни чоғда буюмларнинг муҳим хусусиятларини ва ахборотдан фой-даланишнинг усулларини ўзлаштиришдан иборатдир.

Киши фаолиятининг ташқи (жисмоний) ва ички (психик) жиҳатлари чамбарчас боғлиқдир. Ташқи жиҳат – одам ташқи оламга таъсир кўрсатиш учун қиладиган саъйи-ҳаракатлар – мотивлаштирув-чи, билишга ундовчи ва бошқарувчи ички (психик) фаолият билан белгиланади ва йўналтирилади. Иккинчи томондан, бутун ана шу ички, психик фаолият буюмлар ва жараёнларнинг хусусиятларини ўзида намоён қиладиган, уларнинг мақсадга мувофиқ тарзда қайта ўзгартирилишини амалга оширадиган, психик андозаларнинг ўхшаш-лик даражасини, шунингдек эришилган натижалар ва ҳаракатларнинг кутилганларига мувофиқлиги даражасини кўрсатадиган ташқи жиҳат томонидан йўналтирилиб ва назорат қилиниб турилади.

Шунга мувофиқ тарзда ташқи, конкрет, фаолиятни ҳам ички, психик фаолиятнинг экстеризациялашуви (том маънода ички тарзда айланиши) деб қараш мумкин.

Шундай қилиб, фаолият ҳақида гапириш мумкин бўлиши учун киши фаоллигида англанилган мақсаднинг мавжудлигини аниқлаш лозим. Фаолиятнинг барча қолган жиҳатлари унинг мотивлари, бажа-рилиш усуллари, тегишли ахборотни танлаш ва қайта ишлаш англа-нилган бўлиши ҳам, англанилмаган бўлиши ҳам мумкин.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, психология фанида инсонларнинг хатти-ҳаракати хулқ-атворининг юзага келиши кўп жиҳатдан уларни қуршаб турган макро, микро ва мизе муҳитга боғ-лиқ. Инсонни ҳайвонот оламининг хусусиятлари билан қиёслашга ҳаракат қилсак, у ҳолда мутлақо бошқача воқеликнинг шоҳиди бўли-шимиз мумкин. Чунончи, шахс ўзининг фаоллиги билан ҳайвонот оламидан фарқли ўлароқ ажралиб туради, мазкур ҳаракатлантирувчи куч (фаоллик) илк болалик ёшидан эътиборан ижтимоий тарихий тараққиёт давомида тўпланган инсониятнинг тажрибасига ва жамият-нинг қонун-қоидаларини эгаллашга йўналтирилган бўлади. Узоқ даврлар давом этган махсус жараённинг таъсирида содда тарздаги хатти-ҳаракатда фаоллик устуворлик қилганлиги туфайли ўзининг юқори босқичига ўсиб ўтиб, янгича мазмун моҳият, шакл ва сифат кашф этган. Фаоллик негизида пайдо бўлувчи ўзгача сифатни, ўзига хосликни эгаллаган хатти-ҳаракатнинг юксак кўриниши, фақат инсон-гагина тааллуқлилиги орқали у психология фанида фаолият деб ном-лана бошланди. Фаолият фаолликнинг шахсга хос тури сифатида

Page 241: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

241

вужудга келиб, у ўзининг психологик аломатлари билан хатти- ҳара-катдан тафовутланади. Унинг фарқли аломатлари тавсифи юзасидан мақсадга мувофиқ мулоҳазалар юритиш айни муддаодир.

Ҳар қандай фаолият реал шарт-шароитларда, турли усулларда ва турлича кўринишларда намоён бўлади. Қилинаётган ҳар бир ҳаракат маълум нарса ва ҳодисаларга қаратилгани учун ҳам, фаолият пред-метли ҳаракатлар мажмуи сифатида тасаввур қилинади. Предметли ҳаракатлар ташқи оламдаги предметлар хусусиятлари ва сифатини ўзгартиришга қаратилган бўлади. Масалан, маърузани конспект қилаётган тингловчининг предметли ҳаракати ёзувга қаратилган бўлиб, у аввало ўша дафтардаги ёзувлар сони ва сифатида ўзгаришлар қилиш орқали, билимлар захирасини бойитаётган бўлади. Фаолият-нинг ва уни ташкил этувчи предметли ҳаракатларнинг айнан нима-ларга йўналтирилганлигига қараб, ташқи ва ички фаолият фарқла-нади. Ташқи фаолият шахсни ўраб турган ташқи муҳит ва ундаги нарса ҳодисаларни ўзгартиришга қаратилган фаолият бўлса, ички фаолият – биринчи навбатда ақлий фаолият бўлиб, у соф психологик жараёнларнинг кечишидан келиб чиқади. Дастлаб предметли ташқи фаолият рўй беради, тажриба орттирилиб борган сари, секин-аста бу ҳаракатлар ички ақлий жараёнларга айланиб боради. Буни нутқ фаолияти мисолида оладиган бўлсак, бола дастлабки сўзларни қаттиқ товуш билан ташқи нутқида ифода этади, кейинчалик ичида ўзича гапиришни ўрганиб, ўйлайдиган, мулоҳаза юритадиган, ўз олдига мақсад ва режалар қўядиган бўлиб боради.

Ҳар қандай шароитда ҳам барча ҳаракатлар ҳам ички психологик, ташқи мувофиқлик нуқтаи назардан онг томонидан бошқарилиб боради. Ҳар қандай фаолият таркибида ҳам ақлий, ҳам жисмоний мотор ҳаракатлар мужассам бўлади. Масалан, фикрлаётган дониш-мандни кузатганмисиз? Агар ўйланаётган одамни зийраклик билан кузатсангиз, ундаги етакчи фаолият ақлий бўлгани билан унинг пешоналари, кўзлари, ҳаттоки тана ва қўл ҳаракатлари жуда муҳим ва жиддий фикр хусусида бир тўхтамга келолмаётганидан ёки фикрни топиб, ундан мамнуният ҳис қилаётганидан дарак беради. Бир қараш-да ташқи элементлар ишни амалга ошираётган – мисол учун узум кўчатини ортиқча барглардан халос этаётган боғбон ҳаракатлари ҳам ақлий компонентлардан ҳоли эмас, у қайси баргнинг ва нима учун ортиқча эканлигини англаб, билиб туриб олиб ташлайди.

Ақлий ҳаракатлар шахснинг онгли тарзда, ички психологик меха-низмлар воситасида амалга оширадиган турли-туман ҳаракатларидир.

Page 242: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

242

Экспериментал тарзда шу нарса исбот қилинганки, бундай ҳаракатлар доимо мотор ҳаракатларни ҳам ўз ичига олади. Бундай ҳаракатлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:

1. Перцептив – яъни булар шундай ҳаракатларки, уларнинг оқибатида атрофдаги предметлар ва ҳодисалар тўғрисида яхлит образ шаклланади.

2. Мнемик фаолият – нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ва маз-мунига алоқадор материалнинг эслаб қолиниши, эсга туширилиши ҳамда эсда сақлаб турилиши билан боғлиқ мураккаб фаолият тури.

3. Фикрлаш фаолияти – ақл, фаҳм-фаросат воситасида турли хил муаммолар, масалалар ва жумбоқларни ечишга қаратилган фаолият.

4. Имажитив фаолияти – у ижодий жараёнларда хаёл ва фантазия воситасида ҳозир бевосита онгда берилмаган нарсаларнинг хусусият-ларини англаш ва хаёлда тиклашни тақозо этади.

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига

психологик тавсиф

Ички ишлар органи ходимларини касбий фаолиятнинг бир нечта хусусиятлари мавжуддир. Ушбу хусусиятлар ходимларнинг руҳий тайёргарлигига салмоқли таъсир кўрсатади. Ички ишлар органи ходимлари фаолиятининг хусусиятларидан бири бу ички ишлар органи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинганлиги-дир. Ходимларнинг фаолияти ҳуқуқий нормалар (қонун ҳужжатлари, ИИВ норматив ҳужжатлари, буйруқ ва шу кабилар) билан қатъий тартибга солинган. Ушбу хусусият ички ишлар органи ходимлари-нинг касбий фаолиятини норматив ҳужжатлар, йўриқномалар ва буйруқлар белгилаб беради ва меҳнатни самарали ташкил этиш ҳақидаги шахсий тасаввурларини эркин амалга ошириш учун кенг имконият яратади.

Ички ишлар органи ходимининг фаолиятини қонун нормалари билан қатъий белгиланганлиги, унинг хатти-ҳаракатини тартибга солади. Ходимнинг ўз хизмат вазифаларини бажармаслиги ёки бажа-ришдан бош тортиши унинг у ёки бу қонунни бузиши ҳисобланади ва бу Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 280-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади1. Буларнинг ҳаммаси охир-оқибатда ходимга ўз қарорлари ва ҳаракатлари учун катта масъулият юклайди.

1 Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. – Т., 2008.

Page 243: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

243

Ички ишлар органи ходимлари фаолиятининг яна бир психологик хусусияти ҳокимият ваколатига эгалигидир. Иш манфаати йўлида ходимларга зарур ҳолларда одамларнинг шахсий ҳаётига аралашиш, кўпинча атрофдагилардан яширишга ҳаракат қилинадиган ҳолатлар-ни аниқлаш, фуқароларнинг турар жойларига кириш, зарур ҳолларда айрим фуқароларнинг эркинлигини чеклаш ва ҳатто ундан маҳрум қилиш ҳуқуқи берилган.

Бундай ҳокимият ваколати берилган ходимнинг психологик ҳолатини аввало юксак даражадаги масъулият белгилаб беради. Унинг ўз ваколатларини қўллаши эса ҳаракатларининг зарурлиги ва оқилоналигини, қонуний асосга эгалигини аниқлаш имконини берадиган бир қатор масалаларни ҳал қилишни тақозо этади. Кўпинча бу ҳол қонунда белгиланган моддалардан бирини танлаш зарурати билан боғлиқ бўлади, шу боис бу ходимдан жуда катта ҳиссий зўриқишни талаб этади. Берилган ваколатдан оқилона ва қонуний равишда фой-далана олиш — ички ишлар органлари ходимларига қўйиладиган жуда муҳим касбий талаблардан биридир. Ҳокимият ваколатидан фойдаланишнинг қонунга ва мақсадга мувофиқлиги кўп ҳолларда ходимнинг шахсий хислатларига боғлиқ.

Ходимлар касбий фаолиятининг муҳим психологик хусусият-ларидан бири манфаатдор шахсларнинг доимий равишда қарши-лик кўрсатиши ва тўсқинлик қилишидир. Бу ходимнинг жиноят-ларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятига баъзан жуда кескин шаклларда кечадиган кураш тусини беради. Ходимнинг йўлига атайин қўйиладиган тўсиқларни енгиш, хавфли вазиятларни бартараф этиш зарурати унда турли ҳиссий ва руҳий зўриқишларни келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида ходим-дан доимий асабий зўриқишни ва зўр ақлий фаолиятни талаб этади. Натижада ходим доимий равишда мураккаб ақлий фаолиятни амалга ошириш, ўз мақсадларини яшириш, ҳақиқий ижтимоий вазифаларини ниқоблашга мажбур бўлади.

Ички ишлар органлари ходимларини касбий фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан яна бири бу кенг доирадаги муҳит билан муомала қила олиш қобилиятини билдирувчи коммуникативликдир. Бу кўп томонлама ва алоҳида хусусиятга эга бўлган хислатдир. Ходим ўз фаолияти давомида турли ёшдаги, касбдаги ва турли ҳуқуқий мақом-га эга бўлган шахслар билан муомала қилишга тўғри келади. Бу эса ходимдан шахс психологиясини, хусусан муомаланинг психологик асосларини билишни талаб этади. Ходимнинг коммуникативлиги

Page 244: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

244

турли хил тергов, оператив қидирув ва профилактик тадбирларни тўғри ташкил қилиш учун ниҳоятда зарурдир.

Ходим коммуникативлигининг алоҳида жиҳати шундаки, у ходимдан бошқа қиёфага киришни талаб этади. Ушбу зарурат унинг ўз фаолияти соҳасига кирадиган барча шахслар билан психологик алоқага киришиши муҳимлигидан келиб чиқади.

Вақт танқислиги ва ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги ҳам ходим касбий фаолиятининг хусусиятларига киради. Тезкорлик ва сарам-жонлик жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг асосий принцип-ларига киради. Жиноятчи эркинликда қанча кўп юрса, унда жавобгар-ликдан қутилиш, ўз жиноий фаолиятининг изларини йўқотиш ва терговдан қочиб яшириниш имконияти шунчалик кўп бўлади. У вақтдан ютади. Пайсалга солиш муваффақиятсизликка олиб келади.

Вақт танқислиги эса, жиноят ишини тергов қилиш, фуқаролар-нинг аризаларини кўриб чиқиш каби жиноий процессуал ҳужжатлар-га риоя этиш зарурлигида намоён бўлади. Ходим шу туфайли доимо асабий зўриқишда бўлади.

Асабий зўриқиш ходим фаолиятининг юқори экстремаллиги, низоли, вазиятлар шароитида ҳаракат қилиш, турли стресс омиллар таъсири, меъёрсиз иш куни, фаолиятида салбий ҳис-ҳаяжонларнинг мавжудлиги туфайли юзага келадиган катта жисмоний ва руҳий зўриқиш билан боғлиқ. Чунки ходим касбий фаолиятда номоён бўла-диган мураккаб шароитларга дуч келади.

Албатта, ходимнинг касбий фаолиятига ёрқин ифодаланган билиш хусусияти хосдир. Бу эса турли хил қийинчиликларни, фикрий вазифаларни турлича ҳал қилишнигина эмас, балки ушбу қарорларни амалга оширишни ташкил этишни ҳам талаб этади. Бунда турли тус-моллар тузиш, оператив хизмат тадбирларини амалга ошириш учун маълум бир мақсадга йўналтирилган соф ақлий фаолиятни амалга оширадиган ишни амалда ташкил қилиш керак бўлади. Шу нуқтаи назардан ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятида асосий психологик тизимлар мавжуд: билиш фаолияти, конструктив, ташкилотчилик ва коммуникатив фаолият1. Ходимларнинг амалда-ги фаолиятида ушбу таркибий қисмларнинг ҳар бири соф ҳолда учрамайди. Уларнинг ҳаммаси узвий бирликда намоён бўлади.

Билиш фаолияти. Ходим фаолияти учун билиш жараёнининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Билиш фаолиятини амалга оширмай туриб жиноятчиликка қарши курашишнинг самараси бўлмайди. Билиш

1 Шиханцов Г.Г. Психология следователя. — Воронеж, 1999. – С. 162.

Page 245: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

245

фаолиятисиз умуман фаолиятни ҳам, юқорида кўрсатилган барча таркибий қисмларни ҳам амалга ошириб бўлмайди. Билиш жараёни натижасидагина ходимда ҳаракатларини мақсадга мувофиқ тарзда амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

Жиноятчиликка қарши кураш вазифаларини бажариш учун ходим, билиш жараёнлари асосида ҳозирги вақтдаги, ўтмишдаги ва келгусидаги воқеаларга тааллуқли фактлар, ҳолатлар, салбий алоқа-ларни аниқлайди. Масалан, содир этилган жиноятларни очишга қара-тилган вазифаларни амалга оширишда, оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларни аниқлашга доир маълумотларни тўплаш ва ушбу маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштиришда ҳамда уларнинг келгусидаги ғайриқонуний ҳаракатларини олдиндан кўра билишда билиш жараёнларига асосланилади.

Фаолиятнинг конструктивлиги – деганда, жиноятларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш, яширинган жиноятчиларни қиди-риб топиш каби ҳаракатларни режалаштиришга қаратилган тафаккур фаолияти тушунилади. Яъни конструктив фаолиятда, билиш фаолияти-нинг босқичлари режалаштирилади, бунда бизга номаълум бўлган воқеликни қандай кетма-кетликда излашимиз кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берилади. Бошқача айтганда, ходимнинг изланиши ва конструктив фаолияти ягона фикрлаш жараёнининг турли босқич-ларини ифодаловчи омилдир.

Ташкилотчилик фаолияти. Ушбу фаолият, ходимнинг ўз касбий фаолияти жараёнида тури вазифаларни амалга ошириш учун мақбул шароитларни таъминловчи бош омилдир. Унинг мазмуни жиноят-ларни очиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш жараёнларини бошқаришда намоён бўлади. Ушбу мазмунни оператив раҳбарликда, ҳисоб ва назоратда, ушбу жараён иштирокчилари ўртасида ҳамкор-ликни уюштиришда кузатиш мумкин. Мазкур фаолият ходимларнинг ўз хизмат топшириқларини бажаришларида ахборот бериш ва алма-шишларида ҳамда оператив қизиқиш уйғотган шахсларнинг ҳаракат-ларини олдиндан кўра билишда катта аҳамиятга эга.

Коммуникатив фаолият. Юқорида таъкидланганидек, ходим-нинг касбий фаолияти, унинг кенг коммуникативлиги (мулоқотманд-лиги) билан ажралиб туради. Унинг коммуникатив фаолияти, мулоқот, яъни амалий тезкор хизмат вазифаларини бажариш мақсадида атро-фидагилар билан бевосита нутқий алоқа қилиш орқали зарур маъ-лумотларни олишда намоён бўлади. Мулоқот жараёнида таъсир этиш учун ходимдаги юксак ақл ва билимдонлик, кучли ирода, шунингдек

Page 246: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

246

унинг инсонийлик сифатларини белгиловчи шахсий хислатлари уйғун-лашиши керак.

Ходим касбий фаолиятининг асосий психологик хусусиятлари ва таркибий элементларини кўриб чиқиш ҳам унинг фаолияти қанчалик мураккаб ва серқирралигидан далолат беради. Касбий фаолият ходимга кўплаб турли хил талаблар қўяди, улар орасида энг муҳимларидан бири – шахсда касбий муҳим хислатларнинг ривожланганлик дара-жаси бўлиб, улар навбатда қуйидагилардан иборат:

– ходим шахсига хос хислатларнинг касбий-психологик йўнал-ганлиги;

– ходимнинг психологик тайёргарлиги; – ривожланган иродавий хислатлар – ностандарт вазиятларда ўзини тута билиш, жасурлик, мардлик,

оқилона таваккалга мойиллик; – яхши ривожланган коммуникатив хислатлар; – турли тоифадаги шахслар билан тезда алоқага кириша олиш,

ишончли муносабатлар ўрната олиш ва сир сақлай олиш; – турли хил тезкор хизмат вазифаларини бажаришда одамларга

психологик таъсир кўрсата олиш қобилияти; – ролга, бошқа қиёфага кира олиш; – ривожланган, касбий жиҳатдан муҳим билиш хислатлари: куза-

тувчанлик ва диққатлилик, ривожланган хотира, ижодий тасаввур; – ривожланган мантиқий тафаккур, мураккаб ақлий ишга мойил-

лик, фаросат, ривожланган интуиция; – зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш. Ушбу хислатлар инсонга аввалдан хос эмас. Уларни шакллантириш

ва ривожлантириш – давомли ва қийин жараён, аммо у ички ишлар органлари ходимининг касбий шаклланиши учун зарур ва шартдир.

Ушбу хислатларнинг ходим шахсида бўлмаслиги ёки етарли ривожланмаганлиги унинг ўз функционал вазифаларини тўғри ва аниқ бажаришига халақит беради, шахснинг ўз касбига мослаша олмаслиги ва касбий бузилишига олиб келади. Шу муносабат билан, ходимларда ушбу хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган касбий-психо-логик тайёргарлик катта аҳамият касб этади. Биринчи саволга хулоса сифатида қуйидаги ички ишлар органи ходимларини касбий фаолияти-нинг психологик хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

1) ички ишлар органи ходимлари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳат-дан тартибга солинганлиги;

2) ҳокимият ваколатига эга эканлиги;

Page 247: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

247

3) манфаатдор шахсларнинг доимий равишда қаршилик кўрса-тиши ва тўсқинлик қилиши;

4) коммуникатив фаолияти; 5) вақт танқислиги ва ишнинг ҳаддан ташқари кўплиги; 6) билиш фаолияти, конструктив, ташкилотчилик ва коммуника-

тив фаолият. Юқорида қайд этилган омиллар ички ишлар органи ходимлари-

нинг касбий фаолиятини маълум бир ҳуқуқий тизимга солади ва иш жараёнини самарали ташкил этишда ҳамда шахсий тасаввурларини эркин амалга оширишда катта имконият яратади.

Касбий бузилиш тушунчаси ва уларнинг

олдини олиш йўллари

Ички ишлар органлари ходимлари жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида ўз фаолиятларини амалга оширар эканлар айрим ҳолларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли қонунчиликни бузиш ҳолатлари учраб туради. Бундай ҳолатлар «баъзи ходимлар республикамизнинг амалдаги қонунчилик асосларини тўлиқ тушуниб етмасликлари оқибатида юзага келади», деган ҳуқуқий детерминизм нуқтаи назари мавжуд ва айтиб ўтиш лозимки, бундай қараш асослидир. Сўнгги пайтларда ҳуқуқбузарлик-ларнинг психологик ҳолатларини ўрганиш, уларнинг олдини олишда психопрофилактика ишларини олиб бориш борасидаги изланишлар фаоллашиб бормоқда. Бундай ёндашув инсонга нафақат ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатида, балки ҳис-туйғу, ақл-заковат ва ўзига хос ижтимоий тажрибага эга шахс сифатида қарашга ёрдам беради. Бу эса ҳуқуқ тартибот фаолиятининг халқчиллигини таъмин-лашда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур қўлланмада биз ҳуқуқбузарликнинг ҳуқуқий томонлари-ни ёритиш билан бир қаторда соҳамиз учун янги бўлган психологик ёндашувларини ҳам ёритиб ўтамиз.

Ҳуқуқбузарлик қонун ва бошқа ҳуқуқий нормаларга риоя қилмаслик натижасида жисмоний ёки юридик шахсларнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида шахс, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказишида ифодаланади.

Ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, биринчи навбатда республикамиз учун ҳар томонлама етук ва муносиб кадрлар тайёрлаш масаласини кун тартибига қўймоқда. Айни дамда

Page 248: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

248

олиб борилаётган ислоҳот ва кадрлар тайёрлаш дастурлари эътиборни ходимларда мавжуд касбий хусусиятларга қаратишини, уларнинг жис-монан, маънан соғломлиги, дунёқараши, фикрлаш доирасининг кенг-лиги, Ватан ҳимоясида ўз ақидаларига содиқлиги, ўқув ва иш жараёнида ахборот, билим ва тажрибаларни ўзлаштиришда шахснинг психик хусусиятлари долзарб аҳамиятга молик эканлигини таъкидламоқда.

«Ички ишлар органлари раҳбар ходимларининг масъулиятини ошириш, қаттиққўллик, қатъият билан иш олиб бориш, ўзини ҳам, бошқаларни ҳам аямасдан, кўпчиликни ўз ибрати билан ортидан эргаштириши, бунинг учун раҳбарнинг, аввало, ўзи ҳалол ва холис бўлиб, адолат билан иш юритиши, порахўрлик ҳамда таниш- билишчи-лик каби салбий ҳолатларга қарши курашишни кучайтириши керак»1.

Фуқаролар томонидан ходимларнинг салбий хатти-ҳаракатлари доим ҳам танқид қилинавермайди ёки фуқаролар адолат ўрната олмаслигига ишончи ортган сари бундай ҳолатга қўл силтайдилар, оқибатда ҳеч қандай жазога тортилмай қолган ходимлар томонидан қўполлик, тан жароҳатлари етказиш, ҳақорат, тамагирлик ёки пора-хўрлик, хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш каби қонунбузилиш-лар давом этаверади.

Фуқаролик ҳуқуқлари поймол бўлаётган вақтда ҳам одамлар зўравон ходимларга бас келишга ҳадлари сиғмайди ва ходим жавоб-гарликдан осонгина қутулиб кетади.

Хўш, ходимларнинг касбий бузилишларига қандай омиллар сабаб бўлмоқда?

Масалан, Россияда бу муаммони бир қатор илмий тадқиқотлар ўтказиш натижасида психолог А. В. Буданов 3 та асосий омиллар гуруҳига бўлиб ўрганди, яъни:

– хизмат соҳасининг ўзига хослиги (спецификаси); – шахсий фазилатлар омили; – ижтимоий-психологик2. С. Медведевнинг фикрича, ходимнинг соҳа йўналиши унинг ҳуқуқ-

бузарликка таъсирчанлигига таъсир қилувчи асосий омилдир. Хусусан, унинг тадқиқоти натижасида энг кучли таъсир даражаси жиноят қидирув ходимларида, ўртача таъсир даражаси патруль-пост хизмати

1 ИИВнинг 28. 01. 2011 йил кунги № 19 буйруғи 2 Буданов А.В. Работа с сотрудниками органов внутренних дел по профи-

лактике профессиональной деформации: Практическое пособие для руководяших работников УВД, ОВД, служб по работе с личнмм составом, подразделений морально-психологического обеспечения деятельности ОВД. – М., 1992.

Page 249: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

249

ва тергов ходимларида, паст таъсир даражаси эса паспорт ва шахсий таркиб билан ишлаш соҳаларида аниқланган.

Бу тадқиқотни ўтказган Россия психологлари ходимларнинг касбий бузилишларини уларнинг иш тажрибаси билан солиштирганларида қуйидаги натижаларни тақдим қилмоқдалар:

1. 5 йилгача ишлаган ходимларда касбий таназзул арзимас бўлиб, бу тоифа ходимлар хизмат сирини энди тушуниб бораётганлар деб ҳисоблаймиз.

2. 6–10 йил ишлаётганлар ўртача даражада. 3. 11–15 йил ишлаётганлар касбий бузилиш даражаси жуда юқори. 4. 15 йилдан ортиқ ишлаётганларда эса ахлоқий-касбий бузилиш-

лар бўлиши аниқ. Бироқ ҳар қандай статистик маълумотларнинг нисбийлигини

инобатга олиш лозим. Шу билан биргаликда, бу ахлоқий-касбий бузилган ходимнинг ҳар бири пора олади ёки тамагирлик қилади дегани эмас. Шахсий таркиб билан ишлаш хизматидаги кўп йиллик кузатишлардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, кўп йиллар ишлаган ходимларда хизмат вазифаларини бажаришга нисбатан бепарволик, лоқайдлик, сансалорлик (масалан фуқароларнинг ариза-ларини кўришда) каби иллатларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳоллари кўплаб учрамоқда. Буларнинг сабаби эса ходимнинг асосан сурункали руҳий ва жисмоний жиҳатдан зўриқишдир.

Ахлоқий-касбий бузилишнинг хавфли томони шундаки, унинг энг паст даражаси ҳам ички ишлар органлари ходимларининг шахсий ва хизмат қобилиятларига жиддий зарар етказади.

Психологик нуқтаи назардан ёндашувда бу муаммога ходимнинг шахсий хусусиятидан келиб чиқиш қабул қилинган.

Ходимларнинг касбий бузилишида уларнинг шахсий хусусият-лари таъсирини рус психологи А. В. Буданов қуйидагича таҳлил қилади1:

1) ходимнинг интеллекти таъсири (яъни у мустақил фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиши тормозланади, мустақил тарзда ўз устида ишлаши ва касб маҳоратини оширишда лаёқатсиз бўлиб қолади, экстремал ёки кутилмаган вазиятда қарор қабул қила олмайди);

1 Буданов А.В. Работа с сотрудниками органов внутренних дел по профи-

лактике профессиональной деформации: Практическое пособие для руково-дяших работников УВД, ОВД, служб по работе с личнмм составом, подразде-лений морально-психологического обеспечения деятельности ОВД. – М., 1992.

Page 250: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

250

2) шахсий салбий фазилатлар таъсири (очкўзлик, қўполлик, тажо-вузкорлик, фақат ўз манфаатларини кўзлаш, билимсизлик, тўпорилик, ўз шахсига юқори баҳо бериш) каби.

Бу хусусиятлар хизмат таъсирида (ваколат доирасининг кенглиги, хизмат кийимидан ҳаволаниш, ҳамманинг диққат-марказида бўлиш) ходимга янада ўзига юқори баҳо беришига сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятининг самарасини бел-гиловчи шахсий хусусиятларини аниқлаш учун, аввало, ушбу фаолият-нинг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш, ўзига хос томонларини аниқлаш, шу орқали бу фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбир-лари тизимини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш талаб қилинади.

Ходимлардан юксак маданиятли, ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, мураккаб шароитларда давлат манфаатларини, фуқаролар-нинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қила олишни, аҳолининг ҳар хил тоифалари билан ишлай олишни, жиноятчиликка қарши курашда зарур кўникмаларни шакллантиришни талаб этади.

«Ички ишлар органлари хизматига танланаётган номзод кўпинча ИИО хизмати талабларига жавоб бермаяпти. Бу ҳам етмагандай, унинг шахсий салбий фазилатларининг ифодаланиши форма кийгани-дан кейин хизмат кийими ва ваколати таъсирида янада зўраяди»1.

Бундан ташқари, номзодда хизматда учрайдиган ташқи омиллар таъсирига руҳий иммунитетнинг ривожланмаганлиги, қалтис вазиятда тез ва аниқ қарор қабул қила олиш реакциясининг пастлиги, ўзига юқори баҳо бериши, ирода қобилиятларининг яхши ривожланмаганлиги, дунёқараши ва маданий даражасининг пастлиги туфайли хизмат бошлагандан кейин қисқа муддат ичида унинг ахлоқий жиҳатдан емирилишига сабаб бўлади.

Касбий таназзул, аввало, шахснинг ўзида, кейинчалик эса унинг ҳаракатлари орқали касб фаолияти ва атроф-муҳитидаги муноса-батларда ифода бўлишни бошлайди. Бу ҳолат ИИО жамоаларида ҳам юз бериши мумкин. Масалан, спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳолати шу бўлим ёки бўлинмада хизмат интизомининг сустлигига далил бўла олади.

Касбий таназзулнинг хавфли томони шундаки, у «латент», яъни яширин тарзда ифода бўлади. Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолларда ходимнинг маст тарзда хизматга чиқишини, аввало, раҳбар-ларнинг ўзлари (ўзларига гап тегмаслиги мақсадида) яширадилар.

1 Профилактика профессиональной деформации личности сотрудника органа внутренних дел. – Москва, 2004. – С. 10.

Page 251: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

251

Интизомий жазога тортилмаган ходим эса қилган ҳаракатига масъ-улият ҳиссини сезмай, осонгина қутулиб кетади. Бу ҳол атрофда-гиларга ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Бу ўринда ИИО ходимлари билан олиб борилиши керак бўлган психологик фаолият ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Зеро, юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, аксарият ҳуқуқбузарликлар ходим психоло-гиясидаги ўзгаришлар, оғишлар натижаси деб оладиган бўлсак, уларга мойилликни аниқлаш ва психологик профилактика қилишни ИИОдаги психологик фаолият орқали амалга ошириш мумкин.

Бизни қизиқтирган ва ажаблантирган хусусият шундаки, инсон психикаси билан ишлайдиган мутахассислардан кўпчилик ходимлар негадир чўчиймиз. Ходимлар психологик, психотерапевтлик ёрдами-ни психиатрия хизмати билан адаштирадилар ва бу ўз ўрнида психо-диагностика ишларини қийинлаштиради.

Юқорида айтиб ўтилган ҳолатларни бугунги куннинг муҳим муам-мосига айланганлигини инобатга олган ҳолда республикамиз ИИО тизимларида муҳим бир янгилик киритилди. 2010 йилнинг 7 сентябрь куни ИИВнинг 44-сонли буйруғи билан штатларга ўзгариш киритилиб, жойлардаги ички ишлар бўлимларга «ахлоқий психологик таъминлаш гуруҳлари инспектори (катта инспектор) штат бирликлари киритилди».

Жумладан, уларнинг хизмат вазифаларига, қуйидагилар киритилди, яъни: «шахсий таркибни бир йилда бир маротаба мажбурий психоло-

гик диагностикадан ўтказиш ҳамда жамоадаги руҳий муҳитни ўрганиш, ходимларнинг индивидуал хусусиятлари, психологик ҳолатлари, ходим-ларнинг асаб турғунлиги даражаларини, ходимларнинг қобилияти, хизматга яроқлилиги, шахсий таркибнинг хизматдан қониққанлик ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш ва ҳоказолар» каби; «ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузиш,

ўз жонига қасд қилиш (суицид) ҳолатлари, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган турли қийинчиликлар ва йўл қуйиладиган интизом бузилиш сабабларини ўрганиб, уларнинг олдини олиш чора-тадбир-ларини ишлаб чиқиш юзасидан раҳбариятга таклифлар киритиш»; узоқ хизмат сафаридан қайтган ходимларни хизматга кўникма

ҳосил қилишларига кўмаклашиш; янги ходимлар билан психологик услубларни қўллаб суҳбат

ўтказиш...» Бу янгилик ички ишлар органлари ходимларининг касбий бузи-

лиши, унинг келиб чиқиш сабабларини тугатиш йўлларини тадқиқ

Page 252: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

252

этиш йўлида муҳим потенциалдир. Чунки ички ишлар органлари ходимлари давлат ҳокимиятининг вакили сифатида иш кўрар экан-лар, уларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати одамларнинг диққат-эътибо-рида туради. Бир ходимнинг қилган хатоси, қўполлиги ёки пора олиши бутун ИИО тизимини халқ олдида абгор қилиши, бошқа ҳалол ишлаётган ходимларнинг обрўсига путур етказиши мумкин. Шунинг учун касбий бузилишнинг олдини олиш, унга йўл қўймаслик бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Касбий бузилишнинг олдини олиш тадбирлари. Ички ишлар орган-лари ходимлари касбий бузилишларининг олдини олишда асосан қўйидаги йўналишдаги чора-тадбирларни кўллаш тавсия этилади.

Ахлоқий-касбий бузилишнинг олдини олишда қўлланиладиган махсус тадбирлар.

Ички ишлар органлари ходимлари ахлоқий-касбий бузилишлари-нинг олдини олишга қаратилган мазкур ҳаракатлардан ташқари бошқа аниқ чора-тадбирлар ҳам мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:

1. Профессионал фаолиятни ташкил этиш соҳасида: – ҳар бир ходимни танлаб олишда ва ишга тайинлашда уларнинг

қизиқишларини инобатга олиш; – ходимларга аниқ вазифалар, топшириқлар бериш, уларнинг

бажарилиши учун барча чора-тадбирларни кўриш; – аввал судланган одамлар билан мунтазам равишда якка тартиб-

даги тарбиявий ишларни олиб бориш; – ходимларга фуқаролар билан муомала қилиш маданиятини,

руҳий алоқа ўрнатиш маҳоратини ўргатиш; – хизмат вазифасини бажаришда ишга ижодий ёндашувчи, чигал

масалаларнинг ечимини тезликда топувчи, муаммоларни ҳал қилишда илм-фан ютуқларидан унумли фойдаланувчи ходимларни тақдирлаш, иззат-ҳурматини жойига қўйиш;

– қўл остидагиларни ўз ишини ўзи таҳлил қилишга, ўзини ўзи назорат қилишга ўргатиш;

– ходимларнинг бўш вақтларидан самарали фойдаланишлари, оиласининг тинчлиги, ҳаётининг сермазмун бўлиши учун тинмай ғамхўрлик қилиш;

– ўзгаларга руҳий таъсир ўтказиш усулларини амалда қўллашни ўргатиш ва оператив қидирув органи ходимини жанжалли ва қўр-қинчли ҳолатларда ишлашга руҳий жиҳатдан тайёрлаш ишларини амалга ошириш;

– жисмонан чиниқтириш ва чидамлилигини ошириш.

Page 253: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

253

2. Тарбиявий ишларни амалга ошириш соҳасида: – ходимларда илмий дунёқарашни, ахлоқий-ҳуқуқий эътиқодни,

ғоявий-сиёсий маданиятни ва иродавий хислатларни, қисқача айт-ганда, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш;

– уларни танқид ва ўз-ўзини танқид руҳида тарбиялаш; – ирода ва характер кучини чиниқтириш; – жиноятчилар дунёсининг таъсирига қарши тура олиш қобилия-

тини ҳосил қилиш; – хизматда ва турмушда шахсий намуна орқали таъсир кўрсатиш; – тарбиялаш жараёнида ўргатиш ва мажбурлаш, рағбатлантириш

ва жазолаш усул ва воситаларидан унумли фойдаланиш; – жамоада соғлом руҳий муҳитни вужудга келтириш; – қўл остидагиларнинг яшаш шароитларини, дам олишини яхши-

лаш борасида ғамхўрлик қилиш; – тарбиянинг барча турларини, усул ва воситаларини, принцип-

ларини бирга қўшиб олиб бориш, айниқса, ҳуқуқий ва ахлоқий тар-биянинг узвий бирлигига асосий эътиборни қаратиш;

– халқимизнинг асрлар оша яшаб келган анъаналари, урф-одат-лари ва тили билан боғлиқ бўлган қадриятлардан тарбия жараёнида миллий ғурурни ўстириш ва миллий онгни шакллантиришда унумли фойдаланиш.

3. Жиноят қидирув бўлинмаси ходимларининг ахлоқий-руҳий муҳити-ни шакллантириш соҳасида:

– янги хизматга келган ходимларнинг ва ёш мутахассисларнинг ишга кўникишларини тезлаштириш учун зарур шароитларни яратиб бериш;

– қўл остидагилар тўғрисида мунтазам равишда ижтимоий-руҳий маънодаги маълумотларни тўплаб бориш, яъни улар тўғрисидаги миш-мишлар, гап-сўзлар ва ҳоказолардан огоҳ, бўлиб туриш;

– ходим ва жамоа, бошлиқ ва қўл остидаги ходим ўртасида ўзаро ишонч ва дўстона муносабатга асосланган муносабатларни ўрнатиш;

– -жамоа олдида яқин кунлар ичида ва келгусида қилинадиган ишлар тўғрисида ахборот бериб туриш, бу тўғрида фикр алмашиш;

– жамоатчилик фикрига қулоқ солиш ва ундан унумли фойда-ланиш;

– хизмат кўрсатган ходимларни моддий ва маънавий рағбатлан-тириш ишларини очиқ ва ошкора тарзда ҳал этиш;

– профессионал фаолият давомида вужудга келган ижобий анъаналарни ўрганиш ва мустаҳкамлаш;

Page 254: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

254

– жамоа ва бўлинмадаги ходимларнинг руҳий ҳолатини, қоби-лиятини инобатга олган ҳолда оператив ишларга жалб қилиш, қўйиш, ишга тайинлаш ва ҳоказо.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ахлоқий-касбий бузилишларининг сабаблари ва уларни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов шундай деган эди: «Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг айрим нопок ходимлари ўз вазифасини суиистеъмол қилиб жиноятга қўл урмоқда.... ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар – милиция, суд, прокуратура ходимлари сафларини малакали, Ватанга ва ўз бурчига садоқатли, инсофли, ёш, иқтидорли ва замон талабларига жавоб берадиган кадрлар билан тўлдириш ишлари кучайтирилиши лозим...

Барча бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳ-барлар бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди»1.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ички ишлар органлари ходимлари касбий бузилишларининг олдини олиш асосан икки йўна-лишда, яъни умумий чора-тадбирларни ва бевосита чора-тадбирларни кўллаш асосида олиб борилади.

Умумий чора-тадбирларга жамиятдаги зиддиятларни тадрижий йўл билан ҳал қилган ҳолда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи барча идораларда қонунга итоаткорлигини, ҳаётнинг барча жабҳаларида қонунларнинг устунлигини таъминлаш кабилар киради.

«Қонуннинг устуворлиги, – деб ёзган эди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов, – мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу – қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборат-дир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда.»2.

Шундай экан қонунга бўйсуниш юксак ҳуқуқий онглилик, жамият ва давлат манфаатларини чуқур тушуниб етиш, ижтимоий бурч, яъни

1 Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т. 4. – Т., 1996. – Б. 287–288. 2 Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаш-

тириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. — Т., 2010. – Б.15–16.

Page 255: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

255

ўз қилмишлари учун давлат олдида жавобгарлик туйғуси билан узвийдир. Ҳар бир қонунга итоаткор фуқаро қонунларнинг талаблари жамиятнинг юксак манфаатларини ифода этишини, ҳуқуқий қонун-ларга риоя қилиш фақат халқ манфаатларига эмас, балки унинг ўз манфаатларига ҳам хизмат қилишини яхши тушунади. Мазкур маъно-да қонунларга итоат қилишни халқ бирлиги ва куч-қудратининг манбаи деб аташ мумкин.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Психологияда фаолият муаммосига изоҳ беринг. 2. Шахснинг эҳтиёжи ва унинг мотивацион сфераси дейилганда

нимани тушунасиз? 3. Ички ишлар органлари ходимлари касбий фаолиятининг

психологик хусусиятларини санаб беринг. 4. Ички ишлар органлари ходимларининг билиш, конструктив ва

ташкилотчилик фаолиятига изоҳ беринг. 5. Қонун бузилишининг психологик сабаблари ва шароитлари

нималардан иборат? 6. Касбий бузилишнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш йўлларини

айтиб беринг.

Page 256: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

256

10-мавзу. ЖАМОА ВА ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ АХЛОҚ

ПСИХОЛОГИЯСИ Психологияда жамоа ва гуруҳ ҳақида тушунча. Миш-миш гаплар, уларнинг моҳияти ва бартараф этиш усуллари. Оломон психологияси

Психологияда жамоа ва гуруҳ ҳақида тушунча

Жамоа шахсни камол топтирадиган ва тарбиялайдиган асосий омиллардан биридир. Меҳнат жамоаси ўзининг юксак кўринишлари-да киши шахсини ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароит яратади. Психологияда жамоа муаммосини, гуруҳларни таҳлил қилиб бўлгандан сўнг ўрганиш мумкин.

Ҳар бир шахснинг феъл-атворида, хатти-ҳаракатларида у мансуб миллат, халқ, ҳудуд, профессионал тоифа, меҳнат жамоаси, яқин атрофдаги муқим гуруҳи, оиласининг таъсиридан пайдо бўлган сифат ва хусусиятлари бўлади. Тарихий шарт - шароит, давр, давлат тузими ва ўша жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий таъсирлар ҳақида юқорида гапирган эдик. Бу таъсир макро босқичдаги таъсирлар деб аталиб, яқин муҳитнинг таъсири – микро босқичдаги таъсирлар деб юритилади. Иккала босқичдаги таъсирлар ҳам ижтимоий психологик нуқтаи назардан аҳамиятли ва тарбиявий моҳиятга эгадир. Чунки ҳар бир шароитда шахс ўзига хос ижтимоий ролларни бажаради ва ўзининг «қиёфасини» намоён этади. Меҳнат жамоасида профессио-нал ролларни бажариш жараёнидаги хулқ- атвори шахснинг маънавий ва психологик кўринишидаги асосий омил бўлиб, катта ёшдаги одам психологиясини тубдан ўзгартириш учун унинг профессионал фаолиятини ҳам ўзгартириш керак, дейилади.

Шундай қилиб, шахсга бир вақтнинг ўзида турли ижтимоий гуруҳларнинг таъсири бўлиб туради. Тўғри, маълум даврда бир ижтимоий гуруҳнинг шахсга таъсири сезиларлироқ ва аҳамиятлироқ, иккинчисиники эса сал камроқ бўлади. Масалан, ўқувчилик йиллари-да мактабдаги ўқувчилар гуруҳининг таъсири маҳалладаги ўртоқлар даврасиникидан кучлироқ бўлиши, янги хонадонга келин бўлиб тушган қиз учун янги оила муҳитининг таъсири талабалик гуруҳини-кидан кучлироқ бўлиши табиий. Лекин ҳар бир алоҳида дақиқада биз доимо маълум гуруҳлар таъсирида бўламиз.

Page 257: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

257

Гуруҳ – бу муайян белгига, синфий мансубликка, биргаликда фаолият кўрсатишнинг мумкинлигига алоқадор ижтимоий жамоа ҳисобланади. Демак, гуруҳ учун иккита асосий мезон мавжуд: бирор фаолиятнинг бўлишлиги (меҳнат, ўқиш, ўйин, мулоқот, маиший ман-фаатлар) ҳамда у ерда одамларнинг ўзаро мулоқоти учун имконият-нинг мавжудлиги. Гуруҳларнинг тавсифланиши ҳам шунга мувофиқ тарзда бўлиб, кичик ва катта гуруҳларга ўз навбатида улар ҳам шартли формал (расмий) ҳамда ноформал (норасмий) гуруҳларга бўлинади. Ривожланиш даражаси турлича бўлган, яъни ривожланган ва етарли даражада ривожланмаган ёки кам ривожланган гуруҳларга, уюшмаларга, бирлашмаларга, аралаш гуруҳларга ҳам бўлинади.

Гуруҳлар улардаги одамлар сонига кўра катта ва кичик гуруҳлар-га бўлинади. Психологияда кўпроқ кичик гуруҳлар ўрганилади. Уни неча киши ташкил этиши, нечта кишининг ҳамкорликдаги фаолияти кўпроқ самара бериши масаласи амалий аҳамиятга эгадир. Кўпчилик олимлар гуруҳнинг бошланғич нуқтаси сифатида миқдор жиҳатдан икки кишини – диадани тан олишади. Поляк олими Ян Шепаньский бунга қўшилмаса-да (унинг фикрича камида уч киши – триададан бошланади), ҳар қалай диада ўзига хос уюшма сифатида тан олинган. Масалан, янги оила қуриб, бирга яшаётган кишилар, севишганлар, икки дўст - ўзига хос кичик гуруҳ. Ҳар қандай кичик гуруҳга хос сифат шуки, унинг аъзолари бир - бирлари билан бевосита мулоқотга киришиш, «юзма-юз» бўлиш имкониятга эга бўлади. Ҳар бир киши учун шу гуруҳ жуда аҳамиятли бўлиб, унинг нормаларига ўзи хоҳлаб - хоҳламай бўйсуна бошлайди. Кичик гуруҳнинг чегараси масаласи ҳам кўп муҳокама қилинади.

Г. М. Андреева бу чегарани 12 – 15 киши деб ҳисобласа, америка-лик Мороно ўз вақтида бу чегарани 30 – 40гача сурган эди. Лекин бизнингча, унинг юқори чегараси нечта киши бўлишидан қатъи назар, ўзаро бевосита мулоқот имкониятини бериши ва ҳар бир аъзо бир-бирига таъсир кўрсата олиши керак.

Ҳар бир ўзига хос психологик тизимга ҳам эга. Уни ташкил этувчи элементлар нисбатан барқарор бўлиб, улар гуруҳ аъзолари хулқ-атворини мувофиқлаштириб туради. Аввало, гуруҳнинг мақ-садини ажратиш керак. Мақсад – одамларни жамоа меҳнати атрофида уюштириб, бирлаштирувчи психологик элементдир. Масалан, барча талабаларнинг мақсади - ўқиш, профессионал малака орттириб, мутахассис бўлиб етишиш.

Гуруҳнинг автономлиги даражаси ҳам маълум аҳамиятга эга омил-дир. Чунки ҳар бир аъзо умумий мақсад асосида бирлашган бўлса

Page 258: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

258

ҳам, уларнинг ҳар бирининг ўз бурч ва вазифалари бор ва шу нуқтаи назардан ҳар бир одам ўз имкониятларини ўзича ишга солиб, ўзаро муносабатларга сабаб бўлади.

Гуруҳнинг психологик тизимга таъсир этувчи омилларга яна улар-нинг жинсий, ёш жиҳатдан, маълумоти ва малакаси нуқтаи назаридан фарқ қилувчи ва уйғунликни ташкил этувчи омиллар ҳам киради.

Гуруҳнинг уюшганлиги ҳам динамик кўрсаткичлардан бўлиб, шу нуқтаи назардан ҳар бир гуруҳ бир-биридан фарқ қилади. Масалан, одамлар ҳамкорликда бажараётган ишнинг қизиқарли ва ҳамма учун манфаатли эканлиги, гуруҳ нормаларининг аъзолар томонидан умуман олганда қабул қилиниши, қадриятлар тизимини тасаввур қилишдаги фикрлар мослиги уюшқоқликнинг мезонларидир.

Гуруҳнинг тизими яна унинг катта - кичиклигига ҳам боғлиқ. Масалан, 5 – 10 кишидан иборат гуруҳдаги муносабатлар яхшироқ, уйғунроқ ва фаолияти самаралироқ ҳисобланади. Чунки бундай гуруҳларда норасмий мулоқот учун маъқул шароит мавжуд бўлади. Бундай гуруҳларда «гуруҳбозлик» деган иллат ҳам бўлмайди. Гуруҳ-нинг ҳажми ортиб борган сари уларда расмиятчилик, расмий юзаки муносабатлар кўпаяди ва бу одамлар ўртасидаги инсоний муносабат-ларда ўз аксини топади.

Катта гуруҳлар умумий макон ва замонда ҳаёт кечираётган анча-гина одамларни ўз таркибига олган социал хусусийликни ташкил қиладиган реал гуруҳлар шаклида бўлиши мумкин. Бу хилдаги катта гуруҳларга корхонанинг меҳнат жамоаси ёки кўпгина ўқитувчилар бир-бирлари билан бевосита ўзаро алоқада бўлсалар ҳам, лекин айни чоғда ягона битта раҳбарга (директорга, илмий мудирга) бўйсунади-ган бўлиши мумкин.

Катта гуруҳлар баъзи бир белгиларига (синфий, жинсий, миллий, ёш ва бошқа белгилари) биноан ажратиладиган ва бирлаштирилади-ган шартли гуруҳлар шаклида бўлиши ҳам мумкин. Катта шартли гуруҳга киритилган кишилар ҳеч қачон бир-бирлари билан учраш-маган бўлсалар ҳам, лекин бу хилдаги гуруҳга ажратилгани учун асос бўлган белгиларига кўра умумий социал ва психологик таърифга эга бўлишлари мумкин.

Катта гуруҳлардаги (катта муҳит) социал-психологик ҳодисалар ўрганилади. Бунга миллий урф-одат, характер, турли синф ва социал қатламларга хос психологик хусусиятларни вужудга келиш қонуният-ларини ўрганиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларининг (радио, телевидение, матбуот, интернет ва бошқалар) кишилар жамоасига кўр-

Page 259: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

259

сатадиган таъсири ва унинг механизмлари, ижтимоий қадрият, киши-лар ўртасида модаларни вужудга келиши ва унинг ёйилиши, турли-туман миш-мишларнинг тарқалиши каби масалаларни ўрганиш киради.

Кичик гуруҳлар одатда унчалик кўп бўлмаган 2 кишидан тортиб бир нечта ўн кишиларни бирлаштиради. Кичик гуруҳларга: оила, ўқув масканидаги гуруҳлар, ишлаб чиқариш корхоналаридаги бригадалар-ни киритиш мумкин. Кичик гуруҳ бирламчи, ва микро гуруҳ деб ҳам юритилади. Бу гуруҳда шахсий муносабат ва алоқалар бевосита мустаҳкамлик асосида қурилган бўлади. Кичик гуруҳнинг жамиятда тутган ўрни ҳақида гапирганда қуйидагиларни гапириш даркор:

1. Инсон боласи ўзига мансуб гуруҳ аъзолари билан ижтимоий муносабатларга киришганидагина у шахс бўлиб вояга етади. Жамиятдан ташқарида инсон шахс бўлиб вояга етмайди, жамият эса кичик-кичик гуруҳлардан ташкил топган йирик ижтимоий организм-дир. Шахсга хос бўлган қайси бир хусусиятни: сахийлик ёки хасис-лик, ростгўйлик ёки ёлғончилик, камтаринлик ёки такаббурлик ва шунга ўхшаш юзлаб шарқ хусусиятларини олиб ўрганадиган бўлсак унинг барчаси ижтимоий характерга эга эканлигини биламиз.

2. Гуруҳ доимо шахс фаолиятига у ёки бу даражада таъсир кўр-сатиб, унинг хулқ-атворини назорат қилиб туради. Шахснинг гуруҳда бажарадиган фаолияти билан танҳоликда ўзи бажарадиган фаолияти ўртасида тафовут мавжудлиги эксперимент асосида ўрганилган.

3. Кичик гуруҳларда мақсадлар ва фаолиятнинг умумийлиги мавжуд бўлади. Биргаликда қилинадиган фаолият гуруҳий онгни пайдо қилади, яъни маълум гуруҳга мансублик унда мавжуд қоида тартибларига бўйсуниш, бурч, масъулият, вазифалар, ролларни анг-лаш шаклланади.

4. Кичик гуруҳга таъсир этиб турувчи лидернинг (пешқадам) ажралиб чиқиши, тан олиниши гуруҳ фаолиятига таъсир кўрсатади.

Қатор амалий ва назарий мақсадлар кичик гуруҳга хос қонуният-ларни чуқурроқ билиб олишни тақозо қилади. Буларга:

1. Жиноятчиликка қарши курашишда ва уларнинг олдини олиш-да, жамиятда қонунбузарлик ва жиноятларни тўлдирувчи социал-психологик омиллар ўрганилади;

2. Психологик мос келишлик масалаларини ўрганиш, қийин мураккаб шароитларда ишлаш учун шерик танлаш масаласи;

3. Гуруҳ тузилиши, унинг структураси, миқдорини билиш, фаолият характерига кўра гуруҳ миқдори ҳар хил бўлиши мумкин.

Р. С. Немов кичик ижтимоий гуруҳларнинг қуйидаги классифика-циясини таклиф этган.

Page 260: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

260

КИЧИК ГУРУҲЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Шартли (номинал) реал (ҳақиқий)

табиий лаборатория типли

Формал (расмий) Ноформал (норасмий)

кучсиз ривожланган Кучли ривожланган корпорация Жамоалар

референт Нореферент Гуруҳ аъзолари ўртасида мавжуд бўлган ўзаро алоқалар мақсад

ва характерига кўра барча гуруҳларни расмий (формал) ва норасмий (ноформал) гуруҳларга бўлишимиз мумкин.

Кўпинча гуруҳларни расмий ва норасмий турларга ҳам бўлиб ўрганишади. Расмий гуруҳдаги муносабатлар расмий нормалар ва ҳуқуқ-бурч тизими билан белгиланган бўлади. Масалан, гуруҳда бошлиқ билан ходимлар ўртасидаги муносабатларни таъминловчи гуруҳ рас-мий бўлса, норасмий – ички, бевосита психологик муносабатларни таъминловчи гуруҳ ҳисобланади. Хусусан, дўстлар гуруҳи, ёки талаба-лар гуруҳидаги барча қизларнинг танаффус пайтидаги мулоқот гуруҳи.

Турли гуруҳлар инсон ҳаётида бир нечта функцияларни бажара-дилар: 1) ижтимоийлаштирувчи функция; 2) инструментал, яъни аниқ меҳнат функцияларни амалга оширишга имкон берувчи муҳит; 3) экс-прессив – одамларнинг ўзгаларнинг тан олишлари, ҳурматга сазовор бўлиш, ишонч қозонишини таъминлаш; 4) қўллаб- қувватлаш, яъни қийин пайтларда, муаммолар пайдо бўлганда одамларни бирлашти-риш функцияси.

Расмий гуруҳда гуруҳнинг ҳар бир аъзоларини тутган ўрни, ҳуқуқ ва бурчлари, қатъий нормалари, қоидалари асосида белгилаб қўйилган бўлади. Шу нормалар асосида шахслараро муносабатлар вужудга келади. Хизмат вазифаларини бажариш характери, масъулият даражаси ва гуруҳ фаолиятига қўшган ҳиссасига қараб гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси ўз мавқеига эга бўлади.

Норасмий гуруҳда аниқ мақсадлар белгиланмаган кишилар ўртасидаги муносабатлар эса ҳиссий психологик туйғулар орқали қўшилган бўлади. Норасмий гуруҳдаги муносабатлар маълум бир тузилишга, нормаларга эга бўлиши ҳам мумкин. Агар норасмий гуруҳ

Page 261: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

261

расмий гуруҳ ичида бўлса уни жамоадаги гуруҳ дейилади. Бундай гуруҳ аъзолари аксарияти бир-бирларини яхши билган кишилар бўлади.

Ҳозирги кунда Республикамизда, айниқса турли хил жиноий норасмий гуруҳлар мавжуддир. Уларнинг мақсад ва вазифалари гуруҳ лидери томонидан белгиланади. Турли хил экстремистик-террористик гуруҳлар, уюшган жиноий гуруҳлар, турли хил диний-экстремистик гуруҳлар буларга мисол бўла олади. Уларнинг асл мақсади ҳар хил террористик актлар, омма орасида миш-мишлар тарқатиш, оммани турли хил диний-экстремистик ғоялар билан заҳарлаш, давлат тўнтаришини уюштириб, ҳокимиятни қўлга олиш, динлараро ва миллатлараро адоват ва нафратни қўзғатиш ҳамда бир қанча жамиятга қарши бўлган вазифалари мавжуддир. Бу норасмий гуруҳлар асосан кичик гуруҳларни ташкил этади.

Биргаликда қилинаётган фаолиятнинг мазмуни, мақсади, вазифа-лари, принцип ва аҳамиятига кўра гуруҳлар турлича бўлади. Кичик гуруҳларнинг бир нечта турлари мавжуддир.

Референт гуруҳ. Ўз норма ва тушунчалари билан шахснинг социал муносабатларга киришишда хулқ-атворларини бошқаришда ва намоён бўлишида етакчи таъсир этувчи гуруҳни референт гуруҳ деймиз. Бу термин биринчи маротаба 1942 йил америкалик психолог Х. Хаймен томонидан муомалага киритилган. Шахс томонидан юқори баҳоланадиган гуруҳдаги норма ва муносабатлар, уларнинг юриш-туриши, хулқ-атвори, унинг ички мезони бўлиб қолади. Шахс фақат ўз хулқ-атворларини эмас, бошқаларнинг хулқ-атворини ҳам шу андоза орқали баҳолайди. Ҳар бир гуруҳда кишилар ўртасидаги муносабатлар 2 хил кўринишда кечади:

1. Бевосита, яъни бир-бирини ёқтириш ёки ёқтирмаслик асосида. 2. Бавоситалик асосида, бунда гуруҳдаги шахслараро муноса-

батлар гуруҳ фаолияти мақсадидан келиб чиққан ҳолда амалга ошади. Диффуз гуруҳ – бу стихияли тасодифан тўпланган ва шахслараро

муносабатлар бевоситали асосида қурилган кишилар бирлигидир. Бу гуруҳлар миқдори бир нечта кишидан минглаб кишини ташкил қилиши мумкин. Масалан: автобус бекатида тўпланиб турувчилар бу диффуз гуруҳ. Диффуз гуруҳдан бошлаб агар у маълум вақт сақланиб турса гуруҳий дифференциацияси бошланади, яққол лидер ажралиб чиқа бошлайди.

Жамоа – мақсадлари жамият мақсадига мос келадиган умумий фаолият билан бирлашган одамлар гуруҳидир. Жамоа ўспирин ва ёшларнинг шахсини шакллантириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиладиган бирлик ҳисобланади. Оила жамоаси, мактабдаги ўқув-

Page 262: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

262

тарбия жамоаси, корхона жамоаси, ниҳоят кечаги мактаб ўқувчилари ўрта маълумот олганидан кейин бориб қўшиладиган меҳнат жамоа-лари шундай бир социал муҳит ҳисобланадики, унда шахснинг вояга етиши ва ҳар томонлама ривожланиши юз беради.

Жомаларда психологик ўзаро мослик. Гуруҳ ҳаёти ва ундаги аъзоларнинг ўзларини яхши ҳис қилишлари кўп жиҳатдан уларнинг ҳамкорликда ишлай олишлари ва бир-бирларига ижобий муносабатда бўла олишларига боғлиқ. Бу ҳодисани тушунтириш учун психологияда психологик мослик тушунчаси мавжуд. Психологик мослик деганда, гуруҳ аъзолари сифатлари ва қарашларининг айнанлиги эмас, балки улар айрим сифатларининг мос келиши, қолганларининг керак бўлса, тафовут қилиши назарда тутилади. Мосликнинг мезони сифатида

Н. Обозов қуйидагиларни ажратади : 1) фаолият натижалари; 2) аъзоларнинг сарфлаган куч - энергиялари; 3) фаолиятдан қониқиш.

Икки хил ўзаро мослик фарқланади: психофизиологик ва ижтимоий психологик. Биринчи ҳолатдаги фаолият жараёнида одамларнинг бир хил ва мос тарзда ҳаракат қила олишлари, реакциялар мослиги, иш ритми ва темпидаги уйғунликлар назарда тутилса, иккинчисида ижтимоий хулқдаги мослик – установкалар бирлиги, эҳтиёж ва қизиқишлар, қарашлардаги монандлик, йўналишлар бирлиги назарда тутилади. Биринчи хил мослик кўпроқ конвейер усулида ишланадиган саноат корхоналари ходимларида самарали бўлса, бу олийгоҳ ўқитувчилари, ижодий касб эгаларида иложи йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Уларда кўпроқ ижтимоий психологик мосликнинг аҳамияти каттадир.

Ўтказилган тадқиқотлар психологик мосликнинг кўплаб қирра-лари бўлиши мумкинлигини исбот қилди. Асосан шуни унутмаслик керакки, қайси фаолият ва унинг мақсади одамларни бирлаштирган бўлса, ўша мақсадни идрок қилиш ва биргаликда англаш истагида уйғунликнинг бўлиши катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлади.

Миш-миш гаплар, уларнинг моҳияти ва

бартараф этиш усуллари

Жамоадан ташқари хатти-ҳаракат шахснинг қонун доирасидан четга чиқиши ва жамиятда ўрнатилган тартиб-қоида ва қонунларни билиб-билмасдан уларга қарши зид хатти-ҳаракатларни содир этишидир.

Шу сабабли ҳар қандай жамоадан ташқаридаги хатти-ҳаракатлар, яъни оммавий ижтимоий тартиббузарликлар ижтимоий қўрқув, ваҳима остидаги деликвент хулқ ўзгаришларини юзага келтиради. Делик-вентлик – тартиб, тарбиянинг издан чиқиши, яъни тартибсизлик, тар-

Page 263: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

263

биясизлик, конформлилик (ташқи таъсирларга берилиш), маданият-сизлик каби психик камчиликларни намоён этади. Инсон хулқ-атворида конформлик даражасининг кучайиши оқибатида ноадекват (номуносиб) хатти-ҳаракатлар юзага келади ва ташқи таъсирларга берилувчанлик ҳолатлари кузатилади. Натижада шахс хатти-ҳаракат-ларининг маълум маънода қолипдан чиқиши ва жамиятдаги мавжуд қонунчиликка мос келмайдиган, жамият учун зид бўлган жамоадан ташқаридаги хулқ-атвор юзага келади.

Инсонларнинг жамоадан ташқаридаги салбий хатти-ҳаракатлари-га оид жиноятлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244, 277-моддалари асосида ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Инсоннинг жамоадан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари доираси кенг бўлиб, биз шундан фақат миш-мишлар ва оломон психологиясига тўхталиб ўтамиз.

Турли жамоаларни ҳаракатга келтирувчи омиллардан бўлмиш миш-миш гаплар ҳамда оломон доимо ҳуқуқшунослар, психологлар ва социологлар диққат-эътиборида бўлган. Жамоадан ташқари ахлоқ психологияси ҳақида бир қатор олимлар ўз қарашларини баён этганлар. Масалан, француз психологи Ле Бон Гюставнинг фикрига кўра, «ин-соннинг маълум бир гуруҳ ёки жамоа орасида ўзига бўлган ишончи, иродавий кучининг ортишини ва интеллектуал онгининг сусайишини кузатамиз. Аксарият ҳолларда оломондаги одамда ўз хатти-ҳаракати-га нисбатан назоратнинг йўқолганлигини кўриш мумкин»1.

Рус олими Ф. Н. Плевако инсонларнинг жамоадан ташқаридаги хатти-ҳаракатларини психологик жиҳатдан таҳлил этган ва умумий хулосага келган. Муаллифнинг фикрича, оломон – катта бир девор, ундаги одамлар эса ушбу девор элементларидир. Оломон орасида бўлиш, ундаги инстинкт белгиларидир2. Инсоннинг жамоадан ташқари хатти-ҳаракатлардаги зарур элементлардан бири унда лидернинг мавжудлигидир.

Шу нуқтаи назардан «инсоннинг жамоадан ташқари хатти-ҳаракати» тушунчаси ижтимоий психология ва юридик психологияда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, инсон хулқ-атворининг маълум маънода ҳуқуқий нормадан чиқиши, унда инпульсив (шартсиз рефлекс) ҳаракатнинг намоён бўлиши билан изоҳланади. Бундан ташқари, инсон руҳиятида кучли қўзғалишни, ҳиссий мувозанатсизликнинг ортишини ва идрок этиш кўламининг торайишини сезиш мумкин.

1 Қаранг: Ле Бон Гюстав. Психология масс и народов. – М., 2000. – С. 56. 2 Қаранг: Плевако Ф.Н. Избранные речи. – М., 1993. – С. 74.

Page 264: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

264

Жамоадан ташқари хатти-ҳаракатда асосий ролни, яъни доминан-талик (устунлик)ни инсонларга раҳбарлик, ташкилотчилик қилаётган йўлбошчилар бажаради. Шунинг учун ҳам инсонларнинг жамоадан ташқари хатти-ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан баҳо берилганда йўлбошчилар жамоанинг ташкилотчиси ва раҳбари ҳисоб-ланади. Улар асосан миш-мишларни тарқатишда ҳамда оломонни ҳаракатга кетиришда катта роль ўйнайди. Ижтимоий психологияда шахснинг ижтимоий муносабатларга киришиши, турли ижтимоий кўринишлардаги хатти-ҳаракатларининг ижтимоий психологик қонуниятлари ўрганилади. Чунки инсонларнинг бир-бирларини идрок этиши муносабатлар механизмини яратади. Шу нуқтаи назардан инсонларнинг жамоадан ташқаридаги хатти-ҳаракатларини тартибга солишда бевосита оломон психологиясини ўрганиш, яъни инсон хулқ-атворини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва меъёрлаш мақсадга мувофиқдир.

Ҳар бир жамиятда жамоатчилик фикри, кайфияти ва ички маъна-вий-руҳий дунёқараши асосида ижтимоий психологик кўринишлар, ҳодисалар, воқеалар намоён бўлиб, бу динамик характерга эгадир. Яъни оломондаги инсоннинг хатти-ҳаракатларига ҳам биологик, ҳам ижтимоий омиллар доминантлик (устунлик) қилади. Натижада инсонда ташқи ҳодисалар таъсирига берилиш ички иродавий бошқарув ва ўзини ўзи назорат қилишнинг сусайишини кузатиш мумкин.

Бу борада атоқли рус олими М .И. Еникеевнинг «аксарият жиноий хатти-ҳаракатларнинг замирида одамларнинг айрим ижтимоий кўри-нишларга бўлган дезадаптациялашуви (мослаша олмаслиги) сабаб бўлади»1, деган фикрларида қайсидир маънода ҳақиқат мавжуд.

Шу нуқтаи назардан ички ишлар органлари ходимлари ўз касбий фаолиятларида асосий ижтимоий-психологик кўринишлар (миш-миш-лар, оломон)га қарши курашишда оломоннинг ижтимоий ва этнопси-хологик хусусиятларини ва географик шарт-шароитларини чуқур ўрганиши ҳамда таҳлил қилиши муҳим ўрин тутади. Инсон ҳаёти давомида урф-одатлар, этник ва ижтимоий қадриятларга риоя этишга мажбур. Бу, ўз навбатида, унинг жамоада ички муҳитни яратишида психологик механизм сифатида намоён бўлади. Аксарият ҳолларда инсонларнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқий нормалардан четга чиқиш-ларда уларнинг айрим ижтимоий муносабатларга мослаша олмаслиги бош омиллардан бири саналади. Чунки ижтимоий мослашувчанлик-

1 Қаранг: Еникеев М. И. Юридическая психология. – СПб., 2005. – С. 65.

Page 265: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

265

нинг йўқлиги нафақат ички қадриятларнинг, йўналишларнинг сустли-гида, балки ундаги ижобий ижтимоий стереотиплар ва кўникмаларнинг шаклланмаганлиги ва ўзига ўзи берган баҳонинг пастлигида намоён бўлади. Оломон таркибига кирувчи одамларнинг аксариятида миш-миш гапларга психологик юқимлилик, конформизм (ташқи таъсир-ларга тез берилувчанлик) ҳолатлари кўпроқ кузатилади. Шуни айтиш жоизки, бугунги кунда жамиятда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва иқ-тисодий ўзгаришлар бевосита инсонлар онгига ўз таъсирини ўтказади ва бу, қайсидир маънода, инсон хатти-ҳаракатларини маълум бир меъёрдан чиқишига сабаб бўлувчи бош омиллардан биридир. Ҳар бир инсон маълум бир жамоада ўзининг ички дунёқарашлари, эҳтиёж ва мотивлари асосида қандайдир вазифани бажаради.

Асосий ижтимоий психологик кўринишлар, яъни миш-миш гап-лар ва оломон ички ишлар органлари ходимлари учун доимо оператив қизиқув уйғотган ва ҳамма вақт миш-миш гаплар тарқатган ҳамда жамоат хавфсизлиги, тартибига хавф солувчи шахслар ҳисобга олинган.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқадиган бўлсак, асосий ижтимоий-психологик кўринишлардан бири бўлмиш миш-миш гаплар ва оломон психологиясини ўрганиш бугунги кунда ички ишлар орган-лари ходимлари фаолиятидаги муҳим муаммолардан бири саналади. Шу сабабли ушбу ижтимоий-психологик кўринишларга батафсил тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.

Миш-мишлар одатда асосларга эга бўлмаган ахборотдир. Уларнинг объектив мазмуни матбуот, радио, телевидение орқали тарқатиладиган ахборотга нисбатан ниҳоятда кам. Аммо фақат шу асосда уларга эътиборсизлик кўрсатиш, мажозий қилиб айтганда, бола чўмилтирил-ган тоғорадаги сувни бола билан бирга ташлаб юборишни англатади. Гап шундаки, миш-мишлар мантиқсизлигига қарамай, аҳолининг муайян табақалари онги ва хатти-ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади. Айрим ҳолларда, афсуски, миш-миш гаплар хатти-ҳаракатнинг расмий ахборотга қараганда кучлироқ детерминанти (омили) бўлади.

Шу маънода миш-миш психологик тузилишга кўра ижтимоий ҳодиса бўлиб, ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб махсус ўргани-либ келинмоқда. Бунинг сабаби ўша йиллардаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий аҳвол ва аҳолининг саводсизлиги бўлиб, бундан кўпгина шахслар ғаразли ниятларда фойдаланишган. Шу даврда миш-мишлар инсонлар ҳаёти ва тақдирида катта роль ўйнаган.

Ички ишлар органларининг миш-мишларга қизиқиши бежиз эмас, албатта. Миш-мишлар кўпгина ҳолатларда оператив вазиятни мурак-

Page 266: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

266

каблаштирувчи жуда хавфли омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Масалан, у ёки бу товар нархининг оширилиши ҳақидаги миш-миш харидорларнинг дўконларга оммавий «оқиб боришига» ҳамда осон пул топишга қизиқувчилар фойдаланиб қоладиган сунъий тақчиллик-ни юзага келишига сабаб бўлади.

Одамлар орасида тарқатиладиган хилма-хил миш-мишларнинг барчасини бир қатор асосларга кўра таснифлаш мумкин.

Акс эттирилаётган воқеа адекватлигига кўра, мутлақо ишончсиз, ҳақиқатга яқин унсурлари бўлган ишончсиз, ҳақиқатга ўхшаш ҳамда ҳақиқатга ўхшамайдиган элементлари бўлган ишончли миш-миш-ларга ажратилади.

Миш-миш тарқатувчининг сўзларидан аниқланадиган позиция-ларга кўра қуйидагилар ажратилади: истак миш-миш, бунда хабар амалга ошмаган истак туфайли умидсизлик келтириб чиқариш ва, бинобарин, одамларни тушкунликка тушириш мақсадига эга бўлади; қўрқитувчи миш-миш – ташвиш, қўрқув ва ишончсизлик кайфияти устунлик қиладиган одамлар орасида энг самарали тур; тажовузкор миш-миш, у муайян шахслар ёки муайян одамлар гуруҳларига нисба-тан адоват (нафрат) уруғини сочади; ажратувчи миш-мишлар, булар одамларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжал келтириб чиқара-ди, улар ўртасида шубҳа, ишончсизлик кабиларни юзага келтириб одатдаги ижтимоий алоқаларни бузади1.

Келиб чиқишига кўра, тартибсиз равишда юзага келадиган ёки атайин ўйлаб топиладиган миш-мишлар бўлади. Оралиқ турлари ҳам бўлиши мумкин. Баъзан миш-миш ўз-ўзидан юзага келади, аммо муайян заминга тушгач, ахборотни ўз манфаатларидан келиб чиқиб ўзгартиришга тайёр, унинг тарқалишидан манфаатдор шахслар топи-лади. Дастлаб миш-миш атайин тарқатилган, аммо стихияли равишда амал қилувчи ижтимоий-психологик механизмларга тушиб, улар туфайли кўп бора кучайган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, душманларнинг мамлакатимизга қаратилган радио эшиттиришларида мавжуд бўлган баъзи миш-мишларни сиёсий ва ахлоқий жиҳатдан етарлича етук бўлмаган одамлар эшитиб, ўз ҳаракатларининг оқибат-ларини ўйламай уни яна тарқатган ҳолларда ана шундай бўлади.

Одамлар онгига таъсир кучига кўра миш-мишлар қуйидаги тур-ларга бўлинади. Ижтимоий фикрни қўзғатувчи, аммо аниқ кўриниб турган ғайриижтимоий хулқ соҳасига кирмайдиган миш-мишлар;

1 Қаранг: Социальная психология: Краткий очерк / Под общ. ред. Г. П. Предвечного и Ю. А. Шерковина. – М., 1995. – С. 168–190.

Page 267: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

267

аҳолининг муайян қисмида ғайриижтимоий хулқни келтириб чиқара-диган миш-мишлар; одамлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларни бузувчи ва жамоат тартибини гуруҳ бўлиб бузишга (масалан, стадион-лардаги тартибсизликлар, табиий офат шароитидаги саросималар ва бошқаларга) айланувчи миш-мишлар мавжуддир.

Миш-мишлар муайян психологик шароитлар мавжуд бўлганда юзага келади. Ушбу шароитларни тушуниш учун таниқли олим П. В. Симонов ҳис-ҳаяжонлар (эмоциялар) ахборот назариясига қизиқиш уйғотади1, деган фикрни баён қилган.

Ушбу назарияга кўра, вақтнинг ҳар бир муайян дақиқасида долзарб бўлган эҳтиёжларни қаноатлантириш учун инсон аниқ ҳара-катлар содир этиши керак. Лекин у доимий равишда ўзгариб турувчи эҳтимолли муҳитда ҳаракат қилгани боис, қўйилган мақсадга эришиш учун унга эҳтиёжларини қаноатлантирувчи нарсалар ва шарт-шароит-лар ҳақидаги ахборот керак бўлади. Эҳтиёж қанчалик кескин бўлса, инсоннинг зарур ахборотни излашга қаратилган фаолияти ҳам шунча-лик жадал бўлади. Агар инсон хатти-ҳаракати (хулқи)ни ташкил қилиш учун етарли ахборотга эга бўлса, ҳис-туйғулар (эмоциялар) амалда юзага келмайди, юзага келса ҳам жуда суст кўринишга эга бўлади. П. В. Симоновнинг ёзишича, агар рақибни енгиш усуллари яхши маълум бўлса ва унга қарши курашаётганлар ана шу усулларни билсалар, ғазабнинг кераги йўқ; ҳимоя воситалари мавжуд бўлса ва самарадорлиги шубҳа уйғотмаса, ташвиш ва қўрқув учун сабаб йўқ. Инсон тасарруфидаги ахборотнинг етарли эмаслиги натижасида аниқ вазиятларда салбий ҳиссиётлар юзага келади. Ахборотга бўлган эҳтиёжни қаноатлантириш учун зарур деб башорат қилинаётган ҳажмдан ортиб кетганида инсонни ижобий ҳиссиётлар чулғаб олади.

П. В. Симонов математик символлардан фойдаланиб қуйидаги ифодани келтиради:

Ҳ=Э (З–М) Бунда Ҳ – ҳиссиётлар; Э – эҳтиёжлар; З – эҳтиёжни қондириш

хулқини ташкил қилиш учун зарур ҳисобланган ахборот; М – мавжуд бўлган, яъни инсон тасарруфидаги ахборот.

Бизнинг мавзуга татбиқ этганда мазкур ифодани қуйидагича тал-қин этиш мумкин. Агар эҳтиёж нолга тенг бўлса (масалан, у ёки бу воқеа инсонни асло қизиқтирмаса), у ҳолда шахс ахборотга муҳтож

1 Қаранг: Симонов П. В. Что такое эмоции. – М., 1966. – С. 57.

Page 268: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

268

бўлмайди ва бу масалада ҳиссиётлар юзага келмайди. Бинобарин, миш-мишлар юзага келиши учун ҳам асос бўлмайди. Эҳтиёжни қондириш учун зарур деб ҳисобланган ахборот (З) мавжуд ахборот (М)га тенг бўлганида ҳам улар юзага келмайди. Агар муайян сабабга кўра одамларнинг бундай ахборот билан тўлиқ таъминланган жамоа-сига ташқаридан миш-мишлар кирса, бундан кейин улар тарқалмай-ди, балки унинг ичида барҳам топади.

(М) нолга тенг бўлганида, яъни инсон ўз хулқини ташкил қилиш ва долзарб эҳтиёжини қаноатлантириш учун зарур бўлган ҳеч қандай ахборотга эга бўлмаса, ҳиссиётлар максимал аҳамиятга эга бўлади, миш-мишлар учун эса энг қулай замин юзага келади. Бир томондан, эҳтиёжларни қондириш учун ҳаракат қилишдек кескин зарурат, иккинчи томондан, бунинг учун керакли ҳар қандай ахборотнинг йўқлиги инсонни ахборот манбаларини баҳолашда уларнинг фарқига етмайдиган қилиб қўяди.

Миш-мишлар нафақат ҳеч қандай расмий ахборот бўлмаган шароитда, балки бундай ахборот одамларнинг қизиқишларини қон-дирмаган, етарлича ишончли бўлмаган ёки шубҳали бўлган ҳолларда ҳам юзага келади ва тарқалади.

Инсон унга келаётган ахборотни бепарволик билан қабул қилмай-ди. У ушбу ахборотни ўз қарашлари ва эътиқодлари, янглишувлари ва хурофотлари, майл ва хуш кўрмасликлари билан солиштиради. Шахс агар норасмий йўллар билан бошқа хабар олган бўлса, расмий ахборотга танқидий муносабатда бўлади. Бундай вазиятда нафақат ахборот бериш, балки қайта ишонтириш талаб этилади. Бу эса янгли-шаётган одамнинг ўзи учун ҳам, уни қайта ишонтираётганлар учун ҳам жуда қийин бўлади.

Психология фанида ахборотни одамлар айнан ўз эҳтиёжларини қондириш учун тарқатадилар ва ўзлаштирадилар деб тўғри таъкидла-нади1. Ушбу эҳтиёжларни уларнинг миш-мишлар билан қондирили-ши нуқтаи назари билан кўриб чиқамиз.

Утилитар эффект одамлар олинган маълумотлардан ўз ҳаётий муаммоларини ҳал қилиш учун фойдаланишларида намоён бўлади. Бу расмий ахборот тарқатилган, аммо миш-мишлар ҳам муайян, лекин ўзига хос аҳамиятга эга бўладиган ҳолатларда энг ёрқин кўзга ташла-нади. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши давомида инглиз разведкаси Гитлер Германиясининг ҳарбий заводлари ишини издан чиқариш

1 Қаранг: Социальная психология: Краткий очерк / Под общ. рад. Г. П. Предвечного и Ю. А. Шерковина. – М., 1995. – С. 192–196.

Page 269: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

269

учун портловчи моддалар ишлаб чиқарилаётган шаҳарда сартарош-хонада сочи қуритилаётган завод ходималаридан бирининг боши портлаб узилиб кетгани, бу гўёки атмосферада порох чанги ҳаддан ташқари кўплигидан аҳолининг сочларига илашиб қолаётгани ва сирли портлашнинг имкониятдаги хавфи юзага келиши сабабли келиб чиққани ҳақида миш-миш тарқатди. Инглизларнинг айтишича, бундай миш-миш таъсирида кўпчилик завод ходималари шаҳардан қочиб кетганлар ва оқибатда қўйилган мақсадга эришилган.

Обрў самараси ахборот инсоннинг ёки шахс ўзини мансуб деб ҳисоблаётган гуруҳнинг обрўсини оширишидан қониқиш ҳосил қилишида намоён бўлади. Бу ҳодиса одамлар ички жиҳатдан қабул қилган мақсад ва қадриятларни тасдиқловчи ахборот (жумладан миш-мишлар)ни жон деб қабул қилиши ва осон ўзлаштиришига асосланади. Бизни қизиқтираётган муаммо нуқтаи назаридан, масалан, ахлоқий жиҳатдан етук бўлмаган ходимлари унинг шуҳратпарастлигини хушомад билан кўкларга кўтарадиган, ўзига бино қўйган бошлиқнинг хатти-ҳаракатида ёрқин намоён бўлади.

Миш-мишлар тарафлардан бирига бошқасига қарши қўшимча далиллар берган ҳолларда позиция (мавқе)ни кучайтириши эффекти-ни юзага келтиради. Бу каби мисоллар мамлакатга қарши олиб бори-лаётган психологик урушларда хоҳлаганча топилади.

Позицияларнинг кучайтиришга мўлжалланган миш-мишлар баъзан, афсуски, бизнинг меҳнат жамоаларимизда ҳам юзага келади. Масалан, ахлоқан бузуқ инсоннинг ҳамкасбларига нисбатан шахсий адовати баъзан ҳалол одамларнинг яхши номига доғ туширишига олиб келади. Турли идора ва ташкилотларга келиб тушаётган аноним хатлар таҳ-лили ана шундан далолат беради. Эпистоляр жанрнинг бу тури кўпинча ўзига ёқмаган одамларнинг мавқеини бошқаларнинг қўли билан сусайтириш, оқибатида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадига эга бўлган муаллифларнинг эшитган ва ўйлаб топган миш-мишлари-дан иборат бўлади.

Миш-мишлар даражасида билишга бўлган қизиқишларни қаноат-лантириш эффекти ҳаддан ташқари қизиқувчан одамларга хосдир. Бу ерда ҳам қаноатланиш, албатта, хом-хаёл, қизиқишларнинг ўзи ҳам арзимас ва ахлоқий жиҳатдан умидсиздир. Шунга қарамай, бу жамоани қўзғатувчи миш-мишлар юзага келиши ва тарқалишининг психологик сабабларидан бири ҳисобланади.

Бу ҳодисанинг бошқа томони ҳам мавжуд. Агар, масалан, шаҳарда кундузи одамлар мавзелардан бири узра кўтарилаётган қуюқ тутунни кўрган бўлсалар, нима бўлганини билишга интилишнинг

Page 270: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

270

юзага келиши табиийдир. Агар одамларнинг қизиқиши ваколатли органларнинг расмий ахбороти билан қаноатлантирилмаса, ақлга тўғри келмайдиган миш-миш гаплар юзага келиши муқаррар. Бинобарин, одамларда тушунмасликдан берилган савол юзага келса, бундай савол қанчалик нозик ва аччиқ бўлмасин, ундан қўл силтаб кетиш мумкин эмас. Ходимлар жамоаларида ҳам бундай зарурат юза-га келади. Қўл остидаги ходимларнинг билишга оид қизиқишининг баҳс мавзуига айланган муаммоларни ўрганмайдиган, улар юзасидан расмий изоҳ бериш зарур деб ҳисобламайдиган раҳбар бу билан носоғлом миш-мишлар юзага келишига шароит яратади.

Миш-мишлардан келиб чиқадиган ҳиссий эффект ижобий модал-ликни ўткир ҳис этиш хусусиятига эга бўлиши мумкин. Ҳиссиётлар ахбороти назариясидан келиб чиқадиган бўлсак, инсон ҳис қилаётган қониқиш, лаззат миш-мишлардаги хабар (гарчи ёлғон, воқеликка мос келмайдиган, аммо ростга ўхшаб кетадиган бўлса ҳам) кутилганидан ортиқ ахборот берганидагина мавжуд бўлади. Қандайдир (моддий ёки маънавий) қадриятларга эга бўлишга интилган ҳолларда ахборотнинг бундай ўзига хос кўплиги завқ, хурсандчиликни юзага келтиради. Масалан, амалга ошиш эҳтимоли жуда камдек туюлган азалий орзу кутилмаганда ушалганини таъкидловчи миш-мишнинг оқибати ана шундай. Ушбу ҳолда ҳиссий завқланишга (разрядкага) бўлган эҳтиёж қаноатлантирилади, ҳолбуки, албатта, миш-миш бундай мақсадга ўзига хос тарзда, инсон хабарнинг чин ёки чин эмаслигини билмаган бахтли ҳолатда бўладиган давр мобайнидагина эришади.

Кўриб турганимиздек, миш-мишларга қарши кураш – осон иш эмас, бу мақсадда турли-туман усуллардан фойдаланилади. Аммо асосийси – одамларда миш-мишларга қарши маънавий-руҳий бар-қарорликни шакллантириш. Бунга эса бутун мафкуравий ишлар тизими билан эришилади.

Миш-мишлар ўзи моҳиятига кўра маълум маънода тасдиқлаган ёки ҳеч ким томонидан тасдиқланмаган хабар (маълум маънода) вазифасини бажаради, шунинг учун ҳам баъзи шахслар ҳаётида ва жамиятда маълум бир ижтимоий психологик муаммоларни юзага келтиради. Натижада жамиятни, инсонлар турмуш тарзини ўзгарти-риб юбориш хусусиятига эга.

Шу нуқтаи назардан миш-мишлар ижтимоий психологик хусу-сиятга эга бўлиб, жамоатчилик онгига салбий таъсир кўрсатади ва жамиятга зид бўлган оммавий тартиббузарликларни келтириб чиқара-ди. Бу эса ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада мураккаблаштиради.

Page 271: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

271

Кўп ҳолларда миш-мишларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг асосий сабабларидан бири шахсларда керакли маълумотларнинг етишмаслигидир. Бунинг натижасида шахсларнинг маълум муаммо, воқеа-ҳодисага нисбатан талаб, эҳтиёж ва қизиқишлари қондирил-майди. Бу эса, ўз навбатида, хабарларни тарқатишда унларга эмо-ционал тус беради, уларни бўрттириш ва бойитишга олиб келади. Миш-мишлар маълум мақсад ва манфаатларга қаратилиб, ижтимоий, иқтисодий, маданий-маиший йўналишларда намоён бўлади. Улар ғаразли ниятларда тарқатилади.

Миш-мишларни тарқатувчи шахсларнинг психологик хусусияти-га назар ташлайдиган бўлсак, улар ҳамиша хабарларини ишончли манбалардан олинган деб айтишади ва инсонларга ўзларини билағон қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Бундай шахслар инсонлардаги ҳаяжонни кўриб, воқеаларга янада кўпроқ эмоционал тус беришга интилишади.

Албатта, баъзан миш-мишларнинг кучи ҳақиқий ахборотдан ҳам кучли бўлиши мумкин ва айрим ҳолларда маълум вақт худди шундай бўлади.

Кўп ҳолларда миш-мишлар ҳудуддаги оператив вазиятга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, нарх-навонинг кўтарилиши, пулнинг алмашиши борасидаги миш-мишлар инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатади ва бу кўпчилик ҳолатларда инсонларнинг ҳиссий зўриқишига сабаб бўлади, натижада улар хатти-ҳаракатларининг издан чиқишига олиб келади.

Кўпчилик ҳолатларда миш-мишларнинг тарқалиши ва эътирозли ҳолатларнинг пайдо бўлишига манфаатли шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва хабарлари сабаб бўлиши мумкин. Масалан, 2004 – 2005-йилларда шундай миш-мишлар тарқалади, гўёки ёш болаларни ўғирлайдиган маняк пайдо бўлган ва у болаларнинг тана аъзоларини трансплантация қилиши ҳақидаги миш-миш гаплар инсонлар руҳияти-да қўрқув ҳиссини пайдо қилган.

Бундай пайтларда ички ишлар органлари ходимлари маълум вақтгача хабарнинг ўзагини топишга қийналишади, охир оқибат шаҳарда кучайтирилган оператив вазият юзага келади.

Демак, миш-мишлар маълум бир воқеа, ҳодисалар ҳақидаги хабар бўлиб, бир киши томонидан иккинчи бир кишига етказиладиган оғзаки хабардир. Миш-мишлар баъзи шахслар томонидан ўйлаб топилган бўлиши ҳам мумкин.

Миш-мишларни қуйидагича тавсифлаш мақсадга мувофиқдир:

Page 272: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

272

1) ҳодисаларни тасвирлаш; 2) эмоционал тон (тус) бериш, изоҳлаш; 3) миш-миш гапларни таъсир кучидан фойдаланиш. Миш-мишлар ўз маъно-моҳиятига кўра уч турга бўлинади: 1) умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш гаплар; 2) маълум маънода тасдиқланган (ҳақиқат бор) миш-миш гаплар; 3) тўлиқ маънода ҳақиқатга эга бўлган миш-миш гаплар. Умуман, миш-мишлар ўз характерига кўра тўғри, айнан ҳақиқат-

нинг ўзини ташкил қилмайди, сабаби миш-мишлар бир шахсдан иккинчи шахсга ёки бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтишда қандайдир қўшимча ўзгариш бўлади, яъни «миш» қўшилади.

Миш-мишлар агрессив (ашаддий) бўлиши мумкин (1992 йилдаги талабалар шаҳарчасида бўлган воқеани кўз олдингизга келтиринг). Бундай вазиятларда одамлар ҳеч нарсага ишонмайдиган бўлиб қолади, бу ҳолатлар айниқса кичик-кичик гуруҳлардаги одамлар орасида кўп учрайди. Миш-мишлар ўз хусусиятига кўра махсус ташкил этилади ва бирдан юзага келиши мумкин.

Махсус ташкил этилган миш-мишлардан кўзланган мақсад яширин мотивлар, ғаразли ниятлар билан амалга оширилади.

Миш-миш гаплар шахслар онгига қуйидагича таъсир кўрсатади: 1) шу муаммо бўйича онгда маълум тасаввур юзага келади; 2) аҳоли орасида гуруҳ-гуруҳ бўлиб юришиб, жамиятдаги мавжуд

тартибни бузиш юзага келади. Шунингдек, ер қимирлаш, табиий офатлар, террорчилик актлари

ҳақидаги миш-мишлар инсонлар онгида қўрқув ҳиссини пайдо қилади. Миш-миш гапларга қарши курашиш учун: – оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш ва миш-

мишлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритиш ҳамда мазмун-моҳиятини очиб бериш;

– миш-мишларнинг тарқалиш ҳудудини кузатиш ва ўша ҳудудда профилактик ишларни ташкил этиш;

– жамоатчиликка миш-мишлар билан боғлиқ масалаларни тўғри тушунтириш ва аниқ ахборотлар бериш;

– миш-мишларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда жамоатчилик кучларидан фойдаланиш лозим.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулосаларга келиш мумкин:

1) миш-мишлар ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари ишини қийинлаштиради, жамоатчилик онгига салбий таъсир кўрсатади;

Page 273: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

273

2) миш-мишлар тасдиқланмаган хабар бўлиб, ўз кучи, мазмуни, характеридан келиб чиққан ҳолда одамларда эмоционал ҳисларни юзага келтиради;

3) миш-мишлар тарқатишнинг асосий сабаблари шахсларнинг гуруҳлар, жамоалар, одамлар орасида ўзини кўрсатиши, миш-миш-ларни қаёқдан келишини билган ҳолда бошқаларни содир этилиши мумкин бўлган воқеалардан хабардор қилиш, ўзларидаги мавжуд зўриқишни туширишдир.

Оломон психологияси

«Оломон» атамаси ижтимоий психологияга XIX асрнинг охири

ва XX асрнинг бошида юз берган омманинг қудратли инқилобий кўтарилиши даврида кириб келди.

Ўз табиатига кўра, оломон ҳаракатдаги, шунингдек тажовузкор, қутқарилаётган, манфаатпараст, экстатик (масалан, пир, айтайлик машҳур жаз мухлисларининг диний мутаассиблиги ёки ақлсизлиги туфайли юзага келадиган оломон) турларга бўлинади. Юқорида келтирил-ган таснифнинг муаллифи психолог Ю. А. Шерковин таъкидлаганидек1, бундай ажратиш шартлидир. Оломоннинг бир тури айни вақтда бош-қасининг жиҳатларига эга бўлиши ва янги турига айланиши мумкин.

Собиқ Иттифоқ ижтимоий психологлари (Б. Ф. Поршнев, Б. Д. Паригин, Ю. А. Шерковин, Н. Ф. Феденко ва бошқалар)нинг илмий ишларини таҳлил қилиш асосида оломонинг бир қатор психологик хусусиятларини кўрсатиш мумкин.

Оломоннинг энг муҳим фарқли жиҳати уни ташкил этувчи одам-лар таркибининг тасодифий хусусиятларидир. Бу, албатта, оломон-нинг юзага келиши ижтимоий ҳодисаларнинг сабаб-оқибатлари доирасидан четга чиқишини билдирмайди. Оломоннинг дастлабки ўзаги оқилона мулоҳазалар таъсирида шаклланиши ва ўз олдига жуда аниқ мақсадлар қўйиши мумкин. Бироқ ўзакнинг бундан кейинги ривожланиши шиддат билан ва ўз-ўзидан юз беради. Оломон бунгача бир-бирини мутлақо танимаган, умумий томонларига эга бўлмаган одамларни ўз ичига олиб, ўсиб боради.

Бунга ишонч ҳосил қилиш учун спиртли ичимлик истеъмол қилган ва безорилик қилаётган ўсмирлар оломонига мурожаат этиш-нинг ўзи етарли. Бундай оломон таркибида уни жипслаштириш

1 Қаранг: Социальная психология: Краткий очерк / Под общ. ред. Г. П. Предвечного и Ю. А. Шерковина. – М., 1995. – С. 289–290.

Page 274: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

274

бўйича фаол ҳаракат қилувчи ва секин-аста унинг хатти-ҳаракатини йўналтирувчи бошловчилар ажралиб туради. Булар жамиятда ўрна-тилган ахлоқ қоидаларини тан олмайдиган, ахлоқи бузилган одамлар-дир. Ўз қадриятларини оломон ҳаракатларининг йўналиши билан бирдай кўрувчи оломон иштирокчилари улардан ажралиб туради. Масалан, баъзан оломоннинг тажовузкор ҳаракатлари қаратилган объектдан аламзада бўлиб юрган одамлар ҳам гуруҳий тартиббузар-ликларга тортиладилар. Улар бошловчи эмас, аммо оломоннинг таъсир доирасида қолиб, унда фаол иштирок этадилар. Оломон ичида унга фақат ўз «бебош феълини» кўрсатиб қўйиш, ўзининг шафқатсизлик-дан ҳузур қиладиган импульсларини чиқариш имконияти пайдо бўл-гани туфайлигина оломонга қўшилган тажовузкор шахслар айниқса катта хавф туғдиради. Энг оғир ҳаракатларни одатда улар содир этадилар.

Гуруҳий тартиббузарлик иштирокчилари орасида ҳалол, аммо адашганлари ҳам мавжуд. Улар вазиятни хато, адолат принципини нотўғри тушунганлиги туфайли оломонга кириб қоладилар. Бундай инсоннинг хулқини баҳолашда унинг объектив оқибатларини ва субъектив жиҳатларини фарқлаш зарур. Объектив жиҳатдан у гуру-ҳий тартиббузарлик иштирокчиси бўлиб қолади, субъектив жиҳатдан эса у ўзини жамиятга қарши унсур деб ҳисобламайди.

Оломонга, шунингдек обивателлар (тасодифий қўшилиб қолган-лар) ҳам киради. Улар катта фаоллик кўрсатмайдилар, уларни, спорт шарҳловчилар айтганларидек, ҳаяжонга солувчи томоша сифатидаги тартиббузарлик ўзига жалб қилади. Бу томоша гўёки уларнинг бир хил ва зерикарли, бемаъни тирикчилигига қандайдир янгилик киритади. Гуруҳий тартиббузарликларда умумий кайфиятга берилувчан, стихияли ҳодисалар ҳукмига ўзини қаршиликсиз бериб юборадиган ўта таъсир-чан одамлар ҳам иштирок этадилар. Ниҳоят, оломонга ташқаридан (ички позицияси нуқтаи назаридан) кузатиб турадиган, воқеаларнинг боришига аралашмайдиган оддийгина текин томошабинлар ҳам киради. Бироқ уларнинг ҳозир бўлиши оммавийликни оширади, оломон стихиясининг одамлар хатти-ҳаракатига таъсирини кучайтиради.

Демак, юқорида таъкидланганидек, оломоннинг тасодифий таркиби – унинг ўзига хос психологик хусусиятларидан бири бўлиб, буни гуруҳий тартиббузарликларга қарши кураш чораларини кўришда инобатга олмаслик мумкин эмас.

Оломоннинг кейинги хусусияти одамлар хатти-ҳаракатининг бир хиллигини белгиловчи ижтимоий-психологик ҳодисаларнинг ўзига хослигида намоён бўлади. Жамоада, маълумки, бир хилдаги хатти-

Page 275: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

275

ҳаракат онгли равишда қўйилган ва барча эътироф этган ҳамда ижобий ижтимоий аҳамиятга эга бўлган қадриятларнинг умумийлиги билан таъминланади. Оломон эса асосан одамларнинг бундай умумийлигини норозилик объектига қарши қўйиш эвазига яратилади. Б. Ф. Поршинев таъкидлаганидек, оломонни унинг «қаршилиги», «уларга» қаршилиги умумийликка айлантиради.

Оломоннинг кейинги хусусияти – унда, шартли равишда, ҳиссий резонанс деб аташ мумкин бўлган ўзига хос ижтимоий психологик ҳодисанинг амал қилиши саналади. Гуруҳий тартиббузарликда ишти-рок этувчи одамлар нафақат оддийгина бир-бири билан ёнма-ён кела-ди, балки атрофдагиларни қўзғатадилар ва ўзлари ҳам улардан таъ-сирланадилар. Бир кишининг олган қўзғалиши, бошқасининг идрок этиш объектига айланиб, унинг қўзғалишини янада кучайтиради ва бу ҳол онг томонидан назорат қилиниши қийин бўлган ҳиссий портла-шгача бориши мумкин.

Оломон шаклланишининг илк белгиларидан гуруҳий тартиб-бузарликкача бир қанча босқичлар босиб ўтилади.

Баҳонанинг юзага келишини гуруҳий тартиббузарликларнинг бошланиши деб ҳисоблаш мумкин. Одамларнинг эътиборини тортган ва улар нотўғри талқин этган ҳар қандай воқеа ёки факт ана шундай баҳона бўлиши мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, баҳоналар ниҳоятда хилма-хил бўлиши мумкин.

Гуруҳий тартиббузарликнинг етилишидаги иккинчи босқич дастлабки хавотирли миш-мишларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Тартиббузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият ушбу босқичда анча қийинлашади. Одамлар воқеага нисбатан муайян қарашни ўзлаштиришга улгурган бўладилар ва ҳар қандай ахборотни ўзларининг янглишувлари орқали қабул қиладилар. Вазиятнинг янада мураккаблашувига қарши курашнинг йўли – одамларни қайта ишонтириш, миш-мишларнинг ёлғонлигини далиллар билан исбот-лашдир. Бу босқичда воқеа ёки факт манфаатларига кўп даражада таъсир кўрсатган одамларни якка тартибда қайта ишонтириш энг кўп самара беради. Бу босқичда омма олдида миш-мишни рад этиш вазиятни чигаллаштириши, миш-мишларнинг янада кўпроқ тарқали-шини келтириб чиқариши мумкин.

Учинчи босқични шартли равишда ақлларнинг ачиши деб аташ мумкин. Дарҳол рад қилинмаган миш-мишлар тарқалишда давом этади, катта ўзгаришларга учрайди ва одамларда ҳозирча «кар» қўз-ғалишни юзага келтиради. Бу босқич ҳам, аввалги иккита босқич ҳам

Page 276: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

276

одамларнинг – оломоннинг тўпланишидан аввал келади ва уни психологик жиҳатдан тайёрлайди.

Тўртинчи босқич оломоннинг шаклланиши билан боғлиқ. Дастлаб тўпланган одамлар орасида ўзига хос циркуляр реакция бошланади, яъни бундан кейин бир хилдаги хатти-ҳаракатга руҳий асос яратувчи фикр ва ҳиссиётларнинг жадал алмашинуви рўй беради. Сўнгра айла-ниш жараёни бошланади: ҳиссий қўзғалиш кучаяди, одамлар бунинг оқибатида зудлик билан ҳаракатга ўтишга тайёр бўлиб қоладилар. Айланиш жараёнида норозилик объекти аниқлашади, нафрат образи шаклланади. Ниҳоят, одамларнинг фаоллашуви бошланади. Бу жараён-да, масалан, оломон етакчиси амалга ошираётган қўшимча рағбатлан-тириш айланиш жараёнида шаклланган образга қарши қаратилган импульсларни юзага келтиради1.

Бешинчи босқич оломоннинг ғайриижтимоий хулқининг ривож-ланиши, яъни гуруҳий тартиббузарликларнинг ўзидир. Тартиббузар-ликни бошловчилар иғвосига учган энг тажовузкор шахслар бошлаб берадилар. Сўнгра, тақлид асосида, оломон ёмон намунага эргашади, бебошликни ривожлантиради. Оломоннинг ғайриижтимоий ҳаракат-ларининг олдини олиш ва уларга чек қўйиш учун турли шакл ва усул-лардан фойдаланилади. Улар учун умумий бўлган жиҳат – оломон хулқининг психологик қонуниятларини чуқур билиш ва аниқ ҳисобга олиш. Масалан, анонимлик ҳисси оломон иштирокчиларини онгсиз ҳаракатларга ундашидан қуйидагича фойдаланиши мумкин. Оломон анча катта бўлганида овоз кучайтиргич воситаси орқали унинг аниқ иштирокчиларига мурожаат этиш тўғри бўлади. Бу ҳол энг соғлом фикрловчиларни ўз ҳаракатларини англашга ундайди, уларга ўзини назорат қилишдек йўқотган ҳиссиётини қайтаришда ва ўз хатти-ҳаракати учун масъулиятни ҳис қилишида ёрдам беради.

Шу нуқтаи назардан оломон, психологик жиҳатдан келиб чиқи-шига кўра, махсус, ҳеч қандай инсонлар томонидан ташкил этилмаган одамларнинг хатти ҳаракатлари йиғиндисидир.

Француз психолог олими Ле Бон Гюставнинг фикрича, «оломон йиғилганда миллати, касби, тилидан қатъи назар, уларда мақсад битта бўлади ва уларнинг онгида тўла фикрлаш йўқолади, ҳатто ўлим ҳам уларга қўрқинчли эмасдек кўринади»2.

1 Қаранг: Социальная психология: Краткий очерк / Под общ. ред. Г. П. Пред-

вечного и Ю. А. Шерковина. – М., 1995. – С. 291. 2 Қаранг: Ле Бон Гюстав. Психология народов и масс. – М., 2000. – С. 62.

Page 277: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

277

Оломон психологиясини билиш ички ишлар органлари ходим-лари учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оммавий тартибсизликлар, намойишлар, митинглар каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашда қўл келади.

Оммавий тартибсизликлар, митинглар ва турли намойишлар уюшмаган бир гуруҳнинг салбий хатти-ҳаракатлари асосида амалга оширилади. Оломонга қўшилган шахслар онгида тақлид қилишга кучли мойиллик, ташқи таъсирларга берилувчанлик ва ижтимоий жавобгарлик ҳиссининг йўқлигини кузатиш мумкин. Шу сабали оломон айрим ғаразли, иғвогар шахслар учун объектни йўқ қилувчи қуролга айланади.

Оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчилари йиғилган оломон-нинг салбий хулқ-атвор механизмларидан усталик билан фойдаланиб, улардаги тажовузкорлик инстинктларини қўзғатадилар. Оммавий тартибсизликлар давлатга, унинг юритаётган сиёсатига қарши миш-мишлар уюштириш, халқ ўртасида тажовузкорлик ҳолатларини кел-тириб чиқариш учун қўлланилади. Бундай вазиятларда омманинг хатти-ҳаракатини тартибга солиб бўлмайди.

Оломон ўзи характерига кўра агрессив (ашаддий) бўлиши мумкин, ашаддий миш-мишлар оммавий тартиббузарликларни юзага келтиради.

Оломон психологиясида меники ва уларники деган фикр албатта мавжуд. Яъни оломон вазиятни мураккаблаштирувчи ва ўзига хос тез-лаштирувчи генератордир. Оломон психологиясида маълум ўзгаришлар рўй беради, бу ўзгаришлар нималарда содир бўлишини кўриш мумкин.

Оломон хатти-ҳаракатининг юзага келиш психологияси қуйидаги кўринишга эга:

1) оломонда кўриш ва эшитиш орқали кучли эмоционал ҳолат юзага келади;

2) ўзининг хатти-ҳаракатларига жавоб бериш улар учун охирги ўринга ўтади;

3) ўзида қўшимча куч ва онгида ўзгариш сезади. Оломон, содир бўлган воқеа ва ҳодисага қараб, қуйидаги турлар-

га бўлинади: – тўсатдан юзага келган оломон; – экспрессив (тўсатдан юзага келган) оломон; – конвенциал оломон. Тўсатдан юзага келган оломон бирдан тўпланади, воқеа-ҳодиса-

нинг моҳиятини тушунишни хоҳлайди. Ушбу турга тўй-ҳашам, худойи, жанозалардаги оломон – халқ киради.

Page 278: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

278

Конвенциал оломонга оммавий спорт тадбирлари, масалан, футбол учрашувларига йиғилган одамлар киради. Ушбу тоифадаги оломон-нинг ўзига хослиги шундаки, кўп ҳолларда уларнинг ахлоқи маълум қолипдан чиқиб кетади. Бу уларнинг бақириқлари, қайғуришлари, қувонганларида кўринади.

Ашаддий оломон ҳамма ёқни бузади, синдиради, ўт ёқади, бу билан оломоннинг ўзи ҳам ваҳимага тушади.

Оломон ҳам ўз таркибига эга, масалан: 1) адашиб қўшилиб қолган шахслар; 2) ашаддий ҳаракатдаги шахслар; 3) оломон ҳаракатини қўллаб-қувватлайдиган шахслар; 4) бошловчилар (яъни ўт ёқувчилар.) Ўт ёқувчилар оломоннинг хатти-ҳаракатини, ахлоқини издан чиқа-

ради ва бир йўналишга қаратади. Бундай шахслар ўзлари ҳеч қандай йўлга юрмайди, ишни бошлаб кейин оломон орасидан қочадилар.

Оломоннинг хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватлаб юрадиган шахс-ларнинг бевосита иштироки кам бўлади.

Оломон таркибидаги энг қўрқинчли шахслар тажовузкор шахс-лардир, улар ўз ахлоқини кўз-кўз қиладилар.

Баъзи ҳолларда айрим шахслар ўзлари билмаган ҳолда шу оқимга қўшилиб кетадилар ва оломонни тўлдиради. Уларнинг шундай аҳвол-га тушишига сабаб ёлғон хабарга учишидир.

Оломоннинг шаклланиш босқичлари: 1) шароитнинг юзага келиши (циркуляция); 2) миядаги қайнаш; 3) душман образининг шаклланиши; 4) оломоннинг фаоллашуви; 5) жамиятга қарши ҳаракатнинг авж олиши. Циркуляр, яъни айланма реакция оломоннинг шаклланишига

олиб келади, бунда ҳар хил имкониятлар, масалан, фактлар (далил-лар), турли хабарлар яратилади.

Миядаги қайнашда одамлар бир-бири билан фақат хабар алма-шади ва энг асосийси маълум бир фикрда туришади. Шунинг учун ҳам бошқа хабарни (янги) эшитганда ўзларини маълум маънода адашмаган деб ҳисоблайдилар.

Душман образининг шаклланиши шундай ҳолатки, унда оломон фақат салбий ҳолатларни тасаввур қилиб, ўзи норозилигини билди-ради. Буларнинг ҳаммаси оломоннинг ҳаракатини фаоллаштиради.

Page 279: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

279

Бундай тасаввурдаги объектлар оммани бирлаштиради ва бир бутун қилади. Охирги босқич жамиятга қарши хатти-ҳаракатни юзага келтириш ва оломон фаолиятини фаоллаштиришдир.

Ваҳима, қўрқув ва саросимага солиш оломоннинг асосий вазифа-ларидан бўлиб, бундай ҳолатларда шахсларнинг хатти-ҳаракатида ўзини ўзи бошқариш охирги ўринга туришини, жавобгарлик ҳисси-нинг йўқолишини кузатиш мумкин. Ваҳима, қўрқув ва саросима асосида мавжуд ёки эҳтимоллик хавфи олдида ожизлик, уни енгиб ўтиш ўрнига ундан қочиш фикри пайдо бўлади. Ваҳима қўрқувнинг психофизиологик механизми бўлиб, бош мия пўстлоғининг катта майдонида индукцион тормозланиш, англаш фаоллигининг сусайи-шига олиб келади ва тез эмоционаллик ҳолатини юзага келтиради. Натижада шахсда ноадекват (номос) фикрлаш, иллюзион (нотўғри) идрок қилиш, кучли эмоционал қўзғалиш оқибатида хавфни бўрттириш, кучли таъсирчанлик, берилувчанлик ҳолатларини кузатиш мумкин.

Ваҳима ва қўрқув гуруҳий ва индивидуал тарзда юз беради. Индивидуал тарзда юз берадиган ваҳима ёки қўрқув ҳаракатларнинг ноадекватлигида, бирор-бир хулоса, қарорга келиш, мавжуд хавфдан қочиш, ундан кутилиш учун хавфсизлик чораларини кўра олмаслик ҳолатларида намоён бўлади. Оммавий тартибсизлик ҳолатларидаги вазият етакчининг индивидуал ваҳима ва саросимага бўлган акс таъсири билан бевосита боғлиқдир.

Ваҳима, саросима, қўрқув асосан икки турга бўлинади: – қалтис вазиятларда қўрқиш натижасида ўлим хавфини ҳис этиш; – муддатли хавотирланишдан сўнг кучли зўриқиш, асаб тизими-

нинг бузилиши, диққатнинг хавотир предметига йўналганлиги. Ички ишлар органлари ходимлари вужудга келиши мумкин бўл-

ган бундай салбий ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида олдиндан профилактик чора-тадбирларни қўллашлари лозим. Оммавий тартиб-сизликлар пайтида оммани тарқатиш учун уни кичик гуруҳларга ажратиш, оломондаги ашаддий иштирокчиларни топиш ва уларни жазолаш муҳим аҳамият касб этади.

Оломондаги жамиятга қарши ҳаракатларнинг олдини олишда ички ишлар органлари ходимлари ижтимоий психология ва унинг қонуниятларини яхши билишлари, яъни ижтимоий жараёнлар, жамоа ва гуруҳларининг психологик хусусиятларини, уларни ҳаракатга кел-тирувчи психологик механизмларни ҳисобга олишлари муҳим аҳа-миятга эгадир. Бундан ташқари, жамиятдаги маънавий-руҳий муҳит-ни ўрганишлари, ижтимоий психологик муносабатлар тизимида жамоа ва гуруҳларнинг ўрнини билишлари зарур.

Page 280: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

280

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар 1. Жамоатчилик фикри: турлари, шакллари, тузилиши ва

шаклланиш босқичларини санаб беринг. 2. Гуруҳий кайфият ва унинг психологик хусусиятига тавсиф

беринг. 3. Анъаналар, урф-одатлар, маросимлар ва уларнинг ижтимоий-

психологик мазмунини изоҳлаб беринг. 4. Психологияда гуруҳ ҳақидаги тушунча ва унинг таснифига

таъриф беринг. 5. Жамоа – гуруҳий ривожланишнинг энг олий шакли сифатида

дейилганда нимани тушунасиз? 6. Жамоа ва шахс ўртасида боғлиқлик борми? 7. Гуруҳ ва жамоаларда шахслараро муносабатлар ва уларнинг

ривожланиши қандай кечади? 8. Гуруҳда лидерлик муаммосини изоҳлаб беринг. 9. Гуруҳий жипслик дейилганда нимани тушунасиз? 10. Ҳаракатдаги оломоннинг кўриниши ва унинг психологик

механизмларини айтиб беринг. 11. Миш-миш гапларнинг инсон онгига таъсирини изоҳлаб беринг. 12. Оммавий тартибсизликларни бартараф этишда психологик

билимларнинг ўрнини кўрсатинг.

Page 281: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

281

11-мавзу. ҲУҚУҚБУЗАР ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ.

ЖИНОИЙ ГУРУҲЛАР ВА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИККА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ

Ҳуқуқбузар шахс ва унинг жиноий ахлоқига психологик тавсиф. Хулқ-атвор акцентуацияси ва акцентуаллашган жиноятчилар

хулқ-атворининг хусусиятлари. Жиноий гуруҳлар ва уюшган жиноятчилик ҳақида тушунча.

Ҳуқуқбузар шахс ва унинг жиноий ахлоқига

психологик тавсиф «Ҳуқуқбузар шахси» кўп қиррали тушунча бўлиб, бир қатор

фанларнинг ўрганиш объекти ҳисобланади. Уни нафақат психолог-лар, балки юристлар ҳам предмет объекти сифатида ўрганадилар. Жиноятчи шахс психологияси ҳақида бир қатор психолог (М. И. Еникеев, О. Л. Кочетов, Ю. В. Чуфаровский, Ю. Л. Васильев ва бошқ.) олимлар илмий адабиётларда ўз фикрларини билдирганлар.

Ҳуқуқбузарлик – жамиятда ўрнатилган ва қонун асосида белги-ланган тартиб ёки умуман ижтимоий яшаш қоидаларини бузиш. Ўз хусусиятларига кўра ҳуқуқбузарлик – жиноят, ножўя ҳаракат, инти-зомни бузиш шаклида бўлади. Кўп ҳолларда ҳуқуқбузарлик қонун-бузарлик сўзи билан ҳамоҳанг баён этилади. Барча ҳуқуқбузарликлар жиноят эмас. Шу билан бирга, қонун-бузарликларнинг барчаси ҳам жиноят бўлмаслиги мумкин. Жиноят деб айтиш учун унинг ўзига хос белгилари бўлиши зарур1.

Юридик психологияда ҳам ушбу муаммо марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Жиноятчи шахси – жиноятчининг асосий интел-лектуал-маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатининг мажмуидир. Жиноятчи шахсини ўрганиш шахс содир этган қилмиш-ни малакали баҳолашни, жумладан индивидуал башорат қилишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Жиноятчи шахси тўғри-сида ҳар томонлама ва чуқур тасаввурга эга бўлиш учун таҳлил на-фақат жиноят содир этилган вақтни ва уни текшириш даврини, балки текширилувчининг ривожланишини ҳам қамраб олиш керак. Бунда жиноят содир этилишининг яширин мотивларини ҳам, психологик-

1 Юридик энциклопедия. Проф. У.Таджихановнинг умумий таҳрири остида. – Т., 2001. – Б. 652.

Page 282: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

282

психиатрик хусусиятларини ҳам баравар инобатга олиш лозим. Жиноятчининг шахси ва жиноят ўзаро боғлиқ бўлганлиги боис, кри-миналистик иш доирасида жиноятчининг шахси тўғрисида тегишли маълумотларни олиш жиноятни тергов қилиш фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Чунки ЎзР ЖК 54-моддасига биноан, суд жазо тайинлашда жиноятчи шахсини бошқа ҳолатлар билан бир қаторда инобатга олиши лозим1.

Криминолог олим Дагель жиноятчи шахсларни қуйидагича тав-сифлайди: жисмоний бақувватлиги. ташқаридаги қарши ҳаракатларни ўз

кучи билан енгаман деб ўйлайди; содир этилган жиноятнинг характерига қараб, масалан ўғирлик,

босқинчилик, қотиллик ва ҳоказолар; олдинги содир этган жиноятининг характерига қараб кейинги-

сини шу жиноятга ўхшашлиги томонидан яқинлашиши; ҳуқуқбузар шахснинг психологик ўзига хослиги, масалан,

унинг темпераменти, эмоция, қизиқувчанлик даражаси, энг муҳим жиҳатларидан бири ҳуқуқбузарлик содир этишга мойилликнинг мавжудлиги ва бошқалар; ҳуқуқбузар шахс психологиясининг қай даражада тузилганлиги; унга ҳуқуқий жазо чоралари таъсир қилганлиги ёки йўқлиги-

дандир. Жиноятчиларнинг бундай турларининг мавжудлиги жиноятни

олдини олишда бир қанча қулайликлар яратиши мумкин. Шу билан бирга, ҳуқуқбузар ўзи хоҳламаган ҳолда, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир қилиб қўйиши мумкин, лекин жиноят содир қилишда шахслар кўпгина ҳолларда ижтимоий вазиятни ҳисобга олишга ҳаракат қиладилар. Чунки уларга имконият туғилиши мумкин.

Тадқиқотчи Б. Сахаров жиноятчиларни қуйидагича тавсифлайди: шахсни шахсга нисбатан атайлаб жиноят содир этиши. Безо-

рилик, номусга тегиш, ўғирлик, тан жароҳати ва шу каби жиноятлар; шахсни мулкини талон-торож орқали атайлаб жиноят содир

этиши, масалан, кўролмаслик оқибатида , қасддан жиноят содир этиш ҳолатлари; мансабни суиистеъмол қилиш орқали. порахўрлик ёки бирор

ҳаракат ёки ҳаракатсизликни содир этишдан бўйин товлаш;

1 Юридик энциклопедия / Проф. У.Таджихановнинг умумий таҳририда. –

Т., 2001. – Б. 165.

Page 283: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

283

енгилтаклик оқибатида (иродасизлик, сабрсизлик) натижасида содир этилган жиноят.

Биринчи марта содир қилинадиган ҳуқуқбузарликларга қуйидаги-ча тавсиф бериш мумкин. Ҳуқуқбузар шахснинг ўзига хос бўлган белгилари билан боғлиқ омиллар: шахс 16 ёшга тўлганлиги; ақлли расолик мезонлари; жисмоний шахслилиги. Ҳар бир жамият ривожланиши ва ўзгаришига қараб жиноятлари-

нинг янги-янги турларини ўйлаб топадилар. Масалан, бугунги кунда хаккерлар, наркотик моддалар билан ноқонуний равишда муомала қилиш ва ҳоказо.

Ҳуқуқбузар шахснинг психологиясига хос хислатлари қуйидаги-ча бўлиши мумкин: эҳтиёткорлик, яъни ҳар бир қилган хатти-ҳаракатларига эҳтиёт-

корлик билан ёндашади; хавотирланиш–ташқаридаги ҳар бир воқеа-ҳодисаларга хаво-

тирланиш ҳисси билан қараш; ишонмаслик-атрофдагиларга ҳатто дўстларига ҳам бўлган

ишончи йўқолади; сержаҳллик-арзимаган нарса ва ҳодисаларга жаҳли чиқиб

атрофдагиларга жирканч муносабатда бўлади; тезда хафа бўлиш; гумонсираш; ўзини камситилган деб ҳис қилиш; қийналганлик, жамиятдан ажралиб қолгандай ҳис қилиш ва

ҳакозолар. Бу мезонларни барчаси шахсларни озодликдан маҳрум бўлиши

билан боғлиқ бўлган психологик ҳолатларидир, бундан ташқари у ҳамиша ўзини эҳтиёткор сезиб юради, бундан ташқари ҳуқуқбузар шахсларнинг ичида энг кўп учрайдиган психологик ҳолат бу ўзини жисмоний кучли қилиб кўрсатиши, ёки ҳимоячиларига ишониб бошқа шахсларни бўйсундиришга ҳаракат қилишдир.

Жиноятчи шахслар ҳам ўзининг ижтимоий, биологик ва психоло-гик ҳолатларига қараб турларга бўлинади. Эркаклар ва уларнинг жиноят турлари; Ўғирлик, босқинчилик, номусга тегиш, қотиллик ва ҳоказо. Ўспиринлар ва уларнинг жиноят турлари-ўғирлик, зўрлаш,

безорилик, талончилик ва ҳакозолар.

Page 284: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

284

Қариялар, маиший турмуш соҳасида, ер талаши, мол ўғрилари. Аёллар ва улар томонидан содир этиладиган жиноятлар-бола

ўғирлаш, бола ўлдириш, ўғирлик, фирибгарлик, камомад, бухгалте-рия соҳасидаги маълум жиноятларни содир этиш.

Шахсни фаолиятга ундовчи ички турткига мотив дейилади. Мотивлар 2 хил бўлади. Англанилган ва англанилмаган мотивлар. Жиноятчи шахслар ҳам ана шу мотивларга суянган ҳолда ҳуқуқ-

бузарликларни содир этадилар. Жиноятчи шахсига хос жиноий-ҳуқуқий белгилардан бири унинг

жиноятни якка ҳолда ёки гуруҳ таркибида содир этишидир. Илк марта жиноят содир этганларнинг кўпчилигини ҳуқуқий билим-

лари паст даражада бўлади, лекин рецидивистларники эса бунинг аксидир.

Ҳуқуқбузар шахсларни содир этган жиноят турлари бўйича гуруҳларга ажратамиз.

Қотиллар; зўравонликлар; ўғрилар; фирибгарлик; талончилик-лар; босқинчилар; товламачилар; порахўрлар ва ҳоказо.

Бу жиноятларга қараб ёки сурункали равишда қилиб келган жиноят-ларига қараб тавсифланади. Улар бир-бирлари билан муносабатда бўл-ганларида жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиладилар. Чунки улар-нинг ўз ораларида ҳам хоинлар бўлиши мумкин деб ўйлашади. Шунга қарамасдан улар бир-бирлари билан тез муносабатга кириша олади.

Ҳуқуқбузар шахснинг ички дунёсини англаш учун унинг ҳаётда тутган ўрни, атроф муҳитдаги воқелик, инсонлар, жамият, давлат, қонун, меҳнат ва ҳоказоларга муносабатини билиш лозим. Буни эса унинг эҳтиёжлари, маънавий йўналишлари ва фаолиятининг мотив-ларини ўрганмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас.

Яъни ҳар қандай жиноий фаолият кўп жиҳатдан жиноятчининг ўзига хос индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқ. Жиноят-процессуал қонуни исботлаш предметини белгилашда айбланувчи-нинг жавобгарлик даражаси ва хусусиятига таъсир этувчи ҳолатларни, шунингдек айбланувчи шахсини ифодалайдиган бошқа ҳолатларни аниқлашни талаб этади. Шу боис жиноятчи шахсининг аниқланиши лозим бўлган белгиларини ишлаб чиқиш юридик психологиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Ҳуқуқбузар ёки жиноятчи шахсини психологик жиҳатдан ўрганишда уни ижтимоий муҳит билан ўзаро алоқадорликда таҳлил қилиш керак бўлади. Чунки жиноий хулқни шахс ёки муҳит эмас, балки айнан уларнинг ўзаро алоқаси юзага келтиради. Ижтимоий

Page 285: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

285

муҳитнинг жиноий хулққа таъсири мураккаб хусусиятга эга. Бошқача айтганда, жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатлари жиноятнинг моделлаштириладиган механизми шакллани-шига ташқи таъсир кўрсатади, айни вақтда, моделлаштириладиган жиноятчининг психологик хусусиятлари унинг гўёки ички мазмуни-ни ташкил этиб, уни шакллантиради.

Шунга қарамай, амалиётнинг кўрсатишича, жиноятчиларнинг психологик хусусиятлари борасида амалга оширилган назарий тадқиқотлар жиноий фаолиятнинг манзарасини етарлича тўлиқ акс эттира олмаяпти, яъни кўпгина саволлар (масалалар) «кадр ортида» қолиб кетмоқда. Масалан, жиноятни содир этиш усулини танлашда, жиноятчи кўп ҳолларда нафақат психологик хусусиятларни, балки руҳий ҳолатларни ҳам ҳисобга олади. Маълумки, руҳий ҳолат эса, психологиянинг предметини ташкил этади.

Юридик психологиядаги асосий масалалардан бири, аввало, шахс-нинг мотивацион соҳаси ташқи муҳитдаги муайян омиллар билан ўзаро алоқадорликда ушбу шахс учун криминоген вазият яратиши мумкин бўлган ички шахсий шарт-шароитларни ажратиб олишдир.

Ҳар бир инсонга ўз эҳтиёжларини қондириш, шахсий ва умумий мақсадларга эришиш учун бошқа одамлар билан бирлашишга инти-лиш хосдир. Қонунга итоаткор одамлар, қонунбузарлардан фарқли равишда, ноқулай вазиятларда гуруҳдан чиқиш, ўзларини қаноатлан-тирмайдиган алоқадан қочишга қодирдирлар ёхуд бундай ҳолатларга нисбатан ўз позициясини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар.

Амалиётнинг кўрсатишича, жиноятларнинг ҳар хил (ғаразли, зўравонликка асосланган, эҳтиётсизлик орқасида содир этиладиган) турларига жиноятчиларнинг мотивацион соҳасида бўладиган турли бузилишлар хосдир.

Шахснинг айнан жиноий ҳаракатни содир этиши ҳам ташқи вазият (объектив омил), ҳам ички (субъектив омил) мақсадлар билан боғлиқ.

Ҳуқуқбузарлик ёки жиноятчилик сабаблари мажмуидаги муҳим таркибий қисмлардан бири истеъмолнинг аҳолининг тўловга қоби-лиятли талабидан орқада қолиши билан боғлиқ бўлган ана шу истеъмол соҳаси иштирокчилари бўлмиш одамлар талабларининг қаноатлан-тирилмаслигидир. Ҳозирги кунда моддий-товар бойликлар ва хизмат-ларга бўлган эҳтиёжлар билан уларни қондириш имкониятлари ўрта-сидаги узилиш ижтимоий салбий оқибатларни келтириб чиқараёт-гани ҳаммага маълум. Бу ўринда жиноий хулқ шаклланишининг ками-да икки вариантини фарқлаш лозим.

Page 286: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

286

У биз юқорида кўриб чиққан меҳнат ва тақсимот соҳаларидаги ижтимоий зиддиятнинг таъсирига ўхшаш тарзда юз беради, яъни истеъмол товарлари ва хизматларнинг тақчиллиги аҳолининг психо-логиясига салбий таъсир этади ва ноадекват (номос) ижтимоий қарашларни юзага келтиради, бу эса аҳолининг жиноий фаоллик даражасида кўринади. Хизмат (иш) ўринларининг етишмовчилиги жиноятчиликнинг ортиб боришига олиб келади.

Маиший хизматларнинг яхши ривожланмаганлиги одамлар ўрта-сидаги муносабатларда кескинликнинг ортишига, низоли ижтимоий-психологик муҳит шаклланишига олиб келади. Тадқиқотлар натижа-ларининг кўрсатишича, маиший хизматлар камроқ ривожланган ҳудуд-ларда ушбу соҳадаги низолар бошқа жойдагилардан кўпроқ бўлади1.

Таъкидлаш лозимки, тақчиллик жиноий фаолият билан шуғулла-нишга шарт-шароит яратувчи омиллардан бири ҳисобланади. Истеъмол соҳасидаги тақчиллик буюртма қотилликлар, террорчилик ҳаракат-лари, фирибгарлик, одам савдоси, порахўрлик, коррупция, наркобиз-несларнинг тарқалишига шароит яратади2.

Шу маънода жиноятчи шахси – индивид содир этган муайян тур-даги жиноий қилмишни келтириб чиқарган унинг типологик хислат-лари мажмуи.

Айни вақтда жиноятчининг ҳар бир типи ўзига хос «шахс схемаси» йўналишига эга.

Шунингдек, жиноятчи шахс ўзининг ҳуқуқий онги даражаси ва жиноят содир этишга тайёрлиги мезонлари бўйича ҳам таснифланади. Ушбу мезон бўйича қуйидаги жиноий типларни ажратиш мумкин.

Жиноий қилмишларни мажбуран содир этувчи, энг зарур

эҳтиёжларни қонуний йўллар билан қондириб бўлмайдиган ҳаётий

1 Алимов С., Антонов-Романовский Г. В. Криминологическое значение изучения конфликтов в основных сферах жизнедеятельности // Актуальные проблемы уголовного права и криминологии. – М., 1999. – С. 61–67.

2 Чуфаровский Ю. В. Юридическая психология. – М., 2003. – С. 120.

ЖИНОЯТЧИ ШАХС

эҳтиёж- рар

мотив- лар

қадрият-лар

мақсад қўйиш

Page 287: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

287

вазиятлар, ижтимоий шарт-шароитлар қурбони бўлган шахс типи. Бунда жиноятчи ўзини мажбуран йўл қўйган хатти-ҳаракати учун қоралаши, ички зиддият ҳолатида бўлиши мумкин.

Жиноятни юзага келган вазиятдаги васваса таъсирида, унинг учун қимматли бўлган натижага, унинг фикрича, ҳеч қандай салбий оқибатларсиз эришиш мумкин бўлган ҳолатда жиноят содир эта-диган шахс типи. Ҳуқуқий онг даражаси, ноижтимоий хулқ бу ерда биринчи ҳолдагига қараганда анча паст.

Жиноий қилмиш содир этишни доимо қонунга итоаткор хулққа қараганда афзалроқ биладиган шахс типи. Бу жиноий таъсир юққан шахс типи.

Жиноят содир этган шахсни ўрганишда унда устунлик қилувчи, унинг қадриятлари, ҳаёт-фаолиятининг мазмуни, майллари ва қараш-ларини аниқлаш зарур.

Чунки жиноятчилар ўзларининг ғайриижтимоий хатти-ҳаракат-ларининг асл моҳиятини кўпроқ ёки камроқ даражада англаган ҳолда, ўзларини оқлайдиган мотивлар, баҳоналар тизимини ахтарадилар ва жиноий мақсадларига эришишларига халал берувчи қадриятларни рад этадилар. Ўз ҳаракатларини оқлаш мақсадида жавобгарликдан бўйин товлаш, ўзини руҳий жиҳатдан ҳимоялаш аксарият жиноятчи-ларга хос бўлган психологик хусусиятдир.

Олдиндан режалаштирилган ва содир этилган жиноятни оқлаш турли усуллар билан амалга оширилади:

– жиноят қурбонининг айбдорлигини бўрттириб кўрсатиш; – ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларни ғайриижтимоий гуруҳлар (бан-

да, ўғрилар тўдаси)нинг қоидаларига қарши қўйиб қадрсизлантириш; – жавобгарликни бошқаларнинг гарданига қўйиш, юзага келган

вазият билан ўзини оқлаш ва бошқа. Жиноят мотивлари жиноятчининг шахсий салбий хислатлари –

ғараз, кек сақлаш, рашк, шуҳратпарастлик, ёлғон қарашлар тизими (бурч, ўртоқлик каби хислатларни нотўғри тушуниш) орқали шаклланади.

Аксарият жиноятчилар кўп нарсага даъвогар бўладилар, аммо буни амалга ошириш имкониятлари жуда кам бўлади. Ушбу ҳолат деярли барча жиноятчиларнинг ички шахсий низолари асосида юзага келади.

Кўпчилик ҳолатларда жиноятчи шахсларнинг қадриятлар ва нор-малар тизими бузилганини, яъни воқеликни нотўғри идрок этишини кузатиш мумкин. Уларнинг хулқини бир дақиқалик, муайян вазият билан боғлиқ майллар, энг қуйи даражадаги эҳтиёжлар эгаллаб туради.

Жиноят содир этган шахсларнинг эҳтиёжлари асосан қуйидаги хусусиятларга эга:

Page 288: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

288

– эҳтиёжларнинг торлиги, чекланганлиги, моддий-утилитар харак-терга эга эканлиги;

– ижтимоий зарур эҳтиёжларнинг (меҳнат, ахлоқий хулққа бўлган эҳтиёжларнинг) ривожланмаганлиги;

– шакли бузилган, ўртача стандартдан ва қондиришнинг қонуний имкониятларидан ортиқ бўлган эҳтиёжлар;

– бузилган эҳтиёжлар. Жиноятчи шахснинг типологиясида уч даражани фарқлаш лозим: 1) жиноятчининг умумий типи; 2) муайян тоифадаги жиноятчи шахс; 3) муайян турдаги жиноятчи шахс. Бу даражалар бир-бири билан

умумийлик, махсуслик ва яккалик каби муносабатда бўлади. Шахснинг ижтимоий ўзагини унинг йўналганлиги, ҳаётий муно-

сабатлари тизими, мотивли, қадриятли мўлжаллари ташкил этгани боис, бу ўзакнинг ўзи жиноятчи шахснинг типини белгилаши лозим.

Жиноятчидаги типик хусусиятнинг мезони, аввало, унинг ижти-моий хавфлилик даражаси, ғайриижтимоий бузилганлик меъёридир.

Ушбу мезонга кўра жиноятчиларнинг уч типини ажратиш мумкин: – ғайриижтимоий (ашаддий); – ноижтимоий (камроқ ашаддий); – руҳий бошқарув нуқсонлари бўлган жиноятчи шахс типи (тасо-

дифий). Ашаддий жиноятчилар қадриятлари ва мўлжалларининг йўнали-

ши мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади. Ғайриижтимоий ғаразли йўналишдаги жиноятчилар. Жиноят-

чиларнинг бу гуруҳи жамиятнинг моддий бойликларига, сарфланган меҳнат миқдори ва сифатига кўра тақсимланишига тажовуз қилади. Бундай жиноятчиларни куйидаги тўртта кичик гуруҳга ажратиш мумкин:

– хўжалик соҳасида жиноят содир этувчи (товарларни сохта-лаштириш, солиқ тўлашдан, лицензия олишдан бўйин товлаш ва ҳ.к.) жиноятчилар;

– хизмат вазифасини суиистеъмол қилувчи (хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш, мижозларни алдаш, пора сўраш орқали талон-торож қилишлар) жиноятчилар;

– ўғрилар – мулкни яширинча талон-торож қилиш билан боғлиқ тажовузлар қилувчи шахслар (ўғриликлар);

– фирибгарлар (ҳужжатларни қалбакилаштириш, алдаб товлама-чилик қилиш ва ҳ.к.).

Ғайриижтимоий ғараз ва зўравонлик йўналишидаги жиноятчи-лар – шахсга нисбатан зўравонлик қилиш билан ғаразли тажовузлар

Page 289: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

289

қилувчи шахслар (зўрлик билан товламачилик қилиш, талончилик, босқинчилик ҳужумлари ва ҳоказо).

Инсонийликка зид, тажовузкорона йўналишдаги жиноятчилар – бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва шахсий қадр-қимматига менси-май муносабатда бўладиган шахслар. Бу гуруҳда ҳам қуйидаги тўртта кичик гуруҳ мавжуд:

– безорилар; – ашаддий безорилар; – ҳақорат ва туҳмат орқали шахснинг шаъни ва қадр-қимматига

зиён етказувчи шахслар; – шахсга қарши тажовузкорона зўравонлик ҳаракатлари – қотил-

лик, номусга тегиш, баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этувчи шахслар.

Шу сабабли бундай жиноятларнинг психологик механизмини очиб бериш муҳим вазифа бўлиб, эҳтиётсиз хатти-ҳаракатларни шахснинг индивидуал хусусиятлари билан боғлашга имкон беради.

Хулқ-атвор акцентуацияси ва акцентуаллашган

жиноятчилар хулқ-атворининг хусусиятлари

Инсон хулқи мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса бўлиб, уни ўрга-нишда тизимли ёндашув ва эҳтимол тутилган жараёнлар ҳақидаги замонавий тасаввурларга эга бўлиш талаб қилинади. Ҳар бир ахлоқий ҳодисанинг моҳияти унинг шахс хулқининг умумий тузилишидаги ўрни билан боғлиқ. Индивидуал ривожланиш жараёнида ахлоқий тизимлар индивидуал ахлоқий стратегиянинг мураккаб мажмуига айланади ва шахснинг ахлоқий типини ҳосил қилади.

Анъанага кўра, ғайриижтимоий хулқ сабаблари икки гуруҳга – ижтимоий ва биологик сабабларга ажратилади. Бироқ ахлоқ-одоб меъёрлари (қоида)дан оғувчи хулқнинг кўплаб кўринишларини таҳ-лил қилиш мазкур муаммони бошқачароқ, яъни тизимли-интеграция-лашган (бирлашган) ҳолда ўрганиш зарур, деган хулосага олиб келади.

Ғайриижтимоий хулқ сабаблари ҳақида сўз борар экан, аввало, муаммони таҳлил қилишнинг асосий принципларини келтириб ўтамиз:

1. Ғайриижтимоий хулқ, нормадаги хулқ каби, кўп омилидир, у бир ёки ҳатто бир қанча сабабларнинг оқибати эмас. Бироқ алоҳида олинган индивидуал ахлоқий кўринишнинг кўп омиллар билан боғ-лиқлиги ва эҳтимолли хусусияти уни ўрганиб бўлмаслигини билдир-майди. Бу ўринда шахснинг типик индивидуал-психологик хусусият-лари ва ахлоқий қарашларини аниқлаш устун аҳамиятга эга. Ижти-

Page 290: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

290

моий ва биологик омиллар ўз-ўзича эмас, балки жиноятчи хулқининг типини ҳосил қилувчи унинг шахсий-психологик хислатларида бир-лашган ҳолда ғайриижтимоий хулқнинг аниқловчиларига айланади.

2. Ғайриижтимоий хулқ ижтимоий ижобий хулқдан йўналиш-ининг мазмуни бўйича ҳам, психорегуляцион хусусиятлари бўйича ҳам ажралиб туради. Шахс хулқи унинг эҳтиёжлари, англанган ва англанмаган майллари тизими, олдига мақсад қўйиш ва унга эришиш хусусиятлари билан ажралиб туради. Агар уни схема тарзида тасвир-лайдиган бўлсак, қуйидагича кўриниш ҳосил қилади.

Аксарият жиноятчиларнинг хулқига ижтимоий қадриятларга

мослаша олмаслик (дезадаптация) ва ўзини ўзи бошқаришдаги нуқ-сонлар хосдир. Индивиднинг ўзини ўзи бошқариш имкониятлари паст даражада бўлганида, ғайриижтимоий майллари, одатлари на-фақат назорат қилинмайди, балки уларнинг ўзлари хулқнинг мақсад ҳосил қилувчи механизмларига айланади.

3. Ғайриижтимоий хулқ индивиднинг ўз ижтимоий масъулиятини ҳимоя қилиш (ўзини оқлаш) мотивацияси, умум қабул қилинган иж-тимоий қадриятларнинг қадрсизланиши асосида амалга оширилади. Инсон хулқи унинг эҳтиёжлари ва йўналганлик соҳаси, қабул қилган қадриятлар тизими, умуминсоний маданиятдан баҳрамандлик дара-жаси билан боғлиқдир. Инсон ҳайвондан фарқли равишда қандайдир ягона хулқ тизимларига маҳкум эмас, у кўп функциялидир. Унинг хулқини аниқ инстинктив (туғма) майллари эмас, балки ижтимоий-лашув даражаси юзага келтиради.

4. Ғайриижтимоий хулқ – можароли хулқ бўлиб, доимо жамият-да, ижтимоий гуруҳларда, шахс билан ижтимоий гуруҳ, айрим шахслар ўртасида ва, ниҳоят, шахснинг ўзидаги ички зиддиятларга асосланган. Инсон хулқидаги ташқи ҳолатлар тизими унда шакл-ланган ички руҳий шарт-шароитлар тизими орқали намоён бўлади. Ушбу ички руҳий шарт-шароитларга қуйидагилар киради:

– қадриятлар тизими;

эҳтиёж англанган ва

англанмаган майллар

мақсад қўйиш ва унга эришиш

Шахс

Page 291: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

291

– ахлоқий йўналганлик; – хатти-ҳаракатнинг умумлашган усуллари; – ўзини ўзи тартибга солишнинг психодинамик хусусиятлари. 5. Инсон хулқида на объектив, на субъектив омилларни алоҳида

ажратиш мумкин. Ижтимоий омиллар одамлар хулқига бевосита ички шахсий, индивидуал-психологик ҳодисалар орқали таъсир кўрсатади (ва бу, баъзан «жиноий табиат» иллюзиясини юзага келтиради).

6. Шахс қанчалик кам ижтимоийлашган бўлса (бу, одатда, жиноятчи шахснинг ўзига хос хусусиятидир), биологик омилларнинг устун (доминанта) бўлиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Инсон онгининг ривожланиши қанчалик чекланган бўлса, унинг хулқида иерархик жиҳатдан қуйи турадиган мотивация даражалари шунчалик катта роль ўйнайди.

Криминолог олим З. С.Зарипов ва И.Исмаиловлар жиноий хулқ шаклланиш жараёнини қуйидаги тоифаларга ажратишади: 1) шахс эҳтиёжи ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ жиноий хулқ шакл-ланиш жараёни; 2) шахс эҳтиёжи (манфаати) ва имконияти ўртасидаги фарқ (қарама-қаршилик) билан боғлиқ жараёнлар; 3) шахс маънавий ва ҳуқуқий тасаввурининг, қадриятлар ва ижтимоий йўналишининг бузилиши билан боғлиқ жараёнлар; 4) қарор қабул қилиш ва амалга оширишдаги нуқсон ва камчиликлар билан боғлиқ жараёнлар1.

Жиноий хатти-ҳаракат жараёни қуйидаги асосий қисмларни ўз ичига олади: мотивация, қарор қабул қилиш ва уни амалга ошириш. Ҳар қандай ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хатти-ҳаракат бу шахсдаги ўзига хос хусусиятлар билан ташқи муҳитнинг ўртасидаги алоқанинг натижаси деган фикрга асосланган ҳолда муайян жиноий хатти-ҳаракат жараёнини қуйидагича тасвирласа бўлади:

1 Қаранг: Зарипов З.С., Исмаилов И. Криминология. – Т., 1996 – Б. 130.

Шахснинг хусусиятлари

Мотивация

Қарор Амалга ошириш

Ташқи муҳит

Page 292: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

292

Рус олими Г. А. Аванесов инсон хатти-ҳаракатига салбий таъсир этувчи қуйидаги биологик шарт-шароитларни ажратади:

– жинсий бузилиш ва жиноятларнинг сабабига айланадиган биологик эҳтиёжлар патологияси;

– асаб тизимининг қўзғалувчанлигини кучайтирадиган, ноадекват реакцияни келтириб чиқарадиган ва ҳаракатларни ижтимоий назорат қилишни қийинлаштирадиган асаб-руҳий касалликлар (психопатия-лар, невростениялар, касаллик ва соғлиқ чегарасидаги ҳолатлар);

– турли хил психосоматик, аллергик, заҳарвандлик билан боғлиқ касалликларга олиб келадиган ва қўшимча жиноий омил бўлиб хиз-мат қиладиган психофизиологик зўриқишлар1.

Руҳий аномалия (нормадан оғиш)лар эса ирсий (генетик) илдиз-ларга эга бўлиб, асабий-руҳий бузилишлар фақат ноқулай муҳит таъсиридагина жиноий хулқнинг сабаби бўлиши мумкин.

XX асрнинг 20-йилларидаёқ психиатрлар (Ю. М. Антонян, Ц. А. Бородин, М. В. Виноградов, Ц. А. Голуб ва бошқ.) жиноий хулқ тури билан руҳий аномалия ўртасида боғлиқлик мавжудлигини таъкидлаганлар. Масалан, рус олими Ю. М. Антоняннинг фикрича, «...ақли ожизлар, кундалик ҳаётга мослаша олмайдиганлар ўзлари-нинг тубан эҳтиёжларини қондириш мақсадида ўғрилик, баъзан эса қотиллик жиноятларини содир этадилар. Беқарор ва ташқи муҳит таъсирига тез берилувчан ихтиёрсиз психопатлар одатдаги ўғрилар сафини осон тўлдирадилар, маъносиз руҳий ҳис-туйғулар ва кучли тубан майлларга эга бўлган психопатлардан эса бандитлар, ғаразли қотиллар бошқаларга қараганда осонроқ ҳосил бўлади, патологик қўзғалувчанлиги билан ажралиб турадиган психопатлар арзимаган нарса туфайли атрофдагилар билан осон айтишиб қоладилар, жамоат тартибини бузадилар»2.

Руҳий аномалияларга чалинган шахсларнинг улуши (коэффи-циенти) барча жиноятчиликларнинг тахминан 70 % ини ташкил қилади.

Маълум бўлишича, руҳий аномалия ҳолатида шахслар томонидан жисмоний куч ишлатиш (одам ўлдириш, номусга тегиш, тан жароҳати етказиш) ва безорилик жиноятлари содир этилган.

Шу маънода аксарият жиноятчи шахсларнинг хулқида жанжалкаш-лик, тез таъсирланиш, салбий майлларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши,

1 Қаранг: Аванесов Г. А. Криминология и социальная профилактика. – М., 1999. – С. 226–230.

2 Қаранг: Антонян Ю. М. Преступность и психические аномалии. – М., 1990. – С. 67.

Page 293: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

293

ўз хулқини ижобий қадриятлар ва мотивациялар билан бошқариш механизмининг сустлигини кузатиш мумкин. Мазкур ахлоқий кўри-нишларнинг бари генетик аномалиялар – Клайн Фельтер синдроми (ортиқча X-хромосома – 47/XXY синдром ёки ортиқча Y-хромосома – 47/XYY синдром) деб номланади. Бунда ортиқча Х-хромосома ҳаддан ташқари тажовузкорлик билан, ортиқча Y-хромосома эса мақ-сад қўйиш ва унга эришиш соҳасидаги оғиш (аномалия)лар, хулқнинг иродавий бошқарувидаги бузилишлар билан изоҳланади1.

Шундай қилиб, инсон хулқи ягона биоижтимоий омил билан боғлиқдир. Биологик жиҳатдан мерос сифатида олинган инсон хис-латлари муайян ижтимоий шароитларда унинг руҳий хислатлари ривожланиши учун шарт-шароит ҳисобланади.

Ҳар бир жиноят ғайриижтимоий йўналишдаги бошқарув механизм-ларга эга хулқ натижасидир. Хўш, бу субъектив руҳий омил жиноят-ни келтириб чиқаришга сабаб бўладими?

Албатта, руҳий омиллар жиноят содир этилишида биринчи ўринга чиқади ва бу уларнинг биринчи сабаби эканлиги хусусидаги фикрни юзага келтиради. Аслида, руҳий омилларнинг ўзи жиноятчи шахси шаклланишининг ҳақиқий шароитларида юзага келади.

Инсон хулқида ташқи омиллар тизими ички шарт-шароитлар тизими билан белгиланади. Шу боис ҳар бир жиноятда объектив ва субъектив омилларнинг бирлиги кўринади. Ҳеч бир ташқи омил ҳам, ҳеч бир ички ҳолат ҳам ўз-ўзича ахлоқий актни юзага келтирмайди.

Шу маънода аксарият жиноятчиларда ўз-ўзидан юзага келадиган майлларнинг тасодифий вазиятларга боғлиқлиги хосдир. Шахснинг ўзини ўзи бошқариш тизимининг тарқоқлиги аксарият жиноятчи-ларни бир-биридан ажратиб турувчи асосий психологик жиҳатлардан биридир. Жиноятчиларнинг айрим худбинона интилишлари ғайри-ижтимоий тус олганда уларнинг ахлоқий тизимини онг ости майл-лари даражасида бошқаради.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ҳуқуқбузарликни, ҳуқуқ-бузар шахснинг психологиясини ўрганиш, билиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари фаолиятида, жиноятчиликни олдини олишда, унга қарши курашишда ҳамда тергов жараёнида самарали фаолият олиб бориш учун қулай имкониятлар яратади. Масалан, тинтув, тергов ҳаракати олиб бораётганда керакли объектни топиш учун ҳуқуқбузар шахснинг хатти-ҳаракатларидан билиб олиш мумкин.

1 Қаранг: Еникеев М.И. Юридическая психология. – СПб., 2005. – С. 55.

Page 294: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

294

Ҳуқуқбузар шахсларда хавотирланиш ўзига хослигини инобатга олиб, ушбу шахс ўзи атрофига яқин жойда керакли объектни бекитиб қўйиши мумкин. Ҳар бир жиноятчини ўзига хос бўлган психологик хислатлари мавжуд бўлиб, у бошқа шахсларнинг хислатларига ўхшамай-ди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари ҳар бир ҳуқуқбузар шахсларнинг руҳиятини тўлиқ тушунишлари керак. Буни билиш эса фақатгина психологик билим ва тажрибалар ёрдамида амалга оширилади.

Мустақил Ўзбекистон Республикасининг гуллаб равнақ топиши ва бугунги тараққиёти учун аввало ҳуқуқбузарликни олдини олишда жиноятчиларнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари учун муҳим психологик омил бўлиб ҳисобланади.

Жиноий гуруҳлар ва уюшган жиноятчилик ҳақида тушунча

Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида фуқаролар,

давлат ва, умуман, жамиятимизга хавф солаётган, халқимизнинг фаровон-лигини таъминлаш сиёсатини амалга оширишга салбий таъсир ўтка-зишга уринаётган уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳуқуқни муҳо-фаза қилиш органлари олдида турган асосий вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов инсон, оила, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан, айниқса уюшган жиноятчиликнинг хавфли кўринишларидан бири бўлган террорчилик тажовузларидан ҳимоя қилишга катта эътибор қаратиб. Шундай таъкидлаган эди: «Жиноятчилик ва коррупция жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради. Жамият аъзо-ларининг фуқаролик мавқеини йўққа чиқаради. Амалга оширилаётган ўзгаришларга салбий муносабат юзага келиши учун шароит яратади. Ислоҳотлар ғоясининг ўзини обрўсизлантиради ва эски замонларни, шу жумладан «қудратли марказнинг кучли қўли»ни қумсаш ҳиссини туғдиради. Ўтмиш даврининг муайян қийинчиликлари шароитида фуқаролар онгида, айниқса ёш авлоднинг бир қисмида, ҳаётда юксак турмуш даражасига эришишнинг асосий усули қонунга хилоф фаолият билан боғлик, деган мутлақо ахлоққа зид нуқтаи назар шакл-ланиши ва қарор топиши мумкин. Қинғир йўл билан бойлик ортти-ришга интилиш, башарти у жамиятнинг ва ҳуқуқий назоратнинг эътиборидан четда қолса, одамларни, айниқса ҳаётга эндигина қадам қўйиб келаётган ёшларни ёмон йўлга оғдиради»1.

1 Қаранг: Каримов И. А. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Т. 6. – Т., 1998. – Б. 91–92.

Page 295: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

295

Касбий психологиянинг энг долзарб муаммоларидан бири гуруҳ бўлиб жиноят содир қилувчи шахслар психологиясини ўрганишидир.

Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунида бир шахснинг икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этиши ёки жиноий фаолият юритиши қонунда айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига киритилган (масалан, такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиш). Ҳақиқатан ҳам ушбу кўрсаткич шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасини оширади. Агар жиноий фаолиятни икки ёки ундан ортиқ шахслар содир этган бўлса, жиноятларнинг ҳамда гуруҳнинг ижтимоий хавф-лилик даражаси юқори бўлади.

Шу маънода жиноятчилар дунёсига қириб бораётган жиноий гуруҳлар шаклланишининг умумий психологик сабаб ва шароитлари қуйидагилардан иборат:

биринчидан, жамиятда мавжуд истеъмол ва тақсимот ўртасидаги адолатсизликнинг мавжудлиги бўлиб, бу, ўз навбатида, айрим шахс-лар психикасида кучли эмоционал зўриқишларни келтириб чиқаради. Натижада айрим шахслар жиноий гуруҳ тузишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйиши;

иккинчидан, жамиятдаги айрим шахс, гуруҳ ва жамоалар ўрта-сидаги манфаатлар тўқнашувининг доимий мавжудлиги бўлиб, унинг кескинлашуви ҳам жиноий уюшмаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши;

учинчидан, қонун ҳукмидан қониқмаслик, одатда уни «адолатсиз» ҳукм деб билиш тариқасида ҳис-ҳаяжоннинг, ички руҳиятнинг жумбиш-га келиши, нафрат ҳиссининг қўзғалиши ҳам ўз навбатида жиноий гуруҳларнинг пайдо бўлишига асосий мотив бўлиб хизмат қилиши;

тўртинчидан, жиноятчилар дунёсининг таъсирига тушиб қолиш, уни тарғиб қилувчи ғояларга эмоционал ҳолатда берилиб кетиш натижасида онгли ва онгсиз тарзда жиноий гуруҳ тузилиб қолиши;

бешинчидан, мавжуд қонунларни билмаслик, ундан етарли дара-жада хабардор бўлмаслик натижасида, ёшлик, уқувсизлик, шунчаки қизиқиш туфайли жиноий гуруҳ тузиш ёки унга аралашиб қолиш эҳтимолининг мавжудлиги;

олтинчидан, аниқ бир мақсадни кўзлаб, маълум режа, мотив асо-сида жиноят содир этиш учун бирлашиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, жиноий гуруҳларнинг шаклланишига олиб келувчи махсус психологик омиллар ҳам мавжуд, уларга:

– «бирлашмай туриб» жиноят содир этиб бўлмаслиги;

Page 296: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

296

– жиноий манфаатларнинг умумийлиги; – шахсий майллар; – умумий ахлоқ нормалари, умумий эътиқодлар, ҳуқуқий онгдаги

ўхшаш нуқсонлар ва шу кабилар киради. Жиноий гуруҳларга қуйидаги белгилар хосдир (улар ушбу гуруҳ-

ларнинг уюшқоқлик даражасига кўра кўп ёки кам даражада намоён бўлади):

– уюшганлик – қатъий иерархик тузилишнинг мавжудлиги, қаттиқ интизом, қуйи бўғинларнинг юқори бўғинларга бўйсуниши;

– барқарорлик – узоқ муддатли ва барқарор жиноий алоқалар ҳамда фош бўлганидан ва жиноий таъсир чораси қўлланилганидан кейин тикланиш (бутунлай ёки қисман);

– жипслик – гуруҳ аъзоларининг алоқа, бирлашиш даражаси. Жипсликнинг детерминантлари қуйидагилардан иборат:

1) аъзоларнинг бир-бирига тортадиган мотивацион асос, жумла-дан уларнинг ғаразли шахсий манфаат ва эҳтиёжлари мажмуи;

2) жиноий гуруҳ аъзоларининг гуруҳ мақсадлари, дастури, низомида ўз ифодасини топадиган мотивлари;

– ҳимояланганлик – тузилмада ҳимоя, таъминот блокларининг, руҳий таъсир ва жисмоний зўрлик аппаратининг мавжудлиги.

Иштирокчиликнинг уюшган шаклларига уюшган гуруҳ ва жиноий уюшмалар киради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 29-мод-дасининг 4-қисмида «уюшган гуруҳ» тушунчаси кўрсатилган бўлиб, унда «икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади»1, дейилган. Бу билан қонун «жиноий фаолият» уюшган гуруҳнинг зарурий белгиси эканлигини кўрсатмоқда. Бироқ Жиноят кодексида «жиноий фаолият»га таъриф берилмаган. Хўш, унда «фаолият» сўзининг ўзи нимани англатади?

Фаолият – инсоннинг турмуш кечириш усули. Бу тушунча инсон онгли равишда иштирок этадиган, мақсадга йўналтирилган жараённи билдиради. Фаолият одам эҳтиёжини қондириш воситаси сифатида вужудга келади. Лекин бу фақат восита ва шароитдангина иборат бўлмайди, балки турмушнинг шакли ва усули ҳисобланади. Фаолият-да инсоннинг ўзи шаклланади, унинг қобилияти ривожланади. Инсон фаолиятининг бошланғич шакли – меҳнат, моддий амалиёт ҳисобла-нади. Меҳнат фаолияти жисмоний меҳнат ва тафаккурдан иборат

1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. –Т., 2008. – Б. 13.

Page 297: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

297

бўлиб, бир-бирини ўзаро тақозо этади. Мақсад, предмет, восита ва натижа фаолиятнинг зарурий жиҳатларидир.

«Фаолият» тушунчасининг мазмунидан кўриниб турибдики, у инсоннинг турмуш тарзини англатади. «Фаолият» тушунчасини жиноий фаолият билан таққослаб шуни айтиш мумкинки, жиноий фаолият бир неча ижтимоий хавфли қилмишларни доимий содир этишда ёки жиноят содир этишни «касб» қилиб олишда намоён бўлади.

Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиши муаммосига кўпгина олимлар тушунча беришга ҳаракат қилган, аммо уларнинг мулоҳазалари турлича бўлиб, ҳанузгача ягона фикр мавжуд эмас. Жумладан, А. И. Гуров «жиноий фаолият жиноятчиларнинг асосий ёки қўшимча фойда олиш манбаи»1, деб ёзади

Бу фикр чуқурроқ таҳлил қилинса, айрим уюшган гуруҳларга мос келмаслиги кўринади. Масалан, шахсларнинг миллий, ирқий ёки диний мансублигига қараб, уларнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш мақсадида тузилган уюшган гуруҳ, геноцид жиноятини содир этиш учун бирлашган гуруҳ, доимий равишда номусга тегиш жиноятини содир этиш учун бирлашган гуруҳ ва бошқалар.

Ҳуқуқшунос олимлар А. С. Якубов ва Р. Кабулов қуйидаги бел-гиларни ажратишган ва уларнинг йиғиндиси гуруҳни уюшган деб ҳисоблаш учун жиноий-ҳуқуқий асос бўлишини таъкидлашган:

1) олдиндан тил бириктириш; 2) жиноий фаолият билан ҳамкорликда шуғулланиш учун бирлашиш; 3) уюшганлик. Юқорида келтирилганлар олимлар берган таъриф бу борада маса-

ланинг моҳиятини аниқроқ ифодалайди. Яъни «жиноий фаолият – айрим жиноят таркиблари йиғиндисидан иборат ягона тизимни вужудга келтирувчи, ташкиллашган бир неча қилмишлардан иборат»2, дейилган. Бу таъриф қисқа бўлишига қарамай, бир неча жиноятларни содир этиш фақат ягона тизим шаклида жиноий фаолиятни ташкил этишини англатади. Аммо бу таърифда бир неча жиноят таркиблари ҳақида сўз юритилган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, уюшган гуруҳ нафақат таркибида бир неча жиноят бўлган қилмишни, балки таркибида биргина жиноят бўлган қилмишни содир этиш билан ҳам кўзга ташланиши мумкин.

1 Қаранг: Гуров А.И. О некоторые вопросы криминального профессио-нализма // Советское государство и право. – 1987. – №5. – С. 82 – 86.

2 Қаранг: Якубов А. С., Кабулов Р. Новое в уголовном законодательстве. – Т., 1995. – С. 14.

Page 298: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

298

Уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланишининг объектив ва субъектив белгилари мавжуд. Гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланганлигини кўрсатувчи биринчи мезон сифатида гуруҳ аъзоларининг бир неча жиноятлар содир этганлигини ва яна содир этишга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтиш мумкин. Шу билан бирга, ўта пухта ташкиллаштирилган, тайёргарлик кўриш учун кўп вақт талаб қилинадиган ягона жиноятни содир этган гуруҳни ҳам жиноий фаолият билан шуғулланган деб ҳисоблаш мумкин (бунда жиноятнинг ва унда иштирок этган шахсларнинг ижтимоий хавфли-лик даражаси ҳамда бошқа бир қанча омиллар инобатга олинади).

Умуман олганда, жиноий гуруҳлар жиноят содир этиш учун ташкил этилган, деб айтиш мумкин.

Жиноий гуруҳларнинг шаклланганлик даражасига қараб қуйида-ги турларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:

1) жиноий жамоа; 2) жиноий корпорация; 3) гуруҳ ассоциацияси; 4) аморф (диффуз) гуруҳлар. Аморф гуруҳдагиларда аниқ тизим йўқ, вазифа бўлинмаган,

аслида жиноятни содир қилиш нияти йўқ. Масалан, кинога, самолётга, поездга чипта олишда пайдо бўлиб қолади.

Ассоциация гуруҳи уюшган, бошида улар жиноят содир қилиш учун эмас, балки баъзи бир эҳтиёжларини қондириш учун йиғилади, лекин яхши жиноий гуруҳ бўлиб шаклланиши мумкин. Лекин бу гуруҳ-ларнинг ядросини ташкил этадиган, жиноятга қарши зид ҳаракат қила-диган шахслар мавжуд, улар барибир жиноят содир қилиши мумкин. Шунинг учун улар ҳуқуқбузарлар компанияси деб номланади.

Тез-тез йиғилиб турадиган жиноий гуруҳлар мавжуд, улар жиноят содир қилишдан аввал йиғилишади, масалан, ўғирлик, фирибгарлик, буларни гуруҳ ичидаги ядро бошқаради. Улар билан ишлаш анча оғир, уларнинг ўз анъаналари мавжуд, бу анъаналардан чиқишнинг ўзи бўлмайди. Бу ерда вазифалар тақсимланади, ўзаро ҳамкорликда поғона пайдо бўлади, субъектив боғланиш жуда тўғри ва ишончли бўлади. Бундай гуруҳлар жиноятни олдиндан режалаштиради, ташкил-лаштиради. Бу жиноий корпорация дейилади. Шахс бу гуруҳда қолар экан гуруҳ ахлоқини ўзлаштиради ва ўзида шуни синаб кўради.

Жиноий гуруҳ ва уюшган жиноятчилик психологияси қуйида-гиларда намоён бўлади. Уюшган жиноятчиликка хос асосий хусусият юксак даражадаги ўзини ўзи бошқариш ва иерархик тузилишга эга

Page 299: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

299

бўлишдир. У бошқарув, раҳбарлик, бўйсуниш ва жиноятчилар ўртасида вазифалар тақсимланишининг учта, бир қатор ҳолларда эса ундан кўпроқ даражаларига эга. Аксарият ҳолларда ушбу жиноий ташки-лотлар пирамидасимон тузилишга эга бўлади. Мазкур пирамиданинг чўққисида асосий етакчи (лидер), унинг бевосита атрофида эса асосий қарорларни қабул қиладиган кичикроқ гуруҳ бўлади.

Жиноий гуруҳ психологияси жиноий психологиянинг махсус бўлими сифатида тузилманинг келиб чиқиши, таркиби, унда вазифа-лар тақсимоти, шунингдек бошқарувнинг психологик механизмлари-ни ўрганади.

Ўз вақтида фош этилмаган ва жазоланмаган жиноятчи жуда хавф-лидир, чунки у сурбетлашиб боради ва майда жиноятлардан кўпинча катта жиноятларга ўтади, бунинг устига жазосиз қолиш бошқа бе-қарор шахсларда ҳам жиноий мақсадлар шаклланишига катта таъсир кўрсатади ва жиноий гуруҳлар ташкил этилишига кўмаклашади. Жиноий гуруҳнинг ташкил этилиши ижтимоий хавфнинг нафақат миқдор, балки сифат жиҳатдан кучайишидир. Бир қатор ҳолларда шахс ёлғиз ўзи соф техник жиҳатдан жиноий ҳаракатларнинг бутун режасини амалга ошира олмаслигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Жиноий гуруҳни таҳлил қилишда иштирокчилари орасидан қуйи-дагилари ажратилади:

– умуман гуруҳ ёки унинг айрим қисмларининг (иштирокчилари-нинг) ташкилотчиси;

– «масъул» жойдаги ижрочи; – иккинчи даражали ижрочи; – мухолиф, гуруҳнинг «бўш бўғини» (иродали инсон бўлиши ҳам

мумкин); – ўзи иштирок этаётган жиноятнинг содир этилишига қалбан

рози бўлмаган субъект. Кўпинча бу бўғин гуруҳ ичида низоли вазиятни юзага келтиради.

Жиноий гуруҳлар уюшганлик даражасига кўра уюшган жиноий гуруҳлар, жиноий ташкилотлар ва жиноий уюшмаларга бўлинади.

Жиноий гуруҳнинг психологик тузилиши – қарор топган, интегра-циялашган (бирлашган) муносабатлар – жиноий гуруҳ аъзоларининг атроф муҳит билан муносабатлари. Интеграциялашган муносабатлар-нинг психологик тавсифи гуруҳ ичида шаклланган (шахслараро, горизонтал ва вертикал) муносабатни билдиради.

Уюшган жиноий гуруҳнинг интеграциялашган муносабатлари (масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳокимият органлари

Page 300: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

300

билан муносабатлар) аввало у жиноий қилмишларни содир этадиган муҳитга, унинг шаклланиши ва ривожланишига имкон берган ижти-моий-иқтисодий, ижтимоий-психологик ва бошқа шарт-шароитларга (коррупция, хуфия иқтисодиёт ва ш.к.) боғлиқ.

Интеграциялашган муносабатлар гуруҳ аъзоларининг функционал вазифалари табақалашувига, яъни вазифалар тақсимотига, жиноий гуруҳ иштирокчилари ўртасидаги жиноий фаолиятнинг хусусияти билан боғлиқ вазифаларга, иерархик поғонада эгаллаб турган мавқеи, мақоми ва шу кабиларга асосланади.

Жиноий гуруҳнинг қандай фаолият кўрсатишига қараб интегра-циялашган муносабатларнинг хусусияти ҳақида сўз юритиш мумкин.

Жиноий гуруҳ фаолиятига унинг фаолият соҳасининг замон ва маконда аста-секин кенгайиб бориши, содир этилган жиноятларнинг кўпайиши, оғирроқ жиноятларга ўтиши хосдир.

Жиноий фаолиятнинг кенгайиши жараёнида жиноий гуруҳ ичида психологик ва функционал тузилмаларнинг шаклланиши юз беради. Гуруҳнинг ривожланиш даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг ички психологик тузилиши ҳам шунчалик аниқ кўринишга эга бўлади. Гуруҳ жипслашиб боради, унинг таркиби барқарорлашади, фаолияти мақсадга йўналган тус олади, гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланади.

Жиноий гуруҳ ривожланишининг қонуниятини ушбу гуруҳ иш-тирокчилари ўртасидаги эмоционал (ҳиссий) муносабатларнинг аста-секин биргаликдаги фаолиятга асосланган соф ишга, функционал муносабатларга айланиши ташкил қилади.

Уюшган жиноий гуруҳда ишга оид муносабатлар ҳал қилувчи хусусиятга эга бўлиб, ҳиссий, шахсий муносабатлар аста-секин йўқо-либ боради, бир қатор ҳолларда эса бундай муносабатлар умуман бўл-маслиги ҳам мумкин. Иштирокчилари қариндошлик ришталари билан боғлиқ бўлган гуруҳларда ҳам худди шундай жараёнлар кўзга ташланади.

Жиноий гуруҳ шаклланиши ва фаолият кўрсатишининг охирги қонунияти – унда доимо икки қарама-қарши куч амал қилишидир. Бири жиноий гуруҳ аъзоларини янада жипслаштириш ва яқинлашти-ришга қаратилган бўлса, бошқаси – уларни ажратишга қаратилган.

Бироқ жиноий гуруҳ муваффақиятли фаолият кўрсатаётган давр-да руҳий жиҳатдан жипслашган тузилма сифатида намоён бўлади. У жиноятларни муваффақиятли содир этишда давом этаётган, фош бўл-май қолаётган экан, унинг аъзолари ўртасида бирлашиш ва жипсла-шиш тамойили устунлик қилади. Агар жиноий гуруҳ қандайдир

Page 301: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

301

муваффақиятсизликка учраса ҳамда фош бўлиш ва гуруҳ аъзолари-нинг жавобгарликка тортилиш хавфи юзага келса, унинг ажралиш тамойили кучаяди, яширин низолар, зиддиятлар кўринади, иштирок-чилари ўртасидаги муносабатларда кескинлик ортади.

Жиноятнинг гуруҳ таркибида содир этилиши жиноят таркиби-нинг айбни оғирлаштирувчи белгиси ҳисобланади. Одатда оддий, уюшган жиноий гуруҳлар ва жиноий ташкилотлар ажратилади.

Ҳар бир жиноий гуруҳ унга хос бўлган гуруҳий ташкилот, гуруҳий динамика, аъзоларининг гуруҳдаги вазифаларининг ва социометрик мақомларининг функционал тақсимотига эга бўлган ижтимоий гуруҳ ҳисобланади ҳамда жиноий фаолиятнинг жамоа субъектини ташкил этади.

Бир неча шахсдан ташкил топадиган оддий жиноий гуруҳ қатъий иерархик ташкилотга эга бўлмайди, бундай гуруҳда етакчилик қисқа муддатли хусусиятга эга бўлиши мумкин (квартира ўғрилари, кўча талончилиги, фирибгарлар, вояга етмаган ҳуқуқбузарлар гуруҳлари).

Уюшган жиноий гуруҳга иерархик тузилиш, гуруҳда вазифалар-нинг функционал тақсимланиши, барқарор жиноий жипслик, қатъий ягона бошчилик, жиноий субмаданиятга эгалик хосдир. Бундай гуруҳда жиноий «ҳунар» пухта режалаштирилади, кенг тармоқ отган гуруҳлараро алоқалар мавжуд, ахборот хизмати, жиноят изларини яшириш, ниқоблаш ва йўқ қилиш йўлга қўйилган. Бундай жиноий гуруҳ таркибида барқарор жиноий-касбий малакаларга эга бўлган профессионал жиноятчилардан иборат бирламчи гуруҳ (гуруҳ ядроси) ажралиб туради. Бундай гуруҳлар нисбатан мустақил бўлиб, одатда коррупциялашган алоқаларга эга бўлмайдилар. Улар доимий даромад келтирадиган масканлар ва доимий назорат қилинадиган ҳудудларга эга бўлмайди. Бироқ уларнинг жиноий фаолияти юқори даражадаги профессионализми, гуруҳий жипслиги, шафқатсизлиги билан ажралиб туради (бандалар, шайкалар). Булар одатда анъанавий жиноий гуруҳлар деб аталади.

Бундай гуруҳларнинг асосий қисмини «жанггарилар» – жисмонан бақувват, шафқатсиз ва гуруҳ бошлиғига садоқатли одамлар ташкил қилади. Улар муайян ҳудудни назорат қилади (фирибгарлик билан шуғулланади, тижорат тузилмаларига «ҳомийлик» қилади, ўлпон йиғади ва даюслик билан шуғулланади).

Уюшган жиноий гуруҳлар ижтимоий уюшган бирлик сифатида фаолият кўрсатадилар, кенг миқёсдаги ижтимоий алоқаларга эга бўлган умумий (ягона) функционал-иерархиялашган тизимга бирлашадилар,

Page 302: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

302

катта миқдордаги пулга эга бўлган жамғармалар ташкил қиладилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини коррупцияга тортиш орқали ўз хавфсизлигини таъминлайдилар. Уларнинг жиноий фаолияти кўп ҳолларда легал (қонуний) ташкилотларнинг фаолияти билан ҳам боғ-лиқ бўлади. Жиноий синдикатлар хайрия ишларини амалга ошириш, сиёсий алоқаларни йўлга қўйиш орқали ўзининг обрўсини мустаҳ-камлашга ҳаракат қиладилар.

Жиноий гуруҳни уюшган деб аташ учун асосий мезон тариқасида қуйидаги белгиларни ҳисобга олиш лозим:

– гуруҳнинг барқарорлиги; – ташкилотчининг бўлиши; – бир неча жиноят содир этиш мақсадида тузилганлиги; – жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишланганлиги; – ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлиги; – техника билан таъминланганлиги; – жиноятни яшириш чоралари кўрилганлиги; – умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўрсат-

маларига итоат қилиниши ва шу кабилар. Уюшган гуруҳнинг яна бир нечта қўшимча белгилари мавжуд

бўлиб, улар факультатив белгилар деб юритилади. Бу белгиларнинг мавжудлиги гуруҳнинг ижтимоий хавфлилигини оширади, аммо иштирокчиликни шаклларга ажратишга таъсир этмайди. Буларга қуйидагилар киради:

Гуруҳнинг техник воситалар билан таъминланганлиги. Суд амалиёти ходимлари ишини енгиллаштириш мақсадида бу белгини биз факультатив белгилар қаторига қўшдик. Чунки гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиши учун техника керак бўлмаслиги мумкин, масалан, буюртма орқали одам ўлдириш жиноятини бажарувчи уюшган гуруҳларнинг жиноий фаолияти учун фақат ўқотар қурол керак ва улар бошқа техника сотиб олмаслиги мумкин. Техника билан таъминланганлик деганда, гуруҳнинг фаолият юритишда техникадан, масалан, автотранспорт воситаси, овоз эшитиш, суратга олиш, видео ва бошқа аппаратлар, турли рациялар ва бошқа шунга ўхшаш восита-лардан кенг фойдаланишини тушуниш керак.

Вазифаларнинг тақсимланганлиги. Бу уюшган гуруҳнинг яна бир факультатив белгиси ҳисобланади. Гуруҳ аъзолари белгиланган вазифаларни бажаради, аммо айрим ҳолларда вазифалар аниқ белги-ланмайди ва гуруҳ аъзоси кейинги жиноятни содир этишда қайси вазифани бажаришини билмайди, жиноий фаолият давомида у бир

Page 303: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

303

вазифани бажаришдан иккинчи вазифани бажаришга ўтказилиши ёки бевосита жиноят содир этиш вақтида вазифаси аниқ бўлиши мумкин.

Умумий пул жамғармасининг мавжудлиги. Умумий пул жамғар-маси жиноятчилик дунёсида «обшак», «умумий қозон» деб юритила-ди. Уни ташкил этишдан асосан икки мақсад кўзда тутилган: бирин-чидан, гуруҳ аъзоларининг фавқулодда вужудга келадиган эҳтиёж-лари (қамоққа олинган пайтда уни ва оила аъзоларини таъминлаш), гуруҳнинг манфаатлари ва йўлбошчининг айрим харажатлари учун сарфлаш; иккинчидан, гуруҳ аъзоларининг барқарорлигини таъмин-лаш мақсадида тузилади. Гуруҳ аъзолари ўзларини «ижтимоий» ҳимояланган ҳисоблайдилар ва шу йўл билан уюшган гуруҳ аъзоларига нисбатан ғамхўрлик қилинаётганлиги кўрсатилади. Ушбу жамғарма айрим уюшган гуруҳларда мавжуд бўлмаслиги мумкин.

Гуруҳда жиноий фаолиятни касб қилиб олган шахсларнинг мав-жудлиги. Айрим уюшган гуруҳлар таркибида жиноий фаолият ҳаёт тарзига айланган шахслар бўлади. Кўп ҳолларда бундай шахслар гуруҳга йўлбошчилик қилади ёки гуруҳнинг «обрўманди» саналади. Бундай шахслар ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмайди. Уларни гуруҳ жиноий фаолиятда уддабурон «малакали кадр» сифа-тида ва жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларига ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида сақлайди.

Гуруҳнинг ўқотар қуроллар билан таъминланганлиги. Уюшган гуруҳлар доимий равишда катта фойда олиш ва гуруҳнинг барқарор-лигини таъминлаш, жиноятларни «муваффақиятли» содир этишга интилади. Кўпчилик уюшган гуруҳлар шу мақсадда ўқотар қурол-ларни қўлга киритадилар ва жиноятларни содир этишда бевосита ундан фойдаланадилар.

Ижтимоий назоратни бартараф этиб, жиноий фаолиятга шароит яратиб берувчи тизимнинг мавжудлиги. Уюшган гуруҳнинг мавжудлиги ва жиноий фаолият билан шуғулланишида ушбу тизим-нинг аҳамияти катта. Уни ташкил этувчи шахслар бевосита жиноят содир этишда қатнашмасалар ҳам жиноят содир этилишига шароит яратиб берадилар. Масалан, айрим давлат назоратини олиб борувчи мансабдор шахслар жиноий гуруҳ фаолиятига, маълум сабабларга кўра, тўсқинлик қилмайдилар ва бунинг натижасида давлат ҳамда фуқароларга жиддий моддий ва маънавий зарар етказилади.

Уюшган жиноятчиликнинг асосий белгилари: 1) турғунлиги ва режа билан иш қилиши; 2) юқори ташкилотчилиги ва лидер ядросининг борлиги;

Page 304: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

304

3) қўлга тушмаслик учун ниқобланишнинг мавжудлиги; 4) катта пулга эгалиги; 5) чуқур конспиратив характерга эга эканлиги; 6) таъсир доирасининг кенглиги; 7) фаолиятини янгилаб бориши (тажриба асосида); 8) жамиятга қарши ғоясининг аниқлиги. Аниқ вазифаларнинг тақсимланиши, гуруҳлардаги иерархиялаш-

ган тизимнинг ички жипслиги асосида манфаатлар ётади. Қаттиқ тартиб, топшириқларни сўзсиз бажариш, фаолиятни ўз қонун-қоида-лари асосида олиб бориш, сукут сақлаш гуруҳ учун муҳим роль ўйнайди. Мана шу тартибдан қайсидир банди бузилса, гуруҳ аъзоси қаттиқ жазоланади, оғир жисмоний жазо белгиланади.

Гуруҳ аъзолари қўлга тушмаслик учун ниқобланадилар. Бунда орган ходимларини шантаж қилиш, сотиб олиш ва уларнинг режаларини олдиндан (разведка қилиб) билиш ва керакли чораларни кўриш муҳим аҳамият касб этади.

Давлат аппаратидаги мансабдор шахсларнинг орган ходимлари билан боғлиқлиги, орган ходимларининг жиноят олами билан боғлиқ-лиги уларнинг ишини енгиллаштиради, улар орқали жиноят оламига кириб боришади. Агар коррупция билан иш битмаса, мансабдор шахс-ларни дискриминация (камситади, болаларини ўғирлайди) қилиш, уларни бошқа шахслар билан алмаштиришга ҳаракат қиладилар.

Уюшган гуруҳда катта миқдордаги пулни мавжудлиги мансабда-ги шахсни сотиб олишга имконият яратиб, бу билан фаолият масштабини кенгайтиришга хизмат қилади.

Уюшган жиноятчилик чуқур конспиратив характерга эга. Жиноят содир этишга кўпроқ одамларни жалб қилиш уни очишни анча муш-куллаштиради. Орган ходимлари жиноятчиларнинг бир қисмини қўлга олса, иккинчи қисми жиноят содир этади. Орган ходимлари улар орасига қанча кўп кириб борса, иш шунча мушкуллашади. Бу уюшган жиноятчиликка қарши курашмаслик керак дегани эмас, балки курашнинг янги усулини топиш демакдир.

Жиноят содир этган гуруҳни уюшган деб баҳолаш учун юқорида келтирилган асосий белгилар мавжуд бўлиши керак. Чунки бу белгилар барча уюшган гуруҳларга хос ва шу белгиларнинг ўзи гуруҳнинг уюшганлигидан далолат беради.

Қўшимча белгилар уюшган гуруҳни кенгроқ таърифлаб, унинг ижтимоий хавфлилигидан далолат беради, унинг уюшганлик даража-сини белгилайди ва шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган-

Page 305: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

305

ларининг амалий ишларида гуруҳни уюшган деб баҳолашда кўмак-лашади. Бу турдаги белгиларнинг факультатив деб аталишига сабаб уларнинг барча уюшган гуруҳларда мавжуд бўлмаслигидир.

Юқоридаги билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, уюшган гуруҳга қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқдир. «Уюшган гуруҳ – умумий мақсадга эга бўлган, ўзининг мустаҳкамлиги, таркиби-нинг барқарорлиги, гуруҳ раҳбарига бўйсуниш асосида (доимий ядрога эга бўлган) ташкил этилганлиги билан белгиланадиган икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг бир ёки бир неча жиноятни содир қилиш учун бир гуруҳга бирлашиши»1 дир.

Биз юқорида санаб ўтган белгилари мавжуд бўлган гуруҳни уюшган деб аташ мумкин. Чунки бу белгилар гуруҳ фақат жиноий фаолият билан шуғуллангандагина мавжуд бўлади. Жиноят кодекси-да берилган таърифда ҳам гуруҳнинг фақат жиноий фаолият билан шуғулланган вақтда уюшган бўлиши эътироф этилган.

Амалиётдаги жиноий ишларни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кўп ҳолларда бевосита жиноят содир этган шахсларнинг ҳаракатлари-ни квалификация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари гуруҳни уюшган деб баҳолаганлар, аммо қайси белгиларига қараб бундай хулосага келганликларини баён қилмаганлар.

Демак, жиноий фаолият билан шуғулланиш мақсадида барқарор йўсинда бирлашган ва норасмий қоидаларга риоя қилиб, ташкилий тарзда жиноят содир этувчи ҳамда ягона йўлбошчига бўйсунувчи гуруҳ уюшган деб ҳисобланади.

Жиноий ташкилот – функционал-иерархик кўринишга эга бўлган, гуруҳ ичида табақалашган – раҳбар, ижрочиларнинг турли гуруҳлари (қўриқчилар, алоқачилар, касса сақловчилар, назоратчилар ва бошқа-лар), яхши йўлга қўйилган разведка ва контрразведка, ҳокимият тузилмаларидаги ўз одамларига, жуда катта моддий базага эга, ниҳоятда уюшган жиноий гуруҳ.

Жиноий ташкилот қуйидаги йўллар билан фаолият кўрсатади: – жиноий фаолиятнинг фойдали йўналишлари ва барбод бўлиши-

нинг имкониятдаги йўлларига оид зарур маълумотларни доимий тўплаш. Тўпланадиган маълумотлар башорат (прогноз) йўналишига эга бўлади. Жиноий фаолиятни режалаштиришда башорат (прогноз) қилиш ўзини ўзи ташкил қилиш хусусиятига эга, яъни жиноятчилар

1 Пулатов Ю .C. «Уюшган жиноятчилик» тушунчаси ҳақида айрим муло-ҳазалар // Ўзбекистон Республикасининг янги кодекслари: назария ва амалиёт. – Т., 1994. – Б. 97–100.

Page 306: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

306

уни албатта амалга ошириш йўналишида ҳаракат қиладилар. Ушбу фаолиятнинг барбод бўлиш имкониятларини башоратлаш (прогноз-лаш)да уни «ўзини ўзи бузувчи» деб ифодалаш мумкин: у уюшма ёки унинг тегишли бўлинмаси фаолиятини эҳтимол тутилган прогноз амалга ошмаслигига йўналтиради;

– ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат орган-ларини зарарсизлантириш ва доимий равишда коррупция–лаштириш йўли билан. Коррупциялашган мансабдор шахслар жиноий ташкилотни зарур маълумотлар ҳамда кадрларга оид масалаларни ҳал қилишда, жиноий фаолиятнинг фойдали йўналишларини аниқлаш ва ўзини ҳимоя қилишни ташкил этишда ҳақиқий ёрдам билан таъминлайдилар;

– ўз ҳаракатларига ташқаридан қараганда қонуний тус бериш мақсадида мамлакатда амал қилаётган асосий ижтимоий-иқтисодий институтлар ва шарт-шароитлардан моҳирлик билан фойдаланиш;

– қўрқув ҳамда ўзининг қудрати ҳақида миш-мишлар тарқатиш. Бу жиноий гуруҳга кўп фойда келтиради, миш-мишлар ва қўрқув гувоҳлар ва жабрланувчиларни тушкунликка туширади. Улар жиноят-чиларнинг жазолашидан қўрқадилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳимоя қила олишига ишонмайдилар;

– жиноий фаолиятни бошқаришнинг раҳбарларни муайян қил-мишларни бевосита ташкил қилиш ва уларнинг содир этилишида иштирок этиш заруратидан халос этадиган тузилмасини ташкил қилиш. Бу тариқа улар жиноий жавобгарликдан қутулиб қоладилар. Жиноий уюшма бошқа шахслар ёки гуруҳчаларни жиноий жавоб-гарликка тортиш орқали ўзини сақлаб қолади, ўзига содиқ одамларга зарур ёрдамни таъминлайди;

– ғаразли мақсадларга эришиш ҳамда муайян бир соҳа ёки қайси-дир бир ҳудудда назоратни, ҳокимиятни қўлга олишдан иборат етакчи ва устун мотивларга эга ҳолда турли жиноятларни содир этиш.

Уюшган жиноятчилик ижтимоий институтлар фаолиятининг механизми ҳисобига яшовчи жиноий тузилма ҳисобланади.

Жиноий уюшмалар жиноий гуруҳларнинг энг хавфли тури бўлиб, жиноий мақсадлари йўлида гуруҳий уюшганликнинг ижтимоий-психологик механизмларидан – ижтимоий назорат воситасининг гуруҳий нормалари, гуруҳ ичидаги функционал табақалашув ва иерархиядан, расмий тузилмалар билан қўшилиб кетишдан, корруп-цияга берилган давлат, маъмурий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган-ларининг ҳимоясидан фойдаланадилар. Уюшган жиноятчиликнинг тарқалиши жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий беқарорлиги

Page 307: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

307

билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 29-моддаси 5-қисмида «Икки ва ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади»1, деб кўрсатилган.

Уюшган жиноятчиликни ажратиб турувчи жиҳат унинг жамият «танасига» – давлатнинг маъмурий бошқарув аппаратига, ҳокимият-нинг энг юқори поғоналаригача кириб олганлигидир. Бу эса унинг ижтимоий хавфлилигини кучайтиради, яъни давлат бошқарувининг негизларига зарар келтиради, оммавий ҳуқуқий онгга жиддий таъсир кўрсатади, ҳуқуқий давлатнинг, маданий иқтисодий муносабатлар-нинг амал қилиш имкониятига путур етказади.

Жиноий уюшмалар бошлиқлари салобатли турмуш тарзи кечи-риб, расмий элита гуруҳлари таркибига кирадилар.

Қуйидагиларни жиноий уюшманинг асосий белгилари деб ҳисоб-лаш мумкин:

– таркибида икки ва ундан ортиқ уюшган гуруҳларнинг мавжудлиги; – уюшган гуруҳнинг ҳамкорликда жиноий фаолият билан шуғул-

ланиши; – уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун

олдиндан бирлашиши; – жиноятчилик оламида ягона йўлбошчининг бошқариши ва унинг

атрофида жиноятчилик дунёсида ном чиқарган «обрўманд» шахс-ларнинг тўпланиши;

– умумий пул фонди («общак»)нинг мавжудлиги; – уюшмада норасмий тартиб-қоидаларнинг мавжудлиги; – «жазо» гуруҳи ёки «шахсий соқчилар»нинг мавжудлиги; – жиноий фаолиятнинг махсус тарзда ташкил қилиниши; – жиноятларни содир қилишда ўта уюшқоқлик билан ҳаракат

қилиш, яъни жиноий режани пухта тайёрлаш, техника воситаларидан тўла фойдаланиш, жиноят изларини яшириш чораларининг кўрилиши ва бошқалар;

– «ҳимоя» гуруҳининг ташкил қилинганлиги; – ўқотар қуролларнинг мавжудлиги; – жиноий мафкурани тарғиб қилиш; – гуруҳ аъзоларининг барқарор йўсинда бирлашганлиги; – жиноятчилик дунёсида яккаҳокимлик қилишга қаратилган

ҳаракатлар.

1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Т., 2008. – Б. 14.

Page 308: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

308

Жиноий уюшманинг қўшимча белгиларига қуйидагилар киради: – жиноий йўл билан топилган даромадни қонунийлаштириш; – озодликдан маҳрум қилиш жойларида уюшманинг «филиал»-

ларини ташкил қилиш ва бошқалар. Юқори даражадаги жиноий уюшмалар ўз ташкилотининг тармоқ

отган тузилишга эгалиги билан ажралиб туради. Улар бошқарувнинг мураккаб иерархик тизимига, барқарор, даромад келтирувчи мулкка (банк ҳисобварақлари, кўчмас мулкка), расмий ҳимояга (рўйхатдан ўтган корхона, жамғармалар, дўконлар, ресторанлар, казинога) эгадирлар.

Бу гуруҳлар баъзан бир нечта минг кишидан ташкил топади, жамоа бўлиб бошқарувчи марказларга, катта ижтимоий гуруҳлар типидаги барқарор ташкилотга, махсус режалаштириш ва назорат, ахборот хизматларига, минтақалараро алоқаларга, ҳокимиятнинг коррупцияга берилган тузилмалари билан ўзаро алоқа таъминотига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларига эга бўлади.

Улар жуда катта таъсир зоналарига, кўплаб минтақавий ва «тармоқ» тузилмалари (қимор бизнеси, фоҳишаликни назорат қилиш, жиноий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи), коррупциялашган расмий идоралардаги илдизларига эга бўладилар.

Ушбу гуруҳлар мотивларининг йўналишига кўра ғаразли йўна-лишга эгадир. Уларнинг асосий мақсадлари – қонунга хилоф йўл билан катта фойда олишдир. Зўрлик ишлатиб амалга ошириладиган жиноятларни улар ғаразли мақсадларига эришиш, капитал тўплаш учун содир этадилар. Ниҳоятда катта даромадлари хорижий банклар-даги ҳисобварақларда туради, мамлакатдаги ва хориждаги катта кўчмас мулкка инвестиция қилинади.

Жиноий уюшма жамият фаровонлигига асосий хавфдир. У ўсиб келаётган авлоднинг ижтимоийлашувига таҳдид солади. Жамият негизлари ва иқтисодиётига путур, тадбиркорлик ва кредит-банк тизимига, миллий даромадни стихияли тарзда жиноий уюшган ҳолда қайта тақсимлайди, қонуний иқтисодий тузилмаларга улкан моддий зарар етказади.

Жиноий уюшма жиноий йўналишга эга бўлган қуйидаги ғайрииж-тимоий функцияларни шакллантиради:

– жиноий уюшма фаолиятининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш;

– жиноий мафкурани тарғиб қилиш ва тарқатиш; – хавфсизликни таъминлаш, «элита»ни қўриқлаш, унинг юксак

обрўсига кўмаклашиш;

Page 309: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

309

– жиноий йўналишга эга бўлган разведка; – жиноий йўл билан топилган бойликларни легаллаштириш; – уюшма аъзоларининг индивидуал талаблари ва манфаатлари

амалга ошишига кўмаклашиш. Жиноий уюшма асосий эътиборини хавфсизликни таъминлаш,

жиноий ташкилотнинг фош этилишига тўсқинлик қилувчи шароит-ларни яратиш, ижрочиларни қонуний (легал) ҳимоя воситалари билан таъминлашга қаратади.

Жиноий гуруҳнинг ривожланишидаги муайян босқичда унинг ички тузилишида етакчи сиймоси пайдо бўлади. У одатда гуруҳ ташкилотчиси ва раҳбари сифатида фаолият кўрсатади. Гуруҳ етакчиси пайдо бўлиши билан гуруҳ уюшади ва жипслашиб қолади, унинг фаолияти жадаллашади, мақсадга қаратилган хусусиятга эга бўлади ва борган сари ижтимоий хавфли тус ола бошлайди. Ички психологик тузилиш билан бир вақтда жиноий гуруҳнинг функцио-нал тузилиши ҳам ташкил топади. Ҳар бир янги жиноят гуруҳ иштирокчиларининг вазифаларини янада аниқроқ белгилаб беради: айримлар қилмишни бевосита бажаради, бошқалар жиноят объектини қидириб топади, яна бошқалари ўғирланган нарсаларнинг ўтказили-шини таъминлайдилар ва ҳоказо. Функционал тузилиш жиноий гуруҳ-нинг шахсий таркиби, содир этилаётган жиноятнинг тури, тажовуз объекти ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлади.

Етакчилик қобилияти ва атрофдагиларни бошқариш маҳорати етакчининг қайғудош бўлиш субъектив имкониятларини жиддий равишда чекловчи ёки бунга тўсқинлик қилувчи ҳиссий совуққонлик билан таъминланади. Айни вақтда бу жиҳат атрофдагилар билан зарур ижтимоий-психологик масофани сақлаб туриш, юзага келаётган вазиятнинг барча муҳим жиҳатларини инобатга олган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда шу асосда оқилона қарор қабул қилишга имкон беради. Етакчиларнинг ушбу гуруҳлари ўртасида рақобат, яширин душман-лик мавжуд, аммо мақсадлар ва унга эришиш йўллари умумийлиги сабабли улар ҳамкорлик қиладилар. «Етакчи» кўпинча судланмаган, жуда ақлли, маълумотли, ташкилотчилик қобилиятига, маслаҳатчи-лар сифатида эса «обрўмандлар» ва ҳатто «қонундаги ўғрилар»дан иборат тажрибали профессионал жиноятчиларга эга бўлади1.

Жиноий гуруҳлар етакчилари қўл остидагилар устидан руҳий ҳокимиятга эгадирлар. Уюшган жиноий гуруҳлар юзага келиши ва

1 Гуров А. Организованная преступность: не миф, а реальность. – М., 1992.

– С. 23.

Page 310: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

310

мавжудлигининг ўзи ана шу ҳодисага асосланади. Психологияда «ҳокимият» тушунчасининг шундай таърифи мавжуд: индивид ўзини ўраб турган дунёга таъсир кўрсатиб ҳосил қиладиган ҳар бир самара (эффект) унинг қобилият, куч, билимдонлик сифатида тушунилади-ган ҳокимияти билан боғлиқдир. Ҳокимиятнинг манбалари – ҳоки-миятни қўллаётган субъект бошқа бировнинг тегишли мотивлари қондирилишини таъминлашига, ушбу қондирилишнинг ушлаб тури-лиши ёки олди олинишига ёрдам берадиган воситалардир. Мавжуд таснифлардан бирига кўра, ҳокимиятнинг олтита имкониятдаги манбаи ажратилади1.

Жиноий гуруҳ ташкилотчилари унинг аъзолари ўртасида етакчи-лигини сақлаб қолиш учун фойдаланиладиган ҳокимият манбаларини кўриб чиқамиз.

Мукофотлаш ҳокимияти. Унинг кучи гуруҳ талаблари ҳокимият объектлари (жиноий гуруҳ аъзолари)нинг умидларини қанчалик қон-диришига, шунингдек етакчи бундай қондиришни гуруҳ аъзосининг ўзи учун исталган хатти-ҳаракатига боғлаб қўйишига боғлиқ. Аслида жиноий гуруҳ аъзосининг ғаразли мотивлари фақат етакчи қўйган вазифалар бенуқсон бажарилган тақдирдагина амалга ошиши мумкин. Ушбу ҳокимият кутиладиган мукофот миқдори билан бирга ошиб боради.

Мажбурлаш ёки жазолаш ҳокимияти. Унинг кучи қуйидаги-ларга боғлиқ: 1) эҳтимол тутилган жазолар репертуарига; 2) жазо таҳ-диди минус итоаткорлик туфайли жазодан қутулиш эҳтимоллигига. Етакчи ўрнатган ва сақлаб турадиган қаттиқ интизом, сотқинлар ва муртадлар, шунингдек уларнинг яқинларига ўлим жазосини назарда тутган қонунлар ҳамда энг кичкина жазо сифатида – даромадни тақсимлаш чоғида улушини камайтириш (бинобарин – ғаразли моти-вини қондирмаслик) – буларнинг бари ҳокимиятнинг ушбу манбаи эга бўлган кучдан далолат беради.

Эталон ҳокимияти. У гуруҳ аъзосининг етакчи билан идентифи-кациясига ҳамда гуруҳ аъзосининг етакчига ўхшашга исташига асос-ланган. Дастлаб «янги келганлар жамият олдидаги мажбуриятлардан холи бўлган гўзал ҳаётнинг ўғрилар романтикаси, одамлар устидан ҳукмронлик қилиш, кўп пул топиш кабилар билан йўлдан урилади»2. Буларнинг бари жиноий гуруҳ тепасида турган «обрўманд»да мавжуд.

1 Хекхаузен Х. Мотивация и деятельность. – М., 1986. – С. 354–362; Политическая психология. – СПб., 2004. – С. 7.

2 Гуров А. Организованная преступность: не миф, а реальность. – М., 1992. – С. 31.

Page 311: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

311

Норматив ҳокимият. Бунда гап етакчи муайян хатти-ҳаракат қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, зарур бўлганида эса, буни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўладиган нормалар ҳақида боради. «Жиноий ташкилотларнинг асосий белгиларидан бирига норасмий хулқ нормалари, анъаналар ва қонунлар, уларни бузганлик учун жазолар кўринишидаги низомнинг мавжудлиги киради (ўрганиб чиқилган ташкилотлардан иккитасида ёзма низом мавжуд бўлган)»1.

Билимдон ҳокимияти. Бутун куч гуруҳ аъзоси етакчида бор деб ҳисоблайдиган ҳамда гуруҳнинг ушбу аъзоси шуғулланадиган жиноий фаолият соҳасига доир алоҳида билимлар, интуиция ёки маҳоратларнинг катталигига боғлиқ. Айтиш мумкинки, раҳбарият-нинг стратегик хатолари жиноий фаолиятнинг фош этилишига, ўта катта фойда олинмаслигига ҳамда жиноий гуруҳлар ўртасида таъсир доиралари бўлишда рақобатбардошликнинг йўқотилишига олиб кели-ши мумкин бўлган юксак даражада уюшган жиноий гуруҳларда муайян етакчининг обрўси айнан шу ҳокимиятга асосланади. Тадқи-қотларнинг кўрсатишича, жиноий гуруҳлар етакчилари «...уларнинг таълим даражаси анча юқори – ўрта, ўрта-техник ва олий маълумотга эгалиги, аксарияти судланмаганлиги билан ажралиб туради»2, улар жиноий гуруҳнинг ақлий маркази ҳисобланади. Гуруҳ етакчилари-нинг турли соҳалардаги мутахассисларни жалб этишга интилиши ҳам ана шундай ҳокимият манбаининг мавжудлиги билан боғлиқ.

Ахборот ҳокимияти. У етакчи гуруҳ аъзоларига номаълум бўл-ган, бунинг устига вазиятни баҳолаш ва хатти-ҳаракатни бошқариш учун муҳим ахборотга эга шароитларда юзага келади. Уюшган жиноий гуруҳларда ҳокимиятнинг бу тури аввало етакчининг ахборотни гуруҳнинг оддий аъзоларига оз-оздан беришида, айни вақтда тўлиқ ахборотга фақат гуруҳ етакчисининг ўзи эга бўлганлигида кўринади.

Ҳозирги замон жиноий гуруҳларида, махсуслик қонунига кўра, қуйи бўғинлар ўз раҳбарларини умуман билмайдиган тизим ташкил қилиниши ҳам етакчиликка ёрдам беради. Гуруҳнинг оддий аъзолари етакчининг фақат кўринишларини, атрибутларини – кучли қўриқла-ниш, қаттиқ сир тутилиши (ахборотнинг телефон орқали берилиши, раҳбарнинг фақат овозини эшитиш мумкинлиги, бу эса фантазия учун майдон беради), операцияларга сарфланадиган катта пул маб-лағларини кўрадилар – буларнинг барчаси гуруҳ аъзоларига психоло-

1 Ўша манба. – Б. 25. 2 Мафия: призраки и признаки // Экономическая газета. – 2009. – №. 48.

Page 312: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

312

гик таъсир кўрсатади, етакчининг олдида қўрқиш ва иззат-икром муҳитини яратади.

Ташкилотда етакчи қанчалик юқори турса, иерархик пиллапоя қанчалик юқори бўлса, унда қўрқув шунчалик кам бўлади, қанчалик паст бўлса, қўрқув шунчалик кўп бўлади. Низоларнинг асосий сабаби – иерархик тузилмадаги тенгсизлик, даромадларнинг тенг тақсимлан-маслигида кўринади.

Бироқ гуруҳ етакчиси иштирокчилар унинг жиноий фаолияти ҳақида тергов органларига хабар беришлари, гуруҳ фош бўлган тақ-дирда гуруҳнинг жиноий фаолияти учун бутун айбни етакчига тўн-каб, ўзларининг ҳолатини яхшилашлари, эҳтимол тутилган жазони енгиллаштиришлари мумкинлигидан қўрқади.

Етакчи билан «мухолиф» ўртасидаги низолар мухолиф ўзини гуруҳ етакчисига, унинг бошқа аъзоларига, баъзи ҳолларда эса бутун гуруҳга қарши қўйиши натижасида юзага келади. Бундай мухолафат-нинг сабаблари турлича: ҳокимият учун кураш, етакчиликни эгаллаб олишга интилиш, ҳасад, рашк, бошқа иштирокчиларнинг жиноий фаолият усулларидан қониқмаслик, ўзининг гуруҳдаги мавқеидан, ўғирланган нарсалардан оладиган улушидан қониқмаслик.

Шу маънода жиноий гуруҳларнинг зарур элементларидан бири етакчи (лидер)нинг мавжудлиги бўлиб, у маълум бир вазиятда но-расмий раҳбар вазифасини бажаради. Бундай шахсларда раҳбарлик, ташкилотчилик қобилияти устун туради. Шунинг учун ҳам жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан баҳо берилганда лидер гуруҳларнинг таш-килотчиси ва раҳбари ҳисобланади. Етакчи (лидер)нинг асл маъноси «ташкилотчи», «раҳбар» деган маънони билдиради.

Етакчи фақат баъзи бир юқоридаги сифатлари учун танланади дейиш катта хато бўлади. Агар етакчи ўзининг қайсидир томонлари билан гуруҳ ташкил этилган дамларда панд берса, уни алмаштириш чоралари кўрилади. Лекин етакчиликдан кетиш албатта курашлар, керак бўлса қурбонликлар талаб қилади.

Етакчининг функциясига қуйидагилар киради: – ташкилотчилик; – хабар бериш; – маълумотларни стратегик ишлаш; – тартиб ўрнатиш ва бошқалар. Етакчининг раҳбарлиги қуйидаги ҳолатларда кўринади: жиноий

гуруҳни ташкил қилади, раҳбарлик қилади, жиноятни амалга оши-ришда ҳар бир иштирокчига вазифаларни бўлиб беради. Хабар бериш,

Page 313: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

313

олиш, хабардор бўлиш раҳбарнинг энг асосий сифатларидан биридир, яъни хабарни ташқаридан олиш билан бирга, гуруҳ ичидаги вазият-дан ҳам хабардор бўлиб туради, гуруҳ аъзолари ўртасидаги муноса-батни билиш ҳам муҳим ҳисобланади.

Стратегик ишлар гуруҳ етакчисининг ғоялари билан амалга ошади, у олдиндаги қийинчиликларни кўра билади, гуруҳга ўзгар-тиришлар киритади, олинган ўлжаларни тақсимлайди. Етакчининг кўрсатмаларини бажармаган ёки бажаришдан бош тортганлар қаттиқ жазоланади, етакчи жазонинг турини аниқлайди, амалга ошириш йўлларини таклиф қилади ва жазоловчини тайинлайди.

Етакчининг бу сифати айниқса уюшган жиноий гуруҳларга таал-луқлидир. Жиноий гуруҳлар содир этилиши керак бўлган жиноятни амалга оширишга кетаётганда, иштирокчилардан бири операцияда баъзи камчиликлар бор, режани аниқлаштириш керак деган фикрини шипшитиб қўяди, бу лидернинг қулоғига етгандан кейин шу шахсни қаттиқ жазолашни буюради, чунки гуруҳ орасида иккиланиш пайдо бўлиб, операция муваффақиятсизликка учраса, бояги фикрни тарқат-ган одам ҳақ бўлиб, қаҳрамонга айланиши мумкин.

Мазмунига кўра жиноий гуруҳ раҳбари етакчи ташкилотчи, етак-чи руҳлантирувчига, раҳбарлигига қараб демократик ва авторитарга бўлинади. Демократик раҳбарликда ҳам, авторитарда ҳам демократик йўл тутилади, авторитарда барча вазифа шаклларини шахснинг ўзи ҳал қилади, тартибни жуда қаттиқ ушлайди.

Жиноий гуруҳлар ичида қуйидагилар ўртасида зиддиятлар бўл-ган, бўлиб келади:

– лидер ва гуруҳ аъзолари; – лидер ва тарафкашлар; –гуруҳнинг янги ва эски аъзолари; – жиноий фаолиятини тугатмоқчи бўлган шахс ва гуруҳдаги аъзо-

лар ўртасида; – ҳар хил жиноятларни содир этишда турли вазифаларни бажа-

рувчи жиноятчилар ўртасида; – гуруҳда юқорироқ мавқени эгалламоқчи бўлган шахс ва гуруҳ

аъзолари ўртасида; – жиноий гуруҳ билан бошқа бир жиноий гуруҳ ва ҳоказо. Жиноий гуруҳлардаги шахслар ўртасида тенглик йўқ, бўлиши

мумкин ҳам эмас, агар тенглик бўлса, у гуруҳ бўлмайди. Улар ўртасида ёпиқ психологик бир-бирини кўра олмаслик ётади. Гуруҳнинг ядроси, ўзаги бўлиб, у энг фаол қатнашчилардан ташкил топган бўлади.

Page 314: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

314

Гуруҳнинг етакчиси жиноятдаги асосий хатти-ҳаракати билан аниқ ажралиб туради ва ички тартибни ўрнатади, бошқарувчи вазифа-сини бажаради. Бундай шахслар ўлжанинг кўпроқ қисмини олишга ҳаракат қилади, етакчиликда асосий фаолиятни тартибга солиш билан бирга, кўп масъулиятни ҳам ўзига оладилар.

Шу нуқтаи назардан етакчи жамиятга қарши гуруҳ тузувчи ёки тузилган гуруҳ тепасига ўз фаолияти билан чиққан жиноий фаолият ташкилотчисидир.

Ижтимоий психология етакчининг баъзи бир хислатларини ажратади:

1) ғоя беришига кўра фаоллиги; 2) ташкилотчилик қобилияти; 3) мулоқотга кириша билиши, ўзига жалб қилиши; 4) баъзи масалаларни ечишда компитентлиги. Криминоген гуруҳнинг асосий тавсифи: 1) жиноий хатти-ҳаракати; 2) жиноий тажрибага эга эканлиги; 3) ўғрилар анъанасига риоя қилиши; 4) ўғрилар жаргонини ва татировкаларини яхши билиши. Ҳозирги вақтда жиноят оламида етакчиларнинг қуйидаги ижтимоий-

психологик таснифи мавжуд: – ҳаракат дастурини бериб, руҳлантиради; – мураккаб вазифани бажаради; – гуруҳни ташкил қилади ва йўналтиради. Жиноий гуруҳни психологик таҳлил қилишда унинг аъзолари

ўртасида ахборот узатиш усулларини аниқлаш жуда муҳим. Ахборот узатишнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

Тўлиқ тузилиш – коммуникатив алоқаларнинг бундай турида гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолари билан алоқа ўрнатиши мумкин.

тўлиқЛЛЛ

Page 315: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

315

Айлана тузилиши – ахборот айлана бўйлаб бир ёки икки йўналишда ҳаракатланади.

айланаЛ

Узилган айлана – ахборот гуруҳнинг бир аъзосидан бошқасига

ўтади, аммо учинчи аъзоси иккинчисига ахборотни ким берганлиги-ни, иккинчиси эса занжирнинг тўртинчи бўғинида ким турганлигини билмайди.

Узилган айлана

Л

Ўзакдан ажралган алоқада ташкилотчи гуруҳнинг фақат бир

аъзоси билан алоқада бўлади. Гуруҳ аъзолари ўзаро алоқа қилмайди-лар ва бир-бирларини билмайдилар.

Ўзакдан ажралган

Л

Ўзакли айлана – ташкилотчи гуруҳнинг фақат бир аъзоси билан

алоқада бўлади. Гуруҳнинг бу аъзоси эса, ўз навбатида, қолган барча аъзолар билан алоқада бўлади.

Page 316: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

316

Ўзакли айлана

Л

Аралаш тузилма – ташкилотчи гуруҳ аъзоларига ахборот бериш

учун алоқанинг икки ёки ундан ортиқ турларидан фойдаланади. Аралаш тузилма

Л

Мураккаб тузилма – ташкилотчи икки ёки ундан ортиқ кичик

гуруҳга раҳбарлик қилади, бу гуруҳлар эса, ўз навбатида, коммуника-тив тузилишга эга бўлади.

Мураккаб тузилма

ЛВ

Кўп блокли тузилма – гуруҳ етакчиси мамлакатнинг турли минта-

қаларида жиноятлар содир этадиган ёки жиноий фаолиятнинг айрим турларига ихтисослашадиган бир неча жиноий гуруҳларга, ҳимоя ва таъминот блокларига эга бўлади.

Ташкилотчи фақат асосий йўналишлар (молни ўтказиш, транс-

порт, бухгалтерия, муайян ҳудуддаги жиноий фаолиятнинг аниқ бир

Кўп блокли тузилма

?

? ?

Page 317: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

317

турига масъул шахслар) раҳбарлари билан алоқада бўлади. Бу раҳбар-лар, ўз навбатида, одатда ижрочилар билан бевосита алоқаларга эга бўлган воситачилардан фойдаланган ҳолда у ёки бу коммуникатив тузилмани ўрнатадилар.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, уюшган гуруҳ етакчиси иштирокчи-ликнинг бошқа (оддий ва мураккаб) шаклларидаги гуруҳ раҳбаридан (ташкилотчисидан, йўлбошчисидан) фарқ қилади. Уюшган гуруҳ етакчиси барча фаолият устидан назорат олиб боради. Жиноят содир этишга розилик беради ёки бермайди. Жиноий режаларни кўпинча ўзи тузади. Жиноят содир этиш вақтини белгилайди ва жиноий фаолият орқали топилган моддий бойликларни тақсимлайди. Гуруҳ ичида «норасмий» тартиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилади. Уни бузганларга нисбатан чора кўради. Жиноий уюшма таркибига кирадиган уюшган гуруҳларда етакчи ҳар бир жиноятдан тушган «даромад»дан уюшма аъзоларига ҳисса бериб туради ҳамда уюшма кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлайди. Бундан ташқари, етакчи бевосита гуруҳ йиғиладиган жойни тайинлаши мумкин.

Жамиятимизнинг бозор иқтисодиёти муносабатлари ва жиноят қонунига оид ҳозирги либераллаштириш сиёсатидан келиб чиққан ҳолда жиноий фаолият билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ қатнашчи-ларига жазо ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг икки йўналишини ажратиш мумкин.

Биринчиси, жиноий фаолият билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзоларига жазо тайинлаш ва айрим моддаларга жазони оғирлашти-рувчи белгиларни киритиш.

Иккинчиси, уюшган гуруҳнинг айрим аъзолари ҳаракатига енгил-лаштирувчи ҳолат тусини бериш ҳамда рағбатлантирувчи нормалар-ни қўллаш.

Ҳуқуқшунос олимлар И. Исмоилов ва Д. Бухаров бугунги кунда уюшган жиноий тузилмалар фаолиятини ва улар содир этадиган жиноятларнинг олдини олиш соҳасидаги ҳамкорлик қуйидаги тўрт даражада амалга оширилади, деб таъкидлайдилар:

– ички идоравий ҳамкорлик; – идоралараро ҳамкорлик; – жамоатчилик билан ҳамкорлик; – халқаро ҳамкорлик1.

1 Исмоилов И., Бухаров Д. Уюшган жиноий тузилмалар шаклланиши ва

фаолиятининг олдини олишда ҳамкорликни ташкил этиш (муаммо ва ечимлар). – Т., 2007. – Б. 11.

Page 318: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

318

Жиноий уюшма ва уюшган гуруҳларнинг аъзоларига жазо ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашдан асосий мақсад – жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни тез ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиб, айбдорларни аниқлаш ва уларга қонунда белгиланган тартибда тегишли, одилона жазо тайинлашдан иборат.

Шу маънода уюшган жиноятчиликка қарши курашда психология, социология ва иқтисодиёт соҳасидаги олимларнинг уюшган жиноят-чиликдек салбий ҳолат юзасидан олиб борган тадқиқотларининг хулосаларига таяниш катта аҳамиятга эга. Чунки жамият ҳаётидаги мавжуд иқтисодий-ижтимоий камчиликлар, қайд этиб ўтганимиздек, уюшган жиноятчиликни юзага келтиради ва унинг ривожланиши учун шароит яратиб берувчи омиллардан бири саналади.

Ушбу ижтимоий иллатга қарши олиб бориладиган кураш страте-гияси билан боғлиқ ҳуқуқий, психологик ва профилактик чора-тад-бирларнинг амалга оширилишини таъминлаш зарур. Бундай тадбир-ларнинг амалга ошишини таъминлаш эса мавжуд хуфиёна иқтисодиёт ва иқтисодиёт билан боғлиқ барча жиноятларни атрофлича таҳлил этиш билан узвий боғлиқдир.

Шунингдек, ҳозирги кунда жамиятнинг ижтимоий тизимини илмий жиҳатдан баҳолаш, аҳолининг турли қатламлари ва гуруҳларига нис-батан дифференциал сиёсат юритишни йўлга қўйиш талаб этилади.

Шу маънода қуйидаги тоифадаги шахсларга алоҳида эътибор қара-тилиши мақсадга мувофиқдир:

– шубҳали тарзда даромад топаётган ва кўп миқдордаги мулк ва молиявий маблағларга эга шахслар;

– кам даромадли, умуман моддий таъминотга эга бўлмаганлар; – жиноий ва маънавий бузуқ йўлга кирганлар (жиноятни касб

қилиб олганлар, бир неча бор судланганлар, ичкиликка ружу қўйганлар, гиёҳвандлар, ўзгалар ҳисобига кун кўрувчилар, дайдилар ва ҳ.к.)1.

Ўтказилган тадқиқотлар ва жиноятчиликка қарши кураш амалиёти шуни кўрсатадики, охирги тўққиз йилда жиноятчилик таркибида бир гуруҳ шахслар содир этган жиноятлар 15–16 % ни ташкил этган бўлса, талон-торожлик жиноятлари бўйича бу кўрсаткич 28–30 % ни ташкил этади. Жиноятни бир-икки марта оддий иштирокчилик асосида содир этган шахслар, биринчидан, содир этган жинояти учун жазосиз ёки енгил жазо билан чекланиб қолаётганидан; иккинчидан, жиноятдан ўзлаштирилган маблағ ҳисобига «яхши ҳаёт» кечираётганлигидан;

1 Криминология / Проф. З. С. Зариповнинг умумий таҳрири остида. – Т., 2007. – Б. 391.

Page 319: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

319

учинчидан, ортиқча маблағ эгаси бўлаётганлигидан; тўртинчидан, айримлари эса «руҳланиб», бу «ютуқларни» янада мустаҳкамлаш учун аста-секин жиноий гуруҳ фаолиятини кучайтириш, кенгайти-риш, режалаштириш, уни қуроллантириш ва бошқа жиноий гуруҳлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қила бошлайдилар1.

Умуман олганда, уюшган жиноятчиликнинг олдини олиш ва уни бартараф этиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:

– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик-нинг шакл ва усулларини яратиш орқали уларнинг фаолият йўналиш-ларини тармоқлараро тузиладиган мувофиқлаштирувчи орган олиб борадиган ҳамда маълум бир вақт оралиғига мўлжалланган дастур асосида зарур вазифаларнинг бажарилишини белгилаш;

– уюшган жиноятчиликка қарши курашишда махсус тайёргарлик-дан ўтган шахсларни жалб қилиш;

– уюшган жиноятчиликка қарши курашувчи махсус гуруҳларни зарур моддий-техника воситалар билан таъминлаш.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жиноят йўлига кирган ёки жиноий ҳаракатларидан пушаймон бўлиб тузалиш йўлига ўтмоқчи бўлганларнинг ижобий ҳаракатларини жазони енгиллаштириш ёки ундан озод қилиш йўли билан жиноятларнинг олдини олишга шароит яратиш ёхуд жиноятни касб қилиб олган ва жиноий фаолият билан доимий шуғулланмоқчи бўлганларнинг жазосини оғирлаштириб, уларнинг янги жиноятлар содир этишига тўсқинлик қилиш умумий жиноятчиликнинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшади.

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар

1. Ижтимоий ахлоқ ва унда «нормадан четга чиқиш» нима? 2. Психик аномалиялар инсон ахлоқи ва психикасига қандай

таъсир қилади? 3. Психологияда жиноятчи шахс тушунчасига қандай таъриф

берилган? 4. Шахсларнинг асосий криминал типларини психологик тавсифланг. 5. Ҳуқуқ нормаларига зид ахлоқ динамикаси ва унинг тузилиши-

ни айтинг. 6. Жиноий гуруҳлар шаклланишининг психологик сабаб ва шароит-

лари нималардан иборат?

1 Исмоилов. И. Жиноятчиликда уюшганликнинг олдини олишни ҳуқуқий

таъминлаш. – Т., 2007. – Б. 19.

Page 320: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

320

7. Жиноий гуруҳлар ва жиноий гуруҳ етакчиларининг типология-си қандай кўринишларга эга?

8. Жиноий ҳаракат усуллари ва уларни ниқоблаш қандай амалга оширилади?

9. Жиноий гуруҳ аъзолари ўртасидаги ўзаро мулоқотнинг психо-логик тавсифланг.

10. Жиноий ҳамкорликнинг психологик хусусиятлари нималар-дан иборат?

Page 321: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

321

12-мавзу. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШНИНГ КАСБИЙ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ Ходимларнинг психологик тайёргарлиги – касбий маҳоратининг

таркибий қисми сифатида. Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашнинг психологик

мазмуни. Ички ишлар органлари ходимларини психологик тайёрлашнинг

воситалари.

Ходимларнинг психологик тайёргарлиги – касбий маҳоратининг таркибий қисми сифатида

Психологияда шахснинг касбий маҳоратини тадқиқ қилишда

С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьев, Б. Г. Ананьев ва бошқа психолог олимлар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда ривожлантирилган онг ва фаолият бирлиги тамойилига фундаментал категория сифатида ёндашилади.

Ички ишлар органлари ходимларининг касбий камолоти муаммо-сини тадқиқ этишда Т. В. Кудрявцев томонидан ишлаб чиқилган шахс-нинг касбий камолоти узоқ давом этувчи, кўп жабҳали ва ҳаракатчан жараён эканлиги ҳамда у ўз тараққиёти давомида тўрт босқични босиб ўтишини эътироф этувчи қарашлар назарий асос бўлиб хизмат қилди.

Т. В. Кудрявцев назарияси бўйича касбий камолотнинг босқич-ларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

1-босқич – касбий ният; 2-босқич – таълим ва тарбия; 3-босқич – касбга кириш; 4-босқич – касбий маҳорат. Ҳар қандай мутахассисликда касбий маҳоратга эришиш даври узоқ

ва қийин кечади. Мазкур муаммонинг назарий жиҳатлари Б. Г. Ананьев, Е. А. Климов, А. И. Алексеев, Р. З. Гайнутдинов, Э. Ғ. Ғозиев, У. Таджиханов, З. С. Зарипов, С. В. Асямов, Е. Ю. Агзамова, Р. М. Маҳ-мудов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ишлаб чиқилган. Мазкур олим-ларнинг тадқиқотларида касбий фаолиятнинг бошқарувда бевосита иштирок этадиган алоҳида шахс тузилмалари ҳамда уларнинг онтоге-нези, тузилиши, вазифалари, имкониятлари, шаклланиш қонуният-лари, ҳуқуқий маданияти ва бошқа масалалар таҳлил қилинган. Бир

Page 322: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

322

қатор илмий ишларда одам томонидан ўз шахсий сифати, хусусият-ларини акс эттириши ва англашининг назарий аҳамияти билан бирга-ликда, уларни такомиллаштиришда амалиётнинг муҳим эканлиги, яъни шахснинг касбий хусусиятлари ва касбий маҳорати ўртасидаги ўзаро боғланиш ҳам эътироф этилади.

Ходим касбий фаолиятининг асосий психологик хусусиятлари ва таркибий элементларини кўриб чиқиш ҳам унинг фаолияти қанчалик мураккаб ва серқирралигидан далолат беради.

Касбий фаолият ходимга кўплаб турли хил талаблар қўяди, улар орасида энг муҳимларидан бири – шахсда касбий хислатларнинг ривожланган бўлиши. Бунга биринчи навбатда қуйидагилар киради:

– шахсига хос хислатларнинг касбий-психологик йўналганлиги; – психологик барқарорлик; – ривожланган иродавий хислатлар: мураккаб вазиятларда ўзини

тута билиш, жасурлик, мардлик, оқилона таваккалга мойиллик; – яхши ривожланган коммуникатив хислатлар; – турли тоифадаги кишилар билан тезда алоқага кириша олиш,

ишончли муносабатлар ўрната олиш ва уни сақлай билиш; – турли хил профилактик ишларни амалга оширишда фуқаролар-

га психологик таъсир кўрсата олиш қобилияти; – ривожланган, касбий жиҳатдан муҳим бўлган билиш хислат-

лари: кузатувчанлик ва диққатлилик, ривожланган хотира, ижодий тасаввур;

– ривожланган тафаккур, ақлий ишга мойиллик, фаросат, ривож-ланган интуиция;

– зийраклик, мураккаб вазиятдан чиқиб кета олиш. Ушбу хислатлар инсонга туғилганидан хос эмас, уларни шакл-

лантириш ва ривожлантириш – давомли ва қийин жараён, аммо у ички ишлар органлари ходимларининг касбий шаклланиши учун зарур шартдир. Ушбу хислатларнинг ходим шахсида бўлмаслиги ёки етарли ривожланмаганлиги ўз функционал вазифаларини меъёрида бажари-шига халақит беради, фаолиятида хатоларга йўл қўйишига, ўз касбига мослаша олмаслигига ва касбий бузилишига олиб келади. Шу боис ходимларда ушбу хислатларни шакллантиришга хизмат қиладиган касбий-психологик тайёргарлик катта аҳамият касб этади.

Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат жараёнида ўз ҳолатини бошқариш зарур бўлган вазиятлар тез-тез юзага келади. Руҳий ва жисмоний зўриқишлар ҳаддан ташқари катта бўлганда, бунинг устига ходим ўз хатти-ҳаракатларини ёмон бошқарганда асабийла-

Page 323: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

323

шиш юзага келади. Бу эса фаолият самарадорлигини пасайтиради ва унинг нотўғри ташкил этилишига, ишда жиддий хато ва камчилик-ларга олиб келиши мумкин. Бундай вазиятларнинг такрорланиши кўпинча ўзига бўлган ишончнинг йўқолишига, асабий депрессияларга олиб келади. Масалан, ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, жиноят қидирув бўлимларининг сўралган ходимларидан 30 % уйқусининг бузилишидан шикоят қилганлар, 80 % дан кўпроғи невротик ҳолат кўринишларининг бир неча аломатлари борлигини таъкидлаганлар. Бу аломатлар иш кунининг охирига борганда чарчаш (70 %), диққат-нинг пасайиши (30 %), тажанглик (20 %), бош оғриғи ва айланиши (10 %), уйқучанлик ва дармонсизлик (10 %)ларда намоён бўлади1.

Шу боис ходимларнинг ҳиссий-иродавий ўзини ўзи бошқариш йўллари ва усулларини эгаллашлари бугунги кунда жуда долзарб вазифадир. Хизмат фаолиятида асаблари мустаҳкамроқ бўлган, рақиб (жиноятчи) билан курашишга яхшироқ шайлана оладиган, нафақат жисмоний ва ақлий имкониятларидан оқилона фойдалана оладиган, балки асабий-руҳий фаоллигини мақбул даражада сақлай оладиган, тезкор хизмат фаолиятининг мураккаб вазиятларида ўзининг иродавий фаоллигини намоён қила оладиган ходимлар кўпроқ муваффақиятни қўлга киритадилар.

Ходимдаги ҳиссий-иродавий барқарорликка унинг касбий фаолият-га психологик жиҳатдан тайёрлигини кўрсатувчи аломатлардан бири сифатида қараш мумкин. Бу, ўз навбатида, ҳар бир ходимнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Ҳиссий-иродавий барқарорлик деганда, мураккаб вазиятларда муваффақиятли ишлаш учун қулай бўлган психик ҳолатни сақлаш қобилияти тушуни-лади. Ҳиссий-иродавий барқарорлик қуйидагиларда намоён бўлади:

– экстремал вазиятларда ходимда ҳаракатларининг самарадорли-гини пасайтирувчи ва ноаниқликлар, адашишлар туғдирувчи психо-логик реакцияларнинг йўқлиги;

– психологик жиҳатдан мураккаб бўлган шароитларда вазифани бехато бажариш машқини олганлик;

– касбий зийракликни сақлаш, таваккал, хавф-хатар, кутилмаган вазиятларга нисбатан оқилона эҳтиёткорлик ва диққатни намойиш этиш;

– ишларни қатъий қонун асосида юритишга таъсир этувчи шахс-ларнинг руҳий таъсирига берилмаслик;

1 Асямов С. В., Пулатов Ю. С. Ички ишлар идоралари ходимларининг

касбий-психологик тренинги. – Т., 2002. – Б. 35 – 36.

Page 324: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

324

– жиноятларнинг олдини олишга, уларни очиш ва тергов қилишга қаршилик кўрсатувчи шахсларга қарши психологик кураш олиб бориш қобилияти;

– психологик жиҳатдан мураккаб, низоли, иғвогарона вазиятлар-да ўзини йўқотмаслик.

Ҳиссий-иродавий ўзини ўзи бошқариш жараёни қуйидаги учта асосий принципга таянади:

– релаксация; – визуаллаштириш; – ўзини ўзи ишонтириш. Релаксация принципининг моҳиятини тана ва руҳнинг биргалик-

да ишлашга тайёрланиши ташкил этади. Айнан релаксация пайтида ўз ички овозингизни эшитиш ҳамда ўз организмингиз ва тафаккур фаолиятингизнинг алоқасини ҳис этишингиз мумкин. Релаксация ёки бўшашиш тана ва руҳни кераксиз зўриқишдан ва одамни бўшаштириб юборадиган жиҳатлардан озод қилишни билдиради, у инсонга фой-дали психологик ва физиологик таъсир кўрсатади. Бу ўзаро таъсир кўрсатувчи жараён: унда мия хотиржамлашгани сайин тана бўша-шади, тана бўшашгани сайин мия хотиржам бўла боради.

Иккинчи принцип – визуаллаштириш. Интиутив тафаккур онгга кириб боришининг турли йўлларидан фойдаланади. Асосийси манзара ҳосил қилиш ёки миянгизда образларни гавдалантириш йўлидир. Визуаллаштириш йўналган тасаввурни эшитиш, кўриш, ҳид билиш, таъм билиш, тери билан сезиш сезгилари ҳамда уларнинг комбина-циялари ёрдамида фаоллаштиришнинг турли усулларини билдиради. Аслида инсон мияси объектив олам образларига ҳам, онгда юзага келадиган образларга ҳам бир хилда жавоб беради. Шу боис визуал-лаштириш кўникмалари инсонга ўз ички имкониятларидан яхшироқ фойдаланиш, руҳий жараёнларнинг кечишини фаоллаштириш имко-нини беради.

Ўзини ўзи ишонтириш принципнинг моҳияти шундаки, биз ўзини ўзи ишонтириш ёрдамида ички образларимизни онгимизда акс-садо сифатида бир неча марта такрорланадиган сўзлар билан ифодалай-миз. Ўзининг ички кучи ва қўллаб-қувватланиши билан тўлган бу сўзлар ҳис-туйғулар даражасида чуқур қабул қилинади. Бундай ички акс-садони «Мен буни қила оламан» сўзларида намоён бўладиган муносабат, ният ва майл сифатида ифодалаш мумкин. Ўзини ўзи ишонтириш муваффақиятга эришиш мумкинлиги ҳақида биринчи шахс номидан ҳозирги замонда ифодаланган аниқ таъкиддир. Инсон-

Page 325: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

325

нинг ўзига қарата айтган сўзлари ўз мақсадларига эриша олишига бўлган ишончини кучайтиради ва қайси йўналишда ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатади. Бу сўзлар мияни мақсадга эришиш борасида ишлашга ва бунда фаол иштирок этишга мажбур қилади. Ўзини ўзи ишонтириш – образларни сўзда ифодалашга имкон берувчи фаол мойилликдир.

Аутоген машқлар организмнинг аввалдан бошқарилмайдиган функцияларини бошқариш имкониятини оширишга қаратилган машқлар тўпламини ўз ичига олади. Аутоген машқ – немис олими И. Г. Шульс таклиф этган ўзини ўзи ишонтириш усули. Ушбу методда дастлаб ўзини ўзи ишонтириш орқали мушаклар тонусининг бўшашига – релаксацияга эришилади, сўнгра ушбу ҳолатда организмнинг у ёки бу функцияга қаратилган ўзини ўзи ишонтириш амалга оширилади.

Бугунги кунда ходимнинг касбий-психологик тайёргарлиги ички ишлар органлари фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Ички ишлар органлари ходимининг инсон ва унинг руҳиятини узвий равишда қамраб оладиган касбий маҳорати нафақат махсус юридик билимлардан, балки касбий-психологик тайёргарликдан ҳам ташкил топади. Агар унинг бундай тайёргарлиги бўлмаса, ҳақиқий маҳорати ҳам бўлмайди. Шу муносабат билан ходимларнинг касбий фаолият самарадорлигини таъминлайдиган зарур, профессионал жиҳатдан муҳим хислатларини ривожлантириш, фаолиятининг ишончлигини оширувчи, одамлар билан моҳирона ишлашига ёрдам берувчи усул-ларни ўзлаштиришлари жуда муҳим. Шу боис касбий-психологик тайёргарликнинг жуда истиқболли йўналиши бўлган ички ишлар органлари ходимларининг касбий-психологик тренинги бугунги кун-да катта қизиқиш уйғотади.

Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашнинг

психологик мазмуни Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий

йўналишларидан бири ходимларни психологик жиҳатдан тайёрлаш-дир. Ҳар қандай касбий фаолият инсонга муайян талаблар қўяди ҳамда унинг шахси ва бутун турмуш тарзида ўзига хос из қолдиради. Ички ишлар органлари ходими касбий фаолият самарадорлигини бел-гилаб берувчи қандай шахсий хислатларга эга бўлиши лозимлигини аниқлаш учун ушбу фаолиятнинг ўзини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш, таркибий тузилишини

Page 326: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

326

очиб бериш зарур. Касбий фаолиятнинг қонуниятларини аниқлаш уни нафақат ўрганишга, балки такомиллаштиришга ҳам қаратилган ташкилий тадбирлар тизимини ишлаб чиқишга имкон беради

Ички ишлар органлари ходимларини психологик жиҳатдан тайёр-лашдан кўзланган мақсад уларда хизмат фаолиятининг ҳар қандай мураккаб шароитларида касбий жиҳатдан тўғри, аниқ, юқори ишчан-лик билан ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Ички ишлар органлари ходимларининг шахсий, биринчи навбат-да, касбий жиҳатдан муҳим хислатларига алоҳида талаблар қўйилади. Ушбу фаолият ходимларда ҳиссий-иродавий барқарорликни, стресс ҳолатларини вужудга келтирувчи омиллар таъсирига қарши психоло-гик иммунитет шакллантиришни талаб этади.

Психологик тайёргарликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– ходимларнинг ички ишлар органлари учун типик бўлган стресс омиллар ва уларнинг таъсирига психологик чидамлилигини ошириш;

– ходимларда психологик хислатларни ривожлантириш, ҳар қан-дай вазифани оператив хизмат фаолиятининг турли мураккаб ва хавфли шароитларида ҳам муваффақиятли бажаришларига ёрдам берувчи уқув ва кўникмаларнинг ўзига хос жиҳатларини шакллантириш.

Психологик тайёргарлик ходимлар касб маҳоратининг таркибий қисмидир. У ходимнинг шаклланган ва ривожланган психологик хусусиятлари мажмуи бўлиб, оператив хизмат фаолиятининг ўзига хос ва муҳим психологик хусусиятларига жавоб беради ва уни амалга оширишнинг зарур шарт-шароитларидан бири ҳисобланади.

Психологик тайёргарлик ходимнинг касб маҳоратини кескин оширади. Илмий тадқиқотлар ва мавжуд ижобий тажриба профессио-нал таълим тизимига психологик тайёргарликни мақсадга йўналган тарзда ошириб боришнинг махсус вазифалари, шакл ва усулларини киритиш зарурлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда психологик тайёргарлик – ички ишлар органлари касб тайёргарлигининг муҳим таркибий қисмидир. «Шахсий таркиб сифати унинг касбий маҳорати даражаси, ахлоқий-руҳий даражаси, жисмоний тайёргарлиги ва инти-зоми билан белгиланади»1.

Ички ишлар органлари ходимларининг психологик тайёргарлиги ходимларга оператив хизмат вазифаларини муваффақиятли ва сама-рали бажариш учун зарур сифатларни шакллантириш, ривожланти-

1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., 1998. – Б. 128.

Page 327: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

327

риш ва фаоллаштириш бўйича махсус ташкил этилган мақсадга муво-фиқ таъсир кўрсатиш жараёнидир.

Психологик тайёргарлик хизмат фаолиятининг хусусиятларига боғлиқ. Шунга кўра, психологик тайёргарликнинг мазмуни аниқ ифо-даланган касбий йўналишга эга бўлмоғи лозим.

Ходимлар психологик тайёргарлигининг мазмунига қуйидагилар-ни киритиш мумкин:

– жиноятчиликка қарши курашга психологик жиҳатдан тайёр бўлиш хислатларини шакллантириш;

– махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига пси-хологик йўналганликни ривожлантириш;

– касбий жиҳатдан муҳим бўлган билиш хислатларини шакллан-тириш ва ривожлантириш;

– турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш уқув ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

– оператив хизмат фаолиятининг турли вазиятларида ролга кири-шиш кўникмаларини таъминлаш;

– фуқаролар билан мулоқотга киришнинг мураккаб, низоли вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик усулларини қўллаш маҳоратини шакллантириш;

– оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута олиш ва психологик барқарорликни таъминлаш;

– шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожланти-риш, ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш;

– иродавий фаолликни ва иродавий ҳаракат кўникмаларини шакллантириш;

– ишдаги руҳий зўриқишларга тайёрлаш. Жиноятчиликка қарши курашда психологик жиҳатдан тайёр-

лаш. Маълумки, бу психологик тайёргарликдаги энг муҳим жиҳатдир. Бу ўринда асосийси ходимларнинг касбий йўналганлигини шакллан-тириш, уларда фаолиятга нисбатан барқарор касбий қизиқишни ривожлантириш ҳисобланади.

Шунингдек, бу тайёргарлик ходимларда ҳар қандай қонунбузар-ликка нисбатан келишмовчилик, ҳуқуқий нормаларни сўзсиз бажа-ришдан иборат барқарор одатни, кучли ривожланган ҳақиқат, адолат ва қонунийлик ҳиссини шакллантиришни тақозо этади.

Махсус оператив хизмат фаолиятининг турли жиҳатларига пси-хологик йўналганликни ривожлантириш. Бу ходимларни психология асослари билан таништиришни, уларда ўз ишларида одамлар, гуруҳ-

Page 328: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

328

лар психологиясини инобатга олиш кўникмалари ва одатларини шакл-лантиришни тақозо этади. Оператив хизмат фаолиятининг психологик жиҳатларини тушуниш ходимларнинг ўтказиладиган тергов, опера-тив қидирув ва бошқа ҳаракатлардаги психологик хусусиятларни билишлари ва ҳисобга олишларини назарда тутади.

Касбий жиҳатдан муҳим бўлган билиш хислатларини шаклланти-риш ва ривожлантириш. Ушбу хислатлар ходимлар билиш фаолияти-нинг самарадорлигини таъминлайди. Билиш фаолиятига касбий зийрак-лик, идрок, кузатувчанлик, хотира, тафаккур ва тасаввур хосдир. Ушбу хислатларни ривожлантиришга қаратилган махсус машқлар ходимларнинг касбий жиҳатдан муҳим маълумотларни эсда олиб қолиш, эсда сақлаш ва қайта эсга тушириш самарадорлигини ошириш қоидаларини, мантиқий фикрлаш ва ижодий тасаввурни ривожланти-ришнинг асосий усуллари ва уларга доир билимларни эгаллашларига йўналтирилган. Ўтказилган тадқиқотлар (А. М. Столяренко, А. А. Волков, О. Е. Сапарин) мазкур хислатларни амалий машғулотлар ва махсус машқлар ёрдамида мақсадли ривожлантириш натижани 2–3 марта яхшилашга имкон беришини кўрсатади.

Турли тоифадаги фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш уқув маҳорати ҳамда кўникмаларини шакллантириш ва ривожланти-риш. Ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятини турли тои-фадаги фуқаролар (жабрланувчилар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар, махсус ҳисобда турганлар ва ҳ.к.) билан доимий мулоқотда бўлишсиз тасаввур этиш мумкин эмас. Олинадиган оператив жиҳатдан муҳим ахборотнинг сифати ходимларнинг улар билан муомала қилиш, пси-хологик алоқа ўрнатиш, ишончли муносабатга киришиш қобилиятига боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, бутун фаолиятнинг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Психологик тайёргарлик давомида ходимлар пси-хологик алоқа ўрнатиш усуллари ва йўллари тизимини эгаллашлари керак. Уларда нотаниш кишилар билан тезда алоқа ўрнатиш ва улар-ни ўзига мойил қилиш, одамларнинг фикрини эшита олиш, мулоқот жараёнида психологик тўсиқларни енга олиш маҳорати шаклланиши лозим. Психологик тайёргарлик ходимларнинг психологик алоқа ўрнатиш жараёнини енгиллаштиришга имкон берувчи муайян қоида-ларни ўзлаштиришларини тақозо этади.

Оператив хизмат фаолиятининг турли вазиятларида ролга киришиш кўникмаларини шакллантириш. Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маҳоратини ташкил қилувчи муҳим таркибий қисмлардан бири жиноятларни очиш ёки уларнинг олдини олиш учун

Page 329: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

329

зарур ахборотни олиш мақсадида фойдаланадиган ролга кириш кўник-маларидир. Шу боис психологик тайёргарлик давомида ходимлар ўзларининг ички ишлар ходими эканликларини, ҳақиқий ҳолатларни, мулоқотга киришишдан кўзлаган мақсадларини ниқоблай олиш маҳоратини шакллантиришлари керак.

Фуқаролар билан мулоқотга киришишнинг мураккаб, низоли вазиятларида таъсир этишнинг психологик-педагогик усулларини қўллаш маҳоратини шакллантириш. Фуқаролар билан муомала қилиш жараёнида юзага келадиган низоли вазиятлар ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида одатий ҳолдир. Шунинг учун ходимларда низоли вазиятни бартараф этиш маҳоратини шакллантириш, уларга низоларни ҳал қилиш усулларини ўргатиш жуда муҳим. Ходимлар фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан одамларга психологик таъсир кўрсатишнинг ишонтириш, мажбурлаш, рағбатлантириш сингари муайян усулларидан моҳирлик билан фойдаланишларига боғлиқ. Ходимларда низоли вазиятда ўзини тутишнинг турли тактик усул-ларини қўллаш ҳамда низоли вазиятдан оператив мақсадда фойдала-ниш кўникмалари ҳам шаклланиши керак.

Оператив хизмат фаолиятининг оғир вазиятларида ўзини тута олиш ва психологик барқарорликни таъминлаш. Ходимлар ўзларининг кундалик амалий ишларида касбий вазифаларини бажариш сифатига таъсир этиши мумкин бўлган кўплаб ноқулай психологик ҳолатлар таъсирига дуч келадилар. Психологик барқарорлик ходимларнинг сал-бий ҳолатлар таъсирига тушмаслик қобилиятида намоён бўладиган психологик тайёргарликнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида қаралади. Бу ўринда оператив хизмат вазифаларини бажариш чоғида мазкур қийинчиликларни олдиндан кўриш қобилиятини шаклланти-риш муҳим. Психологик барқарорликнинг шаклланиши ходимлар-нинг энг катта психологик қийинчиликлар шароитида ўз вазифалари-ни камчиликсиз бажариш машқини олишига ёрдам беради. Бунга машқлар ва амалий машғулотлар жараёнида оғир вазиятларни модел-лаштириш йўли билан эришиш мумкин.

Шахснинг ижобий ҳиссий-иродавий хислатларини ривожлантириш, ходимларга ўзини тутиш ва бошқариш усулларини ўргатиш. Ходим-ларнинг психологик барқарорлигини ва оғир вазиятларда ўзини тута билиш қобилиятини шакллантириш уларда масъулият, муваффақият-сизликка чидаш, таваккалга мойиллик ва барқарорлик, ўзини бошқара олиш, собитлик каби муайян ҳиссий-иродавий хислатларни шакллан-тиришни тақозо этади. Ходимлар ўз хатти-ҳаракатларини ва ҳис-туйғу-

Page 330: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

330

ларини назорат қилиш ва бошқариш усулларини эгаллаган бўлишлари керак. Улар машғулот ва машқлар жараёнида ўзларини бошқариш, асабий зўриқишни йўқотиш, ички имкониятларни қўйилган вазифани бажаришга сафарбар қилиш усулларини эгаллайдилар.

Иродавий фаоллик ва иродавий ҳаракат кўникмаларини шакллан-тириш. Ички ишлар органлари ходимлари ўзларининг амалий фаолият-ларида вазифани сифатли бажаришни қийинлаштирадиган, баъзан эса қўйилган мақсадга эришишга тўсқинлик қиладиган турли хил қийин-чиликлар ва тўсиқларга дуч келадилар. Бундай вазиятларда улар ушбу қийинчилик ва тўсиқларни енгишга ундовчи иродавий фаолликни намойиш этишларига тўғри келади. Иродавий ҳаракат кўникмалари-ни ривожлантиришга машғулотлар жараёнига қўйилган вазифани бажаришга тўсқинлик қилувчи муайян элементлар, тўсиқлар киритиш ёрдам беради. Бундай машқлар жараёнида тўпланган иродавий фаол-лик тажрибаси шахс иродасини, иродавий хислатларини ривожланти-ришга таъсир этади.

Ишдаги руҳий зўриқишларга тайёрлик. Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига хос хусусиятлардан бири шундаки, таъсир этувчи омиллар кўпинча стресс ҳолатини келтириб чиқаради, асаб тизимига ҳаддан ташқари катта оғирлик тушади. Бу, ўз навбатида, улар амалга оширадиган фаолиятнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис ходимлар ушбу жараёнлар кечишининг асосий қонуниятлари ҳамда қисқа вақт ичида иш қобилиятини тиклашга ва ортиқча асабий зўриқишни бартараф этишга ёрдам берадиган усуллар (чунончи, психологик бошқарув машқларини бажариш усуллари) билан таништирилиши зарур.

Бундан ташқари, хизмат вазифаларни самарали бажаришда махсус полигонлар, тренажёрлар, ҳар хил тўсиқлар, психологик тайёргарлик хоналарининг хизмати беқиёсдир.

Ички ишлар органлари ходимларини психологик

тайёрлашнинг воситалари Ходимлар психологик тайёргарлигининг моҳиятини белгиловчи

марказий бўғин ва ўзак уни ўтказиш усулларидир. Бу ўринда оператив хизмат вазифаларини самарали бажаришга имкон берувчи психологик тайёргарлик ривожлантириладиган ва унинг зарур даражасига эри-шишга ёрдам берадиган усуллар назарда тутилади. Сўнгги вақтларда психологик тайёргарликни ташкил этишда ички ишлар ходимлари-

Page 331: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

331

нинг касбий психологик тренингидан фойдаланиш борган сари кўп-роқ аҳамият касб этмоқда. Касбий-психологик тренинг ходим шахси-нинг касбий муҳим хислатларини самарали ривожлантиришга имкон берувчи мақсадга қаратилган машқлар тизимидир. Ушбу тренинг ходим-нинг касбий фаолияти самарадорлигини оширадиган тегишли психо-логик усулларни эгаллашини ҳам тақозо этади.

Психологик тайёргарликни амалга ошириш учун қуйидаги касбий-психологик тренинг усуллари қўлланилади:

– билиш хислатлари тренинги; – коммуникатив тренинг; – ролга кириш тренинги; – психологик бошқарув машқлари; – психо-техник ўйинлар. Касбий психологик тренинг усуллари оператив ходим учун зарур

бўлган хислатлар, кўникмалар ва маҳоратни самарали шакллантириш ва ривожлантиришга имкон беради.

Билиш хислатлари тренингига касбий хотира, касбий кузатувчан-ликни ривожлантириш ва касбий идрок тажрибасини тўплаш бўйича тренинглар, касбий зийракликни ривожлантириш бўйича машқлар киритилади.

Коммуникатив тренинг психологик алоқа ва ишончли муносабат ўрнатиш, оператив қизиқиш уйғотувчи шахсларга психологик таъсир кўрсатиш кўникмаларини эгаллашни ўз ичига олади.

Ходимлар оператив хизмат вазифаларини бажариш жараёнида турли ролларни бажаришларига тўғри келади. Бошқа қиёфага кириш, ўз хатти-ҳаракатларини ниқоблаш ва асослаш қобилияти ички ишлар ходимлари касбий маҳоратининг зарурий таркибий қисми бўлиб, унда тегишли хислатларни шакллантириш учун ролга кириш тренинги катта аҳамият касб этади. Ролга кириш кўникмалари роль гимнастика-лари, яъни нутққа ва нутқсиз воситаларга тегишли ролга мос ташқи ифодали белгилар бағишлаш, ушбу воситаларни қўллашда импро-визация қилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган махсус машқларни бажариш орқали ривожлантирилади.

Ҳиссий-иродавий жараёнларни бошқара олиш кўникмаларини эгаллаш учун психологик бошқарув машқларидан фойдаланилади. Бу машқлар шахснинг ҳиссий ҳолатларини бошқаришга, ортиқча асабий-лик, зўриқишни бартараф этишга, ходимнинг фаолиятида муайян ижобий кайфият яратишга имкон берувчи ўзини ўзи бошқаришнинг энг оддий усулларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллашга қара-

Page 332: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

332

тилган. Ушбу гуруҳга аутоген машқлар, иродавий ўзини ўзи бошқа-риш усулларини эгаллаш ҳам киритилган.

Психотехник ўйинлар ходимларни психологик тайёрлашнинг самарали усули бўлиб, ўйин тарзидаги хатти-ҳаракатларни бажариш орқали муайян хислатларни шакллантириш учун қўлланилади. Психо-техник ўйинлар психологик жиҳатдан амалдаги вазиятларга яқин, ҳақиқатда мавжуд бўлган вазиятларни қарор топтиришга асос бўлади-ган муайян ролларни, ўзаро ҳаракатларни бажаришни назарда тутади.

Психологик тайёргарлик усулларига оператив хизмат фаолияти шароитлари ва қийинчиликларини психологик моделлаштириш ҳам киритилади. Бу оператив хизмат фаолиятининг ҳақиқий вазиятларига яқин бўлган ташқи ва ички (психологик) шароитларни яратишга имкон берувчи йўллар, усуллар ва воситалар мажмуидир.

Психологик тайёргарлик усуллари орасида амалий вазифаларни психологик таҳлил қилиш ва бажариш усули ҳам ажратилиши мумкин. Ушбу усулнинг афзаллиги ходимлар касбий психологик тайёргарли-гининг даражасини ҳақиқатда текшириш имкониятидадир. Амалий вазиятларни ҳал қилиш ходимларга эришилган амалий билимлар, кўник-малар ва уқувларни оператив хизмат фаолиятида қўллашга имкон беради.

Касбий психологик тренинг вазифалари, мазмуни ҳамда амалга ошириш йўлларининг мураккаблиги ва масъулиятлилиги уни ўтка-зишни ташкил этишга ва усулларига юқори талаблар қўйилишини белгилаб беради.

Касбий психологик тренингни амалга оширишда уни ташкил этишнинг муайян принципларига суяниш зарур.

Қуйидаги умумий принциплар мавжуд: – тренингнинг илмий асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги; – тренингнинг касбий йўналганлиги; – уни ўтказишда мунтазамлик ва кетма-кетлик; – таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги; – тайёргарлик кўришнинг барча учун осонлиги. Касбий-психологик тренингнинг қўлланиладиган восита ва усул-

лари мажмуининг илмий асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги унинг психологик жиҳатдан нозик жиҳатларини чуқур ва аниқ билиш ҳамда юридик психология ва педагогика тавсияларига риоя қилиш зарурлигидан келиб чиқади.

Тренингнинг касбга йўналганлиги тайёргарлик вазифалари ва мазмунининг ходимлар касбий фаолиятининг хусусиятлари ва улар дуч келадиган психологик қийинчиликлардан келиб чиқиб максимал даражада аниқлик киритилишида ифодаланади. Шунингдек, ана шун-

Page 333: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

333

дан келиб чиқиб ўқув вазифалари, усуллари, объектларини танлаш, шарт-шароитлар ва ҳаракатларни имитация қилиш зарур.

Касбий психологик тренингни ўтказишда мунтазамлик ва кетма-кетлик янги билим, кўникма ва уқувлар аввалгилари асосида эгаллан-ганда, аввалгилари эса ривожлантиришни талаб этганда психологик тайёргарликни ўтказишда қатъий мантиқий алоқа бўлишини талаб этади. Бунда оддийдан мураккабга, синалгандан синалмаганга томон бориш; машқ қилувчиларнинг ҳақиқий билимларини ва аввалги машғулотларда эришган натижаларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда катта, аммо бажарса бўладиган қийинчиликларни яратиш зарур. Ушбу машғулот топшириқлари (вазифалари, суръати, шароитлари ва ш.к.)-даги қийинчиликлар аввалгиларидан бироз кўпроқ бўлгани маъқул. Агар машқ қилувчи, ҳаракат қилишига қарамай, вазифани умуман бажара олмаётган бўлса, қийинчиликни камайтириш лозим.

Машқлар вақтидаги қийинчиликлар талабаларнинг имконият-ларини сафарбар қилади, таълим жараёни тезлашади, натижалар ҳам ошиб боради. Вазифалар оддий, осон бажариладиган бўлса, машғу-лотларга қизиқиш пасаяди, таълим суръатлари секинлашади.

Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги принципи ходимлар-нинг ўз қобилиятларини такомиллаштириб боришлари, билим олиш-ларини фаоллаштириш, психологик тайёргарлик бўйича машғулот-ларга барқарор қизиқишларини шакллантиришга қаратилган онгли фаолиятини таъминлашдан иборат. Машқ қилувчи нимани ва қандай тартибда бажариш кераклигини аниқ тушуниб олиши зарур. Бунда ҳаракатни эгаллаш суръатлари ва даражаси ҳамда амалиётда бажа-риш самарадорлиги ошади.

Тайёргарлик кўришнинг осонлиги принципи психологик тайёргар-ликни ходимларнинг зарур билимлар ҳамда талаб этилаётган кўникма ва уқувларни ўз ақлий ва жисмоний кучларини муайян даражада зўриқтириш эвазига онгли равишда ўзлаштира олишлари учун қулай тарзда ташкил этиш ва ўтказишни талаб этади.

Касбий психологик тренингни самарали ташкил этишнинг муҳим шартларидан бири ходимларнинг ўз имкониятларини, касблари учун муҳим шахсий хислатларининг ривожланганлик даражасини билиш-ларидир. Бу эса ходимга тайёргарлик дастурини тўғри белгилаш, ўз кучларини керакли йўналишда жамлаш имконини беради. Бу борада ходимга ўз психологик имкониятларини яхшироқ билиш имконини берадиган муайян оддий психодиагностик усуллардан фойдаланиш катта ёрдам бериши мумкин.

Page 334: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

334

Ички ишлар органларининг ходимлари муҳим таркибий қисми психологик реаллик бўлмиш шароитда фаолият кўрсатмоқдалар. Ходим нафақат ҳақ бўлмоғи, балки одамлар унинг талаблари адолатли ва инсонпарвар эканлигини тушунишларига, ҳуқуқ нормалари ва ўз фаолиятининг обрўси ошишига эришмоғи керак. Оператив хизмат вазифаларини уларнинг «соф ҳуқуқий» томони билан чекланган ҳолда самарали ҳал этиб бўлмайди. Худди шунингдек одамларнинг онги, фикрлари, ҳис-туйғулари, хатти-ҳаракатларини ҳам турли идора-лар ўртасида бўлиб бўлмайди. Психологик жиҳатни эътиборга олмас-лик ёки етарлича инобатга олмаслик ходим ҳаракатларининг самара-дорлигини пасайтиради.

Бугунги кунга келиб ходимнинг касбий-психологик тайёргарлиги – ички ишлар органлари фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Юридик ишларда тажрибали инсон бўлган ички ишлар органлари ходимнинг инсон ва унинг руҳиятини узвий равишда қамраб оладиган касбий маҳорати нафақат махсус юридик билимлардан, балки касбий-психо-логик тайёргарликдан ҳам ташкил топади. Агар унинг бундай тайёр-гарлиги бўлмаса, ҳақиқий маҳорати ҳам бўлмайди. Шу муносабат билан ходимларнинг улар касбий фаолиятининг самарадорлигини таъминлайдиган зарурий, профессионал жиҳатдан муҳим хислатлари-ни ривожлантиришга, улар фаолиятининг ишончлигини оширувчи психологик усулларни ўрганишига, одамлар билан моҳирона ишла-шига ёрдам берувчи усулларни ўзлаштиришлари жуда муҳим. Шу боис касбий-психологик тайёргарликнинг жуда истиқболли йўналиши бўлган ички ишлар органлари ходимларининг касбий-психологик тренингини ташкил этиш катта қизиқиш уйғотади.

Жумладан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2006 йил-да чоп этилган «Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаат-лари – энг олий қадрият» номли китобида психология фанининг ўрни ва аҳамиятига қуйидагича тариф бериб ўтган. «Психология фани биз учун энг зарур соҳалардан бири, десак, тўғри бўлади. Психологияни ўрганиш – ҳаётни, инсонни ўрганиш дегани. Керак бўлса, раҳбарлик қилмоқчи экансиз, етакчи бўлиб одамларга кўрсатма бермоқчи экансиз, олдин уларнинг психологиясини ҳар томонлама ўрганиш керак. Бунинг тагида жуда катта маъно бор»1 деб таъкидлаган эди.

1 Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари –

энг олий қадрият .Т. 14. – Т., 2006. – Б. 121.

Page 335: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

335

Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар 1. Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашнинг касбий-

психологик асослари нималардан иборат? 2. Психологик тайёргарликнинг асосий вазифаларига нималар

киради? 3. Ходимлар психологик тайёргарлигининг мазмунига нималар

киради? 4. Касбий-психологик тренинг нима ва унинг қандай усуллари

мавжуд? 5. Касбий-психологик тренингни амалга ошириш принципларини

айтиб беринг. 6. Касбий камолотнинг қандай босқичлари мавжуд? 7. Ҳиссий-иродавий ўзини ўзи бошқаришнинг релаксация, визуал-

лаштириш, ва ўзини ўзи бошқариш принципларини тушунтириб беринг.

Page 336: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

336

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т., 2014. Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик

ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонуни. – Т., 2010. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги

қонуни. – Т., 2008. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг«Вояга етмаганлар

ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида»ги қарори. – Т., 2000.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига шарҳ. – Т., 2001. – Б. 325. Каримов И. А. Бунёдкорлик йўлидан. Т. 4. – Т., 1996. Каримов И. А. Жамиятимиз мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат

қилишга хизмат этсин / Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. 7. – Т., 1999.

Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т. 13. – Т., 2005.

Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ри-вожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз. Т. 17. – Т., 2009.

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 2008. Каримов И. А. Миллат қудрати – ҳамжиҳатликда. – Т., 1999. Каримов И. А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. – Т., 2002. Каримов И.А. Адолат – қонун устуворлигида. – Т., 2001. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаш-

тириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т., 2010. Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк

келажакка ишончдир. – Т., 2000. Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. – Т., 1992. Абдурасулова Қ.Р. Профилактика – тарбиявий чора-тадбирлар асоси. – Т.,

2008. Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. – Т., 1993. Аванесов Г. А. Введение в курс профилактики правонарушений. – М., 1998. Аванесов Г. А. Криминология и социальная профилактика. – М., 1999. Алемаксин М.А. Психолого-педагогические проблемы предупреждения

педагогической запущенности и правонарушений несовершеннолетних. – Воронеж, 1982.

Антонян Ю. М. Преступность и психические аномалии. – М., 1990. Антонян Ю. М. Причины преступного поведения. – М., 1992.

Page 337: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

337

Бабаяров М.А. Ёшларни ҳуқуқий тарбиялаш муаммолари // Мустақиллик йилларида юридик фан ва амалиётнинг ривожланиши: Илмий-назарий конфе-ренция материаллари. – Т., 2002.

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва унинг факультатив протокол-лари / Масъул муҳаррир А. Х. Саидов. – Т., 2009.

Бўриева М. Оила ва унинг вазифалари. – Т., 1998. Выготский Л.С. Развитие высших психологических функций. – М., 1967. Горниченко И. И., Хакимов Ш. Ш., Закирходжаев Ш. А. Откровенно о

сокровенном. – Т., 1991. Душанов Р.Х. Жиноятчи шахс психологияси. – Т., 2011. Еникеев М.И. Юридическая психология. – СПб., 2005. Зарипов З.С. Вояга етмаганларнинг гуруҳий жиноятчилиги ва унинг олдини

олишга қаратилган айрим чоралар // Ички ишлар органларининг жамоат хавф-сизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини такомил-лаштириш: Илмий-амалий конференция материаллари. – Т., 2001.

Зарипов З.С., Исмаилов И. Криминология. – Т., 1996. Икрамов Ш.Т., Зиёдуллаев М.З. Милиция таянч пунктлари негизида ҳам-

корликни ташкил этиш ва бошқариш. – Т., 2013. Исмаилов И. ва бошқ. Криминология: Дарслик. – Т., 2007. Йўлдошев М. Оилада руҳий муҳит ва унинг тарбияга таъсири. – Т., 2004. Каюмов А. А. Вояга етмаган қонунбузарлар ва уларнинг географик тавсифи

// Конференция материаллари (2002 йил 14 ноябрь). – Т., 2003. Клотниекс И.Э. Психология в семье. – М., 1991. Короткова Т.И. К вопросу о причинах антиобщественного поведения людей

и подростков. – М., 1988. Криминология: Дарслик / Масъул муҳаррир проф. М.Ҳ. Рустамбоев. – Т.,

2008. – Б. 71. Криминология: Дарслик / Профессор З.С.Зарипов таҳрири остида.– Т., 2007. Манойло А.В., Петренко А.И., Фролов Д.Б. Государственная информацион-

ная политика в условиях информационно-психологической войны. – М., 2006. – С. 203.

Матчанов А.А., Ахмедов О.Т., Матлюбов Б.Б., Таджибоев У.Т., Тургунов У.Т. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш. – Т., 2011.

Махмудов Р. М. Касбий педагогика. – Т., 2003. Мухторов Ж. С. Ички ишлар органлари профилактика хизматлари

фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари. – Т., 2008. Пахрутдинов Ш. Тараққиётга таҳдид: назария ва амалиёт. – Т., 2006. Солопонов Ю. В. Основания профилактического воздействия. – М., 1999. Таджиханов У. Ички ишлар органлари фаолиятида ҳуқуқий маданият ва

қонунга итоатгўйлик. – Т., 1995.

Page 338: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

338

Тоҳир Малик. Жиноятнинг узун йўли (Ким айбдор?). – Т., 2004. Тўлаганова Г.К. Тарбияси қийин ўсмирлар. – Т., 2005. Умаров Б.М. Ўзбекистонда вояга етмаганлар жиноятчилигининг ижти-

моий-психологик муаммолари. – Т., 2008. Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. – Т., 2000. Худойбердиев А. Ижтимоий фикрнинг жамият ҳаётини либераллаштириш-

даги аҳамияти // Ўзбекистон Республикаси Суд-ҳуқуқ тизимини либераллашти-ришнинг асосий йўналишлари: Халқаро илмий-амалий конференция материал-лари. – Т., 2007.

Шоумаров Ғ.Б. Вояга етмаган жиноятчилар билан ишлашнинг психологик масалалари // Таълим тизимида психологик хизмат: муаммолар, ечимлар. –Термиз, 2002.

Юридический энциклопедический словарь. – М., 1987. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларининг касб

маданият ҳақидаги қўлланма. – Т., 2011. Қорахўжаева М.Х. Ёшларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда бой маъ-

навий меросимиздан фойдаланиш // Соғлом турмуш тарзини шакллантириш-нинг илмий-услубий асослари: Илмий-амалий ва услубий конференция мате-риаллари. – Т., 2007.

Ҳикматов Ш.М. Аёл, оила ва жамият: Илмий-амалий конференция материаллари. – Т., 2007.

Page 339: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

339

М У Н Д А Р И Ж А

КИРИШ................................................................................................................. 3

1-мавзу. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, УНИНГ ИЧКИ

ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ТУТГАН ЎРНИ Ички ишлар органларида «педагогик жараён» тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари ............................................................................... 5 Профилактик фаолиятни ташкил этишда педагогик билимларнинг аҳамияти ...................................................................................... 9 Ўзбекистон Республикасида таълим тизимини ислоҳ қилиш сиёсати............ 19

2-мавзу.

ФУҚАРОЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ

Аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳуқуқий тарбиянинг ўрни .................................................................................. 28 Ички ишлар органлари ходимлари аҳоли олдида сўзга чиқишларининг педагогик асослари ................................................................. 36 Ахборот-психологик хавфсизлик...................................................................... 44

3-мавзу.

ЯККА ТАРТИБДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ПСИХОЛОГИК-ПЕДАГОГИК ТАЪСИР

ЭТИШ УСУЛЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ Ички ишлар органлари фаолиятида психологик- педагогик таъсир кўрсатиш механизми ............................................................ 67 Психологик-педагогик таъсир кўрсатиш усуллари ва йўллари ...................... 70 Психологик-педагогик усулларнинг танланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ........................................................................................... 76

4-мавзу. ВОЯГА ЕТМАГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ

ПЕДАГОГИК ЖИҲАТЛАРИ ВА ОИЛАВИЙ НОТИНЧЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Ўсмирлик ёши ва ўсмирлар жиноятчилигининг психологик хусусиятлари .. 82 Вояга етмаганларнинг нормадан оғувчи хулқи бўйича замонавий первентив-коррекцион (олдини олиш ва тузатиш) амалиёт............................ 91

Page 340: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

340

Оилавий нотинчлик ва унинг жиноий хулқ шаклланишига таъсири.............. 96 Носоғлом, муаммоли ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган оилалар билан ишлашнинг педагогик хусусиятлари ......................... 106

5-мавзу.

САЛБИЙ ИЖТИМОИЙ ҲОДИСАЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Нормадан оғувчи хулқнинг педагогик тавсифи ва турлари .......................... 110 Салбий-ижтимоий ҳодисалар тарқалиш сабабларининг педагогик таҳлили............................................................................................ 116 Салбий-ижтимоий ҳодисаларни олдини олишнинг педагогик муаммолари..................................................................................... 123

6-мавзу. ПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. Психология фани ҳақида тушунча. Онг ва психика....................................... 133 Ҳозирги замон психология фанининг асосий принциплари, категориялари ва илмий тадқиқот усуллари .................................................. 142 Ички ишлар органлари фаолиятини психологик таъминлашнинг асосий йўналишлари ........................................................................................ 147

7-мавзу.

ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ

Шахснинг психологик тузилиши ва тушунчаси ............................................ 153 Шахснинг билиш жараёнлари ҳақида тушунча ............................................. 170 Шахснинг эмоционал-иродавий ҳолатига психологик тавсиф ..................... 190 Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларига тавсиф ......................... 204

8-мавзу.

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КАСБИЙ МУЛОҚОТИНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ

Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида мулоқот тушунчаси ва унинг психологик ўзига хослиги ................................................................ 223 Мулоқот воситаси ва коммуникатив таъсир этиш усуллари......................... 227 Ички ишлар органлари ходимларининг фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш усуллари.............................................................. 232

Page 341: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

341

9-мавзу. ФАОЛИЯТ ПСИХОЛОГИЯСИ

Психологияда фаолият тушунчаси ................................................................. 236 Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига психологик тавсиф............. 242 Касбий бузилиш тушунчаси ва уларнинг олдини олиш йўллари ................. 247

10-мавзу.

ЖАМОА ВА ЖАМОАДАН ТАШҚАРИ АХЛОҚ ПСИХОЛОГИЯСИ Психологияда жамоа ва гуруҳ ҳақида тушунча ........................................ 256 Миш-миш гаплар, уларнинг моҳияти ва бартараф этиш усуллари............... 262 Оломон психологияси...................................................................................... 273

11-мавзу.

ҲУҚУҚБУЗАР ШАХС ПСИХОЛОГИЯСИ. ЖИНОИЙ ГУРУҲЛАР ВА УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИККА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ

Ҳуқуқбузар шахс ва унинг жиноий ахлоқига психологик тавсиф ................ 281 Хулқ-атвор акцентуацияси ва акцентуаллашган жиноятчилар хулқ-атворининг хусусиятлари ....................................................................... 289 Жиноий гуруҳлар ва уюшган жиноятчилик ҳақида тушунча........................ 294

12-мавзу.

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ КАСБИЙ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ

Ходимларнинг психологик тайёргарлиги – касбий маҳоратининг таркибий қисми сифатида................................................................................ 321 Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлашнинг психологик мазмуни ........................................................................................ 325 Ички ишлар органлари ходимларини психологик тайёрлашнинг воситалари ............................................................................... 330

ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР..................................................... 336

Page 342: Педагогика. Психология маърузалар курси 1akadmvd.uz/wp-content/uploads/2017_R.X.-Dushanov_Pedagogika... · 3 КИРИШ Мамлакатимиз

Рустам Хўжанович ДУШАНОВ, психология фанлари номзоди, доцент;

Бахтиёр Назарович СИРЛИЕВ, психология фанлари номзоди, доцент

ПЕДАГОГИКА.ПСИХОЛОГИЯ

Маърузалар курси

Муҳаррир М. Э. Султонова Техник муҳаррир Д. Р. Джалилов

Босишга рухсат этилди 26.05.2017 й. Нашриёт ҳисоб табағи 21,0 Адади 50 нусха. Буюртма №

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 100197, Тошкент ш., Интизор кўчаси, 68.